📅 2022-yil 3-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 3-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 3 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 июня 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 June 2022 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
НИЗОМ
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 3 июндаги 14-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари (бундан буён матнда юридик техникумлар деб юритилади) битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
йўлланма — юридик техникумлар битирувчиларига олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
махсус комиссия — ҳар йили ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
онлайн платформа — юридик техникум битирувчиларининг ҳудудий адлия органларига йўлланма беришни сўраб мурожаат қилишлари учун мўлжалланган электрон дастур;
талабгор — танловда иштирок этиш истагини билдирган юридик техникум битирувчиси;
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
2. Танлов битирувчининг юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
3. Махсус комиссия ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 10 июнидан кечикмай ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари ходимлари киритилади, шунингдек комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳудудий адлия органлари бошлиқлари лавозими бўйича махсус комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Махсус комиссиянинг котиби вазифаси юридик техникумнинг масъул ходимига юкланади. Котиб махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
4. Юридик техникумлар битирувчилари махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб онлайн платформа орқали ҳар йили 20 июндан кечикмай ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, аризага Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида кўрсатилган йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар (бундан буён матнда тасдиқловчи ҳужжатлар деб юритилади) электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади.
5. Махсус комиссия 20 июндан 30 июнга қадар юридик техникумлар битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
Аризалар махсус комиссия мажлисларида кўриб чиқилади. Махсус комиссия мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
6. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади. Мажлисга таклиф этилган юридик техникумлар битирувчилари рўйхати буйруққа илова қилинади.
7. Мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари ва юридик техникумларнинг расмий веб-сайтида, мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади.
Бунда, эълонда мажлис ўтказиш жойи ва вақти, танлов юзасидан боғланиш учун масъул ходимнинг телефон рақами ҳамда юридик техникумнинг электрон почта манзили, шунингдек талабгорлар рўйхати кўрсатилиши лозим.
8. Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
9. Танловда иштирок этган талабгорлар жами 150 балл билан қуйидагича баҳоланади:
тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича — 100 баллгача;
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлашга қаратилган саволларга берган жавоблари бўйича — 50 баллгача.
10. Танловда талабгорларга бериладиган саволлар юридик техникумнинг ўқув режа ва фан дастурлари асосида ҳудудий адлия органларининг малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи томонидан тузилади ҳамда ушбу саволларнинг якуний рўйхати ҳудудий адлия органи бошлиғи томонидан тасдиқланади.
11. Тасдиқланган саволлар рўйхати махсус комиссия мажлислари бошланишидан камида ўн беш кун олдин ҳудудий адлия органлари ва юридик техникумларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Тасдиқланган саволлар махсус комиссия мажлиси бошланишидан бир кун олдин комиссия котиби томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастурга киритилади.
12. Махсус комиссия мажлиси юридик техникум биноларида, танлов жараёни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган махсус хонада (бундан буён матнда махсус хона деб юритилади) ўтказилади.
Танлов жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.
Махсус хонани тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тарзда кузатиб бориш учун зарур бўлган техник воситалар билан таъминлаш ва бошқа шарт-шароитларни яратиш учун жавобгарлик юридик техникум директори зиммасига юкланади.
13. Талабгорлар танлов ўтказиладиган хонага биометрик паспортини (идентификация ID-картасини) кўрсатган ҳолда навбат билан киритилади.
Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган талабгорлар танловга қўйилмайди ҳамда бундай талабгорлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.
14. Махсус комиссия котиби мажлис бошланишидан олдин махсус комиссия раиси ва аъзоларига танловда иштирок этаётган, шунингдек танловга белгиланган вақтда келмаган талабгорлар ҳақида ахборот беради.
15. Талабгорларнинг махсус хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор ҳамда бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириши ва улардан фойдаланиши, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиши ёки уларга ёрдам бериши, танлов ўтказилиши жараёнида махсус хонадан ташқарига чиқиши қатъиян тақиқланади.
Талабгорнинг мазкур бандда назарда тутилган талабларга риоя қилмаслиги уни танловдан четлаштириш учун асос бўлади.
Бунда, махсус комиссия котиби томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда талабгорни танловдан четлаштириш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади ҳамда талабгор махсус хонадан чиқариб юборилади.
Танловдан четлаштирилган талабгорларга балл қўйилмайди.
16. Танлов жараёнида саволлар талабгор томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Бунда, махсус электрон дастурда автоматик равишда 2 та саволдан иборат саволлар билети шакллантирилади.
Мазкур саволлар билети махсус комиссия котиби томонидан принтерда чоп этилиб, талабгорга тақдим қилинади.
17. Талабгорга саволларга тайёргарлик кўриши учун 15 дақиқа вақт берилади. Агарда талабгор ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, унга тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришга рухсат этилади.
Махсус комиссия аъзолари томонидан талабгорнинг жавобларини аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Талабгор саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишга рухсат берилади.
18. Талабгорлар саволларга берган жавобларига қараб, қуйидаги мезонлар асосида ҳар бир савол бўйича «25» баллик тизимда, максимал 50 балл билан баҳоланади:
талабгор тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 20 — 25 балл;
талабгор мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 14 — 19 балл;
талабгор моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 8 — 13 балл;
талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 1 — 7 балл қўйилади;
талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — 0 балл қўйилади.
19. Талабгорларнинг тасдиқловчи ҳужжатлари махсус комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Юридик техникумлар битирувчиларининг йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатларини баҳолаш мезонлари асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.
20. Талабгорнинг саволларга берган жавобларини баҳолаш натижалари юзасидан махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда танлов натижаларини баҳолаш варақаси тўлдирилади ҳамда махсус комиссия котибига тақдим этилади.
21. Махсус комиссия котиби талабгорнинг саволларга берган жавобларини ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларини баҳолаш натижаларини умумлаштирган ҳолда унга қўйилган балларни ҳисоблаб чиқади.
22. Танлов жараёни ва натижалари махсус комиссиянинг мажлис баённомасида қайд этилади, шунингдек мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.
Махсус комиссиянинг мажлис баённомасида талабгорлар рўйхати камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган талабгордан бошлаб жойлаштирилади.
Танлов натижалари талабгорларга танлов ўтказилган куни эълон қилинади ҳамда махсус комиссия котиби томонидан онлайн платформага киритилади.
23. Талабгорларни олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимлаш автоматик равишда онлайн платформа орқали амалга оширилади.
Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тақсимот доирасида, танлов натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга талабгорларга ўзлари биринчи танлаган олий таълим ташкилотига, қолган талабгорларга уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида ўзлари танлаган навбатдаги олий таълим ташкилотларидан бирига йўлланмалар берилади.
24. Танловни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Танлов натижалари бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
25. Танловда қўйилган баллдан норози бўлган талабгорлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ҳудудий адлия органи бошлиғи номига апелляция беришлари мумкин.
Апелляцияни кўриб чиқиш учун ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан ҳудудий адлия органларининг махсус комиссия фаолиятида иштирок этмаган ходимлари таркибидан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
26. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида талабгорга хабар берилади.
27. Апелляция комиссияси, агар унинг ишида аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
28. Апелляция Апелляция комиссияси томонидан талабгор иштирокида, танлов жараёни ёзиб олинган видеотасвир асосида кўриб чиқилади.
Талабгорнинг апелляциясини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
эътироз асосли бўлса, қўйилган балларга ўзгартириш киритиш.
Талабгорнинг апелляциясини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
4-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Талабгорни танловдан четлаштириш тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА __________________ (жой номи) 20__ йил «___» ___________ Биз қуйида имзо чекувчилар, Махсус комиссия аъзолари ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздикки, талабгор_______________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига асосан 20___ йил «___» ___________да танловдан _______________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (четлаштириш сабаби) сабабларга кўра четлаштирилди. Махсус комиссия аъзолари: _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) ________________________ (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Юридик техникумлар битирувчиларининг йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатларини
Баҳолаш учун қўйилган талаблар Балларни ҳисоблаш Балл 100 а) ўқувчи кундузги таълим шаклида ўқиганда: 1. Юридик техникум битирувчисининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади) 71 — 75,9 фоиз 10 балл 30 76 — 85,9 фоиз 20 балл 86 — 100 фоиз 30 балл 2. Битирувчининг чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги B2 10 балл 30 C1 20 балл C2 30 балл 3. Юридик техникум битирувчисининг маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этиши, шахсий ютуқлари мавжудлиги (тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади) юридик техникум битирувчисининг техникум фаолиятидаги клублар, тўгараклар, лойиҳалар ва жамоат ишларидаги мунтазам иштироки ва тадбирлар ўтказишдаги ташкилотчилиги: клуб ёки тўгараклардаги иштироки — 1 балл; жамоат ишларидаги иштироки — 1 балл; «Street law» лойиҳаси ва бошқа лойиҳаларда иштироки — 1 балл; битирувчининг ўз ташаббуси билан юридик техникум кўмагида ташкил этган тадбирлари — 2 балл. 5 балл 30 юридик техникум битирувчисининг танловлардаги совринли ўринлар (1, 2, 3-ўринлар) ва номинацияларни қўлга киритганлиги: техникум босқичида — 3 — 5 балл; минтақавий босқичда — 7 — 9 балл; республика босқичида — 10 — 12 балл; халқаро танловларда — 13 — 15 балл. (битирувчи бирдан ортиқ танловнинг турли босқичларида совринли ўринларни қўлга киритиб, умумий қўшиб ҳисоблаганда 20 баллдан ортиқ балл тўпласа ҳам, ушбу мезонда фақат 20 балл берилади) 20 балл битирувчининг мақолалари республика илмий журналлари ва маҳаллий илмий нашрларда чоп этилганлиги — 3 балл; битирувчининг юридик техникум фаолиятини ОАВларда ёритганлиги — 2 балл. (битирувчининг ҳар бир чоп этилган мақоласи учун 1 балл, уч ва ундан ортиқ мақола учун жами 3 балл, юридик техникум фаолиятини ОАВларда бир марта ёритиши 1 балл, икки ва ундан ортиқ ОАВларда чиқишлар учун жами 2 балл берилади) 5 балл 4. Юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади) битирувчининг юридик техникумда бутун ўқув даври мобайнидаги дарс машғулотларида иштироки: 75 фоиздан 90,9 фоизгача бўлса — 3 балл; 91 фоиздан 100 фоизгача бўлса — 5 балл. 5 балл 10 юридик техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, факультет декани ва гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланганбитирувчининг намунали хулқ-атвори ҳақида тавсифнома 5 балл б) ўқувчи сиртқи ёки масофавий таълим шаклида ўқиганда: 1. Юридик техникум битирувчисининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади) 85 — 90,9 фоиз 25 балл 50 91 — 100 фоиз 50 балл 2. Битирувчининг чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги B2 10 балл 30 C1 20 балл C2 30 балл 3. Юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади) битирувчининг юридик техникумда бутун ўқув даври мобайнидаги дарс машғулотларида иштироки: 75 фоиздан 90,9 фоизгача бўлса — 6 балл; 91 фоиздан 100 фоизгача бўлса — 10 балл . 10 балл 20 юридик техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, факультет декани ва гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланганбитирувчининг намунали хулқ-атвори ҳақида тавсифнома 10 балл
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Танлов натижаларини баҳолаш ВАРАҚАСИ Сана __________________ Талабгорнинг Ф.И.О.____________________________________________________________________ Т/р Баҳолаш мезонлари Баллар 1. Талабгорнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини аниқлаш 2. Талабгорнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш Изоҳ: ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Махсус комиссия аъзоси: ____________________________________________________________________________________ ________________________ ____________________
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 июнь,
2022 йил 3 май
14-мҳ-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRINING
buyrugʻi
NIZOM
BAHOLASH MEZONLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 705-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tizimidagi taʼlim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 3-iyundagi 14-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yuridik texnikumlari (bundan buyon matnda yuridik texnikumlar deb yuritiladi) bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda oliy taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yoʻllanma — yuridik texnikumlar bitiruvchilariga oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish uchun oʻtkaziladigan yakka tartibdagi suhbatda ishtirok etish huquqini beruvchi hujjat;
maxsus komissiya — har yili hududiy adliya organi boshligʻining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan yuridik texnikumlar bitiruvchilariga yoʻllanmalar berish masalasini koʻrib chiquvchi komissiya;
onlayn platforma — yuridik texnikum bitiruvchilarining hududiy adliya organlariga yoʻllanma berishni soʻrab murojaat qilishlari uchun moʻljallangan elektron dastur;
talabgor — tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan yuridik texnikum bitiruvchisi;
hududiy adliya organlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari.
2. Tanlov bitiruvchining yuksak huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini, shuningdek, maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.
3. Maxsus komissiya har yili, qoida tariqasida, tegishli oʻquv yilining 10-iyunidan kechikmay hududiy adliya organi boshligʻining buyrugʻi bilan 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi.
Maxsus komissiya tarkibiga adliya organlari va muassasalari xodimlari kiritiladi, shuningdek komissiya tarkibiga kelishuv asosida boshqa tashkilotlar vakillari ham kiritilishi mumkin.
Maxsus komissiya oʻz faoliyatini kollegiallik, oshkoralik, xolislik va betaraflik prinsiplari asosida amalga oshiradi.
Hududiy adliya organlari boshliqlari lavozimi boʻyicha maxsus komissiyaning raisi hisoblanadi.
Maxsus komissiyaning kotibi vazifasi yuridik texnikumning masʼul xodimiga yuklanadi. Kotib maxsus komissiya faoliyatini tashkiliy jihatdan taʼminlashni amalga oshiradi.
2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish
4. Yuridik texnikumlar bitiruvchilari maxsus komissiyaga yoʻllanma berishni soʻrab onlayn platforma orqali har yili 20-iyundan kechikmay ariza bilan murojaat qiladi.
Bunda, arizaga Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 705-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yuridik texnikumlari bitiruvchilarini “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandida koʻrsatilgan yoʻllanma olish uchun minimal talablarni tasdiqlovchi hujjatlar (bundan buyon matnda tasdiqlovchi hujjatlar deb yuritiladi) elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi.
5. Maxsus komissiya 20-iyundan 30-iyunga qadar yuridik texnikumlar bitiruvchilarining arizalarini koʻrib chiqadi.
Arizalar maxsus komissiya majlislarida koʻrib chiqiladi. Maxsus komissiya majlisi, agar unda komissiya aʼzolarining barchasi ishtirok etayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi.
6. Maxsus komissiyaning majlislar oʻtkazish jadvali hududiy adliya organlari boshliqlari buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Majlisga taklif etilgan yuridik texnikumlar bitiruvchilari roʻyxati buyruqqa ilova qilinadi.
7. Majlislar oʻtkazish jadvali hududiy adliya organlari va yuridik texnikumlarning rasmiy veb-saytida, majlis boshlanishidan kamida bir hafta oldin eʼlon qilinadi.
Bunda, eʼlonda majlis oʻtkazish joyi va vaqti, tanlov yuzasidan bogʻlanish uchun masʼul xodimning telefon raqami hamda yuridik texnikumning elektron pochta manzili, shuningdek talabgorlar roʻyxati koʻrsatilishi lozim.
8. Maxsus komissiya faqat komissiya tashkil etilgan tegishli oʻquv yili bitiruvchilarining arizalarini koʻrib chiqadi.
9. Tanlovda ishtirok etgan talabgorlar jami 150 ball bilan quyidagicha baholanadi:
taqdim etilgan tasdiqlovchi hujjatlari boʻyicha — 100 ballgacha;
huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini, shuningdek, maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlashga qaratilgan savollarga bergan javoblari boʻyicha — 50 ballgacha.
10. Tanlovda talabgorlarga beriladigan savollar yuridik texnikumning oʻquv reja va fan dasturlari asosida hududiy adliya organlarining malakali mutaxassislaridan iborat ekspert guruhi tomonidan tuziladi hamda ushbu savollarning yakuniy roʻyxati hududiy adliya organi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.
11. Tasdiqlangan savollar roʻyxati maxsus komissiya majlislari boshlanishidan kamida oʻn besh kun oldin hududiy adliya organlari va yuridik texnikumlarning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
Tasdiqlangan savollar maxsus komissiya majlisi boshlanishidan bir kun oldin komissiya kotibi tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda maxsus elektron dasturga kiritiladi.
12. Maxsus komissiya majlisi yuridik texnikum binolarida, tanlov jarayoni real vaqt rejimida (onlayn) kuzatib borilishini taʼminlaydigan maxsus xonada (bundan buyon matnda maxsus xona deb yuritiladi) oʻtkaziladi.
Tanlov jarayoni Internet jahon axborot tarmogʻi orqali onlayn rejimda translyatsiya qilinadi.
Maxsus xonani tayyorlash, tanlov jarayonini videokuzatuvlar orqali onlayn tarzda kuzatib borish uchun zarur boʻlgan texnik vositalar bilan taʼminlash va boshqa shart-sharoitlarni yaratish uchun javobgarlik yuridik texnikum direktori zimmasiga yuklanadi.
13. Talabgorlar tanlov oʻtkaziladigan xonaga biometrik pasportini (identifikatsiya ID-kartasini) koʻrsatgan holda navbat bilan kiritiladi.
Tanlovga belgilangan vaqtda yetib kelmagan talabgorlar tanlovga qoʻyilmaydi hamda bunday talabgorlar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazilmaydi.
14. Maxsus komissiya kotibi majlis boshlanishidan oldin maxsus komissiya raisi va aʼzolariga tanlovda ishtirok etayotgan, shuningdek tanlovga belgilangan vaqtda kelmagan talabgorlar haqida axborot beradi.
15. Talabgorlarning maxsus xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator hamda boshqa telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirishi va ulardan foydalanishi, boshqa talabgorlar bilan suhbatlashishi yoki ularga yordam berishi, tanlov oʻtkazilishi jarayonida maxsus xonadan tashqariga chiqishi qatʼiyan taqiqlanadi.
Talabgorning mazkur bandda nazarda tutilgan talablarga rioya qilmasligi uni tanlovdan chetlashtirish uchun asos boʻladi.
Bunda, maxsus komissiya kotibi tomonidan ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda talabgorni tanlovdan chetlashtirish toʻgʻrisida dalolatnoma rasmiylashtiriladi hamda talabgor maxsus xonadan chiqarib yuboriladi.
Tanlovdan chetlashtirilgan talabgorlarga ball qoʻyilmaydi.
16. Tanlov jarayonida savollar talabgor tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda maxsus elektron dastur orqali tasodifiy ravishda tanlanadi.
Bunda, maxsus elektron dasturda avtomatik ravishda 2 ta savoldan iborat savollar bileti shakllantiriladi.
Mazkur savollar bileti maxsus komissiya kotibi tomonidan printerda chop etilib, talabgorga taqdim qilinadi.
17. Talabgorga savollarga tayyorgarlik koʻrishi uchun 15 daqiqa vaqt beriladi. Agarda talabgor ushbu vaqtdan foydalanishni lozim deb topmasa, unga tayyorgarlik koʻrmasdan javob berishga ruxsat etiladi.
Maxsus komissiya aʼzolari tomonidan talabgorning javoblarini aniqlashtirish maqsadida qoʻshimcha savollar berilishi mumkin.
Talabgor savollarga javob berib boʻlganidan soʻng, unga xonadan chiqishga ruxsat beriladi.
18. Talabgorlar savollarga bergan javoblariga qarab, quyidagi mezonlar asosida har bir savol boʻyicha “25” ballik tizimda, maksimal 50 ball bilan baholanadi:
talabgor toʻgʻri xulosa va qaror qabul qiladi, ijodiy fikrlay oladi, mustaqil mushohada yuritadi, amalda qoʻllay oladi, mohiyatini tushunadi, biladi va aytib beradi deb topilganda — 20 — 25 ball;
talabgor mustaqil mushohada yuritadi, amalda qoʻllay oladi, mohiyatini tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — 14 — 19 ball;
talabgor mohiyatini qisman tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — 8 — 13 ball;
talabgor bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga qisman ega deb topilganda — 1 — 7 ball qoʻyiladi;
talabgor bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga ega emas deb topilganda — 0 ball qoʻyiladi.
19. Talabgorlarning tasdiqlovchi hujjatlari maxsus komissiya tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Yuridik texnikumlar bitiruvchilarining yoʻllanma olish uchun minimal talablarni tasdiqlovchi hujjatlarini baholash mezonlari asosida 100 ballik tizimda baholanadi.
20. Talabgorning savollarga bergan javoblarini baholash natijalari yuzasidan maxsus komissiyaning har bir aʼzosi tomonidan boshqa aʼzolardan mustaqil holda mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda tanlov natijalarini baholash varaqasi toʻldiriladi hamda maxsus komissiya kotibiga taqdim etiladi.
21. Maxsus komissiya kotibi talabgorning savollarga bergan javoblarini hamda tasdiqlovchi hujjatlarini baholash natijalarini umumlashtirgan holda unga qoʻyilgan ballarni hisoblab chiqadi.
22. Tanlov jarayoni va natijalari maxsus komissiyaning majlis bayonnomasida qayd etiladi, shuningdek majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi va rais tomonidan tasdiqlanadi.
Maxsus komissiyaning majlis bayonnomasida talabgorlar roʻyxati kamayib borish tartibida, eng yuqori ball olgan talabgordan boshlab joylashtiriladi.
Tanlov natijalari talabgorlarga tanlov oʻtkazilgan kuni eʼlon qilinadi hamda maxsus komissiya kotibi tomonidan onlayn platformaga kiritiladi.
23. Talabgorlarni oliy taʼlim tashkilotlari kesimida taqsimlash avtomatik ravishda onlayn platforma orqali amalga oshiriladi.
Bunda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 705-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yuridik texnikumlari bitiruvchilarini “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan taqsimot doirasida, tanlov natijasi boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichlarga ega talabgorlarga oʻzlari birinchi tanlagan oliy taʼlim tashkilotiga, qolgan talabgorlarga ularning toʻplagan ballari ketma-ketligida oʻzlari tanlagan navbatdagi oliy taʼlim tashkilotlaridan biriga yoʻllanmalar beriladi.
24. Tanlovni qayta oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-bob. Tanlov natijalari boʻyicha berilgan apellyatsiyalarni koʻrib chiqish
25. Tanlovda qoʻyilgan balldan norozi boʻlgan talabgorlar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida hududiy adliya organi boshligʻi nomiga apellyatsiya berishlari mumkin.
Apellyatsiyani koʻrib chiqish uchun hududiy adliya organi boshligʻining buyrugʻi bilan hududiy adliya organlarining maxsus komissiya faoliyatida ishtirok etmagan xodimlari tarkibidan kamida besh nafar aʼzodan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasining tarkibi hududiy adliya organi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
26. Apellyatsiya komissiyasi taqdim etilgan apellyatsiyani u kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi. Apellyatsiya koʻrib chiqiladigan kun haqida talabgorga xabar beriladi.
27. Apellyatsiya komissiyasi, agar uning ishida aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va unda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
28. Apellyatsiya Apellyatsiya komissiyasi tomonidan talabgor ishtirokida, tanlov jarayoni yozib olingan videotasvir asosida koʻrib chiqiladi.
Talabgorning apellyatsiyasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
eʼtiroz asossiz boʻlsa, apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish va qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish;
eʼtiroz asosli boʻlsa, qoʻyilgan ballarga oʻzgartirish kiritish.
Talabgorning apellyatsiyasini koʻrishda uning ilgari olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Yakuniy qoida
29. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
30. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Talabgorni tanlovdan chetlashtirish toʻgʻrisida DALOLATNOMA __________________ (joy nomi) 20__ yil “___” ___________ Biz quyida imzo chekuvchilar, Maxsus komissiya aʼzolari ushbu dalolatnomani quyidagilar haqida tuzdikki, talabgor_______________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandiga asosan 20___ yil “___” ___________da tanlovdan _______________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (chetlashtirish sababi) sabablarga koʻra chetlashtirildi. Maxsus komissiya aʼzolari: _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) ________________________ (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yuridik texnikumlar bitiruvchilarining yoʻllanma olish uchun minimal talablarni tasdiqlovchi hujjatlarini
Baholash uchun qoʻyilgan talablar Ballarni hisoblash Ball 100 a) oʻquvchi kunduzgi taʼlim shaklida oʻqiganda: 1. Yuridik texnikum bitiruvchisining har bir fan boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichlari (yuridik texnikum direktori tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma asosida aniqlanadi) 71 — 75,9 foiz 10 ball 30 76 — 85,9 foiz 20 ball 86 — 100 foiz 30 ball 2. Bitiruvchining chet tilini B2 va undan yuqori darajada bilishini tasdiqlovchi amaldagi davlat malaka sertifikatiga yoki xalqaro sertifikatga ega ekanligi B2 10 ball 30 C1 20 ball C2 30 ball 3. Yuridik texnikum bitiruvchisining maʼnaviy-maʼrifiy va jamoat ishlari, loyihalar va tanlovlarda faol ishtirok etishi, shaxsiy yutuqlari mavjudligi (tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi) yuridik texnikum bitiruvchisining texnikum faoliyatidagi klublar, toʻgaraklar, loyihalar va jamoat ishlaridagi muntazam ishtiroki va tadbirlar oʻtkazishdagi tashkilotchiligi: klub yoki toʻgaraklardagi ishtiroki — 1 ball; jamoat ishlaridagi ishtiroki — 1 ball; “Street law” loyihasi va boshqa loyihalarda ishtiroki — 1 ball; bitiruvchining oʻz tashabbusi bilan yuridik texnikum koʻmagida tashkil etgan tadbirlari — 2 ball. 5 ball 30 yuridik texnikum bitiruvchisining tanlovlardagi sovrinli oʻrinlar (1, 2, 3-oʻrinlar) va nominatsiyalarni qoʻlga kiritganligi: texnikum bosqichida — 3 — 5 ball; mintaqaviy bosqichda — 7 — 9 ball; respublika bosqichida — 10 — 12 ball; xalqaro tanlovlarda — 13 — 15 ball. (bitiruvchi birdan ortiq tanlovning turli bosqichlarida sovrinli oʻrinlarni qoʻlga kiritib, umumiy qoʻshib hisoblaganda 20 balldan ortiq ball toʻplasa ham, ushbu mezonda faqat 20 ball beriladi) 20 ball bitiruvchining maqolalari respublika ilmiy jurnallari va mahalliy ilmiy nashrlarda chop etilganligi — 3 ball; bitiruvchining yuridik texnikum faoliyatini OAVlarda yoritganligi — 2 ball. (bitiruvchining har bir chop etilgan maqolasi uchun 1 ball, uch va undan ortiq maqola uchun jami 3 ball, yuridik texnikum faoliyatini OAVlarda bir marta yoritishi 1 ball, ikki va undan ortiq OAVlarda chiqishlar uchun jami 2 ball beriladi) 5 ball 4. Yuridik texnikum bitiruvchisining yuridik texnikumda oʻrnatilgan ichki tartib-qoidalarga, odob-axloq qoidalariga rioya etishi va namunali xulq-atvorga egaligi (yuridik texnikum direktori tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma asosida aniqlanadi) bitiruvchining yuridik texnikumda butun oʻquv davri mobaynidagi dars mashgʻulotlarida ishtiroki: 75 foizdan 90,9 foizgacha boʻlsa — 3 ball; 91 foizdan 100 foizgacha boʻlsa — 5 ball. 5 ball 10 yuridik texnikum direktorining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari, fakultet dekani va guruh rahbarining imzosi bilan tasdiqlanganbitiruvchining namunali xulq-atvori haqida tavsifnoma 5 ball b) oʻquvchi sirtqi yoki masofaviy taʼlim shaklida oʻqiganda: 1. Yuridik texnikum bitiruvchisining umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichi (yuridik texnikum direktori tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma asosida aniqlanadi) 85 — 90,9 foiz 25 ball 50 91 — 100 foiz 50 ball 2. Bitiruvchining chet tilini B2 va undan yuqori darajada bilishini tasdiqlovchi amaldagi davlat malaka sertifikatiga yoki xalqaro sertifikatga ega ekanligi B2 10 ball 30 C1 20 ball C2 30 ball 3. Yuridik texnikum bitiruvchisining yuridik texnikumda oʻrnatilgan ichki tartib-qoidalarga, odob-axloq qoidalariga rioya etishi va namunali xulq-atvorga egaligi (yuridik texnikum direktori tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma asosida aniqlanadi) bitiruvchining yuridik texnikumda butun oʻquv davri mobaynidagi dars mashgʻulotlarida ishtiroki: 75 foizdan 90,9 foizgacha boʻlsa — 6 ball; 91 foizdan 100 foizgacha boʻlsa — 10 ball . 10 ball 20 yuridik texnikum direktorining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari, fakultet dekani va guruh rahbarining imzosi bilan tasdiqlanganbitiruvchining namunali xulq-atvori haqida tavsifnoma 10 ball
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlari bitiruvchilariga “yurisprudensiya” mutaxassisligi boʻyicha yuridik kadrlarni tayyorlashni amalga oshiruvchi davlat oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yoʻllanmalar berish yuzasidan tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tanlov natijalarini baholash VARAQASI Sana __________________ Talabgorning F.I.O.____________________________________________________________________ T/r Baholash mezonlari Ballar 1. Talabgorning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini aniqlash 2. Talabgorning maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlash Izoh: ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Maxsus komissiya aʼzosi: ____________________________________________________________________________________ ________________________ ____________________
Vazir R. DAVLETOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOSHKULOV
Toshkent sh.,
2022-yil 3-iyun,
2022-yil 3-may
14-mh-son