📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиши натижасида республикада тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.
Шу билан бирга, коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатлари натижасида жаҳон ва минтақавий инвестиция бозорларида рақобат кучайиб бораётганлиги мамлакатда яна ҳам қулайроқ инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинишини тақозо этмоқда.
Республикадаги хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш ишларини амалга ошириш орқали корхоналарда қўшимча қиймат занжири яратилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ молиялаштириш манбалари этиб:
кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90 фоизи бўйича — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10 фоизи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари белгиланганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПФ-25-сон Фармонига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;
бунда, ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига мувофиқ:
Хоразм вилояти учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;
бунда, ушбу тартибга кўра қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда, уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
инвестиция лойиҳаси бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳаси жойлаштириладиган майдонда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли (қаноатлантириш ёки рад этиш) хулоса тайёрлаш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш;
ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган ҳамда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) оптимал ҳудудни танлаш;
таъминотчи корхоналар билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатлар (инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (ТИА) ҳамда заруратга кўра бошқа ҳужжатлар) асосида инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларини дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш;
инвестиция лойиҳаси қийматининг 50 фоизи миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигини тасдиқлаш ҳамда лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш ишларини Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш юзасидан таклифларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
3. Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади;
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади;
ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларини янгидан бошлаш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини тайёрлиги, шунингдек, ташқи муҳандислик-инфратузилма тармоқларини яратиш учун ҳисоб-китоблар бўйича тегишли хулосалар заруратга кўра, ҳар чоракда (ойда) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилади;
инвестиция лойиҳаларини ер майдонларига оптимал жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, марказлашган инфратузилма тармоқларига уланишда оптимал ҳудудни танлаш ҳамда ташқи инфратузилма харажатларини имкон қадар кам харажатлар орқали амалга оширилишини таъминлаш ишчи гуруҳлар раҳбарлари зиммасига юклатилади;
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ҳар йили 1 июлга қадар маъқулланган инвестиция лойиҳалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур маблағларни келгуси йиллар Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида назарда тутилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг намунавий
1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 4. Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директорлари 6. Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 7. Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 8. Лавозими бўйича — «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУКнинг ҳудудий филиали бошлиғи 9. Лавозими бўйича — «Сувтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 10. Лавозими бўйича — «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 11. Лавозими бўйича — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари (кейинги ўринларда — ташқи инфратузилма харажатлари) — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлашган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини ва алоқа тармоқларини тортиш ҳамда кириш автомобиль йўлларини қуриш харажатлари;
инвестиция лойиҳаси — инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳалари;
ишчи гуруҳ — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ;
талабгорлар — инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;
таъминотчи корхона — «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.
3. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг (ишга тушириш босқичининг) камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади.
Бунда:
инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари давом этаётган (ўзлаштирилиши 50 фоиздан юқори бўлган) ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари талаб этиладиган инвестиция лойиҳаси доирасида ташқи инфратузилма харажатлари мазкур Низом талаблари асосида ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатларининг лойиҳа қийматини 10 фоизидан ошадиган қисми талабгорлар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача инфратузилма харажатларини қоплаб бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Инвестиция лойиҳаларни янгидан бошлаш, жойлаштириш ва амалга оширилишини мақсадга мувофиқлигини белгилаш тартиби
5. Инвестиция лойиҳасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
6. Ишчи гуруҳларга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар таркибидаги мутасадди ташкилотларга баённома расмийлаштириш орқали тегишли топшириқлар юкланади.
7. Талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлашдан аввал (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда — Марказ) мурожаат қилинади.
8. Марказ қуйидаги талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан инвестиция лойиҳасини белгиланган тартибда экспертиза қилади:
лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, шу жумладан, унинг рентабеллиги ва сарфланган маблағларни қоплай олиши таъминланишини асословчи лойиҳаолди ҳужжатларнинг мавжудлиги;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари ҳамда давлат томонидан қоплаб бериладиган зарур ташқи инфратузилма харажатлари инвестиция лойиҳаси қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги. Бунда ташқи инфратузилманинг дастлабки параметрлари (техник шарти ва дастлабки қийматининг ҳисоб-китоби) белгиланган тартибда тегишли таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилади ва лойиҳа ташаббускорига тақдим қилинади;
талабгорнинг инвестиция лойиҳасида ўз маблағлари улуши камида 25 фоизини ташкил қилиши бўйича;
лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда);
20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратилганлиги.
9. Марказ ўн беш кунда тегишли хулосани тайёрлаб, талабгорга юборади.
Бунда инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма билан талабгорлар ҳисобидан ундирилади.
10. Талабгорлар томонидан Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси), Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади.
11. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси) қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, бенефициарлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар (янги ташкил этилаётган инвестиция лойиҳаларидан ташқари);
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда тармоқ жадвали;
ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўналтирилган битирувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзолари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари, ҳажми ҳамда маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда тахминий қиймати ва сотиш бозорларини назарда тутувчи маркетинг тадқиқотлари. Бунда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг камида 30 фоизини экспортга йўналтириш белгиланганлиги;
маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини захираси ва уни кафолатловчи имкониятлар;
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари;
ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий қулай географик жойлашуви;
ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар, уларнинг ишлаб чиқарувчи ёхуд таъминотчиларининг рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
киритилаётган инвестицияларнинг миқдорлари, шу жумладан, хорижий ва маҳаллий инвестиция (ўз маблағлари) улуши, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг гаров таъминоти;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда эҳтимоли мавжуд бўлган таваккалчиликлар таҳлили.
12. Ишчи гуруҳлар 12 кун муддатда талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайдилар, ташаббускор ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
Бунда тақдим этилган ҳужжатларда аниқ асослантирилган камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, 5 кун ичида уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатлар талабгорга қайтарилади.
13. Ишчи гуруҳлар хулосаси қуйидагиларни назарда тутувчи баённома сифатида расмийлаштирилади:
инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқлиги;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш майдонларини жойлаштириш учун оптимал ер майдонларини танланганлиги, бунда, ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) ҳудуднинг танланганлиги;
инфратузилма харажатларини дастлабки ҳисоб-китоблари ва бошқа зарур маълумотлар.
14. Қуйидагилар мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига асосан талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рад этиш учун асос бўлади:
талабгор томонидан ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
талабгорлар қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш босқичида бўлган тақдирда;
талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларнинг мавжудлиги.
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ишчи гуруҳлар томонидан рад жавоби берилган тақдирда, талабгорлар 30 кун муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни мазкур Низомга мувофиқ қайта топширишга ҳақли.
Бунда, ишчи гуруҳлар томонидан қайта тақдим этилган ҳужжатлар 10 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризасини такроран кўриб чиқишда янги асослар бўйича рад қилишга йўл қўйилмайди.
16. Ишчи гуруҳлар, заруратга кўра, ҳар ойда (чоракда) янгидан бошланадиган (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳалари бўйича мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ маълумотларни ва хулосаларни ҳамда келгуси йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўладиган инфратузилмалар харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб боради.
17. Тақдим этилган маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисига таклиф киритади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг қарори мавжуд бўлмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди.
18. Инвестиция лойиҳаси бўйича келгуси йилларда зарур ташқи инфратузилма харажатлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси қарорига кўра белгиланган тартибда тегишли йилнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган талабгорлар томонидан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун мурожаат қилиш тартиби
19. Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини (ишга тушириш босқичида) амалга ошириш даврида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш талаби мавжуд бўлишига қараб, Ишчи гуруҳга ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланган тартибда тузилган инвестиция шартномаси (агар мавжуд бўлса);
инвестиция лойиҳаси бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган техник иқтисодий асослари (бизнес режа);
Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси;
талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция ҳажмини ўзлаштирилганлигини (ишга тушириш ҳажмининг камида 50 фоизи) тасдиқловчи ҳужжатлар;
талабгор томонидан ташқи инфратузилмани яратиш бўйича техник шартлар, тегишлилиги бўйича таъминотчи корхоналар билан тузилган шартномалар (битимлар) нусхалари.
4-боб. Ташқи инфратузилма харажатларининг ҳисоб-китоб қилиш
21. Ишчи гуруҳлар томонидан ижобий хулоса берилганидан сўнг икки кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш учун таъминотчи корхоналарга тегишли сўровлар юборади.
22. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси доирасида инфратузилма объектлари билан таъминлашда:
ишлаб чиқариш лойиҳалари майдонларигача ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш учун марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин оптимал (марказлашган тармоқлар) ҳудудни танлайди;
яратилаётган ташқи инфратузилманинг лойиҳавий ечими хорижий ва маҳаллий инвесторнинг инвестиция лойиҳаси бўйича талаб этадиган инфратузилма қувватидан ошиб кетмаслигини таъминлайди.
23. Таъминотчи корхоналар уч кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этади.
24. Ишчи гуруҳлар заруратга кўра ҳар ойда ташқи инфратузилма харажатлари давлат томонидан ажратиб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини тузади. Бунда инвестиция лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳларнинг ижобий хулосаси талаб этиладиган маблағлар миқдори ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан талабномалар кўрсатилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
5-боб. Ташқи инфратузилма харажатларига ажратиладиган маблағларни молиялаштириш тартиби
25. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасининг инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича буюртмачилар ҳисобланади:
ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК, Тошкент шаҳри бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси»;
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхоналари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
алоқа тармоқларини етказиб бериш ишлари бўйича — «Ўзбектелеком» АК ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.
26. Ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар буюртмачилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ:
а) кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:
90 фоизи — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида;
10 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини мазкур Низомга асосан йўналтириш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
б) электр ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари — республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
в) алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари — таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
27. Ташқи инфратузилма харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
28. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун бюджет ссудаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖларнинг талабномаларига мувофиқ ажратилади.
29. Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ва кириш автомобиль йўлларини қуриш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ пудрат (лойиҳа) корхоналарига ажратилади.
Бунда кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаси орқали молиялаштирилади.
30. Буюртмачилар томонидан инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатларига ажратилган маблағларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот маълумотларини ҳар ойда кейинги ойнинг 5 санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб боради.
7-боб. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг қилиш
35. Ишчи гуруҳлар ташқи инфратузилма харажатларини ажратиб берилиши натижасида инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш самарадорлиги юзасидан талабгорлардан ва ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан доимий равишда мониторинг қилиб борадилар.
36. Мониторинг қилиш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
инвестиция лойиҳасининг тўлиқ ишга туширилгандан сўнг белгиланган тартибда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши;
белгиланган тартибда солиқларни доимий равишда тўлаб борилиши;
инвестиция шартномасига асосан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши;
янги ишчи ўринлари яратилиши.
37. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси ишга туширилганидан сўнг талабгор томонидан инвестиция мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ишчи гуруҳлар томонидан ташқи инфратузилма харажатларини суд тартибида ундириш чораларини кўради.
38. Ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги, яратилган иш ўринлари, иқтисодий самараси ва бошқа маълумотлар ҳар чорак якуни билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқи инфратузилма харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилма харажатларини қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгорлар* Инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга мурожаат қилади заруратга кўра 2-босқич «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК Тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан экспертиза қилади ва талабгорга тегишли хулосани юборади. 15 кун муддатда 3-босқич Талабгорлар * Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари, Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Ишчи гуруҳлар ** Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар. Бунда тақдим этилган ҳужжатларда камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатларни талабгорга қайтариши мумкин. 12 кун муддатда 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг йиғилишига таклиф киритади. 5 кун муддатда
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
«________________________________________________» томонидан инвестиция лойиҳасини бошлаш ва амалга ошириш учун АРИЗА 1. Талабгор ҳақида маълумот: Талабгор ташкилотнинг номи Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав фондида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли Талабгор ташкилот жойлашган жойи (почта манзили) 2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар: Инвестиция лойиҳасининг номи Инвестиция лойиҳасининг тавсифи ва мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик ишлаб чиқариш қуввати Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (физик ва қиймат кўринишида) Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши ( % да) Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт. Маҳсулот стандартлари — O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар. Ишлаб чиқариш ишга тушган сана Яратилган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар 3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот: Талаб этиладиган майдон (га) Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр) Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт) Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб метр), босим (атм.) Ичимлик ва техник сувига (йилига куб метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар. 4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари: Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари) Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ) Раҳбар _____________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
306-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
NIZOM
SXEMASI
Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Soʻnggi yillarda Oʻzbekistonda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishni yengillashtirish va ragʻbatlantirish maqsadida sohaga oid qator tartibotlar tanqidiy qayta koʻrib chiqilishi natijasida respublikada tadbirkorlik subyektlari va xususiy investorlar uchun keng imkoniyatlar yaratildi.
Shu bilan birga, koronavirus global pandemiyasining salbiy oqibatlari natijasida jahon va mintaqaviy investitsiya bozorlarida raqobat kuchayib borayotganligi mamlakatda yana ham qulayroq investitsiya muhitini yaratish, ishlab chiqarishlarni modernizatsiya qilish, texnik va texnologik yangilash boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun xorijiy va mahalliy investitsiyalar jalb etilishini ragʻbatlantirish borasida qoʻshimcha chora-tadbirlar qabul qilinishini taqozo etmoqda.
Respublikadagi xorijiy va mahalliy investorlar tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar ishtirokidagi loyihalarning tashqi muhandislik-kommunikatsiya tizimlarini qurish ishlarini amalga oshirish orqali korxonalarda qoʻshimcha qiymat zanjiri yaratilishini ragʻbatlantirish va aholi bandligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Investitsiya loyihalarini tashqi infratuzilma bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 25-avgustdagi PQ-5233-son qaroriga muvofiq moliyalashtirish manbalari etib:
kirish avtomobil yoʻllari, ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarining 90 foizi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi mablagʻlari, 10 foizi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari;
elektr energiyasi va gaz tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — respublika budjeti mablagʻlari hisobidan taʼminotchi korxonalarga 5 foiz stavkada uch yil muddatda qaytarish sharti bilan ajratiladigan budjet ssudasi mablagʻlari;
aloqa tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — taʼminotchi korxonalar va tadbirkorlarning oʻz mablagʻlari belgilanganligi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Orolboʻyi mintaqasida tadbirkorlikni jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 23-noyabrdagi PF-25-son Farmoniga muvofiq:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan taʼminlanadigan investitsiya loyihalari qiymati kamida 50 milliard soʻm miqdorida belgilanganligi;
bunda, ushbu tartib boʻyicha 50 milliard soʻmdan 200 milliard soʻmgacha boʻlgan investitsiya loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu loyihalar qiymatining 20 foizidan oshmasligi lozim ekanligi;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uy-joylar qurilishini va qurilish materiallari sanoatini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi PQ-139-son qaroriga muvofiq:
Xorazm viloyati uchun zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan taʼminlanadigan investitsiya loyihalari qiymati kamida 50 milliard soʻm miqdorida belgilanganligi;
bunda, ushbu tartibga koʻra qiymati 50 milliard soʻmdan 200 milliard soʻmgacha boʻlgan investitsiya loyihalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash xarajatlari ushbu loyihalar qiymatining 20 foizidan oshmasligi lozim ekanligi;
d) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq 51 ta va undan koʻp yangi ish oʻrinlari yaratadigan tadbirkorlik subyektlari 50 milliard soʻm va undan yuqori qiymatdagi loyihalarni amalga oshirganda, ularni zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Investitsiya loyihasining tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishini iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligini belgilash hamda infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarni amalga oshirish boʻyicha ishchi guruhining namunaviy tarkibi (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruhlar) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Quyidagilar ishchi guruhlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
investitsiya loyihasi boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish, investitsiya loyihasi joylashtiriladigan maydonda tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishining iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligi boʻyicha tegishli (qanoatlantirish yoki rad etish) xulosa tayyorlash va Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish;
ishlab chiqarish uchun yer maydonlarini tanlashda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi mavjud yoki oʻtkazish oson boʻlgan hamda markazlashgan tarmoqlarga ulanishda eng yaqin (markazlashgan tarmoqlar) optimal hududni tanlash;
taʼminotchi korxonalar bilan birgalikda taqdim etilgan hujjatlar (investitsiya loyihasining texnik iqtisodiy asoslari (TIA) hamda zaruratga koʻra boshqa hujjatlar) asosida investitsiya loyihasining tashqi infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarini dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish;
investitsiya loyihasi qiymatining 50 foizi miqdorida qurilish-montaj ishlari bajarilganligini tasdiqlash hamda loyihani infratuzilma bilan taʼminlash ishlarini Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga belgilangan tartibda kiritish yuzasidan takliflarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish.
3. Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilansinki:
Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari ishchi guruhlarning ishchi organi hisoblanadi;
investitsiya loyihasining ishlab chiqarish maydonigacha tashqi infratuzilmasini qurish va moliyalashtirish talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasining kamida 50 foizi oʻzlashtirilgan taqdirda boshlanadi;
ishchi guruhlar tomonidan investitsiya loyihalarini yangidan boshlash va maqsadga muvofiqligini belgilash, amalga oshirilayotgan investitsiya loyihasini tayyorligi, shuningdek, tashqi muhandislik-infratuzilma tarmoqlarini yaratish uchun hisob-kitoblar boʻyicha tegishli xulosalar zaruratga koʻra, har chorakda (oyda) Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etib boriladi;
investitsiya loyihalarini yer maydonlariga optimal joylashtirish va maqsadga muvofiqligini belgilash, markazlashgan infratuzilma tarmoqlariga ulanishda optimal hududni tanlash hamda tashqi infratuzilma xarajatlarini imkon qadar kam xarajatlar orqali amalga oshirilishini taʼminlash ishchi guruhlar rahbarlari zimmasiga yuklatiladi;
Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida har yili 1-iyulga qadar maʼqullangan investitsiya loyihalari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun zarur mablagʻlarni kelgusi yillar Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarida nazarda tutiladi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 306-son qaroriga 1-ILOVA
Investitsiya loyihasining tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishining iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligini belgilash hamda infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruhning namunaviy
1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi direktorlari 6. Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiali boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning hududiy filiali boshligʻi 8. Lavozimi boʻyicha — “Mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DUKning hududiy filiali boshligʻi 9. Lavozimi boʻyicha — “Suvtaʼminot” AJning hududiy filiali boshligʻi 10. Lavozimi boʻyicha — “Oʻztransgaz” AJning hududiy boshqarmasi boshligʻi 11. Lavozimi boʻyicha — “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ hududiy filiali boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 306-son qaroriga 2-ILOVA
Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari maxsus iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridagi investitsiya loyihalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash xarajatlari (keyingi oʻrinlarda — tashqi infratuzilma xarajatlari) — investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida eng yaqin markazlashgan tarmoqlardan ishlab chiqarish maydonlarining chegarasigacha ichimlik va oqava suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlarini va aloqa tarmoqlarini tortish hamda kirish avtomobil yoʻllarini qurish xarajatlari;
investitsiya loyihasi — investorning qiymati 200 milliard soʻmdan bunda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyati uchun kamida 50 milliard soʻmdan oshadigan uning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, shuningdek, “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturiga kiritilgan tadbirkorlik subyektlarining 50 milliard soʻm va undan yuqori qiymatdagi loyihalari;
ishchi guruh — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari rahbarligida investitsiya loyihasining tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishini iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligini belgilash hamda infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarni amalga oshiruvchi hududiy ishchi guruh;
talabgorlar — investitsiya loyihalarini amalga oshiruvchi xorijiy va mahalliy investorlar;
taʼminotchi korxona — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Oʻzbektelekom” AK, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va ularning hududiy tashkilotlari.
3. Investitsiya loyihasining ishlab chiqarish maydonigacha tashqi infratuzilmasini qurish va moliyalashtirish talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasining (ishga tushirish bosqichining) kamida 50 foizi oʻzlashtirilgan taqdirda boshlanadi.
Bunda:
investitsiya loyihasi doirasida qurilish-montaj ishlari davom etayotgan (oʻzlashtirilishi 50 foizdan yuqori boʻlgan) va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish ishlari talab etiladigan investitsiya loyihasi doirasida tashqi infratuzilma xarajatlari mazkur Nizom talablari asosida ajratiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyati boʻyicha 50 milliard soʻmdan 200 milliard soʻmgacha boʻlgan investitsiya loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu loyihalar qiymatining 20 foizidan oshmasligi lozim.
Qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu loyihalar qiymatining 10 foizi miqdorida Davlat budjeti hisobidan qoplab beriladi.
Bunda tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash xarajatlarining loyiha qiymatini 10 foizidan oshadigan qismi talabgorlar hisobidan moliyalashtiriladi.
4. Investitsiya loyihasining ishlab chiqarish maydonigacha infratuzilma xarajatlarini qoplab berish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Investitsiya loyihalarni yangidan boshlash, joylashtirish va amalga oshirilishini maqsadga muvofiqligini belgilash tartibi
5. Investitsiya loyihasini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishini iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligini belgilash hamda infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish Ishchi guruh tomonidan amalga oshiriladi.
6. Ishchi guruhlarga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish uchun belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tuman (shahar) hokimliklari va ular tarkibidagi mutasaddi tashkilotlarga bayonnoma rasmiylashtirish orqali tegishli topshiriqlar yuklanadi.
7. Talabgor tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirishni boshlashdan avval (yoki davom ettirilayotgan) investitsiya loyihalarining qiymati va infratuzilma bilan taʼminlash uchun zarur xarajatlarning mutanosibligini ekspertiza qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) murojaat qilinadi.
8. Markaz quyidagi talablarga muvofiq yoki muvofiq emasligi nuqtai nazaridan investitsiya loyihasini belgilangan tartibda ekspertiza qiladi:
loyihaning iqtisodiy samaradorligi, shu jumladan, uning rentabelligi va sarflangan mablagʻlarni qoplay olishi taʼminlanishini asoslovchi loyihaoldi hujjatlarning mavjudligi;
investitsiya loyihasini amalga oshirish va ishlab chiqarish barqaror ishlashi uchun muhandislik-kommunikatsiya taʼminoti vositalarining (ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz va aloqa tarmoqlari hamda kirish avtomobil yoʻllari) zarur miqdorlari va parametrlari hamda davlat tomonidan qoplab beriladigan zarur tashqi infratuzilma xarajatlari investitsiya loyihasi qiymatining 10 foizidan oshmasligi. Bunda tashqi infratuzilmaning dastlabki parametrlari (texnik sharti va dastlabki qiymatining hisob-kitobi) belgilangan tartibda tegishli taʼminotchi korxonalar tomonidan ishlab chiqiladi va loyiha tashabbuskoriga taqdim qilinadi;
talabgorning investitsiya loyihasida oʻz mablagʻlari ulushi kamida 25 foizini tashkil qilishi boʻyicha;
loyihaning loyihaoldi hujjatiga davlat ekologiya ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjudligi (zarur hollarda);
20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturiga kiritilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida 51 ta va undan koʻp yangi ish oʻrinlari yaratilganligi.
9. Markaz oʻn besh kunda tegishli xulosani tayyorlab, talabgorga yuboradi.
Bunda investitsiya loyihalarining qiymati va infratuzilma bilan taʼminlash uchun zarur xarajatlarning mutanosibligini ekspertiza qilish uchun belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida chegirma bilan talabgorlar hisobidan undiriladi.
10. Talabgorlar tomonidan Ishchi guruhga investitsiya loyihasining texnik iqtisodiy asoslari (biznes-rejasi), Markazning investitsiya loyihasiga berilgan ijobiy xulosasi hamda ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda ariza taqdim etiladi.
11. Ishchi guruhga taqdim etiladigan investitsiya loyihasining texnik iqtisodiy asoslari (biznes-rejasi) quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim:
yuridik shaxsni tashkil etish yoki uning taʼsischilari, benefitsiarlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, ularning tegishli sohadagi ish tajribasi va shunday investitsiya loyihasini amalga oshirganligi haqidagi maʼlumotlar (yangi tashkil etilayotgan investitsiya loyihalaridan tashqari);
investitsiya loyihasining ishlab chiqarish quvvatlarini hamda ishga tushirish sanasini koʻrsatgan holda tarmoq jadvali;
xodimlarni yollash manbalarini koʻrsatgan holda yaratiladigan yangi ish oʻrinlari soni (aholi bandligiga koʻmaklashish markazi tomonidan yoʻnaltirilgan bitiruvchilar, ijtimoiy himoyaga muhtoj oila aʼzolari va boshqa shaxslar, xorijiy mutaxassislar);
ishlab chiqarish rejalashtirilayotgan mahsulotning nomi, xususiyatlari, hajmi hamda mahsulotning ichki va tashqi bozorlarga yetkazib berish hajmlarini koʻrsatgan holda taxminiy qiymati va sotish bozorlarini nazarda tutuvchi marketing tadqiqotlari. Bunda ishlab chiqarish rejalashtirilayotgan mahsulotning kamida 30 foizini eksportga yoʻnaltirish belgilanganligi;
mahalliy va import materiallar, butlovchi qismlarni alohida koʻrsatgan holda xom ashyo bazasining mavjudligi va investitsiya loyihasini amalga oshirish davrida materiallar va xom ashyo bilan taʼminlanishini zaxirasi va uni kafolatlovchi imkoniyatlar;
ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan resurslar va tayyor mahsulotlar logistikasi va transportda tashish sxemasi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
investitsiya loyihasini amalga oshirish va ishlab chiqarish barqaror ishlashi uchun muhandislik-kommunikatsiya taʼminoti vositalarining (ichimlik va oqava suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz va aloqa tarmoqlari hamda kirish avtomobil yoʻllari) zarur miqdorlari va parametrlari;
ishlab chiqarishni samarali joylashtirish uchun zarur boʻlgan yer uchastkasining (ishlab chiqarish maydonining) taxminiy qulay geografik joylashuvi;
ishlab chiqarishda foydalanishga moʻljallanayotgan texnologik uskunalar, ularning ishlab chiqaruvchi yoxud taʼminotchilarining roʻyxati bilan birgalikda (ekologik talablarni hisobga olgan holda) ishlab chiqarish texnologiyasining tavsifi;
kiritilayotgan investitsiyalarning miqdorlari, shu jumladan, xorijiy va mahalliy investitsiya (oʻz mablagʻlari) ulushi, turi va kiritish muddatlari, moliyalashtirish manbalari va kredit jalb qilingan taqdirda, majburiyatning garov taʼminoti;
investitsiya loyihasini amalga oshirishning moliyaviy-iqtisodiy hisob-kitoblari, iqtisodiy samaradorlik koʻrsatkichlari hamda ehtimoli mavjud boʻlgan tavakkalchiliklar tahlili.
12. Ishchi guruhlar 12 kun muddatda talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini yangidan boshlash va amalga oshirish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadilar, ularni amalga oshirish, joylashtirish va maqsadga muvofiqligini belgilash yuzasidan tegishli xulosani tayyorlaydilar, tashabbuskor hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadilar.
Bunda taqdim etilgan hujjatlarda aniq asoslantirilgan kamchilik va xatolar aniqlangan taqdirda, 5 kun ichida ularni tuzatish, bartaraf etish va qayta kiritish uchun hujjatlar talabgorga qaytariladi.
13. Ishchi guruhlar xulosasi quyidagilarni nazarda tutuvchi bayonnoma sifatida rasmiylashtiriladi:
investitsiya loyihasini ushbu Nizomning 10 va 11-bandlariga muvofiqligi;
investitsiya loyihasini amalga oshirishning maqsadga muvofiqligi;
investitsiya loyihasini amalga oshirish va ishlab chiqarish maydonlarini joylashtirish uchun optimal yer maydonlarini tanlanganligi, bunda, ishlab chiqarish uchun yer maydonlarini tanlashda markazlashgan tarmoqlarga ulanishda eng yaqin (markazlashgan tarmoqlar) hududning tanlanganligi;
infratuzilma xarajatlarini dastlabki hisob-kitoblari va boshqa zarur maʼlumotlar.
14. Quyidagilar mazkur Nizomning 10 va 11-bandlariga asosan talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, rad etish uchun asos boʻladi:
talabgor tomonidan hujjatlarni toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;
talabgorlar qayta tashkil etish, toʻlovga qobiliyatsizlik va (yoki) tugatish bosqichida boʻlgan taqdirda;
talabgor taqdim etgan hujjatlarda notoʻgʻri, toʻliq boʻlmagan yoki noaniq maʼlumotlarning mavjudligi.
Talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqishni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
15. Ishchi guruhlar tomonidan rad javobi berilgan taqdirda, talabgorlar 30 kun muddatda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda hujjatlarni mazkur Nizomga muvofiq qayta topshirishga haqli.
Bunda, ishchi guruhlar tomonidan qayta taqdim etilgan hujjatlar 10 kundan oshmagan muddatda koʻrib chiqiladi. Talabgorning arizasini takroran koʻrib chiqishda yangi asoslar boʻyicha rad qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Ishchi guruhlar, zaruratga koʻra, har oyda (chorakda) yangidan boshlanadigan (yoki davom ettirilayotgan) investitsiya loyihalari boʻyicha mazkur Nizomning 13 va 14-bandlariga muvofiq maʼlumotlarni va xulosalarni hamda kelgusi yillarda investitsiya loyihalarini amalga oshirishda zarur boʻladigan infratuzilmalar xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etib boradi.
17. Taqdim etilgan maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqilib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ talab etiladigan investitsiya loyihalari uchun zarur tashqi infratuzilma xarajatlarini amalga oshirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi Rayosatining majlisiga taklif kiritadi.
Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisining qarori mavjud boʻlmagan investitsiya loyihalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratilmaydi.
18. Investitsiya loyihasi boʻyicha kelgusi yillarda zarur tashqi infratuzilma xarajatlari boʻyicha amalga oshiriladigan loyihalar Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi qaroriga koʻra belgilangan tartibda tegishli yilning Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
3-bob. Investitsiya loyihasini amalga oshirayotgan talabgorlar tomonidan tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash uchun murojaat qilish tartibi
19. Talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini (ishga tushirish bosqichida) amalga oshirish davrida tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash talabi mavjud boʻlishiga qarab, Ishchi guruhga tashqi infratuzilma xarajatlari uchun mablagʻlar ajratish toʻgʻrisida ariza quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
Oʻzbekiston Respublikasining “Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq belgilangan tartibda tuzilgan investitsiya shartnomasi (agar mavjud boʻlsa);
investitsiya loyihasi boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan texnik iqtisodiy asoslari (biznes reja);
Markazning investitsiya loyihasiga berilgan ijobiy xulosasi;
talabgor tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida investitsiya hajmini oʻzlashtirilganligini (ishga tushirish hajmining kamida 50 foizi) tasdiqlovchi hujjatlar;
talabgor tomonidan tashqi infratuzilmani yaratish boʻyicha texnik shartlar, tegishliligi boʻyicha taʼminotchi korxonalar bilan tuzilgan shartnomalar (bitimlar) nusxalari.
4-bob. Tashqi infratuzilma xarajatlarining hisob-kitob qilish
21. Ishchi guruhlar tomonidan ijobiy xulosa berilganidan soʻng ikki kun muddatda tashqi infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarni hisob-kitob qilish uchun taʼminotchi korxonalarga tegishli soʻrovlar yuboradi.
22. Ishchi guruhlar investitsiya loyihasi doirasida infratuzilma obyektlari bilan taʼminlashda:
ishlab chiqarish loyihalari maydonlarigacha tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini yaratish uchun markazlashgan tarmoqlarga ulanishda eng yaqin optimal (markazlashgan tarmoqlar) hududni tanlaydi;
yaratilayotgan tashqi infratuzilmaning loyihaviy yechimi xorijiy va mahalliy investorning investitsiya loyihasi boʻyicha talab etadigan infratuzilma quvvatidan oshib ketmasligini taʼminlaydi.
23. Taʼminotchi korxonalar uch kun muddatda tashqi infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlar boʻyicha maʼlumotlarni Ishchi guruhga taqdim etadi.
24. Ishchi guruhlar zaruratga koʻra har oyda tashqi infratuzilma xarajatlari davlat tomonidan ajratib beriladigan investitsiya loyihalarning roʻyxatini tuzadi. Bunda investitsiya loyihasi boʻyicha ishchi guruhlarning ijobiy xulosasi talab etiladigan mablagʻlar miqdori hamda mablagʻlar ajratish yuzasidan talabnomalar koʻrsatilgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi.
5-bob. Tashqi infratuzilma xarajatlariga ajratiladigan mablagʻlarni moliyalashtirish tartibi
25. Quyidagilar investitsiya loyihasining infratuzilma xarajatlarini amalga oshirish boʻyicha buyurtmachilar hisoblanadi:
ichimlik suvi va oqava suv tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — “Suv taʼminoti va kanalizatsiya obyektlarini qurish boʻyicha injiniring kompaniyasi” unitar korxonasi;
kirish avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi huzuridagi “Mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DUK, Toshkent shahri boʻyicha — Toshkent shahar hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi”;
elektr energiyasi bilan taʼminlash ishlari boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy korxonalari va “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiallari;
tabiiy gaz yetkazib berish ishlari boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJ va “Oʻztransgaz” AJning hududiy filiallari;
aloqa tarmoqlarini yetkazib berish ishlari boʻyicha — “Oʻzbektelekom” AK va ularning hududiy tashkilotlari.
26. Tashqi infratuzilma xarajatlari uchun mablagʻlar buyurtmachilar tomonidan ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq:
a) kirish avtomobil yoʻllari, ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha:
90 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida;
10 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladi.
Bunda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalarini mazkur Nizomga asosan yoʻnaltirish yuzasidan takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun kiritiladi.
b) elektr va gaz tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari — respublika budjeti mablagʻlari hisobidan 5 foiz stavkada uch yil muddatda qaytarish sharti bilan ajratiladigan budjet ssudasi mablagʻlari;
v) aloqa tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari — taʼminotchi korxonalar va tadbirkorlarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
27. Tashqi infratuzilma xarajatlari har yili Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan ajratiladi.
28. Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida elektr energiyasi va gaz tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun budjet ssudasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ va “Oʻztransgaz” AJlarning talabnomalariga muvofiq ajratiladi.
29. Ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini va kirish avtomobil yoʻllarini qurish ishlari uchun mablagʻlar belgilangan tartibda tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga muvofiq pudrat (loyiha) korxonalariga ajratiladi.
Bunda kirish avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari huzuridagi avtomobil yoʻllarini rivojlantirish jamgʻarmasi orqali moliyalashtiriladi.
30. Buyurtmachilar tomonidan investitsiya loyihasining tashqi infratuzilma xarajatlariga ajratilgan mablagʻlarning ishlatilishi boʻyicha hisobot maʼlumotlarini har oyda keyingi oyning 5 sanasiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritib boradi.
7-bob. Investitsiya loyihalarini amalga oshirilishini monitoring qilish
35. Ishchi guruhlar tashqi infratuzilma xarajatlarini ajratib berilishi natijasida investitsiya loyihalarining amalga oshirish samaradorligi yuzasidan talabgorlardan va vakolatli tashkilotlardan olingan maʼlumotlarga asosan doimiy ravishda monitoring qilib boradilar.
36. Monitoring qilish quyidagilarni inobatga olgan holda amalga oshiriladi:
investitsiya loyihasining toʻliq ishga tushirilgandan soʻng belgilangan tartibda mahsulot (ish, xizmat) ishlab chiqarilishi va realizatsiya qilinishi;
belgilangan tartibda soliqlarni doimiy ravishda toʻlab borilishi;
investitsiya shartnomasiga asosan investitsiya majburiyatlarini bajarilishi;
yangi ishchi oʻrinlari yaratilishi.
37. Ishchi guruhlar investitsiya loyihasi ishga tushirilganidan soʻng talabgor tomonidan investitsiya majburiyatlari lozim darajada bajarilmagan taqdirda, ishchi guruhlar tomonidan tashqi infratuzilma xarajatlarini sud tartibida undirish choralarini koʻradi.
38. Ishchi guruhlar tomonidan investitsiya loyihalarining natijadorligi, yaratilgan ish oʻrinlari, iqtisodiy samarasi va boshqa maʼlumotlar har chorak yakuni bilan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritib boriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
39. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan tashqi infratuzilma xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadli ishlatilishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
40. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 1-ILOVA
Investitsiya loyihasining ishlab chiqarish maydonigacha tashqi infratuzilma xarajatlarini qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgorlar* Investitsiya loyihalarining qiymati va infratuzilma bilan taʼminlash uchun zarur xarajatlarning mutanosibligini ekspertiza qilish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKga murojaat qiladi zaruratga koʻra 2-bosqich “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK Taqdim etilgan hujjatlarni mazkur Nizomning 8-bandida keltirilgan talablarga muvofiq yoki muvofiq emasligi nuqtai nazaridan ekspertiza qiladi va talabgorga tegishli xulosani yuboradi. 15 kun muddatda 3-bosqich Talabgorlar * Ishchi guruhga investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslari, Markazning investitsiya loyihasiga berilgan ijobiy xulosasi hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza taqdim etadi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Ishchi guruhlar ** Talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini yangidan boshlash va amalga oshirish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi, ularni amalga oshirish, joylashtirish va maqsadga muvofiqligini belgilash yuzasidan tegishli xulosani tayyorlaydi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadilar. Bunda taqdim etilgan hujjatlarda kamchilik va xatolar aniqlangan taqdirda, ularni tuzatish, bartaraf etish va qayta kiritish uchun hujjatlarni talabgorga qaytarishi mumkin. 12 kun muddatda 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ talab etiladigan investitsiya loyihalari uchun zarur tashqi infratuzilma xarajatlarini amalga oshirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi Rayosatining yigʻilishiga taklif kiritadi. 5 kun muddatda
Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 2-ILOVA
“________________________________________________” tomonidan investitsiya loyihasini boshlash va amalga oshirish uchun ARIZA 1. Talabgor haqida maʼlumot: Talabgor tashkilotning nomi Talabgor haqida maʼlumotlar, shu jumladan davlat roʻyxatidan oʻtgan sanasi va joyi, taʼsischisi(lari) va boshqalar. Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli, ustav fondida taʼsischilar ulushlarining taqsimlanishi va ulushlar shakli Talabgor tashkilot joylashgan joyi (pochta manzili) 2. Investitsiya loyihasi haqida maʼlumotlar: Investitsiya loyihasining nomi Investitsiya loyihasining tavsifi va maqsadi, shu jumladan rejalashtirilayotgan yillik ishlab chiqarish quvvati Ishlab chiqariladigan mahsulotning nomi, maqsadi va asosiy xususiyatlari Mahsulot ishlab chiqarishning oʻrtacha yillik hajmi, shu jumladan eksport qilish va ichki bozor uchun moʻljallangan hajmlar (fizik va qiymat koʻrinishida) Xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlarning asosiy turlari (mahalliy va import), ularning tayyor mahsulotdagi ulushi ( % da) Xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlarga boʻlgan yillik ehtiyoj (soʻmda yoki AQSh dollari ekv.), shu jumladan mahalliy va import. Mahsulot standartlari — O`zDst, ISO 9001 va ISO 14001 va boshqalar. Ishlab chiqarish ishga tushgan sana Yaratilgan yangi ish oʻrinlarining soni, shu jumladan mahalliy ishchilar 3. Zarur maydon va infratuzilma haqidagi maʼlumot: Talab etiladigan maydon (ga) Talab etiladigan ishlab chiqarish maydoni (kv. metr) Elektr energiyasiga boʻlgan ehtiyoj (bir yilda kVt/soat), belgilanayotgan quvvat (kVt yoki MVt) Tabiiy gazga boʻlgan ehtiyoj (bir yilda kub metr), bosim (atm.) Ichimlik va texnik suviga (yiliga kub metr) hamda kanalizatsiyaga boʻlgan ehtiyoj Mavjud tashlamalar, shu jumladan gazlar (nomi) kg yiliga yoki soatiga, qattiq chiqindilar (nomi) t/oyiga, suyuq chiqindilar (nomi) t/oyiga va boshqalar. 4. Loyihaning moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari: Investitsiya loyihasining qiymati (soʻmda yoki AQSh dollari ekv.) Moliyalashtirish manbalari (toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar, taʼsischilarning mablagʻlari, tijorat banklarining kreditlari) Mashina va uskunalarning qiymati (soʻmda yoki AQSh dollari ekv.), shu jumladan mahalliy va import Qurilish-montaj ishlarining qiymati (soʻmda yoki AQSh dollari ekv.) Aylanma kapitalning summasi (soʻmda yoki AQSh dollari ekv.) Investitsiyalar kiritish jadvali va shakli Loyihaning qoplash muddati (biznes-rejaga muvofiq) Rahbar _____________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyun,
306-son