UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

СХЕМАСИ *

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

СЎРОВНОМА

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон ва « Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида » 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорларига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал соғлом рақобатни шакллантириш, талаба ва ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси) ташкил этиш ҳамда ушбу жамғармалар маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу қарорда назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

юридик шахс бўлмаган ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасини ташкил этиш тартиби;

ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби;

ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларини ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларини туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи этиб белгилаш;

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Ёшлар дафтари»ни шакллантириш;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби.

5. Белгилансинки:

Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг даромадлар ва харажатлар параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режаларини тасдиқлаш ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — тегишли ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ҳисобланади;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари даромадларининг барқарор шакллантирилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини доимий назорат қилиб бориш тавсия этилсин.

7. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар «Онлайн маҳалла» электрон платформасининг «Ёшлар дафтари» ахборот тизими билан;

2022 йил 1 сентябрга қадар «Ёшлар дафтари» ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

8. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Ёшлар портали» ахборот тизими негизида яратилган «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси билан интеграция қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9. 2022 йил 1 июлдан бошлаб «Ёшлар мурожаати» электрон платформасига келиб тушган мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юборилиши инобатга олинсин.

Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши бўйича тизимли мониторинг юритилиб, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳар чорак якунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритиб борилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили интеллектуал олимпиада ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

11. Олий таълим ташкилотларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

12. Ташкилий қўмита (А. Саъдуллаев):

бир ой муддатда олий таълим ташкилотларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

амалиётда тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2023 йил 31 январга қадар олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда интеллектуал олимпиадани ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштирсин;

интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи ўтказиладиган жойни белгиласин ҳамда ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари рўйхатини шакллантирсин;

интеллектуал олимпиада материалларининг махфийлигини, олимпиаданинг белгиланган талаблар асосида ўтказилишини таъминласин;

интеллектуал олимпиадага таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъи назар, республикадаги барча олий таълим ташкилотлари талабаларини жалб этиш чораларини кўрсин;

умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринни қўлга киритган олий таълим ташкилотларини мукофотлаш турларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғасини белгилаш ҳамда интеллектуал олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларига топширилишини таъминласин;

интеллектуал олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига киритиш учун уларнинг рўйхатини Бошқарув самарадорлиги агентлигига тақдим этиб борсин;

интеллектуал олимпиаданинг ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.

13. Қуйидагилар:

интеллектуал олимпиада иштирокчиларининг яшаш ва транспорт харажатлари — ушбу иштирокчилар таълим олаётган олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан;

ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни рағбатлантириш харажатлари — Ёшлар ишлари агентлиги орқали Давлат бюджетидан «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилотига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ўзбекистон шашка федерацияси билан биргаликда интеллектуал олимпиада давомида шахмат ва шашка мусобақаларини ўтказиш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда интеллектуал олимпиада тадбирлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси интеллектуал олимпиада ўтказиладиган ҳамда иштирокчилар жойлашган турар жойларда тиббий хизмат навбатчилигини ташкил этиш, юқори савияда тиббий хизмат кўрсатиш, шунингдек, уларни зарур тиббий анжомлар, дори воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси), шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармаларини (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси) ташкил этиш, уларнинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ белгиланган тартибда шакллантирилади.

3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди.

Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармаларида, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.

2-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари

4. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишлича Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағларни, биринчи навбатда, тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказиб бориш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиб борсин.

5. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ажратмалар;

туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган манба ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг умумий миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан белгиланади. Бунда:

ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан туманлар (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади;

заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказилади.

5 1 . Ариза берувчига унинг аризаси маъқулланган санадан бошлаб 30 календарь кун мобайнида «Ёшлар дафтари» жамғармасида маблағ етарли эмаслиги сабабли тегишли ёрдам кўрсатилмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг ёки ҳудудий ёшлар ишлари бошқармасининг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ депутатлари Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча манбалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ушбу ариза берувчига тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағ ажратилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига туманлар (шаҳарлар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда автоматик равишда тақсимланади:

1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;

2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;

3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;

4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;

5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.

7. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.

3-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш

9. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:

тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига;

Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар, спорт объектлари ва бошқа турдаги ёшлар инфратузилма объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга;

маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ажратилган хизмат хоналарини моддий-техник жиҳозлар (мебель, планшет, компьютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминлашга;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.

10. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:

а) камида 3 нафар Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоси бўлган ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача грант ажратишга;

б) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари учун:

БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплашга;

6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилишга;

ёшларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

касбий таълим ва олий таълим ташкилотлари ёш ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи, аммо БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган қисмини тўлаб беришга;

ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга ўқиш харажатларининг ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплашга;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун олти ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача субсидия ажратишга;

ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун маҳаллий босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 40 бараваригача субсидия беришга;

ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда қоплашга;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун компенсация тўлашга;

в) Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига нисбатан минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларининг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан белгиланган базавий нархлар доирасидаги харажатларини қоплаш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига;

г) маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача, бироқ молия йили давомида жамғарма тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

11. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига асосан ушбу Низомда назарда тутилмаган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга, шу жумладан, ёшлар инфратузилма объектларини барпо этиш ва уларни замонавий жиҳозлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга оширишга ҳам йўналтирилиши мумкин. Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:

туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;

туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий ёрдам бошқа манбалар ва жамғармалар томонидан кўрсатилганда тақдим этилишига йўл қўйилмайди.

12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 10-банди «б» кичик банди бешинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.

13. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) тузилади.

Васийлик кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига мувофиқ тасдиқланади.

Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Васийлик кенгаши раиси ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи ҳисобланади.

15. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини сарфлаш, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига йўналтириш тегишлича Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.

Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта — ҳар ойнинг охирги санасигача ўтказилади.

Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларида шаклланиб, ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда маҳаллалар кесимида тақсимланган маблағларни сарфлаш тегишлилигига кўра «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида, шунингдек, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

16. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.

17. Васийлик кенгашлари қарорлари Васийлик кенгаши йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади.

18. Васийлик кенгаши:

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Ёшлар дафтари» жамғармасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига юклатилган вазифаларни Васийлик кенгаши аъзолари ўртасида тақсимлайди;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.

19. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:

«Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;

Васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;

Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради.

Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат этувчига хабар юборади.

Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар ҳам юкланиши мумкин.

20. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:

маҳаллалар бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотларни «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига киритиб борилишини таъминлайди;

давлат томонидан бериладиган ижтимоий кўмак ва кўрсатиладиган моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги анкетасида қайд этиб боради;

туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тегишли маҳаллага тақсимланган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг қарорини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағ ажратиш ҳақида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига мурожаат юборишни сўраб туман (шаҳар) ҳокимига сўров хати киритади.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га тақдим этади.

4-боб. «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот

21. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла кесимида тақсимланиши ва жамғарманинг харажатлари тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми миқдори тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига маълумот бериб боради.

22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида тегишлича «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.

23. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот беради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.

25. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.

26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгашининг

1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида) 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари 10. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари 11. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ва уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратишни сўраб, белгиланган тартибда мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ўн олти ёшгача бўлганлар учун уларнинг номидан ота-онаси ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс;

Васийлик кенгаши — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал орган;

давомат — ўқув марказларида таҳсил олаётган ёшларнинг дарсларга қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш тизими;

«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш тизими;

«Ёшлар дафтари» жамғармаси — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)ларда ташкил этилган жамғарма;

ёшлар етакчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада жорий этилган, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг маҳаллада ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича масъул ходими;

«Ёшлар ягона электрон платформаси» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ёшлар ягона электрон платформаси) — ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини аниқлаш, ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш, ёшларга оид мавжуд имтиёзлар, преференциялар, имкониятлар тўғрисида маълумот берувчи электрон платформа;

ижтимоий шартнома — Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ёш аъзоларига кўмак чораларининг муайян мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилишини назарда тутувчи шартнома;

ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, уни бошлашга ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар бундан мустасно);

Ижтимоий реестр — «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажарувчи тизим;

календарь-режа — ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги маҳалла, туман (шаҳар) ва ҳудудий тадбирларни молиялаштириш учун шакллантириладиган ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланадиган бир йил ёки ярим йилга мўлжалланган режа;

«маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ;

таълим ташкилоти — ёшларни касб-ҳунар, тадбиркорлик, таълим, фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда хорижий тилларга ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ёки нодавлат таълим ташкилотлари, шу жумладан, белгиланган тартибда таълим бериш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор.

2-боб. «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ижтимоий ёрдам турларидан бирини ажратиш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

3. «Ёшлар дафтари»га яшаш жойи ёки турган жойи бўйича, ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;

оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган ёшлар (жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш ёрдами учун) киритилади.

4. Ариза берувчи уни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ушбу Регламентнинг 1 — 12-параграфларида келтирилган ижтимоий ёрдамлардан бирини (сўралаётган ёрдам миқдорини кўрсатган ҳолда) кўрсатишни сўраб исталган давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

ушбу Регламентга 1а , 3 — 5 , 6 — 13-иловалардаги тегишли ариза шаклини электрон тарзда тўлдиради ва ушбу ариза шаклларида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилади;

ариза берувчининг ижтимоий ҳолати «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали, ушбу Регламентнинг 3-боби 1 — 12-параграфларида белгиланган мезонларга мувофиқлиги тегишли ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда ўрганилади;

ушбу Регламентнинг тегишли параграфларида назарда тутилган ижтимоий шартнома (оммавий оферта) шартларини ихтиёрий тарзда қабул қилади (ушбу Регламентнинг 2 ва 4-параграфларидаги ижтимоий ёрдамлар ажратиладиган ариза берувчилар, шунингдек, ногиронлиги бўлган, уч ёшгача бўлган фарзанди бор ёлғиз ота ёки ёлғиз оналар томонидан ижтимоий шартнома тузиш талаб этилмайди);

ариза берувчининг мурожаати ушбу банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, аризани рўйхатдан ўтказиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида (ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда автоматик тарзда) ариза берувчининг доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган жойидаги ёхуд ҳақиқатан яшаб турган манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчисига, агар ушбу лавозим вакант ёки маълум сабабларга кўра ёшлар етакчиси иш фаолиятида бўлмаса (касаллиги, меҳнат таътилида эканлиги ва бошқа ҳолатлар сабабли), тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғига юборади.

Ариза берувчининг мурожаати ушбу банднинг учинчи , тўртинчи ёки бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларнинг бирига мувофиқ бўлмаганда, аризани рўйхатдан ўтказиш автоматик тарзда рад қилинади.

Бошқа асослар бўйича аризани рўйхатдан ўтказишни рад этиш тақиқланади.

Мурожаатга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

5. Аризалар ЯИДХП ва Ёшлар ягона электрон платформаси орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни ариза қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

6. Маҳалладаги ёшлар етакчиси (у маълум сабабларга кўра иш фаолиятида бўлмаганда, тегишли туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи) уч иш кунида Ёшлар ягона электрон платформаси орқали ариза берувчи томонидан имзоланган ижтимоий шартномани тегишли туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи томонидан унинг номига расмийлаштирилган ишончнома асосида имзолайди ва ариза берувчининг мурожаатини «маҳалла еттилиги» йиғилишида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилиниши учун юборади.

Бунда ушбу Регламентнинг:

1 , 3 , 5 , 10 — 12-параграфларида назарда тутилган ёрдам турларини ажратиш бўйича ижтимоий шартномалар «маҳалла еттилиги» (ушбу Регламентнинг 3-боби 1-параграфида белгиланган комиссия) томонидан мурожаатни қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилиниб, ариза берувчига «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ёрдам тури ажратилган пайтдан бошлаб кучга киради;

6 — 9-параграфларида назарда тутилган ёрдам турларини ажратиш бўйича ижтимоий шартномалар бундан мустасно бўлиб, ушбу шартномалар «маҳалла еттилиги» томонидан ушбу ёрдам турини ажратиш ҳақида қарор чиқарган санадан бошлаб кучга киради.

7. «Маҳалла еттилиги» келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш куни ичида ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижаларига кўра «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси томонидан «Рақамли маҳалла» электрон платформаси орқали ўз овозини берган ҳолда оддий кўпчилик овоз билан ариза берувчини «Ёшлар дафтари»га киритиш ва у томонидан сўралган ижтимоий ёрдамни ажратиш ёки «Ёшлар дафтари»га киритишни ва ёрдам ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорлардан бири қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг (маҳалла раиси вакант бўлган ҳолларда эса ёшлар етакчисининг) овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8. «Маҳалла еттилиги» томонидан қуйидаги ҳолатларда ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантириш рад қилинади:

ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 4-банди учинчи , тўртинчи ёки бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларнинг бирига мувофиқ бўлмаганда;

ариза берувчи мурожаат қилиб сўраган ёрдам турини ажратиш унинг оиласи учун ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилмаганда, ушбу Регламентнинг 3-боби 1 , 4 , 11-параграфларида белгиланган ёрдам турлари бундан мустасно;

«маҳалла еттилиги» томонидан коллегиал қарор қабул қилиш пайтида ариза берувчи (ёки ушбу Регламентнинг 3-боби 1 , 11-параграфларида белгиланган «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ёрдам ажратилишидан манфаатдор ёшлар) 31 ёшга (мазкур Регламентнинг 3-боби 3-параграфида белгиланган ижтимоий ёрдамдан фойдаланмоқчи бўлган ариза берувчи 21 ёшга) тўлганда ёки оиласи Ижтимоий реестрда мавжуд бўлмаганда;

ариза берувчи вафот этган ёки суд томонидан бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда;

ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда.

Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентга 1а , 3 — 5 , 6 — 13-иловалардаги ариза шаклларини тўлдирилишда нотўғри маълумотлар киритилганда ёки мурожаатга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризадаги маълумотларни беш иш куни ичида тўғрилаш ёки аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тақдим этиш, акс ҳолда унинг мурожаати рад этилиши ҳақида хабар юборади.

9. «Маҳалла еттилиги»нинг ўрганиш натижалари бўйича қарори қабул қилинганда, ушбу қарор Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда ЯИДХПга юборилади. Ушбу қарорнинг қабул қилинганлиги ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юборилади, бунда ижтимоий ёрдам ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда сабаблари кўрсатилади.

10. Ариза берувчини «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ушбу Регламентда белгиланган ёрдам турларидан бирини ажратиш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш натижаси бўйича «маҳалла еттилиги»нинг қабул қилган қарори ЯИДХПга келиб тушган пайтдан бошлаб ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати кўрсатилган ҳисобланади.

3-боб. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ижтимоий ёрдамларни ажратиш тартиби

1-§. Ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлаш учун грант ажратиш тартиби

11. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳалладан биттадан ариза берувчининг камида 3 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳақидаги мурожаатига асосан БҲМнинг 60 бараваригача миқдорда грантлар мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.

12. Ариза берувчи — якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ёки нодавлат (давлат улушига эга бўлмаган) корхона, муассаса, ташкилотлар оиласи Ижтимоий реестрга киритилган камида 3 нафар ёшларни ишга қабул қилиш ва улар меҳнат фаолиятида фойдаланиши учун илгари фойдаланилмаган (янги) асбоб-ускуна олиб бериш орқали бандлигини таъминлаш учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан грант ажратишни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 1а-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

13. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 1-иловада келтирилган схемада белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Бунда «маҳалла еттилиги» томонидан қуйидаги ҳолларда грант ажратишга тавсия бериш рад этилади:

бандлиги таъминланадиган ёшларнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжуд бўлмаганда ёки ушбу ёшлар 31 ёшдан ошганда ёхуд уларнинг сони 3 нафардан кам бўлганда;

таркиби мазкур Регламентга 1б-илова билан тасдиқланган, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия (ушбу параграфда кейинги ўринларда — комиссия) томонидан ариза берувчининг юридик манзилидаги маҳаллада жорий йилда бошқа ариза берувчига грант ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса.

Ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда, «маҳалла еттилиги» томонидан грант ажратишни тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, якуний қарор қабул қилиш учун комиссияга юборилади.

14. Грант ажратиш масаласи комиссия томонидан ўн иш кунида кўриб чиқилади.

Ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, комиссия томонидан грант ажратиш рад этилади.

15. Комиссиянинг грант ажратиш тўғрисидаги қарори асосида туман (шаҳар) ҳокимликларининг бухгалтерияси етти иш куни ичида «Ёшлар дафтари» туман (шаҳар) жамғармаси ҳисобидан ариза берувчининг банк ҳисобварағига грантлар ўтказади.

16. Грант ариза берувчига бир йилда бир марта ажратилади ва у билан тузиладиган ижтимоий шартномада унинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг камида биттасида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш.

17. Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ажратилган грантлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда, ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

2-§. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаб бериш тартиби

18. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи параспорт тўгаракларига қатнашиш учун йўлкира харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 3-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

19. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаб бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, ариза берувчи ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашаётганлиги Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

Ушбу мониторинг натижаларига асосан ариза берувчи тасдиқланган бир ойлик параспорт машғулотларининг:

ярмидан кам қисмига қатнашганда, БҲМнинг 0,5 баравари;

ярмидан кўп қисмига қатнашганда, БҲМнинг 1 баравари миқдорида йўлкира харажатлари кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.

20. Мониторинг жараёнида ариза берувчи параспорт тўгаракларига қатнашмаётгани аниқланганда, маҳалладаги ёшлар етакчиси тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни «маҳалла еттилиги»га киритади ва «маҳалла еттилиги»нинг қарорига асосан параспорт тўгаракларига қатнаш учун йўлкира харажатларини қоплаб бериш тўхтатилади.

3-§. Мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ҳамда чолғу асбобларини харид қилиш тартиби

21. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган 14 — 20 ёшдаги (21 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ҳамда чолғу асбобларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилиш бўйича мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 4-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

22. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиб бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ушбу моддий бойликлар 15 иш куни ичида БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда белгиланган тартибда харид қилиниб, ариза берувчига тақдим этилади.

Бунда махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали буюм ва инвентарларни етказиб берувчиларни аниқлашга рухсат этилади.

Ушбу параграфда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг камида биттасида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

6 ой давомида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражага эришиш.

23. Ушбу параграфда назарда тутилган ижтимоий ёрдам айни бир ёшга фақат бир марта тақдим этилади.

4-§. Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаб бериш тартиби

24. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи даволаниш харажатларини қоплаб беришни сўраб ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, мазкур Регламентга 5-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

Ушбу ёрдам тури айни бир ариза берувчига бир йилда бир марта ажратилади.

Бунда:

жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача, жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида маблағ ажратилади;

мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.

25. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 5а-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчининг даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан:

ариза берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED ахборот тизими орқали Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан имтиёзли тоифага кирувчи беморларни даволаш бўйича шартномаси мавжуд ҳудудий ва Республика даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотлари, шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилотларига (кейинги ўринларда — тиббиёт ташкилотлари) даволаниш учун йўналтирилади;

ариза берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED ахборот тизими орқали бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволатилади;

жарроҳлик амалиётисиз даволаш ҳамда жарроҳлик амалиётини ўтказадиган тиббиёт ташкилотлари беморларнинг йўлланма ва алоҳида навбат асосида қабул қилиниши ҳамда уларни даволаш ташкил этилишини таъминлайди;

бемор даволанганидан сўнг унга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатлар тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ тўлов учун тақдим этилади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тегишли туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига кўрсатилган тиббий хизмат харажатларини қоплаб бериш учун электрон тизим орқали талабнома киритади.

Бунда сўралган маблағ беморга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ёки бўлимлари томонидан берилган хулосада белгиланган маблағ миқдоридан ошмаслиги лозим.

26. Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан уч иш куни ичида тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади.

Давлат тиббий суғурта жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади.

Давлат тиббий суғурта жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

27. Ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Бунда ариза берувчига ушбу параграфда белгиланган ёрдам бир йилда бир марта ажратилади.

5-§. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартиби

28. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 16 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларидан бири бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатлари учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишни сўраб, мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 6-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

29. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан етти иш куни ичида тегишли ёрдамнинг 50 фоиз қисми шартномага асосан таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Бунда ижтимоий ёрдамнинг қолган 50 фоиз қисми ариза берувчи томонидан мазкур ижтимоий ёрдам учун ариза берилган кундан бошлаб бир йил муддатда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган тақдирда, ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.

30. Ушбу параграфда назарда тутилган субсидия айни бир ёшга фақат бир марта тақдим этилади, улар билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан сўнг бир ой ичида расмий банд сифатида иш (ўқиш) фаолиятини бошлаш (расмий секторда банд бўлмаганлар учун).

6-§. Касбий таълим ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш тартиби

31. Ўзбекистон Республикасида «Касбий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимидан (P-Emis) фойдаланадиган касбий таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган, шунингдек, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан (НEMIS) фойдаланадиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида бакалавриат ва магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи тўлов-контракт суммасининг бир қисмини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 7-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, масофавий, сиртқи ва кечки таълим шаклида, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).

Бунда ариза берувчининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилиши мумкин.

32. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда контракт тўлови ариза берувчи томонидан у билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини дастлабки ойда бажариш даражасига мутаносиб миқдорда таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

ёрдам ажратилган даврдаги ўқув семестрида ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи энг камида 4 баҳо бўлиши;

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

6 ой давомида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражага эришиш.

33. Мазкур ижтимоий ёрдамни ажратиш учун мурожаат йилнинг июль — сентябрь ойларидан бошқа пайтларда, йил давомида қабул қилинади.

7-§. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаш тартиби

34. Ижтимоий реестрга киритилган ёш оиланинг аъзоси бўлган ариза берувчи (эр ёки хотин) турар жой ижараси харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, мазкур Регламентга 8-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

Бунда:

ижара харажатлари учун 12 ойгача ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 2 бараваридан (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги турар жой ижараси учун БҲМнинг 3 бараваридан) кўп бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади;

ижарага берувчи ва ижарага олувчи (ариза берувчи) ўзаро яқин қариндош бўлган ҳолларда ушбу параграфда назарда тутилган компенсацияни ажратиш автоматик тарзда рад этилади.

35. Ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига турар жой ижараси харажатларини қоплаш учун компенсация тўлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик ижара тўлови кейинги ойнинг 5-санасига қадар (ижтимоий шартнома шартларининг аввалги ойдаги бажарилиш даражасига мос ҳолда) ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.

Турар жой ижараси харажатлари компенсация қилиниши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчи зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

12 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг камида биттасида иштирок этиш.

36. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ижарага олувчи ҳақиқатда ижарага олинган турар жойда яшаётганини ҳар ойда камида бир марта мониторинг қилади.

Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи ижарага олинган турар жойда яшамаётганлиги аниқланган тақдирда, маҳалладаги ёшлар етакчиси тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни «маҳалла еттилиги»га киритади ва «маҳалла еттилиги»нинг қарорига асосан ижара тўлови учун субсидия ажратиш тўхтатилади.

8-§. Ёшларни тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш тартиби

37. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи 6 ойгача тадбиркорликни, анъанавий ва замонавий касбларни, ахборот технологияларни ва хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 9-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

Бунда ўқиш харажатлари учун 6 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.

38. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бунда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ариза берувчига илгари «2+6» дастури доирасида хорижий тилни ўрганиш учун Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилган бўлса, ушбу ариза берувчининг айнан ўша хорижий тилни ўрганиш бўйича «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш ҳақидаги мурожаатини қаноатлантириш рад этилади;

ушбу субсидия Ёшлар ягона электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ўқув марказларига «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар бўйича ўқиш харажати учун ўтказиб берилади.

Қуйидаги талаблар бажарилганда, таълим ташкилоти Ёшлар ягона электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилади:

а) таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилингани тўғрисидаги тасдиқнома, ЯТТлар учун фаолият тури бўйича тегишли тартибда рўйхатдан ўтганлиги бўйича маълумот Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда аниқланади:

б) Ёшлар ягона электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар (pdf форматда) тақдим этилади:

таълим хизматларини кўрсатиш учун мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касблар, ахборот технологияларини ва хорижий тилларни ўргатувчи ўқитувчиларнинг дипломи ёки малакасини тасдиқловчи ҳужжат ва ЖШШИР маълумоти. Бунда хорижий тилни ўргатувчи ўқитувчиларнинг тил билиш даражаси бўйича камида B2 даражадаги ёки унга тенглаштирилган даражадаги миллий ёхуд халқаро сертификати тақдим этилади;

в) таълим ташкилоти ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи биометрик идентификация тизимига (Face ID) эга бўлиши ва ушбу тизимини Ёшлар ягона электрон платформасига интеграция қилиши талаб этилади.

39. «Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига тадбиркорликни, анъанавий ва замонавий касбларни, ахборот технологияларини ва хорижий тилларни ўрганиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик тўловлар кейинги ойнинг 5-санасига қадар (ариза берувчининг ижтимоий шартнома шартларини аввалги ойдаги бажариш даражаси ҳамда давомати ҳолатига мос ҳолда) ариза берувчи ва ўқув маркази ўртасидаги шартномага асосан ўқув марказининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Ушбу параграфда назарда тутилган субсидия ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

6 ой давомида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражага эришиш.

9-§. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш тартиби

40. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги муддатли ўқув курслари харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 10-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

Бунда ўқиш харажатлари учун 6 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.

Ушбу субсидия Ёшлар ягона электрон платформасидан рўйхатдан ўтган таълим ташкилотларига «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги муддатли ўқув курсларида ўқиш харажати учун ўтказиб берилади.

Қуйидаги талаблар бажарилганда таълим ташкилоти Ёшлар ягона электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилади:

а) таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилингани тўғрисидаги тасдиқнома, ЯТТлар учун фаолият тури бўйича тегишли тартибда рўйхатдан ўтганлиги бўйича маълумот Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда аниқланади:

б) Ёшлар ягона электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар (pdf форматда) тақдим этилади:

таълим хизматларини кўрсатиш учун мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишлари бўйича таълим берувчи ўқитувчиларнинг дипломи ёки малакасини тасдиқловчи ҳужжат ва ЖШШИР маълумоти;

в) таълим ташкилоти ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи биометрик идентификация тизимига (Face ID) эга бўлиши ва ушбу тизимини Ёшлар ягона электрон платформасига интеграция қилиши талаб этилади.

41. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

42. «Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик тўловлар кейинги ойнинг 5-санасига қадар (ариза берувчининг ижтимоий шартнома шартларини аввалги ойдаги бажариш даражаси ҳамда давомати ҳолатига мос ҳолда) шартномага асосан таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг камида биттасида иштирок этиш.

10-§. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш тартиби

43. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги (31 ёшга тўлмаган) аъзоси бўлган ариза берувчи илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш билан боғлиқ яшаш ва транспорт харажатлари учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда ушбу олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш билан боғлиқ яшаш ва транспорт харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратишни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 11-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

44. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қарорда белгиланган маблағлар ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.

Олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг камида биттасида иштирок этиш.

Ушбу параграфда назарда тутилган ёрдам тури айни бир ариза берувчига бир йилда бир марта берилади.

11-§. Ёшларга таълим, хорижий тиллар, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаб бериш тартиби

45. Ёшларга таълим, хорижий тиллар, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган нодавлат таълим ташкилотининг раҳбари ўз фаолиятини амалга ошириш учун нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб беришни сўраб мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 12-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади. Бунда:

ариза берувчи раҳбарлик қилаётган нодавлат таълим ташкилоти Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада (Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан ушбу иловага киритилган қўшимчалар инобатга олинган ҳолда) келтирилган олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган бўлиши;

нодавлат таълим ташкилотида ўқиётган жами ўқувчиларининг камида 20 фоизини Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши;

ижарага берувчи ва ижарага олувчи (ариза берувчи) ўзаро яқин қариндош бўлмаслиги талаб этилади.

Ушбу параграфда назарда тутилган ёрдам тури айни бир ариза берувчига бир марта БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда ажратилади.

46. Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентнинг 4 — 9-бандларида ва унга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчига нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинганда, белгиланган маблағ етти иш куни ичида шартномага асосан ижарага берувчи жисмоний шахснинг банк пластик картасига ёки ижарага берувчи юридик шахснинг банк ҳисобварағига, жиҳозлаш харажатлари учун ариза берувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Ушбу параграфда назарда тутилган ёрдам тури ажратилиши муносабати билан ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига 6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш мажбурияти юкланади.

12-§ Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташи учун ёшлар етакчиси томонидан тавсия бериш тартиби

47. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак аъзоси сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташи учун тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) беришни сўраб ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган тартибда, мазкур Регламентга 13-иловадаги ариза шаклини тўлдириб мурожаат қилади.

Бунда ариза берувчи мурожаатига туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳузурида тузилган ҳудудий тиббий комиссия томонидан берилган ҳарбий хизматга яроқлилик бўйича хулосани илова қилиши лозим.

Ариза берувчининг мурожаати мазкур Регламентга 13а-иловадаги схемада белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

48. Ариза берувчининг оиласи Ижтимоий реестрда мавжуд эканлиги тасдиқланиб, унинг мурожаати ЯИДХП орқали юборилганда маҳалладаги ёшлар етакчиси уч иш кунида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ учун тавсияномани Ёшлар ягона электрон платформаси орқали шакллантиради ва тавсияномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Бунда тавсиянома берилган ариза берувчи Мудофаа вазирлиги томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ учун белгиланган тартибда юборилади.

49. Тавсиянома айни бир ёшга фақат бир марта берилади ва ушбу ариза берувчи билан тузиладиган ижтимоий шартномада ариза берувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

волонтёрлик лойиҳаларида иштирок этиш;

6 ой давомида «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ҳар ойда битта китоб мутолаа қилиш;

6 ой давомида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражага эришиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаганидан сўнг бир ой ичида расмий секторда иш (ўқиш) фаолиятини бошлаш (расмий секторда банд бўлмаганлар учун).

Ариза берувчи сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб қайтган кундан бошлаб уч иш куни ичида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимини расмий хат орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб қайтган санадан бошлаб уч иш кунидан сўнг ариза берувчининг ижтимоий шартномада белгиланган мажбуриятларни бажариш муддати бошланади.

13-§. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш

50. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасида календарь-режага киритилган тадбир ҳамда лойиҳаларни ташкил этиш ва ўтказишда:

а) маҳалла даражасидаги тадбирларни ташкил қилиш учун «маҳалла еттилиги»нинг қарорига асосан;

б) туман (шаҳар) даражасидаги тадбирларни ташкил этиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига асосан;

в) ҳудудий даражадаги тадбирларни ташкил этиш учун ҳудудий Васийлик кенгашининг қарорига асосан тегишли «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилади.

Бунда ҳар бир маҳалла даражасидаги тадбирларга бир календарь ой учун — БҲМнинг 20 бараваригача маблағ ажратилади.

Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришга молия йили давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат этилади.

51. Ушбу параграфда назарда тутилган маҳалла даражасида ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш учун маҳалладаги ёшлар етакчиси туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғига асосланган ҳисоб-китоблар билан талабнома киритади.

Талабнома календарь-режага мувофиқ бўлган тақдирда, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи тегишли «маҳалла еттилиги»га талабномани кўриб чиқиш ҳақида сўров юборади.

«Маҳалла еттилиги» тегишли маблағларни ажратиш бўйича беш иш куни ичида оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади.

Ушбу қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги бухгалтерияси тадбир ташкил этиш учун харажатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан амалга оширади.

52. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи ушбу параграфда назарда тутилган туман (шаҳар) даражасида ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш учун маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилишни сўраб тегишли ҳисоб-китоблар ҳамда зарурий ҳужжатларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим қилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги бухгалтерияси тадбир ташкил этиш учун харажатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан амалга оширади.

53. Ушбу параграфда назарда тутилган ҳудудий даражада ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиқлари ҳудуд даражасида тадбир ташкил этиш учун маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилишни сўраб тегишли ҳисоб-китоблар ҳамда зарурий ҳужжатларни тегишлилиги бўйича ҳудудий «Ёшлар дафтари»нинг Васийлик кенгашларига тақдим қилади.

Васийлик кенгаши қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бухгалтерияси тадбирни ташкил этиш учун харажатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан амалга оширади.

Календарь-режада акс этмаган, бироқ ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, маҳалла, туман (шаҳар) босқичларини ўзида акс эттирган тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси билан келишилгандан сўнг туман (шаҳар) ва ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

54. Маҳалладаги ёшлар етакчиси товар-моддий бойликларни ёшларга тарқатиш, топшириш — қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиради ва туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига топширади.

Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари маҳалла, туман (шаҳар), ҳудудий даражада ўтказилган тадбирлар бўйича тегишлигига кўра халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

4-боб. «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ёрдам ажратиш тартиби

55. Ариза берувчига ижтимоий ёрдам ажратиш ҳақида қабул қилинган қарорларга асосан ушбу қарорлар қабул қилинган саналар кетма-кетлигидан келиб чиқиб, ушбу Регламентда белгиланган муддатларда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан ариза берувчиларга ижтимоий ёрдам турлари ажратилади.

Бунда «маҳалла еттилиги»нинг навбатдаги йиғилишида ариза берувчига ижтимоий ёрдам ажратилганлиги тўғрисидаги сертификат тантанали равишда топширилади.

56. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасидан маҳаллага тақсимланган маблағлар ариза берувчига ёрдам кўрсатиш учун етарли бўлмаганда, «маҳалла еттилиги» ижтимоий ёрдам ажратишни етарли маблағ шакллангунига қадар кечиктириш бўйича қарор қабул қилади. Бунда «Ёшлар дафтари» жамғармасида ушбу ариза берувчига ёрдам кўрсатиш учун етарли маблағ шаклланганида, ушбу қарор асосида ижтимоий ёрдам ажратилиши таъминланади.

57. Ариза берувчига унинг аризаси маъқулланган санадан бошлаб 30 календарь кун мобайнида «Ёшлар дафтари» жамғармасида маблағ етарли эмаслиги сабабли тегишли ёрдам кўрсатилмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг ёки ҳудудий ёшлар ишлари бошқармасининг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча манбалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ушбу ариза берувчига тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағ ажратилади.

5-боб. Ижтимоий шартнома шартларининг ариза берувчилар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш тартиби

1-§ Ижтимоий шартномани тузиш ва унинг шартлари бажарилишини баҳолаш тартиби

58. Ижтимоий шартнома тегишли маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда ариза берувчи (ўн олти ёшгача бўлганлар учун уларнинг номидан ота-онаси ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида Ёшлар ягона электрон платформасида тузилади.

Бунда ариза берувчи «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ёрдам олиш учун ариза юбориш вақтида оммавий офертага розилик билдириш орқали ёшлар етакчиси эса «маҳалла еттилиги» томонидан қарор қабул қилиш учун мурожаатни юбориш вақтида ижтимоий шартномани имзолайди.

59. Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.

Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади, барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.

Бунда ўртача кўрсаткич:

0 балл бўлса — «бажарилмаган»

1 — 60 балл бўлса — «лозим даражада бажарилмаган»;

61 — 70 балл бўлса — «қониқарли»;

71 — 85 балл бўлса — «яхши»;

86 — 100 балл бўлса — «аъло» деб баҳоланади.

Ёшлар етакчиси, заруратга кўра, ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишини жойига чиққан ҳолда назорат қилиш ҳуқуқига эга.

2-§ Ижтимоий шартноманинг шартларини бажаришда юқори натижаларга эришган ёшларни рағбатлантириш тартиби

60. Олти ой давомида ижтимоий шартнома шартларини мунтазам ҳар ойлик бажариш кўрсаткичлари «аъло» бўлган ёшлар «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилганида, ижтимоий ёрдамларни сўраб мурожаат қилган вақтидан қатъи назар, уларнинг мурожаати имтиёзли равишда навбатдан ташқари мазкур Регламентда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда тегишли ижтимоий ёрдам ажратилиши таъминланади ҳамда ушбу ёшлар уларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.

61. Камида олти ой давомида ҳар ой мунтазам ижтимоий шартнома шартларини «аъло» даражада бажарган, ушбу ойлардаги кўрсаткичларининг умумий йиғиндисини тегишли ойлар сонига бўлганда ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Бунда 1 000-натижани қайд этган кўрсаткич билан бир хил кўрсаткич қайд этган ёшларга ҳам ушбу бандда белгиланган пул мукофоти берилади.

3-§ Ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда чораларни қўллаш тартиби

62. Мазкур Регламентнинг 1 , 3 , 5 , 6 , 10 , 11 ва 12-параграфларида белгиланган ёрдам турлари тақдим этилиши муносабати билан тузилган ижтимоий шартнома шартлари бўйича ариза берувчи томонидан «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичлар қайд этилганда (бир ойлик кўрсаткич 0-60 балл бўлганда), ижтимоий шартнома бўйича ариза берувчининг мажбуриятларини бажариш муддати бошланган санадан бир ойдан сўнг қуйидаги кетма-кетликда чоралар қўлланади:

а) ёшлар етакчиси томонидан Ёшлар ягона электрон платформаси орқали шаклланадиган ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини ўн беш кун ичида бажариш лозимлиги тўғрисидаги огоҳлантириш хати ариза берувчига имзо қўйдириб берилади;

б) ариза берувчига огоҳлантириш хати берилган санадан бир ойдан сўнг ижтимоий шартнома шартлари «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» деб топилганда, ушбу ариза берувчи «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади ҳамда уни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратишга бир йил муддатга чеклов қўйилади.

Ушбу чеклов муддати якунига етгандан сўнг «маҳалла еттилиги»нинг қарорига асосан ариза берувчини «Ёшлар дафтари»га киритиш ва унга ижтимоий ёрдам ажратиш маъқулланганда, унга ушбу ижтимоий ёрдам унинг энг кўп миқдоридан 30 фоизга кам миқдорда ажратилади;

в) ижтимоий ёрдам ажратилган санадан бир ойдан сўнг ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома шартлари «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» деб топилганда, ушбу ариза берувчи «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади ҳамда уни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратишга бир йил муддатга чеклов қўйилади.

63. Мазкур Регламентнинг 7 — 9-параграфларида белгиланган ёрдам турлари учун тузилган ижтимоий шартнома шартлари бўйича ариза берувчи томонидан «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичлари қайд этилганда, ижтимоий шартнома бўйича ариза берувчининг мажбуриятларни бажариш муддати бошланган санадан бир ойдан сўнг қуйидаги кетма-кетликда чоралар қўлланади:

а) ёшлар етакчиси томонидан Ёшлар ягона электрон платформаси орқали шаклланадиган ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини ўн беш кун ичида бажариш лозимлиги тўғрисидаги огоҳлантириш хати ариза берувчига имзо қўйдириб берилади;

б) ариза берувчига огоҳлантириш хати берилган санадан бир ойдан сўнг ижтимоий шартнома шартлари бўйича ариза берувчи томонидан қайд этилган кўрсаткич 0 — 30 балл бўлганда, унга тўланиши лозим бўлган кейинги ойлик тўлов миқдори 30 фоизга камайтирилиб, 31 — 60 балл бўлганда, 15 фоизга камайтирилиб ажратилади;

в) ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган чора қўлланганидан кейин бир ойдан сўнг ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома шартлари бўйича «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичлари қайд этилганда, кейинги ҳар ойлик тўловни амалга ошириш тўхтатилади;

г) ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган чора қўлланганидан кейин бир ойдан сўнг ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома шартлари бўйича «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичлари қайд этилганда, унга ҳар ойлик тўловларни тўлаш бекор қилиниб, ушбу ариза берувчи «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади ҳамда уни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратишга бир йил муддатга чеклов қўйилади.

Бунда агар ушбу банднинг « б » ва «в» кичик бандларида белгиланган чоралар қўлланганидан бир ойдан сўнг ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш бўйича «қониқарли» (61-70 балл) ва ундан юқори кўрсаткич қайд этилганда:

«б» кичик бандда белгиланган ушлаб қолинган маблағ ва кейинги ойлик тўлов ариза берувчи учун тўлаб берилади;

«в» кичик бандда белгиланган чора бекор қилиниб, кейинги ойлик тўлов ариза берувчи учун тўлаб берилади.

Ушбу бандда белгиланган чоралар ариза берувчига нисбатан бир марта қўлланади.

Агар ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш бўйича «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичларидан сўнг «қониқарли» ва ундан юқори кўрсаткич қайд этилиб, кейинги даврда яна «бажарилмаган» ёки «лозим даражада бажарилмаган» кўрсаткичлар қайд этилганда, ушбу банддаги қўлланган чоралар қўлланилмай, кетма-кетлик бўйича кейинги чора қўлланади.

6-боб. «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби

64. Ёшлар қуйидаги ҳолларда «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади:

ушбу Регламентнинг 3-бобида белгиланган тегишли амалий ёрдам тўлиқ кўрсатилганда;

тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

ўз аризасига кўра;

мазкур Регламентнинг 3-боби 5-параграфидаги ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчи ёш ушбу ёрдамдан фойдаланиш учун ариза берган кундан бошлаб 12 ой муддат ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаганда;

мазкур Регламентнинг 62-банди « б » ёки 63-банднинг «г» кичик бандида белгиланган чоралар қўлланганида;

«Ёшлар дафтари»га ноқонуний кирганлиги аниқланганда;

ишлаш ёки доимий яшаш учун бошқа давлатларга чиқиб кетганига уч ойдан кўп вақт ўтганида;

суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

«Ёшлар дафтари»дан чиқарилаётган ёшларга бир кун ичида бу ҳақида СМС-хабарнома юборилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

65. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Бунда:

маҳалладаги ёшлар етакчиси — ушбу Регламентда белгиланган муддатни узрли сабабларсиз (ушбу Регламентнинг 4-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ёшлар етакчиси иш фаолиятида бўлмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда) бузган ҳолда ариза берувчининг мурожаатини «маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритганда ёки киритмаганда, мазкур Регламентнинг 3-боби 12-параграфидаги ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш бўйича келиб тушган аризани кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузган ҳолда тавсия берганда ёки бермаганда, шунингдек, асоссиз тарзда тавсия беришни рад қилганда;

«маҳалла еттилиги» аъзоси — маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан йўналтирилган ариза берувчининг мурожаати бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Регламентда белгиланган муддатни узрли сабабларсиз бузган ҳолда овоз берган ёки овоз бермаганда ёхуд «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ёрдам турини ажратишни асоссиз тарзда рад қилиш ҳақида хулоса берганда;

таркиби мазкур Регламентга 1б-илова билан тасдиқланган Ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлаш учун грант ажратиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия аъзоси — «маҳалла еттилиги» томонидан ариза берувчининг мурожаати тегишли тартибда юборилганидан сўнг, ушбу Регламентда белгиланган муддатни узрли сабабларсиз бузган ҳолда якуний қарорга овоз берган ёки овоз бермаганда ёхуд «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан грант ажратишни асоссиз тарзда рад қилиш ҳақида хулоса берганда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлаш учун грант ажратиш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1- босқич Ариза берувчи Ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2- босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси. Мурожаат маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлганда мурожаатни рўйхатдан ўтказиб, унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчининг доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган жойидаги ёхуд ҳақиқатан яшаб турган манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчисига юборади. 1. 10 дақиқа ичида. 2. Автоматик тарзда. 3-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси Ёшлар ягона электрон платформаси орқали «маҳалла еттилиги»га йиғилишда ушбу мурожаатни кўриб чиқиб, грант ажратишга тавсия бериш ёки грант ажратишга тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич «Маҳалла еттилиги» 1. Мурожаат ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ариза берувчига грант ажратишга тавсия бериш ёки грант ажратишга тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Грант ажратишга тавсия берилганда, мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга якуний қарорни қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга юборади. 5 иш куни ичида 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия Мурожаат ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ариза берувчига грант ажратиш ёки грант ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 10 иш куни ичида 6-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Якуний қарор бўйича Ёшлар ягона электрон платформаси орқали ариза берувчига СМС-хабарнома, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юборади. Якуний қарор қабул қилинганда автоматик тарзда

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1а-ИЛОВА

Намуна Ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлаш учун грант ажратиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Ариза берувчи — якка тартибдаги тадбиркор ёки нодавлат ташкилот номи (автоматик аниқланади) 1.2. Ариза берувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 1.3. Ариза берувчи нодавлат ташкилотнинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (маълумот киритилади) 1.4. Ариза берувчининг юридик манзили (маълумот киритилади) 1.5. Ариза берувчининг банк реквизитлари (маълумот киритилади) Бандлиги таъминланиши назарда тутилган ёш фуқаролар ҳақидаги маълумотлар 2.1. Биринчи ёш фуқаронинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 2.2. Биринчи ёш фуқаронинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади) 2.3. Биринчи ёш фуқаронинг бандлик ҳолати (автоматик аниқланади) 2.4. Иккинчи ёш фуқаронинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 2.5. Иккинчи ёш фуқаронинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади) 2.6. Иккинчи ёш фуқаронинг бандлик ҳолати (автоматик аниқланади) 2.7. Учинчи ёш фуқаронинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 2.8. Учинчи ёш фуқаронинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади) 2.9. Учинчи ёш фуқаронинг бандлик ҳолати (автоматик аниқланади) Грантлар ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотлар (ҳар бир асбоб-ускуна ҳақидаги маълумотлар алоҳида тўлдирилади) 3.1. Асбоб ускунанинг номи (маълумот киритилади) 3.2. Асбоб ускунанинг қиймати (маълумот киритилади) 3.3. Асбоб-ускунанинг параметрлари (тавсифи) (маълумот киритилади) Илова қилинадиган ҳужжатлар 4.1. Ариза берувчининг грант ажратилганда камида 3 нафар ёшни (Ф.И.О.ни кўрсатган ҳолда) ишга қабул қилиш ва улар томонидан меҳнат фаолиятида фойдаланиши учун асбоб-ускуна харид қилиш мажбуриятини зиммасига олиши ҳақида кафолат хати (pdf, png ёки jpeg форматда тақдим этилади ) 4.2. Бандлиги таъминланадиган ёшларнинг транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар (грантлар ҳисобидан двигателининг иш ҳажми 25 см 3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см 3 дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) харид қилиниши назарда тутилганда тақдим этилади) (pdf, png ёки jpeg форматда тақдим этилади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1б-ИЛОВА

Ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлаш учун грант ажратиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

«Ёшлар дафтари» жамғармасидан ижтимоий ёрдам турларини ажратиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1- босқич Ариза берувчи Ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2- босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси. Мурожаат маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлганда, мурожаатни рўйхатдан ўтказиб, унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчининг доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган жойидаги ёхуд ҳақиқатан яшаб турган манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчисига юборади. 1. 10 дақиқа ичида. 2. Автоматик тарзда. 3-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси Ёшлар ягона электрон платформаси орқали «маҳалла еттилиги» йиғилишида ушбу мурожаат кўриб чиқилиб, қарор қабул қилиниши учун юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич «Маҳалла еттилиги» Мурожаат ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ариза берувчини «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ижтимоий ёрдам ажратиш ёки мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар ягона электрон платформаси орқали «маҳалла еттилиги»нинг қарори мазмуни ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юборади. «Маҳалла еттилиги» қарори қабул қилинганда автоматик тарзда

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Намуна Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Ногиронлиги мавжудлиги (автоматик аниқланади) 7. Ёшнинг тўгаракка аъзолиги (автоматик аниқланади) 8. Шуғулланаётган спорт тури (маълумот киритилади) 9. Бир ойда ўтказиладиган спорт машғулотлари сони (маълумот киритилади) 10. Ажратилиши лозим бўлган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 11. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Намуна 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (14 — 18 ёшгача бўлган ариза берувчи номидан мурожаат қилувчи қонуний вакилининг Ф.И.О.) (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Харид қилинадиган махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбоблари номи ҳамда зарур параметрлари (маълумот киритилади) 7. Ажратилиши лозим бўлган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 8. Сўнгги бир йил ичида камида 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётганлиги бўйича тўгарак маъмурияти томонидан берилган маълумотнома (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 9. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Намуна Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Ажратилиши лозим бўлган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ёки бўлимлари томонидан берилган хулоса * (pdf, png ёки jpeg форматда тақдим этилади) 8. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оиланинг аъзоси эканлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5а-ИЛОВА

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1- босқич Ариза берувчи Ижтимоий ёрдам ажратишни сўраб тегишли тартибда ариза қолдиради. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ёки бўлимлари томонидан хулоса олинганидан сўнг 2- босқич Ёшлар етакчиси Мурожаатни ўрганиш ва коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади. 3 иш куни ичида 3-босқич «Маҳалла еттилиги» Мурожаат ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва ариза берувчини «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ижтимоий ёрдам ажратиш ёки мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 4-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси Тегишли харажатларни қоплаш бўйича талабнома киритади. Ариза берувчини жарроҳлик амалиётисиз даволаш якунланганидан ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан Давлат тиббий суғурта жамғармасининг тегишли ҳисобрақамларига ўтказиб берилади. 3 иш куни ичида

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Намуна Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи: (маълумот киритилади) 6. Ажратилиши лозим бўлган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 7. Ариза берувчи таҳсил олмоқчи бўлган таълим ташкилотининг ушбу фаолият тури бўйича лицензияси мавжудлиги (автоматик аниқланади) 8. Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома * (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 9. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Намуна Касбий таълим ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Ариза берувчи таҳсил олаётган таълим ташкилоти (автоматик аниқланади) 7. Ариза берувчи таҳсил олаётган таълим шакли: (автоматик аниқланади) 8. Таълим ташкилоти билан тузилган тўлов-контракт шартномаси (автоматик (электрон тизимдан) олинади) 9. Ариза берувчи талабанинг тўлов-контракт шартномаси бўйича мавжуд қарздорлиги миқдори (ажратилиши лозим бўлган ёрдам миқдори) (олий таълим ташкилотлари талабалари учун автоматик аниқланади, касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари маълумот киритади) 10. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Намуна Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Ажратилиши сўралаётган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 7 Турмуш ўртоғи бўйича маълумот (автоматик аниқланади) 8. Турар жой ижараси шартномаси (автоматик олинади) 9. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

Намуна Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Таҳсил олмоқчи бўлган йўналиш (маълумот киритилади) 7. Таҳсил олиш муддати (маълумот киритилади) 8. Бир ойлик тўлов миқдори (маълумот киритилади) 9. Таҳсил олмоқчи бўлган таълим ташкилотининг ушбу фаолият тури бўйича лицензияси мавжудлиги (автоматик аниқланади) 10. Таҳсил олмоқчи бўлган таълим ташкилотининг Ёшлар ягона электрон платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлиги (автоматик аниқланади) 11. Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома * (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 12. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 10-ИЛОВА

Намуна Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Таҳсил олмоқчи бўлган йўналиш (маълумот киритилади) 7. Таҳсил олиш муддати (маълумот киритилади) 8. Бир ойлик тўлов миқдори (маълумот киритилади) 9. Таҳсил олмоқчи бўлган таълим ташкилотининг ушбу фаолият тури бўйича лицензияси мавжудлиги (автоматик аниқланади) 10. Таҳсил олмоқчи бўлган таълим ташкилотининг Ёшлар ягона электрон платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлиги (автоматик аниқланади) 11. Таълим ташкилоти билан тузилган шартнома * (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 12. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 11-ИЛОВА

Намуна Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Олимпиада, танлов ва мусобақа даражаси (маҳаллий/халқаро) (маълумот киритилади) 7. Ажратилиши сўралаётган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 8. Олимпиада, танлов ва мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 9. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 12-ИЛОВА

Намуна Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Ёрдам тури (нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари) (маълумот киритилади) 7. Таълим ташкилотининг ушбу фаолият тури бўйича лицензияси мавжудлиги (автоматик аниқланади) 8. Ариза берувчининг банк реквизитлари (маълумот киритилади) 9. Ажратилиши сўралаётган маблағ миқдори (маълумот киритилади) 10. Ижара шартномаси (автоматик олинади) 11. Нодавлат таълим ташкилотида таълим олаётган жами ўқувчиларнинг камида 20 фоиз қисмини Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари (14 — 30 ёш) ташкил этиши бўйича маълумот (рўйхат). (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 13-ИЛОВА

Намуна Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташи учун ёшлар етакчиси томонидан тавсия бериш ёрдамидан фойдаланиш бўйича АРИЗА Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - 1. Ф.И.О. (автоматик аниқланади) 2. Туғилган санаси (автоматик аниқланади) 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (маълумот киритилади) 4. Телефон рақами (маълумот киритилади) 5. Яшаш жойи (маълумот киритилади) 6. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳузурида тузилган ҳудудий тиббий комиссия томонидан берилган ҳарбий хизматга яроқлилик бўйича хулоса (pdf, png ёки jpeg форматда киритилади) 7. Ёшнинг оиласи Ижтимоий реестрда мавжудлиги (автоматик аниқланади)

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 13а-ИЛОВА

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташи учун ёшлар етакчиси томонидан тавсия бериш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1- босқич Ариза берувчи Ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2- босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП ёки Ёшлар ягона электрон платформаси. Мурожаатни ва унга илова қилинган ҳужжатларни ариза берувчининг тегишлилиги бўйича (доимий ёки вақтинча) яшаш манзилидаги ёшлар етакчисига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар етакчиси Ариза берувчининг ҳужжатларини ўрганади. Мурожаат ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар асосли деб топилган тақдирда Ёшлар ягона электрон платформасида ариза берувчига сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ учун тавсиянома шакллантиради. 3 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 3-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси 2. А.Ҳ. Тошқулов — олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ташкилий қўмита ҳамраиси 3. Ш.Ў. Турдиқулова — инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари 4. А.У. Аслонов — спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари 5. Б.Т. Абдуллаев — ички ишлар вазирининг ўринбосари 6. И.А. Ибрагимов — Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари 7. К.Х. Абдижалилов — фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари 8. А.Ш. Иноятов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 9. А.Д. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 10. Х.Ғ. Худойбердиев — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари 11. Н.Э. Давлетова — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори 12. А.М. Абдуллаев — «Заковат» интеллектуал ўйинлар клуби кенгашининг раиси — клуб президенти 13. У.М. Наримов — «Заковат интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори 14. Л.Ў. Мингишев — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи 15. Б.К. Аралбаева — Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 7-позицияси «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидан «ёшлар етакчиси» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низомда :

а) 10-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:

«ж) ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлганини ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)»;

б) 15-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан)»;

в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий МЕЗОНЛАРИ

Т/р Мезонлар Балл Масъул орган I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида) Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари) 1. МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 6,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 10 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси 2. МҲТЭКМнинг 6,0 бараваридан кўп бўлган, 6,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 6 3. МҲТЭКМнинг 6,5 бараваридан кўп бўлган, 6,9 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 2 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари) 1. МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 7,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 10 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси 2. МҲТЭКМнинг 7,0 бараваридан кўп бўлган, 7,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 6 3. МҲТЭКМнинг 7,5 бараваридан кўп бўлган, 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 2 Тошкент шаҳрида 1. МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 10 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси 2. МҲТЭКМнинг 8,0 бараваридан кўп бўлган 8,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 6 3. МҲТЭКМнинг 8,5 бараваридан кўп бўлган 9,2 бараварига тенг ва ундан кам бўлган 2 II. Ҳозирги турар жой мақоми* 1. Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) 20 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими 2. Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) 3. Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги. III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар 1. «labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти 10 Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази 2. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 10 Туман (шаҳар) ҳокимлиги 3. Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар** 10 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими 4. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар*** 10 Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими 5. Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл) 9 6. Бошқалар 0 IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги**** 1. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс 10 Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси 2. Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи 10 3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган 10 Жами балл: 50

д) 4-иловада :

2-босқич «Тадбирлар» устуни «Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига» сўзларидан кейин «ва маҳалладаги ёшлар етакчисига» сўзлари билан тўлдирилсин;

3-босқич «Субъектлар» устунидаги «Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими» сўзларидан кейин «маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси асосида» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомда :

а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади»;

б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;

ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш»;

в) 12-бандда :

«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таҳлил қилади, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади»;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

ёшларнинг таълим, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги фаолияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, зарур ҳолларда ушбу вазифаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимларини жалб қилган ҳолда амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларга оид фаолиятини таҳлил қилади, баҳолайди ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди, шунингдек, ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ёшларга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

«Ёшлар баланси»ни шакллантиради, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб боради, улар билан самарали иш ташкил қилади»;

«г» кичик бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«болаларнинг ҳар томонлама, уйғун ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида якка тартибдаги профилактика ишларини амалга оширишда иштирок этади;

болаларнинг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек, маънавий-ахлоқий тарбиясига доир фаолиятда иштирок этади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади»;

«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланишларига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;

ёшлар ўртасида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган, шунингдек, ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида иштирок этади;

ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шу жумладан ёшлар ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади;

ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказади ва натижаси бўйича тегишли тадбирларни белгилайди;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашда ҳамда бартараф этишда кўмаклашади»;

«з» кичик банд «ж» кичик банд деб ўқилсин;

«ж» ва «и» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«з) ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни (ёшларни) ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар бўйича ишлар ҳолатини мунтазам равишда ўрганади, уларни таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўради;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ишга жойлаштирилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатади, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

и) иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, маданият ва санъатга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ҳамда бу борадаги тадбирлар тизимли амалга оширилишини таъминлайди, ёшлар ўртасида танлов, фестивал, форум, мусобақа ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ижтимоий аҳамияти юқори бўлган лойиҳаларни рағбатлантиришни ташкил этади ва амалга оширади;

ёшлар, ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади, танловлар ташкил этади ва ўтказади;

ёш авлодни жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш, уларни «Ёшлар академияси» фаолиятига кенг жалб қилиш чораларини кўради;

ёшлар ўртасида волонтёрлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, улар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

ёш хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунар ўргатишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этади»;

қуйидаги мазмундаги «и 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«и 1 ) ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш соҳасида:

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказади;

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларга грантлар ажратади;

интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради»;

г) 19-бандда :

«а» , «б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

а) директорнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ёшларга оид сиёсатини мувофиқлаштириш;

маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш;

беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

б) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:

ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш;

ёшлар ўртасида инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш;

ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

в) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:

таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш;

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш;

ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

ёшлар ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш»;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

«г» кичик банд чиқариб ташлансин;

д) қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:

19 1 . Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган фаолиятларидан келиб чиқиб, қуйидагилар директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:

1) директорнинг биринчи ўринбосари (ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, маҳалладаги ёшлар билан ишлаш ва беш муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш бўйича):

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларини ташкил этиш;

Беш муҳим ташаббус доирасидаги ишларни тизимли равишда мувофиқлаштириш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

2) Директор ўринбосари (ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича):

«Ёшлар дафтари»ни тизимли равишда юритиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида ҳар ойлик субсидия ажратиш;

ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш;

ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарғибот материалларини чоп этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

3) Директор ўринбосари (таълим муассасаларидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича):

халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;

ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш;

таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни волонтёрлик фаолиятига жалб этиш;

ёшлар ташкилотларида волонтёрлик клублари ва гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш;

«Имкон таълим» гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг «Веб дастурлаш», «График дизайн», «Социал медиа маркетинг» ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш;

«Меҳрибонлик» уйлари Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш;

ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;

Ўзбекистонда ёшлар муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, ҳудудлар ва ташкилотларда ушбу йўналишдаги ишлар натижадорлиги ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига доир таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши»;

е) 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ушбу Низомнинг 19 ва 19 1 -бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавобгар бўлади»;

ж) қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:

«40 1 . Ҳудудларда янги маҳаллалар ташкил этилганда Агентликнинг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қўшимча маҳалладаги ёшлар етакчиси штат бирлиги ажратилади ва уларни сақлаш харажатлари (моддий-техник таъминоти, иш ҳақи, лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар) Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида :

а) 2 , 3 , 4 , 5 , 6 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1 , 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банддаги «бўлинмалари ва» сўзлари «бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда – ҳудудий бўлинмалар) ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банд :

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ёшларни замонавий касбга ўргатиш, ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ёшларни таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари ва фанларни ўқитишга ихтисослашган ўқув марказларининг уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

«Хориждаги ёшлар баланси»ни шакллантириш ва юритиш, хорижда сайёр қабулларни ўтказиш вақтида аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ёшларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ҳал қилиш бўйича харажатларни амалга ошириш;

ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар маҳалладаги ёшлар етакчиларини бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан, шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалладаги ёшлар етакчиларини ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан тақдирлаш;

фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган маҳалладаги ёшлар етакчиларини «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш;

йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган маҳалладаги ёшлар етакчиларига ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;

бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги ёшлар етакчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб бериш»;

ўн саккизинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича йигирма еттинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 9-бандда :

биринчи хатбошидаги «ҳудудий бошқармалар» сўзларидан кейин «ва туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги «400 млн сўмдан» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг 1600 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «100 млн сўмдан» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида :

а) 1-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради»;

б) 2-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Васийлик кенгаши «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, “Ёшлар дафтари”га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Ёшлар дафтари» жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратилиши мумкин»;

6-банддаги «6-7-бандларида» сўзлари «3-4-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-иловада :

1-банддаги «оилаларнинг фарзандларига» сўзлари «ёшларга» сўзи билан алмаштирилсин;

2-банддаги «оилалар фарзандларига» сўзлари «ёшларга» сўзи билан алмаштирилсин;

3-банднинг учинчи хатбошисидан «оиласи» сўзи чиқариб ташлансин;

5-банддан «оиласи» сўзи чиқариб ташлансин;

12-банддан «оиласи» сўзи чиқариб ташлансин;

13-банддан «оиласи» сўзлари чиқариб ташлансин;

14-банднинг «а» кичик бандидаги «оиласи» сўзи «унинг» сўзи билан алмаштирилсин;

17-банднинг иккинчи хатбошисида «оиласи» сўзи «ўқувчиларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

иловада :

1-босқич «Чора-тадбирлар» устунидаги «оиласи» сўзи чиқариб ташлансин;

2-босқич «Чора-тадбирлар» устунининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «оиласи» сўзлари чиқариб ташлансин;

3-босқич «Чора-тадбирлар» устунидаги «оиласи» сўзи чиқариб ташлансин;

г) 6-иловада :

2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«компенсация – компьютер сотиб олиш учун ажратилган истеъмол кредитига ҳисобланадиган барча фоизларни қоплаш (компенсация қилиш) мақсадида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар ойда банкка ўтказиладиган, банк томонидан эса ариза берувчининг номига очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисидаги ариза;

ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (агар ариза сертификат олган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади);

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат нусхаси (pdf шаклда) ва унинг ҳақиқийлигини текшириш учун сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади»;

16-бандда :

учинчи хатбошидаги «60» рақами «180» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан «ва тўғрилиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

18-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Верификация натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда компенсация тўланмайди ва бу ҳақида ариза берувчига СМС хабар юборилади»;

22-банддаги «бир иш куни мобайнида» сўзлари «ҳар ойнинг 15-кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради»;

1-иловада :

1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни «илова қилган ҳолда» сўзларидан кейин «сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволасини кўрсатиб» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-босқичнинг «Ижро муддатлари» устунидаги «60» рақами «180» рақами билан алмаштирилсин;

3-босқичдаги «Тадбирлар» ва «Ижро муддатлари» устунларидан иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

5-босқичнинг «Ижро муддатлари» устунидаги «Бир иш куни мобайнида» сўзлари «ҳар ойнинг 15-кунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқичнинг «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради»;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Компенсация олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

Т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда) - 1.7. «Бир миллион дастурчи»лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳаволаси - II. Сертификат олган ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот: 2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.: - 2.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами: - 2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.: - 2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): - 2.6. Сертификат олган боланинг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат: 2.7. Телефон рақами: - 2.8. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 2.9. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда) - 2.10. «Бир миллион дастурчи»лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси. -

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 637-сон қарори билан тасдиқланган «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

««Ёшлар дафтари» жамғармасининг кафиллиги қарздорнинг доимий яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси асосида берилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 7 июнь,

312-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; ,19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 06.08.2024 й., 09/24/479/0579-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон; 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 26.02.2026 й., 09/26/78/0174-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

TARKIBI

SXEMASI *

SXEMASI

SXEMASI

TARKIBI

SOʻROVNOMA

Yoshlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 19-yanvardagi PQ-92-son va “ Zakovat” intellektual oʻyinini aholi oʻrtasida ommaviy-maʼrifiy harakatga aylantirish va boshqa intellektual oʻyinlarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2022-yil 20-yanvardagi PQ-96-son qarorlariga muvofiq ijtimoiy himoyaga muhtoj, ishsiz va ijtimoiy faol boʻlmagan yoshlar bilan “Yoshlar daftari”ni yuritish orqali ishlash tizimini yanada takomillashtirish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻrtasida intellektual sogʻlom raqobatni shakllantirish, talaba va yoshlarning bilim va salohiyatini yanada oshirish hamda ularni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish maqsadida tuman va shaharlarda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Yoshlar ishlari agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalarini (keyingi oʻrinlarda — hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi) tashkil etish hamda ushbu jamgʻarmalar mablagʻlarini quyidagi manbalar hisobidan shakllantirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:

Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlari ushbu qarorda nazarda tutilgan manbalar hisobidan hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini oʻz vaqtida va toʻliq shakllantirishga shaxsan masʼul hisoblanishi belgilab qoʻyilsin.

4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:

yuridik shaxs boʻlmagan hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasini tashkil etish tartibi;

hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish tartibi;

hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqarish va ulardan foydalanish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalarini hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlarini tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi etib belgilash;

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Yoshlar daftari”ni shakllantirish;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish;

yoshlarni “Yoshlar daftari”dan chiqarish tartibi.

5. Belgilansinki:

Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarining daromadlar va xarajatlar parametrlarini, ularning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni, ish rejalarini tasdiqlash hamda mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vakolatlar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari Vasiylik kengashlari hamda tuman (shahar) hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari — tegishli hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi Vasiylik kengashi raisi hisoblanadi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari Vasiylik kengashlari aʼzolarining faoliyati jamoatchilik asosida tashkil etiladi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) Kengashlariga hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari daromadlarining barqaror shakllantirilishi va oʻz vaqtida moliyalashtirilishini doimiy nazorat qilib borish tavsiya etilsin.

7. Yoshlar ishlari agentligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi:

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-iyulga qadar “Onlayn mahalla” elektron platformasining “Yoshlar daftari” axborot tizimi bilan;

2022-yil 1-sentabrga qadar “Yoshlar daftari” axborot tizimini tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

8. Yoshlar ishlari agentligi tomonidan “Yoshlar portali” axborot tizimi negizida yaratilgan “Yoshlar murojaati” elektron platformasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasi bilan integratsiya qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

9. 2022-yil 1-iyuldan boshlab “Yoshlar murojaati” elektron platformasiga kelib tushgan murojaatlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasi orqali tegishliligi boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga yuborilishi inobatga olinsin.

Bunda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan murojaatlarning koʻrib chiqilishi va hal etilishi boʻyicha tizimli monitoring yuritilib, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablarining buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, huquqiy baho berish uchun har chorak yakunida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga maʼlumot kiritib boriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zakovat” intellektual oʻyinini aholi oʻrtasida ommaviy-maʼrifiy harakatga aylantirish va boshqa intellektual oʻyinlarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 20-yanvardagi PQ-96-son qarorining 6-bandiga muvofiq 2022-yildan boshlab har yili intellektual olimpiada tashkil etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

11. Oliy taʼlim tashkilotlarining talabalari oʻrtasida intellektual olimpiadaga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

12. Tashkiliy qoʻmita (A. Saʼdullayev):

bir oy muddatda oliy taʼlim tashkilotlarining talabalari oʻrtasida intellektual olimpiadani oʻtkazish tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

amaliyotda toʻplangan tajribalarni inobatga olgan holda 2023-yil 31-yanvarga qadar oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻrtasida intellektual olimpiadani oʻtkazish tartibini tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda intellektual olimpiadani tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha barcha tashkiliy va ijodiy ishlarni muvofiqlashtirsin;

intellektual olimpiadaning respublika bosqichi oʻtkaziladigan joyni belgilasin hamda hakamlar hayʼati tarkibi, apellyatsiya komissiyasi aʼzolari roʻyxatini shakllantirsin;

intellektual olimpiada materiallarining maxfiyligini, olimpiadaning belgilangan talablar asosida oʻtkazilishini taʼminlasin;

intellektual olimpiadaga taʼlim yoʻnalishi, sohasi, mutaxassisligidan qatʼi nazar, respublikadagi barcha oliy taʼlim tashkilotlari talabalarini jalb etish choralarini koʻrsin;

umumjamoa hisobida 1, 2 va 3-oʻrinni qoʻlga kiritgan oliy taʼlim tashkilotlarini mukofotlash turlarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovgʻasini belgilash hamda intellektual olimpiadaning gʻolib va sovrindorlariga topshirilishini taʼminlasin;

intellektual olimpiadaning gʻolib va sovrindorlarini oʻz mutaxassisligi boʻyicha kadrlar zaxirasiga kiritish uchun ularning roʻyxatini Boshqaruv samaradorligi agentligiga taqdim etib borsin;

intellektual olimpiadaning tashkil etilishi, oʻtkazilishi va natijalarini ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritib borish choralarini koʻrsin.

13. Quyidagilar:

intellektual olimpiada ishtirokchilarining yashash va transport xarajatlari — ushbu ishtirokchilar taʼlim olayotgan oliy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan;

gʻolib va sovrindor boʻlgan ishtirokchilarni ragʻbatlantirish xarajatlari — Yoshlar ishlari agentligi orqali Davlat budjetidan “Zakovat” intellektual klubi” nodavlat notijorat tashkilotiga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan qoplanishi belgilab qoʻyilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi Oʻzbekiston shaxmat federatsiyasi, Oʻzbekiston shashka federatsiyasi bilan birgalikda intellektual olimpiada davomida shaxmat va shashka musobaqalarini oʻtkazish choralarini koʻrsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi Milliy gvardiya bilan birgalikda intellektual olimpiada tadbirlari oʻtkaziladigan obyektlar va ularning atrofidagi hududlarda jamoat tartibini saqlash, yoʻl harakati, yongʻin va fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi intellektual olimpiada oʻtkaziladigan hamda ishtirokchilar joylashgan turar joylarda tibbiy xizmat navbatchiligini tashkil etish, yuqori saviyada tibbiy xizmat koʻrsatish, shuningdek, ularni zarur tibbiy anjomlar, dori vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

18. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining “Mahalla yettiligi”, yoshlar siyosati va maʼnaviyat masalalari departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi), shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarini (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi) tashkil etish, ularning mablagʻlarini shakllantirish va ushbu mablagʻlardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qaroriga, shuningdek, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qaroriga muvofiq belgilangan tartibda shakllantiriladi.

3. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi yuridik shaxs hisoblanmaydi.

Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining mablagʻlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gʻaznachilik boshqarmalarida, shuningdek, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining mablagʻlari tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimlarida alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yigʻiladi.

2-bob. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish manbalari

4. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;

xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlarni, birinchi navbatda, tegishli hududning qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga oʻtkazib borish yuzasidan takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga kiritib borsin.

5. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan ajratmalar;

tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan tuman (shahar) budjetlari qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmonining 12-bandida belgilangan tushumlarning mazkur Farmonga 3-ilovaga muvofiq miqdordagi mablagʻlar;

xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan manba hisobidan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga ajratiladigan mablagʻlarning umumiy miqdori tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan belgilanadi. Bunda:

ushbu mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi tomonidan tumanlar (shahar)lar kesimida ulardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib miqdorlarda tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga avtomatik ravishda taqsimlanadi;

zaruratga koʻra, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan tuman (shahar) budjetlari qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga oʻtkaziladi.

5 1 . Ariza beruvchiga uning arizasi maʼqullangan sanadan boshlab 30 kalendar kun mobaynida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida mablagʻ yetarli emasligi sababli tegishli yordam koʻrsatilmasa, tuman (shahar) hokimining yoki hududiy yoshlar ishlari boshqarmasining talabnomasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahri xalq deputatlari Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjetida shakllangan qoʻshimcha manbalar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ushbu ariza beruvchiga tegishli ijtimoiy yordam koʻrsatish uchun tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻ ajratiladi.

6. Ushbu Nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqda jamlanadi hamda tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga tumanlar (shaharlar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib miqdorlarda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda avtomatik ravishda taqsimlanadi:

1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;

2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;

3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;

4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;

5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.

7. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlar tuman (shahar) hokimligi tomonidan har oyning 5-sanasiga qadar mahallalarda yashovchi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida qayta taqsimlanadi.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlari ushbu Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan manbalar hisobidan hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini oʻz vaqtida va toʻliq shakllantirishga shaxsan masʼul hisoblanadi.

3-bob. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish

9. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:

tegishli hududning qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga;

Yoshlar ishlari agentligi direktori tomonidan tasdiqlangan kalendar rejada belgilangan mahalla, sektor, tuman (shahar) va hudud darajasidagi loyihalar, yoshlar festivallari, forumlar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni moliyalashtirishga;

mahallalarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratishga moʻljallangan yengil turdagi kichik kutubxonalar, sport obyektlari va boshqa turdagi yoshlar infratuzilma obyektlarini barpo etish hamda ularni zamonaviy jihozlashga;

mahallalardagi yoshlar yetakchilari uchun ajratilgan xizmat xonalarini moddiy-texnik jihozlar (mebel, planshet, kompyuter toʻplami, aloqa, internet va boshqalar) bilan taʼminlashga;

qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan boshqa xarajatlarni qoplashga yoʻnaltiriladi.

10. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:

a) kamida 3 nafar Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzosi boʻlgan yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 60 baravarigacha grant ajratishga;

b) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzolari uchun:

BHMning 1 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplashga;

6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun BHMning 10 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilishga;

yoshlarning avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun BHMning 8 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratishga;

kasbiy taʼlim va oliy taʼlim tashkilotlari yosh oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasining 50 foizi, ammo BHMning 50 baravaridan koʻp boʻlmagan qismini toʻlab berishga;

yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga oʻqish xarajatlarining har oyda BHMning 4 baravarigacha boʻlgan qismini qoplashga;

ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga har oyda BHMning 1 baravarigacha subsidiya ajratishga;

yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun mahalliy bosqichdagi tadbirlarga BHMning 4 baravarigacha, xalqaro bosqichdagi tadbirlarga BHMning 40 baravarigacha subsidiya berishga;

yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini BHMning 50 baravarigacha miqdorda qoplashga;

ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga har oyda ijara toʻlovlarining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha, Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha miqdorda 12 oygacha turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlashga;

v) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan hamda oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga nisbatan minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilalarning 14 — 30 yoshdagi aʼzolarining jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun BHMning 50 baravarigacha va jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan belgilangan bazaviy narxlar doirasidagi xarajatlarini qoplash maqsadida Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasiga;

g) mahalla darajasida bir kalendar oy uchun BHMning 20 baravarigacha, biroq moliya yili davomida jamgʻarma tushumlarining 25 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.

11. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga asosan ushbu Nizomda nazarda tutilmagan yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa maqsadlarga, shu jumladan, yoshlar infratuzilma obyektlarini barpo etish va ularni zamonaviy jihozlash hamda ijtimoiy himoyaga muhtoj yoki iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni amalga oshirishga ham yoʻnaltirilishi mumkin. Bunda ushbu maqsadlarga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar quyidagilar hisobidan ajratiladi:

tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllangan, biroq tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlanmagan mablagʻlar;

tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllanib, muqaddam tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlangan boʻlsada, biroq ushbu mablagʻlar taqsimlangan oyda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar.

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam boshqa manbalar va jamgʻarmalar tomonidan koʻrsatilganda taqdim etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan, zarur hollarda, ushbu Nizomning 10-bandi “b” kichik bandi beshinchi — sakkizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan maqsadlar uchun mablagʻlar ajratilishi mumkin.

13. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish, boshqarish va ulardan foydalanish maqsadida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) tuziladi.

Vasiylik kengashi tarkibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qaroriga muvofiq tasdiqlanadi.

Vasiylik kengashi raisi va aʼzolari hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasini boshqarish boʻyicha faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

Vasiylik kengashi raisi hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqaruvchi hisoblanadi.

14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi hisoblanadi.

15. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini sarflash, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga yoʻnaltirish tegishlicha Vasiylik kengashining qarori asosida amalga oshiriladi.

Vasiylik kengashi yigʻilishlari har oyda kamida bir marta — har oyning oxirgi sanasigacha oʻtkaziladi.

Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarida shakllanib, ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan tartibda mahallalar kesimida taqsimlangan mablagʻlarni sarflash tegishliligiga koʻra “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida, shuningdek, ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga koʻra tuman (shahar) hokimliklari buxgalteriyasi tomonidan amalga oshiriladi.

16. Vasiylik kengashi raisi Vasiylik kengashi yigʻilishlariga raislik qiladi.

17. Vasiylik kengashlari qarorlari Vasiylik kengashi yigʻilishi bayoni bilan rasmiylashtiriladi.

18. Vasiylik kengashi:

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga umumiy rahbarlik qiladi va uning faoliyatini nazorat qiladi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining daromad va xarajatlari yillik parametrlarini, ularning ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni, shuningdek, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga yuklangan vazifalarning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tasdiqlaydi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining yillik ish rejasi va dasturlarini tasdiqlaydi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanishda shaffoflikni taʼminlaydi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan alohida tadbirlarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga homiylik xayriyalari, shuningdek, xalqaro tashkilotlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlarini jalb qilishga koʻmaklashadi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga yuklatilgan vazifalarni Vasiylik kengashi aʼzolari oʻrtasida taqsimlaydi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi faoliyatiga taalluqli masalalarni koʻrib chiqadi va ular boʻyicha qarorlar qabul qiladi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi;

hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi faoliyatiga aloqador boshqa masalalarni koʻrib chiqadi va ular boʻyicha qarorlar qabul qiladi.

19. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi:

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasining yillik ish rejasi va dasturlarini ishlab chiqadi;

Vasiylik kengashi yigʻilishi kun tartibiga kiritiladigan masalalarni tayyorlaydi, yigʻilish bayonnomasini yuritadi va rasmiylashtiradi;

Vasiylik kengashi aʼzolariga Vasiylik kengashi yigʻilishining vaqti va oʻtkaziladigan joyi toʻgʻrisida xabar beradi.

Vasiylik kengashi tomonidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida murojaat etuvchiga xabar yuboradi.

Vasiylik kengashi qarori bilan ishchi organga qoʻshimcha vazifalar ham yuklanishi mumkin.

20. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi:

mahallalar boʻyicha taqsimlangan mablagʻlarga doir maʼlumotlarni “Yoshlar daftari” axborot tizimiga kiritib borilishini taʼminlaydi;

davlat tomonidan beriladigan ijtimoiy koʻmak va koʻrsatiladigan moddiy yordam toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning yakka tartibdagi anketasida qayd etib boradi;

tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan tartibda tegishli mahallaga taqsimlangan mablagʻlar yetarli boʻlmagan taqdirda, “mahalla yettiligi”ning qarorini ilova qilgan holda tuman (shahar) mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻ ajratish haqida tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashiga murojaat yuborishni soʻrab tuman (shahar) hokimiga soʻrov xati kiritadi.

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning murojaatlari bilan ishlaydi va koʻrib chiqish uchun “mahalla yettiligi”ga taqdim etadi.

4-bob. “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobot

21. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari hisobot boʻlimlari tomonidan har oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlarning mahalla kesimida taqsimlanishi va jamgʻarmaning xarajatlari toʻgʻrisida, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari hamda tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari mahalliy budjetning orttirilgan qismi miqdori toʻgʻrisida Yoshlar ishlari agentligiga maʼlumot berib boradi.

22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan budjet ijrosi hisobotini shakllantirish davrida tegishlicha “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisoboti ham qabul qilinadi.

23. Vasiylik kengashi raisi har chorakda hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashlariga hisobot beradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarining joriy yilda foydalanilmay qolgan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) mahalliy budjetiga olib qoʻyilmaydi.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hududiy boshqarmalari mazkur Nizom doirasida tuman (shahar)larda amalga oshiriladigan ishlar uchun ajratilgan mablagʻlar samarali va maqsadli ishlatilishi boʻyicha nazorat oʻrnatadi.

26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi vasiylik kengashining

1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, Vasiylik kengashi raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar prokurorlari (kelishuv asosida) 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar, Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vazirligi, Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari boshliqlari 10. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari 11. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmasi boshliqlari, Vasiylik kengashi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 2-ILOVA

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament “Yoshlar daftari”ni shakllantirish, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish va ularni “Yoshlar daftari”dan chiqarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratishni soʻrab, belgilangan tartibda murojaat qilgan oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan (oʻttiz bir yoshga toʻlmagan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (oʻn olti yoshgacha boʻlganlar uchun ularning nomidan ota-onasi yoki ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxslar) hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxs;

Vasiylik kengashi — hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish, boshqarish va ulardan foydalanish maqsadida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda manfaatdor tashkilotlar rahbarlari va masʼul xodimlaridan iborat tarkibda tuziladigan kollegial organ;

davomat — oʻquv markazlarida tahsil olayotgan yoshlarning darslarga qatnashganini kunlik elektron nazorat qilish tizimi;

“Yoshlar daftari” — ijtimoiy, iqtisodiy qoʻllab-quvvatlashga, bilim va kasb oʻrganishga ehtiyoji va ishtiyoqi boʻlgan yoshlarning muammolarini aniqlash, bartaraf etish va nazoratini olib borish tizimi;

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi — “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va ularning tashabbuslarini ragʻbatlantirish maqsadida belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)larda tashkil etilgan jamgʻarma;

yoshlar yetakchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi PQ-92-son qarori bilan har bir mahallada joriy etilgan, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimining mahallada yoshlar bilan ishlash masalalari boʻyicha masʼul xodimi;

“Yoshlar yagona elektron platformasi” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Yoshlar yagona elektron platformasi) — yoshlarning demografik va ijtimoiy holati, bandligi, taʼlim olishiga oid maʼlumotlar asosida “Yoshlar balansi”ni shakllantirish, yoshlarga oid davlat siyosatining samaradorligini baholash va uning natijalarini aniqlash, yoshlarning qiziqishlarini aniqlash boʻyicha sotsiologik soʻrovlar oʻtkazish, uning natijalarini avtomatik tahlil qilish, yoshlarga oid mavjud imtiyozlar, preferensiyalar, imkoniyatlar toʻgʻrisida maʼlumot beruvchi elektron platforma;

ijtimoiy shartnoma — Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning yosh aʼzolariga koʻmak choralarining muayyan majburiyatlarni bajarish sharti bilan koʻrsatilishini nazarda tutuvchi shartnoma;

ishsiz yoshlar — haq toʻlanadigan ishga yoki ish haqi (mehnat daromadi) keltiradigan mashgʻulotga ega boʻlmagan, ish qidirayotgan va ish taklif etilsa, uni boshlashga yoxud kasbga tayyorlashdan, qayta tayyorlashdan oʻtishga yoki malakasini oshirishga tayyor boʻlgan, ishga joylashishda koʻmak olish uchun mahalliy mehnat organlariga murojaat qilgan va ushbu organlar tomonidan ish qidirayotgan shaxslar sifatida roʻyxatga olingan mehnatga layoqatli yoshlar (taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotganlar bundan mustasno);

Ijtimoiy reyestr — “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida yuritilib, davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash choralari taqdim etiladigan oilalar (shaxslar)ni aniqlash va ularning ijtimoiy-iqtisodiy holatini baholash vazifalarini bajaruvchi tizim;

kalendar-reja — yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi mahalla, tuman (shahar) va hududiy tadbirlarni moliyalashtirish uchun shakllantiriladigan hamda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bir yil yoki yarim yilga moʻljallangan reja;

“mahalla yettiligi” — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari namunaviy tuzilmasiga kiritilgan mahalla raisi rahbarligidagi hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori aʼzolaridan iborat boʻlgan guruh;

taʼlim tashkiloti — yoshlarni kasb-hunar, tadbirkorlik, taʼlim, fan, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari hamda xorijiy tillarga oʻqitish vakolatiga ega boʻlgan nodavlat notijorat tashkilotlari, davlat yoki nodavlat taʼlim tashkilotlari, shu jumladan, belgilangan tartibda taʼlim berish faoliyatini amalga oshiruvchi yakka tartibdagi tadbirkor.

2-bob. “Yoshlar daftari”ga kiritish va ijtimoiy yordam turlaridan birini ajratish haqidagi murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi

3. “Yoshlar daftari”ga yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha, oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan (oʻttiz bir yoshga toʻlmagan) quyidagi toifadagi:

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzolari;

oilasining oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan yoshlar (jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash yordami uchun) kiritiladi.

4. Ariza beruvchi uni “Yoshlar daftari”ga kiritish va ushbu Reglamentning 1 — 12-paragraflarida keltirilgan ijtimoiy yordamlardan birini (soʻralayotgan yordam miqdorini koʻrsatgan holda) koʻrsatishni soʻrab istalgan davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud Yoshlar yagona elektron platformasi orqali murojaat qiladi.

Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda quyidagi harakatlarni amalga oshiradi:

ushbu Reglamentga 1a , 3 — 5 , 6 — 13-ilovalardagi tegishli ariza shaklini elektron tarzda toʻldiradi va ushbu ariza shakllarida nazarda tutilgan hujjatlarni ilova qiladi;

ariza beruvchining ijtimoiy holati “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali, ushbu Reglamentning 3-bobi 1 — 12-paragraflarida belgilangan mezonlarga muvofiqligi tegishli axborot tizimlari orqali avtomatik tarzda oʻrganiladi;

ushbu Reglamentning tegishli paragraflarida nazarda tutilgan ijtimoiy shartnoma (ommaviy oferta) shartlarini ixtiyoriy tarzda qabul qiladi (ushbu Reglamentning 2 va 4-paragraflaridagi ijtimoiy yordamlar ajratiladigan ariza beruvchilar, shuningdek, nogironligi boʻlgan, uch yoshgacha boʻlgan farzandi bor yolgʻiz ota yoki yolgʻiz onalar tomonidan ijtimoiy shartnoma tuzish talab etilmaydi);

ariza beruvchining murojaati ushbu bandning uchinchi — beshinchi xatboshilarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlganda, arizani roʻyxatdan oʻtkazib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida (ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilganda avtomatik tarzda) ariza beruvchining doimiy yoki vaqtincha roʻyxatga olingan joyidagi yoxud haqiqatan yashab turgan manzilidagi mahalla fuqarolar yigʻinida faoliyat olib borayotgan yoshlar yetakchisiga, agar ushbu lavozim vakant yoki maʼlum sabablarga koʻra yoshlar yetakchisi ish faoliyatida boʻlmasa (kasalligi, mehnat taʼtilida ekanligi va boshqa holatlar sababli), tegishliligi boʻyicha tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻiga yuboradi.

Ariza beruvchining murojaati ushbu bandning uchinchi , toʻrtinchi yoki beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan talablarning biriga muvofiq boʻlmaganda, arizani roʻyxatdan oʻtkazish avtomatik tarzda rad qilinadi.

Boshqa asoslar boʻyicha arizani roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish taqiqlanadi.

Murojaatga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.

5. Arizalar YIDXP va Yoshlar yagona elektron platformasi orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni ariza qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

6. Mahalladagi yoshlar yetakchisi (u maʼlum sabablarga koʻra ish faoliyatida boʻlmaganda, tegishli tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi) uch ish kunida Yoshlar yagona elektron platformasi orqali ariza beruvchi tomonidan imzolangan ijtimoiy shartnomani tegishli tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi tomonidan uning nomiga rasmiylashtirilgan ishonchnoma asosida imzolaydi va ariza beruvchining murojaatini “mahalla yettiligi” yigʻilishida koʻrib chiqilib, qaror qabul qilinishi uchun yuboradi.

Bunda ushbu Reglamentning:

1 , 3 , 5 , 10 — 12-paragraflarida nazarda tutilgan yordam turlarini ajratish boʻyicha ijtimoiy shartnomalar “mahalla yettiligi” (ushbu Reglamentning 3-bobi 1-paragrafida belgilangan komissiya) tomonidan murojaatni qanoatlantirish haqida qaror qabul qilinib, ariza beruvchiga “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan yordam turi ajratilgan paytdan boshlab kuchga kiradi;

6 — 9-paragraflarida nazarda tutilgan yordam turlarini ajratish boʻyicha ijtimoiy shartnomalar bundan mustasno boʻlib, ushbu shartnomalar “mahalla yettiligi” tomonidan ushbu yordam turini ajratish haqida qaror chiqargan sanadan boshlab kuchga kiradi.

7. “Mahalla yettiligi” kelib tushgan murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni besh ish kuni ichida oʻrganib chiqadi.

Oʻrganish natijalariga koʻra “mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi tomonidan “Raqamli mahalla” elektron platformasi orqali oʻz ovozini bergan holda oddiy koʻpchilik ovoz bilan ariza beruvchini “Yoshlar daftari”ga kiritish va u tomonidan soʻralgan ijtimoiy yordamni ajratish yoki “Yoshlar daftari”ga kiritishni va yordam ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlardan biri qabul qilinadi.

Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, mahalla raisining (mahalla raisi vakant boʻlgan hollarda esa yoshlar yetakchisining) ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

8. “Mahalla yettiligi” tomonidan quyidagi holatlarda ariza beruvchining murojaatini qanoatlantirish rad qilinadi:

ariza beruvchining murojaati ushbu Reglamentning 4-bandi uchinchi , toʻrtinchi yoki beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan talablarning biriga muvofiq boʻlmaganda;

ariza beruvchi murojaat qilib soʻragan yordam turini ajratish uning oilasi uchun ishlab chiqilgan individual rejada nazarda tutilmaganda, ushbu Reglamentning 3-bobi 1 , 4 , 11-paragraflarida belgilangan yordam turlari bundan mustasno;

“mahalla yettiligi” tomonidan kollegial qaror qabul qilish paytida ariza beruvchi (yoki ushbu Reglamentning 3-bobi 1 , 11-paragraflarida belgilangan “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan yordam ajratilishidan manfaatdor yoshlar) 31 yoshga (mazkur Reglamentning 3-bobi 3-paragrafida belgilangan ijtimoiy yordamdan foydalanmoqchi boʻlgan ariza beruvchi 21 yoshga) toʻlganda yoki oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjud boʻlmaganda;

ariza beruvchi vafot etgan yoki sud tomonidan bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda;

ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda.

Ariza beruvchi tomonidan ushbu Reglamentga 1a , 3 — 5 , 6 — 13-ilovalardagi ariza shakllarini toʻldirilishda notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilganda yoki murojaatga ilova qilinishi lozim boʻlgan hujjatlar taqdim etilmaganda, mahalladagi yoshlar yetakchisi ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizadagi maʼlumotlarni besh ish kuni ichida toʻgʻrilash yoki arizaga ilova qilinishi lozim boʻlgan hujjatlarni taqdim etish, aks holda uning murojaati rad etilishi haqida xabar yuboradi.

9. “Mahalla yettiligi”ning oʻrganish natijalari boʻyicha qarori qabul qilinganda, ushbu qaror Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda YIDXPga yuboriladi. Ushbu qarorning qabul qilinganligi haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi, bunda ijtimoiy yordam ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan hollarda sabablari koʻrsatiladi.

10. Ariza beruvchini “Yoshlar daftari”ga kiritish va ushbu Reglamentda belgilangan yordam turlaridan birini ajratish haqidagi murojaatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha “mahalla yettiligi”ning qabul qilgan qarori YIDXPga kelib tushgan paytdan boshlab ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmati koʻrsatilgan hisoblanadi.

3-bob. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ijtimoiy yordamlarni ajratish tartibi

1-§. Yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlash uchun grant ajratish tartibi

11. Har yili tuman (shahar)dagi har bir mahalladan bittadan ariza beruvchining kamida 3 nafar ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash haqidagi murojaatiga asosan BHMning 60 baravarigacha miqdorda grantlar mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan ajratiladi.

12. Ariza beruvchi — yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar yoki nodavlat (davlat ulushiga ega boʻlmagan) korxona, muassasa, tashkilotlar oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan kamida 3 nafar yoshlarni ishga qabul qilish va ular mehnat faoliyatida foydalanishi uchun ilgari foydalanilmagan (yangi) asbob-uskuna olib berish orqali bandligini taʼminlash uchun “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan grant ajratishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 1a-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

13. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 1-ilovada keltirilgan sxemada belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

Bunda “mahalla yettiligi” tomonidan quyidagi hollarda grant ajratishga tavsiya berish rad etiladi:

bandligi taʼminlanadigan yoshlarning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjud boʻlmaganda yoki ushbu yoshlar 31 yoshdan oshganda yoxud ularning soni 3 nafardan kam boʻlganda;

tarkibi mazkur Reglamentga 1b-ilova bilan tasdiqlangan, tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya (ushbu paragrafda keyingi oʻrinlarda — komissiya) tomonidan ariza beruvchining yuridik manzilidagi mahallada joriy yilda boshqa ariza beruvchiga grant ajratish haqida qaror qabul qilingan boʻlsa.

Ariza beruvchining murojaati ushbu paragraf talablariga muvofiq boʻlganda, “mahalla yettiligi” tomonidan grant ajratishni tavsiya etish haqida qaror qabul qilinib, yakuniy qaror qabul qilish uchun komissiyaga yuboriladi.

14. Grant ajratish masalasi komissiya tomonidan oʻn ish kunida koʻrib chiqiladi.

Ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan holatlar mavjud boʻlganda, komissiya tomonidan grant ajratish rad etiladi.

15. Komissiyaning grant ajratish toʻgʻrisidagi qarori asosida tuman (shahar) hokimliklarining buxgalteriyasi yetti ish kuni ichida “Yoshlar daftari” tuman (shahar) jamgʻarmasi hisobidan ariza beruvchining bank hisobvaragʻiga grantlar oʻtkazadi.

16. Grant ariza beruvchiga bir yilda bir marta ajratiladi va u bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada uning zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi tanlov va musobaqalarning kamida bittasida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish.

17. Budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishini nazorat qiluvchi organlar tomonidan belgilangan tartibda oʻrganishlar natijasida ajratilgan grantlar maqsadsiz ishlatilganligi aniqlanganda, ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

2-§. Nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplab berish tartibi

18. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning nogironligi boʻlgan 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi parasport toʻgaraklariga qatnashish uchun yoʻlkira xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 3-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

19. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplab berish haqida qaror qabul qilinganda, ariza beruvchi haqiqatda parasport toʻgaraklariga qatnashayotganligi Sport vazirligining “ERP-sport” axborot tizimi orqali monitoring qilib boriladi.

Ushbu monitoring natijalariga asosan ariza beruvchi tasdiqlangan bir oylik parasport mashgʻulotlarining:

yarmidan kam qismiga qatnashganda, BHMning 0,5 baravari;

yarmidan koʻp qismiga qatnashganda, BHMning 1 baravari miqdorida yoʻlkira xarajatlari keyingi oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ariza beruvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beriladi.

20. Monitoring jarayonida ariza beruvchi parasport toʻgaraklariga qatnashmayotgani aniqlanganda, mahalladagi yoshlar yetakchisi tasdiqlovchi maʼlumotlar va hujjatlarni “mahalla yettiligi”ga kiritadi va “mahalla yettiligi”ning qaroriga asosan parasport toʻgaraklariga qatnash uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplab berish toʻxtatiladi.

3-§. Muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa hamda cholgʻu asboblarini xarid qilish tartibi

21. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan 14 — 20 yoshdagi (21 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa hamda cholgʻu asboblarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan xarid qilish boʻyicha mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 4-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

22. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilib berish haqida qaror qabul qilinganda, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ushbu moddiy boyliklar 15 ish kuni ichida BHMning 10 baravarigacha miqdorda belgilangan tartibda xarid qilinib, ariza beruvchiga taqdim etiladi.

Bunda maxsus axborot portalida eʼlon joylashtirmasdan va xarid qilish tartib-taomillarini elektron shaklda oʻtkazmasdan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali buyum va inventarlarni yetkazib beruvchilarni aniqlashga ruxsat etiladi.

Ushbu paragrafda nazarda tutilgan ijtimoiy yordam ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi tanlov va musobaqalarning kamida bittasida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

6 oy davomida “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillarni oʻzlashtirish boʻyicha kamida B1 darajaga erishish.

23. Ushbu paragrafda nazarda tutilgan ijtimoiy yordam ayni bir yoshga faqat bir marta taqdim etiladi.

4-§. Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplab berish tartibi

24. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar hamda oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi davolanish xarajatlarini qoplab berishni soʻrab ushbu Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, mazkur Reglamentga 5-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

Ushbu yordam turi ayni bir ariza beruvchiga bir yilda bir marta ajratiladi.

Bunda:

jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun — BHMning 50 baravarigacha, jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun — Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan qoplanishi belgilangan bazaviy narxlar doirasida mablagʻ ajratiladi;

mazkur yordam uni oluvchilar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq Davlat tibbiy sugʻurtasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatilmagan yoki ushbu yordam xarajatlari boshqa manbalar (“Ayollar daftari” jamgʻarmasi, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va boshqa manbalar) hisobidan qoplanmagan holatlarda koʻrsatiladi.

25. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 5a-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchining davolanish xarajatlarini qoplab berish uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda, Sogʻliqni saqlash vazirligining tegishli hududiy va tuman (shahar) boʻlinmalari hamda Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan:

ariza beruvchi Sogʻliqni saqlash vazirligining DMED axborot tizimi orqali Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi bilan imtiyozli toifaga kiruvchi bemorlarni davolash boʻyicha shartnomasi mavjud hududiy va Respublika darajasidagi davlat tibbiyot tashkilotlari, shuningdek, nodavlat tibbiyot tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — tibbiyot tashkilotlari) davolanish uchun yoʻnaltiriladi;

ariza beruvchi Sogʻliqni saqlash vazirligining DMED axborot tizimi orqali boshqa shaxslardan alohida tarzda yuritiladigan navbat asosida davolatiladi;

jarrohlik amaliyotisiz davolash hamda jarrohlik amaliyotini oʻtkazadigan tibbiyot tashkilotlari bemorlarning yoʻllanma va alohida navbat asosida qabul qilinishi hamda ularni davolash tashkil etilishini taʼminlaydi;

bemor davolanganidan soʻng unga koʻrsatilgan tibbiy xizmatlarni asoslovchi hujjatlar tibbiyot tashkilotlari tomonidan Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi bilan tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq toʻlov uchun taqdim etiladi.

Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tegishli tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga koʻrsatilgan tibbiy xizmat xarajatlarini qoplab berish uchun elektron tizim orqali talabnoma kiritadi.

Bunda soʻralgan mablagʻ bemorga tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi yoki boʻlimlari tomonidan berilgan xulosada belgilangan mablagʻ miqdoridan oshmasligi lozim.

26. Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasining talabnomasiga muvofiq tuman (shahar) hokimligi tomonidan “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan uch ish kuni ichida tegishli xarajatlarni moliyalashtirish uchun mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi ijro etuvchi apparati tomonidan tegishli mablagʻlar tibbiyot tashkilotiga oʻtkazib beriladi.

Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi ijro etuvchi apparati tomonidan “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan tibbiyot tashkilotlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha alohida hisob-kitob yuritiladi.

27. Yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazish Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tanlangan hamda shartnoma tuzilgan tibbiyot tashkiloti tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda ariza beruvchiga ushbu paragrafda belgilangan yordam bir yilda bir marta ajratiladi.

5-§. Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplab berish uchun subsidiya ajratish tartibi

28. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning 16 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan “A”, “B”, “D” va “DE” toifalaridan biri boʻyicha avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlari uchun BHMning 8 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratishni soʻrab, mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 6-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

29. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan yetti ish kuni ichida tegishli yordamning 50 foiz qismi shartnomaga asosan taʼlim tashkilotining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Bunda ijtimoiy yordamning qolgan 50 foiz qismi ariza beruvchi tomonidan mazkur ijtimoiy yordam uchun ariza berilgan kundan boshlab bir yil muddatda milliy haydovchilik guvohnomasi olingan taqdirda, ariza beruvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beriladi.

30. Ushbu paragrafda nazarda tutilgan subsidiya ayni bir yoshga faqat bir marta taqdim etiladi, ular bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

haydovchilik guvohnomasini olgandan soʻng bir oy ichida rasmiy band sifatida ish (oʻqish) faoliyatini boshlash (rasmiy sektorda band boʻlmaganlar uchun).

6-§. Kasbiy taʼlim va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasini toʻlab berish tartibi

31. Oʻzbekiston Respublikasida “Kasbiy taʼlim jarayonlarini boshqarish” axborot tizimidan (P-Emis) foydalanadigan kasbiy taʼlim tashkilotlarida kunduzgi taʼlim shaklida tahsil olayotgan, shuningdek, oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimidan (NEMIS) foydalanadigan davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida, Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarining filiallarida bakalavriat va magistraturaning kunduzgi taʼlim shaklida toʻlov-kontrakt asosida tahsil olayotgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi toʻlov-kontrakt summasining bir qismini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 7-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi (ikkinchi va undan keyingi mutaxassislik, masofaviy, sirtqi va kechki taʼlim shaklida, qoʻshma taʼlim dasturlari boʻyicha, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olayotganlar bundan mustasno).

Bunda ariza beruvchining toʻlov-kontrakt summasining 50 foizigacha, biroq BHMning 50 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplab berilishi mumkin.

32. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchining toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda kontrakt toʻlovi ariza beruvchi tomonidan u bilan tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlarini dastlabki oyda bajarish darajasiga mutanosib miqdorda taʼlim tashkilotining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

yordam ajratilgan davrdagi oʻquv semestrida oʻrtacha oʻzlashtirish koʻrsatkichi eng kamida 4 baho boʻlishi;

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

6 oy davomida “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillarni oʻzlashtirish boʻyicha kamida B1 darajaga erishish.

33. Mazkur ijtimoiy yordamni ajratish uchun murojaat yilning iyul — sentabr oylaridan boshqa paytlarda, yil davomida qabul qilinadi.

7-§. Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash tartibi

34. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yosh oilaning aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi (er yoki xotin) turar joy ijarasi xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab ushbu Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, mazkur Reglamentga 8-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

Bunda:

ijara xarajatlari uchun 12 oygacha har oyda ijara toʻlovlarining 50 foizigacha, biroq BHMning 2 baravaridan (Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlaridagi turar joy ijarasi uchun BHMning 3 baravaridan) koʻp boʻlmagan miqdorda mablagʻ ajratiladi;

ijaraga beruvchi va ijaraga oluvchi (ariza beruvchi) oʻzaro yaqin qarindosh boʻlgan hollarda ushbu paragrafda nazarda tutilgan kompensatsiyani ajratish avtomatik tarzda rad etiladi.

35. Ariza beruvchining murojaati ushbu Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga turar joy ijarasi xarajatlarini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash haqida qaror qabul qilinganda, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan har oylik ijara toʻlovi keyingi oyning 5-sanasiga qadar (ijtimoiy shartnoma shartlarining avvalgi oydagi bajarilish darajasiga mos holda) ariza beruvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beriladi.

Turar joy ijarasi xarajatlari kompensatsiya qilinishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchi zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

12 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi tanlov va musobaqalarning kamida bittasida ishtirok etish.

36. Mahalladagi yoshlar yetakchisi ijaraga oluvchi haqiqatda ijaraga olingan turar joyda yashayotganini har oyda kamida bir marta monitoring qiladi.

Oʻrganish jarayonida ijaraga oluvchi ijaraga olingan turar joyda yashamayotganligi aniqlangan taqdirda, mahalladagi yoshlar yetakchisi tasdiqlovchi maʼlumotlar va hujjatlarni “mahalla yettiligi”ga kiritadi va “mahalla yettiligi”ning qaroriga asosan ijara toʻlovi uchun subsidiya ajratish toʻxtatiladi.

8-§. Yoshlarni tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblar, axborot texnologiyalari va xorijiy tillarga oʻqitish xarajatlarini qoplab berish tartibi

37. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi 6 oygacha tadbirkorlikni, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni, axborot texnologiyalarni va xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 9-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

Bunda oʻqish xarajatlari uchun 6 oygacha har oyda BHMning 4 baravarigacha miqdorda mablagʻ ajratiladi.

38. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi. Bunda:

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-oktabrdagi 632-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlarning oʻquv markazlarida xorijiy tillarni oʻqish xarajatlari bir qismi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq ariza beruvchiga ilgari “2+6” dasturi doirasida xorijiy tilni oʻrganish uchun Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan subsidiya ajratilgan boʻlsa, ushbu ariza beruvchining aynan oʻsha xorijiy tilni oʻrganish boʻyicha “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratish haqidagi murojaatini qanoatlantirish rad etiladi;

ushbu subsidiya Yoshlar yagona elektron platformasidan roʻyxatdan oʻtgan oʻquv markazlariga “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblar, axborot texnologiyalari va xorijiy tillar boʻyicha oʻqish xarajati uchun oʻtkazib beriladi.

Quyidagi talablar bajarilganda, taʼlim tashkiloti Yoshlar yagona elektron platformasidan roʻyxatdan oʻtkaziladi:

a) taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati boʻyicha litsenziya yoki xabarnoma qabul qilingani toʻgʻrisidagi tasdiqnoma, YTTlar uchun faoliyat turi boʻyicha tegishli tartibda roʻyxatdan oʻtganligi boʻyicha maʼlumot Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda aniqlanadi:

b) Yoshlar yagona elektron platformasi orqali quyidagi hujjatlar (pdf formatda) taqdim etiladi:

taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida faoliyat yuritishini tasdiqlovchi hujjatlar;

tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblar, axborot texnologiyalarini va xorijiy tillarni oʻrgatuvchi oʻqituvchilarning diplomi yoki malakasini tasdiqlovchi hujjat va JSHSHIR maʼlumoti. Bunda xorijiy tilni oʻrgatuvchi oʻqituvchilarning til bilish darajasi boʻyicha kamida B2 darajadagi yoki unga tenglashtirilgan darajadagi milliy yoxud xalqaro sertifikati taqdim etiladi;

v) taʼlim tashkiloti ariza beruvchilarning oʻquv mashgʻulotlarida qatnashganini kunlik elektron nazorat qilish imkonini beruvchi biometrik identifikatsiya tizimiga (Face ID) ega boʻlishi va ushbu tizimini Yoshlar yagona elektron platformasiga integratsiya qilishi talab etiladi.

39. “Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga tadbirkorlikni, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni, axborot texnologiyalarini va xorijiy tillarni oʻrganish xarajatlari uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan har oylik toʻlovlar keyingi oyning 5-sanasiga qadar (ariza beruvchining ijtimoiy shartnoma shartlarini avvalgi oydagi bajarish darajasi hamda davomati holatiga mos holda) ariza beruvchi va oʻquv markazi oʻrtasidagi shartnomaga asosan oʻquv markazining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Ushbu paragrafda nazarda tutilgan subsidiya ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

6 oy davomida “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillarni oʻzlashtirish boʻyicha kamida B1 darajaga erishish.

9-§. Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarga ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish tartibi

40. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi muddatli oʻquv kurslari xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 10-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

Bunda oʻqish xarajatlari uchun 6 oygacha har oyda BHMning 1 baravarigacha miqdorda mablagʻ ajratiladi.

Ushbu subsidiya Yoshlar yagona elektron platformasidan roʻyxatdan oʻtgan taʼlim tashkilotlariga “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi muddatli oʻquv kurslarida oʻqish xarajati uchun oʻtkazib beriladi.

Quyidagi talablar bajarilganda taʼlim tashkiloti Yoshlar yagona elektron platformasidan roʻyxatdan oʻtkaziladi:

a) taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati boʻyicha litsenziya yoki xabarnoma qabul qilingani toʻgʻrisidagi tasdiqnoma, YTTlar uchun faoliyat turi boʻyicha tegishli tartibda roʻyxatdan oʻtganligi boʻyicha maʼlumot Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda aniqlanadi:

b) Yoshlar yagona elektron platformasi orqali quyidagi hujjatlar (pdf formatda) taqdim etiladi:

taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida faoliyat yuritishini tasdiqlovchi hujjatlar;

ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlari boʻyicha taʼlim beruvchi oʻqituvchilarning diplomi yoki malakasini tasdiqlovchi hujjat va JSHSHIR maʼlumoti;

v) taʼlim tashkiloti ariza beruvchilarning oʻquv mashgʻulotlarida qatnashganini kunlik elektron nazorat qilish imkonini beruvchi biometrik identifikatsiya tizimiga (Face ID) ega boʻlishi va ushbu tizimini Yoshlar yagona elektron platformasiga integratsiya qilishi talab etiladi.

41. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

42. “Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan har oylik toʻlovlar keyingi oyning 5-sanasiga qadar (ariza beruvchining ijtimoiy shartnoma shartlarini avvalgi oydagi bajarish darajasi hamda davomati holatiga mos holda) shartnomaga asosan taʼlim tashkilotining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi tanlov va musobaqalarning kamida bittasida ishtirok etish.

10-§. Yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya berish tartibi

43. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi (31 yoshga toʻlmagan) aʼzosi boʻlgan ariza beruvchi ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarning mahalliy bosqichlarida qatnashish bilan bogʻliq yashash va transport xarajatlari uchun BHMning 4 baravarigacha hamda ushbu olimpiada, tanlov va musobaqalarning xalqaro bosqichlarida qatnashish bilan bogʻliq yashash va transport xarajatlari uchun BHMning 40 baravarigacha miqdorda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan subsidiya ajratishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 11-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

44. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya ajratish haqida qaror qabul qilinganda, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qarorda belgilangan mablagʻlar ariza beruvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beriladi.

Olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi tanlov va musobaqalarning kamida bittasida ishtirok etish.

Ushbu paragrafda nazarda tutilgan yordam turi ayni bir ariza beruvchiga bir yilda bir marta beriladi.

11-§. Yoshlarga taʼlim, xorijiy tillar, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini qoplab berish tartibi

45. Yoshlarga taʼlim, xorijiy tillar, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan chekka va olis hududlardagi qishloq joylarda tashkil etilgan nodavlat taʼlim tashkilotining rahbari oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan qoplab berishni soʻrab mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, ushbu Reglamentga 12-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi. Bunda:

ariza beruvchi rahbarlik qilayotgan nodavlat taʼlim tashkiloti Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 426-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovada (Yoshlar ishlari agentligi direktori tomonidan ushbu ilovaga kiritilgan qoʻshimchalar inobatga olingan holda) keltirilgan olis va chekka hududlarda faoliyat olib borayotgan boʻlishi;

nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqiyotgan jami oʻquvchilarining kamida 20 foizini Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlari tashkil etishi;

ijaraga beruvchi va ijaraga oluvchi (ariza beruvchi) oʻzaro yaqin qarindosh boʻlmasligi talab etiladi.

Ushbu paragrafda nazarda tutilgan yordam turi ayni bir ariza beruvchiga bir marta BHMning 50 baravarigacha miqdorda ajratiladi.

46. Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentning 4 — 9-bandlarida va unga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchiga nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlari uchun subsidiya ajratish boʻyicha qaror qabul qilinganda, belgilangan mablagʻ yetti ish kuni ichida shartnomaga asosan ijaraga beruvchi jismoniy shaxsning bank plastik kartasiga yoki ijaraga beruvchi yuridik shaxsning bank hisobvaragʻiga, jihozlash xarajatlari uchun ariza beruvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Ushbu paragrafda nazarda tutilgan yordam turi ajratilishi munosabati bilan ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga 6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish majburiyati yuklanadi.

12-§ Yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtashi uchun yoshlar yetakchisi tomonidan tavsiya berish tartibi

47. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning oʻn sakkiz yoshdan yigirma yetti yoshgacha boʻlgan, salomatligiga koʻra Qurolli Kuchlar safida harbiy xizmatni oʻtashga yaroqli erkak aʼzosi safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtashi uchun tavsiyanoma (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanoma) berishni soʻrab ushbu Reglamentning 4-bandida belgilangan tartibda, mazkur Reglamentga 13-ilovadagi ariza shaklini toʻldirib murojaat qiladi.

Bunda ariza beruvchi murojaatiga tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi huzurida tuzilgan hududiy tibbiy komissiya tomonidan berilgan harbiy xizmatga yaroqlilik boʻyicha xulosani ilova qilishi lozim.

Ariza beruvchining murojaati mazkur Reglamentga 13a-ilovadagi sxemada belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

48. Ariza beruvchining oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjud ekanligi tasdiqlanib, uning murojaati YIDXP orqali yuborilganda mahalladagi yoshlar yetakchisi uch ish kunida safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtash uchun tavsiyanomani Yoshlar yagona elektron platformasi orqali shakllantiradi va tavsiyanomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Bunda tavsiyanoma berilgan ariza beruvchi Mudofaa vazirligi tomonidan safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtash uchun belgilangan tartibda yuboriladi.

49. Tavsiyanoma ayni bir yoshga faqat bir marta beriladi va ushbu ariza beruvchi bilan tuziladigan ijtimoiy shartnomada ariza beruvchining zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

volontyorlik loyihalarida ishtirok etish;

6 oy davomida “Mutolaa” loyihasi doirasida har oyda bitta kitob mutolaa qilish;

6 oy davomida “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillarni oʻzlashtirish boʻyicha kamida B1 darajaga erishish;

safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtaganidan soʻng bir oy ichida rasmiy sektorda ish (oʻqish) faoliyatini boshlash (rasmiy sektorda band boʻlmaganlar uchun).

Ariza beruvchi safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtab qaytgan kundan boshlab uch ish kuni ichida tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimini rasmiy xat orqali xabardor qiladi.

Ariza beruvchi safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtab qaytgan sanadan boshlab uch ish kunidan soʻng ariza beruvchining ijtimoiy shartnomada belgilangan majburiyatlarni bajarish muddati boshlanadi.

13-§. Yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirish

50. Yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasida kalendar-rejaga kiritilgan tadbir hamda loyihalarni tashkil etish va oʻtkazishda:

a) mahalla darajasidagi tadbirlarni tashkil qilish uchun “mahalla yettiligi”ning qaroriga asosan;

b) tuman (shahar) darajasidagi tadbirlarni tashkil etish uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining qaroriga asosan;

v) hududiy darajadagi tadbirlarni tashkil etish uchun hududiy Vasiylik kengashining qaroriga asosan tegishli “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratiladi.

Bunda har bir mahalla darajasidagi tadbirlarga bir kalendar oy uchun — BHMning 20 baravarigacha mablagʻ ajratiladi.

Ushbu bandda nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirishga moliya yili davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi tushumlarining 25 foizidan koʻp boʻlmagan qismini yoʻnaltirishga ruxsat etiladi.

51. Ushbu paragrafda nazarda tutilgan mahalla darajasida oʻtkaziladigan tadbirlarni amalga oshirish uchun mahalladagi yoshlar yetakchisi tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻiga asoslangan hisob-kitoblar bilan talabnoma kiritadi.

Talabnoma kalendar-rejaga muvofiq boʻlgan taqdirda, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi tegishli “mahalla yettiligi”ga talabnomani koʻrib chiqish haqida soʻrov yuboradi.

“Mahalla yettiligi” tegishli mablagʻlarni ajratish boʻyicha besh ish kuni ichida oddiy koʻpchilik ovoz bilan qaror qabul qiladi.

Ushbu qaror asosida tuman (shahar) hokimligi buxgalteriyasi tadbir tashkil etish uchun xarajatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiradi.

52. Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi ushbu paragrafda nazarda tutilgan tuman (shahar) darajasida oʻtkaziladigan tadbirlarni amalga oshirish uchun mablagʻ ajratish boʻyicha qaror qabul qilishni soʻrab tegishli hisob-kitoblar hamda zaruriy hujjatlarni xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga taqdim qiladi.

Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining qarori asosida tuman (shahar) hokimligi buxgalteriyasi tadbir tashkil etish uchun xarajatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiradi.

53. Ushbu paragrafda nazarda tutilgan hududiy darajada oʻtkaziladigan tadbirlarni amalga oshirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmasi boshliqlari hudud darajasida tadbir tashkil etish uchun mablagʻ ajratish boʻyicha qaror qabul qilishni soʻrab tegishli hisob-kitoblar hamda zaruriy hujjatlarni tegishliligi boʻyicha hududiy “Yoshlar daftari”ning Vasiylik kengashlariga taqdim qiladi.

Vasiylik kengashi qarori asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari buxgalteriyasi tadbirni tashkil etish uchun xarajatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiradi.

Kalendar-rejada aks etmagan, biroq hududning oʻziga xosligidan kelib chiqib, mahalla, tuman (shahar) bosqichlarini oʻzida aks ettirgan tadbirlarni moliyalashtirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmasi bilan kelishilgandan soʻng tuman (shahar) va hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan amalga oshirilishi mumkin.

54. Mahalladagi yoshlar yetakchisi tovar-moddiy boyliklarni yoshlarga tarqatish, topshirish — qabul qilish dalolatnomalarini rasmiylashtiradi va tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga topshiradi.

Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari mahalla, tuman (shahar), hududiy darajada oʻtkazilgan tadbirlar boʻyicha tegishligiga koʻra xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlariga hisobot taqdim etadi.

4-bob. “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan yordam ajratish tartibi

55. Ariza beruvchiga ijtimoiy yordam ajratish haqida qabul qilingan qarorlarga asosan ushbu qarorlar qabul qilingan sanalar ketma-ketligidan kelib chiqib, ushbu Reglamentda belgilangan muddatlarda “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari hisobidan ariza beruvchilarga ijtimoiy yordam turlari ajratiladi.

Bunda “mahalla yettiligi”ning navbatdagi yigʻilishida ariza beruvchiga ijtimoiy yordam ajratilganligi toʻgʻrisidagi sertifikat tantanali ravishda topshiriladi.

56. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan mahallaga taqsimlangan mablagʻlar ariza beruvchiga yordam koʻrsatish uchun yetarli boʻlmaganda, “mahalla yettiligi” ijtimoiy yordam ajratishni yetarli mablagʻ shakllanguniga qadar kechiktirish boʻyicha qaror qabul qiladi. Bunda “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida ushbu ariza beruvchiga yordam koʻrsatish uchun yetarli mablagʻ shakllanganida, ushbu qaror asosida ijtimoiy yordam ajratilishi taʼminlanadi.

57. Ariza beruvchiga uning arizasi maʼqullangan sanadan boshlab 30 kalendar kun mobaynida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida mablagʻ yetarli emasligi sababli tegishli yordam koʻrsatilmasa, tuman (shahar) hokimining yoki hududiy yoshlar ishlari boshqarmasining talabnomasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjetida shakllangan qoʻshimcha manbalar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ushbu ariza beruvchiga tegishli ijtimoiy yordam koʻrsatish uchun tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻ ajratiladi.

5-bob. Ijtimoiy shartnoma shartlarining ariza beruvchilar tomonidan bajarilishini monitoring qilish tartibi

1-§ Ijtimoiy shartnomani tuzish va uning shartlari bajarilishini baholash tartibi

58. Ijtimoiy shartnoma tegishli mahalladagi yoshlar yetakchisi hamda ariza beruvchi (oʻn olti yoshgacha boʻlganlar uchun ularning nomidan ota-onasi yoki ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻrtasida Yoshlar yagona elektron platformasida tuziladi.

Bunda ariza beruvchi “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan yordam olish uchun ariza yuborish vaqtida ommaviy ofertaga rozilik bildirish orqali yoshlar yetakchisi esa “mahalla yettiligi” tomonidan qaror qabul qilish uchun murojaatni yuborish vaqtida ijtimoiy shartnomani imzolaydi.

59. Ijtimoiy shartnoma shartlarining bajarilishi Yoshlar yagona elektron platformasi orqali avtomatik tarzda monitoring qilinadi.

Monitoring jarayonida ijtimoiy shartnomada belgilangan har bir shartning bajarilishi har oyda 100 balli tizimda baholanadi, barcha shartlar boʻyicha yigʻilgan ballarining umumiy yigʻindisini shartlarning soniga boʻlgan holda oʻrtacha koʻrsatkich aniqlanadi.

Bunda oʻrtacha koʻrsatkich:

0 ball boʻlsa — “bajarilmagan”

1 — 60 ball boʻlsa — “lozim darajada bajarilmagan”;

61 — 70 ball boʻlsa — “qoniqarli”;

71 — 85 ball boʻlsa — “yaxshi”;

86 — 100 ball boʻlsa — “aʼlo” deb baholanadi.

Yoshlar yetakchisi, zaruratga koʻra, ijtimoiy shartnoma shartlarining bajarilishini joyiga chiqqan holda nazorat qilish huquqiga ega.

2-§ Ijtimoiy shartnomaning shartlarini bajarishda yuqori natijalarga erishgan yoshlarni ragʻbatlantirish tartibi

60. Olti oy davomida ijtimoiy shartnoma shartlarini muntazam har oylik bajarish koʻrsatkichlari “aʼlo” boʻlgan yoshlar “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan yordam olish maqsadida murojaat qilganida, ijtimoiy yordamlarni soʻrab murojaat qilgan vaqtidan qatʼi nazar, ularning murojaati imtiyozli ravishda navbatdan tashqari mazkur Reglamentda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi va ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda tegishli ijtimoiy yordam ajratilishi taʼminlanadi hamda ushbu yoshlar ularning tashabbuskorligi va faolligini ragʻbatlantirishga qaratilgan mukofotlarga tavsiya etiladi.

61. Kamida olti oy davomida har oy muntazam ijtimoiy shartnoma shartlarini “aʼlo” darajada bajargan, ushbu oylardagi koʻrsatkichlarining umumiy yigʻindisini tegishli oylar soniga boʻlganda oʻrtacha oylik koʻrsatkichlari eng yuqori boʻlgan 1 000 nafargacha yoshlar har yili dekabr oyida Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan BHMning 3 baravari miqdorida pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

Bunda 1 000-natijani qayd etgan koʻrsatkich bilan bir xil koʻrsatkich qayd etgan yoshlarga ham ushbu bandda belgilangan pul mukofoti beriladi.

3-§ Ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda choralarni qoʻllash tartibi

62. Mazkur Reglamentning 1 , 3 , 5 , 6 , 10 , 11 va 12-paragraflarida belgilangan yordam turlari taqdim etilishi munosabati bilan tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlari boʻyicha ariza beruvchi tomonidan “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlar qayd etilganda (bir oylik koʻrsatkich 0-60 ball boʻlganda), ijtimoiy shartnoma boʻyicha ariza beruvchining majburiyatlarini bajarish muddati boshlangan sanadan bir oydan soʻng quyidagi ketma-ketlikda choralar qoʻllanadi:

a) yoshlar yetakchisi tomonidan Yoshlar yagona elektron platformasi orqali shakllanadigan ijtimoiy shartnomaning bajarilmagan shartlarini oʻn besh kun ichida bajarish lozimligi toʻgʻrisidagi ogohlantirish xati ariza beruvchiga imzo qoʻydirib beriladi;

b) ariza beruvchiga ogohlantirish xati berilgan sanadan bir oydan soʻng ijtimoiy shartnoma shartlari “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” deb topilganda, ushbu ariza beruvchi “Yoshlar daftari”dan chiqariladi hamda uni “Yoshlar daftari”ga kiritish va “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratishga bir yil muddatga cheklov qoʻyiladi.

Ushbu cheklov muddati yakuniga yetgandan soʻng “mahalla yettiligi”ning qaroriga asosan ariza beruvchini “Yoshlar daftari”ga kiritish va unga ijtimoiy yordam ajratish maʼqullanganda, unga ushbu ijtimoiy yordam uning eng koʻp miqdoridan 30 foizga kam miqdorda ajratiladi;

v) ijtimoiy yordam ajratilgan sanadan bir oydan soʻng ariza beruvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlari “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” deb topilganda, ushbu ariza beruvchi “Yoshlar daftari”dan chiqariladi hamda uni “Yoshlar daftari”ga kiritish va “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratishga bir yil muddatga cheklov qoʻyiladi.

63. Mazkur Reglamentning 7 — 9-paragraflarida belgilangan yordam turlari uchun tuzilgan ijtimoiy shartnoma shartlari boʻyicha ariza beruvchi tomonidan “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlari qayd etilganda, ijtimoiy shartnoma boʻyicha ariza beruvchining majburiyatlarni bajarish muddati boshlangan sanadan bir oydan soʻng quyidagi ketma-ketlikda choralar qoʻllanadi:

a) yoshlar yetakchisi tomonidan Yoshlar yagona elektron platformasi orqali shakllanadigan ijtimoiy shartnomaning bajarilmagan shartlarini oʻn besh kun ichida bajarish lozimligi toʻgʻrisidagi ogohlantirish xati ariza beruvchiga imzo qoʻydirib beriladi;

b) ariza beruvchiga ogohlantirish xati berilgan sanadan bir oydan soʻng ijtimoiy shartnoma shartlari boʻyicha ariza beruvchi tomonidan qayd etilgan koʻrsatkich 0 — 30 ball boʻlganda, unga toʻlanishi lozim boʻlgan keyingi oylik toʻlov miqdori 30 foizga kamaytirilib, 31 — 60 ball boʻlganda, 15 foizga kamaytirilib ajratiladi;

v) ushbu bandning “b” kichik bandida belgilangan chora qoʻllanganidan keyin bir oydan soʻng ariza beruvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlari boʻyicha “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlari qayd etilganda, keyingi har oylik toʻlovni amalga oshirish toʻxtatiladi;

g) ushbu bandning “b” kichik bandida belgilangan chora qoʻllanganidan keyin bir oydan soʻng ariza beruvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlari boʻyicha “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlari qayd etilganda, unga har oylik toʻlovlarni toʻlash bekor qilinib, ushbu ariza beruvchi “Yoshlar daftari”dan chiqariladi hamda uni “Yoshlar daftari”ga kiritish va “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratishga bir yil muddatga cheklov qoʻyiladi.

Bunda agar ushbu bandning “ b ” va “v” kichik bandlarida belgilangan choralar qoʻllanganidan bir oydan soʻng ariza beruvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish boʻyicha “qoniqarli” (61-70 ball) va undan yuqori koʻrsatkich qayd etilganda:

“b” kichik bandda belgilangan ushlab qolingan mablagʻ va keyingi oylik toʻlov ariza beruvchi uchun toʻlab beriladi;

“v” kichik bandda belgilangan chora bekor qilinib, keyingi oylik toʻlov ariza beruvchi uchun toʻlab beriladi.

Ushbu bandda belgilangan choralar ariza beruvchiga nisbatan bir marta qoʻllanadi.

Agar ariza beruvchi tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlarini bajarish boʻyicha “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlaridan soʻng “qoniqarli” va undan yuqori koʻrsatkich qayd etilib, keyingi davrda yana “bajarilmagan” yoki “lozim darajada bajarilmagan” koʻrsatkichlar qayd etilganda, ushbu banddagi qoʻllangan choralar qoʻllanilmay, ketma-ketlik boʻyicha keyingi chora qoʻllanadi.

6-bob. “Yoshlar daftari”dan chiqarish tartibi

64. Yoshlar quyidagi hollarda “Yoshlar daftari”dan chiqariladi:

ushbu Reglamentning 3-bobida belgilangan tegishli amaliy yordam toʻliq koʻrsatilganda;

toʻliq davlat taʼminotiga olinganda;

oʻz arizasiga koʻra;

mazkur Reglamentning 3-bobi 5-paragrafidagi ijtimoiy yordamdan foydalanuvchi yosh ushbu yordamdan foydalanish uchun ariza bergan kundan boshlab 12 oy muddat ichida haydovchilik guvohnomasini olmaganda;

mazkur Reglamentning 62-bandi “ b ” yoki 63-bandning “g” kichik bandida belgilangan choralar qoʻllanganida;

“Yoshlar daftari”ga noqonuniy kirganligi aniqlanganda;

ishlash yoki doimiy yashash uchun boshqa davlatlarga chiqib ketganiga uch oydan koʻp vaqt oʻtganida;

sudning ozodlikdan mahrum etishni nazarda tutuvchi hukmi qonuniy kuchga kirganda;

vafot etgan taqdirda yoki sud qarori asosida bedarak yoʻqolgan deb topilganda.

“Yoshlar daftari”dan chiqarilayotgan yoshlarga bir kun ichida bu haqida SMS-xabarnoma yuboriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

65. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar. Bunda:

mahalladagi yoshlar yetakchisi — ushbu Reglamentda belgilangan muddatni uzrli sabablarsiz (ushbu Reglamentning 4-bandi oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan yoshlar yetakchisi ish faoliyatida boʻlmagan holatlar bilan bogʻliq boʻlmagan holda) buzgan holda ariza beruvchining murojaatini “mahalla yettiligi”ga koʻrib chiqish uchun kiritganda yoki kiritmaganda, mazkur Reglamentning 3-bobi 12-paragrafidagi ijtimoiy yordamdan foydalanish boʻyicha kelib tushgan arizani koʻrib chiqish muddatini uzrli sabablarsiz buzgan holda tavsiya berganda yoki bermaganda, shuningdek, asossiz tarzda tavsiya berishni rad qilganda;

“mahalla yettiligi” aʼzosi — mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan yoʻnaltirilgan ariza beruvchining murojaati boʻyicha tegishli qaror qabul qilish uchun ushbu Reglamentda belgilangan muddatni uzrli sabablarsiz buzgan holda ovoz bergan yoki ovoz bermaganda yoxud “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan yordam turini ajratishni asossiz tarzda rad qilish haqida xulosa berganda;

tarkibi mazkur Reglamentga 1b-ilova bilan tasdiqlangan Yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlash uchun grant ajratish boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya aʼzosi — “mahalla yettiligi” tomonidan ariza beruvchining murojaati tegishli tartibda yuborilganidan soʻng, ushbu Reglamentda belgilangan muddatni uzrli sabablarsiz buzgan holda yakuniy qarorga ovoz bergan yoki ovoz bermaganda yoxud “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan grant ajratishni asossiz tarzda rad qilish haqida xulosa berganda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlash uchun grant ajratish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1- bosqich Ariza beruvchi Ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2- bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi. Murojaat maʼmuriy reglament talablariga muvofiq boʻlganda murojaatni roʻyxatdan oʻtkazib, unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga ariza beruvchining doimiy yoki vaqtincha roʻyxatga olingan joyidagi yoxud haqiqatan yashab turgan manzilidagi mahalla fuqarolar yigʻinida faoliyat olib borayotgan yoshlar yetakchisiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida. 2. Avtomatik tarzda. 3-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi Yoshlar yagona elektron platformasi orqali “mahalla yettiligi”ga yigʻilishda ushbu murojaatni koʻrib chiqib, grant ajratishga tavsiya berish yoki grant ajratishga tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich “Mahalla yettiligi” 1. Murojaat hamda unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va ariza beruvchiga grant ajratishga tavsiya berish yoki grant ajratishga tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Grant ajratishga tavsiya berilganda, murojaat va unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga yakuniy qarorni qabul qilish uchun tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiyaga yuboradi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya Murojaat hamda unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va ariza beruvchiga grant ajratish yoki grant ajratishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 10 ish kuni ichida 6-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Yakuniy qaror boʻyicha Yoshlar yagona elektron platformasi orqali ariza beruvchiga SMS-xabarnoma, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboradi. Yakuniy qaror qabul qilinganda avtomatik tarzda

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1a-ILOVA

Namuna Yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlash uchun grant ajratish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Ariza beruvchi — yakka tartibdagi tadbirkor yoki nodavlat tashkilot nomi (avtomatik aniqlanadi) 1.2. Ariza beruvchi yakka tartibdagi tadbirkorning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 1.3. Ariza beruvchi nodavlat tashkilotning soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) (maʼlumot kiritiladi) 1.4. Ariza beruvchining yuridik manzili (maʼlumot kiritiladi) 1.5. Ariza beruvchining bank rekvizitlari (maʼlumot kiritiladi) Bandligi taʼminlanishi nazarda tutilgan yosh fuqarolar haqidagi maʼlumotlar 2.1. Birinchi yosh fuqaroning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 2.2. Birinchi yosh fuqaroning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 2.3. Birinchi yosh fuqaroning bandlik holati (avtomatik aniqlanadi) 2.4. Ikkinchi yosh fuqaroning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 2.5. Ikkinchi yosh fuqaroning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 2.6. Ikkinchi yosh fuqaroning bandlik holati (avtomatik aniqlanadi) 2.7. Uchinchi yosh fuqaroning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 2.8. Uchinchi yosh fuqaroning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 2.9. Uchinchi yosh fuqaroning bandlik holati (avtomatik aniqlanadi) Grantlar hisobidan xarid qilinadigan asbob-uskunalar haqidagi maʼlumotlar (har bir asbob-uskuna haqidagi maʼlumotlar alohida toʻldiriladi) 3.1. Asbob uskunaning nomi (maʼlumot kiritiladi) 3.2. Asbob uskunaning qiymati (maʼlumot kiritiladi) 3.3. Asbob-uskunaning parametrlari (tavsifi) (maʼlumot kiritiladi) Ilova qilinadigan hujjatlar 4.1. Ariza beruvchining grant ajratilganda kamida 3 nafar yoshni (F.I.O.ni koʻrsatgan holda) ishga qabul qilish va ular tomonidan mehnat faoliyatida foydalanishi uchun asbob-uskuna xarid qilish majburiyatini zimmasiga olishi haqida kafolat xati (pdf, png yoki jpeg formatda taqdim etiladi ) 4.2. Bandligi taʼminlanadigan yoshlarning transport vositalarini boshqarish uchun tegishli toifadagi haydovchilik guvohnomasiga egaligini tasdiqlovchi hujjatlar (grantlar hisobidan dvigatelining ish hajmi 25 sm 3 va undan ortiq, lekin 50 sm 3 dan oshmaydigan, shuningdek, elektr dvigatelining quvvati 0,25 kilovatt va undan ortiq, biroq 4 kilovattdan oshmaydigan, konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometr va undan ortiq, lekin 50 kilometrdan oshmaydigan transport vositalari (moped va skuter) xarid qilinishi nazarda tutilganda taqdim etiladi) (pdf, png yoki jpeg formatda taqdim etiladi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1b-ILOVA

Yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlash uchun grant ajratish boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan ijtimoiy yordam turlarini ajratish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1- bosqich Ariza beruvchi Ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2- bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi. Murojaat maʼmuriy reglament talablariga muvofiq boʻlganda, murojaatni roʻyxatdan oʻtkazib, unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga ariza beruvchining doimiy yoki vaqtincha roʻyxatga olingan joyidagi yoxud haqiqatan yashab turgan manzilidagi mahalla fuqarolar yigʻinida faoliyat olib borayotgan yoshlar yetakchisiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida. 2. Avtomatik tarzda. 3-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi Yoshlar yagona elektron platformasi orqali “mahalla yettiligi” yigʻilishida ushbu murojaat koʻrib chiqilib, qaror qabul qilinishi uchun yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich “Mahalla yettiligi” Murojaat hamda unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va ariza beruvchini “Yoshlar daftari”ga kiritish va ijtimoiy yordam ajratish yoki murojaatni qanoatlantirishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Yoshlar yagona elektron platformasi orqali “mahalla yettiligi”ning qarori mazmuni haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboradi. “Mahalla yettiligi” qarori qabul qilinganda avtomatik tarzda

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Namuna Nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplash yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Nogironligi mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 7. Yoshning toʻgarakka aʼzoligi (avtomatik aniqlanadi) 8. Shugʻullanayotgan sport turi (maʼlumot kiritiladi) 9. Bir oyda oʻtkaziladigan sport mashgʻulotlari soni (maʼlumot kiritiladi) 10. Ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 11. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Namuna 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (14 — 18 yoshgacha boʻlgan ariza beruvchi nomidan murojaat qiluvchi qonuniy vakilining F.I.O.) (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Xarid qilinadigan maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblari nomi hamda zarur parametrlari (maʼlumot kiritiladi) 7. Ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 8. Soʻnggi bir yil ichida kamida 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotganligi boʻyicha toʻgarak maʼmuriyati tomonidan berilgan maʼlumotnoma (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 9. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Namuna Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 7. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi yoki boʻlimlari tomonidan berilgan xulosa * (pdf, png yoki jpeg formatda taqdim etiladi) 8. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilaning aʼzosi ekanligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5a-ILOVA

Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1- bosqich Ariza beruvchi Ijtimoiy yordam ajratishni soʻrab tegishli tartibda ariza qoldiradi. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi yoki boʻlimlari tomonidan xulosa olinganidan soʻng 2- bosqich Yoshlar yetakchisi Murojaatni oʻrganish va kollegial qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich “Mahalla yettiligi” Murojaat hamda unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va ariza beruvchini “Yoshlar daftari”ga kiritish va ijtimoiy yordam ajratish yoki murojaatni qanoatlantirishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Tegishli xarajatlarni qoplash boʻyicha talabnoma kiritadi. Ariza beruvchini jarrohlik amaliyotisiz davolash yakunlanganidan yoki jarrohlik amaliyoti oʻtkazilganidan soʻng 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasining tegishli hisobraqamlariga oʻtkazib beriladi. 3 ish kuni ichida

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Namuna Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi: (maʼlumot kiritiladi) 6. Ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 7. Ariza beruvchi tahsil olmoqchi boʻlgan taʼlim tashkilotining ushbu faoliyat turi boʻyicha litsenziyasi mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 8. Taʼlim tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma * (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 9. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Namuna Kasbiy taʼlim va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasini toʻlab berish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Ariza beruvchi tahsil olayotgan taʼlim tashkiloti (avtomatik aniqlanadi) 7. Ariza beruvchi tahsil olayotgan taʼlim shakli: (avtomatik aniqlanadi) 8. Taʼlim tashkiloti bilan tuzilgan toʻlov-kontrakt shartnomasi (avtomatik (elektron tizimdan) olinadi) 9. Ariza beruvchi talabaning toʻlov-kontrakt shartnomasi boʻyicha mavjud qarzdorligi miqdori (ajratilishi lozim boʻlgan yordam miqdori) (oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun avtomatik aniqlanadi, kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari maʼlumot kiritadi) 10. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Namuna Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Ajratilishi soʻralayotgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 7 Turmush oʻrtogʻi boʻyicha maʼlumot (avtomatik aniqlanadi) 8. Turar joy ijarasi shartnomasi (avtomatik olinadi) 9. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

Namuna Yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlarini qoplash yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Tahsil olmoqchi boʻlgan yoʻnalish (maʼlumot kiritiladi) 7. Tahsil olish muddati (maʼlumot kiritiladi) 8. Bir oylik toʻlov miqdori (maʼlumot kiritiladi) 9. Tahsil olmoqchi boʻlgan taʼlim tashkilotining ushbu faoliyat turi boʻyicha litsenziyasi mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 10. Tahsil olmoqchi boʻlgan taʼlim tashkilotining Yoshlar yagona elektron platformasidan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtganligi (avtomatik aniqlanadi) 11. Taʼlim tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma * (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 12. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA

Namuna Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarga ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Tahsil olmoqchi boʻlgan yoʻnalish (maʼlumot kiritiladi) 7. Tahsil olish muddati (maʼlumot kiritiladi) 8. Bir oylik toʻlov miqdori (maʼlumot kiritiladi) 9. Tahsil olmoqchi boʻlgan taʼlim tashkilotining ushbu faoliyat turi boʻyicha litsenziyasi mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 10. Tahsil olmoqchi boʻlgan taʼlim tashkilotining Yoshlar yagona elektron platformasidan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtganligi (avtomatik aniqlanadi) 11. Taʼlim tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma * (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 12. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA

Namuna Yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya ajratish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Olimpiada, tanlov va musobaqa darajasi (mahalliy/xalqaro) (maʼlumot kiritiladi) 7. Ajratilishi soʻralayotgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 8. Olimpiada, tanlov va musobaqalarda ishtirok etish huquqini tasdiqlovchi hujjat (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 9. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 12-ILOVA

Namuna Yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Yordam turi (noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlari) (maʼlumot kiritiladi) 7. Taʼlim tashkilotining ushbu faoliyat turi boʻyicha litsenziyasi mavjudligi (avtomatik aniqlanadi) 8. Ariza beruvchining bank rekvizitlari (maʼlumot kiritiladi) 9. Ajratilishi soʻralayotgan mablagʻ miqdori (maʼlumot kiritiladi) 10. Ijara shartnomasi (avtomatik olinadi) 11. Nodavlat taʼlim tashkilotida taʼlim olayotgan jami oʻquvchilarning kamida 20 foiz qismini Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzolari (14 — 30 yosh) tashkil etishi boʻyicha maʼlumot (roʻyxat). (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 13-ILOVA

Namuna Yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtashi uchun yoshlar yetakchisi tomonidan tavsiya berish yordamidan foydalanish boʻyicha ARIZA Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - 1. F.I.O. (avtomatik aniqlanadi) 2. Tugʻilgan sanasi (avtomatik aniqlanadi) 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (maʼlumot kiritiladi) 4. Telefon raqami (maʼlumot kiritiladi) 5. Yashash joyi (maʼlumot kiritiladi) 6. Tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi huzurida tuzilgan hududiy tibbiy komissiya tomonidan berilgan harbiy xizmatga yaroqlilik boʻyicha xulosa (pdf, png yoki jpeg formatda kiritiladi) 7. Yoshning oilasi Ijtimoiy reyestrda mavjudligi (avtomatik aniqlanadi)

“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobidan ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 13a-ILOVA

Yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtashi uchun yoshlar yetakchisi tomonidan tavsiya berish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1- bosqich Ariza beruvchi Ijtimoiy yordam ajratish boʻyicha tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2- bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP yoki Yoshlar yagona elektron platformasi. Murojaatni va unga ilova qilingan hujjatlarni ariza beruvchining tegishliligi boʻyicha (doimiy yoki vaqtincha) yashash manzilidagi yoshlar yetakchisiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar yetakchisi Ariza beruvchining hujjatlarini oʻrganadi. Murojaat hamda unga ilova qilingan hujjatlar asosli deb topilgan taqdirda Yoshlar yagona elektron platformasida ariza beruvchiga safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni bepul oʻtash uchun tavsiyanoma shakllantiradi. 3 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 3-ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻrtasida intellektual olimpiadaga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A.H. Toshqulov — oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri, Tashkiliy qoʻmita hamraisi 3. Sh.Oʻ. Turdiqulova — innovatsion rivojlanish vazirining oʻrinbosari 4. A.U. Aslonov — sportni rivojlantirish vazirining oʻrinbosari 5. B.T. Abdullayev — ichki ishlar vazirining oʻrinbosari 6. I.A. Ibragimov — Milliy gvardiya qoʻmondonining jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha birinchi oʻrinbosari 7. K.X. Abdijalilov — favqulodda vaziyatlar vazirining oʻrinbosari 8. A.Sh. Inoyatov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari 9. A.D. Xadjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 10. X.Gʻ. Xudoyberdiyev — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktorining oʻrinbosari 11. N.E. Davletova — Milliy mass-mediani qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi direktori 12. A.M. Abdullayev — “Zakovat” intellektual oʻyinlar klubi kengashining raisi — klub prezidenti 13. U.M. Narimov — “Zakovat intellektual klubi” nodavlat notijorat tashkiloti direktori 14. L.Oʻ. Mingishev — Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining boshqarma boshligʻi 15. B.K. Aralbayeva — Yoshlar ishlari agentligining boʻlim boshligʻi, Tashkiliy qoʻmita kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 23-noyabrdagi 940-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirishga doir kompleks chora-tadbirlar dasturining 7-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-avgustdagi 666-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻquvchilari uchun zamonaviy yagona maktab formasini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidan “yoshlar yetakchisi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 10-band quyidagi mazmundagi “j” kichik band bilan toʻldirilsin:

“j) ariza beruvchining alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar toifasiga mansubligini tasdiqlovchi hujjatlar (fan, sanʼat, adabiyot, sport sohasida va boshqa sohalarda yuqori natijalarga erishganligini, turli musobaqalar, tanlovlar yoki olimpiadalarning sovrindori boʻlganini yoxud mehnat jamoasida alohida namuna koʻrsatganligini tasdiqlovchi hujjatlar)”;

b) 15-bandning oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi — ariza beruvchining alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar toifasiga mansubligini (mahalladagi yoshlar yetakchisining tavsiyasiga asosan)”;

v) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Uy-joyga muhtoj fuqarolarni aniqlashning ijtimoiy MEZONLARI

T/r Mezonlar Ball Masʼul organ I. Ariza beruvchi va/yoki uning oilasining daromadi (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori — MHTEKM asosida) Qishloq joylarda (tuman va tuman markazlari) 1. MHTEKMning 3,0 baravariga teng va undan koʻp boʻlgan, 6,0 baravariga teng va undan kam boʻlgan 10 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi 2. MHTEKMning 6,0 baravaridan koʻp boʻlgan, 6,5 baravariga teng va undan kam boʻlgan 6 3. MHTEKMning 6,5 baravaridan koʻp boʻlgan, 6,9 baravariga teng va undan kam boʻlgan 2 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Shaharlarda (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar shaharlari) 1. MHTEKMning 3,0 baravariga teng va undan koʻp boʻlgan, 7,0 baravariga teng va undan kam boʻlgan 10 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi 2. MHTEKMning 7,0 baravaridan koʻp boʻlgan, 7,5 baravariga teng va undan kam boʻlgan 6 3. MHTEKMning 7,5 baravaridan koʻp boʻlgan, 8,0 baravariga teng va undan kam boʻlgan 2 Toshkent shahrida 1. MHTEKMning 3,0 baravariga teng va undan koʻp boʻlgan 8,0 baravariga teng va undan kam boʻlgan 10 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi 2. MHTEKMning 8,0 baravaridan koʻp boʻlgan 8,5 baravariga teng va undan kam boʻlgan 6 3. MHTEKMning 8,5 baravaridan koʻp boʻlgan 9,2 baravariga teng va undan kam boʻlgan 2 II. Hozirgi turar joy maqomi* 1. Ijara (er-xotin oʻz mulkida uy-joyi mavjud emas) 20 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi, Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimi 2. Egasining ruxsati bilan tekin turar joy (er-xotin oʻz mulkida uy-joyi mavjud emas) 3. Ariza beruvchi yaroqsiz yakka tartibdagi uy-joyda yashashi yoki uy-joy yashash maydonining bir shaxs uchun qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan ijtimoiy normaga muvofiq emasligi. III. Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar 1. “labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan mehnat migranti 10 Tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi 2. Yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar 10 Tuman (shahar) hokimligi 3. Alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar** 10 Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi 4. Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar*** 10 Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi 5. Yagona (yolgʻiz) boquvchiga ega boʻlgan oila (erkak yoki ayol) 9 6. Boshqalar 0 IV. Ariza beruvchi va uning oilasidagi shaxslarning quyidagi toifaga mansubligi**** 1. Birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxs 10 Tuman tibbiyot birlashmasi xulosasi 2. Surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi 10 3. Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan 10 Jami ball: 50

d) 4-ilovada :

2-bosqich “Tadbirlar” ustuni “Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimiga” soʻzlaridan keyin “va mahalladagi yoshlar yetakchisiga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

3-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi” soʻzlaridan keyin “mahalladagi yoshlar yetakchisi tavsiyasi asosida” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-sentabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Hududiy boshqarmalar va tuman (shahar) boʻlimlari yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yuritadi”;

b) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:

yoshlar bilan bogʻliq soha va yoʻnalishlarda yagona davlat siyosatini, strategik yoʻnalishlar va davlat dasturlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish;

mamlakatimizda yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning qonuniy huquq va manfaatlarini himoya qilishga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash;

yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish;

yoshlarni Vatanga sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish, oʻsib kelayotgan yosh avlodni ilm-fan va innovatsiyalarga keng jalb etish, ularni “Milliy tiklanishdan — milliy yuksalish sari!” gʻoyasi atrofida birlashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

yoshlarning huquq va erkinliklari, qonuniy manfaatlarini himoya qilish, yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklar va jinoyatchilik profilaktikasini, shu jumladan, huquqbuzarliklarning maxsus profilaktikasiga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishda faol ishtirok etish;

yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish jarayonida nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan samarali hamkorlik qilish;

yoshlarga oid dasturlar, loyihalar va ilmiy-tadqiqot ishlarini moliyalashtirish uchun ijtimoiy buyurtma shaklida ajratiladigan davlat grantlari va subsidiyalarni taqsimlash, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini taʼminlash;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarning ijtimoiy-huquqiy himoyasini tashkil etish, shuningdek, huquqbuzarlikdan jabrlanuvchilarni, huquqbuzarliklar sodir etishga moyil boʻlgan, huquqbuzarlik sodir etgan, shu jumladan, ilgari sudlangan va ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan yoshlarni ijtimoiy reabilitatsiya qilish va ijtimoiy moslashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish;

iqtidorli yoshlarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalariga taʼlim olish uchun yuborish, xalqaro tanlovlarda ishtirok etishini taʼminlash, yosh avlodni madaniyat, sanʼat, jismoniy tarbiya va sportga keng jalb etish, ularning axborot texnologiyalari boʻyicha savodxonligini oshirish, yoshlar oʻrtasida kitobxonlikni targʻib qilish, xotin-qizlar bandligini taʼminlash vazifalarini qamrab olgan beshta muhim tashabbusni keng joriy etishga qaratilgan ishlarni muvofiqlashtirish;

yoshlarning intellektual rivojlanishga boʻlgan intilishlarini qoʻllab-quvvatlash va bu sohadagi ishlarni muvofiqlashtirib borish;

yoshlarni kichik biznes va xususiy tadbirkorlikka keng jalb etish, zamonaviy kasb-hunarlar, raqamli iqtisodiyot koʻnikmalarini puxta egallashlari uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish, ularni ish bilan taʼminlash jarayonlariga koʻmaklashish;

yoshlar siyosati sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, yoshlar sohasidagi xalqaro reytinglarda mamlakatimiz mavqeyini oshirish boʻyicha zarur choralar koʻrish, xorijda taʼlim olayotgan yoshlar bilan olib borilayotgan ishlarni tizimli yoʻlga qoʻyish;

yoshlar faoliyati bilan bogʻliq sohalarga xorijiy investitsiyalar va ilgʻor texnologiyalarni jalb qilish boʻyicha manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda xalqaro moliya institutlari, donor mamlakatlar hamda xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni rivojlantirish”;

v) 12-bandda :

“a” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yoshlarga oid davlat siyosatining roʻyobga chiqarilishini tahlil qiladi, shuningdek, uni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi”;

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish sohasida:

yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi;

yoshlarning taʼlim, ilm-fan, sport, madaniyat va boshqa sohalardagi faoliyati va tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashga oid vazifalarni roʻyobga chiqarish maqsadida qonun hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni tashkil etadi, zarur hollarda ushbu vazifalarni huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat qiluvchi organlar xodimlarini jalb qilgan holda amalga oshiradi;

oʻz vakolatlari doirasida yoshlar huquqlarini himoya qilish hamda yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishi holatlarini bartaraf etish yuzasidan tashkilotlar, muassasalar va korxonalarga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritadi;

yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisidagi qonunchilikning aniqlangan buzilishlarini, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish haqida davlat organlari va tashkilotlari rahbarlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritadi;

davlat organlari va tashkilotlarining yoshlarga oid faoliyatini tahlil qiladi, baholaydi va ular boʻyicha xulosalar tayyorlaydi, shuningdek, ushbu sohadagi ishlarni takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqadi;

yoshlarga oid qonunchilik hujjatlari ijrosining holati toʻgʻrisidagi axborot va materiallarni tahlil qiladi hamda umumlashtiradi, ularni takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

“Yoshlar balansi”ni shakllantiradi, yoshlar toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni “Yoshlar daftari” va “Yoshlar portali” elektron platformalariga kiritib boradi, ular bilan samarali ish tashkil qiladi”;

“g” kichik bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yoshlarni Vatanga sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish, oʻsib kelayotgan yosh avlodni ilm-fan va innovatsiyalarga keng jalb etish, ularni “Milliy tiklanishdan — milliy yuksalish sari!” gʻoyasi atrofida birlashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish sohasida:”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“bolalarning har tomonlama, uygʻun rivojlanishiga hamda milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalanishiga koʻmaklashuvchi axborotdan erkin foydalanish uchun ularga sharoitlar yaratadi;

bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishni taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasida yakka tartibdagi profilaktika ishlarini amalga oshirishda ishtirok etadi;

bolalarning axborotga oid va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga, shuningdek, maʼnaviy-axloqiy tarbiyasiga doir faoliyatda ishtirok etadi;

bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi hamda ushbu faoliyatda ishtirok etuvchi boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi”;

“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) yoshlarning huquq va erkinliklari, qonuniy manfaatlarini himoya qilish, yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklar va jinoyatchilik profilaktikasini, shu jumladan, huquqbuzarliklarning maxsus profilaktikasiga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishda faol ishtirok etish sohasida:

yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning oʻz iqtidor va isteʼdodlarini toʻlaqonli namoyon etishlari hamda imkoniyatlaridan toʻliq foydalanishlariga toʻsqinlik qiluvchi omillarni aniqlash va bartaraf etish, yoshlar oʻrtasida huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olishda, shu jumladan, huquqbuzarliklarning maxsus profilaktikasiga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etadi;

yoshlarning huquqlari va erkinliklari buzilishi toʻgʻrisidagi murojaatlarini koʻrib chiqadi, ularning buzilgan huquqlarini tiklash boʻyicha qonun hujjatlariga muvofiq choralar koʻradi;

yoshlar oʻrtasida salbiy holatlar yuzaga kelishining oldini olish, huquqbuzarlik va jinoyatchilikni keskin kamaytirishga qaratilgan, shuningdek, yoshlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasida ishtirok etadi;

yoshlarning huquqiy madaniyatini oshirishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida jamiyatda huquqiy ongni yuksaltirishga va qonuniylikni mustahkamlashga, shuningdek korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga qaratilgan huquqiy targʻibot boʻyicha faoliyatda ishtirok etadi;

yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida ularning fikr-mulohazalarini oʻrganishga qaratilgan ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazadi va natijasi boʻyicha tegishli tadbirlarni belgilaydi;

yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklar sodir etilishiga imkon berayotgan sabablar va shart-sharoitlarni aniqlashda hamda bartaraf etishda koʻmaklashadi”;

“z” kichik band “j” kichik band deb oʻqilsin;

“j” va “i” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“z) ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarning ijtimoiy-huquqiy himoyasini tashkil etish, shuningdek, huquqbuzarlikdan jabrlanuvchilarni, huquqbuzarliklar sodir etishga moyil boʻlgan, huquqbuzarlik sodir etgan, shu jumladan, ilgari sudlangan va ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan shaxslarni (yoshlarni) ijtimoiy reabilitatsiya qilish va ijtimoiy moslashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish sohasida:

ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarni huquqiy va ijtimoiy himoya qilishga, shuningdek, ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan yoshlar uchun belgilangan ijtimoiy kafolatlar boʻyicha ishlar holatini muntazam ravishda oʻrganadi, ularni taʼminlash yuzasidan zarur choralar koʻradi;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan yoshlarning ishga joylashtirilishi yuzasidan tizimli monitoring oʻrnatadi, ularning bandligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni belgilaydi va amalga oshiradi;

oʻz vakolatlari doirasida ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan yoshlarning huquqlarini himoya qilish yuzasidan tashkilotlar, muassasalar va korxonalarga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritadi;

i) iqtidorli yoshlarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalariga taʼlim olish uchun yuborish, xalqaro tanlovlarda ishtirok etishini taʼminlash, yosh avlodni madaniyat, sanʼat, jismoniy tarbiya va sportga keng jalb etish, ularning axborot texnologiyalari boʻyicha savodxonligini oshirish, yoshlar oʻrtasida kitobxonlikni targʻib qilish, xotin-qizlar bandligini taʼminlash vazifalarini qamrab olgan beshta muhim tashabbusni keng joriy etishga qaratilgan ishlarni muvofiqlashtirish sohasida:

yoshlarning ijodiy qobiliyatini rivojlantirish, madaniyat va sanʼatga boʻlgan intilishini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan dasturlarni ishlab chiqadi hamda bu boradagi tadbirlar tizimli amalga oshirilishini taʼminlaydi, yoshlar oʻrtasida tanlov, festival, forum, musobaqa va boshqa tadbirlarni tashkil etadi;

yoshlarning musiqa, rassomlik, adabiyot, teatr va sanʼatning boshqa turlariga boʻlgan qiziqishlarini oshirishga qaratilgan ijtimoiy ahamiyati yuqori boʻlgan loyihalarni ragʻbatlantirishni tashkil etadi va amalga oshiradi;

yoshlar, yosh oilalar oʻrtasida kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish chora-tadbirlarini belgilaydi va amalga oshiradi, tanlovlar tashkil etadi va oʻtkazadi;

yosh avlodni jismonan barkamol qilib voyaga yetkazish maqsadida ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish yuzasidan manzilli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

mahallalarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish, milliy xalq oʻyinlari va sport turlarini yoshlar orasida ommalashtirish, besh muhim tashabbus loyihalari, yoshlar festivallari va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshirish;

yoshlarning innovatsion gʻoya va tashabbuslarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, axborot texnologiyalariga boʻlgan qiziqishlarini yanada rivojlantirish, ularni “Yoshlar akademiyasi” faoliyatiga keng jalb qilish choralarini koʻradi;

yoshlar oʻrtasida volontyorlik tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlaydi, ular faoliyatini samarali tashkil etishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

yosh xotin-qizlarning bandligini taʼminlash, ularga zamonaviy kasb-hunar oʻrgatishga qaratilgan tizimli ishlarni tashkil etadi”;

quyidagi mazmundagi “i 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“i 1 ) yoshlarning intellektual rivojlanishga boʻlgan intilishlarini qoʻllab-quvvatlash va bu sohadagi ishlarni muvofiqlashtirib borish sohasida:

yoshlar oʻrtasida intellektual oʻyinlar, notiqlik musobaqalari, chet tillarda munozara va uchrashuvlar oʻtkazadi;

yoshlar oʻrtasida intellektual oʻyinlarni rivojlantirish hamda ommalashtirishga qaratilgan loyihalarga grantlar ajratadi;

intellektual oʻyinlar va ulardagi iqtidorli ishtirokchilar haqidagi maʼlumotlarning elektron platformaga kiritilishini taʼminlash va intellektual oʻyinlar natijalarini ommaviy axborot vositalarida yoritib boradi”;

g) 19-bandda :

“a” , “b” va “v” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

a) direktorning birinchi oʻrinbosarining asosiy vazifalari:

davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining yoshlarga oid siyosatini muvofiqlashtirish;

mahalladagi yoshlar yetakchilari bilan ishlash;

besh tashabbus loyihalarini muvofiqlashtirish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

b) direktor oʻrinbosarining asosiy vazifalari:

yoshlar bandligini taʼminlash va tadbirkorligini rivojlantirish;

yoshlar oʻrtasida innovatsiya va raqamli texnologiyalarni rivojlantirish;

yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning huquqiy savodxonligini oshirish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

v) direktor oʻrinbosarining asosiy vazifalari:

taʼlim muassasalaridagi yoshlar bilan ishlash;

yoshlar oʻrtasida intellektual oʻyinlarni rivojlantirish;

yoshlar oʻrtasida volontyorlikni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash;

yoshlarni ijtimoiy himoya qilish va ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish;

yoshlar tashkilotlari bilan xalqaro aloqalarni rivojlantirish”;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

“g” kichik band chiqarib tashlansin;

d) quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:

19 1 . Agentlik faoliyatining mutasaddilik qilinadigan faoliyatlaridan kelib chiqib, quyidagilar direktor oʻrinbosarlarining maqsadli vazifalari hisoblanadi:

1) direktorning birinchi oʻrinbosari (yoshlarga oid davlat siyosatini muvofiqlashtirish, mahalladagi yoshlar bilan ishlash va besh muhim tashabbus loyihalarini amalga oshirish boʻyicha):

mahallalarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish, milliy xalq oʻyinlari va sport turlarini yoshlar orasida ommalashtirish, Besh muhim tashabbus loyihalari, yoshlar festivallari va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshirish;

vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarida faoliyat yuritayotgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash;

vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari rahbarlarining yoshlar bilan ochiq muloqotlarini tashkil etish;

Besh muhim tashabbus doirasidagi ishlarni tizimli ravishda muvofiqlashtirish orqali yoshlar qamrovini kengaytirish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

“Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali topshiriq va vazifalar ijrosining taʼminlanishi.

2) Direktor oʻrinbosari (yoshlar bandligiga koʻmaklashish va tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlash masalalari boʻyicha):

“Yoshlar daftari”ni tizimli ravishda yuritish, ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash ishlarini muvofiqlashtirish;

xususiy korxona va tashkilotlarga ishga qabul qilingan hamda faoliyat boshlaganiga olti oydan oshmagan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qayta tayyorlov kurslarida oʻqitish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarni kompensatsiya qilish;

“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoshlarga kompyuter (shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmagan) xaridlari uchun isteʼmol kreditlari ajratish;

professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ular ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonalarida amaliyot oʻtgan vaqtida har oylik subsidiya ajratish;

yoshlarning huquqiy savodxonligi va madaniyatini oshirish;

yoshlarni Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, ularda mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik hissini shakllantirish;

yoshlarni Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalashga xizmat qiluvchi targʻibot materiallarini chop etish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

“Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali topshiriq va vazifalar ijrosining taʼminlanishi.

3) Direktor oʻrinbosari (taʼlim muassasalaridagi va ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlar bilan ishlash hamda xalqaro aloqalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha):

xalqaro taʼlim dasturlari (imtihonlar) boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan iqtidorli yoshlarga imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish;

yoshlarning xorijiy tillarni oʻrganishlari uchun yanada kengroq imkoniyat yaratish;

taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan yoshlarni volontyorlik faoliyatiga jalb etish;

yoshlar tashkilotlarida volontyorlik klublari va guruhlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

“Imkon taʼlim” granti orqali nogironligi boʻlgan yoshlarni axborot texnologiyalari sohasining “Veb dasturlash”, “Grafik dizayn”, “Sotsial media marketing” va shu kabi yoʻnalishlarda grant asosida bepul oʻqitish;

“Mehribonlik” uylari Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyida tarbiyalanuvchilari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning haydovchilik kurslarida oʻqish xarajatlarini va safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmati badalini toʻlab berish tizimini joriy qilish;

yoshlar muammolarini tadqiq qilish ishlari samaradorligini oshirish, sotsiologik tadqiqotlar oʻtkazish;

yoshlar siyosati sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, yoshlar sohasidagi xalqaro reytinglarda mamlakatimiz mavqeyini oshirish boʻyicha zarur choralar koʻrish;

Oʻzbekistonda yoshlar muammolari va ularni hal qilish yoʻllari, hududlar va tashkilotlarda ushbu yoʻnalishdagi ishlar natijadorligi hamda xorijiy mamlakatlar tajribasiga doir tahliliy hujjatlar tayyorlash;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash;

“Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali topshiriq va vazifalar ijrosining taʼminlanishi”;

e) 23-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ushbu Nizomning 19 va 19 1 -bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun javobgar boʻladi”;

j) quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:

“40 1 . Hududlarda yangi mahallalar tashkil etilganda Agentlikning tegishli tuman (shahar) boʻlimiga qoʻshimcha mahalladagi yoshlar yetakchisi shtat birligi ajratiladi va ularni saqlash xarajatlari (moddiy-texnik taʼminoti, ish haqi, lavozim maoshi, qoʻshimchalar, ustamalar va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar) Davlat budjetidan Yoshlar ishlari agentligiga ajratiladigan qoʻshimcha mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

5. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 132-son qarorida :

a) 2 , 3 , 4 , 5 , 6 va 9-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 1 , 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 400-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-banddagi “boʻlinmalari va” soʻzlari “boshqarmalari va tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda – hududiy boʻlinmalar) hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-band :

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“yoshlarni zamonaviy kasbga oʻrgatish, axborot texnologiyalari va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha olti oygacha muddatli oʻquv kurslari uchun har oyda BHMning 4 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olti oygacha muddatli oʻquv kurslari uchun har oyda BHMning 1 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarning mahalliy bosqichlarida qatnashish xarajatlari uchun BHMning 4 baravarigacha hamda xalqaro bosqichlarida qatnashish xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

yoshlarni taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan oʻquv markazlarining uch oy muddatgacha noturar joy ijara xarajatlari uchun BHMning 50 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

“Xorijdagi yoshlar balansi”ni shakllantirish va yuritish, xorijda sayyor qabullarni oʻtkazish vaqtida aniqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan yoshlarning muammolari va ehtiyojlarini hal qilish boʻyicha xarajatlarni amalga oshirish;

har chorakda mahallada yoshlar siyosatini samarali amalga oshirishda yuqori natijadorlikka erishayotgan mamlakat boʻyicha eng ilgʻor 100 nafar mahalladagi yoshlar yetakchilarini bir oylik ish haqiga teng miqdorda bir martalik pul mukofoti bilan, shuningdek, faoliyat samaradorligi koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, mahalladagi yoshlar yetakchilarini har chorak yakuni boʻyicha oylik ish haqining 50 foizigacha miqdorda pul mukofoti bilan taqdirlash;

faoliyatini samarali tashkil etayotgan, oʻzining shaxsiy fazilatlari bilan yoshlarga namuna boʻlayotgan va ularga yetakchilik qilayotgan mahalladagi yoshlar yetakchilarini “Yangi Oʻzbekiston islohotchisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash;

yil yakuni boʻyicha oʻziga biriktirilgan hududda yuqori natijalarga erishgan mahalladagi yoshlar yetakchilariga ipoteka krediti asosida sotib olinayotgan uy-joy qiymatining 50 foizi miqdorida, biroq qonunchilik hujjatlarida belgilanadigan uy-joy hisoblangan qiymatining 50 foizidan yuqori boʻlmagan miqdorda subsidiya ajratish;

boshqa hududlardan kelib oʻz faoliyatini olib borayotgan mahalladagi yoshlar yetakchilariga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha boʻlgan miqdorda turar joy ijara toʻlovi qoplab berish”;

oʻn sakkizinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha yigirma yettinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) 9-bandda :

birinchi xatboshidagi “hududiy boshqarmalar” soʻzlaridan keyin “va tuman (shahar) boʻlimlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “400 mln soʻmdan” soʻzlari “bazaviy hisoblash miqdorining 1600 baravaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “100 mln soʻmdan” soʻzlari “bazaviy hisoblash miqdorining 400 baravaridan, tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qarorida :

a) 1-ilovaning 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Vasiylik kengashi ariza beruvchining murojaatiga asosan “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ariza beruvchining oʻqish xarajati bir qismini qoplab beradi”;

b) 2-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Vasiylik kengashi “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlarning ushbu muassasalarda tarbiyalanganini tasdiqlovchi hujjatlarni, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan ariza beruvchilarning oilasi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilganini oʻrganib, ariza beruvchilarning murojaatiga asosan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi) mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ariza beruvchiga subsidiya ajratilishi mumkin”;

6-banddagi “6-7-bandlarida” soʻzlari “3-4-bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovada :

1-banddagi “oilalarning farzandlariga” soʻzlari “yoshlarga” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-banddagi “oilalar farzandlariga” soʻzlari “yoshlarga” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-bandning uchinchi xatboshisidan “oilasi” soʻzi chiqarib tashlansin;

5-banddan “oilasi” soʻzi chiqarib tashlansin;

12-banddan “oilasi” soʻzi chiqarib tashlansin;

13-banddan “oilasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

14-bandning “a” kichik bandidagi “oilasi” soʻzi “uning” soʻzi bilan almashtirilsin;

17-bandning ikkinchi xatboshisida “oilasi” soʻzi “oʻquvchilarning” soʻzi bilan almashtirilsin;

ilovada :

1-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunidagi “oilasi” soʻzi chiqarib tashlansin;

2-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunining birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “oilasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

3-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunidagi “oilasi” soʻzi chiqarib tashlansin;

g) 6-ilovada :

2-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kompensatsiya – kompyuter sotib olish uchun ajratilgan isteʼmol kreditiga hisoblanadigan barcha foizlarni qoplash (kompensatsiya qilish) maqsadida vakolatli organning hududiy boʻlinmalari tomonidan har oyda bankka oʻtkaziladigan, bank tomonidan esa ariza beruvchining nomiga ochilgan tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan mablagʻ”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Tartibga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va quyidagi hujjatlarni elektron tarzda ilova qiladi:

kreditning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilib berish toʻgʻrisidagi ariza;

ariza beruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (agar ariza sertifikat olgan bolaning qonuniy vakili tomonidan berilsa, uning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) va bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi);

“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatganligi toʻgʻrisida sertifikat nusxasi (pdf shaklda) va uning haqiqiyligini tekshirish uchun sertifikatni taqdim etgan tashkilotning elektron tizimidagi sertifikat havolasi.

Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi”;

16-bandda :

uchinchi xatboshidagi “60” raqami “180” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidan “va toʻgʻriligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

18-banddan ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Verifikatsiya natijasiga koʻra sertifikatning haqiqiy emasligi aniqlanganda kompensatsiya toʻlanmaydi va bu haqida ariza beruvchiga SMS xabar yuboriladi”;

22-banddagi “bir ish kuni mobaynida” soʻzlari “har oyning 15-kunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Kredit boʻyicha foiz toʻlovlarini toʻlash uchun zarur summalar har oyning 25-kunigacha Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan Yoshlar ishlari agentligining hududiy boʻlinmalari tomonidan tegishlicha AT “Xalq banki”, AT “Aloqabank” va “Mikrokreditbank” ATBning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy filiallari va bank xizmatlari ofislarining tegishli hisob raqamiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazib boriladi.

Taqdim etilgan reyestrga muvofiq banklar ushbu mablagʻlarni isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi”;

1-ilovada :

1-bosqichning “Tadbirlar” ustuni “ilova qilgan holda” soʻzlaridan keyin “sertifikatni taqdim etgan tashkilotning elektron tizimidagi sertifikat havolasini koʻrsatib” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-bosqichning “Ijro muddatlari” ustunidagi “60” raqami “180” raqami bilan almashtirilsin;

3-bosqichdagi “Tadbirlar” va “Ijro muddatlari” ustunlaridan ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

5-bosqichning “Ijro muddatlari” ustunidagi “Bir ish kuni mobaynida” soʻzlari “har oyning 15-kuniga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bosqichning “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kredit boʻyicha foiz toʻlovlarini toʻlash uchun zarur summalar har oyning 25-kunigacha Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan Yoshlar ishlari agentligining hududiy boʻlinmalari tomonidan tegishlicha AT “Xalq banki”, AT “Aloqabank” va “Mikrokreditbank” ATBning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy filiallari va bank xizmatlari ofislarining tegishli hisob raqamiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazib boriladi.

Taqdim etilgan reyestrga muvofiq banklar ushbu mablagʻlarni isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi”;

2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun isteʼmol kreditlari ajratish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Kompensatsiya olish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun

T/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. Uzbekcoders.uz veb-saytida roʻyxatdan oʻtgan elektron pochta manzili (mavjud boʻlgan taqdirda) - 1.7. “Bir million dasturchi”loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikat havolasi - II. Sertifikat olgan oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs va uning qonuniy vakili haqidagi maʼlumot: 2.1.1. Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsning F.I.O.: - 2.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 2.3. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma raqami: - 2.4. Bolaning qonuniy vakili F.I.O.: - 2.5. Shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): - 2.6. Sertifikat olgan bolaning vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat: 2.7. Telefon raqami: - 2.8. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 2.9. Uzbekcoders.uz veb-saytida roʻyxatdan oʻtgan elektron pochta manzili (mavjud boʻlgan taqdirda) - 2.10. “Bir million dasturchi”loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatni taqdim etgan tashkilotning elektron tizimidagi sertifikat havolasi. -

10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 637-son qarori bilan tasdiqlangan “Temir daftar” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning farzandlari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yangi turmush qurgan yoshlarning yakka tartibdagi xonadonida qoʻshimcha uy-joy qurish uchun garovsiz kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

““Yoshlar daftari” jamgʻarmasining kafilligi qarzdorning doimiy yashash joyidagi mahalladagi yoshlar yetakchisining tavsiyasi asosida beriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 7-iyun,

312-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.06.2022-y., 09/22/312/0493-son; 29.12.2023-y., 07/23/422/0994-son; 27.04.2024-y., 09/24/237/0303-son, 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; ,19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son; 06.08.2024-y., 09/24/479/0579-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son; 26.07.2025-y., 09/25/462/0650-son; 19.11.2025-y., 09/25/732/1062-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 26.02.2026-y., 09/26/78/0174-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz