📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё порти ва ташқи иқтисодий фаолият, давлатлараро чегара маскан (пункт)лари ҳамда почтамтдаги ўсимликлар карантини маскан (пункт)лари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрайдиган карантин аҳамиятга эга бўлмаган зарарли организмлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи 5 1 -иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ва ҳисобот беришини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Агентлик ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот институти), «Биосифат» республика маркази, Республика агрокимёвий таҳлил маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари (кейинги ўринларда — ҳудудий хизматлар) юридик шахслар ҳисобланади.
8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига ҳамда фитосанитария рамзига эга бўлади.
9. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, қисқартирилган номи — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
б) инглиз тилида: Agency of Plant Protection and Quarantine under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилган номи — Agency of Plant Protection and Quarantine;
в) рус тилида: Агентство по карантину и защите растений при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по карантину и защите растений.
10. Агентликнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100100, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур 1-тор кўчаси, 17-уй.
2-боб. Агентлик тузилмаси
11. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Агентликнинг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари);
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот институти) ва унинг минтақавий филиаллари;
«Биосифат» республика маркази;
Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари.
Агентлик, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат хизматининг ягона тизимини ташкил қилади.
3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга оширади;
тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларининг дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлилларини ўтказади;
ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш чораларини кўради;
ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар тизимини ривожлантиради ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари ҳамда минерал ва микробиологик ўғитларнинг биологик самарадорлиги бўйича синовларни ташкил қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, қишлоқ хўжалигида кимёлаштириш ва биологик воситалардан фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар, регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда кимёлаштириш ва биологик воситалар реализацияси билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
фитосанитария хавфсизликни таъминлашда илмий, методик ва таълим имкониятларини ривожлантириш, инновацион ишланмалар натижалари, режалаштириш ва бошқарув усулларини амалиётга жорий қилиш, илғор технология ҳамда иш услубларининг илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш, соҳа ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил этади.
13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш соҳасида:
Вазирлар Маҳкамасига ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё ягона давлат сиёсатини юритишга қаратилган таклифларни, ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда давлат дастурларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун киритади;
ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради, юридик ва жисмоний шахслар бажариши мажбурий бўлган йўриқномалар, ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда уларни ташкилотлар ва фуқароларга етказади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, шу жумладан, ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талаблари бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги халқаро конвенциялар ва бошқа давлатлар билан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради ва ижроси бўйича назоратни амалга оширади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирларини белгилайди ва бажарилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
хорижий давлатлардан карантин остидаги маҳсулотлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар олиб кириладиган чегара масканларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Агентлик ваколатига кирадиган соҳалар юзасидан хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, фавқулодда вазиятларда бошқа давлатлар ҳудудида ўтказиладиган ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимёга доир хизмат текширувларида иштирок этади;
танлаб олиш асосида ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида назоратни ўтказиш имконини берадиган алоҳида хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизимларини жорий этади ва мунтазам янгилаб боради;
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрайдиган карантин аҳамиятга эга бўлмаган зарарли организмлар рўйхатини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари, карантин остидаги маҳсулотлар ва уларнинг тарқалиш ҳудудлари рўйхатини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди;
ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ва фитосанитария чораларини амалга ошириш тартиби, услублари ва тавсияларини тасдиқлайди;
ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳужжатларни — карантин рухсатномасини, минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатномани, фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини ва реэкспорт учун фитосанитария сертификатини, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани, карантин кўриги далолатномасини беради;
олиб кириладиган ва жўнатиладиган, карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар ташувчилари бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар турлари, уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва тупроқ ва бошқа материалларни карантин текширувидан ўтказади;
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё йўналишида белгиланган тартибда лаборатория экспертизасини ўтказади;
карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайдиган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган фитосанитария талабларини тасдиқлайди;
уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик хомашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидаларини ҳамда улардан фойдаланиш шартларини тасдиқлайди;
зарур бўлганда, жисмоний ва юридик шахсларга ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган зарарсизлантириш (фумигация) отрядларини тузади;
республика ҳудудларини карантин бўйича ҳудудларга ва микроҳудудларга ажратади;
Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида тақдимномалар юборади;
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни соғломлаштиришни, шунингдек, бошқа давлатлар ҳамда карантин назоратида деб эълон қилинган ҳудудлардан келадиган транспорт воситаларини Ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) маскани ёки махсус жойларда зарарсизлантириш (фумигация)ни ташкил этади;
назорат қилинадиган ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва бошқа экинлар, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган жойларда назорат текширувларини ўтказади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-амалий тадқиқотларнинг буюртмаларини мувофиқлаштиради;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг мониторингини ташкил қилади;
халқаро ташкилотлар ва давлат органлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги халқаро дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этади;
давлат фитосанитария назоратини амалга оширади;
ўз ваколати доирасида стандартлаш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади, шунингдек, стандартлаш бўйича давлат стандартлари, халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, техник-иқтисодий ахборотлар миллий классификаторлари ва тавсияларни ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ҳамда бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги илмий-амалий тадқиқотлар ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, ўсимликлар ҳимояси бўйича ўқув дастурларига мувофиқ мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди;
б) тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ҳамда оғир металл тузлари қолдиқларининг дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлилларини ўтказиш соҳасида:
ерларнинг агрокимёвий ҳолати асосида қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ривожлантириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият фаолиятига методик раҳбарлик қилади;
агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, агрокимёвий таҳлил инфратузилмасини модернизация қилиш ва техник янгилаш чора-тадбирларини амалга оширади;
ваколатли органлар билан биргаликда тупроқ, минерал ўғитлар, радиологик ва токсикологик тадқиқотларнинг лаборатория таҳлилларини ўтказиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди, қишлоқ хўжалиги ерларининг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги ахборотни маълумотлар банкига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимига ва «Ерлар деградацияси» гепорталига киритиб боради ҳамда тупроққа оид маълумотлар фондида акс эттириш учун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига тақдим этади;
ерларнинг агрокимёвий ҳолатини кузатиш ва баҳолашда Республика агрокимёвий таҳлил марказининг хизматлар кўрсатиш тарифлари қоидаларини тасдиқлайди;
минерал ўғитларга қўйиладиган илмий талабларни ва уларни қишлоқ хўжалиги экинларига татбиқ этишни тасдиқлайди;
лабораторияларни халқаро стандартлар талабларига мослаштириш ва улар белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
агрокимёвий таҳлил лабораториялари, биолабораториялар, ўсимликлар клиникалари ва тупроқ клиникаларида ISO/IEC 17025 халқаро стандарти талабларини татбиқ этади;
тупроқдаги озиқ моддаларнинг даражасини ўрганиш ва яхшилаш соҳасида фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар олиб боради;
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини такомиллаштириш, агрокимёвий таҳлил соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тажриба алмашиш ва малака ошириш соҳасида ҳамкорлик қилади;
ўсимликларни ҳимоя қилишда ишлатиладиган инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи кимёвий моддаларни уларнинг ўрнини босувчи моддалар билан халқаро талабларга мувофиқ босқичма-босқич алмаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
в) ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш соҳасида:
республика ҳудудида сезиларли иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг фитосанитария хавф таҳлилини ўтказади ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитария тадбирларини ишлаб чиқади;
республика ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа хавфли ўсимлик зараркунандаларининг тарқалишини аниқлайди ва прогнозлаштиради, шунингдек, уларга ташхис қўяди ҳамда қарши курашнинг экспресс усулларини ишлаб чиқади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши кураш усулларини тасдиқлаш, улардан холи ҳудудларни аниқлаш, улар тарқалишининг олдини олади ҳамда уларга қарши курашиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва тегишли органларга тақдим этади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганади, уларга қарши курашишнинг инновацион усулларини ва энтомофагларнинг янги турларини иқлимлаштириш асосларини ишлаб чиқади;
республика ҳудудида етиштирилган пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидаги зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни барвақт аниқлаш, биоэкологик хусусиятларни ўрганиш ва зарарланиш даражасига қараб курашиш усулларини такомиллаштириш ишларини олиб боради;
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар хорижий давлатлар карантин фитосанитария талабларига мос келмаган ҳолатларда уларни текширади;
хорижий давлатлардан кириб келган ёки транзит тарзида олиб ўтиладиган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария карантин талабларига мос келмаганда халқаро стандартларга мувофиқ чоралар кўради ва бу ҳақида тегишли хорижий давлат карантин хизматини хабардор қилади;
хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан фитосанитария зоналари тўғрисида халқаро шартномалар тузиш ва уларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади;
хорижий давлатларнинг ваколатли идоралари билан ўсимликлар карантини ва фитосанитария хавфсизлиги тўғрисида зарур ахборотларни алмашади;
хорижий давлатларнинг соҳадаги миллий ташкилотларини ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ва ўсимликлар карантини бўйича хорижий давлатлар органлари томонидан уларга нисбатан белгиланган чекловлар тўғрисида хабардор қилади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети параметрлари доирасида қоплаб берилишини таъминлайди.
г) ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар тизимини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ўсимликлар клиникалари мониторингини юритади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўсимликлар клиникалари ҳузурида мажбурий бўлган кимёвий, биокимёвий, биологик, механик воситалар, қурилмалар ва препаратларнинг минимал ассортименти рўйхатини тасдиқлайди;
агроном-инспекторнинг тавсияси ва рецепти асосида сотиладиган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар рўйхатини тасдиқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар ва ўсимликлар клиникалари ходимларини сертификатлашни ташкил қилади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг биологик усулини кенг қўллаш чораларини кўради;
биолаборатория фаолиятини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради;
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, биологик ҳимоя соҳасида замонавий инновацион технологиялар ва усулларни жорий этади;
д) ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари ҳамда минерал ва микробиологик ўғитларнинг биологик самарадорлиги бўйича синовларни ташкил қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, қишлоқ хўжалигида кимёлаштириш ва биологик воситалардан фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар, регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда кимёлаштириш ва биологик воситалар реализацияси билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари (пестицидлар) хавфсизлиги бўйича махсус техник регламентларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва пестицидларни рўйхатга олишни амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида фойдаланишга рухсат этилган зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик воситалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар, дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсиши регуляторлари рўйхатини юритади ва бир йилда камида бир марта эълон қилиб боради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг фаол ва нофаол моддаларидан фойдаланишда тақиқланган ҳамда чекланган реестрни юритади;
рўйхатга олиш синовларини ташкил қилади (кичик ва ишлаб чиқариш);
республика ҳудудида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган пестицидларни ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг маълумотлари ва ҳозирги фитосанитария ҳолатига қараб тақсимлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (пестицидлар)нинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар беради;
пестицидларни ишлаб чиқариш, сотиш, пестицидларни аэрозол ва фумигация усуллари билан ишлатиш бўйича малака талабларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишган ҳолда рўйхатга олиш (кичик ва ишлаб чиқариш) тестларини ўтказиш ва пестицидларни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг фаол ва нофаол моддаларидан фойдаланишда тақиқланган ҳамда чекланган реестрни юритади;
республикага олиб кирилаётган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг сифати назоратини ташкил қилади, улардан фойдаланиш бўйича хулосалар беради ва инсон саломатлиги ҳамда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатилса, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўяди;
ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилишда биомаҳсулотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида республикада фаолият юритувчи биолабораторияларда етиштириладиган биомаҳсулотларга мувофиқлик сертификати берилишини таъминлайди ва «Биосифат» республика марказининг хизматлар кўрсатиш тарифлари қоидаларини тасдиқлайди;
е) фитосанитария хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини ривожлантириш, инновацион ишланмалар натижалари, режалаштириш ва бошқарув усулларини амалиётга жорий қилиш, илғор технология ҳамда иш услубларининг илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш, соҳа ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш соҳасида:
истеъдодли ёш олимлар, магистрлар, доктарантларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади;
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича самарали тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини етиштирувчи кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ўсимликлар клиникалари, биолабораториялар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўсимликлар ҳимояси соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш фаолиятини йўлга қўяди;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасига илм-фандаги ютуқларни ва илғор тажрибаларни жорий қилади, шунингдек, аҳолини карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари билан тизимли таништириш ишларини амалга оширади;
ўсимликлар маҳсулотлари ва бошқа материалларнинг яширин зарарланганини карантин кўригидан, лаборатория экспертизасидан ўтказади ва аниқлайди ҳамда зарарсизлантириш усулларини ишлаб чиқади;
республика ҳудудида мавжуд бўлмаган ва чекланган даражада тарқалган зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларнинг турлари ва биоэкологиясини ўрганади;
илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, инновацион услублар, карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш воситалари ҳамда усулларини тарғиб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, аҳоли ўртасида карантиндаги объектлар тўғрисидаги билимни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
Агентликда яратилган «e-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизимига бошқа автоматлаштирлган ахборот тизимларини интеграция қилиш ишларини амалга оширади;
халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича республика манфаатларини ифода этади;
фитосанитария хавфсизлиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар, конференциялар ҳамда семинарларда иштирок этади;
ходимларнинг карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича касб даражасини мунтазам оширишга қаратилган тизимли ишлар бажарилишини таъминлайди;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат хизмати кадрларини тизимли асосда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил қилади, раҳбарлар ва мутахассисларнинг ишлаш шакллари ҳамда услубларини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда таркибий тузилмалари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажаради;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш, ушбу йўналишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини ҳар томонлама кенгайтириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фитосанитария амалиётига фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари, инновацион ишланмалар жорий этилишини мувофиқлаштиради;
халқаро ҳамкорликни кенгайтиради, ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади, карантин хизмати фаолиятига илғор технологиялар ҳамда иш услубларини жорий этади;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушиши ва сарфланишини таҳлил қилади ҳамда ҳисобга олади;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг самарали фаолият юритишини ташкил этади ва уларни ривожлантириш истиқболларини белгилайди.
15. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентлик фаолияти ва унинг раҳбариятини ташкилий ҳамда таҳлилий ахборот билан таъминлайди;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, уларга қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бўйича комплекс тизимни ишлаб чиқишга қаратилган чораларни кўради;
карантин лаборатория ишини ташкил қилади, республикада бундай лабораториялар тармоғини шакллантириш чораларини кўради;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишнинг инновацион, самарали ва илғор усуллари, ўсимликлар карантини соҳасидаги долзарб ютуқлар тарғиб қилинишини ўрганади, уларнинг қўлланилишини назорат қилади;
ўсимликлар карантини давлат хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш усулларини жорий қилади;
халқаро ҳамкорлик, халқаро муносабатларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш соҳасида Агентлик фаолиятини таъминлайди;
марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат хизмати тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади, уларнинг мунтазам такомиллаштирилиши ҳамда янгиланишини таъминлайди;
Агентлик директорининг буйруқлари ҳамда фармойишларини ўз ваколати доирасида амалга оширади;
карантин рухсатномасини беради;
минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар беради;
минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатномалар беради;тадбиркорлик субъектларига Агентлик томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш бўйича ахборот, методик, ташкилий ҳамда маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;
Агентлик фаолиятини, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади;
бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё, шунингдек, фитосанитария хавфсизлиги соҳасида ривожланиш тенденциялари тўғрисида Агентлик раҳбарияти учун ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг вазифалари ва функциялари
16. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажаради;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий прокуратура органлари, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизматининг раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари) ўзаро ҳамкорлик қилади;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлайди, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда йўқ қилишни ташкил этади, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олади;
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда фитосанитария талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, қўриқхоналар, табиий боғларнинг қўриқланадиган ҳудудлари ва давлат биосфера резерватлари, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар олиб кириладиган масканлар ва уларга туташ ҳудудлар назорат текширувларидан тизимли ўтказилишини ташкил этади;
аниқланган зарарланиш ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсишга доир шошилинч чоралар кўради;
республикага хорижий давлатлардан келадиган маҳсулотларни соғломлаштириш, шунингдек, транспорт воситаларини ТИФ маскани ёки махсус жойларда зарарсизлантириш (фумигация)ни назорат қилади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилади;
олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларига мувофиқлигини назорат қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳужжатларни, хусусан, транспорт бирликларини очиш тўғрисидаги далолатномани, карантин кўриги далолатномасини, фитосанитария сертификатини, ички фитосанитария сертификатини ва реэкспорт учун фитосанитария сертификатларини расмийлаштириб беради;
тегишли органлар ва ташкилотларни чегараолди ҳудудларда, қўшни давлатларда юзага келган карантин ҳолати тўғрисида хабардор қилади, ўсимликлар карантинига доир тадбирларни амалга оширади ҳамда зарур тавсиялар беради;
қишлоқ хўжалиги ва карантин остидаги маҳсулотларни бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга ташишда фитосанитария талаблари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда шу йўналиш бўйича ўсимликлар карантинига доир тадбирлар бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга ташхис қўйиш мақсадида лаборатория текширувлари ва бошқа текширувлар ўтказилишини ташкил этади;
ўсимликлар карантини қоидаларига номувофиқлик ва фитосанитария талаблари бузилганлиги фактлари аниқланганда темир йўл вагонларидан, кемалардан, самолётлардан ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишга доир тақиқ ўрнатади;
олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларига номувофиқлиги аниқланганда карантини остидаги маҳсулотни вақтинча ушлаб туриш, олиб қўйиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш тадбирларини амалга оширади;
хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳамда фитосанитария хавфсизлиги тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга оид таклифлар киритади;
ўсимликлар карантини соҳасида пуллик хизматлар кўрсатишда тариф сиёсатини шакллантиришга доир таклифлар тайёрлайди;
марказий аппарат номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрларни танлайди ва тавсия этади;
ҳудудий бўлинмаларнинг ўсимликлар карантини соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжларини ўрганади, шунингдек, ушбу масала юзасидан аниқ таклифлар киритади;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя этишни таъминлайди.
17. Ҳудудий бўлинмалар ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, давлат ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар олиб кириладиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларни назорат текширувларидан ўтказади;
аниқланган зарарланиш ўчоқлари тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсиш ишларини амалга оширади;
тегишли органлар ва ташкилотларни чегара олди ҳудудлар, чегарадош давлатларда юзага келган карантин вазияти тўғрисида хабардор қилади, карантин тадбирларини амалга оширади ва зарур тасвиялар беради;
ўсимлик клиникалари мониторингини олиб боради;
давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларга зарур фитосанитария талабларини бажариш, шунингдек, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, кимёвий ҳимоя воситалари ҳамда минерал ўғитларни сотиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши ҳақида тақдимномалар юборади;
ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ҳужжатлари, фитосанитария сертификати, ички фитосанитария сертификати, реэкспорт фитосанитария сертификати ва бошқа ҳужжатлар берилишини ташкил қилади;
ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни, зарурат бўлганда эса республикага хорижий давлатлардан келадиган транспорт воситаларини ТИФ маскани ёки махсус жойларда зарарсизлантириш (фумигация) ишларини амалга оширади, ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатлари, реэкспорт фитосанитария сертификатлари ва бошқа ҳужжатларнинг реестрини юритади;
карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётганда, олиб чиқилаётганда транспорт воситаларидаги ва бўш омборлардаги фумигация ишлари фақат Агентликнинг зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари томонидан амалга оширилади ва уларнинг якуни бўйича зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан карантин хусусиятидаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўзаро ҳамкорлик қилади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш чораларини кўради;
аҳолини ҳудудий бўлинмалар фаолияти ҳақида хабардор қилиш ишларини ташкил қилади ва тизимли асосда амалга оширади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудий бўлинмалар ваколатига киритилган масалалар юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда зарур чоралар кўради;
жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини таҳлил қилади, интерфаол «қайта алоқа» ва «виртуал қабулхона» механизмини жорий этади;
юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режалари, шунингдек, аниқ йўналишдаги ишлар бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Агентлик билан белгиланган тартибда келишади;
Агентлик ҳайъати ва илмий-техник кенгашлари иш режаларини тайёрлашда иштирок этади;
Аҳолини ўсимликлар карантини ва ҳимояси фаолиятининг мақсадлари, вазифалари ва аниқ натижалари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳудудий бўлинмалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
4-§. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимларининг вазифалари ва функциялари
18. Қуйидагилар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли туман (шаҳар) ҳудудида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга оширади;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, юқори турувчи раҳбарият топшириқларини бажаради;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилади;
ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистика маълумотлари ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини ва ҳимояси қоидалари ва фитосанитария талабларига риоя қилиниши бўйича давлат назоратини олиб боради;
ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритади ва фитосанитария дала назоратини амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг тарқалишига йўл қўймаслик чорасини кўради;
зарур бўлганда жисмоний ва юридик шахсларга ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун зарарсизлантириш (фумигация) бўлимларини жалб қилади ва уларнинг ишини ташкил қилади;
қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилишни, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлиллардан ўтказишни ташкил этади;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича прогноз олиб боради, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилайди ҳамда ижросини назорат қилади;
ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар билан ҳамкорликдаги тизимли ишларни олиб боради;
ўз фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоясини таъминлайди.
Туман (шаҳар) бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
19. Туман (шаҳар) бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини ўтказиш бўйича календарь (ишчи) режалар тузади;
ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистик маълумотларни юритади;
карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда ички фитосанитария сертификатини расмийлаштириб беради;
туман (шаҳар) ҳудудларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда карантиндаги ҳудуд ва микроҳудудларни белгилайди;
давлат инспекторлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлайди;
республикада ўсимликлар карантини аҳамиятига эга зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар тарқалишини назорат қилади;
уруғлик, ўсимлик, ўсимлик хомашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидалари ҳамда улардан фойдаланиш шартларига риоя этилишини назорат қилади;
карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан холи уруғлик ва экиш материаллари етиштирилишини таъминлаш мақсадида кўчатхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва манзарали-гулчилик хўжаликларида экинлар ҳамда кўчатларни назорат қилади;
ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитария тозалигини таъминлаш, ўтказиладиган лаборатория текширувлари хулосаларини олиш асосида ўрмонлар, қишлоқ хўжалиги экинларида карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар борлиги ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида дала назоратини амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши кураш ишларини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги экинлари экилган ҳудудларда ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг тарқалган майдони, зарар етказиш даражасини ўрганиш юзасидан тизимли мониторинг юритади ҳамда уларга қарши кураш бўйича аниқ тадбирларни белгилайди;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлардан агротехник, кимёвий, биологик ва бошқа воситалар билан ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва фитосанитария тадбирлари мажмуасининг бажарилишини таъминлайди;
фитосанитария тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлайди;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ва экин ҳосилдорлиги йўқотилишларининг олдини олиш мақсадида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашда прогрессив технология ва энг илғор амалиётларни жорий этади;
уруғлик ва экиш материалининг энтофитопатологик ҳолати устидан назоратни таъминлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаш учун моддий-техника воситалари, махсус кийимлар, шахсий ҳимоя воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш, тўғри сақлаш ва ҳисобга олишни ташкил этади, улардан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаш қоидаларини ходимларга ўргатиш ишларини олиб боради;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
ўз фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоясини таъминлайди.
Туман (шаҳар) бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
4-боб. Агентлик, унинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
вазирликлар, идоралар, шу жумладан, давлат статистика органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур маълумотларни, хусусан статистика ахборотларини бепул олиш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга бириктирилган давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда ўтказиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат хизмати ходимлари ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрларини бажаришини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ҳамда шартларини белгилаш;
Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳайъат мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юбориш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаш учун таклифларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда қўшма қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳамда уларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда қатнашиш;
ижтимоий шериклик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини соҳани ривожлантириш дастурлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан битим ва шартномалар тузиш, қўшма лойиҳалар ва режалар ишлаб чиқиш, қўшма тадбирлар ташкил этишга қаратилган маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш;
фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида ахборот-таҳлил ҳамда эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб этиш;
хорижий давлатларнинг ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи вазирликлари (идоралари), халқаро ташкилотлар, молия институтлари, илмий-тадқиқот институтлари, фирма ва компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчихоналари ва миссиялари, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда мажлислар ва видеоконференциялар ўтказиш;
фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро агентликлар ва комиссиялар ишида иштирок этиш;
хорижий давлатларнинг фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё ташкилотлари, идоралари, агентликлари ва бошқа турдош тузилмалари билан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ идоралараро шартномалар (битимлар, протоколлар, меморандумлар) тайёрлаш ҳамда тузишда иштирок этиш;
Агентлик ва унинг ташкилотлари моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Агентликнинг директори ҳамда унинг ўринбосарлари Агентлик номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Агентлик қуйидагилар учун жавоб беради:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
республика ҳудудида ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши;
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлаш, уларни амалга оширишнинг якуний натижалари ва оқибатлари, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорлар сифати;
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг сифатли амалга оширилиши;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимоя қилишни таъминлаш.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
22. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлардан Агентлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқиш учун зарур материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
зарур бўлганда Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бўлинмалар ва илмий-тадқиқот институти ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадларда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
ҳудудий бўлинмалар ва илмий-тадқиқот институти ва тизим ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни мукаммал тайёрлаш учун қайтариш;
ҳудудий бўлинмалар ва илмий-тадқиқот институти ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари билан мажлислар ўтказиш;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларига Агентликка юкланган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб этадиган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, шунингдек, Агентлик ҳамда унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича фаолиятини ўрганиш ҳамда текшириш;
фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Агентлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни тизимли назорат қилиш, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш.
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23. Агентлик марказий аппарати қуйидагилар учун масъул:
Агентлик тузилмасига кирадиган ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалиши, шунингдек, кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этишга доир комплекс тизимни ишлаб чиқиш, уларга қарши курашиш тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилиши;
минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдоси фаолиятини лицензиялаш ва ушбу соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўйича комплекс тизимни ишлаб чиқиш;
Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш сифати;
Агентликнинг таркибий бўлинмалари ва марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари томонидан ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда уларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини таъминлаш;
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилишни таъминлаш;
ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш;
таркибий бўлинмалар, марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш;
ўсимликлар клиникалари, биолабораториялар фаолияти мониторингининг самарали тизимини ташкил этиш.
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
24. Ҳудудий бўлинмалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан бошқармалар ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
соҳадаги ҳудудий бўлинмалар ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашларни ҳудудий даражада ташкил этиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳудудий бўлинмалар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
давлат бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
давлат бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахсларга ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш;
давлат бошқаруви ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарларини ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Агентликка кўриб чиқиш учун киритиш;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун мўлжалланган ва таркибида ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар бўлган юкларни текшириш, улар ўсимликлар карантини объектлари билан зарарлангани ёки зарарланмаганини аниқлаш ва зарур бўлганда визуал текшириш, намуналар олиш ҳамда текшириш ва бошқа усуллар орқали юклар ҳолатини тасдиқлаш;
Агентликнинг ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишларида иштирок этиш;
Агентлик топшириғига биноан ўсимликлар карантини соҳасидаги масалалар бўйича мажлислар ва семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
ҳудудий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини яхшилашга доир таклифларни Агентликка киритиш;
ҳудудий бўлинмалар ваколатига кирадиган масалалар юзасидан даъвогар ва жавобгар бўлиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;
Агентликка ахборот тақдим этиш, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этишга кўмаклашиш;
олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларига номувофиқлиги аниқланганда карантини остидаги маҳсулотни вақтинча ушлаб туриш, олиб қўйиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш тадбирларини амалга ошириш;
ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Агентлик номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш;
давлат инспекторлари ўз ваколатларига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш;
фитосанитария хавфсизлиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида истеъдодли ва малакали ёш кадрларни жалб этиш.
Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
25. Ҳудудий бўлинмалар қуйидагилар учун жавоб беради:
Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан фаолият юритаётган ҳудудларга кириб келишидан ҳимоя қилиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати инспекторларининг Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан олиб келинадиган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни республика ҳудудидаги масканларда текшириш;
карантин рухсатномаси берилган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар турларининг фитосанитария тозалиги;
фитосанитария сертификати берилган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулот турларининг фитосанитария тозалиги;
ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида фаолият юритаётган ҳудудда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ижроси назоратини таъминлаш, уни бузиш ҳолатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимининг такомиллаштирилиши.
4-§. Туман (шаҳар) бўлимларининг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
26. Туман (шаҳар) бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органларининг туман бўлимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига Агентликнинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини соғломлаштириш, шунингдек, омборхоналар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш (фумигация)ни назорат қилиш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши кураш тадбирларини назорат қилиш;
давлат бошқарувининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
давлат бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
темир йўл вагонлари, сув транспорти, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларининг ўсимликлар карантини қоидаларига мос келмаслиги ва талабларни бузиш ҳолатлари аниқланганда улардан фойдаланишни тақиқлаш;
Ўзбекистонга импорт қилиш учун мўлжалланган ва таркибида ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар бўлган юкларни текшириш, улар ўсимликлар карантини объектлари билан зарарлангани ёки зарарланмаганини аниқлаш ва зарур бўлганда, визуал текшириш, намуналар олиш ҳамда текшириш ва бошқа усуллар орқали юклар ҳолатини тасдиқлаш;
фитосанитария ҳаракатларини амалга ошириш, ўсимликлар карантини объектлари ёки ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларга ишлов бериш, уларни утилизация қилиш, қайтариб юбориш ёхуд ажратиб қўйиш усулларини белгилаш;
темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлар), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар ҳудуди ва биноси, йўловчи ва юк вагонлари, самолётлар, дарё флоти кемалари, кўргазмалар, ботаника боғлари, илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва идоралар ҳудудларига, фуқароларнинг томорқа участкаларига, шунингдек, уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳудудига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда асосланган далиллар мавжуд бўлганда ҳамда хизмат вазифасини бажариш жараёнида монеликсиз кириш;
ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар намуналарини белгиланган тартибда текшириш, шунингдек, кейинчалик лаборатория текширувлари ва тегишли экспертизалар ўтказиш учун намуналар олиш;
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда карантин қоидаларига мувофиқ ўсимликлар карантини бўйича чекловлар белгилаш;
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда хорижий давлатлардан олиб келинган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотни ушлаб туриш, олиб қўйиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш;
давлат чегарасидан ўтказиш масканлари, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлар), почтамтлар орқали олиб келинаётган ва жўнатилаётган юклар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни, зарур бўлганда — ўз ҳудудида ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни текшириш ва зарарсизлантириш (фумигация) учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар берилишини талаб қилиш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлардан агротехник, кимёвий, биологик ва бошқа воситалар билан ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва фитосанитария тадбирлари мажмуасининг бажарилишини назорат қилиш;
фитосанитария ҳаракатларини олиб бориш, ўсимликлар карантини объекти ёки карантин маҳсулотларини қайта ишлаш, йўқ қилиш, қайта жўнатиш ёки карантин объектларини изоляция қилиш усулларини аниқлаш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тўғри сақлаш ва ҳисобга олишни назорат қилиш, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Агентлик номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш;
давлат инспекторлари ўз ваколатларига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш.
Туман (шаҳар) бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
27. Туман (шаҳар) бўлимлари қуйидагилар учун жавоб беради:
туманлардаги (шаҳарлардаги) давлат инспекторлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар хорижий давлатлардан туманлар (шаҳарлар) ҳудудларига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш;
фитосанитария ва ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ҳудудий бўлинмалар раҳбариятига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш сифати, шунингдек, улар қабул қиладиган қарорлар сифати, уларнинг якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини текшириш, уларнинг карантиндаги объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг зарар етказиш даражасини ўрганиш ва уларга қарши кураш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича фитосанитария тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлардан агротехник, кимёвий, биологик ва бошқа воситалар билан ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва фитосанитария тадбирлари мажмуасини амалга ошириш;
уруғлик ва экиш материалининг энтофитопатологик ҳолатини ўз вақтида назорат қилиш;
пестицидларни тегишли тартибда сақлаш ва ҳисобга олишни ташкил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаш қоидаларини ишчиларга ўргатиш ишларини олиб бориш;
Ўзбекистонга кириб келиб тарқалган ўсимликлар карантини аҳамиятига эга зараркунандаларнинг ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш ва долзарб маълумотларни юритиш;
аҳолини, айниқса, ёшлар, фермер хўжаликлари эгалари ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, туманларни (шаҳарларни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ҳамда киритиш;
туман (шаҳар)ларда фитосанитария хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
28. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорига , бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
Агентлик, унинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш борасида амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар ташкил этиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқорилиги кафолатланганини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида уларни мукаммал ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ давлат бошқаруви органлар тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари фаолиятига ишларни ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда «ягона дарча» тамойилини жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Агентлик ходимлари ва раҳбариятининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласида қонун ҳужжатларини амалга ошириш;
фитосанитария хавфсизлик, ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё тизимига янги бошқарув услубларини жорий этиш, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ёки давлат-хусусий шериклик шаклида турли ҳамкорлик шаклларини татбиқ этиш;
ижтимоий шериклик доирасида фитосанитария хавфсизлик, ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида фаолиятнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан қўллаб-қувватланишини талаб этадиган устувор йўналишларини белгилаш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
зарур бўлганда марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг штат жадвалини, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари тўғрисидаги низом ва уставларни, шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий низомларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
соҳа ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, Агентлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш;
Агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Агентлик мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини доимий мониторинг қилиш.
29. Қуйидагилар Агентлик директори биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик директори вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Директор ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган топшириқлар ўз муддатида бажарилишини таъминлаш;
тегишли ўринбосарлар ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилашда, улар ўртасида вазифаларни тақсимлашда иштирок этиш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўринбосарлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишни таъминлаш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Агентлик директорига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Агентлик директорининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳимоясида иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Агентлик ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
соҳа фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида Агентлик директорига таклифлар киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
республика ҳудудларида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашни ташкил этиш устидан назорат қилиш;
пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назоратини ташкил этиш;
дала назорати фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга биологик курашиш учун биологик лабораторияларни ташкил этиш;
мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик экинларининг фитосанитария тозалигини таъминлаш мақсадида боғлар, токзорлар, сабзавотлар ва қовунлар экилган майдонларда, дала ва иссиқхоналарда, шунингдек, ўрмон ерларида фитосанитария назоратини ташкил этиш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлардан биологик назорат ва биологик ҳимоя қилиш учун яратилган ўсимликлар фаолиятини назорат қилиш;
чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш фаолиятини тизимли ташкил этиш;
минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдоси фаолиятини лицензиялаш бўйича фаолиятни ташкил этиш;
ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизими «Ijro.gov.uz» орқали буйруқлар ва вазифалар ижросини таъминлаш;
Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш.
30. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик директори ёки унинг биринчи ўринбосари вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган консепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Агентлик директорига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Агентлик директори томонидан имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси директорининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Агентлик ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
соҳа фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида Агентлик директорига таклифлар киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келиши ва иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни бартараф қилишга қаратилган ички ва ташқи карантин назоратини ташкил этиш;
дала назорати ва ўсимликлар карантини мониторинги соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш;
экспорт қилинаётган маҳсулотлар, шунингдек, мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган (экспорт қилинаётган) карантин остидаги маҳсулотлар сифатини назорат қилишни ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар олиб кириладиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларда мувофиқлаштириш;
фитосанитария хавфни таҳлил қилиш ва баҳолашни ташкил этиш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга биологик курашиш учун биологик лабораторияларни ташкил этиш;
фитосанитар тозаликни таъминлаш мақсадида карантин остидаги маҳсулотлар ва омборларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича ишларни амалга ошириш;
илғор тажрибага эга мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизими мутахассислари учун ўқув тадбирларини ташкил этиш;
боғлар, токзорлар ва майдонлар, шунингдек экспортбоп маҳсулотлар етиштириладиган қадоқлаш цехлари реестрини шакллантириш устидан назоратни мувофиқлаштириш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш;
ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизими «Ijro.gov.uz» орқали белгиланган буйруқ ва вазифалар ижросини таъминлаш;
Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;
Агентлик таркибий бўлинмаларининг тегишлилиги бўйича моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;
ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаш ҳамда уларга қарши курашиш чораларини аниқлашга қаратилган электрон мобил иловаларни жорий этиш ва ишлаб чиқиш;
Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш.
32. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларининг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Агентлик директорининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директори ва ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг фаолиятига амалий ва методик кўмаклашиш;
таркибий бўлинмалар фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
Агентлик директори ўринбосарларига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбарининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик директорига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
33. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бошқармаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Агентлик қарорлари билан юкланган вазифалар ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришиш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича туман (шаҳар)лар инспекторлари, ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар бошқа бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директори буйруқлари, Агентлик директори ва ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик учун ўз ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
ҳудудий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарлари ишларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ҳудудий бўлинмага кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмага ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалигини, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш;
ҳудудий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва ҳудудий бўлинмаларнинг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Агентлик директорининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш;
ҳудудий бўлинма ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
ҳудудий бўлинма фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига кўриш чиқиш учун киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
ҳудудий бўлинма ходимларига мукофотлар тўлаш, лавозим маошига устама белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофотлаш, рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, Агентликка давлат мукофотлар ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш ҳақида таклифлар киритиш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
ҳудудий бўлинма ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
ҳудудий бўлинма мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
ҳудудий бўлинма томонидан хизматлар кўрсатишда юзага келадиган молиявий ва техник масалаларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
бошқарма раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш бўйича мажбурий курсларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда ёрдам бериш;
ҳудудий бўлинма ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимларининг низомларини тасдиқлаш;
фитосанитария хавфсизлик, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида жамоатчилик билан ишлаш учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган материалларни тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш;
жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатлар юзасидан зарур чоралар кўриш.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг масъулияти
34. Агентлик директори қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 28-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
35. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 29-30-бандларида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
36. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 32-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
37. Ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ушбу Низомнинг 33-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентликка раҳбарлик қилиш
38. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
39. Агентлик директори қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
40. Агентлик директори моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, Агентлик директорининг ўринбосарлари вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
41. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
42. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари бошлиқлари Агентлик директори томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади;
Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бўлинмалар бошлиғи ўринбосарлари, Агентлик тизимига кирувчи республика ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги жараёни якунига етгунига қадар кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш мақсадида Агентлик директори бошлиқнинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш ҳуқуқига эга.
43. Агентлик тизими ходимларига Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган Агентлик ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади.
44. Агентлик директори ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг тузилмасида белгиланган ходимлар сони доирасида штат жадвалларини тасдиқлайди.
2-§. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги
45. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги ушбу ташкилот раҳбарлари томонидан таъминланади.
46. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилган ҳолда:
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларига етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик маълумотлар ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.
47. Ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:
Агентлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради;
марказий аппаратга белгиланган фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Агентлик марказий аппаратига белгиланган тартиб ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
Агентлик марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифлар юборади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текшириш натижалари ҳақида хабардор қилади.
48. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик дирекорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик директори томонидан қабул қилинади.
3-§. Агентликнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
49. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
50. Ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари ўз ваколати доирасида давлат бошқарувининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.
4-§. Агентлик ҳайъати, жамоатчилик ва илмий-техник кенгаши
51. Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директорининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
52. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни ташкил қилиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат хизмати раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик фаолияти соҳасига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли равишда кўриб чиқиш;
ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жойларда Агентлик фаолияти соҳасига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама этилишини таъминлаш;
Агентлик марказий аппаратининг лавозимлар номенклатураси ва унинг тизимини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, уларни тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий масъулиятини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Агентлик масъул ижрочи бўлган қонунчилик лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
53. Ҳайъат мажлисларида Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам таклиф этилиши мумкин.
54. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
55. Ҳайъат қарорлари Агентлик директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.
56. Агентлик директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Агентлик директори юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
57. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
58. Агентликда илмий-техник кенгаш ташкил этилади.
Илмий-техник кенгаш Агентлик директори (илмий-техник кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази раҳбари, Агентлик таркибий бўлинмалари бошлиқлари, соҳа, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва соҳанинг бошқа ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилади ва Агентлик буйруғи билан тасдиқланади.
59. Қуйидагилар Агентлик илмий-техник кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасидаги ягона илмий-техник сиёсатни белгилайдиган илмий асосланган таклифларни тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;
Агентлик фаолиятини истиқболли ривожлантириш йўналишларига илмий-техник раҳбарлик қилиш, ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар, йўриқномалар, тавсиялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
етакчи институтлар олимлари ва амалиётчиларини жалб этган ҳолда ўсимликлар карантини соҳасидаги жаҳон тажрибасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот унумдорлиги ва сифати бўйича замонавий талаблар, фитосанитария стандартларига жавоб берадиган илғор технологиялар ва ускуналарни чуқур таҳлил қилиш;
илмий ва лойиҳа ғояларини кўриб чиқиш, илмий-техник кенгаш томонидан таклиф этиладиган қарорларни профессионал даражада муҳокама этиш, жумладан, халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник вазифаларни шакллантиришга кўмаклашиш.
Агентлик директори Агентлик илмий-техник кенгаши раиси ҳисобланади.
60. Агентликда Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинади.
Жамоатчилик кенгаши таркибига соҳа мутахассислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, илмий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоатчилик бирлашмаларининг вакиллари киради.
Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби, шунингдек, унинг Низоми Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
8-боб. Агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари
61. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
62. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
63. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезони Агентлик директори томонидан белгиланади.
9-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
64. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Агентликнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади.
65. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси қоидалари ҳамда нормаларини бузганлик учун маъмурий жарима маблағлари Агентликнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
66. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат.
Агентлик ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
67. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Агентлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
10-боб. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
68. Агентлик директори ўз фаолияти натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.
69. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
70. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
71. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан (кейинги ўринларда — Агентлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.
3. Жамғарма фаолияти Жамғарма Кенгаши томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва бошқарилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
импорт ва транзит карантин рухсатномалари, халқаро, ички ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари, транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар;
ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар, минерал ва органик ўғитларни сақлаш, реализация қилишни лицензиялашдан олинадиган давлат божи ва тўловлар;
кўрсатилган лаборатория таҳлиллари хизмати учун олинадиган тўловлар;
зарарсизлантириш (фумигация) ишлари ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар;
тупроқ агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомани ишлаб чиқиш ва бошқа хизматлар учун тўловлар;
биолабораториялар фаолияти учун бериладиган техник рухсатнома ва биомаҳсулот сифати бўйича сертификатлар учун олинадиган тўловлар;
кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар;
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;
Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақларда жамғарилади.
6. Агентлик тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари ҳисобварақларига тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланиб, маблағлар тушган кундан кейинги бир банк иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобварақларига йўналтирилиши шарт.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
7. Жамғарма маблағлари:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш;
илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;
моддий-техника базани мустаҳкамлаш;
мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Жамғармага тушадиган тушумларнинг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида Агентлик ва унинг тизими ташкилотлари ходимлар учун мукофот, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловларни амалга ошириш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси назоратидаги материалларни зарарсизлантириш учун фумигантлар харид қилиш;
Агентлик ва унинг тизими ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатларини қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар етарли бўлмаганда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
Жамғарма маблағларидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
8. Жамғарма маблағларидан заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларини бажариш ва давлат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ишларда фойдаланилади.
9. Жамғарма маблағлари даромадлар ва харажатлар сметаси асосида тақсимланади. Даромадлар ва харажатлар сметаларини умумлаштириш ва қабул қилиш ишлари Жамғарма Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади, мутахассислар даромадлар ва харажатлар сметасининг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни самарали бошқариш бўйича мониторинг олиб борилади.
10. Жамғарма Кенгаши:
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;
маблағлар ажратиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди ва асосланган қарорлар қабул қилади;
ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда молиялаштиришни тўхтатиш ва Жамғарма маблағларини қайтариш чораларини кўради;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилади.
11. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан фойдаланилади. Харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
12. Даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йил учун Жамғармага тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳисобга олинган ҳолда ва амалга ошириладиган тадбирлар асосида тузилади.
13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомалар, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотлари томонидан тақдим этилади.
Келгуси йилга зарур маблағларни олиш учун даромадлар ва харажатлар сметаси Агентликка ҳар йили 1 июнга қадар электрон шаклда почта ёки ахборот узатишнинг бошқа воситалари орқали тақдим этилади.
Даромадлар ва харажатлар сметаси асосида бериладиган буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:
Агентлик, ҳудудий бўлинмалар, илмий-тадқиқот институти ва тизим бошқа ташкилотларининг тўлиқ номи ва реквизитлари;
сўраладиган маблағлар ҳисоб-китоби ва харажатлар моддалари.
Зарур бўлганда маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади.
14. Тақдим этилган даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили 1 июлгача кўриб чиқилади, устувор йўналишлар белгиланиб, бунинг асосида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
15. Агентлик тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланувчи ҳисобланади.
16. Жамғарманинг жорий молиявий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Агентликнинг ҳисобварағида қолади ҳамда кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ҳисобот, уларни ҳисобга олиш, назорат қилиш ҳамда бу борадаги жавобгарлик
17. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
18. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот белгиланган тартибда амалга оширилади, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ички аудит бўлими томонидан назорат қилинади.
19. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоида
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 3-ИЛОВА
Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
зарарли организмлар — ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;
фитосанитария мониторинги юритиш — зарарли ва хавфли организмларнинг тарқалишини прогноз қилиш мақсадида уларни аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш;
фитосанитария прогнози (кейинги ўринларда — прогноз) — зарарли ва хавфли организмларнинг қишловдан чиқиши, тарқалиши, миқдори ҳамда ривожланишини илмий асосланган ҳолда мутахассислар томонидан узоқ ва қисқа муддатли прогноз қилиш жараёни;
фавқулодда вазият — зарарли ва хавфли организмларнинг атроф табиий муҳитга, ҳосилдорликка зарар етказиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ёки олиб келган ҳолат;
фавқулодда вазият эълон қилиш бўйича ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;
кимёвий воситалар — зарарли ва хавфли организмларга қарши курашда фойдаланиладиган, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган кимёвий моддалар;
иқтисодий зарар миқдори мезони (кейинги ўринларда — ИЗММ) — фитосанитария чоралари олиб борилиши лозим бўлган ҳолларда ўсимлик маҳсулотларининг йўқотилишини келтириб чиқарувчи зарарли ва хавфли зарарли организмларнинг миқдори;
тўда ҳосил қиладиган зарарли чигирткалар — Осиё, Марокаш, Италия пруси ва Саксовул чигирткалари.
2-боб. Фитосанитария тадбирларини ўтказиш тартиби
3. Фитосанитария чора-тадбирларини ўтказишнинг асосий мезони мониторинг маълумотлари асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ишлаб чиқилган прогнозга асосланади.
4. Фитосанитария тадбирлари ҳажмларини белгилашда юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам ҳисобга олинади.
5. Агентлик маълумотлари асосида кимёвий йўл билан ишлов бериладиган майдон ИЗММ қийматларига кўра аниқланади.
6. Агентлик томонидан зарарли ва хавфли организмларнинг ривожланиши ҳамда тарқалишининг доимий равишда фитосанитария мониторинги олиб борилади.
7. Давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳудудларида ўтказилган фитосанитария мониторинги натижалари бўйича ИЗММдан юқори бўлмаган зарарли ва хавфли организмлар аниқланган тақдирда, қарши курашиш тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари шарт.
Зарарли ва хавфли организмлар кўпайиши ва тарқалиши орқали фавқулодда вазият юзага келганда, яъни ер эгалари томонидан зарарли ва хавфли организмларга қарши 2 марта ишлов берилгандан кейин ҳам кўпайиши ва тарқалиши кузатилса, уларни бартараф этиш ёки кенг тарқалишига қарши курашиш харажатлари Давлат бюджети параметрлари доирасида Агентлик учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
8. Зарарли организмларга қарши курашиш тадбирлари кимёвий воситалар орқали амалга оширилади.
9. Агентлик зарарли ва хавфли организмларнинг ривожланиш фенологияси, муҳофазаланадиган экинларни рўйхатга олиш бўйича тизимли кузатувларга асосланиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳудудларни ўрганиш ва фитосанитария қарши курашиш чораларини ўтказиш зарурлиги тўғрисида тезкор хабар беради.
10. Агентлик томонидан зарарли ва хавфли организмларга қарши курашиш бўйича фитосанитария тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
11. Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария мониторинги ва фитосанитария чора-тадбирлари ўтказилиши устидан назорат Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
3-боб. Тўда ҳосил қиладиган ва тўда ҳосил қилмайдиган зарарли чигирткаларга қарши курашиш ҳамда фитосанитария чораларини кўриш тартиби
12. ИЗММдан юқори миқдорда бўлмаган тўда ҳосил қиладиган ва тўда ҳосил қилмайдиган зарарли чигирткалар (кейинги ўринларда — зарарли чигирткалар)га қарши курашиш ҳамда фитосанитария тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш жойлардаги давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматларининг прогноз маълумотлари асосида қўшни давлатлар ҳудудидан кириб келадиган зарарли чигирткалар хавфини бартараф этиш мақсадида зарур кимёвий воситалар ва техникалар захирасини яратиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ажратилган маблағлар доирасида Агентлик томонидан амалга оширилади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари томонидан уларнинг прогноз маълумотлари асосида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериладиган майдонлар ҳажмлари ИЗММ бўйича аниқланади ва Агентлик билан келишган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этилади.
15. Тегишли йилда ИЗММдан юқори миқдордаги зарарли чигирткалар тарқалган ҳақиқий майдонлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда кузатув-назорат далолатномаси билан тасдиқланади.
16. Зарарли чигирткаларга қарши фитосанитария тадбирларини ташкил этиш маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
17. Зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича фитосанитария тадбирларига қуйидагилар киради:
ИЗММ миқдоридан юқори бўлган чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш учун кимёвий воситаларни сотиб олиш, шунингдек, кимёвий воситалар захирасини шакллантириш, сақлаш ва турларини янгилаш;
ИЗММ миқдоридан юқори бўлган зарарли чигирткаларга қарши кимёвий воситаларни сақлаш ва ташиш бўйича хизматлар;
ИЗММ миқдоридан юқори бўлган зарарли чигирткалар тарқалган ҳудудларда кимёвий ишлов бериш хизматлари.
18. Зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш майдонлари ИЗММ бўйича аниқланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматининг маълумотлари маҳаллий ижро этувчи органлар билан мувофиқлаштирилиб, Агентликка тақдим этилади.
19. Зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматларининг прогноз маълумотлари асосида ишлов майдонларининг ҳажмлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
4-боб. Фавқулодда вазиятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилининг сақланишини таъминлаш ва зарарли организмларга қарши фитосанитария чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
20. Фавқулодда вазиятларда зарарли организмларга қарши фитосанитария чора-тадбирлари ҳамда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Давлат бюджети параметрларидаги маблағлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда республика миқёсида сезиларли иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларга қарши курашиш тадбирларини молиялаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари асосида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарори билан қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтириши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — вилоят/туман ишчи гуруҳи) ташкил этилади.
Вилоят/туман ишчи гуруҳи таркиби, қоида тариқасида, вилоят/туман ҳокимликларида ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят/туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг вилоят бошқармаси/туман бўлими ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ва тегишли мутахассислардан ташкил топади.
22. Вилоят/туман ишчи гуруҳи:
фавқулодда вазиятларда зарур чора-тадбирларни ва зарарли организмларни йўқ қилиш чораларини белгилайди;
самарадорлик юзасидан чора-тадбирларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
ижрочилар томонидан ўз вазифаларини бажаришлари учун етарлича қарши курашишни ташкил этади;
молиявий ва бошқа ресурслардан фойдаланишни назорат қилади;
ҳужжатлаштириш ва ҳужжатларни архивлашни ўз ичига олган маълумотларни умумлаштиради;
белгиланган вазифалар юзасидан мониторинг олиб боради ва баҳолайди.
23. Фавқулодда вазиятларда харажатларни қоплаш ердан фойдаланувчиларнинг ёзма мурожаатларига асосан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Бунда туман ишчи гуруҳи:
а) мурожаат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади;
б) ўрганиш юзасидан далолатнома тузади ва далолатномада фавқулодда ҳолатларда қилинган сарф-харажатларни қоплаш суммасини белгилашда қуйидаги асослашга кўра ҳисоб-китоб қилади:
1) кимёвий ишлов учун кимёвий воситалар хариди учун қилинган харажатлар;
2) кимёвий воситаларни ташиш ва сақлаш учун қилинган харажатлар;
3) кимёвий воситалар билан ердан фойдаланувчининг экин майдонларига ишлов беришда кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар.
в) тузилган далолатнома ва унда қайд этилганларга жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олади.
24. Туман ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудидаги ер майдонлари (контурлар) бўйича зарарли организмларнинг тарқалиши ва кўпайиши ўрганиб борилади ҳамда уларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш тўғрисида туман ҳокимлигига хулоса киритилади.
25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларида зарарли организмлар, зараркунандалар, карантин объектлари, бегона (заҳарли) ўтлар ва ўсимликлар касалликлари тури, ишлов бериладиган майдон ҳажми, уларга қарши курашда фойдаланиладиган воситаларни сотиб олиш учун талаб этиладиган маблағ миқдори кўрсатилади ҳамда маблағ ажратиш юзасидан талабнома Агентликка юборилади.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва талабномалар Агентликка тушган вақтдан бошлаб 3 иш кунида кўриб чиқилади ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бўлинмаларининг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Ҳудудий бўлинмалар ердан фойдаланувчиларга қарши курашиш учун сарф-харажатларни туман ишчи гуруҳининг далолатномалари асосида қоплайди.
27. Ажратилган маблағларни бошқа йўналишларга йўналтиришга йўл қўйилмайди, мавсум якунида сарфланган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳужжатли тафтиш ўтказилади. Тафтиш якунлари бўйича маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
5-боб. Якунловчи қоида
28. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
_________________ вилояти, __________ тумани ҳудудларида зарарли чигирткалар кўзачаларини аниқлаш ва кимёвий ишлов ўтказиш тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА 20___ й. «___» «________» _________ тумани Ушбу далолатномани тузиб имзо чекувчилар _______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ бўлиб ушбу далолатномани __________________________________ вилояти___________________________ тумани ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ҳудудларидаги _______ гектар майдонда зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачалари бўйича кузатув — назорат ишлари ўтказилганда ___ гектар майдонда ( чигиртка тури ) зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачалари борлиги аниқланлиги ҳақида туздик. Тухум кўзачалари 1м 2 да ўртача ___ донани ташкил этади. Кузатув — назорат ишлари натижасига кўра _________ тумани _____________________ ҳудудида зарарли чигирткалар ( чигиртка тури ) ______ гектарга тарқалиши аниқланиб, _______ гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш ҳажми белгилаб олинди. Ушбу далолатномани тўғри деб имзо чекувчилар: Туман қишлоқ хўжалиги бўлими Туман ўсимлар карантини ва ҳимояси бўлими Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Вилоят чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Фермер хўжалиги раиси
Зарарли ва хавфли организмларга қарши фитосанитария тадбирларини ўтказиш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Зарарли ва хавфли организмларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ердан фойдаланувчилар Туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳига ёзма мурожаат тақдим этиш. Зарурат бўлганда 2-босқич Туман ишчи гуруҳи 1. Мурожаат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш. 2. Ўрганиш натижаси бўйича уч нусхада далолатнома тузиш. 3. Етказилган зарарни қоплаш бўйича қарор қабул қилиш ва вилоят ишчи гуруҳига тақдим этиш. 3 иш куни давомида 3-босқич Вилоят ишчи гуруҳи Қарор қабул қилиш ҳамда талабномани Агентликка тақдим этиш. 3 иш куни давомида 4-босқич Агентлик ва ҳудудий бўлинмалар 1. Агентлик томонидан ўзининг ҳудудий бўлинмаларига маблағ ажратиш. 2. Ҳудудий бўлинмалар ердан фойдаланувчиларга қарши курашиш учун сарф-харажатларни туман ишчи гуруҳининг далолатномалари асосида қоплаш . 3 иш куни давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 4-ИЛОВА
Автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё порти ва ташқи иқтисодий фаолият, давлатлараро чегара маскан (пункт)лари ҳамда почтамтдаги ўсимликлар карантини маскан (пункт)лари
Т/р Ҳудудлар Маскан (пункт)лар сони Ходимлар сони Шу жумладан, ўсимликлар карантини чегара маскан (пункт)лари номи/ходимлар сони Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) Давлатлараро Темир йўл станциялари Аэропортлар Республика ички автомобиль йўллари Дарё порти Почтамт 1. Қорақалпоғистон Республикаси 8 29 «Нукус»/1 «Довуд ота»/9 «Каракалпакия»/6 «Нукус»/4 «Мискин»/3 «Қўнғирот»/1 «Хўжайли»/4 «Тўрткўл»/1 2. Андижон вилояти 7 24 «Бобур»/2 «Маданият»/4 «Савай»/1 «Андижон»/1 «Андижон»/2 «Дўстлик»/12 «Асака»/2 3. Бухоро вилояти 6 28 «Ғиждувон»/1 «Олот»/13 «Хўжадавлат»/4 «Бухоро»/4 «Сармижон»/3 «Бухоро»/3 4. Жиззах вилояти 3 12 «Жиззах»/4 «Маликтургон»/4 «Қўшқанд»/4 5. Қашқадарё вилояти 7 16 «Насаф»/2 «Толимаржон»/2 «Қарши»/2 «Умакай»/5 «Китоб»/1 «Ширинбулоқ»/2 6. Навоий вилояти 6 16 «Тинчлик»/2 «Навоий»/3 «Самарқанд»/3 «Навоий»/2 «Караката»/3 «Навоий индустриал»/3 7. Наманган вилояти 5 34 «Наманган»/4 «Косонсой»/6 «Наманган»/6 «Наманган»12 «Поп»/6 8. Самарқанд вилояти 6 27 «Самарқанд»/3 «Жартепа»/6 «Самарқанд»/6 «Омонқўтон»/3 «Улуғбек»/3 «Юқори нуқта»/6 9. Сурхондарё вилояти 12 46 «Термиз»/3 «Айритом»/12 «Сурхонобод»1 «Термиз»/3 «Дарбанд»/6 «Термиз дарё порти»/3 «Денов»/2 «Сариосиё»/6 «Қудуқли»/1 «Жаркўрғон»/3 «Гулбаҳор»/4 «Боботоғ»/2 10. Сирдарё вилояти 8 39 «Ховос»/4 «Сирдарё»/9 «Сирдарё»/6 «Сайхун»/4 «Малик»/4 «Гулистон»/2 «Оқолтин»/4 «Ховособод»/6 11. Тошкент вилояти 17 106 «Чирчиқ»/4 «Яллама»/12 «Бекобод»/1 «Олмалиқ»/2 «Навоий»/9 «Келес темир йўли»/9 «Янгийўл»/4 «Ғишткўприк»/18 «Ўзбекистон темир йўли»/2 «Бекобод»/1 «С. Нажимов»/9 «Назарбек»/8 «Ойбек»/9 «Келес»/6 «Фарҳод»/6 «Ангрен»/2 «Бекобод авто»/4 12. Фарғона вилояти 10 53 «Қўқон»/3 «Равот»/6 «Фарғона»/6 «Киргули»/2 «Андархон»/9 «Марғилон»/2 «Риштон»/4 «Водий»/3 «Фарғона»/9 «Ўзбекистон»/9 13. Хоразм вилояти 6 37 «Урганч»/4 «Шовот»/9 «Урганч»/9 «Чолиш»/3 «Дўстлик»/9 «Мамакўпир»/3 14. Тошкент шаҳри 13 72 «Аркбулоқ»/5 «Тошкент темир йўл»/12 «Тошкент»/27 «Халқаро почтамт»/2 «Тошкент-юк сарой» /4 «Собир Раҳимов»/2 «Сергели»/2 «Ҳамза»/2 «Тошкент авиа юклар»/4 «Чуқурсой техник идораси»/4 «Чуқурсой»/5 «Чет эл ваколатхоналари»/0 «Чуқурсой техник назорат» т.й./3 Жами 114 539 42 32 13 11 14 1 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрайдиган карантин аҳамиятга эга бўлмаган зарарли организмлар
Т/р Лотин тилидаги номи Давлат тилидаги номи I. 3араркунандалар 1. Adelphocoris lineolatus (Goeze) Беда қандаласи 2. Acanthoscelides obtectus (Say) Ловия донхўри 3. Acarus siro (Linnaeus) Омбор канаси 4. Aculops lycopersici (Massee) Помидор занг канаси 5. Acyrthosiphon primulae (Нarris) Нўхат шираси 6. Acyrthosiphon phaseoli (Mordv) Катта яшил ғўза шираси 7. Aeolesthes sarta (Solsky) Шаҳар мўйловдори 8. Agriotes meticulosus (Candeze) Туркистон қарсилдоқ қўнғ изи (симқурт) 9. Agrotis segetum (Denis & Schiffermuller) Кузги тунлам 10. Agrotis exclamationis ( Linnaeus ) Ундов тунлами 11. Amphitetranychus viennensis (Zacher) Дўлана канаси 12. Anthaxia conradti (Semenov) Арча тилла қўнғизи 13. Anthonomus terreus (Gyllenhal) Қулупнай узунбурини 14. Aphis loti ( Kaltenbach) Акация шираси 15. Aphis gossypii (Glov) Полиз шираси 16. Aphis pomi (De Geer) Олма шираси 17. Arboridiа kokogowona (Matsumura) Узум цикадаси 18. Artogeiа rapae (Linnaeus) Шолғом оқ капалаги 19. Autogrаpha gamma (Linnaeus) Гамма тунлами 20. Bemisia tabaci (Gennadius) Ғўза оққаноти 21. Brevicoryne brassicae (Linnaeus) Карам шираси 22. Bruchus pisorum (Linnaeus) Нўхат донхўри 23. Bryobia redikorzevi ( Reck) Кулранг боғ канаси 24. Cacopsylla pyri (Linnaeus ) Нок барг бургачаси 25. Caliroa cerasi (Linnaeus) Олча шиллиқ арракаши 26. Calliptamus italicus (Linnaeus) Италия ёки воҳа чигирткаси 27. Calliptamus turanicus (Tarbinsky) Қир ёки Турон чигирткаси 28. Callosobruchus maculatus (Fabricius) Тўрт доғли донхўр 29. Cephus pygmeus (Linnaeus ) Ғалла арракаши 30. Cossus cossus (Linnaeus) Дарахт сасиқҳўри 31. Choreutis nemorana (Нubner) Анжир парвонаси 32. Chrysomela populi (Linnaeus) Тол баргхўри 33. Cinara pini (Linnaeus) Арча шираси 34. Creontiades pallidus (Rambur) Ғўза қандаласи 35. Cydia pomonella (Linnaeus) Олма мевахўри 36. Delia florilega (Zetterstedt ) Қовун майса пашшаси 37. Dericorys albidula (Serville) Катта саксовул букур чигирткаси 38. Diaphania pyloalis (Walker) Тут парвонаси 39. Dociostaurus maroccanus (Thunberg) Марокаш чигирткаси 40. Eotetranychus pruni (Oudemans) Бoғ ў ргимчакканаси 41. Epilachna chrysomelina (Rossi) Полиз қўнғ изи 42. Eriophyes pyri (Pagenstecher) Шиш қўзтатувчи нок канаси 43. Eriosoma lanigerum Нausmann Кизил қон шираси 44. Eriophyes vitis (Pgst.) Ток канаси 45. Eriosoma ulmi (Linnaeus) Илдиз шираси 46. Erschoviella musculana (Ershov) Ёнғоқ мевахўри 47. Eurygaster integriceps (Puton) Зарарли хасва 48. Euzophera bigella (Zeller) Анор мевахўри 49. Frankliniella occidentalis (Pergande) Ғарб гул трипси 50. Grapholita funebrana (Treitschke) Олхўри мевахўри 51. Нaplothrips tritici ( Kurd) Буғдой трипси 52. Нelicoverpa armigera (Нubner) Ғўза тунлами 53. Нoplocampa testudinea (Klug) Олма мева арракаши 54. Нypera postica (Phytonomus variabilis) (Gyllenhal) Беда баргфилчаси (фитономус) 55. Lepidosaphes ulmi (Linnaeus) Олма вергулсимон қалқондори 56. Leucoptera malifoliella (Costa) Дўлана гирдак куяси 57. Liriomyza sativae (Blanchard) Сабзавот ғовак ҳосил қилувчи пашшаси 58. Lobesia botrana (Denis & Schiffermuller) Шингил барг ўровчиси 59. Locusta migratoria migratoria ( Linnaeus) Осиё чигирткаси 60. Lygus pratensis (Linnaeus) Дала қандаласи 61. Lymantria dispar (Linnaeus) Тоқ (тенгсиз) ипак қурти 62. Mamestra brassicae (Linnaeus) Карам тунлами 63. Melolontha afflicta ( Ballion) Май бузоқ бош қўнғизи 64. Myiopardalis pardalina (Bigot) Қовун пашшаси 65. Myzus antirrhinii (Myzus persicae) (Macchiati ) Яшил шафтоли ёки иссиқхона шираси 66. Ostrinia nubilalis (Нubner) Маккажухори парвонаси 67. Oulema melanopus (Linnaeus) Шилимшиқ қурт 68. Parlatoria oleae (Colvee) Бинафша рангли қалқондор 69. Panonychus ulmi (Koch) Қизил мева канаси 70. Parthenolecanium corni (Bouche) Акация сохта қалқондори 71. Phyllonorycter populiella (Chambers) Терак ғовак ҳосил қилувчи чипор куяси 72. Phytonemus pallidus (Banks) Қулупнай канаси 73. Pieris brassicae (Linnaeus) Карам оқкапалаги 74. Planococcus citri (Risso) Цитрус унсимон қурти 75. Planococcus vovae ( N asonov) Арча унсимон қурти 76. Plutella xylostella (Linnaeus) Карам куяси 77. Polyphylla tridentata ( Reitter) Уч тишли бузоқ бош қўнғизи 78. Pterochloroides persicae (Сholodkovskу) Катта шафтоли тана шираси 79. Pyrrhalta tenella (Linnaeus) Қулупнай баргхўри 80. Rhagoletis cerasi ( Linnaeus) Олча (гилос) пашшаси 81. Rhizoglyphus echinopus (Fumouze & Robin) Пиёз илдиз канаси 82. Rhyzopertha dominica (Fabricius) Омбор арракаши 83. Sitobion avenae (Fabricius) Катта ғ алла шираси 84. Sitona macularius (Marsham ) Майса узунбурун қўнғизи 85. Sitona lineatus (Linnaeus ) Нўхат барг узунбурун қўнғизи 86. Sitophilus granarius (Linnaeus) Омбор узунбурини 87. Sitophilus oryzae (Linnaeus) Гуруч митаси 88. Sitotroga cerealella (Olivier) Дон куяси 89. Sparganothis pilleriana (Denis & Schiffermuller) Ток барг ўровчиси 90. Sphaerolecanium prunastri (Boyer de Fonscolombe ) Олхўри сохта қалқондори 91. Spodoptera exigua ( Нubner) Карадрина 92. Stephanitis pyri (F) Нок қандаласи 93. Tetranychus urticae ( Koch) Оддий ўргимчаккана 94. Tettigonia caudata (Charpentier) Думли темирчак 95. Tettigonia viridissima ( Linnaeus) Яшил темирчак 96. Thrips tabaci (Lindeman) Тамаки трипси 97. Trialeurodes vaporariorum ( Westwood) Иссиқхона оққаноти 98. Tribolium castaneum (Нerbst) Tyғноғи чсимон мўйловли мита 99. Tribolium confusum (Duval) Кичик ун митаси 100. Tuta absoluta (Meyrick) Помидор куяси 101. Xanthogaleruca luteola (Muller) Қай paғоч баргхўри 102. Yponomeuta malinellus ( Zeller) Олма куяси II. Ўсимлик касалликлари 103. Agrobacterium tumefaciens (Smith et Townsend) Conn. Бактериал рак 104. Alternaria spp. Қўнғир доғланиш 105. Ascochyta rabiei (Labrousse) Аскохитоз касаллиги (нўхатда) 106. Botrytis cinerea (Pers.) Кулранг чириш 107. Diplocarpon rosae (F.A.Wolf) Атиргул қора доғланиши 108. Cercospora concors (Braun & Crous) Церкоспориоз 109. Cercospora vitis (Spegazzini) Церкоспориоз 110. Cladosporium fulvum (Cooke) Қўнғиp дoғлaниш касаллиги 111. Clasterosporium carpophilum (Law) Тешикли доғланиш 112. Cochliobolus sativus (Shoemaker) Сариқ доғланиш 113. Colletotrichum lindemuthianum ( Briosi & Cavara) Антракноз касаллиги (ловияда) 114. Coniferiporia qilianensis (B.K.Cui, L.W.Zhou & Y.C.Dai) Арчанинг чириш касаллиги 115. Cytospora schulzeri (Saccardo & P. Sydow) Цитоспороз 116. Cylindrosporium mori (Lev.) Тутнинг қўнғир доғланиш касаллиги 117. Erysiphe cichoracearum (Нeluta) Ун шудринг (қовоқ экинларида) 118. Erysiphe graminis (Ds.) Ун шудринг 119. Erysiphe necator (Schweinitz) Оидиум (ун шудринг) 120. Erysiphe clandestina ( Biv.) Қайрағоч дарахтининг ун-шудринг касаллиги 121. Fomitiporia punctata (P. Karst.) Арчанинг чириш касаллиги 122. Fusarium oxysporumf. sp. vasinfectum ((Atk.) Snyder & Нansen) Фузариоз касаллиги 123. Fusarium verticillioides ((Saccardo) N irenberg) Фузариоз вилт 124. Fusarium roseum (Link) Гулларнинг фузариоз сўлиш (фузариоз вилт) касаллиги 125. Gioeosporium ampelophagum (Sacc) Токнинг антракноз касаллиги 126. Gymnosporangium confusum (Plowright,) Виргин арчаларининг занг касаллиги 127. Leveillula taurica feceris (Lev.) Ун шудринг касаллиги 128. Lophodermium pinus (Chevallier,) Шютте (игнабаргли дарахтлар касаллиги) 129. Melampsora populi Теракнинг занг касаллиги 130. Microsphaera alphitoides Эман дарахтининг ун-шудринг касаллиги 131. Monilia cinerea. Bonard. Монилиоз касаллиги 132. Monilia cydoniae Schell. Монилиоз касаллиги 133. Moniliafructigena (Нoney) Монилиоз касаллиги 134. Oidium tuckeri Berk Оидиум касаллиги 135. Ophiognomonia leptostyla (Fr.) Ёнгоқнинг қўнғир доғланиш касаллиги 136. Peronospora destructor (Berk.) Пиёзнинг сохта ун-шудринг касаллиги 137. Podosphaera tridactyla (Wallr.) Олманинг ун шудринг касаллиги 138. Phoma macdonaldii (Boerema) Фомоз 139. Phyllactinia suffulta f. ulmi Қайрағоч дарахтининг ун-шудринг касаллиги 140. Phytophthora infestans (Montagne) (de Bary) Фитофтороз 141. Phytophtora cactorum ( Lebert & Cohn ) Манзарали кўчатларнинг чириши 142. Plasmopara halstedii (Berlese & de Toni) Пероноспороз (сохта ун-шудринг) 143. Plasmopara viticola (Berlese & de Toni) Милдью 144. Podosphaera leucotricha (Ellis et Everharat) (Salmon) Ун-шудринг 145. Pseudomonas cerasi (Kaluzna) Бактериал рак 146. Pseudomonas syringae pv. Mori (Boyer) Тутнинг бактериал доғланиш касаллиги 147. Puccinia striiformis (Westendorp) Сариқ занг 148. Puccinia triticina (Eriksson) Қўнғиp занг 149. Piricularia oryzae (Cavara) Шолининг пирикуляриоз касаллиги 150. Podosphaera pannosa (Wallr.) Атиргул ва наъматакнинг ун-шудринг касаллиги 151. Rhizoctonia solani (Kuehn.). Оддий илдиз чириш 152. Septoria lycopersici (Spegazzini) Оқ доғланиш касаллиги 153. Seynesiella juniperi (Desm.) G. Arnaud Арчанинг қора доғланиш касаллиги 154. Sphaeropsis malorum (Berk.) Қора рак 155. Sphaerotheca pannosa Lev. f. persicae (Lev.) Шафтолида ун-шудринг касаллиги 156. Taphrina deformans (Berk.) Шафтолининг барг бужмайиши касаллиги 157. Thielaviopsis basicola (Berkeley & Broome) Қора илдиз чириш 158. Tilletia laevis (Kuehn) Оддий қоракуя 159. Uromyces phaseoli (F.) Занг касаллиги (манзарали дарахт) 160. Uromyces dianthi (Pers.) Чиннигулнинг занг касаллиги 161. Urocystis cepulae (Frost) Пиёзнинг қоракуя касаллиги 162. Usdlago tritici (Jensen) Чанг қоракуя 163. Ustilago tritici (Bjerk.) Каттиқ қоракуя 164. Venturia inaeguales (Winter) Калмараз (парша) касаллиги 165. Verticillium dohlioe (Klebahn) Вертициллёз вилт 166. Xanthomonas arboricola Pv. Juglandis Ёнғоқнинг бактериал куйиш касаллиги 167. Xanthomonas campestris Pv. Malvacearum Ғўзанинг гоммоз касаллиги 168. Xanthomonas malvacearum (Dowson) Гоммоз III. Бегона ўтлар 169. Amaranthus retroflexus (Linnaeus) Шўра 170. Avenafatua (Linnaeus) Ёввойи сули 171. Abutilon theophrastii (Medik) Канатка 172. Alisma plantago-aquatica (L.) Зуптурум 173. Apera spica-venti (L.) Супурги ўт 174. Brassica napiis Рапс 175. Brassicaceae (Burnett) Хантал 176. Brassica campestris (L.) Ёввойи турп 177. Bromus secalinus (L.) Шамак 178. Capsella bursa-pastoris (Medicus) Жағ-жағ 179. Convolvulus arvensis (Linnaeus) Қўйпечак 180. Cynodon dactylon (Persoon) Ажриқ 181. Carduus acanthoides L. Тиканли қушқўнмас 182. Centaurea cyanus (L.) Сачратқи 183. Cirsium amense (L.) Дала гусаласи 184. Cyperus rotundus (Linnaeus) Саломалайкум 185. Erysimum cheiranthoid.es Сариқўт 186. Euphorbia falcata (L.) Сутлама 187. Echinochloa crusgalli (L.) Ёввойи тариқ 188. Elytrigia repens (L.) Буғдойиқ 189. Galium, aparine (L.) Ёпишқоқ ўт 190. Нibiscus trionum (Linnaeus) Бўритароқ 191. Нordeum murinum (Linnaeus) Ёввойи арпа 192. Lactuca serriola (L.) Сут чўпи 193. Lhenoplium album Олабута 194. Lolium perenne Райграс 195. Phragmites australis (Steudel) Қамиш 196. Portulaca oleracea (Linnaeus) Семизўт 197. Rumex crispus (L.) Отқулоқ 198. Salicornia herbacea (L.) Қора шўра 199. Solanum olgae (Pojark.) Қизил итузум 200. Solanum nigrum (L.) Қора итузум 201. Solanum carolinense (L.) Оддий итузум 202. Stellaria neglecta (Weihe) Юлдузўт 203. Silena brachulica (L.) Эчки мия 204. Silybum marianum ((L.) Gaertn) Қушқўнмас 205. Sonchus arvensis (L.) Қоқи ўт 206. Setaria helvola (L.f.) Итқўноқ 207. Sorghum halepense (Persoon) Ғумай 208. Taeniatherum caput-medusae (L.) Қилтиқ 209. Typha latifolia (L.) Қалин барг қамиш 210. Vicia tetrasperma (L.) Ёввойи нўхат 211. Xanthium spinosum ( L.) Чақир тикан 212. Xanthium strumarium ( L.) Қўй тикан IV. Нематодалар 213. Anguina tritici (Steinbuch, 1799) Буғдой ангуина нематодаси 214. Aphelenchoides besseyi ( Christie) Гуруч нематодаси 215. Aphelenchoides fragorioe (Ritzema Bos, 1891) Christie et Steiner Қулупнай нематода 216. Ditylenchus ongustus (Butlek, 1913) Filipjev, 1936 Гуруч поя нематодаси 217. Ditylenchus destructor ( Thorne) Картошка поя нематодаси 218. Ditylenchus dipsaci ( Filipjev) Поя нематодаси 219. Нeterodero glycines ( Ichinohe) Соя нематодаси 220. Meloidogyne incognita (Kofoid et White, 1919) Chitwood, 1949 Жанубий бўртма нематодаси 221. Meloidogyne arenaria ( N eal, 1889) Chitwood, 1949 Ерёнғоқ бўртма нематодаси 222. Meloidogyne javanica (Treub, 1885) Chitwood, 1949 Ява бўртма нематодаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 5 1 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи*
I. Ёзги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;
в) тўқ-яшил шим;
г) шим учун камар;
д) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил блузка;
в) тўқ-яшил юбка;
г) қора рангли чарм туфли.
II. Кузги ва баҳорги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;
в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ (регат);
г) битта кўкрак чўнтакли, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган тўқ-яшил рангли енгил куртка;
д) тўқ-яшил рангли шим;
е) шим учун камар;
ж) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;
в) тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;
г) битта кўкрак чўнтакли, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган тўқ-яшил рангли енгил куртка;
д) тўқ-яшил рангли юбка;
е) қора рангли чарм туфли.
III. Қишки мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) орқа томони мўйна (жун) билан қопланган, олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангдаги кепи;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли кўйлак;
в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;
г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангдаги куртка;
д) ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ-яшил рангдаги иссиқ шим;
ж) қора рангли этик.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) орқа қисми мўйна билан қопланган, олд томонида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангдаги шляпа;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;
в) тўқ-яшил рангли бўйинбоғ;
г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангдаги куртка;
д) ёқа қисми мўйнали, кўкрак қисми нашивка ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ-яшил рангдаги юбка;
ж) қора рангли этик.
IV. Тантанали формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олтин рангли какарда қадалган тўқ-яшил рангдаги фуражка;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ва тугма қадаладиган тешиклари бўлган оқ кўйлак;
в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;
г) ён ва чап кўкрак қисми чўнтакли, ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, кўкрак нишонли ва шевронли тўқ-яшил рангли куртка;
д) тўқ-яшил рангли шим;
е) қора рангли туфли.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олтин рангли какарда қадалган тўқ-яшил рангдаги шляпа;
б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугма ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;
в) тўқ-яшил рангли бўйинбоғ;
г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари мавжуд бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангли куртка;
д) тўқ-яшил рангли юбка;
е) қора рангли туфли.
V. Дала формали кийим-бош
Эркаклар ва аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;
б) кўкрак ва ён томонларида чўнтаклари бўлган, шевронли тўқ-яшил рангдаги кўйлак;
в) ён томонларида, орқасида ва тиззадан паст қисмида чўнтаклари бўлган тўқ-яшил рангли шим;
г) ботинка.
VI. Формали кийим-бошнинг фарқланувчи белгилари
1. Кокарда
Олтин рангдаги енгил металлдан ясалган бош кийим учун кокардада қанотлари очиқ Ҳумо қуши тасвирланган, юқори қисмида мамлакат рамзи бўлган ярим ой тасвири туширилган, саккиз қиррали юлдуз ва ундаги кичик саккиз бурчакли юлдуз акс эттирилган. Ҳумо қушининг орқасида тоғлар, дарёлар ва гуллаган водийлар узра кўтарилаётган қуёш тасвирланган.
Пастки қисмида марказда лотин ҳарфларида «OʻZBEKISTON» деб ёзилган Ўзбекистон Республикаси байроғи туширилган.
Орқа томонида иккита металл қисқич ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кокарда фуражканинг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўприги билан бир қаторда жойлашган бўлиши керак.
2. Шеврон
Формали кийим-бошнинг чап енгида (енг тикувидан 120 мм масофада) 90x75 мм ўлчамда, яшил рангдаги қалқон шаклига эга шеврон мавжуд.
Қалқон ичида давлат рамзлари — герб ва унинг атрофида Ўзбекистон Республикаси байроғи тасвирланган. Қалқоннинг юқори қисмида лотин ҳарфлари билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ёзуви, қалқоннинг пастки қисмида лотин ҳарфлари билан «OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA НIMOYASI AGENTLIGI» ёзуви мавжуд. Қалқоннинг пастки қисмида ўзаро кесишган буғдой бошоқлари акс эттирилган.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси тўқ-яшил рангда.
3. Кўкрак нишони
Кўкрак нишони металлдан ясалган бўлиб, яшил рангдаги қалқон шаклида ишланган. Қалқоннинг марказида қанотлари очиқ Ҳумо қуши ва унинг юқори қисмида ярим ой ҳамда кичик саккиз қиррали юлдуз тасвири туширилган саккиз қиррали юлдуз жойлаштирилган.
Қалқоннинг юқори қисмида лотин ёзувида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ёзуви, қалқон периметри бўйлаб лотин ҳарфларида «OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA НIMOYASI AGENTLIGI» ёзуви акс эттирилган.
Кўкрак нишони форманинг чап кўкрак чўнтагига қадалади.
4. Нашивка
Ўсимликлар карантини инспекторининг фамилияси ва исмининг бош ҳарфи 125х25 мм ли тўғри бурчакли, атрофи қора, ёзуви тилла рангли ип билан лотин ҳарфларида тикилади.
125х40 мм ўлчамдаги худди шундай ип билан ишлов берилган ёзув кўкрак қисмидаги чап чўнтакка акс эттирилган бўлиб, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати эмблемаси шевронда ва лотин ҳарфларида «Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi» деган икки қаторли ёзув жойлаштирилади.
Ямоқлар ўсимликлар карантини инспектори формасининг кўкрак чўнтакларига тикилади.
5. Петлица
Тугма тешиги ён томонлари 35х75 мм бўлган тўртбурчак шаклда.
Тугма тешиги асоси зич юмшоқ матодан тикилган, тугма тешигининг асосий майдони тўқ-яшил бўлиб, унга «UZ» белгиси ёпиштирилади.
Петлицанинг чети 4 мм кенгликда бошоқ шаклида олтин рангли ипда тикилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
1 . Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисида»ги Низомни ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 31 январдаги 68-сон қарори .
2 . Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
311-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
roʻyxati
Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PQ-5185-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Avtomobil yoʻllari, temir yoʻl stansiyalari, aeroportlar, daryo porti va tashqi iqtisodiy faoliyat, davlatlararo chegara maskan (punkt)lari hamda pochtamtdagi oʻsimliklar karantini maskan (punkt)lari roʻyxati 4-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida uchraydigan karantin ahamiyatga ega boʻlmagan zararli organizmlar roʻyxati 5-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini davlat inspektorlarining formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari namunalari va tavsifi 5 1 -ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari roʻyxati 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), uning tarkibiy boʻlinmalarining maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, faoliyatini va hisobot berishini tashkil etish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va majburiyatlarini belgilaydi.
2. Agentlik oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohalarida yagona davlat siyosati va nazoratini amalga oshiruvchi davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.
3. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligiga boʻysunadi va hisobot beradi.
4. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Agentlik oʻz faoliyatini davlat boshqaruvi organlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiradi.
6. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
7. Agentlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar), Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — ilmiy-tadqiqot instituti), “Biosifat” respublika markazi, Respublika agrokimyoviy tahlil markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy xizmatlar) yuridik shaxslar hisoblanadi.
8. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan hamda oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻaznachilik hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi hisobvaraqlariga hamda fitosanitariya ramziga ega boʻladi.
9. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, qisqartirilgan nomi — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi;
b) ingliz tilida: Agency of Plant Protection and Quarantine under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan; qisqartirilgan nomi — Agency of Plant Protection and Quarantine;
v) rus tilida: Agentstvo po karantinu i zashite rasteniy pri Ministerstve selskogo xozyaystva Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agentstvo po karantinu i zashite rasteniy.
10. Agentlikning joylashgan manzili (pochta manzili): 100100, Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Bobur 1-tor koʻchasi, 17-uy.
2-bob. Agentlik tuzilmasi
11. Agentlik tizimiga quyidagilar kiradi:
Agentlikning markaziy apparati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) boʻlimlari);
Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — ilmiy-tadqiqot instituti) va uning mintaqaviy filiallari;
“Biosifat” respublika markazi;
Respublika agrokimyoviy tahlil markazi va uning hududiy boʻlinmalari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash xizmatlari.
Agentlik, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari oʻsimliklar karantini va himoyasi davlat xizmatining yagona tizimini tashkil qiladi.
3-bob. Agentlikning vazifalari va funksiyalari
1-§. Agentlikning vazifalari va funksiyalari
12. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohalarida yagona davlat siyosati va nazoratini amalga oshiradi;
tuproq agrokimyoviy tahlillarini oʻtkazish va qishloq xoʻjaligiga yetkazib beriladigan barcha turdagi mineral va mikrobiologik oʻgʻitlar sifatini nazorat qilish, tuproq va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsid, nitrat va ogʻir metall tuzlari qoldiqlarining dala sharoitida radiologik-toksikologik tahlillarini oʻtkazadi;
oʻsimliklar karantini va himoyasida prognoz tizimini takomillashtirish, oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashning uygʻunlashgan samarali usullarini belgilash hamda ijrosini nazorat qilish, monitoring olib borish, iqtisodiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning respublika hududiga kirib kelishi va tarqalishining oldini olish hamda yoʻq qilish choralarini koʻradi;
oʻsimliklar klinikalari va biolaboratoriyalar tizimini rivojlantiradi hamda ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi;
oʻsimliklarni himoya qilishning kimyoviy va biologik vositalari hamda mineral va mikrobiologik oʻgʻitlarning biologik samaradorligi boʻyicha sinovlarni tashkil qilish hamda roʻyxatdan oʻtkazish, qishloq xoʻjaligida kimyolashtirish va biologik vositalardan foydalanish sohasida normativ hujjatlar, reglament va standartlarni ishlab chiqish hamda kimyolashtirish va biologik vositalar realizatsiyasi bilan shugʻullanuvchi subyektlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
fitosanitariya xavfsizlikni taʼminlashda ilmiy, metodik va taʼlim imkoniyatlarini rivojlantirish, innovatsion ishlanmalar natijalari, rejalashtirish va boshqaruv usullarini amaliyotga joriy qilish, ilgʻor texnologiya hamda ish uslublarining ilmiy tadqiqotlar yoʻnalishlarini belgilash, fundamental va amaliy tadqiqotlar fitosanitariya amaliyotiga joriy etilishini muvofiqlashtirish, soha xodimlarini tizimli qayta tayyorlash hamda malakasini oshirishni tashkil etadi.
13. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohalarida yagona davlat siyosati va nazoratini amalga oshirish sohasida:
Vazirlar Mahkamasiga oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo yagona davlat siyosatini yuritishga qaratilgan takliflarni, oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini yanada takomillashtirishga doir normativ-huquqiy hujjatlar hamda davlat dasturlarining loyihalarini koʻrib chiqish uchun kiritadi;
oʻz vakolati doirasida buyruqlar chiqaradi, yuridik va jismoniy shaxslar bajarishi majburiy boʻlgan yoʻriqnomalar, oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi hamda ularni tashkilotlar va fuqarolarga yetkazadi;
jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻsimliklar karantini va himoyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari, shu jumladan, oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablari bajarilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi xalqaro konvensiyalar va boshqa davlatlar bilan tuzilgan shartnomalardan kelib chiqadigan tadbirlar oʻtkazilishini tashkillashtiradi va ijrosi boʻyicha nazoratni amalga oshiradi;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtiradi;
jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlar kirib kelishi va tarqalishining oldini olishga qaratilgan kompleks profilaktika chora-tadbirlarini belgilaydi va bajarilishi boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiradi;
xorijiy davlatlardan karantin ostidagi mahsulotlar, mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar olib kiriladigan chegara maskanlarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida Agentlik vakolatiga kiradigan sohalar yuzasidan xizmat tekshiruvlarini belgilangan tartibda tashkil etadi va oʻtkazadi, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda boshqa davlatlar hududida oʻtkaziladigan oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyoga doir xizmat tekshiruvlarida ishtirok etadi;
tanlab olish asosida oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohalarida nazoratni oʻtkazish imkonini beradigan alohida xavf-xatarlarni tahlil qilish tizimlarini joriy etadi va muntazam yangilab boradi;
Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda Oʻzbekiston Respublikasi uchun karantin ahamiyatiga ega boʻlgan zararli organizmlar roʻyxatini tasdiqlaydi;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Oʻzbekiston Respublikasi hududida uchraydigan karantin ahamiyatga ega boʻlmagan zararli organizmlar roʻyxatini ishlab chiqadi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi taqiqlangan ekish materiallari, karantin ostidagi mahsulotlar va ularning tarqalish hududlari roʻyxatini tasdiqlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi taqiqlangan karantin ostidagi mahsulotlar roʻyxatini tasdiqlaydi;
oʻsimliklar karantiniga doir tadbirlar va fitosanitariya choralarini amalga oshirish tartibi, uslublari va tavsiyalarini tasdiqlaydi;
oʻsimliklar karantini sohasidagi hujjatlarni — karantin ruxsatnomasini, mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnomani, fitosanitariya sertifikatini, ichki fitosanitariya sertifikatini va reeksport uchun fitosanitariya sertifikatini, transport birliklarini ochish toʻgʻrisidagi dalolatnomani, karantin koʻrigi dalolatnomasini beradi;
olib kiriladigan va joʻnatiladigan, karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlar tashuvchilari boʻlishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar turlari, urugʻliklar, oʻsimliklar, oʻsimlik mahsulotlari va tuproq va boshqa materiallarni karantin tekshiruvidan oʻtkazadi;
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo yoʻnalishida belgilangan tartibda laboratoriya ekspertizasini oʻtkazadi;
karantin ostidagi mahsulotga, uni olib kirishga, olib chiqishga, ishlab chiqarishga, qayta ishlashga, saqlashga, tashishga, realizatsiya qilishga va yoʻq qilishga doir talablarni belgilaydigan, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi shart boʻlgan fitosanitariya talablarini tasdiqlaydi;
urugʻliklar, oʻsimliklar, oʻsimlik xomashyosi, boshqa oʻsimlik mahsulotlari va xalq isteʼmol tovarlarini mamlakat ichida tashish, eksport qilish uchun olib chiqishning karantin qoidalarini hamda ulardan foydalanish shartlarini tasdiqlaydi;
zarur boʻlganda, jismoniy va yuridik shaxslarga oʻsimliklar karantini obyektlariga qarshi kurashishda yordam berish uchun ixtisoslashtirilgan zararsizlantirish (fumigatsiya) otryadlarini tuzadi;
respublika hududlarini karantin boʻyicha hududlarga va mikrohududlarga ajratadi;
Vazirlar Mahkamasi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga tegishli hududda karantin oʻrnatish (uni bekor qilish) toʻgʻrisida taqdimnomalar yuboradi;
qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimlik mahsulotlari va boshqa materiallarni sogʻlomlashtirishni, shuningdek, boshqa davlatlar hamda karantin nazoratida deb eʼlon qilingan hududlardan keladigan transport vositalarini Tashqi iqtisodiy faoliyat (keyingi oʻrinlarda — TIF) maskani yoki maxsus joylarda zararsizlantirish (fumigatsiya)ni tashkil etadi;
nazorat qilinadigan oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarni oʻz vaqtida aniqlash maqsadida qishloq xoʻjaligi va boshqa ekinlar, oʻsimlik mahsulotlari saqlanadigan va qayta ishlanadigan joylarda nazorat tekshiruvlarini oʻtkazadi;
oʻsimliklarni himoya qilish sohasidagi ilmiy-amaliy tadqiqotlarning buyurtmalarini muvofiqlashtiradi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning monitoringini tashkil qiladi;
xalqaro tashkilotlar va davlat organlari bilan hamkorlikni amalga oshiradi;
oʻsimliklar himoyasi sohasidagi xalqaro dasturlarning amalga oshirilishida ishtirok etadi;
davlat fitosanitariya nazoratini amalga oshiradi;
oʻz vakolati doirasida standartlash boʻyicha hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqadi, shuningdek, standartlash boʻyicha davlat standartlari, xalqaro (davlatlararo, mintaqaviy) standartlar, xorijiy mamlakatlarning milliy standartlari, texnik-iqtisodiy axborotlar milliy klassifikatorlari va tavsiyalarni oʻzgartirish, qayta koʻrib chiqish hamda bekor qilish boʻyicha takliflar kiritadi;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini nazorat qiladi;
oʻsimliklar himoyasi sohasidagi ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi, shuningdek, oʻsimliklar himoyasi boʻyicha oʻquv dasturlariga muvofiq mutaxassislarni tayyorlash va malakasini oshirishni taʼminlaydi;
b) tuproq agrokimyoviy tahlillarini oʻtkazish va qishloq xoʻjaligiga yetkazib beriladigan barcha turdagi mineral va mikrobiologik oʻgʻitlar sifatini nazorat qilish, tuproq va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsid, nitrat hamda ogʻir metall tuzlari qoldiqlarining dala sharoitida radiologik-toksikologik tahlillarini oʻtkazish sohasida:
yerlarning agrokimyoviy holati asosida qishloq xoʻjaligi hududlarini rivojlantirish sohasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat faoliyatiga metodik rahbarlik qiladi;
agrokimyoviy tahlil tizimini takomillashtirish, agrokimyoviy tahlil infratuzilmasini modernizatsiya qilish va texnik yangilash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
vakolatli organlar bilan birgalikda tuproq, mineral oʻgʻitlar, radiologik va toksikologik tadqiqotlarning laboratoriya tahlillarini oʻtkazish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqadi;
tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazish dasturini tasdiqlaydi, qishloq xoʻjaligi yerlarining agrokimyoviy holati toʻgʻrisidagi axborotni maʼlumotlar bankiga, Qishloq xoʻjaligi vazirligining Geoaxborot tizimiga va “Yerlar degradatsiyasi” geportaliga kiritib boradi hamda tuproqqa oid maʼlumotlar fondida aks ettirish uchun Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutiga taqdim etadi;
yerlarning agrokimyoviy holatini kuzatish va baholashda Respublika agrokimyoviy tahlil markazining xizmatlar koʻrsatish tariflari qoidalarini tasdiqlaydi;
mineral oʻgʻitlarga qoʻyiladigan ilmiy talablarni va ularni qishloq xoʻjaligi ekinlariga tatbiq etishni tasdiqlaydi;
laboratoriyalarni xalqaro standartlar talablariga moslashtirish va ular belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtkazilishini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
agrokimyoviy tahlil laboratoriyalari, biolaboratoriyalar, oʻsimliklar klinikalari va tuproq klinikalarida ISO/IEC 17025 xalqaro standarti talablarini tatbiq etadi;
tuproqdagi oziq moddalarning darajasini oʻrganish va yaxshilash sohasida fundamental hamda amaliy tadqiqotlar olib boradi;
kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning samarali tizimini takomillashtirish, agrokimyoviy tahlil sohasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan tajriba almashish va malaka oshirish sohasida hamkorlik qiladi;
oʻsimliklarni himoya qilishda ishlatiladigan inson salomatligiga salbiy taʼsir etuvchi kimyoviy moddalarni ularning oʻrnini bosuvchi moddalar bilan xalqaro talablarga muvofiq bosqichma-bosqich almashtirish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
v) oʻsimliklar karantini va himoyasida prognoz tizimini takomillashtirish, oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashning uygʻunlashgan samarali usullarini belgilash hamda ijrosini nazorat qilish, monitoring olib borish, iqtisodiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning respublika hududiga kirib kelishi va tarqalishining oldini olish hamda yoʻq qilish sohasida:
respublika hududida sezilarli iqtisodiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning fitosanitariya xavf tahlilini oʻtkazadi va ular kirib kelishining oldini olishga qaratilgan ilmiy asoslangan fitosanitariya tadbirlarini ishlab chiqadi;
respublika hududida oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa xavfli oʻsimlik zararkunandalarining tarqalishini aniqlaydi va prognozlashtiradi, shuningdek, ularga tashxis qoʻyadi hamda qarshi kurashning ekspress usullarini ishlab chiqadi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurash usullarini tasdiqlash, ulardan xoli hududlarni aniqlash, ular tarqalishining oldini oladi hamda ularga qarshi kurashish boʻyicha dasturlarni ishlab chiqadi va tegishli organlarga taqdim etadi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlariga taʼsirini ilmiy jihatdan oʻrganadi, ularga qarshi kurashishning innovatsion usullarini va entomofaglarning yangi turlarini iqlimlashtirish asoslarini ishlab chiqadi;
respublika hududida yetishtirilgan paxta, gʻalla va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlaridagi zararkunanda, kasallik va begona oʻtlarni barvaqt aniqlash, bioekologik xususiyatlarni oʻrganish va zararlanish darajasiga qarab kurashish usullarini takomillashtirish ishlarini olib boradi;
Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqiladigan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar xorijiy davlatlar karantin fitosanitariya talablariga mos kelmagan holatlarda ularni tekshiradi;
xorijiy davlatlardan kirib kelgan yoki tranzit tarzida olib oʻtiladigan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar Oʻzbekiston Respublikasining fitosanitariya karantin talablariga mos kelmaganda xalqaro standartlarga muvofiq choralar koʻradi va bu haqida tegishli xorijiy davlat karantin xizmatini xabardor qiladi;
xorijiy davlatlarning tegishli idoralari bilan fitosanitariya zonalari toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzish va ularni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishtirok etadi;
xorijiy davlatlarning vakolatli idoralari bilan oʻsimliklar karantini va fitosanitariya xavfsizligi toʻgʻrisida zarur axborotlarni almashadi;
xorijiy davlatlarning sohadagi milliy tashkilotlarini oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarga qoʻyiladigan talablar va oʻsimliklar karantini boʻyicha xorijiy davlatlar organlari tomonidan ularga nisbatan belgilangan cheklovlar toʻgʻrisida xabardor qiladi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar Davlat budjeti parametrlari doirasida qoplab berilishini taʼminlaydi.
g) oʻsimliklar klinikalari va biolaboratoriyalar tizimini rivojlantirish hamda ularning faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:
oʻsimliklar klinikalari monitoringini yuritadi va ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi;
oʻsimliklar klinikalari huzurida majburiy boʻlgan kimyoviy, biokimyoviy, biologik, mexanik vositalar, qurilmalar va preparatlarning minimal assortimenti roʻyxatini tasdiqlaydi;
agronom-inspektorning tavsiyasi va retsepti asosida sotiladigan mineral oʻgʻit va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar roʻyxatini tasdiqlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi jismoniy shaxslar va oʻsimliklar klinikalari xodimlarini sertifikatlashni tashkil qiladi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashning biologik usulini keng qoʻllash choralarini koʻradi;
biolaboratoriya faoliyatini monitoring qiladi va muvofiqlashtiradi;
xalqaro hamkorlikni kengaytirish, biologik himoya sohasida zamonaviy innovatsion texnologiyalar va usullarni joriy etadi;
d) oʻsimliklarni himoya qilishning kimyoviy va biologik vositalari hamda mineral va mikrobiologik oʻgʻitlarning biologik samaradorligi boʻyicha sinovlarni tashkil qilish hamda roʻyxatdan oʻtkazish, qishloq xoʻjaligida kimyolashtirish va biologik vositalardan foydalanish sohasida normativ hujjatlar, reglament va standartlarni ishlab chiqish hamda kimyolashtirish va biologik vositalar realizatsiyasi bilan shugʻullanuvchi subyektlar faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:
oʻsimliklarni himoya qilish vositalari (pestitsidlar) xavfsizligi boʻyicha maxsus texnik reglamentlarni ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun kiritadi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va pestitsidlarni roʻyxatga olishni amalga oshiradi;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligida foydalanishga ruxsat etilgan zararkunandalarga qarshi kimyoviy va biologik vositalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlar, defoliantlar hamda oʻsimliklarning oʻsishi regulatorlari roʻyxatini yuritadi va bir yilda kamida bir marta eʼlon qilib boradi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalarining faol va nofaol moddalaridan foydalanishda taqiqlangan hamda cheklangan reyestrni yuritadi;
roʻyxatga olish sinovlarini tashkil qiladi (kichik va ishlab chiqarish);
respublika hududida budjet mablagʻlari hisobiga sotib olingan pestitsidlarni oʻsimliklar karantini sohasidagi monitoring maʼlumotlari va hozirgi fitosanitariya holatiga qarab taqsimlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalaridan foydalanish qoidalariga rioya qilish boʻyicha davlat boshqaruvi organlari faoliyatini muvofiqlashtiradi;
mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (pestitsidlar)ning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalar beradi;
pestitsidlarni ishlab chiqarish, sotish, pestitsidlarni aerozol va fumigatsiya usullari bilan ishlatish boʻyicha malaka talablarini ishlab chiqadi hamda tasdiqlaydi;
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi bilan kelishgan holda roʻyxatga olish (kichik va ishlab chiqarish) testlarini oʻtkazish va pestitsidlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish qoidalarini ishlab chiqadi hamda tasdiqlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalarining faol va nofaol moddalaridan foydalanishda taqiqlangan hamda cheklangan reyestrni yuritadi;
respublikaga olib kirilayotgan mineral oʻgʻit va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalarning sifati nazoratini tashkil qiladi, ulardan foydalanish boʻyicha xulosalar beradi va inson salomatligi hamda atrof muhitga salbiy taʼsir koʻrsatilsa, ulardan foydalanishni toʻxtatib qoʻyadi;
oʻsimliklarni biologik usulda himoya qilishda biomahsulotlarning samaradorligini taʼminlash maqsadida respublikada faoliyat yurituvchi biolaboratoriyalarda yetishtiriladigan biomahsulotlarga muvofiqlik sertifikati berilishini taʼminlaydi va “Biosifat” respublika markazining xizmatlar koʻrsatish tariflari qoidalarini tasdiqlaydi;
e) fitosanitariya xavfsizlikni taʼminlash sohasida ilmiy, metodik va taʼlim imkoniyatlarini rivojlantirish, innovatsion ishlanmalar natijalari, rejalashtirish va boshqaruv usullarini amaliyotga joriy qilish, ilgʻor texnologiya hamda ish uslublarining ilmiy tadqiqotlar yoʻnalishlarini belgilash, fundamental va amaliy tadqiqotlar fitosanitariya amaliyotiga joriy etilishini muvofiqlashtirish, soha xodimlarini tizimli qayta tayyorlash hamda malakasini oshirish sohasida:
isteʼdodli yosh olimlar, magistrlar, doktarantlarning oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlariga rahbarlik qiladi;
ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan birgalikda karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish boʻyicha samarali tadbirlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi;
oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlarini yetishtiruvchi klasterlar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, oʻsimliklar klinikalari, biolaboratoriyalar, mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining oʻsimliklar himoyasi sohasi mutaxassislari malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish faoliyatini yoʻlga qoʻyadi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasiga ilm-fandagi yutuqlarni va ilgʻor tajribalarni joriy qiladi, shuningdek, aholini karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurash tadbirlari bilan tizimli tanishtirish ishlarini amalga oshiradi;
oʻsimliklar mahsulotlari va boshqa materiallarning yashirin zararlanganini karantin koʻrigidan, laboratoriya ekspertizasidan oʻtkazadi va aniqlaydi hamda zararsizlantirish usullarini ishlab chiqadi;
respublika hududida mavjud boʻlmagan va cheklangan darajada tarqalgan zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari hamda begona oʻtlarning turlari va bioekologiyasini oʻrganadi;
ilm-fan yutuqlari va ilgʻor tajribani, innovatsion uslublar, karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish vositalari hamda usullarini targʻib qilish hamda ishlab chiqarishga joriy etish, aholi oʻrtasida karantindagi obyektlar toʻgʻrisidagi bilimni ommalashtirish ishlarini tashkil etadi;
Agentlikda yaratilgan “e-Fitouz” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga boshqa avtomatlashtirlgan axborot tizimlarini integratsiya qilish ishlarini amalga oshiradi;
xalqaro tashkilotlarda oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha respublika manfaatlarini ifoda etadi;
fitosanitariya xavfsizligi, oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha xalqaro tashkilotlar, konferensiyalar hamda seminarlarda ishtirok etadi;
xodimlarning karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish boʻyicha kasb darajasini muntazam oshirishga qaratilgan tizimli ishlar bajarilishini taʼminlaydi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi davlat xizmati kadrlarini tizimli asosda qayta tayyorlash hamda malakasini oshirishni tashkil qiladi, rahbarlar va mutaxassislarning ishlash shakllari hamda uslublarini takomillashtirish chora-tadbirlarini amalga oshiradi.
Agentlik qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.
2-§. Agentlik markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari
14. Quyidagilar Agentlik markaziy apparatining asosiy vazifalari hisoblanadi:
oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari hamda tarkibiy tuzilmalari bilan birgalikda Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajaradi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini amalga oshirish, ushbu yoʻnalishda davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oʻzaro hamkorligini muvofiqlashtiradi;
oʻsimliklar karantini sohasida ilmiy, metodik va taʼlim imkoniyatlarini har tomonlama kengaytirish, ilmiy tadqiqotlar yoʻnalishlarini belgilash, fitosanitariya amaliyotiga fundamental va amaliy tadqiqotlar natijalari, innovatsion ishlanmalar joriy etilishini muvofiqlashtiradi;
xalqaro hamkorlikni kengaytiradi, oʻsimliklar karantini sohasida xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrganadi, karantin xizmati faoliyatiga ilgʻor texnologiyalar hamda ish uslublarini joriy etadi;
Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasiga mablagʻlar tushishi va sarflanishini tahlil qiladi hamda hisobga oladi;
Agentlik tizimidagi tashkilotlarning samarali faoliyat yuritishini tashkil etadi va ularni rivojlantirish istiqbollarini belgilaydi.
15. Agentlik markaziy apparati oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
Agentlik faoliyati va uning rahbariyatini tashkiliy hamda tahliliy axborot bilan taʼminlaydi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning kirib kelishi, tarqalishining oldini olish, shuningdek, ularning kengayishiga yoʻl qoʻymaslik va bartaraf etish, ularga qarshi kurashish tadbirlarini oʻz vaqtida hamda sifatli amalga oshirish boʻyicha kompleks tizimni ishlab chiqishga qaratilgan choralarni koʻradi;
karantin laboratoriya ishini tashkil qiladi, respublikada bunday laboratoriyalar tarmogʻini shakllantirish choralarini koʻradi;
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi bilan birgalikda oʻsimliklar karantini obyektlariga qarshi kurashishning innovatsion, samarali va ilgʻor usullari, oʻsimliklar karantini sohasidagi dolzarb yutuqlar targʻib qilinishini oʻrganadi, ularning qoʻllanilishini nazorat qiladi;
oʻsimliklar karantini davlat xizmati faoliyatiga ilgʻor texnologiyalar va ish usullarini joriy qiladi;
xalqaro hamkorlik, xalqaro munosabatlarni oʻrnatish va ularni rivojlantirish sohasida Agentlik faoliyatini taʼminlaydi;
markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalari, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Hukumat qarorlari, farmoyishlari bajarilishi yuzasidan tizimli nazoratni taʼminlaydi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi davlat xizmati tizimiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etadi, ularning muntazam takomillashtirilishi hamda yangilanishini taʼminlaydi;
Agentlik direktorining buyruqlari hamda farmoyishlarini oʻz vakolati doirasida amalga oshiradi;
karantin ruxsatnomasini beradi;
mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalar beradi;
mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnomalar beradi;tadbirkorlik subyektlariga Agentlik tomonidan amalga oshiriladigan ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish boʻyicha axborot, metodik, tashkiliy hamda maslahat yordamini koʻrsatadi;
Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan hujjatlar sifatli hamda oʻz vaqtida ishlab chiqilishini, ularning iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil qiladi;
hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatiga rahbarlik qiladi va muvofiqlashtiradi;
Agentlik faoliyatini, jumladan, normativ-huquqiy hujjatlar ishlab chiqish sohasida huquqiy taʼminlashni tashkil etadi;
boshqaruv qarorlarini qabul qilish maqsadida oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo, shuningdek, fitosanitariya xavfsizligi sohasida rivojlanish tendensiyalari toʻgʻrisida Agentlik rahbariyati uchun axborot toʻplaydi, umumlashtiradi va tahlil qiladi;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish ishlarini tashkil etadi;
tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, ishlab chiqarish-xoʻjalik va Agentlik vakolatiga kiradigan boshqa masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi.
3-§. Hududiy boʻlinmalarning vazifalari va funksiyalari
16. Quyidagilar hududiy boʻlinmalarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
tegishli hududda Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajaradi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar, tumanlar (shaharlar) va Toshkent shahri hokimlari, hududiy prokuratura organlari, ichki ishlar organlari va davlat soliq xizmatining rahbarlari rahbarlik qiladigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan (keyingi oʻrinlarda — kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari) oʻzaro hamkorlik qiladi;
karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarni oʻz vaqtida aniqlaydi, ularning tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik hamda yoʻq qilishni tashkil etadi, shuningdek, respublikaning ular mavjud boʻlmagan hududlariga kirib borishining oldini oladi;
qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda fitosanitariya talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarni oʻz vaqtida aniqlash maqsadida qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlar, oʻrmon fondi, qoʻriqlanadigan tabiiy hududlar, qoʻriqxonalar, tabiiy bogʻlarning qoʻriqlanadigan hududlari va davlat biosfera rezervatlari, oʻsimlik mahsulotlarini saqlash, qayta ishlash va sotish joylari, oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar olib kiriladigan maskanlar va ularga tutash hududlar nazorat tekshiruvlaridan tizimli oʻtkazilishini tashkil etadi;
aniqlangan zararlanish oʻchoqlari kengayishiga yoʻl qoʻymaslik va ularni bartaraf etish, shuningdek, oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlar kirib keladigan yoʻllarni aniqlash va toʻsishga doir shoshilinch choralar koʻradi;
respublikaga xorijiy davlatlardan keladigan mahsulotlarni sogʻlomlashtirish, shuningdek, transport vositalarini TIF maskani yoki maxsus joylarda zararsizlantirish (fumigatsiya)ni nazorat qiladi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning xorijiy davlatlardan respublika hududiga kirib kelishidan himoya qiladi;
olib kirilayotgan, olib chiqilayotgan va tranzit tarzida olib oʻtilayotgan karantin ostidagi mahsulotlar oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablariga muvofiqligini nazorat qiladi;
qonunchilikda belgilangan tartibda oʻsimliklar karantini sohasidagi hujjatlarni, xususan, transport birliklarini ochish toʻgʻrisidagi dalolatnomani, karantin koʻrigi dalolatnomasini, fitosanitariya sertifikatini, ichki fitosanitariya sertifikatini va reeksport uchun fitosanitariya sertifikatlarini rasmiylashtirib beradi;
tegishli organlar va tashkilotlarni chegaraoldi hududlarda, qoʻshni davlatlarda yuzaga kelgan karantin holati toʻgʻrisida xabardor qiladi, oʻsimliklar karantiniga doir tadbirlarni amalga oshiradi hamda zarur tavsiyalar beradi;
qishloq xoʻjaligi va karantin ostidagi mahsulotlarni bir hududdan boshqa bir hududga tashishda fitosanitariya talablari va qoidalariga rioya etilishi hamda shu yoʻnalish boʻyicha oʻsimliklar karantiniga doir tadbirlar bajarilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga tashxis qoʻyish maqsadida laboratoriya tekshiruvlari va boshqa tekshiruvlar oʻtkazilishini tashkil etadi;
oʻsimliklar karantini qoidalariga nomuvofiqlik va fitosanitariya talablari buzilganligi faktlari aniqlanganda temir yoʻl vagonlaridan, kemalardan, samolyotlardan va boshqa transport vositalaridan foydalanishga doir taqiq oʻrnatadi;
olib kirilayotgan, olib chiqilayotgan va tranzit tarzida olib oʻtilayotgan karantin ostidagi mahsulotlarning oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablariga nomuvofiqligi aniqlanganda karantini ostidagi mahsulotni vaqtincha ushlab turish, olib qoʻyish va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilish tadbirlarini amalga oshiradi;
xorijiy tajriba hisobga olingan holda oʻsimliklar karantini va himoyasi hamda fitosanitariya xavfsizligi tizimidagi normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirishga oid takliflar kiritadi;
oʻsimliklar karantini sohasida pullik xizmatlar koʻrsatishda tarif siyosatini shakllantirishga doir takliflar tayyorlaydi;
markaziy apparat nomenklaturasiga kiritilgan lavozimlarga kadrlarni tanlaydi va tavsiya etadi;
hududiy boʻlinmalarning oʻsimliklar karantini sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirishga boʻlgan ehtiyojlarini oʻrganadi, shuningdek, ushbu masala yuzasidan aniq takliflar kiritadi;
hududiy boʻlinmalar faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilishni, axborot tizimlari va resurslarini himoya etishni taʼminlaydi.
17. Hududiy boʻlinmalar oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari hamda begona oʻtlarni oʻz vaqtida aniqlash maqsadida qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlar, davlat oʻrmon fondi, qoʻriqlanadigan tabiiy hududlar, oʻsimlik mahsulotlarini saqlash, qayta ishlash va sotish joylari, oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar olib kiriladigan maskanlar va ularga tutash hududlarni nazorat tekshiruvlaridan oʻtkazadi;
aniqlangan zararlanish oʻchoqlari tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik va ularni bartaraf etish, shuningdek, oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlar kirib keladigan yoʻllarni aniqlash va toʻsish ishlarini amalga oshiradi;
tegishli organlar va tashkilotlarni chegara oldi hududlar, chegaradosh davlatlarda yuzaga kelgan karantin vaziyati toʻgʻrisida xabardor qiladi, karantin tadbirlarini amalga oshiradi va zarur tasviyalar beradi;
oʻsimlik klinikalari monitoringini olib boradi;
davlat boshqaruvi organlari, yuridik va jismoniy shaxslarga zarur fitosanitariya talablarini bajarish, shuningdek, oʻsimliklar karantini va himoyasi, kimyoviy himoya vositalari hamda mineral oʻgʻitlarni sotish, saqlash va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi haqida taqdimnomalar yuboradi;
oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarni zararsizlantirish hujjatlari, fitosanitariya sertifikati, ichki fitosanitariya sertifikati, reeksport fitosanitariya sertifikati va boshqa hujjatlar berilishini tashkil qiladi;
oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarni, zarurat boʻlganda esa respublikaga xorijiy davlatlardan keladigan transport vositalarini TIF maskani yoki maxsus joylarda zararsizlantirish (fumigatsiya) ishlarini amalga oshiradi, oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar uchun fitosanitariya sertifikatlari, reeksport fitosanitariya sertifikatlari va boshqa hujjatlarning reyestrini yuritadi;
karantin ostidagi mahsulot olib kirilayotganda, Oʻzbekiston Respublikasi hududida tashilayotganda, olib chiqilayotganda transport vositalaridagi va boʻsh omborlardagi fumigatsiya ishlari faqat Agentlikning zararsizlantirish (fumigatsiya) boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi va ularning yakuni boʻyicha zararsizlantirish toʻgʻrisidagi dalolatnoma rasmiylashtiriladi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan karantin xususiyatidagi favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda oʻzaro hamkorlik qiladi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda fitosanitariya xavfsizligini taʼminlash, oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish choralarini koʻradi;
aholini hududiy boʻlinmalar faoliyati haqida xabardor qilish ishlarini tashkil qiladi va tizimli asosda amalga oshiradi, jismoniy va yuridik shaxslarning hududiy boʻlinmalar vakolatiga kiritilgan masalalar yuzasidan murojaatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda zarur choralar koʻradi;
jismoniy va yuridik shaxslar vakillarini qabul qiladi, yuridik va jismoniy shaxslarning murojaatlari bilan ishlash holatini tahlil qiladi, interfaol “qayta aloqa” va “virtual qabulxona” mexanizmini joriy etadi;
yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish doirasida yillik, choraklik va oylik ish rejalari, shuningdek, aniq yoʻnalishdagi ishlar boʻyicha tadbirlarni ishlab chiqadi hamda Agentlik bilan belgilangan tartibda kelishadi;
Agentlik hayʼati va ilmiy-texnik kengashlari ish rejalarini tayyorlashda ishtirok etadi;
Aholini oʻsimliklar karantini va himoyasi faoliyatining maqsadlari, vazifalari va aniq natijalari toʻgʻrisida xabardor qilish maqsadida ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlik qiladi.
Hududiy boʻlinmalar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.
4-§. Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlarining vazifalari va funksiyalari
18. Quyidagilar Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) boʻlimlari)ning asosiy vazifalari hisoblanadi:
tegishli tuman (shahar) hududida Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi masalalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlarini, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari, yuqori turuvchi rahbariyat topshiriqlarini bajaradi;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan hamkorlik qiladi;
oylik, choraklik va yillik hisobotlar, maʼlumotlar va statistika maʼlumotlari oʻz vaqtida taqdim etilishini taʼminlaydi;
karantin ostidagi mahsulotni yetishtirish, tayyorlash, saqlash, tashish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan oʻsimliklar karantini va himoyasi qoidalari va fitosanitariya talablariga rioya qilinishi boʻyicha davlat nazoratini olib boradi;
oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritadi va fitosanitariya dala nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik chorasini koʻradi;
zarur boʻlganda jismoniy va yuridik shaxslarga oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashishda yordam berish uchun zararsizlantirish (fumigatsiya) boʻlimlarini jalb qiladi va ularning ishini tashkil qiladi;
qishloq xoʻjaligiga yetkazib beriladigan barcha turdagi mineral va mikrobiologik oʻgʻitlar sifatini nazorat qilishni, tuproq va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tarkibidagi pestitsid, nitrat va ogʻir metall tuzlari qoldiqlarini dala sharoitida radiologik-toksikologik tahlillardan oʻtkazishni tashkil etadi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha prognoz olib boradi, oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashning uygʻunlashgan samarali usullarini belgilaydi hamda ijrosini nazorat qiladi;
oʻsimliklar klinikalari va biolaboratoriyalar bilan hamkorlikdagi tizimli ishlarni olib boradi;
oʻz faoliyatiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishni, axborot tizimlari va resurslari himoyasini taʼminlaydi.
Tuman (shahar) boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.
19. Tuman (shahar) boʻlimlari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
oʻsimliklarni himoya qilish tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha kalendar (ishchi) rejalar tuzadi;
oylik, choraklik va yillik hisobotlar, maʼlumotlar va statistik maʼlumotlarni yuritadi;
karantin ostidagi mahsulotni yetishtirish, tayyorlash, saqlash, tashish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, yuridik va jismoniy shaxslarga qonunchilikda belgilangan tartibda ichki fitosanitariya sertifikatini rasmiylashtirib beradi;
tuman (shahar) hududlarida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda karantindagi hudud va mikrohududlarni belgilaydi;
davlat inspektorlari vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha zarur hujjatlarni tayyorlaydi;
respublikada oʻsimliklar karantini ahamiyatiga ega zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlar tarqalishini nazorat qiladi;
urugʻlik, oʻsimlik, oʻsimlik xomashyosi, boshqa oʻsimlik mahsulotlari va xalq isteʼmol tovarlarini mamlakat ichida tashish, eksport qilish uchun olib chiqishning karantin qoidalari hamda ulardan foydalanish shartlariga rioya etilishini nazorat qiladi;
karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlardan xoli urugʻlik va ekish materiallari yetishtirilishini taʼminlash maqsadida koʻchatxonalar, ilmiy-tadqiqot muassasalari va manzarali-gulchilik xoʻjaliklarida ekinlar hamda koʻchatlarni nazorat qiladi;
oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlarining fitosanitariya tozaligini taʼminlash, oʻtkaziladigan laboratoriya tekshiruvlari xulosalarini olish asosida oʻrmonlar, qishloq xoʻjaligi ekinlarida karantindagi zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlar borligi yoki yoʻqligini aniqlash maqsadida dala nazoratini amalga oshiradi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurash ishlarini tashkil etadi;
qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilgan hududlarda oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning tarqalgan maydoni, zarar yetkazish darajasini oʻrganish yuzasidan tizimli monitoring yuritadi hamda ularga qarshi kurash boʻyicha aniq tadbirlarni belgilaydi;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlardan agrotexnik, kimyoviy, biologik va boshqa vositalar bilan himoya qilish boʻyicha profilaktik va fitosanitariya tadbirlari majmuasining bajarilishini taʼminlaydi;
fitosanitariya tadbirlarining iqtisodiy samaradorligini aniqlaydi;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni oshirish va ekin hosildorligi yoʻqotilishlarining oldini olish maqsadida oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurashda progressiv texnologiya va eng ilgʻor amaliyotlarni joriy etadi;
urugʻlik va ekish materialining entofitopatologik holati ustidan nazoratni taʼminlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalari bilan ishlash uchun moddiy-texnika vositalari, maxsus kiyimlar, shaxsiy himoya vositalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini yetkazib berish, toʻgʻri saqlash va hisobga olishni tashkil etadi, ulardan oqilona foydalanishni taʼminlaydi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalari bilan ishlash qoidalarini xodimlarga oʻrgatish ishlarini olib boradi;
oʻsimliklar karantini va himoyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini nazorat qiladi;
oʻz faoliyatiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etadi, axborot tizimlari va resurslari himoyasini taʼminlaydi.
Tuman (shahar) boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham bajarishi mumkin.
4-bob. Agentlik, uning markaziy apparati hamda hududiy boʻlinmalari huquqlari hamda javobgarligi
1-§. Agentlikning huquqlari va javobgarligi
20. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish doirasida quyidagi huquqlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda kiritish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarda davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtirish;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur axborotni belgilangan tartibda soʻrab olish;
vazirliklar, idoralar, shu jumladan, davlat statistika organlaridan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur maʼlumotlarni, xususan statistika axborotlarini bepul olish;
Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlarga biriktirilgan davlat mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida bir boʻlinmadan ikkinchisiga belgilangan tartibda oʻtkazish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi davlat xizmati xodimlari oʻz faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari parametrlarini bajarishini hisobga olgan holda ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdori hamda shartlarini belgilash;
Vazirlar Mahkamasi, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha xalqaro darajada Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda himoya qilish;
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish, Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha idoralararo xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi islohotlarni amalga oshirish masalalarini koʻrib chiqish bilan bogʻliq hayʼat majlislarida belgilangan tartibda ishtirok etish;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarga oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi huquqbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar yuborish;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlariga fitosanitariya xavfsizligi hamda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini bajarmagani yoki tegishli ravishda bajarmagani uchun belgilangan tartibda taʼsir choralarini qoʻllash uchun takliflarni Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritish;
oʻz vakolati doirasida normativ-huquqiy hujjatlar, zarur hollarda davlat boshqaruvining boshqa organlari bilan birgalikda Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha belgilangan tartibda qoʻshma qarorlar hamda boshqa hujjatlar qabul qilish;
oʻz vakolati doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarda ishtirok etish hamda ularni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunday tadbirlarda qatnashish;
ijtimoiy sheriklik doirasida nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini sohani rivojlantirish dasturlari hamda normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va amalga oshirishga jalb qilish;
nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan bitim va shartnomalar tuzish, qoʻshma loyihalar va rejalar ishlab chiqish, qoʻshma tadbirlar tashkil etishga qaratilgan maslahatlashuvlar hamda muzokaralar oʻtkazish;
fitosanitariya xavfsizligi hamda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida axborot-tahlil hamda ekspert ishlarini amalga oshirish uchun ilmiy-tadqiqot, texnologik, loyiha-konstruktorlik tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari, shuningdek, olimlar va malakali mutaxassislarni, shu jumladan, chet ellik olimlar hamda mutaxassislarni shartnoma asosida belgilangan tartibda jalb etish;
xorijiy davlatlarning ushbu yoʻnalishda faoliyat koʻrsatuvchi vazirliklari (idoralari), xalqaro tashkilotlar, moliya institutlari, ilmiy-tadqiqot institutlari, firma va kompaniyalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy davlatlar elchixonalari va missiyalari, xalqaro hamda xorijiy tashkilotlar bilan belgilangan tartibda majlislar va videokonferensiyalar oʻtkazish;
fitosanitariya xavfsizligi hamda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida xorijiy davlatlar bilan hamkorlik boʻyicha hukumatlararo agentliklar va komissiyalar ishida ishtirok etish;
xorijiy davlatlarning fitosanitariya xavfsizligi hamda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo tashkilotlari, idoralari, agentliklari va boshqa turdosh tuzilmalari bilan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisida xalqaro huquq normalariga muvofiq idoralararo shartnomalar (bitimlar, protokollar, memorandumlar) tayyorlash hamda tuzishda ishtirok etish;
Agentlik va uning tashkilotlari moddiy-texnika bazasini yaxshilash choralarini koʻrish;
Agentlikning direktori hamda uning oʻrinbosarlari Agentlik nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish hamda jarima tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllash.
Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
21. Agentlik quyidagilar uchun javob beradi:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi, shuningdek, fitosanitariya xavfsizligi hamda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi davlat siyosatining samarali amalga oshirilishi;
respublika hududida oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha tadbirlarning oʻz vaqtida amalga oshirilishi;
iqtisodiyot tarmoqlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarning xorijiy davlatlardan respublika hududiga kirib kelishidan himoya qilish;
karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarni oʻz vaqtida aniqlash, ularning tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik va yoʻq qilishni tashkil etish, shuningdek, respublikaning ular mavjud boʻlmagan hududlariga kirib borishining oldini olish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha barcha tadbirlarning oʻtkazilishi, bu boradagi zarur ishlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi, qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
Agentlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar hamda boshqa hujjatlar loyihalarini sifatli tayyorlash, ularni amalga oshirishning yakuniy natijalari va oqibatlari, shuningdek, Agentlik qabul qiladigan qarorlar sifati;
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasini rivojlantirish, shuningdek, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish va sohadagi muammoli masalalarni hal etish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning sifatli amalga oshirilishi;
fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishi hamda ularni himoya qilishni taʼminlash.
2-§. Agentlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi
22. Agentlik markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va boshqa idoraviy mansub tashkilotlardan Agentlik markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan masalalarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tahlil qilish hamda ishlab chiqish uchun zarur materiallar va maʼlumotlarni soʻrab olish;
zarur boʻlganda Agentlikda koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar hamda boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun hududiy boʻlinmalar va ilmiy-tadqiqot instituti hamda tizim tashkilotlari rahbarlari va mutaxassislarini belgilangan tartibda jalb qilish, ushbu maqsadlarda ekspert hamda ishchi guruhlar tashkil etish;
hududiy boʻlinmalar va ilmiy-tadqiqot instituti va tizim tashkilotlaridan ular kiritgan normativ-huquqiy hujjatlar hamda boshqa hujjatlar loyihalarini puxta ishlab chiqishni talab qilish, zarur boʻlganda ularni mukammal tayyorlash uchun qaytarish;
hududiy boʻlinmalar va ilmiy-tadqiqot instituti hamda tizim tashkilotlari rahbarlari hamda vakillari bilan majlislar oʻtkazish;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlariga Agentlikka yuklangan hamda tezkor hal etishni talab etadigan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha belgilangan tartibda topshiriqlar berish;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi topshiriqlari, shuningdek, Agentlik hamda uning rahbariyati hujjatlari va topshiriqlarini bajarish boʻyicha faoliyatini oʻrganish hamda tekshirish;
fitosanitariya xavfsizligi va oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi bilan bogʻliq materiallarni vakolatli organlar va huquqni muhofaza qilish organlariga belgilangan tartibda yuborish;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining rahbarlarini lavozimga tayinlash hamda lavozimdan ozod etish toʻgʻrisidagi takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
Agentlik tizimida budjet mablagʻlaridan oqilona foydalanishni tizimli nazorat qilish, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini tekshirish hamda taftish qilish.
Agentlik markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
23. Agentlik markaziy apparati quyidagilar uchun masʼul:
Agentlik tuzilmasiga kiradigan tashkilotlar bilan birgalikda Agentlikka yuklangan vazifalar hamda funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning kirib kelishi, tarqalishi, shuningdek, kengayishiga yoʻl qoʻymaslik va ularni bartaraf etishga doir kompleks tizimni ishlab chiqish, ularga qarshi kurashish tadbirlarining oʻz vaqtida amalga oshirilishi;
mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar importi, ulgurji va chakana savdosi faoliyatini litsenziyalash va ushbu sohani tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini monitoring qilish boʻyicha kompleks tizimni ishlab chiqish;
Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Agentlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash ishlarini tashkil etish;
Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar hamda boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Agentlik qabul qiladigan qarorlarni tayyorlash va ekspertizadan oʻtkazish sifati;
Agentlikning tarkibiy boʻlinmalari va markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari tomonidan oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasini tartibga solish, shuningdek, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish hamda ularning oʻsimliklar karantini sohasidagi muammoli masalalarini hal etish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar amalga oshirilishini tashkil etish;
iqtisodiyot tarmoqlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarning xorijiy davlatlardan respublika hududiga kirib kelishidan himoya qilish;
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo boʻyicha barcha tadbirlarning oʻtkazilishi, bu boradagi zarur ishlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi, qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini taʼminlash;
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi qonunchilik ijrosini nazorat qilishni taʼminlash;
oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida tarif siyosatini va koʻrsatiladigan xizmatlarni hisobga olish tizimini takomillashtirish;
tarkibiy boʻlinmalar, markaziy apparat, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining kadrlar salohiyatini shakllantirish;
oʻsimliklar klinikalari, biolaboratoriyalar faoliyati monitoringining samarali tizimini tashkil etish.
3-§. Hududiy boʻlinmalarning huquqlari va javobgarligi
24. Hududiy boʻlinmalar oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
davlat boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan boshqarmalar vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur axborotni belgilangan tartibda soʻrab olish;
sohadagi hududiy boʻlinmalar vakolatiga kiradigan muhim muammolarni koʻrib chiqish boʻyicha idoralararo komissiyalar va kengashlarni hududiy darajada tashkil etish;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga hududiy boʻlinmalar vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
davlat boshqaruvi hududiy organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasida islohotlarni amalga oshirish masalalarini koʻrib chiqishga bagʻishlangan majlislarida belgilangan tartibda ishtirok etish;
davlat boshqaruvi hududiy organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, yuridik va jismoniy shaxslarga oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi huquqbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi taqdimnomalarni belgilangan tartibda yuborish;
davlat boshqaruvi hududiy organlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlarini oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini bajarmagani yoki tegishli ravishda bajarmagani uchun belgilangan tartibda javobgarlikka tortish boʻyicha takliflarni Agentlikka koʻrib chiqish uchun kiritish;
Oʻzbekiston Respublikasiga import qilish uchun moʻljallangan va tarkibida oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar boʻlgan yuklarni tekshirish, ular oʻsimliklar karantini obyektlari bilan zararlangani yoki zararlanmaganini aniqlash va zarur boʻlganda vizual tekshirish, namunalar olish hamda tekshirish va boshqa usullar orqali yuklar holatini tasdiqlash;
Agentlikning hayʼati va ilmiy-texnik kengashi ishlarida ishtirok etish;
Agentlik topshirigʻiga binoan oʻsimliklar karantini sohasidagi masalalar boʻyicha majlislar va seminarlar tashkil etish hamda oʻtkazish;
hududiy boʻlinmalarning moddiy-texnika bazasini yaxshilashga doir takliflarni Agentlikka kiritish;
hududiy boʻlinmalar vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan daʼvogar va javobgar boʻlish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi bilan bogʻliq materiallarni vakolatli organlar va huquqni muhofaza qilish organlariga belgilangan tartibda yuborish;
Agentlikka axborot taqdim etish, hududiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining malakasini oshirish kurslarini tashkil etishga koʻmaklashish;
olib kirilayotgan, olib chiqilayotgan va tranzit tarzida olib oʻtilayotgan karantin ostidagi mahsulotlarning oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablariga nomuvofiqligi aniqlanganda karantini ostidagi mahsulotni vaqtincha ushlab turish, olib qoʻyish va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilish tadbirlarini amalga oshirish;
hududiy boʻlinmalar boshliqlari hamda ularning oʻrinbosarlari Agentlik nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish hamda jarima tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllash;
davlat inspektorlari oʻz vakolatlariga muvofiq maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnomalar tuzish;
fitosanitariya xavfsizligi, oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasida isteʼdodli va malakali yosh kadrlarni jalb etish.
Hududiy boshqarmalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
25. Hududiy boʻlinmalar quyidagilar uchun javob beradi:
Agentlikning hududiy boʻlinmalariga yuklangan vazifalar hamda funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
iqtisodiyot tarmoqlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarning xorijiy davlatlardan faoliyat yuritayotgan hududlarga kirib kelishidan himoya qilish;
karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarni oʻz vaqtida aniqlash, tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik va bartaraf etishni tashkil etish, shuningdek, respublikaning ular mavjud boʻlmagan hududlariga kirib borishining oldini olish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha barcha tadbirlarning oʻtkazilishi, bu boradagi zarur ishlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi, qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha davlat xizmati inspektorlarining Oʻzbekiston Respublikasiga xorijiy davlatlardan olib kelinadigan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarni respublika hududidagi maskanlarda tekshirish;
karantin ruxsatnomasi berilgan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar turlarining fitosanitariya tozaligi;
fitosanitariya sertifikati berilgan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulot turlarining fitosanitariya tozaligi;
hududiy boʻlinmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha barcha tadbirlarning oʻtkazilishi, bu boradagi zarur ishlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi, qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
tumanlarda (shaharlarda) aniqlangan muammolarni chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida faoliyat yuritayotgan hududda oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasini rivojlantirishga doir takliflar tayyorlash;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasini rivojlantirish, muammoli masalalarni hal etish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni samarali amalga oshirish;
fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari hamda qonuniy manfaatlariga rioya etilishi va ularni himoya qilishni taʼminlash;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi qonunchilik ijrosi nazoratini taʼminlash, uni buzish holatlarini oʻz vaqtida koʻrib chiqish va oʻz vakolati doirasida tegishli choralar koʻrish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasida tarif siyosatini va koʻrsatiladigan xizmatlarni hisobga olish tizimining takomillashtirilishi.
4-§. Tuman (shahar) boʻlimlarining huquq va javobgarligi
26. Tuman (shahar) boʻlimlari oʻzlariga yuklangan vazifalar hamda funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
davlat boshqaruvi organlarining tuman boʻlimlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur axborotni belgilangan tartibda soʻrab olish;
davlat boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga Agentlikning tumanlar (shaharlar) boʻlimlari vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlarini sogʻlomlashtirish, shuningdek, omborxonalar va transport vositalarini zararsizlantirish (fumigatsiya)ni nazorat qilish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga qarshi kurash tadbirlarini nazorat qilish;
davlat boshqaruvining hududiy organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi masalalarni koʻrib chiqishga bagʻishlangan majlislarida belgilangan tartibda ishtirok etish;
davlat boshqaruvi hududiy organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa organlar va fuqarolarga oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasida huquqbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni belgilangan tartibda yuborish;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha bajarilishi shart boʻlgan koʻrsatmalar berish;
temir yoʻl vagonlari, suv transporti, samolyotlar va boshqa transport vositalarining oʻsimliklar karantini qoidalariga mos kelmasligi va talablarni buzish holatlari aniqlanganda ulardan foydalanishni taqiqlash;
Oʻzbekistonga import qilish uchun moʻljallangan va tarkibida oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar boʻlgan yuklarni tekshirish, ular oʻsimliklar karantini obyektlari bilan zararlangani yoki zararlanmaganini aniqlash va zarur boʻlganda, vizual tekshirish, namunalar olish hamda tekshirish va boshqa usullar orqali yuklar holatini tasdiqlash;
fitosanitariya harakatlarini amalga oshirish, oʻsimliklar karantini obyektlari yoki oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarga ishlov berish, ularni utilizatsiya qilish, qaytarib yuborish yoxud ajratib qoʻyish usullarini belgilash;
temir yoʻl stansiyalari va avtovokzallar (avtostansiyalar), aeroportlar, daryo bandargohlari (pristanlar), pochtamtlar, omborlar, tegirmonlar hududi va binosi, yoʻlovchi va yuk vagonlari, samolyotlar, daryo floti kemalari, koʻrgazmalar, botanika bogʻlari, ilmiy-tadqiqot institutlari, tajriba stansiyalari, dehqon va fermer xoʻjaliklari, tashkilotlar va idoralar hududlariga, fuqarolarning tomorqa uchastkalariga, shuningdek, urugʻlar, oʻsimliklar va boshqa oʻsimlik mahsulotlarini tayyorlash, qayta ishlash va sotish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar hududiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda asoslangan dalillar mavjud boʻlganda hamda xizmat vazifasini bajarish jarayonida moneliksiz kirish;
oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar namunalarini belgilangan tartibda tekshirish, shuningdek, keyinchalik laboratoriya tekshiruvlari va tegishli ekspertizalar oʻtkazish uchun namunalar olish;
oʻsimliklar karantini obyektlari aniqlanganda karantin qoidalariga muvofiq oʻsimliklar karantini boʻyicha cheklovlar belgilash;
oʻsimliklar karantini obyektlari aniqlanganda xorijiy davlatlardan olib kelingan oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotni ushlab turish, olib qoʻyish va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilish;
davlat chegarasidan oʻtkazish maskanlari, temir yoʻl stansiyalari, avtovokzallar (avtostansiyalar), aeroportlar, daryo bandargohlari (pristanlar), pochtamtlar orqali olib kelinayotgan va joʻnatilayotgan yuklar toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etishni, zarur boʻlganda — oʻz hududida oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlarni tekshirish va zararsizlantirish (fumigatsiya) uchun transport vositalari, yordamchi ishchilar, xizmat binolari va yordamchi materiallar berilishini talab qilish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlardan agrotexnik, kimyoviy, biologik va boshqa vositalar bilan himoya qilish boʻyicha profilaktik va fitosanitariya tadbirlari majmuasining bajarilishini nazorat qilish;
fitosanitariya harakatlarini olib borish, oʻsimliklar karantini obyekti yoki karantin mahsulotlarini qayta ishlash, yoʻq qilish, qayta joʻnatish yoki karantin obyektlarini izolyatsiya qilish usullarini aniqlash;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini toʻgʻri saqlash va hisobga olishni nazorat qilish, ulardan oqilona foydalanishni taʼminlash;
tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari Agentlik nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish hamda jarima tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllash;
davlat inspektorlari oʻz vakolatlariga muvofiq maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnomalar tuzish.
Tuman (shahar) boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
27. Tuman (shahar) boʻlimlari quyidagilar uchun javob beradi:
tumanlardagi (shaharlardagi) davlat inspektorlari zimmasiga yuklangan vazifalar hamda funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
iqtisodiyot tarmoqlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlar xorijiy davlatlardan tumanlar (shaharlar) hududlariga kirib kelishidan himoya qilish;
karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarni oʻz vaqtida aniqlash, tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik va bartaraf etishni tashkil etish, shuningdek, respublikaning ular mavjud boʻlmagan hududlariga kirib borishining oldini olish;
oʻsimliklar karantini oʻchogʻining tarqalishiga yoʻl qoʻymaslik va oʻsimliklar karantini boʻyicha tadbirlar oʻtkazilishini tashkil etish;
fitosanitariya va oʻsimliklar karantini boʻyicha barcha tadbirlarning oʻtkazilishi, bu boradagi zarur ishlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi, qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklar mahsulotlarini ishlab chiqarish, tayyorlash, tashish, saqlash, qayta ishlash, sotish va ulardan foydalanishda oʻsimliklar karantini boʻyicha belgilangan qoidalarga rioya etilishi va tadbirlar amalga oshirilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
hududiy boʻlinmalar rahbariyatiga kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarni ishlab chiqish sifati, shuningdek, ular qabul qiladigan qarorlar sifati, ularning yakuniy natijalari va amalga oshirish oqibatlari;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining holatini tekshirish, ularning karantindagi obyektlari va boshqa zararli organizmlarning zarar yetkazish darajasini oʻrganish va ularga qarshi kurash boʻyicha aniq chora-tadbirlarni amalga oshirish;
oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha fitosanitariya tadbirlarini oʻz vaqtida amalga oshirish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlardan agrotexnik, kimyoviy, biologik va boshqa vositalar bilan himoya qilish boʻyicha profilaktik va fitosanitariya tadbirlari majmuasini amalga oshirish;
urugʻlik va ekish materialining entofitopatologik holatini oʻz vaqtida nazorat qilish;
pestitsidlarni tegishli tartibda saqlash va hisobga olishni tashkil etish va ulardan oqilona foydalanish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini nazorat qilish;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalari bilan ishlash qoidalarini ishchilarga oʻrgatish ishlarini olib borish;
Oʻzbekistonga kirib kelib tarqalgan oʻsimliklar karantini ahamiyatiga ega zararkunandalarning holati boʻyicha monitoring olib borish va dolzarb maʼlumotlarni yuritish;
aholini, ayniqsa, yoshlar, fermer xoʻjaliklari egalari va boshqa tadbirkorlik subyektlarini tashvishga solayotgan dolzarb muammolarni, shuningdek, tumanlarni (shaharlarni) rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan tizimli kamchiliklarni aniqlash, tumanni (shaharni) rivojlantirish dasturiga kiritish uchun takliflar tayyorlash hamda kiritish;
tuman (shahar)larda fitosanitariya xavfsizligi sohasini rivojlantirish, muammoli masalalarni hal etish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni samarali amalga oshirish;
fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari hamda qonuniy manfaatlariga rioya etilishi va ularni himoya qilishni taʼminlash.
5-bob. Agentlik rahbarlarining asosiy funksional vazifalari
28. Quyidagilar Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;
Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PQ-5185-son qaroriga , boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq Agentlikka yuklangan vazifalar hamda funksiyalar bajarilishini tashkil qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy va hududiy boʻlinmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan konsepsiyalar, kompleks dasturlar hamda tadbirlar amalga oshirilishini chuqur hamda tanqidiy tahlil qilish;
Agentlik, uning tarkibiy boʻlinmalari va hududiy boʻlinmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishilishini soʻzsiz taʼminlash borasida amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan Agentlik faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi hamda uning Rayosati majlislarida masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Agentlik xodimlarini tizimli qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil qilish;
Agentlik tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur sharoitlar tashkil etish, Agentlik kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan nomzodlarning, shuningdek, Agentlikka ishga qabul qilinadigan boshqa kadrlarning professional darajasi, chuqur bilimga egaligi, ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlari yuqoriligi kafolatlanganini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishi hamda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini tashkil qilish, Vazirlar Mahkamasi apparatida ularni mukammal ishlab chiqish, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlari va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq Agentlikning qonun loyihalariga doir faoliyatini tashkil etish;
Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq hamda har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan puxta oʻtkazish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tartibga solish taʼsirini baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son qaroriga asosan tadbirkorlik faoliyatiga, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga, shuningdek, atrof muhitga taʼsir koʻrsatuvchi barcha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamentiga va Vazirlar Mahkamasining Reglamentiga muvofiq belgilangan muddatlarda kelishish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarori va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarori talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Agentlik rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarida boʻlishini tashkil etish, xizmat safarlarining asosliligi, samaradorligi va natijadorligini hamda xizmat safarlari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishni taʼminlash;
Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalasini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi yoki qolmasligi maqsadga muvofiqligi haqidagi masalani koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Agentlik xodimlari tomonidan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq davlat boshqaruvi organlar tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, ularning sodir etilishiga koʻmaklashadigan sabablar hamda sharoitlarni huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Agentlik, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari faoliyatiga ishlarni tashkil qilishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;
aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlik qilishda “yagona darcha” tamoyilini joriy etish, Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish orqali davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil qilish, aholi bilan bevosita va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddatlar va tartibda jismoniy shaxslarni hamda yuridik shaxslar vakillarini muntazam shaxsan qabul qilish, shu jumladan, sayyor qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, Agentlik xodimlari va rahbariyatining qabulxonalar faoliyatida faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasiga tushadigan murojaatlar oʻz vaqtida hamda toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya etish;
Agentlik faoliyatining ochiqligini taʼminlash masalasida qonun hujjatlarini amalga oshirish;
fitosanitariya xavfsizlik, oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo tizimiga yangi boshqaruv uslublarini joriy etish, jumladan, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan yoki davlat-xususiy sheriklik shaklida turli hamkorlik shakllarini tatbiq etish;
ijtimoiy sheriklik doirasida fitosanitariya xavfsizlik, oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida faoliyatning nodavlat notijorat tashkilotlar hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari tomonidan qoʻllab-quvvatlanishini talab etadigan ustuvor yoʻnalishlarini belgilash;
Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining xodimlari bajarishi shart boʻlgan buyruqlar qabul qilish hamda koʻrsatmalar berish;
zarur boʻlganda markaziy apparat, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining boshqaruv xodimlarining cheklangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish;
Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining shtat jadvalini, shuningdek, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan xarajatlari smetasini tasdiqlash;
Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari toʻgʻrisidagi nizom va ustavlarni, shuningdek, Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlarining namunaviy nizomlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;
soha xodimlarini koʻkrak nishonlari va faxriy yorliqlar bilan belgilangan tartibda mukofotlash toʻgʻrisidagi masalani hal etish, Agentlik tizimining alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini faxriy unvonga hamda Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlariga taqdim etish;
Agentlik markaziy apparati xodimlarini, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish;
Agentlik mulkini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash;
oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi faoliyatini doimiy monitoring qilish.
29. Quyidagilar Agentlik direktori birinchi oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Agentlik direktori vaqtincha boʻlmaganda tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;
Direktor oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishilishini baholashning asosiy mezonlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari bilan kelishgan holda belgilangan tartibda tasdiqlangan topshiriqlar oʻz muddatida bajarilishini taʼminlash;
tegishli oʻrinbosarlar va Agentlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilashda, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlashda ishtirok etish, Agentlik faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻrinbosarlar va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini oshirishni taʼminlash;
Agentlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va unga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish va uning faoliyatining mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan konsepsiyalar, kompleks dasturlar hamda tadbirlar amalga oshirilishini chuqur hamda tanqidiy tahlil qilish;
mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarning prognoz koʻrsatkichlarga erishishini soʻzsiz taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini tizimli ravishda eshitish hamda qayd etilgan koʻrsatkichlarga erishish borasida ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;
mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalar rahbarlarining har choraklik rejalarini tasdiqlash va ularning bajarilishini nazorat qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik hayʼati qarorlari, Agentlik direktorining buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
Agentlik direktoriga mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishga doir takliflar taqdim etish, ularning professional darajasi, chuqur bilimga, amaliy tajribaga egaligi, ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarining yuqoriligi kafolatlanganini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarning normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini sifatli tayyorlashini taʼminlash, Agentlik tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik muhokama etish uchun koʻrib chiqish hamda viza qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq ularning Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Agentlik direktorining topshirigʻiga binoan Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari himoyasida ishtirok etish;
Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq hamda har tomonlama koʻrib chiqish, ularni huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan puxta oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarori va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarori talablariga qatʼiy muvofiq ravishda xizmat safarlarida boʻlish, xizmat safarlarining asosliligi, samaradorligi va natijadorligini hamda xizmat safarlari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishni taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, ularning Agentlik hayʼati majlislarida shaxsiy hisobotlarini eshitish va yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
soha faoliyatiga taalluqli masalalar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy choralar koʻrish, qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Agentlik rahbariyatiga kiritish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalasini hal qilish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi yoki qolmasligi maqsadga muvofiqligi haqidagi masalani koʻrib chiqish toʻgʻrisida Agentlik direktoriga takliflar kiritish, funksional majburiyatlar va yuklangan vazifalarning bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashadigan sabablar hamda sharoitlarni huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Agentlik rahbariyatiga davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirishga doir takliflar kiritish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil qilish, aholi bilan bevosita va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddatlar va tartibda jismoniy shaxslarni hamda yuridik shaxslar vakillarini muntazam shaxsan qabul qilish, shu jumladan, sayyor qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasiga tushadigan murojaatlar oʻz vaqtida hamda toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya etish;
respublika hududlarida oʻsimlik zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashni tashkil etish ustidan nazorat qilish;
paxta, boshoqli don va moyli ekinlar maydonlari nazoratini tashkil etish;
dala nazorati faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha ishlarni amalga oshirish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga biologik kurashish uchun biologik laboratoriyalarni tashkil etish;
mamlakatimizda qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimlik ekinlarining fitosanitariya tozaligini taʼminlash maqsadida bogʻlar, tokzorlar, sabzavotlar va qovunlar ekilgan maydonlarda, dala va issiqxonalarda, shuningdek, oʻrmon yerlarida fitosanitariya nazoratini tashkil etish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlardan biologik nazorat va biologik himoya qilish uchun yaratilgan oʻsimliklar faoliyatini nazorat qilish;
chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash faoliyatini tizimli tashkil etish;
mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar importi, ulgurji va chakana savdosi faoliyatini litsenziyalash boʻyicha faoliyatni tashkil etish;
ijro intizomining yagona idoralararo elektron tizimi “Ijro.gov.uz” orqali buyruqlar va vazifalar ijrosini taʼminlash;
Agentlik rahbariyatiga mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirishga doir tegishliligi boʻyicha takliflar kiritish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish uchun Agentlik mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar boʻyicha grant mablagʻlarini jalb etish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarning moddiy-texnika bazasini yaratish va takomillashtirish choralarini koʻrish;
Agentlik mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan “E-Fitouz” avtomatlashtirilgan axborot tizimi vazifalari bajarilishini tegishliligi boʻyicha nazorat qilish.
30. Quyidagilar Agentlik direktori oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
Agentlik direktori yoki uning birinchi oʻrinbosari vaqtincha boʻlmaganda, tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;
Agentlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va unga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish va uning faoliyatining mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan konsepsiyalar, kompleks dasturlar hamda tadbirlar amalga oshirilishini chuqur hamda tanqidiy tahlil qilish;
mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarning prognoz koʻrsatkichlarga erishishini soʻzsiz taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini tizimli ravishda eshitish hamda qayd etilgan koʻrsatkichlarga erishish borasida ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;
mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalar rahbarlarining har choraklik rejalarini tasdiqlash va ularning bajarilishini nazorat qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy va hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik hayʼati qarorlari, Agentlik direktorining buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
Agentlik direktoriga mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishga doir takliflar taqdim etish, ularning professional darajasi, chuqur bilimga, amaliy tajribaga egaligi, ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarining yuqoriligi kafolatlanganini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarning normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini sifatli tayyorlashini taʼminlash, Agentlik tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik muhokama etish uchun koʻrib chiqish hamda viza qoʻyish, Agentlik direktori tomonidan imzolash, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti talablariga muvofiq ularning Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi direktorining topshirigʻiga binoan Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq hamda har tomonlama koʻrib chiqish, ularni huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan puxta oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarori va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarori talablariga qatʼiy muvofiq ravishda xizmat safarlarida boʻlish, xizmat safarlarining asosliligi, samaradorligi va natijadorligini hamda xizmat safarlari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishni taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, ularning Agentlik hayʼati majlislarida shaxsiy hisobotlarini eshitish va yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
soha faoliyatiga taalluqli masalalar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy choralar koʻrish, qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Agentlik rahbariyatiga kiritish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalasini hal qilish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi yoki qolmasligi maqsadga muvofiqligi haqidagi masalani koʻrib chiqish toʻgʻrisida Agentlik direktoriga takliflar kiritish, funksional majburiyatlar va yuklangan vazifalarning bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashadigan sabablar hamda sharoitlarni huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Agentlik rahbariyatiga davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirishga doir takliflar kiritish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil qilish, aholi bilan bevosita va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlar va tartibda jismoniy shaxslarni hamda yuridik shaxslar vakillarini muntazam shaxsan qabul qilish, shu jumladan, sayyor qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasiga tushadigan murojaatlar oʻz vaqtida hamda toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya etish;
xorijiy davlatlardan respublika hududiga kirib kelishi va iqtisodiyot tarmoqlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan karantindagi va boshqa xavfli zararkunandalar, oʻsimliklar kasalliklari va begona oʻtlarni bartaraf qilishga qaratilgan ichki va tashqi karantin nazoratini tashkil etish;
dala nazorati va oʻsimliklar karantini monitoringi sohasidagi faoliyatni muvofiqlashtirish boʻyicha ishlarni amalga oshirish;
eksport qilinayotgan mahsulotlar, shuningdek, mamlakat hududiga olib kirilayotgan (eksport qilinayotgan) karantin ostidagi mahsulotlar sifatini nazorat qilishni oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar olib kiriladigan maskanlar va ularga tutash hududlarda muvofiqlashtirish;
fitosanitariya xavfni tahlil qilish va baholashni tashkil etish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarga biologik kurashish uchun biologik laboratoriyalarni tashkil etish;
fitosanitar tozalikni taʼminlash maqsadida karantin ostidagi mahsulotlar va omborlarni zararsizlantirish (fumigatsiya) boʻyicha ishlarni amalga oshirish;
ilgʻor tajribaga ega mamlakatlardan mutaxassislarni jalb qilgan holda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tizimi mutaxassislari uchun oʻquv tadbirlarini tashkil etish;
bogʻlar, tokzorlar va maydonlar, shuningdek eksportbop mahsulotlar yetishtiriladigan qadoqlash sexlari reyestrini shakllantirish ustidan nazoratni muvofiqlashtirish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimida mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi boʻyicha ishlarni tashkil etish;
ijro intizomining yagona idoralararo elektron tizimi “Ijro.gov.uz” orqali belgilangan buyruq va vazifalar ijrosini taʼminlash;
Agentlik rahbariyatiga mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirishga doir tegishliligi boʻyicha takliflar kiritish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish uchun mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar boʻyicha grant mablagʻlarini jalb etish choralarini koʻrish;
Agentlik tarkibiy boʻlinmalarining tegishliligi boʻyicha moddiy-texnika bazasini yaratish va takomillashtirish choralarini koʻrish;
oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarni aniqlash hamda ularga qarshi kurashish choralarini aniqlashga qaratilgan elektron mobil ilovalarni joriy etish va ishlab chiqish;
Agentlik mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan “E-Fitouz” avtomatlashtirilgan axborot tizimi vazifalari bajarilishini tegishliligi boʻyicha nazorat qilish.
32. Quyidagilar Agentlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
oʻz vakolatlari doirasida hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
prognoz koʻrsatkichlar bajarilishini tizimli tahlil qilish va Agentlikning mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarining mazkur koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha Agentlik direktorining mutasaddi oʻrinbosarlariga takliflar kiritish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik hayʼati qarorlari, Agentlik direktori va oʻrinbosarlarining buyruqlari hamda topshiriqlarining oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda qayd etilgan vazifalar va tadbirlarning oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining faoliyatiga amaliy va metodik koʻmaklashish;
tarkibiy boʻlinmalar faoliyati boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir takliflar ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik rahbariyatiga kiritish;
Agentlik direktori oʻrinbosarlariga tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishga doir takliflar taqdim etish, ularning professional darajasi, chuqur bilimga, amaliy tajribaga egaligi, ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarining yuqoriligi kafolatlanganini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
tarkibiy boʻlinmalarning normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini sifatli tayyorlashini taʼminlash, Agentlik tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik muhokama etish uchun koʻrib chiqish hamda imzolash, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq ularning Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, Agentlik rahbarining topshirigʻiga binoan Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq hamda har tomonlama koʻrib chiqish, ularni huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan puxta oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarori va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarori talablariga qatʼiy muvofiq ravishda xizmat safarlarida boʻlish, xizmat safarlarining asosliligi, samaradorligi va natijadorligini hamda xizmat safarlari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish va yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy boʻlinmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashadigan sabablar hamda sharoitlarni huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Agentlik direktoriga davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirishga doir takliflar kiritish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, aholi bilan bevosita va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddatlar va tartibda jismoniy shaxslarni hamda yuridik shaxslar vakillarini muntazam shaxsan qabul qilish, shu jumladan, sayyor qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasiga tushadigan murojaatlar oʻz vaqtida hamda toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya etish.
33. Quyidagilar hududiy boʻlinmalar rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
hududiy boʻlinmalar faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, ushbu boshqarmalarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari, shuningdek, Agentlik qarorlari bilan yuklangan vazifalar hamda funksiyalar bajarilishini tashkil qilish;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishish boʻyicha amaliy choralarni ishlab chiqish hamda amalga oshirish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻyicha tuman (shahar)lar inspektorlari, oʻsimliklar karantini chegara maskanlari inspektorlari, shuningdek, hududiy boʻlinmalar boshqa boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik hayʼati qarorlari, Agentlik direktori buyruqlari, Agentlik direktori va oʻrinbosarlarining topshiriqlari oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
mahalliy davlat hokimiyati organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan Agentlik faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha hamkorlik qilish;
oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, hududiy boʻlinmaning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini, hududiy boʻlinmalari faoliyatining ayrim uchastkalariga rahbarlik uchun oʻz oʻrinbosari hamda boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarlik darajasini belgilash;
hududiy boʻlinma faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, hududiy boʻlinma va oʻz oʻrinbosarlari ishlarining choraklik rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishini nazorat qilish;
hududiy boʻlinmaga kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur sharoitlar yaratish, hududiy boʻlinmalarning kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Agentlik nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan nomzodlarning, shuningdek, hududiy boʻlinmaga ishga qabul qilinadigan boshqa kadrlarning professional darajasi, chuqur bilimga, amaliy tajribaga egaligini, ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarining yuqoriligi kafolatlanganini taʼminlash;
hududiy boʻlinma xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalasini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi yoki qolmasligi maqsadga muvofiqligi haqidagi masalani koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
hududiy boʻlinma xodimlari tomonidan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, ularning sodir etilishiga koʻmaklashadigan sabablar hamda sharoitlarni huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish orqali aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
prognoz koʻrsatkichlar bajarilishini tizimli tahlil qilish va hududiy boʻlinmalarning mazkur koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha Agentlik direktorining mutasaddi oʻrinbosarlariga takliflar kiritish;
hududiy boʻlinma xodimlarining faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish va yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
hududiy boʻlinma faoliyatini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish samaradorligi hamda sifatini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Agentlik rahbariyatiga koʻrish chiqish uchun kiritish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, aholi bilan bevosita va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddatlar va tartibda jismoniy shaxslarni hamda yuridik shaxslar vakillarini muntazam shaxsan qabul qilish, shu jumladan, sayyor qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasiga tushadigan murojaatlar oʻz vaqtida hamda toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
hududiy boʻlinma xodimlariga mukofotlar toʻlash, lavozim maoshiga ustama belgilash, moddiy yordam koʻrsatish, mukofotlash, ragʻbatlantirish va intizomiy jazoga tortish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish, Agentlikka davlat mukofotlar va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash haqida takliflar kiritish;
davlat sirlariga kiritilgan axborot va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya etish;
hududiy boʻlinma xodimlari bajarishi shart boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish;
hududiy boʻlinma mol-mulkini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;
hududiy boʻlinma tomonidan xizmatlar koʻrsatishda yuzaga keladigan moliyaviy va texnik masalalarni hal etishga har tomonlama koʻmaklashish;
boshqarma rahbarlari va xodimlari malakasini oshirish boʻyicha majburiy kurslarni tashkil etish hamda oʻtkazishda yordam berish;
hududiy boʻlinma hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlarining nizomlarini tasdiqlash;
fitosanitariya xavfsizlik, oʻsimliklar karantini va himoyasi sohasidagi islohotlarni amalga oshirish toʻgʻrisida aholi xabardorligini oshirish maqsadida jamoatchilik bilan ishlash uchun ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadigan materiallarni toʻliq hamda har tomonlama koʻrib chiqish va tahlil qilish;
jismoniy va yuridik shaxslardan tushadigan murojaatlar yuzasidan zarur choralar koʻrish.
6-bob. Agentlik rahbarlarining masʼuliyati
34. Agentlik direktori quyidagilar uchun shaxsan masʼuldir:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan Agentlikning javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 28-bandida qayd etilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi.
35. Agentlik direktorining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari quyidagilar uchun shaxsan masʼuldir:
Agentlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan Agentlikning mutasaddilik qilinadigan masalalar yuzasidan javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 29-30-bandlarida qayd etilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi.
36. Agentlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari boshliqlari quyidagilar uchun shaxsan masʼuldir:
tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi;
ushbu Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan Agentlik markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 32-bandida qayd etilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi.
37. Hududiy boʻlinmalar boshliqlari quyidagilar uchun shaxsan masʼuldir:
hududiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi;
ushbu Nizomning 33-bandida qayd etilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi.
7-bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish
1-§. Agentlikka rahbarlik qilish
38. Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
39. Agentlik direktori qishloq xoʻjaligi vaziri taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan oʻrinbosarlarga ega boʻladi.
40. Agentlik direktori moddiy, maishiy, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish shartlari boʻyicha vazirga, Agentlik direktorining birinchi oʻrinbosari vazirning birinchi oʻrinbosariga, Agentlik direktorining oʻrinbosarlari vazir oʻrinbosarlariga tenglashtiriladi.
41. Agentlik direktori boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari vazifalar taqsimotiga binoan uning oʻrinbosarlari tomonidan bajariladi.
42. Quyidagilar:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi boshligʻi, viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari boshliqlari Agentlik direktori tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, tegishli viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi hamda lavozimdan ozod etiladi;
Agentlik markaziy apparati xodimlari, hududiy boʻlinmalar boshligʻi oʻrinbosarlari, Agentlik tizimiga kiruvchi respublika tashkilotlari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
tumanlar (shaharlar) boʻlimlari boshliqlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalarining boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
hududiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlarining rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilishning qonunchilikda belgilangan tartibdagi jarayoni yakuniga yetguniga qadar koʻrsatib oʻtilgan tarkibiy boʻlinmalar faoliyatini taʼminlash maqsadida Agentlik direktori boshliqning vazifasini vaqtincha bajaruvchini tayinlash huquqiga ega.
43. Agentlik tizimi xodimlariga Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan Agentlik xodimlarining xizmat guvohnomasi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq xizmat guvohnomalari beriladi.
44. Agentlik direktori hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining tuzilmasida belgilangan xodimlar soni doirasida shtat jadvallarini tasdiqlaydi.
2-§. Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi
45. Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi ushbu tashkilot rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.
46. Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlik qilgan holda:
topshiriqlarni hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlariga yetkazadilar hamda ularning bajarilishini nazorat qiladilar;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlariga tarkibiy boʻlinmalarining bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradilar hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladilar;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari faoliyati amaliyotini tekshiradilar va oʻrganadilar, natijalarni umumlashtiradilar, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadilar va qabul qiladilar;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistik maʼlumotlar va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadilar;
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadilar;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda hududiy boshqarmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim tashkilotlari ishtirokini tashkil etadilar, sohadagi qonun hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadilar.
47. Hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari Agentlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladilar, shu jumladan:
Agentlik rahbariyati topshiriqlarining bajarilishi toʻgʻrisida axborot beradi;
markaziy apparatga belgilangan faoliyat sohasidagi qonunchilik hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida axborot taqdim etadi;
ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklar hamda qonunbuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida axborot beradi;
Agentlik markaziy apparatiga belgilangan tartib va muddatlarda oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi;
Agentlik markaziy apparatiga hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish muammolarini, shu jumladan, aholining muhim muammolarini hal etishga qaratilgan takliflar yuboradi;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan hamkorlik natijalari toʻgʻrisida axborot beradi;
vakolatli organlar tomonidan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari haqida xabardor qiladi.
48. Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Agentlik direkorining topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosarlari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, ular boʻyicha qaror bevosita Agentlik direktori tomonidan qabul qilinadi.
3-§. Agentlikning davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi
49. Agentlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.
50. Hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari oʻz vakolati doirasida davlat boshqaruvining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan oʻzaro uzviy hamkorlik qiladilar.
4-§. Agentlik hayʼati, jamoatchilik va ilmiy-texnik kengashi
51. Agentlik direktori (hayʼat raisi), uning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), shuningdek, Agentlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiradigan tarkibiy boʻlinmalar boshliqlaridan iborat tarkibda hayʼat tashkil etiladi.
Hayʼat aʼzolarining soni va shaxsiy tarkibi Agentlik direktorining taqdimnomasiga asosan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
52. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:
Agentlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini tayyorlash va amalga oshirish;
Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari rahbarlarining hisobotlarini eshitishni tashkil qilish, qonun hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat hujjatlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash boʻyicha Oʻsimliklar karantini va himoyasi davlat xizmati rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Agentlik faoliyati sohasiga oid hududiy va tarmoq dasturlarini amalga oshirish samaradorligini har chorakda va tizimli ravishda koʻrib chiqish;
hayʼatning kengaytirilgan sayyor majlislari oʻtkazilishini tashkil etish, joylarda Agentlik faoliyati sohasiga taalluqli dolzarb masalalar muhokama etilishini taʼminlash;
Agentlik markaziy apparatining lavozimlar nomenklaturasi va uning tizimini koʻrib chiqish hamda tasdiqlash;
Agentlik nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni tanlash, ularni tarbiyalash va joy-joyiga qoʻyish masalasini koʻrib chiqish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari hamda topshiriqlari bilan belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun davlat boshqaruvi organlari rahbarlari hamda xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy masʼuliyatini oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatiga kiritiladigan va Agentlik masʼul ijrochi boʻlgan qonunchilik loyihalari bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish.
Hayʼat Agentlik vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqish huquqiga ega.
53. Hayʼat majlislarida Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni muhokama qilish uchun davlat boshqaruvi organlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari ham taklif etilishi mumkin.
54. Hayʼat uning majlisida tarkibining yarmidan koʻpi qatnashgan taqdirda vakolatli boʻladi. Koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.
55. Hayʼat qarorlari Agentlik direktorining buyruqlari bilan amalga oshiriladi.
56. Agentlik direktori va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Agentlik direktori yuzaga kelgan kelishmovchiliklar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Hayʼat aʼzolari ham oʻz fikr-mulohazalarini Vazirlar Mahkamasiga maʼlum qilishlari mumkin.
57. Hayʼat faoliyatining tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan reglament bilan belgilanadi.
58. Agentlikda ilmiy-texnik kengash tashkil etiladi.
Ilmiy-texnik kengash Agentlik direktori (ilmiy-texnik kengash raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), Oʻsimliklar karantini ilmiy-tadqiqot markazi rahbari, Agentlik tarkibiy boʻlinmalari boshliqlari, soha, ilmiy-tadqiqot institutlari, taʼlim muassasalari, mustaqil kompaniyalar va sohaning boshqa tashkilotlari mutaxassislaridan iborat tarkibda tuziladi va Agentlik buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
59. Quyidagilar Agentlik ilmiy-texnik kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:
mahalliy va xorijiy tajribani oʻrganish asosida oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasidagi yagona ilmiy-texnik siyosatni belgilaydigan ilmiy asoslangan takliflarni tayyorlash hamda koʻrib chiqish;
Agentlik faoliyatini istiqbolli rivojlantirish yoʻnalishlariga ilmiy-texnik rahbarlik qilish, oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida ishlar samaradorligini oshirishga qaratilgan tadbirlar, yoʻriqnomalar, tavsiyalar, normativ-huquqiy hujjatlarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;
yetakchi institutlar olimlari va amaliyotchilarini jalb etgan holda oʻsimliklar karantini sohasidagi jahon tajribasini, ishlab chiqariladigan mahsulot unumdorligi va sifati boʻyicha zamonaviy talablar, fitosanitariya standartlariga javob beradigan ilgʻor texnologiyalar va uskunalarni chuqur tahlil qilish;
ilmiy va loyiha gʻoyalarini koʻrib chiqish, ilmiy-texnik kengash tomonidan taklif etiladigan qarorlarni professional darajada muhokama etish, jumladan, xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini jalb etgan holda oʻsimliklar karantini, himoyasi va agrokimyo sohasida loyihalarni ishlab chiqish uchun texnik vazifalarni shakllantirishga koʻmaklashish.
Agentlik direktori Agentlik ilmiy-texnik kengashi raisi hisoblanadi.
60. Agentlikda Jamoatchilik kengashi tashkil qilinadi.
Jamoatchilik kengashi tarkibiga soha mutaxassislari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, ilmiy tashkilotlar, nodavlat notijorat tashkilotlar va jamoatchilik birlashmalarining vakillari kiradi.
Jamoatchilik kengashining shaxsiy tarkibi, shuningdek, uning Nizomi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.
8-bob. Agentligi faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari hamda koʻrsatkichlari
61. Agentlik faoliyatining samaradorligi muntazam baholab boriladi.
62. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baholar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va (yoki) Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
63. Agentlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Agentlik rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlik choralari;
Agentlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.
Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezoni Agentlik direktori tomonidan belgilanadi.
9-bob. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
64. Agentlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Agentlikning Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi va moddiy-texnik taʼminlanadi.
65. Oʻsimliklar karantini va himoyasi qoidalari hamda normalarini buzganlik uchun maʼmuriy jarima mablagʻlari Agentlikning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
66. Agentlik xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa toʻlovlardan iborat.
Agentlik xodimlarining lavozim maoshlariga har oylik ustamalar va qoʻshimcha toʻlovlar Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan nizomlarga muvofiq toʻlanadi.
67. Mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi, budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar Agentlik xodimlariga ish haqi toʻlash hamda ularni moddiy ragʻbatlantirish manbalari hisoblanadi.
10-bob. Agentlikning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasiga hisobot berishi
68. Agentlik direktori oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasiga muntazam ravishda hisobot beradi.
69. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari hamda qishloq xoʻjaligi vaziri Agentlik rahbarlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi uchun ularning faoliyati ustidan monitoring olib boradi, Agentlik faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.
70. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Agentlikning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoki yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.
11-bob. Yakunlovchi qoida
71. Agentlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yuridik shaxs tashkil etmagan holda tuziladi.
3. Jamgʻarma faoliyati Jamgʻarma Kengashi tomonidan tashkil etiladi, nazorat qilinadi va boshqariladi. Jamgʻarma Kengashining shaxsiy tarkibi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirishning asosiy manbalari hisoblanadi:
import va tranzit karantin ruxsatnomalari, xalqaro, ichki va reeksport fitosanitariya sertifikatlari, transport birligini ochish va karantin koʻrigi dalolatnomasi rasmiylashtirilishidan olinadigan toʻlovlar;
oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar, mineral va organik oʻgʻitlarni saqlash, realizatsiya qilishni litsenziyalashdan olinadigan davlat boji va toʻlovlar;
koʻrsatilgan laboratoriya tahlillari xizmati uchun olinadigan toʻlovlar;
zararsizlantirish (fumigatsiya) ishlari oʻtkazish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun olinadigan toʻlovlar;
tuproq agrokimyoviy tahlillari asosida agrokimyoviy xaritanomani ishlab chiqish va boshqa xizmatlar uchun toʻlovlar;
biolaboratoriyalar faoliyati uchun beriladigan texnik ruxsatnoma va biomahsulot sifati boʻyicha sertifikatlar uchun olinadigan toʻlovlar;
kimyoviy va biologik himoya vositalarining biologik samaradorligi boʻyicha oʻtkaziladigan sinovlar uchun olinadigan toʻlovlar;
maʼmuriy huquqbuzarlik uchun qonunchilikka muvofiq undiriladigan jarimalar;
Agentlik tizimidagi tashkilotlar tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarga koʻrsatiladigan boshqa xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Jamgʻarmaga tushadigan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqlarda jamgʻariladi.
6. Agentlik tizimidagi hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari hisobvaraqlariga tushgan mablagʻlar belgilangan tartibda taqsimlanib, mablagʻlar tushgan kundan keyingi bir bank ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarma hisobvaraqlariga yoʻnaltirilishi shart.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
7. Jamgʻarma mablagʻlari:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish;
ilmiy-tadqiqot ishlarini moliyalashtirish;
moddiy-texnika bazani mustahkamlash;
mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
Jamgʻarmaga tushadigan tushumlarning 25 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorida Agentlik va uning tizimi tashkilotlari xodimlar uchun mukofot, kompensatsiya va ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boʻlgan toʻlovlarni amalga oshirish;
oʻsimliklar karantini va himoyasi nazoratidagi materiallarni zararsizlantirish uchun fumigantlar xarid qilish;
Agentlik va uning tizimi tashkilotlari hamda hududiy boshqarmalar rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlari xarajatlarini qoplash uchun budjetdan ajratilgan mablagʻlar yetarli boʻlmaganda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa maqsadlarda ham foydalanish mumkin.
8. Jamgʻarma mablagʻlaridan zaruratga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati topshiriqlarini bajarish va davlat tadbirlarini oʻtkazish, shuningdek, favqulodda vaziyatlarning oldini olish, oqibatlarini bartaraf etish hamda boshqa ishlarda foydalaniladi.
9. Jamgʻarma mablagʻlari daromadlar va xarajatlar smetasi asosida taqsimlanadi. Daromadlar va xarajatlar smetalarini umumlashtirish va qabul qilish ishlari Jamgʻarma Kengashining qarori asosida tashkil etiladi, mutaxassislar daromadlar va xarajatlar smetasining tegishli loyihalarini tayyorlaydi, Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish hamda ularni samarali boshqarish boʻyicha monitoring olib boriladi.
10. Jamgʻarma Kengashi:
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uchun buyurtmanomalarni qabul qiladi, koʻrib chiqadi va umumlashtiradi;
mablagʻlar ajratish boʻyicha ustuvor yoʻnalishlarni belgilaydi va asoslangan qarorlar qabul qiladi;
ajratilgan mablagʻlardan belgilangan maqsadlarda foydalanilmagan holatlar aniqlanganda moliyalashtirishni toʻxtatish va Jamgʻarma mablagʻlarini qaytarish choralarini koʻradi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish bilan bogʻliq boshqa masalalar yuzasidan ham qarorlar qabul qiladi.
11. Jamgʻarma mablagʻlaridan har yili Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan xarajatlar smetasiga asosan foydalaniladi. Xarajatlar smetasi Iqtisodiyot va moliya vazirligida belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
12. Daromadlar va xarajatlar smetasi kelgusi yil uchun Jamgʻarmaga tushishi kutilayotgan mablagʻlar prognozi hisobga olingan holda va amalga oshiriladigan tadbirlar asosida tuziladi.
13. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uchun buyurtmanomalar, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlari tomonidan taqdim etiladi.
Kelgusi yilga zarur mablagʻlarni olish uchun daromadlar va xarajatlar smetasi Agentlikka har yili 1-iyunga qadar elektron shaklda pochta yoki axborot uzatishning boshqa vositalari orqali taqdim etiladi.
Daromadlar va xarajatlar smetasi asosida beriladigan buyurtmanomada quyidagilar koʻrsatiladi:
Agentlik, hududiy boʻlinmalar, ilmiy-tadqiqot instituti va tizim boshqa tashkilotlarining toʻliq nomi va rekvizitlari;
soʻraladigan mablagʻlar hisob-kitobi va xarajatlar moddalari.
Zarur boʻlganda mablagʻlarga boʻlgan ehtiyoj asoslab berilgan hujjatlar buyurtmanomaga ilova qilinadi.
14. Taqdim etilgan daromadlar va xarajatlar smetasi Jamgʻarma Kengashi tomonidan har yili 1-iyulgacha koʻrib chiqiladi, ustuvor yoʻnalishlar belgilanib, buning asosida Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
15. Agentlik tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetalariga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanuvchi hisoblanadi.
16. Jamgʻarmaning joriy moliyaviy yilda foydalanilmagan mablagʻlari olib qoʻyilmaydi va Agentlikning hisobvaragʻida qoladi hamda keyinchalik ushbu Nizomda nazarda tutilgan boshqa maqsadlarda belgilangan tartibda foydalaniladi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish boʻyicha hisobot, ularni hisobga olish, nazorat qilish hamda bu boradagi javobgarlik
17. Jamgʻarma Kengashi Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanishni belgilangan tartibda nazorat qiladi.
18. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish va bu boradagi hisobot belgilangan tartibda amalga oshiriladi, Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish boʻyicha monitoring ichki audit boʻlimi tomonidan nazorat qilinadi.
19. Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanilishi yuzasidan davlat moliyaviy nazorati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 3-ILOVA
Zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
zararli organizmlar — oʻsimliklarning, hayvonlarning yoxud kasallik qoʻzgʻatuvchi agentlarning oʻsimliklarga yoki oʻsimlik mahsulotlariga zarar yetkazuvchi har qanday turi, xili yoki biotipi;
fitosanitariya monitoringi yuritish — zararli va xavfli organizmlarning tarqalishini prognoz qilish maqsadida ularni aniqlash, kuzatish, tahlil qilish, baholash;
fitosanitariya prognozi (keyingi oʻrinlarda — prognoz) — zararli va xavfli organizmlarning qishlovdan chiqishi, tarqalishi, miqdori hamda rivojlanishini ilmiy asoslangan holda mutaxassislar tomonidan uzoq va qisqa muddatli prognoz qilish jarayoni;
favqulodda vaziyat — zararli va xavfli organizmlarning atrof tabiiy muhitga, hosildorlikka zarar yetkazishi, jiddiy moddiy talafotlar keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan holat;
favqulodda vaziyat eʼlon qilish boʻyicha vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tumanlar va shaharlar hokimliklari;
kimyoviy vositalar — zararli va xavfli organizmlarga qarshi kurashda foydalaniladigan, belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kimyoviy moddalar;
iqtisodiy zarar miqdori mezoni (keyingi oʻrinlarda — IZMM) — fitosanitariya choralari olib borilishi lozim boʻlgan hollarda oʻsimlik mahsulotlarining yoʻqotilishini keltirib chiqaruvchi zararli va xavfli zararli organizmlarning miqdori;
toʻda hosil qiladigan zararli chigirtkalar — Osiyo, Marokash, Italiya prusi va Saksovul chigirtkalari.
2-bob. Fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish tartibi
3. Fitosanitariya chora-tadbirlarini oʻtkazishning asosiy mezoni monitoring maʼlumotlari asosida Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan ishlab chiqilgan prognozga asoslanadi.
4. Fitosanitariya tadbirlari hajmlarini belgilashda yuridik va jismoniy shaxslar, davlat boshqaruvi organlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar ham hisobga olinadi.
5. Agentlik maʼlumotlari asosida kimyoviy yoʻl bilan ishlov beriladigan maydon IZMM qiymatlariga koʻra aniqlanadi.
6. Agentlik tomonidan zararli va xavfli organizmlarning rivojlanishi hamda tarqalishining doimiy ravishda fitosanitariya monitoringi olib boriladi.
7. Davlat boshqaruvi organlari, jismoniy va yuridik shaxslar oʻz hududlarida oʻtkazilgan fitosanitariya monitoringi natijalari boʻyicha IZMMdan yuqori boʻlmagan zararli va xavfli organizmlar aniqlangan taqdirda, qarshi kurashish tadbirlarini oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirishlari shart.
Zararli va xavfli organizmlar koʻpayishi va tarqalishi orqali favqulodda vaziyat yuzaga kelganda, yaʼni yer egalari tomonidan zararli va xavfli organizmlarga qarshi 2-marta ishlov berilgandan keyin ham koʻpayishi va tarqalishi kuzatilsa, ularni bartaraf etish yoki keng tarqalishiga qarshi kurashish xarajatlari Davlat budjeti parametrlari doirasida Agentlik uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
8. Zararli organizmlarga qarshi kurashish tadbirlari kimyoviy vositalar orqali amalga oshiriladi.
9. Agentlik zararli va xavfli organizmlarning rivojlanish fenologiyasi, muhofazalanadigan ekinlarni roʻyxatga olish boʻyicha tizimli kuzatuvlarga asoslanib mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga hududlarni oʻrganish va fitosanitariya qarshi kurashish choralarini oʻtkazish zarurligi toʻgʻrisida tezkor xabar beradi.
10. Agentlik tomonidan zararli va xavfli organizmlarga qarshi kurashish boʻyicha fitosanitariya tadbirlari dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 695-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻsimliklar karantini obyektini yoʻq qilish va uning oʻchogʻini bartaraf etish dasturini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya monitoringi va fitosanitariya chora-tadbirlari oʻtkazilishi ustidan nazorat Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
3-bob. Toʻda hosil qiladigan va toʻda hosil qilmaydigan zararli chigirtkalarga qarshi kurashish hamda fitosanitariya choralarini koʻrish tartibi
12. IZMMdan yuqori miqdorda boʻlmagan toʻda hosil qiladigan va toʻda hosil qilmaydigan zararli chigirtkalar (keyingi oʻrinlarda — zararli chigirtkalar)ga qarshi kurashish hamda fitosanitariya tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirish joylardagi davlat tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.
13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurashish xizmatlarining prognoz maʼlumotlari asosida qoʻshni davlatlar hududidan kirib keladigan zararli chigirtkalar xavfini bartaraf etish maqsadida zarur kimyoviy vositalar va texnikalar zaxirasini yaratish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurashish xizmatlari tomonidan ularning prognoz maʼlumotlari asosida zararli chigirtkalarga qarshi kimyoviy ishlov beriladigan maydonlar hajmlari IZMM boʻyicha aniqlanadi va Agentlik bilan kelishgan holda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etiladi.
15. Tegishli yilda IZMMdan yuqori miqdordagi zararli chigirtkalar tarqalgan haqiqiy maydonlar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda kuzatuv-nazorat dalolatnomasi bilan tasdiqlanadi.
16. Zararli chigirtkalarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini tashkil etish mahalliy budjet parametrlarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
17. Zararli chigirtkalarga qarshi kurashish boʻyicha fitosanitariya tadbirlariga quyidagilar kiradi:
IZMM miqdoridan yuqori boʻlgan chigirtkalarga qarshi kimyoviy ishlov berish uchun kimyoviy vositalarni sotib olish, shuningdek, kimyoviy vositalar zaxirasini shakllantirish, saqlash va turlarini yangilash;
IZMM miqdoridan yuqori boʻlgan zararli chigirtkalarga qarshi kimyoviy vositalarni saqlash va tashish boʻyicha xizmatlar;
IZMM miqdoridan yuqori boʻlgan zararli chigirtkalar tarqalgan hududlarda kimyoviy ishlov berish xizmatlari.
18. Zararli chigirtkalarga qarshi kimyoviy ishlov berish maydonlari IZMM boʻyicha aniqlanadi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurashish xizmatining maʼlumotlari mahalliy ijro etuvchi organlar bilan muvofiqlashtirilib, Agentlikka taqdim etiladi.
19. Zararli chigirtkalarga qarshi kurashish tadbirlarini mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshirishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurashish xizmatlarining prognoz maʼlumotlari asosida ishlov maydonlarining hajmlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi.
4-bob. Favqulodda vaziyatlarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hosilining saqlanishini taʼminlash va zararli organizmlarga qarshi fitosanitariya chora-tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi
20. Favqulodda vaziyatlarda zararli organizmlarga qarshi fitosanitariya chora-tadbirlari hamda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun Davlat budjeti parametrlaridagi mablagʻlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda respublika miqyosida sezilarli iqtisodiy zarar keltirishi mumkin boʻlgan zararli organizmlarga qarshi kurashish tadbirlarini moliyalashtirishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimlarining qarorlari asosida Agentlik bilan kelishilgan holda ajratiladi.
21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimlarining qarori bilan qishloq xoʻjaligi ekinlariga zarar keltirishi mumkin boʻlgan favqulodda holatlar yuzaga kelishining oldini olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklarida ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — viloyat/tuman ishchi guruhi) tashkil etiladi.
Viloyat/tuman ishchi guruhi tarkibi, qoida tariqasida, viloyat/tuman hokimliklarida hokimning qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, viloyat/tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining viloyat boshqarmasi/tuman boʻlimi hamda Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi rahbarlari va tegishli mutaxassislardan tashkil topadi.
22. Viloyat/tuman ishchi guruhi:
favqulodda vaziyatlarda zarur chora-tadbirlarni va zararli organizmlarni yoʻq qilish choralarini belgilaydi;
samaradorlik yuzasidan chora-tadbirlarga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;
ijrochilar tomonidan oʻz vazifalarini bajarishlari uchun yetarlicha qarshi kurashishni tashkil etadi;
moliyaviy va boshqa resurslardan foydalanishni nazorat qiladi;
hujjatlashtirish va hujjatlarni arxivlashni oʻz ichiga olgan maʼlumotlarni umumlashtiradi;
belgilangan vazifalar yuzasidan monitoring olib boradi va baholaydi.
23. Favqulodda vaziyatlarda xarajatlarni qoplash yerdan foydalanuvchilarning yozma murojaatlariga asosan ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda tuman ishchi guruhi:
a) murojaat yuzasidan joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi;
b) oʻrganish yuzasidan dalolatnoma tuzadi va dalolatnomada favqulodda holatlarda qilingan sarf-xarajatlarni qoplash summasini belgilashda quyidagi asoslashga koʻra hisob-kitob qiladi:
1) kimyoviy ishlov uchun kimyoviy vositalar xaridi uchun qilingan xarajatlar;
2) kimyoviy vositalarni tashish va saqlash uchun qilingan xarajatlar;
3) kimyoviy vositalar bilan yerdan foydalanuvchining ekin maydonlariga ishlov berishda koʻrsatilgan xizmatlar uchun qilingan xarajatlar.
v) tuzilgan dalolatnoma va unda qayd etilganlarga javobgarlikni toʻliq oʻz zimmasiga oladi.
24. Tuman ishchi guruhi tomonidan tuman hududidagi yer maydonlari (konturlar) boʻyicha zararli organizmlarning tarqalishi va koʻpayishi oʻrganib boriladi hamda ularga qarshi kurashish tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida tuman hokimligiga xulosa kiritiladi.
25. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlarida zararli organizmlar, zararkunandalar, karantin obyektlari, begona (zaharli) oʻtlar va oʻsimliklar kasalliklari turi, ishlov beriladigan maydon hajmi, ularga qarshi kurashda foydalaniladigan vositalarni sotib olish uchun talab etiladigan mablagʻ miqdori koʻrsatiladi hamda mablagʻ ajratish yuzasidan talabnoma Agentlikka yuboriladi.
26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining qarorlari va talabnomalar Agentlikka tushgan vaqtdan boshlab 3 ish kunida koʻrib chiqiladi va Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar oʻsimliklar karantini va himoyasi hududiy boʻlinmalarining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi. Hududiy boʻlinmalar yerdan foydalanuvchilarga qarshi kurashish uchun sarf-xarajatlarni tuman ishchi guruhining dalolatnomalari asosida qoplaydi.
27. Ajratilgan mablagʻlarni boshqa yoʻnalishlarga yoʻnaltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, mavsum yakunida sarflangan mablagʻlarning maqsadli va samarali sarflanishi yuzasidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan hujjatli taftish oʻtkaziladi. Taftish yakunlari boʻyicha maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
28. Ushbu Nizom qoidalari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
_________________ viloyati, __________ tumani hududlarida zararli chigirtkalar koʻzachalarini aniqlash va kimyoviy ishlov oʻtkazish toʻgʻrisida DALOLATNOMA 20___ y. “___” “________” _________ tumani Ushbu dalolatnomani tuzib imzo chekuvchilar _______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ boʻlib ushbu dalolatnomani __________________________________ viloyati___________________________ tumani ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ hududlaridagi _______ gektar maydonda zararli chigirtkalarning tuxum koʻzachalari boʻyicha kuzatuv — nazorat ishlari oʻtkazilganda ___ gektar maydonda ( chigirtka turi ) zararli chigirtkalarning tuxum koʻzachalari borligi aniqlanligi haqida tuzdik. Tuxum koʻzachalari 1m 2 da oʻrtacha ___ donani tashkil etadi. Kuzatuv — nazorat ishlari natijasiga koʻra _________ tumani _____________________ hududida zararli chigirtkalar ( chigirtka turi ) ______ gektarga tarqalishi aniqlanib, _______ gektar maydonda kimyoviy ishlov oʻtkazish hajmi belgilab olindi. Ushbu dalolatnomani toʻgʻri deb imzo chekuvchilar: Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi Tuman oʻsimlar karantini va himoyasi boʻlimi Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi Viloyat chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurashish xizmati Fermer xoʻjaligi raisi
Zararli va xavfli organizmlarga qarshi fitosanitariya tadbirlarini oʻtkazish, zararkunandalarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Zararli va xavfli organizmlarga qarshi kurashish hamda favqulodda vaziyatlarda hosilni saqlab qolishni taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Yerdan foydalanuvchilar Tuman hokimligining ishchi guruhiga yozma murojaat taqdim etish. Zarurat boʻlganda 2-bosqich Tuman ishchi guruhi 1. Murojaat yuzasidan joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqish. 2. Oʻrganish natijasi boʻyicha uch nusxada dalolatnoma tuzish. 3. Yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha qaror qabul qilish va viloyat ishchi guruhiga taqdim etish. 3 ish kuni davomida 3-bosqich Viloyat ishchi guruhi Qaror qabul qilish hamda talabnomani Agentlikka taqdim etish. 3 ish kuni davomida 4-bosqich Agentlik va hududiy boʻlinmalar 1. Agentlik tomonidan oʻzining hududiy boʻlinmalariga mablagʻ ajratish. 2. Hududiy boʻlinmalar yerdan foydalanuvchilarga qarshi kurashish uchun sarf-xarajatlarni tuman ishchi guruhining dalolatnomalari asosida qoplash . 3 ish kuni davomida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 4-ILOVA
Avtomobil yoʻllari, temir yoʻl stansiyalari, aeroportlar, daryo porti va tashqi iqtisodiy faoliyat, davlatlararo chegara maskan (punkt)lari hamda pochtamtdagi oʻsimliklar karantini maskan (punkt)lari
T/r Hududlar Maskan (punkt)lar soni Xodimlar soni Shu jumladan, oʻsimliklar karantini chegara maskan (punkt)lari nomi/xodimlar soni Tashqi iqtisodiy faoliyat (TIF) Davlatlararo Temir yoʻl stansiyalari Aeroportlar Respublika ichki avtomobil yoʻllari Daryo porti Pochtamt 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 8 29 “Nukus”/1 “Dovud ota”/9 “Karakalpakiya”/6 “Nukus”/4 “Miskin”/3 “Qoʻngʻirot”/1 “Xoʻjayli”/4 “Toʻrtkoʻl”/1 2. Andijon viloyati 7 24 “Bobur”/2 “Madaniyat”/4 “Savay”/1 “Andijon”/1 “Andijon”/2 “Doʻstlik”/12 “Asaka”/2 3. Buxoro viloyati 6 28 “Gʻijduvon”/1 “Olot”/13 “Xoʻjadavlat”/4 “Buxoro”/4 “Sarmijon”/3 “Buxoro”/3 4. Jizzax viloyati 3 12 “Jizzax”/4 “Malikturgon”/4 “Qoʻshqand”/4 5. Qashqadaryo viloyati 7 16 “Nasaf”/2 “Tolimarjon”/2 “Qarshi”/2 “Umakay”/5 “Kitob”/1 “Shirinbuloq”/2 6. Navoiy viloyati 6 16 “Tinchlik”/2 “Navoiy”/3 “Samarqand”/3 “Navoiy”/2 “Karakata”/3 “Navoiy industrial”/3 7. Namangan viloyati 5 34 “Namangan”/4 “Kosonsoy”/6 “Namangan”/6 “Namangan”12 “Pop”/6 8. Samarqand viloyati 6 27 “Samarqand”/3 “Jartepa”/6 “Samarqand”/6 “Omonqoʻton”/3 “Ulugʻbek”/3 “Yuqori nuqta”/6 9. Surxondaryo viloyati 12 46 “Termiz”/3 “Ayritom”/12 “Surxonobod”1 “Termiz”/3 “Darband”/6 “Termiz daryo porti”/3 “Denov”/2 “Sariosiyo”/6 “Quduqli”/1 “Jarkoʻrgʻon”/3 “Gulbahor”/4 “Bobotogʻ”/2 10. Sirdaryo viloyati 8 39 “Xovos”/4 “Sirdaryo”/9 “Sirdaryo”/6 “Sayxun”/4 “Malik”/4 “Guliston”/2 “Oqoltin”/4 “Xovosobod”/6 11. Toshkent viloyati 17 106 “Chirchiq”/4 “Yallama”/12 “Bekobod”/1 “Olmaliq”/2 “Navoiy”/9 “Keles temir yoʻli”/9 “Yangiyoʻl”/4 “Gʻishtkoʻprik”/18 “Oʻzbekiston temir yoʻli”/2 “Bekobod”/1 “S. Najimov”/9 “Nazarbek”/8 “Oybek”/9 “Keles”/6 “Farhod”/6 “Angren”/2 “Bekobod avto”/4 12. Fargʻona viloyati 10 53 “Qoʻqon”/3 “Ravot”/6 “Fargʻona”/6 “Kirguli”/2 “Andarxon”/9 “Margʻilon”/2 “Rishton”/4 “Vodiy”/3 “Fargʻona”/9 “Oʻzbekiston”/9 13. Xorazm viloyati 6 37 “Urganch”/4 “Shovot”/9 “Urganch”/9 “Cholish”/3 “Doʻstlik”/9 “Mamakoʻpir”/3 14. Toshkent shahri 13 72 “Arkbuloq”/5 “Toshkent temir yoʻl”/12 “Toshkent”/27 “Xalqaro pochtamt”/2 “Toshkent-yuk saroy” /4 “Sobir Rahimov”/2 “Sergeli”/2 “Hamza”/2 “Toshkent avia yuklar”/4 “Chuqursoy texnik idorasi”/4 “Chuqursoy”/5 “Chet el vakolatxonalari”/0 “Chuqursoy texnik nazorat” t.y./3 Jami 114 539 42 32 13 11 14 1 1
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida uchraydigan karantin ahamiyatga ega boʻlmagan zararli organizmlar
T/r Lotin tilidagi nomi Davlat tilidagi nomi I. 3ararkunandalar 1. Adelphocoris lineolatus (Goeze) Beda qandalasi 2. Acanthoscelides obtectus (Say) Loviya donxoʻri 3. Acarus siro (Linnaeus) Ombor kanasi 4. Aculops lycopersici (Massee) Pomidor zang kanasi 5. Acyrthosiphon primulae (Narris) Noʻxat shirasi 6. Acyrthosiphon phaseoli (Mordv) Katta yashil gʻoʻza shirasi 7. Aeolesthes sarta (Solsky) Shahar moʻylovdori 8. Agriotes meticulosus (Candeze) Turkiston qarsildoq qoʻngʻ izi (simqurt) 9. Agrotis segetum (Denis & Schiffermuller) Kuzgi tunlam 10. Agrotis exclamationis ( Linnaeus ) Undov tunlami 11. Amphitetranychus viennensis (Zacher) Doʻlana kanasi 12. Anthaxia conradti (Semenov) Archa tilla qoʻngʻizi 13. Anthonomus terreus (Gyllenhal) Qulupnay uzunburini 14. Aphis loti ( Kaltenbach) Akatsiya shirasi 15. Aphis gossypii (Glov) Poliz shirasi 16. Aphis pomi (De Geer) Olma shirasi 17. Arboridia kokogowona (Matsumura) Uzum sikadasi 18. Artogeia rapae (Linnaeus) Sholgʻom oq kapalagi 19. Autographa gamma (Linnaeus) Gamma tunlami 20. Bemisia tabaci (Gennadius) Gʻoʻza oqqanoti 21. Brevicoryne brassicae (Linnaeus) Karam shirasi 22. Bruchus pisorum (Linnaeus) Noʻxat donxoʻri 23. Bryobia redikorzevi ( Reck) Kulrang bogʻ kanasi 24. Cacopsylla pyri (Linnaeus ) Nok barg burgachasi 25. Caliroa cerasi (Linnaeus) Olcha shilliq arrakashi 26. Calliptamus italicus (Linnaeus) Italiya yoki voha chigirtkasi 27. Calliptamus turanicus (Tarbinsky) Qir yoki Turon chigirtkasi 28. Callosobruchus maculatus (Fabricius) Toʻrt dogʻli donxoʻr 29. Cephus pygmeus (Linnaeus ) Gʻalla arrakashi 30. Cossus cossus (Linnaeus) Daraxt sasiqhoʻri 31. Choreutis nemorana (Nubner) Anjir parvonasi 32. Chrysomela populi (Linnaeus) Tol bargxoʻri 33. Cinara pini (Linnaeus) Archa shirasi 34. Creontiades pallidus (Rambur) Gʻoʻza qandalasi 35. Cydia pomonella (Linnaeus) Olma mevaxoʻri 36. Delia florilega (Zetterstedt ) Qovun maysa pashshasi 37. Dericorys albidula (Serville) Katta saksovul bukur chigirtkasi 38. Diaphania pyloalis (Walker) Tut parvonasi 39. Dociostaurus maroccanus (Thunberg) Marokash chigirtkasi 40. Eotetranychus pruni (Oudemans) Bogʻ oʻ rgimchakkanasi 41. Epilachna chrysomelina (Rossi) Poliz qoʻngʻ izi 42. Eriophyes pyri (Pagenstecher) Shish qoʻztatuvchi nok kanasi 43. Eriosoma lanigerum Nausmann Kizil qon shirasi 44. Eriophyes vitis (Pgst.) Tok kanasi 45. Eriosoma ulmi (Linnaeus) Ildiz shirasi 46. Erschoviella musculana (Ershov) Yongʻoq mevaxoʻri 47. Eurygaster integriceps (Puton) Zararli xasva 48. Euzophera bigella (Zeller) Anor mevaxoʻri 49. Frankliniella occidentalis (Pergande) Gʻarb gul tripsi 50. Grapholita funebrana (Treitschke) Olxoʻri mevaxoʻri 51. Naplothrips tritici ( Kurd) Bugʻdoy tripsi 52. Nelicoverpa armigera (Nubner) Gʻoʻza tunlami 53. Noplocampa testudinea (Klug) Olma meva arrakashi 54. Nypera postica (Phytonomus variabilis) (Gyllenhal) Beda bargfilchasi (fitonomus) 55. Lepidosaphes ulmi (Linnaeus) Olma vergulsimon qalqondori 56. Leucoptera malifoliella (Costa) Doʻlana girdak kuyasi 57. Liriomyza sativae (Blanchard) Sabzavot gʻovak hosil qiluvchi pashshasi 58. Lobesia botrana (Denis & Schiffermuller) Shingil barg oʻrovchisi 59. Locusta migratoria migratoria ( Linnaeus) Osiyo chigirtkasi 60. Lygus pratensis (Linnaeus) Dala qandalasi 61. Lymantria dispar (Linnaeus) Toq (tengsiz) ipak qurti 62. Mamestra brassicae (Linnaeus) Karam tunlami 63. Melolontha afflicta ( Ballion) May buzoq bosh qoʻngʻizi 64. Myiopardalis pardalina (Bigot) Qovun pashshasi 65. Myzus antirrhinii (Myzus persicae) (Macchiati ) Yashil shaftoli yoki issiqxona shirasi 66. Ostrinia nubilalis (Nubner) Makkajuxori parvonasi 67. Oulema melanopus (Linnaeus) Shilimshiq qurt 68. Parlatoria oleae (Colvee) Binafsha rangli qalqondor 69. Panonychus ulmi (Koch) Qizil meva kanasi 70. Parthenolecanium corni (Bouche) Akatsiya soxta qalqondori 71. Phyllonorycter populiella (Chambers) Terak gʻovak hosil qiluvchi chipor kuyasi 72. Phytonemus pallidus (Banks) Qulupnay kanasi 73. Pieris brassicae (Linnaeus) Karam oqkapalagi 74. Planococcus citri (Risso) Sitrus unsimon qurti 75. Planococcus vovae ( N asonov) Archa unsimon qurti 76. Plutella xylostella (Linnaeus) Karam kuyasi 77. Polyphylla tridentata ( Reitter) Uch tishli buzoq bosh qoʻngʻizi 78. Pterochloroides persicae (Sholodkovsku) Katta shaftoli tana shirasi 79. Pyrrhalta tenella (Linnaeus) Qulupnay bargxoʻri 80. Rhagoletis cerasi ( Linnaeus) Olcha (gilos) pashshasi 81. Rhizoglyphus echinopus (Fumouze & Robin) Piyoz ildiz kanasi 82. Rhyzopertha dominica (Fabricius) Ombor arrakashi 83. Sitobion avenae (Fabricius) Katta gʻ alla shirasi 84. Sitona macularius (Marsham ) Maysa uzunburun qoʻngʻizi 85. Sitona lineatus (Linnaeus ) Noʻxat barg uzunburun qoʻngʻizi 86. Sitophilus granarius (Linnaeus) Ombor uzunburini 87. Sitophilus oryzae (Linnaeus) Guruch mitasi 88. Sitotroga cerealella (Olivier) Don kuyasi 89. Sparganothis pilleriana (Denis & Schiffermuller) Tok barg oʻrovchisi 90. Sphaerolecanium prunastri (Boyer de Fonscolombe ) Olxoʻri soxta qalqondori 91. Spodoptera exigua ( Nubner) Karadrina 92. Stephanitis pyri (F) Nok qandalasi 93. Tetranychus urticae ( Koch) Oddiy oʻrgimchakkana 94. Tettigonia caudata (Charpentier) Dumli temirchak 95. Tettigonia viridissima ( Linnaeus) Yashil temirchak 96. Thrips tabaci (Lindeman) Tamaki tripsi 97. Trialeurodes vaporariorum ( Westwood) Issiqxona oqqanoti 98. Tribolium castaneum (Nerbst) Tygʻnogʻi chsimon moʻylovli mita 99. Tribolium confusum (Duval) Kichik un mitasi 100. Tuta absoluta (Meyrick) Pomidor kuyasi 101. Xanthogaleruca luteola (Muller) Qay pagʻoch bargxoʻri 102. Yponomeuta malinellus ( Zeller) Olma kuyasi II. Oʻsimlik kasalliklari 103. Agrobacterium tumefaciens (Smith et Townsend) Conn. Bakterial rak 104. Alternaria spp. Qoʻngʻir dogʻlanish 105. Ascochyta rabiei (Labrousse) Askoxitoz kasalligi (noʻxatda) 106. Botrytis cinerea (Pers.) Kulrang chirish 107. Diplocarpon rosae (F.A.Wolf) Atirgul qora dogʻlanishi 108. Cercospora concors (Braun & Crous) Serkosporioz 109. Cercospora vitis (Spegazzini) Serkosporioz 110. Cladosporium fulvum (Cooke) Qoʻngʻip dogʻlanish kasalligi 111. Clasterosporium carpophilum (Law) Teshikli dogʻlanish 112. Cochliobolus sativus (Shoemaker) Sariq dogʻlanish 113. Colletotrichum lindemuthianum ( Briosi & Cavara) Antraknoz kasalligi (loviyada) 114. Coniferiporia qilianensis (B.K.Cui, L.W.Zhou & Y.C.Dai) Archaning chirish kasalligi 115. Cytospora schulzeri (Saccardo & P. Sydow) Sitosporoz 116. Cylindrosporium mori (Lev.) Tutning qoʻngʻir dogʻlanish kasalligi 117. Erysiphe cichoracearum (Neluta) Un shudring (qovoq ekinlarida) 118. Erysiphe graminis (Ds.) Un shudring 119. Erysiphe necator (Schweinitz) Oidium (un shudring) 120. Erysiphe clandestina ( Biv.) Qayragʻoch daraxtining un-shudring kasalligi 121. Fomitiporia punctata (P. Karst.) Archaning chirish kasalligi 122. Fusarium oxysporumf. sp. vasinfectum ((Atk.) Snyder & Nansen) Fuzarioz kasalligi 123. Fusarium verticillioides ((Saccardo) N irenberg) Fuzarioz vilt 124. Fusarium roseum (Link) Gullarning fuzarioz soʻlish (fuzarioz vilt) kasalligi 125. Gioeosporium ampelophagum (Sacc) Tokning antraknoz kasalligi 126. Gymnosporangium confusum (Plowright,) Virgin archalarining zang kasalligi 127. Leveillula taurica feceris (Lev.) Un shudring kasalligi 128. Lophodermium pinus (Chevallier,) Shyutte (ignabargli daraxtlar kasalligi) 129. Melampsora populi Terakning zang kasalligi 130. Microsphaera alphitoides Eman daraxtining un-shudring kasalligi 131. Monilia cinerea. Bonard. Monilioz kasalligi 132. Monilia cydoniae Schell. Monilioz kasalligi 133. Moniliafructigena (Noney) Monilioz kasalligi 134. Oidium tuckeri Berk Oidium kasalligi 135. Ophiognomonia leptostyla (Fr.) Yongoqning qoʻngʻir dogʻlanish kasalligi 136. Peronospora destructor (Berk.) Piyozning soxta un-shudring kasalligi 137. Podosphaera tridactyla (Wallr.) Olmaning un shudring kasalligi 138. Phoma macdonaldii (Boerema) Fomoz 139. Phyllactinia suffulta f. ulmi Qayragʻoch daraxtining un-shudring kasalligi 140. Phytophthora infestans (Montagne) (de Bary) Fitoftoroz 141. Phytophtora cactorum ( Lebert & Cohn ) Manzarali koʻchatlarning chirishi 142. Plasmopara halstedii (Berlese & de Toni) Peronosporoz (soxta un-shudring) 143. Plasmopara viticola (Berlese & de Toni) Mildyu 144. Podosphaera leucotricha (Ellis et Everharat) (Salmon) Un-shudring 145. Pseudomonas cerasi (Kaluzna) Bakterial rak 146. Pseudomonas syringae pv. Mori (Boyer) Tutning bakterial dogʻlanish kasalligi 147. Puccinia striiformis (Westendorp) Sariq zang 148. Puccinia triticina (Eriksson) Qoʻngʻip zang 149. Piricularia oryzae (Cavara) Sholining pirikulyarioz kasalligi 150. Podosphaera pannosa (Wallr.) Atirgul va naʼmatakning un-shudring kasalligi 151. Rhizoctonia solani (Kuehn.). Oddiy ildiz chirish 152. Septoria lycopersici (Spegazzini) Oq dogʻlanish kasalligi 153. Seynesiella juniperi (Desm.) G. Arnaud Archaning qora dogʻlanish kasalligi 154. Sphaeropsis malorum (Berk.) Qora rak 155. Sphaerotheca pannosa Lev. f. persicae (Lev.) Shaftolida un-shudring kasalligi 156. Taphrina deformans (Berk.) Shaftolining barg bujmayishi kasalligi 157. Thielaviopsis basicola (Berkeley & Broome) Qora ildiz chirish 158. Tilletia laevis (Kuehn) Oddiy qorakuya 159. Uromyces phaseoli (F.) Zang kasalligi (manzarali daraxt) 160. Uromyces dianthi (Pers.) Chinnigulning zang kasalligi 161. Urocystis cepulae (Frost) Piyozning qorakuya kasalligi 162. Usdlago tritici (Jensen) Chang qorakuya 163. Ustilago tritici (Bjerk.) Kattiq qorakuya 164. Venturia inaeguales (Winter) Kalmaraz (parsha) kasalligi 165. Verticillium dohlioe (Klebahn) Vertitsillyoz vilt 166. Xanthomonas arboricola Pv. Juglandis Yongʻoqning bakterial kuyish kasalligi 167. Xanthomonas campestris Pv. Malvacearum Gʻoʻzaning gommoz kasalligi 168. Xanthomonas malvacearum (Dowson) Gommoz III. Begona oʻtlar 169. Amaranthus retroflexus (Linnaeus) Shoʻra 170. Avenafatua (Linnaeus) Yovvoyi suli 171. Abutilon theophrastii (Medik) Kanatka 172. Alisma plantago-aquatica (L.) Zupturum 173. Apera spica-venti (L.) Supurgi oʻt 174. Brassica napiis Raps 175. Brassicaceae (Burnett) Xantal 176. Brassica campestris (L.) Yovvoyi turp 177. Bromus secalinus (L.) Shamak 178. Capsella bursa-pastoris (Medicus) Jagʻ-jagʻ 179. Convolvulus arvensis (Linnaeus) Qoʻypechak 180. Cynodon dactylon (Persoon) Ajriq 181. Carduus acanthoides L. Tikanli qushqoʻnmas 182. Centaurea cyanus (L.) Sachratqi 183. Cirsium amense (L.) Dala gusalasi 184. Cyperus rotundus (Linnaeus) Salomalaykum 185. Erysimum cheiranthoid.es Sariqoʻt 186. Euphorbia falcata (L.) Sutlama 187. Echinochloa crusgalli (L.) Yovvoyi tariq 188. Elytrigia repens (L.) Bugʻdoyiq 189. Galium, aparine (L.) Yopishqoq oʻt 190. Nibiscus trionum (Linnaeus) Boʻritaroq 191. Nordeum murinum (Linnaeus) Yovvoyi arpa 192. Lactuca serriola (L.) Sut choʻpi 193. Lhenoplium album Olabuta 194. Lolium perenne Raygras 195. Phragmites australis (Steudel) Qamish 196. Portulaca oleracea (Linnaeus) Semizoʻt 197. Rumex crispus (L.) Otquloq 198. Salicornia herbacea (L.) Qora shoʻra 199. Solanum olgae (Pojark.) Qizil ituzum 200. Solanum nigrum (L.) Qora ituzum 201. Solanum carolinense (L.) Oddiy ituzum 202. Stellaria neglecta (Weihe) Yulduzoʻt 203. Silena brachulica (L.) Echki miya 204. Silybum marianum ((L.) Gaertn) Qushqoʻnmas 205. Sonchus arvensis (L.) Qoqi oʻt 206. Setaria helvola (L.f.) Itqoʻnoq 207. Sorghum halepense (Persoon) Gʻumay 208. Taeniatherum caput-medusae (L.) Qiltiq 209. Typha latifolia (L.) Qalin barg qamish 210. Vicia tetrasperma (L.) Yovvoyi noʻxat 211. Xanthium spinosum ( L.) Chaqir tikan 212. Xanthium strumarium ( L.) Qoʻy tikan IV. Nematodalar 213. Anguina tritici (Steinbuch, 1799) Bugʻdoy anguina nematodasi 214. Aphelenchoides besseyi ( Christie) Guruch nematodasi 215. Aphelenchoides fragorioe (Ritzema Bos, 1891) Christie et Steiner Qulupnay nematoda 216. Ditylenchus ongustus (Butlek, 1913) Filipjev, 1936 Guruch poya nematodasi 217. Ditylenchus destructor ( Thorne) Kartoshka poya nematodasi 218. Ditylenchus dipsaci ( Filipjev) Poya nematodasi 219. Neterodero glycines ( Ichinohe) Soya nematodasi 220. Meloidogyne incognita (Kofoid et White, 1919) Chitwood, 1949 Janubiy boʻrtma nematodasi 221. Meloidogyne arenaria ( N eal, 1889) Chitwood, 1949 Yeryongʻoq boʻrtma nematodasi 222. Meloidogyne javanica (Treub, 1885) Chitwood, 1949 Yava boʻrtma nematodasi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 5 1 -ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining oʻsimliklar karantini davlat inspektorlarining formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari namunalari va tavsifi*
I. Yozgi mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangli kepka;
b) kalta yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil koʻylak;
v) toʻq-yashil shim;
g) shim uchun kamar;
d) qora rangli charm poyabzal.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangli kepka;
b) kalta yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil bluzka;
v) toʻq-yashil yubka;
g) qora rangli charm tufli.
II. Kuzgi va bahorgi mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangli kepka;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil koʻylak;
v) oltinrang qisqichli toʻq-yashil rangdagi boʻyinbogʻ (regat);
g) bitta koʻkrak choʻntakli, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan toʻq-yashil rangli yengil kurtka;
d) toʻq-yashil rangli shim;
e) shim uchun kamar;
j) qora rangli charm poyabzal.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangli kepka;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil rangli bluzka;
v) toʻq-yashil rangdagi boʻyinbogʻ;
g) bitta koʻkrak choʻntakli, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan toʻq-yashil rangli yengil kurtka;
d) toʻq-yashil rangli yubka;
e) qora rangli charm tufli.
III. Qishki mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) orqa tomoni moʻyna (jun) bilan qoplangan, old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangdagi kepi;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil rangli koʻylak;
v) oltinrang qisqichli toʻq-yashil rangdagi boʻyinbogʻ;
g) yoqasida tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan, yon tomonlari choʻntakli, shevronli, toʻq-yashil rangdagi kurtka;
d) yoqa qismi moʻynali, koʻkrak nashivka va shevronli, plashsifat issiq kurtka;
e) toʻq-yashil rangdagi issiq shim;
j) qora rangli etik.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) orqa qismi moʻyna bilan qoplangan, old tomonida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangdagi shlyapa;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil rangli bluzka;
v) toʻq-yashil rangli boʻyinbogʻ;
g) yoqasida tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan, yon tomonlari choʻntakli, shevronli, toʻq-yashil rangdagi kurtka;
d) yoqa qismi moʻynali, koʻkrak qismi nashivka va shevronli, plashsifat issiq kurtka;
e) toʻq-yashil rangdagi yubka;
j) qora rangli etik.
IV. Tantanali formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) oltin rangli kakarda qadalgan toʻq-yashil rangdagi furajka;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma va tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan oq koʻylak;
v) oltinrang qisqichli toʻq-yashil rangdagi boʻyinbogʻ;
g) yon va chap koʻkrak qismi choʻntakli, yoqasida tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan, koʻkrak nishonli va shevronli toʻq-yashil rangli kurtka;
d) toʻq-yashil rangli shim;
e) qora rangli tufli.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) oltin rangli kakarda qadalgan toʻq-yashil rangdagi shlyapa;
b) uzun yengli, koʻkrak choʻntaklari tugma va nishonli, shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och-yashil rangli bluzka;
v) toʻq-yashil rangli boʻyinbogʻ;
g) yoqasida tugma qadaladigan teshiklari mavjud boʻlgan, yon tomonlari choʻntakli, shevronli, toʻq-yashil rangli kurtka;
d) toʻq-yashil rangli yubka;
e) qora rangli tufli.
V. Dala formali kiyim-bosh
Erkaklar va ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq-yashil rangli kepka;
b) koʻkrak va yon tomonlarida choʻntaklari boʻlgan, shevronli toʻq-yashil rangdagi koʻylak;
v) yon tomonlarida, orqasida va tizzadan past qismida choʻntaklari boʻlgan toʻq-yashil rangli shim;
g) botinka.
VI. Formali kiyim-boshning farqlanuvchi belgilari
1. Kokarda
Oltin rangdagi yengil metalldan yasalgan bosh kiyim uchun kokardada qanotlari ochiq Humo qushi tasvirlangan, yuqori qismida mamlakat ramzi boʻlgan yarim oy tasviri tushirilgan, sakkiz qirrali yulduz va undagi kichik sakkiz burchakli yulduz aks ettirilgan. Humo qushining orqasida togʻlar, daryolar va gullagan vodiylar uzra koʻtarilayotgan quyosh tasvirlangan.
Pastki qismida markazda lotin harflarida “OʻZBEKISTON” deb yozilgan Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi tushirilgan.
Orqa tomonida ikkita metall qisqich oʻrnatilgan boʻlib, ular yordamida kokarda furajkaning oʻrtasiga oʻrnatiladi. Kokardaning markazi burun koʻprigi bilan bir qatorda joylashgan boʻlishi kerak.
2. Shevron
Formali kiyim-boshning chap yengida (yeng tikuvidan 120 mm masofada) 90x75 mm oʻlchamda, yashil rangdagi qalqon shakliga ega shevron mavjud.
Qalqon ichida davlat ramzlari — gerb va uning atrofida Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi tasvirlangan. Qalqonning yuqori qismida lotin harflari bilan “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” yozuvi, qalqonning pastki qismida lotin harflari bilan “OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA NIMOYASI AGENTLIGI” yozuvi mavjud. Qalqonning pastki qismida oʻzaro kesishgan bugʻdoy boshoqlari aks ettirilgan.
Shevron matoga tushirilgan holda tayyorlanadi. Shevron matosi toʻq-yashil rangda.
3. Koʻkrak nishoni
Koʻkrak nishoni metalldan yasalgan boʻlib, yashil rangdagi qalqon shaklida ishlangan. Qalqonning markazida qanotlari ochiq Humo qushi va uning yuqori qismida yarim oy hamda kichik sakkiz qirrali yulduz tasviri tushirilgan sakkiz qirrali yulduz joylashtirilgan.
Qalqonning yuqori qismida lotin yozuvida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” yozuvi, qalqon perimetri boʻylab lotin harflarida “OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA NIMOYASI AGENTLIGI” yozuvi aks ettirilgan.
Koʻkrak nishoni formaning chap koʻkrak choʻntagiga qadaladi.
4. Nashivka
Oʻsimliklar karantini inspektorining familiyasi va ismining bosh harfi 125x25 mm li toʻgʻri burchakli, atrofi qora, yozuvi tilla rangli ip bilan lotin harflarida tikiladi.
125x40 mm oʻlchamdagi xuddi shunday ip bilan ishlov berilgan yozuv koʻkrak qismidagi chap choʻntakka aks ettirilgan boʻlib, oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmati emblemasi shevronda va lotin harflarida “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” degan ikki qatorli yozuv joylashtiriladi.
Yamoqlar oʻsimliklar karantini inspektori formasining koʻkrak choʻntaklariga tikiladi.
5. Petlitsa
Tugma teshigi yon tomonlari 35x75 mm boʻlgan toʻrtburchak shaklda.
Tugma teshigi asosi zich yumshoq matodan tikilgan, tugma teshigining asosiy maydoni toʻq-yashil boʻlib, unga “UZ” belgisi yopishtiriladi.
Petlitsaning cheti 4 mm kenglikda boshoq shaklida oltin rangli ipda tikilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari roʻyxati
1 . Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi toʻgʻrisida”gi Nizomni va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasining Oʻsimliklar karantini tizimini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 31-yanvardagi 68-son qarori .
2 . Vazirlar Mahkamasining “Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyun,
311-son