UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Наманган вилоятида замонавий мева-сабзавотчилик агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4941-сон қарорига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш, қайта ишлаш ва сотишнинг замонавий усулларини жорий этиш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2021 йил 17 ноябрда Наманган вилояти ҳокимлиги ва Россия Федерациясининг «Сибирское здоровье» компанияси ўртасида Наманган вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланганлиги;

«Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш мақсадида қиймати 20,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши;

«Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчиси бўлган «Сибирское здоровье» компанияси томонидан корхонанинг дастлабки устав фонди (капитали) шакллантирилиши;

«Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан янги интенсив боғлар барпо этиш мақсадида 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари жалб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Янгиқўрғон туманида «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда Чортоқ туманида «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мева-сабзавотчилик кластерларини (кейинги ўринларда — агросаноат кластерлари) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Агросаноат кластерларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини, илм-фан ютуқларини ҳамда илғор инновация ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларидан фойдаланиш;

касалликлардан холи бўлган мевали дарахт кўчатларини етиштириш учун замонавий «in-vitro» лабораторияси ҳамда кўчатхоналарни ташкил этиш;

қўшилган қийматга эга бўлган ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмларини кўпайтириш;

тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.

4. Қуйидагилар:

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасидаги 301,4 гектар ер майдони «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонасига 25 йил муддатга;

мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 679,2 гектар ер майдони «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонасига 25 йил муддатга ижарага берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қиймати Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасидаги 301,4 гектар ер майдони учун — 4 198,3 млн сўм ҳамда Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 679,2 гектар ер майдони учун — 937,4 млн сўм этиб белгилансин.

5. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 4-бандда назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилгандан сўнг Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ва «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида ҳамда Чортоқ тумани ҳокимлиги ва «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

6. «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 2022 — 2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

«Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 2022 — 2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Наманган вилояти ҳокимлиги икки ҳафта муддатда агросаноат кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш мақсадида мазкур қарорнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва тармоқ жадвалида белгиланган тадбирларни амалга оширилишини назоратга олсин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

а) «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига:

Янгиқўрғон туманида 2022-2023 йилларда 301,4 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, йилига 12 минг тонна мева маҳсулотлари етиштирилади;

мева маҳсулотларини қайта ишлаш қуввати йилига 2 минг тонна бўлган завод фаолияти йўлга қўйилади;

ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади ва йиллик хорижий валюта тушумлари 1,5 — 2,0 млн АҚШ долларига етказилади;

инвестиция лойиҳасини ишга тушириш натижасида 120 дан ортиқ иш ўринлари яратилади;

б) «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 20,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига:

Чортоқ туманида 2022-2023 йилларда 679,2 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, йилига 27 минг тонна мева маҳсулотлари етиштирилади;

ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади ва йиллик хорижий валюта тушумлари 2,5 — 3,0 млн АҚШ долларига етказилади;

инвестиция лойиҳасини ишга тушириш натижасида 180 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

8. Белгилансинки:

«Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси ва «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади;

агросаноат кластерларига фермер хўжаликлари учун минерал ўғит, уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш, шу жумладан, лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш бўйича белгиланган тартиб татбиқ этилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визаларини консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, ушбу мутахассислар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати белгиланган тартибда узайтирилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги агросаноат кластерларининг объектлари электр тармоқларига уланишини ва энергия истеъмол қилувчи қурилмалари лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур қувват билан таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 309-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонасига Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган ер майдонларининг контурлар кесимидаги

гектар Т/р Ер майдонлари эгаси Контур рақами Умумий ер майдони Шундан: экин ерлари шундан, кўп йиллик дарахтзорлар жами қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар сув ости ерлари йўл ости ерлари бошқа ерлар жами шундан: боғ 1 . Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида 26 17,7 17,5 17,5 0,1 0,1 2 32,1 31,5 31,5 0,1 0,5 6 20,0 19,2 19,2 0,4 0,4 8 13,9 12,8 12,8 0,7 0,2 0,2 1 2,0 1,2 1,2 0,8 459 5,2 5,0 5,0 5 ,0 0,1 461 8,6 7,3 7,3 0,6 0,2 0,5 462 13,0 12,0 12,0 0,3 0,4 0,3 465 10,5 9,5 9,5 0,4 0,6 480 31,1 27,0 27,0 27,0 1,5 2,6 481 4,5 3,0 3,0 3,0 0,5 1,0 482 9,3 9,0 9,0 0,3 484 1,1 1,0 1,0 0,1 485 7,8 0,3 0,3 7,2 508 21,4 0,4 0,6 20,4 509 9,0 8,1 8,1 0,3 0,6 510 16,1 10,7 10,7 0,3 0,3 4,8 511 8,3 7,5 7,5 0,4 0,4 512 4,0 3,5 3,5 0,2 0,3 514 2,9 2,6 2,6 0,2 0,1 513 19,8 5,0 11,3 11,3 16,3 0,7 1,0 1,8 516 28,3 27,6 27,6 0,5 0,2 518 2,1 1,8 1,8 0,2 0,1 519 3,8 3,4 3,4 0,2 0,2 505 7,7 7,0 7,0 0,3 0,4 506 1,2 1,0 1,0 1,0 0,1 0,1 Жами: 301,4 203,2 42,3 42,3 245,5 10,0 10,7 35,2

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 309-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонасига Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган ер майдонларининг контурлар кесимидаги

гектар Т/р Ер майдонлари эгаси Контур рақами Умумий ер майдони Шундан: экин ерлари бўз ерлар яйлов ерлар жами қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар сув ости ерлари йўл ости ерлари қурилишлар бошқа ерлар 1 . Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасида 653 32,9 32,2 32,2 0,1 0,6 655 8,3 8,3 8,3 656 53,3 0,8 0,8 3,2 0,2 0,1 49,0 657 1,5 1,5 1,5 658 0,6 0,6 0,6 659 1,3 0,1 1,2 660 4,5 4,4 4,4 0,1 661 43,3 43,0 43,0 0,1 0,2 662 19,4 0,3 0,1 19,0 663 5,4 5,3 5,3 0,1 664 3,8 3,6 3,6 0,1 0,1 665 40,3 40,1 40,1 0,1 0,1 666 3,4 3,4 3,4 667 0,9 0,1 0,8 668 18,4 18,1 18,1 0,3 669 2,6 2,5 2,5 0,1 670 3,9 3,8 3,8 0,1 672 2,4 2,3 2,3 0,1 673 5,9 5,8 5,8 0,1 674 4,2 4,1 4,1 0,1 675 0,9 0,1 0,8 677 1,8 0,1 0,1 1,6 682 6,9 1,0 0,1 5,8 683 5,4 0,2 5,2 684 14,9 14,4 14,4 0,5 686 29,3 4,3 0,1 24,9 688 1,6 1,5 1,5 0,1 689 0,2 0,2 690 0,1 0,1 0,1 691 23,2 23,0 23,0 0,2 737 1,0 1,0 743 42,4 2,6 0,3 39,5 749 11,4 0,3 0,1 11,0 750 18,9 18,7 18,7 0,1 0,1 751 4,3 1,1 3,0 4 ,1 0,2 752 3,1 0,2 2,9 753 31,7 31,3 31,3 0,1 0,3 754 126,9 89,4 89,4 3,1 0,1 34,3 755 31,8 31,6 31,6 0,1 0,1 756 0,8 0,1 0,7 757 3,6 3,6 3,6 758 7,6 7,6 7,6 759 3,7 3,6 3,6 0,1 760 6,8 6,5 6,5 0,3 761 4,6 4,5 4,5 0,1 762 0,4 0,3 0,3 0,1 763 3,1 3,1 3,1 764 2,3 2,3 2,3 765 1,7 1,7 1,7 766 1,7 1,7 1,7 767 0,2 0,2 0,2 768 1,5 1,5 1,5 769 5,5 5,2 5,2 0,3 770 2,7 2,7 2,7 771 8,0 7,7 7,7 0,3 772 1,1 1,0 1,0 0,1 773 1,1 0,9 0,9 0,1 0,1 774 0,9 0,9 0,9 775 9,8 9,7 9,7 0,1 Жами: 679,2 32,6 131,5 294,5 458,6 17,1 5,5 0,1 197,9

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 309-сон қарорига 3-ИЛОВА

2022 — 2025 йилларда «Namangan sharbati» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

Т/р Инвестиция лойиҳасининг номи * Лойиҳанинг ҳисоблаб чиқилган қиймати (млн АҚШ долл.) Шу жумладан: Амалга ошириш муддати халқаро молия институтларининг маблағлари (млн АҚШ долл.) ** лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари (млн АҚШ долл.) 1. Ерларни экишга тайёрлаш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириш 0,05 0,05 2022-2023 йиллар 2. Интенсив мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш 3,14 3,14 2022-2023 йиллар 3. Сув чиқариш учун қудуқлар қазиш ва насос станциясини қуриш 0,11 0,11 2022-2023 йиллар 4. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш 0,80 0,80 2022-2023 йиллар 5. Кўчатчилик лабораториясини ташкил қилиш 0,02 0,02 2022 — 2024 йиллар 6. Мева маҳсулотларини қайта ишлаш заводини қуриш 5,77 5,77 2022 — 2025 йиллар 7. Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш 0,09 0,09 2022 — 2025 йиллар 8. Бошқа харажатлар 0,03 0,03 2022-2023 йиллар Жами: 10,0 10,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 309-сон қарорига 4-ИЛОВА

2022 — 2025 йилларда «Siberian Wellness Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг

Т/р Инвестиция лойиҳасининг номи * Лойиҳанинг ҳисоблаб чиқилган қиймати (млн АҚШ долл.) Шу жумладан: Амалга ошириш муддати халқаро молия институтларининг маблағлари (млн АҚШ долл.) ** лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари (млн АҚШ долл.) 1. Ерларни экишга тайёрлаш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириш ва чегара тўсиқларини ўрнатиш 1,18 1,18 2022-2023 йиллар 2. Интенсив мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш 8,9 8,9 2022-2023 йиллар 3. Сув чиқариш учун қудуқлар қазиш ва насос станциясини қуриш 0,52 0,52 2022 — 2024 йиллар 4. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш 6,84 6,84 2022-2023 йиллар 5. Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш 2,9 2,9 2022 — 2025 йиллар 6. Бошқа харажатлар 0,56 0,56 2022-2023 йиллар Жами: 20,9 20,9

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 7 июнь,

309-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/309/0490-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

PROGNOZ PARAMETRLARI

PROGNOZ PARAMETRLARI

Namangan viloyatida zamonaviy meva-sabzavotchilik agrosanoat klasterlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Namangan viloyatining Kosonsoy, Chortoq va Yangiqoʻrgʻon tumanlarida meva-sabzavotchilik va uzumchilikni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-yanvardagi PQ-4941-son qaroriga muvofiq meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish hajmini oshirish, qayta ishlash va sotishning zamonaviy usullarini joriy etish, sohaga toʻgʻridan toʻgʻri investitsiyalarni jalb qilish, yangi ish oʻrinlarini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2021-yil 17-noyabrda Namangan viloyati hokimligi va Rossiya Federatsiyasining “Sibirskoye zdorovye” kompaniyasi oʻrtasida Namangan viloyatida meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirishga ixtisoslashgan meva-sabzavotchilik klasterini tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida bitim imzolanganligi;

“Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish va qayta ishlash quvvatlarini tashkil etish maqsadida qiymati 20,9 mln AQSh dollari miqdoridagi toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalar jalb qilinishi;

“Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasining taʼsischisi boʻlgan “Sibirskoye zdorovye” kompaniyasi tomonidan korxonaning dastlabki ustav fondi (kapitali) shakllantirilishi;

“Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi tomonidan yangi intensiv bogʻlar barpo etish maqsadida 10 mln AQSh dollari miqdoridagi investitsiya mablagʻlari jalb etilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Namangan viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining Yangiqoʻrgʻon tumanida “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi hamda Chortoq tumanida “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan meva-sabzavotchilik klasterlarini (keyingi oʻrinlarda — agrosanoat klasterlari) tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

3. Agrosanoat klasterlarining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

meva-sabzavot va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishning zamonaviy usullarini, ilm-fan yutuqlarini hamda ilgʻor innovatsiya va suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini keng joriy etish;

toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb etgan holda, meva-sabzavot mahsulotlarini chuqur qayta ishlashning samarali usullari va texnologiyalaridan foydalanish;

kasalliklardan xoli boʻlgan mevali daraxt koʻchatlarini yetishtirish uchun zamonaviy “in-vitro” laboratoriyasi hamda koʻchatxonalarni tashkil etish;

qoʻshilgan qiymatga ega boʻlgan va raqobatbardosh mahsulotlarni ishlab chiqarish orqali eksport hajmlarini koʻpaytirish;

tuproq unumdorligini va qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligini oshirish, yerlardan oqilona va samarali foydalanish hamda ularni muhofaza qilish tadbirlarini amalga oshirish.

4. Quyidagilar:

mazkur qarorga 1-ilovaga muvofiq Yangiqoʻrgʻon tumani hokimligi zaxirasidagi 301,4 gektar yer maydoni “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasiga 25 yil muddatga;

mazkur qarorga 2-ilovaga muvofiq Chortoq tumani hokimligi zaxirasidagi 679,2 gektar yer maydoni “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasiga 25 yil muddatga ijaraga berilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24-moddasiga muvofiq chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar uchun yer uchastkasini ijaraga olish huquqining bozor qiymati Yangiqoʻrgʻon tumani hokimligi zaxirasidagi 301,4 gektar yer maydoni uchun — 4 198,3 mln soʻm hamda Chortoq tumani hokimligi zaxirasidagi 679,2 gektar yer maydoni uchun — 937,4 mln soʻm etib belgilansin.

5. Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi hamda “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan 4-bandda nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkazilgandan soʻng Yangiqoʻrgʻon tumani hokimligi va “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi oʻrtasida hamda Chortoq tumani hokimligi va “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi oʻrtasida yer ijara shartnomasi tuzilishini, shuningdek, yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

6. “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi tomonidan 2022 — 2025-yillarda amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining prognoz koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;

“Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan 2022 — 2025-yillarda amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining prognoz koʻrsatkichlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Namangan viloyati hokimligi ikki hafta muddatda agrosanoat klasterlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarini oʻz vaqtida va samarali tashkil qilish maqsadida mazkur qarorning 3 va 4-ilovalariga muvofiq belgilangan prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishi boʻyicha tarmoq jadvalini ishlab chiqib, tasdiqlasin va tarmoq jadvalida belgilangan tadbirlarni amalga oshirilishini nazoratga olsin.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

a) “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi tomonidan 10 mln AQSh dollari miqdoridagi investitsiyalarni jalb qilish hisobiga:

Yangiqoʻrgʻon tumanida 2022-2023-yillarda 301,4 gektar maydonda intensiv bogʻ barpo etilib, yiliga 12 ming tonna meva mahsulotlari yetishtiriladi;

meva mahsulotlarini qayta ishlash quvvati yiliga 2 ming tonna boʻlgan zavod faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

ishlab chiqarilgan mahsulot toʻliq eksportga yoʻnaltiriladi va yillik xorijiy valyuta tushumlari 1,5 — 2,0 mln AQSh dollariga yetkaziladi;

investitsiya loyihasini ishga tushirish natijasida 120 dan ortiq ish oʻrinlari yaratiladi;

b) “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan 20,9 mln AQSh dollari miqdoridagi investitsiyalarni jalb qilish hisobiga:

Chortoq tumanida 2022-2023-yillarda 679,2 gektar maydonda intensiv bogʻ barpo etilib, yiliga 27 ming tonna meva mahsulotlari yetishtiriladi;

ishlab chiqarilgan mahsulot toʻliq eksportga yoʻnaltiriladi va yillik xorijiy valyuta tushumlari 2,5 — 3,0 mln AQSh dollariga yetkaziladi;

investitsiya loyihasini ishga tushirish natijasida 180 dan ortiq ish oʻrinlari yaratiladi.

8. Belgilansinki:

“Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi va “Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan investitsiya majburiyatlari bajarilmaganda va yer ijara shartnomasida nazarda tutilgan talablarga rioya qilinmagan taqdirda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-37-moddalarida nazarda tutilgan hollarda, yer uchastkasini ijaraga olish huquqi bekor qilinadi;

agrosanoat klasterlariga fermer xoʻjaliklari uchun mineral oʻgʻit, urugʻlik, yonilgʻi-moylash materiallari, oʻsimliklarni himoya qilish vositalari va boshqa moddiy resurslarni yetkazib berish, shu jumladan, lizing asosida qishloq xoʻjaligi texnikalarini sotib olish boʻyicha belgilangan tartib tatbiq etiladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Namangan viloyati hokimligi buyurtmanomalariga koʻra investitsiya loyihalarini amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish vizalarini konsullik va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmagan holda rasmiylashtirsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Namangan viloyati hokimligi buyurtmanomalariga koʻra investitsiya loyihalarini amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga vizalar berilishi va ularning muddati uzaytirilishini, shuningdek, ushbu mutaxassislar Oʻzbekiston Respublikasida yashash joyida vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazilishini hamda vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazish muddati belgilangan tartibda uzaytirilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi agrosanoat klasterlarining obyektlari elektr tarmoqlariga ulanishini va energiya isteʼmol qiluvchi qurilmalari loyiha tashabbuskorlari mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda zarur quvvat bilan taʼminlasin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 309-son qaroriga 1-ILOVA

“Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasiga Yangiqoʻrgʻon tumani hokimligi zaxirasidan ajratiladigan yer maydonlarining konturlar kesimidagi

gektar T/r Yer maydonlari egasi Kontur raqami Umumiy yer maydoni Shundan: ekin yerlari shundan, koʻp yillik daraxtzorlar jami qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar suv osti yerlari yoʻl osti yerlari boshqa yerlar jami shundan: bogʻ 1 . Yangiqoʻrgʻon tumani hokimligi zaxirasida 26 17,7 17,5 17,5 0,1 0,1 2 32,1 31,5 31,5 0,1 0,5 6 20,0 19,2 19,2 0,4 0,4 8 13,9 12,8 12,8 0,7 0,2 0,2 1 2,0 1,2 1,2 0,8 459 5,2 5,0 5,0 5 ,0 0,1 461 8,6 7,3 7,3 0,6 0,2 0,5 462 13,0 12,0 12,0 0,3 0,4 0,3 465 10,5 9,5 9,5 0,4 0,6 480 31,1 27,0 27,0 27,0 1,5 2,6 481 4,5 3,0 3,0 3,0 0,5 1,0 482 9,3 9,0 9,0 0,3 484 1,1 1,0 1,0 0,1 485 7,8 0,3 0,3 7,2 508 21,4 0,4 0,6 20,4 509 9,0 8,1 8,1 0,3 0,6 510 16,1 10,7 10,7 0,3 0,3 4,8 511 8,3 7,5 7,5 0,4 0,4 512 4,0 3,5 3,5 0,2 0,3 514 2,9 2,6 2,6 0,2 0,1 513 19,8 5,0 11,3 11,3 16,3 0,7 1,0 1,8 516 28,3 27,6 27,6 0,5 0,2 518 2,1 1,8 1,8 0,2 0,1 519 3,8 3,4 3,4 0,2 0,2 505 7,7 7,0 7,0 0,3 0,4 506 1,2 1,0 1,0 1,0 0,1 0,1 Jami: 301,4 203,2 42,3 42,3 245,5 10,0 10,7 35,2

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 309-son qaroriga 2-ILOVA

“Siberian Wellness-Namangan” MChJ xorijiy korxonasiga Chortoq tumani hokimligi zaxirasidan ajratiladigan yer maydonlarining konturlar kesimidagi

gektar T/r Yer maydonlari egasi Kontur raqami Umumiy yer maydoni Shundan: ekin yerlari boʻz yerlar yaylov yerlar jami qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar suv osti yerlari yoʻl osti yerlari qurilishlar boshqa yerlar 1 . Chortoq tumani hokimligi zaxirasida 653 32,9 32,2 32,2 0,1 0,6 655 8,3 8,3 8,3 656 53,3 0,8 0,8 3,2 0,2 0,1 49,0 657 1,5 1,5 1,5 658 0,6 0,6 0,6 659 1,3 0,1 1,2 660 4,5 4,4 4,4 0,1 661 43,3 43,0 43,0 0,1 0,2 662 19,4 0,3 0,1 19,0 663 5,4 5,3 5,3 0,1 664 3,8 3,6 3,6 0,1 0,1 665 40,3 40,1 40,1 0,1 0,1 666 3,4 3,4 3,4 667 0,9 0,1 0,8 668 18,4 18,1 18,1 0,3 669 2,6 2,5 2,5 0,1 670 3,9 3,8 3,8 0,1 672 2,4 2,3 2,3 0,1 673 5,9 5,8 5,8 0,1 674 4,2 4,1 4,1 0,1 675 0,9 0,1 0,8 677 1,8 0,1 0,1 1,6 682 6,9 1,0 0,1 5,8 683 5,4 0,2 5,2 684 14,9 14,4 14,4 0,5 686 29,3 4,3 0,1 24,9 688 1,6 1,5 1,5 0,1 689 0,2 0,2 690 0,1 0,1 0,1 691 23,2 23,0 23,0 0,2 737 1,0 1,0 743 42,4 2,6 0,3 39,5 749 11,4 0,3 0,1 11,0 750 18,9 18,7 18,7 0,1 0,1 751 4,3 1,1 3,0 4 ,1 0,2 752 3,1 0,2 2,9 753 31,7 31,3 31,3 0,1 0,3 754 126,9 89,4 89,4 3,1 0,1 34,3 755 31,8 31,6 31,6 0,1 0,1 756 0,8 0,1 0,7 757 3,6 3,6 3,6 758 7,6 7,6 7,6 759 3,7 3,6 3,6 0,1 760 6,8 6,5 6,5 0,3 761 4,6 4,5 4,5 0,1 762 0,4 0,3 0,3 0,1 763 3,1 3,1 3,1 764 2,3 2,3 2,3 765 1,7 1,7 1,7 766 1,7 1,7 1,7 767 0,2 0,2 0,2 768 1,5 1,5 1,5 769 5,5 5,2 5,2 0,3 770 2,7 2,7 2,7 771 8,0 7,7 7,7 0,3 772 1,1 1,0 1,0 0,1 773 1,1 0,9 0,9 0,1 0,1 774 0,9 0,9 0,9 775 9,8 9,7 9,7 0,1 Jami: 679,2 32,6 131,5 294,5 458,6 17,1 5,5 0,1 197,9

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 309-son qaroriga 3-ILOVA

2022 — 2025-yillarda “Namangan sharbati” MChJ qoʻshma korxonasi tomonidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining

T/r Investitsiya loyihasining nomi * Loyihaning hisoblab chiqilgan qiymati (mln AQSh doll.) Shu jumladan: Amalga oshirish muddati xalqaro moliya institutlarining mablagʻlari (mln AQSh doll.) ** loyiha tashabbuskorining oʻz mablagʻlari (mln AQSh doll.) 1. Yerlarni ekishga tayyorlash boʻyicha agrotexnik tadbirlar amalga oshirish 0,05 0,05 2022-2023-yillar 2. Intensiv mevali daraxt koʻchatlarini sotib olish 3,14 3,14 2022-2023-yillar 3. Suv chiqarish uchun quduqlar qazish va nasos stansiyasini qurish 0,11 0,11 2022-2023-yillar 4. Tomchilatib sugʻorish tizimini joriy qilish 0,80 0,80 2022-2023-yillar 5. Koʻchatchilik laboratoriyasini tashkil qilish 0,02 0,02 2022 — 2024-yillar 6. Meva mahsulotlarini qayta ishlash zavodini qurish 5,77 5,77 2022 — 2025-yillar 7. Qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlarini xarid qilish 0,09 0,09 2022 — 2025-yillar 8. Boshqa xarajatlar 0,03 0,03 2022-2023-yillar Jami: 10,0 10,0

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 309-son qaroriga 4-ILOVA

2022 — 2025-yillarda “Siberian Wellness Namangan” MChJ xorijiy korxonasi tomonidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining

T/r Investitsiya loyihasining nomi * Loyihaning hisoblab chiqilgan qiymati (mln AQSh doll.) Shu jumladan: Amalga oshirish muddati xalqaro moliya institutlarining mablagʻlari (mln AQSh doll.) ** loyiha tashabbuskorining oʻz mablagʻlari (mln AQSh doll.) 1. Yerlarni ekishga tayyorlash boʻyicha agrotexnik tadbirlar amalga oshirish va chegara toʻsiqlarini oʻrnatish 1,18 1,18 2022-2023-yillar 2. Intensiv mevali daraxt koʻchatlarini sotib olish 8,9 8,9 2022-2023-yillar 3. Suv chiqarish uchun quduqlar qazish va nasos stansiyasini qurish 0,52 0,52 2022 — 2024-yillar 4. Tomchilatib sugʻorish tizimini joriy qilish 6,84 6,84 2022-2023-yillar 5. Qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlarini xarid qilish 2,9 2,9 2022 — 2025-yillar 6. Boshqa xarajatlar 0,56 0,56 2022-2023-yillar Jami: 20,9 20,9

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 7-iyun,

309-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.06.2022-y., 09/22/309/0490-son)

lex.uz