📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Узундара» археология ёдгорлигини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Халқимизнинг қадимий ва бой маданиятини тиклаш, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳудудида жойлашган «Узундара» археология ёдгорлигини муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш, кенг тарғиб қилиш, консервациялаш ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Маданий мерос агентлиги), Фанлар академияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:
Бойсун тумани ҳудудида жойлашган «Узундара» археология ёдгорлигини янада ишончли муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида «Узундара» археология ёдгорлигини тарихий манзилгоҳ этиб белгилаш (кейинги ўринларда — «Узундара» тарихий манзилгоҳи) орқали алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудуд сифатида бошқариш;
«Узундара» тарихий манзилгоҳида олиб бориладиган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш жараёнида топилган ашёларни намойиш қилиш мақсадида «Термиз» давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида Юнон-Бақтрия тарихи музейини (кейинги ўринларда — Музей) ташкил этиш;
Бойсун туманида 2022 йилдан бошлаб, ҳар уч йилда бир марта август ойининг учинчи ҳафтасида «Юнон-Бақтрия» халқаро хайрия марафонини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Юнон-Бақтрия» халқаро хайрия марафонини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан таклифларни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашига киритиб борилишини таъминласин.
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданий мерос агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) 2022 йил 1 сентябрга қадар:
«Узундара» тарихий манзилгоҳи объектининг ер майдони ва кўчмас мулк объектининг чегараларини белгилаш, кадастр паспортини шакллантириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
«Узундара» тарихий манзилгоҳининг қўриқланадиган теграларини белгиланишини ташкил этсин, шунингдек, унинг чегараси лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Узундара» тарихий манзилгоҳининг бошқариш режаларини тасдиқласин;
б) 2023 йил 1 декабрга қадар:
«Узундара» тарихий манзилгоҳи орқали ўтган қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган йўлларни айланма йўллар ҳисобига йўналишини ўзгартириш ва таъмирлаш ишларини амалга оширсин;
«Узундара» тарихий манзилгоҳи марказида тўпланиб қолаётган сувларни канализация коллекторларини ўрнатиш орқали чиқариб юборувчи канализация тармоқларини қуриш чораларини кўрсин;
«Service point» тоифасига кирувчи объектлар (автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, савдо ва санитария-гигиена шохобчалари)ни жойлаштириш ва қуриш чораларини кўрсин.
3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар турли аттракцион ва осма дор йўли қурилиши йўналишида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларини ҳамда зарур ҳолларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда:
Бойсун туманидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўлидан «Узундара» тарихий манзилгоҳига олиб чиқувчи осма дор йўлини (канатка) қуриш;
Бойсун туманидаги «Юқори Мачай» ва «Пастки Мачай» маҳалла фуқаролари йиғинларини бирлаштирувчи Дарбанд дарасининг энг юқори чўққиларини боғловчи «Zipline» аттракционини қуриш ва ишга туширишни таъминлаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин. Бунда:
даранинг энг юқори нуқталарида тоғ ва маҳаллий қишлоқларни томоша қилиш имконини берувчи майдон, унга чиқиш учун махсус лифт ва зина;
дарадаги тоғларни бирлаштирувчи дор йўли;
кириш қисмига йирик дарвоза ва енгил конструкцияли меҳмонхона уйлари, шунингдек бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари қурилиши инобатга олинсин.
4. Маданий мерос агентлиги:
а) бир ой муддатда Музейни ташкил этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Туризм ва маданий мерос вазирлигига киритилишини таъминласин;
б) 2022 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 мартдаги 110-сон қарорида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан:
«Узундара» тарихий манзилгоҳини консервация қилиш, атрофини ўраб олиш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда туризм ахборот маркази ва енгил конструкцияли Музейни қуриш чораларини кўрсин;
Музей экспозицияларини жаҳон стандартларига мувофиқ «Smart» технологиялардан фойдаланган ҳолда жиҳозлаш, голограмма ҳамда «VR» тизимларидан кенг фойдаланишни ташкил қилсин;
«Узундара» тарихий манзилгоҳининг 3D-видеороликларини, археологик ва меъморий жозибасини сақлаб қолган макетларини яратсин;
«Узундара» тарихий манзилгоҳи ва унда сақланадиган ноёб ашёларни тарғиб қилиш мақсадида виртуал саёҳат дастури ҳамда 3D экспонатларини яратсин ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиб борсин;
Фанлар академияси билан биргаликда «Узундара» тарихий манзилгоҳида олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида топилган маданий бойликларни Музейга топшириш, уларнинг каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш чораларини кўрсин.
5. Маданий мерос агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 308-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатининг «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлимининг 11-позицияси куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 11. «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали: Термиз шаҳри Юнон-Бақтрия тарихи музейи* Бойсун тумани » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
308-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“Uzundara” arxeologiya yodgorligini muhofaza qilish va undan oqilona foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Xalqimizning qadimiy va boy madaniyatini tiklash, Surxondaryo viloyati Boysun tumani hududida joylashgan “Uzundara” arxeologiya yodgorligini muhofaza qilish, ilmiy tadqiq etish, keng targʻib qilish, konservatsiyalash va tashrif buyuruvchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi (keyingi oʻrinlarda — Madaniy meros agentligi), Fanlar akademiyasi hamda Surxondaryo viloyati hokimligining:
Boysun tumani hududida joylashgan “Uzundara” arxeologiya yodgorligini yanada ishonchli muhofaza qilish va saqlash maqsadida “Uzundara” arxeologiya yodgorligini tarixiy manzilgoh etib belgilash (keyingi oʻrinlarda — “Uzundara” tarixiy manzilgohi) orqali alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hudud sifatida boshqarish;
“Uzundara” tarixiy manzilgohida olib boriladigan arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish jarayonida topilgan ashyolarni namoyish qilish maqsadida “Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonasining filiali sifatida Yunon-Baqtriya tarixi muzeyini (keyingi oʻrinlarda — Muzey) tashkil etish;
Boysun tumanida 2022-yildan boshlab, har uch yilda bir marta avgust oyining uchinchi haftasida “Yunon-Baqtriya” xalqaro xayriya marafonini mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hisobidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
Surxondaryo viloyati hokimligi “Yunon-Baqtriya” xalqaro xayriya marafonini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq masalalarga mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish yuzasidan takliflarni Xalq deputatlari Surxondaryo viloyati kengashiga kiritib borilishini taʼminlasin.
2. Surxondaryo viloyati hokimligi Madaniy meros agentligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
a) 2022-yil 1-sentabrga qadar:
“Uzundara” tarixiy manzilgohi obyektining yer maydoni va koʻchmas mulk obyektining chegaralarini belgilash, kadastr pasportini shakllantirish va davlat roʻyxatidan oʻtkazish choralarini koʻrsin;
“Uzundara” tarixiy manzilgohining qoʻriqlanadigan tegralarini belgilanishini tashkil etsin, shuningdek, uning chegarasi loyihasini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
“Uzundara” tarixiy manzilgohining boshqarish rejalarini tasdiqlasin;
b) 2023-yil 1-dekabrga qadar:
“Uzundara” tarixiy manzilgohi orqali oʻtgan qishloq xoʻjaligi maqsadlarida foydalaniladigan yoʻllarni aylanma yoʻllar hisobiga yoʻnalishini oʻzgartirish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirsin;
“Uzundara” tarixiy manzilgohi markazida toʻplanib qolayotgan suvlarni kanalizatsiya kollektorlarini oʻrnatish orqali chiqarib yuboruvchi kanalizatsiya tarmoqlarini qurish choralarini koʻrsin;
“Service point” toifasiga kiruvchi obyektlar (avtomobillarga yoqilgʻi quyish stansiyalari, umumiy ovqatlanish obyektlari, savdo va sanitariya-gigiyena shoxobchalari)ni joylashtirish va qurish choralarini koʻrsin.
3. Turizm va madaniy meros vazirligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Surxondaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda 2023-yil 1-sentabrga qadar turli attraksion va osma dor yoʻli qurilishi yoʻnalishida faoliyat yuritib kelayotgan tadbirkorlik subyektlarini hamda zarur hollarda xorijiy investorlarni jalb qilgan holda:
Boysun tumanidan oʻtuvchi M-39 avtomagistral yoʻlidan “Uzundara” tarixiy manzilgohiga olib chiquvchi osma dor yoʻlini (kanatka) qurish;
Boysun tumanidagi “Yuqori Machay” va “Pastki Machay” mahalla fuqarolari yigʻinlarini birlashtiruvchi Darband darasining eng yuqori choʻqqilarini bogʻlovchi “Zipline” attraksionini qurish va ishga tushirishni taʼminlash masalalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif kiritsin. Bunda:
daraning eng yuqori nuqtalarida togʻ va mahalliy qishloqlarni tomosha qilish imkonini beruvchi maydon, unga chiqish uchun maxsus lift va zina;
daradagi togʻlarni birlashtiruvchi dor yoʻli;
kirish qismiga yirik darvoza va yengil konstruksiyali mehmonxona uylari, shuningdek boshqa xizmat koʻrsatish nuqtalari qurilishi inobatga olinsin.
4. Madaniy meros agentligi:
a) bir oy muddatda Muzeyni tashkil etish va uning faoliyatini rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqsin hamda tasdiqlash uchun Turizm va madaniy meros vazirligiga kiritilishini taʼminlasin;
b) 2022-yil yakuniga qadar Vazirlar Mahkamasining “2022-yilda turizm va madaniy meros obyektlari infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-martdagi 110-son qarorida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan:
“Uzundara” tarixiy manzilgohini konservatsiya qilish, atrofini oʻrab olish, obodonlashtirish ishlarini tashkil etish hamda turizm axborot markazi va yengil konstruksiyali Muzeyni qurish choralarini koʻrsin;
Muzey ekspozitsiyalarini jahon standartlariga muvofiq “Smart” texnologiyalardan foydalangan holda jihozlash, gologramma hamda “VR” tizimlaridan keng foydalanishni tashkil qilsin;
“Uzundara” tarixiy manzilgohining 3D-videoroliklarini, arxeologik va meʼmoriy jozibasini saqlab qolgan maketlarini yaratsin;
“Uzundara” tarixiy manzilgohi va unda saqlanadigan noyob ashyolarni targʻib qilish maqsadida virtual sayohat dasturi hamda 3D eksponatlarini yaratsin va ijtimoiy tarmoqlar orqali targʻib qilib borsin;
Fanlar akademiyasi bilan birgalikda “Uzundara” tarixiy manzilgohida olib borilgan ilmiy-tadqiqotlar natijasida topilgan madaniy boyliklarni Muzeyga topshirish, ularning katalogini tayyorlash va nashr qilish choralarini koʻrsin.
5. Madaniy meros agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan davlat muzeylari, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatiga ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 308-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan davlat muzeylari, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatiga kiritilayotgan oʻzgartirish
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan davlat muzeylari, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlaridan moliyalashtiriladigan muzeylar” boʻlimining 11-pozitsiyasi kuyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 11. “Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonasi va uning filiali: Termiz shahri Yunon-Baqtriya tarixi muzeyi* Boysun tumani ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyun,
308-son