UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш, улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони 10-бандига мувофиқ:

ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни арафасида Ҳукуматнинг дастури, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг алоҳида ҳудудий дастурларини қабул қилиш;

мазкур дастурлар ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат бўлиши;

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июнга қадар Ҳукумат дастури лойиҳасини ҳамда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

«Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида беш босқичли «маҳалла-сектор-туман-вилоят-республика» беш ташаббус олимпиадасини ўтказиш, шунингдек, ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш, бунда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;

ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Дастурда назарда тутилган тадбирлар учун масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар раҳбарлари уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ой якунида Ёшлар ишлари агентлигига тегишли маълумотларнинг тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

Дастурда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш масъул ижрочиларнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

4. Вазирлик ва идоралар Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 20 июнга қадар Дастурда назарда тутилган тадбирлардан келиб чиққан ҳолда, 2022-2023 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ўз идоравий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2022 йил 20 июнга қадар Дастурда назарда тутилган тадбирлардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий ёшлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Ёшлар ишлари агентлиги Дастур, идоравий чора-тадбирлар дастурлари ҳамда ҳудудий ёшлар дастурларида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилган ҳолда, унинг натижалари юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Дастурда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни, уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 310-сон қарорига ИЛОВА

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш 1. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг (кейинги ўринларда — ёшлар) ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этиш ҳамда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш. 1. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бўлган ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш. 2022 йил июнь-август «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари 2. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. 3. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва назорат қилиш. 2023 йил алоҳида режа асосида 2. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган мониторинг ишларини ташкил этиш. 1. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан ишлаш ва мониторинг олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь-июль - Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олишларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Оромгоҳларни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш. 2022 йил июнь Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Оромгоҳларда болаларнинг дам олишини сифатли ташкил қилиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 4. Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни турар жой билан таъминлаш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Уй-жой билан таъминланмаган меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил июнь Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги 3. Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш. 2022-2023 йиллар давомида 5. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб беришга қаратилган «Талабага мадад» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар рўйхатини шакллантириш. 2. Талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб бериш. 2022-2023 ўқув йили давомида Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Меҳрибонлик уйи, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва оилавий болалар уйлари битирувчилари учун «Иқтидор» касб-ҳунар оромгоҳи ни ташкил қилиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Оромгоҳни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш. 2022 йил июнь-июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги 3. Касб-ҳунар оромгоҳини Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ташкил қилиш. 2022-2023 ўқув йили давомида 7. Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар учун маҳаллаларда ҳафтада бир маротаба психолог қабулларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3. Малакали психологларни жалб қилган ҳолда, маҳаллаларда қабулларни ташкил этиш. 2022-2023 йиллар давомида 8. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг Ўзбекистоннинг диққатга сазовор қадамжоларига саёҳатини уюштириш. Шунингдек, ҳар ойда камида бир маротаба театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Режа асосида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг диққатга сазовор қадамжолар, театр ва бошқа маданий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 9. Маҳаллалардаги ишсиз ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. 1. Замонавий касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар билан ишсиз ёшларни мунтазам таништириб бориш. 2022 йил июль Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, сектор раҳбарлари 3. Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 10. «Маҳаллабай» ўрганишлар натижасида аниқланган ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. 1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш. 2022 йил и юнь-август Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва тижорат банклари маблағлари Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари 2. Тадбиркорликка ўқиган ёшларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 11. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таниқли тадбиркорлар иштирокида «Бизнес марафон» ва «Агро марафон» мотивацион тренинглар ташкил этиш ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига «Бизнес саёҳатлар» уюштириш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил и юнь-август «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар рўйхатини шакллан-тириш. 3. Ҳудудларда тренинглар ташкил қилиш ва тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштириш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 12. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бўш иш ўринлари ярмаркалари ни ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил и юнь Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ярмаркалар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. 3. Ярмаркаларни барча туман (шаҳар)ларда ташкил этиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 13. Олий ва ўрта-махсус таълим билан қамраб олинмаган битирувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бўш иш ўринларига жойлаштириш. 1. Таълим билан қамраб олинмаган ишсиз ёшлар рўйхатини тузиш. 2022 йил август Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари 2. Битирувчиларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 3. Битирувчиларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашиш. доимий II. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш 14. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида беш ташаббус олимпиадалари нинг «маҳалла-сектор-туман-вилоят-республика» босқичларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳини шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил и юнь Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Олимпиадаларнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 3. Олимпиадаларнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 15. 30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан республиканинг барча ҳудудларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивалларини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш. 2. Ёшлар фестивали дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш. 3. Ёшлар фестивалларини юқори савияда ташкил этиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 16. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навбатдаги Қурултойи га тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. 1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Қурултой делегатлари рўйхатини шакллантириш. 2022 йил август Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш. сентябрь-октябрь 17. Турли соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшлар вакилларини «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва «Таҳсин» мукофоти билан тақдирлаш. 1. Танлов комиссияларини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Мукофотга номзодлар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил и юль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Номзодларни ўрганиш ва тақдирланувчилар рўйхатини тасдиқлаш. 4. Тантанали тақдирлаш маросимларини ўтказиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 18. Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси» танловини ташкил ўтказиш. 1. Танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил и юнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 3. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 19. Ёшлар орасида хорижий тилларни оммалаштириш мақсадида ҳудудларда хорижий тиллар билимдони марафонини ўтказиш ҳамда мавсумий «Ибрат тиллар оромгоҳи» ни ташкил этиш. Шунингдек, «Ибрат медиа маркази» фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш. 2022 йил и юнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. «Ибрат тиллар оромгоҳи»га ва хорижий тиллар билимдони марафонига республиканинг барча ҳудудларидан ёшларни жалб қилиш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 20. Шахматни ёшлар ўртасида оммавийлаштириш, профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни белгилаш. 1. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, шахматни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш. 2. Амалга оширилган ишларни ОАВ орқали тарғиб қилиш. 2022 йил и юнь-август Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, 3. Ёшлар орасида шахматни ривожлантиришга қаратилган мусобақаларни тизимли равишда ўтказиб бориш. 2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида 21. 7 дан 14 ёшгача бўлган болаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ўртасида «Камалак юлдузлари» республика кўрик-танловини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил август Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. октябрь-ноябрь 22. Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда инновацион тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ўтказиш. июль — декабрь 23. Ўқувчи ва талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш, танқидий таҳлил ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Мунозара» тўгаракларини ташкил этиш ва республика турнирини ўтказиш. 1. «Мунозара» тўгарагининг низоми, услубий ҳужжатларини тасдиқлаш, малакали тренерларни тайёрлаш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга ёшларни жалб қилиш. 3. Тўгарак аъзоларидан ташкил топган ҳудудий жамоалар ўртасида республика турнирини ўтказиш. июль — ноябрь 24. Интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва иқтидорли ёшлар учун «Интеллектуал мактаб» мавсумий оромгоҳ лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар учун Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да тренинг ўтказиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 25. Ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 26. Ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Ватан тақдири менинг қўлимда» мавзусида иншолар танлови ни ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 2022 йил с ентябрь- о ктябрь Халқ таълими вазирлиги маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. н оябрь 27. Ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари танловини ўтказиш. 1. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Заковат» ННТ 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 28. Миллий кино санъати аҳамиятини оширишга қаратилган «Кино ва ёшлар» форуми ҳамда ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар республика танлови ни ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми, дастури ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. июнь-июль 3. Форум ва танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш. октябрь 29. Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда «Ахборот технологиялари билимдони» танловини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2. Тадбирларни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш. 2022-2023 йиллар давомида 4. Танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш. 2022 йил ноябрь 30. Илмда ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришган талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Йил талабаси» танловини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил август Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. сентябрь 3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2023 йил январь 31. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар театр студиялари» танловини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил сентябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. октябрь-ноябрь 3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2023 йил январь 32. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жисмоний камол топтиришга қаратилган «Ёш чегарачи», «Ёш қутқарувчи», «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарорлари ва тадбирлар режаларини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши 2. Мусобақаларнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш. октябрь 3. Мусобақаларнинг республика босқичини ўтказиш. ноябрь 33. Ёшларнинг экологик маданиятни юксалтириш, уларда табиатни асрашга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Лойиҳа бўйича тарғибот тадбирлари ва акциялар ташкил этиш. 3. Ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатлар экиш. 2022 йил сентябрь — декабрь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 34. Ёшлар ўртасида истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик лойиҳа ни амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Туман ва шаҳарларда ёшлардан иборат ташаббускор гуруҳларни шакллантириш ҳамда жойларда экологик тадбирларни амалга ошириш. 2022-2023 йиллар давомида III. Ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш 35. Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларда фидоийлик ва масъулият туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида «Темур тузуклари билимдони» танловини ташкил этиш. 1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш. 2. Танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль-август Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 3. Танлов тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. сентябрь-ноябрь 4. Танлов босқичларини ҳар томонлама сифатли қилиб ўтказилишини таъминлаш. декабрь 36. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» тарғибот лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловлари ни ўтказиш. 1. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш. 2022 йил сентябрь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқув-семинар ташкил қилиш, тарғибот материаллари билан таъминлаш. 3. Тарғибот ишларини режа асосида барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш. октябрь-ноябрь 4. «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловларини ўтказиш. декабрь 37. Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш . 1. Ижодий гуруҳ тузиш, видео ва махсус тарғибот материаллари концепциясини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Кинематография агентлиги 2. Видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. сентябрь-ноябрь 3. Тарғибот материалларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга етказиш. декабрь 38. Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига экскурсиялар ни ташкил қилиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти 2. Ҳудудларда ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий қисмларга экскурсияларини ташкил этиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 39. Ёшлар ҳаётида учраётган муаммоларни ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиб бориш. 1. Ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Маънавият ва маърифат маркази 2. Сўровларни ташкил этиш, сўров натижаларидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 2022-2023 йиллар давомида 40. Ёшларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» ёшлар акцияси ни ташкил этиш. 1. Акцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил август Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2. Акцияни барча ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда ташкил этиш. 3. Акция доирасидаги тадбирларни ОАВда кенг ёритиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 41. Ҳар бир маҳаллада «Бир нуронийга ўн нафар ёш» тамойили остида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшларни обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга нуронийларга бириктириш. 1. Маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил июнь - «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 2. Обрў-эътиборли нуронийларга ёшларни бириктириш, улар билан тизимли ишлашни ташкил этиш. 2022-2023 йиллар давомида 42. Беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларнинг ёшлар ўртасида тарқатилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Барча ҳудудларда мазкур масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш. 2022 йил июнь - Ички ишлар вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 3. Аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиш ва профилактик чоралар кўриш ҳамда мазкур масалаларни телевидение ва бошқа ОАВ орқали кенг ёритиш. 2022-2023 йиллар давомида 43. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида Ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори ўртасида тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини яратиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь-июль - Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, 2. Тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини тартибга солувчи қўшма ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини жорий этиш. 2022-2023 йиллар давомида 44. Ички ишлар идораларида профилактика ва пробация ҳисобида турган ёшлар учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь-июль Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Профилактика ва пробация ҳисобида турган ҳамда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 3. Ҳар бир ҳудудда «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш. 2022-2023 йиллар давомида 45. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь Ижрочилар маблағлари Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Барча ҳудудларда белгиланган масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш. Мазкур муаммонинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш. 3. Таҳлил асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралар кўриш. 2022-2023 йиллар давомида IV. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш 46. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва нодавлат телеканалларида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоя ва паст савияли «оммавий маданият» таъсиридан асрашга қаратилган туркум телерадиодастурлар эфирга узатилишини йўлга қўйиш. 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Телерадиодастурлар концепцияси ва лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь-июль Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази 3. Туркум телерадиодастурларни яратиш ва эфирга узатиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 47. Ёш журналистларнинг замонавий талаблар асосида билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил июнь-июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси 2. Лойиҳага жалб этиладиган ёш журналистлар рўйхатини шакллантириш. 3. Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш. август 48. Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган видеороликлар танлови ни ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Фанлар академияси, Маънавият ва маърифат маркази 2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, видеороликларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш. июль — сентябрь 3. Видеороликларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш. октябрь 49. Узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш га қаратилган ўқув дастурларини жорий этиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, медиа-саводхонлик бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази 2. Малакали педагог-мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув дарсларини ташкил қилиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 50. «Uzbekistansʼs club» ижтимоий мотивацион медиа платформаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали хорижий давлатларда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган эксклюзив контентлар яратиш. 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, тадбирлар режаси ва сценарийларни ишлаб чиқиш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 2. Хорижда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган фильмлар яратиш. 2022-2023 йилларда режа асосида 51. «YouTube» платформасида самарали ижод қилаётган ва фойдали контент яратаётган ёшларни муносиб тақдирлаш, «YouTube Oʼzbekiston» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси 2. Лойиҳани амалга ошириш орқали, ёш муаллифларни кашф этиш ва платформада ўзбек тилидаги контентни кўпайтириш. 2022-2023 йилларда режа асосида 52. Юртимизда фаолият юритаётган тажрибали дизайнерлар иштирокида ёшларни дизайнерлик соҳасига қизиқтириш ва соҳа сирларидан хабардор қилиш мақсадида Design Club лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, лойиҳа концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳани ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш. 3 . Design Club лойиҳасини амалга ошириш. 2022-2023 йилларда ҳар чоракда 53. Болаларнинг дунёқарашини қадриятларимизга мос равишда шаклланишига хизмат қиладиган замонавий мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотлар танловини ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги 2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш. июль — сентябрь 3. Мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш. октябрь 4. Танловни ғолибларни муносиб рағбатлантириш. ноябрь 54. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги, «маҳаллабай» амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Стратегик куч» номли ҳужжатли фильм суратга олиш. 1. Ижодий гуруҳни шакллантириши, ҳужжатли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь-июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби хусусида ҳужжатли фильм суратга олиш. декабрь 55. Фан, таълим, санъат, маданият ва спорт соҳасида муваффақиятга эришган ёшлар тажрибасини ўрнак сифатида кўрсатишга қаратилган «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2. «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш. 3. Лойиҳада иштирок этган ёшларни муносиб рағбатлантириш. 2022-2023 йилларда режа асосида V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш 56. Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ни ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Йиғилиш дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Йиғилишни ўтказиш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 57. Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган «Ўзбекистон — Қирғизистон ёшлар конгресси» ни ташкил этиш. 1. Тадбир режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тадбир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Конгрессни ўтказиш. 2022 йил июнь-август Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 58. Самарқанд шаҳрида ёшлар ўртасида мнемоника бўйича халқаро турнир ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2022 йил август Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2. Турнир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш. сентябрь 3. Турнирни ўтказиш. октябрь

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 7 июнь,

310-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/310/0491-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida

“Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ularning ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 13-iyuldagi PF-6260-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda yoshlar bilan “mahallabay” ishlash, ular oʻrtasida olib boriladigan maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlarning samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ularning ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 13-iyuldagi PF-6260-son Farmoni 10-bandiga muvofiq:

yoshlar tomonidan koʻtarilgan taklif va tashabbuslar, muammo hamda masalalar yechimi yuzasidan har yili Oʻzbekiston Respublikasi yoshlari kuni arafasida Hukumatning dasturi, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman va shahar hokimliklarining alohida hududiy dasturlarini qabul qilish;

mazkur dasturlar yoshlarning bilim va kasb-hunar egallashi, ular uchun munosib ish va turmush sharoitini yaratish, boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlardan iborat boʻlishi;

Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2022-yildan boshlab har yili 1-iyunga qadar Hukumat dasturi loyihasini hamda hududiy dasturlarni ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar bilan ishlash, jumladan, yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning bandligiga koʻmaklashish hamda ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

“Yoshlarning boʻsh vaqti — yetakchining ish vaqti” tamoyili asosida besh bosqichli “mahalla-sektor-tuman-viloyat-respublika” besh tashabbus olimpiadasini oʻtkazish, shuningdek, yoshlar bilan “mahallabay” ishlash tizimini joriy etish, bunda uyushmagan yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli oʻtkazish maqsadida koʻchama-koʻcha tadbir va loyihalar, tanlovlar, musobaqalar hamda toʻgaraklarni tizimli ravishda tashkil etish;

yoshlar oʻrtasida huquqbuzarlik va jinoyatlar sodir etilishining oldini olish, joylarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligi va tarbiyaviy ishlar samaradorligini oshirish;

yoshlar infratuzilmalarini rivojlantirish, xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, millatlararo totuvlikni yanada mustahkamlash, yoshlar siyosatini amalga oshirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish chora-tadbirlarini belgilash.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

Dasturda nazarda tutilgan tadbirlar uchun masʼul etib belgilangan vazirlik va idoralar rahbarlari ularning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi hamda amalga oshirilgan ishlar boʻyicha har oy yakunida Yoshlar ishlari agentligiga tegishli maʼlumotlarning taqdim etilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi;

Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirish masʼul ijrochilarning oʻz mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

4. Vazirlik va idoralar Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda 2022-yil 20-iyunga qadar Dasturda nazarda tutilgan tadbirlardan kelib chiqqan holda, 2022-2023-yillarda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish boʻyicha oʻz idoraviy chora-tadbirlar dasturlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimliklari 2022-yil 20-iyunga qadar Dasturda nazarda tutilgan tadbirlardan kelib chiqqan holda, hududiy yoshlar dasturlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

6. Yoshlar ishlari agentligi Dastur, idoraviy chora-tadbirlar dasturlari hamda hududiy yoshlar dasturlarida nazarda tutilgan tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilgan holda, uning natijalari yuzasidan har chorak yakunlari boʻyicha keyingi oyning 10 sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.

7. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga Dasturda nazarda tutilgan maqsad va vazifalarni, uni amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlar orqali muntazam yoritib borish tavsiya etilsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 310-son qaroriga ILOVA

2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar bilan ishlash 1. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning (keyingi oʻrinlarda — yoshlar) ijtimoiy, iqtisodiy va psixologik muammolarini hal etish hamda ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlashga koʻmaklashish. 1. Ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy, psixologik qoʻllab-quvvatlashga, bilim va kasb oʻrganishga ehtiyoji boʻlgan ishsiz yoshlarning muammolarini aniqlash. 2022-yil iyun-avgust “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Markaziy bank va tijorat banklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektor rahbarlari 2. Aniqlangan muammolarni bartaraf etish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqish. 3. Aniqlangan muammolarni bartaraf etish va nazorat qilish. 2023-yil alohida reja asosida 2. “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlarning hayotda oʻz oʻrnini topishiga koʻmaklashishga qaratilgan monitoring ishlarini tashkil etish. 1. “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlar bilan ishlash va monitoring olib borishga qaratilgan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2022-yil iyun-iyul - Yoshlar ishlari agentligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlar bilan tizimli ishlashni yoʻlga qoʻyish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 3. Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar farzandlarining yozgi sogʻlomlashtirish oromgohlarida bepul dam olishlarini tashkil etish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Oromgohlarni tayyorlash va jalb etiladigan voyaga yetmaganlar roʻyxatini tuzish. 2022-yil iyun Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi mablagʻlari Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Oromgohlarda bolalarning dam olishini sifatli tashkil qilish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 4. Mehribonlik uylarida tarbiyalangan yoshlarni turar joy bilan taʼminlash. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Uy-joy bilan taʼminlanmagan mehribonlik uylarida tarbiyalangan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil iyun Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Xalq taʼlimi vazirligi 3. Mehribonlik uylarida tarbiyalangan yoshlarni uy-joy bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2022-2023-yillar davomida 5. Oliy taʼlim muassasalarida toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olayotgan talabalarga toʻlov-kontrakt mablagʻlarining 50 foizgacha boʻlgan (bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha) miqdorini toʻlab berishga qaratilgan “Talabaga madad” loyihasini amalga oshirish. 1. Oliy taʼlim muassasalarida toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olayotgan chin yetim, nogiron, ota-onasi ota-onalik huquqidan mahrum etilgan, mehribonlik uyida tarbiyalangan talabalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Talabalarga toʻlov-kontrakt mablagʻlarining 50 foizgacha boʻlgan (bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha) miqdorini toʻlab berish. 2022-2023 oʻquv yili davomida Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Mehribonlik uyi, “SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari” va oilaviy bolalar uylari bitiruvchilari uchun “Iqtidor” kasb-hunar oromgohi ni tashkil qilish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Oromgohni tayyorlash va jalb etiladigan voyaga yetmaganlar roʻyxatini tuzish. 2022-yil iyun-iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi 3. Kasb-hunar oromgohini Toshkent viloyati Boʻstonliq tumanidagi “Yoshlar oromgohi”da tashkil qilish. 2022-2023 oʻquv yili davomida 7. Muammoli va ajralish holatiga kelib qolgan yosh oilalar uchun mahallalarda haftada bir marotaba psixolog qabullarini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Muammoli va ajralish holatiga kelib qolgan yosh oilalar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 3. Malakali psixologlarni jalb qilgan holda, mahallalarda qabullarni tashkil etish. 2022-2023-yillar davomida 8. Ehtiyojmand oilalar farzandlari va imkoniyati cheklangan yoshlarning Oʻzbekistonning diqqatga sazovor qadamjolariga sayohatini uyushtirish. Shuningdek, har oyda kamida bir marotaba teatr va boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalarga tashriflarini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Reja asosida ehtiyojmand oilalar farzandlari va imkoniyati cheklangan yoshlarning diqqatga sazovor qadamjolar, teatr va boshqa madaniy muassasalarga tashriflarini tashkil etish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 9. Mahallalardagi ishsiz yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan zamonaviy kasb-hunarlarga oʻqitish. 1. Zamonaviy kasb-hunar oʻrganishga qiziqishi boʻlgan ishsiz yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunarlar bilan ishsiz yoshlarni muntazam tanishtirib borish. 2022-yil iyul Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Savdo-sanoat palatasi, sektor rahbarlari 3. Yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan zamonaviy kasb-hunarlarga oʻqitish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 10. “Mahallabay” oʻrganishlar natijasida aniqlangan ishsiz yoshlarni tadbirkorlikka oʻqitish hamda ularga kredit ajratilishida koʻmaklashish. 1. Tadbirkorlik bilan shugʻullanish istagida boʻlgan yoshlarni tadbirkorlikka oʻqitish. 2022-yil i yun-avgust Savdo-sanoat palatasi, Markaziy bank va tijorat banklari mablagʻlari Savdo-sanoat palatasi, Yoshlar ishlari agentligi, sektor rahbarlari, Markaziy bank va tijorat banklari 2. Tadbirkorlikka oʻqigan yoshlarga kredit ajratilishida koʻmaklashish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 11. Yoshlarni tadbirkorlikka keng jalb etish maqsadida taniqli tadbirkorlar ishtirokida “Biznes marafon” va “Agro marafon” motivatsion treninglar tashkil etish hamda yirik tadbirkorlik subyektlariga “Biznes sayohatlar” uyushtirish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil i yun-avgust “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Savdo-sanoat palatasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2. Yuqori natijalarga erishgan tadbirkorlar roʻyxatini shakllan-tirish. 3. Hududlarda treninglar tashkil qilish va tadbirkorlik subyektlariga sayohatlar uyushtirish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 12. Ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash maqsadida hududlarda boʻsh ish oʻrinlari yarmarkalari ni tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil i yun Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Yarmarkalar ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish. 3. Yarmarkalarni barcha tuman (shahar)larda tashkil etish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 13. Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim bilan qamrab olinmagan bitiruvchilarni kasb-hunarga oʻqitish va boʻsh ish oʻrinlariga joylashtirish. 1. Taʼlim bilan qamrab olinmagan ishsiz yoshlar roʻyxatini tuzish. 2022-yil avgust Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, sektor rahbarlari 2. Bitiruvchilarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunarlarga oʻqitish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 3. Bitiruvchilarning munosib ish topishlariga koʻmaklashish. doimiy II. “Yoshlarning boʻsh vaqti — yetakchining ish vaqti” tamoyili asosida yoshlar bilan “mahallabay” ishlash tizimini joriy etish 14. Yoshlarni boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida besh tashabbus olimpiadalari ning “mahalla-sektor-tuman-viloyat-respublika” bosqichlarini tashkil etish. 1. Ishchi guruhini shakllantirish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil i yun Yoshlar ishlari agentligi va mahalliy budjet mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Olimpiadalarning mahalliy bosqichlarini oʻtkazish. 3. Olimpiadalarning hududiy va respublika bosqichlarini oʻtkazish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 15. 30-iyun — “Yoshlar kuni” munosabati bilan respublikaning barcha hududlarida “Yangi Oʻzbekiston yoshlari birlashaylik” shiori ostida yoshlar festivallarini oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish va loyiha konsepsiyasini tasdiqlash. 2. Yoshlar festivali dasturi va ishtirokchilar roʻyxatini shakllan-tirish. 3. Yoshlar festivallarini yuqori saviyada tashkil etish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida Yoshlar ishlari agentligi va mahalliy budjet mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 16. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining navbatdagi Qurultoyi ga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish. 1. Tashkiliy guruh tuzish, chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Qurultoy delegatlari roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil avgust Yoshlar ishlari agentligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 3. Tadbirlarni yuqori saviyada oʻtkazish. sentabr-oktabr 17. Turli sohalarda yuksak natijalarga erishgan yoshlar vakillarini “Oʻzbekiston belgisi” koʻkrak nishoni va “Tahsin” mukofoti bilan taqdirlash. 1. Tanlov komissiyalarini tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Mukofotga nomzodlar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil i yul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, vazirlik, idora va jamoat tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Nomzodlarni oʻrganish va taqdirlanuvchilar roʻyxatini tasdiqlash. 4. Tantanali taqdirlash marosimlarini oʻtkazish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 18. Mahallalardagi yoshlar yetakchilari oʻrtasida “Yilning eng namunali mahalla yetakchisi” tanlovini tashkil oʻtkazish. 1. Tanlov nizomi va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Tanlovni OAV orqali targʻib qilish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil i yun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi 3. Tanlovning tuman (shahar) bosqichlarini oʻtkazish. 4. Tanlovning hududiy va respublika bosqichlarini oʻtkazish. 2022-2023-yillarda reja asosida 19. Yoshlar orasida xorijiy tillarni ommalashtirish maqsadida hududlarda xorijiy tillar bilimdoni marafonini oʻtkazish hamda mavsumiy “Ibrat tillar oromgohi” ni tashkil etish. Shuningdek, “Ibrat media markazi” faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Tashkiliy guruh tuzish, chora-tadbirlar rejasi va konsepsiyasini tasdiqlash. 2022-yil i yun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, vazirlik, idora va jamoat tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. “Ibrat tillar oromgohi”ga va xorijiy tillar bilimdoni marafoniga respublikaning barcha hududlaridan yoshlarni jalb qilish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 20. Shaxmatni yoshlar oʻrtasida ommaviylashtirish, professional shaxmatchilar va xalqaro grossmeysterlarni tayyorlash tizimini takomillashtirish hamda trenerlar uchun munosib mehnat sharoitini yaratishga qaratilgan tizimli chora-tadbirlarni belgilash. 1. Ishchi guruh faoliyatini yoʻlga qoʻyish, shaxmatni ommalashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi va konsepsiyasini tasdiqlash. 2. Amalga oshirilgan ishlarni OAV orqali targʻib qilish. 2022-yil i yun-avgust Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston shaxmat federatsiyasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, 3. Yoshlar orasida shaxmatni rivojlantirishga qaratilgan musobaqalarni tizimli ravishda oʻtkazib borish. 2022-2023-yillarda alohida reja asosida 21. 7 dan 14 yoshgacha boʻlgan bolalarning madaniyat va sanʼat sohasidagi iqtidorini qoʻllab-quvvatlash maqsadida ular oʻrtasida “Kamalak yulduzlari” respublika koʻrik-tanlovini oʻtkazish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, tanlov nizomi va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil avgust Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Badiiy akademiya, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Tanlovni OAV orqali targʻib qilish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. Tanlovning tuman (shahar) va hududiy bosqichlarini oʻtkazish. 4. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. oktabr-noyabr 22. Yoshlarning zamonaviy texnika va texnologiyalarga boʻlgan qiziqishlarini qoʻllab-quvvatlash, ularda innovatsion tafakkur va yaratuvchanlik qobiliyatini rivojlantirish maqsadida “Ilm innovatsiya va taraqqiyot” respublika koʻrik-tanlovini tashkil etish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, tanlov nizomi, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Yoshlar ishlari agentligi, tegishli vazirlik va idoralar 2. Tanlovni OAV orqali targʻib qilish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. “Ilm innovatsiya va taraqqiyot” respublika koʻrik-tanlovini oʻtkazish. iyul — dekabr 23. Oʻquvchi va talaba yoshlarning mantiqiy fikrlash, tanqidiy tahlil va mohirona munozara olib borish qobiliyatini rivojlantirish maqsadida “Munozara” toʻgaraklarini tashkil etish va respublika turnirini oʻtkazish. 1. “Munozara” toʻgaragining nizomi, uslubiy hujjatlarini tasdiqlash, malakali trenerlarni tayyorlash. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish va ularga yoshlarni jalb qilish. 3. Toʻgarak aʼzolaridan tashkil topgan hududiy jamoalar oʻrtasida respublika turnirini oʻtkazish. iyul — noyabr 24. Intellektual musobaqalar gʻoliblari va iqtidorli yoshlar uchun “Intellektual maktab” mavsumiy oromgoh loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish, intellektual musobaqalar gʻoliblari va faol ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Musobaqalar gʻoliblari va faol ishtirokchilar uchun Toshkent viloyatining, Boʻstonliq tumanidagi “Yoshlar oromgohi”da trening oʻtkazish. 2022-2023-yillarda reja asosida 25. Yoshlar oʻrtasida kitobxonlik va mutolaa madaniyatini keng targʻib etish, ularning kitobga boʻlgan qiziqishini yanada oshirish va ragʻbatlantirish maqsadida “Yosh kitobxon” respublika tanlovini oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish, tanlov nizomi va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi 2. Tanlovni OAV orqali targʻib qilish va ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. 4. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2022-2023-yillarda reja asosida 26. Oʻquvchi yoshlarni Vatanga sadoqat va mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan “Vatan taqdiri mening qoʻlimda” mavzusida insholar tanlovi ni oʻtkazish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. 2022-yil s yentyabr- o ktyabr Xalq taʼlimi vazirligi mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 3. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash. n oyabr 27. Yoshlar oʻrtasida “Zakovat” intellektual oʻyinlari tanlovini oʻtkazish. 1. Ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, “Zakovat” NNT 2. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. 3. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2022-2023-yillarda reja asosida 28. Milliy kino sanʼati ahamiyatini oshirishga qaratilgan “Kino va yoshlar” forumi hamda yosh kino ijodkorlari tomonidan suratga olingan qisqa metrajli filmlar respublika tanlovi ni tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish, tanlov nizomi, dasturi va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi, Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari hamda homiylik mablagʻlari Oʻzbekiston Kinematografiya agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Toshkent shahar hokimligi 2. Tanlovni OAV orqali targʻib qilish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. iyun-iyul 3. Forum va tanlovni Toshkent shahrida oʻtkazish. oktabr 29. Yoshlarning axborot texnologiyalariga boʻlgan qiziqishlarini oshirish va iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Bir million dasturchi” loyihasini amalga oshirish hamda “Axborot texnologiyalari bilimdoni” tanlovini oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Toshkent shahar hokimligi 2. Tadbirlarni OAV orqali targʻib qilish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. “Bir million dasturchi” loyihasini amalga oshirish. 2022-2023-yillar davomida 4. Tanlovni Toshkent shahrida oʻtkazish. 2022-yil noyabr 30. Ilmda va jamoat ishlarida katta yutuqlarga erishgan talabalarni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan “Yil talabasi” tanlovini tashkil etish. 1. Ishchi guruh shakllantirish, tanlov konsepsiyasi va nizomini ishlab chiqish. 2022-yil avgust Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar 2. Tanlovning hududiy bosqichlarini oʻtkazish. sentabr 3. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2023-yil yanvar 31. Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida “Talabalar teatr studiyalari” tanlovini oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish, tanlov konsepsiyasi va nizomini ishlab chiqish. 2022-yil sentabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar 2. Tanlovning hududiy bosqichlarini oʻtkazish. oktabr-noyabr 3. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2023-yil yanvar 32. Yoshlarni harbiy vatanparvarlik ruhida tarbiyalash va jismoniy kamol toptirishga qaratilgan “Yosh chegarachi”, “Yosh qutqaruvchi”, “Temurbeklar” harbiy-sport musobaqalarini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarorlari va tadbirlar rejalarini tasdiqlash. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Yoshlar ishlari agentligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Vatanparvar” tashkiloti, Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi 2. Musobaqalarning tuman (shahar) va hududiy bosqichlarini oʻtkazish. oktabr 3. Musobaqalarning respublika bosqichini oʻtkazish. noyabr 33. Yoshlarning ekologik madaniyatni yuksaltirish, ularda tabiatni asrashga daxldorlik hissini shakllantirishga qaratilgan “Yashil makon” umummilliy loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Loyiha boʻyicha targʻibot tadbirlari va aksiyalar tashkil etish. 3. Hududlarda mevali va manzarali koʻchatlar ekish. 2022-yil sentabr — dekabr Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 34. Yoshlar oʻrtasida istirohat bogʻlari, dam olish maskanlari, suv havzalari va boshqa jamoat joylarini ozoda saqlashga qaratilgan ekologik loyiha ni amalga oshirish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, loyiha konsepsiyasi, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston ekologik harakati, Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Tuman va shaharlarda yoshlardan iborat tashabbuskor guruhlarni shakllantirish hamda joylarda ekologik tadbirlarni amalga oshirish. 2022-2023-yillar davomida III. Yoshlarni vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, ularning huquqiy madaniyatini yuksaltirish, voyaga yetmaganlar oʻrtasida huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olish 35. Mahallalarda yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ularda fidoiylik va masʼuliyat tuygʻularini shakllantirish maqsadida mahalla-sektor-tuman-hudud-respublika darajasida “Temur tuzuklari bilimdoni” tanlovini tashkil etish. 1. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2. Tanlov oʻtkazish tartibini ishlab chiqish. 2022-yil iyul-avgust Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 3. Tanlov toʻgʻrisida OAV va ijtimoiy tarmoqlar orqali targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. sentabr-noyabr 4. Tanlov bosqichlarini har tomonlama sifatli qilib oʻtkazilishini taʼminlash. dekabr 36. Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 30 yilligiga bagʻishlab, “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi — mamlakat taraqqiyoti va jamiyat farovonligining huquqiy kafolati” targʻibot loyihasini amalga oshirish. Loyiha doirasida “Yoshlar va qonun”, “Yosh huquqshunos” tanlovlari ni oʻtkazish. 1. Targʻibot materiallarini (maʼruza matnlari, taqdimotlar, tarqatma materiallar, koʻrgazmali targʻibot vositalari) tayyorlash. 2022-yil sentabr Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Targʻibot guruhlarini shakllantirish, ular uchun oʻquv-seminar tashkil qilish, targʻibot materiallari bilan taʼminlash. 3. Targʻibot ishlarini reja asosida barcha taʼlim muassasalari, mehnat jamoalari va mahallalarda tashkil etish. oktabr-noyabr 4. “Yoshlar va qonun”, “Yosh huquqshunos” tanlovlarini oʻtkazish. dekabr 37. Yoshlarda yot gʻoyalarga qarshi mafkuraviy immunitetni, ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish madaniyatini shakllantirishga qaratilgan video va maxsus targʻibot materiallarini yaratish . 1. Ijodiy guruh tuzish, video va maxsus targʻibot materiallari konsepsiyasini ishlab chiqish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Kinematografiya agentligi 2. Video va maxsus targʻibot materiallarini yaratish. sentabr-noyabr 3. Targʻibot materiallarini barcha taʼlim muassasalari, mehnat jamoalari va mahallalarga yetkazish. dekabr 38. Oʻquvchi-yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularda milliy gʻurur va iftixor tuygʻusini shakllantirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy qismlariga ekskursiyalar ni tashkil qilish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Yoshlar ishlari agentligi, “Vatanparvar” tashkiloti 2. Hududlarda oʻquvchi-yoshlarning harbiy qismlarga ekskursiyalarini tashkil etish. 2022-2023-yillarda reja asosida 39. Yoshlar hayotida uchrayotgan muammolarni oʻrganishga qaratilgan ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazib borish. 1. Ijtimoiy tadqiqotlarni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy ishlarni amalga oshirish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash instituti, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Soʻrovlarni tashkil etish, soʻrov natijalaridan kelib chiqib taklif va tavsiyalar ishlab chiqish. 2022-2023-yillar davomida 40. Yoshlarda yurtimizda amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik hissini shakllantirish maqsadida “Vatan taraqqiyotiga mening hissam” yoshlar aksiyasi ni tashkil etish. 1. Aksiyani oʻtkazishga doir chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2022-yil avgust Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2. Aksiyani barcha hududlarda yoshlarni keng jalb etgan holda tashkil etish. 3. Aksiya doirasidagi tadbirlarni OAVda keng yoritish. 2022-2023-yillarda reja asosida 41. Har bir mahallada “Bir nuroniyga oʻn nafar yosh” tamoyili ostida tarbiyasi ogʻir, maʼnaviy koʻmakka muhtoj, uyushmagan yoshlarni obroʻ-eʼtiborli, yuqori hayotiy tajribaga ega nuroniylarga biriktirish. 1. Mahallalarda tarbiyasi ogʻir, maʼnaviy koʻmakka muhtoj, uyushmagan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil iyun - “Nuroniy” jamgʻarmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 2. Obroʻ-eʼtiborli nuroniylarga yoshlarni biriktirish, ular bilan tizimli ishlashni tashkil etish. 2022-2023-yillar davomida 42. Behayolik, zoʻravonlik va shafqatsizlikni targʻib qiluvchi materiallarni tayyorlash, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va ularning yoshlar oʻrtasida tarqatilishining oldini olishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Barcha hududlarda mazkur masalalar yuzasidan monitoring oʻtkazish. 2022-yil iyun - Ichki ishlar vazirligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 3. Aniqlangan holatlarni tahlil qilish va profilaktik choralar koʻrish hamda mazkur masalalarni televideniye va boshqa OAV orqali keng yoritish. 2022-2023-yillar davomida 43. Yoshlar oʻrtasida huquqbuzarlik profilaktikasi va jinoyatchilikning oldini olish borasida Yoshlar yetakchisi hamda profilaktika inspektori oʻrtasida tezkor maʼlumot almashinuvi va amaliy hamkorlik mexanizmlarini yaratish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2022-yil iyun-iyul - Yoshlar ishlari agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab quvvatlash vazirligi, 2. Tezkor maʼlumot almashinuvi va amaliy hamkorlik mexanizmlarini tartibga soluvchi qoʻshma hujjat ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Maʼlumot almashinuvi va amaliy hamkorlik mexanizmlarini joriy etish. 2022-2023-yillar davomida 44. Ichki ishlar idoralarida profilaktika va probatsiya hisobida turgan yoshlar uchun “Vatanparvarlar” harbiy-oʻquv yigʻinlarini tashkil etish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun-iyul Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mablagʻlari Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Profilaktika va probatsiya hisobida turgan hamda axloq tuzatish ishlariga jalb etilgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Har bir hududda “Vatanparvarlar” harbiy-oʻquv yigʻinlarini tashkil etish. 2022-2023-yillar davomida 45. Ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik holatlarining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Barcha hududlarda belgilangan masalalar yuzasidan monitoring oʻtkazish. Mazkur muammoning sabab va shart-sharoitlarini tahlil qilish. 3. Tahlil asosida huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olishga qaratilgan profilaktik choralar koʻrish. 2022-2023-yillar davomida IV. Yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishda ommaviy axborot vositalari rolini kuchaytirish 46. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va nodavlat telekanallarida yoshlarni Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, ularni turli yot gʻoya va past saviyali “ommaviy madaniyat” taʼsiridan asrashga qaratilgan turkum teleradiodasturlar efirga uzatilishini yoʻlga qoʻyish. 1. Ijodiy guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Teleradiodasturlar konsepsiyasi va loyihasini ishlab chiqish. 2022-yil iyun-iyul Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 3. Turkum teleradiodasturlarni yaratish va efirga uzatish. 2022-2023-yillarda reja asosida 47. Yosh jurnalistlarning zamonaviy talablar asosida bilim va tajribalarini oshirish maqsadida “Yosh jurnalistlar oromgohi” loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish va loyiha doirasida amalga oshiriladigan tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil iyun-iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy media assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston jurnalistlari ijodiy uyushmasi 2. Loyihaga jalb etiladigan yosh jurnalistlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Toshkent viloyatining, Boʻstonliq tumanida “Yosh jurnalistlar oromgohi” loyihasini amalga oshirish. avgust 48. Oʻzbekistonda yoshlar turizmini rivojlantirish, tuman va shaharlarning turistik salohiyatini keng targʻib qilishga qaratilgan videoroliklar tanlovi ni oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish, tanlov konsepsiyasi va nizomini ishlab chiqish. 2022-yil iyun Turizm va madaniy meros vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Fanlar akademiyasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Tanlovni OAV orqali keng targʻib qilish, videoroliklarni tanlash va Yoshlar ishlari agentligi veb-saytiga joylashtirish. iyul — sentabr 3. Videoroliklarni Internet orqali (ovoz berish yoʻli bilan) baholashnn tashkil etish. oktabr 49. Uzluksiz taʼlim tizimida yoshlarning media savodxonligini oshirish ga qaratilgan oʻquv dasturlarini joriy etish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, media-savodxonlik boʻyicha oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 2022-yil iyul Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Malakali pedagog-mutaxassislarni jalb qilgan holda oʻquv darslarini tashkil qilish. 2022-2023-yillarda reja asosida 50. “Uzbekistansʼs club” ijtimoiy motivatsion media platformasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash orqali xorijiy davlatlarda yuqori natijalarga erishgan yosh yurtdoshlarimizga bagʻishlangan eksklyuziv kontentlar yaratish. 1. Ijodiy guruhni shakllantirish, tadbirlar rejasi va ssenariylarni ishlab chiqish. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Kinematografiya agentligi, Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 2. Xorijda yuqori natijalarga erishgan yosh yurtdoshlarimizga bagʻishlangan filmlar yaratish. 2022-2023-yillarda reja asosida 51. “YouTube” platformasida samarali ijod qilayotgan va foydali kontent yaratayotgan yoshlarni munosib taqdirlash, “YouTube Oʼzbekiston” loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish, loyiha konsepsiyasi va tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston milliy media assotsiatsiyasi 2. Loyihani amalga oshirish orqali, yosh mualliflarni kashf etish va platformada oʻzbek tilidagi kontentni koʻpaytirish. 2022-2023-yillarda reja asosida 52. Yurtimizda faoliyat yuritayotgan tajribali dizaynerlar ishtirokida yoshlarni dizaynerlik sohasiga qiziqtirish va soha sirlaridan xabardor qilish maqsadida Design Club loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish, loyiha konsepsiyasi va nizomini ishlab chiqish. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, vazirlik va idoralar 2. Loyihani OAV orqali keng targʻib qilish. 3 . Design Club loyihasini amalga oshirish. 2022-2023-yillarda har chorakda 53. Bolalarning dunyoqarashini qadriyatlarimizga mos ravishda shakllanishiga xizmat qiladigan zamonaviy multiplikatsion va animatsion media mahsulotlar tanlovini oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish, tanlov konsepsiyasi va nizomini ishlab chiqish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Kinematografiya agentligi, Madaniyat vazirligi 2. Tanlovni OAV orqali keng targʻib qilish, multiplikatsion va animatsion media mahsulotlarni tanlash va Yoshlar ishlari agentligi veb-saytiga joylashtirish. iyul — sentabr 3. Multiplikatsion va animatsion media mahsulotlarni Internet orqali (ovoz berish yoʻli bilan) baholashnn tashkil etish. oktabr 4. Tanlovni gʻoliblarni munosib ragʻbatlantirish. noyabr 54. Yoshlarga oid davlat siyosati sohasida amalga oshirilgan islohotlar natijadorligi, “mahallabay” amalga oshirilayotgan ishlar haqida hikoya qiluvchi “Strategik kuch” nomli hujjatli film suratga olish. 1. Ijodiy guruhni shakllantirishi, hujjatli film ssenariysini ishlab chiqish. 2022-yil iyun-iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 2. Yoshlarga oid davlat siyosati sohasida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi xususida hujjatli film suratga olish. dekabr 55. Fan, taʼlim, sanʼat, madaniyat va sport sohasida muvaffaqiyatga erishgan yoshlar tajribasini oʻrnak sifatida koʻrsatishga qaratilgan “Modul — 5” loyihasini amalga oshirish. 1. Loyiha konsepsiyasi va tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2022-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2. “Modul — 5” loyihasini amalga oshirish. 3. Loyihada ishtirok etgan yoshlarni munosib ragʻbatlantirish. 2022-2023-yillarda reja asosida V. Xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, millatlararo totuvlikni yanada mustahkamlash 56. Toshkent shahrida Shanxay hamkorlik tashkiloti Yoshlar Kengashining navbatdagi yigʻilishi ni oʻtkazish. 1. Ishchi guruhini tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Yigʻilish dasturi va ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. Yigʻilishni oʻtkazish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 57. Oʻzbekiston va Qirgʻiziston yoshlari oʻrtasida doʻstlik aloqalarini mustahkamlashga qaratilgan “Oʻzbekiston — Qirgʻiziston yoshlar kongressi” ni tashkil etish. 1. Tadbir rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tadbir dasturi va ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 3. Kongressni oʻtkazish. 2022-yil iyun-avgust Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 58. Samarqand shahrida yoshlar oʻrtasida mnemonika boʻyicha xalqaro turnir oʻtkazish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2022-yil avgust Yoshlar ishlari agentligi va mahalliy budjet mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Tashqi ishlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 2. Turnir dasturi va ishtirokchilar roʻyxatini shakllan-tirish. sentabr 3. Turnirni oʻtkazish. oktabr

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 7-iyun,

310-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.06.2022-y., 09/22/310/0491-son)

lex.uz