📅 2022-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 8 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга кулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари жорий этилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби;
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритиш тартиби.
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бевосита мазкур давлат органлари ва ташкилотларига проактив шаклда давлат хизматини кўрсатиш тарзида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га ўн кун муддатда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун тегишли ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари тайёрланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш тавсия этилсин.
5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан уларни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аттестация — талабгорнинг ахборот хизматлари раҳбарларига қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан текшириш тартиб-таомили;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
гувоҳнома — ваколатли орган томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси;
талабгор — аттестацияга қўйилган ахборот хизмати раҳбари.
3. Ваколатли орган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини тегишли равишда ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.
4. Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимга тайинланган йилида, бироқ лавозимда камида уч ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтказилиши керак.
Гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига кадар икки ой муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
1-§. Аттестациядан ўтказиш шартлари ва муддатлари
6. Ваколатли орган аттестациядан ўтказиш муддати келган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун тегишли давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда, аттестация санасидан камида ўн кун олдин хат юборади.
7. Давлат органи ва ташкилоти хатни қабул қилгандан сўнг ўн кун ичида ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун ваколатли органга электрон шаклда сўровнома юборади ва кўрсатилган муддатларда талабгорни аттестацияда иштирок этишини таъминлайди.
8. Ваколатли орган талабгор тўғрисидаги зарур маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олади.
9. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
10. Ваколатли орган томонидан аттестациядан ўтувчи талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
11. Белгиланган муддатда аттестацияга кела олмайдиган талабгор аттестация бошлангунга қадар ваколатли органни хабардор қилиши лозим. Бунда талабгор кейинги аттестацияга қўйилади.
12. Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.
2-§. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш тартиби
13. Аттестация 5 — 10 та саволдан ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
Талабгорлар аттестацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.
Аттестация саволлари аттестация комиссияси томонидан тасдиқланади.
14. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида аттестация комиссияси томонидан баҳоланади:
ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;
умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари, касбий фаолияти натижалари;
ўз мутахассислиги бўйича хизмат фаолиятини таҳлил қила олиши.
Аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
15. Аттестацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.
16. Аттестация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси қарори мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ талабгорнинг аттестация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
17. Аттестация давомида аттестация комиссияси котиби томонидан баённома юритилади.
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аттестация ўтказилган жой ва сана;
аттестация бошланган ва тугалланган вақт;
аттестацияда қатнашган аттестация комиссияси аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;
аттестациянинг умумий натижалари;
аттестация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.
Баённомага аттестацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи ва лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади.
Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
18. Баённомага асосан ваколатли орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
19. Талабгор аттестациядан ўта олмаган тақдирда ваколатли орган икки иш куни муддатда унинг сабабларини, қонунчиликдаги аниқ нормаларни кўрсатган ҳолда хулоса расмийлаштиради ҳамда уни тегишли давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади.
20. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтган деб топилган тақдирда аттестация ўтгандан кейин икки иш куни муддатда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код қўйилган ҳолда гувоҳномани расмийлаштиради ва давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади.
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритиш тартиби
21. Ваколатли орган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:
аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тўғрисида;
аттестация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;
гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
аттестациянинг амал қилиш муддати;
гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;
гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана.
22. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри бегона одамлар кириши тақиқланган жойларда сақланадиган ва ишлатиладиган электрон манбаларда, ахборотни йўқ қилиш, блоклаш, ўғирлаш ёки ўзгартиришнинг олдини оладиган шарт-шароитларда юритилади.
23. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрига тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.
24. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрига аттестациядан ўтказиш, аттестациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилади.
25. Манфаатдор томонларнинг Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестридаги маълумотлардан (давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари таркиби, уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.
4-боб. Якунловчи коидалар
26. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
27. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) Ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда хат юборади. Аттестациядан ўтказиш муддати келганда 2-босқич Давлат органи ва ташкилоти Ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиши учун ваколатли органга сўровнома юборади. 10 кун ичида 3-босқич Ваколатли орган Талабгорларни аттестациядан ўтказади. Аттестация ваколатли орган тузадиган аттестация комиссияси томонидан 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Қарор қабул қилингандан сўнг аттестация комиссияси шаклланишига қараб 4-босқич Ваколатли орган Аттестация ўтказилгандан сўнг гувоҳномани ёки аттестациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги хулосани давлат органи ёки ташкилотига хат билан юборади. 2 иш кунида
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Аттестациядан ўтказиш варақаси 1. Фамилияси, исми, отасининг исми ________________________________________________________ 2. Туғилган йили (санаси) __________________________________________________________________ 3. Маълумоти ____________________________________________________________________________ 4. Мутахассислиги 5. Умумий иш стажи __________ шу жумладан, журналистика, ахборот хизматида _________________ 6. Бошқа маълумотлар: ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари: 1) савол: _____________________________________________________________________________ жавоб: _____________________________________________________________________________ 2) савол: _____________________________________________________________________________ жавоб: _____________________________________________________________________________ 3) савол: _____________________________________________________________________________ жавоб: _____________________________________________________________________________ 4) савол: _____________________________________________________________________________ жавоб: _____________________________________________________________________________ 5) савол: _____________________________________________________________________________ жавоб: _____________________________________________________________________________ 6) амалий синов натижалари _______________________________________________________________ 8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари: ___________________________________________________ 9. Овоз бериш натижалари: ________________________________________________________________ ёқлаганлар ______________ қаршилар _______________ 10. Суҳбат ўтказилган сана: ________________________________________________________________ 11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса: ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Комиссия раиси ______________________________________________ (Ф.И.О., имзо) Комиссия раисининг ўринбосари ______________________________________________ (Ф.И.О., имзо) Комиссия аъзолари: 1. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 2. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 3. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 4. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 5. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 6. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) 7. ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) Ишчи орган масъул ходими ____________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) Суҳбат варақаси билан танишдим ____________________________________________________
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича проактив шаклда давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида ГУВОҲНОМА _________________ _____________-сон (серияси) Ушбу билан _________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) _________________________________________________________________________________________да (аттестацияни ўтказган ташкилот номи) аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади. Гувоҳнома _____________________________________ гача амал қилади. (йил, кун ва ой) Аттестация комиссияси раиси: Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код ___________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори 1-банди учинчи хатбошиси ва унга 2-илова .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 43-банди «д» кичик банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июнь,
317-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ROʻYXATI
Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarni akkreditatsiya qilish hamda Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda fuqarolar va tadbirkorlarga kulay investitsiya va ishbilarmonlik muhitini yaratish, byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish sifatini tubdan yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarni akkreditatsiya qilish hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari joriy etilsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha proaktiv shaklda davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi;
davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestrini yuritish tartibi.
3. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish bevosita mazkur davlat organlari va tashkilotlariga proaktiv shaklda davlat xizmatini koʻrsatish tarzida amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ga oʻn kun muddatda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish uchun tegishli hujjatlarning namunaviy shakllari va blankalari tayyorlanishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanishini taʼminlash, shuningdek, davlat xizmatlarini joriy etish bilan bogʻliq sarf-xarajatlarni oʻz mablagʻlari hisobidan qoplash tavsiya etilsin.
5. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Agentlik, Adliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarni akkreditatsiya qilish hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin.
6. Vazirlar Mahkamasining baʼzi qarorlari 3-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 317-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha proaktiv shaklda davlat xizmati koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ularni attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
attestatsiya — talabgorning axborot xizmatlari rahbarlariga qoʻyiladigan talablarga mosligini vakolatli organ tomonidan tekshirish tartib-taomili;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda uning hududiy boshqarmalari;
guvohnoma — vakolatli organ tomonidan davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining attestatsiyadan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi rasmiy hujjat;
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestri — davlat organlari va tashkilotlarining axborot xizmatlari rahbarlari toʻgʻrisidagi himoyalangan elektron maʼlumotlar bazasi;
talabgor — attestatsiyaga qoʻyilgan axborot xizmati rahbari.
3. Vakolatli organ davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini tegishli ravishda har uch yilda bir marotaba attestatsiyadan oʻtkazadi. Bunda, davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini ular ishlayotgan tashkilot tomonidan boshqa turdagi attestatsiyalardan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4. Birinchi marta lavozimga tayinlangan axborot xizmati rahbari lavozimga tayinlangan yilida, biroq lavozimda kamida uch oy ishlaganidan keyin attestatsiyadan oʻtkazilishi kerak.
Guvohnomaga ega boʻlgan shaxslar mazkur guvohnomaning amal qilish muddati tugashiga kadar ikki oy muddat ichida attestatsiyadan oʻtish kerak.
5. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
1-§. Attestatsiyadan oʻtkazish shartlari va muddatlari
6. Vakolatli organ attestatsiyadan oʻtkazish muddati kelgan davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun tegishli davlat organi va tashkilotiga attestatsiyani oʻtkazish sanasi, vaqti va joyini koʻrsatgan holda, attestatsiya sanasidan kamida oʻn kun oldin xat yuboradi.
7. Davlat organi va tashkiloti xatni qabul qilgandan soʻng oʻn kun ichida axborot xizmati rahbarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun vakolatli organga elektron shaklda soʻrovnoma yuboradi va koʻrsatilgan muddatlarda talabgorni attestatsiyada ishtirok etishini taʼminlaydi.
8. Vakolatli organ talabgor toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda oladi.
9. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
10. Vakolatli organ tomonidan attestatsiyadan oʻtuvchi talabgorlar roʻyxati tasdiqlanadi.
11. Belgilangan muddatda attestatsiyaga kela olmaydigan talabgor attestatsiya boshlangunga qadar vakolatli organni xabardor qilishi lozim. Bunda talabgor keyingi attestatsiyaga qoʻyiladi.
12. Attestatsiyada qatnashishdan chetlashtirilgan talabgor olti oy davomida keyingi attestatsiyalarga qoʻyilmaydi.
2-§. Talabgorlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
13. Attestatsiya 5 — 10 ta savoldan va amaliy sinovlardan iborat ogʻzaki suhbat shaklida oʻtkaziladi. Attestatsiya jarayoni uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi va videotasvir kamida bir yil saqlanadi.
Talabgorlar attestatsiyaga shaxsni tasdiqlovchi hujjat asosida qoʻyiladi.
Attestatsiya savollari attestatsiya komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
14. Talabgorning savollarga javoblari quyidagi mezonlar asosida attestatsiya komissiyasi tomonidan baholanadi:
oʻz mutaxassisligi boʻyicha tayyorgarlik darajasi;
umumiy va maxsus bilim hamda amaliy koʻnikmalari, kasbiy faoliyati natijalari;
oʻz mutaxassisligi boʻyicha xizmat faoliyatini tahlil qila olishi.
Attestatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etish tartibi va uning tarkibi vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
15. Attestatsiyada talabgor toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 65 foizi va undan yuqori ball olgan taqdirda, attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi uchun asos boʻladi.
16. Attestatsiya natijasi hamda har bir talabgor boʻyicha attestatsiya komissiyasi qarori mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq talabgorning attestatsiya varaqasiga kiritiladi hamda ushbu varaqa attestatsiya komissiyasining barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.
17. Attestatsiya davomida attestatsiya komissiyasi kotibi tomonidan bayonnoma yuritiladi.
Bayonnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
attestatsiya oʻtkazilgan joy va sana;
attestatsiya boshlangan va tugallangan vaqt;
attestatsiyada qatnashgan attestatsiya komissiyasi aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda lavozimi;
attestatsiyaning umumiy natijalari;
attestatsiya jarayoniga taalluqli boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
Bayonnomaga attestatsiyada hozir boʻlgan va kelmagan talabgorlar roʻyxati kiritilgan jadval ilova qilinadi. Mazkur jadvalda har bir talabgorning familiyasi, ismi va otasining ismi, tugʻilgan yili, ish joyi va lavozimi, mutaxassisligi, umumiy ish staji, mutaxassisligi boʻyicha ish staji, attestatsiyada olingan ballar hamda attestatsiya komissiyasining qarori koʻrsatiladi.
Bayonnoma attestatsiya komissiyasi raisi va kotibi tomonidan imzolanadi.
18. Bayonnomaga asosan vakolatli organ rahbarining buyrugʻi qabul qilinadi.
19. Talabgor attestatsiyadan oʻta olmagan taqdirda vakolatli organ ikki ish kuni muddatda uning sabablarini, qonunchilikdagi aniq normalarni koʻrsatgan holda xulosa rasmiylashtiradi hamda uni tegishli davlat organi yoki tashkilotiga xat bilan yuboradi.
20. Axborot xizmati rahbari attestatsiyadan oʻtgan deb topilgan taqdirda attestatsiya oʻtgandan keyin ikki ish kuni muddatda mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod qoʻyilgan holda guvohnomani rasmiylashtiradi va davlat organi yoki tashkilotiga xat bilan yuboradi.
3-bob. Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestrini yuritish tartibi
21. Vakolatli organ Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestrini yuritadi va unga quyidagi maʼlumotlarni kiritib boradi:
attestatsiya qilingan davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlari yoki axborot xizmatlari rahbarlarining tashkilotlari toʻgʻrisida;
attestatsiya toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sana;
guvohnomaning raqami va berilgan sanasi;
attestatsiyaning amal qilish muddati;
guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarorlar qabul qilinishi uchun asoslar va ular qabul qilingan sanalar;
guvohnomaning amal qilishini bekor qilish uchun asos va bekor qilingan sana.
22. Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestri begona odamlar kirishi taqiqlangan joylarda saqlanadigan va ishlatiladigan elektron manbalarda, axborotni yoʻq qilish, bloklash, oʻgʻirlash yoki oʻzgartirishning oldini oladigan shart-sharoitlarda yuritiladi.
23. Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestriga tegishli qaydni kiritish uchun vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda qabul qilingan qaror asos boʻladi.
24. Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestriga attestatsiyadan oʻtkazish, attestatsiyaning amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash va bekor qilish toʻgʻrisida qaydlarni kiritish qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida amalga oshiriladi.
25. Manfaatdor tomonlarning Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarining elektron reyestridagi maʼlumotlardan (davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlari tarkibi, ularning ismi, familiyasi, otasining ismi, lavozimlari, unvonlari, elektron pochta manzillari) foydalanish imkoniyati vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali taʼminlanadi.
4-bob. Yakunlovchi koidalar
26. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maxfiy maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
27. Talabgorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikka muvofiq shikoyat qilishlari mumkin.
28. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha proaktiv shaklda davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi va uning hududiy boshqarmalari (vakolatli organ) Axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun davlat organi va tashkilotiga attestatsiyani oʻtkazish sanasi, vaqti va joyini koʻrsatgan holda xat yuboradi. Attestatsiyadan oʻtkazish muddati kelganda 2-bosqich Davlat organi va tashkiloti Axborot xizmati rahbarini attestatsiyadan oʻtkazishi uchun vakolatli organga soʻrovnoma yuboradi. 10 kun ichida 3-bosqich Vakolatli organ Talabgorlarni attestatsiyadan oʻtkazadi. Attestatsiya vakolatli organ tuzadigan attestatsiya komissiyasi tomonidan 5 — 10 ta savoldan iborat ogʻzaki suhbat shaklida oʻtkaziladi. Qaror qabul qilingandan soʻng attestatsiya komissiyasi shakllanishiga qarab 4-bosqich Vakolatli organ Attestatsiya oʻtkazilgandan soʻng guvohnomani yoki attestatsiyadan oʻta olmaganligi toʻgʻrisidagi xulosani davlat organi yoki tashkilotiga xat bilan yuboradi. 2 ish kunida
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha proaktiv shaklda davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Attestatsiyadan oʻtkazish varaqasi 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi ________________________________________________________ 2. Tugʻilgan yili (sanasi) __________________________________________________________________ 3. Maʼlumoti ____________________________________________________________________________ 4. Mutaxassisligi 5. Umumiy ish staji __________ shu jumladan, jurnalistika, axborot xizmatida _________________ 6. Boshqa maʼlumotlar: ____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 7. Nomzodga berilgan savollar va ularning javoblari: 1) savol: _____________________________________________________________________________ javob: _____________________________________________________________________________ 2) savol: _____________________________________________________________________________ javob: _____________________________________________________________________________ 3) savol: _____________________________________________________________________________ javob: _____________________________________________________________________________ 4) savol: _____________________________________________________________________________ javob: _____________________________________________________________________________ 5) savol: _____________________________________________________________________________ javob: _____________________________________________________________________________ 6) amaliy sinov natijalari _______________________________________________________________ 8. Nomzodning eʼtirozlari va takliflari: ___________________________________________________ 9. Ovoz berish natijalari: ________________________________________________________________ yoqlaganlar ______________ qarshilar _______________ 10. Suhbat oʻtkazilgan sana: ________________________________________________________________ 11. Oʻtkazilgan suhbat natijalari boʻyicha xulosa: ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Komissiya raisi ______________________________________________ (F.I.O., imzo) Komissiya raisining oʻrinbosari ______________________________________________ (F.I.O., imzo) Komissiya aʼzolari: 1. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 2. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 3. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 4. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 5. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 6. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) 7. ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) Ishchi organ masʼul xodimi ____________________________________________________ (F.I.O., imzo) Suhbat varaqasi bilan tanishdim ____________________________________________________
Davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha proaktiv shaklda davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Axborot xizmat rahbari attestatsiyadan oʻtganligi haqida GUVOHNOMA _________________ _____________-son (seriyasi) Ushbu bilan _________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________da (attestatsiyani oʻtkazgan tashkilot nomi) attestatsiyadan oʻtganligi tasdiqlanadi. Guvohnoma _____________________________________ gacha amal qiladi. (yil, kun va oy) Attestatsiya komissiyasi raisi: Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod ___________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 317-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-oktabrdagi 848-son qarori 1-bandi uchinchi xatboshisi va unga 2-ilova .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 2-fevraldagi PF-5653-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-fevraldagi PQ-4151-son qarori)” 2019-yil 3-iyundagi 457-son qaroriga 1-ilovaning 43-bandi “d” kichik bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 8-iyun,
317-son