UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 8 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ДАСТУРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

2022 — 2024 йилларда Наманган вилояти Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантириш, замонавий туризм инфратузилмаси, янги дам олиш масканларини барпо этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, туризм соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари дастури 2-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2022 — 2024 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм ҳамда ёндош инфратузилмаларни ривожлантиришнинг манзилли дастури 4-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари марказларида 24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари (шоппинг стрит)ни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб, қуйидагилар белгилансин:

замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар) ҳамда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туризм йўналишларини ташкил этиш;

ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус ва бошқалар), шу жумладан йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, уларнинг мунтазам қатновларини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туризм инфратузилмаси объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтларни нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни бош режага асосан амалга ошириш.

3. 2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш:

а) Поп туманини туризмнинг экстримал, треккинг, экотуризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда туманда:

замонавий кемпинглар, осма дор йўллари, кўнгилочар туризм масканлари, тематик овқатланиш шохобчалари, туризм ахборот марказлари ташкил этилади;

замон талаблари асосидаги жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари ҳамда соғломлаштириш марказлари барпо этилади;

туну-кун фаолият олиб борувчи туризм кўчаси ташкил этилади;

б) Янгиқўрғон туманини эко ва гастрономик туризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, туманда:

меҳмонхоналар, эко уйлар, оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилади;

гастрономик туризм кўчаси фаолияти йўлга қўйилади;

в) Чортоқ туманини зиёрат, тиббиёт ҳамда агротуризм турларига ихтисослаштириш. Бунда, туманда:

замонавий соғломлаштириш масканлари, санаторийлар кемпинглар ҳамда кўнгилочар туризм масканлари фаолияти йўлга қўйилади;

Чортоқ сув омбори бўйида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган тиббиёт маркази барпо этилади;

Жойлаштириш воситалари, шу жумладан енгил конструкцияли дам олиш масканлари, оилавий меҳмон уйлари барпо этилади ҳамда туризм ахборот марказлари ташкил этилади.

4. Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

маҳаллий бюджет маблағлари;

ижрочилар маблағлари;

тижорат банклари кредит маблағлари;

лойиҳа ташаббускорлари ва тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилансинки, 2022-2023 йилларда мазкур қарорнинг 5-иловасига асосан ташкил этиладиган 24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари (шоппинг стрит)да жойлашган туризм намойиши объектларини;

«Хавфсиз шаҳар» концепциясига интеграция қилиш ва тунги вақтда узлуксиз ёритиш тизими билан таъминлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;

видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

муаммоли масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрсин.

чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари дастури, прогноз кўрсаткичлар ва манзилли дастурда белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда сифатли бажарилишининг тизимли мониторингини олиб борсин ва унинг натижаларини ҳар ойда муҳокама қилсин;

чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари дастури, прогноз кўрсаткичлар ва манзилли дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги икки ой муддатда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жойлаштириш учун уларни танлаш мезонлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 318-сон қарорига 1-ИЛОВА

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс

Т/р Чора-тадбирлар номи Лойиҳа қиймати (млрд сўм) Бажариш муддати Молиялаштириш манбаси Бажариш учун масъуллар I. Поп тумани 1. Чодак туризм қишлоғида 300 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу оилавий меҳмон уйлари эгаларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. 6,0 2022-2023 йиллар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар Наманган вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида масъул тижорат банклари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2. Чодак туризм қишлоғида гастрономик, кўнгилочар, экстримал туризм масканларини (дор йўллари, осма кўприк) ташкил этиш. - 2022 йил июль Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги 3. Туристик объектлар ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва савдосини ташкил қилиш. 0,2 Доимий Ҳунармандларнинг ўз маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси 4. Чодак туризм қишлоғининг стелласини ишлаб чиқиш ҳамда уни қишлоққа кириш қисмида ўрнатиш. 0,1 2022 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 5. Чодак туризм қишлоғида спортнинг рафтинг тури бўйича мусобақалар ташкил этиш. - 2022-2023 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 6. Чодак туризм қишлоғи марказида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил этиш. 0,2 2022-2023 йиллар Ташаббускор маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 7. Туризм ахборот марказини ташкил этиш. Бунда, Чодак қишлоғидаги туризм объектлари, оилавий меҳмон уйлари, туристик маршрутлар, транспорт хизмати, туризм хизматлари ва яқин ҳудудлардаги туризм масканлари тўғрисида маълумотлар бўлишини инобатга олиш. 0,05 2022 йил июль Тадбиркорлик субъекти маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тадбиркорлик субъекти 8. Чодак туризм қишлоғи салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш. 0,2 2022 йил июль Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 9. Чодак туризм қишлоғида маҳаллий ва хорижий туристлар учун «Чодак-Аршанбулоқ» маршрути бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш. - Доимий - Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 10. Чодак туризм қишлоғида «Юқори Чодакбоши» МФЙ ҳудудида Зорбинг марказини ташкил этиш. 0,1 2022-2023 йиллар Ташаббускор маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги Жами Поп тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 6,85 млрд сўм II. Янгиқўрғон тумани 11. Аҳоли хонадонларида миллий ҳунармандчилик устахоналари ва кўргазма залларини ташкил этиш. Бунда, ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш ҳамда сайёҳларга ўзлари ҳунармандчилик иши билан шуғулланиб кўриши учун шароитлар яратиш. 0,1 Доимий Ҳунармандларнинг ўз маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм соҳасидаги ННТ, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 12. Тоғ ёнбағирлари, сув бўйида 40 та енгил конструкцияли жойлаштириш воситасини барпо этиш. 1,5 2022-2023 йиллар Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 13. 100 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш, уларни жиҳозлаш ва санитария-гигиена шохобчаларини барпо этиш. 3,0 2022-2023 йиллар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар Наманган вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида масъул тижорат банклари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 14. Агротуризм йўналишидаги асаларичилик билан шуғулланаётган тадбиркор ва маҳаллий аҳоли хонадонларига сайёҳлар ташрифини ташкил қилиш. Бунда, мазкур йўналишда тадбиркорликни ташкил этиш ва сайёҳлар ташрифи учун зарурий шарт-шароитлар яратиш мақсадида бўлган ташаббускорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратишни назарда тутиш. 0,3 2022-2023 йиллар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар Наманган вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида масъул тижорат банклари 15. «Дўстлик» ва «Сойбўй» маҳаллаларида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил қилиш. 0,2 2022-2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 16. Қишлоқ марказида туристик ахборот марказини ташкил этиш ва инфокиоск ўрнатиш. 0,2 2022 йил июль Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 17. Нанай қишлоғи ҳудудида сайёҳлар учун 5 та санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. 0,2 2022 йил октябрь Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 18. Қишлоқнинг «Сой бўйи» маҳалласидаги тоғолди ҳудудида « N anay green zone» курорт дам олиш масканини ташкил қилиш, енгил конструкцияли жойлаштириш воситаларини қуриш, лойиҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш. 3,0 2022 йил июль Тадбиркор ва инвесторлар маблағлари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Наманган вилояти ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 19. «Дўстлик» ва «Сой бўйи» МФЙга олиб борувчи йўл бўйида 5 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. Бунда, бир йўналиш ва яқин атрофдаги туризм масканлари тўғрисида аниқ ахборотни жойлаштиришни назарда тутиш. 0,01 2022 йил Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 20. «Дўстлик» ва «Сой бўйи» МФЙ томонидан белгиланган талаблар бажарилгандан сўнг, мазкур ҳудудга «Мираки» туризм қишлоғи мақомини бериш. - 2022 йил сентябрь - Наманган вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 21. «Дўстлик» ва «Сой бўйи» МФЙнинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш. 0,2 2022 йил октябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 22. Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда «Дўстлик» ва «Сой бўйи» МФЙга ташриф буюрувчилар учун 10 та умумий овқатланиш, кўнгилочар ва савдо хизматларини ўрнатилган тартибда ташкил қилиш. 2,0 2022 йил Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари Жами Янгиқўрғон тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 10,71 млрд сўм III. Чортоқ тумани бўйича 23. «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳи ва «Чортоқ» сиҳатгоҳига туташ ҳудудларда 50 та оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш. 3,0 2022 йил Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 24. Туристик объектлар ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва савдосини ташкил қилиш. 0,1 Доимий Ҳунармандларнинг ўз маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси 25. Туризм ахборот марказини ташкил қилиш. Бунда, Чортоқ туманидаги туризм объектлари, оилавий меҳмон уйлари, туристик маршрутлар, транспорт хизмати, туризм хизматлари ва яқин ҳудудлардаги туризм масканлари тўғрисида маълумотлар бўлишини инобатга олиш. 0,05 2022 йил сентябрь Тадбиркорлик субъекти маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 26. Чортоқ туризм зонасига олиб борувчи йўл бўйида 4 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларни ўрнатиш. Бунда, ён атрофда ва бир йўналишда жойлашган туризм масканлари тўғрисидаги аниқ ахборотларни кўрсатилиш. 0,08 2022 йил сентябрь Маҳаллий бюджет маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 27. Чортоқ тумани туризм салоҳиятини тарғиб этиш. Бунда, туроператорлар учун инфо турлар ташкил қилиш, видеоматериаллар яратиш, маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида жойлаштириш ва тарқатма материалларни тайёрлаб тарқатиш. 0,2 2022 йил октябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 28. Чортоқ шаҳри марказида гид-экскурсия етакчиси ва туроператор хизматлари марказини ташкил қилиш. 0,2 2022 йил Ташаббускор маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 29. Туман марказидан Наманган шаҳрига, Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғига ҳаракат жадвал асосида ҳаракатланувчи транспорт қатновларини ташкил этишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш . - Доимий Ташаббускор маблағлари Транспорт вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги 30. Тоғ ёнбағирлари, сув бўйида 20 та енгил конструкцияли жойлаштириш воситасини барпо этиш. Бунда, экология ва атроф муҳитга шикаст етказмаган ҳолда ўрнатилган тартибда ташкил этишни назарда тутиш. 1,0 2022-2023 йиллар Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ва банк кредитлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси 31. «Chartak resorts» сиҳатгоҳини фойдаланишга топшириш ҳисобига сайёҳлар оқимини кўпайтириш, сиҳатгоҳ очилиш маросимини тантанали равишда ўтказиш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш 0,5 2022 йил сентябрь Ташаббускор маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Миллий телерадиокомпания 32. Чортоқ сув омбори қирғоқларида туризм масканини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш. Янги лойиҳаларга хорижий ва маҳаллий инвестор ҳамда ташаббускорларни жалб этиш 52,0 2022-2023 йиллар Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жами Чортоқ тумани бўйича талаб этиладиган маблағ миқдори 57,13 млрд сўм Жами Поп, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари бўйича талаб этиладиган маблағлар миқдори 74,69 млрд сўм

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 318-сон қарорига 2-ИЛОВА

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари

Т/р Туман Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа номи Лойиҳанинг умумий қиймати (млн. сўм) шундан Лойиҳани ишга тушириш муддати Яратиладиган янги иш ўринлари ўз маблағлари (млн. сўм) банк кредити (млн. сўм) хорижий инвестициялар (минг АҚШ доллари) 1. Поп тумани «Распутин Агросервис» МЧЖ Замонавий дам олиш маскани ташкил этиш 6 000 2 000 4 000 2023 йил декабрь 60 2. «OQTEPA НOUSE» МЧЖ Меҳмонхона ва дам олиш маскани ташкил этиш 4 000 1 000 3 000 2022 йил июль 30 3. «NEST ONE BILLUR» МЧЖ 150 ўринга эга бўлган замонавий дам олиш маскани ташкил этиш 1 925 925 1 000 2022 йил июль 40 4. «Zebiniso Baxromjon» оилавий корхонаси Дам олиш маскани ташкил этиш 2 000 500 1 500 2022 йил декабрь 25 5. «STORY SENTR» МЧЖ Дам олиш маскани ташкил этиш 1 600 400 1 200 2022 йил декабрь 20 6. Фуқаро Нишанов Бегзод Меҳмонхона ва дам олиш маскани ташкил этиш 1 650 1 650 2022 йил декабрь 10 7. «Турон Чодак» МЧЖ Замонавий меҳмон уйи маскани ташкил этиш 1 000 500 500 2022 йил июль 10 8. «Ғуримсарой Метан Сервис» МЧЖ Хизмат кўрсатиш маркази барпо этиш 10 500 10 500 2022 йил декабрь 90 9. «Наимхон Бегзодхон» МЧЖ Замонавий дам олиш маскани ташкил этиш 800 300 500 2022 йил июль 2 10. Фуқаро Акбаров Элёр Экотуризм дам олиш маскани ташкил этиш 1 500 1 000 500 2022 йил декабрь 20 11. Фуқаро Ахмадалиев Мухаммад Дам олиш маскани ташкил этиш 150 50 100 2022 йил декабрь 10 12. Фуқаро Батхонов Мансур Дам олиш маскани ташкил этиш 250 100 150 2022 йил декабрь 10 13. Фуқаро Мирзаев Соатали (Достонбек савдо х.к) Дам олиш маскани ташкил этиш 450 150 300 2022 йил декабрь 15 14. Фуқаро Абдурахмонов Ахмаджон Дам олиш маскани ташкил этиш 700 200 500 2022 йил декабрь 10 15. Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси Чодак қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш 2650 500 2150 2022 йил декабрь 600 16. «Чодак Парк Парвоз» МЧЖ Қорсарой ва Осма кўприк ташкил этиш 3000 2500 500 2022 йил декабрь 10 17. Янгиқўрғон тумани «Тожибоев Валижон» ҚК Мехмонхона ва савдо маркази ташкил этиш 1600 1600 150 2022 йил декабрь 10 18. «Диёр» МЧЖ Дам олиш масканини ташкил этиш 15 000 15 000 2022 йил декабрь 20 19. «TILLAXON ORGANIK» МЧЖ Дам олиш масканини ташкил этиш 15 000 10 000 5 000 2022 йил декабрь 8 20. «Оху Дам Олиш Уйи» ОК Дам олиш масканини ташкил этиш 400 200 200 2022 йил декабрь 5 21. «Халол Хордиқ Мехмон Уйи» ОК Дам олиш масканини ташкил этиш 700 300 400 2022 йил декабрь 5 22. «Темур Шифо» ХК Дам олиш маскани ташкил этиш 1 500 500 1 000 2022 йил декабрь 7 23. «Uztex» ҚК Замонавий клиник санатория ташкил этиш 7 000 7 000 2022 йил декабрь 20 24. «GULI FARM» МЧЖ Дам олиш масканини ташкил этиш 8 500 8 500 2022 йил декабрь 16 25. Чортоқ тумани «CНARTAK RENAISSANCE» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона 2 юлдузли мехмонхона ташкил этиш 8000 8000 2022 йил июль 15 26. «Дилшода Малика Икбола» МЧЖ 2 юлдузли мехмонхона барпо этиш 2000 800 1200 2022 йил июль 10 27. «Маткарим Азиз» ОК Замонавий истироҳат боғи ташкил этиш 600 400 200 2022 йил июль 20 28. «Олтин Қуддуз тиббий сервис» МЧЖ Замонавий меҳмонхона ва соғломлаштириш маскани ташкил этиш 20000 15000 5000 2023 йил декабрь 100 29. «Chortoq musaffo sihatgohi» МЧЖ Санатория ва соғломлаштириш маркази ташкил этиш 11000 11000 2022 йил декабрь 48 30. «Наманган асаларичилик агро томорқа хизмати» МЧЖ Апитерапия ва экотуризм хизматини ташкил этиш 800 300 500 2022 йил июль 80 31. «INVEST UMID FAYZ» МЧЖ Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун дам олиш маскани ташкил этиш 700 200 500 2022 йил июль 6 Жами Поп, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари бўйича 130 975 101 075 29 900 1332

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 318-сон қарорига 3-ИЛОВА

2022-2023 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг

Т/р Туман Қишлоқ ва шаҳарча номи Маҳалла фуқаролар йиғини 2022 йил 2023 йил ОМУ сони Янги иш ўрни ОМУ сони Янги иш ўрни 1. Поп тумани Чодак қишлоғи Гулистон МФЙ 5 10 10 20 2. Чодак қишлоғи Боён МФЙ 7 14 15 30 3. Чодак қишлоғи Қўшминор МФЙ 9 18 20 40 4. Чодак қишлоғи Юқори Чодак МФЙ 10 20 17 34 5. Чодак қишлоғи Майдон МФЙ 8 16 10 20 6. Чодак қишлоғи Имон Ота МФЙ 9 18 11 22 7. Чодак қишлоғи Боғишамол МФЙ 6 12 11 22 8. Чоркесар қишлоғи Мафтункор МФЙ 7 14 20 40 9. Маданият МФЙ 5 10 12 24 Жами: 66 132 126 252 10. Янгиқўрғон туман Нанай қишлоғи Дўстлик МФЙ 50 102 55 140 11. Нанай қишлоғи Мўғол МФЙ 5 13 10 30 12. Нанай қишлоғи Намуна МФЙ 5 12 10 30 13. Нанай қишлоғи Қайроқи МФЙ 8 17 15 28 14. Нанай қишлоғи Сой бўйи МФЙ 60 175 65 195 15. Нанай қишлоғи Зарбдор МФЙ 25 48 30 60 16. Нанай қишлоғи Мамай МФЙ 5 12 15 30 Жами: 158 379 200 513 17. Чортоқ туман Боғистон қишлоғи «Балиқли кўл» МФЙ 5 15 8 24 18. Чортоқ шаҳарчаси «Оромгоҳ» МФЙ 6 18 7 21 Жами: 11 33 15 45 Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари бўйича жами: 235 544 341 810

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 318-сон қарорига 4-ИЛОВА

2022 — 2024 йилларда Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида туризм ҳамда ёндош инфратузилмаларни ривожлантиришнинг

Т/р Туман Объект номи ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар Лойиҳа қиймати млн. сўм Молиялаштириш манбаи Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Туризм ва ёндош инфратузилмаларни барпо этиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш 1. Чортоқ тумани Чортоқ тумани «Султон Увайс Қароний» ва «Биби Наима» мажмуасида ахборот марказини ташкил этиш. 300 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2022 йил 1 июль Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги II. Йўл инфратузилмасини яхшилаш 1. Поп тумани «Apart Нotel Cosmos» дам олиш майдонига олиб борувчи йўлнинг 0 — 7,5 км, 4К-470 ва А-373 а/й дан Хонобод қ.-Чоркесар қ. йўлининг 0 — 30 кмнинг 10 км қисмини жорий таъмирлаш. 3 300 Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари 2022 йил 30 декабрь Молия вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 2. 4Р-125-Гурумсарой қ.-Хонобод қ.-Чодак қ.-Гулистон қ. 0 — 37 км йўлининг 15 км қисмини жорий таъмирлаш. 3 300 3. 4К-464 Кўшминор қ.-Чодак қ. 0 — 12 км йўлини жорий таъмирлаш. 2 050 4. «Боғишамол» маҳалласи Калкурбон, Чилдухтерон, Харкор, Бусматабуви кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 440 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2022 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 5. «Чодак боши» маҳалласи Соҳил, Дўстлик кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 4 500 Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари маблағлари 2023-2024 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 6. «Майдон» маҳалласи Ибн Сино, Оҳунон, Майдон, Мерганон кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 4 200 7. «Шайхон» маҳалласи И. Атойи, Дўстлик, Беруний-1, Бодомзор кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш 296 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2022 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 8. «Боён» маҳалласи Мулаён, Мингак, Авга, Баён-1, Баён-2, Баён-3 кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш 318 9. «Гулистон» маҳалласи Танги, Кокин, Кўприк-1, Кўприк-2, Майдон, Теппа, Эшонбобо кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 1 890 10. «Қўшминор» маҳалласи А.Навоий, Фирдавсий, Янги ҳаёт, Кончилар, Исломобод-1, Исломобод-2, Янги Чодак-2, Гагарин, Резак кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 7 530 2023-2024 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 11. «Юқори Чодак боши» маҳалласи А.Навоий, Деҳконобод, Дўстлик, Соҳил кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 2 970 12. «Истиқлол» маҳалласи Наводот, Қозий, Аголикон, Паррак, Калтабозор кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш. 307 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2022 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 13. «Ўрта Хонобод» маҳалласи Ўзбекистон, Намуна, Янги ҳаёт, Ниҳол, Соҳил, Юксалиш, Ипак йўли, Сада, Мустақиллик кўчалари ички йўлларини жорий таъмирлаш 4 110 2023 — 2025 йиллар 14. Янгиқўрғон тумани Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 27,6 км ички кўчаларни шағаллаш 4 432 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2023 — 2025 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 15. 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги (Қайроқи, Зарбдор, Дўстлик, Мўғол, Олмазор, Тинчлик, Поромон, Қандиён) МФЙлардаги жами 14 та кўчада 17 км йўлни шағаллаш, 19 км асфалтлаш ҳамда 1 та мавжуд кўприкни таъмирлаш. 12 500 2023-2024 йиллар 16. Чортоқ тумани 4Р 119 «Чортоқ-Калишох-Хазратишох-Заркент» а/й 0-29 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш 500 Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари 2022 йил 30 декабрь Молия вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 17. 4Р 118 «Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ-Янгиқўрғон-Заркент-Нанай» а/й 11-24 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш 500 18. 4К 425 «Шўркент-Гулшан-Кўшан» а/й 10-12 км оралиғида йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш, йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш 50 19. 4К423 А «Сассиқсой қишлоғига» а/й 0-1 км оралиғида йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш 50 Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари 2024 йил 30 декабрь Молия вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси 20. Зиёратгохга олиб борувчи ички йўл элементларини замонавий тарзда янгилаш 50 Маҳаллий бюджет маблағлари 2024 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобил йўллари қўмитаси III. Ичимлик суви, канализация ва бошқа муҳандислик коммуникация тармоқларини янгилаш 1. Янгиқўрғон тумани Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 16,8 км янги ичимлик тармоғи ва 3 дона сув иншоатини реконструкция қилиш 2796 Вилоят ва туман бюджети маблағлари 2022 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзсувтаъминот АЖ 2. Чегара ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд сув иншотларини таъмирлаш ва янгидан қуриш 2168 Маҳаллий бюджет маблағлари 2022-2023 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 3. 4 та (Мўғол, Поромон) МФЙларда 440 дона таянчлар ўрнатиш, 7 км сип кабел тармоқлари тортиш, 3 км демонтаж ёғоч таянчлари ўрнатиш, 7 км АС 35 симлари тортиш, 3 дона ТП қуввати ошириш, 1 та ТП кўчириб бериш, 13 дона ТП пунктлари мукаммал таъмирлаш, 3 та янги ТП ўрнатиш, 1500 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил 30 декабрь Наманган вилояти ҳокимлиги, «Наманган ҲЭТК» АЖ 4. Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 11,1 км электр тармоқлари тортиш ва алмаштириш, 5 дона трансформатор ўрнатиш ва таъмирлаш ҳамда 172 дона таянч устунлари ўрнатиш 494 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил 1 июль Наманган вилояти ҳокимлиги, «Наманган ҲЭТК» АЖ 5. Мамай МФЙда чегара ҳудудига 2 та кўчага 600 метр бўлган 20 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш 25 Вилоят ва туман бюджети; тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан; 2022 йил 1 июль Наманган вилояти ҳокимлиги, «Наманган ҲЭТК» АЖ 6. Чортоқ тумани Чортоқ тумани «Султон Увайс Қароний» ва «Биби Наима» мажмуасининг электр тизимини яхшилаш 104,9 маҳаллий бюджет параметрларини орттириб бажарилган қисмидан 2022 йил 1 июль Наманган вилояти ҳокимлиги, «Наманган ҲЭТК» АЖ Туризм объектларини телекоммуникация тармоқларини тортиш ҳамда зоналарни ташкил этиш 1. Янгиқўрғон тумани Мамай ва Олмазор МФЙ ҳудудида 20,0 км янги алоқа тармоқларини тортиш 240 «Ўзбектелеком» АК маблағлари ҳисобидан 2022 йил 1 июль Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзбектелеком» АК Жами 60 921

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 318-сон қарорига 5-ИЛОВА

Поп, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари марказларида 24 соат фаолият юритадиган туризм кўчалари (шоппинг стрит)ни ташкил этиш бўйича

Т/р Туман номи Савдо-харид кўчаси (шоппинг стрит) ташкил этиладиган кўча манзили Маҳалла фуқаролари йиғини номи Кўчанинг узунлиги (км) Кўчада жойлашадиган савдо шахобчалари сони Яратиладиган иш ўринлари сони Савдо-харид кўчасини ташкил этиш муддати 1. Поп тумани Поп шаҳри, Ултама кўчаси «Учйиллик» МФЙ 1,0 25 54 2022 йил сентябрь 2. Янгиқўрғон тумани Янгиқўрғон шаҳарчаси, Наманган кўчаси «Обод» МФЙ 0,8 28 60 2022 йил ноябрь 3. Чортоқ тумани Чортоқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси «Дилдош» МФЙ 1,4 18 38 2023 йил март Жами: 3,2 71 152

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 8 июнь,

318-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/318/0502-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR REJASI

DASTURI

PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

MANZILLI DASTURI

ChORA-TADBIRLAR REJASI

2022 — 2024-yillarda Namangan viloyati Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarining turizm salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Namangan viloyatining Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni yanada rivojlantirish, zamonaviy turizm infratuzilmasi, yangi dam olish maskanlarini barpo etish, koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yaxshilash, turizm sohasiga investitsiyalarni keng jalb qilish hamda yangi ish oʻrinlarini tashkil etish orqali aholi bandligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizmni rivojlantirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq;

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizm sohasidagi investitsiya loyihalari dasturi 2-ilovaga muvofiq;

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida oilaviy mehmon uylarini tashkil etishning prognoz koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;

2022 — 2024-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizm hamda yondosh infratuzilmalarni rivojlantirishning manzilli dasturi 4-ilovaga muvofiq;

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlari markazlarida 24 soat faoliyat yuritadigan turizm koʻchalari (shopping strit)ni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni yanada rivojlantirishning asosiy maqsadlari etib, quyidagilar belgilansin:

zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlari (mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turistik ahamiyatdagi boshqa obyektlar) hamda maxsus funksional va mavsumiy rekreatsion dam olish zonalarini yaratish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiyalarini jalb qilish;

hududning ekomuhiti imkoniyatlarini hisobga olgan holda oʻziga xos turizm yoʻnalishlarini tashkil etish;

hududda transport harakatining yangi (avtobus, mikroavtobus va boshqalar), shu jumladan yoʻlovchi transporti yoʻnalishlarini kengaytirish, ularning muntazam qatnovlarini tashkil etish, tegishli transport infratuzilmasini rivojlantirish;

turistlar xavfsizligining qoʻshimcha sharoitlarini, shu jumladan turizm infratuzilmasi obyektlarini videokuzatuv tizimlari bilan jihozlash, ogohlantirish tizimlarini tashkil etish, hududga keluvchi turistlar haqida yagona maʼlumotlar bazasini, favqulodda holatlarda tez yordam berish tizimini joriy etish yoʻli bilan yaratish;

hududda noyob tabiiy obyektlar va majmualarni, oʻsimliklar va hayvonlarning genetik fondini saqlash, daraxtlarni nobud boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik, oʻrmonzorlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, shuningdek, faoliyatning atrof-muhitga salbiy taʼsirini oldini olish va minimallashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni bosh rejaga asosan amalga oshirish.

3. 2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizmni rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari etib quyidagilarni belgilash:

a) Pop tumanini turizmning ekstrimal, trekking, ekoturizm turlariga ixtisoslashtirish. Bunda, xususiy investorlarni jalb qilgan holda tumanda:

zamonaviy kempinglar, osma dor yoʻllari, koʻngilochar turizm maskanlari, tematik ovqatlanish shoxobchalari, turizm axborot markazlari tashkil etiladi;

zamon talablari asosidagi joylashtirish vositalari, oilaviy mehmon uylari hamda sogʻlomlashtirish markazlari barpo etiladi;

tunu-kun faoliyat olib boruvchi turizm koʻchasi tashkil etiladi;

b) Yangiqoʻrgʻon tumanini eko va gastronomik turizm turlariga ixtisoslashtirish. Bunda, tumanda:

mehmonxonalar, eko uylar, oilaviy mehmon uylari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

gastronomik turizm koʻchasi faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

v) Chortoq tumanini ziyorat, tibbiyot hamda agroturizm turlariga ixtisoslashtirish. Bunda, tumanda:

zamonaviy sogʻlomlashtirish maskanlari, sanatoriylar kempinglar hamda koʻngilochar turizm maskanlari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

Chortoq suv ombori boʻyida tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatadigan tibbiyot markazi barpo etiladi;

Joylashtirish vositalari, shu jumladan yengil konstruksiyali dam olish maskanlari, oilaviy mehmon uylari barpo etiladi hamda turizm axborot markazlari tashkil etiladi.

4. Quyidagilar moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

mahalliy budjet mablagʻlari;

ijrochilar mablagʻlari;

tijorat banklari kredit mablagʻlari;

loyiha tashabbuskorlari va tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlarining grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilansinki, 2022-2023-yillarda mazkur qarorning 5-ilovasiga asosan tashkil etiladigan 24 soat faoliyat yuritadigan turizm koʻchalari (shopping strit)da joylashgan turizm namoyishi obyektlarini;

“Xavfsiz shahar” konsepsiyasiga integratsiya qilish va tungi vaqtda uzluksiz yoritish tizimi bilan taʼminlash mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan;

videokuzatuv tizimlari bilan jihozlash, ogohlantirish tizimlarini tashkil etish investorlar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

6. Turizm va madaniy meros vazirligi Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda:

muammoli masalalarni joyiga chiqqan holda oʻrganish va ularni tezkorlik bilan hal etish boʻyicha amaliy choralar koʻrsin.

chora-tadbirlar rejasi, investitsiya loyihalari dasturi, prognoz koʻrsatkichlar va manzilli dasturda belgilangan chora-tadbirlar va loyihalarni oʻz vaqtida, toʻliq hajmda sifatli bajarilishining tizimli monitoringini olib borsin va uning natijalarini har oyda muhokama qilsin;

chora-tadbirlar rejasi, investitsiya loyihalari dasturi, prognoz koʻrsatkichlar va manzilli dasturda belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishi holati yuzasidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasiga qadar Turizm, sport, madaniy meros, transport logistikasi va xizmatlar sohalarida davlat-xususiy sheriklik hamda raqamlashtirishni rivojlantirish masalalari boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengashga maʼlumot kiritib borsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi ikki oy muddatda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizm sohasidagi loyihalarni amalga oshirish va joylashtirish uchun ularni tanlash mezonlari boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov va Namangan viloyati hokimi Sh.Sh. Abdurazakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 318-son qaroriga 1-ILOVA

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizmni rivojlantirish boʻyicha kompleks

T/r Chora-tadbirlar nomi Loyiha qiymati (mlrd soʻm) Bajarish muddati Moliyalashtirish manbasi Bajarish uchun masʼullar I. Pop tumani 1. Chodak turizm qishlogʻida 300 ta oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etish hamda ushbu oilaviy mehmon uylari egalarining malakasini oshirish boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish. 6,0 2022-2023-yillar Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Namangan viloyati hokimligi, Markaziy bank, Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida masʼul tijorat banklari, Turizm va madaniy meros vazirligi 2. Chodak turizm qishlogʻida gastronomik, koʻngilochar, ekstrimal turizm maskanlarini (dor yoʻllari, osma koʻprik) tashkil etish. - 2022-yil iyul Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi 3. Turistik obyektlar hududida milliy hunarmandchilik mahsulotlari koʻrgazmasi va savdosini tashkil qilish. 0,2 Doimiy Hunarmandlarning oʻz mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi 4. Chodak turizm qishlogʻining stellasini ishlab chiqish hamda uni qishloqqa kirish qismida oʻrnatish. 0,1 2022-yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 5. Chodak turizm qishlogʻida sportning rafting turi boʻyicha musobaqalar tashkil etish. - 2022-2023-yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 6. Chodak turizm qishlogʻi markazida gid-ekskursiya yetakchisi va turoperator xizmatlari markazini tashkil etish. 0,2 2022-2023-yillar Tashabbuskor mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 7. Turizm axborot markazini tashkil etish. Bunda, Chodak qishlogʻidagi turizm obyektlari, oilaviy mehmon uylari, turistik marshrutlar, transport xizmati, turizm xizmatlari va yaqin hududlardagi turizm maskanlari toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishini inobatga olish. 0,05 2022-yil iyul Tadbirkorlik subyekti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Tadbirkorlik subyekti 8. Chodak turizm qishlogʻi salohiyatini targʻib etish. Bunda, turoperatorlar uchun info turlar tashkil qilish, videomateriallar yaratish, maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari, internet tarmoqlarida joylashtirish va tarqatma materiallarni tayyorlab tarqatish. 0,2 2022-yil iyul Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 9. Chodak turizm qishlogʻida mahalliy va xorijiy turistlar uchun “Chodak-Arshanbuloq” marshruti boʻylab ekskursiyalar tashkil etish. - Doimiy - Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 10. Chodak turizm qishlogʻida “Yuqori Chodakboshi” MFY hududida Zorbing markazini tashkil etish. 0,1 2022-2023-yillar Tashabbuskor mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi Jami Pop tumani boʻyicha talab etiladigan mablagʻ miqdori 6,85 mlrd soʻm II. Yangiqoʻrgʻon tumani 11. Aholi xonadonlarida milliy hunarmandchilik ustaxonalari va koʻrgazma zallarini tashkil etish. Bunda, hunarmandlar tomonidan tayyorlangan mahsulotlar savdosini yoʻlga qoʻyish hamda sayyohlarga oʻzlari hunarmandchilik ishi bilan shugʻullanib koʻrishi uchun sharoitlar yaratish. 0,1 Doimiy Hunarmandlarning oʻz mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm sohasidagi NNT, “Hunarmand” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 12. Togʻ yonbagʻirlari, suv boʻyida 40 ta yengil konstruksiyali joylashtirish vositasini barpo etish. 1,5 2022-2023-yillar Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 13. 100 ta oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil qilish, ularni jihozlash va sanitariya-gigiyena shoxobchalarini barpo etish. 3,0 2022-2023-yillar Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Namangan viloyati hokimligi, Markaziy bank, Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida masʼul tijorat banklari, Turizm va madaniy meros vazirligi 14. Agroturizm yoʻnalishidagi asalarichilik bilan shugʻullanayotgan tadbirkor va mahalliy aholi xonadonlariga sayyohlar tashrifini tashkil qilish. Bunda, mazkur yoʻnalishda tadbirkorlikni tashkil etish va sayyohlar tashrifi uchun zaruriy shart-sharoitlar yaratish maqsadida boʻlgan tashabbuskorlarga Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida mablagʻlar ajratishni nazarda tutish. 0,3 2022-2023-yillar Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Namangan viloyati hokimligi, Markaziy bank, Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida masʼul tijorat banklari 15. “Doʻstlik” va “Soyboʻy” mahallalarida gid-ekskursiya yetakchisi va turoperator xizmatlari markazini tashkil qilish. 0,2 2022-2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 16. Qishloq markazida turistik axborot markazini tashkil etish va infokiosk oʻrnatish. 0,2 2022-yil iyul Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 17. Nanay qishlogʻi hududida sayyohlar uchun 5 ta sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil qilish. 0,2 2022-yil oktyabr Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 18. Qishloqning “Soy boʻyi” mahallasidagi togʻoldi hududida “ N anay green zone” kurort dam olish maskanini tashkil qilish, yengil konstruksiyali joylashtirish vositalarini qurish, loyihaga xorijiy investorlarni jalb qilish. 3,0 2022-yil iyul Tadbirkor va investorlar mablagʻlari, Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Namangan viloyati hokimligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 19. “Doʻstlik” va “Soy boʻyi” MFYga olib boruvchi yoʻl boʻyida 5 ta katta hajmdagi yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish. Bunda, bir yoʻnalish va yaqin atrofdagi turizm maskanlari toʻgʻrisida aniq axborotni joylashtirishni nazarda tutish. 0,01 2022-yil Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Turizm va madaniy meros vazirligi, Namangan viloyati hokimligi, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 20. “Doʻstlik” va “Soy boʻyi” MFY tomonidan belgilangan talablar bajarilgandan soʻng, mazkur hududga “Miraki” turizm qishlogʻi maqomini berish. - 2022-yil sentyabr - Namangan viloyati hokimligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 21. “Doʻstlik” va “Soy boʻyi” MFYning turizm salohiyatini targʻib etish. Bunda, turoperatorlar uchun info turlar tashkil qilish, videomateriallar yaratish, maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari, internet tarmoqlarida joylashtirish va tarqatma materiallarni tayyorlab tarqatish. 0,2 2022-yil oktyabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Turizm va madaniy meros vazirligi, Namangan viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 22. Tadbirkorlik subyektlarini jalb qilgan holda “Doʻstlik” va “Soy boʻyi” MFYga tashrif buyuruvchilar uchun 10 ta umumiy ovqatlanish, koʻngilochar va savdo xizmatlarini oʻrnatilgan tartibda tashkil qilish. 2,0 2022-yil Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, tadbirkorlik subyektlari Jami Yangiqoʻrgʻon tumani boʻyicha talab etiladigan mablagʻ miqdori 10,71 mlrd soʻm III. Chortoq tumani boʻyicha 23. “Sulton Uvays Qaraniy” ziyoratgohi va “Chortoq” sihatgohiga tutash hududlarda 50 ta oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil qilish. 3,0 2022-yil Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 24. Turistik obyektlar hududida milliy hunarmandchilik mahsulotlari koʻrgazmasi va savdosini tashkil qilish. 0,1 Doimiy Hunarmandlarning oʻz mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi 25. Turizm axborot markazini tashkil qilish. Bunda, Chortoq tumanidagi turizm obyektlari, oilaviy mehmon uylari, turistik marshrutlar, transport xizmati, turizm xizmatlari va yaqin hududlardagi turizm maskanlari toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlishini inobatga olish. 0,05 2022-yil sentyabr Tadbirkorlik subyekti mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 26. Chortoq turizm zonasiga olib boruvchi yoʻl boʻyida 4 ta katta hajmdagi yoʻl koʻrsatkichlarni oʻrnatish. Bunda, yon atrofda va bir yoʻnalishda joylashgan turizm maskanlari toʻgʻrisi�agi aniq axborotlarni koʻrsatilish. 0,08 2022-yil sentyabr Mahalliy budjet mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 27. Chortoq tumani turizm salohiyatini targʻib etish. Bunda, turoperatorlar uchun info turlar tashkil qilish, videomateriallar yaratish, maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari, internet tarmoqlarida joylashtirish va tarqatma materiallarni tayyorlab tarqatish. 0,2 2022-yil oktyabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 28. Chortoq shahri markazida gid-ekskursiya yetakchisi va turoperator xizmatlari markazini tashkil qilish. 0,2 2022-yil Tashabbuskor mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 29. Tuman markazidan Namangan shahriga, Yangiqoʻrgʻon tumani Nanay qishlogʻiga harakat jadval asosida harakatlanuvchi transport qatnovlarini tashkil etishga tadbirkorlik subyektlarini jalb etish . - Doimiy Tashabbuskor mablagʻlari Transport vazirligi, Namangan viloyati hokimligi 30. Togʻ yonbagʻirlari, suv boʻyida 20 ta yengil konstruksiyali joylashtirish vositasini barpo etish. Bunda, ekologiya va atrof muhitga shikast yetkazmagan holda �rnatilgan tartibda tashkil etishni nazarda tutish. 1,0 2022-2023-yillar Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari va bank kreditlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Davlat oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi 31. “Chartak resorts” sihatgohini foydalanishga topshirish hisobiga sayyohlar oqimini koʻpaytirish, sihatgoh ochilish marosimini tantanali ravishda oʻtkazish va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish 0,5 2022-yil sentyabr Tashabbuskor mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Milliy teleradiokompaniya 32. Chortoq suv ombori qirgʻoqlarida turizm maskanini tashkil qilish loyihasini amalga oshirish uchun zarur sharoitlarni yaratish. Yangi loyihalarga xorijiy va mahalliy investor hamda tashabbuskorlarni jalb etish 52,0 2022-2023-yillar Loyiha tashabbuskorlari mablagʻlari Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Jami Chortoq tumani boʻyicha talab etiladigan mablagʻ miqdori 57,13 mlrd soʻm Jami Pop, Yangiqoʻrgʻon, Chortoq tumanlari boʻyicha talab etiladigan mablagʻlar miqdori 74,69 mlrd soʻm

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 318-son qaroriga 2-ILOVA

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizm sohasidagi investitsiya loyihalari

T/r Tuman Loyiha tashabbuskori Loyiha nomi Loyihaning umumiy qiymati (mln. soʻm) shundan Loyihani ishga tushirish muddati Yaratiladigan yangi ish oʻrinlari oʻz mablagʻlari (mln. soʻm) bank krediti (mln. soʻm) xorijiy investitsiyalar (ming AQSh dollari) 1. Pop tumani “Rasputin Agroservis” MChJ Zamonaviy dam olish maskani tashkil etish 6 000 2 000 4 000 2023-yil dekabr 60 2. “OQTEPA NOUSE” MChJ Mehmonxona va dam olish maskani tashkil etish 4 000 1 000 3 000 2022-yil iyul 30 3. “NEST ONE BILLUR” MChJ 150 oʻringa ega boʻlgan zamonaviy dam olish maskani tashkil etish 1 925 925 1 000 2022-yil iyul 40 4. “Zebiniso Baxromjon” oilaviy korxonasi Dam olish maskani tashkil etish 2 000 500 1 500 2022-yil dekabr 25 5. “STORY SENTR” MChJ Dam olish maskani tashkil etish 1 600 400 1 200 2022-yil dekabr 20 6. Fuqaro Nishanov Begzod Mehmonxona va dam olish maskani tashkil etish 1 650 1 650 2022-yil dekabr 10 7. “Turon Chodak” MChJ Zamonaviy mehmon uyi maskani tashkil etish 1 000 500 500 2022-yil iyul 10 8. “Gʻ�rimsaroy Metan Servis” MChJ Xizmat koʻrsatish markazi barpo etish 10 500 10 500 2022-yil dekabr 90 9. “Naimxon Begzodxon” MChJ Zamonaviy dam olish maskani tashkil etish 800 300 500 2022-yil iyul 2 10. Fuqaro Akbarov Elyor Ekoturizm dam olish maskani tashkil etish 1 500 1 000 500 2022-yil dekabr 20 11. Fuqaro Axmadaliyev Muxam�ad Dam olish maskani tashkil etish 150 50 100 2022-yil dekabr 10 12. Fuqaro Batxonov Mansur Dam olish maskani tashkil etish 250 100 150 2022-yil dekabr 10 13. Fuqaro Mirzayev Soatali (Dostonbek savdo x.k) Dam olish maskani tashkil etish 450 150 300 2022-yil dekabr 15 14. Fuqaro Abduraxmonov Axmadjon Dam olish maskani tashkil etish 700 200 500 2022-yil dekabr 10 15. Namangan viloyat Turizm va sport bosh boshqarmasi Chodak qishlogʻida oilaviy mehmon uylarini tashkil etish 2650 500 2150 2022-yil dekabr 600 16. “Chodak Park Parvoz” MChJ Qorsaroy va Osma koʻprik tashkil etish 3000 2500 500 2022-yil dekabr 10 17. Yangiqoʻrgʻon tumani “Tojiboyev Valijon” QK Mexmonxona va savdo markazi tashkil etish 1600 1600 150 2022-yil dekabr 10 18. “Diyor” MChJ Dam olish maskanini tashkil etish 15 000 15 000 2022-yil dekabr 20 19. “TILLAXON ORGANIK” MChJ Dam olish maskanini tashkil etish 15 000 10 000 5 000 2022-yil dekabr 8 20. “Oxu Dam Olish Uyi” OK Dam olish maskanini tashkil etish 400 200 200 2022-yil dekabr 5 21. “Xalol Xordiq Mexmon Uyi” OK Dam olish maskanini tashkil etish 700 300 400 2022-yil dekabr 5 22. “Temur Shifo” XK Dam olish maskani tashkil etish 1 500 500 1 000 2022-yil dekabr 7 23. “Uztex” QK Zamonaviy klinik sanatoriya tashkil etish 7 000 7 000 2022-yil dekabr 20 24. “GULI FARM” MChJ Dam olish maskanini tashkil etish 8 500 8 500 2022-yil dekabr 16 25. Chortoq tumani “CNARTAK RENAISSANCE” MChJ shaklidagi qoʻshma korxona 2 yulduzli mexmonxona tashkil etish 8000 8000 2022-yil iyul 15 26. “Dilshoda Malika Ikbola” MChJ 2 yulduzli mexmonxona barpo etish 2000 800 1200 2022-yil iyul 10 27. “Matkarim Aziz” OK Zamonaviy istirohat bogʻi tashkil etish 600 400 200 2022-yil iyul 20 28. “Oltin Qudduz tibbiy servis” MChJ Zamonaviy mehmonxona va sogʻlomlashtirish maskani tashkil etish 20000 15000 5000 2023-yil dekabr 100 29. “Chortoq musaffo sihatgohi” MChJ Sanatoriya va sogʻlomlashtirish markazi tashkil etish 11000 11000 2022-yil dekabr 48 30. “Namangan asalarichilik agro tomorqa xizmati” MChJ Apiterapiya va ekoturizm xizmatini tashkil etish 800 300 500 2022-yil iyul 80 31. “INVEST UMID FAYZ” MChJ Xorijiy va mahalliy sayyohlar uchun dam olish maskani tashkil etish 700 200 500 2022-yil iyul 6 Jami Pop, Yangiqoʻrgʻon, Chortoq tumanlari boʻyicha 130 975 101 075 29 900 1332

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 318-son qaroriga 3-ILOVA

2022-2023-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida oilaviy mehmon uylarini tashkil etishning

T/r Tuman Qishloq va shaharcha nomi Mahalla fuqarolar yigʻini 2022-yil 2023-yil OMU soni Yangi ish oʻrni OMU soni Yangi ish oʻrni 1. Pop tumani Chodak qishlogʻi Guliston MFY 5 10 10 20 2. Chodak qishlogʻi Boyon MFY 7 14 15 30 3. Chodak qishlogʻi Qoʻshminor MFY 9 18 20 40 4. Chodak qishlogʻi Yuqori Chodak MFY 10 20 17 34 5. Chodak qishlogʻi Maydon MFY 8 16 10 20 6. Chodak qishlogʻi Imon Ota MFY 9 18 11 22 7. Chodak qishlogʻi Bogʻishamol MFY 6 12 11 22 8. Chorkesar qishlogʻi Maftunkor MFY 7 14 20 40 9. Madaniyat MFY 5 10 12 24 Jami: 66 132 126 252 10. Yangiqoʻrgʻon tuman Nanay qishlogʻi Doʻstlik MFY 50 102 55 140 11. Nanay qishlogʻi Moʻgʻol MFY 5 13 10 30 12. Nanay qishlogʻi Namuna MFY 5 12 10 30 13. Nanay qishlogʻi Qayroqi MFY 8 17 15 28 14. Nanay qishlogʻi Soy boʻyi MFY 60 175 65 195 15. Nanay qishlogʻi Zarbdor MFY 25 48 30 60 16. Nanay qishlogʻi Mamay MFY 5 12 15 30 Jami: 158 379 200 513 17. Chortoq tuman Bogʻiston qishlogʻi “Baliqli koʻl” MFY 5 15 8 24 18. Chortoq shaharchasi “Oromgoh” MFY 6 18 7 21 Jami: 11 33 15 45 Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlari boʻyicha jami: 235 544 341 810

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 318-son qaroriga 4-ILOVA

2022 — 2024-yillarda Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlarida turizm hamda yondosh infratuzilmalarni rivojlantirishning

T/r Tuman Obyekt nomi va amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Loyiha qiymati mln. soʻm Moliyalashtirish manbai Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Turizm va yondosh infratuzilmalarni barpo etish, rekonstruksiya qilish, kengaytirish 1. Chortoq tumani Chortoq tumani “Sulton Uvays Qaroniy” va “Bibi Naima” majmuasida axborot markazini tashkil etish. 300 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2022-yil 1-iyul Namangan viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi II. Yoʻl infratuzilmasini yaxshilash 1. Pop tumani “Apart Notel Cosmos” dam olish maydoniga olib boruvchi yoʻlning 0 — 7,5 km, 4K-470 va A-373 a/y dan Xonobod q.-Chorkesar q. yoʻlining 0 — 30 kmning 10 km qismini joriy taʼmirlash. 3 300 Moliya vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari 2022-yil 30-dekabr Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 2. 4R-125-Gurumsaroy q.-Xonobod q.-Chodak q.-Guliston q. 0 — 37 km yoʻlining 15 km qismini joriy taʼmirlash. 3 300 3. 4K-464 Koʻshminor q.-Chodak q. 0 — 12 km yoʻlini joriy taʼmirlash. 2 050 4. “Bogʻishamol” mahallasi Kalkurbon, Childuxteron, Xarkor, Busmatabuvi koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 440 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2022-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 5. “Chodak boshi” mahallasi Sohil, Doʻstlik koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 4 500 Mahalliy budjet va uning qoʻshimcha manbalari mablagʻlari 2023-2024-yillar Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 6. “Maydon” mahallasi Ibn Sino, Ohunon, Maydon, Merganon koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 4 200 7. “Shayxon” mahallasi I. Atoyi, Doʻstlik, Beruniy-1, Bodomzor koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash 296 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2022-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 8. “Boyon” mahallasi Mulayon, Mingak, Avga, Bayon-1, Bayon-2, Bayon-3 koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash 318 9. “Guliston” mahallasi Tangi, Kokin, Koʻprik-1, Koʻprik-2, Maydon, Teppa, Eshonbobo koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 1 890 10. “Qoʻshminor” mahallasi A.Navoiy, Firdavsiy, Yangi hayot, Konchilar, Islomobod-1, Islomobod-2, Yangi Chodak-2, Gagarin, Rezak koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 7 530 2023-2024-yillar Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 11. “Yuqori Chodak boshi” mahallasi A.Navoiy, Dehkonobod, Doʻstlik, Sohil koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 2 970 12. “Istiqlol” mahallasi Navodot, Qoziy, Agolikon, Parrak, Kaltabozor koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash. 307 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2022-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 13. “Oʻrta Xonobod” mahallasi Oʻzbekiston, Namuna, Yangi hayot, Nihol, Sohil, Yuksalish, Ipak yoʻli, Sada, Mustaqillik koʻchalari ichki yoʻllarini joriy taʼmirlash 4 110 2023 — 2025-yillar 14. Yangiqoʻrgʻon tumani Mamay va Olmazor MFY hududida 27,6 km ichki koʻchalarni shagʻallash 4 432 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2023 — 2025-yillar Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 15. 8 ta mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi (Qayroqi, Zarbdor, Doʻstlik, Moʻgʻol, Olmazor, Tinchlik, Poromon, Qandiyon) MFYlardagi jami 14 ta koʻchada 17 km yoʻlni shagʻallash, 19 km asfaltlash hamda 1 ta mavjud koʻprikni taʼmirlash. 12 500 2023-2024-yillar 16. Chortoq tumani 4R 119 “Chortoq-Kalishox-Xazratishox-Zarkent” a/y 0-29 km oraligʻida yoʻllarda joriy taʼmirlash ishlarini olib borish, yoʻl elementlarini zamonaviy tarzda yangilash 500 Moliya vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari 2022-yil 30-dekabr Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 17. 4R 118 “Jiydakapa-Uychi-Chortoq-Yangiqoʻrgʻon-Zarkent-Nanay” a/y 11-24 km oraligʻida yoʻllarda joriy taʼmirlash ishlarini olib borish, yoʻl elementlarini zamonaviy tarzda yangilash 500 18. 4K 425 “Shoʻrkent-Gulshan-Koʻshan” a/y 10-12 km oraligʻida yoʻllarda joriy taʼmirlash ishlarini olib borish, yoʻl elementlarini zamonaviy tarzda yangilash 50 19. 4K423 A “Sassiqsoy qishlogʻiga” a/y 0-1 km oraligʻida yoʻl elementlarini zamonaviy tarzda yangilash 50 Moliya vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllarini rivojlantirish maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari 2024-yil 30-dekabr Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 20. Ziyoratgoxga olib boruvchi ichki yoʻl elementlarini zamonaviy tarzda yangilash 50 Mahalliy budjet mablagʻlari 2024-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi III. Ichimlik suvi, kanalizatsiya va boshqa muhandislik kommunikatsiya tarmoqlarini yangilash 1. Yangiqoʻrgʻon tumani Mamay va Olmazor MFY hududida 16,8 km yangi ichimlik tarmogʻi va 3 dona suv inshoatini rekonstruksiya qilish 2796 Viloyat va tuman budjeti mablagʻlari 2022-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, Oʻzsuvtaʼminot AJ 2. Chegara hududidagi 13 ta mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi mavjud suv inshotlarini taʼmirlash va yangidan qurish 2168 Mahalliy budjet mablagʻlari 2022-2023-yillar Namangan viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 3. 4 ta (Moʻgʻol, Poromon) MFYlarda 440 dona tayanchlar oʻrnatish, 7 km sip kabel tarmoqlari tortish, 3 km demontaj yogʻoch tayanchlari oʻrnatish, 7 km AS 35 simlari tortish, 3 dona TP quvvati oshirish, 1 ta TP koʻchirib berish, 13 dona TP punktlari mukammal taʼmirlash, 3 ta yangi TP oʻrnatish, 1500 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 2022-yil 30-dekabr Namangan viloyati hokimligi, “Namangan HETK” AJ 4. Mamay va Olmazor MFY hududida 11,1 km elektr tarmoqlari tortish va almashtirish, 5 dona transformator oʻrnatish va taʼmirlash hamda 172 dona tayanch ustunlari oʻrnatish 494 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 2022-yil 1-iyul Namangan viloyati hokimligi, “Namangan HETK” AJ 5. Mamay MFYda chegara hududiga 2 ta koʻchaga 600 metr boʻlgan 20 ta tungi yoritish chiroqlari oʻrnatish 25 Viloyat va tuman budjeti; tarmoq korxonalari mablagʻlari hisobidan; 2022-yil 1-iyul Namangan viloyati hokimligi, “Namangan HETK” AJ 6. Chortoq tumani Chortoq tumani “Sulton Uvays Qaroniy” va “Bibi Naima” majmuasining elektr tizimini yaxshilash 104,9 mahalliy budjet parametrlarini orttirib bajarilgan qismidan 2022-yil 1-iyul Namangan viloyati hokimligi, “Namangan HETK” AJ Turizm obyektlarini telekommunikatsiya tarmoqlarini tortish hamda zonalarni tashkil etish 1. Yangiqoʻrgʻon tumani Mamay va Olmazor MFY hududida 20,0 km yangi aloqa tarmoqlarini tortish 240 “Oʻzbektelekom” AK mablagʻlari hisobidan 2022-yil 1-iyul Namangan viloyati hokimligi, “Oʻzbektelekom” AK Jami 60 921

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyundagi 318-son qaroriga 5-ILOVA

Pop, Yangiqoʻrgʻon va Chortoq tumanlari markazlarida 24 soat faoliyat yuritadigan turizm koʻchalari (shopping strit)ni tashkil etish boʻyicha

T/r Tuman nomi Savdo-xarid koʻchasi (shopping strit) tashkil etiladigan koʻcha manzili Mahalla fuqarolari yigʻini nomi Koʻchaning uzunligi (km) Koʻchada joylashadigan savdo shaxobchalari soni Yaratiladigan ish oʻrinlari soni Savdo-xarid koʻchasini tashkil etish muddati 1. Pop tumani Pop shahri, Ultama koʻchasi “Uchyillik” MFY 1,0 25 54 2022-yil sentyabr 2. Yangiqoʻrgʻon tumani Yangiqoʻrgʻon shaharchasi, Namangan koʻchasi “Obod” MFY 0,8 28 60 2022-yil noyabr 3. Chortoq tumani Chortoq shahri, Mustaqillik koʻchasi “Dildosh” MFY 1,4 18 38 2023-yil mart Jami: 3,2 71 152

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 8-iyun,

318-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.06.2022-y., 09/22/318/0502-son)

lex.uz