📅 2022-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 9 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИЯНОМА
ТАВСИЯНОМА
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларда олий маълумотли хотин-қизлар улушини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат органлари ва ташкилотларда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни (кейинги ўринларда — хотин-қизлар) давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича алоҳида қабул параметрларини белгилаш тартиби;
хотин-қизларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта 3 йил муддат давомида амал қиладиган тавсиянома бериш;
тавсияномага эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига кириш учун танловлар натижасига кўра алоҳида қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби.
2. Белгилансинки:
тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади;
кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида танловга кўра тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
3. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда коллеж ва техникумларни битирган ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар рўйхатини мутахассислиги бўйича шакллантирсин ва доимий янгилаб борсин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мазкур рўйхатдаги хотин-қизларнинг камида беш йил меҳнат стажига эгалигини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари асосида аниқласин ва доимий янгилаб борилишини таъминласин.
4. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 июнга қадар хотин-қизлар меҳнат фаолияти кам бўлган соҳаларда камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги 500 та алоҳида квотани давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимлаш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритсин.
5. 2022-2023 ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари истисно тариқасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилансин, келгуси ўқув йилларидан бошлаб талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш 1-иловага мувофиқ умумий тарзда амалга оширилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танлов натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Бунда ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар ҳисобидан, иш фаолиятига мос бўлган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида амалга оширилади.
Ушбу Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа олий таълим ташкилотларининг «Юриспруденция» таълим йўналишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишчи гуруҳ — талабгорга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун ташкил этилган туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи (ишчи гуруҳ раҳбари), туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) солиқ бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбаридан иборат таркибда Оила ва хотин-қизлар бўлимида тузиладиган гуруҳ.
Ишчи гуруҳ фаолияти унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади;
мутахассислик — талабгорнинг ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича олган мутахассислиги;
талабгор — тавсиянома асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда давлат олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган хотин-қизлар.
3. Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади.
4. Тавсияномага эга бўлган талабгорларни давлат олий таълим муассасаларига танлов натижалари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тавсияномани бериш тартиби
5. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари талабгорга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун ҳар йили 25 апрелга қадар ишчи гуруҳларни ташкил этади.
6. Тавсиянома олиш учун талабгор яшаш жойи ёки турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (ишчи гуруҳ)га ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
7. Ишчи гуруҳлар тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган талабгорларнинг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ҳар йили 1 июндан 7 июнга қадар кўриб чиқади.
Бунда ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (меҳнат стажини тасдиқловчи маълумотлар, ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаси) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олинади.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилингунга қадар ишлаган ва 2020 йил 1 январдан кейинги даврда меҳнат фаолиятини олиб бормаётган талабгорларнинг иш стажи маълумотлари (агар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида қайд этилмаган бўлса) уларнинг меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар асосида олинади.
Талабгорларнинг ўзлари томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган ва бугунги кунда тизимда тасдиқланмаган иш стажи маълумотлари меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар билан бир хил бўлган тақдирда инобатга олинади.
8. Ишчи гуруҳлар тавсиянома беришга тавсия этилган талабгорларнинг рўйхатларини шакллантиради. Бунда талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш якуни бўйича қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
тавсиянома беришга тавсия этиш тўғрисида;
тавсиянома беришга тавсия этишни рад этиш тўғрисида.
9. Қуйидагилар тавсиянома беришга тавсия этишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
талабгорнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ эмаслиги;
ариза ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан берилганлиги.
10. Ишчи гуруҳ йиғилишининг якуни бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарининг талабгорга тавсияномани бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисидаги қарори (электрон ҳужжат шаклида) қабул қилинади ва тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун 10 июнга қадар Қўмитага тақдим қилинади.
11. Қўмита туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарининг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда тавсияномани бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида Қўмита биринчи раҳбарининг буйруғи чиқарилади.
Тавсиянома ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Қўмитанинг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса — ушбу раҳбар томонидан берилади.
Қўмита биринчи раҳбарининг буйруғи ҳар йили 14 июнга қадар тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига (ишчи гуруҳга) талабгорни хабардор қилиш учун юборилади.
Ишчи гуруҳ томонидан икки иш куни ичида талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Талабгор қарордан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
12. Қўмита ҳар йили 15 июнга қадар:
тавсиянома берилган хотин-қизлар электрон реестрини шакллантиради;
тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни уларнинг иш фаолиятига мос бўлган йўналишларини кўрсатган ҳолда Давлат тест марказининг махсус дастурига киритади;
тавсиянома берилган талабгорларнинг рўйхатини ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
13. Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнга қадар тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил қилади, мувофиқлаштиради ҳамда амалий ва методик жиҳатдан кўмаклашади.
3-боб. Ўқишга қабул қилиш бўйича алоҳида қабул параметрларини белгилаш
15. Қўмита Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 10 июнга қадар хотин-қизлар меҳнат фаолияти кам бўлган соҳаларда камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги 500 та алоҳида квотани давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимлайди ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси)га киритади.
16. Давлат олий таълим муассасалари бўйича тақсимланган алоҳида квота ҳар йили 15 июнга қадар Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.
4-боб. Талабгорларни рўйхатдан ўтказиш
17. Тавсияномага эга бўлганлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
18. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг имтиёзлари ҳақидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) махсус дастури орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида талабгорларнинг шахсий кабинети (имтиёзлар бўлими)да шаклланади.
19. Давлат тест маркази 10 кун муддатда талабгорларнинг шахсий кабинети (имтиёзлар бўлими)да тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг имтиёзлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилиши юзасидан расмий дастурга ўзгартиришлар киритади.
Талабгорларнинг шахсий кабинетида унга тегишли тавсиянома ҳақида маълумот мавжуд бўлмаса, Қўмитага мурожаат қилади.
5-боб. Талабгорларнинг тест синовида иштирок этиши ва натижаларни эълон қилиш
20. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
21. Кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, Давлат комиссияси томонидан тақсимланган алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
22. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган, аммо талабаликка тавсия этилмаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар юзасидан маълумотлар Давлат тест маркази томонидан баллар кетма-кетлиги бўйича, абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган биринчи таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонларининг якуний натижаси эълон қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда Қўмитага тақдим этилади.
23. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлиги бўйича абитуриент рўйхатдан ўтиш даврида танлаган биринчи таълим йўналишига танлов натижаси асосида талабаликка тавсия этилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тавсияномага эга бўлган талабгорни давлат олий таълим муассасаларига танлов натижалари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор Олий таълим муассасасига ўқишга кириш мақсадида тавсиянома олиш учун мурожаат қилади. Ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими 1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилади. Ҳар йили 25 апрелга қадар Ишчи гуруҳлар 2. Хотин-қизларнинг мурожаатлари асосида уларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади ва уни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади. Ҳар йили 1 июндан 7 июнга қадар 3-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этади. Ҳар йили 7 июндан 10 июнга қадар 4-босқич Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 1. Тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғини чиқаради. Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар 2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига юборади. Ҳар йили 15 июнга қадар 5-босқич Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 1. Тавсиянома берилган хотин-қизлар электрон реестрини шакллантиради. 2. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини ва улар ҳақидаги маълумотларни махсус дастурга киритиш учун Давлат тест марказига юборади. 3. Тавсиянома берилган талабгорларнинг рўйхатини Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилади. Ҳар йили 15 июнга қадар 6-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Тавсияномалар талабгорларга етказилишини таъминлайди. Ҳар йили 15 июнга қадар
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА __________ туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи __________________га _________ тумани (шаҳри) «_________» МФЙ _________ кўчаси ____-уй ____-хонадонда яшовчи фуқаро ________________ дан АРИЗА Мен __________________ мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатаётганимга (мутахассислик номи) _____ йил бўлганлиги муносабати билан хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида ___________________ таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун тавсиянома олишимга рухсат беришингизни сўрайман. Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: 1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси. 2. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма 3. Маълумотнома-объективка. _____________________ ____________ _______________ (Ф.И.О) (сана) (имзо)
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари асосида танловда иштирок этиши учун
ТАВСИЯНОМА № AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро __________________________________________________________________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________ (ЖШШИР) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»____________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат __________________ таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари танловда иштирок этиш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган кундан эътиборан уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниш учун амал қилади. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбари ________________ (Ф.И.О.) (имзо) QR — код (матрик штрихли код) 20_____ йил «___»__________
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»;
2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбанлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:».
3. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ:
а) ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни (кейинги ўринларда — эҳтиёжманд талабалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилганлиги;
б) бунда, ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 150 нафардан эҳтиёжманд талабалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари;
талабгорларни танлаб олиш шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти;
маҳаллий ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига танланган 150 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби».
4. 3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин».
6. Илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом) да:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»;
б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар) томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади»;
в) 3-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 5-бандда :
биринчи хатбошидан «ҳамда давлат олий таълим муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«а» ва «б»-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оила тушунилади;
б) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;»;
қуйидаги мазмундаги «в»-кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар»;
д) 6-банддаги «ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани (ҳужжатни)» сўзлари «аризани» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 7 , 8 , 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси, турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
8. Ҳар бир давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини 5 календарь иш кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 5 календарь иш куни ичида талабгорларнинг рўйхати, талаб этилган ҳужжатлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, ёхуд турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси) баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
9. Ҳокимликлар томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади. Комиссия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхатини қуйидаги тартибда кўриб чиқади:
Комиссия аъзолари туман (шаҳар)ларга бириктирилади, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ 5 календарь иш кунида талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ ҳар бир талабгорлар бўйича далолатнома тузади ва Комиссияга тақдим қилади.
Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Комиссия 5 календарь иш кунида ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, талабгорларнинг тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда талабгорларнинг таҳсил олаётган босқичларини инобатга олиб 150 нафар хотин-қизларни саралаб олади ва баённомани расмийлаштиради ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида тавсияномаларни тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
10. Комиссия ҳар ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 150 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади»;
ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
з) 13-банддан «ҳамда давлат олий таълим муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) Низомга 1-илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссиясининг намунавий таркиби) да:
номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тавсиянома бериш комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби»;
к) Низомга 2-илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби схемаси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар Амалга ошириш механизми Субъектлар Бажариш муддатлари 1-босқич Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида 2-босқич Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш. Талабгорлар Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида 3-босқич Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш. Давлат олий таълим муассасалари Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида 4-босқич Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш. Давлат олий таълим муассасалари Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида 5-босқич Талабгорларнинг рўйхатини доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5 календарь иш куни ичида 6-босқич Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш. Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман ( шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш. Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни 7-босқич Талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш. Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 5 календарь иш кунида 8-босқич Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш. Комиссия 5 календарь иш кунида 9-босқич Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида 10-босқич Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш. Комиссия Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда ».
к) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун
ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) (___________________) (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. ________________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо) 20___ йил «___»___________ ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________ _________________ _________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________ (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ____________________________________ (Ф.И.О.) (М.Ў., имзо) 20___ йил «___»___________
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 июнь,
322-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIYANOMA
TAVSIYANOMA
Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda davlat organlari va tashkilotlarda oliy maʼlumotli xotin-qizlar ulushini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat organlari va tashkilotlarda mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat staji mavjud, biroq oliy maʼlumotga ega boʻlmagan xotin-qizlarni (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar) davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga bazaviy toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish boʻyicha alohida qabul parametrlarini belgilash tartibi;
xotin-qizlarga Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tomonidan bir marta 3 yil muddat davomida amal qiladigan tavsiyanoma berish;
tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlarni oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun tanlovlar natijasiga koʻra alohida qabul parametrlari doirasida oʻqishga qabul qilish tartibi.
2. Belgilansinki:
tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun tanlovlar umumiy tartibda davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) doirasida oʻtkaziladi;
kirish imtihonlari yakunlariga koʻra toʻplangan ball boʻyicha talabalikka tavsiya etilmagan, biroq toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 30 foizini va undan kam boʻlmagan ballni toʻplagan tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan taqsimlangan kvotalar asosida, ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya etilgan holda, alohida qabul parametrlari (jami 500 ta kvota) doirasida tanlovga koʻra toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga tavsiya etiladi.
3. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tizimida professional taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda kollej va texnikumlarni bitirgan hamda oliy maʼlumotga ega boʻlmagan xotin-qizlar roʻyxatini mutaxassisligi boʻyicha shakllantirsin va doimiy yangilab borsin.
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mazkur roʻyxatdagi xotin-qizlarning kamida besh yil mehnat stajiga egaligini “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi maʼlumotlari asosida aniqlasin va doimiy yangilab borilishini taʼminlasin.
4. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda har yili 1-iyunga qadar xotin-qizlar mehnat faoliyati kam boʻlgan sohalarda kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun ajratilgan toʻlov-kontrakt asosidagi 500 ta alohida kvotani davlat oliy taʼlim muassasalari boʻyicha taqsimlash va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga kiritsin.
5. 2022-2023 oʻquv yili uchun talabgorlardan hujjatlarni qabul qilish muddatlari istisno tariqasida Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining takliflari asosida Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan belgilansin, kelgusi oʻquv yillaridan boshlab talabgorlardan hujjatlarni qabul qilish 1-ilovaga muvofiq umumiy tarzda amalga oshirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar va boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 585-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Mahkamova hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 322-son qaroriga 1-ILOVA
Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat staji mavjud, biroq oliy maʼlumotga ega boʻlmagan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga alohida qabul parametrlari doirasida tanlov natijalariga koʻra toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
Bunda oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tavsiyanomasi asosida mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat staji mavjud, biroq oliy maʼlumotga ega boʻlmagan xotin-qizlar hisobidan, ish faoliyatiga mos boʻlgan davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) doirasida amalga oshiriladi.
Ushbu Nizom oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga, Toshkent davlat yuridik universiteti va boshqa oliy taʼlim tashkilotlarining “Yurisprudensiya” taʼlim yoʻnalishiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat olib borayotgan xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari hamda ularning filiallariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ishchi guruh — talabgorga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun tashkil etilgan tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi (ishchi guruh rahbari), tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) soliq boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi boshligʻi, Yoshlar ishlari agentligi tuman (shahar) boʻlimi rahbaridan iborat tarkibda Oila va xotin-qizlar boʻlimida tuziladigan guruh.
Ishchi guruh faoliyati uning aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi;
mutaxassislik — talabgorning oʻrta maxsus va professional taʼlim boʻyicha olgan mutaxassisligi;
talabgor — tavsiyanoma asosida mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat staji mavjud, biroq oliy maʼlumotga ega boʻlmagan hamda davlat oliy taʼlim muassasalariga kirish istagida boʻlgan xotin-qizlar.
3. Tavsiyanoma olish uchun talabgor quyidagi mezonlarning barchasiga muvofiq kelishi kerak:
oʻrta maxsus yoki professional taʼlim boʻyicha mutaxassislikka ega boʻlishi;
tavsiyanoma olgunga qadar oliy taʼlim olmaganligi yoki olmayotganligi;
oʻrta maxsus yoki professional taʼlim mutaxassisligi boʻyicha besh yillik mehnat stajiga ega boʻlishi.
Tavsiyanoma berilgan kundan boshlab uch yil muddat davomida faqat bir marta oliy taʼlim muassasasiga qabul qilinishi uchun amal qiladi.
4. Tavsiyanomaga ega boʻlgan talabgorlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga tanlov natijalari doirasida toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Tavsiyanomani berish tartibi
5. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari talabgorga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun har yili 25-aprelga qadar ishchi guruhlarni tashkil etadi.
6. Tavsiyanoma olish uchun talabgor yashash joyi yoki turgan joyidagi tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari (ishchi guruh)ga har yili 1-maydan 1-iyunga qadar ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza bilan murojaat qiladi.
Ushbu bandda koʻrsatilgan muddatdan kechikib berilgan arizalar koʻrib chiqilmaydi.
7. Ishchi guruhlar tavsiyanoma olish maqsadida murojaat etgan talabgorlarning ariza va unga ilova qilingan hujjatlarini mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan mezonlarga muvofiqligi yuzasidan har yili 1-iyundan 7-iyunga qadar koʻrib chiqadi.
Bunda ishchi guruhlar tomonidan mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan mezonlarni tasdiqlovchi maʼlumotlar va elektron shakldagi hujjatlar (mehnat stajini tasdiqlovchi maʼlumotlar, oʻrta maxsus taʼlim muassasasida oʻqiganlikni tasdiqlovchi arxiv maʼlumotnomasi) “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi hamda “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali olinadi.
“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilingunga qadar ishlagan va 2020-yil 1-yanvardan keyingi davrda mehnat faoliyatini olib bormayotgan talabgorlarning ish staji maʼlumotlari (agar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida qayd etilmagan boʻlsa) ularning mehnat daftarchalaridagi yozuvlar asosida olinadi.
Talabgorlarning oʻzlari tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilgan va bugungi kunda tizimda tasdiqlanmagan ish staji maʼlumotlari mehnat daftarchalaridagi yozuvlar bilan bir xil boʻlgan taqdirda inobatga olinadi.
8. Ishchi guruhlar tavsiyanoma berishga tavsiya etilgan talabgorlarning roʻyxatlarini shakllantiradi. Bunda talabgorlarning hujjatlarini koʻrib chiqish yakuni boʻyicha quyidagi xulosalardan biri qabul qilinadi:
tavsiyanoma berishga tavsiya etish toʻgʻrisida;
tavsiyanoma berishga tavsiya etishni rad etish toʻgʻrisida.
9. Quyidagilar tavsiyanoma berishga tavsiya etishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
talabgorning ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq emasligi;
ariza vakolatga ega boʻlmagan shaxs tomonidan berilganligi.
10. Ishchi guruh yigʻilishining yakuni boʻyicha elektron hujjat shaklidagi bayonnoma tuzilib, ishchi guruh rahbari va aʼzolarining elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlanadi.
Ishchi guruhning xulosasi asosida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi rahbarining talabgorga tavsiyanomani berish yoki tavsiyanoma berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori (elektron hujjat shaklida) qabul qilinadi va tegishli hujjatlar ilova qilingan holda koʻrib chiqish uchun 10-iyunga qadar Qoʻmitaga taqdim qilinadi.
11. Qoʻmita tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi rahbarining qarori va unga ilova qilingan hujjatlarni har yili 10-iyundan 14-iyunga qadar mazkur Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan koʻrib chiqadi hamda tavsiyanomani berish yoki tavsiyanoma berishni rad etish toʻgʻrisida Qoʻmita birinchi rahbarining buyrugʻi chiqariladi.
Tavsiyanoma ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq Qoʻmitaning birinchi rahbari tomonidan, birinchi rahbar lavozimi vakant boʻlganda va/yoki uning vazifalarini bajarish boshqa shaxsga yuklatilganda esa — ushbu rahbar tomonidan beriladi.
Qoʻmita birinchi rahbarining buyrugʻi har yili 14-iyunga qadar tegishli tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga (ishchi guruhga) talabgorni xabardor qilish uchun yuboriladi.
Ishchi guruh tomonidan ikki ish kuni ichida talabgorlarning mobil telefon raqamiga yoki elektron manziliga tavsiyanoma berishga tavsiya etilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.
Talabgor qarordan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
12. Qoʻmita har yili 15-iyunga qadar:
tavsiyanoma berilgan xotin-qizlar elektron reyestrini shakllantiradi;
tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar haqidagi maʼlumotlarni ularning ish faoliyatiga mos boʻlgan yoʻnalishlarini koʻrsatgan holda Davlat test markazining maxsus dasturiga kiritadi;
tavsiyanoma berilgan talabgorlarning roʻyxatini oʻz rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
13. Ishchi guruh har yili 15-iyunga qadar tavsiyanoma talabgorlarga yetkazilishini taʼminlaydi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari ishchi guruhlar faoliyatini tashkil qiladi, muvofiqlashtiradi hamda amaliy va metodik jihatdan koʻmaklashadi.
3-bob. Oʻqishga qabul qilish boʻyicha alohida qabul parametrlarini belgilash
15. Qoʻmita Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda har yili 10-iyunga qadar xotin-qizlar mehnat faoliyati kam boʻlgan sohalarda kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun ajratilgan toʻlov-kontrakt asosidagi 500 ta alohida kvotani davlat oliy taʼlim muassasalari boʻyicha taqsimlaydi va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi)ga kiritadi.
16. Davlat oliy taʼlim muassasalari boʻyicha taqsimlangan alohida kvota har yili 15-iyunga qadar Davlat komissiyasi qarori bilan tasdiqlanadi.
4-bob. Talabgorlarni roʻyxatdan oʻtkazish
17. Tavsiyanomaga ega boʻlganlar davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga qabul qilish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining rasmiy veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtadi.
18. Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlarning imtiyozlari haqidagi maʼlumotlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining (keyingi oʻrinlarda — Davlat test markazi) maxsus dasturi orqali roʻyxatdan oʻtish jarayonida talabgorlarning shaxsiy kabineti (imtiyozlar boʻlimi)da shakllanadi.
19. Davlat test markazi 10 kun muddatda talabgorlarning shaxsiy kabineti (imtiyozlar boʻlimi)da tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlarning imtiyozlari haqidagi maʼlumotlar qayd etilishi yuzasidan rasmiy dasturga oʻzgartirishlar kiritadi.
Talabgorlarning shaxsiy kabinetida unga tegishli tavsiyanoma haqida maʼlumot mavjud boʻlmasa, Qoʻmitaga murojaat qiladi.
5-bob. Talabgorlarning test sinovida ishtirok etishi va natijalarni eʼlon qilish
20. Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun tanlovlar umumiy tartibda davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) doirasida oʻtkaziladi.
21. Kirish imtihonlari yakunlariga koʻra toʻplangan ball boʻyicha talabalikka tavsiya etilmagan, biroq toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 30 foizini va undan kam boʻlmagan ballni toʻplagan tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya etilgan holda, Davlat komissiyasi tomonidan taqsimlangan alohida qabul parametrlari doirasida toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga tavsiya etiladi.
22. Kirish imtihonlarida toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 30 foizini va undan kam boʻlmagan ballni toʻplagan, ammo talabalikka tavsiya etilmagan tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar yuzasidan maʼlumotlar Davlat test markazi tomonidan ballar ketma-ketligi boʻyicha, abituriyent sifatida roʻyxatdan oʻtish davrida tanlagan birinchi taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha kirish imtihonlarining yakuniy natijasi eʼlon qilingan kundan boshlab besh kun muddatda Qoʻmitaga taqdim etiladi.
23. Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun ajratilgan alohida qabul parametrlari doirasida, ballar ketma-ketligi boʻyicha abituriyent roʻyxatdan oʻtish davrida tanlagan birinchi taʼlim yoʻnalishiga tanlov natijasi asosida talabalikka tavsiya etiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tavsiyanomaga ega boʻlgan talabgorni davlat oliy taʼlim muassasalariga tanlov natijalari doirasida toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor Oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirish maqsadida tavsiyanoma olish uchun murojaat qiladi. Har yili 1-maydan 1-iyunga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi 1. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarida tegishli tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruh shakllantiriladi. Har yili 25-aprelga qadar Ishchi guruhlar 2. Xotin-qizlarning murojaatlari asosida ularga tavsiyanoma berishga tavsiya etish yoki uni rad etish toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi va uni tuman (shahar) oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim qiladi. Har yili 1-iyundan 7-iyunga qadar 3-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Ishchi guruh xulosasi asosida xotin-qizlarga tavsiyanoma berishga tavsiya etish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda uni Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Har yili 7-iyundan 10-iyunga qadar 4-bosqich Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 1. Taqdim etilgan qaror va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqib, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi birinchi rahbarining tavsiyanomalarni berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi buyrugʻini chiqaradi. Har yili 10-iyundan 14-iyunga qadar 2. Tasdiqlangan tavsiyanomalarni barcha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga yuboradi. Har yili 15-iyunga qadar 5-bosqich Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 1. Tavsiyanoma berilgan xotin-qizlar elektron reyestrini shakllantiradi. 2. Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar roʻyxatlarini va ular haqidagi maʼlumotlarni maxsus dasturga kiritish uchun Davlat test markaziga yuboradi. 3. Tavsiyanoma berilgan talabgorlarning roʻyxatini Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. Har yili 15-iyunga qadar 6-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Tavsiyanomalar talabgorlarga yetkazilishini taʼminlaydi. Har yili 15-iyunga qadar
Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA __________ tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi __________________ga _________ tumani (shahri) “_________” MFY _________ koʻchasi ____-uy ____-xonadonda yashovchi fuqaro ________________ dan ARIZA Men __________________ mutaxassisligi boʻyicha faoliyat koʻrsatayotganimga (mutaxassislik nomi) _____ yil boʻlganligi munosabati bilan xotin-qizlar uchun davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga bazaviy toʻlov-kontrakt asosida ajratilgan alohida qabul parametrlari doirasida ___________________ taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma olishimga ruxsat berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qilaman: 1. Fuqarolik pasporti yoki ID karta nusxasi. 2. Mehnat daftarchasidan koʻchirma 3. Maʼlumotnoma-obyektivka. _____________________ ____________ _______________ (F.I.O) (sana) (imzo)
Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalariga kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga alohida qabul parametrlari asosida tanlovda ishtirok etishi uchun
TAVSIYANOMA № AA 000000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro __________________________________________________________________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________ (JSHSHIR) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”____________dagi “_____”-son qaroriga muvofiq mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat __________________ taʼlim yoʻnalishlariga umumiy qabul parametrlaridan tashqari tanlovda ishtirok etish uchun berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi birinchi rahbarining 20___ yil “___”___________dagi “_____”-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan kundan eʼtiboran uch yil muddat davomida faqat bir marta oliy taʼlim muassasasiga qabul qilinish uchun amal qiladi. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi birinchi rahbari ________________ (F.I.O.) (imzo) QR — kod (matrik shtrixli kod) 20_____ yil “___”__________
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 322-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar va boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 585-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”;
2. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni hamda “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, ehtiyojmand xotin-qizlarning taʼlim olishga boʻlgan qiziqishlarini ragʻbanlantirish va moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, bilim olishlari uchun imkoniyatlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:”.
3. 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qarori hamda “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoniga muvofiq:
a) har yili bazaviy toʻlov-kontrakt asosida davlat oliy taʼlim muassasasining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga qabul qilingan, ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarni (keyingi oʻrinlarda — ehtiyojmand talabalar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hisobidan oʻqitish tartibi joriy etilganligi;
b) bunda, oʻqish uchun toʻlov pullari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan har yili 150 nafardan ehtiyojmand talabalar uchun mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qaytarish shartisiz qoplab berilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bazaviy toʻlov-kontrakt miqdorini toʻlab berish maqsadida talabgorlarni tanlab olish mezonlari;
talabgorlarni tanlab olish shartlari va shu maqsadda mahalliy hokimliklar huzurida tashkil etilayotgan komissiyalar faoliyati;
mahalliy hokimliklar tomonidan oliy taʼlim muassasalariga tanlangan 150 nafar talabgorlarga toʻlov-kontrakt miqdorini toʻlab berish tartibi”.
4. 3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. 5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshqulov zimmasiga yuklansin”.
6. Ilova (Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar, boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom) da:
a) nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida
NIZOM”;
b) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Ushbu Nizom ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlar (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida bazaviy toʻlov-kontrakt miqdori tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — hokimliklar) tomonidan toʻlab berilishi tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan tasdiqlangan qabul parametrlari doirasida bazaviy toʻlov-kontrakt asosida davlat oliy taʼlim muassasasining bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga (taʼlim shaklidan qatʼi nazar) talabalikka tavsiya etilgan, ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan talabgorlarga nisbatan qoʻllaniladi”;
v) 3-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab har yili oʻzlarining hududlaridan oʻqishga kirgan 40 nafardan, ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan 110 nafar, jami 150 nafar xotin-qizlar uchun mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan bazaviy toʻlov-kontrakt summasini toʻrt oʻquv yilining yakunlanishiga qadar toʻlab beradi”;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
g) 5-bandda :
birinchi xatboshidan “hamda davlat oliy taʼlim muassasalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“a” va “b”-kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) kam taʼminlangan oilalardagi xotin-qizlar. Bunda kam taʼminlangan oila deganda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali belgilangan tartibda kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oila tushuniladi;
b) ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yaʼni yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlar;”;
quyidagi mazmundagi “v”-kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yaʼni boquvchisini yoʻqotgan (turmush oʻrtogʻi vafot etgan), voyaga yetmagan farzandlarni yolgʻiz tarbiyalayotgan ehtiyojmand ayollar”;
d) 6-banddagi “ijtimoiy holati toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani (hujjatni)” soʻzlari “arizani” soʻzi bilan almashtirilsin;
e) 7 , 8 , 9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7. Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi tomonidan talabgorlarning ijtimoiy holati toʻgʻrisida maʼlumotlar (talabgorning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi, ota-onasi yoki ularning biri vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi, turmush oʻrtogʻi vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi va voyaga yetmagan farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi) “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
8. Har bir davlat oliy taʼlim muassasasi belgilangan mezonlar asosida talabgorlar roʻyxatini tahlil qilib, mazkur Nizomning 5-bandida keltirilgan mezonlar asosida talabgorlar roʻyxatini 5 kalendar ish kunida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga yuboradi.
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan har yili 5 kalendar ish kuni ichida talabgorlarning roʻyxati, talab etilgan hujjatlar (talabgorning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, ota-onasi yoki ularning biri vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi, yoxud turmush oʻrtogʻi vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi va voyaga yetmagan farzandining tugilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi) ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya etilgan holda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va oʻquv yili uchun toʻlov-kontrakt miqdorlari aniq koʻrsatilgan holda yozma ravishda doimiy yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboriladi.
9. Hokimliklar tomonidan mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi. Komissiya Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan taqdim etilgan talabgorlar roʻyxatini quyidagi tartibda koʻrib chiqadi:
Komissiya aʼzolari tuman (shahar)larga biriktiriladi, tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollaridan iborat tarkibda ishchi guruh tuziladi.
Ishchi guruh 5 kalendar ish kunida talabgorlarning doimiy yashash joyi boʻyicha ijtimoiy holatini oʻrganadi, oʻrganish natijalariga koʻra Ishchi guruh har bir talabgorlar boʻyicha dalolatnoma tuzadi va Komissiyaga taqdim qiladi.
Zarur hollarda Ishchi guruhlar tomonidan mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlarni tasdiqlovchi maʼlumotlar va elektron shakldagi hujjatlar (tugʻilganlik, nikoh qayd etilganlik, vafot etganlik haqida va boshqa) “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
Komissiya 5 kalendar ish kunida ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan tegishli hujjatlarni oʻrganib, talabgorlarning toʻplagan ballari, hududlardagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj hamda talabgorlarning tahsil olayotgan bosqichlarini inobatga olib 150 nafar xotin-qizlarni saralab oladi va bayonnomani rasmiylashtiradi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga yuboradi.
Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 10 kalendar ish kunida tavsiyanomalarni tasdiqlaydi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi.
10. Komissiya har oʻquv yilida 1-oktabrdan kech boʻlmagan muddatda bazaviy toʻlov-kontrakt summalari toʻlab berilishi belgilangan (tavsiyanoma berilgan) xotin-qizlar roʻyxatini hamda shartnomani imzolash boʻyicha xulosalarni tegishliligi boʻyicha davlat oliy taʼlim muassasalariga yozma ravishda kiritadi va belgilangan tartibda shartnomalarni rasmiylashtiradi.
Bunda Komissiya aʼzolari tomonidan talabgorlardan 150 nafarini tanlab olishda birinchi navbatda ularning ijtimoiy holati, ehtiyojmandligi, toʻplagan ballari, hududlardagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj hamda tahsil olayotgan bosqichlari inobatga olinadi”;
j) 11-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
z) 13-banddan “hamda davlat oliy taʼlim muassasalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
i) Nizomga 1-ilova (Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar, boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash komissiyasining namunaviy tarkibi) da:
nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash yuzasidan tavsiyanoma berish komissiyasining
NAMUNAVIY TARKIBI”;
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi”;
9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosari, Komissiya kotibi”;
k) Nizomga 2-ilova (Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar, boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi sxemasi)ning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi
SXEMASI
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Subyektlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha oʻtkazilgan kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) yakuni boʻyicha tanlov natijalarini eʼlon qilish. Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi, Davlat test markazi Test sinovlari toʻliq yakunlangandan keyin bir hafta ichida 2-bosqich Belgilangan mezonlarga mos keluvchi xotin-qizlar tomonidan oliy taʼlim muassasalari qabul komissiyasiga moddiy qoʻllab-quvvatlash yuzasidan murojaat qilish. Talabgorlar Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 10 kalendar kun davomida 3-bosqich Bazaviy toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan va ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan, belgilangan mezonlarga mos talabgorlar roʻyxatini shakllantirish. Davlat oliy taʼlim muassasalari Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 5 kalendar kun davomida 4-bosqich Talabgorlar roʻyxatini Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga yuborish. Davlat oliy taʼlim muassasalari Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 5 kalendar kun davomida 5-bosqich Talabgorlarning roʻyxatini doimiy yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5 kalendar ish kuni ichida 6-bosqich Komissiya aʼzolarini tuman (shahar)larga biriktirish. Tuman (shahar)larga biriktirilgan Komissiya aʼzosi, tuman ( shahar) hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollaridan iborat tarkibda ishchi guruhni tuzish. Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligidan roʻyxat yuborilgan kuni 7-bosqich Talabgorlarning doimiy yashash joyi boʻyicha ijtimoiy holatini oʻrganish. Har bir talabgor boʻyicha dalolatnoma tuzish va Komissiyaga taqdim qilish. Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollari (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) 5 kalendar ish kunida 8-bosqich Ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan tegishli hujjatlarni oʻrganib, 150 nafar xotin-qizlarni saralab olish va bayonnomani rasmiylashtirish hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga yuborish. Komissiya 5 kalendar ish kunida 9-bosqich Tavsiyanomalarni tasdiqlash va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 10 kalendar ish kunida 10-bosqich Bazaviy toʻlov-kontrakt summalari toʻlab berilishi belgilangan (tavsiyanoma berilgan) xotin-qizlar roʻyxatini hamda shartnomani imzolash boʻyicha xulosalarni tegishliligi boʻyicha davlat oliy taʼlim muassasalariga yozma ravishda kiritish va belgilangan tartibda shartnomalarni rasmiylashtirish. Komissiya Har bir oʻquv yilida 1-oktabrdan kech boʻlmagan muddatda ”.
k) quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun
TAVSIYANOMA № AA 0000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ______________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) (___________________) (pasport seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi _____-son buyrugʻiga asosan berildi. M.Oʻ. ________________________________ (mansabdor shaxsning F.I.O., imzo) 20___ yil “___”___________ TAVSIYANOMA № AA 0000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ___________________ _________________ _________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________ (pasport seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”___________dagi _____-son qaroriga muvofiq ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi _____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran bir yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi ____________________________________ (F.I.O.) (M.Oʻ., imzo) 20___ yil “___”___________
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 9-iyun,
322-son