UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 9 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисид а» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон ва « Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида » 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонлари ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 16-сон қарорининг номи , 1 , 2 ва 4-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомда :

а) 2-банддаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Молия вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги билан келишув бўйича Агентлик» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-банднинг учинчи хатбошиси , 21 , 34 , 35 ва 37-бандлар , 43-банднинг «л» кичик банди ҳамда 46-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли сон ва келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 31-банднинг тўртинчи хатбошидан «ва Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида :

а) 44-позиция чиқариб ташлансин;

б) 67 — 69-позицияларнинг «Масъул давлат органлари» устунидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Реестр қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан шакллантирилади ва юритилади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида :

а) 12 ва 14-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 87-позициядаги «Масъуллар» устунидаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошисидан «, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 37-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 38-банддаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 710-сон қарорининг 2-бандидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида низомнинг 29 ва 30-бандларидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :

а) 1-илованинг 17-банди «а» кичик банди олтинчи хатбошидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Молия вазирлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 7-банди олтинчи хатбошидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Молия вазирлигини» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда :

а) 25-банднинг биринчи хатбошидаги «божхона ахборот тизими» сўзлари «божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 36-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошидаги «ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 40-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошидаги «ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига» сўзлари чиқариб ташлансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистонда ипотека кредити бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 январдаги 29-сон қарори 2-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Дастурни амалга оширувчи органлар ҳисобланади;».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 365-сон қарорига 3-илованинг 12-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатида :

а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Молия вазирлиги 1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот. 2. Олий таълим ташкилотларида талабаларга стипендиялар. 3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар. »;

б) 19-позиция чиқариб ташлансин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига 2-илованинг 21 — 25-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров),» сўзлари «Молия вазирлиги (О. Исаков)» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Инспекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади ва Агентлик марказий аппарати ходимлари учун амалдаги тартибларда белгиланган меъёр ва ҳажмларда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 6-иловасида :

Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Паспортининг 12-позициясида:

а) «Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси» қаторида:

I — IV-классларнинг «Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар» устунидаги «жами» сўзи «мажмуи» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги V — VII класслар билан тўлдирилсин:

« V класс Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш Суғурталанган шахс ушбу ҳодисадан олдин (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш) вафот этган тақдирда суғурталанган шахснинг наф олувчилари ва (ёки) суғурталанган шахснинг мажбуриятлари бўлган шахсга ушбу мажбурият доирасида суғурта суммасини тўлашни таъминлайдиган муайян ҳодиса (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш)да суғурта тўловисиз (суғурта мукофотини қайтармасдан) ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи VI класс Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси Суғурталанган шахс томонидан амалга ошириладиган ва суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни таъминлайдиган ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи VII класс Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш Суғурта қилдирувчи қўйилган маблағларнинг қайтмаслик хавфида иштирок этган шартда, тўланган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловининг кафолатланган миқдори ва суғурта шартномасида белгиланган тўлов муддати доирасида инвестиция объектини жойлаштириш ва аниқлаш масаласини ечишда суғурта қилдирувчининг иштироки билан ҳаётни суғурталаш турлари мажмуи »;

б) «Умумий суғурта соҳаси» қаторида:

1) «Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар» устунида:

1 классдаги «IV класс» сўзлари «ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 классдаги «тармоқларининг» сўзи «соҳасининг» сўзи билан алмаштирилсин;

1 — 17 класслардаги «жами» сўзи «мажмуи» сўзи билан алмаштирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 18-класс билан тўлдирилсин:

« 18-класс Тиббий суғурта Суғурталанган шахснинг суғурта шартномасида кўрсатилган шартларга мувофиқ тиббий ёрдам олишини таъминлайдиган суғурта турларининг мажмуи, бироқ 2-класс ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда »;

в) Изоҳнинг иккинчи хатбошидаги «суғуртанинг 1 ва 2-класслари» сўзлари «соҳасининг 1,2 ва 18 класслари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-илованинг «Давлат қўмиталари» бўлими 6 — 8-бандлари , «Агентликлар» бўлими 4 ва 7-бандлари ва «Марказлар» бўлими 1 ва 2-бандлари .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 1-илованинг 30 2 -банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 200 ва 302-бандлари .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 38-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 9 июнь,

323-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 16.11.2023 й., 09/23/596/0856-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kapital bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PF-6207-son Farmoni hamda “Kapital bozorini tartibga solish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PQ-5073-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Kapital bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisid a” 2021-yil 13-apreldagi PF-6207-son va “ Bojxona tartib-taomillarini soddalashtirish va davlat bojxona xizmati organlari tashkiliy tuzilmasini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-sentabrdagi PF-6310-son Farmonlari hamda “Kapital bozorini tartibga solish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PQ-5073-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 323-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligining Qimmatli qogʻozlar komissiyalari xalqaro tashkiloti (IOSCO)ga kirishi toʻgʻrisida” 1998-yil 12-yanvardagi 16-son qarorining nomi , 1 , 2 va 4-bandlaridagi tegishli son va kelishikdagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari tegishli son va kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 19-apreldagi 189-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 4-son, 32-modda) bilan tasdiqlangan Investitsiya aktivlarining ishonchli boshqaruvchilari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-banddagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligida (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari “Moliya vazirligida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi bilan kelishuv boʻyicha Agentlik” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Agentlik” soʻzi “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 7-bandning uchinchi xatboshisi , 21 , 34 , 35 va 37-bandlar , 43-bandning “l” kichik bandi hamda 46-bandning uchinchi va oʻn birinchi xatboshilaridagi tegishli son va kelishikdagi “Agentlik” soʻzi tegishli son va kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 31-bandning toʻrtinchi xatboshidan “va Agentlik” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 20-fevraldagi 27-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 2-son, 11-modda) bilan tasdiqlangan Davlat axborot resurslari hamda ularni shakllantirish, ulardan foydalanish va ularni qoʻllab-quvvatlash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari roʻyxatida :

a) 44-pozitsiya chiqarib tashlansin;

b) 67 — 69-pozitsiyalarning “Masʼul davlat organlari” ustunidagi “Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 29-dekabrdagi 284-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 12-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarish Yagona davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Reyestr qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha davlat vakolatli organi — Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan shakllantiriladi va yuritiladi”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 21-apreldagi 116-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 4-son, 30-modda) bilan tasdiqlangan Internet tarmogʻida Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portaliga joylashtirish uchun taqdim etiladigan axborotlar roʻyxatida :

a) 12 va 14-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 87-pozitsiyadagi “Masʼullar” ustunidagi “huzuridagi Intellektual mulk agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fond bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 22-maydagi 140-son qarorining 1-bandi beshinchi xatboshisidan “, Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 20-avgustdagi 239-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 8-son, 90-modda) bilan tasdiqlangan Qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalaga kiritish kvotalari va tartibi toʻgʻrisida nizomning 2-bandi beshinchi xatboshidagi “Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat korxonalari va muassasalarini xoʻjalik jamiyatlariga oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 37-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 38-banddagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Egmont” moliyaviy razvedka boʻlinmalari guruhining faoliyatida ishtirok etish doirasida Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlarini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi 710-son qarorining 2-bandidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-maydagi 414-son qarori bilan tasdiqlangan Investitsiya va boshqaruv kompaniyalari faoliyati toʻgʻrisida nizomning 29 va 30-bandlaridagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :

a) 1-ilovaning 17-bandi “a” kichik bandi oltinchi xatboshidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligini” soʻzlari “Moliya vazirligini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 7-bandi oltinchi xatboshidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligini” soʻzlari “Moliya vazirligini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 912-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali shaxslar, transport vositalari va tovarlarni oʻtkazish punktlarida chegara, bojxona, sanitariya-karantin, fitosanitariya va veterinariya nazoratidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 25-bandning birinchi xatboshidagi “bojxona axborot tizimi” soʻzlari “bojxona axborot tizimi yoki unga integratsiyalashgan axborot tizimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 36-bandning “d” kichik bandi oltinchi xatboshidagi “yoki qogʻoz shakldagi kuzatuv hujjatlariga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 40-bandning “g” kichik bandi ikkinchi xatboshidagi “yoki qogʻoz shakldagi kuzatuv hujjatlariga” soʻzlari chiqarib tashlansin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida Oʻzbekistonda ipoteka krediti bozorini rivojlantirish dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 16-yanvardagi 29-son qarori 2-bandining “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Dasturni amalga oshiruvchi organlar hisoblanadi;”.

15. Vazirlar Mahkamasining “2020 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 365-son qaroriga 3-ilovaning 12-pozitsiyasi “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-martdagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimidagi idoralararo elektron oʻzaro axborot almashinuvi doirasidagi maʼlumotlar roʻyxatida :

a) 1-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Moliya vazirligi 1. Mahalliy budjetda va boshqa manbalarda ijtimoiy nafaqa va moddiy yordam xarajatlari uchun nazarda tutilgan mablagʻlarning rejasi toʻgʻrisida maʼlumot. 2. Oliy taʼlim tashkilotlarida talabalarga stipendiyalar. 3. Qimmatli qogʻozlar, qimmatli qogʻozlar bilan amalga oshirgan operatsiyalar, dividendlar olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. ”;

b) 19-pozitsiya chiqarib tashlansin.

18. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2025-yillarda davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish va isloh qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 166-son qaroriga 2-ilovaning 21 — 25-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Kapital bozorini rivojlantirish agentligi (A. Nazirov),” soʻzlari “Moliya vazirligi (O. Isakov)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Inspeksiya xodimlariga davlat boshqaruvi organlari xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari joriy etiladi va Agentlik markaziy apparati xodimlari uchun amaldagi tartiblarda belgilangan meʼyor va hajmlarda koʻp yillik ishlaganlik uchun har oylik ustama toʻlanadi”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomning 6-ilovasida :

Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyatini litsenziyalash Pasportining 12-pozitsiyasida:

a) “Hayotni sugʻurta qilish sohasi” qatorida:

I — IV-klasslarning “Mazmuni va sugʻurta qilish shartlari boʻyicha talablar” ustunidagi “jami” soʻzi “majmui” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi V — VII klasslar bilan toʻldirilsin:

“ V klass Majburiyatlarni taʼminlash uchun hayotni sugʻurtalash Sugʻurtalangan shaxs ushbu hodisadan oldin (qarz muddati tugaguniga qadar omon qolish yoki boshqa majburiyatni toʻliq bajarish) vafot etgan taqdirda sugʻurtalangan shaxsning naf oluvchilari va (yoki) sugʻurtalangan shaxsning majburiyatlari boʻlgan shaxsga ushbu majburiyat doirasida sugʻurta summasini toʻlashni taʼminlaydigan muayyan hodisa (qarz muddati tugaguniga qadar omon qolish yoki boshqa majburiyatni toʻliq bajarish)da sugʻurta toʻlovisiz (sugʻurta mukofotini qaytarmasdan) hayotni sugʻurtalash turlarining majmui VI klass Uzoq muddatli ixtiyoriy pensiya sugʻurtasi Sugʻurtalangan shaxs tomonidan amalga oshiriladigan va sugʻurtalangan shaxs pensiya yoshiga yetganida sugʻurta shartnomasida belgilangan oylik renta yoki bir martalik toʻlov shaklida sugʻurta summalarini toʻlashni taʼminlaydigan hayotni sugʻurtalash turlarining majmui VII klass Kapitalni qaytarish bilan hayotni sugʻurtalash Sugʻurta qildiruvchi qoʻyilgan mablagʻlarning qaytmaslik xavfida ishtirok etgan shartda, toʻlangan sugʻurta mukofotlari va sugʻurta toʻlovining kafolatlangan miqdori va sugʻurta shartnomasida belgilangan toʻlov muddati doirasida investitsiya obyektini joylashtirish va aniqlash masalasini yechishda sugʻurta qildiruvchining ishtiroki bilan hayotni sugʻurtalash turlari majmui ”;

b) “Umumiy sugʻurta sohasi” qatorida:

1) “Mazmuni va sugʻurta qilish shartlari boʻyicha talablar” ustunida:

1 klassdagi “IV klass” soʻzlari “hayotni sugʻurta qilish sohasining IV klassi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 klassdagi “tarmoqlarining” soʻzi “sohasining” soʻzi bilan almashtirilsin;

1 — 17 klasslardagi “jami” soʻzi “majmui” soʻzi bilan almashtirilsin;

2) quyidagi mazmundagi 18-klass bilan toʻldirilsin:

“ 18-klass Tibbiy sugʻurta Sugʻurtalangan shaxsning sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan shartlarga muvofiq tibbiy yordam olishini taʼminlaydigan sugʻurta turlarining majmui, biroq 2-klass va hayotni sugʻurta qilish sohasining IV klassi boʻyicha shartnomalarni istisno qilgan holda ”;

v) Izohning ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtaning 1 va 2-klasslari” soʻzlari “sohasining 1,2 va 18 klasslari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 323-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 12-avgustdagi 262-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 8-son, 78-modda) 1-ilovaning “Davlat qoʻmitalari” boʻlimi 6 — 8-bandlari , “Agentliklar” boʻlimi 4 va 7-bandlari va “Markazlar” boʻlimi 1 va 2-bandlari .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 10-son, 89-modda) 1-ilovaning 30 2 -bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi huzuridagi Kapital bozorini rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 7-avgustdagi 650-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 200 va 302-bandlari .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 1-ilovaning 37 va 38-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 9-iyun,

323-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2022-y., 09/22/323/0508-son; 16.11.2023-y., 09/23/596/0856-son; 03.02.2025-y., 09/25/55/0102-son)

lex.uz