📅 2022-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 9 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон ҳамда « Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар:
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлиги сўзлари» «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида :
а) 2-банддаги «инвестиция шартномаси тузилади» сўзлари «мажбурий тартибда инвестиция шартномаси тузилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги «Вазирлик томонидан тайёрланади» сўзлари «Вазирлик томонидан бир ой муддатда тайёрланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «бўлиши мумкин» сўзлари «бўлади» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомда :
а) 11-банднинг 2-кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-бандда :
3-кичик банддаги «Интеллектуал мулк агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-кичик банддаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорига 2-илованинг 8 ва 39-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди бешинчи хатбошисидаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомда :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» ва «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашида (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва молиялаштириш манбаларини белгилайди»;
б) 5-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Давлат муассасаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Агентликнинг» сўзи «Давлат муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 11 ва 12-бандлардаги «Агентлик» сўзи «Вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 14-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-банддаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) 24-банддаги «Агентлик» сўзи «Давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентликнинг ҳисоб рақамларига» сўзлари «Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 29-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари «Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 1-илованинг 10-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорида :
а) 3-банддаги «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада :
3-бандда :
«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:»;
«г» кичик банддаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада :
а) «Адлия вазирлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Адлия вазирлиги 26. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори Тармоқ маълумотнома / классификаторлари Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган. 26 1 . Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори Халқаро классификаторлар Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган. 26 2 . Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори Халқаро патент классификатори. 26 3 . Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори Саноат намуналарининг халқаро классификатори. » .
б) «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» бўлими чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорига 1-илованинг «3.b-вазифа», 8.10-вазифа ва «17.6-вазифа» позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» ва «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 июнь,
324-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Patent vakilligiga nomzodlarni attestatsiyadan va roʻyxatdan oʻtkazish hamda patent vakillarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son hamda “ Fuqarolarning huquq va erkinliklarini taʼminlash hamda huquqiy xizmat koʻrsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 17-martdagi PF-89-son farmonlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-oktabrga qadar:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini taʼminlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarni koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 324-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 10-iyuldagi 293-son qarori bilan tasdiqlangan Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi oltinchi xatboshisidagi “Intellektual mulk agentligi soʻzlari” “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻgʻridan-toʻgʻri xususiy xorijiy investitsiyalarni jalb etishni ragʻbatlantirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2005-yil 2-avgustdagi 180-son qarorida :
a) 2-banddagi “investitsiya shartnomasi tuziladi” soʻzlari “majburiy tartibda investitsiya shartnomasi tuziladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 13-bandi birinchi xatboshisidagi “Vazirlik tomonidan tayyorlanadi” soʻzlari “Vazirlik tomonidan bir oy muddatda tayyorlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 28-apreldagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarning sifat va xavfsizlik talablariga muvofiqligini ishlab chiqaruvchi tomonidan maʼlum qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandidagi “boʻlishi mumkin” soʻzlari “boʻladi” soʻzi bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-maydagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi huzuridagi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat boʻyicha inspeksiya toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandning 2-kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Intellektual mulk agentligiga” soʻzlari “Adliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 17-bandda :
3-kichik banddagi “Intellektual mulk agentligiga” soʻzlari “Adliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-kichik banddagi “Intellektual mulk agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 7-avgustdagi 622-son qaroriga 2-ilovaning 8 va 39-pozitsiyalari “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Intellektual mulk agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 467-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi beshinchi xatboshisidagi “huzuridagi Intellektual mulk agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-oktabrdagi 856-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”, “Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida”, “Integral mikrosxemalar topologiyalarini huquqiy muhofaza qilish toʻgʻrisida”, “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida” va “Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashida (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) koʻrib chiqiladigan masalalar turlari, Apellyatsiya kengashining huquq va majburiyatlari hamda uning faoliyatini tashkil etish tartibi va moliyalashtirish manbalarini belgilaydi”;
b) 5-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Intellektual mulk agentligining (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” soʻzlari “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat muassasasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Agentlik” soʻzi “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 8-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Agentlikning” soʻzi “Davlat muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 11 va 12-bandlardagi “Agentlik” soʻzi “Vazirlikning Intellektual mulk departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 14-bandning birinchi xatboshisi va 27-banddagi “Agentlik” soʻzi “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
j) 24-banddagi “Agentlik” soʻzi “Davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 28-bandning birinchi xatboshisidagi “Agentlikning hisob raqamlariga” soʻzlari “Vazirlikning Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 29-bandning birinchi xatboshisidagi “Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari” soʻzlari “Vazirlikning Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Tovar xom ashyo birjalari faoliyatiga ilgʻor axborot texnologiyalarini keng joriy etish va elektron tijorat faoliyatini izchil rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 18-martdagi 170-son qaroriga 1-ilovaning 10-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Intellektual mulk agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-maydagi 273-son qarorida :
a) 3-banddagi “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovada :
3-bandda :
“a” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan:”;
“g” kichik banddagi “huzuridagi Intellektual mulk agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qarori bilan tasdiqlangan Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada :
a) “Adliya vazirligi” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Adliya vazirligi 26. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik tarmoqlarining umumhuquqiy klassifikatori Tarmoq maʼlumotnoma / klassifikatorlari Qonunchilik tarmoqlarini tasniflash uchun moʻljallangan. 26 1 . Tovar va xizmatlarning xalqaro klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Tovar va xizmatlarni tasniflash uchun moʻljallangan. 26 2 . Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori Xalqaro patent klassifikatori. 26 3 . Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori Sanoat namunalarining xalqaro klassifikatori. ” .
b) “Adliya vazirligi huzuridagi Intellektual mulk agentligi” boʻlimi chiqarib tashlansin.
12. Vazirlar Mahkamasining “2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 83-son qaroriga 1-ilovaning “3.b-vazifa”, 8.10-vazifa va “17.6-vazifa” pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Davlat xizmatlari agentligi” va “Intellektual mulk agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 9-iyun,
324-son