UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 10-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 10 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига мувофиқ узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори 12-бандига мувофиқ:

б) ажратилган маблағлар ҳисобидан:

жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтирган ҳолда (базавий ҳисоблаш миқдори ҳар бир гектар мевали экинлар ҳамда узум учун 8 млн сўм қилиб белгиланади);

яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;

аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;

узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 14 , 15-бандлари , 5 , 6-боблар , шунингдек унга 1 , 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорида :

а) номи «(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 1-илова (Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низом)да:

номидаги «(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-бандда :

«(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«бир қисмини қоплаш,» сўзларидан кейин «шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Субсидиялар:

янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);

саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) томонидан ажратилади.

Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади»;

4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

интенсив мева кўчатига — 8 000 сўм;

интенсив мева пайвандтагига — 2 500 сўм;

ток кўчатига — 5 000 сўм;

ток пайвандтагига — 5 000 сўм.

5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

Номланиши Кўчат турлари бўйича коэффициентлар ток кўчатлари уруғли мевалар данакли мевалар ёнғоқ мевалар Кўчатлар ва пайвандтаглар 1,00 0,50 0,75 1,00

».

7-банддаги «Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда» сўзлари «Кўчатлар ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бобда :

номидаги «интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда» сўзлари «кўчатлар ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

биринчи параграф номидан , 8 ва 10-бандлардан , 28 ва 34-бандлардан «интенсив» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:»;

12 , 15 , 20 , 21 , 23 , 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Тегишлигига кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентликлар) лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;

14-банддаги , 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 32-банддаги «Агентлик» сўзлари «Агентликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади»;

18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади»;

19-бандда :

биринчи хатбошидаги «Агентликка» сўзи «Агентликларга» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан «интенсив» сўзи чиқариб ташлансин;

25-банддаги «Агентлик» ва «Жамғарма» сўзлари тегишлича «Агентликлар» ва «Жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддаги «Жамғарма» сўзи «Жамғармалар» сўзи билан алмаштирилсин;

3-боб номидаги «интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда» сўзлари «кўчатлар ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банддаги «Агентлик» ва «Агентликнинг» сўзлари тегишлича «Агентликлар» ва «Агентликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банддаги «Агентликнинг» сўзи «Агентликларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

1-илова (Республикада интенсив боғларда мевали дарахт ва узум кўчатларини экиш схемасининг шартлари) «Мева тури» устуни 12-позициясидан «(хўраки ва кишмишбоп)» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илова (Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради. Ҳар йили 1 ноябрга қадар Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади. 10 иш кунида 2-босқич Агентликлар Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади. 10 иш кунида 3-босқич Лойиҳа ташаббускори 1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади. Ташаббус кўрсатиш тартибида 4-босқич Агентликлар Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди. 15 иш кунида 5-босқич Агентликлар Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради. Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626-махсус ҳисобварақларига ўтказилади. Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда 6-босқич Агентликлар Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади. Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради. Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади. Ҳар чорак якуни бўйича 7-босқич Лойиҳа ташаббускори Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради. Талабномани олган кундан 1 ой мобайнида

».

3-иловадан «интенсив (пакана ва ярим пакана)» сўзлари чиқариб ташлансин;

4-илова номидан «(хўраки ва кишмишбоп)» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 10 июнь,

327-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон; 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uzumchilikni rivojlantirishda klaster tizimini joriy etish, sohaga ilgʻor texnologiyalarni jalb qilishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyuldagi PQ-5200-son qaroriga muvofiq uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uzumchilikni rivojlantirishda klaster tizimini joriy etish, sohaga ilgʻor texnologiyalarni jalb qilishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyuldagi PQ-5200-son qarori 12-bandiga muvofiq:

b) ajratilgan mablagʻlar hisobidan:

joriy qilingan tomchilatib sugʻorish texnologiyasi uchun bazaviy hisoblash miqdorini sifatlilik darajasi asosida belgilanadigan koeffitsiyentga koʻpaytirgan holda (bazaviy hisoblash miqdori har bir gektar mevali ekinlar hamda uzum uchun 8 mln soʻm qilib belgilanadi);

yaratilayotgan har 10 gektar maydondagi uzum va mevali bogʻlar plantatsiyalariga suv chiqarish uchun burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suvni tortish maqsadida nasos stansiyasini qurishga har bir metri uchun 600 ming soʻmdan, ammo 120 million soʻmdan oshmaydigan miqdorda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasining tegishli dalolatnomasiga asosan;

aholi yashash punktlaridan uzoq hududlarda joylashgan 10 gektardan kam boʻlmagan lalmi va foydalanishdan chiqqan yerlarda uzum va mevali bogʻlar plantatsiyalarini tashkil etish uchun qayta tiklanuvchi, muqobil elektr energiyasi (quyosh, suv, shamol) bilan taʼminlash uskunalarini sotib olish xarajatlarning 50 foizigacha, biroq 100 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda;

mahalliy sharoitda “in-vitro” usulida yetishtirilgan har bir dona tok koʻchati va payvandtagli tok koʻchati uchun 5 ming soʻm miqdorida;

uzum koʻchatlarini shpalerga (yogʻoch va boshqa sinuvchan ustunlardan tashqari) koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida bir dona shpalerga 15 ming soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.Oʻ. Umurzakov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-iyundagi 327-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 14 , 15-bandlari , 5 , 6-boblar , shuningdek unga 1 , 2 va 3-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qarorida :

a) nomi “(pakana va yarim pakana)” soʻzlaridan keyin “xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“yangi intensiv bogʻ, xoʻraki va kishmishbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan;”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“sanoatbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi orqali respublika budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar hisobidan subsidiya ajratiladi;”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 1-ilova (Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisida nizom)da:

nomidagi “(pakana va yarim pakana)” soʻzlaridan keyin “xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-bandda :

“(pakana va yarim pakana)” soʻzlaridan keyin “xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“bir qismini qoplash,” soʻzlaridan keyin “shartnoma shartlarini monitoring qilish hamda berilgan subsidiyani qaytarish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Subsidiyalar:

yangi intensiv bogʻ, xoʻraki va kishmishbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi) qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi);

sanoatbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi)ning Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi) tomonidan ajratiladi.

Bunda, subsidiyalar proporsional tarzda koʻchat va payvandtag turiga qarab tegishli Jamgʻarma tomonidan beriladi”;

4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Subsidiyaning bazaviy hisoblash miqdori sotib olinadigan koʻchatlar va payvandtaglarning har bir donasi uchun quyidagi miqdorlarda belgilanadi:

intensiv meva koʻchatiga — 8 000 soʻm;

intensiv meva payvandtagiga — 2 500 soʻm;

tok koʻchatiga — 5 000 soʻm;

tok payvandtagiga — 5 000 soʻm.

5. Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va boshqa tadbirkorlik subyektlariga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun har bir dona koʻchatga beriladigan subsidiya miqdori uning bazaviy hisoblash miqdoriga mevali koʻchat turi uchun belgilangan koeffitsiyentni koʻpaytirish yoʻli bilan quyidagicha aniqlanadi:

Nomlanishi Koʻchat turlari boʻyicha koeffitsiyentlar tok koʻchatlari urugʻli mevalar danakli mevalar yongʻoq mevalar Koʻchatlar va payvandtaglar 1,00 0,50 0,75 1,00

”.

7-banddagi “Mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda” soʻzlari “Koʻchatlar va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bobda :

nomidagi “intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda” soʻzlari “koʻchatlar va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

birinchi paragraf nomidan , 8 va 10-bandlardan , 28 va 34-bandlardan “intensiv” soʻzlari chiqarib tashlansin;

11-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“11. Loyiha tashabbuskori koʻchatlar sotib olishga subsidiya olish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi yoki Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi va koʻchat yetkazib beruvchi koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida uch tomonlama shartnomani tuzish uchun Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga yoki Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligiga quyidagi hujjatlarni ilova qilib, elektron imzo bilan tasdiqlangan arizani elektron pochta orqali yuboradi:”;

12 , 15 , 20 , 21 , 23 , 24-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Tegishligiga koʻra, Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi yoki Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentliklar) loyiha tashabbuskoriga koʻchatlarni sotib olish uchun beriladigan buyurtmaga avans toʻlovi sifatida subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;

14-banddagi , 22-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 32-banddagi “Agentlik” soʻzlari “Agentliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“16. Agentlik qabul qilgan qaror toʻgʻrisida loyiha tashabbuskorini uch ish kun mobaynida yozma (elektron) ravishda xabardor qiladi va oʻn besh ish kunida loyiha tashabbuskori va koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida koʻchatlar yetishtirish, yetkazib berish va subsidiya ajratib berish boʻyicha uch tomonlama shartnoma imzolanadi”;

18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“18. Koʻchatchilik xoʻjaligi loyiha tashabbuskoriga yetkazib berilayotgan koʻchatlar uchun Jamgʻarmalar tomonidan moliyalashtirilgan mablagʻlarni mos ravishda har bir koʻchat narxidan chegirib qoladi”;

19-bandda :

birinchi xatboshidagi “Agentlikka” soʻzi “Agentliklarga” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidan “intensiv” soʻzi chiqarib tashlansin;

25-banddagi “Agentlik” va “Jamgʻarma” soʻzlari tegishlicha “Agentliklar” va “Jamgʻarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddagi “Jamgʻarma” soʻzi “Jamgʻarmalar” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-bob nomidagi “intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda” soʻzlari “koʻchatlar va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

30-banddagi “Agentlik” va “Agentlikning” soʻzlari tegishlicha “Agentliklar” va “Agentliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-banddagi “Agentlikning” soʻzi “Agentliklarning” soʻzi bilan almashtirilsin;

1-ilova (Respublikada intensiv bogʻlarda mevali daraxt va uzum koʻchatlarini ekish sxemasining shartlari) “Meva turi” ustuni 12-pozitsiyasidan “(xoʻraki va kishmishbop)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-ilova (Mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish sxemasi) quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana), xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Mahalliy sharoitda yetishtirilgan koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari Plantatsiya asosida barpo etiladigan bogʻ va tokzorlar uchun ajratilgan yoki ajratiladigan yer maydonlaridan kelib chiqib, loyiha tashabbuskorlarining koʻchatlar turi, navi va soniga boʻlgan talabni aniqlash maqsadida intensiv bogʻ va tokzor barpo etish boʻyicha loyihalarning manzilli roʻyxatini shakllantiradi. Har yili 1-noyabrga qadar Shakllantirilgan manzilli roʻyxatni Agentliklarga taqdim etadi. 10 ish kunida 2-bosqich Agentliklar Taqdim etilgan manzilli roʻyxat asosida “in-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklarining koʻchatlar yetkazib berish imkoniyatini oʻrganib, olingan maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari orqali loyiha tashabbuskorlariga yetkazadi. 10 ish kunida 3-bosqich Loyiha tashabbuskori 1. Subsidiya olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Agentliklarga hujjatlarni elektron shaklda taqdim qiladi. Tashabbus koʻrsatish tartibida 4-bosqich Agentliklar Loyiha tashabbuskorlari va koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida koʻchatlar yetishtirish, yetkazib berish va subsidiya mablagʻlarini ajratib berish boʻyicha uch tomonlama shartnomani imzolaydi. 15 ish kunida 5-bosqich Agentliklar Shartnoma imzolangandan soʻng Agentliklar koʻchatlar yetkazib berish uchun koʻchatchilik xoʻjaliklariga shartnomada belgilangan miqdordagi mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Mablagʻlar koʻchatchilik xoʻjaliklarining xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan maxsus 22626-maxsus hisobvaraqlariga oʻtkaziladi. Jamgʻarmalar hisobraqamida mablagʻlar mavjud boʻlgan taqdirda bir oy muddatda, aks holda uzogʻi bilan olti oydan oshmagan muddatda 6-bosqich Agentliklar Loyiha tashabbuskori yoki koʻchatchilik xoʻjaligi ishtirokida subsidiya olgan koʻchatchilik xoʻjaligi dalasiga va “in-vitro” laboratoriyasiga tashrif buyurgan holda monitoring oʻtkazadi. Monitoring yakunlari boʻyicha shartnomada koʻrsatilgan parametrlarning bajarilish holati va koʻchatlar yetishtirish standartlariga mosligi toʻgʻrisidagi uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi. Monitoring davomida shartnoma shartlari bajarilmagani aniqlangan taqdirda, oʻtkazib berilgan mablagʻlarni qaytarish yuzasidan yozma ravishda talabnoma yuboradi. Har chorak yakuni boʻyicha 7-bosqich Loyiha tashabbuskori Mablagʻlarni Agentliklarning tegishli maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytaradi. Talabnomani olgan kundan 1 oy mobaynida

”.

3-ilovadan “intensiv (pakana va yarim pakana)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

4-ilova nomidan “(xoʻraki va kishmishbop)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 10-iyun,

327-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2022-y., 09/22/327/0517-son; 10.09.2022-y., 07/22/373/0808-son, 23.12.2022-y., 09/22/717/1112-son; 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 13.12.2023-y., 09/23/653/0931-son; 30.01.2025-y., 09/25/45/0084-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz