📅 2022-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 14 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
МЕЗОНЛАРИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка ва тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июндаги 331-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорида :
а) қуйидаги мазмундаги 3 3 ва 3 4 -бандлар қўшилсин:
«3 3 . Янги тартиб доирасида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия якка тартибда қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар олинган ижобий субсидия хабарномалари бўйича тўлаб берилади.
3 4 . 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида:
а) сотиб олинадиган квартиранинг нархи хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Бунда ипотека кредитининг суммаси хабарномада кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматининг 85 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим;
б) сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати субсидия хабарномасида кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан кам бўлган тақдирда, ипотека кредити шартномада кўрсатилган уй-жойнинг қийматининг 85 фоизи ҳамда бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия шартномада кўрсатилган уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида ҳисобланади»;
б) қуйидаги мазмундаги 6 1 ва 6 2 -бандлар қўшилсин:
«6 1 . Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан ҳамкорликда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олишни автоматлаштириш мақсадида 2022 йил 1 октябргача Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари базаси «my.gov.uz» платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
6 2 . Молия вазирлиги тегишли тижорат банклари билан биргаликда:
а) ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни марказлаштирилган тартибда тўлаб берсин.
Бунда тегишли тижорат банкларининг Бош офиси ҳудудий банк филиалларида жамланган маълумотлар асосида буюртманомаларни Молия вазирлигига тақдим этади ва Молия вазирлиги ҳар ойнинг 25-кунига қадар субсидия тўлаб берилишини таъминласин;
б) 2022 йилнинг 1 октябргача қадар фоиз харажатлари учун субсидия тўлашнинг автоматлаштирилган тартибини жорий этсин»;
в) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон ҳамда «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонлари асосида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармони асосида даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
баллар — уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;
бошланғич бадал — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган қатъий белгиланган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган маблағ;
бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар йили қатъий белгиланган миқдорда Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиладиган маблағ;
даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ) 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;
ипотека кредитининг энг кўп миқдори — ҳар йили келгуси йил учун талабгор томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция (мукаммал ва жорий таъмир бундан мустасно) қилиш учун ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори;
ижтимоий мезонлар — уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
комиссия — тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;
субсидия — ипотека кредитлари асосида:
квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ;
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли) ҳамда фуқарога умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;
фоиз учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ.
Бунда давлат бюджетидан тўлаб бериладиган фоиз қисми ҳисоби алоҳида ҳисобварақда юритилади;
хабарнома — комиссиянинг ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган қарори;
якка тартибдаги уй-жой қуриш — ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва/ёки алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, бинони бузиб қайта қуриш;
якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш — бино ва иншоотларнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартиришга олиб келадиган бинонинг баландлиги, қаватлари сони, ҳажми ва майдонини ўзгартириш, маънан эскирган конструкциялар ва муҳандислик асбоб-ускуналарини алмаштириш, дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда бинонинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир этувчи юк кўтарувчи қисмларини алмаштириш ёки тиклаш, қурилиши якунланмаган уй-жойни якунлаш.
3. Ушбу Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.
4. Бир нафар қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
субсидия дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитларининг;
ҳудудларда талабгорлар учун Давлат бюджетидан ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдорларини аниқлашда.
5. Субсидия уни тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудудда қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Бунда субсидия фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида туман (шаҳар) кесимида қайта тақсимланмаган ҳолда фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда, Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.
7. Ариза берувчининг тақдим этилган ариза асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:
ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар — Давлат кадастрлари палатаси ва Давлат солиқ қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари;
ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги.
8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
9. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорлар комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.
10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлгани ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганини тасдиқловчи ҳужжатлар) Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.
12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
14. Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.
Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Бунда ариза берувчи бошқа ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали ариза топширган тақдирда, Давлат хизматлари маркази бир иш куни мобайнида аризани фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги комиссияга юборади.
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилишга субсидия ажратиш учун келиб тушган аризалар фуқаронинг мулк ҳуқуқи асосида мавжуд бўлган қуриш ва реконструкция қилиниши лозим бўлган уй-жойи жойлашган ҳудуддаги комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Аризани масъул ташкилотлар томонидан ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли масъул ташкилотларга юборилади.
15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходимни ички буйруқ асосида бириктиради.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази — ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси — ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандларининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни;
туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан);
туман (шаҳар) ҳокимлиги — ариза берувчининг «Меҳр дафтари»га киритилган ёки ундан чиқарилган 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини тасдиқлайди.
16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.
18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия котибига юборилади.
19. Туман (шаҳар) ҳокимлари ва комиссия таркибига киритилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари комиссиянинг самарали ва қонуний фаолият олиб бориши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади.
Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган муддатда комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
20. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
21.Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
22. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
23. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
комиссия иш юритувини амалга оширади.
24. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
25. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
26. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.
29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.
5-боб. Комиссия томонидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
30. Комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни 3 кун ичида аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, якуний хулоса беради.
Комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни кўриб чиқиш мобайнида масъуллар томонидан хатоликка йўл қўйилганини аниқлаган тақдирда, тегишли масъулга қайта кўриб чиқиш учун йўналтиради.
Комиссия раиси котиб томонидан киритилган ижтимоий мезонлар юзасидан баҳолаш натижаларига асосан ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этишни электрон (ЭРИ орқали) шаклда тасдиқлайди.
Субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади ҳамда ушбу реестр туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.
31. Кўриб чиқиш якунлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига юборилади.
Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.
Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига «SMS» хабар юборилади.
ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этилганда, комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
33. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.
34. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
е) ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
35. Ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
36. Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.
37. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссия раиси номига ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Комиссия раиси талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш бўйича комиссия котибига топшириқ беради.
Комиссия котиби дастурий таъминот тизимидаги хабарномаларни бекор қилиш бўлимига тегишли маълумотларни ва талабгор аризасини киритган ҳолда бекор қилиш буюртманомасини яратади ва дастурий таъминот тизими администраторига юборади.
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия сони қайта инобатга олинади.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
38. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидия сони тугаганда, талабгорларга рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилда икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.
40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автоматик равишда тўхтатилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот ходимлари томонидан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш жараёнида маълумотлар нотўғри ва/ёки хато киритилган тақдирда, комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун комиссия ёки масъул ташкилотга қайтарилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва масъул ташкилот ходимлари шахсан жавобгардирлар.
6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
41. Давлат хизматлари марказидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.
Сотиб олинадиган уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.
Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгилаган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
42. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки пудрат ташкилотига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қуриладиган ва реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни;
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
43. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
44. Субсидия:
а) квартираларни сотиб олиш учун:
бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун бошланғич бадал субсидиясининг ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
45. Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
С М = К С * (А Ф — Б Ф )
бунда:
С М — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
К С — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
А Ф — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
Б Ф — 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.
Асосий ставкага ўзгариш киритилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқароларга амалда белгиланган фоиз ставкасидан юқори фоиз ставкада ипотека кредитлари ажратилиши мумкин эмас.
Бунда тижорат банки томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ипотека кредити фоиз ставкасининг пасайтирилганлиги эълон қилинади ва қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи билан тузилган кредит шартномаларига қўшимча келишувлар тузилмасдан, қарздорнинг шахсий кабинетига ўзаро тузилган кредит шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича қўшимча келишув ҳамда янгидан тузилган тўловлар жадвали жойлаштирилади.
7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия тўлаб бериш тартиби
47. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.
48. Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.
Бунда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
49. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
50. Туман (шаҳар) молия бўлимлари беш иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
51. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ундан ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб қуриб битказилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банкларининг Бош офиси томонидан ҳар ойнинг 25-кунига қадар Молия вазирлигига фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга марказлашган тартибда буюртманома юборилади.
Бунда қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари тўловларини қайтариш графикларида фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши инобатга олинади.
53. Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари ажратган ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ушбу Низомнинг 52-бандида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этилган ойдан бошлаб ҳар ойнинг 25-кунига қадар тижорат банкининг Бош офисига марказлашган тартибда ўтказиб берилади.
Бунда субсидия ажратилган фуқаронинг ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графигида ўзгаришлар бўлган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки кейинги тўловга буюртманомасини Молия вазирлигига юборишда ўзгаришларни инобатга олади.
Тижорат банки томонидан ҳақиқатда ажратилган ипотека кредити санасидан бошлаб фоиз тўловлари учун субсидия тўлаб берилади.
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Молия вазирлигига буюртманома беришда кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидия тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қийматига, иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия тўғри ҳисобланишига жавоб беради.
55. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредити шартномалари шартларига риоя этилиши иштирок этувчи тижорат банки томонидан назорат қилинади.
56. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда Молия вазирлиги билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган фоиз учун субсидия суммаси асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
57. Иштирок этувчи тижорат банки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 кун ичида Молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади.
58. Молия вазирлиги томонидан фоиз учун субсидия ортиқча тўланганда, кейинги ойда талабгорга субсидия аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
59. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг ҳисобварағига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
60. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
61. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий
Т/р Мезонлар Балл Масъул орган I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида) Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) 1. МҲТЭКМнинг 2,7 га тенг ва кўп бўлган, 7,0 га тенг ва кам бўлган 10 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси 2. МҲТЭКМнинг 7,0 дан кўп бўлган, 7,5 га тенг ва кам бўлган 6 3. МҲТЭКМнинг 7,5 дан кўп бўлган, 8,0 га тенг ва кам бўлган 2 Тошкент шаҳрида 1. МҲТЭКМнинг 2,7 дан га тенг ва кўп бўлган 8,0 га тенг ва кам бўлган 10 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси 2. МҲТЭКМнинг 8,0 дан кўп бўлган 8,5 га тенг ва кам бўлган 6 3. МҲТЭКМнинг 8,5 дан кўп бўлган 9,2 га тенг ва кам бўлган 2 II. Ҳозирги турар жой мақоми* 1. Ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) 20 Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси 2. Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) 3. Ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун) III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар 1. «labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти 10 Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази 2. «Меҳр дафтари»га киритилган ёки ундан чиқарилган 30 ёшгача бўлган ёшлар 10 Туман (шаҳар) ҳокимлиги 3. Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар 10 Ешлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими 4. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар** 10 Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими 5. Бошқалар 0 IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги*** 1. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс 10 Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси 2. Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи 10 3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган 10 Жами балл: 50
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “ ___ ” _________ 20___ yil Amal qilish muddati “ ___ ” _________ 20___ yil Fuqaro _____________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasini n g 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq ________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami________________ _____________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_ _______________________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , berilgan sanasi _______________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________ Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi): 1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi. Bunda: dastlabki badal uchun 32000000 so'm ; foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng koʻp mi q doridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha tolab beriladi. 2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi. Bunda foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha tolab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami QR-kod
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “ ____ ” __________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasini n g 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomning talablariga ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ sababli subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiq emas deb topildi. ( N izomni n g qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami ___________________ ________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_ ____________________________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , berilgan sanasi ________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _______________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг
1. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори 5. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари 7. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул ходими, Комиссия котиби
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради. йил давомида (ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача)* 2-босқич Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази 1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади. 2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Тиббиёт бирлашмаси Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. 10 иш куни мобайнида Давлат солиқ инспекцияси Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ариза берувчининг «Labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандларининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни тасдиқлайди. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. Ешлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқлайди. 10 иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлиги Ариза берувчининг «Меҳр дафтари»га киритилган ёки ундан чиқарилган 30 ёшгача бўлган ёшлар тоифасига мансублигини тасдиқлайди. 4-босқич Комиссия раиси Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Талабгор Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида 6-босқич Иштирок этувчи тижорат банки ва молия бўлими 1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидияни аниқлайди. 5 иш куни мобайнида 7-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади. 1 иш куни ичида 8-босқич Ҳудудий молия бўлими Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради. 4 иш куни мобайнида 9-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича тегишлилигига кўра банк бош офиси орқали Молия вазирлигига юборади. Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб боради. 1 иш куни мобайнида 10-босқич Молия вазирлиги Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни марказлашган тартибда ўтказиб боради. Ҳар ойнинг 25-кунигача
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
АНКЕТА-АРИЗА Ариза № ________________ Қабул қилиш санаси_______ Қабул қилган шахс ________ 1. ______________ (фамилияси) ____________________ (исми) _____________________ (отасининг исми) 2. Манзил :______ (аҳоли пункти) ________________ (туман, шаҳар) _________________ (вилоят) 3. Туғилган санаси ___ / _____ / ______ 4. Жинси ____ аёл _____ эркак 5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________ 6. Оилавий аҳволингиз: бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган _____ бева _____ 7. Паспорт бўйича жисмони й шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР) *: ______________________ 8. Турмуш ўртогининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ______________ (ЖШ ШИР) 9. Кафил сифатида иштирок этадиган фарзандингизни: _____________________ (ЖШ ШИР) _____________________ (ЖШ ШИР) 10. Кафил фарзандингизнинг оилавий аҳволи: ______________________ (турмушга чиққан ёки чиқмаган) ______________________ (турмушга чиққан ёки чиқмаган) 11. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг: 1) Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши. 2) Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши. 3) Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. 12. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: _____ мулк _____ ижара _____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш 13. Ипотека кредитини қайси мақсадда олмоқчисиз: Бирламчи бозордан квартира______ Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш ___________ 14. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар? эл.почта _______________ уй тел: ________________ иш тел: ________________ уяли тел: ______________ 15. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг: «labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ)_______; «Меҳр дафтари»га киритилган ёки чиқарилган_______; оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______; алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______. Ҳарбийлаштирилган органларга алоқангиз борми?________агар бўлса: ходим _____ ҳарбий ____ _ на фақадаги ҳарбий_____ Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. ____________ _____ ________ _______ имзо кун ой йил
* ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида қўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган — 30101800050014 рақами).»
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бирламчи уй-жой бозори (янги қурилган уй-жой) — қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномаси асосида мулк ҳуқуқи юзага келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган 4 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар ёки ундаги квартиралар»;
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тижорат банклари томонидан ўзлаштирилмаган маблағлар йил якунининг охирги иш кунида Молия вазирлигига қайтарилади»;
в) 16-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«г) ипотека кредитини олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши. Бунда ипотека кредити бўйича субсидия ажратилганда бошланғич бадал миқдори — бошланғич бадал учун субсидиянинг қатъий белгиланган миқдори ва қарз олувчи томонидан уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган миқдорда шакллантирилади»;
г) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда қарз олувчи ва унинг турмуш ўртоғининг бир ойлик ўртача даромади (барча кредитлар бўйича бир ойлик тўловлар чегириб қолинганда) ажратиладиган ипотека кредити бўйича бир ойлик ўртача тўловларнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги шарт»;
д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қарз олувчи ўз танловлари асосида бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни танлайди ва пудрат ташкилоти билан, банк балансидаги уй-жойни сотиб олишда эса банк билан шартнома имзолайди»;
е) 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бунда пудрат ташкилотлари томонидан янги тартиб доирасида тайёр ҳолда топшириш шартлари билан қуриб битказилган, қурилган, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим»;
ж) 27-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш)учун ипотека кредити олиш бўйича буюртманомага қарз олувчининг ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича смета ҳужжати, пудрат ташкилоти, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган уй-жойни сотиб олишда эса банк билан тузилган шартнома ҳамда ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбурият таъминотини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади»;
з) 28-банднинг бешинчи хатбошидаги «уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан» сўзлари «белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк томонидан қарз олувчи номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатлари асосида ҳудудий молия бўлимларига бошланғич бадалнинг қатъий белгиланган миқдорини қоплаш учун буюртманомани юборади. Молия бўлимлари икки иш кунида ушбу хабарномани рўйхатдан ўтказади ҳамда унга асосан тегишли буюртманома ва тўлов топшириқномасини шакллантириб, ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади»;
л) 40-бандда :
биринчи хатбошидаги «(субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун субсидия банкка ўтказиб берилгандан сўнг)» сўзлари чиқариб ташлансин;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) белгиланган тартибда пудрат ташкилоти, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган уй-жойни сотиб олишда эса банк билан квартиранинг олди-сотди ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) шартномаси расмийлаштирилади.
Бунда квартира олди-сотди шартномаси уч томонлама тартибда пудрат ташкилоти, тижорат банки ва талабгор иштирокида тузилади ва уни нотариал тартибда рўйхатдан ўтказишда гаровга қўйиш амалиётини ҳам инобатга олади.»;
м) 1-иловадаги Пудрат ташкилотлари томонидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш тўғрисидаги схеманинг 7-босқичи «Чора-тадбирлар» устунининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк томонидан қарз олувчи номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатлари асосида ҳудудий молия бўлимларига бошланғич бадалнинг қатъий белгиланган миқдорини тўлаш учун буюртманома юборади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорида :
а) 2-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошидаги «Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктидан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 17-банддаги «бирламчи уй-жой» сўзлари «яшаш учун яроқли бирламчи ва иккиламчи уй-жой» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 июнь,
331-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
MEZONLARI
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-dekabrdagi PF-33-son Farmoni)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-dekabrdagi PF-33-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi:
Moliya vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati keng jamoatchilikka va tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-iyundagi 331-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 25-martdagi 182-son qarorida :
a) quyidagi mazmundagi 3 3 va 3 4 -bandlar qoʻshilsin:
“3 3 . Yangi tartib doirasida yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha foizlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya yakka tartibda qurilgan (rekonstruksiya qilingan) uy-joyning kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgunga qadar olingan ijobiy subsidiya xabarnomalari boʻyicha toʻlab beriladi.
3 4 . 2021-yilda ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya ajratishning maqsadli parametrlari doirasida:
a) sotib olinadigan kvartiraning narxi xabarnomada koʻrsatilgan uy-joyning yuqori qiymatidan oshib ketgan taqdirda, qolgan qismi qarz oluvchi tomonidan shakllantiriladigan boshlangʻich badal summasini oshirish orqali qoplanadi.
Bunda ipoteka kreditining summasi xabarnomada koʻrsatilgan va sotib olinishi mumkin boʻlgan uy-joyning yuqori qiymatining 85 foizidan oshib ketmasligi lozim;
b) sotib olinadigan uy-joyning shartnomadagi qiymati subsidiya xabarnomasida koʻrsatilgan va sotib olinishi mumkin boʻlgan uy-joyning yuqori qiymatidan kam boʻlgan taqdirda, ipoteka krediti shartnomada koʻrsatilgan uy-joyning qiymatining 85 foizi hamda boshlangʻich badalning bir qismi uchun subsidiya shartnomada koʻrsatilgan uy-joy qiymatining 10 foizi miqdorida hisoblanadi”;
b) quyidagi mazmundagi 6 1 va 6 2 -bandlar qoʻshilsin:
“6 1 . Davlat soliq qoʻmitasi Adliya vazirligi va “UZINFOCOM” davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MChJ bilan hamkorlikda ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchilarning daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishni avtomatlashtirish maqsadida 2022-yil 1-oktabrgacha Davlat soliq qoʻmitasining axborot tizimlari bazasi “my.gov.uz” platformasiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
6 2 . Moliya vazirligi tegishli tijorat banklari bilan birgalikda:
a) ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyani markazlashtirilgan tartibda toʻlab bersin.
Bunda tegishli tijorat banklarining Bosh ofisi hududiy bank filiallarida jamlangan maʼlumotlar asosida buyurtmanomalarni Moliya vazirligiga taqdim etadi va Moliya vazirligi har oyning 25-kuniga qadar subsidiya toʻlab berilishini taʼminlasin;
b) 2022-yilning 1-oktabrgacha qadar foiz xarajatlari uchun subsidiya toʻlashning avtomatlashtirilgan tartibini joriy etsin”;
v) ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi PF-5886-son hamda “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlarini ajratish orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmonlari asosida koʻp kvartirali uy-joylardagi kvartiralarni sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal va foizlarning bir qismini qoplash hamda yakka tartibdagi uy-joylarga ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha foizlarning bir qismini;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-dekabrdagi PF-33-son Farmoni asosida daromadi yuqori boʻlmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni aniqlash mezonlarini, subsidiyani hisoblash va toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya olish maqsadida ariza bilan murojaat qiluvchi 18 yoshdan 60 yoshgacha boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;
ballar — uy-joyga muhtoj fuqarolarni aniqlash va ularning ijtimoiy ustuvorligini belgilash uchun foydalaniladigan ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholar toʻplami;
boshlangʻich badal — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida birlamchi uy-joy bozorida sotib olinadigan kvartira qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻ. Shundan davlat budjetidan toʻlab beriladigan qatʼiy belgilangan subsidiya va uy-joy qiymatining kamida 5 foizi qarz oluvchi tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan shakllantiriladigan mablagʻ;
boshlangʻich badal uchun subsidiya — talabgorga qurib bitkazilgan kvartirani ipoteka krediti asosida sotib olishda boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun har yili qatʼiy belgilangan miqdorda Davlat budjetidan talabgor nomiga bankda ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkaziladigan mablagʻ;
daromadi yuqori boʻlmagan fuqaro yoki oila — qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlanishi mumkin boʻlgan oʻrtacha oylik daromadlar miqdori:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining (keyingi oʻrinlarda — MHTEKM) 2,7 baravaridan 8 baravarigacha;
Toshkent shahrida belgilangan MHTEKMning 2,7 baravaridan 9,2 baravarigacha boʻlgan oilalar;
ipoteka kreditining eng koʻp miqdori — har yili kelgusi yil uchun talabgor tomonidan birlamchi uy-joy bozoridan kvartira sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joyni qurish va rekonstruksiya (mukammal va joriy taʼmir bundan mustasno) qilish uchun ajratilishi mumkin boʻlgan ipoteka kreditlarining eng koʻp miqdori;
ijtimoiy mezonlar — uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan oilani aniqlashda qoʻllaniladigan va ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan asosiy koʻrsatkichlar;
ishtirok etuvchi tijorat banklari — fuqarolar tomonidan birlamchi uy-joy bozorida tanlangan uy-joylarni sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ipoteka kreditini taqdim etuvchi tijorat banklari;
komissiya — tegishli tuman (shahar) hokimi qarori bilan tasdiqlangan tuman (shahar)da subsidiya toʻlanadigan fuqarolarni tanlab olish boʻyicha ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantiriladigan komissiya;
subsidiya — ipoteka kreditlari asosida:
kvartira sotib olish uchun boshlangʻich badal va kredit foizining bir qismini;
yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun kredit foizining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan fuqaro uchun bankda uning nomiga ochilgan tegishli hisobvaraqqa oʻtkazilgan mablagʻ;
talabgor — ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya berish toʻgʻrisida ijobiy xabarnomani olgan ariza beruvchi;
uy-joy — pudrat tashkilotlari tomonidan oʻz mablagʻlari, bank krediti va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan yangi qurilgan (qurilish ishlari yakka tartibdagi uy-joy yoki boshqa turdagi noturar bino va inshootlarning keyinchalik rekonstruksiya qilish orqali mulkchilik turi koʻp qavatli uy-joylarga oʻzgartirilgan qurilish va uy-joylar obyektlari bundan mustasno) birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralar (4 va undan yuqori qavatli) hamda fuqaroga umrbod egalik qilish huquqi asosida ajratilgan yer uchastkasida qurilgan (rekonstruksiya qilingan) yakka tartibdagi uy-joylar;
foiz uchun subsidiya — talabgorga qurib bitkazilgan kvartirani sotib olishda yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishda ipoteka krediti foizining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan talabgorning bankda ochilgan tegishli hisobvaragʻiga birinchi 5 yil davomida oʻtkaziladigan mablagʻ.
Bunda davlat budjetidan toʻlab beriladigan foiz qismi hisobi alohida hisobvaraqda yuritiladi;
xabarnoma — komissiyaning ushbu Nizomga 2 va 2a-ilovalarga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratish yoki uni ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan hamda ariza beruvchiga tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboriladigan qarori;
yakka tartibdagi uy-joy qurish — oʻz yer uchastkasida bir-biriga tutashib ketuvchi va/yoki alohida qoʻshimcha bino va inshootlar, shu jumladan, binoni buzib qayta qurish;
yakka tartibdagi uy-joyni rekonstruksiya qilish — bino va inshootlarning arxitektura-rejalashtirish yechimlarini oʻzgartirishga olib keladigan binoning balandligi, qavatlari soni, hajmi va maydonini oʻzgartirish, maʼnan eskirgan konstruksiyalar va muhandislik asbob-uskunalarini almashtirish, dastlabki hajmini saqlab qolgan holda binoning mustahkamligi, zilzilabardoshliligiga taʼsir etuvchi yuk koʻtaruvchi qismlarini almashtirish yoki tiklash, qurilishi yakunlanmagan uy-joyni yakunlash.
3. Ushbu Nizom doirasida fuqaroga ipoteka kreditlari bozor shartlari asosida belgilanadigan foiz stavkalarida:
hududlarda birlamchi bozordagi kvartiralarni sotib olish;
yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish (mukammal va joriy taʼmirlash bundan mustasno) uchun ajratiladi.
4. Bir nafar qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori quyidagi maqsadlarda qoʻllaniladi:
subsidiya dasturi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan tijorat banklariga ajratilgan mablagʻlar hisobidan birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ajratiladigan ipoteka kreditlarining;
hududlarda talabgorlar uchun Davlat budjetidan ipoteka krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlab berish uchun ajratiladigan subsidiyaning miqdorlarini aniqlashda.
5. Subsidiya uni toʻlashning maqsadli parametrlarida belgilangan hududda qurilgan uy-joylar uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda subsidiya fuqaro roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) doirasida tuman (shahar) kesimida qayta taqsimlanmagan holda fuqarolarning talablaridan kelib chiqib ajratiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarga ajratilgan subsidiya ushbu hududdagi aholi tomonidan belgilangan taqsimot doirasida tuman yoki shahardan olishi mumkin, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa.
Toshkent shahrida doimiy roʻyxatga olingan fuqaro subsidiya dasturi doirasida Toshkent viloyatida qurilgan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishga haqli.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda hududlarda qurilishi rejalashtirilayotgan uy-joylar soni, subsidiya toʻlanadigan fuqarolarni tanlab olish mezonlari, subsidiya soni va umumiy hajmi hamda berish tartibi va shartlarini koʻrsatgan holda, Internet tarmoqlari va ommaviy axborot vositalari orqali belgilangan muddatda eʼlon beradi.
7. Ariza beruvchining taqdim etilgan ariza asosida ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholash quyidagi masʼul tashkilotlarning tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — masʼul tashkilotlar) tomonidan amalga oshiriladi:
oʻrganib chiqish jarayonida doimiy ishtirok etuvchi masʼul tashkilotlar — Davlat kadastrlari palatasi va Davlat soliq qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlinmalari;
oʻrganib chiqish jarayonida fuqaroning anketa-arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlardan kelib chiqib, ushbu maʼlumotlarni baholash uchun ishtirok etuvchi masʼul tashkilotlar — tibbiyot birlashmasi, aholi bandligiga koʻmaklashish markazi, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari, Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi va tuman (shahar) hokimligi.
8. Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha toʻlanadi.
2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish tartibi
9. Hududlarda qurilgan birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga ajratiladigan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya toʻlanadigan talabgorlar komissiya va masʼul tashkilotlar tomonidan qonuniylik, shaffoflik, adolat va haqqoniylik tamoyillari asosida tanlanadi.
10. Ariza beruvchi ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun anketa-arizani elektron tarzda toʻldiradi.
Zarur hollarda ariza beruvchining alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar toifasiga mansubligini tasdiqlovchi hujjatlar (fan, sanʼat, adabiyot, sport sohasida va boshqa sohalarda yuqori natijalarga erishganligini, turli musobaqalar, tanlovlar yoki olimpiadalarning sovrindori boʻlgani yoxud mehnat jamoasida alohida namuna koʻrsatganini tasdiqlovchi hujjatlar) Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimlariga taqdim etiladi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni hamda anketa-arizada qayd etilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Mehnat migrantlari nomidan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish toʻgʻrisidagi arizani uning oila aʼzolari notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnoma asosida berishi mumkin.
Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatiladigan xizmatlar va markaz tomonidan tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritish toʻlovlarsiz (bepul) amalga oshiriladi.
11. Ariza beruvchi tomonidan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun ariza yil davomida topshirilishi mumkin.
12. Ariza beruvchi tuman (shahar) Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali anketa-arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun javob beradi.
13. YIDXP orqali murojaat etilgan taqdirda, ariza beruvchi anketa-arizaga asosan zarur boʻlgan maʼlumotlarni oʻzi kiritadi.
3-bob. Masʼul tashkilotlar tomonidan ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash tartibi
14. Davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab bir soat mobaynida uni ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan masʼul tashkilotlarga elektron tarzda yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan masʼul tashkilotlarga yuboriladi.
Ariza beruvchining arizasi u roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi tuman (shahar) komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Bunda ariza beruvchi boshqa hududdagi Davlat xizmatlari markazi orqali ariza topshirgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi bir ish kuni mobaynida arizani fuqaro roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi komissiyaga yuboradi.
Yakka tartibdagi uy-joyni qurish va rekonstruksiya qilishga subsidiya ajratish uchun kelib tushgan arizalar fuqaroning mulk huquqi asosida mavjud boʻlgan qurish va rekonstruksiya qilinishi lozim boʻlgan uy-joyi joylashgan hududdagi komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
Arizani masʼul tashkilotlar tomonidan ijtimoiy mezonlar boʻyicha koʻrib chiqish faqat anketa-arizada koʻrsatilgan holatlar boʻyicha tegishli masʼul tashkilotlarga yuboriladi.
15. Davlat xizmatlari markazi, komissiya hamda masʼul tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
Masʼul tashkilot rahbarlari tomonidan subsidiya.idm.uz dasturiy taʼminot tizimida ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash uchun masʼul xodimni ichki buyruq asosida biriktiradi.
Biriktirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tizim administratoriga elektron shaklda yuborilishi uchun komissiya kotibiga taqdim etiladi.
Masʼul tashkilotlar yetti ish kunida ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini taqdim etilgan hujjatlar asosida tashkilotlarda mavjud maʼlumotlar bazasi bilan solishtirgan holda oʻrganib chiqadi va YIDXPda onlayn elektron shaklda quyidagi maʼlumotlarni:
tibbiyot birlashmasi — ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi va Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxslar, birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning, yolgʻiz oʻzi ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan ayollarning mavjudligini;
davlat soliq inspeksiyasi — soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSh ShIR) boʻyicha ariza beruvchi va oila aʼzosi sifatida keltirilgan shaxslarning (arizada “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi koʻrsatilgan ariza beruvchi bundan mustasno) daromadlarini aniqlaydi.
Bunda davlat soliq inspeksiyasidan ariza beruvchi va oila aʼzolarining daromadlari boʻyicha ball berilmagan taqdirda, ariza boshqa masʼul tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilmaydi va avtomat ravishda subsidiya ajratishni rad etish boʻyicha komissiya kotibiga yuboriladi;
aholi bandligiga koʻmaklashish markazi — ariza beruvchining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi hamda xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligini (oshirganligini);
Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi — ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va turmush qurmagan farzandlarining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlarni;
tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari — ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan, uy-joy sharoitini yaxshilashgan muhtoj onalar toifasiga mansubligini;
Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi — ariza beruvchining alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar toifasiga mansubligini (mahalladagi yoshlar yetakchisining tavsiyasiga asosan);
tuman (shahar) hokimligi — ariza beruvchining “Mehr daftari”ga kiritilgan yoki undan chiqarilgan 30 yoshdan oshmagan yoshlar toifasiga mansubligini tasdiqlaydi.
16. Agar ariza beruvchining va uning turmush oʻrtogʻining oʻrtacha oylik daromadlari miqdori ushbu Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan meʼyorlardan kam boʻlsa, uning daromadlari hisob-kitobiga ularning turmush qurmagan farzandlarining daromadlari ham kiritilishi mumkin.
17. YIDXPda masʼul tashkilotlar oʻrganib chiqish natijalariga koʻra kiritilgan maʼlumotlar asosida ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi avtomatlashtirilgan tarzda ballar koʻrinishida baholanadi.
18. YIDXPda masʼul tashkilotlarning baholash natijalari komissiya kotibiga yuboriladi.
19. Tuman (shahar) hokimlari va komissiya tarkibiga kiritilgan har bir tashkilot va idora rahbarlari komissiyaning samarali va qonuniy faoliyat olib borishi yuzasidan shaxsiy javobgar hisoblanadi.
Davlat xizmatlari agentligining hududiy boshqarmalari hisobot oyidan keyingi oyning 5-kunidan kechiktirmagan muddatda komissiya tomonidan arizalarni koʻrib chiqish holati boʻyicha tuman (shahar) hokimlariga tizimli ravishda maʼlumot kiritib boradi.
4-bob. Komissiya faoliyatini tashkil etish
20. Komissiya aʼzolari jamoatchilik asosida ishlaydilar.
21.Komissiya oʻz vakolatlariga tegishli masalalarni komissiya raisi boshchiligida zarur hollarda oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.
22. Komissiya raisi:
komissiyaning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi, uning ish rejasi bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshiradi;
komissiyaning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;
komissiya vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishlarida koʻrib chiqish uchun kiritadi;
komissiya qarorlarini tasdiqlaydi.
23. Komissiya kotibi:
komissiya raisining topshiriqlariga asosan komissiya aʼzolarini komissiya yigʻilishining oʻtkaziladigan joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
komissiya ish rejalarini tayyorlaydi;
komissiya bayonnomalarini yuritadi va tasdiqlangan bayonnomalarni komissiya aʼzolariga yuboradi;
komissiya dalolatnomalari va xulosalarini manzillarga yetkazadi;
komissiya ish yurituvini amalga oshiradi.
24. Komissiyaning barcha yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va qaror shaklida qabul qilinadi.
25. Komissiya ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Komissiya majlislari komissiya aʼzolarining roʻyxatdagi tarkibining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda oʻtkaziladi.
26. Komissiya yigʻilishlarida ishtirok etadigan aʼzolarining uchdan ikki qismi yoqlab ovoz bergan komissiya qarorlari qabul qilingan hisoblanadi va ushbu yigʻilishlarda qabul qilingan qarorlar yigʻilish kotibi tomonidan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
27. Komissiya qarorlari komissiya raisi tomonidan imzolanadi.
28. Komissiya hujjatlari tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimlarida belgilangan muddatgacha saqlanadi.
29. Komissiya oʻzining ish reglamentini tasdiqlaydi.
5-bob. Komissiya tomonidan baholash natijalarini koʻrib chiqish tartibi
30. Komissiya kotibi masʼul tashkilotlar tomonidan kiritilgan xulosalarni 3 kun ichida arizalarni navbat asosida ularning qayd etilishi ketma-ketligiga muvofiq koʻrib chiqib, yakuniy xulosa beradi.
Komissiya kotibi masʼul tashkilotlar tomonidan kiritilgan xulosalarni koʻrib chiqish mobaynida masʼullar tomonidan xatolikka yoʻl qoʻyilganini aniqlagan taqdirda, tegishli masʼulga qayta koʻrib chiqish uchun yoʻnaltiradi.
Komissiya raisi kotib tomonidan kiritilgan ijtimoiy mezonlar yuzasidan baholash natijalariga asosan ariza beruvchiga ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya berish yoki berishni rad etishni elektron (ERI orqali) shaklda tasdiqlaydi.
Subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida komissiya elektron reyestrni yuritadi hamda ushbu reyestr tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimida uch yil mobaynida saqlanadi.
31. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida elektron tasdiqlangan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan qaror tegishli tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga yuboriladi.
Ushbu xabarnoma Davlat xizmatlari markazi tomonidan bir ish kunida ariza beruvchiga yuboriladi.
Bundan tashqari YIDXP orqali ariza beruvchiga “SMS” xabar yuboriladi.
YIDXP orqali elektron shaklda murojaat etilganda, komissiya tomonidan subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron shaklda ariza beruvchiga yuboriladi.
32. Ijtimoiy mezonlar asosida baholangan ariza beruvchi 30 va undan yuqori ball toʻplagan taqdirda, talabgor sifatida tan olinib, kvartira sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiya olishga haqli deb hisoblanadi.
33. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomada talabgorga davlat budjetidan ajratiladigan boshlangʻich badal subsidiyasining qatʼiy belgilangan miqdori va ipoteka kreditining eng koʻp miqdori doirasida dastlabki 5 yilda foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlab berish boʻyicha subsidiya ajratilishi koʻrsatiladi hamda ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan koʻrib chiqilishi va ushbu xabarnoma kredit ajratilishini kafolatlamasligi qatʼiy belgilab qoʻyiladi.
34. Quyidagi hollarda ariza beruvchiga subsidiya ajratish rad etiladi:
a) taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar ijtimoiy mezonlarga mos kelmaganda;
b) taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri yoki soxta boʻlganda;
v) masʼul tashkilotlar xulosalariga asosan jami 30 dan past ball toʻplaganda;
g) ilgari shahar va qishloq joylarda arzon uy-joy qurish dasturlari doirasida imtiyozli ipoteka kreditlaridan foydalangan holda kvartira yoki yakka tartibdagi uy-joy hamda subsidiya olgan (avval olingan uy-joy boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham) oila aʼzolari (eri, xotini) takroriy murojaat etganda;
d) joriy yilda hudud uchun ajratiladigan subsidiya soni tugaganda;
e) ariza beruvchi va/yoki oilaning oʻrtacha oylik daromadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda — MHTEKMning 2,7 baravaridan kam va 8,0 baravaridan yuqori;
Toshkent shahrida — MHTEKMning 2,7 baravardan kam va 9,2 baravaridan yuqori boʻlganda.
35. Ushbu Nizomning 34-bandida koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha subsidiya ajratish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Subsidiya ajratishni rad etish haqida qaror qabul qilingan taqdirda, komissiya rad etish sabablarini, qonunchilik hujjatlarining aniq normalarini koʻrsatgan holda QR-kod qoʻyilgan qarorni rasmiylashtiradi hamda tegishli xabarnomani tegishli tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.
36. Subsidiya ajratiladigan talabgorlar soni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahriga ajratilgan subsidiya parametrlaridan oshib ketgan taqdirda, kalendar tartibga koʻra hujjatlarni birinchi boʻlib topshirgan ariza beruvchi talabgor sifatida tan olinadi.
37. Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya bir oilaga (eri yoki xotiniga) faqat 1 (bir) marta beriladi. Kvartira sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilishga beriladigan ipoteka krediti boʻyicha subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma berilgan vaqtidan boshlab 12 oy davomida amal qiladi.
Bunda talabgor foydalanmagan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz xohishiga koʻra komissiya raisi nomiga yozma ariza bilan murojaat etib rad etishi mumkin.
Komissiya raisi talabgorning rad etish toʻgʻrisidagi arizasiga asosan kvartira sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani bekor qilish boʻyicha komissiya kotibiga topshiriq beradi.
Komissiya kotibi dasturiy taʼminot tizimidagi xabarnomalarni bekor qilish boʻlimiga tegishli maʼlumotlarni va talabgor arizasini kiritgan holda bekor qilish buyurtmanomasini yaratadi va dasturiy taʼminot tizimi administratoriga yuboradi.
Bunda xabarnoma bekor qilingan taqdirda, ushbu hudud uchun belgilangan subsidiya ajratish parametrlarida rad etilgan subsidiya soni qayta inobatga olinadi.
Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya ayrim toifadagi shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va boshqa harbiy tuzilmalarning xodimlari (harbiy xizmatchilaridan tashqari)) va davlat hisobidan uy-joylar bilan taʼminlanmagan nafaqadagi harbiy xizmatchilar, ularning oila aʼzolariga (er yoki xotini) nisbatan ham tatbiq etiladi.
38. Ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash natijalariga koʻra 30 va undan yuqori ball toʻplagan, lekin joriy yil uchun belgilangan subsidiya soni tugaganda, talabgorlarga rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuboriladi.
39. Subsidiya taqdim etishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan ariza beruvchi ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibda takroran (bir kalendar yilda ikki marta) murojaat qilishga haqli.
40. Joriy yil uchun hududga ajratilgan subsidiya soni tugagan taqdirda, dasturiy taʼminot tizimida arizalar qabul qilinishi avtomatik ravishda toʻxtatiladi.
Komissiya yoki masʼul tashkilot xodimlari tomonidan ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash jarayonida maʼlumotlar notoʻgʻri va/yoki xato kiritilgan taqdirda, komissiya raisining dasturiy taʼminot tizimida yaratilgan va ERI bilan tasdiqlangan murojaatiga asosan dasturiy taʼminot tizim administratori tomonidan maʼlumotlarga tuzatish kiritish uchun komissiya yoki masʼul tashkilotga qaytariladi.
Komissiya yoki masʼul tashkilot tuzatish kiritish uchun qaytarilgan maʼlumotlarni tizimga qayta kiritish huquqiga ega.
Ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash adolatli va haqqoniyligi uchun tegishliligi boʻyicha komissiya aʼzolari va masʼul tashkilot xodimlari shaxsan javobgardirlar.
6-bob. Ipoteka krediti boʻyicha subsidiyani hisoblash tartibi
41. Davlat xizmatlari markazidan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan talabgor uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan shartnoma tuzadi.
Sotib olinadigan uy-joy yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan ipoteka krediti miqdori tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchining (kafilning) toʻlov qobiliyatidan kelib chiqib aniqlanadi.
Foiz toʻlovlarini hisoblash ajratiladigan ipoteka krediti qiymatiga muvofiq hisoblanadi.
Bunda tijorat banki tomonidan ajratiladigan ipoteka krediti miqdori joriy yil uchun belgilagan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshib ketmasligi shart.
42. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga:
uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish tashkiloti bilan tuzilgan shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi yoki pudrat tashkilotiga toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat;
quriladigan va rekonstruksiya qilinadigan yakka tartibdagi uy-joyning kadastr hujjatlarini hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni;
ipoteka krediti boʻyicha birgalikda qarz oluvchining (kafilning) tegishli maʼlumotlarini taqdim qiladi.
43. Ishtirok etuvchi tijorat banki tegishli hujjatlar toʻliq taqdim qilingandan soʻng uch ish kunida qarz oluvchiga kredit berish masalasini oʻrganib chiqadi hamda arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
44. Subsidiya:
a) kvartiralarni sotib olish uchun:
boshlangʻich badalning bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun boshlangʻich badal subsidiyasining har yil uchun qatʼiy belgilangan miqdorida va birinchi besh yil davomida ipoteka krediti boʻyicha foiz toʻlovlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun 10 foizlik punktdan oshgan qismiga toʻlanadi;
b) yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilgan ipoteka kreditlarining birinchi besh yil davomida foizlarini qoplash uchun — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarida 10 foizlik punktdan oshgan qismiga toʻlanadi.
45. Kvartiralarni sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini birinchi 5 yil davomida qoplash maqsadida Davlat budjetidan ajratiladigan subsidiya miqdori quyidagi tartibda hisoblanadi:
ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi quyidagi formula bilan aniqlanadi:
S M = K S * (A F — B F )
bunda:
S M — ipoteka krediti boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi;
K S — ipoteka krediti boʻyicha asosiy qarzning qoldiq summasi;
A F — ipoteka krediti shartnomasida tijorat banki hamda ariza beruvchi kelishuviga asosan belgilangan foiz stavkasi;
B F — 10 foizlik punkt.
Bunda yakka tartibdagi uy-joyni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilgan ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya ushbu yakka tartibdagi uy-joylar qurib bitkazilgandan va/yoki rekonstruksiya qilingandan soʻng kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgan oydan keyingi oydan boshlab toʻlanadi.
46. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi pasaytirilgan taqdirda, tijorat banklarining ipoteka kreditlari boʻyicha foiz stavkalari mutanosib ravishda pasayadi, oshirilgan taqdirda esa oʻzgarishsiz qoladi.
Tijorat banklarining ipoteka kreditlari boʻyicha foiz stavkalari pasayganda, foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya miqdori ushbu sanadan boshlab mutanosib ravishda kamayadi.
Asosiy stavkaga oʻzgarish kiritilmagan taqdirda, tijorat banklari tomonidan Moliya vazirligi resurslari hisobidan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan fuqarolarga amalda belgilangan foiz stavkasidan yuqori foiz stavkada ipoteka kreditlari ajratilishi mumkin emas.
Bunda tijorat banki tomonidan oʻzining rasmiy veb-saytida ipoteka krediti foiz stavkasining pasaytirilganligi eʼlon qilinadi va qarz oluvchi, birgalikda qarz oluvchi bilan tuzilgan kredit shartnomalariga qoʻshimcha kelishuvlar tuzilmasdan, qarzdorning shaxsiy kabinetiga oʻzaro tuzilgan kredit shartnomasiga kiritilgan oʻzgartirishlar boʻyicha qoʻshimcha kelishuv hamda yangidan tuzilgan toʻlovlar jadvali joylashtiriladi.
7-bob. Ipoteka kreditini rasmiylashtirish va subsidiya toʻlab berish tartibi
47. Sotib olinadigan kvartira boʻyicha talabgor tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki talabgor bilan bir ish kunida ipoteka krediti shartnomasini tuzadi.
48. Yakka tartibdagi uy-joylar qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha talabgor tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki talabgor bilan bir ish kunida ipoteka krediti shartnomasini rasmiylashtiradi.
Bunda ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal uchun qarz oluvchi tomonidan sotib olingan qurilish materiallari va (yoki) bajarilgan qurilish-montaj ishlarining qiymati hisobga olinishi mumkin.
49. Talabgor tomonidan sotib olinadigan kvartiraning talabgor nomiga rasmiylashtirilgan kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng tijorat banki bir ish kuni ichida tuman (shahar) moliya boʻlimlariga boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanomani yuboradi.
50. Tuman (shahar) moliya boʻlimlari besh ish kuni mobaynida ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiyani tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.
Bunda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan talabgorga tijorat bankida ochilgan hisobvaraqqa oʻtkazib berilgan boshlangʻich badal uchun subsidiya faqat boshlangʻich badal sifatida shakllantiriladi va ipoteka krediti mablagʻlari bilan bir vaqtda qurilish (pudrat) tashkilotiga oʻtkazib beriladi. Mazkur mablagʻni boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish taqiqlanadi.
51. Boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya oʻtkazilgan kundan boshlab undan oʻttiz kun ichida foydalanilmagan taqdirda, ishtirok etuvchi tijorat banki subsidiyani tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimining tegishli hisobvaragʻiga qaytaradi.
Bunda ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan soʻng uch ish kuni ichida ajratilgan subsidiya tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimining tegishli hisobvaragʻiga qaytarilmagan taqdirda, har bir kechiktirilgan kun uchun ushbu qaytarilmagan subsidiyaning 0,033 foizi miqdorida penya hisoblanadi.
52. Talabgorga uy-joylarni sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratilgan kundan boshlab qurib bitkazilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joylar loyiha-smeta hujjatlarida koʻrsatilgan qurilish-montaj ishlari toʻliq yakunlanib, kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banklarining Bosh ofisi tomonidan har oyning 25-kuniga qadar Moliya vazirligiga foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya toʻlashga markazlashgan tartibda buyurtmanoma yuboriladi.
Bunda qurilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joylar uchun ipoteka kreditlari toʻlovlarini qaytarish grafiklarida foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya kadastr hujjatlari rasmiylashtirilgan oydan keyingi oydan boshlab toʻlanishi inobatga olinadi.
53. Moliya vazirligi tomonidan tijorat banklari ajratgan ipoteka kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ushbu Nizomning 52-bandida koʻrsatilgan buyurtmanomalar taqdim etilgan oydan boshlab har oyning 25-kuniga qadar tijorat bankining Bosh ofisiga markazlashgan tartibda oʻtkazib beriladi.
Bunda subsidiya ajratilgan fuqaroning ipoteka kreditlari boʻyicha toʻlovlarni qaytarish grafigida oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, ishtirok etuvchi tijorat banki keyingi toʻlovga buyurtmanomasini Moliya vazirligiga yuborishda oʻzgarishlarni inobatga oladi.
Tijorat banki tomonidan haqiqatda ajratilgan ipoteka krediti sanasidan boshlab foiz toʻlovlari uchun subsidiya toʻlab beriladi.
Ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan Moliya vazirligiga buyurtmanoma berishda kredit toʻlovlarini qaytarish grafiklaridagi oʻzgarishlar inobatga olinmasligi natijasida ortiqcha toʻlangan subsidiya tijorat banki hisobidan Davlat budjetiga tiklanadi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
54. Ariza beruvchi ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarga, talabgor va pudrat tashkiloti uy-joyning haqiqiy qiymatiga, ishtirok etuvchi tijorat banki taqdim etilgan ipoteka krediti summasi va foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun ajratilgan subsidiya toʻgʻri hisoblanishiga javob beradi.
55. Uy-joy sotib olishga yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan ipoteka krediti talabgor bilan tuzilgan ipoteka krediti shartnomalari shartlariga rioya etilishi ishtirok etuvchi tijorat banki tomonidan nazorat qilinadi.
56. Ishtirok etuvchi tijorat banki har chorakda Moliya vazirligi bilan birgalikda talabgorning ipoteka krediti boʻyicha toʻlovlarni qaytarish grafigi va ajratilgan foiz uchun subsidiya summasi asosida solishtirma dalolatnomani rasmiylashtiradi.
57. Ishtirok etuvchi tijorat banki foiz uchun subsidiya boʻyicha oxirgi toʻlov amalga oshirilgandan soʻng 10 kun ichida Moliya vazirligiga ushbu subsidiya toʻlab berilishi yakunlangan talabgorlar roʻyxatini taqdim etadi.
58. Moliya vazirligi tomonidan foiz uchun subsidiya ortiqcha toʻlanganda, keyingi oyda talabgorga subsidiya avval toʻlangan ortiqcha toʻlovni hisobga olgan holda toʻlanadi.
59. Ishtirok etuvchi tijorat bankining ichki siyosatida belgilangan muddatlarda ipoteka kreditlari boʻyicha toʻlovlarni surunkali ravishda toʻlamaslik oqibatida bekor qilingan ipoteka krediti shartnomalari boʻyicha undiriladigan mablagʻlar (shu jumladan, garovdagi uy-joyning sotilishi) hisobidan talabgorga boshlangʻich badal va foiz uchun ajratilgan subsidiya ipoteka krediti boʻyicha garovga qoʻyilgan uy-joyning sotilgan qiymatidan belgilangan tartibda tegishli tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimining hisobvaragʻiga ushbu banklar tomondan toʻliq miqdorda qaytariladi.
60. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratilishi, talabgorlarga subsidiya hisoblanishi va toʻlanishi yuzasidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzurida Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
61. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
62. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar”.
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Uy-joyga muhtoj fuqarolarni aniqlashning ijtimoiy
T/r Mezonlar Ball Masʼul organ I. Ariza beruvchi va/yoki uning oilasining daromadi (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori — MHTEKM asosida) Hududlarda (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar) 1. MHTEKMning 2,7 ga teng va koʻp boʻlgan, 7,0 ga teng va kam boʻlgan 10 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi 2. MHTEKMning 7,0 dan koʻp boʻlgan, 7,5 ga teng va kam boʻlgan 6 3. MHTEKMning 7,5 dan koʻp boʻlgan, 8,0 ga teng va kam boʻlgan 2 Toshkent shahrida 1. MHTEKMning 2,7 dan ga teng va koʻp boʻlgan 8,0 ga teng va kam boʻlgan 10 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi 2. MHTEKMning 8,0 dan koʻp boʻlgan 8,5 ga teng va kam boʻlgan 6 3. MHTEKMning 8,5 dan koʻp boʻlgan 9,2 ga teng va kam boʻlgan 2 II. Hozirgi turar joy maqomi* 1. Ijara (er-xotinning oʻz mulkida uy-joyi mavjud emas) 20 Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi 2. Egasining ruxsati bilan tekin turar joy (er-xotinning oʻz mulkida uy-joyi mavjud emas) 3. Ariza beruvchining oʻz mulkida yakka tartibdagi uy-joyi mavjudligi (yakka tartibdagi uy-joy qurish va rekonstruksiya qilish uchun) III. Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar 1. “labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan mehnat migranti 10 Tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi 2. “Mehr daftari”ga kiritilgan yoki undan chiqarilgan 30 yoshgacha boʻlgan yoshlar 10 Tuman (shahar) hokimligi 3. Alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar 10 Eshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi 4. Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar** 10 Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 5. Boshqalar 0 IV. Ariza beruvchi va uning oilasidagi shaxslarning quyidagi toifaga mansubligi*** 1. Birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxs 10 Tuman tibbiyot birlashmasi xulosasi 2. Surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi 10 3. Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan 10 Jami ball: 50
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “ ___ ” _________ 20___ yil Amal qilish muddati “ ___ ” _________ 20___ yil Fuqaro _____________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasini n g 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq ________________________________ deb topildi. (ijtimoiy mezonga muvofiqligi) Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami________________ _____________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_ _______________________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , berilgan sanasi _______________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________ Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi): 1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi. Bunda: dastlabki badal uchun 32000000 so'm ; foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng koʻp mi q doridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha tolab beriladi. 2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi. Bunda foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha tolab beriladi. Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami QR-kod
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA
UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA 000000-son XABARNOMA Berilgan sanasi “ ____ ” __________ 20___ yil Fuqaro ______________________________________________________________________________________ (F.I.O.) O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasini n g 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomning talablariga ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ sababli subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiq emas deb topildi. ( N izomni n g qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak) Passport ma`lumotlari: seriyasi _______ raqami ___________________ ________________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_ ____________________________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , berilgan sanasi ________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _______________________________________________________________ QR-kod Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
tumani (shahri)da subsidiya ajratiladigan talabgorlarni tanlab olish boʻyicha komissiyaning
1. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) Xalq qabulxonasi rahbari, Komissiya raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markazi direktori 5. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi rahbari 7. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi masʼul xodimi, Komissiya kotibi
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi subsidiya olish uchun tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda anketa-arizani elektron tarzda istalgan vaqtida toʻldiradi. yil davomida (haftaning dushanba-juma kunlari soat 9:00 dan 18:00 gacha)* 2-bosqich Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi 1. Anketa-ariza va unga ilova qilingan hujjatlar tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi tomonidan roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi. 2. Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi arizalarni qayd qilinishi navbatligiga koʻra tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi, davlat soliq inspeksiyasi, aholi bandligiga koʻmaklashish markazi, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi, tuman (shahar) hokimligi, ishtirok etuvchi tijorat bankiga elektron shaklda taqdim etadi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Tibbiyot birlashmasi Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxslarning mavjudligi, ariza beruvchining oila aʼzolari orasida b�rinchi guruh nogironi mavjudligi, yolgʻiz oʻzi ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan ayollar toʻgʻrisidagi maʼlumotni dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. 10 ish kuni mobaynida Davlat soliq inspeksiyasi Soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSh ShIR) boʻyicha ariza beruvchi va oila aʼzosi sifatida keltirilgan shaxslarning (arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi Ariza beruvchining “Labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi hamda xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻi va turmush qurmagan farzandlarining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni tasdiqlaydi. Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan, uy-joy sharoitini yaxshilashgan muhtoj onalar toifasiga mansubligini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. Eshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi Ariza beruvchining alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar toifasiga mansubligini tasdiqlaydi. 10 ish kuni mobaynida tuman (shahar) hokimligi Ariza beruvchining “Mehr daftari”ga kiritilgan yoki undan chiqarilgan 30 yoshgacha boʻlgan yoshlar toifasiga mansubligini tasdiqlaydi. 4-bosqich Komissiya raisi Tanlov natijalari yuzasidan subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan qaror qabul qiladi va Davlat xizmatlari markazi orqali elektron tarzda ariza beruvchiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Talabgor Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib moʻljallayotgan uy-joyni, uning hisoblangan qiymatidan oshmagan haqiqiy qiymatini inobatga olgan holda ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha xususiy qurilish (pudrat) tashkiloti bilan shartnoma tuzadi. Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorni olgandan soʻng xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga kvartira sotib olish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish tashkiloti bilan tuzilgan shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Qurilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joyning kadastr hujjatlarini hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng 3 ish kuni mobaynida 6-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki va moliya boʻlimi 1. Ishtirok etuvchi tijorat banki talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 2. Ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha davlat budjetidan talabgorga qoplab berilishi mumkin boʻlgan subsidiyani aniqlaydi. 5 ish kuni mobaynida 7-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 2. Talabgor tomonidan sotib olinadigan uy-joy (kvartira)ning kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng tijorat banki tuman (shahar) moliya boʻlimlariga boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiya summasini toʻlashga buyurtmanomani yuboradi. 1 ish kuni ichida 8-bosqich Hududiy moliya boʻlimi Sotib olinayotgan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi. 4 ish kuni mobaynida 9-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma va unga ilova (toʻlovlar jadvali)ni ipoteka krediti foizini har oyda toʻlab borish uchun subsidiya ajratilishi boʻyicha tegishliligiga koʻra bank bosh ofisi orqali Moliya vazirligiga yuboradi. Ipoteka krediti taqdim etilgandan soʻng birinchi toʻlov kuniga qadar Qurilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joylar kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng ipoteka krediti foizini har oyda toʻlab boradi. 1 ish kuni mobaynida 10-bosqich Moliya vazirligi Ipoteka foizlarining bir qismini qoplash uchun mablagʻlarni markazlashgan tartibda oʻtkazib boradi. Har oyning 25-kunigacha
Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
ANKETA-ARIZA Ariza № ________________ Qabul qilish sanasi_______ Qabul qilgan shaxs ________ 1. ______________ (familiyasi) ____________________ (ismi) _____________________ (otasining ismi) 2. Manzil :______ (aholi punkti) ________________ (tuman, shahar) _________________ (viloyat) 3. Tugʻilgan sanasi ___ / _____ / ______ 4. Jinsi ____ ayol _____ erkak 5. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) _________________ 6. Oilaviy ahvolingiz: boʻydoq / turmushga chiqmagan_____ uylangan / turmushga chiqqan _____ ajrashgan _____ beva _____ 7. Pasport boʻyicha jismoni y shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamingiz (JSh ShIR) *: ______________________ 8. Turmush oʻrtogining pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami ______________ (JSh ShIR) 9. Kafil sifatida ishtirok etadigan farzandingizni: _____________________ (JSh ShIR) _____________________ (JSh ShIR) 10. Kafil farzandingizning oilaviy ahvoli: ______________________ (turmushga chiqqan yoki chiqmagan) ______________________ (turmushga chiqqan yoki chiqmagan) 11. Quyidagi shaxslar Sizning oilangizda yashaydimi? Agar yashasa, sonini koʻrsating: 1) Birinchi guruh nogironi ____ kishi. 2) Surunkali kasalliklarning ogʻir turlaridan azob chekuvchilar ____ kishi. 3) Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan. 12. Sizning hozirgi uy-joyingizning huquqiy maqomi: _____ mulk _____ ijara _____ mulkdor ruxsati bilan bepul yashash 13. Ipoteka kreditini qaysi maqsadda olmoqchisiz: Birlamchi bozordan kvartira______ Yakka tartibdagi uy-joyni qurish yoki rekonstruksiya qilish ___________ 14. Siz bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar? el.pochta _______________ uy tel: ________________ ish tel: ________________ uyali tel: ______________ 15. Siz quyidagi fuqarolar toifalariga mansubmisiz? Agar mansub boʻlsangiz, qaysiligiga koʻrsating: “labor migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan (ha/yoʻq)_______; “Mehr daftari”ga kiritilgan yoki chiqarilgan_______; ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar _______; alohida namuna koʻrsatayotgan yosh oilalar _______. Harbiylashtirilgan organlarga aloqangiz bormi?________agar boʻlsa: xodim _____ harbiy ____ _ na faqadagi harbiy_____ Men uy-joy olish hamda uy-joy uchun subsidiya olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman va tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. ____________ _____ ________ _______ imzo kun oy yil
* JSh ShIRni aniqlash quyida qoʻrsatilgan (bu erda JSh ShIR raqami sariq rang bilan belgilangan — 30101800050014 raqami).”
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-fevraldagi 56-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“birlamchi uy-joy bozori (yangi qurilgan uy-joy) — qurilishi tugallangan uy-joyni foydalanishga qabul qilib olish toʻgʻrisida komissiya dalolatnomasi asosida mulk huquqi yuzaga kelgan hamda qabul qilib olinganiga uch yildan koʻp boʻlmagan, shuningdek, qarzdorlik evaziga bank balansiga qabul qilingan yangi qurilgan 4 va undan yuqori qavatli uy-joylar yoki undagi kvartiralar”;
b) 14-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Tijorat banklari tomonidan oʻzlashtirilmagan mablagʻlar yil yakunining oxirgi ish kunida Moliya vazirligiga qaytariladi”;
v) 16-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“g) ipoteka kreditini olish uchun birlamchi uy-joy bozorida sotib olinadigan kvartira qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda boshlangʻich badalni shakllantirish imkoniyatiga ega boʻlishi. Bunda ipoteka krediti boʻyicha subsidiya ajratilganda boshlangʻich badal miqdori — boshlangʻich badal uchun subsidiyaning qatʼiy belgilangan miqdori va qarz oluvchi tomonidan uy-joy qiymatining kamida 5 foiziga teng boʻlgan miqdorda shakllantiriladi”;
g) 19-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda qarz oluvchi va uning turmush oʻrtogʻining bir oylik oʻrtacha daromadi (barcha kreditlar boʻyicha bir oylik toʻlovlar chegirib qolinganda) ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha bir oylik oʻrtacha toʻlovlarning 20 foizidan kam boʻlmasligi shart”;
d) 20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Qarz oluvchi oʻz tanlovlari asosida birlamchi uy-joy bozorida sotiladigan kvartiralarni tanlaydi va pudrat tashkiloti bilan, bank balansidagi uy-joyni sotib olishda esa bank bilan shartnoma imzolaydi”;
e) 24-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Bunda pudrat tashkilotlari tomonidan yangi tartib doirasida tayyor holda topshirish shartlari bilan qurib bitkazilgan, qurilgan, shuningdek, qarzdorlik evaziga bank balansiga qabul qilingan yangi qurilgan kvartiralarni birlamchi uy-joy bozorida sotib olish hamda yakka tartibdagi uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish) ishlari uchun berilishi mumkin boʻlgan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori ushbu Nizomning 28-bandida belgilangan miqdorlardan oshib ketmasligi lozim”;
j) 27-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Yakka tartibdagi uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish)uchun ipoteka krediti olish boʻyicha buyurtmanomaga qarz oluvchining yer uchastkasiga umrbod egalik qilish huquqini tasdiqlovchi hujjat, yakka tartibdagi uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish) boʻyicha smeta hujjati, pudrat tashkiloti, shuningdek, qarzdorlik evaziga bank balansiga qabul qilingan yangi qurilgan uy-joyni sotib olishda esa bank bilan tuzilgan shartnoma hamda ipoteka kreditini qaytarish boʻyicha majburiyat taʼminotini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ham ilova qilinadi”;
z) 28-bandning beshinchi xatboshidagi “uy-joy hisoblangan qiymatining 85 foizidan” soʻzlari “belgilangan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 38-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Subsidiya xabarnomasi mavjud boʻlganda, bank tomonidan qarz oluvchi nomiga rasmiylashtirilgan kvartiraning kadastr hujjatlari asosida hududiy moliya boʻlimlariga boshlangʻich badalning qatʼiy belgilangan miqdorini qoplash uchun buyurtmanomani yuboradi. Moliya boʻlimlari ikki ish kunida ushbu xabarnomani roʻyxatdan oʻtkazadi hamda unga asosan tegishli buyurtmanoma va toʻlov topshiriqnomasini shakllantirib, hududiy gʻaznachilik boʻlimlariga yuboradi”;
l) 40-bandda :
birinchi xatboshidagi “(subsidiya xabarnomasiga ega qarz oluvchilar uchun subsidiya bankka oʻtkazib berilgandan soʻng)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) belgilangan tartibda pudrat tashkiloti, shuningdek, qarzdorlik evaziga bank balansiga qabul qilingan yangi qurilgan uy-joyni sotib olishda esa bank bilan kvartiraning oldi-sotdi yoki yakka tartibdagi uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish) shartnomasi rasmiylashtiriladi.
Bunda kvartira oldi-sotdi shartnomasi uch tomonlama tartibda pudrat tashkiloti, tijorat banki va talabgor ishtirokida tuziladi va uni notarial tartibda roʻyxatdan oʻtkazishda garovga qoʻyish amaliyotini ham inobatga oladi.”;
m) 1-ilovadagi Pudrat tashkilotlari tomonidan qurilgan birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratish toʻgʻrisidagi sxemaning 7-bosqichi “Chora-tadbirlar” ustunining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Subsidiya xabarnomasi mavjud boʻlganda, bank tomonidan qarz oluvchi nomiga rasmiylashtirilgan kvartiraning kadastr hujjatlari asosida hududiy moliya boʻlimlariga boshlangʻich badalning qatʼiy belgilangan miqdorini toʻlash uchun buyurtmanoma yuboradi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash hamda Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qarorida :
a) 2-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshidagi “Toshkent shahrida 12 foizlik punktidan oshgan qismiga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 17-banddagi “birlamchi uy-joy” soʻzlari “yashash uchun yaroqli birlamchi va ikkilamchi uy-joy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 14-iyun,
331-son