UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 15-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 15 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

ДАСТУРИ

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини ташкил қилишда хизматни ўташнинг замонавий услубларини жорий қилиш ҳамда уларнинг юқори ҳаракатчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг нарядлари томонидан патруль хизматини фақат авто ва мототранспорт воситаларида олиб боришга ўтказиш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш;

ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядларни босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда мазкур отрядларни хизмат отлари, тегишли транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Навоий вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядларни ушбу ички ишлар бошқармаларига тегишли бўлган ер майдонларида барпо этиладиган бино ва иншоотларда, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаси таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядни эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаментига тегишли бўлган ер майдонида барпо этиладиган бино ва иншоотларда жойлаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядларни жойлаштириш учун Нукус ва Бухоро шаҳарлари, Фарғона, Қарши, Термиз туманлари ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1 гектардан захира ер майдонларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вилоятлар ички ишлар бошқармаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

2023 — 2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури 1-иловага мувофиқ;

2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг отлиқ отрядлари учун янги бино ва иншоотларни қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари отлиқ отрядларининг (кейинги ўринларда — отлиқ отрядлар) штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади;

2023 — 2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури доирасида отлиқ отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.

4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

отлиқ отрядларнинг тузилмасини, ушбу отрядлар тўғрисидаги низомни, уларнинг ходимлари учун хизмат кийимининг намунасини, уларни экипировка, анжом ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш бўйича табель меъёрларини;

хизмат отларининг кирим-чиқим қилиниши, сақланиши, парвариш қилиниши, ўргатилишини ҳамда ем-хашак, зоотехника ва ветеринарияга оид ҳамда бошқа анжомлар билан таъминланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қўлланмани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) уч ой муддатда отлиқ отрядлар учун янги бино ва иншоотларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда келишсин;

в) тўрт ой муддатда отлиқ отрядларнинг йўналишларда ўз вақтида жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича аниқ вазифаларини, ҳудудий ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг куч ҳамда воситалари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш услубларини, шунингдек, хизмат отларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришни белгилаган ҳолда, отлиқ отрядлар билан махсус тактик машқлар, хизмат ва жанговар тайёргарлик машғулотларини ўтказишга доир мавзули режа-жадваллар ва ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда патруль-пост хизматининг саф бўлинмалари таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядларни жойлаштириш учун ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.

7. 2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг отлиқ отрядлари учун янги бино ва иншоотларни қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш дастури доирасида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари — буюртмачи этиб белгилансин;

б) бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари — белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича аниқлансин.

8. Буюртмачига:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

лойиҳалаштириш жараёнида текширув ва қурилиш сифати бўйича техник назоратни амалга ошириш вазифалари юклансин.

9. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сўровномалари бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ва отлиқ отрядларига ушбу қарорда белгиланган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун тегишли шартномалар тузилишида амалий ёрдам кўрсатсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси Ички ишлар вазирлигига тендер ҳужжатларини кўриб чиқишда, хизмат отлари ва анжомларни харид қилишда, ходимлар хизмат отларидан фойдаланиши ва уларни сақлаш билан боғлиқ қоидаларни ўзлаштиришда мутахассислар ажратиш ва маслаҳатлар бериш орқали кўмаклашсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 июндаги 333-сон қарорига 1-ИЛОВА

2023 — 2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш

Т/р Номланиши Ўлчов бирлиги Эҳтиёж Тахминий нархи (бир дона/минг сўм) Умумий нархи (млн сўм) 2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил миқдори суммаси (млн сўм) миқдори суммаси (млн сўм) миқдори суммаси (млн сўм) миқдори суммаси (млн сўм) Авто ва мототранспорт воситалари Енгил автомобиль, шу жумладан: 537 139 130 130 138 1. «Нексия-3» ёки унинг муқобили дона 295 121 598 35 871,4 79 9 606,2 72 8 755,1 72 8 755,1 72 8 755,1 2. Скутер ёки унинг муқобили дона 242 15 000 3 630,0 60 900,0 58 870,0 58 870,0 66 990,0 Жами сўм: 39 501,4 10 506,2 9 625,1 9 625,1 9 745,1 Хизмат отлари ва ташиш учун тиркама (трейлер) 1. «Қорабайир» зотига мансуб хизмат отлари бош 110 50 000 5 500,0 25 1 250,0 25 1 250,0 30 1 500,0 30 1 500,0 2. Хизмат отларини ташишга мўлжалланган тиркама (трейлер) 2-х дона 26 40 000 1 040,0 13 520,0 13 520,0 - - - - Жами: 6 540,0 1 770 1 770 1 500 1 500 Хизмат отлари учун анжомлар 1. Эгар тўплами (эгар, қоринбоғ, узанги, юган, нўхта, терлик) комп-т 110 3 000 330,0 25 75,0 25 75,0 30 90,0 30 90,0 2. Ортопедик валтрап (ёпинғич) дона 110 300 33,0 25 7,5 25 7,5 30 9,0 30 9,0 3. Тепки камарлари (узанги) комп-т 110 250 27,5 25 6,3 25 6,3 30 7,5 30 7,5 4. Тизгин дона 110 500 55,0 25 12,5 25 12,5 30 15,0 30 15,0 5. От ёпинчиғи (қишки, шимувчи ва пахта толали) комп-т 110 700 77,0 25 17,5 25 17,5 30 21,0 30 21,0 6. От учун бинг тўплами (оддий, жарроҳлик, елимли, дум учун), оёқ ҳимоя воситаси (нагатка) комп-т 110 150 163 25 3,8 25 3,8 30 4,5 30 4,5 7. Занжирли чумбур дона 110 175 19,4 25 4,4 25 4,4 30 5,3 30 5,3 8. Арқонли чумбур дона 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 9. Сули халтаси дона 110 30 3,3 25 0,8 25 0,8 30 0,9 30 0,9 10. Суғориш челаги дона 110 20 2,2 25 0,5 25 0,5 30 0,6 30 0,6 11. От чўткаси дона 110 20 2,2 25 0,5 25 0,5 30 0,6 30 0,6 12. Қирғич дона 110 15 1,65 25 0,4 25 0,4 30 0,5 30 0,5 13. Тақалаш (тақа) асбоблари комп-т 13 100 1,3 2 0,2 3 0,3 4 0,4 4 0,4 14. Хромли чарм қўлқоп (краги) жуфт 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 15. Тақа (2 жуфт) жуфт 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 16. Тақа михлари дона 28160 1 28 7 040 7,0 7 040 7,0 7 040 7,0 7 040 7,0 17. От учун пластик-кевлар ҳимоя воситалари тўплами (махсус операциялар пайтида) комп-т 110 20 2,2 30 0,4 40 0,6 30 0,6 30 0,6 18. Гўнг йиғиш учун махсус қоп дона 110 50 5,5 30 1,0 40 1,5 30 1,5 30 1,5 Жами: 638,2 145,3 146,1 173,4 173,4 ҲАММАСИ 46 679,7 12 421,5 11 541,2 11 298,5 11 418,5

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 июндаги 333-сон қарорига 2-ИЛОВА

2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг отлиқ отрядлари учун янги бино ва иншоотларни қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш

Т/р Объект номи Сиғими, бош от Амалга ошириш муддати Объектнинг дастлабки лойиҳа қиймати (млн сўм) шу жумладан, йиллар бўйича 2023 й. 2024 й. 2025 й. 2026 й. Республика бўйича жами * 43 000 3 000 12 000 12 000 16 000 Янги қурилиш (10 та) 40 000 12 000 12 000 16 000 Мукаммал таъмирлаш (3 та) 3 000 3 000 1. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2026 йил 4 000 4 000 2. Андижон вилояти ИИБ отлиқ бўлинмаси биносини мукаммал таъмирлаш 10 2023 йил 1 000 1 000 3. Бухоро вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2025 йил 4 000 4 000 4. Жиззах вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2026 йил 4 000 4 000 5. Қашқадарё вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2026 йил 4 000 4 000 6. Навоий вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2026 йил 4 000 4 000 7. Наманган вилояти ИИБ отлиқ бўлинмаси биносини мукаммал таъмирлаш 10 2023 йил 1 000 1 000 8. Самарқанд вилояти отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2024 йил 4 000 4 000 9. Сирдарё вилояти отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2025 йил 4 000 4 000 10. Сурхондарё вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2025 йил 4 000 4 000 11. Фарғона вилояти ИИБ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2024 йил 4 000 4 000 12. Хоразм вилояти ИИБ отлиқ бўлинмаси биносини мукаммал таъмирлаш 10 2023 йил 1 000 1 000 13. Тошкент вилояти ИИББ отлиқ бўлинмасига янги бино қуриш 10 2024 йил 4 000 4 000

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 15 июнь,

333-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 09/22/333/0527-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

DASTURI

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari faoliyatini tashkil qilishda xizmatni oʻtashning zamonaviy uslublarini joriy qilish hamda ularning yuqori harakatchanligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining:

ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalarining naryadlari tomonidan patrul xizmatini faqat avto va mototransport vositalarida olib borishga oʻtkazish uchun zarur boʻlgan transport vositalari bilan bosqichma-bosqich taʼminlash;

ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari tarkibida otliq otryadlarni bosqichma-bosqich tashkil etish hamda mazkur otryadlarni xizmat otlari, tegishli transport vositalari va anjomlar bilan taʼminlash;

Jizzax, Samarqand, Sirdaryo, Navoiy viloyatlari ichki ishlar boshqarmalarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari tarkibida tashkil etiladigan otliq otryadlarni ushbu ichki ishlar boshqarmalariga tegishli boʻlgan yer maydonlarida barpo etiladigan bino va inshootlarda, Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasining patrul-post xizmati saf boʻlinmasi tarkibida tashkil etiladigan otliq otryadni esa Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish departamentiga tegishli boʻlgan yer maydonida barpo etiladigan bino va inshootlarda joylashtirish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Buxoro, Fargʻona, Qashqadaryo, Surxondaryo viloyatlari ichki ishlar boshqarmalarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari tarkibida tashkil etiladigan otliq otryadlarni joylashtirish uchun Nukus va Buxoro shaharlari, Fargʻona, Qarshi, Termiz tumanlari hududida qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan 1 gektardan zaxira yer maydonlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda tegishli viloyatlar ichki ishlar boshqarmalariga doimiy foydalanish huquqi bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ajratish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Quyidagilar:

2023 — 2026-yillarda ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalarini avto va mototransport vositalari, xizmat otlari va anjomlar bilan taʼminlash dasturi 1-ilovaga muvofiq;

2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan patrul-post xizmati saf boʻlinmalarining otliq otryadlari uchun yangi bino va inshootlarni qurish hamda mukammal taʼmirlash dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari otliq otryadlarining (keyingi oʻrinlarda — otliq otryadlar) shtat birliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining amaldagi shtat birliklari doirasida shakllantiriladi;

2023 — 2026-yillarda ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalarini avto va mototransport vositalari, xizmat otlari va anjomlar bilan taʼminlash dasturi doirasida otliq otryadlarga qorabayir zotli otlar mazkur sohaga ixtisoslashgan mahalliy tashkilotlar tomonidan yetkazib beriladi.

4. Mazkur qarorning ijrosini taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari doirasida hamda vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi inobatga olinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

a) ikki oy muddatda:

otliq otryadlarning tuzilmasini, ushbu otryadlar toʻgʻrisidagi nizomni, ularning xodimlari uchun xizmat kiyimining namunasini, ularni ekipirovka, anjom va boshqa zarur vositalar bilan taʼminlash boʻyicha tabel meʼyorlarini;

xizmat otlarining kirim-chiqim qilinishi, saqlanishi, parvarish qilinishi, oʻrgatilishini hamda yem-xashak, zootexnika va veterinariyaga oid hamda boshqa anjomlar bilan taʼminlanishini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi qoʻllanmani ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

b) uch oy muddatda otliq otryadlar uchun yangi bino va inshootlarni qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlasin va belgilangan tartibda kelishsin;

v) toʻrt oy muddatda otliq otryadlarning yoʻnalishlarda oʻz vaqtida jinoyat va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish, ularni barvaqt aniqlash va ularga chek qoʻyish boʻyicha aniq vazifalarini, hududiy ichki ishlar organlari va huquqni muhofaza qiluvchi boshqa organlarning kuch hamda vositalari bilan hamkorlikni tashkil etish va muvofiqlashtirish uslublarini, shuningdek, xizmat otlarining imkoniyatlaridan samarali foydalanish koʻnikmalarini shakllantirishni belgilagan holda, otliq otryadlar bilan maxsus taktik mashqlar, xizmat va jangovar tayyorgarlik mashgʻulotlarini oʻtkazishga doir mavzuli reja-jadvallar va oʻquv dasturlarini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Fargʻona, Qashqadaryo, Surxondaryo viloyatlari hokimliklari Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda patrul-post xizmatining saf boʻlinmalari tarkibida tashkil etiladigan otliq otryadlarni joylashtirish uchun yer uchastkalari belgilangan tartibda ajratilishini taʼminlasin.

7. 2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan patrul-post xizmati saf boʻlinmalarining otliq otryadlari uchun yangi bino va inshootlarni qurish hamda mukammal taʼmirlash dasturi doirasida:

a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari — buyurtmachi etib belgilansin;

b) bosh loyiha va pudrat tashkilotlari — belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tanlov (tender) savdolari natijalari boʻyicha aniqlansin.

8. Buyurtmachiga:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish;

shaharsozlik hujjatlari ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlash;

loyihalashtirish jarayonida tekshiruv va qurilish sifati boʻyicha texnik nazoratni amalga oshirish vazifalari yuklansin.

9. “Oʻzavtosanoat” AJ Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi soʻrovnomalari boʻyicha ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalari va otliq otryadlariga ushbu qarorda belgilangan avtotransport vositalarini sotib olish uchun tegishli shartnomalar tuzilishida amaliy yordam koʻrsatsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi Ichki ishlar vazirligiga tender hujjatlarini koʻrib chiqishda, xizmat otlari va anjomlarni xarid qilishda, xodimlar xizmat otlaridan foydalanishi va ularni saqlash bilan bogʻliq qoidalarni oʻzlashtirishda mutaxassislar ajratish va maslahatlar berish orqali koʻmaklashsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-iyundagi 333-son qaroriga 1-ILOVA

2023 — 2026-yillarda ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati saf boʻlinmalarini avto va mototransport vositalari, xizmat otlari va anjomlar bilan taʼminlash

T/r Nomlanishi Oʻlchov birligi Ehtiyoj Taxminiy narxi (bir dona/ming soʻm) Umumiy narxi (mln soʻm) 2023-yil 2024-yil 2025-yil 2026-yil miqdori summasi (mln soʻm) miqdori summasi (mln soʻm) miqdori summasi (mln soʻm) miqdori summasi (mln soʻm) Avto va mototransport vositalari Yengil avtomobil, shu jumladan: 537 139 130 130 138 1. “Neksiya-3” yoki uning muqobili dona 295 121 598 35 871,4 79 9 606,2 72 8 755,1 72 8 755,1 72 8 755,1 2. Skuter yoki uning muqobili dona 242 15 000 3 630,0 60 900,0 58 870,0 58 870,0 66 990,0 Jami soʻm: 39 501,4 10 506,2 9 625,1 9 625,1 9 745,1 Xizmat otlari va tashish uchun tirkama (treyler) 1. “Qorabayir” zotiga mansub xizmat otlari bosh 110 50 000 5 500,0 25 1 250,0 25 1 250,0 30 1 500,0 30 1 500,0 2. Xizmat otlarini tashishga moʻljallangan tirkama (treyler) 2-x dona 26 40 000 1 040,0 13 520,0 13 520,0 - - - - Jami: 6 540,0 1 770 1 770 1 500 1 500 Xizmat otlari uchun anjomlar 1. Egar toʻplami (egar, qorinbogʻ, uzangi, yugan, noʻxta, terlik) komp-t 110 3 000 330,0 25 75,0 25 75,0 30 90,0 30 90,0 2. Ortopedik valtrap (yopingʻich) dona 110 300 33,0 25 7,5 25 7,5 30 9,0 30 9,0 3. Tepki kamarlari (uzangi) komp-t 110 250 27,5 25 6,3 25 6,3 30 7,5 30 7,5 4. Tizgin dona 110 500 55,0 25 12,5 25 12,5 30 15,0 30 15,0 5. Ot yopinchigʻi (qishki, shimuvchi va paxta tolali) komp-t 110 700 77,0 25 17,5 25 17,5 30 21,0 30 21,0 6. Ot uchun bing toʻplami (oddiy, jarrohlik, yelimli, dum uchun), oyoq himoya vositasi (nagatka) komp-t 110 150 163 25 3,8 25 3,8 30 4,5 30 4,5 7. Zanjirli chumbur dona 110 175 19,4 25 4,4 25 4,4 30 5,3 30 5,3 8. Arqonli chumbur dona 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 9. Suli xaltasi dona 110 30 3,3 25 0,8 25 0,8 30 0,9 30 0,9 10. Sugʻorish chelagi dona 110 20 2,2 25 0,5 25 0,5 30 0,6 30 0,6 11. Ot choʻtkasi dona 110 20 2,2 25 0,5 25 0,5 30 0,6 30 0,6 12. Qirgʻich dona 110 15 1,65 25 0,4 25 0,4 30 0,5 30 0,5 13. Taqalash (taqa) asboblari komp-t 13 100 1,3 2 0,2 3 0,3 4 0,4 4 0,4 14. Xromli charm qoʻlqop (kragi) juft 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 15. Taqa (2 juft) juft 110 100 11,0 25 2,5 25 2,5 30 3,0 30 3,0 16. Taqa mixlari dona 28160 1 28 7 040 7,0 7 040 7,0 7 040 7,0 7 040 7,0 17. Ot uchun plastik-kevlar himoya vositalari toʻplami (maxsus operatsiyalar paytida) komp-t 110 20 2,2 30 0,4 40 0,6 30 0,6 30 0,6 18. Goʻng yigʻish uchun maxsus qop dona 110 50 5,5 30 1,0 40 1,5 30 1,5 30 1,5 Jami: 638,2 145,3 146,1 173,4 173,4 HAMMASI 46 679,7 12 421,5 11 541,2 11 298,5 11 418,5

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-iyundagi 333-son qaroriga 2-ILOVA

2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan patrul-post xizmati saf boʻlinmalarining otliq otryadlari uchun yangi bino va inshootlarni qurish hamda mukammal taʼmirlash

T/r Obyekt nomi Sigʻimi, bosh ot Amalga oshirish muddati Obyektning dastlabki loyiha qiymati (mln soʻm) shu jumladan, yillar boʻyicha 2023-y. 2024-y. 2025-y. 2026-y. Respublika boʻyicha jami * 43 000 3 000 12 000 12 000 16 000 Yangi qurilish (10 ta) 40 000 12 000 12 000 16 000 Mukammal taʼmirlash (3 ta) 3 000 3 000 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2026-yil 4 000 4 000 2. Andijon viloyati IIB otliq boʻlinmasi binosini mukammal taʼmirlash 10 2023-yil 1 000 1 000 3. Buxoro viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2025-yil 4 000 4 000 4. Jizzax viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2026-yil 4 000 4 000 5. Qashqadaryo viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2026-yil 4 000 4 000 6. Navoiy viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2026-yil 4 000 4 000 7. Namangan viloyati IIB otliq boʻlinmasi binosini mukammal taʼmirlash 10 2023-yil 1 000 1 000 8. Samarqand viloyati otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2024-yil 4 000 4 000 9. Sirdaryo viloyati otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2025-yil 4 000 4 000 10. Surxondaryo viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2025-yil 4 000 4 000 11. Fargʻona viloyati IIB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2024-yil 4 000 4 000 12. Xorazm viloyati IIB otliq boʻlinmasi binosini mukammal taʼmirlash 10 2023-yil 1 000 1 000 13. Toshkent viloyati IIBB otliq boʻlinmasiga yangi bino qurish 10 2024-yil 4 000 4 000

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 15-iyun,

333-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.06.2022-y., 09/22/333/0527-son)

lex.uz