UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 17-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 17 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

РЎЙХАТИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига қўшимча киритиш, шунингдек Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 1-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сон қарорига 1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган қўшимча

2. Қуйидаги мазмундаги 41-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 41-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари; б) юридик шахснинг штатидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар. Маълумотда қуйидагилар кўрсатилади: камида уч нафар ходимнинг Ф.И.О, ЖШШИР, паспортининг серияси ва рақами, яшаш манзили; маълумоти, мутахассислиги; юридик шахс штатида эгаллаб турган лавозими, мутахассислик бўйича иш стажи ва малака таркиби тўғрисидаги маълумотлар; ёнгинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлари; в) охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йигим: Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) юридик шахснинг штатида камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги; б) юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги; в) юридик шахснинг штатида психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар мавжуд эмаслиги 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Қўриқлашнинг техник воситаси — қўриқланадиган объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма. 2. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт. ».

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 36-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 55-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 568-сон қарорига илованинг 6-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 12-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 17 июнь,

338-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 09/22/338/0534-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

ROʻYXATI

Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qaroriga qoʻshimcha kiritish, shuningdek Hukumatning ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

“Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, ruxsat berish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish orqali normativ-huquqiy hujjatlar sonini qisqartirish hamda axborot tizimlaridan foydalangan holda, ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtishning yagona tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 1-ilovaga muvofiq qoʻshimcha kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-iyundagi 338-son qaroriga 1-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha

2. Quyidagi mazmundagi 41-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 41-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalash, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarni bajarish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalash, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarni bajarish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalash, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarni bajarish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs (qoʻriqlashning texnik vositalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish huquqiga ega boʻlgan) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning — nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; yuridik shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan qoʻriqlash, loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishning texnik vositalari turlari; b) yuridik shaxsning shtatidagi xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Maʼlumotda quyidagilar koʻrsatiladi: kamida uch nafar xodimning F.I.O, JShShIR, pasportining seriyasi va raqami, yashash manzili; maʼlumoti, mutaxassislig�; yuridik shaxs shtatida egallab turgan lavozimi, mutaxassislik boʻyicha ish staji va malaka tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; yonginga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va texnik qoʻriqlashning boshqa vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha oxirgi uch yilda malaka oshirish va maxsus tayyorgarlik kurslaridan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikatlari; v) oxirgi uch yilda qoʻriqlash signalizatsiyalarini va texnik qoʻriqlashning boshqa vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigim: Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 20 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) yuridik shaxsning shtatida kamida uchta sanoat (ishlab chiqarish) obyektida yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va qoʻriqlashning boshqa texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish sohasida kamida uch yillik ish tajribasi mavjudligi; b) yuridik shaxsning shtatida tegishli ixtisoslashuv boʻyicha (yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va qoʻriqlashning boshqa texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish) tayyorgarlikka va kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan kamida uch nafar xodim mavjudligi; v) yuridik shaxsning shtatida psixik kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya yoki alkogolizm bilan bogʻliq holda dispanser hisobida turgan, ularga nisbatan jinoiy ish qoʻzgʻatilgan hamda qasddan jinoyat sodir etganligi uchun sudlangan xodimlar mavjud emasligi 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Qoʻriqlashning texnik vositasi — qoʻriqlanadigan obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish uchun foydalaniladigan, mustaqil vazifalarni bajaradigan, konstruktiv jihatdan yakunlangan qurilma. 2. Ruxsatnoma olgan yuridik shaxslar har yili 1-fevralgacha maxsus vakolatli organga obyektlarni, ularning idoraviy mansubligini, oʻrnatilgan qoʻriqlashning texnik vositalari turlari va sonini koʻrsatgan holda oʻta muhim va toifalangan obyektlarda qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalash, montaj qil�sh, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ular tomonidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etishlari shart. ”.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-iyundagi 338-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining alohida muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 36-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat xavfsizligi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi PF-5379-son Farmoni)” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 55-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Qoʻriqlash va nazorat-litsenziya faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi 568-son qaroriga ilovaning 6-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 17-iyun,

338-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.06.2022-y., 09/22/338/0534-son)

lex.uz