📅 2022-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 21 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Республика истеъмолчиларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон ҳамда « Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сон фармонларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 декабрдаги 804-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар электр энергияси, газ ва сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ихтиёрий равишда бевосита таъминотчи корхоналарга, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорининг 3-банди талабига мувофиқ бир ой муддатда кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига юбориш имкониятини яратсин. Бунда коммунал хизматлар томонидан кўчмас мулкнинг янги эгаларидан мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳамда бошқа турдаги ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳандислик-коммуникация соҳасидаги давлат хизматларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиб борсин ҳамда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига унинг амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида :
а) Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойлар, дала ҳовлилар, ёрдамчи хўжаликлар ва шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларини газ тармоқларига улаш жараёнида техник шарт ишлаб чиқиш талаб этилмайди ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари (ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишилмасдан) қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун асос бўлади.
Бунда лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишиш ихтиёрий равишда амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Қуйидаги ҳолларда техник шартлар ҳамда газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб (газ истеъмоли жиҳозлари, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ва уланиш нуқтасини ўзгартирмасдан) бегоналаштирилганда ва ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда;
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, ҳудудий газ таъминоти ташкилоти (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) томонидан электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) фақат газ таъминоти шартномаси юборилади»;
5-бандда :
«а» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «ҳудудий газ таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда ҲГК деб аталади)» сўзлари «ҲГТТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «пломбалашда иштирок этади» сўзлари «пломбалашни амалга оширади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банддаги «Бюро, ҲГК» сўзлари «ҲГТТ» сўзига алмаштирилсин;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)» сўзлари «ЯИДХПда» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада газ истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, ҲГК ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган истеъмолчининг телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади»;
15-бандда :
биринчи хатбошидаги «бир соат мобайнида уни ҲГКга» сўзлари «реал вақт режимида уни ҲГТТга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни туман/шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан тақдим этиладиган ўрганиш хулосасига асосан ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
ҲГТТ лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, ҲГТТ ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва тегишли харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради»;
19-банддаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин;
21-бандда :
биринчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди»;
тўртинчи хатбошидаги «ҲГКга» сўзи «ҲГТТга» сўзи билан алмаштирилсин;
22-банддаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида газ таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади»;
24-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач ҲГТТ томонидан газ таъминоти лойиҳаси автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборилади.
Агар газ таъминоти лойиҳаси бўйича ҲГТТ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда лойиҳалаш ташкилотига Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик ХГТТ зиммасига юклатилади»;
26-бандда :
биринчи хатбошидаги «ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари» сўзлари «ҲГТТ ёки тегишли лицензияга эга бўлган бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчилар (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин»;
31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲГТТ томонидан янги абонент рақами газ таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин.
32. ҲГТТ сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда далолатнома тузади»;
33-банддаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин ҳамда «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
35 ва 37-бандлардаги «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин;
42-бандда «ҲГК» сўзи «ҲГТТ» сўзи билан алмаштирилсин ҳамда «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
43-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш 1-босқич Истеъмолчи 1. Газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Техник шарт?арни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич ҲГТТ 1. QR-кодли техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали юбориш. 2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш. 3 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Техник шартларни, шунингдек ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш. Реал вақт режимида II. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш 1-босқич Истеъмолчи Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш. Хоҳишига кўра (техник шартларни олгандан сўнг) 2-босқич ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари Газ тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда 3-босқич Лойиҳа ташкилоти Газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш. Хоҳишига кўра (лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг) 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровномани ва газ таъминоти лойиҳасини ҲГТТга келишиш учун юбориш. Реал вақт режимида 5-босқич ҲГТТ 1. Газ таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш. 2. Газ таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш. 3 иш куни мобайнида 6-босқич Истеъмолчи ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монта? ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш. Хоҳишига кўра (лойиҳа келишилгандан сўнг) 7-босқич ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда III. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш 1-босқич Истеъмолчи Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ишлари тугатилганидан сўнг) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич ҲГТТ 1. Табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш. 2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчиларга ЯИДХП орқали юбориш. 2 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Истеъмолчини газ таъминоти шартномаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш. Реал вақт режимида 5-босқич Истеъмолчи 1. Расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГТТга Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш. 5 иш куни мобайнида 6-босқич ҲГТТ 1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш. 1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни 2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш 2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни IV. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш 1-босқич «Саноатгеоконтехиазорат» ДИ Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш. Белгиланган муддатларда »;
2-иловадаги «I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот»дан 3-банд, «I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот»дан 3-банд, «II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот»дан 6-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
____________________ ____________________ (сана) (рақам) Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишиш учун СЎРОВНОМА I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот: Лойиҳа ташкилотининг номи: Телефон рақами: II. Илова қилинадиган ҳужжатлар: Газ таъминоти лойиҳаси: Лойиҳалаш ташкилотининг ЭРИ»;
4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
____________________ ____________________ (сана) (рақам) Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун СЎРОВНОМА I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Газ таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот: 1. Объектнинг манзили: 2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми? Ха (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас) Йўқ (абонентнинг шахсий рақами мавжуд) »;
қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
(расмий бланкада) «Ҳудудгазтаъминот» АЖ _________ (ҳудудий газ таъминоти ташкилоти номи) ҳудудий газ таъминоти ташкилоти Газ таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида ХУЛОСА 20____ й. «____» ариза рақами: _______-сон _________________________________нинг_____________-сон аризасига (аризачининг номи ёки Ф.И. О.) (ариза рақами) мувофиқ __________________________________________ манзилида (объектнинг манзили) жойлашган объект бўйича газ таъминоти лойиҳаси келишилди. Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код »:
б) Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Қуйидаги ҳолларда техник шарт, иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш талаб этилмайди:
маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойларда;
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб бегоналаштирилганда;
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;
иссиқликдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига тизим орқали фақат иссиқлик таъминоти шартномаси юборилади»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)» сўзлари «ЯИДХПда» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада иссиқлик истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, иссиқлик таъминоти корхонаси ходимлари томонидан объект жойига чиқиб ўрганилади ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажми аниқланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади»;
15-банднинг биринчи хатбошисидаги «тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида» сўзлари «тўлдирилгач реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандда :
биринчи хатбоши «мобайнида» сўзидан кейин «QR-код (матрик штрихли код) қўйилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда, иссиқлик таъминоти корхонаси ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади»;
учинчи хатбошидаги «бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.»;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси QR-кодли хулоса тасдиқланган куни лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. QR-кодли хулоса тасдиқлангач Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборилади»;
26 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26 1 . Агар иссиқлик таъминоти корхонаси белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирмаса ёхуд асослантирилган рад жавобини бермаса, хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик иссиқлик таъминоти корхонаси зиммасига юклатилади»;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ёки истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ЯИДХПда ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ва истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун автоматик равишда «Ўзэнергоинспекция»га юборилади»;
29 1 -банддаги «баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади)» сўзлари «далолатномаси (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-бандда :
бешинчи хатбошидаги «билдиришномани» сўзи «сўровномани Давлат хизматлари марказлари ёки» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини билдиришнома» сўзлари «сўровнома» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишни такроран кўриб чиқишда «Ўзэнергоинспекция» томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно»;
31-банддаги «билдиришномани» сўзи «сўровномани» сўзи билан алмаштирилсин;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан янги абонент рақами иссиқлик таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин»;
37-бандда :
биринчи хатбошидаги «электр» сўзи «иссиқлик» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва уни ЯИДХП орқали «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан келишади»;
учинчи хатбошидаги «имзолашнинг келишилган санаси» сўзлари «имзоланиши» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «кундан» сўзи «муддатдан» сўзи билан алмаштирилсин;
38-банддаги «бир соат ичида» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш 1-босқич Истеъмолчи 1. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич Иссиқлик таъминоти корхонаси 1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш. 2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш. 3 иш куни мобайнида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш. Реал вақт режимида II. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш 1-босқич Истеъмолчи Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш. Хоҳишига кўра (техник шартларни олгандан сўнг) 2-босқич Лойиҳалаш ташкилотлари Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда 3-босқич Лойиҳалаш ташкилоти Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш. Хоҳишига кўра (лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг) 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровномани иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш. Реал вақт режимида 5-босқич Иссиқлик таъминоти корхонаси 1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш. 2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш. 3 иш куни мобайнида 6-босқич Истеъмолчи Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш. Хоҳишига кўра (лойиҳа келишилгандан сўнг) 7-босқич Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда III. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун далолатнома расмийлаштириш 1-босқич Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш. Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун «Ўзэнергоинспекция»га юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич «Ўзэнергоинспекция» 1. Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганиш, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текшириш. 2. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун QR-код қўйилган далолатномани расмийлаштириш. 3. QR-код қўйилган далолатномани Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юбориш. 2 иш куни мобайнида »;
2-иловада :
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот»дан 3-банд чиқариб ташлансин;
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот»дан 3-банд чиқариб ташлансин;
«II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот»нинг 5-бандида:
биринчи хатбошидан «иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3 — 6 иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
____________________ ____________________ (сана) (рақам) Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш учун СУРОВНОМА I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот: Лойиҳа ташкилотининг номи: Телефон рақами: II. Илова қилинадиган ҳужжатлар: Иссиқлик таъминоти лойиҳаси:
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
__________________ __________________ (сана) (рақам) Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилиш учун СУРОВНОМА I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1, Ф.И.О.: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Объект тўғрисида маълумот: Иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилинадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ _________________________________________________________ Иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида ХУЛОСА 20___ й. «___» ариза рақами: ______________ _______________________________нинг _________________-сонли аризасига (аризачининг номи ёки Ф.И. О.) (ариза рақами) мувофиқ __________________________________________ манзилида (объектнинг манзили) жойлашган объект бўйича иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилди. Ҳужжатнинг Ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
_____________________ _____________________ (сана) (рақам) Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун СУРОВНОМА I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тЎғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Иссиқлик таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот: 1. Объектнинг манзили: 2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми? Ҳа (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас) Йўқ (абонентнинг шахсий рақами мавжуд) »;
7-иловада :
номидаги «БАЁННОМАСИ» сўзи «ДАЛОЛАТНОМАСИ» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Баённома» сўзи «Далолатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
8-иловада :
««ТАСДИҚЛАЙМАН» _______________________________________ Иссиқлик таъминоти корхонаси раҳбарининг Ф.И.О.) 20_____ й. «____» ________________»
жумласи чиқариб ташлансин;
в) Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
2-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5-бандда :
«а» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «пломбалашда иштирок этади» сўзлари «пломбалашни амалга оширади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-бандда :
биринчи хатбошидан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қуйидаги ҳолларда техник шартлар, сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:
маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойлар, дала ҳовлилар, ёрдамчи хўжаликлар ва шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида;
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб бегоналаштирилганда;
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;
уланиш нуқталари ўзгарганда, сувдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади. Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига тизим орқали фақат сув таъминоти шартномаси юборилади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шарт олишга Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади»;
9-бандда :
учинчи — олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, СҚКХ ташкилоти ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади»;
15-банднинг биринчи хатбошисидаги «тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида» сўзлари «тўлдирилгач реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандда :
биринчи хатбошидаги «мобайнида» сўзидан кейин «QR-код (матрик штрихли код) қўйилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда, СҚКХ ташкилоти ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади»;
учинчи хатбошидаги «бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди»;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
СҚКХ ташкилоти QR-кодли хулоса тасдиқланган куни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.
Хулосани тасдиқлаш СҚКХ ташкилотининг ЭРИси билан амалга оширилади»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач СҚКХ томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Агар СҚКХ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик СҚКХ ташкилоти зиммасига юклатилади»;
26-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчилар қурилиш-монтаж ишларини (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин»;
31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни СҚКХ ташкилотига сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, СҚКХ ташкилоти томонидан янги абонент рақами сув таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан ҳам аниқлашлари мумкин.
32. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда икки нусхада истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида далолатнома тузади»;
33-банддан «Бюро» ва «бир нусхасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
34-банддаги «сўнг бир соат ичида» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
41-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш 1-босқич Истеъмолчи 1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич СҚКХ ташкилоти 1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш. 2. Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш. 3 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш. Реал вақт режимида II. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш 1-босқич Истеъмолчи Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш. Хоҳишига кўра (техник шартларни олгандан сўнг) 2-босқич СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда 3-босқич Лойиҳалаш ташкилоти Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш. Хоҳишига кўра (лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг) 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровномани сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юбориш. Реал вақт режимида 5-босқич СҚКХ ташкилоти 1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш. 2. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш. 3 иш куни мобайнида 6-босқич Истеъмолчи СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш. Хоҳишига кўра (лойиҳа келишилгандан сўнг) 7-босқич Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда III. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш ҳамда сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш 1-босқич Истеъмолчи Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ишлари тугатилганидан сўнг) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич СҚКХ ташкилоти 1. Сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш. 2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбориш. 2 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Истеъмолчини сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш. Реал вақт режимида 5-босқич Истеъмолчи 1. Расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш. 5 иш куни мобайнида 6-босқич СҚКХ ташкилоти Сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириш. Истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни »;
2-иловада :
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:» ва «I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:»дан 3-бандлар чиқариб ташлансин;
«II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:»дан 2-банд чиқариб ташлансин;
3 ва 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
_________________ _________________ (сана) (рақам) Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СЎРОВНОМА I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот: Лойиҳа ташкилотининг номи: Телефон рақами: II. Илова қилинадиган ҳужжатлар: Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
_________________ _________________ (сана) (рақам) Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун СЎРОВНОМА I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Сувга уланадиган объект тўғрисида маълумот: 1. Объектнинг манзили: 2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми? Ха (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас) Йўқ (абонентнинг шахсий рақами мавжуд) »;
қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
(расмий бланкада) «Ўзсувтаъминот» АЖнинг __________________ СҚКХ ташкилоти корхонаси томонидан сув таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида ХУЛОСА 20____ й. «____» ариза рақами: _______ _________________________________нинг ______ __ ___-сон аризасига (аризачининг номи ёки Ф.И. О.) (ариза рақами) мувофиқ __________________________________________ манзилида (объектнинг манзили) жойлашган объект бўйича сув таъминоти лойиҳаси келишилди. Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код »:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида :
а) 3-банддаги «фақат» сўзи «таъминотчи корхоналарга бевосита ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари чиқариб ташлансин;
6 ва 7-бандлардан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
2-бандда :
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни таъминлайди;»;
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
8-банддан «Бюрони хабардор қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда ҲГТТ нинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади»;
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18.Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲЭТК ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб аниқлик киритилади»;
20-бандда :
биринчи хатбошидаги «20 дақиқа ичида ҲЭТК ва Бюрога» сўзлари «реал вақт режимида ҲЭТКга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК ва Бюрога» сўзлари «ҲЭТКга» сўзи билан алмаштирилсин;
21 — 23 , 30-бандлардан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «20 дақиқа ичида» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан, «ҲЭТК ва Бюрога» сўзлари «ҲЭТК га» сўзи билан алмаштирилсин;
29-бандда :
биринчи хатбошидан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲЭТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
31-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
32-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги сўзлари чиқариб ташлансин»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲЭТКга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич ҲЭТК Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, ҲЭТКга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич ҲЭТК Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич ҲЭТК Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич ҲЭТК Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида »;
3 — 6-иловалардан
«ва вакил ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,» (Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.) ҳамда «Бюро ходими: _______________ ___ __________________________________________» (имзо) (Ф.И.Ш.) сўзлари чиқариб ташлансин;
3 ва 5-иловалардан «Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Биллинг тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт» жумласи чиқариб ташлансин;
в) Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
2-бандда :
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда — метрология хизмати) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйиш таъминлайди;»;
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банд қуйидаги мазмунда хатбоши билан тўлдирилсин:
«Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҲГТТларни табиий газ тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни газ тармоқларига улаш тақиқланади»;
4-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
8-банддан «Бюрони хабардор қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йигим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади»;
18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲГТТ ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб маълумотларга аниқлик киритилади»;
20-банддаги «20 дақиқа ичида ҲГТТ ва Бюрога» сўзлари «реал вақт режимида ҲГТТга» сўзлари билан, «ҲГТТ ва Бюрога» сўзлари «ҲГТТга» сўзи билан алмаштирилсин;
21 — 23-бандлардан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «20 дақиқа ичида» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан, «ҲГТТ ва Бюрога,» сўзлари «ҲГТТга» сўзи билан алмаштирилсин;
29-бандда :
биринчи хатбошидан «ва Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲГТТ пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
30-банддан «ва Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
31-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲГТТ га (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич ҲГТТ Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич ҲГТТ Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич ҲГТТ Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич ҲГТТ Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида »;
3 — 6-иловалардан
«ва вакил ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,» (Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.) ҳамда «Бюро ходими: ________________ __ __________________________________________» (имзо) (Ф.И.Ш.) сўзлари чиқариб ташлансин;
«Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Биллинг тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт» жумласи чиқариб ташлансин;
«газ таъминоти корхонаси» сўзлари «газ таъминоти ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
2-бандда :
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Сув таъминоти корхоналари ёки ҳудудий Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда таъминотчи корхона деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамга (пломба) қўйишни таъминлайди;»;
«б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
8-банддан «Бюрони хабардор қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йигим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади»;
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, таъминотчи корхона ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб ушбу маълумотларга аниқлик киритилади»;
20-банддаги «20 дақиқа ичида таъминотчи корхона ва Бюрога» сўзлари «реал вақт режимида таъминотчи корхонага» сўзлари билан, «таъминот ташкилотига ва Бюрога» сўзлари «таъминотчи корхонага» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд , 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ва 30-банддан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Таъминотчи корхона ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида қолдирилади.»;
25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «20 дақиқа ичида» сўзлари «реал вақт режимида» сўзлари билан, «таъминотчи корхона ва Бюрога» сўзлари «таъминотчи корхонага» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-бандда :
биринчи хатбошидан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда таъминотчи корхона пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин ҳамда учинчи хатбошидан «ва Бюро» сўзлари чиқариб ташлансин;
31-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
32-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 1-босқич Талабгор 1. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 2. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани таъминотчи корхонага (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш. Реал вақт режимида II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби 1-босқич Таъминотчи корхона Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш. 5 иш куни мобайнида III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби 1-босқич Метрологик хизмат 1. Ҳисобга олиш ускунасини таъминотчи корхонадан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш. 1. 3 иш куни мобайнида 2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш. 2. Реал вақт режимида 2-босқич Таъминотчи корхона Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш. 2 иш куни мобайнида IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби 1-босқич Таъминотчи корхона Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгОрда қолдириш. 3 иш куни мобайнида 2-босқич Таъминотчи корхона Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш. 1 иш куни мобайнида »;
3 — 6-иловалардан
«ва вакил ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,» (Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.) ҳамда «Бюро ходими: _______________ ___ __________________________________________» (имзо) (Ф.И.Ш.) сўзлари чиқариб ташлансин;
3 ва 5-иловалардан «Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Биллинг тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт» жумласи чиқариб ташлансин;
4 ва 6-иловалардан «Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Фосса тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт» жумласи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 февралдаги 111-сон қарорининг 6-бандида :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июнь,
340-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
Respublika isteʼmolchilarini muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Aholining ichimlik suvi bilan taʼminlanganlik darajasini oshirish va uning sifatini yaxshilash uchun Oʻzbekiston Respublikasining suv resurslarini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2019-yil 26-noyabrdagi PF-5883-son hamda “ Tabiiy gaz va elektr energiyasini sotish mexanizmini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2020-yil 18-iyundagi PF-6010-son farmonlariga, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining “Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv tizimi boshqaruvini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 23-dekabrdagi 804-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilansinki, yuridik va jismoniy shaxslar elektr energiyasi, gaz va suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ixtiyoriy ravishda bevosita taʼminotchi korxonalarga, shuningdek, Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilishlari mumkin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Energetika vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ hamda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-apreldagi PQ-4270-son qarorining 3-bandi talabiga muvofiq bir oy muddatda koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng mulkning yangi egalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda kommunal xizmatlarning axborot tizimlariga yuborish imkoniyatini yaratsin. Bunda kommunal xizmatlar tomonidan koʻchmas mulkning yangi egalaridan mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hamda boshqa turdagi hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Energetika vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida muhandislik-kommunikatsiya sohasidagi davlat xizmatlarini ushbu qaror talablariga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishini doimiy ravishda monitoring qilib borsin hamda ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga uning amalga oshirilishi yuzasidan batafsil maʼlumot taqdim etsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyundagi 340-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorida :
a) Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
4-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Maishiy isteʼmolchilar uchun xonadonlar, shaxsiy uy-joylar, dala hovlilar, yordamchi xoʻjaliklar va shaxsiy foydalaniladigan tomorqa bogʻ obyektlarini gaz tarmoqlariga ulash jarayonida texnik shart ishlab chiqish talab etilmaydi hamda tegishli litsenziyaga ega boʻlgan loyiha tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan loyiha hujjatlari (hududiy gaz taʼminoti tashkiloti bilan kelishilmasdan) qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun asos boʻladi.
Bunda loyiha tashkiloti tomonidan loyiha hujjatlarini hududiy gaz taʼminoti tashkiloti bilan kelishish ixtiyoriy ravishda amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Quyidagi hollarda texnik shartlar hamda gaz taʼminoti loyihasini ishlab chiqish va kelishish talab etilmaydi:
koʻchmas mulk obyekti boʻyicha birlamchi texnik shart mavjud boʻlib (gaz isteʼmoli jihozlari, gaz taʼminoti loyihasi va tabiiy gazdan foydalanish hajmlari va ulanish nuqtasini oʻzgartirmasdan) begonalashtirilganda va ishlab chiqarish faoliyati turlari oʻzgarganda;
fuqaroning familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganda;
tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli va (yoki) firma nomi oʻzgarganda.
Bunday hollarda, Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali faqat hisobga olish priborini oʻrnatish, plombalash va gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun murojaat qilinadi.
Agar qurilish montaj ishlari va hisobga olish pribori oʻrnatilishi talab etilmasa, hududiy gaz taʼminoti tashkiloti (keyingi oʻrinlarda HGTT deb ataladi) tomonidan elektron shaklda Davlat xizmatlari markaziga (isteʼmolchi oʻzi kelib murojaat etganda) yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) faqat gaz taʼminoti shartnomasi yuboriladi”;
5-bandda :
“a” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “hududiy gaz taʼminoti korxonasi (keyingi oʻrinlarda HGK deb ataladi)” soʻzlari “HGTT” qisqartmasi bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “plombalashda ishtirok etadi” soʻzlari “plombalashni amalga oshiradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
6-banddagi “Byuro, HGK” soʻzlari “HGTT” soʻziga almashtirilsin;
8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi)” soʻzlari “YIDXPda” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq HGTTning bank hisob varaqlariga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq HGTTning bank hisob varaqlariga oʻtkaziladi”;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Soʻrovnomada gaz isteʼmolining yuklama hajmi notoʻgʻri koʻrsatilgan taqdirda, HGK xodimlari obyektni joyiga chiqib oʻrganadilar yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan isteʼmolchining telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlanib obyektning ehtiyojiga aniqlik kiritgan holda yuklama hajmini aniqlaydilar.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi”;
15-bandda :
birinchi xatboshidagi “bir soat mobaynida uni HGKga” soʻzlari “real vaqt rejimida uni HGTTga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. HGTT soʻrovnoma tushganidan soʻng uch ish kuni mobaynida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan texnik shartlarni tuman/shahar gaz taʼminoti boʻlimlari tomonidan taqdim etiladigan oʻrganish xulosasiga asosan ishlab chiqadi va elektron shaklda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) yuboradi yoxud ularni ishlab chiqishni rad etadi.
HGTT loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha oʻzining tijorat takliflarini hamda shartnomalari loyihalarini ham yuborish huquqiga ega. Bunda, HGTT oʻzining tijorat takliflari hamda shartnomalari loyihalarida loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirishning muddatlari va tegishli xarajatlarining kalkulatsiyasini aniq koʻrsatadi.
Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazi texnik shartlar hamda HGTTning loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tijorat takliflari va shartnomalar loyihalari tushganidan soʻng real vaqt rejimida isteʼmolchiga beradi”;
19-banddagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin;
21-bandda :
birinchi xatboshi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Loyihalash tashkiloti loyihalash ishlarini amalga oshirganidan soʻng gaz taʼminoti loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi. Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazi xodimi loyihalash tashkiloti nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa loyihalash tashkiloti mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va uni oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi”;
toʻrtinchi xatboshidagi “HGKga” soʻzi “HGTTga” soʻzi bilan almashtirilsin;
22-banddagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. HGTT soʻrovnoma tushganidan soʻng uch ish kuni ichida gaz taʼminoti loyihasini kelishadi va kelishish natijalari yuzasidan ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi yoki rad etishning aniq asoslari va qonunchilik normalarini koʻrsatgan holda kelishishni rad etadi.
Kelishilgan gaz taʼminoti loyihasi qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun asos hisoblanadi”;
24-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. QR-kodli xulosa tasdiqlangach HGTT tomonidan gaz taʼminoti loyihasi avtomatik ravishda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki loyihalash tashkilotiga YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat etganda) elektron shaklda yuboriladi.
Agar gaz taʼminoti loyihasi boʻyicha HGTT tomonidan belgilangan muddatlarda xulosa rasmiylashtirilmasa yoxud asoslantirilgan rad javobi berilmasa, ijobiy xulosa tizimda avtomatik tarzda shakllanadi va tasdiqlanadi hamda loyihalash tashkilotiga Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali yuboriladi.
Bunda berilgan xulosa uchun javobgarlik XGTT zimmasiga yuklatiladi”;
26-bandda :
birinchi xatboshidagi “HGK yoki boshqa qurilish-montaj tashkilotlari” soʻzlari “HGTT yoki tegishli litsenziyaga ega boʻlgan boshqa qurilish-montaj tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Isteʼmolchilar (tegishli litsenziyaga ega boʻlish sharti bilan) qurilish-montaj ishlarini mustaqil ravishda (xoʻjalik usulida) ham amalga oshirishlari mumkin”;
31 va 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni HGTTga tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash va gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma avtomatik tarzda HGTTga tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash va gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun yuboriladi.
Isteʼmolchilarda abonentning shaxsiy raqami shakllantirilishi talab etilsa, HGTT tomonidan yangi abonent raqami gaz taʼminoti shartnomasida koʻrsatiladi. Shuningdek, isteʼmolchilar shakllantirilgan abonentning shaxsiy raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni YIDXP orqali yuridik shaxslar uchun — STIRni, jismoniy shaxslar uchun — pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlarni (pasport seriyasi va raqami), JShShIRni yoki kadastr raqamlaridan birini kiritish yoʻli bilan aniqlashlari mumkin.
32. HGTT soʻrovnoma tushgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida joyning oʻziga chiqib, tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash ishlarini amalga oshiradi va bu haqda dalolatnoma tuzadi”;
33-banddagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin hamda “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
35 va 37-bandlardagi “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin;
42-bandda “HGK” soʻzi “HGTT” soʻzi bilan almashtirilsin hamda “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
43-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Texnik shartlarni ishlab chiqish va berish, shuningdek, tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini taqdim etish 1-bosqich Isteʼmolchi 1. Gaz tarmoqlariga ulanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Texnik shart?arni ishlab chiqish uchun soʻrovnomani HGTTga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich HGTT 1. QR-kodli texnik shartlarni ishlab chiqish va Davlat xizmatlari markaziga yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali yuborish. 2. Loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha oʻzining tijorat takliflarini va shartnomalar loyihalarini yuborish. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Texnik shartlarni, shuningdek HGTTning loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini isteʼmolchiga berish. Real vaqt rejimida II. Isteʼmolchilarni gaz tarmoqlariga ulash 1-bosqich Isteʼmolchi Gaz taʼminoti loyihasini ishlab chiqish uchun HGTT yoki boshqa loyihalash tashkilotlari bilan loyihalash ishlarini bajarish boʻyicha shartnomalar tuzish. Xohishiga koʻra (texnik shartlarni olgandan soʻng) 2-bosqich HGTT yoki boshqa loyihalash tashkilotlari Gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha loyihalash ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 3-bosqich Loyiha tashkiloti Gaz taʼminoti loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPda soʻrovnomani toʻldirish. Xohishiga koʻra (loyihalash ishlari amalga oshirilgandan soʻng) 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnomani va gaz taʼminoti loyihasini HGTTga kelishish uchun yuborish. Real vaqt rejimida 5-bosqich HGTT 1. Gaz taʼminoti loyihasini koʻrib chiqish. 2. Gaz taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida QR-kod qoʻyilgan xulosani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali loyihalash tashkilotiga yuborish. 3 ish kuni mobaynida 6-bosqich Isteʼmolchi HGTT yoki boshqa qurilish-monta? tashkilotlari bilan qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuzish. Xohishiga koʻra (loyiha kelishilgandan soʻng) 7-bosqich HGTT yoki boshqa qurilish-montaj tashkilotlari Gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda III. Tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash, gaz taʼminoti shartnomasini tuzish va tabiiy gazni yetkazib berish 1-bosqich Isteʼmolchi Tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash, gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki YIDXP orqali murojaat qilish. Xohishiga koʻra (qurilish-montaj ishlari tugatilganidan soʻng) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash, gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun soʻrovnomani HGTTga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich HGTT 1. Tabiiy gazni hisobga olish priborini joyning oʻziga chiqib plombalash. 2. Davlat xizmatlari markaziga yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali gaz taʼminoti shartnomasi va plombalash oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki isteʼmolchilarga YIDXP orqali yuborish. 2 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Isteʼmolchini gaz taʼminoti shartnomasi rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisida axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilish. Real vaqt rejimida 5-bosqich Isteʼmolchi 1. Rasmiylashtirilgan gaz taʼminoti shartnomasini tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan gaz taʼminoti shartnomasini HGTTga Davlat xizmatlari markazi tomonidan yoki isteʼmolchi tomonidan YIDXP orqali yuborish. 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich HGTT 1. Qonun hujjatlarida toʻlovni oldindan amalga oshirishi nazarda tutilgan isteʼmolchilar uchun tabiiy gazni yetkazib berish. 1. Oldindan toʻlov amalga oshirilgan kuni 2. Qonun hujjatlarida toʻlovni oldindan amalga oshirishi nazarda tutilmagan isteʼmolchilar uchun tabiiy gazni yetkazib berish 2. Isteʼmolchi tomonidan tasdiqlan�an shartnoma olingan kuni IV. Sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish uchun, yiliga 100 000 va undan ortiq kubmetr tabiiy gazdan bitta pribor uchun yoqilgʻi sifatida foydalanuvchi yuridik shaxslar gaz xoʻjaligining mavsumiy va uzoq muddat ishlovchi gaz isteʼmoli obyektlarini ishga tushirish uchun ruxsatnomalar berish 1-bosqich “Sanoatgeokontexiazorat” DI Sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish uchun, yiliga 100 000 va undan ortiq kubmetr tabiiy gazdan bitta pribor uchun yoqilgʻi sifatida foydalanuvchi yuridik shaxslar gaz xoʻjaligining mavsumiy va uzoq muddat ishlovchi gaz isteʼmoli obyektlarini ishga tushirish uchun ruxsatnomani qonun hujjatlarida belgilangan tartibda berish. Belgilangan muddatlarda ”;
2-ilovadagi “I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot”dan 3-band, “I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot”dan 3-band, “II. Ulanayotgan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot”dan 6-bandning beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
____________________ ____________________ (sana) (raqam) Gaz taʼminoti loyihasini hududiy gaz taʼminoti tashkiloti bilan kelishish uchun SOʻROVNOMA I. Kelishilayotgan gaz taʼminoti loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: Loyiha tashkilotining nomi: Telefon raqami: II. Ilova qilinadigan hujjatlar: Gaz taʼminoti loyihasi: Loyihalash tashkilotining ERI”;
4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
____________________ ____________________ (sana) (raqam) Tabiiy gazni hisobga olish priborini plombalash va gaz taʼminoti shartnomasini tuzish uchun SOʻROVNOMA I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Gaz taʼminoti ulanadigan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Obyektning manzili: 2. Abonentning shaxsiy raqami shakllantirilsinmi? Xa (abonentning shaxsiy raqami mavjud emas) Yoʻq (abonentning shaxsiy raqami mavjud) ”;
quyidagi mazmundagi 5-ilova bilan toʻldirilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
(rasmiy blankada) “Hududgaztaʼminot” AJ _________ (hududiy gaz taʼminoti tashkiloti nomi) hududiy gaz taʼminoti tashkiloti Gaz taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida XULOSA 20____ y. “____” ariza raqami: _______-son _________________________________ning_____________-son arizasiga (arizachining nomi yoki F.I. O.) (ariza raqami) muvofiq __________________________________________ manzilida (obyektning manzili) joylashgan obyekt boʻyicha gaz taʼminoti loyihasi kelishildi. Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod ”:
b) Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Quyidagi hollarda texnik shart, issiqlik taʼminoti loyihasini ishlab chiqish hamda kelishish talab etilmaydi:
maishiy isteʼmolchilar uchun xonadonlar, shaxsiy uy-joylarda;
koʻchmas mulk obyekti boʻyicha birlamchi texnik shart mavjud boʻlib begonalashtirilganda;
fuqaroning familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganda;
tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli va (yoki) firma nomi oʻzgarganda;
issiqlikdan foydalanish hajmlari oʻzgarmasdan ishlab chiqarish faoliyati turlari oʻzgarganda.
Bunday hollarda, Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali faqat hisobga olish tizimini oʻrnatish, plombalash va issiqlik taʼminoti shartnomasini tuzish uchun murojaat qilinadi.
Agar qurilish montaj ishlari va hisobga olish pribori oʻrnatilishi talab etilmasa, issiqlik taʼminoti korxonasi tomonidan isteʼmolchiga tizim orqali faqat issiqlik taʼminoti shartnomasi yuboriladi”;
8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi)” soʻzlari “YIDXPda” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar teng miqdorda Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi va issiqlik taʼminoti korxonasining bank hisob varaqlariga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlari rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisob raqamiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar teng miqdorda Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi va issiqlik taʼminoti korxonasining bank hisob varaqlariga oʻtkaziladi”;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13.Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Soʻrovnomada issiqlik isteʼmolining yuklama hajmi notoʻgʻri koʻrsatilgan taqdirda, issiqlik taʼminoti korxonasi xodimlari tomonidan obyekt joyiga chiqib oʻrganiladi yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlanib, obyektning ehtiyojiga aniqlik kiritgan holda yuklama hajmi aniqlanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi”;
15-bandning birinchi xatboshisidagi “toʻldirilgan vaqtdan boshlab bir soat mobaynida” soʻzlari “toʻldirilgach real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandda :
birinchi xatboshi “mobaynida” soʻzidan keyin “QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda, issiqlik taʼminoti korxonasi oʻzining tijorat takliflari hamda shartnomalari loyihalarida loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirishning muddatlari va xarajatlarining kalkulatsiyasini aniq koʻrsatadi”;
uchinchi xatboshidagi “bir soat mobaynida texnik shartlarga oʻzining muhrini bosib” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Loyihalash tashkiloti loyihalash ishlarini amalga oshirganidan soʻng issiqlik taʼminoti loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazi xodimi loyihalash tashkiloti nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa loyihalash tashkiloti mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va uni oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi.”;
22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Issiqlik taʼminoti korxonasi soʻrovnoma tushganidan soʻng uch ish kuni ichida issiqlik taʼminoti loyihasini kelishadi va kelishish natijalari yuzasidan ushbu Reglamentning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi yoki rad etishning aniq asoslari va qonunchilik normalarini koʻrsatgan holda kelishishni rad etadi.
Kelishilgan issiqlik taʼminoti loyihasi qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun asos hisoblanadi.
Issiqlik taʼminoti korxonasi QR-kodli xulosa tasdiqlangan kuni loyihalash tashkilotiga (elektron shaklda murojaat etganda) YIDXP orqali xulosani elektron shaklda yuboradi.”;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. QR-kodli xulosa tasdiqlangach Issiqlik taʼminoti korxonasi tomonidan avtomatik ravishda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki loyihalash tashkilotiga (elektron shaklda murojaat etganda) YIDXP orqali yuboriladi”;
26 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26 1 . Agar issiqlik taʼminoti korxonasi belgilangan muddatlarda xulosa rasmiylashtirmasa yoxud asoslantirilgan rad javobini bermasa, xulosa tizimda avtomatik tarzda shakllanadi va tasdiqlanadi hamda Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (YIDXP orqali murojaat qilganda) yuboriladi.
Bunda berilgan xulosa uchun javobgarlik issiqlik taʼminoti korxonasi zimmasiga yuklatiladi”;
27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari yoki isteʼmolchilar qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tugatgandan soʻng issiqlikdan foydalanish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun YIDXPda yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnomani toʻldiradi va oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi.
Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlaridan va isteʼmolchilardan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Soʻrovnoma issiqlikdan foydalanish qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun avtomatik ravishda “Oʻzenergoinspeksiya”ga yuboriladi”;
29 1 -banddagi “bayonnomasi (keyingi oʻrinlarda Bayonnoma deb ataladi)” soʻzlari “dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda Dalolatnoma deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
30-bandda :
beshinchi xatboshidagi “bildirishnomani” soʻzi “soʻrovnomani Davlat xizmatlari markazlari yoki” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “issiqlikdan foydalanish qurilmalari va issiqlik tarmoqlarini bildirishnoma” soʻzlari “soʻrovnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishni takroran koʻrib chiqishda “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarni keltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, Dalolatnomani imzolashda avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablarning keltirilishi bundan mustasno”;
31-banddagi “bildirishnomani” soʻzi “soʻrovnomani” soʻzi bilan almashtirilsin;
35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgach real vaqt rejimida uni issiqlik taʼminoti korxonasiga issiqlik energiyasini hisobga olish priborini plombalash va issiqlik taʼminoti shartnomasini tuzish uchun yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma avtomatik tarzda issiqlik taʼminoti korxonasiga issiqlik energiyasini hisobga olish priborini plombalash va issiqlik taʼminoti shartnomasini tuzish uchun yuboriladi.
Isteʼmolchilarda abonentning shaxsiy raqami shakllantirilishi talab etilsa, Issiqlik taʼminoti korxonasi tomonidan yangi abonent raqami issiqlik taʼminoti shartnomasida koʻrsatiladi. Shuningdek, isteʼmolchilar shakllantirilgan abonentning shaxsiy raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni YIDXP orqali yuridik shaxslar uchun — STIRni, jismoniy shaxslar uchun — pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlarni (pasport seriyasi va raqami), JShShIRni yoki kadastr raqamlaridan birini kiritish yoʻli bilan aniqlashlari mumkin”;
37-bandda :
birinchi xatboshidagi “elektr” soʻzi “issiqlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Bir vaqtning oʻzida issiqlik taʼminoti korxonasi hisobga olish tizimini plombalash kunida mazkur Reglamentga 8-ilovaga muvofiq shakldagi Dalolatnomani rasmiylashtiradi va uni YIDXP orqali “Oʻzenergoinspeksiya”, qurilish-montaj va ishga tushirish-sozlash tashkilotlari bilan kelishadi”;
uchinchi xatboshidagi “imzolashning kelishilgan sanasi” soʻzlari “imzolanishi” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “kundan” soʻzi “muddatdan” soʻzi bilan almashtirilsin;
38-banddagi “bir soat ichida” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
45-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Texnik shartlarni ishlab chiqish va berish, shuningdek, tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini taqdim etish 1-bosqich Isteʼmolchi 1. Issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Texnik shartlarni ishlab chiqish uchun soʻrovnomani issiqlik taʼminoti korxonasiga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich Issiqlik taʼminoti korxonasi 1. Texnik shartlarni ishlab chiqish va Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) yuborish. 2. Loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha oʻzining tijorat takliflarini va shartnomalar loyihalarini yuborish. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP QR-kod qoʻyilgan texnik shartlarni, shuningdek, issiqlik taʼminoti korxonasining qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini isteʼmolchiga berish. Real vaqt rejimida II. Isteʼmolchilarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash 1-bosqich Isteʼmolchi Issiqlik taʼminoti loyihasini ishlab chiqish uchun loyihalash tashkilotlari bilan loyihalash ishlarini bajarish boʻyicha shartnomalar tuzish. Xohishiga koʻra (texnik shartlarni olgandan soʻng) 2-bosqich Loyihalash tashkilotlari Issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha loyihalash ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 3-bosqich Loyihalash tashkiloti Issiqlik taʼminoti loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPda soʻrovnomani toʻldirish. Xohishiga koʻra (loyihalash ishlari amalga oshirilgandan soʻng) 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnomani issiqlik taʼminoti loyihasini kelishish uchun issiqlik taʼminoti korxonasiga yuborish. Real vaqt rejimida 5-bosqich Issiqlik taʼminoti korxonasi 1. Issiqlik taʼminoti loyihasini koʻrib chiqish. 2. Issiqlik taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida QR-kod qoʻyilgan xulosani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali loyihalash tashkilotiga yuborish. 3 ish kuni mobaynida 6-bosqich Isteʼmolchi Issiqlik taʼminoti korxonasi yoki boshqa qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari bilan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuzish. Xohishiga koʻra (loyiha kelishilgandan soʻng) 7-bosqich Issiqlik taʼminoti korxonasi yoki boshqa qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari Issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda III. Isteʼmolchilarning issiqlikdan foydalanish qurilmalari va issiqlik tarmoqlarini ishga tushirish uchun dalolatnoma rasmiylashtirish 1-bosqich Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari Isteʼmolchilarning issiqlikdan foydalanish qurilmalari va issiqlik tarmoqlarini ishga tushirish uchun YIDXPda soʻrovnomani toʻldirish. Xohishiga koʻra (qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari tugaganidan soʻng) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnomani isteʼmolchilarning issiqlikdan foydalanish qurilmalari va issiqlik tarmoqlarini ishga tushirish uchun “Oʻzenergoinspeksiya”ga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich “Oʻzenergoinspeksiya” 1. Joyning oʻziga chiqib qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari qonun hujjatlarida belgilangan talablar va texnik shartlarga muvofiqligini oʻrganish, shuningdek, issiqlikdan foydalanish qurilmalarini soz holda saqlashga tayyorlangan issiqlik-texnik xodimlarning mavjudligini tekshirish. 2. Issiqlikdan foydalanish qurilmalarini ishga tushirish uchun QR-kod qoʻyilgan dalolatnomani rasmiylashtirish. 3. QR-kod qoʻyilgan dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yoki YIDXP orqali qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlariga yuborish. 2 ish kuni mobaynida ”;
2-ilovada :
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot”dan 3-band chiqarib tashlansin;
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot”dan 3-band chiqarib tashlansin;
“II. Ulanayotgan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot”ning 5-bandida:
birinchi xatboshidan “issiqlikdan foydalanish qurilmalari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
3 — 6 ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
____________________ ____________________ (sana) (raqam) Issiqlik taʼminoti loyihasini issiqlik taʼminoti korxonasi bilan kelishish uchun SUROVNOMA I. Kelishilayotgan gaz taʼminoti loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: Loyiha tashkilotining nomi: Telefon raqami: II. Ilova qilinadigan hujjatlar: Issiqlik taʼminoti loyihasi:
Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
__________________ __________________ (sana) (raqam) Isteʼmolchining issiqlikdan foydalanish qurilmalari va issiqlik tarmoqlari ekspluatatsiya qilish uchun SUROVNOMA I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1, F.I.O.: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Obyekt toʻgʻrisida maʼlumot: Issiqlik tarmoqlari ekspluatatsiya qilinadigan obyekt joylashuvi (indeks, manzil, moʻljal):
Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ENERGETIKA VAZIRLIGI HUZURIDAGI ELEKTR ENERGETIKADA NAZORAT INSPEKSIYASI _________________________________________________________ Issiqlik taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida XULOSA 20___ y. “___” ariza raqami: ______________ _______________________________ning _________________-sonli arizasiga (arizachining nomi yoki F.I. O.) (ariza raqami) muvofiq __________________________________________ manzilida (obyektning manzili) joylashgan obyekt boʻyicha issiqlik taʼminoti loyihasi kelishildi. Hujjatning Haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Yuridik va jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
_____________________ _____________________ (sana) (raqam) Issiqlik energiyasini hisobga olish priborini plombalash va issiqlik taʼminoti shartnomasini tuzish uchun SUROVNOMA I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs tOʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Issiqlik taʼminoti ulanadigan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Obyektning manzili: 2. Abonentning shaxsiy raqami shakllantirilsinmi? Ha (abonentning shaxsiy raqami mavjud emas) Yoʻq (abonentning shaxsiy raqami mavjud) ”;
7-ilovada :
nomidagi “BAYoNNOMASI” soʻzi “DALOLATNOMASI” soʻzi bilan almashtirilsin;
birinchi xatboshidagi “Bayonnoma” soʻzi “Dalolatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;
8-ilovada :
““TASDIQLAYMAN” _______________________________________ Issiqlik taʼminoti korxonasi rahbarining F.I.O.) 20_____ y. “____” ________________”
jumlasi chiqarib tashlansin;
v) Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
2-banddan toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
5-bandda :
“a” kichik bandining beshinchi xatboshisidagi “plombalashda ishtirok etadi” soʻzlari “plombalashni amalga oshiradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
6-bandda :
birinchi xatboshidan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Quyidagi hollarda texnik shartlar, suv taʼminoti loyihasini ishlab chiqish va kelishish talab etilmaydi:
maishiy isteʼmolchilar uchun xonadonlar, shaxsiy uy-joylar, dala hovlilar, yordamchi xoʻjaliklar va shaxsiy foydalaniladigan tomorqa bogʻ obyektlarida;
koʻchmas mulk obyekti boʻyicha birlamchi texnik shart mavjud boʻlib begonalashtirilganda;
fuqaroning familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganda;
tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli va (yoki) firma nomi oʻzgarganda;
ulanish nuqtalari oʻzgarganda, suvdan foydalanish hajmlari oʻzgarmasdan ishlab chiqarish faoliyati turlari oʻzgarganda.
Bunday hollarda, Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi) orqali faqat hisobga olish tizimini oʻrnatish, plombalash va suv taʼminoti shartnomasini tuzish uchun murojaat qilinadi. Agar qurilish montaj ishlari va hisobga olish pribori oʻrnatilishi talab etilmasa, SQKX tashkiloti tomonidan isteʼmolchiga tizim orqali faqat suv taʼminoti shartnomasi yuboriladi”;
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Isteʼmolchilar suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulanish uchun texnik shart olishga Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi”;
9-bandda :
uchinchi — oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq SQKX tashkilotining bank hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq SQKX tashkilotining bank hisob varagʻiga oʻtkaziladi”;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Soʻrovnomada suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash isteʼmolining yuklama hajmi notoʻgʻri koʻrsatilgan taqdirda, SQKX tashkiloti xodimlari obyektni joyiga chiqib oʻrganadilar yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlanib, obyektning ehtiyojiga aniqlik kiritgan holda yuklama hajmini aniqlaydilar.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi”;
15-bandning birinchi xatboshisidagi “toʻldirilgan vaqtdan boshlab bir soat mobaynida” soʻzlari “toʻldirilgach real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandda :
birinchi xatboshidagi “mobaynida” soʻzidan keyin “QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda, SQKX tashkiloti oʻzining tijorat takliflari hamda shartnomalari loyihalarida loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirishning muddatlari va xarajatlarining kalkulatsiyasini aniq koʻrsatadi”;
uchinchi xatboshidagi “bir soat mobaynida texnik shartlarga oʻzining muhrini bosib” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Loyihalash tashkiloti loyihalash ishlarini amalga oshirganidan soʻng suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi. Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazi xodimi loyihalash tashkiloti nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa loyihalash tashkiloti mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va uni oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi”;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. SQKX tashkiloti soʻrovnoma tushganidan soʻng uch ish kuni mobaynida suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini kelishadi va kelishish natijalari yuzasidan ushbu Reglamentning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi yoki rad etishning aniq asoslari va qonunchilik normalarini koʻrsatgan holda kelishishni rad etadi.
Kelishilgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasi qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun asos hisoblanadi.
SQKX tashkiloti QR-kodli xulosa tasdiqlangan kuni Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki loyihalash tashkilotiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali xulosani elektron shaklda yuboradi.
Xulosani tasdiqlash SQKX tashkilotining ERIsi bilan amalga oshiriladi”;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. QR-kodli xulosa tasdiqlangach SQKX tomonidan avtomatik ravishda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki loyihalash tashkilotiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.
Agar SQKX tomonidan belgilangan muddatlarda xulosa rasmiylashtirilmasa yoxud asoslantirilgan rad javobi berilmasa, ijobiy xulosa tizimda avtomatik tarzda shakllanadi va tasdiqlanadi hamda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (YIDXP orqali murojaat qilganda) yuboriladi.
Bunda berilgan xulosa uchun javobgarlik SQKX tashkiloti zimmasiga yuklatiladi”;
26-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Isteʼmolchilar qurilish-montaj ishlarini (tegishli litsenziyaga ega boʻlish sharti bilan) mustaqil ravishda (xoʻjalik usulida) ham amalga oshirishlari mumkin”;
31 va 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni SQKX tashkilotiga suvni hisobga olish priborini plombalash va suv taʼminoti shartnomasini tuzish uchun yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda soʻrovnoma avtomatik tarzda SQKX tashkilotiga yuboriladi.
Isteʼmolchilarda abonentning shaxsiy raqami shakllantirilishi talab etilsa, SQKX tashkiloti tomonidan yangi abonent raqami suv taʼminoti shartnomasida koʻrsatiladi. Shuningdek, isteʼmolchilar shakllantirilgan abonentning shaxsiy raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni YIDXP orqali yuridik shaxslar uchun — STIRni, jismoniy shaxslar uchun — pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlarni (pasport seriyasi va raqami), JShShIRni yoki kadastr raqamlaridan birini kiritish yoʻli bilan ham aniqlashlari mumkin.
32. SQKX tashkiloti soʻrovnoma tushgan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida joyning oʻziga chiqib, tabiiy suvni hisobga olish priborini plombalash ishlarini amalga oshiradi va bu haqda ikki nusxada isteʼmolchi yoki uning vakili ishtirokida dalolatnoma tuzadi”;
33-banddan “Byuro” va “bir nusxasini” soʻzlari chiqarib tashlansin;
34-banddagi “soʻng bir soat ichida” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
40-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
41-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Texnik shartlarni ishlab chiqish va berish, shuningdek, tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini taqdim etish 1-bosqich Isteʼmolchi 1. Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Texnik shartlarni ishlab chiqish uchun soʻrovnomani SQKX tashkilotiga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich SQKX tashkiloti 1. Texnik shartlarni ishlab chiqish va Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) yuborish. 2. Loyihalash va qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish boʻyicha oʻzining tijorat takliflarini va shartnomalar loyihalarini yuborish. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod qoʻyilgan texnik shartlarni, shuningdek, SQKX tashkilotining loyihalash va qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish boʻyicha tijorat takliflari va shartnomalar loyihalarini isteʼmolchiga berish. Real vaqt rejimida II. Isteʼmolchilarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash 1-bosqich Isteʼmolchi Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini ishlab chiqish uchun SQKX tashkiloti yoki boshqa loyihalash tashkilotlari bilan loyihalash ishlarini bajarish boʻyicha shartnomalar tuzish. Xohishiga koʻra (texnik shartlarni olgandan soʻng) 2-bosqich SQKX tashkiloti yoki boshqa loyihalash tashkilotlari Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha loyihalash ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 3-bosqich Loyihalash tashkiloti Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini kelishish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPda soʻrovnomani toʻldirish. Xohishiga koʻra (loyihalash ishlari amalga oshirilgandan soʻng) 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnomani suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini kelishish uchun SQKX tashkilotiga yuborish. Real vaqt rejimida 5-bosqich SQKX tashkiloti 1. Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini taʼminoti loyihasini koʻrib chiqish. 2. Kelishilgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasi kelishilganligi haqida QR-kod qoʻyilgan xulosani Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali loyihalash tashkilotiga yuborish. 3 ish kuni mobaynida 6-bosqich Isteʼmolchi SQKX tashkiloti yoki boshqa qurilish-montaj tashkilotlari bilan qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuzish. Xohishiga koʻra (loyiha kelishilgandan soʻng) 7-bosqich Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash yoki boshqa qurilish-montaj tashkilotlari Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda III. Suvni hisobga olish priborini plombalash, suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani tuzish hamda suvni yetkazib berish va oqova suvlarini qabul qilish 1-bosqich Isteʼmolchi Suvni hisobga olish priborini plombalash hamda suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani tuzish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki YIDXP orqali murojaat qilish. Xohishiga koʻra (qurilish-montaj ishlari tugatilganidan soʻng) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Suvni hisobga olish priborini plombalash hamda suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani tuzish uchun soʻrovnomani SQKX tashkilotiga yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich SQKX tashkiloti 1. Suvni hisobga olish priborini joyning oʻziga chiqib plombalash. 2. Davlat xizmatlari markaziga yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali rasmiylashtirilgan va plombalanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani yuborish. 2 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Isteʼmolchini suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisida axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilish. Real vaqt rejimida 5-bosqich Isteʼmolchi 1. Rasmiylashtirilgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani SQKX tashkilotiga Davlat xizmatlari markazi tomonidan yoki isteʼmolchi tomonidan YIDXP orqali yuborish. 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich SQKX tashkiloti Suvni yetkazib berish va oqova suvlarini qabul qilishni amalga oshirish. Isteʼmolchi tomonidan oldindan toʻlov amalga oshirilgan kuni ”;
2-ilovada :
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:” va “I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:”dan 3-bandlar chiqarib tashlansin;
“II. Ulanayotgan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot:”dan 2-band chiqarib tashlansin;
3 va 4-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
_________________ _________________ (sana) (raqam) Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasini kelishish uchun SOʻROVNOMA I. Kelishilayotgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: Loyiha tashkilotining nomi: Telefon raqami: II. Ilova qilinadigan hujjatlar: Suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasi:
Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
_________________ _________________ (sana) (raqam) Suvni hisobga olish priborini plombalash hamda suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani tuzish uchun SOʻROVNOMA I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Suvga ulanadigan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Obyektning manzili: 2. Abonentning shaxsiy raqami shakllantirilsinmi? Xa (abonentning shaxsiy raqami mavjud emas) Yoʻq (abonentning shaxsiy raqami mavjud) ”;
quyidagi mazmundagi 5-ilova bilan toʻldirilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
(rasmiy blankada) “Oʻzsuvtaʼminot” AJning __________________ SQKX tashkiloti korxonasi tomonidan suv taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida XULOSA 20____ y. “____” ariza raqami: _______ _________________________________ning ______ __ ___-son arizasiga (arizachining nomi yoki F.I. O.) (ariza raqami) muvofiq __________________________________________ manzilida (obyektning manzili) joylashgan obyekt boʻyicha suv taʼminoti loyihasi kelishildi. Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod ”:
2. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichlarni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi 698-son qarorida :
a) 3-banddagi “faqat” soʻzi “taʼminotchi korxonalarga bevosita hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
6 va 7-bandlardan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini(hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
2-bandda :
“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) hududiy elektr tarmoqlari korxonasi (keyingi oʻrinlarda HETK deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda metrologiya xizmati deb ataladi) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamgʻa (plomba) qoʻyishni taʼminlaydi;”;
“b” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
4-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
8-banddan “Byuroni xabardor qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan (maishiy ehtiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslardan tashqari) va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
HETKdan (maishiy ehtiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi jismoniy shaxslar uchun) bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda oʻlchash vositalarini, hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Maishiy isteʼmolchilar va tadbirkorlik subyektlari uchun elektr energiyasini hisobga olish priborlarini yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish xarajatlari hududiy elektr tarmoqlari korxonasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HETK mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HETK mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) HETKka toʻgʻridan toʻgʻri murojaat qilinganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda, yigʻimlar summasi toʻliq ravishda HGTT ning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalarini metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar HETK hisobidan amalga oshiriladi”;
17-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18.Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlovning amalga oshirilmaganligi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, HETK xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib aniqlik kiritiladi”;
20-bandda :
birinchi xatboshidagi “20 daqiqa ichida HETK va Byuroga” soʻzlari “real vaqt rejimida HETKga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “HETK va Byuroga” soʻzlari “HETKga” soʻzi bilan almashtirilsin;
21 — 23 , 30-bandlardan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
25-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “20 daqiqa ichida” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan, “HETK va Byuroga” soʻzlari “HETK ga” soʻzi bilan almashtirilsin;
29-bandda :
birinchi xatboshidan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmunda ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda HETK plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
31-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
32-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi soʻzlari chiqarib tashlansin”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Elektr energiyani hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Elektr energiyasini hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani HETKga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich HETK Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini HETKdan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlab, HETKga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich HETK Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich HETK Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgorda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich HETK Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida ”;
3 — 6-ilovalardan
“va vakil ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,” (Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlimi nomi, lavozimi, F.I.Sh.) hamda “Byuro xodimi: _______________ ___ __________________________________________” ��(imzo) (F.I.Sh.) soʻzlari chiqarib tashlansin;
3 va 5-ilovalardan “Eslatma. Mazkur dalolatnoma 2 ish kun ichida Billing tizimiga kiritish uchun Byuroning tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etilishi shart” jumlasi chiqarib tashlansin;
v) Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
2-bandda :
“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) hududiy gaz taʼminoti tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda HGTT deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda — metrologiya xizmati) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamgʻa (plomba) qoʻyish taʼminlaydi;”;
“b” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
3-band quyidagi mazmunda xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tabiiy gazni hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimiga mos keladigan hisobga olish asboblari boʻlmaganda, HGTTlarni tabiiy gaz tarmoqlariga hamda isteʼmolchilar va subisteʼmolchilarni gaz tarmoqlariga ulash taqiqlanadi”;
4-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
8-banddan “Byuroni xabardor qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigim undiriladi.
Bunda hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar HGTTning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HGTT mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar HGTTning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari HGTT mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) hududiy gaz taʼminoti tashkilotlariga toʻgʻridan toʻgʻri murojaat qilinganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda, yigʻimlar summasi toʻliq ravishda HGTTning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalarini metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar HGTT hisobidan amalga oshiriladi”;
18-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, HGTT xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib maʼlumotlarga aniqlik kiritiladi”;
20-banddagi “20 daqiqa ichida HGTT va Byuroga” soʻzlari “real vaqt rejimida HGTTga” soʻzlari bilan, “HGTT va Byuroga” soʻzlari “HGTTga” soʻzi bilan almashtirilsin;
21 — 23-bandlardan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
25-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “20 daqiqa ichida” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan, “HGTT va Byuroga,” soʻzlari “HGTTga” soʻzi bilan almashtirilsin;
29-bandda :
birinchi xatboshidan “va Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmunda ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda HGTT plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
30-banddan “va Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
31-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Tabiiy gazni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani HGTT ga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich HGTT Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini HGTTdan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, HGTTga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich HGTT Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich HGTT Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgorda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich HGTT Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida ”;
3 — 6-ilovalardan
“va vakil ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,” (Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlimi nomi, lavozimi, F.I.Sh.) hamda “Byuro xodimi: ________________ __ __________________________________________” (imzo) (F.I.Sh.) soʻzlari chiqarib tashlansin;
“Eslatma. Mazkur dalolatnoma 2 ish kun ichida Billing tizimiga kiritish uchun Byuroning tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etilishi shart” jumlasi chiqarib tashlansin;
“gaz taʼminoti korxonasi” soʻzlari “gaz taʼminoti tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
2-bandda :
“a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) Suv taʼminoti korxonalari yoki hududiy Issiqlik taʼminoti korxonasi (keyingi oʻrinlarda taʼminotchi korxona deb ataladi) — hisobga olish uskunalarini yechish va oʻrnatishni, yechilgan hisobga olish uskunalarini akkreditatsiya qilingan metrologiya xizmatlarida (keyingi oʻrinlarda metrologiya xizmati deb ataladi) qiyoslashdan oʻtkazishga taqdim etish ishlarining amalga oshirilishini hamda hisobga olish uskunalariga tamga (plomba) qoʻyishni taʼminlaydi;”;
“b” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
6-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
8-banddan “Byuroni xabardor qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun:
a) Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida yigim undiriladi.
Bunda hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha bir vaqtda murojaat qilinganda yigʻim summasi bir marta undiriladi.
Hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish nazarda tutilmagan hollarda yechish yoki oʻrnatish uchun yigʻim undirilmaydi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari taʼminotchi korxona mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
YIDXP orqali murojaat etilganda:
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — metrologiya xizmatining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi (agar hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) qiyoslashdan oʻtkazish boʻyicha murojaat qilinganda);
qolgan mablagʻlar taʼminotchi korxonaning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda, jismoniy shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarning hisobga olish uskunalarini zaruratga koʻra taʼmirlash yoki yangisiga almashtirish xarajatlari taʼminotchi korxona mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
b) taʼminotchi korxonalarga toʻgʻridan toʻgʻri murojaat qilinganda, qiyoslashdan oʻtkazish uchun:
jismoniy shaxslardan va yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 16 foizi;
yuridik shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Bunda, yigʻimlar summasi toʻliq ravishda taʼminotchi korxonaning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Isteʼmolchilarning hisobga olish uskunalarini metrologiya xizmati tomonidan qiyoslovdan oʻtkazilganligi uchun toʻlovlar taʼminotchi korxona hisobidan amalga oshiriladi”;
17-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
18-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada hisobga olish uskunasi bilan bogʻliq maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi aniqlangan taqdirda, soʻrovnoma rad etilmaydi. Bunda, taʼminotchi korxona xodimlari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami orqali ariza beruvchi bilan bogʻlangan holda yoki joyiga chiqib ushbu maʼlumotlarga aniqlik kiritiladi”;
20-banddagi “20 daqiqa ichida taʼminotchi korxona va Byuroga” soʻzlari “real vaqt rejimida taʼminotchi korxonaga” soʻzlari bilan, “taʼminot tashkilotiga va Byuroga” soʻzlari “taʼminotchi korxonaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-band , 23-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari va 30-banddan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
22-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Taʼminotchi korxona xodimlari soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 5 ish kuni ichida talabgor bilan kelishib, uning ishtirokida mazkur Reglamentga 3-4-ilovalarga muvofiq shaklda tegishli dalolatnomani 2 nusxada tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib oladi. Dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda, ikkinchi nusxasi taʼminotchi korxona xodimida qoldiriladi.”;
25-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “20 daqiqa ichida” soʻzlari “real vaqt rejimida” soʻzlari bilan, “taʼminotchi korxona va Byuroga” soʻzlari “taʼminotchi korxonaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-bandda :
birinchi xatboshidan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmunda ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar hisobga olish uskunalarini faqat yechish va (yoki) oʻrnatish (qiyoslashdan oʻtkazmasdan) talab etilganda taʼminotchi korxona plomba qoʻyishni hisoblagich oʻrnatilgandan soʻng bir vaqtda amalga oshiradi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin hamda uchinchi xatboshidan “va Byuro” soʻzlari chiqarib tashlansin;
31-banddan “Byuro” soʻzi chiqarib tashlansin;
32-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish 1-bosqich Talabgor 1. Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtish. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 2. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunasini (hisoblagichni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish uchun soʻrovnomani taʼminotchi korxonaga (qiyoslashdan oʻtkazish uchun metrologiya xizmatiga ham) yuborish. Real vaqt rejimida II. Hisobga olish uskunalarini yechish tartibi 1-bosqich Taʼminotchi korxona Talabgor bilan kelishilgan vaqtda, uning ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzgan holda hisobga olish uskunasini yechib olish. 5 ish kuni mobaynida III. Hisobga olish uskunalarini qiyoslashdan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Metrologik xizmat 1. Hisobga olish uskunasini taʼminotchi korxonadan qabul qilib olish va qiyoslashdan oʻtkazish. 1. 3 ish kuni mobaynida 2. Sertifikat yoki xabarnoma rasmiylashtirilgandan soʻng ularni elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, taʼminotchi korxonaga shuningdek, Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki YIDXP orqali talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) elektron shaklda yuborish. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich Taʼminotchi korxona Sertifikat yoki xabarnoma kelib tushganidan soʻng hisobga olish uskunasini metrologiya xizmatidan olib ketish. 2 ish kuni mobaynida IV. Hisobga olish uskunalarini oʻrnatish tartibi 1-bosqich Taʼminotchi korxona Talabgor bilan kelishilgan vaqtda soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga borib, hisobga olish uskunasini oʻrnatib berish va uch nusxada tegishli dalolatnoma tuzgan holda plombalash, dalolatnomaning bir nusxasini talabgOrda qoldirish. 3 ish kuni mobaynida 2-bosqich Taʼminotchi korxona Xizmat koʻrsatish yakunlanganligi haqida xabardor qilish uchun hisobga olish uskunasi oʻrnatilganligi haqidagi dalolatnomani Davlat xizmatlari markazlariga yuborish. 1 ish kuni mobaynida ”;
3 — 6-ilovalardan
“va vakil ________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________,” (Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlimi nomi, lavozimi, F.I.Sh.) hamda “Byuro xodimi: _______________ ___ __________________________________________” (imzo) (F.I.Sh.) soʻzlari chiqarib tashlansin;
3 va 5-ilovalardan “Eslatma. Mazkur dalolatnoma 2 ish kun ichida Billing tizimiga kiritish uchun Byuroning tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etilishi shart” jumlasi chiqarib tashlansin;
4 va 6-ilovalardan “Eslatma. Mazkur dalolatnoma 2 ish kun ichida Fossa tizimiga kiritish uchun Byuroning tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etilishi shart” jumlasi chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini elektr tarmoqlariga ulash tartibini soddalashtirish va biznes muhitini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-fevraldagi 111-son qarorining 6-bandida :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 21-iyun,
340-son