📅 2022-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 21 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:
ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби;
субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;
субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби;
б) Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори;
субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;
субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби.
3. Белгилансинки:
ҳар бир талабгорга ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган (ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ёки асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун) субсидиянинг фақат бир тури бир марта ажратилади;
субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун — 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили — 10 январдан қабул қилинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
а) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин ҳамда келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
субсидия олиш учун аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали юбориш бўйича электрон давлат хизматини ишга туширсин;
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шу жумладан, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ЯИДХПга уланишини ҳамда уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
в) 2022 йил 1 августга қадар ўз маблағлари ҳисобидан халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими негизида «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимини яратиш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси электрон базаларни интеграция қилиш таъминлангунига қадар касб-ҳунар, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари бўлган нодавлат таълим ташкилотлари реестрини шакллантирсин ва уни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан доимий равишда ушбу ёшлар учун мамлакатимиздаги маданий мерос объектларига саёҳатлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
касб-ҳунарга ўргатиш — ногиронлиги бўлган ёшларни тегишли йўналиш бўйича зарур билим, малака ва касбий кўникмага эга бўлиши учун ўқув дастурлари асосида касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
нодавлат таълим ташкилоти — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, ногиронлиги бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилоти;
шартнома — касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган битим. Бунда шартномада ўқув курси муддати ва курс учун ҳар ойлик ва умумий тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим;
ўқиш харажати учун субсидия — ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти ҳамда ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун ажратиладиган субсидия;
яшаш ва транспорт харажати учун субсидия — ногиронлиги бўлган ёшларга уларнинг нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўрганиши, уларда касбий кўникмаларнинг шакллантирилиши, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиши даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ажратиладиган субсидия.
3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.
Ўқиш харажатлари учун ҳар ойда ажратиладиган субсидия миқдори:
касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти учун БҲМнинг беш бараваридан;
умумтаълим фанлари учун БҲМнинг уч бараваридан;
хорижий тилларни ўргатиш учун БҲМнинг уч бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.
Бунда ариза берувчига фақат бир турдаги ўқув курсида 12 ойдан ошмаган муддатда ўқиш учун субсидия ажратилади.
Транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори, шу жумладан йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 фоизидан ошмаслиги лозим.
Бунда километр миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда — кўп томонга, километр миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолларда — кам томонга яхлитланади.
Яшаш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори бир суткада ижарада яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим.
4. Ушбу Регламент қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида белгиланган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.
Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.
Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
Муқаддам ҳудудий ёки туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилган ариза берувчиларга ушбу Регламентга мувофиқ ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия ажратилмайди, олий таълим ташкилотидаги ўқиши учун тўлов-контракт суммаси тўлаб берилган талабалар бундан мустасно.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби
7. Ўқиш харажати учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Агентлик томонидан ўқиш харажати учун субсидия тайинланган ариза берувчиларга яшаш ва транспорт харажати учун субсидия мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ схема асосида ажратилади.
Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган ушбу субсидиянинг миқдори ўқитиш харажати учун ажратиладиган субсидиянинг жами миқдорини қўшган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
8. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ сўровномаларни электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
б) яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
транспорт харажатларини қоплаш сўралганда — йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда);
яшаш харажатларини қоплаш сўралганда — ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда). Бунда ижара шартномасида кўрсатилган уй манзили нодавлат таълим ташкилоти жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бўлиши керак (Тошкент шаҳри ҳудуди бундан мустасно).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
10. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.
11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
12. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
16. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:
а) ўқиш харажатлари учун:
ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;
ариза берувчи руҳий касалликларга чалинган беморлар рўйхатида, шунингдек, наркология диспансери ҳисобида турмаса;
ариза берувчида ногиронлик мавжуд бўлса;
ариза берувчи ўқиш истагида бўлган нодавлат таълим ташкилотида тегишли йўналиш бўйича ўқитиш ваколати мавжуд бўлса;
шартноманинг бир ойлик тўлов миқдори ва ўқиш давомийлиги ушбу Регламентнинг 3-бандида белгиланган суммалардан ва муддатдан ошмаса;
ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса;
б) яшаш ва транспорт харажатлари учун:
ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;
ариза берувчига Агентлик томонидан ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳақида СМС-хабарнома юборилган бўлса;
ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун сўралган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаса;
ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.
Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.
Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.
17. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик уч иш кунида:
ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборади;
нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини (ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатнашини) жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифасини юклайди.
18. Ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия олишга ҳужжат топширган ариза берувчига юборилган СМС-хабарнома уни нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш ва ўқишни бошлаши учун кафолат ҳисобланади.
Агар ариза берувчи ушбу СМС-хабарномани олган пайтдан бошлаб 90 кун ичида ўқитиш ҳақидаги шартномани туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига тақдим этмаса ва ушбу муддат ичида ўқишни бошламаса, унга субсидия ажратиш рад этилади.
19. Мониторинг натижасида маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборилади.
20. Нодавлат таълим ташкилоти ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборади.
21. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими икки иш кунида ёшлар етакчисининг тавсияси ва нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб-фактурасини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берилган бўлса, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида таълим олган (яшаш ва (ёки) транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ариза берувчи яшаш ва (ёки) транспорт учун харажат қилган) бўлса, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
22. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида беш иш кунида қарор қабул қилади, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик:
ўқиш харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса — нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказади;
яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса ариза берувчининг банк картасига ўтказади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.
25. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
26. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиладиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари
Хорижий тиллар 1. Инглиз тили 2. Немис тили 3. Француз тили 4. Испан тили 5. Итальян тили 6. Турк тили 7. Корейс тили 8. Япон тили 9. Хитой тили 10. Араб тили 11. Форс тили 12. Ҳинд тили 13. Пушту тили 14. Дарий тили Умумтаълим фанлари 1. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) 2. Рус тили ва адабиёти 3. Тарих 4. Кимё 5. Биология 6. География 7. Математика 8. Физика 9. Информатика
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш харажатини қоплаш учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарни ўрганиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиш харажати учун субсидия ажратишни сўраб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради. Ўқишни бошлашдан олдин 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Тақдим этилган ҳужжатлар ва улардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади, бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборади ҳамда нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчисининг зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини мониторинг қилиш вазифасини юклайди. Тақдим этилган ҳужжатлар ёки улардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганда, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабарнома юборади. Ҳужжатлар келиб тушганидан сўнг 15 иш кунида Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг сўров хатига (ариза берувчи ва нодавлат таълим ташкилоти ва туман (шаҳар) ёшлари ишлари бўлими ўртасида тузилган ариза берувчини ўқитиш тўғрисидаги шартнома илова қилинган) асосан ўқитишнинг тўлиқ даври учун субсидия маблағларини туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг ҳисобварағига ўтказади. Ариза берувчига субсидия ажратилиши тасдиқлан гандан сўнг 5 иш кунида 4-босқич Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Ҳар ойлик ўқитиш хизмати кўрсатилгандан сўнг нодавлат таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ариза берувчига ўқитиш хизмати кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактура ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчисининг ариза берувчининг ўқишини мониторинг қилиш натижалари бўйича ижобий тавсиясига асосан субсидияни нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб боради. Ҳисоб-фактура ва ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг 3 иш кунида Ариза берувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолларда (ўқиш оралигида даволаниш учун вақтинча ўқишга бормаган ҳоллар бундан мустасно) ушбу ариза берувчининг ўқиш харажати учун ажратилган субсидия маблағларини Агентлик марказий аппаратининг тегишли ғазна ҳисобварағига қайтаради. Ариза берувчи ўқишни давом эттирмаслиги аниқланган пайтдан бошлаб 10 иш кунида
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (ЯИДХП) Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади. Ўқишни бошлагандан сўнг ҳар ой якуни бўйича 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги 1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади. 2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг тегишли жойда ижарада яшаши ва транспорт қатновини мониторинг қилиш вазифасини юклайди. Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида 3. Ариза берувчига ўқитиш харажатлари учун субсидия ажратилиши тасдиқланганда нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг сўров хатига яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия маблағларини тўлиқ миқдорда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг ҳисобрақамига ўтказади. 4-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси Ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатНашини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ҳар ойлик ўқиш даври якунида ариза берувчига субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақида тавсия тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборади. Беш иш кунида 5-босқич Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Маҳалладаги ёшлар етакчисининг субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиясига асосан субсидия тўлови маблағларини ариза берувчининг банк картасига ўтказиб боради. Ҳар ойлик ўқиш даври якунида
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўқиш харажати учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. Таълимни ташкил этувчи нодавлат таълим ташкилоти СТИР: (маълумот киритилади) 1.7. Ўқув курсининг тури: - 1.8. Ўқув курсининг умумий муддати: - 1.9. Ўқув курсининг бир ойлик тўлов миқдори: (маълумот киритилади) II. Ногиронлиги бўлган ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот: 2.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.: - 2.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами: - 2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.: - 2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.6. Ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат: (илова қилинади) 2.7. Телефон рақами: - 2.8. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 4а-ИЛОВА
Ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. Ариза берувчи таълим олаётган нодавлат таълим ташкилоти СТИР - 1.7. Ўқув курси тури - 1.8. Йўл харажатлари тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса) (илова қилинади) 1.9. Йўл харажатлари миқдори (маълумот киритилади) 1.10. Ижара шартномаси нусхаси (илова қилинади) 1.11. Ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома нусхаси (илова қилинади)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн олти ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия — камида бир ой давомида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат ёки диплом олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ажратиладиган субсидия.
3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.
4. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.
Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.
Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
Муқаддам ҳудудий ёки туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилган ариза берувчиларга ушбу регламентга мувофиқ асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилмайди.
5. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби
6. Асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
7. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида амалга оширилиши лозим.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат («pdf» ёки «jpg» форматда).
Бунда ўқиш даври бир ойдан кам бўлмаслиги, шунингдек, махсус сертификат уни берган ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.
10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
11. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
15. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:
ариза билан ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;
ариза берувчи руҳий касалликларга чалинган беморлар рўйхатида, шунингдек, наркология диспансери ҳисобида турмаса;
ариза берувчида ногиронлик мавжуд бўлса;
ариза берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган бўлса;
ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганига бир юз саксон кундан ошмаган бўлса;
махсус сертификатни тасдиқловчи ҳужжатда қайд этилган мутахассислик ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган фаолият тури билан мурожаатда сўралган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари мос бўлса;
ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.
Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда, Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.
Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.
16. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик икки иш кунида мурожаатдаги маълумотларнинг тўлиқ ва асосли эканлигини текшириш учун ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига йўналтиради.
17. Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги яна бир марта ўрганилиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборилади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
18. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаши ёки уни рад этиш тўғрисида уч иш кунида қарор қабул қилади, субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
19. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими келиб тушган субсидияни беш иш кунида ариза берувчининг мурожаатида кўрсатилган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун савдо ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Савдо ташкилотидан асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олади.
Бунда далолатнома маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан тузилиб, унда ариза берувчига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролининг номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилади.
Сотувчи, харидор ва маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан имзоланган далолатнома Агентликка топширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.
22. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади. Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, мурожаатни ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади. Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг икки иш кунида 4-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси Ариза берувчининг мурожаатидаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг беш иш кунида 5-босқич Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг икки иш кунида 6-босқич Ёшлар ишлари агентлиги 1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси келиб тушгандан сўнг уч иш кунида 7-босқич Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Субсидияни асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради. Субсидия келиб тушгандан сўнг беш иш кунида 8-босқич Ариза берувчи Реализация қилинган ташкилотдан асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида қабул қилади. Субсидия келиб тушгандан сўнг 9-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси 1. Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини қабул қилиш ва топшириш бўйича далолатномани тузади. 2. Далолатномани Ёшлар ишлари агентлигига топширади. Субсидия реализация қилувчи ташкилотга ўтказилгандан сўнг
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. Ариза берувчига махсус сертификат берган таълим ташкилоти СТИР: - 1.7. Ариза берувчи тугатган ўқув курси номи: - 1.8. Ариза берувчи харид қилмоқчи бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуроли номи: - 1.9. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат нусхаси: (илова қилинади) II. Ногиронлиги бўлган ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот: 2.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.: - 2.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами: - 2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.: - 2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.6. Ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат: (илова қилинади) 2.7. Телефон рақами: - 2.8. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июнь,
341-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
ROʻYXATI
SXEMASI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Nogironligi boʻlgan yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan shaxslarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning bandligiga koʻmaklashish hamda ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-dekabrdagi PQ-57-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan shaxslarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning bandligiga koʻmaklashish hamda ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-dekabrdagi PQ-57-son qarorining 5-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan har yili 500 nafargacha nogironligi boʻlgan yoshlarga bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda subsidiya ajratish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq:
oʻqish, yashash va transport xarajatlari uchun ajratiladigan subsidiya miqdorlari va ularni hisoblash tartibi;
subsidiya olish uchun topshiriladigan hujjatlar, ularni taqdim etish va koʻrib chiqish qoidalari;
talabgorlarga qoʻyiladigan talablar va subsidiya ajratish shartlari;
subsidiyani tayinlash va toʻlash tartibi;
b) Nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilish uchun ajratiladigan subsidiya miqdori;
subsidiya olish uchun topshiriladigan hujjatlar, ularni taqdim etish va koʻrib chiqish qoidalari;
talabgorlarga qoʻyiladigan talablar va subsidiya ajratish shartlari;
subsidiyani tayinlash va toʻlash tartibi.
3. Belgilansinki:
har bir talabgorga ushbu qarorga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan (oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun yoki asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun) subsidiyaning faqat bir turi bir marta ajratiladi;
subsidiya olish uchun arizalar joriy yil uchun — 2022-yil 1-avgustdan, 2023-yildan boshlab har yili — 10-yanvardan qabul qilinadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi:
a) Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda elektron davlat xizmatini joriy qilish boʻyicha texnik hujjatni ishlab chiqsin hamda kelishish va tasdiqlash uchun Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga kiritsin;
b) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
subsidiya olish uchun arizalarni Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali yuborish boʻyicha elektron davlat xizmatini ishga tushirsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralarning, shu jumladan, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining YIDXPga ulanishini hamda ularning axborot tizimlari oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin;
v) 2022-yil 1-avgustga qadar oʻz mablagʻlari hisobidan xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha yuqori ball (daraja) toʻplagan yoshlarga imtihon topshirish xarajatlarini kompensatsiya qilish haqida ariza beruvchilarning elektron reyestri axborot tizimi negizida “Yoshlar xizmatlari reyestri” axborot tizimini yaratish hamda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan koʻrsatiladigan barcha davlat xizmatlarini YIDXP bilan oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
5. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi elektron bazalarni integratsiya qilish taʼminlanguniga qadar kasb-hunar, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrgatish uchun litsenziya va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlari boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotlari reyestrini shakllantirsin va uni oʻz rasmiy veb-saytida eʼlon qilish hamda doimiy ravishda yangilab borish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi nogironligi boʻlgan yoshlarni ijtimoiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan doimiy ravishda ushbu yoshlar uchun mamlakatimizdagi madaniy meros obyektlariga sayohatlar tashkil etish choralarini koʻrsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyundagi 341-son qaroriga 1-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan nogironligi boʻlgan yoshlarga nodavlat taʼlim tashkilotlarida kasb-hunar oʻrgatish, ularda kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrgatish, zarur hollarda yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq subsidiya ajratishni soʻrab murojaat qilgan oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan (oʻttiz bir yoshga toʻlmagan) nogironligi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili);
kasb-hunarga oʻrgatish — nogironligi boʻlgan yoshlarni tegishli yoʻnalish boʻyicha zarur bilim, malaka va kasbiy koʻnikmaga ega boʻlishi uchun oʻquv dasturlari asosida kasbiy faoliyatga yoʻnaltirishga qaratilgan oʻqitish shakli;
nodavlat taʼlim tashkiloti — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼlim faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan, nogironligi boʻlgan yoshlarga kasb-hunar oʻrgatish, ularda kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrgatish faoliyatini amalga oshiruvchi nodavlat taʼlim tashkiloti;
shartnoma — kasb-hunarga oʻrgatish, kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrgatish toʻgʻrisida nodavlat taʼlim tashkiloti va ariza beruvchi oʻrtasida tuziladigan bitim. Bunda shartnomada oʻquv kursi muddati va kurs uchun har oylik va umumiy toʻlov miqdori, kursning jami davomiylik muddati koʻrsatilgan boʻlishi lozim;
oʻqish xarajati uchun subsidiya — nogironligi boʻlgan yoshlarga nodavlat taʼlim tashkilotlarida kasb-hunar oʻrgatish, ularda kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti hamda ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrgatish uchun ajratiladigan subsidiya;
yashash va transport xarajati uchun subsidiya — nogironligi boʻlgan yoshlarga ularning nodavlat taʼlim tashkilotlarida kasb-hunar oʻrganishi, ularda kasbiy koʻnikmalarning shakllantirilishi, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrganishi davrida yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun ajratiladigan subsidiya.
3. Ushbu Reglamentga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan nogironligi boʻlgan har bir yoshga uning talabiga muvofiq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda subsidiya ajratiladi.
Oʻqish xarajatlari uchun har oyda ajratiladigan subsidiya miqdori:
kasb-hunarga oʻrgatish, kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti uchun BHMning besh baravaridan;
umumtaʼlim fanlari uchun BHMning uch baravaridan;
xorijiy tillarni oʻrgatish uchun BHMning uch baravaridan koʻp boʻlmasligi lozim.
Bunda ariza beruvchiga faqat bir turdagi oʻquv kursida 12 oydan oshmagan muddatda oʻqish uchun subsidiya ajratiladi.
Transport xarajatlari uchun ajratiladigan subsidiya miqdori, shu jumladan yoʻl hujjatlari mavjud boʻlmaganda, har bir kilometrga bazaviy hisoblash miqdorining 0,2 foizidan oshmasligi lozim.
Bunda kilometr miqdori 500 metr va undan ortiq boʻlgan hollarda — koʻp tomonga, kilometr miqdori 500 metrdan kam boʻlgan hollarda — kam tomonga yaxlitlanadi.
Yashash xarajatlari uchun ajratiladigan subsidiya miqdori bir sutkada ijarada yashash uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizidan oshmasligi lozim.
4. Ushbu Reglament qoidalari Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qarorida belgilangan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
5. Subsidiya har yili arizalar topshirish ketma-ketligi boʻyicha ushbu Qaror talablariga toʻliq mos kelgan 500 nafar nogironligi boʻlgan shaxsga ajratiladi.
Joriy yilda 500 nafar talabgorga subsidiya ajratilgandan soʻng subsidiya berish uchun ariza qabul qilish toʻxtatiladi.
Subsidiya ajratilgunga qadar, biroq ketma-ketligi boʻyicha subsidiya ajratilgan talabgorlardan keyin ariza topshirgan shaxslar keyingi yil uchun roʻyxatga qoʻyilmaydi hamda subsidiya olish uchun kelgusi yilda yangidan murojaat qiladi.
Ajratilgan subsidiyalar soni haqidagi maʼlumotlar Agentlik tomonidan yoshlarportali.uz elektron platformasiga doimiy ravishda kiritib boriladi.
Muqaddam hududiy yoki tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratilgan ariza beruvchilarga ushbu Reglamentga muvofiq oʻqish, yashash va transport xarajatlari uchun subsidiya ajratilmaydi, oliy taʼlim tashkilotidagi oʻqishi uchun toʻlov-kontrakt summasi toʻlab berilgan talabalar bundan mustasno.
6. Davlat xizmatlari markazlari va Agentlik oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
2-bob. Subsidiya ajratish tartibi
7. Oʻqish xarajati uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
Agentlik tomonidan oʻqish xarajati uchun subsidiya tayinlangan ariza beruvchilarga yashash va transport xarajati uchun subsidiya mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq sxema asosida ajratiladi.
Bunda bir nafar ariza beruvchiga ajratiladigan ushbu subsidiyaning miqdori oʻqitish xarajati uchun ajratiladigan subsidiyaning jami miqdorini qoʻshgan holda bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmasligi lozim.
8. Ariza beruvchi subsidiya olish uchun istalgan davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
9. Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda — esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 4 va 4a-ilovalarga muvofiq soʻrovnomalarni elektron tarzda toʻldiradi va quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:
a) oʻqish xarajatlari uchun subsidiya olishda:
agar ariza oʻn olti yoshga toʻlmagan nogironligi boʻlgan bolaning qonuniy vakili tomonidan berilsa, uning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR)va bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
b) yashash va transport xarajatlari uchun subsidiya olishda:
transport xarajatlarini qoplash soʻralganda — yoʻl xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlarning elektron nusxalari (agar mavjud boʻlsa, “pdf” yoki “jpg” formatda);
yashash xarajatlarini qoplash soʻralganda — ijara shartnomasi va uning soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi bildirishnomaning elektron nusxasi (agar mavjud boʻlsa, “pdf” yoki “jpg” formatda). Bunda ijara shartnomasida koʻrsatilgan uy manzili nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan tuman (shahar) hududida joylashgan boʻlishi kerak (Toshkent shahri hududi bundan mustasno).
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim qilishni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
10. Nogironligi boʻlgan yoshlarning nogironligini tasdiqlovchi hujjatlar Agentlik tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlari orqali elektron shaklda olinadi.
11. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazlari tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.
12. Soʻrovnoma ERI yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.
13. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda Agentlikka elektron shaklda yuboriladi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
15. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.
16. Ariza Agentlik tomonidan oʻn besh ish kunida koʻrib chiqiladi hamda quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda, ariza beruvchi subsidiya ajratishning keyingi bosqichiga oʻtadi:
a) oʻqish xarajatlari uchun:
ariza bilan ushbu Reglamentning 9-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda;
ariza beruvchi ruhiy kasalliklarga chalingan bemorlar roʻyxatida, shuningdek, narkologiya dispanseri hisobida turmasa;
ariza beruvchida nogironlik mavjud boʻlsa;
ariza beruvchi oʻqish istagida boʻlgan nodavlat taʼlim tashkilotida tegishli yoʻnalish boʻyicha oʻqitish vakolati mavjud boʻlsa;
shartnomaning bir oylik toʻlov miqdori va oʻqish davomiyligi ushbu Reglamentning 3-bandida belgilangan summalardan va muddatdan oshmasa;
ariza beruvchi muqaddam ushbu qarorga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan subsidiyalardan birini olmagan boʻlsa;
b) yashash va transport xarajatlari uchun:
ariza bilan ushbu Reglamentning 9-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda;
ariza beruvchiga Agentlik tomonidan oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratish haqida SMS-xabarnoma yuborilgan boʻlsa;
oʻqish, yashash va transport xarajatlari uchun soʻralgan subsidiyaning miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmasa;
ariza beruvchi muqaddam ushbu qarorga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan subsidiyalardan birini olmagan boʻlsa.
Ariza beruvchi ushbu bandda belgilangan talablarga mos kelmaganda Agentlik tomonidan unga tegishli kamchiliklar koʻrsatilgan holda SMS-xabarnoma yuboriladi.
Ariza beruvchi SMS-xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf qilgan holda ushbu Reglamentda belgilangan tartibda subsidiya ajratishni soʻrab qayta murojaat qilishi mumkin.
17. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 16-bandida koʻrsatilgan talablarga mos kelganda Agentlik uch ish kunida:
ariza beruvchiga subsidiya ajratish haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi va bu haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi;
nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi mahallaning yoshlar yetakchisi zimmasiga ariza beruvchining nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqishini (ijara shartnomasida koʻrsatilgan manzilda yashashi, oʻqish joyiga tegishli transportda qatnashini) joyiga chiqqan holda monitoring qilish vazifasini yuklaydi.
18. Oʻqish xarajatlarini qoplash uchun subsidiya olishga hujjat topshirgan ariza beruvchiga yuborilgan SMS-xabarnoma uni nodavlat taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish va oʻqishni boshlashi uchun kafolat hisoblanadi.
Agar ariza beruvchi ushbu SMS-xabarnomani olgan paytdan boshlab 90 kun ichida oʻqitish haqidagi shartnomani tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga taqdim etmasa va ushbu muddat ichida oʻqishni boshlamasa, unga subsidiya ajratish rad etiladi.
19. Monitoring natijasida mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan besh ish kunida ariza beruvchiga subsidiya ajratish haqida tavsiya yoki ajratishni rad etish haqida xabarnoma tayyorlanadi hamda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga elektron shaklda yuboriladi.
20. Nodavlat taʼlim tashkiloti ariza beruvchini oʻqitish bilan bogʻliq xizmat koʻrsatilganligi toʻgʻrisida har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-kuniga qadar hisob-fakturani oʻzi joylashgan hududdagi tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga elektron shaklda yuboradi.
21. Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi ikki ish kunida yoshlar yetakchisining tavsiyasi va nodavlat taʼlim tashkilotining hisob-fakturasini ilova qilgan holda ariza beruvchiga tegishli subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida Agentlikka soʻrov yuboradi.
Mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan ariza beruvchiga subsidiya ajratishni rad etish haqida xabarnoma berilgan boʻlsa, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi va ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi.
Agar mahalladagi yoshlar yetakchisi ariza beruvchiga subsidiya ajratishni rad etish haqida asossiz ravishda xabarnoma bersa, ariza beruvchi nodavlat taʼlim tashkilotida taʼlim olgan (yashash va (yoki) transport xarajati uchun subsidiya ajratishni soʻrab murojaat qilgan ariza beruvchi yashash va (yoki) transport uchun xarajat qilgan) boʻlsa, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi uning murojaatini qanoatlantirish toʻgʻrisida tavsiya berish huquqiga ega boʻladi.
22. Soʻrov asosida Agentlik ariza beruvchiga subsidiyani toʻlash yoki toʻlashni rad etish toʻgʻrisida besh ish kunida qaror qabul qiladi, bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi hamda ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi.
Subsidiyani toʻlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda Agentlik:
oʻqish xarajatlari uchun subsidiyani tuman (shahar) boʻlimi hisobvaragʻiga, tuman (shahar) boʻlimi esa — nodavlat taʼlim tashkilotining hisobvaragʻiga oʻtkazadi;
yashash va transport xarajatlari uchun subsidiyani tuman (shahar) boʻlimi hisobvaragʻiga, tuman (shahar) boʻlimi esa ariza beruvchining bank kartasiga oʻtkazadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Ushbu Reglamentda belgilangan davlat xizmatini koʻrsatishda ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida ariza beruvchilar haqida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, tuman (shahar) adliya boʻlimlari ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy monitoring qilib boradi.
25. Ariza beruvchi ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
26. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oʻqish xarajatlari uchun subsidiya ajratiladigan xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari
Xorijiy tillar 1. Ingliz tili 2. Nemis tili 3. Fransuz tili 4. Ispan tili 5. Italyan tili 6. Turk tili 7. Koreys tili 8. Yapon tili 9. Xitoy tili 10. Arab tili 11. Fors tili 12. Hind tili 13. Pushtu tili 14. Dariy tili Umumtaʼlim fanlari 1. Ona tili va adabiyot (oʻzbek tili va adabiyoti, qoraqalpoq tili va adabiyoti) 2. Rus tili va adabiyoti 3. Tarix 4. Kimyo 5. Biologiya 6. Geografiya 7. Matematika 8. Fizika 9. Informatika
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish xarajatini qoplash uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Nogironligi boʻlgan yosh fuqaro Nodavlat taʼlim tashkilotlarida kasb-hunarni oʻrganish, kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, axborot texnologiyalari, kompyuterda dasturlash amaliyoti, umumtaʼlim fanlari va xorijiy tillarni oʻrganish xarajati uchun subsidiya ajratishni soʻrab tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtib murojaat qoldiradi. Oʻqishni boshlashdan oldin 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Taqdim etilgan hujjatlar va ulardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligi tasdiqlanganda ariza beruvchiga subsidiya ajratilishi haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi, bu haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi hamda nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi mahallaning yoshlar yetakchisining zimmasiga ariza beruvchining nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqishini monitoring qilish vazifasini yuklaydi. Taqdim etilgan hujjatlar yoki ulardagi maʼlumotlar toʻliq boʻlmaganda, bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi va ariza beruvchiga subsidiya ajratish rad etilganligi haqida SMS-xabarnoma yuboradi. Hujjatlar kelib tushganidan soʻng 15 ish kunida Nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimining soʻrov xatiga (ariza beruvchi va nodavlat taʼlim tashkiloti va tuman (shahar) yoshlari ishlari boʻlimi oʻrtasida tuzilgan ariza beruvchini oʻqitish toʻgʻrisidagi shartnoma ilova qilingan) asosan oʻqitishning toʻliq davri uchun subsidiya mablagʻlarini tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimining hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Ariza beruvchiga subsidiya ajratilishi tasdiqlan gandan soʻng 5 ish kunida 4-bosqich Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Har oylik oʻqitish xizmati koʻrsatilgandan soʻng nodavlat taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan ariza beruvchiga oʻqitish xizmati koʻrsatilganligi toʻgʻrisida hisob-faktura hamda mahalladagi yoshlar yetakchisining ariza beruvchining oʻqishini monitoring qilish natijalari boʻyicha ijobiy tavsiyasiga asosan subsidiyani nodavlat taʼlim tashkilotining hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi. Hisob-faktura va ijobiy xulosa kelib tushgandan soʻng 3 ish kunida Ariza beruvchi oʻqishni davom ettirmagan hollarda (oʻqish oraligida davolanish uchun vaqtincha oʻqishga bormagan hollar bundan mustasno) ushbu ariza beruvchining oʻqish xarajati uchun ajratilgan subsidiya mablagʻlarini Agentlik markaziy apparatining tegishli gʻazna hisobvaragʻiga qaytaradi. Ariza beruvchi oʻqishni davom ettirmasligi aniqlangan paytdan boshlab 10 ish kunida
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarga nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqish davrida yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Nogironligi boʻlgan yosh fuqaro Nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqish davrida yashash va transport xarajati uchun subsidiya ajratishni soʻrab Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (YIDXP) Yoshlar ishlari agentligiga bevosita ariza yuboradi. Oʻqishni boshlagandan soʻng har oy yakuni boʻyicha 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi 1. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar asosli ekanligi tasdiqlanganda, ariza beruvchiga subsidiya ajratilishi haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi va unga SMS-xabarnoma yuboradi. 2. Nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi mahallaning yoshlar yetakchisi zimmasiga ariza beruvchining tegishli joyda ijarada yashashi va transport qatnovini monitoring qilish vazifasini yuklaydi. Hujjatlar kelib tushgandan soʻng uch ish kunida 3. Ariza beruvchiga oʻqitish xarajatlari uchun subsidiya ajratilishi tasdiqlanganda nodavlat taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimining soʻrov xatiga yashash va transport xarajatlari uchun subsidiya mablagʻlarini toʻliq miqdorda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimining hisobraqamiga oʻtkazadi. 4-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi Ariza beruvchining ijara shartnomasida koʻrsatilgan manzilda yashashi, oʻqish joyiga tegishli transportda qatNashini joyiga chiqqan holda oʻrganadi. Har oylik oʻqish davri yakunida ariza beruvchiga subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish haqida tavsiya tayyorlaydi hamda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga elektron shaklda yuboradi. Besh ish kunida 5-bosqich Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Mahalladagi yoshlar yetakchisining subsidiya ajratish haqidagi tavsiyasiga asosan subsidiya toʻlovi mablagʻlarini ariza beruvchining bank kartasiga oʻtkazib boradi. Har oylik oʻqish davri yakunida
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oʻqish xarajati uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. Taʼlimni tashkil etuvchi nodavlat taʼlim tashkiloti STIR: (maʼlumot kiritiladi) 1.7. Oʻquv kursining turi: - 1.8. Oʻquv kursining umumiy muddati: - 1.9. Oʻquv kursining bir oylik toʻlov miqdori: (maʼlumot kiritiladi) II. Nogironligi boʻlgan oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs va uning qonuniy vakili haqidagi maʼlumot: 2.1. Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsning F.I.O.: - 2.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 2.3. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma raqami: - 2.4. Bolaning qonuniy vakili F.I.O.: - 2.5. Shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.6. Nogironligi boʻlgan bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat: (ilova qilinadi) 2.7. Telefon raqami: - 2.8. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika
Nogironligi boʻlgan yoshlarga oʻqish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 4a-ILOVA
Oʻqish davrida yashash va transport xarajatlari uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. Ariza beruvchi taʼlim olayotgan nodavlat taʼlim tashkiloti STIR - 1.7. Oʻquv kursi turi - 1.8. Yoʻl xarajatlari toʻlovlarini tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlsa) (ilova qilinadi) 1.9. Yoʻl xarajatlari miqdori (maʼlumot kiritiladi) 1.10. Ijara shartnomasi nusxasi (ilova qilinadi) 1.11. Ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqida bildirishnoma nusxasi (ilova qilinadi)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyundagi 341-son qaroriga 2-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash, malaka oshirish, tadbirkorlik va kasb-hunarga oʻrgatish kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, maxsus sertifikat olgan hamda tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan nogironligi boʻlgan yoshlarga Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq subsidiya ajratishni soʻrab murojaat qilgan oʻn olti yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan nogironligi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs;
asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya — kamida bir oy davomida kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash, malaka oshirish, tadbirkorlik va kasb-hunarga oʻrgatish kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, maxsus sertifikat yoki diplom olgan hamda tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollarini (motokultivatorlar, oʻt oʻrish oʻroq mashinalari, perforatorlar, payvandlash apparatlari, oʻsimliklarga ishlov berish qurilmalari, duradgorlik, chilangarlik, qurilish uskunalari, kompyuter jamlanmasi va boshqalar) xarid qilish uchun ajratiladigan subsidiya.
3. Ushbu Reglamentga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan nogironligi boʻlgan har bir yoshga uning talabiga muvofiq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda subsidiya ajratiladi.
4. Subsidiya har yili arizalar topshirish ketma-ketligi boʻyicha ushbu Qaror talablariga toʻliq mos kelgan 500 nafar nogironligi boʻlgan shaxsga ajratiladi.
Joriy yilda 500 nafar talabgorga subsidiya ajratilgandan soʻng subsidiya berish uchun ariza qabul qilish toʻxtatiladi.
Subsidiya ajratilgunga qadar, biroq ketma-ketligi boʻyicha subsidiya ajratilgan talabgorlardan keyin ariza topshirgan shaxslar keyingi yil uchun roʻyxatga qoʻyilmaydi hamda subsidiya olish uchun kelgusi yilda yangidan murojaat qiladi.
Ajratilgan subsidiyalar soni haqidagi maʼlumotlar Agentlik tomonidan yoshlarportali.uz elektron platformasiga doimiy ravishda kiritib boriladi.
Muqaddam hududiy yoki tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilishga subsidiya ajratilgan ariza beruvchilarga ushbu reglamentga muvofiq asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilishga subsidiya ajratilmaydi.
5. Davlat xizmatlari markazlari va Agentlik oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
2-bob. Subsidiya ajratish tartibi
6. Asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
Bunda bir nafar ariza beruvchiga ajratiladigan subsidiyaning miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmasligi lozim.
7. Ariza beruvchi subsidiya olish uchun istalgan davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Bunday murojaat ariza beruvchi tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgandan boshlab bir yuz sakson kun davomida amalga oshirilishi lozim.
8. Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:
kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash, malaka oshirish, tadbirkorlik va kasb-hunarga oʻrgatish kurslarini muvaffaqiyatli tugatganligini tasdiqlovchi maxsus sertifikat (“pdf” yoki “jpg” formatda).
Bunda oʻqish davri bir oydan kam boʻlmasligi, shuningdek, maxsus sertifikat uni bergan tashkilot tomonidan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim qilishni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
9. Nogironligi boʻlgan yoshlarning nogironligini tasdiqlovchi hujjatlar Agentlik tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlari orqali elektron shaklda olinadi.
10. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazlari tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.
11. Soʻrovnoma ERI yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.
12. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda Agentlikka elektron shaklda yuboriladi.
13. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
14. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.
15. Ariza Agentlik tomonidan oʻn besh ish kunida koʻrib chiqiladi hamda quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda, ariza beruvchi subsidiya ajratishning keyingi bosqichiga oʻtadi:
ariza bilan ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda;
ariza beruvchi ruhiy kasalliklarga chalingan bemorlar roʻyxatida, shuningdek, narkologiya dispanseri hisobida turmasa;
ariza beruvchida nogironlik mavjud boʻlsa;
ariza beruvchi kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash, malaka oshirish, tadbirkorlik va kasb-hunarga oʻrgatish kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, maxsus sertifikat olgan boʻlsa;
ariza beruvchi tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganiga bir yuz sakson kundan oshmagan boʻlsa;
maxsus sertifikatni tasdiqlovchi hujjatda qayd etilgan mutaxassislik hamda tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan faoliyat turi bilan murojaatda soʻralgan asbob-uskunalar va mehnat qurollari mos boʻlsa;
ariza beruvchi muqaddam ushbu qarorga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan subsidiyalardan birini olmagan boʻlsa.
Ariza beruvchi ushbu bandda belgilangan talablarga mos kelmaganda, Agentlik tomonidan unga tegishli kamchiliklar koʻrsatilgan holda SMS-xabarnoma yuboriladi.
Ariza beruvchi SMS-xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf qilgan holda ushbu Reglamentda belgilangan tartibda subsidiya ajratishni soʻrab qayta murojaat qilishi mumkin.
16. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan talablarga mos kelganda Agentlik ikki ish kunida murojaatdagi maʼlumotlarning toʻliq va asosli ekanligini tekshirish uchun ariza beruvchining yashash joyidagi mahalladagi yoshlar yetakchisiga yoʻnaltiradi.
17. Mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan besh ish kunida ariza beruvchining murojaati ushbu Reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiqligi yana bir marta oʻrganilib, unga subsidiya ajratish haqida tavsiya yoki ajratishni rad etish haqida xabarnoma tayyorlanadi hamda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga elektron shaklda yuboriladi.
Agar mahalladagi yoshlar yetakchisi ariza beruvchiga subsidiya ajratishni rad etish haqida asossiz ravishda xabarnoma bersa, ariza beruvchining murojaati belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi uning murojaatini qanoatlantirish toʻgʻrisida tavsiya berish huquqiga ega boʻladi.
18. Soʻrov asosida Agentlik ariza beruvchiga subsidiyani toʻlashi yoki uni rad etish toʻgʻrisida uch ish kunida qaror qabul qiladi, subsidiyani toʻlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda Agentlik asbob-uskunalar yoki mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiyani tuman (shahar) boʻlimi hisobvaragʻiga oʻtkazadi va bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi hamda ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi.
19. Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi kelib tushgan subsidiyani besh ish kunida ariza beruvchining murojaatida koʻrsatilgan asbob-uskunalar yoki mehnat qurolini xarid qilish uchun savdo tashkilotning hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Savdo tashkilotidan asbob-uskunalar yoki mehnat qurolini ariza beruvchi mahalladagi yoshlar yetakchisi ishtirokida topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida qabul qilib oladi.
Bunda dalolatnoma mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan tuzilib, unda ariza beruvchiga taqdim etilayotgan asbob-uskuna yoki mehnat qurolining nomi, turi, markasi, kafolat muddati, xarid qilingan narxi va vaqti koʻrsatiladi.
Sotuvchi, xaridor va mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan imzolangan dalolatnoma Agentlikka topshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Ushbu Reglamentda belgilangan davlat xizmatini koʻrsatishda ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, tuman (shahar) adliya boʻlimlari ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy monitoring qilib boradi.
22. Ariza beruvchi ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
23. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskuna va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Nogironligi boʻlgan yosh fuqaro Asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishni soʻrab davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali Yoshlar ishlari agentligiga bevosita ariza yuboradi. Tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgandan boshlab bir yuz sakson kun davomida 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Ariza beruvchi nomidan soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar asosli ekanligi tasdiqlanganda, murojaatni ariza beruvchining yashash joyidagi mahalladagi yoshlar yetakchisiga yuboradi. Hujjatlar kelib tushgandan soʻng ikki ish kunida 4-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi Ariza beruvchining murojaatidagi maʼlumotlar toʻgʻriligini oʻrganib, unga subsidiya ajratish haqida tavsiya yoki ajratishni rad etish haqida xabarnoma tayyorlaydi hamda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimiga elektron shaklda yuboradi. Murojaat kelib tushgandan soʻng besh ish kunida 5-bosqich Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Agentlikning tuman (shahar) boʻlimi yoshlar yetakchisining tavsiyasini ilova qilgan holda ariza beruvchiga tegishli subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida Agentlikka soʻrov yuboradi. Agar mahalladagi yoshlar yetakchisi ariza beruvchiga subsidiya ajratishni rad etish haqida asossiz ravishda xabarnoma bersa, ariza beruvchining murojaati belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi uning murojaatini qanoatlantirish toʻgʻrisida tavsiya berish huquqiga ega boʻladi. Murojaat kelib tushgandan soʻng ikki ish kunida 6-bosqich Yoshlar ishlari agentligi 1. Taqdim etilgan hujjatlarga asosan ariza beruvchiga subsidiyani toʻlash yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiyani tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi, bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi hamda ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi. Mahalladagi yoshlar yetakchisi tavsiyasi kelib tushgandan soʻng uch ish kunida 7-bosqich Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Subsidiyani asbob-uskunalar yoki mehnat qurolini xarid qilish uchun realizatsiya qiluvchi tashkilotning hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Subsidiya kelib tushgandan soʻng besh ish kunida 8-bosqich Ariza beruvchi Realizatsiya qilingan tashkilotdan asbob-uskuna yoki mehnat qurolini mahalladagi yoshlar yetakchisi ishtirokida qabul qiladi. Subsidiya kelib tushgandan soʻng 9-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi 1. Asbob-uskuna yoki mehnat qurolini qabul qilish va topshirish boʻyicha dalolatnomani tuzadi. 2. Dalolatnomani Yoshlar ishlari agentligiga topshiradi. Subsidiya realizatsiya qiluvchi tashkilotga oʻtkazilgandan soʻng
Nogironligi boʻlgan yoshlarga asbob-uskuna va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. Ariza beruvchiga maxsus sertifikat bergan taʼlim tashkiloti STIR: - 1.7. Ariza beruvchi tugatgan oʻquv kursi nomi: - 1.8. Ariza beruvchi xarid qilmoqchi boʻlgan asbob-uskunalar yoki mehnat quroli nomi: - 1.9. Kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash, malaka oshirish, tadbirkorlik va kasb-hunarga oʻrgatish kurslarini muvaffaqiyatli tugatganligini tasdiqlovchi maxsus sertifikat nusxasi: (ilova qilinadi) II. Nogironligi boʻlgan oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs va uning qonuniy vakili haqidagi maʼlumot: 2.1. Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsning F.I.O.: - 2.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 2.3. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma raqami: - 2.4. Bolaning qonuniy vakili F.I.O.: - 2.5. Shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.6. Nogironligi boʻlgan bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat: (ilova qilinadi) 2.7. Telefon raqami: - 2.8. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 21-iyun,
341-son