📅 2022-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 24 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЎЙХАТИ
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини автоматлаштириш ва электрон шаклга ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган электрон тартиби жорий этилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;
франшизинг тўғрисидаги шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳолатлари;
франшизинг тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона давлат реестрини юритиш тартиби.
3. Адлия вазирлиги икки ой муддатда:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ёрдамида жорий этилишини;
давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув-семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини мониторинг қилиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 346-сон қарорига 1-ИЛОВА
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини (кейинги ўринларда — Франшизинг шартномаси) давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилайди.
2. Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади.
3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакили;
лицензиар — франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиатга комплекс мутлақ ҳуқуқларни ҳақ эвазига фойдаланиш учун берувчи комплекс мутлақ ҳуқуқлар (лицензия комплекси)нинг ҳуқуқий эгаси;
лицеизиат — франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиарнинг комплекс мутлақ ҳуқуқларидан тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий фойдаланувчи;
франшизинг шартномаси — бир тараф (лицензиар) иккинчи тарафга (лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек, шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома;
комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензия шартномаси (кейинги ўринларда — қўшимча лицензия шартномаси) — бу лицензиат томонидан унга берилган лицензия комплексидан ёки унинг қисмидан лицензиар билан келишилган ёхуд франшизинг шартномасида белгиланган шартларда фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш тўғрисидаги шартнома;
франшизинг шартномасига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш — шартнома предмети, етказиб бериладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори, сифати, тури, нархи, бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой, шунингдек, франшизинг шартномаси учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёки унга нисбатан тарафлардан бири томонидан берилган ариза бўйича битимга эришилиши керак бўлган бошқа муҳим шартлар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
4. Агар франшизинг шартномасида ташқи савдо операциялари (товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти-импорти) назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда бундай операцияларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳам риоя қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган франшизинг шартномаси (лицензия шартномаси)нинг тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаментида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак.
Бунда лицензия шартномаси франшизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, агар шартноманинг бошқа шартлари бевосита ўз кучини сақлаб қолиши мумкин бўлса, лицензия шартномасининг тегишли қисми ёхуд франшизинг шартномаси умуман тузилмаган ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар интеллектуал мулк объекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва франшизинг шартномаси бўйича бериш тарафларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
5. Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ушбу Маъмурий регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
6. Ариза берувчи франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
7. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга, бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, мобил-ID тизими, электрон имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи томонидан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
а) рўйхатдан ўтказишда:
франшизинг шартномаси;
хорижий лицензиар учун — хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар;
б) муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
франшизинг шартномасига киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаси;
суд органининг қарори асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда — ушбу ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Бунда мазкур ҳолатларда ариза берувчи ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлар давлат тили ёки рус тилига нотариал тартибда таржима қилинган бўлиши талаб этилади.
10. Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир миқдорида йигим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.
11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этганда:
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
12. Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:
суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;
франшизинг шартномаси (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар такроран кўриб чиқилганда.
13. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
14. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими:
ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказади, франшизинг шартномаларига ўзгартириш, қўшимчалар киритади;
франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарномани Тизим ёрдамида автоматик тарзда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаментига юборади;
мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақдаги гувоҳномани шакллантиради;
франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақдаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
15. Қуйидагилар франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
комплекс мутлақ ҳуқуқларнинг мувофиқ бўлмаган ҳуқуқ эгалари (ҳуқуқдан фойдаланувчилар) томонидан мурожаат қилинганда;
ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ёки қасддан сохта ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда;
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги;
фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи зарур рухсатномалар (лицензиялар)нинг мавжуд эмаслиги, агар бундай рухсатнома (лицензия) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб этилса.
16. Давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
17. Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақдаги хабарномани олган вақтдан бошлаб уч ой ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда йиғимни тўламасдан, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда давлат хизмати учун йиғим ундирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
19. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари) Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра (шартномага асосан фаолият бошлаш олдидан) 2-босқич Ариза берувчи (франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари) Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир миқдорида йиғим тўлайди. (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда сумманинг 90 фоизи ундирилади) Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилади, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. Бир иш куни мобайнида 4-босқич Ариза берувчи (франшизинг шартномаси бўйича лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари) Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилади. Хабарнома олган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида 5-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази) Франшизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: II. Ариза берувчи юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли: 2. СТИР: III. Франшизинг шартномаси тўғрисидаги маълумот: Сўровномани тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш; муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш. 3. Лицензиарнинг интеллектуал мулкка оид лицензиатга бериладиган: интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун талабнома берилганлиги тўғрисидаги; интеллектуал мулк объекти эгаси тўғрисидаги; интеллектуал мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати ҳақидаги маълумотлар. 4. Франшизинг шартномасини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар: а) Рўйхатдан ўтказишда: франшизинг шартномаси; хорижий лицензиар учун — хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар; ишончнома (заруратга кўра). б) Муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда: франшизинг шартномасига киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаси; суд органининг қарори асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда — ушбу ҳужжатнинг нусхаси; ишончнома (заруратга кўра).
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVO HN OMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasining amal qilish muddati I. Litsenziat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziatning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: II. Litsenziar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziarning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Franshiza obyekti: Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: QR-kod
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Elektron hujjatning identiflkatsiya raqami ______________________________________________________________ qonun hujjatlarida belgilangan tartibda (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) va muddatlarda Sizning 20____-yil «____» _____________________ dagi _______________-son soʻrovnomangizni (yil, kun, oy) koʻrib chiqib, ____________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. __________________________________________________________________________________________ 2. __________________________________________________________________________________________ 3. __________________________________________________________________________________________ Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqidagi xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega. Ariza beruvchi tomonidan belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi. QR-kod
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 346-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига илованинг 16-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 33-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига илованинг 13-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 28-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 18-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 99-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизими тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 25 июндаги 393-сон қарорига 1-илованинг 9-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 июнь,
346-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
ROʻYXATI
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoniga muvofiq tadbirkorlik subyektlari faoliyati uchun yanada kulay shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tizimini avtomatlashtirish va elektron shaklga oʻtkazish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2022-yil 1-iyuldan boshlab kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat roʻyxatidan oʻtkazishning soddalashtirilgan elektron tartibi joriy etilsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun davlat xizmatlari markazlariga bevosita yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish tartibi;
franshizing toʻgʻrisidagi shartnomalarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish holatlari;
franshizing toʻgʻrisidagi shartnomalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishning yagona davlat reyestrini yuritish tartibi.
3. Adliya vazirligi ikki oy muddatda:
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglament boʻyicha davlat xizmatlarini YIDXP orqali Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi yordamida joriy etilishini;
davlat xizmatlari markazlari xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglamentni amalda qoʻllashning samaradorligi va natijadorligi darajasini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv-seminarlar tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.
4. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini monitoring qilib borish tartibini joriy etsin.
5. Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-iyundagi 346-son qaroriga 1-ILOVA
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini (keyingi oʻrinlarda — Franshizing shartnomasi) davlat roʻyxatidan oʻtkazish, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibini belgilaydi.
2. Franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
Ushbu qoidaga rioya qilmaslik shartnomaning haqiqiy hisoblanmasligiga sabab boʻladi.
3. Ushbu Maʼmuriy reglamentda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — litsenziat, litsenziar yoki ularning vakili;
litsenziar — franshizing shartnomasi boʻyicha taraf, litsenziatga kompleks mutlaq huquqlarni haq evaziga foydalanish uchun beruvchi kompleks mutlaq huquqlar (litsenziya kompleksi)ning huquqiy egasi;
litseiziat — franshizing shartnomasi boʻyicha taraf, litsenziarning kompleks mutlaq huquqlaridan tadbirkorlik faoliyati uchun huquqiy foydalanuvchi;
franshizing shartnomasi — bir taraf (litsenziar) ikkinchi tarafga (litsenziatga) haq evaziga litsenziarning firma nomidan hamda qoʻriqlanadigan tijorat axborotidan, shuningdek, shartnomada nazarda tutilgan mutlaq huquqlarga kiruvchi boshqa obyektlardan (tovar belgisi, xizmat koʻrsatish belgisi va ixtirolar hamda boshqalardan) litsenziatning tadbirkorlik faoliyatida foydalanish huquqini oʻz ichiga oladigan mutlaq huquqlar kompleksini (litsenziya kompleksi) berish majburiyatini yuklaydigan shartnoma;
kompleks tadbirkorlik boʻyicha qoʻshimcha litsenziya shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — qoʻshimcha litsenziya shartnomasi) — bu litsenziat tomonidan unga berilgan litsenziya kompleksidan yoki uning qismidan litsenziar bilan kelishilgan yoxud franshizing shartnomasida belgilangan shartlarda foydalanish huquqini boshqa shaxslarga berish toʻgʻrisidagi shartnoma;
franshizing shartnomasiga muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish — shartnoma predmeti, yetkazib beriladigan tovar (ishlar, xizmatlar)ning miqdori, sifati, turi, narxi, bajarish muddatlari, hisob-kitob tartibi, taraflarning rekvizitlari, shartnoma tuzilgan sana va joy, shuningdek, franshizing shartnomasi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan yoki unga nisbatan taraflardan biri tomonidan berilgan ariza boʻyicha bitimga erishilishi kerak boʻlgan boshqa muhim shartlar boʻyicha oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish.
4. Agar franshizing shartnomasida tashqi savdo operatsiyalari (tovarlar, ishlar va xizmatlar eksporti-importi) nazarda tutiladigan boʻlsa, u holda bunday operatsiyalarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga ham rioya qilinishi kerak.
Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda intellektual mulk obyektlariga nisbatan mutlaq huquqlarni oʻz ichiga oladigan franshizing shartnomasi (litsenziya shartnomasi)ning tegishli qismi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Intellektual mulk departamentida ham roʻyxatdan oʻtkazilishi kerak.
Bunda litsenziya shartnomasi franshizing shartnomasining ajralmas qismi hisoblanadi. Ushbu talabga rioya qilinmagan taqdirda, agar shartnomaning boshqa shartlari bevosita oʻz kuchini saqlab qolishi mumkin boʻlsa, litsenziya shartnomasining tegishli qismi yoxud franshizing shartnomasi umuman tuzilmagan va haqiqiy emas deb hisoblanadi. Agar intellektual mulk obyekti Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtkazilmagan boʻlsa, intellektual mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazish va franshizing shartnomasi boʻyicha berish taraflarning xohishiga koʻra amalga oshiriladi.
5. Franshizing shartnomasi davlat roʻyxatidan ushbu Maʼmuriy reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
2-bob. Franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish
6. Ariza beruvchi franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXP orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
7. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega, bunda toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (elektron raqamli imzo, mobil-ID tizimi, elektron imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
9. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
a) roʻyxatdan oʻtkazishda:
franshizing shartnomasi;
xorijiy litsenziar uchun — xorijiy davlatning tegishli davlat reyestridan koʻchirma yoki uning oʻrnini bosuvchi tegishli hujjatlar;
b) muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda:
franshizing shartnomasiga kiritilayotgan muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalarning nusxasi;
sud organining qarori asosida franshizing shartnomasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda — ushbu hujjatning nusxasi taqdim etiladi.
Bunda mazkur holatlarda ariza beruvchi ishonchnoma asosida ish koʻradigan shaxs boʻlsa, koʻrsatib oʻtilgan shaxsning vakolatini tasdiqlaydigan, belgilangan tartibda tasdiqlangan hujjatning nusxasi ham taqdim etiladi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab etish qatʼiyan taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlar davlat tili yoki rus tiliga notarial tartibda tarjima qilingan boʻlishi talab etiladi.
10. Franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining uchdan bir miqdorida yigim undiriladi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etganda toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
11. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etganda:
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
12. Quyidagi hollarda yigʻim toʻlanmaydi:
sud hujjati asosida franshizing shartnomasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda;
franshizing shartnomasi (muhim oʻzgartirishlar, qoʻshimchalar)ni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha hujjatlar takroran koʻrib chiqilganda.
13. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab bir ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki mazkur Maʼmuriy reglamentning 15-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
14. Agar taqdim qilingan hujjatlar mazkur Maʼmuriy reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi:
yagona davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi, franshizing shartnomalariga oʻzgartirish, qoʻshimchalar kiritadi;
franshizing shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani Tizim yordamida avtomatik tarzda Adliya vazirligining Intellektual mulk departamentiga yuboradi;
mazkur Maʼmuriy reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqdagi guvohnomani shakllantiradi;
franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqdagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
15. Quyidagilar franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish uchun asos boʻladi:
kompleks mutlaq huquqlarning muvofiq boʻlmagan huquq egalari (huquqdan foydalanuvchilar) tomonidan murojaat qilinganda;
hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda yoki qasddan soxta hujjatlar yoki maʼlumotlar taqdim etilganda;
taqdim etilgan hujjatlarning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiqligi;
faoliyatning tegishli turini amalga oshirish huquqini beruvchi zarur ruxsatnomalar (litsenziyalar)ning mavjud emasligi, agar bunday ruxsatnoma (litsenziya) Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq talab etilsa.
16. Davlat roʻyxatidan oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi mazkur Maʼmuriy reglamentga 4-ilovaga muvofiq franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
17. Franshizing shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqdagi xabarnomani olgan vaqtdan boshlab uch oy ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yigʻimni toʻlamasdan, qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda franshizing shartnomasi davlat roʻyxatidan mazkur bobda belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi hamda belgilangan tartibda davlat xizmati uchun yigʻim undiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi uchun javobgar hisoblanadi.
19. Ushbu Maʼmuriy reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (franshizing shartnomasi boʻyicha litsenziat, litsenziar yoki ularning vakillari) Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qiladi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra (shartnomaga asosan faoliyat boshlash oldidan) 2-bosqich Ariza beruvchi (franshizing shartnomasi boʻyicha litsenziat, litsenziar yoki ularning vakillari) Franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun bazaviy hisoblash miqdorining uchdan bir miqdorida yigʻim toʻlaydi. (YIDXP orqali murojaat etilganda summaning 90 foizi undiriladi) Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Maʼmuriy reglament talablariga muvofiq boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi. Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qiladi, bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. Bir ish kuni mobaynida 4-bosqich Ariza beruvchi (franshizing shartnomasi boʻyicha litsenziat, litsenziar yoki ularning vakillari) Franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qiladi. Xabarnoma olgan vaqtdan boshlab uch oy mobaynida 5-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazi) Franshizing shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng real vaqt rejimida
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: II. Ariza beruvchi yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Firma nomi, tashkiliy-huquqiy shakli: 2. STIR: III. Franshizing shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumot: Soʻrovnomani toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish; muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 3. Litsenziarning intellektual mulkka oid litsenziatga beriladigan: intellektual mulk obyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun talabnoma berilganligi toʻgʻrisidagi; intellektual mulk obyekti egasi toʻgʻrisidagi; intellektual mulk obyektining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi muhofaza hujjati haqidagi maʼlumotlar. 4. Franshizing shartnomasini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): IV. Ilova qilinadigan hujjatlar: a) Roʻyxatdan oʻtkazishda: franshizing shartnomasi; xorijiy litsenziar uchun — xorijiy davlatning tegishli davlat reyestridan koʻchirma yoki uning oʻrnini bosuvchi tegishli hujjatlar; ishonchnoma (zaruratga koʻra). b) Muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda: franshizing shartnomasiga kiritilayotgan muhim oʻzgartirish va qoʻshimchalarning nusxasi; sud organining qarori asosida franshizing shartnomasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda — ushbu hujjatning nusxasi; ishonchnoma (zaruratga koʻra).
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVO HN OMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomasining amal qilish muddati I. Litsenziat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziatning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: II. Litsenziar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Litsenziarning nomi: 2. Pochta manzili: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. KTUT kodi: 5. STIR: 6. IFUT kodi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Franshiza obyekti: Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: QR-kod
Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identiflkatsiya raqami ______________________________________________________________ qonun hujjatlarida belgilangan tartibda (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) va muddatlarda Sizning 20____-yil “____” _____________________ dagi _______________-son soʻrovnomangizni (yil, kun, oy) koʻrib chiqib, ____________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. __________________________________________________________________________________________ 2. __________________________________________________________________________________________ 3. __________________________________________________________________________________________ Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, franshizing shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqidagi xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega. Ariza beruvchi tomonidan belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi. QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-iyundagi 346-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Kompleks tadbirkorlik litsenziyasi (franshizing) shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2010-yil 4-noyabrdagi 244-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 6-sentabrdagi 248-son qaroriga ilovaning 16-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 33-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 21-avgustdagi 651-son qaroriga ilovaning 13-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga ilovaning 28-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 18-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 99-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Investitsiya va tashqi savdo sohasida boshqaruv tizimi tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 25-iyundagi 393-son qaroriga 1-ilovaning 9-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 24-iyun,
346-son