UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 24 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши;

Молия вазирлиги Ғазначилигига ўтказилган унитар корхоналарнинг бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш орқали жойлаштирилиши;

2022 йилгача давлат унитар корхоналари бўш маблағларининг тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари депозитлар муддати тугагандан сўнг, уларнинг муддати узайтирилмасдан тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

унитар корхоналарнинг маблағлари ҳисобини шахсий ғазна ҳисобварақларида юритиш;

ғазначиликда унитар корхоналарнинг юридик мажбуриятларини ҳисобга олиш;

ғазначиликда унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятларини ҳисобга олиш ҳамда харажатларни тўлаш;

унитар корхоналарнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш турган маблағларни бошқаришни тартибга солиш.

3. Молия вазирлиги Марказий банк, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда:

а) ўн кун муддатда Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарни мазкур қарор қабул қилингандан бошлаб 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич ғазна ижроси билан қамраб олиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатларга қадар ғазна ижроси билан қамраб олинадиган унитар корхоналарнинг тижорат банкларида очилган ҳисобварақларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қолдиқ маблағларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини ҳамда банк ҳисобварақлари белгиланган тартибда ёпилишини таъминласин;

в) ғазна ижроси билан қамраб олиш жараёнига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ходимларни унитар корхоналарга бириктирсин;

г) 2023 йил 1 февралга қадар тажриба натижаларидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идоралар таркибидаги унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Белгилансинки, ғазначилик билан қамраб олинган унитар корхоналар томонидан тижорат банкларида ҳисобварақ очиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 январга қадар:

ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини автоматлаштирилган ҳолда юритиш мақсадида «ЎзАСБО» дастурий мажмуасининг хўжалик юритувчи корхоналарга мослашган янги модулини ишлаб чиқсин;

ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарнинг маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини тасдиқласин.

Бунда «ЎзАСБО» дастурий мажмуасининг хўжалик юритувчи корхоналарга мослашган янги модули ишлаб чиқилгунга қадар ғазначилик билан қамраб олинган унитар корхоналарга ўзлари томонидан фойдаланиб келинаётган дастурий таъминот орқали бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рухсат берилсин.

6. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари 2022 йил 1 июлдан бошлаб шакллантирилган режа-жадвал асосида таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун давлат харидлари ҳамда ғазна ижроси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил қилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 345-сон қарорига ИЛОВА

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган ва ғазна ижроси билан қамраб олинган унитар корхоналарга (кейинги ўринларда — унитар корхоналар) ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

юридик мажбуриятлар — унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар;

молиявий мажбуриятлар — унитар корхоналардан маблағларни ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар.

2-боб. Унитар корхоналар учун шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш тартиби

3. Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ хизмат кўрсатилади.

Унитар корхоналар учун ғазначилик томонидан ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини (кейинги ўринларда — ШҒҲ) очиш ва ёпиш ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризага асосан амалга оширилади.

Унитар корхоналарнинг ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун аризаси ғазначиликка тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Унитар корхоналар томонидан ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун тақдим этилган аризалар нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ тўлдирилмаган ҳолларда, тақдим этилган аризалар улардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта киритиш учун бир иш куни давомида қайтарилади ва бу ҳақда унитар корхоналар хабардор қилинади.

4. 2023 йил 1 январдан бошлаб унитар корхонанинг ШҒҲни очиш ёки ёпиш учун аризаси, ШҒҲни очилганлиги ёки қайта киритиш тўғрисидаги хабарномалар электрон шаклда «ЎзАСБО» дастурий мажмуаси орқали амалга оширилади.

3-боб. Даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби

5. Унитар корхоналар келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаларини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тузади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари жорий йилнинг 10 декабрига қадар рўйхатга олади.

Унитар корхоналарнинг даромадлар ва харажатлар сметаларига ўзгартиришлар уларнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари томонидан рўйхатга олинади.

6. Унитар корхоналар томонидан уларнинг харажатлар сметалари йил ойлари бўйича тақсимланган ҳолда харажатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича иқтисодий таснифга мувофиқ ҳар бир харажат гуруҳи бўйича, учинчи ва тўртинчи гуруҳи харажатлари бир харажат гуруҳи бўйича юритилади.

Унитар корхоналарнинг харажатлар сметалари уч нусхада тузилади.

7. Унитар корхоналарнинг таъсисчиси бўлган бюджет ташкилотлари ушбу корхоналарнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.

Унитар корхоналарнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисми молия йили бошидаги маблағлар қолдиғи ҳамда даромадларнинг манбалар кесимидаги прогнозидан ташкил топади.

8. Унитар корхоналарнинг даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда уларга ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЎРМВ» АТ) автоматик тарзда ҳисобга олинади.

9. Даромадлар ва харажатлар сметасининг ва уларга иловаларнинг шакллари, шунингдек, уларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

4-боб. Юридик мажбуриятларни ҳисобга олиш

10. Унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олинади.

11. Ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгунга қадар унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар бўйича тўловлар молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш йўли билан тўлаб берилади.

12. Унитар корхоналарнинг давлат харидлари бўйича тузилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлари қонунчилик доирасида тузилганлиги учун мазкур шартномаларни имзолаган унитар корхоналарнинг раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.

13. Шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг «ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

6-боб. Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови

15. Унитар корхоналарга қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлари учун белгиланган бюджет таснифи қўлланилади.

16. Унитар корхоналарнинг I ва II гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда I гуруҳ харажатларини II гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари).

Тегишли ШҒҲда I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, III ва IV гуруҳ харажатларни амалга оширишга рухсат этилади.

17. Унитар корхоналар бюджетга ойлик иш ҳақи бўйича мажбурий йиғимларни тўлаш, нақд пул маблағларини олиш ёки ходимларнинг банк карталарига маблағларни ўтказиш учун ушбу Низомга 5 — 7-иловаларга мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари, ғазна мемориал ордерлари ва буюртманомани «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда Ғазначилик бўлинмаларига юборади.

18. Унитар корхоналар нақд пул шаклидаги маблағларни олиш учун тижорат банкларида тегишли баланс ҳисобварақлари очади.

19. «ЎзАСБО» дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналар ходимларининг иш ҳақи суммаларини банк карточкаларига ўтказиш учун ходимлар рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда банкларга фақатгина электрон шаклда юборади.

20. Унитар корхоналар қонунчиликка мувофиқ хўжалик фаолиятига доир солиқлар, давлат божлари, бошқа мажбурий йиғимлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар бўйича тўловларни амалга ошириш учун ушбу Низомга 4-5-иловаларга мувофиқ буюртманома, тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юборади.

21. Унитар корхоналар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини электрон шаклда юборгандан сўнг Ғазначилик бўлинмалари томонидан кўриб чиқилиб, хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тўлаб берилади.

Агарда, хато ва камчиликлар аниқланса, уларни кўрсатган ҳолда бир иш кунидан кечиктирмасдан электрон шаклда унитар корхонага қайтарилади.

22. Унитар корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари бўйича тўловлар товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар асосида амалга оширилади.

Бунда товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар «ЎРМВ» АТга электрон шаклда юборилгандан сўнг тўловлар электрон тўлов топшириқномалари ва/ёки ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади.

23. Унитар корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари бўйича электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари тегишли шартномага (юридик мажбуриятга) мувофиқлиги бўйича назорат ғазначилик бўлинмаси томонидан бир иш куни ичида амалга оширилади, камчиликлар аниқланганида уларни кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтарилади.

7-боб. Унитар корхоналарнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш турган маблағларни бошқаришни тартибга солиш

24. Унитар корхоналар ўзларининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига Ғазначиликка буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.

25. Унитар корхоналарнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти унитар корхоналар томонидан белгиланади.

26. Унитар корхоналар томонидан илгари жойлаштирилган вақтинча бўш турган маблағлар депозит муддати тугагунга қадар тижорат банкларининг депозит хисобварақларида сақланади ва муддати узайтирилмасдан, депозит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилади.

27. Унитар корхоналарнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлари икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

28. Унитар корхоналар томонидан илгари жойлаштирилган вақтинча бўш турган маблағлар депозит муддати тугагандан сўнг ўз вақтида қайтарилиши учун унитар корхоналар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардир.

8-боб. Молиявий мажбуриятлар бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини бажариш ҳамда тўловларни амалга ошириш

29. Унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари мазкур Низомга мувофиқ бажарилади.

30. Ижро ҳужжатларида қарздор унитар корхоналарнинг реквизитлари тўғри (ягона ғазна ҳисобварағи ва ШҒҲ) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.

31. Унитар корхоналарнинг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш уларнинг ШҒҲдаги мавжуд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда унитар корхоналарнинг ШҒҲда маблағлари бўлмаганда ёки етарли бўлмаганда улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилгандан сўнг ижро этилади.

32. Ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатини олгандан сўнг ўн кун муддатда унинг бажарилишини қуйидаги йўл билан таъминлайди:

унитар корхоналарнинг барча ШҒҲлари бўйича тўловларини ва шартномаларини ҳисобга олишни (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бундан мустасно) вақтинча тўхтатиш, шунингдек, маблағлардан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;

ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда, тегишли харажатлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида унитар корхоналарни ёзма хабардор қилиш;

унитар корхоналарнинг ШҒҲдаги маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш.

33. Унитар корхоналар ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олгандан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ буюртманомани «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртманомани кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва «ЎРМВ» АТда электрон шаклда ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганда эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтаради.

34. Ғазначилик бўлинмасида буюртманома дастурий мажмуасидан ҳисобга олинганидан сўнг унитар корхона бир иш куни ичида «ЎзАСБО» дастурий мажмуасида тўлов топшириқномаси ёки ғазна мемориал ордерини шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов топшириқнома ёки ғазна мемориал ордерларини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов топшириқномаси ва ғазна мемориал ордерларида камчиликлар аниқланса, тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда унитар корхонага қайтаради.

35. Унитар корхоналар томонидан мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганда ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

36. Унитар корхоналар ғазначилик бўлинмаларидан тегишли ШҒҲдан кўчирмалар ва уларга иловаларни олади.

Бунда «ЎзАСБО» дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналар кўчирмаларни электрон ҳужжат кўринишида «УзАСБО» дастурий мажмуасидан олади ва электрон шаклда тақдим қилинган кўчирмалар унитар корхоналарга қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.

37. Унитар корхоналарнинг маблағлари уларнинг тегишли ШҒҲга кирим қилинади ва мазкур унитар корхоналар тушумлари ёки ШҒҲ ҳисобидан аввал амалга оширилган касса харажатларининг тикланиш суммалари сифатида ҳисобга олинади.

38. Унитар корхоналарнинг ШҒҲга келиб тушган маблағлари тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун тегишли тижорат банклари томонидан юбориладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» устунида мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек, унитар корхоналарнинг ШҒҲлари кўрсатилиши лозим.

39. Унитар корхоналарнинг ШҒҲга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағлари ғазначилик бўлинмалари томонидан унитар корхоналарнинг ёзма мурожаатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида қайтарилади, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ундириладиган тўловлар бундан мустасно.

«ЎзАСБО» дастурий мажмуасига уланган унитар корхоналарининг ШҒҲларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларини ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтарилади.

40. «ЎзАСБО» дастурий мажмуаси орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек, шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун унитар корхоналар жавобгар ҳисобланади.

41. Ғазначилик бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларнинг ўз муддатида ва тўғри ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек, ўзларига юкланган бошқа вазифаларнинг мазкур Низомга мувофиқ бажарилишига жавобгардир.

42. Унитар корхоналар давлат харидларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш, шу жумладан, бошланғич нархни белгилаш, тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланиши, мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечими, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган юридик ва молиявий мажбуриятлар бўйича амалга оширилган харажатларнинг тузилган харажатлар сметасига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.

43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш

1-босқич Унитар корхоналар Шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ғазначилик бўлинмаларига ариза тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг 1 иш куни ичида, мавжуд унитар корхоналар — график асосида 2-босқич Ғазначилик бўлинмалари Давлат унитар корхоналари учун ш ахсий ғазна ҳисобварағи очилишини амалга оширади . 1 иш куни 3-босқич Ғазначилик бўлинмалари Унитар корхоналари томонидан давлат харидлари доирасида маҳсулот (иш, хизмат) етказиб берувчи корхоналар ўртасида тузилган шартномаларини тегишли ахборот тизимида ҳисобга олади. Тўловларни давлат унитар корхоналари томонидан «ЎзАСБО» дастурий мажмуаси орқали юборилган тўлов топшириқномага асосан амалга оширади. доимий 4-босқич Унитар корхоналар Вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади. талабга кўра 5-босқич Унитар корхоналар ёки тугатиш комиссияси Тегишли Ҳукумат қарорига мувофиқ давлат унитар корхонасини тугатиш жараёни якунлангандан сўнг шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш учун ғазначилик бўлинмаларига ариза тақдим этади. 1 иш кунида 6-босқич Ғазначилик бўлинмалари Унитар корхоналар учун ш ахсий ғазна ҳисобварағи ёпилишини амалга оширади . 1 иш куни

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

Шахсий ғазна ҳисобварағи (лари) очиш тўғрисида АРИЗА ‎ 20 __ йил «____» _____________ Унитар корхона томонидан тўлдирилади ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Унитар корхона номи _______________________________________________________________ Маблағ манбаси ___________________________________________________________________ Вилоят ___________________________________________________________________________ Туман (шаҳар) _____________________________________________________________________ Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди___________________________________________ Ташкилий тасниф коди_______________________________________________________________ __________________________________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очишни сўрайман. (Ғазначилик органи) Корхона раҳбари М.Ў. ______________ (имзо) ______________________ (Ф.И.О.) Корхона бош ҳисобчиси ______________ (имзо) ______________________ (Ф.И.О.) Ғазначилик органи томонидан тўлдирилади ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текширди ____________________________________________ _______ __________________ (ходимнинг Ф.И.О.) (имзо) (сана) ________________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очишга рухсат этилади (Ғазначилик органи) Раҳбар ‎М.Ў.‎ ______________ (имзо) ______________________ (Ф.И.О.) 20 ___ йил «____» _____________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очилди Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 _____________________________________________________ Ғазначилик органининг шахсий ғазна ҳисобварағи очганлиги ҳақидаги белгиси

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА

Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида АРИЗА ‎ 20 __ йил «____» _____________ Унитар корхона томонидан тўлдирилади -------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Унитар корхона номи _________________________________________________________________ Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди ____________________________________________ Ташкилий тасниф коди ________________________________________________________________ Ғазначилик органи номи_______________________________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами _______________________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (маблағ олувчи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________ сабабли (сабаби кўрсатилади) шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди. ‎ Корхона раҳбари _____________________ ‎(имзо) _________________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Корхона бош ҳисобчиси _____________________ ‎ (имзо) ‎ _________________________________ ‎ (Ф.И.О.) Ғазначилик органи томонидан тўлдирилади ‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ Масъул ходим‎ _______________ (лавозими) ‎‎ ‎ ___________ ‎(имзо) ‎ ‎‎ __________________ (Ф.И.О.) Тегишли бўлим ‎(сектор) бошлиғи‎ ‎ ____________________ ‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎ (Ф.И.О.) Раҳбар‎ ‎ ‎‎____________________ ‎ (имзо) ‎‎ ___________________ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ 20 ___ йил «___» _____________ ________________________________________________________________________________ ‎ Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида Ғазначилик органи белгиси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА

Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишга ‎ ‎БУЮРТМАНОМА 20__ й. «___»___________-сон 20__ й. ________________ учун Буюртмачи номи ____________________________________________________________________ Бюджет таснифининг коди______________________________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи______________________________________________________________ (сўмда) Ҳужжат рақами Ҳужжат санаси Тўловни олувчининг номи Тўловни олувчининг банк реквизитлари (шахсий ғазна ҳисобварағи) Суммаси ‎ Тақдим қилинган сана 20___ й. «__»______ ‎ ‎ ‎ Корхона раҳбари __________ (имзо) __________________ Ф.И.О. М.Ў. Корхона бош бухгалтери __________ (имзо) __________________ Ф.И.О.

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА

Тўлов топшириқномаси -сонли Сана кк.оо.йййй Маблағларни тўловчининг номи ДЕБЕТ Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи Маблағларни тўловчининг СТИРи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма Маблағларни олувчининг номи КРЕДИТ Маблағларни олувчининг ҳисобварағи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма (сўз билан) Тўлов мақсади ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Корхона раҳбари Корхона бош ҳисобчиси (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо) М.Ў. Тўлов топшириқномаси -сонли Сана кк.оо.йййй Маблағларни тўловчининг номи ДЕБЕТ Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи Маблағларни тўловчининг СТИРи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма Маблағларни олувчининг номи КРЕДИТ Маблағларни олувчининг ҳисобварағи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди Сумма (сўз билан) Тўлов мақсади ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Ғазначилик бўлинмаси раҳбари Масъул ходим (Ф.И.О., имзо) (Ф.И.О., имзо) М.Ў.

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА

______ -сонли ғазна мемориал ордери Сана КК.ОО.ЙЙЙЙ Тўловчи Тўловчининг номи Тўловчинг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси Олувчи Олувчининг номи Олувчининг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси сўз билан Тўлов мақсади ХХХХХ (тўлов коди), ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Корхона раҳбари Имзо Ф.И.О. М.Ў. Корхона бош ҳисобчиси Имзо Ф.И.О. ______ -сонли ғазна мемориал ордери Сана КК.ОО.ЙЙЙЙ Тўловчи Тўловчининг номи Тўловчинг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси Олувчи Олувчининг номи Олувчининг ш.ғ.ҳ. СТИР Суммаси сўз билан Тўлов мақсади ХХХХХ (тўлов коди), ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади Ғазначилик бўлинмаси раҳбари Имзо Ф.И.О. М.Ў. Масъул ходим Имзо Ф.И.О.

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 7-ИЛОВА

I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича _____-сон буюртманома

______________ сана __________________________________________ (туман, шаҳар, вилоят) Ғазначилик бўлинмаси _______________________нинг корхона номи _______ ойи учун юридик ва молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича ой номи ____________________________ шахсий ғазна ҳисобварағи (сўм) Т/р Иқтисодий тасниф коди Ҳисобланган иш ҳақи Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар* Жами ушланди Банк карточкаларига ўтказиш Нақд пул олиш учун баланс ҳисобварақларига ўтказиш Олдинги ойлар қарздорлиги Жами тўлаш учун Ягона ижтимоий тўлов (___%) жами шу жумладан: имтиёзли (мод. ёрдам ва бошқалар) жисмоний шахслар даромад солиғи фуқароларнинг суғурта бадаллари (____%) касаба уюшмаси бадали шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал аванс алиментлар …. …. …. 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 … … … … … … … … … Жами Изоҳ. ушбу сўровномада берилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаймиз. * Ушбу буюртманинг «Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар» қисмида кўрсатилган ходимларнинг иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ва ходимларнинг ёзма розилиги асосида ушланмоқда. Иш ҳақидан ихтиёрий ушланмалар масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари ёки юқоридаги ходимларнинг розилигининг ишончсизлиги аниқланганда жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз. Корхона раҳбари ________ _________________ Ғазначилик бўлинмасининг ходими қабул қилди ________ 20__ й «__» _______ (имзо) (Ф.И.О.) (имзо) М.Ў. Корхона бош бухгалтери ________ _________________ Корхонанинг ходими қабул қилди ________ 20__ й «__» _______ (имзо) (Ф.И.О.) (имзо)

Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга 8-ИЛОВА

Тўлов турлари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

Т/р Тўлов коди Тўлов турлари 1. 09610 Унитар корхоналарнинг жамғармаларига тўловлар : 1. Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан унитар корхоналарга тўловлар; 2. Унитар корхоналар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари; 3. Ажратмалар ҳисобига тўловлар; 4. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари; 5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан унитар корхоналарга кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари; 6. Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар. 2. 09620 Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг унитар корхоналарга қайтарилиши : 1. Нақд пул олиш учун очилган баланс ҳисобварақларидан маблағларнинг қайтиши; 2. Ишлатилмаган депонентларнинг қайтарилиши; 3. Ғазначилик бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтарилиши; 4. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича унитар корхоналарга маблағларни қайтариш; 5. Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг унитар корхоналарга қайтариш; 6. Бошқа ҳолатларда маблағларни қайтариш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 24 июнь,

345-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2022 й., 09/22/345/0565-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 25.02.2025 й., 09/25/108/0177-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2022-yil uchun Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-73-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2022-yil uchun Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-73-son qaroriga muvofiq:

2022-yil 1-iyundan boshlab tajriba tariqasida, bosqichma-bosqich yil yakuniga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tarkibidagi barcha unitar korxonalarga faqat Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan xizmat koʻrsatilishi;

Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga oʻtkazilgan unitar korxonalarning boʻsh mablagʻlari tijorat banklari depozitlariga Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga buyurtmanoma taqdim etish orqali joylashtirilishi;

2022-yilgacha davlat unitar korxonalari boʻsh mablagʻlarining tijorat banklari depozitlariga joylashtirilgan milliy valyutadagi mablagʻlari depozitlar muddati tugagandan soʻng, ularning muddati uzaytirilmasdan tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

unitar korxonalarning mablagʻlari hisobini shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yuritish;

gʻaznachilikda unitar korxonalarning yuridik majburiyatlarini hisobga olish;

gʻaznachilikda unitar korxonalarning moliyaviy majburiyatlarini hisobga olish hamda xarajatlarni toʻlash;

unitar korxonalarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni boshqarishni tartibga solish.

3. Moliya vazirligi Markaziy bank, Suv xoʻjaligi vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bilan birgalikda:

a) oʻn kun muddatda Suv xoʻjaligi vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tarkibidagi barcha unitar korxonalarni mazkur qaror qabul qilingandan boshlab 2022-yil yakuniga qadar bosqichma-bosqich gʻazna ijrosi bilan qamrab olish grafigini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

b) tasdiqlangan grafikda koʻrsatilgan muddatlarga qadar gʻazna ijrosi bilan qamrab olinadigan unitar korxonalarning tijorat banklarida ochilgan hisobvaraqlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazib, qoldiq mablagʻlarni tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazilishini hamda bank hisobvaraqlari belgilangan tartibda yopilishini taʼminlasin;

v) gʻazna ijrosi bilan qamrab olish jarayoniga amaliy yordam koʻrsatish maqsadida masʼul xodimlarni unitar korxonalarga biriktirsin;

g) 2023-yil 1-fevralga qadar tajriba natijalaridan kelib chiqib, boshqa vazirlik va idoralar tarkibidagi unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatishni joriy qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

4. Belgilansinki, gʻaznachilik bilan qamrab olingan unitar korxonalar tomonidan tijorat banklarida hisobvaraq ochish taqiqlanadi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2023-yil 1-yanvarga qadar:

gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan unitar korxonalarning buxgalteriya hisobi va hisobotini avtomatlashtirilgan holda yuritish maqsadida “OʻzASBO” dasturiy majmuasining xoʻjalik yurituvchi korxonalarga moslashgan yangi modulini ishlab chiqsin;

gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan unitar korxonalarning mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash hamda taqdim etish tartibini tasdiqlasin.

Bunda “OʻzASBO” dasturiy majmuasining xoʻjalik yurituvchi korxonalarga moslashgan yangi moduli ishlab chiqilgunga qadar gʻaznachilik bilan qamrab olingan unitar korxonalarga oʻzlari tomonidan foydalanib kelinayotgan dasturiy taʼminot orqali buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritishga ruxsat berilsin.

6. Moliya vazirligi Gʻaznachiligi va uning hududiy boshqarmalari 2022-yil 1-iyuldan boshlab shakllantirilgan reja-jadval asosida taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarning rahbarlari va bosh hisobchilari uchun davlat xaridlari hamda gʻazna ijrosi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining mazmun mohiyatini tushuntirishga qaratilgan oʻquv-seminarlar tashkil qilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklatilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-iyundagi 345-son qaroriga ILOVA

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan va gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan unitar korxonalarga (keyingi oʻrinlarda — unitar korxonalar) gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yuridik majburiyatlar — unitar korxonalar tomonidan tuzilgan shartnomalar, shuningdek, tegishli davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining qarorlari asosida unitar korxonalarda yuzaga keladigan majburiyatlar;

moliyaviy majburiyatlar — unitar korxonalardan mablagʻlarni oʻtkazish majburiyatini yuklovchi hujjatlar, shu jumladan, ijro hujjatlari asosida yuzaga keladigan majburiyatlar.

2-bob. Unitar korxonalar uchun shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochish va yopish tartibi

3. Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq xizmat koʻrsatiladi.

Unitar korxonalar uchun gʻaznachilik tomonidan axborot tizimida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini (keyingi oʻrinlarda — SHGʻH) ochish va yopish ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq shakldagi arizaga asosan amalga oshiriladi.

Unitar korxonalarning SHGʻHni ochish yoki yopish uchun arizasi gʻaznachilikka taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.

Unitar korxonalar tomonidan SHGʻHni ochish yoki yopish uchun taqdim etilgan arizalar notoʻgʻri rasmiylashtirilgan yoki toʻliq toʻldirilmagan hollarda, taqdim etilgan arizalar ulardagi kamchiliklarni bartaraf etgan holda, qayta kiritish uchun bir ish kuni davomida qaytariladi va bu haqda unitar korxonalar xabardor qilinadi.

4. 2023-yil 1-yanvardan boshlab unitar korxonaning SHGʻHni ochish yoki yopish uchun arizasi, SHGʻHni ochilganligi yoki qayta kiritish toʻgʻrisidagi xabarnomalar elektron shaklda “OʻzASBO” dasturiy majmuasi orqali amalga oshiriladi.

3-bob. Daromadlar va xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash hamda ularni roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

5. Unitar korxonalar kelgusi yil uchun daromadlar va xarajatlar smetalarini joriy yilning 1-dekabriga qadar tuzadi va tasdiqlaydi, shuningdek, ularning taʼsischisi boʻlgan budjet tashkilotlari joriy yilning 10-dekabriga qadar roʻyxatga oladi.

Unitar korxonalarning daromadlar va xarajatlar smetalariga oʻzgartirishlar ularning taʼsischisi boʻlgan budjet tashkilotlari tomonidan roʻyxatga olinadi.

6. Unitar korxonalar tomonidan ularning xarajatlar smetalari yil oylari boʻyicha taqsimlangan holda xarajatlarning birinchi va ikkinchi guruh xarajatlari boʻyicha iqtisodiy tasnifga muvofiq har bir xarajat guruhi boʻyicha, uchinchi va toʻrtinchi guruhi xarajatlari bir xarajat guruhi boʻyicha yuritiladi.

Unitar korxonalarning xarajatlar smetalari uch nusxada tuziladi.

7. Unitar korxonalarning taʼsischisi boʻlgan budjet tashkilotlari ushbu korxonalarning xarajatlar smetalariga doir hisob-kitoblarni talab qilishga haqlidir.

Unitar korxonalarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasining daromad qismi moliya yili boshidagi mablagʻlar qoldigʻi hamda daromadlarning manbalar kesimidagi prognozidan tashkil topadi.

8. Unitar korxonalarning daromadlar va xarajatlar smetalari hamda ularga oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “OʻRMV” AT) avtomatik tarzda hisobga olinadi.

9. Daromadlar va xarajatlar smetasining va ularga ilovalarning shakllari, shuningdek, ularni tuzish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

4-bob. Yuridik majburiyatlarni hisobga olish

10. Unitar korxonalarning davlat xaridlari doirasida tuzilgan va belgilangan tartibda maxsus axborot portalida yuritiladigan Shartnomalarning yagona reyestriga kiritilgan shartnomalari va ularga qoʻshimcha kelishuvlar “OʻRMV” ATda avtomatik tarzda hisobga olinadi.

11. Gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish yoʻlga qoʻyilgunga qadar unitar korxonalar tomonidan tuzilgan shartnomalar boʻyicha toʻlovlar moliyaviy majburiyatlarni hisobga olish yoʻli bilan toʻlab beriladi.

12. Unitar korxonalarning davlat xaridlari boʻyicha tuzilgan shartnomalari va ularga qoʻshimcha kelishuvlari qonunchilik doirasida tuzilganligi uchun mazkur shartnomalarni imzolagan unitar korxonalarning rahbarlari javobgar hisoblanadi.

13. Shartnomalar va ularga qoʻshimcha kelishuvlarning “OʻRMV” ATda hisobga olinishi ushbu shartnomalar va ularga qoʻshimcha kelishuvlar boʻyicha unitar korxonalarning nomidan va ularning topshirigʻi boʻyicha gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan toʻlovlarni amalga oshirish uchun asos hisoblanadi.

6-bob. Moliyaviy majburiyatlarni hisobga olish hamda xarajatlar toʻlovi

15. Unitar korxonalarga qonunchilikka muvofiq budjet tashkilotlari uchun belgilangan budjet tasnifi qoʻllaniladi.

16. Unitar korxonalarning I va II guruh boʻyicha xarajatlar toʻlovi birinchi navbatda amalga oshiriladi. Bunda I guruh xarajatlarini II guruh xarajatlari toʻlovisiz amalga oshirish taqiqlanadi (ish haqi uchun olingan avanslardan tashqari).

Tegishli SHGʻHda I va II guruh xarajatlari toʻlovi uchun zarur mablagʻlarni qoplaydigan qoldiqlar mavjud boʻlganda, III va IV guruh xarajatlarni amalga oshirishga ruxsat etiladi.

17. Unitar korxonalar budjetga oylik ish haqi boʻyicha majburiy yigʻimlarni toʻlash, naqd pul mablagʻlarini olish yoki xodimlarning bank kartalariga mablagʻlarni oʻtkazish uchun ushbu Nizomga 5 — 7-ilovalarga muvofiq shakldagi toʻlov topshiriqnomalari, gʻazna memorial orderlari va buyurtmanomani “OʻzASBO” dasturiy majmuasidan foydalangan holda elektron shaklda Gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.

18. Unitar korxonalar naqd pul shaklidagi mablagʻlarni olish uchun tijorat banklarida tegishli balans hisobvaraqlari ochadi.

19. “OʻzASBO” dasturiy majmuasiga ulangan unitar korxonalar xodimlarining ish haqi summalarini bank kartochkalariga oʻtkazish uchun xodimlar roʻyxatini elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda banklarga faqatgina elektron shaklda yuboradi.

20. Unitar korxonalar qonunchilikka muvofiq xoʻjalik faoliyatiga doir soliqlar, davlat bojlari, boshqa majburiy yigʻimlar, maʼmuriy jarimalar va moliyaviy sanksiyalar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun ushbu Nizomga 4-5-ilovalarga muvofiq buyurtmanoma, toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini “OʻzASBO” dasturiy majmuasidan foydalangan holda elektron shaklda yuboradi.

21. Unitar korxonalar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini elektron shaklda yuborgandan soʻng Gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan koʻrib chiqilib, xato va kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, bir ish kuni mobaynida toʻlab beriladi.

Agarda, xato va kamchiliklar aniqlansa, ularni koʻrsatgan holda bir ish kunidan kechiktirmasdan elektron shaklda unitar korxonaga qaytariladi.

22. Unitar korxonalarning tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalari boʻyicha toʻlovlar tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar asosida amalga oshiriladi.

Bunda tovarlar yetkazib berilganligini (ishlar bajarilganligini, xizmatlar koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar “OʻRMV” ATga elektron shaklda yuborilgandan soʻng toʻlovlar elektron toʻlov topshiriqnomalari va/yoki gʻazna memorial orderlari asosida amalga oshiriladi.

23. Unitar korxonalarning tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalari boʻyicha elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan hisobvaraq-fakturalari tegishli shartnomaga (yuridik majburiyatga) muvofiqligi boʻyicha nazorat gʻaznachilik boʻlinmasi tomonidan bir ish kuni ichida amalga oshiriladi, kamchiliklar aniqlanganida ularni koʻrsatgan holda elektron shaklda unitar korxonaga qaytariladi.

7-bob. Unitar korxonalarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni boshqarishni tartibga solish

24. Unitar korxonalar oʻzlarining vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga Gʻaznachilikka buyurtmanomalar taqdim etish yoʻli bilan joylashtiradilar.

25. Unitar korxonalarning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hajmi va muddatlari, foiz stavkasining eng kam miqdori, lotlar soni va joylashtirish vaqti unitar korxonalar tomonidan belgilanadi.

26. Unitar korxonalar tomonidan ilgari joylashtirilgan vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlar depozit muddati tugagunga qadar tijorat banklarining depozit xisobvaraqlarida saqlanadi va muddati uzaytirilmasdan, depozit shartnomasida belgilangan muddatlarda qaytariladi.

27. Unitar korxonalarning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olingan daromadlari ikki ish kuni mobaynida toʻliq hajmda ularning tegishli gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.

28. Unitar korxonalar tomonidan ilgari joylashtirilgan vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlar depozit muddati tugagandan soʻng oʻz vaqtida qaytarilishi uchun unitar korxonalar rahbarlari va bosh hisobchilari javobgardir.

8-bob. Moliyaviy majburiyatlar boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini bajarish hamda toʻlovlarni amalga oshirish

29. Unitar korxonalarning moliyaviy majburiyatlari boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlari mazkur Nizomga muvofiq bajariladi.

30. Ijro hujjatlarida qarzdor unitar korxonalarning rekvizitlari toʻgʻri (yagona gʻazna hisobvaragʻi va SHGʻH) koʻrsatilishi lozim. Qarzdorning rekvizitlari notoʻgʻri koʻrsatilgan ijro hujjatlari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan rekvizitlarni aniqlashtirish uchun qaytariladi.

31. Unitar korxonalarning moliyaviy majburiyatlari boʻyicha undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjatlarini ijro etish ularning SHGʻHdagi mavjud mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Bunda unitar korxonalarning SHGʻHda mablagʻlari boʻlmaganda yoki yetarli boʻlmaganda ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushishi rejalashtirilgan mablagʻlar hisobidan ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar toʻlab berilgandan soʻng ijro etiladi.

32. Gʻaznachilik boʻlinmalari ijro hujjatini olgandan soʻng oʻn kun muddatda uning bajarilishini quyidagi yoʻl bilan taʼminlaydi:

unitar korxonalarning barcha SHGʻHlari boʻyicha toʻlovlarini va shartnomalarini hisobga olishni (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar bundan mustasno) vaqtincha toʻxtatish, shuningdek, mablagʻlardan foydalanish boʻyicha ijro hujjatida nazarda tutilgan cheklovlarni taʼminlash;

ijro hujjatini ilova qilgan holda, tegishli xarajatlari vaqtincha toʻxtatilganligi toʻgʻrisida unitar korxonalarni yozma xabardor qilish;

unitar korxonalarning SHGʻHdagi mablagʻlari qoldigʻi doirasida mablagʻlarni oʻtkazish.

33. Unitar korxonalar ijro hujjatini yoki gʻaznachilik boʻlinmasining tegishli xabarnomasini olgandan soʻng mablagʻlarni oʻtkazib berish uchun ikki ish kuni ichida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq buyurtmanomani “OʻzASBO” dasturiy majmuasidan foydalangan holda elektron shaklda yuboradi.

Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmanomani keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi va “OʻRMV” ATda elektron shaklda hisobga oladi, kamchiliklar aniqlanganda esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron shaklda unitar korxonaga qaytaradi.

34. Gʻaznachilik boʻlinmasida buyurtmanoma dasturiy majmuasidan hisobga olinganidan soʻng unitar korxona bir ish kuni ichida “OʻzASBO” dasturiy majmuasida toʻlov topshiriqnomasi yoki gʻazna memorial orderini shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.

Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov topshiriqnoma yoki gʻazna memorial orderlarini “OʻRMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov topshiriqnomasi va gʻazna memorial orderlarida kamchiliklar aniqlansa, tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron shaklda unitar korxonaga qaytaradi.

35. Unitar korxonalar tomonidan mazkur Nizomning 33 va 34-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilmaganida yoki muddatida taqdim etilmaganda gʻaznachilik boʻlinmalari mazkur Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan tartibda va muddatlarda ijro hujjati boʻyicha toʻlovni mustaqil amalga oshiradi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

36. Unitar korxonalar gʻaznachilik boʻlinmalaridan tegishli SHGʻHdan koʻchirmalar va ularga ilovalarni oladi.

Bunda “OʻzASBO” dasturiy majmuasiga ulangan unitar korxonalar koʻchirmalarni elektron hujjat koʻrinishida “UzASBO” dasturiy majmuasidan oladi va elektron shaklda taqdim qilingan koʻchirmalar unitar korxonalarga qogʻoz koʻrinishida taqdim etilmaydi.

37. Unitar korxonalarning mablagʻlari ularning tegishli SHGʻHga kirim qilinadi va mazkur unitar korxonalar tushumlari yoki SHGʻH hisobidan avval amalga oshirilgan kassa xarajatlarining tiklanish summalari sifatida hisobga olinadi.

38. Unitar korxonalarning SHGʻHga kelib tushgan mablagʻlari toʻgʻri aks ettirilishini taʼminlash uchun tegishli tijorat banklari tomonidan yuboriladigan elektron toʻlov hujjatlarining “toʻlov maqsadi” ustunida mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq maʼlumotnomada koʻrsatilgan tegishli toʻlov kodlari, shuningdek, unitar korxonalarning SHGʻHlari koʻrsatilishi lozim.

39. Unitar korxonalarning SHGʻHga notoʻgʻri yoki ortiqcha kelib tushgan mablagʻlari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan unitar korxonalarning yozma murojaatlari va mazkur Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan toʻlov hujjatlari asosida qaytariladi, davlat soliq xizmati organlari tomonidan undiriladigan toʻlovlar bundan mustasno.

“OʻzASBO” dasturiy majmuasiga ulangan unitar korxonalarining SHGʻHlariga notoʻgʻri yoki ortiqcha kelib tushgan mablagʻlari elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan toʻlov topshiriqnomalarini gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborish orqali qaytariladi.

40. “OʻzASBO” dasturiy majmuasi orqali gʻaznachilik boʻlinmalariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlab yuborilgan elektron hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, hujjatlarning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, elektron hujjatlarga asos boʻlgan hujjatlarning asli, shuningdek, shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun unitar korxonalar javobgar hisoblanadi.

41. Gʻaznachilik boʻlinmalari yuridik va moliyaviy majburiyatlarning oʻz muddatida va toʻgʻri va hisobga olinishiga, toʻlovlarning amalga oshirilishi hamda talab qilinadigan hujjatlarning toʻliqliligiga, shuningdek, oʻzlariga yuklangan boshqa vazifalarning mazkur Nizomga muvofiq bajarilishiga javobgardir.

42. Unitar korxonalar davlat xaridlarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirish, shu jumladan, boshlangʻich narxni belgilash, tuzilayotgan shartnomalarning sifati taʼminlanishi, maqsadga muvofiqligi va narx-navo yechimi, shuningdek, gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilgan yuridik va moliyaviy majburiyatlar boʻyicha amalga oshirilgan xarajatlarning tuzilgan xarajatlar smetasiga muvofiqligi uchun javobgar hisoblanadi.

43. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalarga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish

1-bosqich Unitar korxonalar Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochish uchun gʻaznachilik boʻlinmalariga ariza taqdim etadi. Davlat roʻyxatidan oʻtgandan soʻng 1 ish kuni ichida, mavjud unitar korxonalar — grafik asosida 2-bosqich Gʻaznachilik boʻlinmalari Davlat unitar korxonalari uchun sh axsiy gʻazna hisobvaragʻi ochilishini amalga oshiradi . 1 ish kuni 3-bosqich Gʻaznachilik boʻlinmalari Unitar korxonalari tomonidan davlat xaridlari doirasida mahsulot (ish, xizmat) yetkazib beruvchi korxonalar oʻrtasida tuzilgan shartnomalarini tegishli axborot tizimida hisobga oladi. Toʻlovlarni davlat unitar korxonalari tomonidan “OʻzASBO” dasturiy majmuasi orqali yuborilgan toʻlov topshiriqnomaga asosan amalga oshiradi. doimiy 4-bosqich Unitar korxonalar Vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga buyurtmanoma taqdim etish yoʻli bilan joylashtiriladi. talabga koʻra 5-bosqich Unitar korxonalar yoki tugatish komissiyasi Tegishli Hukumat qaroriga muvofiq davlat unitar korxonasini tugatish jarayoni yakunlangandan soʻng shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini yopish uchun gʻaznachilik boʻlinmalariga ariza taqdim etadi. 1 ish kunida 6-bosqich Gʻaznachilik boʻlinmalari Unitar korxonalar uchun sh axsiy gʻazna hisobvaragʻi yopilishini amalga oshiradi . 1 ish kuni

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (lari) ochish toʻgʻrisida ARIZA ‎ 20 __ yil “____” _____________ Unitar korxona tomonidan toʻldiriladi ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Unitar korxona nomi _______________________________________________________________ Mablagʻ manbasi ___________________________________________________________________ Viloyat ___________________________________________________________________________ Tuman (shahar) _____________________________________________________________________ Xarajatlarning vazifa jihatidan tasnif kodi___________________________________________ Tashkiliy tasnif kodi_______________________________________________________________ __________________________________ da shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochishni soʻrayman. (Gʻaznachilik organi) Korxona rahbari M.Oʻ. ______________ (imzo) ______________________ (F.I.O.) Korxona bosh hisobchisi ______________ (imzo) ______________________ (F.I.O.) Gʻaznachilik organi tomonidan toʻldiriladi ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini ochish uchun taqdim etilgan hujjatlarni tekshirdi ____________________________________________ _______ __________________ (xodimning F.I.O.) (imzo) (sana) ________________ da shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochishga ruxsat etiladi (Gʻaznachilik organi) Rahbar ‎M.Oʻ.‎ ______________ (imzo) ______________________ (F.I.O.) 20 ___ yil “____” _____________ da shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochildi Razryadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 Razryadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 _____________________________________________________ Gʻaznachilik organining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochganligi haqidagi belgisi

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA

Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini yopish toʻgʻrisida ARIZA ‎ 20 __ yil “____” _____________ Unitar korxona tomonidan toʻldiriladi -------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- Unitar korxona nomi _________________________________________________________________ Xarajatlarning vazifa jihatidan tasnif kodi ____________________________________________ Tashkiliy tasnif kodi ________________________________________________________________ Gʻaznachilik organi nomi_______________________________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi raqami _______________________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (mablagʻ oluvchi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________ sababli (sababi koʻrsatiladi) shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini yopishingizni soʻraydi. ‎ Korxona rahbari _____________________ ‎(imzo) _________________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Korxona bosh hisobchisi _____________________ ‎ (imzo) ‎ _________________________________ ‎ (F.I.O.) Gʻaznachilik organi tomonidan toʻldiriladi ‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ Masʼul xodim‎ _______________ (lavozimi) ‎‎ ‎ ___________ ‎(imzo) ‎ ‎‎ __________________ (F.I.O.) Tegishli boʻlim ‎(sektor) boshligʻi‎ ‎ ____________________ ‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎ (F.I.O.) Rahbar‎ ‎ ‎‎____________________ ‎ (imzo) ‎‎ ___________________ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ 20 ___ yil “___” _____________ ________________________________________________________________________________ ‎ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini yopish toʻgʻrisida Gʻaznachilik organi belgisi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA

Yuridik majburiyatlarni hisobga olishga ‎ ‎BUYURTMANOMA 20__ y. “___”___________-son 20__ y. ________________ uchun Buyurtmachi nomi ____________________________________________________________________ Budjet tasnifining kodi______________________________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi______________________________________________________________ (soʻmda) Hujjat raqami Hujjat sanasi Toʻlovni oluvchining nomi Toʻlovni oluvchining bank rekvizitlari (shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi) Summasi ‎ Taqdim qilingan sana 20___ y. “__”______ ‎ ‎ ‎ Korxona rahbari __________ (imzo) __________________ F.I.O. M.Oʻ. Korxona bosh buxgalteri __________ (imzo) __________________ F.I.O.

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 5-ILOVA

Toʻlov topshiriqnomasi -sonli Sana kk.oo.yyyy Mablagʻlarni toʻlovchining nomi DEBET Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni toʻlovchining STIRi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa Mablagʻlarni oluvchining nomi KREDIT Mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa (soʻz bilan) Toʻlov maqsadi SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Korxona rahbari Korxona bosh hisobchisi (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo) M.Oʻ. Toʻlov topshiriqnomasi -sonli Sana kk.oo.yyyy Mablagʻlarni toʻlovchining nomi DEBET Mablagʻlarni toʻlovchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni toʻlovchining STIRi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni toʻlovchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa Mablagʻlarni oluvchining nomi KREDIT Mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Mablagʻlarni oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi bank kodi Summa (soʻz bilan) Toʻlov maqsadi SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Gʻaznachilik boʻlinmasi rahbari Masʼul xodim (F.I.O., imzo) (F.I.O., imzo) M.Oʻ.

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 6-ILOVA

______ -sonli gʻazna memorial orderi Sana KK.OO.YYYY Toʻlovchi Toʻlovchining nomi Toʻlovching sh.gʻ.h. STIR Summasi Oluvchi Oluvchining nomi Oluvchining sh.gʻ.h. STIR Summasi soʻz bilan Toʻlov maqsadi XXXXX (toʻlov kodi), SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Korxona rahbari Imzo F.I.O. M.Oʻ. Korxona bosh hisobchisi Imzo F.I.O. ______ -sonli gʻazna memorial orderi Sana KK.OO.YYYY Toʻlovchi Toʻlovchining nomi Toʻlovching sh.gʻ.h. STIR Summasi Oluvchi Oluvchining nomi Oluvchining sh.gʻ.h. STIR Summasi soʻz bilan Toʻlov maqsadi XXXXX (toʻlov kodi), SHGʻH XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX, tashkilot nomi, STIR XXXXXXXXX, maqsadi Gʻaznachilik boʻlinmasi rahbari Imzo F.I.O. M.Oʻ. Masʼul xodim Imzo F.I.O.

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 7-ILOVA

I va II guruh xarajatlari boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni hisobga olish boʻyicha _____-son buyurtmanoma

______________ sana __________________________________________ (tuman, shahar, viloyat) Gʻaznachilik boʻlinmasi _______________________ning korxona nomi _______ oyi uchun yuridik va moliyaviy majburiyatlarni hisobga olish boʻyicha oy nomi ____________________________ shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi (soʻm) T/r Iqtisodiy tasnif kodi Hisoblangan ish haqi Hisoblangan ish haqidan ushlanmalar* Jami ushlandi Bank kartochkalariga oʻtkazish Naqd pul olish uchun balans hisobvaraqlariga oʻtkazish Oldingi oylar qarzdorligi Jami toʻlash uchun Yagona ijtimoiy toʻlov (___%) jami shu jumladan: imtiyozli (mod. yordam va boshqalar) jismoniy shaxslar daromad soligʻi fuqarolarning sugʻurta badallari (____%) kasaba uyushmasi badali shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaragʻiga badal avans alimentlar …. …. …. 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 … … … … … … … … … Jami Izoh. ushbu soʻrovnomada berilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tasdiqlaymiz. * Ushbu buyurtmaning “Hisoblangan ish haqidan ushlanmalar” qismida koʻrsatilgan xodimlarning ish haqidan ixtiyoriy ushlanmalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq va xodimlarning yozma roziligi asosida ushlanmoqda. Ish haqidan ixtiyoriy ushlanmalar masalasi boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari yoki yuqoridagi xodimlarning roziligining ishonchsizligi aniqlanganda javobgarlikni toʻliq oʻz zimmamizga olamiz. Korxona rahbari ________ _________________ Gʻaznachilik boʻlinmasining xodimi qabul qildi ________ 20__ y “__” _______ (imzo) (F.I.O.) (imzo) M.Oʻ. Korxona bosh buxgalteri ________ _________________ Korxonaning xodimi qabul qildi ________ 20__ y “__” _______ (imzo) (F.I.O.) (imzo)

Taʼsischisi budjet tashkilotlari boʻlgan unitar korxonalariga gʻaznachilik orqali xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomga 8-ILOVA

Toʻlov turlari boʻyicha

MAʼLUMOTNOMA

T/r Toʻlov kodi Toʻlov turlari 1. 09610 Unitar korxonalarning jamgʻarmalariga toʻlovlar : 1. Yetkazib berilgan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar va bajarilgan ishlar uchun yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan unitar korxonalarga toʻlovlar; 2. Unitar korxonalar tomonidan vaqtincha foydalanilmayotgan binolarni va davlatning boshqa mol-mulkini boshqa tashkilotlarga ijaraga berish natijasida ijaraga oluvchilarning toʻlovlari; 3. Ajratmalar hisobiga toʻlovlar; 4. Tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar tomonidan oldingi yillar shartnomalari boʻyicha debitorlik qarzlari toʻlovlari; 5. Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan unitar korxonalarga koʻrsatiladigan homiylik (begʻaraz) yordamlari; 6. Yuqoridagilardan tashqari boshqa toʻlovlar. 2. 09620 Ortiqcha yoki notoʻgʻri oʻtkazilgan mablagʻlarning unitar korxonalarga qaytarilishi : 1. Naqd pul olish uchun ochilgan balans hisobvaraqlaridan mablagʻlarning qaytishi; 2. Ishlatilmagan deponentlarning qaytarilishi; 3. Gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan ilgari oʻtkazilgan mablagʻlarni yetkazib beruvchining bankdagi hisobvaragʻi oʻzgarganligi, yopilganligi va boshqa sabablarga koʻra banklar tomonidan qaytarilishi; 4. Tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) tomonidan amaldagi shartnomalar boʻyicha unitar korxonalarga mablagʻlarni qaytarish; 5. Birjaga oʻtkazib berilgan moliyaviy zakalat summalarining unitar korxonalarga qaytarish; 6. Boshqa holatlarda mablagʻlarni qaytarish.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 24-iyun,

345-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.06.2022-y., 09/22/345/0565-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son; 25.02.2025-y., 09/25/108/0177-son)

lex.uz