📅 2022-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 6 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 июня 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентствa по управлению государственными активами
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 June 2022 · Ministry and agency documents · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 170-сон буйруғига ИЛОВА
Майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ҳоким ёрдамчиси — маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари;
ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимида жорий этилган, онлайн-буюртманомаларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш махсус модули;
бўш турган давлат кўчмас мулк объекти — давлат органлари, давлат ташкилотлари ва давлат муассасаларининг майдони 5000 квадрат метргача бўлган белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, шунингдек уч ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно);
онлайн-буюртманома — ҳоким ёрдамчисининг ахборот тизими орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига бўш турган давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича юборган электрон мурожаати;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими ;
балансда сақловчи — бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс.
2. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда, онлайн-буюртманома ҳоким ёрдамчилари томонидан ахборот тизими орқали берилади.
3. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомаларига асосан электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади.
2-боб. Онлайн-буюртманома бериш ва уни кўриб чиқиш
5. Ҳоким ёрдамчиси ўзига бириктирилган маҳаллада аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома юборади.
Бунда, онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали ҳоким ёрдамчисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
6. Ҳоким ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бўйича қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг тўлиқ манзили;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг фотосуратлари ва аниқ геолакацияси;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг майдони;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклиф, агар мавжуд бўлса. Бунда, тегишли маҳалла ва (ёки) объектнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, айнан қайси йўналишлар учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича ҳоким ёрдамчисининг таклифи кўрсатилади.
7. Ҳоким ёрдамчисининг онлайн-буюртманомаси ахборот тизими орқали Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига автоматик равишда келиб тушади.
8. Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, уч иш куни ичида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари томонидан бўш турган давлат кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда қуйидагилар ўрганилади:
кўчмас мулк объектининг давлат органи, давлат ташкилоти ёки давлат муассасасига тегишли эканлиги ҳамда бўш турганлиги;
кадастр ҳужжатларига мувофиқ бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг умумий ер майдони ва бино-иншоотлар эгаллаган майдони ҳамда балансда сақловчиси;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш дастурида (тармоқ жадвалида) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов)нинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.
9. Агентлик ҳудудий бошқармасининг масъул ходими ўрганиш жараёнида балансда сақловчидан бўш турган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотларни сўраб олиши мумкин. Бунда, балансда сақловчи бўш турган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида масъул ходимга тақдим этиши шарт.
10. Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
объект давлат кўчмас мулк объекти ҳисобланмаса ёки бўш турган бўлмаса;
майдони 5000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлса;
бўш турган давлат кўчмас мулк объекти ҳудудларни ривожлантириш дастури (тармоқ жадвали)да мавжуд бўлса;
хусусийлаштириш дастурларига кирган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд бўлса;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов) мавжуд бўлса.
Бунда, бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш рад этилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ахборот тизими орқали ҳоким ёрдамчисига рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
11. Бўш турган кўчмас мулк объекти хусусий мулк бўлган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сон «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
12. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бир иш куни ичида ҳоким ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасини электрон тизим орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабар беради.
3-боб. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
13. Онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилганда, уч иш куни ичида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўш турган давлат кўчмас мулк объектини савдога чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектини тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқариш чораларини кўради.
14. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш ва савдога чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоидалар
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Майдони 5000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Ижро муддати 1-босқич Ҳоким ёрдамчиси томонидан ўзига бириктирилган маҳаллада аниқланган майдони 5 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бўйича қисқача маълумотларни (объектнинг тўлиқ манзили, фотосуратлари, аниқ геопозицияси, объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифи) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларининг бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимига киритиш ва объектни онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртманомани юбориш. Ҳоким ёрдамчилари Доимий 2-босқич Агентликнинг «Давлат мулки» ахборот тизимига келиб тушган бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бўйича маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, 3 (уч) иш куни ичида 3-босқич Ўрганиш натижаларига кўра: а) бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ҳоким ёрдамчисига Агентликнинг «Давлат мулки» АТ орқали асосланган жавоб юбориш; б) бўш турган давлат кўчмас мулк объектини онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, онлайн-буюртманомани электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказиш ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабар бериш. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари 1 (бир) иш куни ичида 4-босқич Онлайн-буюртманома Агентликнинг «Давлат мулки» АТ орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнларига ўтказилганда бўш турган давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари 3 (уч) иш куни ичида Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш. белгиланган муддатларда
Директор А. ОРТИКОВ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июнь,
2022 йил 31 май
2022 йил 6 июнь
170-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
Maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 18-martdagi PQ-168-son “Iqtisodiyotda davlat ishtirokini yanada qisqartirish va xususiylashtirishni jadallashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining 2022-yil 6-iyundagi 170-son buyrugʻiga ILOVA
Maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
hokim yordamchisi — mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari;
axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) “Davlat mulki” axborot tizimida joriy etilgan, onlayn-buyurtmanomalarni qabul qilish va ularni qayta ishlash maxsus moduli;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti — davlat organlari, davlat tashkilotlari va davlat muassasalarining maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan belgilangan muddatda tugallanmagan qurilish obyektlari, shuningdek uch oydan ortiq muddat davomida boʻsh turgan binolar, yashash uchun moʻljallanmagan inshootlar, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari, shu jumladan umumiy maydonining 50 foizidan koʻprogʻidan (bir bino yoki noturar joy xonasi konturi doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmayotgan obyektlar (mavsumiy tusdagi faoliyat amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno);
onlayn-buyurtmanoma — hokim yordamchisining axborot tizimi orqali Agentlikning hududiy boshqarmalariga boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini sotish boʻyicha yuborgan elektron murojaati;
“E-auksion” elektron savdo platformasi (bundan buyon matnda elektron onlayn-auksion deb yuritiladi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi ;
balansda saqlovchi — boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti biriktirilgan yuridik shaxs.
2. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.
Bunda, onlayn-buyurtmanoma hokim yordamchilari tomonidan axborot tizimi orqali beriladi.
3. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomalariga asosan elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish shartlari, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, Agentlik yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilanadi.
2-bob. Onlayn-buyurtmanoma berish va uni koʻrib chiqish
5. Hokim yordamchisi oʻziga biriktirilgan mahallada aniqlangan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish uchun Agentlikning hududiy boshqarmalariga axborot tizimi orqali onlayn-buyurtmanoma yuboradi.
Bunda, onlayn-buyurtmanoma axborot tizimi orqali hokim yordamchisining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.
6. Hokim yordamchisining onlayn-buyurtmanomasida boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining toʻliq manzili;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining fotosuratlari va aniq geolakatsiyasi;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining maydoni;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha taklif, agar mavjud boʻlsa. Bunda, tegishli mahalla va (yoki) obyektning ixtisoslashuvidan kelib chiqib, aynan qaysi yoʻnalishlar uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha hokim yordamchisining taklifi koʻrsatiladi.
7. Hokim yordamchisining onlayn-buyurtmanomasi axborot tizimi orqali Agentlikning tegishli hududiy boshqarmalariga avtomatik ravishda kelib tushadi.
8. Onlayn-buyurtmanoma kelib tushgandan soʻng, uch ish kuni ichida Agentlikning hududiy boshqarmalari masʼul xodimlari tomonidan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti joyiga chiqqan holda koʻzdan kechiriladi hamda quyidagilar oʻrganiladi:
koʻchmas mulk obyektining davlat organi, davlat tashkiloti yoki davlat muassasasiga tegishli ekanligi hamda boʻsh turganligi;
kadastr hujjatlariga muvofiq boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining umumiy yer maydoni va bino-inshootlar egallagan maydoni hamda balansda saqlovchisi;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlangan hududlarni rivojlantirish dasturida (tarmoq jadvalida) mavjud yoki mavjud emasligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari va Agentlikning boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida foydalanish boʻyicha qarori mavjud yoki mavjud emasligi;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov)ning mavjud yoki mavjud emasligi.
9. Agentlik hududiy boshqarmasining masʼul xodimi oʻrganish jarayonida balansda saqlovchidan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni soʻrab olishi mumkin. Bunda, balansda saqlovchi boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni ichida masʼul xodimga taqdim etishi shart.
10. Agentlik yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish quyidagi hollarda rad etiladi:
obyekt davlat koʻchmas mulk obyekti hisoblanmasa yoki boʻsh turgan boʻlmasa;
maydoni 5000 kvadrat metr va undan ortiq boʻlsa;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti hududlarni rivojlantirish dasturi (tarmoq jadvali)da mavjud boʻlsa;
xususiylashtirish dasturlariga kirgan boʻlsa;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari va Agentlikning boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida foydalanish boʻyicha qarori mavjud boʻlsa;
boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov) mavjud boʻlsa.
Bunda, boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish rad etilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida axborot tizimi orqali hokim yordamchisiga rad etish asoslari koʻrsatilgan holda xabar yuboriladi.
11. Boʻsh turgan koʻchmas mulk obyekti xususiy mulk boʻlgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-avgustdagi 666-son “Ishlab chiqarish maydonlaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan tartibda tegishli choralar koʻriladi.
12. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish uchun ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlmaganda, Agentlikning hududiy boshqarmalari bir ish kuni ichida hokim yordamchisining onlayn-buyurtmanomasini elektron tizim orqali elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazadi hamda bu haqda balansda saqlovchiga xabar beradi.
3-bob. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish
13. Onlayn-buyurtmanoma axborot tizimi orqali elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazilganda, uch ish kuni ichida Agentlikning hududiy boshqarmalari boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini savdoga chiqarish toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qiladi va boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksionga chiqarish choralarini koʻradi.
14. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini sotishga tayyorlash va savdoga chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
15. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
16. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Davlat soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan.
Maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Maydoni 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish
Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Ijro muddati 1-bosqich Hokim yordamchisi tomonidan oʻziga biriktirilgan mahallada aniqlangan maydoni 5 000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha qisqacha maʼlumotlarni (obyektning toʻliq manzili, fotosuratlari, aniq geopozitsiyasi, obyektdan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha taklifi) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarining boshqarish agentligining (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritish va obyektni onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha elektron buyurtmanomani yuborish. Hokim yordamchilari Doimiy 2-bosqich Agentlikning “Davlat mulki” axborot tizimiga kelib tushgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha maʼlumotlarni joyiga chiqqan holda oʻrganish. Agentlikning hududiy boshqarmalari Onlayn-buyurtmanoma kelib tushgandan soʻng, 3 (uch) ish kuni ichida 3-bosqich Oʻrganish natijalariga koʻra: a) boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, hokim yordamchisiga Agentlikning “Davlat mulki” AT orqali asoslangan javob yuborish; b) boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish uchun sabablar boʻlmaganda, onlayn-buyurtmanomani elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazish hamda bu haqda balansda saqlovchiga xabar berish. Agentlikning hududiy boshqarmalari 1 (bir) ish kuni ichida 4-bosqich Onlayn-buyurtmanoma Agentlikning “Davlat mulki” AT orqali elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayonlariga oʻtkazilganda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini sotish toʻgʻrisida buyruq qabul qilish; Agentlikning hududiy boshqarmalari 3 (uch) ish kuni ichida Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish. belgilangan muddatlarda
Direktor A. ORTIKOV
Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2022-yil 6-iyun,
2022-yil 31-may
2022-yil 6-iyun
170-son