📅 2022-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 4 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ШАКЛИ
ШАКЛИ
ШАКЛИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
ҲИСОБОТ
ҲИСОБОТ
ДАФТАРИ
ДАФТАРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ДАФТАРИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг « Ички ишлар органлари тўғрисида », « Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ва « Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш;
шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)лари ёки уларнинг яқин қариндошлари мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни қоплаш;
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш;
пенсия ва нафақа тайинлаш, шунингдек, Миллий гвардия органларининг махсус унвонга эга ходимларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминоти;
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)ларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2022 йил 1 июлдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz» электрон тизими орқали босқичма-босқич жорий этилсин;
2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатлари тўлиқ электрон тарзда қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда «E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz» электрон тизимини яратиш ҳамда Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 январгача Миллий гвардиянинг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятининг электрон тизим орқали амалга оширилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
Ушбу Низом ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш, шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бир марталик нафақа — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчига ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури;
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим);
етказиб бериш (топшириш) даври — пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг 15-кунидан 27-кунигача бўлган давр;
имтиёзли шартларда турар жой — қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган дастурларда назарда тутилган кўп квартирали уйлардаги квартиралар, шунингдек, намунавий якка тартибдаги уйлар;
курсант ва тингловчи — Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олувчилар;
контракт бўйича ҳарбий хизматчи — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида контракт бўйича ҳарбий хизмат қилаётган оддий аскар, сержант ва офицерлар;
муддатли ҳарбий хизматчи — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида оддий аскарлар таркиби лавозимларида мажбурий хизматни ўтаётган чақирув ёшидаги фуқаро;
марказий комиссия — Вазирлик Марказий аппаратининг тегишли хизматларидан ташкил топган ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссия;
нафақа — хизматдан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчига ёки ички ишлар органлари пенсионерининг вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бир марта тайинланадиган пул тўлови;
пенсия — ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди — пенсия сўраб мурожаат қилган шахсга пенсия тайинланган ҳужжатларнинг тикилган туркуми;
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турадиган жой — Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисод бошқармаси, яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари) молиявий таъминот хизматлари;
тан жароҳати — ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);
ходим — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган, махсус унвонга эга бўлган фуқаро;
хизмат мажбурияти — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ички ишлар органлари таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалари, ходим ва ҳарбий хизматчиларга юкланган вазифалар ва функциялар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
хизмат уй-жойлари фонди — Вазирлик томонидан ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун уй-жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг квартираларини сотиб олиш ҳисобидан шакллантирилган фонд;
хизмат уй-жойи — ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари яшаши учун мўлжалланган, хизмат ҳамда муниципал уй-жой фондининг турар жой биноларида жойлашган, ички ишлар органларида хизматни ўташ даврида шартнома асосида бериладиган уй;
ҳарбий хизматчи — ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларида хизмат ўтаётган контракт бўйича ва муддатли ҳарбий хизматчилар;
ҳудудий комиссия — ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмалари тегишли хизматларидан ташкил топган ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссия;
яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек, пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) жойи.
2-боб. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартиби
1-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш
3. Ички ишлар органларининг ходим ва ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, уларнинг оила аъзоларига (ички ишлар органлари тизимида хизматда бўлган даврида никоҳда бўлган хотини (эри), никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно, ота-онаси, ўн саккиз ёшдан ошмаган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма бир ёшгача (катта офицерларнинг фарзандлари йигирма уч ёшгача) бўлган фарзандлари, ёшидан қатъи назар болаликдан ногирон бўлган болалари) ҳамда ишчи ва хизматчиларига Вазирликнинг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари, шунингдек, фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этади.
4. Прокуратура органлари, адлия органлари, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Вазирликнинг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Вазирлик билан биргаликда қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
5. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Вазирликнинг тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тиббиёт бўлимлари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари) томонидан амалга оширилади.
6. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб мазкур муассасаларда амбулатория, стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек, уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларини даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш тартиби ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркиб манфаатларига зарар келтирилмайдиган шартларда пулли тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкин. Пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби Вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
7. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига яшаш ҳудудидаги ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус пластмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатилади.
8. Ички ишлар органлари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.
Ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига сарфланган харажатлар Вазирлик томонидан қопланади.
9. Алоҳида ҳолларда ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиши учун уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда уларнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилади.
10. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра бошқа енгилроқ ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномаси берилади. Вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномани бериш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби
11. Ички ишлар органлари ходимлари ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳар йили бир маротаба мажбурий диспансеризациядан ўтказилади.
Бир йилда икки маротаба ва чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказиладиган хизматлар рўйхати Вазирлик томонидан белгиланади.
12. Вазирлик тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда курсант ва тингловчилар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтадилар.
13. Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.
14. Профилактик тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ходим ва ҳарбий хизматчилар рўйхати ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тегишли кадрлар хизматларига юборилади.
15. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Диспансер назоратига олинган ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Вазирлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
17. Ички ишлар органларининг ходим ва ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
18. Ички ишлар органлари тизимидаги ва бошқа санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек, хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
19. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи ички ишлар органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
20. Ички ишлар органлари тизимидаги санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар қиймати белгиланган тартибда белгиланади.
21. Ички ишлар органларининг санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар реализациясидан тушган маблағлар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини ва таъминотини мустаҳкамлашга ҳамда бошқа санаторий-курорт муассасаларига йўлланмаларни харид қилишга сарфланади.
22. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:
а) бепул:
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асосланган хулосасига кўра, мазкур Низомнинг 27-банди «а» , «б» , «в» , «д» кичик бандларида назарда тутилган шахслар учун;
мазкур Низомнинг 27-банди «г» , «з» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган шахслар, шу жумладан, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахс, ёлғиз кексалар учун;
б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан мазкур Низом 27-бандининг «а» , «б» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга ҳамда уларнинг турмуш ўртоғига 50 фоизини (бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошмаган ҳолда) тўлаш шарти билан;
в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан мазкур Низом 27-бандининг «а» , «б» , «г» , «ж» , «з» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган шахсларнинг бошқа оила аъзолари учун.
23. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.
24. Вазирлик тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Вазирликнинг Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилади.
25. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш, санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмаларни тақсимлаш, тизимдаги санаторий-курорт муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
26. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.
27. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:
а) ички ишлар органлари ходимлари, шу жумладан, Вазирликнинг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;
б) Вазирликнинг ҳарбий тузилмаларидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
в) Вазирликнинг ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчилари;
г) хизмат муддатидан қатъи назар, хизмат (ҳарбий хизмат) вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
д) курсант ва тингловчилар;
е) ишчи ва хизматчилар (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган ишчи ва хизматчилардан ташқари);
ж) ички ишлар органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил ички ишлар органларида хизмат (ҳарбий хизмат) қилган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилари бундан мустасно);
з) ички ишлар органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходим ва ҳарбий хизматчиларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи, шунингдек, ушбу ҳолатлардан олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходим ва ҳарбий хизматчилар;
и) қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
28. Мазкур Низом 27-бандининг «а» , «б» , «г» , «ж» , «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
29. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар тиббий ёрдам 18 ёшдан бошлаб кўрсатилади.
30. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятини, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ички ишлар органлари таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалар, ходим ва ҳарбий хизматчиларга юкланган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларни (кейинги ўринларда — хизмат мажбурияти) бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (Вазирликнинг ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларидан ташқари) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек, уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногирон ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.
31. Мазкур Низом 27-бандининг «а» , «б» , «г» , «ж» , «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
32. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.
33. Бириктириш рўйхатлари ва ички ишлар органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий хизматдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.
34. Ички ишлар органлари тизимидаги тезкор таъминот бошқарма ва бўлимларнинг ноошкора мақомга эга алоҳида тоифадаги ходимларига тиббий хизматлар белгиланган тартибда фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
35. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари ҳамда курсант ва тингловчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш ички ишлар органларининг мазкур ҳарбий тузилмалари ва таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида амалга оширилади.
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмалари ва Вазирликнинг таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида тегишли мутахассислар ва тиббий текширувлар ўтказиш учун тиббий асбоб-ускуналар бўлмаган ҳолларда ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
36. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволанади.
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари Вазирлик тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида, ихтисослаштирилган йўналишдаги (руҳий ҳолати бузилган ва юқумли) касалликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволанади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари томонидан муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга стационар шароитда тиббий хизматлар кўрсатишда Вазирлик овқатланиш, коммунал хизматлар, ҳаммом-кирхона хизмати, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қилинган харажатларни Мудофаа вазирлигига қоплаб беради.
37. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
38. Пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
3-§. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби
39. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тасдиқланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
40. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган дори воситалари, тиббий жиҳозлар, вакциналар, тиббий материаллар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ушбу мақсадлар учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.
41. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан ўзлари даволанаётган даволаш-профилактика муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.
42. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, дори воситаларини рецепт асосида бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Вазирлик томонидан белгиланади.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тартиби
1-§. Хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ҳамда фойдаланиш тартиби
44. Ички ишлар органлари хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ҳамда ходим ва ҳарбий хизматчиларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш:
турар жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш;
жисмоний ва юридик шахслар уй-жойлари ҳамда квартираларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ҳисобига амалга оширилади.
45. Вазирликнинг хизмат уй-жойлари фонди уй-жойлар ҳамда квартиралар қуриш ва уларни реконструкция қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирликка ҳар йили назарда тутиладиган капитал маблағлар лимитлари, хизмат уйларини сотишдан тушадиган маблағлар ҳамда Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фонди квартираларни харид қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш Вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
2-§. Хизмат уй-жойларини ва турар жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходим ва ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш
46. Хизмат уй-жойларидан самарали фойдаланиш ҳамда ходим ва ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлик уларнинг ҳисобини юритади.
47. Вазирлик хизмат уй-жойларини ички ишлар органларига бириктиради ва уларни ҳисобга олиш ҳамда фойдаланиш ҳолатини ҳар йили текширади.
48. Хизмат уй-жойларини ҳисобга олиш дафтари ва карточкаларининг шакллари Вазирлик томонидан белгиланади.
49. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек, хизмат уй-жойларини тақсимлаш учун:
Вазирликда марказий комиссия;
ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Марказий ва ҳудудий комиссиялар таркиби, уларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, уларнинг фаолият юритиши ва фаолиятини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.
50. Ҳарбий хизматчиларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ички ишлар органида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ишчи ва хизматчилар хизмат уй-жойи билан таъминланмайди.
51. Ходимларга хизмат уй-жойлари яшаш жойи бўйича қуйидаги ҳолатларда берилади:
а) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки уй-жойни ижарага олган шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий уй-жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлмаса;
б) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олган ёки уй-жойни ижарага олувчи шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлса, аммо қайд этилган уй-жойга жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса (уй-жойнинг ходим хизмат қиладиган жойдан камида 60 километр узоқлиги сабабли);
в) ходим оиланинг бир нафар аъзоси учун қонунчилик ҳужжатларида яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлган умумий майдонга эга уй-жойда яшаса. Уй-жойнинг умумий майдонини ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқи ҳисобга олинади;
г) ходим бемор, айрим сурункали касалликлардан азият чекаётган аъзолари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;
д) ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан кўп оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.
Профилактика инспектори лавозимига тайинланган ходимларга хизмат уй-жойлари бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда ёки хизматни ўташ жойига яқин бўлган ҳудудда берилади.
52. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссия раисига тақдим этилган ва қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган билдирги (ариза)ларга мувофиқ ҳисобга олинади:
иш жойидан иш фаолияти ва оилавий таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
уй-жойни ижарага олгани (ёллагани) ҳақида шартнома (мавжуд бўлса) нусхаси;
Марказий ёки ҳудудий комиссияларнинг масъул ходими томонидан электрон тизимлар орқали қуйидаги маълумотлар мустақил равишда олинади:
ходим ва унинг вояга етган оила аъзоларининг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси, шунингдек, вояга етмаган оила аъзоларининг туғилганлик тўғрисида гувоҳномалари нусхалари;
никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлса) тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
ходим ва унинг турмуш ўртоғининг шахсий уй-жойи (ер участкаси) йўқлиги ҳақида маълумотнома.
53. Билдиргилар (аризалар) рақамланадиган, тикиладиган ва тегишли ички ишлар органлари канцелярияларида муҳр билан муҳрланадиган рўйхатга олиш журналида (кейинги ўринларда — журнал) рўйхатга олинади.
Журналда ҳар бир билдиргига (аризага) рўйхат рақами қўйилади. Билдиргилар (аризалар) журналга кетма-кет, қачон олинганига қараб киритилиши зарур.
Билдиргини (аризани) олдиндан журналда рўйхатга олмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Марказий ва ҳудудий комиссиялар билдиргиларни (аризаларни) улар келиб тушгандан сўнг бир ой давомида журналда қайд этилган навбат бўйича кўриб чиқиши шарт.
54. Тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссиянинг ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилашга муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси уларни ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади. Бундай хулоса комиссия аъзолари томонидан ходимнинг яшаш шароитлари ва у тақдим этган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижаларига мувофиқ тузилади.
55. Уй-жойга ва уй-жой ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар ҳисобини юритишда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаш майдонининг ижтимоий нормасини белгилаш учун уларга мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда, хизмат уй-жойи билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган уй-жой аттестати ёзилади.
56. Ходимларнинг хизмат уй-жойини олиш ёки яшаш шароитларини яхшилаш навбати уй-жой аттестатлари асосида белгиланади. Уй-жой аттестати икки нусхада расмийлаштирилади:
бир нусхаси ходимга берилади;
иккинчи нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.
57. Янги хизмат жойига келган ходимлар уй-жой аттестатини унга зарур маълумотларни киритиш ва сақлаш учун тегишли комиссияга топширади. Ходим янги хизмат жойига кетишида унга уй-жой аттестати имзо қўйдириб берилади.
58. Белгиланган тартибда янги хизмат жойига юборилган ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турадиган ходимлар уй-жой аттестатларига мувофиқ янги хизмат жойида муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилади.
59. Ходимлар уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
яшаш майдонининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий нормаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминланганда;
имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш (қуриш) учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратилганда;
ходим ёки унинг турмуш ўртоғи шахсий уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда;
ҳисобга турганидан сўнг хизмат жойида ёки янги хизмат жойига кетганда хизмат уй-жойи берилганда;
ички ишлар органларидан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда;
ходим хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда вафот этганда.
60. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходим хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ҳолатларда унинг оила аъзолари белгиланган нормалар бўйича уй-жой берилмагунгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
3-§. Хизмат уй-жойлари бериш тартиби
61. Хизматни ўташ даврида уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқ ҳисобга олиниб, ташкил этиладиган хизмат уй-жойлари фонди, шунингдек, ички ишлар органларига бириктирилган муниципал уй-жой фондидаги квартиралар ҳисобидан яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормалари доирасида хизмат уй-жойлари берилади.
Ходим хизматни ўташ даврида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалар, навбат ва имтиёзлар ҳисобга олиниб, яшаш шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эгадир.
62. Ички ишлар органларига бириктирилган хизмат уй-жойлари ходимлар ўртасида Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан ходимларнинг ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилган вақтидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган норма ҳамда имтиёзлар инобатга олинган ҳолда тақсимланади.
63. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, ички ишлар органларининг раҳбарлар таркибидаги лавозимга тайинланган ходимлар (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалар ва марказий аппарат бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек, Вазирлик таркибий бўлинмаларининг бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари) айрим оператив хизматлар ходимлари, хизматни бажариш билан боғлиқ равишда давлат мукофотлари билан тақдирланганлар хизмат уй-жойлари билан навбатсиз таъминланади.
64. Марказий ёки ҳудудий комиссиялар хизмат уй-жойини бериш тўғрисида қарор қабул қилганда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходимлар айни пайтда ушбу Низомнинг 59-бандида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳам уй-жой бериш учун рўйхатга киритилади.
Марказий ёки ҳудудий комиссия ижобий қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ хизмат уй-жойлари бериладиган ходимлар билан хизмат уй-жойларини ижарага олиш шартномаси тузилади.
Хизмат уй-жойининг ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, хизмат уй-жойини бериш, сақлаш ҳамда бўшатиш тартиби белгиланади.
65. Хизмат уй-жойларида яшайдиган ходимлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.
66. Хизмат уй-жойининг ижара шартномасини бекор қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат уй-жойидан чиқариш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
67. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек, хусусийлаштирилмайди, ушбу Низомнинг 68-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
68. Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан:
хизмат вақтида ижобий натижаларга эришган ва юксак профессионал ҳамда маънавий-ишчанлик фазилатларини намоён қилган, ички ишлар органларида жами йигирма календарь йил хизмат қилган ҳамда уй-жой билан таъминланмаган юқори малакали ходимларга ҳамда пенсия олиш ҳуқуқидаги резервга ва истеъфога бўшатилганларга — бепул;
ушбу Низом тасдиқлангунга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) — бепул;
биринчи навбатда, хизмат квартираларида яшовчи, шунингдек, уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган ходимларга сотиш орқали шахсий мулк этиб берилиши мумкин.
Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса ёхуд хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ходимлар билан бирга яшаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) шахсий мулк этиб берилади.
Боқувчисини йўқотган ходимларнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахслар) уларга бошқа уй-жой берилмасдан яшаб турган хизмат уй-жойидан чиқарилиши мумкин эмас.
69. Ички ишлар органлари тизимида хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилган ходимлар аввалги хизмат жойида яшаб турган хизмат уй-жойини тегишли давлат органига топширганидан сўнг янги хизмат жойида хизмат уй-жойи билан таъминланади.
70. Ходимлар Вазирликнинг ҳаракатдаги резервига олинганда уларга берилган хизмат уй-жойи сақлаб қолинади, хизматни давом эттириш учун уларга бошқа жойда хизмат уй-жойлари бериш ҳолатлари бундан мустасно.
71. Хизмат уй-жойи қуйидаги ҳолатларда бўшатилади:
ходимлар хизматдан бўшатилганда (пенсия олиш ҳуқуқисиз);
ходимлар ёки уларнинг турмуш ўртоғи (хотини, эри) шахсий уй сотиб олганда ёхуд яшаш шароитларини яхшилаганда;
имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш (қуриш) учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратилганда (ушбу турар жойга кўчиб кирилган кундан);
ходимлар вафот этганда (хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ва оила аъзолари бўлмаса) вафот этган ходимнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) бўлмаса ёки уларнинг номида шахсий турар жой бўлса.
72. Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:
профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда;
бошқа ҳудудга ўтказилганда;
пенсияга чиққанда;
ходим вафот этганда.
73. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Вазирликнинг буюртманомаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминлашда:
ходимлар учун квартира сотиб олишда, шунингдек, уй-жой қуриш ва уни реконструкция қилишда ёрдам кўрсатади ҳамда сув, иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлайди;
ходимлар учун сотиб олинган уй-жойнинг хизмат уй-жойларига киритилиши, шунингдек, Вазирликдан тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан хизмат уй-жойи учун белгиланган тартибда ордерлар берилишини таъминлайди.
74 Хизмат уй-жойидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уни ижарага бериш тақиқланади.
75. Марказий ва ҳудудий комиссиялар бир йилда камида икки марта ходимларнинг хизмат уй-жойидан мақсадли фойдаланиши, шунингдек, ушбу Низомнинг 71 ва 72-бандларида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлишини текширади.
4-§. Хизмат уй-жойлари учун ордерларни бериш, тўхтатиб туриш ва сақлаш тартиби
76. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи қабул қилган қарорга асосан ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) хизмат уй-жойи учун ордер (кейинги ўринларда — ордер) берилади ва ушбу ордер ижара шартномаси бўйича берилган хизмат уй-жойига кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
77. Ордер маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг қарорига мувофиқ яшаш майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг махсус ваколатли мансабдор шахси томонидан берилади.
78. Ордер бериш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилиши мумкин:
оила таркиби хизмат уй-жойи бериш ҳақидаги қарорда қайд этилган таркибга мос келмаса;
ходим томонидан ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар тақдим этилса.
79. Ордер фақат бўш турган хизмат уй-жойи учун берилиши мумкин.
80. Ходим ордерни олишда ордерга киритиладиган оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
81. Ордер бевосита хизмат уй-жойи бериладиган ходимга ёки айрим ҳолатларда (касаллик, хизмат сафари) белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахсга ёхуд унинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) берилади.
82. Ходим ва унинг оила аъзолари берилган хизмат уй-жойига кўчиб киргандан сўнг ва ордерни тегишли ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказгач, ушбу ордер Марказий ёки ҳудудий комиссияга топширилиши ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат сифатида сақланиши керак.
5-§. Имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратиш тартиби
83. Ички ишлар органларида беш йилдан ортиқ хизмат қилган, хизматда самарали натижаларга эришган ва уй-жой билан таъминланмаган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратилади.
84. Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ички ишлар органида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ишчи ва хизматчиларга турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
85. Ходимларга ипотека кредитлари асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 25 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан ошмайдиган дастлабки бадал пули Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаб берилади.
Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи миқдорида ажратилади.
86. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
87. Ходимларга ипотека кредити асосида турар жой сотиб олиш учун дастлабки бадал пули ажратиш масаласи Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
88. Марказий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг таркиби ва ишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
89. Ходим турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадални олиш учун ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
дастлабки бадални олиш учун комиссия раиси номига билдирги;
ходим ва унинг оиласи таркиби тўғрисида ҳамда ходимнинг календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмати тўғрисида кадрлар хизмати томонидан берилган маълумотнома;
ходим хизмат олиб бораётган иш жойидаги раҳбарнинг мазкур ходимнинг хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги ва амалдаги интизомий жазоси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тавсияномаси;
ходимнинг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган уй-жой аттестати.
Ҳудудий комиссиянинг масъул ходими томонидан электрон тизимлар орқали қуйидаги маълумотлар мустақил равишда олинади:
никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) ва болалар туғилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
ўзи ва турмуш ўртоғи номида яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудуди (вилоят) бўйича шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги кадастр маълумотномаси;
Вазирликнинг «Манзил» тизимидан жисмоний шахснинг шахсий идентификацияловчи рақами (ЖШШИР);
ходимнинг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.
90. Ҳудудий комиссиялар ўн беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади.
Ҳудудий комиссиялар томонидан ходим учун дастлабки бадални киритиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда икки кунлик муддатда Марказий комиссиянинг кўриб чиқиши учун юборилади.
Дастлабки бадални киритиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий комиссиялар қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатиб ёзма шаклда ходимни хабардор қилади.
Ходим турар жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этилганда унда дастлабки бадални олиш учун тегишли ҳужжатларни такроран киритиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
91. Марказий комиссия томонидан ҳудудий комиссияларнинг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси Марказий комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади ва муҳр босилади.
Икки ҳафта муддатда Марказий комиссия баённомасининг бир нусхаси дастлабки бадал пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш учун Вазирликнинг уй-жой таъминот бўлимига юборилади.
Дастлабки бадални ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ходим Марказий комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилинади.
6-§. Дастлабки бадални ва ипотека кредитини ўтказиш ва қайтариш
92. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг дастлабки бадални ажратиш тўғрисидаги буйруғи асосида Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисодиёт бошқармаси ходимга тилхат билан дастлабки бадални ажратиш тўғрисида кафолат хати беради.
Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан дастлабки бадални киритиш пул маблағлари ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши йўли билан ходимга хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузганидан кейин амалга оширилади.
93. Дастлабки бадални қайтариш ходим ва унинг оила аъзолари томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
пул таъминоти ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш;
нақд пул маблағлари тўлаш;
пластик карталардан ва ходимнинг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш.
7-§. Ижтимоий кафолатлар
94. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ажратилганда ходимларга ушбу турар жой қабул қилингунга қадар хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи, ёхуд тўлиқ 12 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланади.
95. Ходим терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб, меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда, унинг номига расмийлаштирилган ипотека кредитларининг тўланмай қолган қисми ва ҳисобланган фоизлари Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
96. Ходимларга турар жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун беш йилдан ошмайдиган муддатга Вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда узоқ муддатли фоизсиз қарз қуйидаги мақсадларда берилади:
якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
якка тартибдаги уй ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш;
якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида сотиб олиш харажатларининг ўрнини қоплаш;
дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун.
«Тайёр ҳолда топшириш» шартларида қурилаётган кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига Вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда беш йилдан ошмаган муддатга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин.
97. Ходим ва ҳарбий хизматчиларга турар жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун узоқ муддатли фоизсиз қарз бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.
98. Ходим ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларини инвестор ва тадбиркорлик субъектларига бериш ҳисобидан тузиладиган қурилиш шартномаларида белгиланган имтиёзли шартлар ва нархлар асосида сотиб олиш орқали ҳам уй-жой билан таъминланади.
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу Низом доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Вазирликнинг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.
4-боб. Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби
1-§. Тавсиянома беришнинг умумий шартлари
99. Ички ишлар органларининг ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълим муассасасидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилади.
Ички ишлар органлари ходимларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига тавсиянома берилмайди.
100. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома ички ишлар органларининг ходимлари учун белгиланган тартибда берилади.
101. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида қуйидагиларга берилади:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ;
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ.
103. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронликни белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
104. Тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) бланкалари Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Вазирлик учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига «Давлат белгиси» давлат — ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
105. Тавсиянома, мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда — таълим муассасаси) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.
106. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан, ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.
2-§. Тавсиянома бериш тартиби
107. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун вазир ўринбосари раислигида комиссия тузилади.
Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
108. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:
ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — таркибий ва ҳудудий бўлинмалар) бошлиқларининг тавсиялари;
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.
109. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) амалдаги ходимлар бўйича:
таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;
маълумотнома-объективка;
автобиографик маълумотлар;
хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси;
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар бўйича:
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси;
ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
110. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.
111. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.
Вазир ўринбосари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган ички ишлар органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Вазирликнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
112. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг ички ишлар органлари ходимлари терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.
113. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.
114. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан юритилади.
115. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда юборади.
5-боб. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ёки уларни яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби
1-§. Зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
116. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
Ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг яқин қариндошлари деганда қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади.
117. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласи ҳудудий ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва ҳарбий тузилмаларда ҳудудий комиссиялар, Вазирлик марказий аппаратида Марказий комиссия томонидан кўриб чиқилади.
118. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
119. Мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ходим ва ҳарбий хизматчи ёки унинг яқин қариндоши ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
120. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилиш учун комиссия котиби томонидан комиссияга:
а) мол-мулкига зарар етказилган ходим ва ҳарбий хизматчининг зарар ўрнини қоплаш ҳақидаги билдиргиси ёки яқин қариндошининг аризаси;
б) зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;
в) зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
121. Комиссия котиби томонидан билдирги (ариза) уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.
122. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилади.
123. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида комиссиянинг қарори қабул қилинади ва ички ишлар органлари раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
124. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.
125. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисида комиссия қарорининг қонунийлиги ва унинг тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
2-§. Зарарни қоплаш тартиби
126. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммасини аниқлаш ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
127. Ҳисоб-китоблар нақд ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Зарар натура шаклида, тенг мулкни бериш, шикастланганини таъмирлаш ёки бошқа кўринишларда қопланиши мумкин.
Тўловлар ички ишлар органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
128. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қоплаб берилиши лозим.
129. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
3-§. Зарарни айбдор шахслардан ундириш тартиби
130. Зарарни қоплаган ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмалари айбдор юридик ёки жисмоний шахслардан ушбу суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради.
131. Ички ишлар органлари молия хизматлари томонидан зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов ведомостлари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари икки кун муддатда ички ишлар органларининг юридик хизматига, юридик хизмат томонидан айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъво киритиш учун ўн кун муддатда юборилади.
132. Айбдор шахслар мавжуд бўлганда ички ишлар органининг юридик хизматлари:
айбланувчиларга даъво ва қарши даъволар киритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;
судларда вакилликни таъминлайди;
ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор шахс вафот этганда, биринчи гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни молия хизматига тақдим этади.
133. Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мазкур Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
1-§. Шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланишнинг умумий шартлари
134. Мазкур боб ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи ташиш транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) ва шахсий транспортдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳарбий хизматчиларга шаҳар йўловчи ташиш транспортларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
135. Ходимлар асосий хизмати жойлашган жойдан бошқа жойда тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажаришга ёки раҳбарият кўрсатмалари асосида тадбирларга жалб этилганда, алоҳида қўйилган вазифаларни бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруратининг юзага келиши меҳнатнинг қатнов хусусияти дейилади.
Ходимларнинг мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган ҳолларда, хизмат сафари гувоҳномаси асосида жалб этилган ҳолатлардан ташқари, шахсий транспортдан фойдаланиш деганда шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш тушунилади.
136. Ходимларга шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар:
йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш;
шахсий транспортдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун пуллик компенсацияни тўлаш йўли билан амалга оширилади.
2-§. Йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш
137. Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ходимларга шаҳар йўловчи ташиш транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пул компенсацияси тўланади.
138. Ходимларга (мазкур Низомнинг 145-бандида кўрсатилганлардан ташқари) ойлик йўл чипталари берилиши ёки пуллик компенсация тўланиши номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
139. Буйруқ лойиҳаси ойлик йўл чипталари берилиши ёки пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг ички ишлар органлари соҳавий хизматлари томонидан ҳар ойда тайёрланади.
140. Буйруқда ойлик йўл чипталари бериладиган ёки пуллик компенсация тўланадиган ходимларнинг эгаллаган лавозими, махсус унвони, фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, ходим хизматни ўтаётган бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинмалар номи кўрсатилади.
141. Ходимга ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш ҳақидаги буйруқ ходимнинг фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи манфаатдор хизматлар раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилади.
142. Ходимларнинг рўйхати кейинги ой учун ойлик йўл чипталари берилиши лозим бўлганда жорий ойда, жорий ой учун пул компенсацияси тўланиши лозим бўлганда кейинги ойда тузилади.
Ушбу рўйхатга шахсий транспортга эга бўлган ходимлар киритилмайди.
143. Ойлик йўл чипталари ходимларга буйруқ билан тасдиқланган рўйхат асосида тузилган қайдномага мувофиқ, уларнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан берилади.
144. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида пуллик компенсация:
тезкор-қидирув фаолиятини, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказишни, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, жиноятчиликка қарши курашишни бевосита таъминлашни, давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни қўриқлашни амалга оширувчи, меҳнати мунтазам қатнов хусусиятига эга бўлган, аҳоли пунктларидан узоқда (тоғли, чўл), шаҳар йўловчи ташиш транспорти мавжуд бўлмаган ва ойлик йўл чипталари амал қилмайдиган жойлардаги ички ишлар органларида хизматни ўтаётган ходимларга;
ички ишлар органи раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ ходимлар ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ тадбирларга жалб этилган даврда тўланади.
145. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида пуллик компенсация туман ва шаҳар ички ишлар органларининг профилактика (катта) инспекторларига тўланади, хизмат транспорти бириктирилган шахслар бундан мустасно.
146. Ўтган ой учун пуллик компенсация ходимнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланади.
147. Пуллик компенсация ходимларга, улар:
хизмат сафарида бўлган;
меҳнат таътилида бўлган;
ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилида бўлган;
даволаниш ёки касаллик таътилида (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги) бўлган;
малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари ва йиғинларида бўлган;
ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера жараёни (бакалавр, магистратура) таълимида бўлган;
узрли сабабсиз хизматда бўлмаган;
ҳибсда (шу жумладан, маъмурий қамоқда, уй қамоғида, вақтинчалик қамоқда сақланиши, қамоққа олиниши) бўлган;
ички ишлар органлари ихтиёрида бўлган вақтлари учун тўланмайди.
148. Ойлик йўл чипталари берилган ёки пуллик компенсация тўланган ходимларга, мазкур бобнинг 3-параграфида назарда тутилган шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пуллик компенсация тўланмайди.
149. Ходимларга пуллик компенсация тўланиши ёки ойлик чипталар берилиши мазкур Низомга 9а , 9б , 9в-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пуллик компенсацияни тўлаш
150. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланадиган ходимларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорида пуллик компенсация тўланади, мазкур Низомнинг 145-бандида кўрсатилганлар бундан мустасно.
151. Хизмат сафарларида шахсий транспортдан фойдаланган ходимларга пуллик компенсация тўланишига номенклатура бўйича ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи асос бўлади.
152. Буйруқ лойиҳаси пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг ички ишлар органлари манфаатдор хизматлари томонидан тайёрланади.
153. Буйруқда пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг эгаллаган лавозими, махсус унвони, фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинмалар номи кўрсатилади.
154. Ходимга пуллик компенсацияни тўлаш ҳақидаги буйруқ ходимнинг фаолияти ҳақиқатда мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлганлигини, ушбу мақсадлар учун шахсий транспортдан фойдаланганлиги кўрсатилган ва бевосита бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган билдиргиси асосида чиқарилади.
Шунингдек, мазкур билдиргига хўжалик хизмати раҳбарининг ушбу ходимга хизмат транспорти бириктирилмаганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади.
155. Билдиргига шахсий транспортни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, биргаликдаги мулк ёки ушбу транспорт воситасини тасарруф этиш, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхалари илова қилинади.
156. Жорий ой учун пуллик компенсация ходимнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан кейинги ойда тарқатиш қайдномаси орқали тўланади.
157. Пуллик компенсация ходимларга, улар:
таътилда бўлган;
даволаниш ёки касаллик таътилида (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги) бўлган;
шунингдек, хизмат сафарлари даврида бошқа сабаблар бўйича шахсий транспортдан фойдаланганда тўланмайди.
158. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланган ва бунинг учун пуллик компенсацияни олган ходимларга мазкур бобнинг 2-параграфида назарда тутилган йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталари берилмайди ёки пуллик компенсация тўланмайди.
159. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланган ходимларга пуллик компенсация тўланиши мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади.
7-боб. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
1-§. Бир марталик нафақа тайинлаш шартлари
160. Мазкур боб ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар), курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
161. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.
162. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчига қуйидаги миқдорда бир марталик нафақа тайинланади:
оғир тан жароҳати олган (етказилган)да — ходим ва ҳарбий хизматчининг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 50 баробари миқдорида;
ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да — ходим ва ҳарбий хизматчининг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 20 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Нафақа миқдорини белгилашда воқеа содир бўлган кундаги асосий лавозим ва унвон маоши (курсант ва тингловчиларининг стипендияси)лари инобатга олинади.
Ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори мазкур Низомнинг 189-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Бунда ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори тан жароҳатининг оғирлик даражасига қараб, ушбу бандда кўрсатилган тегишли бир марталик нафақа миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
163. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган)ларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тўланиши ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ амалга оширилади.
164. Енгил тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга нисбатан нафақа тайинланмайди.
165. Курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да ушбу Низомнинг 161 ва 162-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.
166. Вазирликнинг Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва жойлардаги ушбу отрядларнинг ходимлари ҳамда Портлатиш қурилмалари ва портлаш хавфи бўлган предметларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича махсус отряд ходимлари хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда оғир, ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да уларга, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига нафақа миқдорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
167. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
168. Нафақа тайинлаш ва тўлаш масалалари дастлаб ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
Ҳудудий комиссияларнинг ижобий хулосаларини кўриб чиқиш ҳамда якуний қарор қабул қилиш Марказий комиссия томонидан ҳал этилади.
2-§. Бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
169. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олиши (етказилиши) ҳолати юз берганда бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари ташаббуси билан холислар иштирокида ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ олган (етказилган) тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштирилади.
170. Далолатнома расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олган (етказилган)лиги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
171. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар тан жароҳати олган (етказилган)да тузиладиган далолатнома воқеа гувоҳи бўлган ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар ёки фуқаролар томонидан имзоланади ҳамда раҳбар ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиб, гербли муҳр босилади.
Тузилган далолатнома зудлик билан ходим (ҳарбий хизматчи)нинг хизмат жойига юборилади.
172. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар тан жароҳати олган (етказилган)лиги, ҳалок бўлган (вафот этган)лиги юзасидан воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, таълим муассасаси раҳбари томонидан зудлик билан юқори турувчи раҳбарият (қўмондонлик)га дастлабки ахборот берилади.
173. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши), тан жароҳати олиши (етказилиши) ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат (терговга қадар) текшируви тайинланади.
174. Хизмат (терговга қадар) текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисм ёхуд таълим муассасасининг масъуллари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат (терговга қадар) текширувини ўтказаётган масъуллар томонидан ходим ва ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши (етказилиши) сабабига, олган тан жароҳатининг даражасини суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра аниқлашга, (эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлигини текширишга), унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
175. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда масъуллар томонидан хизмат (терговга қадар) текшируви хулосаси тузилади ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланади.
Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг олган (етказилган) тан жароҳати даражаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳамда суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосасига асосан аниқланади, унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлиги хизмат (терговга қадар) текшируви хулосасига биноан белгиланади.
176. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёхуд улардан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.
177. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлиши (вафот этиши) билан боғлиқ ҳар бир ҳолат суд-тиббий экспертизасининг ўлим ҳақидаги тиббий хулосасига биноан белгиланади.
Агар хизмат (терговга қадар) текширувини ўтказиш учун масъуллар томонидан хизмат (терговга қадар) текшируви натижасига доир хулосага асосан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олиши (етказилиши) ёхуд ҳалок бўлиши (вафот этиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, содир этилган воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, ҳарбий қисм ва таълим муассасасининг ҳудудий комиссиясига тақдим этилади.
178. Ҳудудий комиссия тўпланган ҳужжатларнинг асосланганлигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтдан келиб чиққан ҳолда нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳудудий комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.
179. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши (етказилиши) қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:
хизмат (лавозим) мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ички ишлар органлари, ҳарбий қисм ёки таълим муассаса ҳудудида бўлганида;
хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;
бедарак кетиш — ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳаётига ёки уларнинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
суд томонидан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.
180. Қуйидаги ҳолларда ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмайди:
ўзини ихтиёрий равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, психотроп ва заҳарли моддалар ёрдамида маст ҳолатга келтирган бўлса;
жиноят қонунчилигида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган бўлса;
ўзини ўзи ўлдирган ёхуд ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;
ҳарбий қисм ҳудудидан (хизматдан) ташқарида дам олишда, жавоб (рухсат) беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм (хизмат жойи) қароргоҳидан ташқарида ёхуд ҳарбий қисм (хизмат жойи) ҳудудидан (таълим муассасасидан), шунингдек, белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрганда.
Агар ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, уларга ёки оила аъзоларига нафақа тўланмайди.
3-§. Нафақани тўлаш шартлари
181. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олганлиги (етказилиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:
а) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи ҳамда унинг яқин қариндошлари тўғрисидаги кадрлар хизмати томонидан бериладиган маълумотномалар;
б) тан жароҳат олган (етказилган)лиги тўғрисида далолатнома;
в) ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;
г) хизмат (терговга қадар) текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;
д) суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.
Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
182. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбари тайинлаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:
а) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
б) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида нотариал тасдиқланган маълумотнома нусхаси;
в) ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш (чиқариш) тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;
г) командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини тасдиқловчи буйруғидан кўчирма.
183. Нафақани тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра мустақил соҳавий хизматлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссияларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияга юборилади.
Мазкур ҳужжатлар ушбу органларнинг ҳудудий комиссиялари томонидан тўлиқ ўрганилиб, ўн кун муддатда марказий комиссияга юборилади.
184. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да ёки тан жароҳати олган (етказилган)да, тегишли соҳавий хизматлар томонидан барча тўпланган ҳужжатлар беш кун муддатда ҳудудий комиссияларига тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Марказий комиссияга юборилади.
185. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда тегишлилигига кўра Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссияларга юборилади ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан беш кун муддатда ўрганилиб, Марказий комиссияга тақдим этилади.
186. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари барча тўпланган ҳужжатларни ўн кун муддатда Марказий комиссиясига юборади.
187. Вазирлик марказий аппарати ходими ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да ёки тан жароҳати олган (етказилган)да барча тегишли ҳужжатлар уч кун муддатда Марказий комиссияга тақдим этилади.
188. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Марказий комиссияга юборилади.
189. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Марказий комиссия томонидан бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ шаклда бир марталик тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда — тақдимнома) киритилади.
190. Тақдимноманинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тасдиқланганидан сўнг Марказий комиссия томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.
191. Ушбу бобда назарда тутилган харажатлар:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан сақланадиган ички ишлар органларида — бюджет маблағлари ҳисобидан;
б) ўз ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларида — ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
192. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)лиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг олган (етказилган) тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.
193. Бундай ҳолат юзасидан хизмат (терговга қадар) текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 182-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, 183 ва 187-бандларда белгиланган тартибда Марказий ва ҳудудий комиссияларга кўриб чиқиш учун юборилади.
194. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)лиги учун бир марталик нафақа улар Қуролли Кучлар резервига бўшатилганда ва ҳалок бўлган (вафот этган)да ҳисобдан чиқарилганидан сўнг тўлаб берилади.
195. Бир марталик нафақа ходим (ҳарбий хизматчи)нинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.
196. Бир марталик нафақа ходим (ҳарбий хизматчи)нинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тан жароҳати олган ходим (ҳарбий хизматчи)га ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.
197. Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.
198. Нафақа миқдори ходим (ҳарбий хизматчи) тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) кундаги ходим (ҳарбий хизматчи)нинг маоши миқдоридан, шу жумладан:
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳамда ходимларга — уларнинг асосий эгаллаб турган (эгаллаган) лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;
муддатли ҳарбий хизматчиларга — лавозим маошидан;
таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига — уларнинг белгиланган маоши (стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан белгиланади.
4-§. Нафақани расмийлаштириш бўйича ишларни назорат қилиш
199. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган ҳужжатлар ва маълумотномалар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг кадрлар хизмати томонидан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.
200. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим (ҳарбий хизматчи)лар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи ҳудудий ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларнинг кадрлар хизмати томонидан молия хизматлари билан келишган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига юборилади.
201. Юборилган ҳисоботлар Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 14 ва 15-иловаларга мувофиқ шаклда бир марталик тўланган нафақалар тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича ҳисоботлар тайёрланади.
8-боб. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби
1-§. Пенсия ва нафақа тайинлашни расмийлаштириш
202. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
203. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига нафақанинг қуйидаги турлари тайинланади:
хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга тўланадиган нафақа;
ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига тайинланадиган нафақа.
Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга ва ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бериладиган нафақалар бир марта тайинланади.
204. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
205. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ходим ва ҳарбий хизматчига пенсия тайинлаш учун ушбу Низомнинг 206-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ички ишлар органларининг кадрлар хизмати томонидан жамланади.
206. Пенсия тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тааллуқлилиги бўйича йиғилади:
а) пенсия олишга даъвогар бўлган фуқаро ёки ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан:
мазкур Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда ариза;
хизмат йили ҳисоби;
пул таъминоти варақаси;
хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлим тўғрисида хулоса ва ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан ички ишлар органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);
чин етимларга пенсия тайинланган ҳолатларда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси.
б) ички ишлар органларининг пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда:
фуқаролик паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
касаллик тарихидан кўчирма ва Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси;
фарзандларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ТИЭК маълумотномаси (зарур бўлганда);
ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда).
207. Ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш учун нафақа тайинлаш тўғрисида ариза тақдим этилади.
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органларининг пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан қуйидагилар олинади:
мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси.
208. Ички ишлар органларининг кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлари текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлар, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек, ҳисобланган хизмат йиллари ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари билан келишилади.
2-§. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш
209. Ички ишлар органларининг кадрлар хизматлари томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига тақдим этилади.
210. Тақдим этилган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди асосида ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Низомга 17-иловага мувофиқ шаклда хулоса тайёрланади.
211. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.
Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.
212. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомга 18-иловага мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
213. Пенсионернинг яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига юборилади.
Ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларидан тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақами бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.
214. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия — хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;
ногиронлик пенсияси — ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлса-да, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси — меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.
Махсус унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.
215. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилади.
216. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда йиғилган ҳужжатлар ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари пенсия таъминоти бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.
Пенсионер вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
3-§. Пенсия ва нафақаларни тўлаш
217. Фуқароларга пенсия ва нафақалар уларнинг танловига кўра яшаш жойи ёки турар жой бўйича ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматларининг пенсия таъминоти бўлимлари томонидан тўланади.
Пенсия ва нафақа банк карточкалари ёки омонат ҳисоб рақамларига ўтказилган ҳолатларда пенсионер пенсия олиш жойи бўйича ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига ариза билан мурожаат этади ва унга банк картаси ёки омонат ҳисоб рақамининг очилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, тижорат банклари ва мижоз ўртасида тузилган шартнома нусхалари илова қилинади.
218. Ички ишлар органларида махсус (ҳарбий) унвон бўйича хизматни давом эттираётган ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
219. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларининг пенсия ва нафақа тўловлари учун нақд пул маблағлари Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан таъминланади.
220. Пенсия ички ишлар органлари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.
221. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кундан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Низомнинг 207-бандида кўрсатилган ариза берувчига тўланади.
222. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга бир марта тўланадиган нафақа пули мазкур Низомга 19-иловага мувофиқ хулоса асосида ходимнинг охирги иш жойидан тўланади.
223. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлар сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Мисол учун:
пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20 — 30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:
900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.
224. Пенсионер пенсия олиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини (фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) кўрсатиши лозим.
225. Пенсия ва нафақа тегишли ички ишлар органларининг кассири томонидан тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордерига мувофиқ тўланади.
226. Пенсия суммаси бир неча ой учун бир вақтда тўланган тақдирда, жами пенсия суммаси учун битта чиқим касса ордери тузилиб, унда ҳар бир ой учун пенсия миқдори алоҳида кўрсатилади.
227. Пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағларни банк карталарига ўтказиш ички ишлар органлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим қилинадиган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинадиган тўлов қайдномалари (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) асосида амалга оширилади.
228. Тўлов топшириқномаси ва тўлов қайдномаси (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) тақдим қилинган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан маблағлар хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан пенсионер ёки нафақа олувчига очилган 22618 — «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига ўтказиб берилади.
229. Банк карталари орқали пенсия (тўлиқ миқдорда) оладиган пенсионер ҳар олти ойда пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.
Пенсионер белгиланган муддатда ички ишлар органларига келмаган тақдирда, тегишли ички ишлар органлари ходимлари ўн кун мобайнида:
унинг ҳаёт эканлиги;
ишга жойлашганлиги;
яшаш жойи ўзгарганлиги ёки чет элга кетганлиги;
жазони ўташ жойларида эканлиги;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларда) яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга борадилар.
Олинадиган пенсияга пенсионернинг ҳуқуқи тасдиқланган тақдирда, пенсияни тўлаш навбатдаги олти ойга давом эттирилади.
Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда, пенсияни тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари ва қўшнилар иштирокида тегишли ички ишлар органлари ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида тегишли ички ишлар органи пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
230. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан ички ишлар органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);
пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;
пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга мувофиқ.
231. Пенсия тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлар — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
232. Ишончнома асосида пенсия тўлашда ички ишлар органларининг кассири пенсия олувчи шахснинг чиқим касса ордеридаги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоларини ўзаро солиштиради.
Бир неча ойга берилган ишончнома орқали пенсия тўлови амалга оширилганда чиқим касса ордерида ишончнома мавжудлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатиб ўтилади. Ишончнома пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Бир марталик ишончнома орқали пенсия тўланганда, ишончнома чиқим касса ордерига илова қилинади.
233. Яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) ички ишлари органларининг молиявий таъминот хизматларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан олти ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилади.
234. Тайинланган пенсияни тўлаш:
пенсионер вафот этганда;
тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда тўхтатилади.
235. Тайинланган пенсияни тўлаш:
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
пенсионер озодликдан маҳрум этилганда;
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда тўхтатиб турилади.
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийсининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида, тегишли ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.
236. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш ички ишлар органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
237. Агар ногиронлиги бўлган пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТИЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.
Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТИЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.
238. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Ички ишлар органи молиявий таъминот хизматининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.
239. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар), пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақида ўзига пенсия тўлайдиган тегишли ички ишлар органига маълум қилиши шарт.
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ички ишлар органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) томонидан қайтарилиши лозим.
240. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган жойдаги ички ишлар (бош) бошқармаларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
4-§. Пенсиялардан чегирмалар қилиш
241. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:
суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа қарорлар асосида;
ички ишлар органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
242. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.
243. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматлари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.
244. Алимент пуллари почта орқали юборилганда, почта харажатлари алимент тўловчи ҳисобидан қопланади.
245. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.
246. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
247. Ундирув қаратилган пенсионернинг яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.
248. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Низомнинг 234-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади, ариза эса пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
5-§. Пенсия ва нафақа тўлови учун маблағлар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
249. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби ички ишлар органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.
250. Ички ишлар органлари томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Вазирлик томонидан белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этилади.
251. Вазирлик томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
252. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
253. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
254. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
серия __ № 00000 УЙ-ЖОЙ АТТЕСТАТИ 1. Фамилияси Исми Отасининг исми 2. Шахсий тартиб рақами Паспорт серияси ва рақами 3. Оила аъзолари сони (ўзгаришлар ҳақида маълумот) Сана Сон Сана Сон 4. Т/р Уй-жойга муҳтож бўлган шахс тоифаси Ҳисобга қўйиш санаси Ҳисобдан чиқариш санаси Ҳисобдан чиқариш учун асос 1 . 2. 3. Комиссия раиси ________________ ________________ ____________________________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О. ) М.Ў. 20____ йил «___» __________ 5. Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш (сотиб олиш) учун узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар) Олганлик ҳақида қайд Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, ким томонидан ва қачон берилган Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр уй-жой манзили тоифаси хоналар сони майдони умумий яшаш май дони Иккинчи варақнинг олд томони Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш учун (сотиб олиш) узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар) Олганлик ҳақида қайд Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, ким томонидан ва қачон берилган Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр уй-жой манзили тоифаси хоналарсони майдон умумий яшаш май дони Иккинчи варақнинг олд томони 6. Аттестатга киритилган маълумотларни текшириш ҳақида қайд (аттестатни тўлдиришда ва унга ўзгартиришлар киритишда) Т/р Текшириш санаси Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр, ходимнинг имзоси 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тавсиянома бланкасининг
ТАВСИЯНОМА ИИВ 000000 ТАВСИЯНОМА ИИВ 000000 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган _______________________________________________________________________нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) ______________________________________________________________________нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) фарзанди _______________________________________________________________га (тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси) фарзанди ______________________________________________________________га (паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига — давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига (дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан) киришда курсант (ўқувчи)ларнинг умумий қабул сонидан ажратилган беш фоизли қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»___________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»_____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади. М. Ў. М. Ў. __________________________________________ _________________________________________ (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) 20___ йил «___» _______________ 20___ йил «___» _______________
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тавсиянома бланкасининг
ТАВСИЯНОМА ИИВ 000000 ТАВСИЯНОМА ИИВ 000000 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган _______________________________________________________________________нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) _____________________________________________________________________нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) фарзанди _______________________________________________________________ га (тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси) фарзанди _______________________________________________________________ га (паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари)нинг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига дастлабки ва касбий танлов натижалари асосида қабул квоталаридан ташқари ўқишга кириш имтиёзи берилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади. М. Ў. М. Ў. ___________________________________________ ___________________________________________ (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) 20___ йил «___» ____________ 20___ йил «___» ____________
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Тақдимнома бланкасининг
ТАҚДИМНОМА ИИВ 000000 ТАҚДИМНОМА ИИВ 000000 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган _____________________________ ______________________________ нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) фарзанди ________________________ га (тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган __________________________________________ нинг (махсус унвони, Ф.И.О.) фарзанди _____________________________________ га (Ф.И.О.) _______________________________________________ (паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда (иккинчи таълимдан ташқари) республиканинг барча давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида киришда ажратилган қўшимча уч фоизли қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади. Ички ишлар вазирининг 20___ йил «___» ______ даги__-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»_________ даги _____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади. М. Ў. ___________________________________ (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) 20___ йил «___» _______________ M.Ў. ______________________________________________ (мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси) 20___ йил «___» __________________
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари 1-босқич Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини қабул қилади. Ҳар йили 10 мартгача 2-босқич Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари а) Амалдаги ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тавсияларни Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда; б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Комиссияга кўриб чиқиш учун юборади. Ҳар йили 10 мартгача 3-босқич Комиссия Қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқади: а) ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг тавсиялари; б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари. Ҳар йили 15 мартгача 4-босқич Комиссия раиси 1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузиб, имзолайди ва вазирликнинг гербли муҳри билан тасдиқлайди. Ҳар йили 1 апрелгача 5-босқич Ички ишлар вазирлиги 1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғини қабул қилади. 2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома беради. 3. Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган фарзандлари рўйхатларини Давлат комиссиясига юборади. Ҳар йили 1 майгача 6-босқич Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи Давлат комиссияси терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади. Ҳар йили 15 июнгача
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома берилган, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигики таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлари фарзандларининг
Т/р Абитуриентнинг (номзоднинг) фамилияси, исми, отасининг исми Абитуриент (номзод) паспорти (гувоҳномаси)нинг серияси ва номери Таълимнинг режалаштирилаётган йўналиши Тавсиянома рақами Изоҳ 1. 2. 3.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари, уларнинг яқин қариндошлари, айбдор шахс Ходим ва ҳарбий хизматчиларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолати аниқланганда мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ходим ва ҳарбий хизматчи ёки унинг яқин қариндоши ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилинади. Зарар етказилган вақтда 2-босқич Комиссия котиби 1. Ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини ўрганиш учун зарурий ҳужжатларни комиссияга киритади. Уч кун муддатда Ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларда ҳудудий комиссия, марказий аппаратда Марказий комиссия 2. Тақдим этилган ҳужжатлар комиссияда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ва ички ишлар органлари раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади. Ўн беш кун муддатда 3. Комиссия қарори манфаатдор шахсларга етказилади Уч кун муддатда 4-босқич Ички ишлар органларининг молия хизматлари Етказилган зарар манфаатдор шахсларга қоплаб берилади. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда 5-босқич Ички ишлар органлари молия ва юридик хизматлари Етказилган зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ва айбдор шахслардан ундириш бўйича суд органларига даъво киритилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ўн кун муддатда 6-босқич Ички ишлар органлари юридик хизматлари, суд ижрочилари Етказилган зарар айбдор шахслардан ундирилади. Суд қарорида белгиланган муддатда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9а-ИЛОВА
Ички ишлар органи ходимларига (профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторларидан ташқари) йўл харажатлари учун пуллик компенсацияни тўлаш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ходимнинг бевосита раҳбари Хизмат раҳбарига фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи тақдимномани тайёрлаш ва киритиш Ходимларнинг тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруриятининг юзага келишига кўра 2-босқич Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи Ўтган ой учун пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳаси тайёрланиши Ҳар ойда жорий ойнинг 1-кунигача 3-босқич Ички ишлар органи раҳбари Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳасининг тасдиқланиши Ҳар ойда жорий ойнинг 5-кунигача 4-босқич Ички ишлар органларининг молия хизматлари Ўтган ой учун пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланиши Ҳар ойда ўтган ой учун жорий ойнинг 5 кунигача
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9б-ИЛОВА
Ички ишлар органлари таянч пунктларидаги профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторларига йўл харажатлари учун пуллик компенсация тўлаш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ходимнинг бевосита раҳбари Ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторлари лавозимларига ходимларни тайинлаш тўғрисидаги ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи чиқарилиши Штат лавозимлари жамланишига кўра 2-босқич Ички ишлар органларининг молия хизматлари Пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида пул таъминоти тўлаш билан биргаликда амалга оширилиши Жорий ой учун жорий ойнинг 20-кунидан 25-кунигача
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9в-ИЛОВА
Ички ишлар органи ходимларига йўл харажатлари учун йўл чипталарини бериш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ходимнинг бевосита раҳбари Хизмат раҳбарига фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи тақдимномани тайёрлаш ва киритиш Ходимларнинг тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруриятининг юзага келишига кўра 2-босқич Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи Жорий ойда кейинги ой учун йўл чипталари берилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳаси тайёрланиши Ҳар ойда жорий ойнинг 20-кунигача 3-босқич Ички ишлар органи Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳасининг тасдиқланиши Ҳар ойда жорий ойнинг 25-кунигача 4-босқич Ички ишлар органларининг молия хизматлари Жорий ойда кейинги ой учун йўл чипталари қайдномага мувофиқ берилиши амалга оширилиши Ҳар ойда жорий ойнинг 30-кунигача
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пулли компенсация тўлаш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ички ишлар органи ходими Хизмат сафарида шахсий транспортдан фойдаланганлиги ҳақидаги билдирги, шахсий транспортни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда бевосита раҳбар номига тақдим этилиши Хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган фаолиятида шахсий транспортдан фойдаланишига кўра 2-босқич Ички ишлар органи ходимининг бевосита раҳбари Ходимнинг билдиргиси унинг фаолияти ҳақиқатда мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлганлиги, ушбу мақсадлар учун шахсий транспортидан фойдаланганлиги имзо билан тасдиқлаши 3 кун мобайнида 3-босқич Ички ишлар органининг Хўжалик хизмати бошлиғи Ходимнинг билдиргисини ушбу ходимга хизмат транспорти бириктирилмаганлигини имзо билан тасдиқлаш 3 кун мобайнида 4-босқич Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи Ўтган ой учун пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳасини тайёрлаши Ҳар ойда жорий ойнинг 1-кунигача 5-босқич Ички ишлар органи Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳаси тасдиқланиши Ҳар ойда жорий ойнинг 5-кунигача 6-босқич Ички ишлар органларининг молия хизматлари Ўтган ой учун пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланиши Ҳар ойда ўтган ой учун жорий ойнинг 5-кунигача
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ички ишлар органлари ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари, шунингдек, туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра мустақил соҳавий хизматлар раҳбарлари Ички ишлар органлари тан жароҳати олган (етказилган)да, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлайди ва агар ходимнинг олган тан жароҳати ёки ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса тегишли ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссияларига юборилади. Ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссиялари Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходимга, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқади ва Вазирликнинг Марказий комиссиясига юборади. Ўн кун муддатда Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчиларига Ҳарбий қисм командирлари Нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссияларга юборилади Ўн кун муддатда Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссиялар Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ҳарбий хизматчига, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқади ва Вазирликнинг Марказий комиссиясига юборади. Беш кун муддатда Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига Вазирлик марказий аппарати ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати ҳарбий хизматчилари га, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни Марказий комиссияга юборади. Уч кун муддатда Таълим муассасалари тегишли соҳавий хизматлари Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да курсант ва тингловчиларига, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни Марказий комиссияга юборади. Ўн кун муддатда 2-босқич Марказий комиссия Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчига ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича Ички ишлар вазирига тақдимнома киритади. Бир ой муддатда 4-босқич Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчига, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тасдиқланганидан сўнг тақдимноманинг асл нусхаси ижро учун ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг хизмат ёки ўқиш жойига юборилади. Уч кун муддатда 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармалари, ҳарбий тузилмалар ва таълим муассасаларининг молия хизматлари Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади. Бир ой муддатда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________________ (ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм командири ёки таълим муассасаси раҳбари) __________________________________ (лавозими, унвони, Ф.И.О.) __________________________________ (имзоси герби муҳр билан тасдиқланади) Олган (етказилган) тан жароҳати бўйича _____-сон ДАЛОЛАТНОМА 1. _______________________________________________________________________ (тан жароҳати олган (етказилган) ходим (ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи)нинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили) 2. Тан жароҳати олинган (етказилган) жой _______________ _______________________ ________________________________________________________________________ 3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт ________________________ ________________________________________________________________________ (йил, кун, соат ва минут) 4. Воқеа тафсилотлари: _____________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари: _________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса: ___________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Далолатномани тузган шахслар: 1. _______________________________________________________________________ (фуқаронинг аниқ яшаш манзили Ф.И.О., имзо) 2. _______________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо) 3. _______________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича ТАҚДИМНОМА 1. _______________________________________________________________________ (ҳалок бўлган (вафот этган) ёки тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг лавозими, унвони, Ф.И.О.) 2. _______________________________________________________________________ (ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори) Вазирлик ММИ ва КБТД бошлиғи ўринбосари (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) Р О З И М А Н Вазирлик Тиббиёт бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) Вазирлик Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) Вазирлик Назорат-тафтиш инспекцияси бошлиғи (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) Вазирлик М ва МТТД бошлиғи (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) ҚЎШИЛАМАН Ички ишлар вазирининг ўринбосари (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.) 5. _______________________________________________________________________ (ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (махсус унвони) имзо ____________________________ (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Бир марталик тўланган нафақалар бўйича
Т/р Ходим (ҳарбий хизматчи)нинг махсус (ҳарбий) унвони, Ф.И.О., охирги хизмат ёки ўқиш жойи ва лавозими Ходим (ҳарбий хизматчи)нинг ҳалок бўлиши, тан жароҳати олишининг аниқ вақти ва қисқача тафсилоти Тиббий-ижтимоий эксперт комиссия хулосаси, санаси ва рақами Ички ишлар органи раҳбари (ҳарбий қисм командири)нинг ходим (ҳарбий хизматчи)ни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси Нафақани олиш ҳуқуқи берилган ходим (ҳарбий хизматчи)нинг меросхўри Ф.И.О., яшаш жойи, паспортига оид маълумотлар Нафақа тўланган сана ва унинг миқдори (аниқ кўрсатилади) 1. 2. 3. 4. 5. Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи (махсус унвони, Ф.И.О.) (имзо) (сана) Молия-иқтисод департаменти (бўлими, бўлинмаси) бошлиғи (махсус унвони, Ф.И.О.) (имзо) (сана)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
Бир марталик тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича
Т/р ИИВ-ИИББ-ИИБ, (Таркибий ва ҳудудий) таълим муассасалари номи Жами тушган ҳужжат Шулардан Тўланган нафақа миқдори (сўм) Ижродаги ҳужжатлар Камчилиги учун қайтарилган Рад этилган ҳужжатлар Ижро этилган ҳужжатлар ва маблағ тўлаб берилганлари бўйича Жами Ҳалок бўлган Оғир тан жароҳати олган Ўртача оғир тан жароҳати олган Тўлаб берилмаган 1. Вазирлик марказий аппарати 2. Қорақалпоғистон ИИВ 3. Андижон вилояти ИИБ 4. Бухоро вилояти ИИБ 5. Жиззах вилояти ИИБ 6. Қашқадарё вилояти ИИБ 7. Навоий вилояти ИИБ 8. Наманган вилояти ИИБ 9. Самарқанд вилояти ИИБ 10. Сирдарё вилояти ИИБ 11. Сурхондарё вилояти ИИБ 12. Тошкент шаҳар ИИББ 13. Тошкент вилояти ИИББ 14. Фарғона вилояти ИИБ 15. Хоразм вилояти ИИБ 16. ЖИЭД 17. ТХТББ 18. Академия 19. Малака ошириш институти 20. ҚҚҚ 21. ХАХТБҚҚ ЖАМИ:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА
__________________________________ га (молиявий таъминот хизмати) __________________________________ да (Ф.И.О.) ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ (яшаш манзили: вилоят, туман, кўча, уй) ____________________________________ (почта индекси) ____________________________________ (телефон рақами) АРИЗА Сиздан___________________________________________________________________ _________________________________________________ тайинлашингизни сўрайман. (пенсия тури кўрсатилади) Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ 5. _______________________________________________________________________ 6. _______________________________________________________________________ Агар ишга кирсам, бу ҳақида ички ишлар органи молиявий таъминот хизматига 10 кун ичида хабар қиламан. 20 ___ й. «____» _____________ ______________________ (тўлдирилган сана) (ариза берувчининг имзоси) 20 ___ й. «____» _____________ ______________________ (қабул қилинган сана) (қабул қилган шахснинг имзоси)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _________________________ (лавозими, унвони ва Ф.И.О. ) ________________________ (имзо) 20__ йил «____» ________ Хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш тўғрисида ХУЛОСА 1. _______________________________________________________________________ (охирги иш жойи) 2._______________________________________________________________________ (лавозими, унвони) ________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ________________________________________________________________________ (туғилган йили, ой ва куни) 3. Хизматдан бўшатиш асоси:________________________________________ 4. Хизмат йили: календарь ҳисобда — ______ йил, имтиёзли ҳисобда — _____ йил. 5. ТМЭК томонидан «_______» гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 6. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул миқдори: а) мансаб маоши ___________ сўм б) унвон маоши ___________ сўм в) кўп йиллик хизмати учун фоиз қўшимча 25 % ___________ сўм г) озиқ-овқат ўрнига тўланадиган товон пули ___________ сўм Жами: ___________ сўм 7. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари (боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланганда): Қариндошлик даражаси Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган йили, ойи ва куни Туғилганлик гувоҳномаси серияси ва рақами 8. _____________________________________ 20___ йил «___» _______ дан пенсия (Ф.И.О.) олиш ҳуқуқига эга. ______________________________ га асосан хизмат йили бўйича ҳар ойига ________________________________________________ сўм миқдорида пенсия белгиланди. 9. Пенсия тўлаш шартлари: ойлик маошини ҳисобга олган холда. 10. Бир йўла тўланадиган нафақа: _____________________________________сўм миқдорида тўланди. Хулосани тузди: Молиявий таъминот хизмати Пенсия таъминоти бўлими инспектори Текширди: Молиявий таъминот хизмати Пенсия таъминоти бўлими бошлиғи ___________________________________ ___________________________________ (унвони) (унвони) ___________________________________ ___________________________________ Пенсия гувоҳномасини олдим: _____________________ __________________ (пенсионернинг Ф.И.О.) (имзоси) Пенсия гувоҳномасининг тартиб рақами:_________ 20__ йил «____» _________ «РОЗИМАН» Молиявий таъминот хизмати бошлиғи ________________________________ (унвони ва Ф.И.О.) ________________________________ (Имзо) 20__ йил «___» ___________________
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш
Т/р Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами Ф.И.О. туғилган санаси, унвони, бўшатилган санаси Ишлаган жойи ва лавозими Қўшимчалар Пенсия турлари Пенсия миқдори Изоҳ Ходим Боқувчисини йўқотганлиги ҳолати бўйича Кўп йиллик хизмати бўйича Ногиронлик бўйича
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-ИЛОВА
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш
Т/р Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами Ф.И.О. туғилган санаси, унвони, бўшатилган санаси Ишлаган жойи ва лавозими Қўшимчалар Пенсия турлари Пенсия миқдори Изоҳ Ходим Боқувчисини йўқотганлиги ҳолати бўйича Кўп йиллик хизмати бўйича Ногиронлик бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (кейинги ўринларда — Миллий гвардия органлари) ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пенсия ва нафақа тайинлаш, мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш, шунингдек, ходимларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартибини белгилайди.
2. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қуйидаги ижтимоий кафолатлар бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади:
ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) соғлиги ва ҳаётини давлат томонидан мажбурий шахсий суғурта қилиш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш;
ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) уй-жой майдони билан таъминлаш, уларнинг фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш;
ҳарбий хизматчиларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти;
ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пул таъминоти турларини, шу жумладан, устама, коэффициент, қўшимча тўловларни тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Миллий гвардия органларида ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ ижтимоий кафолатлар ва қўшимча имтиёзлар.
2-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби
1-§. Етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
3. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда — зарар) ўрни ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
4. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
5. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Комиссиялар таркиби Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланади.
6. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
7. Миллий гвардия органлари раҳбари зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.
8. Комиссия котиби зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.
9. Комиссия зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.
10. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
11. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга — Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.
12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
2-§. Етказилган зарарни қоплаш тартиби
13. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга — ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.
14. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
15. Зарар миқдорини қоплаш нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
16. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
3-§. Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш
17. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан Миллий гвардия органлари томонидан регресс тартибида ундирилади.
18. Айбдор шахслардан ундирилган зарар суммаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобига ўтказилади.
19. Зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
3-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби
1-§. Пенсия ва нафақа тайинлашни расмийлаштириш
20. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
21. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга дафн этиш маросими учун бир марталик нафақа тайинланади.
22. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
23. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ҳарбий хизматчидан (ходимдан) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни Миллий гвардия органларининг кадрлар бўлинмалари (кейинги ўринларда — кадрлар бўлинмалари) қабул қилади.
24. Пенсия тайинлаш учун Миллий гвардия органларининг пенсия таъминоти бўлинмаларига (кейинги ўринларда — пенсия таъминоти бўлинмалари) кадрлар бўлинмалари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия тайинлаш учун — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда мурожаат этган шахсдан ариза, кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат йили ҳисоби, Миллий гвардия органларининг молия бўлинмалари (кейинги ўринларда — молия бўлинмалари) томонидан пул таъминоти варақаси;
б) ногиронлик пенсияси тайинлаш учун — мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги тиббиёт органлари томонидан берилган касаллик тарихидан кўчирма;
в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун — мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари мурожаат этувчи шахс томонидан чин етимларга пенсия тайинланган ҳолларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси, шунингдек кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлими тўғрисида хулоса, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) вафот этганлиги муносабати билан Миллий гвардия органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);
мурожаат этувчи шахснинг пенсия тайинлаш ҳақидаги аризасига асосан қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан олинади:
фуқаролик паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, фарзандлари ногиронлигини тасдиқловчи ТИЭК маълумотномаси (зарур бўлганда), ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда).
25. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш нафақасини тайинлаш учун унинг оила аъзоси ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахс пенсия таъминоти бўлинмаларига ариза билан мурожаат этади.
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси олинади.
26. Кадрлар бўлинмалари масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар пенсия тайинлаш учун ариза ва тўпланган ҳужжатлар асосида текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлар, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек, ҳисобланган хизмат йиллари молия бўлинмалари билан келишилади.
2-§. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш
27. Кадрлар бўлинмалари томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар молия бўлинмаларига тақдим этилади.
28. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида молия бўлинмалари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хулоса тайёрланади.
29. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса Миллий гвардия органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.
Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.
30. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
31. Пенсионернинг яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли молия бўлинмаларига юборилади.
Молия бўлинмаларидан келиб тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақами бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.
32. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия — хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;
ногиронлик пенсияси — ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлса-да, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси — меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.
Махсус унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.
33. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилиши мумкин.
34. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар пенсия таъминоти бўлинмалари ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
3-§. Пенсия ва нафақаларни тўлаш
35. Миллий гвардия органларидан бўшатилган пенсионерларга пенсия ва нафақалар уларнинг танловига кўра яшаш жойи бўйича Миллий гвардия билан пенсияларни етказиш, тўлаш бўйича шартнома тузган тижорат банки муассасалари орқали тўланади.
36. Пенсия Миллий гвардия органлари ёки тижорат банклари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.
37. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кунидан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилган шахсга тўланади.
38. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Мисол учун:
Пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20 — 30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:
900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.
39. Миллий гвардия органлари пенсионери пенсия олиш учун тижорат банки муассасаларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар (фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) тақдим этиши лозим.
40. Қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд тўлашда тегишли банк муассасаси томонидан пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва пенсия гувоҳномаси (зарур бўлганда) текширилган ҳолда электрон тўлов қайдномасига асосан амалга оширилади.
41. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан Миллий гвардия органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);
пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;
пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат тақдим қилинганда.
42. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлар — Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган тижорат банки муассасаларига бир йилда бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Миллий гвардия органларига хабар бериши шарт.
43. Яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетгунга қадар тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) молия бўлинмаларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан олти ойлик пенсия олдиндан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
44. Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш уларнинг аризаси ва «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.
45. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
пенсионер вафот этганда;
тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда.
46. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда.
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили тегишли Миллий гвардия органига шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ва ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.
47. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Миллий гвардия органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
48. Агар ногиронлиги бўлган пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТИЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.
Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТИЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.
49. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Молия бўлинмаларининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.
50. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар), пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақида ўзига пенсия тўлайдиган тегишли Миллий гвардия органига маълум қилиши шарт.
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида Миллий гвардия органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) шахс томонидан қайтарилиши лозим.
51. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсияларни тўлаш Миллий гвардия органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида манзил-колония жойлашган ердаги тижорат банклари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
4-§. Пенсиялардан чегирмалар қилиш
52. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:
суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг ижро ҳужжатлари асосида;
Миллий гвардия органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
53. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.
54. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар молия бўлинмалари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.
55. Алимент ундириш билан боғлиқ барча асословчи ҳужжатлар пенсия тўловчи тижорат банкларига ижро учун қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли молия бўлинмалари томонидан юборилади.
56. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.
57. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
58. Ундирув қаратилган пенсионернинг яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.
59. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади.
5-§. Пенсия ва нафақа тўлови учун маблағлар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
60. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби Миллий гвардия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.
61. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади
62. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади.
4-боб. Миллий гвардия органлари ходимларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартиби
1-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти кўрсатишни ташкил этиш
63. Миллий гвардия органларининг ходимларига, собиқ ходимлардан бўлган пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига (кейинги ўринларда — бириктирилган таркиб) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари) тиббиёт муассасаларида бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
64. Бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида амбулатория ва стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек, уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
65. Миллий гвардия органлари ходимларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус пластмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида кўрсатилади.
66. Бириктирилган таркибга яшаш ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги) тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
67. Миллий гвардия органлари ходимлари ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни олиш учун ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.
Миллий гвардия ходимларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига сарфланган харажатлар Миллий гвардия томонидан қопланади.
Харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий гвардия томонидан белгиланади.
68. Алоҳида ҳолларда Миллий гвардия органлари ходимларини тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда уларнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар тегишлилиги бўйича Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Миллий гвардия қўмондонининг рухсати билан амалга оширилади.
69. Миллий гвардия органлари ходимлари касал бўлганда, шикастланганда, ҳомиладорлигида, туққанда, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганда, протез қўйдирганда, санаторий-курортда даволанганда, шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказилганда ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотнома бериш ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
70. Миллий гвардия органлари ходимларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини амалга ошириш тартиби
71. Миллий гвардия органлари ходимлари ҳар йили бир маротаба мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
72. Миллий гвардия органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.
73. Тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига юборилади.
74. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг тиббиёт бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
75. Диспансер назоратига олинган Миллий гвардия органлари ходимлари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
76. Миллий гвардия органларининг ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
77. Миллий гвардия органлари ходимлари учун санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек, хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
78. Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
79. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:
а) бепул:
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асосланган хулосасига кўра — мазкур Низомнинг 84-банди «а» кичик бандида назарда тутилган шахсларга;
мазкур Низомнинг 84-банди «б» , «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга, шу жумладан, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга, ёлғиз кексаларга;
б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан — мазкур Низом 84-бандининг «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга;
в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан Миллий гвардия органлари ходимлари ва пенсионерларининг оила аъзоларига.
80. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.
81. Миллий гвардия тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Миллий гвардиянинг касаба уюшмалари томонидан амалга оширилади.
82. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш ва саралаш ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари санаторий-курорт саралаш ҳайъати томонидан белгиланади.
83. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.
84. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:
а) Миллий гвардия органлари ходимлари, шу жумладан, Миллий гвардиянинг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;
б) хизмат муддатидан қатъи назар, Миллий гвардия органларида хизмат вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
в) Миллий гвардия органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил Миллий гвардия органларида хизмат қилган собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилар бундан мустасно);
г) Миллий гвардия органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи;
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
85. Мазкур Низом 84-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
86. Шахснинг ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари деганда, унинг Миллий гвардия органлари тизимида хизматда бўлган даврида никоҳда бўлган хотини (эри), никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно, ўн саккиз ёшгача бўлган болалари, ёшидан қатъи назар болаликдан ногирон бўлган болалари тушунилади.
Ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида стационар тиббий ёрдам ўн саккиз ёшдан бошлаб кўрсатилади.
87. Миллий гвардия органларида хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек, уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногирон ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.
88. Мазкур Низом 84-бандининг «а» , «б» , «в» , «д» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
89. Ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур тиббиёт муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.
90. Бириктириш рўйхатлари ва Миллий гвардия органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.
91. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Миллий гвардия қўмондони рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
3-§. Бириктирилган таркибни тиббий-санитария воситалари билан таъминлаш
92. Бириктирилган таркибга ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган тиббий-санитария воситалари, вакциналар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
93. Бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда бўлганда тиббий-санитария воситалари билан ўзлари даволанаётган тиббиёт муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.
94. Бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, дори воситаларини рецепт асосида бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
95. Бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Миллий гвардия томонидан белгиланади.
5-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш тартиби
96. Миллий гвардия органларининг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
97. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардия томонидан бериладиган тақдимномаларга мувофиқ Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) йилига 300 тагача автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади:
кредит муддати — 5 йилгача;
дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;
кредит бўйича фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда;
кредит бўйича таъминот — кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.
Кредитнинг бошқа шартлари мазкур банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
98. «Ўзавтосаноат» АЖ Миллий гвардиянинг тақдимномалари бўйича автотранспорт воситаларини сотиб олишни хоҳловчи Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари ҳисобига ушбу автотранспорт воситаларини сотиб олишда кўмаклашади.
99. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит олишга тавсия этиладиган Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларини (ходимларини) танлаб олиш ҳамда тақдимномалар бериш мезонларини белгилайди.
6-боб. Якунловчи қоидалар
100. Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ёки уларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
101. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари 1-босқич Ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари Зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилиш Зарар етказилган вақтда 2-босқич Миллий гвардия органлари раҳбари Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш Бир кунда 3-босқич Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия котиби Зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш Икки кунда 4-босқич Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия 1. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш. Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда) 2. Қарорни манфаатдор шахсларга — ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказиш. Уч кунда 5-босқич Миллий гвардия органлари 1. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш. Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда 2. Етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатларни айбдор шахсдан регресс тартибида ундириш. Қонунчиликда белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ___________________________ (пенсия тайинлаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс) ___________________________________ ___________________________________ (ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми) Яшаш манзили: ______________________ ___________________________________ ___________________________________ АРИЗА Сиздан___________________________________________________________________ (хизмат йили, ногиронлиги ёки боқувчисини йўқотганлик бўйича. кераклиги ёзилади) _____________________________________ бўйича пенсия тайинлашингизни сўрайман. Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ 5. _______________________________________________________________________ Агар ишга кирсам, оила аъзоларимда ўзгариш бўлса, яшаш манзилим ўзгарса бу ҳақида 10 кун муддат ичида хабар қиламан Тел.: уй ____________________________ уяли (98____)____________________ Ариза берувчининг имзоси ________________ 20___ йил «____»_____________ Ариза қабул қилинди 20____ йил «____» ______________ ______ серияли ____________ рақамли паспорт тақдим этилди. Мансабдор шахснинг имзоси________________
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ___________________ бошлиғи (лавозими) Хизмат йиллари бўйича пенсия тайинлаш тўғрисидаги ХУЛОСА Собиқ ҳарбий хизматчи (ходим): ______________________________________________ ________________________________________________________________________ (унвони, фамилияси, исми, отасининг исми) ________________________________________________________________________ (лавозими ва иш жойи) 1. Туғилган йили, ойи ва куни: _______________________________________________ ________________________________________________________________________ 2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ________________нинг 20__ йил «___» _________ даги шахсий таркиб бўйича _____-сонли буйруғига асосан, Низомнинг ________________________________________________________________________ (ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низом моддаси ва мазмуни) _______________________________________________________________________________ асосан ҳарбий хизмат (хизмат)дан резерв (истеъфога)га бўшатилган. 3. Хизмат йиллари: календарь ҳисобда — ____ йил, имтиёзли ҳисобда — ____ йил, жами ҳисобда — ___ йил. 4. ТМЭК томонидан «___» гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 5. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул таъминоти миқдори: а) унвон маоши __________ сўм б) район коэффициенти __________ сўм в) хизмат йиллари учун фоиз қўшимча (___ %) __________ сўм г) озиқ-овқат ўрнига тўланадиган компенсация пули __________ сўм ЖАМИ: __________ сўм 6. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари: (боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия тайинланганда) Қариндошлик даражаси Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган йили, ойи, куни Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами Пенсияни тўхтатиш тўғрисида белги 7. 20__ йилнинг «___» ________дан пенсия олиш ҳуқуқига эга. «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг __________ моддаларига асосан, _____________ пул миқдорининг _____фоиз миқдорида ҳар ойга (_____ х ____% = _____ сўм.) 8. Қонунга мувофиқ пенсияга қўшимча тўловлар: - қарамоғида бўлган __ нафар вояга етмаган фарзандига (_____ х ___) __ сўм. 9. Пенсия: 20___ йилнинг «___» _____ дан 20___ йилнинг «___» ______ига қадар муддат учун бир ойга _____ сўм миқдорда белгиланди. 10. Бир йўла тўланадиган нафақа: (_____ + _____) х 0 = _____ сўм миқдорида тўланган. Хулосани тузди: Ижтимоий таъминот бўлими бош мутахассиси _________________ 20___ йил «___» ___________ Текширди: Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи __________________ 20___ йил «___» ___________ Пенсия миқдорининг ўзгариши ва пенсия тўлови тўхтатилиши бўйича МАЪЛУМОТ 1. ___________________________________________________________нинг пенсияси (фамилияси, исми, отасининг исми) 20___ йил «___» ____________ дан ___________________________________________ (қайта ҳисоблаш сабаби) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ __________________________________________________ қайта ҳисобланди. 2. Пенсия тўхтатилди: _______________________________________________________ (пенсия тўловини тўхтатилиши сабаби) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Бош мутахассис ____________ Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи ______________ 20___ йил «___» ____________ Пенсия гувоҳномасининг рақами: MG__________ 20___ йил «___» ____________. Пенсия гувоҳномасини олдим: _______________________ ________________ (пенсионернинг Ф.И.О.) (имзоси)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди серияси Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди рўйхатга олинган санаси Ф.И.О. Ишлаган жойи, лавозими ва унвони Пенсия тури Пенсия тўловини тўхтатиш, қайта тайинлаш тўғрисида белги Изоҳ
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, индивидуал устамалар бериш ва рағбатлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари» сўзлари «мактаб-интернат, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 51-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 301-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 29 июндаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 124-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 127-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 152-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 мартдаги 207-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 35-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарори .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)» 2019 йил 16 августдаги 674-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 10-сон, 249-модда).
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)» 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 14-модда).
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 29-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 7-сон, 160-модда).
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 109-модда).
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонуни)» 2021 йил 10 июндаги 363-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 116-модда).
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 июлдаги 470-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 7-сон, 151-модда).
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 июль,
354-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SHAKLI
SHAKLI
SHAKLI
SXEMASI
ROʻYXATI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
HISOBOT
HISOBOT
DAFTARI
DAFTARI
NIZOM
SXEMASI
DAFTARI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari va Milliy gvardiyasining shaxsiy tarkibi hamda ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tizimini tartibga solish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ”, “ Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son va “ Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolari sogʻligʻini saqlash, uy-joy bilan taʼminlash;
oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berish;
shahar yoʻlovchi transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash;
xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida transport vositalaridan imtiyozli foydalanish;
tan jarohati olgan (yetkazilgan) yoki halok boʻlgan (vafot etgan)da bir martalik nafaqa tayinlash, pensiya va nafaqa tayinlash;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchi (xodim)lari yoki ularning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararni qoplash;
davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash;
pensiya va nafaqa tayinlash, shuningdek, Milliy gvardiya organlarining maxsus unvonga ega xodimlarining tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriya-kurort taʼminoti;
Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchi (xodim)lariga mamlakatda ishlab chiqarilgan yengil avtotransport vositalari sotib olish uchun imtiyozli kreditlar berilishini tashkil etish.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
2022-yil 1-iyuldan boshlab ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” elektron tizimi orqali bosqichma-bosqich joriy etilsin;
2023-yil 1-yanvardan boshlab ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarining ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisidagi murojaatlari toʻliq elektron tarzda qabul qilinsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bir oy muddatda “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” elektron tizimini yaratish hamda Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va boshqa tegishli tashkilotlar bilan birgalikda ushbu tizimni ishga tushirish bilan bogʻliq barcha tashkiliy va texnik chora-tadbirlarni amalga oshirsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda boshqa tegishli tashkilotlar bilan birgalikda 2023-yil 1-yanvargacha Milliy gvardiyaning shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish faoliyatining elektron tizim orqali amalga oshirilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisida
Ushbu Nizom ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolari sogʻligʻini saqlash, uy-joy bilan taʼminlash, oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berish, shahar yoʻlovchi transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash, mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash, xodimlarga xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) yoki halok boʻlgan (vafot etgan)da bir martalik nafaqa tayinlash, pensiya va nafaqa tayinlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda boshqa vazirliklar va idoralarning normativ-huquqiy hujjatlariga, shuningdek, mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bir martalik nafaqa — xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchiga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchining oila aʼzolariga, shuningdek, Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchining (xodimning) oila aʼzolariga toʻlanadigan toʻlov turi;
Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchi (xodim) — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan eʼlon qilingan favqulodda holat (urush holati) davrida jalb qilingan vaqtda, shuningdek, jangovar (harbiy) harakatlar olib borilayotgan paytda yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan harbiy xizmatchi (xodim);
yetkazib berish (topshirish) davri — pensiya va nafaqalarni yetkazib berish (topshirish) amalga oshiriladigan joriy toʻlov oyining 15-kunidan 27-kunigacha boʻlgan davr;
imtiyozli shartlarda turar joy — qurilishi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining tegishli qarorlari bilan tasdiqlangan dasturlarda nazarda tutilgan koʻp kvartirali uylardagi kvartiralar, shuningdek, namunaviy yakka tartibdagi uylar;
kursant va tinglovchi — Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalarida tahsil oluvchilar;
kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi — Oʻzbekiston Respublikasining ichki ishlar organlarida kontrakt boʻyicha harbiy xizmat qilayotgan oddiy askar, serjant va ofitserlar;
muddatli harbiy xizmatchi — Oʻzbekiston Respublikasining ichki ishlar organlarida oddiy askarlar tarkibi lavozimlarida majburiy xizmatni oʻtayotgan chaqiruv yoshidagi fuqaro;
markaziy komissiya — Vazirlik Markaziy apparatining tegishli xizmatlaridan tashkil topgan ijtimoiy himoya qilish masalalari boʻyicha komissiya;
nafaqa — xizmatdan boʻshatilayotgan xodim va harbiy xizmatchiga yoki ichki ishlar organlari pensionerining vafot etganligi munosabati bilan dafn etish marosimi uchun uning oila aʼzolariga bir marta tayinlanadigan pul toʻlovi;
pensiya — ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilari yoki ularning oila aʼzolariga pensiya olish huquqini beradigan xizmat muddatini oʻtaganligi, nogironlik yoki boquvchisini yoʻqotganlik munosabati bilan beriladigan oylik pul toʻlovi;
pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi — pensiya soʻrab murojaat qilgan shaxsga pensiya tayinlangan hujjatlarning tikilgan turkumi;
pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi turadigan joy — Vazirlikning Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti Moliya-iqtisod boshqarmasi, yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyat ichki ishlar bosh boshqarmasi hamda viloyat ichki ishlar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — ichki ishlar organlari) moliyaviy taʼminot xizmatlari;
tan jarohati — xodim va harbiy xizmatchi xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida olgan (yetkazilgan) ogʻir va oʻrtacha ogʻir tan jarohati (yaralanish, mayib va kontuziya boʻlish);
xodim — Oʻzbekiston Respublikasining ichki ishlar organlarida xizmat qilayotgan, maxsus unvonga ega boʻlgan fuqaro;
xizmat majburiyati — normativ-huquqiy hujjatlar, shu jumladan, idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq ichki ishlar organlari tarkibidagi boshqaruv organlari, boʻlinmalari, xodim va harbiy xizmatchilarga yuklangan vazifalar va funksiyalar hamda huquq va majburiyatlar;
xizmat uy-joylari fondi — Vazirlik tomonidan ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarini turar joy bilan taʼminlash yoki ularning yashash sharoitlarini yaxshilash uchun uy-joylar qurish va ularni rekonstruksiya qilish, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning kvartiralarini sotib olish hisobidan shakllantirilgan fond;
xizmat uy-joyi — ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilari hamda ularning oila aʼzolari yashashi uchun moʻljallangan, xizmat hamda munitsipal uy-joy fondining turar joy binolarida joylashgan, ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash davrida shartnoma asosida beriladigan uy;
harbiy xizmatchi — ichki ishlar organlari harbiy tuzilmalarida xizmat oʻtayotgan kontrakt boʻyicha va muddatli harbiy xizmatchilar;
hududiy komissiya — ichki ishlar organlari va harbiy tuzilmalari tegishli xizmatlaridan tashkil topgan ijtimoiy himoya qilish masalalari boʻyicha komissiya;
yashash joyi — turar joy, kvartira, xizmat turar joyi, ixtisoslashtirilgan uylar (yotoqxona, pansionat, yolgʻiz keksalar uchun maxsus uy, nogironligi boʻlgan shaxslar, faxriylar uchun internat uy va boshqalar), shuningdek, pensiya uchun murojaat qilgan jismoniy shaxs ijaraga olish shartnomasi (ikkilamchi ijara), ijara shartnomasi yoxud qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa asoslar boʻyicha mulkdor sifatida doimiy yashaydigan (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan) boshqa turar joy, doimiy yashash joyi mavjud boʻlmagan (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan) taqdirda — vaqtincha yashash (turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish) joyi.
2-bob. Ichki ishlar organlarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti tartibi
1-§. Tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish va sanatoriy-kurort taʼminotini tashkil etish
3. Ichki ishlar organlarining xodim va harbiy xizmatchilariga, pensionerlariga, ularning oila aʼzolariga (ichki ishlar organlari tizimida xizmatda boʻlgan davrida nikohda boʻlgan xotini (eri), nikoh bekor qilingan hollar bundan mustasno, ota-onasi, oʻn sakkiz yoshdan oshmagan farzandlari, taʼlim muassasalarida taʼlimning kunduzgi shaklida tahsil olayotgan yigirma bir yoshgacha (katta ofitserlarning farzandlari yigirma uch yoshgacha) boʻlgan farzandlari, yoshidan qatʼi nazar bolalikdan nogiron boʻlgan bolalari) hamda ishchi va xizmatchilariga Vazirlikning taʼlim muassasalari kursantlari va tinglovchilariga ichki ishlar organlarining tibbiyot muassasalari, shuningdek, faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiruvchi boshqa davolash-profilaktika muassasalari tomonidan bepul tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish va sanatoriy-kurort taʼminotini tashkil etadi.
4. Prokuratura organlari, adliya organlari, davlat bojxona xizmati organlari, Milliy gvardiya organlari, davlat feldyegerlik xizmati xodimlari va ularning oila aʼzolariga, shuningdek, prokuratura organlarining pensionerlari hamda davlat bojxona xizmati organlarining pensionerlari, Milliy gvardiya organlarining sobiq xodimlardan boʻlgan pensionerlar va davlat feldyegerlik xizmati pensionerlariga va ularning oila aʼzolariga Vazirlikning davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish hamda sanatoriy-kurort taʼminoti tartibi tegishli vazirlik va idoralar tomonidan Vazirlik bilan birgalikda qonunchilikka muvofiq belgilanadi.
5. Tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminotini tashkil etish Vazirlikning tibbiyot boshqarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining tibbiyot boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — ichki ishlar organlari tibbiyot boshqarma va boʻlimlari) tomonidan amalga oshiriladi.
6. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga biriktirilgan tarkib mazkur muassasalarda ambulatoriya, statsionar sharoitlarda bepul tibbiy tekshiruvlardan oʻtkaziladi, davolanadi va sogʻlomlashtiriladi, shuningdek, ularga tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha turar joylariga borib belgilangan tartibda tibbiy yordam koʻrsatiladi.
Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarini davolash-profilaktika muassasalariga biriktirish tartibi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi.
Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanish huquqiga ega boʻlmagan shaxslarga tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktirilgan tarkib manfaatlariga zarar keltirilmaydigan shartlarda pulli tibbiy xizmatlar koʻrsatilishi mumkin. Pullik tibbiy xizmatlar koʻrsatish tartibi Vazirlik tomonidan Moliya vazirligi bilan kelishgan holda belgilanadi.
7. Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilariga yashash hududidagi ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan belgilangan tartibda tibbiy yordam koʻrsatiladi.
Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilariga bepul ortopedik stomatologiya va ortodontiya yordami (qimmatbaho metallar, keramik massalar va maxsus plastmassalar qoʻllab tayyorlangan protezlar bundan mustasno) ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan koʻrsatiladi.
8. Ichki ishlar organlari tibbiy xizmat koʻrsatish masalalari komissiyasi tomonidan Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilariga ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamni tashkil etish maqsadida ular Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining ixtisoslashtirilgan tibbiyot tashkilotlariga yuboriladi.
Harbiy xizmatchilarga tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining ixtisoslashtirilgan tibbiyot tashkilotlariga sarflangan xarajatlar Vazirlik tomonidan qoplanadi.
9. Alohida hollarda ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarining tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha tibbiy yordam olishi uchun uni Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga yuborish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining maxsus komissiyasi xulosasi asosida amalga oshiriladi. Bunday hollarda ularning tibbiy yordam olishi uchun xarajatlar Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining ruxsati bilan amalga oshiriladi.
10. Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarining kasalligi, shikastlanganligi, homiladorligi, tuqqanligi, oilaning betob aʼzosini parvarishlaganligi, protez qoʻydirganligi, sanatoriy-kurortda davolanganligi, shuningdek, sogʻligʻi holatiga koʻra boshqa yengilroq ishga oʻtkazish uchun va karantin tufayli xizmatga vaqtincha yaroqsiz deb topilganida, ularga vaqtinchalik xizmatdan ozod qilish varaqasi yoki maʼlumotnomasi beriladi. Vaqtinchalik xizmatdan ozod qilish varaqasi yoki maʼlumotnomani berish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarining oila aʼzolari hamda ishchi va xizmatchilarining mehnatga vaqtincha layoqatsizlik holatida mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-§. Tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish va sanatoriy-kurort taʼminotini tashkil etish tartibi
11. Ichki ishlar organlari xodimlari va kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilari har yili bir marotaba majburiy dispanserizatsiyadan oʻtkaziladi.
Bir yilda ikki marotaba va chuqurlashtirilgan profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladigan xizmatlar roʻyxati Vazirlik tomonidan belgilanadi.
12. Vazirlik tizimida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilar hamda kursant va tinglovchilar belgilangan tartibda tibbiy koʻrikdan oʻtadilar.
13. Ichki ishlar organlari ishchi va xizmatchilari tibbiy koʻrikdan turar joyi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi hududiy tibbiyot muassasalarida belgilangan tartibda oʻtadilar.
14. Profilaktik tibbiy koʻrik natijasida xizmatni davom ettirishga toʻsqinlik qiluvchi kasalliklar aniqlangan xodim va harbiy xizmatchilar roʻyxati ichki ishlar organlari tibbiyot boshqarma va boʻlimlari tomonidan tegishli kadrlar xizmatlariga yuboriladi.
15. Ijtimoiy ahamiyatga ega kasalliklar bilan kasallangan biriktirilgan tarkib ichki ishlar organlari tibbiyot boshqarma va boʻlimlari mutaxassislari nazoratiga olinib, ularni davolash va sogʻlomlashtirish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tibbiyot muassasalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
16. Dispanser nazoratiga olingan ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilari kuzatuvini olib borish, tibbiy tekshiruvlar va koʻriklar koʻlami hamda davriyligi, shuningdek, davolash va sogʻlomlashtirish tadbirlarini oʻtkazish tartibi Vazirlik tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda belgilanadi.
17. Ichki ishlar organlarining xodim va harbiy xizmatchilari, pensionerlari sanatoriy-kurort sharoitida davolanish uchun yiliga bir marta imtiyozli yoʻllanmalar bilan taʼminlanadi.
18. Ichki ishlar organlari tizimidagi va boshqa sanatoriy-kurort muassasalariga, shuningdek, xorijiy davlatlardagi sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar berish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
19. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan faoliyat yurituvchi ichki ishlar organlari tizimidagi muassasalarda xizmat qilayotgan xodim va harbiy xizmatchilarga sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar berish ushbu muassasalarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
20. Ichki ishlar organlari tizimidagi sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmalar qiymati belgilangan tartibda belgilanadi.
21. Ichki ishlar organlarining sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmalar realizatsiyasidan tushgan mablagʻlar ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarining moddiy-texnika bazasini va taʼminotini mustahkamlashga hamda boshqa sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalarni xarid qilishga sarflanadi.
22. Sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar quyidagi tartibda beriladi:
a) bepul:
harbiy-tibbiy komissiyalarning asoslangan xulosasiga koʻra, mazkur Nizomning 27-bandi “a” , “b” , “v” , “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslar uchun;
mazkur Nizomning 27-bandi “g” , “z” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslar, shu jumladan, koʻzi ojiz I guruh nogironligi boʻlgan shaxsni kuzatib boruvchi shaxs, yolgʻiz keksalar uchun;
b) sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanma qiymatining 25 foizini toʻlash sharti bilan mazkur Nizom 27-bandining “a” , “b” va “j” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslarga hamda ularning turmush oʻrtogʻiga 50 foizini (biroq mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan oshmagan holda) toʻlash sharti bilan;
v) sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmaning qiymatini toʻliq toʻlash sharti bilan mazkur Nizom 27-bandining “a” , “b” , “g” , “j” , “z” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslarning boshqa oila aʼzolari uchun.
23. Ixtisoslashtirilgan sanatoriy muassasalarida davolanish uchun yoʻllanmalar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi hududiy tibbiyot muassasalari tomonidan beriladi.
24. Vazirlik tizimida faoliyat yuritadigan ishchi va xizmatchilarni sanatoriy-kurort muassasalarida davolash uchun yoʻllanmalar bilan taʼminlash Vazirlikning Birlashgan kasaba uyushmasi qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.
25. Sanatoriy-kurort muassasalarida davolanishga muhtoj shaxslarni tanlash, sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmalarni taqsimlash, tizimdagi sanatoriy-kurort muassasalari faoliyatini tashkil etish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
26. Tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish maqsadida ushbu yordamni olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga tibbiy xizmat olish uchun biriktiriladi.
27. Quyidagi shaxslar biriktirish roʻyxatlari asosida ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga tibbiy xizmat olish uchun biriktiriladi va ularning alohida hisobi yuritiladi:
a) ichki ishlar organlari xodimlari, shu jumladan, Vazirlikning harakatdagi kadrlar zaxirasida qoldirilib, boshqa tashkilotlarga yuborilgan xodimlar;
b) Vazirlikning harbiy tuzilmalaridagi kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar;
v) Vazirlikning harbiy tuzilmalari muddatli harbiy xizmatchilari;
g) xizmat muddatidan qatʼi nazar, xizmat (harbiy xizmat) vazifasini bajarishda jarohat olish, kontuziya, yarador boʻlish, kasallanish hamda xizmat davrida orttirilgan kasallik oqibatida I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
d) kursant va tinglovchilar;
e) ishchi va xizmatchilar (budjetdan tashqari mablagʻlar hisobiga taʼminlanadigan ishchi va xizmatchilardan tashqari);
j) ichki ishlar organlarida 20 yil va undan ortiq xizmat qilgan yoki 25 yil mehnat stajiga ega boʻlib, shundan 12,5 yil ichki ishlar organlarida xizmat (harbiy xizmat) qilgan pensionerlar (ishchi va xizmatchilari bundan mustasno);
z) ichki ishlar organlarining terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan xodim va harbiy xizmatchilarining voyaga yetmagan farzandlari, bolaligidan nogironligi boʻlgan farzandlari, ota-onasi, turmush oʻrtogʻi, shuningdek, ushbu holatlardan olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodim va harbiy xizmatchilar;
i) qonun hujjatlariga muvofiq ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqi saqlanib qoladigan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylari hamda ularga tenglashtirilgan shaxslar, Chernobil AES falokati oqibatlarini tugatish boʻyicha zararlangan zonada xizmat vazifasini oʻtagan shaxslar va yadro poligonlarida hamda boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan pensiya yoshidagi shaxslar.
28. Mazkur Nizom 27-bandining “a” , “b” , “g” , “j” , “z” va “i” kichik bandlarida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarning oila aʼzolari tegishli davolash-profilaktika muassasalari tomonidan beriladigan guvohnomalar asosida ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktiriladi va ularning alohida hisobi yuritiladi.
29. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida statsionar tibbiy yordam 18 yoshdan boshlab koʻrsatiladi.
30. Ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatini, yaʼni normativ-huquqiy hujjatlarga, shu jumladan, idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq ichki ishlar organlari tarkibidagi boshqaruv organlari, boʻlinmalar, xodim va harbiy xizmatchilarga yuklangan vazifalar, funksiyalar va majburiyatlarni (keyingi oʻrinlarda — xizmat majburiyati) bajarish chogʻida halok boʻlgan, vafot etgan xodim va harbiy xizmatchilarning oila aʼzolari (Vazirlikning harbiy tuzilmalari muddatli harbiy xizmatchilarining oila aʼzolaridan tashqari) ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qoladilar, shuningdek, ularning pensiya yoshidagi yoki nogiron ota-onasi tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktiriladi.
31. Mazkur Nizom 27-bandining “a” , “b” , “g” , “j” , “z” va “i” kichik bandlarida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarning boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya rasmiylashtirgan oila aʼzolari ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qoladi.
32. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qolgan shaxslarning yashash joyi oʻzgarganda, ular shu hududdagi tegishli ichki ishlar organining tibbiyot boshqarma va boʻlimlaridagi maxsus tibbiy komissiyalar qarorlari asosida mazkur davolash-profilaktika muassasalariga tibbiy xizmatga biriktiriladi.
33. Biriktirish roʻyxatlari va ichki ishlar organlarining tegishli pensiya taʼminoti boʻlimlari yoʻllanmalari hamda pensionerlik guvohnomalari asosida tegishli ichki ishlar organining tibbiyot boshqarma va boʻlimlari tomonidan tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktirilgan shaxslarga ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan tibbiy xizmatdan foydalanish uchun ruxsatnomalar beriladi.
34. Ichki ishlar organlari tizimidagi tezkor taʼminot boshqarma va boʻlimlarning nooshkora maqomga ega alohida toifadagi xodimlariga tibbiy xizmatlar belgilangan tartibda faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiruvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.
35. Ichki ishlar organlari harbiy tuzilmalarining muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilari hamda kursant va tinglovchilariga tibbiy yordam koʻrsatish ichki ishlar organlarining mazkur harbiy tuzilmalari va taʼlim muassasalarining tibbiyot qismlari, lazaretlari va tibbiy punktlarida amalga oshiriladi.
Ichki ishlar organlari harbiy tuzilmalari va Vazirlikning taʼlim muassasalarining tibbiyot qismlari, lazaretlari va tibbiy punktlarida tegishli mutaxassislar va tibbiy tekshiruvlar oʻtkazish uchun tibbiy asbob-uskunalar boʻlmagan hollarda ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan tibbiy yordam koʻrsatilishi mumkin.
36. Ichki ishlar organlari harbiy tuzilmalarining muddatli harbiy xizmatchilari Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida statsionar sharoitda bepul davolanadi.
Ichki ishlar organlari harbiy tuzilmalarining kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilari Vazirlik tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida, ixtisoslashtirilgan yoʻnalishdagi (ruhiy holati buzilgan va yuqumli) kasalliklar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida statsionar sharoitda bepul davolanadi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining harbiy-davolash muassasalari tomonidan muddatli harbiy xizmat harbiy xizmatchilari va kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarga statsionar sharoitda tibbiy xizmatlar koʻrsatishda Vazirlik ovqatlanish, kommunal xizmatlar, hammom-kirxona xizmati, dori vositalari va tibbiyot buyumlari uchun qilingan xarajatlarni Mudofaa vazirligiga qoplab beradi.
37. Faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiruvchi davolash-profilaktika muassasalarida zarur tibbiy xizmat turlari mavjud boʻlmagan hollarda pulli davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanganlik xarajatlari Vazirlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining ruxsati bilan amalga oshirilishi mumkin.
38. Pulli davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanganlik xarajatlarini qoplash tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
3-§. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarini dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash tartibi
39. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarini zarur dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash tasdiqlangan meʼyorlarga muvofiq amalga oshiriladi.
40. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy tekshiruvlar oʻtkazish, kasalliklarni davolash va oldini olish uchun sarflanadigan dori vositalari, tibbiy jihozlar, vaksinalar, tibbiy materiallar bilan bepul taʼminlash ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Ushbu maqsadlar uchun xarajatlar Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ham qoplanishi mumkin.
41. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga biriktirilgan tarkib ambulatoriya va statsionarda davolanishda dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan oʻzlari davolanayotgan davolash-profilaktika muassasalari orqali yoki retsept asosida dorixonalar orqali belgilangan tartibda taʼminlanadi.
42. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga biriktirilgan tarkibga dori vositalarini tayinlash, qabul qilish, saqlash va qoʻllash, shuningdek, dori vositalarini retsept asosida berish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
43. Ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalariga biriktirilgan tarkib ayrim yuqumli kasalliklarga qarshi rejali va epidemiologik koʻrsatmalar boʻyicha bepul emlanadi. Rejali va epidemiologik koʻrsatmalar boʻyicha emlanishi lozim boʻlgan shaxslar toifalari Vazirlik tomonidan belgilanadi.
3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi
1-§. Xizmat uy-joylari fondini shakllantirish hamda foydalanish tartibi
44. Ichki ishlar organlari xizmat uy-joylari fondini shakllantirish hamda xodim va harbiy xizmatchilarni xizmat uy-joylari bilan taʼminlash:
turar joylar qurish va ularni rekonstruksiya qilish;
jismoniy va yuridik shaxslar uy-joylari hamda kvartiralarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sotib olish hisobiga amalga oshiriladi.
45. Vazirlikning xizmat uy-joylari fondi uy-joylar hamda kvartiralar qurish va ularni rekonstruksiya qilish belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining investitsiya dasturlarini shakllantirishda Vazirlikka har yili nazarda tutiladigan kapital mablagʻlar limitlari, xizmat uylarini sotishdan tushadigan mablagʻlar hamda Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan shakllantiriladi.
Ichki ishlar organlarining xizmat uy-joylari fondi kvartiralarni xarid qilish, kapital va joriy taʼmirlash hamda jihozlash Vazirlikning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga moliyalashtiriladi.
2-§. Xizmat uy-joylarini va turar joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj xodim va harbiy xizmatchilarni hisobga olish
46. Xizmat uy-joylaridan samarali foydalanish hamda xodim va harbiy xizmatchilarni uy-joy bilan taʼminlash maqsadida Vazirlik ularning hisobini yuritadi.
47. Vazirlik xizmat uy-joylarini ichki ishlar organlariga biriktiradi va ularni hisobga olish hamda foydalanish holatini har yili tekshiradi.
48. Xizmat uy-joylarini hisobga olish daftari va kartochkalarining shakllari Vazirlik tomonidan belgilanadi.
49. Uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj xodimlarni hisobga olish, shuningdek, xizmat uy-joylarini taqsimlash uchun:
Vazirlikda markaziy komissiya;
hududiy ichki ishlar organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida hududiy komissiyalar tashkil etiladi.
Markaziy va hududiy komissiyalar tarkibi, ularning huquqlari va vazifalari, ularning faoliyat yuritishi va faoliyatini nazorat qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan belgilanadi.
50. Harbiy xizmatchilarni xizmat uy-joylari bilan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ichki ishlar organida mehnat shartnomasi asosida ishlayotgan ishchi va xizmatchilar xizmat uy-joyi bilan taʼminlanmaydi.
51. Xodimlarga xizmat uy-joylari yashash joyi boʻyicha quyidagi holatlarda beriladi:
a) xodim uy-joyni ijara shartnomasi boʻyicha ijaraga oluvchi yoki uy-joyni ijaraga olgan shaxs oilasining aʼzosi yoxud shaxsiy uy-joy mulkdori yoki mulkdor oilasining aʼzosi boʻlmasa;
b) xodim uy-joyni ijara shartnomasi boʻyicha ijaraga olgan yoki uy-joyni ijaraga oluvchi shaxs oilasining aʼzosi yoxud shaxsiy turar joy mulkdori yoki mulkdor oilasining aʼzosi boʻlsa, ammo qayd etilgan uy-joyga jamoat transportidan foydalangan holda har kuni qaytish imkoniyatiga ega boʻlmasa (uy-joyning xodim xizmat qiladigan joydan kamida 60 kilometr uzoqligi sababli);
v) xodim oilaning bir nafar aʼzosi uchun qonunchilik hujjatlarida yashash maydonining belgilangan ijtimoiy normasidan kam boʻlgan umumiy maydonga ega uy-joyda yashasa. Uy-joyning umumiy maydonini hisoblashda xodimning qoʻshimcha uy-joy maydoniga boʻlgan huquqi hisobga olinadi;
g) xodim bemor, ayrim surunkali kasalliklardan aziyat chekayotgan aʼzolari boʻlgan boshqa oilalar ham istiqomat qilayotgan va ular bilan birgalikda yashash imkoniyati boʻlmagan kvartiralarda yashasa;
d) xodim qarindosh boʻlmagan ikki va undan koʻp oila istiqomat qiladigan, alohida ajratilmagan yonma-yon xonalarda yashasa.
Profilaktika inspektori lavozimiga tayinlangan xodimlarga xizmat uy-joylari bevosita ular xizmatni oʻtaydigan hududda yoki xizmatni oʻtash joyiga yaqin boʻlgan hududda beriladi.
52. Uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj xodimlar tegishli ravishda Markaziy yoki hududiy komissiya raisiga taqdim etilgan va quyidagi hujjatlar ilova qilingan bildirgi (ariza)larga muvofiq hisobga olinadi:
ish joyidan ish faoliyati va oilaviy tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
uy-joyni ijaraga olgani (yollagani) haqida shartnoma (mavjud boʻlsa) nusxasi;
Markaziy yoki hududiy komissiyalarning masʼul xodimi tomonidan elektron tizimlar orqali quyidagi maʼlumotlar mustaqil ravishda olinadi:
xodim va uning voyaga yetgan oila aʼzolarining fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shuningdek, voyaga yetmagan oila aʼzolarining tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnomalari nusxalari;
nikoh tuzilganligi (mavjud boʻlsa) toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi;
xodim va uning turmush oʻrtogʻining shaxsiy uy-joyi (yer uchastkasi) yoʻqligi haqida maʼlumotnoma.
53. Bildirgilar (arizalar) raqamlanadigan, tikiladigan va tegishli ichki ishlar organlari kanselyariyalarida muhr bilan muhrlanadigan roʻyxatga olish jurnalida (keyingi oʻrinlarda — jurnal) roʻyxatga olinadi.
Jurnalda har bir bildirgiga (arizaga) roʻyxat raqami qoʻyiladi. Bildirgilar (arizalar) jurnalga ketma-ket, qachon olinganiga qarab kiritilishi zarur.
Bildirgini (arizani) oldindan jurnalda roʻyxatga olmasdan koʻrib chiqish taqiqlanadi. Markaziy va hududiy komissiyalar bildirgilarni (arizalarni) ular kelib tushgandan soʻng bir oy davomida jurnalda qayd etilgan navbat boʻyicha koʻrib chiqishi shart.
54. Tegishli ravishda Markaziy yoki hududiy komissiyaning xodimlarning yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtojligi haqidagi xulosasi ularni hisobga qoʻyish uchun asos hisoblanadi. Bunday xulosa komissiya aʼzolari tomonidan xodimning yashash sharoitlari va u taqdim etgan hujjatlar bilan tanishib chiqish natijalariga muvofiq tuziladi.
55. Uy-joyga va uy-joy yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj xodimlar hisobini yuritishda xodimlar va ularning oila aʼzolari yashash maydonining ijtimoiy normasini belgilash uchun ularga mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda, xizmat uy-joyi bilan taʼminlanish huquqini tasdiqlovchi hujjat hisoblangan uy-joy attestati yoziladi.
56. Xodimlarning xizmat uy-joyini olish yoki yashash sharoitlarini yaxshilash navbati uy-joy attestatlari asosida belgilanadi. Uy-joy attestati ikki nusxada rasmiylashtiriladi:
bir nusxasi xodimga beriladi;
ikkinchi nusxasi xodimning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildiga tikiladi.
57. Yangi xizmat joyiga kelgan xodimlar uy-joy attestatini unga zarur maʼlumotlarni kiritish va saqlash uchun tegishli komissiyaga topshiradi. Xodim yangi xizmat joyiga ketishida unga uy-joy attestati imzo qoʻydirib beriladi.
58. Belgilangan tartibda yangi xizmat joyiga yuborilgan va uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turadigan xodimlar uy-joy attestatlariga muvofiq yangi xizmat joyida muhtoj boʻlganlar roʻyxatiga kiritiladi.
59. Xodimlar uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobidan quyidagi holatlarda chiqariladi:
yashash maydonining qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy normalariga muvofiq xizmat uy-joyi bilan taʼminlanganda;
imtiyozli shartlarda turar joy sotib olish (qurish) uchun imtiyozli uzoq muddatli ipoteka krediti ajratilganda;
xodim yoki uning turmush oʻrtogʻi shaxsiy uy-joyga egalik qilish huquqiga ega boʻlganda;
hisobga turganidan soʻng xizmat joyida yoki yangi xizmat joyiga ketganda xizmat uy-joyi berilganda;
ichki ishlar organlaridan boʻshaganda yoki pensiyaga chiqqanda;
xodim xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq boʻlmagan holatda vafot etganda.
60. Uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turgan xodim xizmat majburiyatlarini bajarishda halok boʻlgan holatlarda uning oila aʼzolari belgilangan normalar boʻyicha uy-joy berilmagungacha hisobdan chiqarilishi mumkin emas.
3-§. Xizmat uy-joylari berish tartibi
61. Xizmatni oʻtash davrida uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj xodimlarga, shuningdek, ularning oila aʼzolariga (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslarga) qoʻshimcha yashash maydoniga boʻlgan huquq hisobga olinib, tashkil etiladigan xizmat uy-joylari fondi, shuningdek, ichki ishlar organlariga biriktirilgan munitsipal uy-joy fondidagi kvartiralar hisobidan yashash maydonining belgilangan ijtimoiy normalari doirasida xizmat uy-joylari beriladi.
Xodim xizmatni oʻtash davrida qonunchilik hujjatlarida belgilangan normalar, navbat va imtiyozlar hisobga olinib, yashash sharoitlarini yaxshilash huquqiga egadir.
62. Ichki ishlar organlariga biriktirilgan xizmat uy-joylari xodimlar oʻrtasida Markaziy va hududiy komissiyalar tomonidan xodimlarning hisobga qoʻyilgan hamda uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar roʻyxatiga kiritilgan vaqtidan kelib chiqib, qonunchilik hujjatlarida belgilangan norma hamda imtiyozlar inobatga olingan holda taqsimlanadi.
63. Uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan, ichki ishlar organlarining rahbarlar tarkibidagi lavozimga tayinlangan xodimlar (Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari, bosh boshqarmalar va markaziy apparat boshqarmalari boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari, tumanlar va shaharlar ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshligʻining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari, shuningdek, Vazirlik tarkibiy boʻlinmalarining boshligʻi va boshliq oʻrinbosarlari) ayrim operativ xizmatlar xodimlari, xizmatni bajarish bilan bogʻliq ravishda davlat mukofotlari bilan taqdirlanganlar xizmat uy-joylari bilan navbatsiz taʼminlanadi.
64. Markaziy yoki hududiy komissiyalar xizmat uy-joyini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda uy-joyga yoki yashash sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turgan xodimlar ayni paytda ushbu Nizomning 59-bandida qayd etilgan holatlar mavjud boʻlmaganda ham uy-joy berish uchun roʻyxatga kiritiladi.
Markaziy yoki hududiy komissiya ijobiy qaror qabul qilgandan soʻng ushbu Nizomga muvofiq xizmat uy-joylari beriladigan xodimlar bilan xizmat uy-joylarini ijaraga olish shartnomasi tuziladi.
Xizmat uy-joyining ijara shartnomasida tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi, xizmat uy-joyini berish, saqlash hamda boʻshatish tartibi belgilanadi.
65. Xizmat uy-joylarida yashaydigan xodimlar xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan barcha turdagi kommunal xizmatlar yuzasidan jismoniy shaxslar uchun belgilangan tariflar boʻyicha shartnomalar tuzadi.
66. Xizmat uy-joyining ijara shartnomasini bekor qilish, xodimlar va ularning oila aʼzolarini xizmat uy-joyidan chiqarish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
67. Xizmat uy-joyi boʻlinmaydi va almashtirilmaydi, shuningdek, xususiylashtirilmaydi, ushbu Nizomning 68-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
68. Xizmat uy-joylari, yopiq shaharchalardagi xizmat kvartiralari va profilaktika inspektorlariga berilgan xizmat kvartiralaridan tashqari, Markaziy komissiya taqdimnomasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining qaroriga asosan:
xizmat vaqtida ijobiy natijalarga erishgan va yuksak professional hamda maʼnaviy-ishchanlik fazilatlarini namoyon qilgan, ichki ishlar organlarida jami yigirma kalendar yil xizmat qilgan hamda uy-joy bilan taʼminlanmagan yuqori malakali xodimlarga hamda pensiya olish huquqidagi rezervga va isteʼfoga boʻshatilganlarga — bepul;
ushbu Nizom tasdiqlangunga qadar ichki ishlar organlarida xizmat qilib, pensiya olish huquqini beradigan xizmat muddatini oʻtagan yoki xizmat davrida orttirilgan kasallik (nogironlik) oqibatida rezervga va isteʼfoga boʻshatilgan, oʻzi va turmush oʻrtogʻining nomida shaxsiy turar joy boʻlmagan pensionerlarga yoxud vafot etgan pensionerlarning nomida shaxsiy turar joy boʻlmagan oila aʼzolariga (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslarga) — bepul;
birinchi navbatda, xizmat kvartiralarida yashovchi, shuningdek, uy-joy bilan taʼminlanish va yashash sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoji boʻlgan xodimlarga sotish orqali shaxsiy mulk etib berilishi mumkin.
Xizmat uy-joylari, yopiq shaharchalardagi xizmat kvartiralari va profilaktika inspektorlariga berilgan xizmat kvartiralaridan tashqari, Markaziy komissiya taqdimnomasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining qaroriga asosan vafot etgan xodimlarning oila aʼzolariga (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslarga), basharti ularning nomida shaxsiy turar joy boʻlmasa yoxud xizmat majburiyatlarini bajarishda halok boʻlgan xodimlar bilan birga yashagan oila aʼzolariga (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslarga) shaxsiy mulk etib beriladi.
Boquvchisini yoʻqotgan xodimlarning oila aʼzolari (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslar) ularga boshqa uy-joy berilmasdan yashab turgan xizmat uy-joyidan chiqarilishi mumkin emas.
69. Ichki ishlar organlari tizimida xizmatni boshqa joyda oʻtash uchun yuborilgan xodimlar avvalgi xizmat joyida yashab turgan xizmat uy-joyini tegishli davlat organiga topshirganidan soʻng yangi xizmat joyida xizmat uy-joyi bilan taʼminlanadi.
70. Xodimlar Vazirlikning harakatdagi rezerviga olinganda ularga berilgan xizmat uy-joyi saqlab qolinadi, xizmatni davom ettirish uchun ularga boshqa joyda xizmat uy-joylari berish holatlari bundan mustasno.
71. Xizmat uy-joyi quyidagi holatlarda boʻshatiladi:
xodimlar xizmatdan boʻshatilganda (pensiya olish huquqisiz);
xodimlar yoki ularning turmush oʻrtogʻi (xotini, eri) shaxsiy uy sotib olganda yoxud yashash sharoitlarini yaxshilaganda;
imtiyozli shartlarda turar joy sotib olish (qurish) uchun imtiyozli uzoq muddatli ipoteka krediti ajratilganda (ushbu turar joyga koʻchib kirilgan kundan);
xodimlar vafot etganda (xizmat faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan holatda va oila aʼzolari boʻlmasa) vafot etgan xodimning oila aʼzolari (eri (xotini), farzandlari yoki qaramogʻida boʻlgan shaxslarga) boʻlmasa yoki ularning nomida shaxsiy turar joy boʻlsa.
72. Profilaktika inspektorlariga berilgan xizmat uy-joylari quyidagi holatlarda qaytarilishi shart:
profilaktika inspektori lavozimidan ozod etilganda;
boshqa hududga oʻtkazilganda;
pensiyaga chiqqanda;
xodim vafot etganda.
73. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlar va ularning oila aʼzolarini Vazirlikning buyurtmanomalariga muvofiq xizmat uy-joyi bilan taʼminlashda:
xodimlar uchun kvartira sotib olishda, shuningdek, uy-joy qurish va uni rekonstruksiya qilishda yordam koʻrsatadi hamda suv, issiqlik va elektr energiyasi bilan barqaror taʼminlaydi;
xodimlar uchun sotib olingan uy-joyning xizmat uy-joylariga kiritilishi, shuningdek, Vazirlikdan tegishli hujjatlar olingan kundan boshlab uch kundan kechiktirmasdan xizmat uy-joyi uchun belgilangan tartibda orderlar berilishini taʼminlaydi.
74 Xizmat uy-joyidan belgilangan maqsaddan tashqari foydalanish yoki uni ijaraga berish taqiqlanadi.
75. Markaziy va hududiy komissiyalar bir yilda kamida ikki marta xodimlarning xizmat uy-joyidan maqsadli foydalanishi, shuningdek, ushbu Nizomning 71 va 72-bandlarida qayd etilgan holatlar mavjud boʻlishini tekshiradi.
4-§. Xizmat uy-joylari uchun orderlarni berish, toʻxtatib turish va saqlash tartibi
76. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi qabul qilgan qarorga asosan xodimlar yoki ularning oila aʼzolariga (boquvchisini yoʻqotganda) xizmat uy-joyi uchun order (keyingi oʻrinlarda — order) beriladi va ushbu order ijara shartnomasi boʻyicha berilgan xizmat uy-joyiga koʻchib kirish uchun asos hisoblanadi.
77. Order mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining qaroriga muvofiq yashash maydonini hisobga olish va taqsimlash boʻlimi yoki mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining maxsus vakolatli mansabdor shaxsi tomonidan beriladi.
78. Order berish mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi tomonidan quyidagi holatlarda toʻxtatib turilishi mumkin:
oila tarkibi xizmat uy-joyi berish haqidagi qarorda qayd etilgan tarkibga mos kelmasa;
xodim tomonidan hujjatlarda ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilsa.
79. Order faqat boʻsh turgan xizmat uy-joyi uchun berilishi mumkin.
80. Xodim orderni olishda orderga kiritiladigan oila aʼzolarining pasportlari (tugʻilganlik haqida guvohnoma) yoki ularning oʻrnini bosadigan boshqa hujjatlarni taqdim etishi shart.
81. Order bevosita xizmat uy-joyi beriladigan xodimga yoki ayrim holatlarda (kasallik, xizmat safari) belgilangan tartibda tasdiqlangan ishonchnoma boʻyicha boshqa shaxsga yoxud uning oila aʼzolariga (boquvchisini yoʻqotganda) beriladi.
82. Xodim va uning oila aʼzolari berilgan xizmat uy-joyiga koʻchib kirgandan soʻng va orderni tegishli ichki ishlar organlarida roʻyxatdan oʻtkazgach, ushbu order Markaziy yoki hududiy komissiyaga topshirilishi va qatʼiy hisobot beriladigan hujjat sifatida saqlanishi kerak.
5-§. Imtiyozli shartlarda ipoteka kreditlari asosida turar joy sotib olish (qurish) uchun dastlabki badal ajratish tartibi
83. Ichki ishlar organlarida besh yildan ortiq xizmat qilgan, xizmatda samarali natijalarga erishgan va uy-joy bilan taʼminlanmagan hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat hisobiga turar joy bilan taʼminlanish yoki turar joy sharoitlarini yaxshilash huquqiga ega boʻlgan xodimlarga imtiyozli shartlarda ipoteka kreditlari asosida turar joy sotib olish (qurish) uchun dastlabki badal ajratiladi.
84. Harbiy xizmatchilarga imtiyozli shartlarda ipoteka kreditlari asosida turar joy sotib olish (qurish) uchun dastlabki badal ajratish Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ichki ishlar organida mehnat shartnomasi asosida ishlayotgan ishchi va xizmatchilarga turar joy sotib olish, qurish va rekonstruksiya qilish uchun uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlari qonunchilikda belgilangan tartibda beriladi.
85. Xodimlarga ipoteka kreditlari asosida sotib olinayotgan uy-joy qiymatining 25 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 400 baravaridan oshmaydigan dastlabki badal puli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari yoki qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan toʻlab beriladi.
Bunda sotib olinadigan turar joyning shartnomadagi qiymati uy-joyning hisoblangan qiymatidan kam boʻlgan taqdirda, dastlabki badal shartnomada koʻrsatilgan qiymatning 25 foizi miqdorida ajratiladi.
86. Dastlabki badal miqdori sotib olinayotgan (qurilayotgan) uy-joyning hisoblangan qiymatining 25 foizidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Sotib olinayotgan (qurilayotgan) turar joy uchun dastlabki badal miqdori loyiha-smeta hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishi natijalari boʻyicha uning qiymatidan kelib chiqib aniqlanadi.
87. Xodimlarga ipoteka krediti asosida turar joy sotib olish uchun dastlabki badal puli ajratish masalasi Markaziy va hududiy komissiyalar tomonidan koʻrib chiqiladi.
88. Markaziy komissiya va hududiy komissiyalarning tarkibi va ishini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi.
89. Xodim turar joy sotib olish (qurish) uchun dastlabki badalni olish uchun hududiy komissiyaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
dastlabki badalni olish uchun komissiya raisi nomiga bildirgi;
xodim va uning oilasi tarkibi toʻgʻrisida hamda xodimning kalendar boʻyicha hisoblab chiqilgan uzoq muddatli xizmati toʻgʻrisida kadrlar xizmati tomonidan berilgan maʼlumotnoma;
xodim xizmat olib borayotgan ish joyidagi rahbarning mazkur xodimning xizmat faoliyatida yuqori natijalarga erishganligi va amaldagi intizomiy jazosi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi tavsiyanomasi;
xodimning turar joy bilan taʼminlanishga boʻlgan huquqini tasdiqlaydigan hujjat hisoblanadigan uy-joy attestati.
Hududiy komissiyaning masʼul xodimi tomonidan elektron tizimlar orqali quyidagi maʼlumotlar mustaqil ravishda olinadi:
nikoh tuzilganligi (mavjud boʻlganda) va bolalar tugʻilganligi (mavjud boʻlganda) toʻgʻrisidagi guvohnomalarning nusxalari;
oʻzi va turmush oʻrtogʻi nomida yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turuvchi hududi (viloyat) boʻyicha shaxsiy turar joy mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi kadastr maʼlumotnomasi;
Vazirlikning “Manzil” tizimidan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiyalovchi raqami (JSHSHIR);
xodimning pul taʼminoti va doimiy ish joyidan (mavjud boʻlganda) berilgan oxirgi 12 oyda ushlab qolingan miqdorlarda u bilan birga yashaydigan oila aʼzolarining ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma yoki yashash joyi boʻyicha davlat soliq xizmati organi tomonidan tasdiqlangan oila aʼzolarining ushbu davrdagi daromadlari (mavjud boʻlganda) toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarning nusxalari.
90. Hududiy komissiyalar oʻn besh kun muddatda taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganadi va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligini tekshiradi.
Hududiy komissiyalar tomonidan xodim uchun dastlabki badalni kiritish toʻgʻrisida ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, ushbu qaror zarur hujjatlar ilova qilingan holda ikki kunlik muddatda Markaziy komissiyaning koʻrib chiqishi uchun yuboriladi.
Dastlabki badalni kiritish rad etilganligi haqida qaror qabul qilingan taqdirda, hududiy komissiyalar qaror qabul qilingan kundan boshlab uch kun muddatda rad etishning aniq sabablarini koʻrsatib yozma shaklda xodimni xabardor qiladi.
Xodim turar joyga yoki turar joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj deb eʼtirof etilganda unda dastlabki badalni olish uchun tegishli hujjatlarni takroran kiritish huquqi saqlanib qoladi.
91. Markaziy komissiya tomonidan hududiy komissiyalarning qarori va unga ilova qilingan hujjatlar oʻn kunlik muddatda koʻrib chiqiladi va koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ikki nusxada bayonnoma tuziladi. Bayonnomaning har ikki nusxasi Markaziy komissiyaning raisi tomonidan tasdiqlanadi va muhr bosiladi.
Ikki hafta muddatda Markaziy komissiya bayonnomasining bir nusxasi dastlabki badal pul mablagʻlari ajratish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi loyihasini tayyorlash uchun Vazirlikning uy-joy taʼminot boʻlimiga yuboriladi.
Dastlabki badalni ajratish rad etilishi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, xodim Markaziy komissiyaning qarori qabul qilingan kundan boshlab bir kun muddatda rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan holda yozma shaklda xabardor qilinadi.
6-§. Dastlabki badalni va ipoteka kreditini oʻtkazish va qaytarish
92. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining dastlabki badalni ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻi asosida Vazirlikning Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti Moliya-iqtisodiyot boshqarmasi xodimga tilxat bilan dastlabki badalni ajratish toʻgʻrisida kafolat xati beradi.
Vazirlikning Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti Moliya-iqtisodiyot boshqarmasi tomonidan dastlabki badalni kiritish pul mablagʻlari xodimning tijorat bankida ochilgan maxsus depozit hisob raqamiga oʻtkazilishi yoʻli bilan xodimga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki bilan kredit shartnomasi tuzganidan keyin amalga oshiriladi.
93. Dastlabki badalni qaytarish xodim va uning oila aʼzolari tomonidan quyidagi yoʻllar bilan amalga oshirilishi mumkin:
pul taʼminoti va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, pensiyalar va boshqa daromadlar hisobiga naqd boʻlmagan shaklda pul oʻtkazish;
naqd pul mablagʻlari toʻlash;
plastik kartalardan va xodimning tijorat banklaridagi omonatlari boʻyicha hisob raqamlaridan naqd boʻlmagan shaklda pul mablagʻlari oʻtkazish.
7-§. Ijtimoiy kafolatlar
94. Ipoteka krediti boʻyicha dastlabki badal ajratilganda xodimlarga ushbu turar joy qabul qilingunga qadar xizmat turar joyidan (mavjud boʻlganda) foydalanish huquqi, yoxud toʻliq 12 oygacha boʻlgan muddatda turar joy ijaraga olinganligi (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi olish huquqi saqlanadi.
95. Xodim terrorizm, jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib, mehnat qobiliyatini yoʻqotgan taqdirda, uning nomiga rasmiylashtirilgan ipoteka kreditlarining toʻlanmay qolgan qismi va hisoblangan foizlari Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan toʻliq qoplab beriladi.
96. Xodimlarga turar joyga ega boʻlish yoki yashash sharoitini yaxshilash uchun besh yildan oshmaydigan muddatga Vazirlik budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining ming baravaridan oshmaydigan miqdorda uzoq muddatli foizsiz qarz quyidagi maqsadlarda beriladi:
yakka tartibda uy-joy qurish va rekonstruksiya qilish;
yakka tartibdagi uy yoki koʻp kvartirali uydan kvartira sotib olish;
yakka tartibda uy-joy qurilishi uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion vositasida sotib olish xarajatlarining oʻrnini qoplash;
dasturlar doirasida arzon koʻp kvartirali uylardan kvartiralar sotib olish uchun.
“Tayyor holda topshirish” shartlarida qurilayotgan koʻp kvartirali uylarni sotib olish uchun ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilariga Vazirlik budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining olti yuz baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda besh yildan oshmagan muddatga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foizsiz qarz berilishi mumkin.
97. Xodim va harbiy xizmatchilarga turar joyga ega boʻlish yoki yashash sharoitini yaxshilash uchun uzoq muddatli foizsiz qarz berish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan belgilanadi.
98. Xodim va kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalarining foydalanilmaydigan yer uchastkalari, bino va obyektlarini investor va tadbirkorlik subyektlariga berish hisobidan tuziladigan qurilish shartnomalarida belgilangan imtiyozli shartlar va narxlar asosida sotib olish orqali ham uy-joy bilan taʼminlanadi.
Ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilariga ushbu Nizom doirasida qurilgan koʻp kvartirali uylarda sotilmagan kvartiralarning bir qismi qurilish toʻgʻrisidagi shartnomada belgilangan narxlar boʻyicha imtiyozli shartlarda sotib olinadi va keyinchalik Vazirlikning xizmat uy-joy fondiga oʻtkaziladi.
4-bob. Ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilari farzandlarining davlat oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish tartibi
1-§. Tavsiyanoma berishning umumiy shartlari
99. Ichki ishlar organlarining xodimlari, terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga (ikkinchi taʼlimdan tashqari) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy taʼlim muassasasidan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma (taqdimnoma) beriladi.
Ichki ishlar organlari xodimlarining terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida olgan jarohati tufayli nogironligi belgilangan tartibda rasmiylashtirilgandan keyin vasiylikka olingan farzandlariga, shuningdek, ichki ishlar organlari amaldagi xodimlarining vasiylikka olingan farzandlariga tavsiyanoma berilmaydi.
100. Harbiy xizmatchilarning farzandlari oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanomalar Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Harbiy xizmatchilarning farzandlari oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma ichki ishlar organlarining xodimlari uchun belgilangan tartibda beriladi.
101. Davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga (ikkinchi taʼlimdan tashqari) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan vazirlik Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti boshligʻining iltimosnomasi asosida quyidagilarga beriladi:
huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlari farzandlariga mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq;
terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlariga mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq.
103. Ichki ishlar organlari xodimlarini terrorizmga va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogironlikni belgilash Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarorida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
104. Tavsiyanoma (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanoma) blankalari Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida har yili Vazirlik uchun nazarda tutiladigan mablagʻlar hisobiga “Davlat belgisi” davlat — ishlab chiqarish birlashmasida tayyorlanadi.
105. Tavsiyanoma, mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha xodimlarning farzandlariga bir davlat oliy taʼlim muassasasining bakalavriati (ikkinchi taʼlimdan tashqari) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʻrta maxsus taʼlim muassasasining (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasasi) kunduzgi yoki sirtqi taʼlim shakliga bir marta kirish uchun uch yildan koʻp boʻlmagan muddatga beriladi.
Terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning hamda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlari amaldagi xodimlarining harbiy oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berilgan farzandlariga keyinchalik davlat va harbiy oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun ham tavsiyanoma berilishi mumkin.
106. Tavsiyanomaga asosan oʻqishga qabul qilingan talaba (kursant) oʻqishdan chetlashtirilgan taqdirda (shu jumladan, oʻz xohishi bilan oʻqishdan ketganda), ularga tavsiyanoma qaytadan berilmaydi.
2-§. Tavsiyanoma berish tartibi
107. Tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun vazir oʻrinbosari raisligida komissiya tuziladi.
Kamida besh nafar rahbar xodimlar va vakolatli mutaxassislardan iborat boʻlgan komissiya Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
108. Har yili mart oyida komissiya tomonidan quyidagilar koʻrib chiqiladi:
xodimlar farzandlariga taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish toʻgʻrisida Vazirlikning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — tarkibiy va hududiy boʻlinmalar) boshliqlarining tavsiyalari;
terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlari.
109. Tarkibiy va hududiy boʻlinmalar boshliqlari komissiyaga koʻrib chiqish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
a) amaldagi xodimlar boʻyicha:
tarkibiy va hududiy boʻlinma boshligʻining tavsiyasi;
maʼlumotnoma-obyektivka;
avtobiografik maʼlumotlar;
xizmat faoliyati natijalari boʻyicha batafsil hisobot;
xodim farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi va pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi;
maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi;
b) terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlar boʻyicha:
xodim farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi va pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi;
xodim farzandining maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi.
Mazkur bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
110. Hujjatlar komissiyaga koʻrib chiqish uchun har yili 15-martgacha taqdim etiladi.
111. Komissiya tarkibiy va hududiy boʻlinmalar taqdim etgan hujjatlarni har yili 1-aprelgacha koʻrib chiqadi.
Vazir oʻrinbosari huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan xodimlarga, ular xizmat qilayotgan ichki ishlar organidan qatʼi nazar, tavsiyanoma berish uchun iltimosnoma kiritish huquqiga ega.
Komissiya yigʻilishi yakunlari boʻyicha bayonnoma tuziladi, u komissiya raisining imzosi hamda Vazirlikning gerbli muhri bilan tasdiqlanadi.
112. Tavsiyanoma olganlarning roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi buyrugʻi tasdiqlangandan soʻng ichki ishlar organlari xodimlari terrorizmga va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan taqdirda, ularning farzandlariga joriy qabul yilining 1-iyuliga qadar tavsiyanoma berilishi mumkin.
113. Komissiya hujjatlarni oʻrganish mobaynida xodimning halok boʻlganligi yoki olgan tan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolganligi terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish, jamoat xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq boʻlmagan deb topilgan hamda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan deb topilmagan taqdirda, tavsiyanoma berishni rad etadi.
114. Taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun berilgan tavsiyanomalarning yagona hisobi Vazirlikning Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti tomonidan yuritiladi.
115. Vazirlik Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasiga mazkur Nizomda nazarda tutilgan tartibda taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berilgan xodimlarning farzandlari roʻyxatini har yili 1-maygacha mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda yuboradi.
5-bob. Ichki ishlar organlari xodim va harbiy xizmatchilari yoki ularni yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi
1-§. Zararni qoplash masalasini koʻrib chiqish tartibi
116. Xodim va harbiy xizmatchilar yoki ularning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrni xodim va harbiy xizmatchilarning xizmat majburiyatlarini bajarish vaqtida yetkazilgan taqdirdagina qoplanadi.
Xodim va harbiy xizmatchilarning yaqin qarindoshlari deganda qarindosh yoki quda tomondan qarindosh boʻlgan shaxslar, yaʼni ota-ona, tugʻishgan yoki oʻgay aka-uka va opa-singillar, er-xotin, farzandlar, shu jumladan, farzandlikka olinganlar, bobo, buvi, nevaralar, shuningdek, er-xotinning ota-onasi, tugʻishgan yoki oʻgay aka-uka va opa-singillari tushuniladi.
117. Xodim va harbiy xizmatchilar yoki ularning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xodim va harbiy xizmatchilarning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasi hududiy ichki ishlar organlari Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti va harbiy tuzilmalarda hududiy komissiyalar, Vazirlik markaziy apparatida Markaziy komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
118. Zarar oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni yigʻish va rasmiylashtirish komissiya kotibi tomonidan amalga oshiriladi.
119. Mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash uchun xodim va harbiy xizmatchi yoki uning yaqin qarindoshi ichki ishlar organi rahbariga bildirgi (ariza) bilan murojaat qiladi.
120. Mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasini hal qilish uchun komissiya kotibi tomonidan komissiyaga:
a) mol-mulkiga zarar yetkazilgan xodim va harbiy xizmatchining zarar oʻrnini qoplash haqidagi bildirgisi yoki yaqin qarindoshining arizasi;
b) zarar yetkazilgan holatlar boʻyicha tekshiruv xulosasi;
v) zarar miqdorini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etiladi.
121. Komissiya kotibi tomonidan bildirgi (ariza) uch kun muddatda komissiyaga taqdim etiladi.
122. Hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn besh kun muddatda komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
123. Tushgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha zarar qoplanishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida komissiyaning qarori qabul qilinadi va ichki ishlar organlari rahbari tomonidan tasdiqlangan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
124. Komissiya qarori uch kun muddatda manfaatdor shaxslarga yetkaziladi.
125. Komissiya raisi va aʼzolari zararni qoplash toʻgʻrisida komissiya qarorining qonuniyligi va uning toʻgʻri qabul qilinganligiga masʼul hisoblanadi.
2-§. Zararni qoplash tartibi
126. Yetkazilgan zararning haqiqiy summasini aniqlash ichki ishlar organi tomonidan baholash tashkilotini jalb qilgan holda mol-mulkiga zarar yetkazilgan shaxsning ishtirokida amalga oshiriladi. Yetkazilgan zarar summasi zararni qoplash vaqtida amal qilayotgan bozor narxlaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
127. Hisob-kitoblar naqd yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilishi mumkin. Zarar natura shaklida, teng mulkni berish, shikastlanganini taʼmirlash yoki boshqa koʻrinishlarda qoplanishi mumkin.
Toʻlovlar ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.
128. Yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli qaror qabul qilingandan soʻng ichki ishlar organlari tomonidan oʻn kun muddatda manfaatdor shaxslarga yetkazilgan zarar qoplab berilishi lozim.
129. Zararni qoplash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi, ushbu summa keyinchalik aybdor shaxslardan undirib olinadi.
3-§. Zararni aybdor shaxslardan undirish tartibi
130. Zararni qoplagan ichki ishlar organlari va harbiy tuzilmalari aybdor yuridik yoki jismoniy shaxslardan ushbu summalarni qonunchilikda belgilangan tartibda undirish choralarini koʻradi.
131. Ichki ishlar organlari moliya xizmatlari tomonidan zarar qoplanganligini tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlov topshiriqnomasi, chiqim kassa orderlari, toʻlov vedomostlari, hisob-faktura va boshqalar) nusxalari ikki kun muddatda ichki ishlar organlarining yuridik xizmatiga, yuridik xizmat tomonidan aybdor shaxslarga nisbatan belgilangan tartibda daʼvo kiritish uchun oʻn kun muddatda yuboriladi.
132. Aybdor shaxslar mavjud boʻlganda ichki ishlar organining yuridik xizmatlari:
ayblanuvchilarga daʼvo va qarshi daʼvolar kiritish uchun qonunchilikda belgilangan tartibda zarur hujjatlarni rasmiylashtiradi;
sudlarda vakillikni taʼminlaydi;
undirishga qaratilgan, lekin undirilmay qolgan (aybdor shaxs vafot etganda, birinchi guruh nogironlik roʻyxatiga kiritilgan hollarda) mablagʻlarni hisobdan chiqarish uchun sud qarorlari yoki boshqa tegishli hujjatlarni moliya xizmatiga taqdim etadi.
133. Ichki ishlar organi xodimi va harbiy xizmatchilari yoki ularning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
6-bob. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilariga shahar yoʻlovchi tashish transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi
1-§. Shahar yoʻlovchi tashish transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanishning umumiy shartlari
134. Mazkur bob ichki ishlar organlari xodimlariga shahar yoʻlovchi tashish transportidan (yoʻnalishli va yoʻnalishsiz taksilardan tashqari) va shaxsiy transportdan foydalanish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibini belgilaydi.
Harbiy xizmatchilarga shahar yoʻlovchi tashish transportlaridan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
135. Xodimlar asosiy xizmati joylashgan joydan boshqa joyda toʻgʻridan-toʻgʻri xizmat vazifalarini bajarishga yoki rahbariyat koʻrsatmalari asosida tadbirlarga jalb etilganda, alohida qoʻyilgan vazifalarni bajarish uchun transport vositasidan foydalanish zaruratining yuzaga kelishi mehnatning qatnov xususiyati deyiladi.
Xodimlarning muntazam xizmat safarlarida yurish zaruriyati bilan bogʻliq boʻlgan hollarda, xizmat safari guvohnomasi asosida jalb etilgan holatlardan tashqari, shaxsiy transportdan foydalanish deganda shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish tushuniladi.
136. Xodimlarga shahar yoʻlovchi tashish transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish bilan bogʻliq xarajatlar:
yoʻl xarajatlari uchun oylik yoʻl chiptalarini berish yoki pullik kompensatsiyani toʻlash;
shaxsiy transportdan xizmat maqsadlarida foydalanganlik uchun pullik kompensatsiyani toʻlash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
2-§. Yoʻl xarajatlari uchun oylik yoʻl chiptalarini berish yoki pullik kompensatsiyani toʻlash
137. Mehnatning qatnov xususiyati bilan bogʻliq boʻlgan xizmat majburiyatlarini bajaruvchi xodimlarga shahar yoʻlovchi tashish transportidan (yoʻnalishli va yoʻnalishsiz taksilardan tashqari) foydalanish uchun oylik yoʻl chiptalari beriladi yoki pul kompensatsiyasi toʻlanadi.
138. Xodimlarga (mazkur Nizomning 145-bandida koʻrsatilganlardan tashqari) oylik yoʻl chiptalari berilishi yoki pullik kompensatsiya toʻlanishi nomenklatura boʻyicha taalluqli ichki ishlar organi rahbarining buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.
139. Buyruq loyihasi oylik yoʻl chiptalari berilishi yoki pullik kompensatsiya toʻlanishi lozim boʻlgan xodimlarning ichki ishlar organlari sohaviy xizmatlari tomonidan har oyda tayyorlanadi.
140. Buyruqda oylik yoʻl chiptalari beriladigan yoki pullik kompensatsiya toʻlanadigan xodimlarning egallagan lavozimi, maxsus unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi, shuningdek, xodim xizmatni oʻtayotgan bosh boshqarma, boshqarma, boʻlim, boʻlinmalar nomi koʻrsatiladi.
141. Xodimga oylik yoʻl chiptalarini berish yoki pullik kompensatsiyani toʻlash haqidagi buyruq xodimning faoliyati haqiqatda mehnatning qatnov xususiyati bilan bogʻliqligini tasdiqlovchi manfaatdor xizmatlar rahbarining taqdimnomasi asosida chiqariladi.
142. Xodimlarning roʻyxati keyingi oy uchun oylik yoʻl chiptalari berilishi lozim boʻlganda joriy oyda, joriy oy uchun pul kompensatsiyasi toʻlanishi lozim boʻlganda keyingi oyda tuziladi.
Ushbu roʻyxatga shaxsiy transportga ega boʻlgan xodimlar kiritilmaydi.
143. Oylik yoʻl chiptalari xodimlarga buyruq bilan tasdiqlangan roʻyxat asosida tuzilgan qaydnomaga muvofiq, ularning xizmatni oʻtash joyi boʻyicha moliya xizmatlari tomonidan beriladi.
144. Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorida pullik kompensatsiya:
tezkor-qidiruv faoliyatini, jinoyat ishlari boʻyicha surishtiruv hamda dastlabki tergovni oʻtkazishni, jamoat tartibini saqlash, fuqarolar xavfsizligini, huquqbuzarliklar profilaktikasini, jinoyatchilikka qarshi kurashishni bevosita taʼminlashni, davlat, oʻta muhim, toifalangan va boshqa obyektlarni qoʻriqlashni amalga oshiruvchi, mehnati muntazam qatnov xususiyatiga ega boʻlgan, aholi punktlaridan uzoqda (togʻli, choʻl), shahar yoʻlovchi tashish transporti mavjud boʻlmagan va oylik yoʻl chiptalari amal qilmaydigan joylardagi ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtayotgan xodimlarga;
ichki ishlar organi rahbarining koʻrsatmasiga muvofiq xodimlar ichki ishlar organlari faoliyati bilan bogʻliq tadbirlarga jalb etilgan davrda toʻlanadi.
145. Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorida pullik kompensatsiya tuman va shahar ichki ishlar organlarining profilaktika (katta) inspektorlariga toʻlanadi, xizmat transporti biriktirilgan shaxslar bundan mustasno.
146. Oʻtgan oy uchun pullik kompensatsiya xodimning xizmatni oʻtash joyi boʻyicha moliya xizmatlari tomonidan joriy oy tarqatish qaydnomalari orqali toʻlanadi.
147. Pullik kompensatsiya xodimlarga, ular:
xizmat safarida boʻlgan;
mehnat taʼtilida boʻlgan;
homiladorlik va tugʻish, shuningdek, bolalarni parvarishlash taʼtilida boʻlgan;
davolanish yoki kasallik taʼtilida (vaqtinchalik mehnatga layoqatsizligi) boʻlgan;
malaka oshirish, tayyorlash va qayta tayyorlash oʻquv kurslari va yigʻinlarida boʻlgan;
ichki ishlar organlaridagi uzluksiz oʻquv-karyera jarayoni (bakalavr, magistratura) taʼlimida boʻlgan;
uzrli sababsiz xizmatda boʻlmagan;
hibsda (shu jumladan, maʼmuriy qamoqda, uy qamogʻida, vaqtinchalik qamoqda saqlanishi, qamoqqa olinishi) boʻlgan;
ichki ishlar organlari ixtiyorida boʻlgan vaqtlari uchun toʻlanmaydi.
148. Oylik yoʻl chiptalari berilgan yoki pullik kompensatsiya toʻlangan xodimlarga, mazkur bobning 3-paragrafida nazarda tutilgan shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanganlik uchun pullik kompensatsiya toʻlanmaydi.
149. Xodimlarga pullik kompensatsiya toʻlanishi yoki oylik chiptalar berilishi mazkur Nizomga 9a , 9b , 9v-ilovalarga muvofiq amalga oshiriladi.
3-§. Shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanganlik uchun pullik kompensatsiyani toʻlash
150. Shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanadigan xodimlarga Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorida pullik kompensatsiya toʻlanadi, mazkur Nizomning 145-bandida koʻrsatilganlar bundan mustasno.
151. Xizmat safarlarida shaxsiy transportdan foydalangan xodimlarga pullik kompensatsiya toʻlanishiga nomenklatura boʻyicha ichki ishlar organi rahbarining buyrugʻi asos boʻladi.
152. Buyruq loyihasi pullik kompensatsiya toʻlanishi lozim boʻlgan xodimlarning ichki ishlar organlari manfaatdor xizmatlari tomonidan tayyorlanadi.
153. Buyruqda pullik kompensatsiya toʻlanishi lozim boʻlgan xodimlarning egallagan lavozimi, maxsus unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi, shuningdek, bosh boshqarma, boshqarma, boʻlim, boʻlinmalar nomi koʻrsatiladi.
154. Xodimga pullik kompensatsiyani toʻlash haqidagi buyruq xodimning faoliyati haqiqatda muntazam xizmat safarlarida yurish zaruriyati bilan bogʻliq boʻlganligini, ushbu maqsadlar uchun shaxsiy transportdan foydalanganligi koʻrsatilgan va bevosita bosh boshqarma, boshqarma, boʻlim, boʻlinma rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan bildirgisi asosida chiqariladi.
Shuningdek, mazkur bildirgiga xoʻjalik xizmati rahbarining ushbu xodimga xizmat transporti biriktirilmaganligini tasdiqlovchi imzosi qoʻyiladi.
155. Bildirgiga shaxsiy transportni boshqarish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (haydovchilik guvohnomasi va talon, transport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, birgalikdagi mulk yoki ushbu transport vositasini tasarruf etish, unga egalik qilish va undan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar) nusxalari ilova qilinadi.
156. Joriy oy uchun pullik kompensatsiya xodimning xizmatni oʻtash joyi boʻyicha moliya xizmatlari tomonidan keyingi oyda tarqatish qaydnomasi orqali toʻlanadi.
157. Pullik kompensatsiya xodimlarga, ular:
taʼtilda boʻlgan;
davolanish yoki kasallik taʼtilida (vaqtinchalik mehnatga layoqatsizligi) boʻlgan;
shuningdek, xizmat safarlari davrida boshqa sabablar boʻyicha shaxsiy transportdan foydalanganda toʻlanmaydi.
158. Shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalangan va buning uchun pullik kompensatsiyani olgan xodimlarga mazkur bobning 2-paragrafida nazarda tutilgan yoʻl xarajatlari uchun oylik yoʻl chiptalari berilmaydi yoki pullik kompensatsiya toʻlanmaydi.
159. Shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalangan xodimlarga pullik kompensatsiya toʻlanishi mazkur Nizomga 10-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
7-bob. Ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi
1-§. Bir martalik nafaqa tayinlash shartlari
160. Mazkur bob ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchilar, Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar (xodimlar), kursant va tinglovchilarga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqalarni tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.
161. Harbiy xizmatchi (xodim) Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlganda, uning oila aʼzolariga marhumning asosiy egallagan lavozimi boʻyicha maoshi (oliy harbiy-taʼlim muassasasi kursanti, tinglovchisi stipendiyasi) va harbiy (maxsus) unvoni maoshi yigʻindisining 150 barobari miqdorida nafaqa tayinlanadi.
Ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilari xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlganida (vafot etganida) uning oila aʼzolariga marhumning asosiy egallagan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus (harbiy) unvoni maoshi yigʻindisining 100 barobari miqdorida bir martalik nafaqa tayinlanadi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan nafaqa Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va xodimlar oila aʼzolarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 13-martdagi PF-34-son Farmoniga muvofiq 2023-yil 1-apreldan keyingi davrlarda halok boʻlgan harbiy xizmatchining (xodimning) oila aʼzolariga toʻlanadi.
Mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan nafaqalarning ikkalasini ham olish huquqiga ega boʻlgan halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchining oila aʼzolariga faqat ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan nafaqa tayinlanadi.
162. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchiga quyidagi miqdorda bir martalik nafaqa tayinlanadi:
ogʻir tan jarohati olgan (yetkazilgan)da — xodim va harbiy xizmatchining egallab turgan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus (harbiy) unvoni maoshi yigʻindisining 50 barobari miqdorida;
oʻrtacha ogʻir tan jarohati olgan (yetkazilgan)da — xodim va harbiy xizmatchining egallab turgan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus (harbiy) unvoni maoshi yigʻindisining 20 barobari miqdorida nafaqa tayinlanadi.
Nafaqa miqdorini belgilashda voqea sodir boʻlgan kundagi asosiy lavozim va unvon maoshi (kursant va tinglovchilarining stipendiyasi)lari inobatga olinadi.
Xodim va harbiy xizmatchi xizmat vaqtida oʻzining ehtiyotsizligi oqibatida tan jarohati olganda, unga toʻlanadigan bir martalik nafaqa miqdori mazkur Nizomning 189-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi.
Bunda xodim va harbiy xizmatchi xizmat vaqtida oʻzining ehtiyotsizligi oqibatida tan jarohati olganda, unga toʻlanadigan bir martalik nafaqa miqdori tan jarohatining ogʻirlik darajasiga qarab, ushbu bandda koʻrsatilgan tegishli bir martalik nafaqa miqdorining 50 foizidan kam boʻlmasligi lozim.
163. Ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarga yoki halok boʻlgan (vafot etgan)larning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa toʻlanishi ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
164. Yengil tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarga nisbatan nafaqa tayinlanmaydi.
165. Kursant va tinglovchilar xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da yoki halok boʻlgan (vafot etgan)da ushbu Nizomning 161 va 162-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan miqdorlarda stipendiya va ega boʻlgan maxsus (harbiy) unvon maoshi yigʻindisi miqdoridan kelib chiqib nafaqa hisoblanadi.
166. Vazirlikning Maxsus vazifalarni bajaruvchi safarbarlik otryadlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimi va joylardagi ushbu otryadlarning xodimlari hamda Portlatish qurilmalari va portlash xavfi boʻlgan predmetlarni aniqlash, zararsizlantirish va yoʻq qilish boʻyicha maxsus otryad xodimlari xizmat majburiyatlarini bajarayotgan vaqtda ogʻir, oʻrtacha ogʻir tan jarohati olgan (yetkazilgan)da ularga, halok boʻlgan (vafot etgan)da oila aʼzolariga nafaqa miqdorlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
167. Nafaqa tayinlashga nisbatan daʼvo muddati talablarining qoʻllanilishi Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga muvofiq amalga oshiriladi.
168. Nafaqa tayinlash va toʻlash masalalari dastlab ichki ishlar organlari, harbiy tuzilmalar va Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida tashkil etiladigan hududiy komissiyalar tomonidan koʻrib chiqiladi.
Hududiy komissiyalarning ijobiy xulosalarini koʻrib chiqish hamda yakuniy qaror qabul qilish Markaziy komissiya tomonidan hal etiladi.
2-§. Bir martalik nafaqa tayinlash tartibi
169. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olishi (yetkazilishi) holati yuz berganda bevosita uning rahbari yoki oʻrinbosari tashabbusi bilan xolislar ishtirokida ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq olgan (yetkazilgan) tan jarohati boʻyicha darhol dalolatnoma (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtiriladi.
170. Dalolatnoma rasmiylashtirishda voqea tafsilotlari aniq va xolisona bayon etilishiga, shuningdek, xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning tan jarohati olgan (yetkazilgan)ligi xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yuz berganligiga alohida eʼtibor qaratiladi.
171. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar tan jarohati olgan (yetkazilgan)da tuziladigan dalolatnoma voqea guvohi boʻlgan xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar yoki fuqarolar tomonidan imzolanadi hamda rahbar yoxud rahbar oʻrinbosari, voqea sodir boʻlgan hududdagi ichki ishlar organi rahbari, harbiy qism komandiri, taʼlim muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanib, gerbli muhr bosiladi.
Tuzilgan dalolatnoma zudlik bilan xodim (harbiy xizmatchi)ning xizmat joyiga yuboriladi.
172. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar tan jarohati olgan (yetkazilgan)ligi, halok boʻlgan (vafot etgan)ligi yuzasidan voqea sodir boʻlgan hududdagi ichki ishlar organi rahbari, harbiy qism komandiri, taʼlim muassasasi rahbari tomonidan zudlik bilan yuqori turuvchi rahbariyat (qoʻmondonlik)ga dastlabki axborot beriladi.
173. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning halok boʻlishi (vafot etishi), tan jarohati olishi (yetkazilishi) holati va sabablarini surishtirish uchun tegishli ichki ishlar organi rahbari yoki harbiy qism komandiri yoxud taʼlim muassasasi rahbarining yozma koʻrsatmasiga asosan xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi tayinlanadi.
174. Xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi belgilangan tartibda tegishli ichki ishlar organi yoki sohaviy xizmat mansabdor shaxslari, harbiy qism yoxud taʼlim muassasasining masʼullari tomonidan oʻtkaziladi. Bunda xizmat (tergovga qadar) tekshiruvini oʻtkazayotgan masʼullar tomonidan xodim va harbiy xizmatchining halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishi (yetkazilishi) sababiga, olgan tan jarohatining darajasini sud-tibbiy ekspertiza xulosasiga koʻra aniqlashga, (ekspert oldiga qoʻyiladigan savollar qatorida xodimdan olinadigan qon namunasi tarkibida spirtli ichimliklar, giyohvandlik yoki psixotrop moddalar mavjudligini tekshirishga), uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliqligiga, xizmat intizomi va qonun talablari buzilmaganligiga alohida eʼtibor qaratishlari shart.
175. Har bir holat boʻyicha sud-tibbiy ekspertizasining tegishli xulosasi olinadi va barcha hujjatlar umumlashtirilgan holda masʼullar tomonidan xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi xulosasi tuziladi hamda rahbar tomonidan tasdiqlanadi.
Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchining olgan (yetkazilgan) tan jarohati darajasi Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq harbiy-tibbiy komissiya tomonidan hamda sud-tibbiy ekspertiza muassasasining xulosasiga asosan aniqlanadi, uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliqligi xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi xulosasiga binoan belgilanadi.
176. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning xatti-harakatlarida huquqbuzarlik, xizmat intizomini buzish holatlari yoxud ulardan olinadigan qon namunasi tarkibida spirtli ichimliklar, giyohvandlik yoki psixotrop moddalar aniqlangan taqdirda, nafaqa tayinlashni rad etish masalasi koʻrib chiqiladi.
177. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlishi (vafot etishi) bilan bogʻliq har bir holat sud-tibbiy ekspertizasining oʻlim haqidagi tibbiy xulosasiga binoan belgilanadi.
Agar xizmat (tergovga qadar) tekshiruvini oʻtkazish uchun masʼullar tomonidan xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi natijasiga doir xulosaga asosan xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning tan jarohati olishi (yetkazilishi) yoxud halok boʻlishi (vafot etishi) xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb topilsa, sodir etilgan voqea yuzasidan toʻplangan hujjatlar ichki ishlar organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti, harbiy qism va taʼlim muassasasining hududiy komissiyasiga taqdim etiladi.
178. Hududiy komissiya toʻplangan hujjatlarning asoslanganligini oʻrganib chiqadi hamda tan jarohatining ogʻirlik darajasi va mehnat qobiliyati yoʻqotilgan vaqtdan kelib chiqqan holda nafaqa tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Hududiy komissiya qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
179. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishi (yetkazilishi) quyidagi hollarda xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb hisoblanadi:
xizmat (lavozim) majburiyatlarini bajarish va jangovar harakatlarda ishtirok etganda;
xizmatni (jangovar xizmatni) oʻtash vaqtida;
xizmat safarida yoki davolanishda boʻlganida;
kun tartibida belgilangan xizmat vaqti davomida yoki xizmat zarurati tufayli ichki ishlar organlari, harbiy qism yoki taʼlim muassasa hududida boʻlganida;
xizmat, davolanish va xizmat safarini oʻtash joylariga borish yoki ulardan qaytish vaqtida;
yigʻinlarda (harbiy yigʻinlarda) ishtirok etganda;
asirga tushgan (oʻz ixtiyori bilan asirga tushish hollari bundan mustasno), garovga olingan, ushlab qurolsizlantirilgan hollarda;
bedarak ketish — xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar qonunda belgilangan tartibda bedarak yoʻqolgan deb topilguniga yoki vafot etgan deb eʼlon qilinguniga qadar sodir boʻlganida;
shaxsning hayoti, sogʻligʻi, shaʼni va qadr-qimmatini himoya qilishga doir harakatlar vaqtida sodir boʻlganda;
qonuniylikni va huquq-tartibotni taʼminlashda boshqa shaxslarga yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yordam koʻrsatish vaqtida;
xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning hayotiga yoki ularning sogʻligʻiga suiqasd qilinganda, agar suiqasd sababi uning xizmat vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq boʻlsa;
sud tomonidan xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning harakati shaxs, jamiyat va davlat manfaatlarini koʻzlab sodir etilgan harakat deb topilganda.
180. Quyidagi hollarda xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar xizmat majburiyatini bajarayotgan deb eʼtirof etilmaydi:
oʻzini ixtiyoriy ravishda spirtli ichimliklar, giyohvandlik, psixotrop va zaharli moddalar yordamida mast holatga keltirgan boʻlsa;
jinoyat qonunchiligida nazarda tutilgan ijtimoiy xavfli qilmishni sodir etgan boʻlsa;
oʻzini oʻzi oʻldirgan yoxud oʻzini oʻzi oʻldirishga suiqasd qilgan boʻlsa, agar bunday harakatlar oʻzini oʻzi oʻldirish darajasiga yetkazish tufayli sodir etilgan boʻlmasa;
harbiy qism hududidan (xizmatdan) tashqarida dam olishda, javob (ruxsat) berishda yoxud taʼtilda yurganda, shuningdek, oʻzboshimchalik bilan harbiy qism (xizmat joyi) qarorgohidan tashqarida yoxud harbiy qism (xizmat joyi) hududidan (taʼlim muassasasidan), shuningdek, belgilangan xizmat joylaridan tashqarida yurganda.
Agar xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchi xizmat majburiyatini bajarayotgan deb eʼtirof etilmagan vaziyatda tan jarohati olgan (yetkazilgan) yoki halok boʻlgan (vafot etgan) boʻlsa, ularga yoki oila aʼzolariga nafaqa toʻlanmaydi.
3-§. Nafaqani toʻlash shartlari
181. Xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosaga asosan xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning tan jarohati olganligi (yetkazilishi) xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb topilsa, tegishli ichki ishlar organi rahbari yoki harbiy qism komandiri yoxud taʼlim muassasasi rahbari belgilagan masʼul xodim tomonidan sodir etilgan voqea yuzasidan quyidagi hujjatlar toʻplanadi:
a) xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchi hamda uning yaqin qarindoshlari toʻgʻrisidagi kadrlar xizmati tomonidan beriladigan maʼlumotnomalar;
b) tan jarohat olgan (yetkazilgan)ligi toʻgʻrisida dalolatnoma;
v) harbiy-tibbiy komissiya tomonidan berilgan maʼlumotnoma;
g) xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi natijasiga doir xulosa nusxasi;
d) sud-tibbiy ekspertiza muassasasining xulosasi nusxasi.
Agar yuz bergan holat boʻyicha vakolatli organning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 83-moddasiga muvofiq jinoyat ishini tugatish toʻgʻrisidagi qarori mavjud boʻlsa, masʼul xodim tomonidan ushbu qaror nusxasi ham tegishli hujjatlarga ilova qilinadi.
182. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchi xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) boʻlsa, tegishli ichki ishlar organi rahbari yoki harbiy qism komandiri yoxud taʼlim muassasasi rahbari tayinlagan masʼul xodim tomonidan mazkur Nizomning 181-bandida nazarda tutilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ham toʻplanadi:
a) xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchining oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi;
b) merosxoʻrning shaxsini tasdiqlovchi hujjat hamda uning meros olish huquqi toʻgʻrisida notarial tasdiqlangan maʼlumotnoma nusxasi;
v) ichki ishlar organi rahbari yoki harbiy qism komandiri yoxud Vazirlik tizimiga kiruvchi taʼlim muassasasi rahbarining xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarni shaxsiy tarkib roʻyxatidan oʻchirish (chiqarish) toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma;
g) komandirning (boshliqning) harbiy xizmatchining (xodimning) Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida boʻlib oʻtgan jangovar harakatlarda (ishtirok etgan davrini koʻrsatgan holda) yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlganligini tasdiqlovchi buyrugʻidan koʻchirma.
183. Nafaqani tayinlash uchun toʻplangan barcha hujjatlar oʻn kun muddatda tuman, shahar va tarmoq ichki ishlar boʻlimi yoki boshqarmalari tomonidan tegishliligiga koʻra mustaqil sohaviy xizmatlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoki viloyat ichki ishlar boshqarmalarining hududiy komissiyalariga yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida tashkil etiladigan hududiy komissiyaga yuboriladi.
Mazkur hujjatlar ushbu organlarning hududiy komissiyalari tomonidan toʻliq oʻrganilib, oʻn kun muddatda markaziy komissiyaga yuboriladi.
184. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi yoki Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi yoxud viloyat ichki ishlar boshqarmalarining xodimlari xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan)da yoki tan jarohati olgan (yetkazilgan)da, tegishli sohaviy xizmatlar tomonidan barcha toʻplangan hujjatlar besh kun muddatda hududiy komissiyalariga taqdim etiladi. Ushbu hujjatlar tegishli hududiy komissiyalar tomonidan toʻliq oʻrganib chiqilib, oʻn kun muddatda Markaziy komissiyaga yuboriladi.
185. Harbiy qismlar tomonidan nafaqa tayinlash uchun toʻplangan barcha hujjatlar oʻn kun muddatda tegishliligiga koʻra Qorovul qoʻshinlari va Xalqaro aeroportlarda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha qoʻshinlar qoʻmondonliklaridagi hududiy komissiyalarga yuboriladi hamda hududiy komissiyalar tomonidan besh kun muddatda oʻrganilib, Markaziy komissiyaga taqdim etiladi.
186. Vazirlik tizimiga kiruvchi taʼlim muassasalari barcha toʻplangan hujjatlarni oʻn kun muddatda Markaziy komissiyasiga yuboradi.
187. Vazirlik markaziy apparati xodimi va harbiy tuzilmalar boshqaruv apparati harbiy xizmatchilari xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan)da yoki tan jarohati olgan (yetkazilgan)da barcha tegishli hujjatlar uch kun muddatda Markaziy komissiyaga taqdim etiladi.
188. Agar yuz bergan holat yuzasidan jinoyat ishi qoʻzgʻatilgan boʻlsa, ushbu jinoyat ishi yakuni boʻyicha chiqarilgan hukm, ajrim va qarorlar qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab toʻplangan hujjatlar belgilangan tartibda Markaziy komissiyaga yuboriladi.
189. Nafaqani rasmiylashtirish uchun yuborilgan hujjatlar Markaziy komissiya tomonidan bir oy muddatda oʻrganib chiqiladi va nafaqa miqdorini aniq belgilab berish uchun Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziriga ushbu Nizomga 13-ilovaga muvofiq shaklda bir martalik toʻlanadigan nafaqa boʻyicha taqdimnoma (keyingi oʻrinlarda — taqdimnoma) kiritiladi.
190. Taqdimnomaning asl nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan nafaqa miqdori aniq belgilangan holda tasdiqlanganidan soʻng Markaziy komissiya tomonidan ijro uchun xodimning soʻnggi xizmat yoki oʻqish joyiga, taqdimnomaning nusxalari esa maʼlumot va ijro uchun Vazirlikning Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti va Tibbiyot boshqarmalariga yuboriladi.
191. Ushbu bobda nazarda tutilgan xarajatlar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan saqlanadigan ichki ishlar organlarida — budjet mablagʻlari hisobidan;
b) oʻz hisobidan moliyalashtiriladigan ichki ishlar organlarida — oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
192. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchi ogʻir yoki oʻrtacha ogʻir tan jarohati olgan (yetkazilgan)ligi tufayli xizmatdan boʻshatilgandan soʻng olgan (yetkazilgan) tan jarohati tufayli bir yil ichida vafot etgan boʻlsa, uning oila aʼzolariga Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilangan miqdorda avvalgi toʻlangan nafaqa bilan xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan)da beriladigan nafaqa miqdori orasidagi farq toʻlanadi.
193. Bunday holat yuzasidan xizmat (tergovga qadar) tekshiruvi oʻtkazilib, qoʻshimcha ravishda ushbu Nizomning 182-bandida nazarda tutilgan hujjatlar umumlashtirilib, 183 va 187-bandlarda belgilangan tartibda Markaziy va hududiy komissiyalarga koʻrib chiqish uchun yuboriladi.
194. Muddatli harbiy xizmatchilarga xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)ligi uchun bir martalik nafaqa ular Qurolli Kuchlar rezerviga boʻshatilganda va halok boʻlgan (vafot etgan)da hisobdan chiqarilganidan soʻng toʻlab beriladi.
195. Bir martalik nafaqa xodim (harbiy xizmatchi)ning soʻnggi xizmat (oʻqish) joyidagi moliya xizmatlari tomonidan toʻlanadi.
196. Bir martalik nafaqa xodim (harbiy xizmatchi)ning soʻnggi xizmat (oʻqish) joyidagi moliya xizmatlari tomonidan tan jarohati olgan xodim (harbiy xizmatchi)ga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimning oila aʼzolariga (qonuniy vakiliga) toʻlanadi.
197. Agar merosxoʻr voyaga yetmagan boʻlsa, nafaqa uning vasiylari yoki qonuniy vakiliga toʻlanadi.
198. Nafaqa miqdori xodim (harbiy xizmatchi) tan jarohati olgan yoki halok boʻlgan (vafot etgan) kundagi xodim (harbiy xizmatchi)ning maoshi miqdoridan, shu jumladan:
kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarga hamda xodimlarga — ularning asosiy egallab turgan (egallagan) lavozimi boʻyicha maoshi va harbiy (maxsus) unvoni maoshi yigʻindisidan;
muddatli harbiy xizmatchilarga — lavozim maoshidan;
taʼlim muassasalari kursantlari va tinglovchilariga — ularning belgilangan maoshi (stipendiyasi) va harbiy (maxsus) unvoni maoshi yigʻindisidan belgilanadi.
4-§. Nafaqani rasmiylashtirish boʻyicha ishlarni nazorat qilish
199. Xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilar xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan)da ularga yoki ularning oila aʼzolariga toʻlanadigan nafaqani rasmiylashtirish uchun toʻplangan hujjatlar va maʼlumotnomalar tegishli hududiy ichki ishlar organlarining kadrlar xizmati tomonidan xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchilarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga biriktiriladi.
200. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim (harbiy xizmatchi)lar boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar hisoboti hududiy ichki ishlar organlari va harbiy tuzilmalarning kadrlar xizmati tomonidan moliya xizmatlari bilan kelishgan holda tayyorlanadi va har chorak yakuni boʻyicha belgilangan tartibda Vazirlikning Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamentiga yuboriladi.
201. Yuborilgan hisobotlar Vazirlikning Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti tomonidan umumlashtiriladi va ushbu Nizomga 14 va 15-ilovalarga muvofiq shaklda bir martalik toʻlangan nafaqalar toʻgʻrisida hududlar va muassasalar boʻyicha hisobotlar tayyorlanadi.
8-bob. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilariga pensiya va nafaqa tayinlash hamda toʻlash tartibi
1-§. Pensiya va nafaqa tayinlashni rasmiylashtirish
202. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilari yoki ularning oila aʼzolariga pensiyaning quyidagi turlari tayinlanadi:
xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha pensiya (uni olish huquqi mavjud boʻlganda);
nogironlik pensiyasi;
boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi.
203. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilari yoki ularning oila aʼzolariga nafaqaning quyidagi turlari tayinlanadi:
xizmatdan pensiyaga chiqish munosabati bilan boʻshatilayotgan xodim va harbiy xizmatchilarga toʻlanadigan nafaqa;
ichki ishlar organi pensioneri vafot etganligi munosabati bilan dafn etish marosimi uchun uning oila aʼzolariga tayinlanadigan nafaqa.
Xizmatdan pensiyaga chiqish munosabati bilan boʻshatilayotgan xodim va harbiy xizmatchilarga va ichki ishlar organi pensioneri vafot etganligi munosabati bilan dafn etish marosimi uchun uning oila aʼzolariga beriladigan nafaqalar bir marta tayinlanadi.
204. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilariga pensiya va nafaqa toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
205. Xizmatdan pensiyaga chiqish munosabati bilan boʻshatilgan xodim va harbiy xizmatchiga pensiya tayinlash uchun ushbu Nizomning 206-bandida koʻrsatilgan hujjatlar ichki ishlar organlarining kadrlar xizmati tomonidan jamlanadi.
206. Pensiya tayinlash uchun quyidagi hujjatlar taalluqliligi boʻyicha yigʻiladi:
a) pensiya olishga daʼvogar boʻlgan fuqaro yoki xodim (harbiy xizmatchi) tomonidan:
mazkur Nizomga 16-ilovaga muvofiq shaklda ariza;
xizmat yili hisobi;
pul taʼminoti varaqasi;
xizmat vazifalarini bajarish paytida yaralanish, kontuziya olish, mayib boʻlish va kasallanish tufayli oʻlim toʻgʻrisida xulosa va xodimning vafot etganligi munosabati bilan ichki ishlar organlaridagi shaxsiy tarkib roʻyxatidan chiqarilganligi toʻgʻrisida buyruqdan koʻchirma (zarur boʻlganda);
chin yetimlarga pensiya tayinlangan holatlarda mahalliy ijroiya hokimiyati organlarining vasiylik yoki homiylikni tayinlash toʻgʻrisidagi qarori nusxasi.
b) ichki ishlar organlarining pensiya taʼminoti boʻlinmalari tomonidan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda:
fuqarolik pasportining yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasining, nikoh tuzilganligi yoki bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi va voyaga yetmagan farzandlarining tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalarning nusxalari;
yashash joyi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan davlat pensiyalari tayinlanmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
kasallik tarixidan koʻchirma va Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan nogironlikni belgilash toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
boquvchisining vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi;
farzandlarning nogironligini tasdiqlovchi TIEK maʼlumotnomasi (zarur boʻlganda);
TIEK tomonidan nogironlik belgilanganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (turmush oʻrtogʻi, ota-onasiga pensiya tayinlanganda).
207. Ichki ishlar organi pensioneri vafot etganligi munosabati bilan dafn etish marosimi uchun uning oila aʼzolariga nafaqa tayinlash uchun nafaqa tayinlash toʻgʻrisida ariza taqdim etiladi.
“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda ichki ishlar organlarining pensiya taʼminoti boʻlinmalari tomonidan quyidagilar olinadi:
murojaat etgan shaxsning fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi;
boquvchisining vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi.
208. Ichki ishlar organlarining kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalari masʼul xodimi tomonidan xodimning xizmatni oʻtaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari tekshiriladi hamda kalendar va imtiyozli hisobga olinadigan davrlar, umumiy xizmat yili hisoblab chiqiladi va belgilangan tartibda tasdiqlanadi, shuningdek, hisoblangan xizmat yillari ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlari bilan kelishiladi.
2-§. Pensiya va nafaqalarni tayinlash
209. Ichki ishlar organlarining kadrlar xizmatlari tomonidan pensiya yoki nafaqa tayinlash boʻyicha pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlariga taqdim etiladi.
210. Taqdim etilgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi asosida ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlari tomonidan pensiya tayinlash toʻgʻrisida mazkur Nizomga 17-ilovaga muvofiq shaklda xulosa tayyorlanadi.
211. Pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi xulosa ichki ishlar organi rahbari, uning oʻrinbosari yoki vakolat berilgan masʼul xodim tomonidan tasdiqlanadi.
Xulosa xizmat muddatini oʻtaganligi, nogironlik hamda boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini tayinlash uchun asos boʻladi.
212. Pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi xulosa tasdiqlangandan soʻng mazkur Nizomga 18-ilovaga muvofiq Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.
213. Pensionerning yashash joyi oʻzgarganda, uning arizasiga muvofiq pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi yangi yashash joyi boʻyicha tegishli ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlariga yuboriladi.
Ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlaridan tushgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari pensiya toʻgʻri tayinlanganligi tekshirilgandan soʻng Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.
Ilgari toʻxtatilgan pensiya toʻlovlari tiklangan taqdirda, pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari unga yangi tartib raqami berish orqali Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
214. Pensiyalar quyidagi muddatlarda tayinlanadi:
xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha pensiya — xizmatdan boʻshatilgan kundan eʼtiboran, ammo pul taʼminoti toʻlangan kundan ortiq boʻlmagan muddatga qadar;
nogironlik pensiyasi — TIEK tomonidan nogironlik belgilangan kundan boshlab, agar nogironlik xizmatni oʻtash davrida yoki xizmatdan boʻshatilgan kundan boshlab uch oy ichida belgilangan boʻlsa yoki nogironlik ushbu muddatdan soʻng belgilangan boʻlsa-da, u xizmat vazifalarini bajarish paytida yaralanish, kontuziya, mayib boʻlish va kasallanish tufayli kelib chiqqan boʻlsa;
boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi — mehnatga layoqatsiz oila aʼzolariga boquvchisi vafot etgan kundan boshlab, ammo pul taʼminoti yoki pensiya toʻlangan kundan ortiq boʻlmagan muddatga qadar, ota-onasi yoki turmush oʻrtogʻiga, boquvchisini yoʻqotganlik oqibatida pensiya olishga huquqi paydo boʻlganda, pensiya tayinlash uchun murojaat etgan kundan boshlab.
Maxsus unvonlardan mahrum qilingan shaxslar hamda ularning oila aʼzolariga pensiyalar Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan belgilangan tartibda tayinlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida belgilangan tartibda karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo boʻlishi va tarqalishi munosabati bilan cheklovchi choralar (karantin) joriy etilganda, agar fuqarolar cheklovchi choralar (karantin) davrida yoki ular tugatilgandan keyin pensiya tayinlashni soʻrab bir oy ichida murojaat qilgan boʻlsa, ularga pensiya uni olish huquqi yuzaga kelgan kundan eʼtiboran tayinlanadi.
215. Pensioner hisoblab chiqilgan umumiy xizmat yili va pensiya miqdoridan norozi boʻlgan taqdirda, uning arizasiga asosan uning umumiy xizmat yili va pensiya miqdori qayta hisoblab beriladi.
216. Dafn marosimi uchun nafaqa tayinlashda yigʻilgan hujjatlar ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlari pensiya taʼminoti boʻlimi xodimi tomonidan belgilangan tartibda oʻrganib chiqiladi va nafaqa toʻlovi amalga oshiriladi.
Pensioner vafot etgan taqdirda, uning oila aʼzolariga yoki pensionerning dafn marosimini oʻtkazgan shaxsga vafot etgan kundagi ikki oylik pensiyasi miqdorida dafn marosimi uchun nafaqa tayinlanadi.
3-§. Pensiya va nafaqalarni toʻlash
217. Fuqarolarga pensiya va nafaqalar ularning tanloviga koʻra yashash joyi yoki turar joy boʻyicha ichki ishlar organlari moliyaviy taʼminot xizmatlarining pensiya taʼminoti boʻlimlari tomonidan toʻlanadi.
Pensiya va nafaqa bank kartochkalari yoki omonat hisob raqamlariga oʻtkazilgan holatlarda pensioner pensiya olish joyi boʻyicha ichki ishlar organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlariga ariza bilan murojaat etadi va unga bank kartasi yoki omonat hisob raqamining ochilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, tijorat banklari va mijoz oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxalari ilova qilinadi.
218. Ichki ishlar organlarida maxsus (harbiy) unvon boʻyicha xizmatni davom ettirayotgan ishlovchi pensionerlarga pensiyalar toʻliq miqdorda toʻlanadi.
219. Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilarining pensiya va nafaqa toʻlovlari uchun naqd pul mablagʻlari Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari va tijorat banklari tomonidan taʼminlanadi.
220. Pensiya ichki ishlar organlari tomonidan yetkazib berish (topshirish) davri boʻyicha tegishli oyning 27-kunidan kechiktirilmay amalga oshiriladi.
221. Dafn marosimi uchun nafaqa toʻlovi pensioner vafot etgan kundan boshlab olti oy muddat ichida mazkur Nizomning 207-bandida koʻrsatilgan ariza beruvchiga toʻlanadi.
222. Xizmatdan pensiyaga chiqish munosabati bilan boʻshatilayotgan xodimlarga bir marta toʻlanadigan nafaqa puli mazkur Nizomga 19-ilovaga muvofiq xulosa asosida xodimning oxirgi ish joyidan toʻlanadi.
223. Tugallanmagan oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan pensiya miqdori jami pensiya miqdorini shu oyning kalendar kunlar soniga boʻlish hamda hosil boʻlgan summani oʻtgan kunlar soniga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.
Misol uchun:
pensiya oluvchiga 20-iyundan boshlab 900 000 soʻm miqdorida pensiya tayinlandi. Bunda 11 kun uchun, yaʼni 20 — 30-iyun kunlari uchun pensionerga quyidagi miqdorda pensiya toʻlanadi:
900 000 soʻm / 30 (kun) x 11(kun) = 330 000 soʻm.
224. Pensioner pensiya olish uchun ichki ishlar organlariga murojaat qilganda shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini (fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoxud uning oʻrnini bosuvchi boshqa hujjatlar, fuqarolik pasportini yoʻqotgan fuqarolarga ichki ishlar organlari tomonidan berilgan vaqtinchalik maʼlumotnoma) va pensiya guvohnomasini (zarur boʻlganda) koʻrsatishi lozim.
225. Pensiya va nafaqa tegishli ichki ishlar organlarining kassiri tomonidan toʻlov qaydnomasi yoki chiqim kassa orderiga muvofiq toʻlanadi.
226. Pensiya summasi bir necha oy uchun bir vaqtda toʻlangan taqdirda, jami pensiya summasi uchun bitta chiqim kassa orderi tuzilib, unda har bir oy uchun pensiya miqdori alohida koʻrsatiladi.
227. Pensiya va nafaqa toʻlovlari uchun mablagʻlarni bank kartalariga oʻtkazish ichki ishlar organlari tomonidan ularga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga taqdim qilinadigan toʻlov topshiriqnomasi va unga ilova qilinadigan toʻlov qaydnomalari (qogʻoz shaklida va elektron koʻrinishda) asosida amalga oshiriladi.
228. Toʻlov topshiriqnomasi va toʻlov qaydnomasi (qogʻoz shaklida va elektron koʻrinishda) taqdim qilingan sanadan keyingi kundan kechiktirmasdan mablagʻlar xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki tomonidan pensioner yoki nafaqa oluvchiga ochilgan 22618 — “Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari” hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
229. Bank kartalari orqali pensiya (toʻliq miqdorda) oladigan pensioner har olti oyda pensiya toʻlaydigan ichki ishlar organlariga kelish yoʻli bilan oʻzining pensiya summasini olish huquqini tasdiqlashi zarur.
Pensioner belgilangan muddatda ichki ishlar organlariga kelmagan taqdirda, tegishli ichki ishlar organlari xodimlari oʻn kun mobaynida:
uning hayot ekanligi;
ishga joylashganligi;
yashash joyi oʻzgarganligi yoki chet elga ketganligi;
jazoni oʻtash joylarida ekanligi;
keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning internat uylarida (pansionatlarda) yashayotganligi holatlarini aniqlash uchun pensioner yashaydigan joyga boradilar.
Olinadigan pensiyaga pensionerning huquqi tasdiqlangan taqdirda, pensiyani toʻlash navbatdagi olti oyga davom ettiriladi.
Pensionerning huquqlari tasdiqlanmagan taqdirda, pensiyani toʻlash fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish tegishli organi vakillari va qoʻshnilar ishtirokida tegishli ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan tuzilgan toʻlanayotgan pensiyani toʻlashga va uning miqdori asoslanganligiga taʼsir koʻrsatuvchi holatni tasdiqlaydigan dalolatnoma asosida toʻxtatib turiladi.
Koʻrsatib oʻtilgan dalolatnoma asosida tegishli ichki ishlar organi pensiyani toʻlashni toʻxtatib turish (toʻxtatish) yoki uning miqdorini oʻzgartirish toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qiladi.
230. Bir oydan koʻp boʻlmagan muddat uchun pensiya toʻlovini muddatidan oldin amalga oshirish pensionerning arizasiga asosan ichki ishlar organlari rahbarlarining ruxsati bilan quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
pensioner sanatoriy-kurort muassasalariga davolanish uchun bormoqchi boʻlganida (yil davomida bir marotaba);
pensionerning mulkiga zarar yetkazuvchi favqulodda holatlar sodir boʻlganda;
pensionerning oila aʼzolari (yaqin qarindoshlari) vafot etganda va bu haqida fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari tomonidan rasmiylashtirilgan tegishli hujjatlarga muvofiq.
231. Pensiya toʻlash qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilgan ishonchnoma boʻyicha amalga oshirilishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida rasmiylashtirilgan ishonchnomaga ushbu hujjatni rasmiylashtirgan davlatning vakolatli davlat organi tomonidan apostil qoʻyilishi lozim, bundan Fuqarolik, oilaviy va jinoyat ishlari boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar konvensiyasining (Minsk shahri, 1993-yil 22-yanvar) hamda Fuqarolik, oilaviy va jinoiy ishlar boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar konvensiyasining (Kishinev shahri, 2002-yil 7-oktabr) ishtirokchisi boʻlgan davlatlar — Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar mustasno. Bunda ishonchnoma bergan shaxs pensiya toʻlaydigan ichki ishlar organlariga bir yilda kamida bir marta kelib tayinlangan pensiyaga boʻlgan oʻz huquqini tasdiqlashi kerak. Ishonchli vakil pensiya toʻlashga taʼsir etishi mumkin boʻlgan, oʻziga maʼlum barcha holatlar toʻgʻrisida ichki ishlar organlariga xabar berishi shart.
232. Ishonchnoma asosida pensiya toʻlashda ichki ishlar organlarining kassiri pensiya oluvchi shaxsning chiqim kassa orderidagi va shaxsini tasdiqlovchi hujjatdagi imzolarini oʻzaro solishtiradi.
Bir necha oyga berilgan ishonchnoma orqali pensiya toʻlovi amalga oshirilganda chiqim kassa orderida ishonchnoma mavjudligi va uning amal qilish muddati koʻrsatib oʻtiladi. Ishonchnoma pensionerning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildida saqlanadi.
Bir martalik ishonchnoma orqali pensiya toʻlanganda, ishonchnoma chiqim kassa orderiga ilova qilinadi.
233. Yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga ketishgacha tayinlangan pensiya (Oʻzbekiston Respublikasi pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlar bundan mustasno) ichki ishlari organlarining moliyaviy taʼminot xizmatlariga ketish toʻgʻrisida ariza berilgan kundagi pensiya miqdori hisob-kitobidan kelib chiqib Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga joʻnab ketishdan olti oy avval Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida toʻlanadi.
Pensiya toʻlanadigan olti oylik davr Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga yashash uchun ketishdan avvalgi olti oy uchun pensiya toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan sanadan boshlab hisoblab chiqiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi bilan pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidagi davlatga yashash uchun ketilgan kungacha tayinlangan pensiya turar joydan roʻyxatdan chiqqan oyning oxirigacha toʻlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga yashash uchun ketayotgan fuqarolarga pensiyani toʻlash uning arizasi va “Yashash joyidan roʻyxatdan chiqarildi” degan belgi boʻlgan shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida toʻxtatiladi.
234. Tayinlangan pensiyani toʻlash:
pensioner vafot etganda;
tayinlangan pensiyaga huquqlar yoʻqolganda;
yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga chiqib ketganda;
xorijiy davlatda boʻlgan davrida pensiya (ijtimoiy nafaqa) olganligi holati aniqlanganda toʻxtatiladi.
235. Tayinlangan pensiyani toʻlash:
pensiya toʻlash muddati tamom boʻlganda;
pensioner ozodlikdan mahrum etilganda;
pensiyani toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida pensioner tomonidan ariza bilan murojaat qilinganda toʻxtatib turiladi.
Pensiyani toʻlash pensioner yoki uning vasiysining shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida, tegishli ichki ishlar organiga ariza bilan murojaat qilgan taqdirda qayta tiklanadi.
236. Pensionerning sud hukmi boʻyicha ozodlikdan mahrum etish joylarida boʻlgan vaqti uchun pensiya toʻlanmaydi. Pensioner sud hukmi bilan tayinlangan jazoni oʻtab, undan ozod boʻlgandan keyin pensiyani toʻlash ichki ishlar organiga ariza berilgan kundan boshlab tiklanadi.
237. Agar nogironligi boʻlgan pensioner tayinlangan muddatda qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun TIEKga uzrli sabablarsiz (nogironlik muddati tugagan kundan bir oy muddat mobaynida) kelmasa, unga pensiya toʻlash toʻxtatib turiladi, u yana nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilgan taqdirda toʻxtatib turilgan kundan boshlab tiklanadi. Qolgan holatlarda pensiya murojaat qilingan sanadan boshlab toʻlanadi.
Uzrli sababga koʻra qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish muddati oʻtkazib yuborilgan taqdirda, pensiyani toʻlash toʻlov toʻxtatib turilgan kundan boshlab qayta tekshirish kunigacha, biroq, agar TIEK uni bu davrda nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etsa, 3 yildan ortiq boʻlmagan muddatga amalga oshiriladi. Bunda agar qayta tekshirish chogʻida nogironligi boʻlgan shaxs nogironlikning boshqa guruhiga (yuqoriroq yoki pastroq guruhga) oʻtkazilgan boʻlsa, u holda koʻrsatib oʻtilgan vaqt uchun pensiya oldingi guruh boʻyicha toʻlanadi.
238. Pensionerga hisoblab chiqarib qoʻyilgan, lekin uning tomonidan oʻz vaqtida talab qilib olinmagan pensiya puli pensiyani olish maqsadida murojaat etilganidan oldingi oʻn ikki oydan oshmagan davr uchun toʻlanadi.
Ichki ishlar organi moliyaviy taʼminot xizmatining aybi bilan oʻz vaqtida olinmay qolgan pensiya puli oʻtgan davr uchun muddati cheklanmagan holda toʻlanadi.
Bunda oʻtgan davr uchun toʻlovlar bir yoʻla tegishli oylar uchun hisoblab chiqarib qoʻyilgan va olinmagan pensiyaning summalariga mos miqdorda toʻlanadi.
239. Pensiya miqdori oʻzgarishiga yoki pensiya toʻlash toʻxtatilishiga sabab boʻladigan holatlar yuz bergan taqdirda (ishga kirish, oila aʼzolari tarkibining oʻzgarishi, toʻliq davlat taʼminotiga oʻtish va shu kabilar), pensiya oluvchi oʻn kun muddatda bu haqida oʻziga pensiya toʻlaydigan tegishli ichki ishlar organiga maʼlum qilishi shart.
Bunda pensiyani qayta hisoblash mazkur holatlar yuzaga kelgan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab amalga oshiriladi.
Yuqorida koʻrsatib oʻtilgan holatlar boshlanganligi toʻgʻrisida ichki ishlar organlariga oʻz vaqtida xabar berilmasligi munosabati bilan pensiyaning noqonuniy summasi pensioner yoki qonuniy vakil (ota-ona), shuningdek, ishonch bildirilgan (pensionerning vafoti holati qasddan yashirilgan taqdirda) tomonidan qaytarilishi lozim.
240. Pensionerga berilishi kerak boʻlgan va uning vafoti munosabati bilan olinmay qolgan pensiya summasi meros tarkibiga kiritilmaydi va boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi bilan taʼminlanadigan shaxslar doirasiga tegishli oila aʼzolariga toʻlanadi. Ota-onalar, eri (xotini), shuningdek, pensioner vafot etgan kunda u bilan birga yashagan oila aʼzolari, agar ular boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya bilan taʼminlanadiganlar doirasiga kirmagan taqdirda ham ushbu summalarni olish huquqiga ega.
Pensioner vafot etgan oy uchun olinmay qolgan pensiya puli koʻrsatib oʻtilgan oila aʼzolariga ushbu oy uchun toʻliq toʻlanadi.
Oilaning bir necha aʼzolari murojaat qilgan taqdirda, ularga berilishi kerak boʻlgan pensiya summasi ular oʻrtasida teng taqsimlanadi.
Koʻrsatib oʻtilgan summa, uning uchun pensioner vafot etgandan soʻng olti oydan kechikmay murojaat qilingan taqdirda toʻlanadi.
Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan, ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarga pensiyalar toʻlash manzil-koloniya joylashgan joydagi ichki ishlar (bosh) boshqarmalarining moliyaviy taʼminot xizmatlari tomonidan tegishli pensiyalar summalarini mahkumlarning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
4-§. Pensiyalardan chegirmalar qilish
241. Pensiyalardan quyidagi hollarda chegirmalar qilinadi:
sudning hal qiluv qarorlari, ajrimlari, qarorlari va hukmlari (mulkiy undirishlar borasida), notarial idoralarning ijro varaqalari hamda Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijrosi sud hal qiluv qarorlarini ijro etish uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladigan boshqa qarorlar asosida;
ichki ishlar organlarining qaroriga binoan pensionerga u tomonidan qilingan suiisteʼmolliklar (qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar taqdim etmaganligi) natijasida yoxud hisoblashdagi yoki boshqa texnik xato oqibatida pensiya miqdoridan ortiqcha pullar toʻlangan taqdirda.
Pensiyalardan yuqorida koʻrsatib oʻtilgan hollardan tashqari boshqa hech qanday chegirmalar qilish mumkin emas.
Pensiyadan chegirmalar qilish miqdori pensionerga toʻlanishi lozim boʻlgan puldan hisoblab chiqariladi.
Har oylik chegirmalar miqdori pensiyaning 50 foizidan oshishi mumkin emas.
242. Pensioner ixtiyoriy ravishda aliment toʻlash istagini bildirganda, uning arizasida har oylik undiriladigan aliment miqdori (hujjatlarda koʻrsatilgan foizlarda yoki pensiya oluvchi tomonidan belgilangan summada), undirish muddati va aliment undiruvchi shaxsning manzili, familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatilishi lozim.
Ixtiyoriy ravishda toʻlanayotgan aliment miqdori va chegirma qilish muddatiga oʻzgartirish kiritish yoki bekor qilish pensionerning arizasiga asosan amalga oshiriladi.
243. Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga pensiyadan alimentlarni chegirma qilish toʻgʻrisida tegishli yozuvlar kiritiladi. Ushbu yozuvlar ichki ishlar organlari moliyaviy taʼminot xizmatlari boshliqlari yoki ularning oʻrinbosarlari tomonidan koʻrib chiqiladi va imzolanadi.
244. Aliment pullari pochta orqali yuborilganda, pochta xarajatlari aliment toʻlovchi hisobidan qoplanadi.
245. Ijro hujjatida pensiyadan chegirmalar turi koʻrsatilmagan hollarda bu haqida Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlariga yozma ravishda xabar beriladi.
246. Bir nafar pensionerga nisbatan bir nechta ijro hujjatlari kelib tushganda pensiyalardan chegirmalar Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 80-moddasiga muvofiq navbat tartibida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 79-moddasi ikkinchi qismiga asosan har bir keyingi navbatdagi talablar oʻzidan oldingi navbatdagi talablar toʻliq qondirilgandan keyin qanoatlantiriladi.
Undirilgan summa bir navbatdagi barcha talablarni toʻla qanoatlantirish uchun yetarli boʻlmasa, ular har bir undiruvchiga tegishli summaga mutanosib ravishda qanoatlantiriladi.
247. Undiruv qaratilgan pensionerning yashash (pensiya toʻlash) joyi oʻzgarganda ijro hujjati yuborilgan manzil toʻgʻrisida Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlari xabardor qilinadi.
248. Ijro hujjatlari hamda pensionerlarning arizalari boʻyicha pensiyadan chegirma qilish mazkur Nizomning 234-bandida nazarda tutilgan hollarda toʻxtatiladi.
Bunday hollarda pensiyadan chegirma qilish boʻyicha ijro hujjatlari Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlariga qaytariladi, ariza esa pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi.
5-§. Pensiya va nafaqa toʻlovi uchun mablagʻlar hisobi va hisobotini yuritish
249. Pensiya va nafaqa toʻlovi uchun xarajatlar hisobi ichki ishlar organlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida budjet tashkilotlari uchun belgilangan tartibda buxgalteriya hujjatlari va pensionerning pensiyaga oid hujjatlari yigʻmajildlarida yuritiladi.
250. Ichki ishlar organlari tomonidan pensiya va nafaqa toʻloviga oid oylik, choraklik va yillik hisobotlar Vazirlik tomonidan belgilangan shakl va muddatlarda taqdim etiladi.
251. Vazirlik tomonidan pensiya va nafaqa toʻloviga oid oylik, choraklik va yillik hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etiladi.
252. Pensiya va nafaqalarning toʻgʻri tayinlanishi va toʻlanishini nazorat qilish Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
253. Xodim va harbiy xizmatchilar yoki ularning yaqin qarindoshlarini ijtimoiy himoya qilish bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
254. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
seriya __ № 00000 UY-JOY ATTESTATI 1. Familiyasi Ismi Otasining ismi 2. Shaxsiy tartib raqami Pasport seriyasi va raqami 3. Oila aʼzolari soni (oʻzgarishlar haqida maʼlumot) Sana Son Sana Son 4. T/r Uy-joyga muhtoj boʻlgan shaxs toifasi Hisobga qoʻyish sanasi Hisobdan chiqarish sanasi Hisobdan chiqarish uchun asos 1 . 2. 3. Komissiya raisi ________________ ________________ ____________________________ ____________________________ (imzo) (F.I.O. ) M.Oʻ. 20____ yil “___” __________ 5. Uy-joyi borligi haqida maʼlumotlar (xizmat uy-joyini olganlik, topshirganlik haqida, yer uchastkasi ajratilgani haqida, uy-joy qurish (sotib olish) uchun uzoq muddatli ipoteka krediti olganlik haqida qaydlar) Olganlik haqida qayd Uy-joyni topshirganlik haqida qayd (uy-joy bilan bogʻliq holda amalga oshirilgan harakatlar haqida), uy-joyni topshirganlik haqida rekvizitlar, maʼlumotnomalar, kim tomonidan va qachon berilgan Komissiya raisi oʻrinbosarining imzosi, sana, muhr uy-joy manzili toifasi xonalar soni maydoni umumiy yashash may doni Ikkinchi varaqning old tomoni Uy-joyi borligi haqida maʼlumotlar (xizmat uy-joyini olganlik, topshirganlik haqida, yer uchastkasi ajratilgani haqida, uy-joy qurish uchun (sotib olish) uzoq muddatli ipoteka krediti olganlik haqida qaydlar) Olganlik haqida qayd Uy-joyni topshirganlik haqida qayd (uy-joy bilan bogʻliq holda amalga oshirilgan harakatlar haqida), uy-joyni topshirganlik haqida rekvizitlar, maʼlumotnomalar, kim tomonidan va qachon berilgan Komissiya raisi oʻrinbosarining imzosi, sana, muhr uy-joy manzili toifasi xonalarsoni maydon umumiy yashash may doni Ikkinchi varaqning old tomoni 6. Attestatga kiritilgan maʼlumotlarni tekshirish haqida qayd (attestatni toʻldirishda va unga oʻzgartirishlar kiritishda) T/r Tekshirish sanasi Komissiya raisi oʻrinbosarining imzosi, sana, muhr, xodimning imzosi 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tavsiyanoma blankasining
TAVSIYANOMA IIV 000000 TAVSIYANOMA IIV 000000 Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida xizmat qilayotgan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida xizmat qilayotgan _______________________________________________________________________ning (maxsus unvoni, F.I.O.) ______________________________________________________________________ning (maxsus unvoni, F.I.O.) farzandi _______________________________________________________________ga (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi) farzandi ______________________________________________________________ga (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi PQ-4212-son qaroriga muvofiq respublika oliy taʼlim muassasalariga — davlat granti asosida oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga (ikkinchi taʼlimdan tashqari) umumiy belgilangan qabul koʻrsatkichlari kvotasidan tashqari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga (dastlabki va kasbiy tanlov natijalariga asosan) kirishda kursant (oʻquvchi)larning umumiy qabul sonidan ajratilgan besh foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 20___ yil “___”___________dagi ____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 20___ yil “___”_____________dagi ____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran uch yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. M. Oʻ. M. Oʻ. __________________________________________ _________________________________________ (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) 20___ yil “___” _______________ 20___ yil “___” _______________
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tavsiyanoma blankasining
TAVSIYANOMA IIV 000000 TAVSIYANOMA IIV 000000 Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan _______________________________________________________________________ning (maxsus unvoni, F.I.O.) _____________________________________________________________________ning (maxsus unvoni, F.I.O.) farzandi _______________________________________________________________ ga (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi) farzandi _______________________________________________________________ ga (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi PQ-4212-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi davlat oliy taʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim muassasalari)ning bakalavriatiga (ikkinchi taʼlimdan tashqari) kirish imtihonlarisiz davlat granti asosida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga dastlabki va kasbiy tanlov natijalari asosida qabul kvotalaridan tashqari oʻqishga kirish imtiyozi beriladi. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 20___ yil “___”____________dagi ____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 20___ yil “___”____________dagi ____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran uch yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. M. Oʻ. M. Oʻ. ___________________________________________ ___________________________________________ (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) 20___ yil “___” ____________ 20___ yil “___” ____________
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Taqdimnoma blankasining
TAQDIMNOMA IIV 000000 TAQDIMNOMA IIV 000000 Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan _____________________________ ______________________________ ning (maxsus unvoni, F.I.O.) farzandi ________________________ ga (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi) Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlaridagi xizmati davrida terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan __________________________________________ ning (maxsus unvoni, F.I.O.) farzandi _____________________________________ ga (F.I.O.) _______________________________________________ (pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 26-fevraldagi PQ-4212-son qaroriga muvofiq yoʻnalishlar boʻyicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi taʼlimdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy taʼlim muassasalariga davlat granti asosida kirishda ajratilgan qoʻshimcha uch foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi. Ichki ishlar vazirining 20___ yil “___” ______ dagi__-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma ichki ishlar vazirining 20___ yil “___”_________ dagi _____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran uch yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. M. Oʻ. ___________________________________ (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) 20___ yil “___” _______________ M.Oʻ. ______________________________________________ (mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi) 20___ yil “___” __________________
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Ichki ishlar organlari xodimlari farzandlarining davlat oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining tavsiyanoma berish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha komissiya tuzish toʻgʻrisidagi buyrugʻini qabul qiladi. Har yili 10-martgacha 2-bosqich Vazirlikning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari boshliqlari a) Amaldagi xodimlar farzandlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi tavsiyalarni Nizomda belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda; b) terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlarini Nizomda belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda Komissiyaga koʻrib chiqish uchun yuboradi. Har yili 10-martgacha 3-bosqich Komissiya Quyidagi hujjatlarni koʻrib chiqadi: a) xodimlar farzandlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish toʻgʻrisida Ichki ishlar vazirligining tarkibiy va hududiy boʻlinmalari boshliqlarining tavsiyalari; b) terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlari. Har yili 15-martgacha 4-bosqich Komissiya raisi 1. Komissiya taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha bayonnoma tuzib, imzolaydi va vazirlikning gerbli muhri bilan tasdiqlaydi. Har yili 1-aprelgacha 5-bosqich Ichki ishlar vazirligi 1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻini qabul qiladi. 2. Xodimlarga farzandlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma beradi. 3. Terrorizmga va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlar hamda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomaga ega boʻlgan farzandlari roʻyxatlarini Davlat komissiyasiga yuboradi. Har yili 1-maygacha 6-bosqich Davlat komissiyasi (taʼlim muassasalari boʻyicha kotibiyat) ishchi organi Davlat komissiyasi terrorizmga va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlar hamda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashda munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatda yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlarining ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berilgan farzandlari roʻyxatlarini koʻrib chiqadi. Har yili 15-iyungacha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Davlat oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Bojxona qoʻmitasining oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berilgan, terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligiki taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlari farzandlarining
T/r Abituriyentning (nomzodning) familiyasi, ismi, otasining ismi Abituriyent (nomzod) pasporti (guvohnomasi)ning seriyasi va nomeri Taʼlimning rejalashtirilayotgan yoʻnalishi Tavsiyanoma raqami Izoh 1. 2. 3.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Ichki ishlar organi xodimi va harbiy xizmatchilari yoki ularning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichki ishlar organlari xodimi va harbiy xizmatchilari, ularning yaqin qarindoshlari, aybdor shaxs Xodim va harbiy xizmatchilarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zarar holati aniqlanganda mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash uchun xodim va harbiy xizmatchi yoki uning yaqin qarindoshi ichki ishlar organi rahbariga bildirgi (ariza) bilan murojaat qilinadi. Zarar yetkazilgan vaqtda 2-bosqich Komissiya kotibi 1. Xodim va harbiy xizmatchilarning mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zarar holatini oʻrganish uchun zaruriy hujjatlarni komissiyaga kiritadi. Uch kun muddatda Ichki ishlar organlari va harbiy tuzilmalarda hududiy komissiya, markaziy apparatda Markaziy komissiya 2. Taqdim etilgan hujjatlar komissiyada koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi va ichki ishlar organlari rahbari tomonidan tasdiqlangan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Oʻn besh kun muddatda 3. Komissiya qarori manfaatdor shaxslarga yetkaziladi Uch kun muddatda 4-bosqich Ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari Yetkazilgan zarar manfaatdor shaxslarga qoplab beriladi. Komissiya qarori qabul qilingandan soʻng oʻn kun muddatda 5-bosqich Ichki ishlar organlari moliya va yuridik xizmatlari Yetkazilgan zarar qoplanganligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etish va aybdor shaxslardan undirish boʻyicha sud organlariga daʼvo kiritiladi. Tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgandan soʻng oʻn kun muddatda 6-bosqich Ichki ishlar organlari yuridik xizmatlari, sud ijrochilari Yetkazilgan zarar aybdor shaxslardan undiriladi. Sud qarorida belgilangan muddatda
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9a-ILOVA
Ichki ishlar organi xodimlariga (profilaktika katta inspektorlari va profilaktika inspektorlaridan tashqari) yoʻl xarajatlari uchun pullik kompensatsiyani toʻlash tartibining
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Xodimning bevosita rahbari Xizmat rahbariga faoliyati haqiqatda mehnatning qatnov xususiyati bilan bogʻliqligini tasdiqlovchi taqdimnomani tayyorlash va kiritish Xodimlarning toʻgʻridan-toʻgʻri xizmat vazifalarini bajarish uchun transport vositasidan foydalanish zaruriyatining yuzaga kelishiga koʻra 2-bosqich Ichki ishlar organining xizmat boshligʻi Oʻtgan oy uchun pullik kompensatsiya toʻlanishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxati ilova qilingan buyruq loyihasi tayyorlanishi Har oyda joriy oyning 1-kunigacha 3-bosqich Ichki ishlar organi rahbari Xodimlarning nomenklatura boʻyicha taalluqli ichki ishlar organi rahbari tomonidan buyruq loyihasining tasdiqlanishi Har oyda joriy oyning 5-kunigacha 4-bosqich Ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari Oʻtgan oy uchun pullik kompensatsiya Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida joriy oy tarqatish qaydnomalari orqali toʻlanishi Har oyda oʻtgan oy uchun joriy oyning 5 kunigacha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9b-ILOVA
Ichki ishlar organlari tayanch punktlaridagi profilaktika katta inspektorlari va profilaktika inspektorlariga yoʻl xarajatlari uchun pullik kompensatsiya toʻlash tartibining
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Xodimning bevosita rahbari Ichki ishlar organlarining tayanch punktlari profilaktika katta inspektorlari va profilaktika inspektorlari lavozimlariga xodimlarni tayinlash toʻgʻrisidagi ichki ishlar organi rahbarining buyrugʻi chiqarilishi Shtat lavozimlari jamlanishiga koʻra 2-bosqich Ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari Pullik kompensatsiya Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida pul taʼminoti toʻlash bilan birgalikda amalga oshirilishi Joriy oy uchun joriy oyning 20-kunidan 25-kunigacha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9v-ILOVA
Ichki ishlar organi xodimlariga yoʻl xarajatlari uchun yoʻl chiptalarini berish tartibining
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Xodimning bevosita rahbari Xizmat rahbariga faoliyati haqiqatda mehnatning qatnov xususiyati bilan bogʻliqligini tasdiqlovchi taqdimnomani tayyorlash va kiritish Xodimlarning toʻgʻridan-toʻgʻri xizmat vazifalarini bajarish uchun transport vositasidan foydalanish zaruriyatining yuzaga kelishiga koʻra 2-bosqich Ichki ishlar organining xizmat boshligʻi Joriy oyda keyingi oy uchun yoʻl chiptalari berilishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxati ilova qilingan buyruq loyihasi tayyorlanishi Har oyda joriy oyning 20-kunigacha 3-bosqich Ichki ishlar organi Xodimlarning nomenklatura boʻyicha taalluqli ichki ishlar organi rahbari tomonidan buyruq loyihasining tasdiqlanishi Har oyda joriy oyning 25-kunigacha 4-bosqich Ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari Joriy oyda keyingi oy uchun yoʻl chiptalari qaydnomaga muvofiq berilishi amalga oshirilishi Har oyda joriy oyning 30-kunigacha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanganlik uchun pulli kompensatsiya toʻlash tartibining
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichki ishlar organi xodimi Xizmat safarida shaxsiy transportdan foydalanganligi haqidagi bildirgi, shaxsiy transportni boshqarish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilingan holda bevosita rahbar nomiga taqdim etilishi Xizmat safarlarida yurish zaruriyati bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatida shaxsiy transportdan foydalanishiga koʻra 2-bosqich Ichki ishlar organi xodimining bevosita rahbari Xodimning bildirgisi uning faoliyati haqiqatda muntazam xizmat safarlarida yurish zaruriyati bilan bogʻliq boʻlganligi, ushbu maqsadlar uchun shaxsiy transportidan foydalanganligi imzo bilan tasdiqlashi 3 kun mobaynida 3-bosqich Ichki ishlar organining Xoʻjalik xizmati boshligʻi Xodimning bildirgisini ushbu xodimga xizmat transporti biriktirilmaganligini imzo bilan tasdiqlash 3 kun mobaynida 4-bosqich Ichki ishlar organining xizmat boshligʻi Oʻtgan oy uchun pullik kompensatsiya toʻlanishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxati ilova qilingan buyruq loyihasini tayyorlashi Har oyda joriy oyning 1-kunigacha 5-bosqich Ichki ishlar organi Xodimlarning nomenklatura boʻyicha taalluqli ichki ishlar organi rahbari tomonidan buyruq loyihasi tasdiqlanishi Har oyda joriy oyning 5-kunigacha 6-bosqich Ichki ishlar organlarining moliya xizmatlari Oʻtgan oy uchun pullik kompensatsiya Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida joriy oy tarqatish qaydnomalari orqali toʻlanishi Har oyda oʻtgan oy uchun joriy oyning 5-kunigacha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodim va harbiy xizmatchilar, kursant va tinglovchilarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ichki ishlar organlari xodimlariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyat ichki ishlar boshqarmalari, shuningdek, tuman, shahar va tarmoq ichki ishlar boʻlimi yoki boshqarmalari tomonidan tegishliligiga koʻra mustaqil sohaviy xizmatlar rahbarlari Ichki ishlar organlari tan jarohati olgan (yetkazilgan)da, halok boʻlgan (vafot etgan)da oila aʼzolariga ushbu holatning xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq yoki bogʻliq emasligini aniqlaydi va agar xodimning olgan tan jarohati yoki halok boʻlganligi (vafot etganligi) xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb topilsa tegishli hujjatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoki viloyat ichki ishlar boshqarmalarining hududiy komissiyalariga yuboriladi. Oʻn kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyat ichki ishlar boshqarmalarining hududiy komissiyalari Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da xodimga, halok boʻlgan (vafot etgan)da oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlarni toʻliq oʻrganib chiqadi va Vazirlikning Markaziy komissiyasiga yuboradi. Oʻn kun muddatda Ichki ishlar organlari harbiy xizmatchilariga Harbiy qism komandirlari Nafaqa tayinlash uchun toʻplangan barcha hujjatlar Qorovul qoʻshinlari va Xalqaro aeroportlarda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha qoʻshinlar qoʻmondonliklaridagi hududiy komissiyalarga yuboriladi Oʻn kun muddatda Qorovul qoʻshinlari va Xalqaro aeroportlarda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha qoʻshinlar qoʻmondonliklaridagi hududiy komissiyalar Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da harbiy xizmatchiga, halok boʻlgan (vafot etgan)da oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlarni toʻliq oʻrganib chiqadi va Vazirlikning Markaziy komissiyasiga yuboradi. Besh kun muddatda Vazirlik markaziy apparati xodimlari va harbiy xizmatchilari hamda Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalari kursantlari va tinglovchilariga Vazirlik markaziy apparati va harbiy tuzilmalar boshqaruv apparati Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da Vazirlik markaziy apparati xodimlari va harbiy tuzilmalar boshqaruv apparati harbiy xizmatchilari ga, halok boʻlgan (vafot etgan)da ularning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlarni Markaziy komissiyaga yuboradi. Uch kun muddatda Taʼlim muassasalari tegishli sohaviy xizmatlari Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da kursant va tinglovchilariga, halok boʻlgan (vafot etgan)da oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlarni Markaziy komissiyaga yuboradi. Oʻn kun muddatda 2-bosqich Markaziy komissiya Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchiga halok boʻlgan (vafot etgan)da ularning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha Ichki ishlar vaziriga taqdimnoma kiritadi. Bir oy muddatda 4-bosqich Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan)da xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchiga, halok boʻlgan (vafot etgan)da ularning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tasdiqlanganidan soʻng taqdimnomaning asl nusxasi ijro uchun xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchining xizmat yoki oʻqish joyiga yuboriladi. Uch kun muddatda 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyat ichki ishlar boshqarmalari, harbiy tuzilmalar va taʼlim muassasalarining moliya xizmatlari Davlat budjeti mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan nafaqa miqdoridagi toʻlovni amalga oshiradi. Bir oy muddatda
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” __________________________________ (ichki ishlar organi boshligʻi, harbiy qism komandiri yoki taʼlim muassasasi rahbari) __________________________________ (lavozimi, unvoni, F.I.O.) __________________________________ (imzosi gerbi muhr bilan tasdiqlanadi) Olgan (yetkazilgan) tan jarohati boʻyicha _____-son DALOLATNOMA 1. _______________________________________________________________________ (tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim (harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchi)ning lavozimi, unvoni, F.I.O., tugʻilgan yili) 2. Tan jarohati olingan (yetkazilgan) joy _______________ _______________________ ________________________________________________________________________ 3. Jarohatlangan (yaralanish, kontuziya, mayib boʻlgan) vaqt ________________________ ________________________________________________________________________ (yil, kun, soat va minut) 4. Voqea tafsilotlari: _____________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 5. Tan jarohati olishning sabablari: _________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 6. Tan jarohati olishning sabablari va holatlari boʻyicha xulosa: ___________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Dalolatnomani tuzgan shaxslar: 1. _______________________________________________________________________ (fuqaroning aniq yashash manzili F.I.O., imzo) 2. _______________________________________________________________________ (egallab turgan lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo) 3. _______________________________________________________________________ (egallab turgan lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Bir martalik toʻlanadigan nafaqa boʻyicha TAQDIMNOMA 1. _______________________________________________________________________ (halok boʻlgan (vafot etgan) yoki tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodim va harbiy xizmatchi, kursant va tinglovchining lavozimi, unvoni, F.I.O.) 2. _______________________________________________________________________ (holat yuz bergan vaqt va uning tafsilotlari) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining sud-tibbiy ekspertiza muassasasi xulosasining qisqacha mazmuni) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (xodimga yoki uning merosxoʻriga toʻlanishi tavsiya etilayotgan nafaqa miqdori) Vazirlik MMI va KBTD boshligʻi oʻrinbosari (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) R O Z I M A N Vazirlik Tibbiyot boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) Vazirlik Yuridik taʼminlash boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) Vazirlik Nazorat-taftish inspeksiyasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) Vazirlik M va MTTD boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) Vazirlik Shaxsiy xavfsizlik bosh boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) QOʻSHILAMAN Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.) 5. _______________________________________________________________________ (xodim yoki uning merosxoʻriga toʻlanishi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan koʻrsatilgan nafaqa miqdori) Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri (maxsus unvoni) imzo ____________________________ (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Bir martalik toʻlangan nafaqalar boʻyicha
T/r Xodim (harbiy xizmatchi)ning maxsus (harbiy) unvoni, F.I.O., oxirgi xizmat yoki oʻqish joyi va lavozimi Xodim (harbiy xizmatchi)ning halok boʻlishi, tan jarohati olishining aniq vaqti va qisqacha tafsiloti Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiya xulosasi, sanasi va raqami Ichki ishlar organi rahbari (harbiy qism komandiri)ning xodim (harbiy xizmatchi)ni shaxsiy tarkib roʻyxatidan oʻchirish toʻgʻrisidagi buyrugʻining raqami va sanasi Nafaqani olish huquqi berilgan xodim (harbiy xizmatchi)ning merosxoʻri F.I.O., yashash joyi, pasportiga oid maʼlumotlar Nafaqa toʻlangan sana va uning miqdori (aniq koʻrsatiladi) 1. 2. 3. 4. 5. Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti boshligʻi (maxsus unvoni, F.I.O.) (imzo) (sana) Moliya-iqtisod departamenti (boʻlimi, boʻlinmasi) boshligʻi (maxsus unvoni, F.I.O.) (imzo) (sana)
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA
Bir martalik toʻlangan nafaqa toʻgʻrisida hududlar va muassasalar boʻyicha
T/r IIV-IIBB-IIB, (Tarkibiy va hududiy) taʼlim muassasalari nomi Jami tushgan hujjat Shulardan Toʻlangan nafaqa miqdori (soʻm) Ijrodagi hujjatlar Kamchiligi uchun qaytarilgan Rad etilgan hujjatlar Ijro etilgan hujjatlar va mablagʻ toʻlab berilganlari boʻyicha Jami Halok boʻlgan Ogʻir tan jarohati olgan Oʻrtacha ogʻir tan jarohati olgan Toʻlab berilmagan 1. Vazirlik markaziy apparati 2. Qoraqalpogʻiston IIV 3. Andijon viloyati IIB 4. Buxoro viloyati IIB 5. Jizzax viloyati IIB 6. Qashqadaryo viloyati IIB 7. Navoiy viloyati IIB 8. Namangan viloyati IIB 9. Samarqand viloyati IIB 10. Sirdaryo viloyati IIB 11. Surxondaryo viloyati IIB 12. Toshkent shahar IIBB 13. Toshkent viloyati IIBB 14. Fargʻona viloyati IIB 15. Xorazm viloyati IIB 16. JIED 17. TXTBB 18. Akademiya 19. Malaka oshirish instituti 20. QQQ 21. XAXTBQQ JAMI:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA
__________________________________ ga (moliyaviy taʼminot xizmati) __________________________________ da (F.I.O.) ____________________________________ ____________________________________ ____________________________________ (yashash manzili: viloyat, tuman, koʻcha, uy) ____________________________________ (pochta indeksi) ____________________________________ (telefon raqami) ARIZA Sizdan___________________________________________________________________ _________________________________________________ tayinlashingizni soʻrayman. (pensiya turi koʻrsatiladi) Arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qilaman: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ 5. _______________________________________________________________________ 6. _______________________________________________________________________ Agar ishga kirsam, bu haqida ichki ishlar organi moliyaviy taʼminot xizmatiga 10 kun ichida xabar qilaman. 20 ___ y. “____” _____________ ______________________ (toʻldirilgan sana) (ariza beruvchining imzosi) 20 ___ y. “____” _____________ ______________________ (qabul qilingan sana) (qabul qilgan shaxsning imzosi)
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 17-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _________________________ (lavozimi, unvoni va F.I.O. ) ________________________ (imzo) 20__ yil “____” ________ Xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha, nogironlik yoki boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini tayinlash toʻgʻrisida XULOSA 1. _______________________________________________________________________ (oxirgi ish joyi) 2._______________________________________________________________________ (lavozimi, unvoni) ________________________________________________________________________ (F.I.O.) ________________________________________________________________________ (tugʻilgan yili, oy va kuni) 3. Xizmatdan boʻshatish asosi:________________________________________ 4. Xizmat yili: kalendar hisobda — ______ yil, imtiyozli hisobda — _____ yil. 5. TMEK tomonidan “_______” guruh nogironligi belgilangan. 6. Pensiya tayinlashda inobatga olingan pul miqdori: a) mansab maoshi ___________ soʻm b) unvon maoshi ___________ soʻm v) koʻp yillik xizmati uchun foiz qoʻshimcha 25 % ___________ soʻm g) oziq-ovqat oʻrniga toʻlanadigan tovon puli ___________ soʻm Jami: ___________ soʻm 7. Pensiya tayinlanadigan oila aʼzolari (boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlanganda): Qarindoshlik darajasi Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan yili, oyi va kuni Tugʻilganlik guvohnomasi seriyasi va raqami 8. _____________________________________ 20___ yil “___” _______ dan pensiya (F.I.O.) olish huquqiga ega. ______________________________ ga asosan xizmat yili boʻyicha har oyiga ________________________________________________ soʻm miqdorida pensiya belgilandi. 9. Pensiya toʻlash shartlari: oylik maoshini hisobga olgan xolda. 10. Bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa: _____________________________________soʻm miqdorida toʻlandi. Xulosani tuzdi: Moliyaviy taʼminot xizmati Pensiya taʼminoti boʻlimi inspektori Tekshirdi: Moliyaviy taʼminot xizmati Pensiya taʼminoti boʻlimi boshligʻi ___________________________________ ___________________________________ (unvoni) (unvoni) ___________________________________ ___________________________________ Pensiya guvohnomasini oldim: _____________________ __________________ (pensionerning F.I.O.) (imzosi) Pensiya guvohnomasining tartib raqami:_________ 20__ yil “____” _________ “ROZIMAN” Moliyaviy taʼminot xizmati boshligʻi ________________________________ (unvoni va F.I.O.) ________________________________ (Imzo) 20__ yil “___” ___________________
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 18-ILOVA
Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish
T/r Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi tartib raqami F.I.O. tugʻilgan sanasi, unvoni, boʻshatilgan sanasi Ishlagan joyi va lavozimi Qoʻshimchalar Pensiya turlari Pensiya miqdori Izoh Xodim Boquvchisini yoʻqotganligi holati boʻyicha Koʻp yillik xizmati boʻyicha Nogironlik boʻyicha
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 19-ILOVA
Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish
T/r Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi tartib raqami F.I.O. tugʻilgan sanasi, unvoni, boʻshatilgan sanasi Ishlagan joyi va lavozimi Qoʻshimchalar Pensiya turlari Pensiya miqdori Izoh Xodim Boquvchisini yoʻqotganligi holati boʻyicha Koʻp yillik xizmati boʻyicha Nogironlik boʻyicha
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlarining (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya organlari) harbiy xizmatchilari (xodimlari) yoki ularning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi tufayli yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash, harbiy xizmatchilarga (xodimlarga) pensiya va nafaqa tayinlash, mamlakatda ishlab chiqarilgan yengil avtotransport vositalarini sotib olish uchun imtiyozli kreditlar berilishini tashkil etish, shuningdek, xodimlarning tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti tartibini belgilaydi.
2. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilishga doir quyidagi ijtimoiy kafolatlar boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi:
harbiy xizmatchilarning (xodimlarning) sogʻligi va hayotini davlat tomonidan majburiy shaxsiy sugʻurta qilish;
xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan harbiy xizmatchilarga (xodimlarga) yoki halok boʻlgan (vafot etgan) harbiy xizmatchilarning (xodimlarning) oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash;
harbiy xizmatchilarni (xodimlarni) uy-joy maydoni bilan taʼminlash, ularning farzandlariga oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish;
harbiy xizmatchilarning tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti;
harbiy xizmatchilarga (xodimlarga) pul taʼminoti turlarini, shu jumladan, ustama, koeffitsiyent, qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlash va moddiy yordam koʻrsatish;
Milliy gvardiya organlarida harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtash bilan bogʻliq ijtimoiy kafolatlar va qoʻshimcha imtiyozlar.
2-bob. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisining (xodimining) yoki uning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi
1-§. Yetkazilgan zararni qoplash masalasini koʻrib chiqish tartibi
3. Milliy gvardiya harbiy xizmatchisining (xodimining) yoki uning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga yetkazilgan zararning (keyingi oʻrinlarda — zarar) oʻrni harbiy xizmatchining (xodimning) xizmat majburiyatlarini bajarish vaqtida yetkazilgan taqdirdagina qoplanadi.
4. Milliy gvardiya harbiy xizmatchisining (xodimining) yoki uning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrni ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplanadi.
5. Yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasini koʻrib chiqish uchun Milliy gvardiya organlarida komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.
Komissiyalar tarkibi Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan tasdiqlanadi.
6. Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) yoki uning yaqin qarindoshlari zarar oʻrnini qoplash uchun Milliy gvardiya organlari rahbariga bildirgi (ariza) bilan murojaat qiladi.
7. Milliy gvardiya organlari rahbari zararning oʻrnini qoplash toʻgʻrisida bildirgi (ariza) tushgan kundan boshlab bir kun ichida masalani oʻrganib chiqish uchun Komissiyaga taqdim etadi.
8. Komissiya kotibi zararni qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni hamda zarar Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilganligini oʻrganish natijalarini Komissiya yigʻilishida koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi.
9. Komissiya zararning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi masalani oʻn kun ichida, qoʻshimcha hujjatlarni olish (oʻrganish) talab etilganda esa yigirma kun ichida koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha qaror qabul qiladi.
10. Hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha zarar qoplanishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida Komissiyaning qarori qabul qilinadi va Komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
11. Komissiya qarori uch kun muddatda manfaatdor shaxslarga — Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) yoki uning yaqin qarindoshlariga yetkaziladi.
12. Komissiya raisi va aʼzolari zararni qoplash boʻyicha taqdim etiladigan hujjatlarning haqqoniyligi, qabul qilingan qarorning qonuniyligi va toʻgʻri qabul qilinganligiga masʼul hisoblanadi.
2-§. Yetkazilgan zararni qoplash tartibi
13. Yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash boʻyicha Komissiyaning tegishli qarori qabul qilingandan soʻng Milliy gvardiya organlari tomonidan oʻn kun muddatda manfaatdor shaxslarga — harbiy xizmatchi (xodim) yoki uning yaqin qarindoshlariga yetkazilgan zarar qoplab beriladi.
14. Yetkazilgan zararning haqiqiy summasi Milliy gvardiya organlari tomonidan baholash tashkilotini jalb qilgan holda, mol-mulkiga zarar yetkazilgan shaxsning ishtirokida aniqlanadi. Yetkazilgan zarar summasi zararni qoplash vaqtida amal qilayotgan bozor narxlaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
15. Zarar miqdorini qoplash naqd yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan Milliy gvardiya organlarining moliya xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.
16. Zararni qoplash bilan bogʻliq xarajatlar Milliy gvardiyaga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi, ushbu summa keyinchalik aybdor shaxslardan undirib olinadi.
3-§. Yetkazilgan zararni aybdor shaxslardan undirish
17. Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) yoki uning yaqin qarindoshlariga yetkazilgan zararni qoplash bilan bogʻliq xarajatlar aybdor shaxsdan Milliy gvardiya organlari tomonidan regress tartibida undiriladi.
18. Aybdor shaxslardan undirilgan zarar summasi Davlat budjeti daromadlari hisobiga oʻtkaziladi.
19. Zararni qoplash boʻyicha nizo va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
3-bob. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) pensiya va nafaqa tayinlash hamda toʻlash tartibi
1-§. Pensiya va nafaqa tayinlashni rasmiylashtirish
20. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) yoki ularning oila aʼzolariga pensiyaning quyidagi turlari tayinlanadi:
xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha pensiya (uni olish huquqi mavjud boʻlganda);
nogironlik pensiyasi;
boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi.
21. Milliy gvardiya organi pensioneri vafot etganligi munosabati bilan uning oilasiga yoki pensionerning dafn marosimini oʻtkazgan shaxsga dafn etish marosimi uchun bir martalik nafaqa tayinlanadi.
22. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) pensiya va nafaqa toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
23. Xizmatdan pensiyaga chiqish munosabati bilan boʻshatilgan harbiy xizmatchidan (xodimdan) pensiya tayinlash uchun zarur boʻlgan hujjatlarni Milliy gvardiya organlarining kadrlar boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — kadrlar boʻlinmalari) qabul qiladi.
24. Pensiya tayinlash uchun Milliy gvardiya organlarining pensiya taʼminoti boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — pensiya taʼminoti boʻlinmalari) kadrlar boʻlinmalari quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
a) pensiya olish huquqini beradigan xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha pensiya tayinlash uchun — mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda murojaat etgan shaxsdan ariza, kadrlar boʻlinmalari tomonidan xizmat yili hisobi, Milliy gvardiya organlarining moliya boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — moliya boʻlinmalari) tomonidan pul taʼminoti varaqasi;
b) nogironlik pensiyasi tayinlash uchun — mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlardan tashqari Ichki ishlar vazirligi va Mudofaa vazirligi tibbiyot organlari tomonidan berilgan kasallik tarixidan koʻchirma;
v) boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlash uchun — mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlardan tashqari murojaat etuvchi shaxs tomonidan chin yetimlarga pensiya tayinlangan hollarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining vasiylik yoki homiylikni tayinlash toʻgʻrisidagi qarori nusxasi, shuningdek kadrlar boʻlinmalari tomonidan xizmat vazifalarini bajarish paytida yaralanish, kontuziya olish, mayib boʻlish va kasallanish tufayli oʻlimi toʻgʻrisida xulosa, harbiy xizmatchining (xodimning) vafot etganligi munosabati bilan Milliy gvardiya organlaridagi shaxsiy tarkib roʻyxatidan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma (zarur boʻlganda);
murojaat etuvchi shaxsning pensiya tayinlash haqidagi arizasiga asosan quyidagi hujjatlarning nusxalari “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda pensiya taʼminoti boʻlinmalari tomonidan olinadi:
fuqarolik pasportining yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasining, nikoh tuzilganligi yoki bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi va voyaga yetmagan farzandlarining tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalarning nusxalari;
yashash joyi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan davlat pensiyalari tayinlanmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan nogironlikni belgilash toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
boquvchisining vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi, farzandlari nogironligini tasdiqlovchi TIEK maʼlumotnomasi (zarur boʻlganda), TIEK tomonidan nogironlik belgilanganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (turmush oʻrtogʻi, ota-onasiga pensiya tayinlanganda).
25. Milliy gvardiya organi pensioneri vafot etganligi munosabati bilan dafn etish nafaqasini tayinlash uchun uning oila aʼzosi yoki pensionerning dafn marosimini oʻtkazgan shaxs pensiya taʼminoti boʻlinmalariga ariza bilan murojaat etadi.
“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan pensiya taʼminoti boʻlinmalari tomonidan murojaat etgan shaxsning fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi, boquvchisining vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi olinadi.
26. Kadrlar boʻlinmalari masʼul xodimi tomonidan xodimning xizmatni oʻtaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar pensiya tayinlash uchun ariza va toʻplangan hujjatlar asosida tekshiriladi hamda kalendar va imtiyozli hisobga olinadigan davrlar, umumiy xizmat yili hisoblab chiqiladi va belgilangan tartibda tasdiqlanadi, shuningdek, hisoblangan xizmat yillari moliya boʻlinmalari bilan kelishiladi.
2-§. Pensiya va nafaqalarni tayinlash
27. Kadrlar boʻlinmalari tomonidan pensiya yoki nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlar moliya boʻlinmalariga taqdim etiladi.
28. Taqdim etilgan hujjatlar asosida moliya boʻlinmalari tomonidan pensiya tayinlash toʻgʻrisida mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq xulosa tayyorlanadi.
29. Pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi xulosa Milliy gvardiya organi rahbari, uning oʻrinbosari yoki vakolat berilgan masʼul xodim tomonidan tasdiqlanadi.
Xulosa xizmat muddatini oʻtaganligi, nogironlik hamda boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini tayinlash uchun asos boʻladi.
30. Pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi xulosa tasdiqlangandan soʻng mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildining qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.
31. Pensionerning yashash joyi oʻzgarganda, uning arizasiga muvofiq pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi yangi yashash joyi boʻyicha tegishli moliya boʻlinmalariga yuboriladi.
Moliya boʻlinmalaridan kelib tushgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari pensiya toʻgʻri tayinlanganligi tekshirilgandan soʻng Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildining qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.
Ilgari toʻxtatilgan pensiya toʻlovlari tiklangan taqdirda, pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari unga yangi tartib raqami berish orqali Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildining qayd etish daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
32. Pensiyalar quyidagi muddatlarda tayinlanadi:
xizmat muddatini oʻtaganligi boʻyicha pensiya — xizmatdan boʻshatilgan kundan eʼtiboran, ammo pul taʼminoti toʻlangan kundan ortiq boʻlmagan muddatga qadar;
nogironlik pensiyasi — TIEK tomonidan nogironlik belgilangan kundan boshlab, agar nogironlik xizmatni oʻtash davrida yoki xizmatdan boʻshatilgan kundan boshlab uch oy ichida belgilangan boʻlsa yoki nogironlik ushbu muddatdan soʻng belgilangan boʻlsa-da, u xizmat vazifalarini bajarish paytida yaralanish, kontuziya, mayib boʻlish va kasallanish tufayli kelib chiqqan boʻlsa;
boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi — mehnatga layoqatsiz oila aʼzolariga boquvchisi vafot etgan kundan boshlab, ammo pul taʼminoti yoki pensiya toʻlangan kundan ortiq boʻlmagan muddatga qadar, ota-onasi yoki turmush oʻrtogʻiga, boquvchisini yoʻqotganlik oqibatida pensiya olishga huquqi paydo boʻlganda, pensiya tayinlash uchun murojaat etgan kundan boshlab.
Maxsus unvonlardan mahrum qilingan shaxslar hamda ularning oila aʼzolariga pensiyalar Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan belgilangan tartibda tayinlanadi.
33. Pensioner hisoblab chiqilgan umumiy xizmat yili va pensiya miqdoridan norozi boʻlgan taqdirda, uning arizasiga asosan uning umumiy xizmat yili va pensiya miqdori qayta hisoblab berilishi mumkin.
34. Dafn marosimi uchun nafaqa tayinlashda ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar pensiya taʼminoti boʻlinmalari xodimi tomonidan belgilangan tartibda oʻrganib chiqiladi va nafaqa toʻlovi amalga oshiriladi.
Pensioner vafot etgan taqdirda uning oila aʼzolariga yoki pensionerning dafn marosimini oʻtkazgan shaxsga vafot etgan kundagi ikki oylik pensiyasi miqdorida dafn marosimi uchun nafaqa tayinlanadi.
3-§. Pensiya va nafaqalarni toʻlash
35. Milliy gvardiya organlaridan boʻshatilgan pensionerlarga pensiya va nafaqalar ularning tanloviga koʻra yashash joyi boʻyicha Milliy gvardiya bilan pensiyalarni yetkazish, toʻlash boʻyicha shartnoma tuzgan tijorat banki muassasalari orqali toʻlanadi.
36. Pensiya Milliy gvardiya organlari yoki tijorat banklari tomonidan yetkazib berish (topshirish) davri boʻyicha tegishli oyning 27-kunidan kechiktirilmay amalga oshiriladi.
37. Dafn marosimi uchun nafaqa toʻlovi pensioner vafot etgan kunidan boshlab olti oy muddat ichida mazkur Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim qilgan shaxsga toʻlanadi.
38. Tugallanmagan oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan pensiya miqdori jami pensiya miqdorini shu oyning kalendar kunlari soniga boʻlish hamda hosil boʻlgan summani oʻtgan kunlar soniga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.
Misol uchun:
Pensiya oluvchiga 20-iyundan boshlab 900 000 soʻm miqdorida pensiya tayinlandi. Bunda 11 kun uchun, yaʼni 20 — 30-iyun kunlari uchun pensionerga quyidagi miqdorda pensiya toʻlanadi:
900 000 soʻm / 30 (kun) x 11(kun) = 330 000 soʻm.
39. Milliy gvardiya organlari pensioneri pensiya olish uchun tijorat banki muassasalariga murojaat qilganda shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni (fuqarolik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoxud uning oʻrnini bosuvchi boshqa hujjatlar (fuqarolik pasportini yoʻqotgan fuqarolarga ichki ishlar organlari tomonidan berilgan vaqtinchalik maʼlumotnoma) va pensiya guvohnomasini (zarur boʻlganda) taqdim etishi lozim.
40. Qonun hujjatlariga muvofiq pensiya va nafaqalarni naqd toʻlashda tegishli bank muassasasi tomonidan pensionerning shaxsini tasdiqlovchi hujjat va pensiya guvohnomasi (zarur boʻlganda) tekshirilgan holda elektron toʻlov qaydnomasiga asosan amalga oshiriladi.
41. Bir oydan koʻp boʻlmagan muddat uchun pensiya toʻlovini muddatidan oldin amalga oshirish pensionerning arizasiga asosan Milliy gvardiya organlari rahbarlarining ruxsati bilan quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
pensioner sanatoriy-kurort muassasalariga davolanish uchun bormoqchi boʻlganida (yil davomida bir marotaba);
pensionerning mulkiga zarar yetkazuvchi favqulodda holatlar sodir boʻlganda;
pensionerning oila aʼzolari (yaqin qarindoshlari) vafot etganda va bu haqida fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari tomonidan berilgan tegishli hujjat taqdim qilinganda.
42. Pensiya toʻlash qonun hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilgan ishonchnoma boʻyicha amalga oshirilishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida rasmiylashtirilgan ishonchnomaga ushbu hujjatni rasmiylashtirgan davlatning vakolatli davlat organi tomonidan apostil qoʻyilishi lozim, bundan Fuqarolik, oilaviy va jinoyat ishlari boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar konvensiyasining (Minsk shahri, 1993-yil 22-yanvar) hamda Fuqarolik, oilaviy va jinoiy ishlar boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar konvensiyasining (Kishinev shahri, 2002-yil 7-oktabr) ishtirokchisi boʻlgan davlatlar — Mustaqil davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar mustasno. Bunda ishonchnoma bergan shaxs pensiya toʻlaydigan tijorat banki muassasalariga bir yilda bir marta kelib tayinlangan pensiyaga boʻlgan oʻz huquqini tasdiqlashi kerak. Ishonchli vakil pensiya toʻlashga taʼsir etishi mumkin boʻlgan, oʻziga maʼlum barcha holatlar toʻgʻrisida Milliy gvardiya organlariga xabar berishi shart.
43. Yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga ketgunga qadar tayinlangan pensiya (Oʻzbekiston Respublikasi bilan pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlar bundan mustasno) moliya boʻlinmalariga ketish toʻgʻrisida ariza berilgan kundagi pensiya miqdori hisobidan chet elga chiqib ketish oldidan olti oylik pensiya oldindan Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida toʻlanadi.
44. Oʻzbekiston Respublikasi bilan pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidagi davlatga yashash uchun ketilgan kungacha tayinlangan pensiya turar joydan roʻyxatdan chiqqan oyning oxirigacha toʻlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga yashash uchun ketayotgan fuqarolarga pensiyani toʻlash ularning arizasi va “Yashash joyidan roʻyxatdan chiqarildi” degan belgi boʻlgan shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida toʻxtatilishi mumkin.
45. Tayinlangan pensiyani toʻlash quyidagi holatlarda toʻxtatiladi:
pensioner vafot etganda;
tayinlangan pensiyaga huquqlar yoʻqolganda;
yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga chiqib ketganda;
xorijiy davlatda boʻlgan davrida pensiya (ijtimoiy nafaqa) olganligi holati aniqlanganda.
46. Tayinlangan pensiyani toʻlash quyidagi holatlarda toʻxtatib turiladi:
pensiya toʻlash muddati tamom boʻlganda;
pensiyani toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida pensioner tomonidan ariza bilan murojaat qilinganda.
Pensiyani toʻlash pensioner yoki uning qonuniy vakili tegishli Milliy gvardiya organiga shaxsini tasdiqlovchi hujjat taqdim etgan va ariza bilan murojaat qilgan taqdirda qayta tiklanadi.
47. Pensionerning sud hukmi boʻyicha ozodlikdan mahrum etish joylarida boʻlgan vaqti uchun pensiya toʻlanmaydi. Pensioner sud hukmi bilan tayinlangan jazoni oʻtab, undan ozod boʻlgandan keyin pensiyani toʻlash Milliy gvardiya organiga ariza berilgan kundan boshlab tiklanadi.
48. Agar nogironligi boʻlgan pensioner tayinlangan muddatda qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun TIEKga uzrli sabablarsiz (nogironlik muddati tugagan kundan bir oy muddat mobaynida) kelmasa, unga pensiya toʻlash toʻxtatib turiladi, u yana nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilgan taqdirda toʻxtatib turilgan kundan boshlab tiklanadi. Qolgan holatlarda pensiya murojaat qilingan sanadan boshlab toʻlanadi.
Uzrli sababga koʻra qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish muddati oʻtkazib yuborilgan taqdirda, pensiyani toʻlash toʻlov toʻxtatib turilgan kundan boshlab qayta tekshirish kunigacha, biroq, agar TIEK uni bu davrda nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etsa, 3 yildan ortiq boʻlmagan muddatga amalga oshiriladi. Bunda agar qayta tekshirish chogʻida nogironligi boʻlgan shaxs nogironlikning boshqa guruhiga (yuqoriroq yoki pastroq guruhga) oʻtkazilgan boʻlsa, u holda koʻrsatib oʻtilgan vaqt uchun pensiya oldingi guruh boʻyicha toʻlanadi.
49. Pensionerga hisoblab chiqarib qoʻyilgan, lekin uning tomonidan oʻz vaqtida talab qilib olinmagan pensiya puli pensiyani olish maqsadida murojaat etilganidan oldingi oʻn ikki oydan oshmagan davr uchun toʻlanadi.
Moliya boʻlinmalarining aybi bilan oʻz vaqtida olinmay qolgan pensiya puli oʻtgan davr uchun muddati cheklanmagan holda toʻlanadi.
Bunda oʻtgan davr uchun toʻlovlar bir yoʻla tegishli oylar uchun hisoblab chiqarib qoʻyilgan va olinmagan pensiyaning summalariga mos miqdorda toʻlanadi.
50. Pensiya miqdori oʻzgarishiga yoki pensiya toʻlash toʻxtatilishiga sabab boʻladigan holatlar yuz bergan taqdirda (ishga kirish, oila aʼzolari tarkibining oʻzgarishi, toʻliq davlat taʼminotiga oʻtish va shu kabilar), pensiya oluvchi oʻn kun muddatda bu haqida oʻziga pensiya toʻlaydigan tegishli Milliy gvardiya organiga maʼlum qilishi shart.
Bunda pensiyani qayta hisoblash mazkur holatlar yuzaga kelgan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab amalga oshiriladi.
Yuqorida koʻrsatib oʻtilgan holatlar boshlanganligi toʻgʻrisida Milliy gvardiya organlariga oʻz vaqtida xabar berilmasligi munosabati bilan pensiyaning noqonuniy summasi pensioner yoki qonuniy vakil (ota-ona), shuningdek, ishonch bildirilgan (pensionerning vafoti holati qasddan yashirilgan taqdirda) shaxs tomonidan qaytarilishi lozim.
51. Pensionerga berilishi kerak boʻlgan va uning vafoti munosabati bilan olinmay qolgan pensiya summasi meros tarkibiga kiritilmaydi va boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi bilan taʼminlanadigan shaxslar doirasiga tegishli oila aʼzolariga toʻlanadi. Ota-onalar, eri (xotini), shuningdek, pensioner vafot etgan kunda u bilan birga yashagan oila aʼzolari, agar ular boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiyasi bilan taʼminlanadiganlar doirasiga kirmagan taqdirda ham ushbu summalarni olish huquqiga ega.
Pensioner vafot etgan oy uchun olinmay qolgan pensiya puli koʻrsatib oʻtilgan oila aʼzolariga ushbu oy uchun toʻliq toʻlanadi.
Oilaning bir necha aʼzolari murojaat qilgan taqdirda, ularga berilishi kerak boʻlgan pensiya summasi ular oʻrtasida teng taqsimlanadi.
Koʻrsatib oʻtilgan summa, uning uchun pensioner vafot etgandan soʻng olti oydan kechikmay murojaat qilingan taqdirda toʻlanadi.
Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan, ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarga pensiyalarni toʻlash Milliy gvardiya organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida manzil-koloniya joylashgan yerdagi tijorat banklari tomonidan tegishli pensiyalar summalarini mahkumlarning shaxsiy hisob varaqlariga oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
4-§. Pensiyalardan chegirmalar qilish
52. Pensiyalardan quyidagi hollarda chegirmalar qilinadi:
sudning hal qiluv qarorlari, ajrimlari va hukmlari (mulkiy undirishlar borasida), notarial idoralarning ijro varaqalari hamda Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijrosi sud hal qiluv qarorlarini ijro etish uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladigan Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlarining ijro hujjatlari asosida;
Milliy gvardiya organlarining qaroriga binoan pensionerga u tomonidan qilingan suiisteʼmolliklar (qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar haqida maʼlumotlar taqdim etmaganligi) natijasida yoxud hisoblashdagi xato oqibatida pensiya miqdoridan ortiqcha pullar toʻlangan taqdirda.
Pensiyalardan yuqorida koʻrsatib oʻtilgan hollardan tashqari boshqa hech qanday chegirmalar qilish mumkin emas.
Pensiyadan chegirmalar qilish miqdori pensionerga toʻlanishi lozim boʻlgan puldan hisoblab chiqariladi.
Har oylik chegirmalar miqdori pensiyaning 50 foizidan oshishi mumkin emas.
53. Pensioner ixtiyoriy ravishda aliment toʻlash istagini bildirganda, uning arizasida har oylik undiriladigan aliment miqdori (hujjatlarda koʻrsatilgan foizlarda yoki pensiya oluvchi tomonidan belgilangan summada), undirish muddati va aliment undiruvchi shaxsning manzili, familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatilishi lozim.
Ixtiyoriy ravishda toʻlanayotgan aliment miqdori va chegirma qilish muddatiga oʻzgartirish kiritish yoki bekor qilish pensionerning arizasiga asosan amalga oshiriladi.
54. Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga pensiyadan alimentlarni chegirma qilish toʻgʻrisida tegishli yozuvlar kiritiladi. Ushbu yozuvlar moliya boʻlinmalari boshliqlari yoki ularning oʻrinbosarlari tomonidan koʻrib chiqiladi va imzolanadi.
55. Aliment undirish bilan bogʻliq barcha asoslovchi hujjatlar pensiya toʻlovchi tijorat banklariga ijro uchun qonunchilikda belgilangan muddatlarda tegishli moliya boʻlinmalari tomonidan yuboriladi.
56. Ijro hujjatida pensiyadan chegirmalar turi koʻrsatilmagan hollarda bu haqida Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlariga yozma ravishda xabar beriladi.
57. Bir nafar pensionerga nisbatan bir nechta ijro hujjatlari kelib tushganda pensiyalardan chegirmalar Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 80-moddasiga muvofiq navbat tartibida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 79-moddasi ikkinchi qismiga asosan har bir keyingi navbatdagi talablar oʻzidan oldingi navbatdagi talablar toʻliq qondirilgandan keyin qanoatlantiriladi.
Undirilgan summa bir navbatdagi barcha talablarni toʻla qanoatlantirish uchun yetarli boʻlmasa, ular har bir undiruvchiga tegishli summaga mutanosib ravishda qanoatlantiriladi.
58. Undiruv qaratilgan pensionerning yashash (pensiya toʻlash) joyi oʻzgarganda ijro hujjati yuborilgan manzil toʻgʻrisida Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlari xabardor qilinadi.
59. Ijro hujjatlari hamda pensionerlarning arizalari boʻyicha pensiyadan chegirma qilish mazkur Nizomning 45-bandida nazarda tutilgan hollarda toʻxtatiladi.
Bunday hollarda pensiyadan chegirma qilish boʻyicha ijro hujjatlari Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlariga qaytariladi.
5-§. Pensiya va nafaqa toʻlovi uchun mablagʻlar hisobi va hisobotini yuritish
60. Pensiya va nafaqa toʻlovi uchun xarajatlar hisobi Milliy gvardiya organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida budjet tashkilotlari uchun belgilangan tartibda buxgalteriya hujjatlari va pensionerning pensiyaga oid hujjatlari yigʻmajildlarida yuritiladi.
61. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan pensiya va nafaqa toʻloviga oid oylik, choraklik va yillik hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etiladi
62. Pensiya va nafaqalarning toʻgʻri tayinlanishi va toʻlanishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
4-bob. Milliy gvardiya organlari xodimlarining tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti tartibi
1-§. Tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti koʻrsatishni tashkil etish
63. Milliy gvardiya organlarining xodimlariga, sobiq xodimlardan boʻlgan pensionerlariga va ularning oila aʼzolariga (keyingi oʻrinlarda — biriktirilgan tarkib) Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari (keyingi oʻrinlarda — ichki ishlar organlari) tibbiyot muassasalarida bepul tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatiladi.
64. Biriktirilgan tarkib ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalarida ambulatoriya va statsionar sharoitlarda bepul tibbiy tekshiruvlardan oʻtkaziladi, davolanadi va sogʻlomlashtiriladi, shuningdek, ularga tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha turar joylariga borib belgilangan tartibda tibbiy yordam koʻrsatiladi.
65. Milliy gvardiya organlari xodimlariga bepul ortopedik stomatologiya va ortodontiya yordami (qimmatbaho metallar, keramik massalar va maxsus plastmassalar qoʻllab tayyorlangan protezlar bundan mustasno) ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalarida koʻrsatiladi.
66. Biriktirilgan tarkibga yashash hududidagi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Sogʻliqni saqlash vazirligi) tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan belgilangan tartibda tibbiy yordam koʻrsatilishi mumkin.
67. Milliy gvardiya organlari xodimlari ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamni olish uchun ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari tibbiy xizmat koʻrsatish masalalari komissiyasi tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligining ixtisoslashtirilgan tibbiyot tashkilotlariga yuboriladi.
Milliy gvardiya xodimlariga tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha Sogʻliqni saqlash vazirligining ixtisoslashtirilgan tibbiyot muassasalariga sarflangan xarajatlar Milliy gvardiya tomonidan qoplanadi.
Xarajatlarni qoplash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Milliy gvardiya tomonidan belgilanadi.
68. Alohida hollarda Milliy gvardiya organlari xodimlarini tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha tibbiy yordam olish uchun Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga yuborish Sogʻliqni saqlash vazirligining maxsus komissiyasi xulosasi asosida amalga oshiriladi. Bunday hollarda ularning tibbiy yordam olishi uchun xarajatlar tegishliligi boʻyicha Milliy gvardiyaning Jismoniy va yuridik shaxslarga shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan faoliyat yurituvchi Milliy gvardiya organlari mablagʻlari hamda budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Milliy gvardiya qoʻmondonining ruxsati bilan amalga oshiriladi.
69. Milliy gvardiya organlari xodimlari kasal boʻlganda, shikastlanganda, homiladorligida, tuqqanda, oilaning betob aʼzosini parvarishlaganda, protez qoʻydirganda, sanatoriy-kurortda davolanganda, shuningdek, sogʻligʻi holatiga koʻra boshqa ishga oʻtkazilganda va karantin tufayli xizmatga vaqtincha yaroqsiz deb topilganida, ularga vaqtinchalik xizmatdan ozod qilish varaqasi yoki maʼlumotnoma berish ichki ishlar organlari xodimlari uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
70. Milliy gvardiya organlari xodimlarining oila aʼzolari hamda ishchi va xizmatchilarining mehnatga vaqtincha layoqatsizlik holatlarida mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-§. Tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminotini amalga oshirish tartibi
71. Milliy gvardiya organlari xodimlari har yili bir marotaba majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.
72. Milliy gvardiya organlari ishchi va xizmatchilari tibbiy koʻrikdan turar joyi boʻyicha Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi hududiy tibbiyot muassasalarida belgilangan tartibda oʻtadilar.
73. Tibbiy koʻrik natijasida xizmatni davom ettirishga toʻsqinlik qiluvchi kasalliklar aniqlangan xodimlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Milliy gvardiyaning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar boshqarmalariga yuboriladi.
74. Ijtimoiy ahamiyatga ega kasalliklar bilan kasallangan biriktirilgan tarkib ichki ishlar va Milliy gvardiya organlarining tibbiyot boʻlimlari mutaxassislari nazoratiga olinib, ularni davolash va sogʻlomlashtirish ishlari Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tibbiyot muassasalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
75. Dispanser nazoratiga olingan Milliy gvardiya organlari xodimlari kuzatuvini olib borish, tibbiy tekshiruvlar va koʻriklar koʻlami hamda davriyligi, shuningdek, davolash va sogʻlomlashtirish tadbirlarini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda belgilanadi.
76. Milliy gvardiya organlarining xodimlari va pensionerlari sanatoriy-kurort sharoitida davolanish uchun yiliga bir marta imtiyozli yoʻllanmalar bilan taʼminlanadi.
77. Milliy gvardiya organlari xodimlari uchun sanatoriy-kurort muassasalariga, shuningdek, xorijiy davlatlardagi sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar berish tartibi Milliy gvardiya tomonidan belgilanadi.
78. Milliy gvardiyaning Jismoniy va yuridik shaxslarga shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan faoliyat yurituvchi Milliy gvardiya organlari mablagʻlari hamda budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan faoliyat yurituvchi Milliy gvardiya organlari tizimidagi muassasalarda xizmat qilayotgan xodimlarga sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar berish ushbu muassasalarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
79. Sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar quyidagi tartibda beriladi:
a) bepul:
harbiy-tibbiy komissiyalarning asoslangan xulosasiga koʻra — mazkur Nizomning 84-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan shaxslarga;
mazkur Nizomning 84-bandi “b” , “g” va “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslarga, shu jumladan, koʻzi ojiz I guruh nogironligi boʻlgan shaxsni kuzatib boruvchi shaxsga, yolgʻiz keksalarga;
b) sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanma qiymatining 25 foizini toʻlash sharti bilan — mazkur Nizom 84-bandining “a” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan shaxslarga;
v) sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmaning qiymatini toʻliq toʻlash sharti bilan Milliy gvardiya organlari xodimlari va pensionerlarining oila aʼzolariga.
80. Ixtisoslashtirilgan sanatoriy muassasalarida davolanish uchun yoʻllanmalar Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi hududiy tibbiyot muassasalari tomonidan beriladi.
81. Milliy gvardiya tizimida faoliyat yuritadigan ishchi va xizmatchilarni sanatoriy-kurort muassasalarida davolash uchun yoʻllanmalar bilan taʼminlash Milliy gvardiyaning kasaba uyushmalari tomonidan amalga oshiriladi.
82. Sanatoriy-kurort muassasalarida davolanishga muhtoj shaxslarni tanlash va saralash ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari sanatoriy-kurort saralash hayʼati tomonidan belgilanadi.
83. Tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish maqsadida ushbu yordamni olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalariga tibbiy xizmat olish uchun biriktiriladi.
84. Quyidagi shaxslar biriktirish roʻyxatlari asosida ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalariga tibbiy xizmat olish uchun biriktiriladi va ularning alohida hisobi yuritiladi:
a) Milliy gvardiya organlari xodimlari, shu jumladan, Milliy gvardiyaning harakatdagi kadrlar zaxirasida qoldirilib, boshqa tashkilotlarga yuborilgan xodimlar;
b) xizmat muddatidan qatʼi nazar, Milliy gvardiya organlarida xizmat vazifasini bajarishda jarohat olish, kontuziya, yarador boʻlish, kasallanish hamda xizmat davrida orttirilgan kasallik oqibatida I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
v) Milliy gvardiya organlarida 20 yil va undan ortiq xizmat qilgan yoki 25 yil mehnat stajiga ega boʻlib, shundan 12,5 yil Milliy gvardiya organlarida xizmat qilgan sobiq xodimlardan boʻlgan pensionerlar (ishchi va xizmatchilar bundan mustasno);
g) Milliy gvardiya organlarining terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan xodimlarining voyaga yetmagan farzandlari, bolaligidan nogironligi boʻlgan farzandlari, ota-onasi, turmush oʻrtogʻi;
d) qonun hujjatlariga muvofiq ichki ishlar organlari tizimidagi davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy xizmatdan foydalanish huquqi saqlanib qoladigan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylari hamda ularga tenglashtirilgan shaxslar, Chernobil AES falokati oqibatlarini tugatish boʻyicha zararlangan zonada xizmat vazifasini oʻtagan shaxslar va yadro poligonlarida hamda boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan pensiya yoshidagi shaxslar.
85. Mazkur Nizom 84-bandida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarning oila aʼzolari tegishli ichki ishlar organining tibbiyot boshqarma va boʻlimlari tomonidan beriladigan guvohnomalar asosida ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalariga tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktiriladi va ularning alohida hisobi yuritiladi.
86. Shaxsning ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqiga ega boʻlgan oila aʼzolari deganda, uning Milliy gvardiya organlari tizimida xizmatda boʻlgan davrida nikohda boʻlgan xotini (eri), nikoh bekor qilingan hollar bundan mustasno, oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan bolalari, yoshidan qatʼi nazar bolalikdan nogiron boʻlgan bolalari tushuniladi.
Ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalarida statsionar tibbiy yordam oʻn sakkiz yoshdan boshlab koʻrsatiladi.
87. Milliy gvardiya organlarida xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, vafot etgan xodimlarning oila aʼzolari ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qoladilar, shuningdek, ularning pensiya yoshidagi yoki nogiron ota-onasi tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktiriladi.
88. Mazkur Nizom 84-bandining “a” , “b” , “v” , “d” kichik bandlarida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarning boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya rasmiylashtirgan oila aʼzolari ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qoladi.
89. Ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari xizmatidan foydalanish huquqini saqlab qolgan shaxslarning yashash joyi oʻzgarganda, ular shu hududdagi tegishli ichki ishlar organining tibbiyot boshqarma va boʻlimlaridagi maxsus tibbiy komissiyalar qarorlari asosida mazkur tibbiyot muassasalariga tibbiy xizmatga biriktiriladi.
90. Biriktirish roʻyxatlari va Milliy gvardiya organlarining tegishli pensiya taʼminoti boʻlimlari yoʻllanmalari hamda pensionerlik guvohnomalari asosida tegishli ichki ishlar organining tibbiyot boshqarma va boʻlimlari tomonidan tibbiy xizmat koʻrsatish uchun biriktirilgan shaxslarga ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalari tibbiy xizmatidan foydalanish uchun ruxsatnomalar beriladi.
91. Faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiruvchi davolash-profilaktika muassasalarida zarur tibbiy xizmat turlari mavjud boʻlmagan hollarda pullik davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanganlik xarajatlari Milliy gvardiyaning Jismoniy va yuridik shaxslarga shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan faoliyat yurituvchi Milliy gvardiya organlari mablagʻlari hamda budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda Milliy gvardiya qoʻmondoni ruxsati bilan amalga oshirilishi mumkin.
Pullik davolash-profilaktika muassasalari xizmatidan foydalanganlik xarajatlarini qoplash tartibi Milliy gvardiya tomonidan belgilanadi.
3-§. Biriktirilgan tarkibni tibbiy-sanitariya vositalari bilan taʼminlash
92. Biriktirilgan tarkibga ichki ishlar organlari tibbiyot muassasalarida tibbiy tekshiruvlar oʻtkazish, kasalliklarni davolash va oldini olish uchun sarflanadigan tibbiy-sanitariya vositalari, vaksinalar bilan bepul taʼminlash ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
93. Biriktirilgan tarkib ambulatoriya va statsionarda davolanishda boʻlganda tibbiy-sanitariya vositalari bilan oʻzlari davolanayotgan tibbiyot muassasalari orqali yoki retsept asosida dorixonalar orqali belgilangan tartibda taʼminlanadi.
94. Biriktirilgan tarkibga dori vositalarini tayinlash, qabul qilish, saqlash va qoʻllash, shuningdek, dori vositalarini retsept asosida berish Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
95. Biriktirilgan tarkib ayrim yuqumli kasalliklarga qarshi rejali va epidemiologik koʻrsatmalar boʻyicha bepul emlanadi. Rejali va epidemiologik koʻrsatmalar boʻyicha emlanishi lozim boʻlgan shaxslar toifalari Milliy gvardiya tomonidan belgilanadi.
5-bob. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) mamlakatda ishlab chiqarilgan yengil avtotransport vositalari sotib olish uchun imtiyozli kreditlar berilishini tashkil etish tartibi
96. Milliy gvardiya organlarining jangovar va maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlikda oʻrnak koʻrsatgan harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) mamlakatda ishlab chiqarilgan yengil avtotransport vositalarini (keyingi oʻrinlarda — avtotransport vositalari) sotib olish uchun imtiyozli kreditlar beriladi.
97. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankining Milliy gvardiya tomonidan beriladigan taqdimnomalarga muvofiq Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) yiliga 300 tagacha avtotransport vositalarini sotib olish uchun quyidagi shartlarda imtiyozli kreditlar ajratiladi:
kredit muddati — 5 yilgacha;
dastlabki badal — sotib olinadigan avtotransport vositasi qiymatining kamida 20 foizi miqdorida;
kredit boʻyicha foiz stavkasi — Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki tomonidan bozor tamoyillari asosida mustaqil belgilanadigan stavkalarda;
kredit boʻyicha taʼminot — kredit boʻyicha sotib olinadigan avtotransport vositasini garovga qoʻyish.
Kreditning boshqa shartlari mazkur bankning kredit siyosati va amaldagi qonunchilikka asosan amalga oshiriladi.
98. “Oʻzavtosanoat” AJ Milliy gvardiyaning taqdimnomalari boʻyicha avtotransport vositalarini sotib olishni xohlovchi Milliy gvardiya organlarining harbiy xizmatchilariga (xodimlariga) Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankining kreditlari hisobiga ushbu avtotransport vositalarini sotib olishda koʻmaklashadi.
99. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi avtotransport vositalarini sotib olish uchun imtiyozli kredit olishga tavsiya etiladigan Milliy gvardiya organlarining harbiy xizmatchilarini (xodimlarini) tanlab olish hamda taqdimnomalar berish mezonlarini belgilaydi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
100. Harbiy xizmatchilar (xodimlar) yoki ularning yaqin qarindoshlarini ijtimoiy himoya qilish bilan bogʻliq nizo va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
101. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisining (xodimining) yoki uning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari 1-bosqich Harbiy xizmatchi (xodim) yoki uning yaqin qarindoshlari Zarar oʻrnini qoplash uchun Milliy gvardiya organlari rahbariga bildirgi (ariza) bilan murojaat qilish Zarar yetkazilgan vaqtda 2-bosqich Milliy gvardiya organlari rahbari Zararning oʻrnini qoplash toʻgʻrisida bildirgi (ariza)ni oʻrganib chiqish uchun Komissiyaga taqdim etish Bir kunda 3-bosqich Yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasini koʻrib chiqish boʻyicha komissiya kotibi Zararni qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni hamda zarar harbiy xizmatchi (xodim) xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilganligini oʻrganish natijalarini Komissiya yigʻilishida koʻrib chiqish uchun tayyorlash Ikki kunda 4-bosqich Yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasini koʻrib chiqish boʻyicha komissiya 1. Zararning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha qaror qabul qilish. Oʻn kunda (qoʻshimcha hujjatlarni olish talab etilganda yigirma kunda) 2. Qarorni manfaatdor shaxslarga — harbiy xizmatchi (xodim) yoki uning yaqin qarindoshlariga yetkazish. Uch kunda 5-bosqich Milliy gvardiya organlari 1. Yetkazilgan zararni manfaatdor shaxslarga qoplab berish. Qaror qabul qilingandan soʻng oʻn kunda 2. Yetkazilgan zararni qoplash bilan bogʻliq xarajatlarni aybdor shaxsdan regress tartibida undirish. Qonunchilikda belgilangan tartibda
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi ___________________________ (pensiya tayinlash huquqi berilgan mansabdor shaxs) ___________________________________ ___________________________________ (ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) Yashash manzili: ______________________ ___________________________________ ___________________________________ ARIZA Sizdan___________________________________________________________________ (xizmat yili, nogironligi yoki boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha. kerakligi yoziladi) _____________________________________ boʻyicha pensiya tayinlashingizni soʻrayman. Arizamga quyidagi hujjatlarni ilova qilaman: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ 5. _______________________________________________________________________ Agar ishga kirsam, oila aʼzolarimda oʻzgarish boʻlsa, yashash manzilim oʻzgarsa bu haqida 10 kun muddat ichida xabar qilaman Tel.: uy ____________________________ uyali (98____)____________________ Ariza beruvchining imzosi ________________ 20___ yil “____”_____________ Ariza qabul qilindi 20____ yil “____” ______________ ______ seriyali ____________ raqamli pasport taqdim etildi. Mansabdor shaxsning imzosi________________
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi ___________________ boshligʻi (lavozimi) Xizmat yillari boʻyicha pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi XULOSA Sobiq harbiy xizmatchi (xodim): ______________________________________________ ________________________________________________________________________ (unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi) ________________________________________________________________________ (lavozimi va ish joyi) 1. Tugʻilgan yili, oyi va kuni: _______________________________________________ ________________________________________________________________________ 2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi ________________ning 20__ yil “___” _________ dagi shaxsiy tarkib boʻyicha _____-sonli buyrugʻiga asosan, Nizomning ________________________________________________________________________ (harbiy xizmatni oʻtash toʻgʻrisidagi Nizom moddasi va mazmuni) _______________________________________________________________________________ asosan harbiy xizmat (xizmat)dan rezerv (isteʼfoga)ga boʻshatilgan. 3. Xizmat yillari: kalendar hisobda — ____ yil, imtiyozli hisobda — ____ yil, jami hisobda — ___ yil. 4. TMEK tomonidan “___” guruh nogironligi belgilangan. 5. Pensiya tayinlashda inobatga olingan pul taʼminoti miqdori: a) unvon maoshi __________ soʻm b) rayon koeffitsiyenti __________ soʻm v) xizmat yillari uchun foiz qoʻshimcha (___ %) __________ soʻm g) oziq-ovqat oʻrniga toʻlanadigan kompensatsiya puli __________ soʻm JAMI: __________ soʻm 6. Pensiya tayinlanadigan oila aʼzolari: (boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya tayinlanganda) Qarindoshlik darajasi Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan yili, oyi, kuni Tugʻilganlik haqida guvohnoma seriyasi va raqami Pensiyani toʻxtatish toʻgʻrisida belgi 7. 20__ yilning “___” ________dan pensiya olish huquqiga ega. “Harbiy xizmatchilarning pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonunining __________ moddalariga asosan, _____________ pul miqdorining _____foiz miqdorida har oyga (_____ x ____% = _____ soʻm.) 8. Qonunga muvofiq pensiyaga qoʻshimcha toʻlovlar: - qaramogʻida boʻlgan __ nafar voyaga yetmagan farzandiga (_____ x ___) __ soʻm. 9. Pensiya: 20___ yilning “___” _____ dan 20___ yilning “___” ______iga qadar muddat uchun bir oyga _____ soʻm miqdorda belgilandi. 10. Bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa: (_____ + _____) x 0 = _____ soʻm miqdorida toʻlangan. Xulosani tuzdi: Ijtimoiy taʼminot boʻlimi bosh mutaxassisi _________________ 20___ yil “___” ___________ Tekshirdi: Ijtimoiy taʼminot boʻlimi boshligʻi __________________ 20___ yil “___” ___________ Pensiya miqdorining oʻzgarishi va pensiya toʻlovi toʻxtatilishi boʻyicha MAʼLUMOT 1. ___________________________________________________________ning pensiyasi (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ yil “___” ____________ dan ___________________________________________ (qayta hisoblash sababi) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ __________________________________________________ qayta hisoblandi. 2. Pensiya toʻxtatildi: _______________________________________________________ (pensiya toʻlovini toʻxtatilishi sababi) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Bosh mutaxassis ____________ Ijtimoiy taʼminot boʻlimi boshligʻi ______________ 20___ yil “___” ____________ Pensiya guvohnomasining raqami: MG__________ 20___ yil “___” ____________. Pensiya guvohnomasini oldim: _______________________ ________________ (pensionerning F.I.O.) (imzosi)
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qayd etish
Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi tartib raqami Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi seriyasi Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi roʻyxatga olingan sanasi F.I.O. Ishlagan joyi, lavozimi va unvoni Pensiya turi Pensiya toʻlovini toʻxtatish, qayta tayinlash toʻgʻrisida belgi Izoh
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining Markazlashtirilgan jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida” 2017-yil 23-oktabrdagi 861-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 5-bandi oʻn ikkinchi xatboshisidagi “va ularning ijtimoiy muhofaza qilish” soʻzlari “ularni ijtimoiy muhofaza qilish, individual ustamalar berish va ragʻbatlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 693-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining tegishli boʻlinmalarida ovqatlanishni tashkil etish boʻyicha autsorsing xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandidagi “maktab-internat tarbiyalanuvchilari va bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi tarbiyalanuvchilari” soʻzlari “maktab-internat, bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi va maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyalanuvchilari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organi xodimining yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 24-apreldagi 234-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 4-son, 51-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari xodimlariga shahar yoʻlovchi transportidan va shaxsiy transportdan xizmat safarlarida foydalanish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 19-maydagi 301-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari xodimlarining turar joy sharoitlarini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 29-iyundagi 444-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 124-modda).
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati yetkazilgan xodimlarga yoki halok boʻlgan xodimlarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 1-iyuldagi 452-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 7-son, 127-modda).
5. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 19-iyuldagi 522-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 7-son, 152-modda).
6. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining xizmat uy-joylari fondini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 26-sentabrdagi 765-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 9-son, 217-modda).
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Surishtiruv instituti takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 6-sentabrdagi OʻRQ-442-son Qonuni)” 2017-yil 1-dekabrdagi 960-son qaroriga ilovaning 13-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 279-modda).
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Mudofaa doktrinasi toʻgʻrisida” 2018-yil 9-yanvardagi OʻRQ-458-son va “Davlat xavfsizlik xizmati toʻgʻrisida” 2018-yil 5-apreldagi OʻRQ-471-son qonunlari)” 2018-yil 20-sentabrdagi 748-son qaroriga ilovaning 45-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 9-son, 230-modda).
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ichki ishlar organlari xodimlarini ragʻbatlantirishga doir ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 11-martdagi 207-son qaroriga ilovaning 2-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 3-son, 35-modda).
10. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari xodimlari farzandlarining davlat oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Davlat bojxona qoʻmitasining oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma (taqdimnoma) berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 6-maydagi 375-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 9-son, 217-modda).
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi harbiy xizmatchi va xodimlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyuldagi 596-son qarori .
12. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari xodimlari va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilishni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-fevraldagi PQ-4212-son qarori)” 2019-yil 16-avgustdagi 674-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilarining turar joy-maishiy sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-oktabrdagi 865-son qaroriga 2-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 10-son, 249-modda).
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tijorat banklarining moliyaviy barqarorligini taʼminlash, faoliyati samaradorligini oshirish va kredit siyosatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 21-dekabrdagi PQ-4071-son qarori)” 2020-yil 16-yanvardagi 30-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 1-son, 14-modda).
15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Byurokratik toʻsiqlarni yanada qisqartirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4546-son qarori)” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 29-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 7-son, 160-modda).
16. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari reytingini aniqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-iyundagi 345-son qaroriga 3-ilovaning 37-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2021-y., 6-son, 109-modda).
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisida” 2020-yil 18-noyabrdagi OʻRQ-647-son Qonuni)” 2021-yil 10-iyundagi 363-son qaroriga ilovaning 4-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2021-y., 6-son, 116-modda).
18. Vazirlar Mahkamasining “Milliy gvardiya harbiy xizmatchisining (xodimining) yoki uning yaqin qarindoshlari mol-mulkiga uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 28-iyuldagi 470-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2021-y., 7-son, 151-modda).
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 4-iyul,
354-son