UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 5-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 5 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини (кейинги ўринларда — илмий-тажриба станциялари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар илмий-тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;

илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Белгилансинки:

Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станциялари илмий ташкилот шаклидаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;

Институт Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг муассиси ҳисобланади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

илмий-тажриба станцияларини сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

илмий-тажриба станцияларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий-тажриба станцияларининг намунавий тузилмасига асосан шакллантирилади.

5. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022 — 2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда икки ой муддатда ташкил этилаётган илмий-тажриба станцияларининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 , 46 ва 49 1 -моддаларига мувофиқ ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 59,5 гектар (1909, 1910, 1911, 1927, 1928, 1929, 1930, 1931, 1932, 1934, 1934а, 1935, 1942, 1943, 1944, 1944а, 1945, 1953, 1953а, 1954, 1955, 1955а, 1956 ва 1957-контурлар) ер участкаси;

Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 22 гектар (418 ва 419-контурлар) ер участкаси;

шунингдек, Институтга Тошкент тумани «Кўксарой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 41,53 гектар (3713, 3717, 3724, 3726, 3727, 3728, 3735, 3729, 3732-контурлар) ер участкасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясига 30 йил муддатга ижарага берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур бандга асосан тегишли туман ҳокимликлари ва илмий-тажриба станциялари ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани «Қирантов» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, «in-vitro» лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини;

Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани «Қизилтепа» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, «in-vitro» лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда:

а) Институтга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган:

0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини сақлаш учун генбанк иншооти;

0,3 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини кўпайтириш учун иссиқхона;

0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун цех қуриш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг маъмурий биносини қуриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 июлдаги 361-сон қарорига ИЛОВА

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022 — 2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш 1. Мамлакатимизда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни янада ривожлантириш, уларнинг селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича илмий лойиҳалар танловларида иштирок этиш. 1. 2022 — 2025 йиллар учун сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича устувор илмий йўналишларни аниқлаш. 2. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудлари учун сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишга қаратилган илмий лойиҳаларни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. 3. Тақдим этилган илмий лойиҳалар доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновация лойиҳалари танловини эълон қилиш. 4. Танлов натижаларига кўра сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ишларини амалга ошириш. 2022 — 2025 йиллар давомида Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти 2. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш. 1. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш орқали илмий-тадқиқотлар мавзуларини ҳамда устувор йўналишларни белгилаб олиш. Доимий Халқаро ташкилотлар грантлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти 2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда видео-конференцияларни ташкил этиш. Доимий 3. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини экспедиция йўли билан йиғиш орқали миллий генофондни бойитиш ва уларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш. 1. Йўқолиб бораётган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларининг тарқалиш ареалларини аниқлаш ва илмий экспедициялар уюштириш йўли билан йиғиш. 2022-2023 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 2. Йиғиб келинган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида миллий генбанкка қўйиш. 2022-2023 йиллар 3. Миллий генбанкка жалб этилган намуналарни илмий-тадқиқот ташкилотларига селекция дастурларида бошланғич манба сифатида фойдаланиш учун тавсия этиш. 2023-2024 йиллар 4. Йиғилган навларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида иқлим ўзгаришларига мос навларни танлаш. 2025 йил октябрь 4. Ўсимликлар генетик ресурсларини бойитиш мақсадида сабзавот ва полиз экинларининг ташқи муҳитни стресс омилларига бардошли, рақобатбардош нав ва дурагайларини ўрганиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш. 1. Сабзавот ва полиз экинлари генофондига баҳо бериш орқали ташқи муҳитнинг стресс омилларига бардошли, рақобатдош нав ва дурагайларини танлаш. 2023 йил октябрь Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 2. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш 2024 йил сентябрь-октябрь 3. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини ишлаб чиқаришга жорий этиш. 2025 йил декабрь II. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини, докторантларни, мустақил изланувчиларни ҳамда магистр талабаларни сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича фундаментал, амалий ва инновация лойиҳаларига жалб этиш. 1. Илмий ижодий гуруҳларни шакллантириш, уларни фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирокини таъминлаш. Белгиланган муддатларда Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2. Олий таълим муассасаларига илмий ташкилотларда мавжуд замонавий лабораториялардан самарали фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиб бериш. Доимий 6. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этиш орқали тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва ушбу илмий марказларда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш. 1. Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2022 — 2025 йиллар давомида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти 2. Етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларида кадрлар малакасини ошириш учун ҳар йили қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларни ташкил этиш. Доимий 3. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш орқали агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш. Доимий III. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 7. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб этиш. 1. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. Ҳар йили - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2. Маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш орқали илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Доимий 8. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станциялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга зарур шароитларни яратиб бериш. 1. Институтнинг Бухоро вилояти илмий-тажриба станциясига Бухоро тумани «Янги ҳаёт» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 2 000 м2, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 5 000 м2, замонавий иссиқхона қуриш учун 5 000 м2, шунингдек, дала тажрибалари ва уруғчилик ишларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1,2 гектар ер участкаси ажратиш чораларини кўриш. 2. Институтнинг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари илмий-тажриба станцияларида сабзавот, полиз ва картошка экинларининг касаллик ва вируслардан ҳоли туганак меваларини кўпайтириш учун замонавий «in vitro» лабораторияларини ва иссиқхоналар ташкил этиш. 3. Институтнинг Қашқадарё вилояти илмий-тажриба станциясига маҳаллий картошка навларининг юқори репродукцияли уруғларини етиштириш учун Китоб тумани «Башир» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар (денгиз сатҳидан 800-1 200 м баландликда жойлашган) ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш. 2023-2024 йиллар Халқаро молия институтлари маблағлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги IV. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станциялари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш 9. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш. Илмий кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида илмий ходимларни белгиланган тартибда турар жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш. 2023-2025 йиллар давомида Тижорат банклари кредитлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 5 июль,

361-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/361/0596-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida

Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni yanada rivojlantirish, hududlarning tabiiy-iqlim sharoitlariga mos, serhosil navlarini yaratish, birlamchi urugʻchiligini tashkil etish va mahsulot yetishtirishda ilmiy yondashuvni yanada jadallashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda Navoiy viloyati hokimligining Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalarini (keyingi oʻrinlarda — ilmiy-tajriba stansiyalari) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar ilmiy-tajriba stansiyalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarining mahalliy tuproq-iqlim sharoitlariga mos, serhosil, kasallik va zararkunandalarga bardoshli hamda sifat koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan nav va duragaylarini yaratish hamda birlamchi urugʻchiligini tashkil etish boʻyicha ilmiy-tadqiqotlarni rivojlantirish;

sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarini yetishtirishning zamonaviy resurs tejaydigan texnologiyalarini ishlab chiqish, mexanizatsiyalash darajasini oshirish va qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishiga joriy etish;

ilgʻor xorijiy tajribalarni qoʻllagan holda sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarini yetishtirish va ularning hosildorligini oshirish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish.

3. Belgilansinki:

Institutning Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalari ilmiy tashkilot shaklidagi yuridik shaxs maqomiga ega davlat muassasasi hisoblanadi;

Institut Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalarining muassisi hisoblanadi va ularning faoliyatini muvofiqlashtirib boradi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar tizimi hamda zamonaviy xizmatlar koʻrsatishni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6159-son Farmonining 10-bandiga muvofiq mazkur Farmonga 4-ilovada koʻrsatilgan ilmiy-tadqiqot institutlari hamda ular tizimiga kiruvchi ilmiy-tajriba stansiyalari uchastkalarining bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, ularning xodimlari (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilab qoʻyilsinki:

ilmiy-tajriba stansiyalarini saqlash xarajatlari 2022-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2023-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

ilmiy-tajriba stansiyalarining tuzilmalari Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi ilmiy tashkilotlarning tuzilmalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-sentabrdagi 601-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi ilmiy-tadqiqot institutlari ilmiy-tajriba stansiyalarining namunaviy tuzilmasiga asosan shakllantiriladi.

5. Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalarini 2022 — 2025-yillarda rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi Institut bilan birgalikda ikki oy muddatda tashkil etilayotgan ilmiy-tajriba stansiyalarining ustavini tasdiqlasin hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24 , 46 va 49 1 -moddalariga muvofiq hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligining taklifiga koʻra qishloq xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-sinov ishlarini amalga oshirish uchun:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi ilmiy-tajriba stansiyasiga Nukus tumani hokimligi zaxirasida boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan 59,5 gektar (1909, 1910, 1911, 1927, 1928, 1929, 1930, 1931, 1932, 1934, 1934a, 1935, 1942, 1943, 1944, 1944a, 1945, 1953, 1953a, 1954, 1955, 1955a, 1956 va 1957-konturlar) yer uchastkasi;

Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyasiga Qiziltepa tumani hokimligi zaxirasida boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan 22 gektar (418 va 419-konturlar) yer uchastkasi;

shuningdek, Institutga Toshkent tumani “Koʻksaroy” mahalla fuqarolar yigʻini hududidan doimiy foydalanish huquqi asosida ajratilgan 41,53 gektar (3713, 3717, 3724, 3726, 3727, 3728, 3735, 3729, 3732-konturlar) yer uchastkasini belgilangan tartibda tuman hokimligi zaxirasiga qaytargan holda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Don va dukkakli ekinlar ilmiy-tadqiqot instituti Ozuqa ekinlari ilmiy-tajriba stansiyasiga 30 yil muddatga ijaraga berilsin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Navoiy va Toshkent viloyati hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda mazkur bandga asosan tegishli tuman hokimliklari va ilmiy-tajriba stansiyalari oʻrtasida yer ijara shartnomasi tuzilishini, shuningdek, yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Navoiy viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi ilmiy-tajriba stansiyasiga Nukus tumani “Qirantov” ovul fuqarolar yigʻini hududidan maʼmuriy bino uchun 0,2 gektar, “in-vitro” laboratoriyasi uchun 0,2 gektar, xizmat koʻrsatish binolari (texnikalarni saqlash, urugʻlarni saqlash va qayta ishlash sexlari, omborxona) uchun 0,5 gektar, jami 0,9 gektar qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini;

Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyasiga Qiziltepa tumani “Qiziltepa” qishloq fuqarolar yigʻini hududidan maʼmuriy bino uchun 0,2 gektar, “in-vitro” laboratoriyasi uchun 0,2 gektar, xizmat koʻrsatish binolari (texnikalarni saqlash, urugʻlarni saqlash va qayta ishlash sexlari, omborxona) uchun 0,5 gektar, jami 0,9 gektar qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini doimiy foydalanish huquqi asosida ajratsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini jalb etgan holda:

a) Institutga qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlardan doimiy foydalanish huquqi asosida ajratilgan:

0,2 gektar yer uchastkasida sabzavot, poliz va kartoshka ekinlari urugʻlarini saqlash uchun genbank inshooti;

0,3 gektar yer uchastkasida sabzavot, poliz va kartoshka ekinlari urugʻlarini koʻpaytirish uchun issiqxona;

0,2 gektar yer uchastkasida sabzavot, poliz va kartoshka ekinlari urugʻlarini qayta ishlash va qadoqlash uchun sex qurish;

b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalarining maʼmuriy binosini qurish va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash ishlarini tashkil etsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-iyuldagi 361-son qaroriga ILOVA

Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda Navoiy viloyati ilmiy-tajriba stansiyalarini 2022 — 2025-yillarda rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni yanada rivojlantirish 1. Mamlakatimizda sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilikni yanada rivojlantirish, ularning seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalarini takomillashtirishga doir dolzarb muammolar boʻyicha ilmiy loyihalar tanlovlarida ishtirok etish. 1. 2022 — 2025-yillar uchun sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha ustuvor ilmiy yoʻnalishlarni aniqlash. 2. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Navoiy va Buxoro viloyatlari hududlari uchun sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarining mahalliy tuproq-iqlim sharoitlariga mos, serhosil, kasallik va zararkunandalarga bardoshli hamda sifat koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan nav va duragaylarini yaratish hamda ularning birlamchi urugʻchiligini tashkil etishga qaratilgan ilmiy loyihalarni shakllantirish va Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etish. 3. Taqdim etilgan ilmiy loyihalar doirasida fundamental, amaliy hamda innovatsiya loyihalari tanlovini eʼlon qilish. 4. Tanlov natijalariga koʻra sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarining mahalliy tuproq-iqlim sharoitlariga mos, serhosil, kasallik va zararkunandalarga bardoshli hamda sifat koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan nav va duragaylarini yaratish hamda ularning birlamchi urugʻchiligini tashkil etish ishlarini amalga oshirish. 2022 — 2025-yillar davomida Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlariga ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti 2. Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha olib borilayotgan ilmiy-tadqiqotlarning jahon andozalari asosida oʻtkazilishini taʼminlash. 1. Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha yetakchi xorijiy davlatlarning ilmiy muassasalarida bajarilayotgan ilmiy-tadqiqotlar tendensiyalari va natijalarini tahlil qilish orqali ilmiy-tadqiqotlar mavzularini hamda ustuvor yoʻnalishlarni belgilab olish. Doimiy Xalqaro tashkilotlar grantlari, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti 2. Soha boʻyicha yetuk xorijiy mutaxassislar bilan hamkorlikda ilmiy tadqiqotlarni oʻtkazish hamda video-konferensiyalarni tashkil etish. Doimiy 3. Yoʻqolib ketish xavfi ostida boʻlgan mahalliy sabzavot va poliz ekinlari navlarini ekspeditsiya yoʻli bilan yigʻish orqali milliy genofondni boyitish va ularni har tomonlama chuqur oʻrganish. 1. Yoʻqolib borayotgan mahalliy sabzavot va poliz ekinlari navlarining tarqalish areallarini aniqlash va ilmiy ekspeditsiyalar uyushtirish yoʻli bilan yigʻish. 2022-2023-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlariga ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi, Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot instituti 2. Yigʻib kelingan mahalliy sabzavot va poliz ekinlari navlarini hozirgi va kelajak avlod uchun kafolatli saqlash maqsadida milliy genbankka qoʻyish. 2022-2023-yillar 3. Milliy genbankka jalb etilgan namunalarni ilmiy-tadqiqot tashkilotlariga seleksiya dasturlarida boshlangʻich manba sifatida foydalanish uchun tavsiya etish. 2023-2024-yillar 4. Yigʻilgan navlarni har tomonlama chuqur oʻrganish asosida iqlim oʻzgarishlariga mos navlarni tanlash. 2025-yil oktyabr 4. Oʻsimliklar genetik resurslarini boyitish maqsadida sabzavot va poliz ekinlarining tashqi muhitni stress omillariga bardoshli, raqobatbardosh nav va duragaylarini oʻrganish hamda urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish. 1. Sabzavot va poliz ekinlari genofondiga baho berish orqali tashqi muhitning stress omillariga bardoshli, raqobatdosh nav va duragaylarini tanlash. 2023-yil oktyabr Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlariga ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi, Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot instituti 2. Sabzavot va poliz ekinlarining istiqbolli nav va duragaylarini birlamchi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish 2024-yil sentyabr-oktyabr 3. Sabzavot va poliz ekinlarining istiqbolli nav va duragaylarini ishlab chiqarishga joriy etish. 2025-yil dekabr II. Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha kadrlar tayyorlash va ularning malakasini oshirish 5. Oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilarini, doktorantlarni, mustaqil izlanuvchilarni hamda magistr talabalarni sabzavotchilik, polizchilik hamda kartoshkachilik boʻyicha fundamental, amaliy va innovatsiya loyihalariga jalb etish. 1. Ilmiy ijodiy guruhlarni shakllantirish, ularni fundamental, amaliy va innovatsiya loyihalari tanlovlarida ishtirokini taʼminlash. Belgilangan muddatlarda Xalqaro tashkilotlar grantlari, xoʻjalik shartnomalari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi 2. Oliy taʼlim muassasalariga ilmiy tashkilotlarda mavjud zamonaviy laboratoriyalardan samarali foydalanishi uchun zarur sharoitlarni yaratib berish. Doimiy 6. Sabzavotchilik, polizchilik hamda kartoshkachilik boʻyicha yetakchi xorijiy davlatlarning ilmiy markazlaridan olimlarni jalb etish orqali tajriba almashishni yoʻlga qoʻyish va ushbu ilmiy markazlarda kadrlar malakasini oshirishni tashkil etish. 1. Soha yoʻnalishlari boʻyicha dunyoning yetakchi ilmiy markazlari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2022 — 2025-yillar davomida Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro va xorijiy tashkilotlar grantlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti 2. Yetakchi xorijiy davlatlarning ilmiy markazlarida kadrlar malakasini oshirish uchun har yili qisqa va uzoq muddatli stajirovkalarni tashkil etish. Doimiy 3. Sabzavotchilik, polizchilik hamda kartoshkachilik boʻyicha yetakchi xorijiy davlatlarning ilmiy markazlaridan olimlarni jalb etgan holda oʻquv seminarlari va treninglar tashkil etish orqali agroklasterlar, fermer va dehqon xoʻjaliklari rahbarlarining bilim va koʻnikmalarini oshirish. Doimiy III. Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy-tajriba stansiyalarini moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 7. Sabzavotchilik, polizchilik hamda kartoshkachilik yoʻnalishidagi ilmiy tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va mustahkamlash uchun mahalliy hamda xorijiy grantlarni jalb etish. 1. Sabzavotchilik, polizchilik hamda kartoshkachilik yoʻnalishidagi ilmiy tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish uchun mahalliy hamda xorijiy grantlarni jalb qilish boʻyicha takliflar tayyorlash. Har yili - Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi 2. Mahalliy hamda xorijiy grantlarni jalb qilish orqali ilmiy tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash. Doimiy 8. Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy-tajriba stansiyalari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish maqsadida ularga zarur sharoitlarni yaratib berish. 1. Institutning Buxoro viloyati ilmiy-tajriba stansiyasiga Buxoro tumani “Yangi hayot” qishloq fuqarolar yigʻini hududidan maʼmuriy bino uchun 2 000 m2, xizmat koʻrsatish binolari (texnikalarni saqlash, urugʻlarni saqlash va qayta ishlash sexlari, omborxona) uchun 5 000 m2, zamonaviy issiqxona qurish uchun 5 000 m2, shuningdek, dala tajribalari va urugʻchilik ishlarini tashkil etish uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan 1,2 gektar yer uchastkasi ajratish choralarini koʻrish. 2. Institutning Samarqand va Qashqadaryo viloyatlari ilmiy-tajriba stansiyalarida sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarining kasallik va viruslardan holi tuganak mevalarini koʻpaytirish uchun zamonaviy “in vitro” laboratoriyalarini va issiqxonalar tashkil etish. 3. Institutning Qashqadaryo viloyati ilmiy-tajriba stansiyasiga mahalliy kartoshka navlarining yuqori reproduksiyali urugʻlarini yetishtirish uchun Kitob tumani “Bashir” qishloq fuqarolar yigʻini hududidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan 32 gektar (dengiz sathidan 800-1 200 m balandlikda joylashgan) yer uchastkasini belgilangan tartibda ajratish. 2023-2024-yillar Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Samarqand viloyati hokimligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi IV. Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning ilmiy-tajriba stansiyalari xodimlarini ijtimoiy himoya qilish 9. Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boʻyicha malakali kadrlar tayyorlashda yosh olimlarni ijtimoiy himoya qilish mexanizmlarini amalga oshirish. Ilmiy kadrlar qoʻnimsizligini oldini olish maqsadida ilmiy xodimlarni belgilangan tartibda turar joylari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2023-2025-yillar davomida Tijorat banklari kreditlari, Sabzavot, poliz ekinlari va kartoshkachilik ilmiy-tadqiqot institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Navoiy, Samarqand va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 5-iyul,

361-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.07.2022-y., 09/22/361/0596-son)

lex.uz