📅 2022-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 4 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕТОДИКАСИ
ЖАДВАЛИ
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини қатъий назорат қилишнинг шаффоф ва таъсирчан механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини аниқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
таълим ташкилотларининг фаолияти ва самарадорлигини баҳолаш орқали ҳудудлар кесимида уларнинг рейтингини аниқлаш тартиби;
таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини индикаторлар асосида амалга ошириш тартиби;
таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини ҳисоблаш методикаси ҳамда баҳолаш рейтинги натижалари бўйича таълим ташкилотларининг тоифаларини белгилаш тартиби.
3. Белгилансинки:
таълим ташкилотлари фаолиятини рейтинг баҳолаш йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) томонидан инсон омилисиз таълим ташкилотларига доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини ҳисоблашнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали амалга оширилади ва унинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади;
ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши, маълумотлар базасининг шакллантирилиши, бошқа тизимлар билан интеграция қилиниши ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ишларнинг доимий равишда ўтказиб борилиши Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади;
ахборот тизимини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
2022 йил 1 сентябрга қадар таълим ташкилотларига доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини ҳисоблаш ахборот тизимини яратсин ва ишга туширсин;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарор 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 353-сон қарорига ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари)нинг рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш рейтинги — рейтинг кўрсаткич (индикатор)лари орқали таълим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими) — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) томонидан таълим ташкилотларининг таълим хизматлари натижасини баҳолашнинг ягона автоматлаштирилган аппарат-дастурий воситалар мажмуи.
3. Таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари (индикаторлари)
4. Рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:
таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
йил якунига қадар қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.
5. Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган кўрсаткич (индикатор)лар асосида ЙҲХХ томонидан амалга оширилади.
6. Рейтинг баллари ахборот тизимларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шакллантирилади:
ўқитувчи ва ҳайдовчиликка номзодлар тўғрисида таълим ташкилотлари томонидан киритиладиган маълумотлар;
тадбиркорлик субъектларининг ахборот тизимларидаги ҳамда ЙҲХХнинг ягона ахборот тизимидаги имтиҳон натижалари;
Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима баллари ҳақида маълумотлар.
3-боб. Таълим ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш методикаси
7. Таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси асосида ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
8. Рейтинг қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар ёрдамида аниқланади:
ББ — таълим ташкилотлари битирувчиларининг имтиҳон натижалари кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ йиғилган баллар;
ЎФН — таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган фан номзоди ёки ундан юқори илмий даражага эга ўқитувчиларнинг умумий сони (ҳар бир ўқитувчи бир бирликда ҳисобланади);
ЎОМ — таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган илмий даражага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчиларнинг умумий сони (ҳар бир ўқитувчи бир бирликда ҳисобланади);
БЖ — таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йил якунига қадар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
БХ — таълим ташкилотлари битирувчилари айбдор сифатида кўрсатилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
БС — таълим ташкилотлари битирувчиларининг умумий сони.
9. Таълим ташкилотлари томонидан ягона ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида реал вақт режимида статистик ва таҳлилий маълумотлар шакллантирилади.
10. Таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлик даражаси, аниқланган индикаторлар миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади.
11. Кўрсаткич (индикатор)ларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади:
81 баллдан 100 баллгача бўлган таълим ташкилоти — «яшил»;
51 баллдан 80 баллгача бўлган таълим ташкилоти — «сариқ»;
50 баллдан паст бўлган таълим ташкилоти — «қизил».
4-боб. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таълим ташкилотларининг тоифаларини белгилаш
12. Таълим ташкилотларининг рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Рейтинг натижалари ҳар йили январь ойининг 25-санасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
13. Ички ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
рейтинг натижалари бўйича фаолият самарадорлиги даражаси «яшил» деб топилган таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибаси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиб борилади;
«яшил» тоифадаги таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибасини бошқа таълим ташкилотларига жорий этиш ва оммалаштириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш чоралари кўрилади.
14. Рейтинг натижаларига кўра «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга кирувчи таълим ташкилотларига ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган намунадаги «фарқловчи белги (логотип)» берилади.
Бунда, «фарқловчи белги (логотип)» таълим ташкилоти биносининг олд кириш қисмига ва автотранспорт воситаларининг олд/орқа ойнасига мажбурий ўрнатилади.
Мазкур фарқловчи белгилар қатъий ҳисобда туради ва рейтинг натижаларидан келиб чиқиб таълим ташкилотларига берилади.
5-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш
Босқичлар Масъул органлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Таълим ташкилотлари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни киритади. Кунбай асосида 2-босқич ЙҲХХ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали таълим ташкилотларининг имтиҳон натижалари ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима баллари ҳақида маълумотларни олади. Онлайн (реал вақт) режимида 3-босқич ЙҲХХ Рейтинг натижаларига кўра таълим ташкилотларини тоифаларга ажратади. Ҳар йиллик ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар 4-босқич ЙҲХХ Таълим ташкилотларининг ижобий иш тажрибасини бошқа таълим ташкилотларига жорий этади ҳамда рейтинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Ҳар йиллик ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30-санасига қадар
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Таълим ташкилотлари битирувчиларининг имтиҳон натижаларига кўра йиғилган баллар
Таълим ташкилотлари битирувчиларнинг имтиҳон натижалари Йиғиладиган балл миқдори I. Назарий имтиҳонлар бўйича Биринчи уринишда муваффақиятли топширса 1 Иккинчи уринишда муваффақиятли топширса 0,8 Учинчи уринишда муваффақиятли топширса 0,6 Тўртинчи ва ундан кўп мартада муваффақиятли топширса 0,4 II. Амалий имтиҳонлар бўйича Биринчи уринишда муваффақиятли топширса 1 Иккинчи уринишда муваффақиятли топширса 0,8 Учинчи уринишда муваффақиятли топширса 0,6 Тўртинчи ва ундан кўп уринишда муваффақиятли топширса 0,4
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Рейтинг натижаларига кўра «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга кирувчи таълим ташкилотларига бериладиган «фарқловчи белги (логотип)»лар намуналари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 июль,
353-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
METODIKASI
JADVALI
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini tubdan takomillashtirish hamda sohada sogʻlom raqobat muhitini yaratish, taʼlim sifatini qatʼiy nazorat qilishning shaffof va taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) doir maʼlumotlar asosida ularning reytingini aniqlash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
taʼlim tashkilotlarining faoliyati va samaradorligini baholash orqali hududlar kesimida ularning reytingini aniqlash tartibi;
taʼlim tashkilotlarining baholash reytingini indikatorlar asosida amalga oshirish tartibi;
taʼlim tashkilotlarining baholash reytingini hisoblash metodikasi hamda baholash reytingi natijalari boʻyicha taʼlim tashkilotlarining toifalarini belgilash tartibi.
3. Belgilansinki:
taʼlim tashkilotlari faoliyatini reyting baholash yil yakunlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat tartibini saqlash departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati) tomonidan inson omilisiz taʼlim tashkilotlariga doir maʼlumotlar asosida ularning reytingini hisoblashning yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali amalga oshiriladi va uning natijalari jamoatchilikka eʼlon qilinadi;
axborot tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, maʼlumotlar bazasining shakllantirilishi, boshqa tizimlar bilan integratsiya qilinishi hamda texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarning doimiy ravishda oʻtkazib borilishi Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan amalga oshiriladi;
axborot tizimini yanada rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlashni moliyalashtirish Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
2022-yil 1-sentabrga qadar taʼlim tashkilotlariga doir maʼlumotlar asosida ularning reytingini hisoblash axborot tizimini yaratsin va ishga tushirsin;
Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda mazkur qarorning ahamiyati va mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritib borish choralarini koʻrsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Ushbu qaror 2022-yil 1-sentabrdan eʼtiboran kuchga kiradi.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 353-son qaroriga ILOVA
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari)ning reytingini aniqlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
baholash reytingi — reyting koʻrsatkich (indikator)lari orqali taʼlim tashkilotlarining faoliyati samaradorligini baholash;
yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — yagona axborot tizimi) — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — YHXX) tomonidan taʼlim tashkilotlarining taʼlim xizmatlari natijasini baholashning yagona avtomatlashtirilgan apparat-dasturiy vositalar majmui.
3. Taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Reyting baholash koʻrsatkichlari (indikatorlari)
4. Reyting baholash quyidagi koʻrsatkich (indikator)lar asosida amalga oshiriladi:
taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihon natijalari;
taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining haydovchilik guvohnomasiga ega boʻlgandan keyin, yil yakuniga qadar yoʻl harakati qoidalariga amal qilmaslik hollaridagi jarima ballari;
yil yakuniga qadar qonuniy kuchga kirgan sud qaroriga asosan taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari aybi bilan sodir etilgan yoʻl-transport hodisalari soni;
taʼlim tashkilotlarida toʻliq shtatda faoliyat yuritadigan oliy maʼlumotga yoki ilmiy darajaga ega oʻqituvchilarning soni toʻgʻrisida maʼlumotlar.
5. Taʼlim tashkilotlari reytingini baholash mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan koʻrsatkich (indikator)lar asosida YHXX tomonidan amalga oshiriladi.
6. Reyting ballari axborot tizimlaridan olingan quyidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi:
oʻqituvchi va haydovchilikka nomzodlar toʻgʻrisida taʼlim tashkilotlari tomonidan kiritiladigan maʼlumotlar;
tadbirkorlik subyektlarining axborot tizimlaridagi hamda YHXXning yagona axborot tizimidagi imtihon natijalari;
Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlaridan yoʻl-transport hodisalari, yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha jarima ballari haqida maʼlumotlar.
3-bob. Taʼlim tashkilotlari reytingini hisoblash metodikasi
7. Taʼlim tashkilotlari reytingini aniqlash ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash mezonlari va hisoblash metodikasi asosida yagona axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
8. Reyting quyidagi koʻrsatkich (indikator)lar yordamida aniqlanadi:
BB — taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining imtihon natijalari koʻra ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq yigʻilgan ballar;
OʻFN — taʼlim tashkilotlarida toʻliq shtatda faoliyat yuritadigan fan nomzodi yoki undan yuqori ilmiy darajaga ega oʻqituvchilarning umumiy soni (har bir oʻqituvchi bir birlikda hisoblanadi);
OʻOM — taʼlim tashkilotlarida toʻliq shtatda faoliyat yuritadigan ilmiy darajaga ega boʻlmagan oliy maʼlumotli oʻqituvchilarning umumiy soni (har bir oʻqituvchi bir birlikda hisoblanadi);
BJ — taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining haydovchilik guvohnomasiga ega boʻlgandan keyin yil yakuniga qadar yoʻl harakati qoidalariga amal qilmaslik hollaridagi jarima ballari;
BX — taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari aybdor sifatida koʻrsatilgan yoʻl-transport hodisalari soni;
BS — taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining umumiy soni.
9. Taʼlim tashkilotlari tomonidan yagona axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida real vaqt rejimida statistik va tahliliy maʼlumotlar shakllantiriladi.
10. Taʼlim tashkilotlari faoliyati samaradorlik darajasi, aniqlangan indikatorlar miqdoriga qarab, 0 balldan 100 ballgacha reytingda baholanadi.
11. Koʻrsatkich (indikator)larni reyting baholash natijalariga muvofiq taʼlim tashkilotlari reytingi quyidagicha “qizil”, “sariq” va “yashil” toifalarga ajratiladi:
81 balldan 100 ballgacha boʻlgan taʼlim tashkiloti — “yashil”;
51 balldan 80 ballgacha boʻlgan taʼlim tashkiloti — “sariq”;
50 balldan past boʻlgan taʼlim tashkiloti — “qizil”.
4-bob. Reyting baholash natijalari boʻyicha taʼlim tashkilotlarining toifalarini belgilash
12. Taʼlim tashkilotlarining reyting ball koʻrsatkichlari respublika boʻyicha yagona shaklda yuritiladi hamda yil yakunlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha alohida hisoblab chiqiladi.
Reyting natijalari har yili yanvar oyining 25-sanasida ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
13. Ichki ishlar vazirligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
reyting natijalari boʻyicha faoliyat samaradorligi darajasi “yashil” deb topilgan taʼlim tashkilotlarining ijobiy ish tajribasi ommaviy axborot vositalarida va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng jamoatchilikka yetkazib boriladi;
“yashil” toifadagi taʼlim tashkilotlarining ijobiy ish tajribasini boshqa taʼlim tashkilotlariga joriy etish va ommalashtirish boʻyicha seminar-treninglar tashkil etish choralari koʻriladi.
14. Reyting natijalariga koʻra “yashil”, “sariq” va “qizil” toifalarga kiruvchi taʼlim tashkilotlariga ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan namunadagi “farqlovchi belgi (logotip)” beriladi.
Bunda, “farqlovchi belgi (logotip)” taʼlim tashkiloti binosining old kirish qismiga va avtotransport vositalarining old/orqa oynasiga majburiy oʻrnatiladi.
Mazkur farqlovchi belgilar qatʼiy hisobda turadi va reyting natijalaridan kelib chiqib taʼlim tashkilotlariga beriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
15. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash
Bosqichlar Masʼul organlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Taʼlim tashkilotlari Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritadi. Kunbay asosida 2-bosqich YHXX Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali taʼlim tashkilotlarining imtihon natijalari hamda yoʻl-transport hodisalari, yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha jarima ballari haqida maʼlumotlarni oladi. Onlayn (real vaqt) rejimida 3-bosqich YHXX Reyting natijalariga koʻra taʼlim tashkilotlarini toifalarga ajratadi. Har yillik hisobot davri yakunidan keyingi oyning 25-sanasiga qadar 4-bosqich YHXX Taʼlim tashkilotlarining ijobiy ish tajribasini boshqa taʼlim tashkilotlariga joriy etadi hamda reyting natijalarini ommaviy axborot vositalarida yoritib boradi. Har yillik hisobot davri yakunidan keyingi oyning 30-sanasiga qadar
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash mezonlari va hisoblash
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining imtihon natijalariga koʻra yigʻilgan ballar
Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarning imtihon natijalari Yigʻiladigan ball miqdori I. Nazariy imtihonlar boʻyicha Birinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 1 Ikkinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 0,8 Uchinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 0,6 Toʻrtinchi va undan koʻp martada muvaffaqiyatli topshirsa 0,4 II. Amaliy imtihonlar boʻyicha Birinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 1 Ikkinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 0,8 Uchinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 0,6 Toʻrtinchi va undan koʻp urinishda muvaffaqiyatli topshirsa 0,4
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlarining reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Reyting natijalariga koʻra “yashil”, “sariq” va “qizil” toifalarga kiruvchi taʼlim tashkilotlariga beriladigan “farqlovchi belgi (logotip)”lar namunalari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 4-iyul,
353-son