📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХEМАСИ
СЎРОВНОМА
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
СХEМАСИ
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Нотариал фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги ҳамда « Нотариат тўғрисида »ги қонунлари, шунингдек хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этилишини такомиллаштириш ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ахборот тизимлари орқали онлайн тарзда лицензиялашни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгилансин.
2. Қуйидагилар:
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга қўйиладиган талаблар, ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва лицензия бериш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда лицензияларнинг давлат реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга тўловларни ундириш учун нотариал идора биноси ёки хонасида тижорат банклари билан шартнома тузган ҳолда махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар жойлаштириш тавсия этилсин.
Бунда, тижорат банклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат учун ушбу махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар орқали ундириладиган давлат божи суммаси тақсимлангунга қадар унинг 1 фоизигача бўлган қисми ҳисобидан амалга оширилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан (кейинги ўринларда — ягона танлов) ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ягона танлов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда (кейинги ўринларда — тест синови) — талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади. Бунда тест синовлари ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ягона танловда иштирок этишга рухсат берилган талабгорлар учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этилади;
иккинчи босқичда (кейинги ўринларда — амалий имтиҳон) — тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар комиссия томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
2. Адлия вазирлигининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
3. Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали комиссия томонидан кўрсатилади.
4. Ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, талабгор 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши шарт.
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан ягона танловда иштирок этишга ҳақли.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг бошқарув ходими (нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ бўлмаган) ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган, бироқ ваколати тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил ўтмаган шахслар 6 ой стажировка ўтайди.
Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
7. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Талабгор ҳақидаги маълумотлар электрон тизим орқали олинади. Бунда, ушбу маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги учун масъул вазирлик ва идоралар жавобгар ҳисобланади. Маълумотларни электрон тизим орқали олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли вазирлик ва идораларга сўров юбориш йўли билан олиниши мумкин.
Талабгордан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
8. Давлат хизматини кўрсатишда талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун хизматдан фойдаланилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
9. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
9 1 . Давлат хизматини кўрсатишда тест синови учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Агентликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.
10. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, комиссия ишчи органи мазкур камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга 15 кун муддат беради.
Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
11. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
12. Талабгорнинг сўровномаси автоматик тарзда комиссияга электрон шаклда юборилади.
13. Комиссия 20 иш куни ичида сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
14. Ўрганиш натижаларига кўра:
талабгорнинг ягона танловда иштирок этишига ушбу Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган рад этиш асослари мавжуд бўлса, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади;
талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши ушбу Регламент талабларига мувофиқ деб топилганда, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин 1 иш кунида комиссия масъул котиби томонидан ЯИДХП орқали талабгорга электрон шаклда хабарнома юборилади.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб уч кун ичида талабгор томонидан тест синови учун белгиланган тўлов амалга оширилиши лозим.
15. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши рад этилади:
талабгор ушбу Регламентнинг 5-банди талабларига жавоб бермаганда;
ягона танловни муваффақиятли топширмаган ёки танловга узрсиз сабабларга кўра келмаган ёхуд танловдан четлаштирилган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда;
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда.
Талабгорни бошқа асосларга кўра ягона танловда иштирок этиши рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Талабгорга ягона танловда иштирок этиш рад этилган тақдирда ҳамда талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.
17. Тест синови талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланиб, рўйхат тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай Агентлик томонидан ўтказилади.
Бунда талабгорларнинг рўйхати тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Агентлик томонидан тест синови ўтказиш санаси ва вақти белгиланиб, комиссия хабардор қилинади.
Талабгорлар тест синови ўтказиш санасидан камида беш кун олдин тест синовини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида комиссия томонидан электрон шаклда хабардор қилинади.
Тест синови талабгорларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотидан келиб чиқиб, Агентликда ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида йил давомида (июль-август ойларидан ташқари) ўтказилади.
17 1 . Тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 иш кунида талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда комиссия масъул котибининг махсус электрон платформадаги (arm.gov.uz сайтидаги) шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
17 2 . Комиссия масъул котиби тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантиради.
Амалий имтиҳон тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ўтказилади.
Бунда талабгорлар махсус электрон платформада нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
18. Амалий имтиҳон ўтказиш куни ва жойи амалий имтиҳон ўтказилишидан камида 5 кун олдин Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
19. Ягона танловни ўтказиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
20. Ягона танлов якуни бўйича комиссия қарори қабул қилинади. Қарордан кўчирма 1 иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга, агар талабгор ягона танловдан муваффақиятли ўтган бўлса, ЯИДХП орқали лицензияловчи органнинг «Лицензия» ахборот тизимига ҳам юборилади.
Бунда имтиҳони якуни бўйича комиссия қарори Лицензияловчи органга юборилгани ҳақидаги маълумот ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Комиссия ишчи органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
22. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) 1. Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш. Хоҳишига кўра 2. Сўровнома тўлдириш ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш. Мурожаат қилинганда 3. Белгиланган йиғимни тўлаш (базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади). Мурожаат қилинганда 2-босқич Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровномани Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига юбориш. Автоматик тарзда 3-босқич Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси 1. Сўровномадаги маълумотларни ўрганиб чиқиш ва хулоса тузиш. 20 иш кунигача 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклдаги хабарнома талабгорга ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юбориш. Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 1 иш кунида 3. Тест синовини ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш. Тест синовидан камида 5 кун олдин 4-босқич Талабгор Ягона танловнинг биринчи босқичи учун тегишли йиғимни тўлаш. Хабарнома юборилган вақтдан бошлаб уч кун ичида 5-босқич Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 1. Тест синовини ўтказиш. («Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ягона танлов топшириш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади) Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмасдан 2. Тест синови якунлари бўйича натижаларни Агентлик томонидан талабгорнинг шахсий кабинетига ҳамда комиссияга юбориш. 3 иш кунида 6-босқич Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси 1. Амалий имтиҳон ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш. Имтиҳондан камида 5 кун олдин 2. Комиссия томонидан амалий имтиҳон ўтказиш. Тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда 3. Амалий имтиҳон якунлари бўйича натижаларни эълон қилиш. Имтиҳон ўтказилган кунининг ўзида 4. Амалий имтиҳон якунлари бўйича қабул қилинган қарордан кўчирмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ва) ёки «Лицензия» АТ орқали талабгорга ва тегишли адлия органига юбориш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловдан ўтиш учун
Т/р Талабгордан талаб қилинадиган маълумотлар* Талабгор томонидан кўрсатиладиган маълумотлар 1. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 2. Телефон рақами 3. Нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳудуди 4. Нотариал фаолиятни амалга ошириш тумани (шаҳри) 5. Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курс тугатганлиги ҳақида сертификат 6. Олий маълумот тўғрисидаги диплом серияси ва рақами (диплом файли) 7. Меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами 8. Ариза қайта юборилганлиги (аввалгиси рад этилган бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги ҳамда « Нотариат тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда — лицензия) — шахснинг хусусий нотариал фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, чекланмаган муддатга бериладиган электрон ҳужжат;
лицензиат — хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган жисмоний шахс;
хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш (кейинги ўринларда — лицензиялаш) — лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи;
талабгор — лицензияни олиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
лицензияловчи орган — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган махсус электрон тизим;
лицензия талаблари ва шартлари — хусусий нотариал фаолият билан шуғулланишда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш паспортида (кейинги ўринларда — паспорт) белгиланган талаблар ва шартлар мажмуи;
лицензиялар реестри — берилган, амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган, бекор қилинган ва қайта расмийлаштирилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.
3. Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган, ягона танловни топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан 5 йил ўтмаган бўлса, 6 ой муддат стажировка ўтайди.
5. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
6. Талабгорнинг ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси Лицензия расмийлаштириш учун тегишли ҳудудий адлия органига «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда келиб тушади.
Бунда қарорлар кўчирмаси иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни қарор кўчирмаси лицензияловчи органга келиб тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
7. Талабгор лицензия расмийлаштириш учун юборилган маълумотларни кўриб чиқиш ҳолатини «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали онлайн кузатиб бориши мумкин.
8. Лицензия лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳудуди бўйича чекланмаган муддатга берилади.
2-боб. Лицензия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш паспортнинг 8-бандида белгиланган муддатда амалга оширилади.
17. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги электрон шаклдаги хабарномани «Лицензия» АТ орқали ушбу масалани ҳал этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Бу ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
18. Агар лицензияловчи орган паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат мобайнида талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш масаласини ҳал қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Талабгорнинг лицензияни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик лицензияловчи органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини чекламайди.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда талабгор белгиланган давлат божи тўловини амалга оширгандан кейин «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор хусусий нотариал фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва лицензияловчи органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
19. Талабгор «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси биринчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса ёхуд лицензия олиш учун белгиланган давлат божини тўламаса, талабгорга лицензия бериш рад этилади.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
21. Талабгор лицензия бериш рад этилганлиги, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
22. Лицензияловчи орган талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси келиб тушгандан сўнг паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат ичида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш билан бир вақтда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ паспортнинг 7-бандида белгиланган миқдорда давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади (рад этилган ҳоллар бундан мустасно).
Хабарнома юборилганлиги тўғрисида маълумот ва талабгорнинг шахсий кабинетига юбориладиган бошқа маълумотлар талабгор хоҳишига кўра мобил алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.
Бунда талабгор давлат божини тўлаш вақтида лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини тасдиқлаши лозим.
23. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божи тўловини амалга оширади.
Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензияни беришни рад этишга асос бўлади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда талабгорга юборилади. Бунда талабгор лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат божи тўлови амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
24. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
60 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — давлат бюджетига йўналтирилади.
25. Давлат божи тўланганидан сўнг «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
26. Берилган лицензиялар ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТда лицензиялар реестрига автоматик равишда киритилади.
3-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби
27. Лицензиатнинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда у 5 иш куни ичида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
28. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.
29. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияловчи органга келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида лицензия қайта расмийлаштириб берилади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
4-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши назорат қилиш
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш «Нотариат тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш «Лицензия» АТ орқали расмийлаштирилади.
31. Лицензиялар реестрига киритилган ҳамда фаолиятини амалга ошираётган лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.
Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузганлигини аниқлаганда, ушбу лицензиатни ҳисоб рўйхатига олган лицензияловчи органга аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.
5-боб. Лицензияловчи органлар қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
32. Талабгор ёки лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарорлари устидан ёки мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин.
33. Талабгор ёки лицензиат шикоятни лицензияловчи органга нисбатан Адлия вазирлигига тақдим этади.
Талабгор ёки лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.
34. Шикоят қарор тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан, талабгор ёки лицензиатга лицензияловчи орган қарори ва унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи орган томонидан тикланиши мумкин.
35. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган лицензияловчи органнинг номи;
шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
шикоят берган шахснинг талаблари;
илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);
шикоят берилган сана.
Шикоят ёзма шаклда берилганда шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
36. Жисмоний шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Электрон шаклда бериладиган шикоятларда талабгор ёки лицензиатнинг электрон манзили ва ягона идентификатори (ЖШШИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.
Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги талабгор ёки лицензиатнинг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигини англатади.
37. Адлия вазирлиги шикоят берилаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.
38. Талабгор ёки лицензиатнинг талабига кўра шикоят унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда Адлия вазирлиги талабгор ёки лицензиатнинг истагига кўра муҳокамани видеоконференц алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.
39. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома адлия вазири ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши керак.
Адлия вазирлиги шикоят бўйича 15 кун ичида қарор қабул қилиши шарт.
40. Шикоят берган талабгор ёки лицензиат шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма ёки электрон шаклда («Лицензия» АТ орқали) расмийлаштирилади.
41. Адлия вазирлиги шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
қарорга ўзгартишлар киритиш;
қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;
лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.
42. Лицензияловчи органнинг қарори устидан шикоят қилинган тақдирда, шикоят Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, бундан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.
6-боб. Лицензиялар реестрини юритиш
43. Лицензиялар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.
44. Лицензиялар реестри автоматик тарзда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш лицензияловчи органлар томонидан амалга оширилади.
Лицензияловчи органлар лицензиялар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.
45. Лицензияловчи органлар қуйидаги маълумотларни лицензиялар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавоб беради:
лицензия қайта расмийлаштирилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тугатилганлиги;
лицензия бекор қилинганлиги.
46. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
лицензиатнинг реестр тартиб рақами, унинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
лицензияловчи орган номи;
реестрга киритилган сана;
фаолият олиб бориш манзили (ҳисоб рўйхатига олинганидан кейин);
лицензиянинг ҳолати (амалда, тўхтатиб турилган, тугатилган, бекор қилинган);
лицензия ҳолати ҳар бир ўзгаришининг асослари ва санаси.
47. Лицензиатлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси лицензияловчи органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда лицензиялашда киритиладиган барча маълумотлар сақланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
48. Лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
49. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури: Хусусий нотариал фаолият 3. Лицензия олувчилар тоифаси: Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 4. Лицензияловчи орган: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари 5. Лицензияни бериш учун асос бўлувчи маълумотлар (ҳужжатлар): Комиссия қарори кўчирмаси. Талабгор ҳақидаги маълумотларда қуйидагилар акс этади: талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); 6. Лицензия беришни кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 7. Лицензия учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари 8. Лицензия беришни кўриб чиқиш муддатлари: 5 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади: нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёдига риоя этиш; Нотариал палатага аъзо бўлиш; нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал талабларни бажариш; нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида 2 йил ишлаш; нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш; ҳар 3 йилда камида 1 марта ўзининг касбий малакасини ошириш; лицензия олиш ва (ёки) уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш; ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш; лицензиатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Келишиш талаб этилмайди 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган 12. Изоҳ Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Комиссия 1. Талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги бўйича комиссия қароридан кўчирмани «Лицензия» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий адлия бошқармасига юбориш. 1 иш кунида 2-босқич Ҳудудий адлия бошқармаси Талабгорга Лицензия бериш (беришни рад этиш) тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабар юбориш. Бунда лицензия бериш тўғрисида хабар юборилганда: давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома; лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш ҳақидаги хабарнома юбориш. 2 иш куни ичида 3-босқич Талабгор (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) 1. Лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш 2. Давлат божини тўлаш. (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари) Хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 кун ичида 4-босқич «Лицензия» ахборот тизими 1. ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган Лицензияни шакллантириш ва талабгорнинг «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига электрон шаклда юбориш. Давлат божи тўланганда автоматик равишда 2. Лицензия ҳақидаги маълумотни «Лицензия» ахборот тизимида реестрга киритиш. Талабгор шахсий кабинетига юборилганда автоматик равишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига киритилаётган
1. 1-бандда :
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 2-бандда :
а) иккинчи хатбошидаги «80» рақами «74» рақами билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «10» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада :
а) 11-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:
«11 1 . Нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.
Нотариус иш вақти ҳақида, шу жумладан иш вақти ўзгарган тақдирда ҳамда меҳнат таътилида бўлиш ёки ўз касбий малакасини ошириш муддатлари ҳақида «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) тегишли маълумотларни киритади.
Нотариус иш вақтида иш жойида бўлиши шарт, узрли сабабларга кўра бўлмаслик ҳолатлари бундан мустасно»;
в) 16-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Нотариал ҳаракатлар Тизим орқали амалга оширилади»;
иккинчи хатбошидаги «50» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин;
г) 31-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«нотариус ҳамда унинг ходимлари хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши, бунда видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши таъминланиши»;
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 3-илованинг 11-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин».
6. 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.
Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300 — 400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
369-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
NIZOM
PASPORTI
SXEMASI
OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALAR
Notarial faoliyatni tashkil etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi hamda “ Notariat toʻgʻrisida ”gi qonunlari, shuningdek xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovni tashkil etilishini takomillashtirish hamda xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini axborot tizimlari orqali onlayn tarzda litsenziyalashni joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2022-yil 1-iyuldan boshlab xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyani olish toʻgʻrisidagi arizani topshirish, qabul qilish va koʻrib chiqish, shuningdek litsenziyani berish va qayta rasmiylashtirish jarayoni bilan bogʻliq barcha tartib-taomillar “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshirilishi belgilansin.
2. Quyidagilar:
xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini berish boʻyicha yagona tanlovdan oʻtish istagida boʻlgan jismoniy shaxslarga qoʻyiladigan talablar, yagona tanlovda ishtirok etish uchun murojaat qilish, uni koʻrib chiqish hamda yagona tanlovni tashkil etish tartibini nazarda tutuvchi Xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovni tashkil etish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
xususiy notarial faoliyatni amalga oshirish talablari va shartlari, litsenziya olish uchun ariza berish, uni koʻrib chiqish va litsenziya berish, litsenziyani qayta rasmiylashtirish hamda litsenziyalarning davlat reyestrini yuritish tartibini nazarda tutuvchi Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarga toʻlovlarni undirish uchun notarial idora binosi yoki xonasida tijorat banklari bilan shartnoma tuzgan holda maxsus kassa, bankomat, terminal yoki infokioskalar joylashtirish tavsiya etilsin.
Bunda, tijorat banklari tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlov notarius tomonidan amalga oshirilgan notarial harakat uchun ushbu maxsus kassa, bankomat, terminal yoki infokioskalar orqali undiriladigan davlat boji summasi taqsimlangunga qadar uning 1 foizigacha boʻlgan qismi hisobidan amalga oshiriladi.
4. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notarial faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 369-son qaroriga 1-ILOVA
Xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovni tashkil etish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini berish boʻyicha yagona tanlovdan (keyingi oʻrinlarda — yagona tanlov) oʻtish istagida boʻlgan jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — talabgor) yagona tanlovda ishtirok etish uchun murojaat qilish, uni koʻrib chiqish hamda yagona tanlovni tashkil etish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Yagona tanlov ikki bosqichda oʻtkaziladi:
birinchi bosqichda (keyingi oʻrinlarda — test sinovi) — talabgorlar davlat va jamiyat boshqaruvi hamda korrupsiyaga qarshi kurashish, fuqarolik huquqi, notariat va vorislik huquqi sohalari boʻyicha test sinovlaridan oʻtadi. Bunda test sinovlari axborot texnologiyalaridan foydalangan holda Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida yagona tanlovda ishtirok etishga ruxsat berilgan talabgorlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan tashkil etiladi;
ikkinchi bosqichda (keyingi oʻrinlarda — amaliy imtihon) — test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlar komissiya tomonidan oʻtkaziladigan amaliy imtihonda notarial harakatlarning loyihalarini maxsus elektron platformada tayyorlaydi va muammoli masalaga (kazusga) javob beradi.
2. Adliya vazirligining notarial faoliyatga rahbarlik qilish va ushbu faoliyatni nazorat qilish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi komissiyaning ishchi organi hisoblanadi.
3. Davlat xizmati Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali komissiya tomonidan koʻrsatiladi.
4. Yagona tanlovda ishtirok etish uchun murojaat qilish, uni koʻrib chiqish hamda yagona tanlovni tashkil etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
5. “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunning 2-moddasiga muvofiq, talabgor 25 yoshdan kichik va 65 yoshdan katta boʻlmasligi, oliy yuridik maʼlumotga, yuridik mutaxassislik boʻyicha kamida 3 yillik ish stajiga ega boʻlishi, shu jumladan notarial idorada kamida 1 yil stajirovka oʻtagan boʻlishi shart.
Sudyalik lavozimida kamida 5 yil ishlagan yoki notarius yordamchisi yoxud adliya organlarining notarial faoliyatga rahbarlik qilish va ushbu faoliyatni nazorat qilish bilan bogʻliq lavozimlarida kamida 3 yil ishlagan shaxslar stajirovkadan oʻtmasdan yagona tanlovda ishtirok etishga haqli.
Surishtiruvchi, tergovchi, prokuror, adliya organlarining boshqaruv xodimi (notarial faoliyatga rahbarlik qilish va ushbu faoliyatni nazorat qilish bilan bogʻliq boʻlmagan) yoki advokat sifatida kamida 3 yil ishlagan, biroq vakolati tugatilgan vaqtdan boshlab 5 yil oʻtmagan shaxslar 6 oy stajirovka oʻtaydi.
Quyidagilar notarius boʻlishi mumkin emas:
muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan shaxs;
qasddan sodir etgan jinoyati uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan shaxs;
notarius, advokat, tergovchi, surishtiruvchi, prokuror, sudya yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarning boshqa xodimi sifatidagi vakolatlari oʻz kasbiy faoliyatiga mos kelmaydigan qilmishlar sodir etganligi uchun tugatilgan shaxs — uch yil mobaynida.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi va ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng talabgor maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi.
Talabgor haqidagi maʼlumotlar elektron tizim orqali olinadi. Bunda, ushbu maʼlumotlarning toʻgʻri va toʻliq ekanligi uchun masʼul vazirlik va idoralar javobgar hisoblanadi. Maʼlumotlarni elektron tizim orqali olish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda tegishli vazirlik va idoralarga soʻrov yuborish yoʻli bilan olinishi mumkin.
Talabgordan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
8. Davlat xizmatini koʻrsatishda talabgorning arizasini koʻrib chiqish uchun xizmatdan foydalanilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
9. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Adliya vazirligining budjetdan tashqari Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek 0,5 foizi — toʻlovlarni Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus gʻazna hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
9 1 . Davlat xizmatini koʻrsatishda test sinovi uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Adliya vazirligining budjetdan tashqari Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — Agentlikni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Talabgor toʻlovni YIDXP orqali shakllantirilgan invoys raqami orqali amalga oshiradi.
10. Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, komissiya ishchi organi mazkur kamchiliklarni bartaraf etish uchun talabgorga 15 kun muddat beradi.
Davlat xizmati koʻrsatilishi muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
11. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi.
12. Talabgorning soʻrovnomasi avtomatik tarzda komissiyaga elektron shaklda yuboriladi.
13. Komissiya 20 ish kuni ichida soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi.
14. Oʻrganish natijalariga koʻra:
talabgorning yagona tanlovda ishtirok etishiga ushbu Reglamentning 15-bandida nazarda tutilgan rad etish asoslari mavjud boʻlsa, komissiya ishchi organi tomonidan bu haqda xulosa tuziladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi;
talabgorning yagona tanlovda ishtirok etishi ushbu Reglament talablariga muvofiq deb topilganda, komissiya ishchi organi tomonidan bu haqda xulosa tuziladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Xulosa komissiya raisi tomonidan tasdiqlangandan keyin 1 ish kunida komissiya masʼul kotibi tomonidan YIDXP orqali talabgorga elektron shaklda xabarnoma yuboriladi.
Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab uch kun ichida talabgor tomonidan test sinovi uchun belgilangan toʻlov amalga oshirilishi lozim.
15. Quyidagi asoslarga koʻra talabgorning yagona tanlovda ishtirok etishi rad etiladi:
talabgor ushbu Reglamentning 5-bandi talablariga javob bermaganda;
yagona tanlovni muvaffaqiyatli topshirmagan yoki tanlovga uzrsiz sabablarga koʻra kelmagan yoxud tanlovdan chetlashtirilgan talabgor imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab olti oy oʻtmasdan murojaat qilganda;
hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlanganda.
Talabgorni boshqa asoslarga koʻra yagona tanlovda ishtirok etishi rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Talabgorga yagona tanlovda ishtirok etish rad etilgan taqdirda hamda talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
17. Test sinovi talabgorning yagona tanlovda ishtirok etishi maqsadga muvofiq deb topilgan xulosa tasdiqlanib, roʻyxat taqdim etilgan kundan boshlab 10 kundan soʻng, lekin 15 kundan kechiktirmay Agentlik tomonidan oʻtkaziladi.
Bunda talabgorlarning roʻyxati taqdim qilingan kundan boshlab uch kun ichida Agentlik tomonidan test sinovi oʻtkazish sanasi va vaqti belgilanib, komissiya xabardor qilinadi.
Talabgorlar test sinovi oʻtkazish sanasidan kamida besh kun oldin test sinovini oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi toʻgʻrisida komissiya tomonidan elektron shaklda xabardor qilinadi.
Test sinovi talabgorlarning hududlar kesimidagi taqsimotidan kelib chiqib, Agentlikda hamda uning hududiy boʻlinmalarida yil davomida (iyul-avgust oylaridan tashqari) oʻtkaziladi.
17 1 . Test sinovlari natijalari test sinovlari toʻliq yakunlangandan soʻng 3 ish kunida talabgorning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga hamda komissiya masʼul kotibining maxsus elektron platformadagi (arm.gov.uz saytidagi) shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.
17 2 . Komissiya masʼul kotibi test sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarning roʻyxatini shakllantiradi.
Amaliy imtihon test sinovlari natijalari chiqqan kundan boshlab oʻn kundan soʻng, biroq oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddat ichida oʻtkaziladi.
Bunda talabgorlar maxsus elektron platformada notarial harakatlarning loyihalarini tayyorlaydi va muammoli masalaga (kazusga) javob beradi.
18. Amaliy imtihon oʻtkazish kuni va joyi amaliy imtihon oʻtkazilishidan kamida 5 kun oldin Adliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi va talabgorning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
19. Yagona tanlovni oʻtkazish tartibi Adliya vazirligi tomonidan belgilanadi.
20. Yagona tanlov yakuni boʻyicha komissiya qarori qabul qilinadi. Qarordan koʻchirma 1 ish kunida YIDXP orqali talabgorga, agar talabgor yagona tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan boʻlsa, YIDXP orqali litsenziyalovchi organning “Litsenziya” axborot tizimiga ham yuboriladi.
Bunda imtihoni yakuni boʻyicha komissiya qarori Litsenziyalovchi organga yuborilgani haqidagi maʼlumot YIDXP orqali talabgorga yuboriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Komissiya ishchi organi oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
22. Talabgorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
23. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovni tashkil etish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yagona tanlovda ishtirok etish uchun murojaat qilish, uni koʻrib chiqish hamda yagona tanlovni tashkil etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi) 1. Davlat xizmatidan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtish. Xohishiga koʻra 2. Soʻrovnoma toʻldirish va undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻz elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash. Murojaat qilinganda 3. Belgilangan yigʻimni toʻlash (bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida yigʻim undiriladi). Murojaat qilinganda 2-bosqich Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnomani Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasiga yuborish. Avtomatik tarzda 3-bosqich Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi 1. Soʻrovnomadagi maʼlumotlarni oʻrganib chiqish va xulosa tuzish. 20 ish kunigacha 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron shakldagi xabarnoma talabgorga va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yuborish. Xulosa tasdiqlangan kundan boshlab 1 ish kunida 3. Test sinovini oʻtkazish kuni va joyi haqidagi maʼlumotni Adliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish va talabgorning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuborish. Test sinovidan kamida 5 kun oldin 4-bosqich Talabgor Yagona tanlovning birinchi bosqichi uchun tegishli yigʻimni toʻlash. Xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab uch kun ichida 5-bosqich Bilim va malakalarni baholash agentligi 1. Test sinovini oʻtkazish. (“Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq yagona tanlov topshirish tartibi Adliya vazirligi tomonidan belgilanadi) Xulosa tasdiqlangan kundan boshlab 10 kundan soʻng, lekin 15 kundan kechiktirmasdan 2. Test sinovi yakunlari boʻyicha natijalarni Agentlik tomonidan talabgorning shaxsiy kabinetiga hamda komissiyaga yuborish. 3 ish kunida 6-bosqich Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi 1. Amaliy imtihon oʻtkazish kuni va joyi haqidagi maʼlumotni Adliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish va talabgorning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuborish. Imtihondan kamida 5 kun oldin 2. Komissiya tomonidan amaliy imtihon oʻtkazish. Test sinovlari natijalari chiqqan kundan boshlab oʻn kundan soʻng, biroq oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddatda 3. Amaliy imtihon yakunlari boʻyicha natijalarni eʼlon qilish. Imtihon oʻtkazilgan kunining oʻzida 4. Amaliy imtihon yakunlari boʻyicha qabul qilingan qarordan koʻchirmani Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (va) yoki “Litsenziya” AT orqali talabgorga va tegishli adliya organiga yuborish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kunida
Xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovni tashkil etish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Xususiy notarial faoliyat boʻyicha yagona tanlovdan oʻtish uchun
T/r Talabgordan talab qilinadigan maʼlumotlar* Talabgor tomonidan koʻrsatiladigan maʼlumotlar 1. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 2. Telefon raqami 3. Notarial faoliyatni amalga oshirish hududi 4. Notarial faoliyatni amalga oshirish tumani (shahri) 5. Notariuslikka talabgorlar uchun Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida majburiy oʻquv kurs tugatganligi haqida sertifikat 6. Oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom seriyasi va raqami (diplom fayli) 7. Mehnat daftarchasining seriyasi va raqami 8. Ariza qayta yuborilganligi (avvalgisi rad etilgan boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 369-son qaroriga 2-ILOVA
Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi hamda “ Notariat toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini litsenziyalash bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga soladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziya (keyingi oʻrinlarda — litsenziya) — shaxsning xususiy notarial faoliyatini amalga oshirishga boʻlgan huquqini tasdiqlovchi, cheklanmagan muddatga beriladigan elektron hujjat;
litsenziat — xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan jismoniy shaxs;
xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash (keyingi oʻrinlarda — litsenziyalash) — litsenziyani berish va qayta rasmiylashtirish jarayoni bilan bogʻliq tartib-taomillar majmui;
talabgor — litsenziyani olish uchun murojaat qilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;
litsenziyalovchi organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari;
“Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) — litsenziyalash tartib-taomillari bilan bogʻliq barcha jarayonlarni qamrab olgan, idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik qilish imkoniyatiga ega boʻlgan maxsus elektron tizim;
litsenziya talablari va shartlari — xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanishda litsenziat tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan, ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini litsenziyalash pasportida (keyingi oʻrinlarda — pasport) belgilangan talablar va shartlar majmui;
litsenziyalar reyestri — berilgan, amal qilishi toʻxtatib turilgan yoki tugatilgan, bekor qilingan va qayta rasmiylashtirilgan litsenziyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar bazasi.
3. Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. 25 yoshdan kichik va 65 yoshdan katta boʻlmagan, oliy yuridik maʼlumotga, yuridik mutaxassislik boʻyicha kamida 3 yillik ish stajiga ega boʻlgan, shu jumladan notarial idorada kamida 1 yil stajirovka oʻtagan, yagona tanlovni topshirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi notarius boʻlishi mumkin
Sudyalik lavozimida kamida 5 yil ishlagan yoki notarius yordamchisi yoxud adliya organlarining notarial faoliyatga rahbarlik qilish va ushbu faoliyatni nazorat qilish bilan bogʻliq lavozimlarida kamida 3 yil ishlagan shaxslar uchun stajirovkadan oʻtish talab qilinmaydi.
Surishtiruvchi, tergovchi, prokuror, adliya organlarining ishi notariat faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan boshqaruv xodimi yoki advokat sifatida kamida 3 yil ishlagan shaxslar, agar ularning vakolatlari tugatilgan paytdan eʼtiboran 5 yil oʻtmagan boʻlsa, 6 oy muddat stajirovka oʻtaydi.
5. “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunning 2-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan holatlarda xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanishi mumkin emas.
6. Talabgorning yagona tanlovni muvaffaqiyatli topshirganligi haqidagi komissiya qarori koʻchirmasi Litsenziya rasmiylashtirish uchun tegishli hududiy adliya organiga “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda kelib tushadi.
Bunda qarorlar koʻchirmasi ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari kelib tushganda navbatdagi ish kuni qaror koʻchirmasi litsenziyalovchi organga kelib tushgan va litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
7. Talabgor litsenziya rasmiylashtirish uchun yuborilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish holatini “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali onlayn kuzatib borishi mumkin.
8. Litsenziya litsenziyalovchi organ tomonidan talabgorning notarial faoliyatni amalga oshirish hududi boʻyicha cheklanmagan muddatga beriladi.
2-bob. Litsenziya olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi
15. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish pasportning 8-bandida belgilangan muddatda amalga oshiriladi.
17. Litsenziyalovchi organ litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi elektron shakldagi xabarnomani “Litsenziya” AT orqali ushbu masalani hal etish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxsning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi.
Bu haqidagi maʼlumot “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
18. Agar litsenziyalovchi organ pasportning 8-bandida belgilangan muddat mobaynida talabgorga litsenziya berish yoki uni berishni rad etish masalasini hal qilmasa, talabgor bu haqida litsenziyalovchi organni “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali elektron shaklda xabardor qilgan holda xususiy notarial faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻladi.
Talabgorning litsenziyani olishni kutishga roziligini bildirishi, uning keyinchalik litsenziyalovchi organni xabardor etish orqali faoliyatni amalga oshirish huquqini cheklamaydi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda talabgor belgilangan davlat boji toʻlovini amalga oshirgandan keyin “Litsenziya” ATda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi. Bunda talabgor xususiy notarial faoliyat bilan litsenziyasiz shugʻullanganlik uchun javobgarlikka tortilishi mumkin emas va litsenziyalovchi organlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi.
19. Talabgor “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunning 2-moddasi birinchi qismida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmasa yoki ikkinchi qismida nazarda tutilgan holatlar mavjud boʻlsa yoxud litsenziya olish uchun belgilangan davlat bojini toʻlamasa, talabgorga litsenziya berish rad etiladi.
Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, litsenziya berish maqsadga muvofiq emas degan vaj bilan litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Talabgor litsenziya berish rad etilganligi, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining litsenziyalash tartib-taomillari bilan bogʻliq harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
22. Litsenziyalovchi organ talabgor yagona tanlovni muvaffaqiyatli topshirganligi haqidagi komissiya qarori koʻchirmasi kelib tushgandan soʻng pasportning 8-bandida belgilangan muddat ichida litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish bilan bir vaqtda “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali talabgorga “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq pasportning 7-bandida belgilangan miqdorda davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi (rad etilgan hollar bundan mustasno).
Xabarnoma yuborilganligi toʻgʻrisida maʼlumot va talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladigan boshqa maʼlumotlar talabgor xohishiga koʻra mobil aloqa qurilmasiga SMS-xabar shaklida ham yuborilishi mumkin.
Bunda talabgor davlat bojini toʻlash vaqtida litsenziya talablari va shartlariga rioya etishini tasdiqlashi lozim.
23. Talabgor xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatda davlat boji toʻlovini amalga oshiradi.
Litsenziyani berish uchun davlat boji toʻlovi belgilangan muddatda amalga oshirilmasligi litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyani berishni rad etishga asos boʻladi. Litsenziya berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Litsenziya” AT orqali avtomatik tarzda talabgorga yuboriladi. Bunda talabgor litsenziyani olish uchun umumiy tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega boʻladi.
Davlat boji toʻlovi amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
24. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek 0,5 foizi — toʻlovlarni Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus gʻazna hisobvaragʻiga;
60 foizi — Adliya vazirligi budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.
25. Davlat boji toʻlanganidan soʻng “Litsenziya” ATda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.
26. Berilgan litsenziyalar haqidagi maʼlumot “Litsenziya” ATda litsenziyalar reyestriga avtomatik ravishda kiritiladi.
3-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish tartibi
27. Litsenziatning familiyasi, ismi yoki otasining ismi oʻzgargan taqdirda u 5 ish kuni ichida litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun asos boʻladigan tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qilishi lozim.
28. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza va tegishli hujjatlar litsenziyalovchi organga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali taqdim etiladi.
Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi va quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — toʻlovlarni Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus gʻazna hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligi budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga.
Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun davlat boji undirilmaydi.
29. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza tegishli hujjatlar ilova qilingan holda litsenziyalovchi organga kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida litsenziya qayta rasmiylashtirib beriladi.
Litsenziya qayta rasmiylashtirilguniga qadar litsenziat unda koʻrsatilgan faoliyatni litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi asosida amalga oshiradi.
Litsenziyalovchi organ litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
4-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi nazorat qilish
30. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Bunda litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish “Litsenziya” AT orqali rasmiylashtiriladi.
31. Litsenziyalar reyestriga kiritilgan hamda faoliyatini amalga oshirayotgan litsenziatlar tomonidan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-iyuldagi 464-son qarori bilan tasdiqlangan Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq nazorat qilinadi.
Nazorat qiluvchi va huquqni muhofaza qiluvchi organlar oʻz vakolatlari doirasida, litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlari buzganligini aniqlaganda, ushbu litsenziatni hisob roʻyxatiga olgan litsenziyalovchi organga aniqlangan huquqbuzarliklar toʻgʻrisida xabar beradilar.
5-bob. Litsenziyalovchi organlar qarori va ularning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat berish va uni koʻrib chiqish tartibi
32. Talabgor yoki litsenziat belgilangan tartibda litsenziyalovchi organning qarorlari ustidan yoki mansabdor shaxslari harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilishi mumkin.
33. Talabgor yoki litsenziat shikoyatni litsenziyalovchi organga nisbatan Adliya vazirligiga taqdim etadi.
Talabgor yoki litsenziat belgilangan tartibda litsenziyalovchi organning qarori hamda uning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan bevosita sudga shikoyat qilishga haqli.
Qonunchilik hujjatlariga muvofiq shikoyat boshqa vakolatli organlarga ham berilishi mumkin.
34. Shikoyat qaror toʻgʻrisida tegishli tarzda xabardor qilingan paytdan, talabgor yoki litsenziatga litsenziyalovchi organ qarori va uning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) haqida maʼlum boʻlgan paytdan eʼtiboran 30 kundan kechiktirmay berilishi mumkin.
Shikoyat berish muddati, agar u uzrli sababga koʻra oʻtkazib yuborilgan boʻlsa, shikoyatni koʻrib chiquvchi organ tomonidan tiklanishi mumkin.
35. Shikoyat yozma, ogʻzaki (shaxsiy qabul yoki ishonch telefoni orqali) yoki elektron shaklda (“Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabinet, elektron pochta yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali) beriladi va unda quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:
qarorni qabul qilgan yoki harakatni amalga oshirgan litsenziyalovchi organning nomi;
shikoyat bergan jismoniy shaxsning (uning vakilining) familiyasi, ismi, otasining ismi va yashash joyi;
shikoyat bergan shaxsning talablari;
ilova qilinayotgan hujjatlarning roʻyxati (mavjud boʻlgan taqdirda);
shikoyat berilgan sana.
Shikoyat yozma shaklda berilganda shikoyat qiluvchi yoki uning vakili tomonidan imzolanadi. Agar shikoyat vakil tomonidan berilgan boʻlsa, unga ishonchnomaning yoki vakilning vakolatlarini tasdiqlovchi boshqa hujjatning koʻchirma nusxasi ilova qilinishi kerak.
36. Jismoniy shaxs ogʻzaki shikoyat (shaxsiy qabul orqali) qilayotganda oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etishi kerak.
Elektron shaklda beriladigan shikoyatlarda talabgor yoki litsenziatning elektron manzili va yagona identifikatori (JSHSHIR) hamda boshqa rekvizitlar koʻrsatilishi kerak.
Shikoyatda elektron manzilning koʻrsatilganligi talabgor yoki litsenziatning shikoyatini koʻrib chiqish natijalarini axborot tizimi orqali elektron shaklda qabul qilishga boʻlgan roziligini anglatadi.
37. Adliya vazirligi shikoyat berilayotgan qaror, harakat (harakatsizlik) toʻgʻrisidagi tegishli axborotni shikoyat olingan paytdan eʼtiboran 3 ish kuni ichida oʻrganish uchun soʻrab olishi lozim.
38. Talabgor yoki litsenziatning talabiga koʻra shikoyat uning ishtirokida koʻrib chiqilishi mumkin.
Bunda Adliya vazirligi talabgor yoki litsenziatning istagiga koʻra muhokamani videokonferens aloqa vositalaridan foydalangan holda oʻtkazishni taʼminlashi shart.
39. Shikoyatni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha bayonnoma tuzilishi va ushbu bayonnoma adliya vaziri yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolanishi kerak.
Adliya vazirligi shikoyat boʻyicha 15 kun ichida qaror qabul qilishi shart.
40. Shikoyat bergan talabgor yoki litsenziat shikoyat boʻyicha qaror qabul qilinguniga qadar uni chaqirib olishga haqli. Shikoyatni chaqirib olish yozma yoki elektron shaklda (“Litsenziya” AT orqali) rasmiylashtiriladi.
41. Adliya vazirligi shikoyat boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qilishga haqli:
qarorni oʻzgarishsiz qoldirish;
qarorga oʻzgartishlar kiritish;
qarorni bekor qilish va zarur boʻlgan taqdirda, yangi qaror qabul qilish;
litsenziyalovchi organ yoki uning mansabdor shaxsi zimmasiga berilgan shikoyat mohiyati boʻyicha muayyan harakatlarni amalga oshirish majburiyatini yuklash.
42. Litsenziyalovchi organning qarori ustidan shikoyat qilingan taqdirda, shikoyat Adliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran qarorning amal qilishi va ijro etilishi toʻxtatib turiladi, bundan litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish hollari mustasno.
6-bob. Litsenziyalar reyestrini yuritish
43. Litsenziyalar reyestri “Litsenziya” ATda elektron shaklda yuritiladi va undagi maʼlumot barcha uchun ochiq hisoblanadi.
44. Litsenziyalar reyestri avtomatik tarzda shakllantiriladi, uning doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish litsenziyalovchi organlar tomonidan amalga oshiriladi.
Litsenziyalovchi organlar litsenziyalar reyestrini yuritishda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilishi lozim.
45. Litsenziyalovchi organlar quyidagi maʼlumotlarni litsenziyalar reyestriga oʻz vaqtida kiritib borishga javob beradi:
litsenziya qayta rasmiylashtirilganligi;
litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganligi;
litsenziyaning amal qilishi qayta tiklanganligi;
litsenziyaning amal qilishi tugatilganligi;
litsenziya bekor qilinganligi.
46. Litsenziyalar reyestrida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:
litsenziatning reyestr tartib raqami, uning familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);
litsenziyalovchi organ nomi;
reyestrga kiritilgan sana;
faoliyat olib borish manzili (hisob roʻyxatiga olinganidan keyin);
litsenziyaning holati (amalda, toʻxtatib turilgan, tugatilgan, bekor qilingan);
litsenziya holati har bir oʻzgarishining asoslari va sanasi.
47. Litsenziatlar toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar bazasi litsenziyalovchi organlar foydalanishi uchun shakllantiriladi va unda litsenziyalashda kiritiladigan barcha maʼlumotlar saqlanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
48. Litsenziat litsenziya talab va shartlarining bajarilganligi yuzasidan litsenziyalovchi organga soxta, yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlar berganligi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
49. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi: Xususiy notarial faoliyat 3. Litsenziya oluvchilar toifasi: Jismoniy shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari 4. Litsenziyalovchi organ: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari 5. Litsenziyani berish uchun asos boʻluvchi maʼlumotlar (hujjatlar): Komissiya qarori koʻchirmasi. Talabgor haqidagi maʼlumotlarda quyidagilar aks etadi: talabgorning familiyasi, ismi va otasining ismi; jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda); 6. Litsenziya berishni koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 7. Litsenziya uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 barobari 8. Litsenziya berishni koʻrib chiqish muddatlari: 5 kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: Quyidagilar litsenziya talablari va shartlari hisoblanadi: notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga, notariuslarning kasb etikasi qoidalariga, notarial harakatlar maxfiyligi va notarius qasamyodiga rioya etish; Notarial palataga aʼzo boʻlish; notarial idora faoliyatini tashkil etishga oid qonunchilik hujjatlarida belgilangan minimal talablarni bajarish; notarial idora tashkil etgan notarial okrugda kamida 2 yil ishlash; notariusning fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi tuzish; har 3 yilda kamida 1-marta oʻzining kasbiy malakasini oshirish; litsenziya olish va (yoki) uni qayta rasmiylashtirish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlarning soxta, yolgʻon va notoʻgʻri emasligini taʼminlash; xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalariga oʻzgartirish kiritish va ularni bekor qilish holatlarini, shuningdek amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan foydalangan holda yuritish; litsenziatning familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgargan taqdirda litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun murojaat qilish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Kelishish talab etilmaydi 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan 12. Izoh Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan notarial harakatlarni amalga oshirish hamda jismoniy va yuridik shaxslarga huquqiy va texnik tusdagi xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq faoliyat notarial faoliyat hisoblanadi.
Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Xususiy notarial faoliyatni litsenziyalash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Komissiya 1. Talabgor yagona tanlovni muvaffaqiyatli topshirganligi boʻyicha komissiya qaroridan koʻchirmani “Litsenziya” axborot tizimi orqali tegishli hududiy adliya boshqarmasiga yuborish. 1 ish kunida 2-bosqich Hududiy adliya boshqarmasi Talabgorga Litsenziya berish (berishni rad etish) toʻgʻrisida “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali xabar yuborish. Bunda litsenziya berish toʻgʻrisida xabar yuborilganda: davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma; litsenziya talabi va shartlariga rioya etishini tasdiqlash haqidagi xabarnoma yuborish. 2 ish kuni ichida 3-bosqich Talabgor (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi) 1. Litsenziya talabi va shartlariga rioya etishini tasdiqlash 2. Davlat bojini toʻlash. (bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari) Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 30 kun ichida 4-bosqich “Litsenziya” axborot tizimi 1. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Litsenziyani shakllantirish va talabgorning “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuborish. Davlat boji toʻlanganda avtomatik ravishda 2. Litsenziya haqidagi maʼlumotni “Litsenziya” axborot tizimida reyestrga kiritish. Talabgor shaxsiy kabinetiga yuborilganda avtomatik ravishda
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 369-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notarial faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-martdagi 156-son qaroriga kiritilayotgan
1. 1-bandda :
a) uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. 2-bandda :
a) ikkinchi xatboshidagi “80” raqami “74” raqami bilan almashtirilsin;
b) uchinchi xatboshidagi “10” raqami “16” raqami bilan almashtirilsin.
3. 1-ilovada :
a) 11-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:
“11 1 . Notarius oʻzining ish va dam olish vaqtini mustaqil belgilaydi.
Notarius ish vaqti haqida, shu jumladan ish vaqti oʻzgargan taqdirda hamda mehnat taʼtilida boʻlish yoki oʻz kasbiy malakasini oshirish muddatlari haqida “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Tizim) tegishli maʼlumotlarni kiritadi.
Notarius ish vaqtida ish joyida boʻlishi shart, uzrli sabablarga koʻra boʻlmaslik holatlari bundan mustasno”;
v) 16-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Notarial harakatlar Tizim orqali amalga oshiriladi”;
ikkinchi xatboshidagi “50” raqami “100” raqami bilan almashtirilsin;
g) 31-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“notarius hamda uning xodimlari xonasi videokuzatuv kameralari bilan jihozlangan boʻlishi, bunda videoyozuvlar kamida bir oy davomida saqlanishi taʼminlanishi”;
oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
4. 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. 3-ilovaning 11-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius notarial idora tashkil etgan notarial okrugda kamida ikki yil ishlaganidan keyin oʻz xohishiga koʻra Adliya vazirligi tomonidan belgilanadigan notariuslar lavozimlarining eng kam sonidan koʻp boʻlmagan boshqa notarial okrugda faoliyatini davom ettirishi mumkin”.
6. 4-ilovaning 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Har bir notarial okrugda kamida bitta notarius faoliyat yuritishi shart.
Notarial okrugda notariuslar lavozimlarining eng kam soni notarial okrug notariuslari tomonidan oxirgi uch yilda amalga oshirilgan notarial harakatlarning sonidan kelib chiqib belgilanadi, bunda notarial harakatlarning oylik oʻrtacha soni bir notariusga bir oyda 300 — 400 ta notarial harakatlar doirasida hisoblanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyul,
369-son