📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5229-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5229-сон қарорининг :
а) 1-бандига мувофиқ Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (кейинги ўринларда — Форум) ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ташкил этилиши;
б) 2-бандига мувофиқ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам Ташкилий қўмита ҳисобланиши белгиланганлиги;
в) 3-бандига мувофиқ Ташкилий қўмитага:
Форумни юқори бадиий савияда ўтказиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу борада масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Форум совриндорларига топшириладиган диплом ва сертификатлар намуналарини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш;
Форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 20 апрелдаги 02-РА 1-5710-сон (ХДФУ) топшириғига мувофиқ дастлабки Форум 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ўтказилсин.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасини Форум ташкилотчилари сифатида белгилаш;
Форум доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг иштирокчиларини саралаш тартиби;
Форум доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаш учун Халқаро ҳайъатни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби;
Кўрик-танлов ғолибларини мукофотлаш учун номинациялар ва мукофот миқдорларини белгилаш;
б) 2023 йилда Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Форумни ташкил этиш, жумладан, Ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш, Форум ўтказиладиган жойни танлаш, меҳмонларни кутиб олиш, уларни жойлаштириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни;
Форум расмий веб-сайтини ишлаб чиқиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Форумни мунтазам ёритиб бориш, хорижий меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Форум тадбирларини молиялаштириш тартибини белгилаш.
4. Ташкилий қўмита мазкур қарор билан тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда — Форум) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Форум қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:
ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, жумладан, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишлари бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, қайта тиклаш, бу соҳадаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва маҳорат дарслари ташкил этиш, ушбу соҳадаги иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантириш;
кулолчилик тарихи, мактаби ва услубларини, кулолчилик саноат даражасида тараққий этган ва уларнинг улуши иқтисодиётга сезиларли фойда келтираётган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва юртимизда татбиқ этиш, ёш авлод қалбида кулолчиликка бўлган қизиқишни шакллантириш орқали янги иш ўринларини яратиш;
ҳудудларда кулолчиликни жадал ривожлантиришни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
кулолчилик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилиш;
минтақада миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши орқали туризм салоҳиятини янада юксалтириш;
ўзбек халқ миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;
кулолчилик санъатининг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб янги андозада уйғунлаштириш ва қайта тиклаш;
Форумга иқтидорли ёш кулолларни жалб этиш;
Форумда хориждаги кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, шунингдек, замонавий технологиялар асосида фаолият юритаётган хорижий кулолчилик ташкилотларининг дизайн, маркетинг ва менежмент йўналишларидаги мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида уларни жалб этиш.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Форум ташкилотчилари (кейинги ўринларда — Ташкилотчилар) — Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси;
Форум иштирокчиси — Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан тасдиқланадиган ҳунармандчиликнинг кулолчилик тармоғи саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кулол усталар, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари, кулолчилик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакиллари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари;
саралаш комиссияси — «Ҳунарманд» уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг соҳа мутахассисларидан иборат Форум иштирокчилари томонидан мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб иштирокчилар рўйхатини Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун тақдим қилувчи комиссия.
4. Форум Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши мумкин.
2-боб. Форумни ўтказиш тартиби ва шартлари
5. Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
халқаро илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда — конференция);
миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танлови (кейинги ўринларда — кўрик-танлов);
хорижий ва маҳаллий кулол усталари иштирокида маҳорат дарслари;
халқ сайиллари, мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган концерт дастурлари намойиши;
кулолчилик санъатига оид кўргазмалар;
ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий кулолчилик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари намойиши;
ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши;
ҳудудда фаолият кўрсатаётган машҳур кулолчилик устахоналарига экскурсиялар;
театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;
Форум кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.
6. Форум доирасида ўтказиладиган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилари бир вақтнинг ўзида кўрик-танлов иштирокчиси ҳисобланади.
7. Кўрик-танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан Ташкилий қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
номзоднинг Форумда қатнашиш тўғрисида аризаси;
номзоднинг 3х4 ва 10х15 ўлчамли рангли фотосурати (4 дона);
номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
иш ва ижодий фаолияти тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот;
ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 10 тадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари.
8. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.
9. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Форум ўтказиладиган йилнинг 1 мартидан 1 июнига қадар «Ҳунарманд» уюшмасига тақдим этадилар (фотосуратлар электрон шаклда тақдим этилиши шарт).
10. «Ҳунарманд» уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июнига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
11. Форумнинг маҳаллий иштирокчилари ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан мазкур Низом талаблари асосида Форум ўтказиладиган йилнинг 20 июлига қадар ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
12. Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий иштирокчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.
13. Кўрик-танловнинг чет эллик иштирокчилари мазкур Низомга 1б-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.
Кўрик-танловнинг чет эллик иштирокчилари Форум ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Форум ўтказиладиган йилнинг 10 февралидан 10 майига қадар Форум веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар (Форум ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).
14. Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган чет эллик иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнида Форум веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
15. «Ҳунарманд» уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 1 июнига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
16. Чет эллик иштирокчилар ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан ушбу Низом талаблари асосида Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июнига қадар ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
17. Чет эллик иштирокчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмасига тақдим этилади.
«Ҳунарманд» уюшмаси ўн кун муддатда иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.
18. Форумга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 2 нафаргача ижодий делегация таклиф этилади.
Уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Форумда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг икки нафаргача аъзоларидан ташқари) кулолчилик ташкилоти вакиллари, соҳанинг таниқли олимлари ва мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар Ташкилотчиларнинг таклифлари асосида қатнашиши мумкин.
19. Конференция иштирокчилари мазкур Низомга 1в-иловага мувофиқ схема асосида саралаб олинади.
Конференция иштирокчиси конференция ўтказилишидан уч ой олдин Форум веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага қуйидаги материалларни тақдим этади:
маълумотнома (резюме);
6x9 ўлчамли рангли фотосурат (3 дона);
конференция иштирокчисининг ҳажми 4-5 бетдан ва 300 та сўздан кам бўлмаган маърузаси матни (ўзбек, инглиз ёки рус тилларида).
20. «Ҳунарманд» уюшмаси тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда Форум ўтказиладиган йилнинг 10 июлига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
21. Ҳужжатлар саралаш комиссияси томонидан Форум ўтказиладиган йилнинг 20 июлига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган қарор Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
22. Форумда қатнашувчилар рўйхати Форум ўтказиладиган йилнинг 1 августига қадар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади ҳамда иштирокчилар «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.
23. Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:
Форумга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи — Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
3-боб. Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
24. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат таркибда халқаро ҳайъат тузилади.
Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.
Халқаро ҳайъат аъзолари халқаро ҳайъат раисини сайлайди.
Халқаро ҳайъат раисига ва ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига — 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар тўлов тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси валютасида тўланади.
25. Қуйидагилар кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратларини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади:
кулолчилик маҳсулотларининг жозибаси ва таровати, ўзига хос услубга эгалиги;
кулолчилик маҳсулотларининг анъанавий хусусиятларга, тарихий илдизга эга эканлиги;
маҳсулотларни тайёрлаш технологияси ҳамда тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;
маҳсулот сифатли материаллардан тайёрланганлиги ва стандартларга жавоб бериши;
маҳсулотнинг ўзига хослиги ва янгилиги;
ўз йўналишида алоҳида мактаб яратганлиги;
«уста-шогирд» мактаби анъаналари асосида ёшларга ҳунар сирларини ўргатганлиги ва шогирдлар тайёрлаганлиги;
аждодларидан қолган ҳунар турини анъаналарни сақлаган ҳолда давом эттираётган сулола давомчиси эканлиги.
Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарслари 6 та номинация («Энг яхши кулол», «Энг яхши кулолчилик мактаби устаси», «Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол», «Энг ёш маҳоратли кулол», «Энг моҳир аёл кулол») бўйича баҳоланади.
4-боб. Мукофотлаш тартиби
26. Форум доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади (тўлов тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси валютасида):
«Энг яхши кулол» — 5 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши кулолчилик мактаби устаси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол» — 3 000 АҚШ доллари;
«Энг ёш маҳоратли кулол» — 3 000 АҚШ доллари;
«Энг моҳир аёл кулол» — 3 000 АҚШ доллари.
27. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган моҳир ҳунармандларни тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.
Форумнинг ҳар бир иштирокчисига Халқаро кулолчилик форуми иштирокчиси сертификати берилади.
5-боб. Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари
28. Ташкилотчилар:
Форумни ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
Форумда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан уларнинг розилиги билан реклама мақсадида фойдаланиш;
Форумга жаҳондаги етакчи продюсер, менежерларни ва соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29. Форум иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.
30. Давлат молиявий назорати инспекцияси Форумни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Халқаро кулолчилик форуми доирасида ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига маҳаллий иштирокчиларни саралаб олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Кўрик-танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган шахс Зарур ҳужжатларни «Ҳунарманд» уюшмасига тақдим этади. Форум ўтказиладиган йилнинг 1 мартидан 1 июнига қадар 2-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. 10 июнга қадар 3-босқич Саралаш комиссияси «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор (иштирокчилар рўйхати)ни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. 20 июлга қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди. 1 августга қадар 5-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Иштирокчиларни хабардор қилади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун муддатда
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Халқаро кулолчилик форуми доирасида ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига чет эллик иштирокчиларни саралаб олиш
1-босқич Кўрик-танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган шахс Форум веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади ва рўйхатдан ўтиш жараёнида керакли ҳужжатларни тақдим этади. Форум ўтказиладиган йилнинг 10 февралидан 10 майига қадар 2-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. 1 июнга қадар 3-босқич Саралаш комиссияси «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор (иштирокчилар рўйхати)ни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. 10 июнга қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Хорижий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди ва иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмасига тақдим этади. 1 августга қадар 5-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун муддатда
Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1в-ИЛОВА
Халқаро кулолчилик форуми доирасида ўтказиладиган Миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танловига конференция иштирокчиларини саралаб олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Конференцияда иштирок этиш истагини билдирган шахс Форум веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага тегишли материалларни тақдим этади. Конференция ўтказилишидан уч ой олдин 2-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Тақдим қилинган ҳужжатларни умумлаштирган ҳолда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. Конференция ўтказиладиган йилнинг 10 июлига қадар 3-босқич Саралаш комиссияси Саралаш комиссияси киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. 20 июлга қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Форумда қатнашувчилар рўйхатини тасдиқлайди. 1 августга қадар 5-босқич «Ҳунарманд» уюшмаси Форум қатнашувчиларини хабардор қилади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 370-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 йилда Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Ижро учун масъуллар Вазирлик ва идоралардан Вазирлар Маҳкамасидан I. Ташкилий масалалар 1. 2023 йил сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форумини ўтказиш ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда — Форум) ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш. 1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. 2023 йил февраль, май, август Ташкилий қўмита аъзолари А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Ф. Рузиев, М. Вахобов 2. Форум доирасида: а) иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи; иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи; иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи; тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритувчи; маданий дам олишни ташкил этувчи; таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш; б) таржимон ва волонтёрларга йўриқнома бериш ва уларни ўқитиш. 2023 йил март Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Форум ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Фарғона вилояти Риштон туманидаги Кулолчилик маркази). 1. Форум ўтказиладиган жойни белгилаш тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда Форумда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик ҳунармандлар учун алоҳида жойлар ташкил этиш, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш. 2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда Форум доирасида Риштон туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 2023 йил март Фарғона вилояти ҳокимлиги А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов 3. Форум ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. 2023 йил июль-август Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 3. Форум иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш. 1. Риштон тумани ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш. 2023 йил апрель Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликлар ва идоралар А. Абдуҳакимов, О. Қудратов 2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, Риштон туманига қўшни бўлган туман (шаҳар) ҳудудларидаги меҳмонхоналардан қўшимча жой захиралари шакллантириш. 2023 йил давомида 4. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. 1. Форум дастурини II Халқаро ҳунармандчилик фестивали дастури асосида ишлаб чиқиш. 2023 йил апрель «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Д. Холмуродов, Ф. Рузиев 2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш. 2023 йил май 5. Эсдалик буюмларини тайёрлаш. 1. Форумни тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш. 2. Эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) эскизларини яратиш бўйича ижодкорларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўриш. 2023 йил февраль «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва маданий мерос вазирлиги А. Абдуҳакимов, Ф. Рузиев, О. Қудратов, Д. Холмуродов 6. Риштон туманида умумий овқатланиш хизматлари тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш. 1. Форум давомида Риштон туманидаги мавжуд умумий овқатланиш ташкилотларининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2023 йил апрель Фарғона вилояти ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Ш. Абидов 2. Заруратга кўра янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш. 2023 йил апрель — август 3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш. Форум ўтказиладиган кунлари 7. Йўловчи ташиш хизмати кўрсатилишини ташкил этиш. 1. Риштон туманидаги барча такси хизмати кўрсатувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. 2023 йил май Фарғона вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов 2. Заруратга кўра Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларидан Риштон туманига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш. Форум ўтказиладиган кунлари 3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан, кредит, лизинг асосида) кўмаклашиш. 2023 йил давомида 8. Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. 1. Хориждан ташриф буюрадиган Форум иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш. Штаблар фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш. 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Форум тўғрисидаги маълумотномалар қайд этилган стендлар ўрнатиш. 3. Форум кунлари Тошкент шаҳридан Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларига ҳаракатланувчи Форум иштирокчилари учун йўловчи поездларида белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар қўйилишини таъминлаш. 4. Форумга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. Форум ўтказиладиган кунлари Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов 9. Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш. Форум ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. Форум ўтказиладиган кунлари Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги Х. Бердибаев, М. Вахобов II. Маданий-маърифий тадбирлар 10. Форум расмий веб-сайтини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида Форум расмий веб-сайтини яратиш ва унда Форум тўғрисидаги ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз тилларда) мунтазам ёритиб бориш. 2. Форумда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш. 2023 йил февраль — сентябрь «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Д. Холмуродов, Ф. Рузиев 11. Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида Форумни мунтазам ёритиб бориш. 1. Форум доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2023 йил май Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликлар ва идоралар А. Абдухакимов, О. Қудратов, Ш. Абидов, Д. Холмуродов, Ф. Рузиев 2. Форумни тарғиб этувчи камида 3 та (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш. 2023 йил июнь 3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини Форумни тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари орқали сайёҳлар ҳамда ҳунармандларни Форумда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш. 2023 йил давомида 4. Форумни хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш. 12. Форумда миллий ҳунармандчилик намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шарт-шароитлар яратиш. 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий кулолчилигини акс эттирувчи кўргазмали жойларни тайёрлаш. 2023 йил август Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси,Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия А. Абдуҳакимов, Ш. Абидов, О. Қудратов, Д. Холмуродов 2. Республиканинг барча ҳудудларида фаолият олиб борувчи кулоллар иштирокини таъминлаш. Форум кунлари 3. Форум учун ажратилган майдон ҳудудида Форум иштирокчилари учун маҳорат дарслари ўтказиш. 2023 йил март, май, август 13. Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш. 1. Форумнинг хорижлик иштирокчилари ва меҳмонларини шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш. 2023 йил июль Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси А. Абдухакимов, О. Қудратов, Ш. Абидов 2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш. 2023 йил август Фарғона вилояти ҳокимлиги 3. Ўзбек халқининг тарихи ва маданий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш. 2023 йил июль Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 4. Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этиш. 14. «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. Ташкилий қўмитанинг мурожаатига асосан Форум ўтказиладиган ҳудудларда белгиланган тартибда Wi-Fi нуқталарини ташкил этиш чораларини кўриш. Форум ўтказиладиган кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ш. Ражаббаев, Ф. Рузиев III. Форум тадбирларини молиялаштириш 15. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш. 1. II Халқаро ҳунармандчилик фестивали харажатлари сметасини ишлаб чиқиш доирасида Форум харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023 йил февраль Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар А. Абдуҳакимов, Ш. Абидов, Ф. Рузиев, О. Қудратов, Д. Холмуродов 2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни Форум бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш. 2023 йил апрель 3. Муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда кенг жалб қилиш. 2023 йил давомида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
370-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
“YOʻL XARITASI”
Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazishning tashkiliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 23-avgustdagi PQ-5229-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 23-avgustdagi PQ-5229-son qarorining :
a) 1-bandiga muvofiq Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosi (keyingi oʻrinlarda — Forum) har ikki yilda bir marta sentabr oyida Qoʻqon shahrida oʻtkaziladigan Xalqaro hunarmandchilik festivali bilan uygʻun holda tashkil etilishi;
b) 2-bandiga muvofiq Xalqaro hunarmandchilik festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) Forumni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ham Tashkiliy qoʻmita hisoblanishi belgilanganligi;
v) 3-bandiga muvofiq Tashkiliy qoʻmitaga:
Forumni yuqori badiiy saviyada oʻtkazish, belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish, bu borada masʼul vazirliklar, idoralar va tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;
Forum sovrindorlariga topshiriladigan diplom va sertifikatlar namunalarini tayyorlash hamda tasdiqlash;
Forumni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa masalalarni hal etish vazifalari yuklanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining 2022-yil 20-apreldagi 02-RA 1-5710-son (XDFU) topshirigʻiga muvofiq dastlabki Forum 2023-yilning sentabr oyidan boshlab Qoʻqon shahrida oʻtkaziladigan Xalqaro hunarmandchilik festivali bilan uygʻun holda oʻtkazilsin.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
Fargʻona viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi hamda “Hunarmand” uyushmasini Forum tashkilotchilari sifatida belgilash;
Forum doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar va ularning ishtirokchilarini saralash tartibi;
Forum doirasida oʻtkaziladigan koʻrik-tanlov ishtirokchilarini baholash uchun Xalqaro hayʼatni tashkil etish va uning faoliyati tartibi;
Koʻrik-tanlov gʻoliblarini mukofotlash uchun nominatsiyalar va mukofot miqdorlarini belgilash;
b) 2023-yilda Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Forumni tashkil etish, jumladan, Tashkiliy qoʻmita yigʻilishini oʻtkazish, Forum oʻtkaziladigan joyni tanlash, mehmonlarni kutib olish, ularni joylashtirish bilan bogʻliq tashkiliy chora-tadbirlarni;
Forum rasmiy veb-saytini ishlab chiqish, mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida Forumni muntazam yoritib borish, xorijiy mehmonlarni Oʻzbekistonning tarixiy, madaniy va maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish bilan bogʻliq madaniy-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshirish;
Forum tadbirlarini moliyalashtirish tartibini belgilash.
4. Tashkiliy qoʻmita mazkur qaror bilan tasdiqlangan “yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 370-son qaroriga 1-ILOVA
Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini (keyingi oʻrinlarda — Forum) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Forum quyidagilarni nazarda tutgan holda oʻtkaziladi:
hunarmandchilikni keng targʻib qilish, jumladan, hunarmandchilikning asosiy yoʻnalishlari boʻlgan kulolchilik anʼanalari va maktablarini saqlash, qayta tiklash, bu sohadagi ilmiy oʻrganish va izlanishlarni hamkorlikda amalga oshirish, oʻzaro tajriba almashish va mahorat darslari tashkil etish, ushbu sohadagi iqtidorli hunarmandlarni ragʻbatlantirish;
kulolchilik tarixi, maktabi va uslublarini, kulolchilik sanoat darajasida taraqqiy etgan va ularning ulushi iqtisodiyotga sezilarli foyda keltirayotgan mamlakatlar tajribasini oʻrganish va yurtimizda tatbiq etish, yosh avlod qalbida kulolchilikka boʻlgan qiziqishni shakllantirish orqali yangi ish oʻrinlarini yaratish;
hududlarda kulolchilikni jadal rivojlantirishni ragʻbatlantiruvchi muhit yaratish;
kulolchilik namunalarini milliy brend sifatida xalqaro miqyosda targʻib qilish;
mintaqada milliy hunarmandchilikning kulolchilik yoʻnalishi orqali turizm salohiyatini yanada yuksaltirish;
oʻzbek xalq milliy madaniyati anʼanalarini namoyish etish orqali sayyohlarni jalb qilish;
kulolchilik sanʼatining noyob va yoʻqolib borayotgan namunalarini hozirgi zamon talabidan kelib chiqib yangi andozada uygʻunlashtirish va qayta tiklash;
Forumga iqtidorli yosh kulollarni jalb etish;
Forumda xorijdagi kulolchilik maktablarining usta kulollari, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida faoliyat yuritayotgan xorijiy kulolchilik tashkilotlarining dizayn, marketing va menejment yoʻnalishlaridagi mutaxassislari bilan oʻzaro tajriba almashish maqsadida ularni jalb etish.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
Forum tashkilotchilari (keyingi oʻrinlarda — Tashkilotchilar) — Fargʻona viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi hamda “Hunarmand” uyushmasi;
Forum ishtirokchisi — Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tomonidan tasdiqlanadigan hunarmandchilikning kulolchilik tarmogʻi sanoat yoʻnalishida faoliyat koʻrsatayotgan, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga oʻzining munosib hissasini qoʻshayotgan kulol ustalar, “Hunarmand” uyushmasi aʼzolari, kulolchilik tarmogʻida faoliyat yurituvchi tashkilotlar, shuningdek, xorijiy davlatlarning sohadagi koʻzga koʻringan vakillari hisoblangan tadbirkorlik subyektlari, mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari;
saralash komissiyasi — “Hunarmand” uyushmasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Badiiy akademiya hamda boshqa vazirliklar va idoralarning soha mutaxassislaridan iborat Forum ishtirokchilari tomonidan mazkur Nizom talablari asosida taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib ishtirokchilar roʻyxatini Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun taqdim qiluvchi komissiya.
4. Forum Tashkiliy qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishgan holda respublikaning boshqa hududlarida ham oʻtkazilishi mumkin.
2-bob. Forumni oʻtkazish tartibi va shartlari
5. Forum doirasida quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:
xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya (keyingi oʻrinlarda — konferensiya);
milliy hunarmandchilikning kulolchilik yoʻnalishi boʻyicha, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida ishlab chiqarilayotgan milliy va xorijiy brend mahsulotlari koʻrik-tanlovi (keyingi oʻrinlarda — koʻrik-tanlov);
xorijiy va mahalliy kulol ustalari ishtirokida mahorat darslari;
xalq sayillari, mamlakatimizning taniqli sanʼatkorlari ishtirokidagi zamonaviy va kreativ usulda sahnalashtirilgan konsert dasturlari namoyishi;
kulolchilik sanʼatiga oid koʻrgazmalar;
hunarmandchilik buyumlari, tasviriy va amaliy sanʼat asarlari, qadimiy kulolchilik dastgohlari va mahsulotlarini yaratish jarayonlari namoyishi;
hunarmandchilikka oid badiiy, hujjatli filmlar, kitoblar, albomlar, fotosuratlar namoyishi;
hududda faoliyat koʻrsatayotgan mashhur kulolchilik ustaxonalariga ekskursiyalar;
teatrlashtirilgan tomoshalar, askiya va qiziqchilar, folklor va dorbozlik jamoalarining tomosha dasturlari namoyishi;
Forum koʻrik-tanlovi gʻolib va sovrindorlarini taqdirlash marosimi va gala-konsert.
6. Forum doirasida oʻtkaziladigan mahsulotlar koʻrgazmasi ishtirokchilari bir vaqtning oʻzida koʻrik-tanlov ishtirokchisi hisoblanadi.
7. Koʻrik-tanlovda ishtirok etish uchun nomzodlar tomonidan Tashkiliy qoʻmitaga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
nomzodning Forumda qatnashish toʻgʻrisida arizasi;
nomzodning 3x4 va 10x15 oʻlchamli rangli fotosurati (4 dona);
nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
ish va ijodiy faoliyati toʻgʻrisida toʻliq yozma maʼlumot;
ishlab chiqargan mahsulotlarining 10 tadan kam boʻlmagan sifatli fotosuratlari.
8. Koʻrik-tanlovning mahalliy ishtirokchilari mazkur Nizomga 1a-ilovaga muvofiq sxema asosida saralab olinadi.
9. Koʻrik-tanlovning mahalliy ishtirokchilari ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni Forum oʻtkaziladigan yilning 1-martidan 1-iyuniga qadar “Hunarmand” uyushmasiga taqdim etadilar (fotosuratlar elektron shaklda taqdim etilishi shart).
10. “Hunarmand” uyushmasi taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda Forum oʻtkaziladigan yilning 10-iyuniga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
11. Forumning mahalliy ishtirokchilari hujjatlari saralash komissiyasi tomonidan mazkur Nizom talablari asosida Forum oʻtkaziladigan yilning 20-iyuliga qadar oʻrganib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi.
Qabul qilingan qaror Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.
12. Tashkiliy qoʻmita tomonidan mahalliy ishtirokchilar roʻyxati Forum oʻtkaziladigan yilning 1-avgustiga qadar tasdiqlanadi hamda ishtirokchilar “Hunarmand” uyushmasi tomonidan oʻn kun muddatda xabardor qilinadi.
13. Koʻrik-tanlovning chet ellik ishtirokchilari mazkur Nizomga 1b-ilovaga muvofiq sxema asosida saralab olinadi.
Koʻrik-tanlovning chet ellik ishtirokchilari Forum va uning doirasida tashkil etiladigan tadbirlarda ishtirok etish uchun Forum oʻtkaziladigan yilning 10-fevralidan 10-mayiga qadar Forum veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtadilar (Forum tashkilotchilari tomonidan taklif etiladigan yuqori martabali mehmonlar bundan mustasno).
14. Koʻrik-tanlovda ishtirok etish istagida boʻlgan chet ellik ishtirokchilar roʻyxatdan oʻtish jarayonida Forum veb-sayti orqali mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etadilar.
15. “Hunarmand” uyushmasi taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda Forum oʻtkaziladigan yilning 1-iyuniga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
16. Chet ellik ishtirokchilar hujjatlari saralash komissiyasi tomonidan ushbu Nizom talablari asosida Forum oʻtkaziladigan yilning 10-iyuniga qadar oʻrganib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi.
Qabul qilingan qaror Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.
17. Chet ellik ishtirokchilar roʻyxati Forum oʻtkaziladigan yilning 1-avgustiga qadar Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi. Tasdiqlangan roʻyxat ishtirokchilarni xabardor qilish maqsadida “Hunarmand” uyushmasiga taqdim etiladi.
“Hunarmand” uyushmasi oʻn kun muddatda ishtirokchilarni ularning elektron manziliga taklifnoma yuborish orqali xabardor qiladi.
18. Forumga Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan hayʼat aʼzolari va ishtirokchi sifatida har bir mamlakatdan 2 nafargacha ijodiy delegatsiya taklif etiladi.
Ularning yashash, ovqatlanish, Oʻzbekistonga kelib-ketish (uchinchi davlat orqali uchishlari ham), ichki transport va yoʻl xarajatlari ushbu Nizomning 23-bandida belgilangan manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
Forumda oʻz hisobidan ishtirok etish istagini bildirgan (ijodiy delegatsiyaning ikki nafargacha aʼzolaridan tashqari) kulolchilik tashkiloti vakillari, sohaning taniqli olimlari va mutaxassislari hamda faxriy mehmonlar Tashkilotchilarning takliflari asosida qatnashishi mumkin.
19. Konferensiya ishtirokchilari mazkur Nizomga 1v-ilovaga muvofiq sxema asosida saralab olinadi.
Konferensiya ishtirokchisi konferensiya oʻtkazilishidan uch oy oldin Forum veb-sayti orqali Tashkiliy qoʻmitaga quyidagi materiallarni taqdim etadi:
maʼlumotnoma (rezyume);
6x9 oʻlchamli rangli fotosurat (3 dona);
konferensiya ishtirokchisining hajmi 4-5 betdan va 300 ta soʻzdan kam boʻlmagan maʼruzasi matni (oʻzbek, ingliz yoki rus tillarida).
20. “Hunarmand” uyushmasi taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda Forum oʻtkaziladigan yilning 10-iyuliga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
21. Hujjatlar saralash komissiyasi tomonidan Forum oʻtkaziladigan yilning 20-iyuliga qadar ushbu Nizom talablariga muvofiq oʻrganib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi.
Qabul qilingan qaror Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.
22. Forumda qatnashuvchilar roʻyxati Forum oʻtkaziladigan yilning 1-avgustiga qadar Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi hamda ishtirokchilar “Hunarmand” uyushmasi tomonidan oʻn kun muddatda xabardor qilinadi.
23. Forumga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Tashkiliy qoʻmita tomonidan ishlab chiqilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan smeta asosida quyidagi tartibda:
Forumga tayyorgarlik koʻrish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Fargʻona viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;
Forumni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi — Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan, 50 foizi — Fargʻona viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
3-bob. Xalqaro hayʼat faoliyatini tashkil etish
24. Koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahoratini baholash uchun Tashkiliy qoʻmita tomonidan yetti kishidan iborat tarkibda xalqaro hayʼat tuziladi.
Xalqaro hayʼat tarkibiga yuqori malakali mutaxassislar, taniqli sanʼat va madaniyat arboblari, olimlar, tadqiqotchilar, amaliyotchilar, shuningdek, ishtirokchi davlatlardan tegishli sohalar namoyandalari taklif etiladi.
Xalqaro hayʼat aʼzolari xalqaro hayʼat raisini saylaydi.
Xalqaro hayʼat raisiga va hayʼat aʼzolarining har biriga — 1000 AQSH dollari miqdorida gonorar toʻlov toʻlanadigan kuni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilagan kurs boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi valyutasida toʻlanadi.
25. Quyidagilar koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahoratlarini baholashda asosiy mezon hisoblanadi:
kulolchilik mahsulotlarining jozibasi va tarovati, oʻziga xos uslubga egaligi;
kulolchilik mahsulotlarining anʼanaviy xususiyatlarga, tarixiy ildizga ega ekanligi;
mahsulotlarni tayyorlash texnologiyasi hamda tarixiy anʼana va zamonaviy innovatsion uslubning uygʻunlashuvi;
mahsulot sifatli materiallardan tayyorlanganligi va standartlarga javob berishi;
mahsulotning oʻziga xosligi va yangiligi;
oʻz yoʻnalishida alohida maktab yaratganligi;
“usta-shogird” maktabi anʼanalari asosida yoshlarga hunar sirlarini oʻrgatganligi va shogirdlar tayyorlaganligi;
ajdodlaridan qolgan hunar turini anʼanalarni saqlagan holda davom ettirayotgan sulola davomchisi ekanligi.
Xalqaro hayʼat tomonidan koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahsulotlari koʻrgazmasi va mahorat darslari 6 ta nominatsiya (“Eng yaxshi kulol”, “Eng yaxshi kulolchilik maktabi ustasi”, “Kulolchilik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi”, “Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan kulol”, “Eng yosh mahoratli kulol”, “Eng mohir ayol kulol”) boʻyicha baholanadi.
4-bob. Mukofotlash tartibi
26. Forum doirasida oʻtkaziladigan koʻrik-tanlov gʻoliblari Tashkiliy qoʻmita tomonidan diplom, qimmatbaho esdalik sovgʻasi va quyidagi miqdorda pul mukofotlari bilan taqdirlanadi (toʻlov toʻlanadigan kuni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilagan kurs boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi valyutasida):
“Eng yaxshi kulol” — 5 000 AQSH dollari;
“Eng yaxshi kulolchilik maktabi ustasi” — 3 000 AQSH dollari;
“Kulolchilik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi” — 3 000 AQSH dollari;
“Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan kulol” — 3 000 AQSH dollari;
“Eng yosh mahoratli kulol” — 3 000 AQSH dollari;
“Eng mohir ayol kulol” — 3 000 AQSH dollari.
27. Tashkilotchilar, ijodiy uyushmalar, jamgʻarmalar va boshqa tashkilotlar hayʼat aʼzolari va muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan mohir hunarmandlarni taqdirlash uchun mustaqil ravishda maxsus mukofotlar taʼsis etishlari mumkin.
Forumning har bir ishtirokchisiga Xalqaro kulolchilik forumi ishtirokchisi sertifikati beriladi.
5-bob. Tashkilotchilarning huquqlari
28. Tashkilotchilar:
Forumni oʻtkazish va uning yakuni davomida tayyorlangan barcha turdagi audio, video, bosma va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish va tarqatish;
Forumda ishtirok etishni istagan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Tashkiliy qoʻmitaga yuboriladigan materiallardan ularning roziligi bilan reklama maqsadida foydalanish;
Forumga jahondagi yetakchi prodyuser, menejerlarni va soha mutaxassislarini jalb etish huquqiga ega.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Forum ishtirokchisi boʻlgan chet el fuqarosi oʻz tibbiy sugʻurtasiga ega boʻlishi lozim.
30. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi Forumni tashkil etish va oʻtkazish uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlarining maqsadli sarflanishini nazorat qiladi.
Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
Xalqaro kulolchilik forumi doirasida oʻtkaziladigan Milliy hunarmandchilikning kulolchilik yoʻnalishi boʻyicha, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida ishlab chiqarilayotgan milliy va xorijiy brend mahsulotlari koʻrik-tanloviga mahalliy ishtirokchilarni saralab olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Koʻrik-tanlovda ishtirok etish xohishini bildirgan shaxs Zarur hujjatlarni “Hunarmand” uyushmasiga taqdim etadi. Forum oʻtkaziladigan yilning 1-martidan 1-iyuniga qadar 2-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. 10-iyunga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi “Hunarmand” uyushmasi tomonidan kiritilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qaror (ishtirokchilar roʻyxati)ni Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. 20-iyulga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Ishtirokchilar roʻyxatini tasdiqlaydi. 1-avgustga qadar 5-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Ishtirokchilarni xabardor qiladi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 10 kun muddatda
Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA
Xalqaro kulolchilik forumi doirasida oʻtkaziladigan Milliy hunarmandchilikning kulolchilik yoʻnalishi boʻyicha, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida ishlab chiqarilayotgan milliy va xorijiy brend mahsulotlari koʻrik-tanloviga chet ellik ishtirokchilarni saralab olish
1-bosqich Koʻrik-tanlovda ishtirok etish xohishini bildirgan shaxs Forum veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtadi va roʻyxatdan oʻtish jarayonida kerakli hujjatlarni taqdim etadi. Forum oʻtkaziladigan yilning 10-fevralidan 10-mayiga qadar 2-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. 1-iyunga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi “Hunarmand” uyushmasi tomonidan kiritilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qaror (ishtirokchilar roʻyxati)ni Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. 10-iyunga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Xorijiy ishtirokchilar roʻyxatini tasdiqlaydi va ishtirokchilarni xabardor qilish maqsadida “Hunarmand” uyushmasiga taqdim etadi. 1-avgustga qadar 5-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Ishtirokchilarni ularning elektron manziliga taklifnoma yuborish orqali xabardor qiladi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 10 kun muddatda
Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1v-ILOVA
Xalqaro kulolchilik forumi doirasida oʻtkaziladigan Milliy hunarmandchilikning kulolchilik yoʻnalishi boʻyicha, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida ishlab chiqarilayotgan milliy va xorijiy brend mahsulotlari koʻrik-tanloviga konferensiya ishtirokchilarini saralab olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Konferensiyada ishtirok etish istagini bildirgan shaxs Forum veb-sayti orqali Tashkiliy qoʻmitaga tegishli materiallarni taqdim etadi. Konferensiya oʻtkazilishidan uch oy oldin 2-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Taqdim qilingan hujjatlarni umumlashtirgan holda saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Konferensiya oʻtkaziladigan yilning 10-iyuliga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi Saralash komissiyasi kiritilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. 20-iyulga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Forumda qatnashuvchilar roʻyxatini tasdiqlaydi. 1-avgustga qadar 5-bosqich “Hunarmand” uyushmasi Forum qatnashuvchilarini xabardor qiladi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 10 kun muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 370-son qaroriga 2-ILOVA
2023-yilda Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddatlari Ijro uchun masʼullar Vazirlik va idoralardan Vazirlar Mahkamasidan I. Tashkiliy masalalar 1. 2023-yil sentabr oyida Xalqaro kulolchilik forumini oʻtkazish va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini (keyingi oʻrinlarda — Forum) tashkil etish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning yigʻilishini oʻtkazish. 1. Ushbu chora-tadbirlar ijrosini taʼminlash boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralar, mahalliy hokimliklar boʻyicha masʼul ijrochilarni belgilash, moliyalashtirish manbalarini aniqlash hamda smeta xarajatlari masalalarini muhokama qilish yuzasidan Tashkiliy qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. 2023-yil fevral, may, avgust Tashkiliy qoʻmita aʼzolari A. Abduhakimov, O. Qudratov, F. Ruziyev, M. Vaxobov 2. Forum doirasida: a) ishtirokchilarni kutib oluvchi va kuzatuvchi; ishtirokchilarni mehmonxonaga joylashtiruvchi va transport bilan taʼminlovchi; ishtirokchilarni ovqatlantirishni tashkil etuvchi; tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida yorituvchi; madaniy dam olishni tashkil etuvchi; tarjimonlar va volontyorlar bilan ishlarni tashkil qiluvchi guruhlar tuzish; b) tarjimon va volontyorlarga yoʻriqnoma berish va ularni oʻqitish. 2023-yil mart Fargʻona viloyati hokimligi, “Hunarmand” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Forum oʻtkaziladigan joyni tayyorlash (Fargʻona viloyati Rishton tumanidagi Kulolchilik markazi). 1. Forum oʻtkaziladigan joyni belgilash toʻgʻrisida Fargʻona viloyati hokimining tegishli qarorini qabul qilish. Bunda Forumda ishtirok etadigan mahalliy (respublikaning 14 ta hududi boʻyicha har biriga alohida) hamda xorijlik hunarmandlar uchun alohida joylar tashkil etish, shuningdek, koʻngilochar tadbirlar, ovqatlanish shoxobchalari, avtoturargohlar va eko-hojatxonalar uchun alohida joylar ajratilishini nazarda tutish. 2. Nufuzli landshaft dizaynerlarini jalb qilgan holda Forum doirasida Rishton tumanida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2023-yil mart Fargʻona viloyati hokimligi A. Ramatov, Sh. Abidov, O. Qudratov 3. Forum oʻtkaziladigan hududda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini soz holatga keltirish va ularning uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, tungi yoritish chiroqlari ustunlarini tartibga keltirish. 2023-yil iyul-avgust Fargʻona viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ 3. Forum ishtirokchilarini mehmonxona bilan taʼminlash. 1. Rishton tumani va unga chegaradosh tuman (shahar)larda mavjud mehmonxonalardagi oʻrinlar sonini xatlovdan oʻtkazish. 2023-yil aprel Fargʻona viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, vazirliklar va idoralar A. Abduhakimov, O. Qudratov 2. Mehmonxonalarda mehmonlarni qabul qilish imkoniyati yetarli boʻlmagan taqdirda, Rishton tumaniga qoʻshni boʻlgan tuman (shahar) hududlaridagi mehmonxonalardan qoʻshimcha joy zaxiralari shakllantirish. 2023-yil davomida 4. Forumni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha targʻibot ishlarini tashkil etish. 1. Forum dasturini II Xalqaro hunarmandchilik festivali dasturi asosida ishlab chiqish. 2023-yil aprel “Hunarmand” uyushmasi, Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Fargʻona viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi A. Abduhakimov, O. Qudratov, D. Xolmurodov, F. Ruziyev 2. Dasturni turistik tashkilotlarga taqdim etish hamda Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarga keng joylashtirish orqali targʻib qilish. 2023-yil may 5. Esdalik buyumlarini tayyorlash. 1. Forumni targʻib etuvchi esdalik buyumlari va bosma mahsulotlar (brendbuk, pamflet, buklet va boshqalar) tayyorlash. 2. Esdalik buyumlari va bosma mahsulotlar (brendbuk, pamflet, buklet va boshqalar) eskizlarini yaratish boʻyicha ijodkorlarni shartnoma asosida jalb etish choralarini koʻrish. 2023-yil fevral “Hunarmand” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Badiiy akademiya, Turizm va madaniy meros vazirligi A. Abduhakimov, F. Ruziyev, O. Qudratov, D. Xolmurodov 6. Rishton tumanida umumiy ovqatlanish xizmatlari toʻlaqonli koʻrsatilishini taʼminlash. 1. Forum davomida Rishton tumanidagi mavjud umumiy ovqatlanish tashkilotlarining mehmonlarni qamrab olish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2023-yil aprel Fargʻona viloyati hokimligi, vazirliklar va idoralar A. Abduhakimov, O. Qudratov, Sh. Abidov 2. Zaruratga koʻra yangi kafe va restoranlar tashkil qilish choralarini koʻrish. 2023-yil aprel — avgust 3. Zamon talablari asosida milliy uslubdagi umumiy ovqatlanish xizmatlari koʻrsatilishini taʼminlash. Forum oʻtkaziladigan kunlari 7. Yoʻlovchi tashish xizmati koʻrsatilishini tashkil etish. 1. Rishton tumanidagi barcha taksi xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni xatlovdan oʻtkazish, ularning texnik tayyorgarlik holatini oʻrganib chiqish. 2023-yil may Fargʻona viloyati hokimligi, Transport vazirligi A. Ramatov, Sh. Abidov, O. Qudratov 2. Zaruratga koʻra Fargʻona viloyatining boshqa hududlaridan Rishton tumaniga taksi xizmati koʻrsatuvchi subyektlarni shartnoma asosida jalb qilish. Forum oʻtkaziladigan kunlari 3. Tashabbuskorlarning taklifiga binoan ularga yoʻlovchi tashish transportlarini imtiyozli shartlarda sotib olishga (shu jumladan, kredit, lizing asosida) koʻmaklashish. 2023-yil davomida 8. Mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda mehmonlarni munosib kutib olish va kuzatish. 1. Xorijdan tashrif buyuradigan Forum ishtirokchilarini mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda kutib olish, kuzatish boʻyicha maxsus shtablar tashkil qilish. Shtablar faoliyati bilan bogʻliq barcha xarajatlarni belgilangan tartibda moliyalashtirish. 2. Mehmonlarni kutib olish joylarida Forum toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar qayd etilgan stendlar oʻrnatish. 3. Forum kunlari Toshkent shahridan Qoʻqon hamda Fargʻona shaharlariga harakatlanuvchi Forum ishtirokchilari uchun yoʻlovchi poyezdlarida belgilangan tartibda joylar ajratilishi va zarur hollarda qoʻshimcha poyezdlar qoʻyilishini taʼminlash. 4. Forumga moʻljallangan alohida yangi turizm marshrutlarini ishlab chiqish. Forum oʻtkaziladigan kunlari Fargʻona viloyati hokimligi, “Hunarmand” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, “Uzbekistan Airways” AJ A. Ramatov, Sh. Abidov, O. Qudratov 9. Xavfsizlikni taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatishni tashkil etish va favqulodda vaziyatlarning oldini olish. Forum oʻtkazish davrida jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish va favqulodda vaziyatlarning oldini olish choralarini koʻrish. Forum oʻtkaziladigan kunlari Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi X. Berdibayev, M. Vaxobov II. Madaniy-maʼrifiy tadbirlar 10. Forum rasmiy veb-saytini ishlab chiqish va ishga tushirish. 1. Tadbirni yuqori saviyada yoritish maqsadida Forum rasmiy veb-saytini yaratish va unda Forum toʻgʻrisidagi axborotlarni uch tilda (oʻzbek, rus, ingliz tillarda) muntazam yoritib borish. 2. Forumda ishtirok etishni istagan xorijiy davlatlar hunarmandlarining ushbu sayt orqali onlayn tarzda ariza topshirishlari va roʻyxatdan oʻtishlari uchun imkoniyat yaratish. 2023-yil fevral — sentabr “Hunarmand” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Fargʻona viloyati hokimligi A. Abduhakimov, O. Qudratov, D. Xolmurodov, F. Ruziyev 11. Mahalliy hamda xorijiy ommaviy axborot vositalarida Forumni muntazam yoritib borish. 1. Forum doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar, uning maqsadi va vazifalarini mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritish boʻyicha media-reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 2023-yil may Fargʻona viloyati hokimligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiya agentligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, “Dunyo” axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, vazirliklar va idoralar A. Abduxakimov, O. Qudratov, Sh. Abidov, D. Xolmurodov, F. Ruziyev 2. Forumni targʻib etuvchi kamida 3 ta (oʻzbek, rus va ingliz tillarida) reklama roliklarini tayyorlash, markaziy va barcha mahalliy telekanallarda muntazam namoyish qilish. 2023-yil iyun 3. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi elchixonalari va konsullik idoralarini Forumni targʻib qiluvchi foto va videomateriallar bilan taʼminlash, shuningdek, xorijiy ommaviy axborot vositalari orqali sayyohlar hamda hunarmandlarni Forumda ishtirok etishga undovchi targʻibot materiallarini namoyish etish. 2023-yil davomida 4. Forumni xorijlik sayyohlar ekskursiya marshrutiga kiritish. 12. Forumda milliy hunarmandchilik namunalarining keng taqdimotini tashkil qilish uchun shart-sharoitlar yaratish. 1. Har bir hududning oʻziga xos milliy kulolchiligini aks ettiruvchi koʻrgazmali joylarni tayyorlash. 2023-yil avgust Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi,Savdo-sanoat palatasi, Badiiy akademiya A. Abduhakimov, Sh. Abidov, O. Qudratov, D. Xolmurodov 2. Respublikaning barcha hududlarida faoliyat olib boruvchi kulollar ishtirokini taʼminlash. Forum kunlari 3. Forum uchun ajratilgan maydon hududida Forum ishtirokchilari uchun mahorat darslari oʻtkazish. 2023-yil mart, may, avgust 13. Xorijlik mehmonlarni Oʻzbekistonning tarixiy, madaniy va maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish. 1. Forumning xorijlik ishtirokchilari va mehmonlarini shaharning tarixiy obidalari va diqqatga sazovor joylari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida ekskursiya marshrutini ishlab chiqish. 2023-yil iyul Turizm va madaniy meros vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi A. Abduxakimov, O. Qudratov, Sh. Abidov 2. Ekskursiya marshrutiga kiritilgan joylarni belgilangan tarzda obodonlashtirish, taʼmirlash hamda mehmonlarni qabul qilish uchun shay holatga keltirish. 2023-yil avgust Fargʻona viloyati hokimligi 3. Oʻzbek xalqining tarixi va madaniy hayoti, hunarmandlar turmush tarzini oʻzida aks ettiruvchi teatrlashtirilgan ochilish va yopilish marosimlari, konsert dasturlari ssenariysini tayyorlash. 2023-yil iyul Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 4. Sahnalashtirish jarayonlariga tajribali rejissorlar, yozuvchi va shoirlar, teatr namoyandalari, sanʼat va madaniyat arboblarini jalb etish. 14. “Wi-Fi” hududlarini tashkil etish. Tashkiliy qoʻmitaning murojaatiga asosan Forum oʻtkaziladigan hududlarda belgilangan tartibda Wi-Fi nuqtalarini tashkil etish choralarini koʻrish. Forum oʻtkaziladigan kunlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi Sh. Rajabbayev, F. Ruziyev III. Forum tadbirlarini moliyalashtirish 15. Forumni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni moliyalashtirish. 1. II Xalqaro hunarmandchilik festivali xarajatlari smetasini ishlab chiqish doirasida Forum xarajatlarini hisoblab chiqish va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-yil fevral Fargʻona viloyati hokimligi, “Hunarmand” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, vazirliklar va idoralar A. Abduhakimov, Sh. Abidov, F. Ruziyev, O. Qudratov, D. Xolmurodov 2. Tasdiqlangan smeta xarajatlari asosidagi mablagʻlarni Forum boshlanmasdan oldin toʻlab berish choralarini koʻrish. 2023-yil aprel 3. Muayyan tadbirlarni moliyalashtirishga davlat-xususiy sheriklik shartlarida tashabbuskor tadbirkorlik subyektlarini belgilangan tartibda keng jalb qilish. 2023-yil davomida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyul,
370-son