UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчаларлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Мамлакатимизда ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ер муносабатларини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларни қўллашда турлича талқин қилиш, ер участкаларини ажратишда бюрократик тўсиқлар, таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари учрамоқда, ушбу муаммолар ер участкаларини ажратиш механизмини такомиллаштириш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш назоратни кучайтиришни тақозо этмоқда.

Ер участкаларини қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун ажратишнинг шаффоф механизмини жорий этиш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, айниқса, суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатларини бекор қилиш:

ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, захирага олиш, бириктириш, ободонлаштириш ва фойдаланишга бериш;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш;

б) ер участкаларини ажратиш бўйича қуйидаги тартибни жорий этиш:

ер участкаларини хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон танлов якунларига кўра фақат ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали сотиш;

кичик саноат зоналари ва ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ажратиш;

давлат ташкилотларига ер участкаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш;

2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага беришда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўловнинг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор устуворликка эга бўлиши ва унга қолган мезонлар бўйича балл бериш тартиби қўлланилмаслиги.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган» сўзлари «электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси олинган» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 18-банднинг 7-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7) якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси»;

б) 31-банднинг биринчи хатбоши ва «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:

а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши»;

в) Низомга 2-илованинг 5.7-банди ва «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5.7. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:

а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши»;

г) Низомга 3-илованинг 5.2.9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5.2.9. Қурилиш тугаллангандан кейин уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани, уй-жойга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ва кредит шартномасида кўрсатилган бошқа ҳужжатларнинг нусхасини Ипотекага олувчига тақдим этиш».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатиш учун қонунчиликда берилган ер участкасини олган ва белгиланган тартибда танлаб олинган юридик шахслар томонидан кўрсатилади»;

4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):

а) 1-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Бозор Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади»;

б) 2-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Савдо комплекси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «эгаларига туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ берилган» сўзлари «эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш учун ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади»;

в) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 32-банддаги «Туман (шаҳар) ҳокимининг кўрсатиб ўтилган мақсад учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорисиз» сўзлари «Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларсиз» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2017 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кўп квартирали уйни қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида амалга оширилади»;

б) 14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кўп квартирали уй қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасига ёки реконструкция қилинаётган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжат»;

в) 57-банддаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 68-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимларида» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) Низомга 3-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 27-сон, 624-модда) билан тасдиқланган «Яшнобод» инновация технопарки тўғрисидаги низомда :

26-банддаги «доимий фойдаланишга» сўзлари «белгиланган тартибда ижарага» сўзлари билан алмаштирилсин;

27 — 34-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» рус тилида қабул қилинган 2017 йил 28 июлдаги 559-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошидаги «, а также внесение ходатайств в Кабинет Министров Республики Узбекистан и хокимият города Ташкента о предоставлении земельного участка инвестору под застройку» сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарорида :

а) қарор номидаги ва 1-банддаги «ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада :

илова номидаги ва 1-банддаги «ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари» сўзлари чиқариб ташлансин;

6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчиларга ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинган» сўзлари «ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддаги «, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари» сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомда :

3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Танлаб олинган ер массивлари, потенциал уй қурувчиларни танлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш жараёнида кўриб чиқиладиган ижтимоий мезонлар, ариза ва ҳужжатларни тақдим қилиш жараёнлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги 634-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш»;

б) 2-иловада :

5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган муддатга ер участкаларини ижарага бериш»;

12-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкалари давлат шериги — туман (шаҳар) ҳокимлигига қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади»;

13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Туман (шаҳар) ҳокимлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини хусусий шерикка ижарага бериш шартлари битимда белгиланади»;

15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 228-модда) билан тасдиқланган Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Давлат томонидан шерик битим тузилган кундан бошлаб бир кун мобайнида битим доирасида ер участкасини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади»;

48-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий шерикка ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш учун ушбу ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Давлат томонидан шерик ва хусусий шерик ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартлари ва муддати битимга қўшимча киритиш орқали белгиланади»;

51-банддаги «битим тузилгандан» сўзлари «битимга қўшимча киритилгандан» сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарори билан тасдиқланган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ажратилади»;

12 — 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

39-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хусусий шерикка коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун ўзига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битимда белгиланган муддатга ижарага бериш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни «ноль» харид қийматида белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда тақдим этиши»;

40-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битим амал қиладиган муддатга ижарага олиш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни «ноль» харид қийматида олиш ҳамда улардан фойдаланишга».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ушбу БРЛда қайд этилган чегара доирасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун битта ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва у томонидан хусусий шерикка ижарага берилади»;

12-банднинг бешинчи хатбошидаги «доимий фойдаланиш» сўзлари «ижарага берилиши» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Талабгордан ариза келиб тушгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир кун муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига хабарнома келган санадан бошлаб, талабгор аризасида ижарага олиш учун кўрсатилган ер участкаси тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги хабарномани юборади»;

46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Битим расмийлаштирилгандан кейин бир кун ўтгач давлат шериги томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади.

Ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 46 1 -банд қўшилсин:

«46 1 . Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди»;

47-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга (бундан кейин плантаторлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда берилади»;

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошидаги «Маъмурий кенгашнинг қарори асосида» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ишлаб чиқариш майдонлари ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳамда электрон-онлайн аукционга қўйиладиган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги»;

в) 26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш, ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно»;

г) 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур, мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.

Такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳаси шартлари асосида КСЗ ҳудудидаги ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда:

дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида ишлаб чиқариш майдонида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун;

лойиҳа шартлари асосида ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш учун асос бўлади»;

д) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилингандан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида ер участкаларининг инвестиция битими билан бирга электрон-онлайн аукционга жойлаштирилишини таъминлайди.

Ер участкаларининг электрон-онлайн аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда автоматик равишда:

аукцион ғолибига КСЗ иштирокчиси мақоми берилади.

Дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди»;

е) 39 ва 40-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 48-бандга «ер участкалари» сўзларидан кейин «лойиҳа шартлари асосида электрон-онлайн аукцион орқали» сўзлари қўшилсин;

з) 52 ва 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

и) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади»;

л) 55-банддаги «Маъмурий кенгашнинг баённомаси олингандан» сўзлари «мазкур Низомнинг 54-бандидаги ҳужжатларни олгандан» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бекор бўлганда олиб қўйилади.

Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ер ижараси шартномаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади».

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидаги «ҳамда зарурат бўлганда, янги бинолар қуришга ер майдонлари ажратилишини» сўзлари чиқариб ташласин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Белгилансинки:

павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари электрон-онлайн аукцион орқали, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа олимларини жалб қилган ҳолда, павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, павловния плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар беради».

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :

18-банднинг олтинчи хатбошидаги «аукционсиз ажратиш» сўзлари «электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорида :

а) 6-бандда :

иккинчи-учинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи-бешинчи хатбошлар тегишлича иккинчи-учинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;

б) 7-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Бухоро вилоятининг Вобкент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 апрелдаги 234-сон қарорига 8-илованинг 6-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган ер майдонига такрорий экинлар экишга хоҳиши бўлган эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини ажратиш ва такрорий экинлар экилишини ва олинган ҳосил сотилишини ташкил этиш» сўзлари чиқариб ташлансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорининг 5-бандидаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади».

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятида ҳудудларнинг ихтисослашувини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лимончиликка ихтисослаштирилаётган туманларда фойдаланишдан чиққан ва яйлов ерлар ҳисобидан лимон етиштириш учун ер участкаларининг очиқ электрон танловларга чиқарилишини таъминлаш».

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида :

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси табиий-хом ашё ва минерал ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда шу асосда қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги 327-сон қарорида :

а) 13-бандда :

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 15-банднинг иккинчи хатбошига «ер участкаларини» сўзларидан кейин «Ер кодексининг 36 — 38-моддаларида назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда» сўзлари қўшилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига 4-иловада :

а) номидаги «деҳқон хўжалигини юритиш» сўзлари «қишлоқ хўжалиги мақсадлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарорининг 2-банди ва 5-илованинг 2-банди «в» кичик банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 28-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига илованинг 5-банди «б» ва «в» кичик бандлари .

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг устави 11-бандининг «3» кичик банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 8-банди «б» кичик банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 10 февралдаги 34-сон қарорига илованинг 1-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 304-модда) илованинг 7-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорининг 1-бандининг тўртинчи хатбоши ва 3-илова .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ» эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарорига 7-илованинг 1-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорининг 4-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 31-банди «б» кичик банди .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 56-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сон қарорига илованинг 3-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 12-сон, 315-модда) илованинг 197-банди .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 8 июль,

375-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 29.03.2025 й., 09/25/192/0285-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalarlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Mamlakatimizda yer uchastkalarini ajratishning barcha uchun teng, shaffof va bozor tamoyillariga asoslangan tartibini joriy etish, yerga oid mulkiy va huquqiy munosabatlarda barqarorlikni taʼminlash, yerni muhofaza qilish, yer egalarining mulkiy huquqlarini kafolatlash, shuningdek, yerning iqtisodiy qiymatini belgilash orqali uni fuqarolik huquqiy munosabatlar obyekti sifatida erkin muomalaga kiritish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, yer munosabatlarini tartibga soluvchi qonunosti hujjatlarni qoʻllashda turlicha talqin qilish, yer uchastkalarini ajratishda byurokratik toʻsiqlar, tanish-bilishchilik va korrupsiyaga yoʻl qoʻyish holatlari uchramoqda, ushbu muammolar yer uchastkalarini ajratish mexanizmini takomillashtirish, yerdan foydalanish va uni muhofaza qilish nazoratni kuchaytirishni taqozo etmoqda.

Yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi, tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlari uchun ajratishning shaffof mexanizmini joriy etish, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan, ayniqsa, sugʻoriladigan yerlarni muhofaza qilish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmonining ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

a) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining yer munosabatlariga oid quyidagi vakolatlarini bekor qilish:

yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ajratish, zaxiraga olish, biriktirish, obodonlashtirish va foydalanishga berish;

meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik, doimiy egalik, vaqtincha foydalanish huquqi bilan yer ajratish;

sugʻoriladigan yerlarni sugʻorilmaydigan yerlar toifasiga yoki boshqa yer toifasiga, sugʻorilmaydigan qishloq xoʻjaligi yerlarini boshqa yer toifasiga oʻtkazish;

xususiylashtiriladigan yer uchastkalariga nisbatan investitsiya majburiyatlari yoki xususiy mulkni erkin tasarruf etishni cheklaydigan boshqa majburiyatlarni belgilash;

b) yer uchastkalarini ajratish boʻyicha quyidagi tartibni joriy etish:

yer uchastkalarini xususiy sektorga — mulk va ijara huquqi asosida, davlat tashkilotlariga — doimiy foydalanish huquqi asosida ajratish;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni ochiq elektron tanlov yakunlariga koʻra faqat ijara huquqi asosida, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlarni mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali sotish;

kichik sanoat zonalari va yoshlar sanoat zonalari hududida yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali ajratish;

davlat tashkilotlariga yer uchastkalarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarori bilan doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish;

2025-yil 1-yanvarga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasining Boʻzatov, Qoraoʻzak, Kegeyli, Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl, Moʻynoq, Nukus, Taxiatosh, Taxtakoʻpir, Xoʻjayli, Chimboy, Shumanay tumanlaridagi qishloq xoʻjaligida foydalanishdan chiqib ketgan hamda yangi oʻzlashtirilgan yerlarni ijaraga berishda ijara huquqini yutib olish uchun toʻlanadigan toʻlovning eng koʻp miqdorini taklif etgan talabgor ustuvorlikka ega boʻlishi va unga qolgan mezonlar boʻyicha ball berish tartibi qoʻllanilmasligi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari Sh.M. Gʻaniyev va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 25-iyuldagi 169-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 6-7-son, 37-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilariga turar joyni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilaridagi “yer uchastkasi ajratish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimi tomonidan qaror qabul qilingan” soʻzlari “elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasi olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 25-maydagi 148-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 5-son, 40-modda) bilan tasdiqlangan Yakka tartibda hamda qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yangi tiplardagi arzon uy-joylar qurilishida qatnashuvchi tijorat banklari — “Qishloq qurilish bank” ATB, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki, “Ipoteka bank” ATIB, AT “Xalq banki”, “Asaka bank” ATB va “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB tomonidan imtiyozli ipoteka krediti berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 18-bandning 7-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7) yakka tartibdagi uy-joy qurilishi uchun yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat nusxasi”;

b) 31-bandning birinchi xatboshi va “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Arzon uy-joy qurilishi tugallangandan keyin qarz oluvchi qonunchilikda belgilangan tartibda arzon uy-joydan foydalanishga ruxsatnoma olish uchun ariza bilan murojaat qiladi. Arzon uy-joydan foydalanish uchun ruxsatnoma rasmiylashtirilgandan keyin qarz oluvchi bir oy muddatda:

a) bankka arzon uy-joydan foydalanish uchun ruxsatnomani taqdim etishi”;

v) Nizomga 2-ilovaning 5.7-bandi va “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5.7. Arzon uy-joy qurilishi tugallangandan keyin qarz oluvchi qonunchilikda belgilangan tartibda arzon uy-joydan foydalanishga ruxsatnoma olish uchun ariza bilan murojaat qiladi. Arzon uy-joydan foydalanish uchun ruxsatnoma rasmiylashtirilgandan keyin qarz oluvchi bir oy muddatda:

a) bankka arzon uy-joydan foydalanish uchun ruxsatnomani taqdim etishi”;

g) Nizomga 3-ilovaning 5.2.9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5.2.9. Qurilish tugallangandan keyin uy-joydan foydalanish uchun ruxsatnomani, uy-joyga egalik huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirmani va kredit shartnomasida koʻrsatilgan boshqa hujjatlarning nusxasini Ipotekaga oluvchiga taqdim etish”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 149-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 42-modda) bilan tasdiqlangan Qonun hujjatlari buzilganligi uchun ushlangan transport vositalarini saqlash xizmatlari koʻrsatish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Transport vositalarini saqlash xizmatlari transport vositalarini saqlash xizmatlarini koʻrsatish uchun qonunchilikda berilgan yer uchastkasini olgan va belgilangan tartibda tanlab olingan yuridik shaxslar tomonidan koʻrsatiladi”;

4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Bozorlar va savdo komplekslari faoliyatini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 28-avgustdagi 253-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 8-son, 61-modda):

a) 1-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Bozor Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori asosida tashkil etiladi”;

b) 2-ilovaning 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Savdo kompleksi Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori asosida tashkil etiladi”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 31-iyuldagi 213-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 7-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini doimiy va vaqtincha saqlash joylarini tashkil etish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshidagi “egalariga tuman (shahar) hokimining qaroriga muvofiq berilgan” soʻzlari “egalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Avtomototransport vositalarini doimiy va vaqtincha saqlash joylarini tashkil etish uchun yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda ajratiladi”;

v) 7 va 8-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 32-banddagi “Tuman (shahar) hokimining koʻrsatib oʻtilgan maqsad uchun yer uchastkasi ajratish toʻgʻrisidagi qarorisiz” soʻzlari “Yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlarsiz” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 16-yanvardagi 14-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT 2017-y., 1-son, 2-modda) bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish, shuningdek yosh oilalarga, eskirgan uy-joylarda yashayotganlarga va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarning boshqa toifalariga sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Koʻp kvartirali uyni qurish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasida amalga oshiriladi”;

b) 14-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“koʻp kvartirali uy qurish uchun belgilangan tartibda ajratilgan yer uchastkasiga yoki rekonstruksiya qilinayotgan obyektga boʻlgan huquqni tasdiqlaydigan hujjat”;

v) 57-banddagi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmasi” soʻzlari “Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 68-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasining hududiy boʻlimlarida” soʻzlari “Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) Nizomga 3-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallari boshliqlari”.

8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-iyuldagi 468-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT 2017-y., 27-son, 624-modda) bilan tasdiqlangan “Yashnobod” innovatsiya texnoparki toʻgʻrisidagi nizomda :

26-banddagi “doimiy foydalanishga” soʻzlari “belgilangan tartibda ijaraga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27 — 34-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrining markaziy qismini obodonlashtirish va arxitekturaviy qiyofasini yanada yaxshilash hamda aholi va poytaxt mehmonlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” rus tilida qabul qilingan 2017-yil 28-iyuldagi 559-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshidagi “, a takje vneseniye xodataystv v Kabinet Ministrov Respubliki Uzbekistan i xokimiyat goroda Tashkenta o predostavlenii zemelnogo uchastka investoru pod zastroyku” soʻzlari chiqarib tashlansin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilariga turar joy sotib olish (qurish) uchun uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlari hamda yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 11-avgustdagi 619-son qarorida :

a) qaror nomidagi va 1-banddagi “hamda yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 1-ilovada :

ilova nomidagi va 1-banddagi “hamda yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

6 va 7-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

10-bandning toʻqqizinchi xatboshidagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “harbiy xizmatchilarga yer uchastkasi ajratish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimining qarori qabul qilingan” soʻzlari “yer uchastkasi elektron onlayn-auksion orqali olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddagi “, shuningdek yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-fevraldagi 103-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 30-modda) bilan tasdiqlangan Ariza beruvchi — uy quruvchining 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturida ishtirok etishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

3-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Davlat kadastrlari palatasining tuman filiali rahbari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tanlab olingan yer massivlari, potensial uy quruvchilarni tanlash va ularning ijtimoiy ustuvorligini belgilash jarayonida koʻrib chiqiladigan ijtimoiy mezonlar, ariza va hujjatlarni taqdim qilish jarayonlari va muddatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar injiniring kompaniyasi tomonidan ommaviy axborot vositalari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari orqali mahalliy aholi eʼtiboriga yetkaziladi”.

12. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyatida kichik sanoat zonalarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 8-avgustdagi 634-son qarorining 5-bandi uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“KSZ hududida yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qaroriga muvofiq ajratiladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlarida sportning futbol turini yanada rivojlantirish hamda fuqarolar yigʻinlari raislarining yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarini moddiy ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mahallalarda futbol maydonlarini qurish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda yer uchastkalarini ajratish”;

b) 2-ilovada :

5-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish uchun davlat-xususiy sheriklik bitimida belgilangan muddatga yer uchastkalarini ijaraga berish”;

12-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalari davlat sherigi — tuman (shahar) hokimligiga qonunchilikda belgilangan tartibda doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi”;

13-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tuman (shahar) hokimligiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasini xususiy sherikka ijaraga berish shartlari bitimda belgilanadi”;

15-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-sentabrdagi 734-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 9-son, 228-modda) bilan tasdiqlangan Oʻsimliklar klinikalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. Davlat tomonidan sherik bitim tuzilgan kundan boshlab bir kun mobaynida bitim doirasida yer uchastkasini olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga murojaat qiladi”;

48-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari xususiy sherikka oʻsimliklar klinikalarini tashkil etish maqsadida yer uchastkasini qonunchilikda belgilangan tartibda ijaraga berish uchun ushbu yer uchastkasini davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi bilan berish toʻgʻrisida qaror qabul qiladilar.

Davlat tomonidan sherik va xususiy sherik oʻrtasida yer uchastkasini ijaraga berish shartlari va muddati bitimga qoʻshimcha kiritish orqali belgilanadi”;

51-banddagi “bitim tuzilgandan” soʻzlari “bitimga qoʻshimcha kiritilgandan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

52-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini Andijon viloyatining kichik sanoat zonalariga jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 18-sentabrdagi 741-son qarori 3-bandining toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“KSZ hududida yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qaroriga muvofiq ajratiladi”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 27-noyabrdagi 962-son qarori bilan tasdiqlangan “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi doirasida davlat-xususiy sheriklik shartlarida “Yosh tadbirkorlar” kovorking markazlari va “Yoshlar mehnat guzari” komplekslarini qurish hamda faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Kovorking markazlari va mehnat guzarlarini qurish uchun aholi punktlari tarkibiga kiradigan yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi va “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda ajratiladi”;

12 — 17-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

39-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xususiy sherikka kovorking markazi yoki mehnat guzarini qurish uchun oʻziga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasini bitimda belgilangan muddatga ijaraga berish yoki davlat mulki boʻlgan boʻsh turgan obyektni “nol” xarid qiymatida belgilangan muddatlarda, tartibda va shartlarda taqdim etishi”;

40-bandning beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasini bitim amal qiladigan muddatga ijaraga olish yoki davlat mulki boʻlgan boʻsh turgan obyektni “nol” xarid qiymatida olish hamda ulardan foydalanishga”.

18. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi punktlari qismlarining batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqishni moliyalashtirishda davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

4-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ushbu BRLda qayd etilgan chegara doirasida tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun bitta yer uchastkasi (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi) davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi va u tomonidan xususiy sherikka ijaraga beriladi”;

12-bandning beshinchi xatboshidagi “doimiy foydalanish” soʻzlari “ijaraga berilishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Talabgordan ariza kelib tushgandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bir kun muddatda tegishli tuman (shahar) hokimligiga boshqa yuridik va jismoniy shaxslarning arizalarini, tegishli tuman (shahar) hokimligiga xabarnoma kelgan sanadan boshlab, talabgor arizasida ijaraga olish uchun koʻrsatilgan yer uchastkasi taqdim etilishini rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani yuboradi”;

46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Bitim rasmiylashtirilgandan keyin bir kun oʻtgach davlat sherigi tomonidan tegishli tuman (shahar) hokimiga taqdim etiladi.

Yer uchastkasini davlat sherigiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib berish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 46 1 -band qoʻshilsin:

“46 1 . Davlat sherigi unga yer uchastkasi ajratilgan kundan boshlab bir kun ichida yer uchastkasini davlat-xususiy sheriklik bitimi doirasida xususiy sherikka ijaraga berish boʻyicha bitimga qoʻshimcha kiritilishini taʼminlaydi”;

47-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-maydagi 430-son qarori bilan tasdiqlangan Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha pitomniklar va plantatsiyalarni barpo etish va ularning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Pitomniklar va plantatsiyalar barpo etish uchun yer uchastkalari jismoniy va yuridik shaxslarga (bundan keyin plantatorlar deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda beriladi”;

7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

10-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 134-son qarori bilan tasdiqlangan Kichik sanoat zonalari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning oʻn toʻqqizinchi xatboshidagi “Maʼmuriy kengashning qarori asosida” soʻzlari “belgilangan tartibda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 20-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ishlab chiqarish maydonlari va investitsiya loyihasi amalga oshiriladigan hamda elektron-onlayn auksionga qoʻyiladigan yer uchastkalarining nomi, soni, tavsifi, ular joylashgan joy, oʻtkazilgan va ulangan muhandislik-texnik kommunikatsiyalar mavjudligi”;

v) 26-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“KSZ hududida investitsiya loyihasini joylashtirish va tadbirkorlik subyektiga shartnoma asosida umumiy maydonini koʻrsatib, ishlab chiqarish maydonlarini ajratgan holda, KSZ ishtirokchisi maqomini berish, yer uchastkalarida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari bundan mustasno”;

g) 29 va 30-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Agar takroriy tanlovda talabgorlardan investitsiya buyurtmanomalari kelib tushmasa, Maʼmuriy kengash yagona talabgorning buyurtmanomasini koʻrib chiqish va KSZning tarmoq ixtisoslashuviga muvofiq ushbu investitsiya loyihasini KSZ hududidagi ishlab chiqarish maydonlarida joylashtirish yoki joylashtirish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qilishga majbur, mazkur bandning ikkinchi xatboshida koʻrsatilgan holat bundan mustasno.

Takroriy tanlovda talabgorlardan investitsiya buyurtmanomalari kelib tushmasa, Maʼmuriy kengash yagona talabgorning buyurtmanomasini koʻrib chiqish va KSZning tarmoq ixtisoslashuviga muvofiq ushbu investitsiya loyihasi shartlari asosida KSZ hududidagi yer uchastkasini elektron-onlayn auksionga joylashtirish yoki joylashtirish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

30. Maʼmuriy kengashning investitsiya buyurtmanomasini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qarori uning aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi, bunda ovozlar teng boʻlganda, Maʼmuriy kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Maʼmuriy kengashning qarori bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi hamda:

direksiya va KSZ ishtirokchisi oʻrtasida ishlab chiqarish maydonida investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimni (keyingi oʻrinlarda loyihani amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitim deb ataladi) tuzish uchun;

loyiha shartlari asosida yer uchastkasini elektron-onlayn auksionga joylashtirish uchun asos boʻladi”;

d) 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Maʼmuriy kengashning bayonnomasi qabul qilingandan boshlab uch ish kuni mobaynida direksiya tanlab olingan investitsiya loyihasi shartlari asosida yer uchastkalarining investitsiya bitimi bilan birga elektron-onlayn auksionga joylashtirilishini taʼminlaydi.

Yer uchastkalarining elektron-onlayn auksion savdolari qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi hamda avtomatik ravishda:

auksion gʻolibiga KSZ ishtirokchisi maqomi beriladi.

Direksiya auksion gʻolibi bilan bir ish kunida tanlab olingan investitsiya loyihasi shartlari asosida investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimni imzolaydi”;

e) 39 va 40-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 48-bandga “yer uchastkalari” soʻzlaridan keyin “loyiha shartlari asosida elektron-onlayn auksion orqali” soʻzlari qoʻshilsin;

z) 52 va 53-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

i) 54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“54. Direksiya yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yer uchastkasining uzoq muddatli ijara shartnomasi tuzilgandan soʻng uch ish kuni mobaynida elektron-onlayn auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma va ijara shartnomasining nusxasini davlat yer tuzish korxonasining filialiga yuboradi”;

l) 55-banddagi “Maʼmuriy kengashning bayonnomasi olingandan” soʻzlari “mazkur Nizomning 54-bandidagi hujjatlarni olgandan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. KSZ ishtirokchisidan yer uchastkasi uzoq muddatli ijara shartnomasi Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda bekor boʻlganda olib qoʻyiladi.

Alohida loyihalarni ishlab chiqish va namunaviy loyihalarni bogʻlash belgilangan tartibda tegishli litsenziyaga ega boʻlgan loyiha tashkilotlari tomonidan yer ijarasi shartnomasi, qurilish tashkiloti tomonidan beriladigan loyihalash topshiriqlari va Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari tomonidan beriladigan arxitektura-rejalashtirish topshiriqlari asosida amalga oshiriladi”.

22. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida Yoshlar texnoparklarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-maydagi 313-son qarorining 7-bandi ikkinchi xatboshidagi “hamda zarurat boʻlganda, yangi binolar qurishga yer maydonlari ajratilishini” soʻzlari chiqarib tashlasin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada tez oʻsuvchi va sanoatbop pavlovniya daraxti plantatsiyalarini barpo qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-avgustdagi 520-son qarorining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Belgilansinki:

pavlovniya plantatsiyalarini barpo etish uchun har bir loyihaga 100 gektardan kam boʻlmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar, oʻrmon fondiga qarashli yerlardan oʻrmon bilan qoplanmagan yer uchastkalari elektron-onlayn auksion orqali, qishloq xoʻjaligi uchun yaroqsiz boʻlgan yerlar yoxud qishloq xoʻjaligining sifati yomon yerlari ochiq elektron tanlov orqali ijaraga beriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi soha olimlarini jalb qilgan holda, pavlovniya daraxtining biologik xususiyatidan hamda hududlarning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, pavlovniya plantatsiyalarini tashkil etish boʻyicha ilmiy tavsiyalar beradi”.

24. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

18-bandning oltinchi xatboshidagi “auksionsiz ajratish” soʻzlari “elektron-onlayn auksion orqali sotib olish xarajatlarini qoplab berish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandning uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

25. Vazirlar Mahkamasining “Qashqadaryo viloyatining Dehqonobod tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 182-son qarorida :

a) 6-bandda :

ikkinchi-uchinchi va oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi-beshinchi xatboshlar tegishlicha ikkinchi-uchinchi xatboshlar deb hisoblansin;

b) 7-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin.

26. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Buxoro viloyatining Vobkent tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-apreldagi 234-son qaroriga 8-ilovaning 6-pozitsiyasi “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “Gʻalla yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklarining gʻalladan boʻshaydigan yer maydoniga takroriy ekinlar ekishga xohishi boʻlgan ehtiyojmand oilalarga yer maydonlarini ajratish va takroriy ekinlar ekilishini va olingan hosil sotilishini tashkil etish” soʻzlari chiqarib tashlansin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Zomin” turistik-rekreatsion zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-apreldagi 254-son qarorining 5-bandidagi toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-maydagi 294-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Yoshlar sanoat zonalari hududida yer uchastkalari elektron onlayn-auksion orqali ajratiladi, boʻsh bino va inshootlar (davlat koʻchmas mulk obyektlari) shartnoma asosida ijara toʻlovlari har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun belgilanadigan ijara toʻlovining eng kam miqdoridan oshmagan stavkalar boʻyicha belgilangan tartibda ijaraga beriladi”.

30. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatida hududlarning ixtisoslashuvini rivojlantirish orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hajmlarini koʻpaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-maydagi 303-son qarori 2-bandining yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“limonchilikka ixtisoslashtirilayotgan tumanlarda foydalanishdan chiqqan va yaylov yerlar hisobidan limon yetishtirish uchun yer uchastkalarining ochiq elektron tanlovlarga chiqarilishini taʼminlash”.

31. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilish obyektlarida mualliflik va texnik nazorat olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandida :

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.

32. Vazirlar Mahkamasining “2021-2022-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi tabiiy-xom ashyo va mineral resurslarini chuqur qayta ishlash boʻyicha xom ashyo bazasini kengaytirish hamda shu asosda qoʻshilgan qiymat zanjirini yaratishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 27-maydagi 327-son qarorida :

a) 13-bandda :

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 15-bandning ikkinchi xatboshiga “yer uchastkalarini” soʻzlaridan keyin “Yer kodeksining 36 — 38-moddalarida nazarda tutilmagan boshqa holatlarda” soʻzlari qoʻshilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini ijaraga berishning maʼmuriy reglamentiga 4-ilovada :

a) nomidagi “dehqon xoʻjaligini yuritish” soʻzlari “qishloq xoʻjaligi maqsadlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “2005 — 2007-yillarda fermer xoʻjaliklarini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 24-dekabrdagi 607-son qarorining 2-bandi va 5-ilovaning 2-bandi “v” kichik bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2010-yil 17-dekabrdagi 301-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 12-son, 69-modda) ilovaning 28-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 18-fevraldagi 40-son qaroriga ilovaning 5-bandi “b” va “v” kichik bandlari .

5. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-iyuldagi 213-son qarori bilan tasdiqlangan “Angren” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi davlat unitar korxonasining ustavi 11-bandining “3” kichik bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2012-yil 29-dekabrdagi 369-son qaroriga 1-ilovaning 8-bandi “b” kichik bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 10-fevraldagi 34-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 26-dekabrdagi 1021-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 304-modda) ilovaning 7-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-yanvardagi 29-son qarorining 1-bandining toʻrtinchi xatboshi va 3-ilova .

10. Vazirlar Mahkamasining “Chorvoq” erkin turistik zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-maydagi 365-son qaroriga 7-ilovaning 1-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro-agro” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-oktabrdagi 803-son qarorining 4-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 31-bandi “b” kichik bandi .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 8-son, 179-modda) ilovaning 56-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-dekabrdagi 1024-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 12-son, 315-modda) ilovaning 197-bandi .

17. Vazirlar Mahkamasining “Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-avgustdagi 501-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 8-iyul,

375-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 26.08.2023-y., 09/23/424/0655-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son; 29.03.2025-y., 09/25/192/0285-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz