📅 2022-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 13 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
АРИЗА ШАКЛИ
АРИЗА ШАКЛИ
АРИЗА
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
«Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
минтақавий брендларни ривожлантиришга қаратилган интеллектуал мулк объекти сифатида географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
жисмоний ва (ёки) юридик шахс (талабнома берувчи) томонидан географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани ваколатли орган (Адлия вазирлиги)га топшириш тартиби ва шартлари;
талабномани резидентлар учун — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали, норезидентлар учун — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топшириш, почта алоқаси орқали топшириш бундан мустасно;
талабнома топширилгандан кейинги барча ҳаракатларни ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали амалга ошириш;
давлат хизматини кўрсатишда талабнома берувчи томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорларда патент божини тўлаш тартиби;
ваколатли орган томонидан талабномани давлат экспертизасидан (бунда расмий экспертиза — ўн беш кун, талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси бир ой муддатда амалга оширилади) ўтказиш тартиби;
географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини Географик кўрсаткичлар давлат реестрида уч иш куни ичида рўйхатдан ўтказиш ва уч иш куни ичида махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани юбориш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 1-ИЛОВА
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ географик кўрсаткичларни ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.
3. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ географик кўрсаткич муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг (алоҳида ҳолларда, агар бошқа шахслар мавжуд бўлмаса ёхуд улар талабномани беришда иштирок этиш истагини билдирмаса, битта шахснинг) талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
4. Географик кўрсаткичларни ёки географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) бериш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказишни сўраётган юридик ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали амалга оширилади.
Бунда, географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бир неча шахс томонидан уларнинг исталган бири ёки бошқа вакили орқали берилади.
5. Географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш учун талабнома:
мазкур Регламентнинг 3-бандида кўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг манфаатларини ифодалаш учун ваколатли нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган бирлашма томонидан;
тегишли географик объект жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ҳам берилиши мумкин.
Бунда ушбу талабнома берувчилар ҳам талабномани бериш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатларни бевосита ёки вакили орқали амалга оширади.
6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Талабномага доир талаблар
7. Қонуннинг 11-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта географик кўрсаткичга тааллуқли бўлиши керак.
8. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза);
талабномада кўрсатилган белги ёки, агар Географик кўрсаткичлар давлат реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) рўйхатдан ўтказилган бўлса, географик кўрсаткич;
қайси товар тури учун географик кўрсаткични ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, ўша товар турининг номи;
географик объектнинг чегараларидаги товар ишлаб чиқариладиган жой;
товарнинг хусусиятлари у ишлаб чиқарилаётган жойга боғлиқ эканлигига тааллуқли маълумотлар;
товарнинг географик жиҳатдан келиб чиқишига, мазкур географик объект учун хос бўлган табиий шароитларга ва (ёки) инсон омилларига сезиларли даражада боғлиқ бўлган товар хусусиятларининг тавсифи, шу жумладан товарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бошланғич материалнинг тавсифи, товарнинг физик, кимёвий, микробиологик, органолептик ёки бадиий хусусиятлари;
талабномада баён этилган қоидаларга ва товарнинг аниқ хусусиятларига риоя этилганлигини тасдиқловчи ваколатли инспекция органи ёки лабораториянинг номи ва жойлашган ери (почта манзили).
9. Географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинадиган белги таркибида товарнинг тури кўрсатилиши мумкин.
10. Қонуннинг 11-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
агар талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқараётган шахс бўлса, талабнома берувчининг мазкур географик объектда жойлашганлигини ва хусусиятлари ушбу географик объект билан сезиларли даражада боғлиқ бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
агар талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида товарлар ишлаб чиқараётган шахс бўлса, географик объект жойлашган мамлакатда талабномада баён этилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
илгари рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномага талабнома берувчи Реестрда кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
11. Мазкур Регламентнинг 10-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар қуйидаги ташкилотлар томонидан берилади:
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари — талабнома берувчининг мазкур географик объектда жойлашганлиги (яшаётганлиги) ва тегишли товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ваколатли инспекция органлари ёки лабораториялари — тегишли товарнинг хусусиятлари ва уларнинг ушбу географик объект билан сезиларли даражада боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.
12. Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун ариза мазкур Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда топширилади.
13. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кун муддат ичида топширилганда ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, бошқа ҳолларда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.
14. Аризанинг 210 ва 220-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.
Баъзи маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштириш имкони бўлмаганда, улар ўша шакл бўйича қўшимча варақда келтирилади ва талабноманинг тегишли графасида «давоми қўшимча варақда» деб кўрсатилади.
15. Аризанинг 731-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади:
юридик шахсларнинг расмий номлари (таъсис ҳужжатлари бўйича) ёки жисмоний шахсларнинг тўлиқ исмлари;
резидентлар учун — СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки яшаш манзиллари;
норезидентлар учун — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).
Талабнома берувчи битта шахс бўлганда ушбу графадаги тегишли катакчага «Х» белгиси қўйилади.
«Фойдаланиш ҳуқуқини олувчилар» графасида географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини олаётган шахслар ҳақида маълумотлар келтирилади.
16. Аризанинг 750-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи (юридик шахс учун) ёки тўлиқ исми (жисмоний шахс учун), телефон рақами кўрсатилади.
Ёзишмалар учун манзил сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган манзил кўрсатилади.
17. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилганда аризанинг 740-кодли «Вакил» графасида вакилнинг тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган ери ёки яшаш манзили, телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
18. Аризанинг 540-кодли «Талабнома топширилаётган белги» графасида талабнома топширилган белги бош ҳарфлар билан ёзилган ҳолда келтирилади.
19. Аризанинг 511-кодли «Товар тури» графасида сифати, ном қозониши ёки бошқа хусусиятлари кўп жиҳатдан географик келиб чиқишига боғлиқ бўлган товарлар кўрсатилади.
20. Аризанинг 510-кодли «Товар хусусиятларининг тавсифи» графасида белги рўйхатдан ўтказилаётган товарнинг аниқ хусусиятлари келтирилади. Бунда, кўп жиҳатдан тегишли географик объект учун хос бўлган табиий шароитларга ва (ёки) инсон омилларига сезиларли даражада боғлиқ бўлган товар хусусиятларининг тавсифи, шу жумладан товарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бошланғич материалнинг тавсифи, товарнинг физик, кимёвий, микробиологик, органолептик ёки бадиий хусусиятлари очиб берилиши шарт. Тавсиф ваколатли инспекция органи ёки лабораториянинг хулосаси асосида баён этилади.
Товарнинг хусусиятлари умумқабул қилинган махсус атамаларга мувофиқ аниқ ва равшан таърифланиши керак.
21. Аризанинг «Товар ишлаб чиқариладиган жой» графасида товар ишлаб чиқарилаётган жой географик объектнинг чегараларини кўрсатиш йўли билан тавсифланади. Географик объектнинг чегаралари координаталар, табиий объектлар (дарёлар, кўллар, тоғлар, чўллар ва б.), маъмурий чегаралар, кўп йиллик иншоотлар, коммуникациялар ва бошқалар ёрдамида тавсифланиши мумкин.
22. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати» графаси тегишли катакчаларга «Х» белгисини қўйиб чиқиш ва илова қилинадиган ҳужжатларнинг варақлари сонини кўрсатиш йўли билан тўлдирилади.
Аризанинг шаклида назарда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар «бошқа ҳужжатлар» катакчасида уларнинг талабномага алоқадорлиги асосланган ҳолда кўрсатилади.
23. Вакил орқали берилган талабномага талабнома берувчи томонидан берилган ва вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади.
Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома берилган санадан ўн беш кундан кечиктирилмай тақдим этилади.
3-боб. Ҳужжатларни топшириш
24. Давлат хизматидан фойдаланишда:
резидентлар — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
норезидентлар — ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома беради.
Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам берилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.
25. Талабнома берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
26. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
27. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) давлат экспертизасини ўтказиш мақсадида ахборот тизимидан доимий фойдаланишини таъминлайди.
Агар мазкур Регламентда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат экспертизаси босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ билан олиб борилади.
28. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек давлат хизмати кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
29. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланади.
Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
30. Давлат хизматини кўрсатишда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Бунда патент божи норезидент томонидан тўланганда тўлов ҳужжати тақдим этилади.
31. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олганидан сўнг талабнома берувчига талабноманинг рақами, келиб тушган санаси ва ахборот тизимида талабнома бўйича кейинги хизматлардан фойдаланиш учун кузатув коди кўрсатилган хабарномани тегишлича ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади. Кузатув коди махфийлигини таъминлаш масъулияти унинг ўзига юклатилади.
32. Қуйидаги мақсадларда ваколатли орган қабул қилинган талабнома тўғрисидаги, шу жумладан товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради:
талабнома алоҳида ҳолларда бир шахс томонидан топширилганда тегишли географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бошқа талабгорларнинг мавжуд эмаслигини ёки улар талабномани беришда иштирок этиш истагини билдирмаганлигини текшириш;
талабноманинг ноҳалол тарзда берилганлигини текшириш.
33. Талабнома ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига жойлаштирилгандан сўнг экспертиза қарори қабул қилингунга қадар манфаатдор шахслар ваколатли органга мазкур Регламентнинг 32-бандига асосан талабномалар бўйича ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин. Ваколатли орган ёзма эътирозларни Марказга жўнатади.
Манфаатдор шахсга ёзма эътироз кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида ҳамда талабнома берувчига ушбу ёзма эътирозлар келиб тушганлиги тўғрисида Марказ томонидан беш иш куни ичида маълум қилинади.
Ёзма эътирозда келтирилган важларга белгининг экспертизаси давомида тегишли баҳо берилади ва якунлари бўйича эътироз берган шахсга экспертиза қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида жавоб берилади.
4-боб. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш
34. Талабнома берилгандан кейин юбориладиган материалда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмасдан қайтариб юборилади.
35. Талабнома берувчи талабнома давлат экспертизасидан ўтказилиши даврида талабнома юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ўз ташаббуси билан талабнома материалларига қуйидаги ўзгартиришларни киритиши мумкин:
талабнома берувчининг номини (исмини) ёки унинг вакилини ўзгартириши;
талабнома берувчининг ёки унинг вакилининг манзилини, ёзишмалар олиб бориладиган манзилни ўзгартириши;
хатоларни тузатиши.
36. Талабнома берувчининг номи (исми) ва манзилига ўзгартиришлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ ариза топшириш йўли билан амалга оширилади.
37. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 36-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ ариза топшириш йўли билан амалга оширилади.
38. Мазкур Регламентнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ топширилган аризалар ваколатли органга келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.
39. Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш учун патент божи тўланади. Патент божи тўланмаганда ёки тўланган патент божининг миқдори белгиланган миқдордан кам бўлганда материаллар кўриб чиқишга қабул қилинмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.
40. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган қўшимча материаллар мазкур Регламентнинг 65 ва 66-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.
41. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, экспертиза томонидан талабнома топширилган белги, у билан белгиланиши мўлжалланган товар, товарнинг сифати, ном қозониши ёки бошқа хусусиятлари кўп жиҳатдан унинг географик келиб чиқишига боғлиқлиги бўйича қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлганда ва белгининг рўйхатдан ўтказиш шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун ўтказилади.
Саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг илтимосига биноан ўтказилади. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган экспертиза сўровномасида, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.
Экспертиза сўровномаси юборилганда, талабнома берувчи саволларни кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар, сўровномага Қонунда белгиланган муддатда жавоб бериши керак.
42. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.
43. Талабнома берувчи иштирокида саволларни кўриб чиқиш музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.
Саволлар бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган бошқа масъул ходим иштирокида ўтказилади.
Саволларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда эксперт кенгаши ўтказилади.
Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада белгиланган шаклдаги баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.
Саволларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.
44. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддати бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.
45. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш санасига қадар топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олинганлиги ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
46. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди. Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома эътиборга олинмайди.
5-боб. Талабномани кўриб чиқиш
47. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда иккита ҳарфли ва саккиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (GK) саноат мулки объекти — географик кўрсаткични, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома берилган йилни, кейинги тўртта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
48. Рўйхатга олинган талабнома материаллари қайтарилмайди.
49. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертизадан ўтказиш ҳамда талабномада кўрсатилган белгини экспертизадан ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.
50. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.
Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги қарори юборилади.
51. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш кун ичида ўтказилади.
52. Расмий экспертиза жараёнида зарур ҳужжатларнинг мавжудлигини, шунингдек уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:
ариза;
талабнома берувчининг тўлиқ номи (исми) ва манзили кўрсатилганлиги;
вакилнинг тўлиқ номи ёки (исми) (вакил мавжуд бўлганда);
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белги;
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товар тури;
товар ишлаб чиқарилаётган жой географик объект чегарасида кўрсатилганлиги;
товар хусусиятларининг тавсифи;
патент божининг тўланганлиги;
ишончнома (вакил мавжуд бўлганда);
талабномада баён этилган қоидаларга ва товарнинг аниқ хусусиятларига риоя этилганлигини тасдиқловчи ваколатли инспекция органи ёки лабораториянинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ишлаб чиқараётган шахс бўлганда талабнома берувчининг қайд этилган географик объектда жойлашганлигини ва сифати, ном қозониши ёки бошқа хусусиятлари кўп жиҳатдан мазкур географик объект билан боғлиқ товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида товар ишлаб чиқараётган шахс бўлганда географик объект жойлашган мамлакатда талабномада ифодаланган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси.
53. Талабнома берилган сана у ваколатли органга келиб тушган сана бўйича белгиланади.
54. Расмий экспертиза ўтказиш жараёнида талабнома материаллари мазкур Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади ва сўровномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади.
55. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда талабнома берилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисидаги расмий экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
56. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.
57. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
58. Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси кўриб чиқишга қабул қилинган талабнома бўйича расмий экспертиза тугагандан сўнг бир ой ичида амалга оширилади.
59. Қонуннинг 15-моддасига асосан талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси чоғида талабномада ифодаланган белгининг Қонуннинг 4 , 5 , 7 ва 11-моддалари қоидаларига мувофиқлиги текширилади.
60. Талабномада ифодаланган белгининг географик кўрсаткичга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлашда қуйидагилар текширилади:
товар ишлаб чиқариладиган жой географик объект чегарасида жойлашганлиги;
товар хусусиятларининг у ишлаб чиқарилган жойга боғлиқ эканлиги;
талабномада ифодаланган белгининг талабнома топширилган вақтга келиб товарнинг ҳақиқатдан ҳам ишлаб чиқарилган жойи ва хусусиятларини кўрсатувчи белгига айланганлиги;
талабномада ифодаланган белги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши сўралаётган товарнинг тури ва хусусиятлари тавсифи Реестрдаги маълумотларга мувофиқлиги;
товар хусусиятларининг тавсифи ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасига мувофиқлиги.
61. Ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасининг мазмуни текширилаётганда қуйидагилар аниқланади:
талабномада назарда тутилган товар географик объектда ишлаб чиқарилаётганлиги;
товарнинг географик жиҳатдан келиб чиқишига, мазкур географик объект учун хос бўлган табиий шароитларга ва (ёки) инсон омилларига сезиларли даражада боғлиқ бўлган товар хусусиятларининг тавсифи, шу жумладан товарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бошланғич материалнинг тавсифи, товарнинг физик, кимёвий, микробиологик, органолептик ёки бадиий хусусиятларининг мавжудлиги;
рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганда талабномада кўрсатилган товарнинг хусусиятлари тавсифи Реестрдаги маълумотларга мувофиқлиги.
62. Талабномада ифодаланган белгининг географик кўрсаткичлар сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган белгилар тоифасига кирмаслигини аниқлашда қуйидагилар текширилади:
талабномада ифодаланган белги товар қайси географик объект чегарасида дастлаб ишлаб чиқарилган ёки фуқаролик муомаласига киритилган ва ишлаб чиқарилиш жойи билан боғлиқ бўлмаган муайян турдаги товарнинг белгиси сифатида Ўзбекистон Республикасида умумий истеъмолга киритилган белги эмаслиги;
айни бир турдаги товарга нисбатан географик кўрсаткич ёки товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилган белги эмаслиги;
нисбатан илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган белги эмаслиги, агар бундай географик кўрсаткичдан фойдаланиш товар ёки уни тайёрловчи хусусида истеъмолчини чалғитса;
талабномада ифодаланган белги ўсимлик навининг ёки ҳайвон зотининг номини ифодаловчи белги эмаслиги, агар бундай географик кўрсаткичдан фойдаланиш товар хусусида истеъмолчини чалғитса;
товар ёки уни тайёрловчи хусусида истеъмолчини чалғитадиган белги эмаслиги.
63. Экспертиза давомида талабнома берувчига белгининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича экспертиза сўровномаси юборилиши мумкин.
64. Сўровнома юбориш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:
талабнома топширилган белгини аниқлаш зарурати;
мазкур Регламентнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурати;
товар турини аниқлаш зарурати;
товар ишлаб чиқарилаётган жойни аниқлаш зарурати;
товарнинг хусусиятлари тавсифини аниқлаш зарурати;
талабномада баён этилган қоидаларга ва товарнинг аниқ хусусиятларига риоя этилганлигини тасдиқловчи ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасига аниқлик киритиш зарурати.
65. Талабнома берувчи томонидан экспертизанинг сўровномаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра қўшимча материаллар тақдим этилганда улар кўриб чиқишга қабул қилинади ва талабнома моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади.
Қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади, агар уларда:
ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасида назарда тутилган хусусиятлардан фарқ қиладиган хусусиятлар кўрсатилган бўлса;
географик кўрсаткич учун мўлжалланмаган товар кўрсатилган бўлса;
талабнома топширилган белги ўзгартирилган ёки тўлдирилган бўлса.
66. Қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганда талабнома берувчига экспертизанинг шундай хулоса чиқариши учун қўшимча материалларга киритилган қайси малумотлар асос бўлганлиги хабар қилинади.
67. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ талабнома берувчи товар келиб чиққан жой номи учун талабномани экспертиза қарори қабул қилингунга қадар географик кўрсаткичга доир талабномага ўзгартириши мумкин.
Товар келиб чиққан жой номи учун талабнома географик кўрсаткичга доир талабномага ўзгартириш учун талабнома берувчи ваколатли органга илтимоснома билан мурожаат қилади. Бунда талабномани товар келиб чиққан жой номи учун талабнома сифатида кўриб чиқиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.
Товар келиб чиққан жой номи учун талабнома географик кўрсаткичга доир талабномага ўзгартирилганда кейинги иш юритиш мазкур Регламентда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
68. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
69. Экспертиза томонидан талабнома материаллари Қонун ва мазкур Регламент талабларига зид эканлигининг аниқланиши географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос бўлади.
70. Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ёхуд уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
71. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини мазкур Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Географик кўрсаткичлар давлат Реестрида уч иш куни ичида рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан уч иш куни ичида ахборот тизими орқали талабнома берувчига географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва унинг иловаси юборилади, мазкур Регламентнинг 72-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
Географик кўрсаткич ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра гувоҳнома ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
72. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг талабномасига кўра географик кўрсаткич рўйхатдан ўтказилганда унга рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида хабарнома ва Реестрдан кўчирма юборилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
73. Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ экспертиза сўровномасига талабнома берувчи томонидан жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда талабнома берувчининг илтимосномасига кўра жавоб бериш олти ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Мазкур бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда муддат узайтирилади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.
74. Талабнома берувчига давлат экспертизаси сўровномаси юборилганда тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.
75. Давлат экспертизаси сўровномасига белгиланган муддатда жавоб келиб тушмаганда ёки тўлиқ жавоб берилмаганда ёхуд жавобни топшириш муддатини узайтириш ҳақида илтимоснома тақдим этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиб, талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.
76. Давлат экспертизасининг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома узрли сабаблар келтирилган ҳолда талабнома чақириб олинган санадан бошлаб икки ой ичида топширилади. Узрли сабабларнинг мавжудлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Илтимоснома билан биргаликда экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб хати ёки мазкур материалларни юбориш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимоснома тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Мазкур банднинг шартларига риоя этилганда талабнома иш жараёнига тикланади ва бу ҳақида уч иш куни ичида хабарнома юборилади.
77. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
78. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) қўйиш орқали тасдиқланиб юборилади.
79. Мазкур Регламентнинг 8-банди саккизинчи хатбошиси , 11-банди учинчи хатбошиси , 20-банди биринчи хатбошиси , 52-банди ўн биринчи хатбошиси , 60-банди олтинчи хатбошиси , 61-банди , 64-банди еттинчи хатбошиси ва 65-банди учинчи хатбошисининг ваколатли инспекция органи ва лабораторияга доир қоидалари қишлоқ хўжалиги ва алкоголь маҳсулотлари, минерал сувлар ҳамда юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади.
80. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида рўйхатдан ўтказиладиган географик кўрсаткич билан белгиланиши мўлжалланган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда минерал сувларнинг хусусиятларини аниқлашда манфаатдор тадбиркорлик субъектларига ваколатли инспекция органлари ва лабораториялар фаолиятини йўлга қўйишда, шу жумладан фаолият юритиб келаётган аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) негизида доимий амалий ёрдам кўрсатади.
81. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома беради Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома бериш учун патент божи тўловини амалга оширади 3 ой ичида 3-босқич Адлия вазирлиги (ваколатли орган) 1. Талабномани қабул қилиб, унинг рақами, санаси ва ваколатли органнинг ахборот тизимида талабнома бўйича кейинги хизматлардан фойдаланиш учун кузатув коди кўрсатилган хабарномани талабнома берувчига юборади. 1. Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда ёки почта алоқаси орқали 2. Талабнома ҳақидаги маълумотларни ўз ахборот тизимига барча кўриши мумкин бўлган тарзда жойлаштиради. 2. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 1 иш куни ичида 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси Талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади. Расмий экспертиза натижаси бўйича талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий экспертиза қарорини талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 15 кун ичида 5-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси Талабноманинг экспертизасини амалга оширади. Экспертиза натижаси бўйича географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарорни қабул қилади ва талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 1 ой ичида 6-босқич Талабнома берувчи Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза ҳужжатини бериш, эълон қилиш ва муҳофаза ҳужжатининг амал қилиш муддати учун патент божини тўлаш. Рўйхатдан ўтказиш қарори жўнатилган санадан бошлаб 3 ой ичида 7-босқич Ваколатли орган Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини Реестрда рўйхатдан ўтказади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Рўйхатдан ўтказиш — патент божи тўланган санадан бошлаб 3 иш куни ичида. Муҳофаза ҳужжатини бериш — рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 3 иш куни ичида
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун
(220) Талабноманинг келиб тушган санаси: ______________________________ (210) Талабноманинг қайд рақами: ______________________________ ( Ваколатли орган томонидан тўлдирилади ) (750) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.) : ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ Телефон: ______________________________ Географик кўрсаткични ва (ёки) географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун АРИЗА □ географик кўрсаткич ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш; □ географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш; □ аввал рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили) Тел: _________________ E-mail: _______________ (731) Талабнома берувчи: _______________________________________________ _______________________________________________ _________________________________________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номлари, жойлашган ери ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш манзиллари кўрсатилади) □ талабнома берувчи битта шахс бўлганда СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : ________________________ ________________________ ________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): ________________________ ________________________ ________________________ Фойдаланиш ҳуқуқини олувчилар: _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номлари, ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. кўрсатилади) _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича жойлашган ери ёки жисмоний шахслар учун яшаш манзиллари кўрсатилади) (740) Вакил (Ф.И.О. ёки тўлиқ номи, патент вакилининг рўйхат рақами, яшаш манзили ёки жойлашган ери) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Телефон: ____________________ (540) Талабнома топширилаётган белги: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ (бош ҳарфлар билан ёзилади) (511) Товар тури: ____________________________________________________________________________ (510) Товар хусусиятларининг тавсифи: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Товар ишлаб чиқариладиган жой (географик объект чегарасида кўрсатилади) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати: Варақлар сони □ ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосаси; □ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида товарлар ишлаб чиқараётган шахс бўлса, географик объект жойлашган мамлакатда талабномада баён этилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; □ талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг таржималари; □ вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома; □ белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (талабнома почта алоқаси орқали берилганда) ; □ бошқа ҳужжат (кўрсатилсин). Имзо: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ (талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Талабнома берувчининг номи (Ф.И.О) ва манзилига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Келиб тушган санаси ____________________________ Талабноманинг қайд рақами __________________________ (Ваколатли орган томонидан тўлдирилади) Талабнома берувчининг номи (исми) ва манзилига ўзгартиришлар киритиш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили) Тел: _________________ E-mail: _______________ Мазкур аризани тақдим этиб, талабнома материалларида талабнома берувчининг номи (Ф.И.О) ва манзилига ўзгартиришлар киритишингизни сўрайман Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Талабнома берувчи: ____________________________________________________________________________ Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг почта манзили, номи ёки Ф.И.О.) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Телефон: ___________________ Ўзгартиришлар: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Ўзгартириш керак бўлган маълумотлар: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Ўзгартирилган маълумотлар: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ □ алоҳида варақдаги иловага қаранг Аризага иловалар: Бетлар сони: □ давом эттириш учун варақлар; □ белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги ҳақида ҳужжат (ариза почта алоқаси орқали берилганда) ; □ бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин) . Имзо: ____________________________________________________________________________ (талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар киритиш ҳақида
Келиб тушган санаси ______________________ Қайд рақами ___________________ (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади) Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар киритиш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили) Тел:_________________ E - ma il: _______________ Мазкур аризани тақдим этиб, талабнома материалларига қуйидаги тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар киритишингизни сўрайман. Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Талабнома берувчи: ______________________________________________________________________________ Вакил (Ф.И.Ш. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, яшаш жойи ёки жойлашган ери манзили) : ______________________________________________________________________________ Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.Ш.) : ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ Телефон: ________________________ Тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар: ______________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар киритилиши керак бўлган маълумотлар: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик, тўлдиришлар киритилган маълумотлар: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ □ алоҳида варақдаги иловага қаранг Аризага иловалар: Бетлар сони □ давом эттириш учун варақлар; □ бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин) Имзо: ______________________________________________________________________________ (талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)
Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Географик кўрсаткич
(111) Рўйхатдан ўтказиш рақами (151) Рўйхатдан ўтказиш санаси (181) Рўйхатдан ўтказилган белгининг амал қилиш муддатининг тугаши (210) Талабноманинг қайд рақами (220) Талабнома келиб тушган сана (400) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (731) Талабнома берувчи (732) Географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг тўлиқ номи (исми), мамлакат коди ва манзили (740) Вакил (750) Ёзишмалар учун манзил (511) Товар тури (510) Товар хусусиятларининг тавсифи
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида :
а) 6 3 -бандда :
биринчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 13 1 -банднинг бешинчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи хатбошидаги «20 кунгача» сўзлари «15 кунгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида :
а) «Давлат ахборот ресурслари номи» устуни қуйидаги мазмундаги 3 7 — 3 19 -позициялар билан тўлдирилсин:
3 7 . Ихтиролар давлат реестри 3 8 . Фойдали моделлар давлат реестри 3 9 . Саноат намуналари давлат реестри 3 10 . Ўсимликлар навлари давлат реестри 3 11 . Ҳайвонларнинг зотлари давлат реестри 3 12 . Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари давлат реестри 3 13 . Товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари давлат реестри 3 14 . Дастурий маҳсулотлар давлат реестри 3 15 . Маълумотлар базаси давлат реестри 3 16 . Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестри 3 17 . Патент вакиллари давлат реестри 3 18 . Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни бериш тўғрисида шартномалар маълумотлар банки 3 19 . Географик кўрсаткичлар давлат реестри
б) 5 — 16-позициялари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида» 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
78 фоизи — Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига;
2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;
20 фоизи — Адлия вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасида қолдирилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди «б» кичик бандидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда):
а) 5-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 27-бандидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида :
а) 7-банднинг биринчи хатбошиси ва 10-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-иловада :
11-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорининг 7 ва 10-бандларидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорида :
а) 2-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловада :
6-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
29 ва 30-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарори билан тасдиқланган Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 7 — 9, 16 ва 17 — 20-позицияларининг «Битимларни амалга оширувчи ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар» устунидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 10-позиция «Чора-тадбирлар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари» сўзлари «давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг «Тошкент шаҳар» бўлими 74-позицияси «Объект тўлиқ номи» ва «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунларидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октабрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд «хизмат кўрсатиш белгилари» сўзларидан кейин «географик кўрсаткичлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 5-бандда :
«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси «хизмат кўрсатиш белгилари» сўзларидан кейин «географик кўрсаткичлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банднинг олтинчи хатбошиси «хизмат кўрсатиш белгиси» сўзларидан кейин «географик кўрсаткичдан ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси «хизмат кўрсатиш белгиларига» сўзларидан кейин «географик кўрсаткичлардан ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«г» кичик банддаги «товар келиб чиққан жой номи» сўзлари «географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «агентлиги ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «марказлари» сўзи билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошиси ва 6-бандидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорида :
а) 4-банднинг «г» кичик бандидан «Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари —» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада :
8-банддаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотлар алмашишни йўлга қўядиган ташкилотлар рўйхатининг 3-позиция «Маълумотни тақдим қилувчи идоралар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 64-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида низомнинг 49-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ваколатига кирувчи масалаларда» сўзлари «ўз ваколатига кирувчи бошқа масалаларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентининг 23-бандидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, туман (шаҳар)» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг изоҳ қисмидаги «Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг» сўзлари «Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 465-сон қарорида 6-бандидан ва 1-илованинг 25-бандидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти 14-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги низомнинг 20-банди тўққизинчи хатбошисидан «фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 2-бандидан «ва унинг ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорида :
а) 10-банддан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада :
10-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 43-бандидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига» сўзлари «қонунчиликка мувофиқ тегишли чора кўради» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 10-банди ва 5-илованинг 12-бандидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда :
а) 14-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 29-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 81-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда :
а) 14-банди тўртинчи хатбошисидаги ва 29-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 80-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида ягона низомда :
а) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 67-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентининг 17-бандидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харита»сининг 5-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июль,
385-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ARIZA SHAKLI
ARIZA SHAKLI
ARIZA
DAVLAT REYESTRI
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
“Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti tasdiqlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
mintaqaviy brendlarni rivojlantirishga qaratilgan intellektual mulk obyekti sifatida geografik koʻrsatkichlarni va (yoki) geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi;
jismoniy va (yoki) yuridik shaxs (talabnoma beruvchi) tomonidan geografik koʻrsatkichlarni va (yoki) geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomani vakolatli organ (Adliya vazirligi)ga topshirish tartibi va shartlari;
talabnomani rezidentlar uchun — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, norezidentlar uchun — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali topshirish, pochta aloqasi orqali topshirish bundan mustasno;
talabnoma topshirilgandan keyingi barcha harakatlarni vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali amalga oshirish;
davlat xizmatini koʻrsatishda talabnoma beruvchi tomonidan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan miqdorlarda patent bojini toʻlash tartibi;
vakolatli organ tomonidan talabnomani davlat ekspertizasidan (bunda rasmiy ekspertiza — oʻn besh kun, talabnomada koʻrsatilgan belgining ekspertizasi bir oy muddatda amalga oshiriladi) oʻtkazish tartibi;
geografik koʻrsatkichlarni va (yoki) geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini Geografik koʻrsatkichlar davlat reyestrida uch ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkazish va uch ish kuni ichida maxsus axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini beruvchi guvohnomani yuborish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-iyuldagi 385-son qaroriga 1-ILOVA
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament “Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) muvofiq geografik koʻrsatkichlarni va geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatini koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan amalga oshiriladi.
3. Qonunning 7-moddasiga muvofiq geografik koʻrsatkich muayyan geografik obyektda joylashgan va ushbu obyektning nomidan oʻzi ishlab chiqarayotgan tovarni belgilash uchun foydalanayotgan bir necha yuridik yoki jismoniy shaxsning (alohida hollarda, agar boshqa shaxslar mavjud boʻlmasa yoxud ular talabnomani berishda ishtirok etish istagini bildirmasa, bitta shaxsning) talabnomasiga koʻra roʻyxatdan oʻtkazilishi mumkin.
4. Geografik koʻrsatkichlarni yoki geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnoma (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) berish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar roʻyxatdan oʻtkazishni soʻrayotgan yuridik va jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoki vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali amalga oshiriladi.
Bunda, geografik koʻrsatkichni roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma bir necha shaxs tomonidan ularning istalgan biri yoki boshqa vakili orqali beriladi.
5. Geografik koʻrsatkichni roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma:
mazkur Reglamentning 3-bandida koʻrsatilgan yuridik va (yoki) jismoniy shaxslarning manfaatlarini ifodalash uchun vakolatli nodavlat notijorat tashkiloti boʻlgan birlashma tomonidan;
tegishli geografik obyekt joylashgan hududdagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi tomonidan ham berilishi mumkin.
Bunda ushbu talabnoma beruvchilar ham talabnomani berish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlarni bevosita yoki vakili orqali amalga oshiradi.
6. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.
2-bob. Talabnomaga doir talablar
7. Qonunning 11-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta geografik koʻrsatkichga taalluqli boʻlishi kerak.
8. Talabnoma quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);
talabnomada koʻrsatilgan belgi yoki, agar Geografik koʻrsatkichlar davlat reyestrida (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa, geografik koʻrsatkich;
qaysi tovar turi uchun geografik koʻrsatkichni yoki geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan boʻlsa, oʻsha tovar turining nomi;
geografik obyektning chegaralaridagi tovar ishlab chiqariladigan joy;
tovarning xususiyatlari u ishlab chiqarilayotgan joyga bogʻliq ekanligiga taalluqli maʼlumotlar;
tovarning geografik jihatdan kelib chiqishiga, mazkur geografik obyekt uchun xos boʻlgan tabiiy sharoitlarga va (yoki) inson omillariga sezilarli darajada bogʻliq boʻlgan tovar xususiyatlarining tavsifi, shu jumladan tovarni ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan boshlangʻich materialning tavsifi, tovarning fizik, kimyoviy, mikrobiologik, organoleptik yoki badiiy xususiyatlari;
talabnomada bayon etilgan qoidalarga va tovarning aniq xususiyatlariga rioya etilganligini tasdiqlovchi vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriyaning nomi va joylashgan yeri (pochta manzili).
9. Geografik koʻrsatkich sifatida roʻyxatga olinadigan belgi tarkibida tovarning turi koʻrsatilishi mumkin.
10. Qonunning 11-moddasi uchinchi qismiga muvofiq arizaga quyidagilar ilova qilinishi kerak:
agar talabnoma beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida tovarlar ishlab chiqarayotgan shaxs boʻlsa, talabnoma beruvchining mazkur geografik obyektda joylashganligini va xususiyatlari ushbu geografik obyekt bilan sezilarli darajada bogʻliq boʻlgan tovar ishlab chiqarayotganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
agar talabnoma beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida tovarlar ishlab chiqarayotgan shaxs boʻlsa, geografik obyekt joylashgan mamlakatda talabnomada bayon etilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjat;
ilgari roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomaga talabnoma beruvchi Reyestrda koʻrsatilgan xususiyatlarga ega boʻlgan tovar ishlab chiqarayotganligini tasdiqlovchi hujjatlar.
11. Mazkur Reglamentning 10-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan hujjatlar quyidagi tashkilotlar tomonidan beriladi:
tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalari — talabnoma beruvchining mazkur geografik obyektda joylashganligi (yashayotganligi) va tegishli tovar ishlab chiqarayotganligini tasdiqlovchi hujjat;
vakolatli inspeksiya organlari yoki laboratoriyalari — tegishli tovarning xususiyatlari va ularning ushbu geografik obyekt bilan sezilarli darajada bogʻliqligini tasdiqlovchi hujjat.
12. Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza mazkur Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq shaklda topshiriladi.
13. Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab oʻn besh kun muddat ichida topshirilganda vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, boshqa hollarda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.
14. Arizaning 210 va 220-kodli “Talabnomaning qayd raqami” va “Talabnomaning kelib tushgan sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.
Baʼzi maʼlumotlarni tegishli grafalarda toʻliq joylashtirish imkoni boʻlmaganda, ular oʻsha shakl boʻyicha qoʻshimcha varaqda keltiriladi va talabnomaning tegishli grafasida “davomi qoʻshimcha varaqda” deb koʻrsatiladi.
15. Arizaning 731-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:
yuridik shaxslarning rasmiy nomlari (taʼsis hujjatlari boʻyicha) yoki jismoniy shaxslarning toʻliq ismlari;
rezidentlar uchun — STIR yoki JSHSHIR, joylashgan yeri yoki yashash manzillari;
norezidentlar uchun — Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BIMT) ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa).
Talabnoma beruvchi bitta shaxs boʻlganda ushbu grafadagi tegishli katakchaga “X” belgisi qoʻyiladi.
“Foydalanish huquqini oluvchilar” grafasida geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini olayotgan shaxslar haqida maʼlumotlar keltiriladi.
16. Arizaning 750-kodli “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining toʻliq pochta manzili, nomi (yuridik shaxs uchun) yoki toʻliq ismi (jismoniy shaxs uchun), telefon raqami koʻrsatiladi.
Yozishmalar uchun manzil sifatida Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan manzil koʻrsatiladi.
17. Talabnoma beruvchi tomonidan ish olib borish uning vakili orqali amalga oshirilganda arizaning 740-kodli “Vakil” grafasida vakilning toʻliq nomi yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan yeri yoki yashash manzili, telefon raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.
18. Arizaning 540-kodli “Talabnoma topshirilayotgan belgi” grafasida talabnoma topshirilgan belgi bosh harflar bilan yozilgan holda keltiriladi.
19. Arizaning 511-kodli “Tovar turi” grafasida sifati, nom qozonishi yoki boshqa xususiyatlari koʻp jihatdan geografik kelib chiqishiga bogʻliq boʻlgan tovarlar koʻrsatiladi.
20. Arizaning 510-kodli “Tovar xususiyatlarining tavsifi” grafasida belgi roʻyxatdan oʻtkazilayotgan tovarning aniq xususiyatlari keltiriladi. Bunda, koʻp jihatdan tegishli geografik obyekt uchun xos boʻlgan tabiiy sharoitlarga va (yoki) inson omillariga sezilarli darajada bogʻliq boʻlgan tovar xususiyatlarining tavsifi, shu jumladan tovarni ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan boshlangʻich materialning tavsifi, tovarning fizik, kimyoviy, mikrobiologik, organoleptik yoki badiiy xususiyatlari ochib berilishi shart. Tavsif vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriyaning xulosasi asosida bayon etiladi.
Tovarning xususiyatlari umumqabul qilingan maxsus atamalarga muvofiq aniq va ravshan taʼriflanishi kerak.
21. Arizaning “Tovar ishlab chiqariladigan joy” grafasida tovar ishlab chiqarilayotgan joy geografik obyektning chegaralarini koʻrsatish yoʻli bilan tavsiflanadi. Geografik obyektning chegaralari koordinatalar, tabiiy obyektlar (daryolar, koʻllar, togʻlar, choʻllar va b.), maʼmuriy chegaralar, koʻp yillik inshootlar, kommunikatsiyalar va boshqalar yordamida tavsiflanishi mumkin.
22. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar roʻyxati” grafasi tegishli katakchalarga “X” belgisini qoʻyib chiqish va ilova qilinadigan hujjatlarning varaqlari sonini koʻrsatish yoʻli bilan toʻldiriladi.
Arizaning shaklida nazarda tutilmagan ilova qilinadigan hujjatlar “boshqa hujjatlar” katakchasida ularning talabnomaga aloqadorligi asoslangan holda koʻrsatiladi.
23. Vakil orqali berilgan talabnomaga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi.
Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma berilgan sanadan oʻn besh kundan kechiktirilmay taqdim etiladi.
3-bob. Hujjatlarni topshirish
24. Davlat xizmatidan foydalanishda:
rezidentlar — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;
norezidentlar — axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma beradi.
Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali ham berilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.
25. Talabnoma berilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
26. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
27. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) davlat ekspertizasini oʻtkazish maqsadida axborot tizimidan doimiy foydalanishini taʼminlaydi.
Agar mazkur Reglamentda boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, davlat ekspertizasi bosqichidagi talabnoma boʻyicha yozishmalar Markaz bilan olib boriladi.
28. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek davlat xizmati koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlib hisoblanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
29. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.
Talabnoma beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, ariza davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabnoma beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakil qilingan shaxs tomonidan tasdiqlanadi.
Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda ularning har biri imzolanadi.
30. Davlat xizmatini koʻrsatishda “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Bunda patent boji norezident tomonidan toʻlanganda toʻlov hujjati taqdim etiladi.
31. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olganidan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning raqami, kelib tushgan sanasi va axborot tizimida talabnoma boʻyicha keyingi xizmatlardan foydalanish uchun kuzatuv kodi koʻrsatilgan xabarnomani tegishlicha axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi. Kuzatuv kodi maxfiyligini taʼminlash masʼuliyati uning oʻziga yuklatiladi.
32. Quyidagi maqsadlarda vakolatli organ qabul qilingan talabnoma toʻgʻrisidagi, shu jumladan tovarning xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni ichida axborot tizimiga barcha foydalanishi mumkin boʻlgan koʻrinishda joylashtiradi:
talabnoma alohida hollarda bir shaxs tomonidan topshirilganda tegishli geografik obyektda joylashgan va ushbu obyektning nomidan oʻzi ishlab chiqarayotgan tovarni belgilash uchun foydalanayotgan boshqa talabgorlarning mavjud emasligini yoki ular talabnomani berishda ishtirok etish istagini bildirmaganligini tekshirish;
talabnomaning nohalol tarzda berilganligini tekshirish.
33. Talabnoma haqidagi maʼlumotlar axborot tizimiga joylashtirilgandan soʻng ekspertiza qarori qabul qilingunga qadar manfaatdor shaxslar vakolatli organga mazkur Reglamentning 32-bandiga asosan talabnomalar boʻyicha yozma eʼtirozlarini taqdim etishlari mumkin. Vakolatli organ yozma eʼtirozlarni Markazga joʻnatadi.
Manfaatdor shaxsga yozma eʼtiroz koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisida hamda talabnoma beruvchiga ushbu yozma eʼtirozlar kelib tushganligi toʻgʻrisida Markaz tomonidan besh ish kuni ichida maʼlum qilinadi.
Yozma eʼtirozda keltirilgan vajlarga belgining ekspertizasi davomida tegishli baho beriladi va yakunlari boʻyicha eʼtiroz bergan shaxsga ekspertiza qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida javob beriladi.
4-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni olib borish
34. Talabnoma berilgandan keyin yuboriladigan materialda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmasdan qaytarib yuboriladi.
35. Talabnoma beruvchi talabnoma davlat ekspertizasidan oʻtkazilishi davrida talabnoma yuzasidan qaror qabul qilinguniga qadar oʻz tashabbusi bilan talabnoma materiallariga quyidagi oʻzgartirishlarni kiritishi mumkin:
talabnoma beruvchining nomini (ismini) yoki uning vakilini oʻzgartirishi;
talabnoma beruvchining yoki uning vakilining manzilini, yozishmalar olib boriladigan manzilni oʻzgartirishi;
xatolarni tuzatishi.
36. Talabnoma beruvchining nomi (ismi) va manziliga oʻzgartirishlar kiritish talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 3-ilovasiga muvofiq ariza topshirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
37. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 36-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 4-ilovasiga muvofiq ariza topshirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
38. Mazkur Reglamentning 3 va 4-ilovalariga muvofiq topshirilgan arizalar vakolatli organga kelib tushganligi va uni koʻrib chiqish natijalari toʻgʻrisida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.
39. Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish uchun patent boji toʻlanadi. Patent boji toʻlanmaganda yoki toʻlangan patent bojining miqdori belgilangan miqdordan kam boʻlganda materiallar koʻrib chiqishga qabul qilinmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.
40. Talabnoma beruvchi tomonidan taqdim etilgan qoʻshimcha materiallar mazkur Reglamentning 65 va 66-bandlariga muvofiq koʻrib chiqiladi.
41. Talabnoma bilan bogʻliq savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish, qoida tariqasida, ekspertiza tomonidan talabnoma topshirilgan belgi, u bilan belgilanishi moʻljallangan tovar, tovarning sifati, nom qozonishi yoki boshqa xususiyatlari koʻp jihatdan uning geografik kelib chiqishiga bogʻliqligi boʻyicha qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlganda va belgining roʻyxatdan oʻtkazish shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun oʻtkaziladi.
Savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish tomonlar savollar bilan tanishib chiqqandan soʻng Markaz taklifiga yoki talabnoma beruvchining iltimosiga binoan oʻtkaziladi. Ekspertizaning savollari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan ekspertiza soʻrovnomasida, talabnoma beruvchining savollari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.
Ekspertiza soʻrovnomasi yuborilganda, talabnoma beruvchi savollarni koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar, soʻrovnomaga Qonunda belgilangan muddatda javob berishi kerak.
42. Talabnoma bilan bogʻliq savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.
43. Talabnoma beruvchi ishtirokida savollarni koʻrib chiqish muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida amalga oshiriladi.
Savollar bevosita ekspert va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi. Muzokaralar Markazning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz rahbari tayinlagan boshqa masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.
Savollarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda ekspert kengashi oʻtkaziladi.
Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada belgilangan shakldagi bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.
Savollarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.
44. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki ekspertiza soʻrovnomasining oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddati buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.
45. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.
Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish sanasiga qadar topshirilishi mumkin. Talabnoma beruvchiga talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza inobatga olinganligi haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.
46. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha huquqiy ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi. Boshqa talabnomalarning ekspertizasini oʻtkazishda chaqirib olingan talabnoma eʼtiborga olinmaydi.
5-bob. Talabnomani koʻrib chiqish
47. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikkita harfli va sakkiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (GK) sanoat mulki obyekti — geografik koʻrsatkichni, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma berilgan yilni, keyingi toʻrtta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.
48. Roʻyxatga olingan talabnoma materiallari qaytarilmaydi.
49. Talabnomani davlat ekspertizasidan oʻtkazish rasmiy ekspertizadan oʻtkazish hamda talabnomada koʻrsatilgan belgini ekspertizadan oʻtkazishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.
50. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat.
Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilinganligi yoki qabul qilishni rad etish haqidagi qarori yuboriladi.
51. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab oʻn besh kun ichida oʻtkaziladi.
52. Rasmiy ekspertiza jarayonida zarur hujjatlarning mavjudligini, shuningdek ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirish quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarga nisbatan oʻtkaziladi:
ariza;
talabnoma beruvchining toʻliq nomi (ismi) va manzili koʻrsatilganligi;
vakilning toʻliq nomi yoki (ismi) (vakil mavjud boʻlganda);
roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan belgi;
roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovar turi;
tovar ishlab chiqarilayotgan joy geografik obyekt chegarasida koʻrsatilganligi;
tovar xususiyatlarining tavsifi;
patent bojining toʻlanganligi;
ishonchnoma (vakil mavjud boʻlganda);
talabnomada bayon etilgan qoidalarga va tovarning aniq xususiyatlariga rioya etilganligini tasdiqlovchi vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriyaning nomi va joylashgan yeri (pochta manzili);
talabnoma beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida tovar ishlab chiqarayotgan shaxs boʻlganda talabnoma beruvchining qayd etilgan geografik obyektda joylashganligini va sifati, nom qozonishi yoki boshqa xususiyatlari koʻp jihatdan mazkur geografik obyekt bilan bogʻliq tovar ishlab chiqarayotganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
talabnoma beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida tovar ishlab chiqarayotgan shaxs boʻlganda geografik obyekt joylashgan mamlakatda talabnomada ifodalangan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi.
53. Talabnoma berilgan sana u vakolatli organga kelib tushgan sana boʻyicha belgilanadi.
54. Rasmiy ekspertiza oʻtkazish jarayonida talabnoma materiallari mazkur Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilinmagan holda rasmiylashtirilganligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga ekspertiza soʻrovnomasi yuboriladi va soʻrovnomada aniqlangan kamchiliklar koʻrsatiladi.
55. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda talabnoma berilgan sanani belgilash va talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi rasmiy ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.
56. Rasmiy ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga asos boʻladi.
57. Talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish yoki talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.
58. Talabnomada ifodalangan belgining ekspertizasi koʻrib chiqishga qabul qilingan talabnoma boʻyicha rasmiy ekspertiza tugagandan soʻng bir oy ichida amalga oshiriladi.
59. Qonunning 15-moddasiga asosan talabnomada ifodalangan belgining ekspertizasi chogʻida talabnomada ifodalangan belgining Qonunning 4 , 5 , 7 va 11-moddalari qoidalariga muvofiqligi tekshiriladi.
60. Talabnomada ifodalangan belgining geografik koʻrsatkichga nisbatan belgilangan talablarga muvofiqligini aniqlashda quyidagilar tekshiriladi:
tovar ishlab chiqariladigan joy geografik obyekt chegarasida joylashganligi;
tovar xususiyatlarining u ishlab chiqarilgan joyga bogʻliq ekanligi;
talabnomada ifodalangan belgining talabnoma topshirilgan vaqtga kelib tovarning haqiqatdan ham ishlab chiqarilgan joyi va xususiyatlarini koʻrsatuvchi belgiga aylanganligi;
talabnomada ifodalangan belgi geografik koʻrsatkich sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa, geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi berilishi soʻralayotgan tovarning turi va xususiyatlari tavsifi Reyestrdagi maʼlumotlarga muvofiqligi;
tovar xususiyatlarining tavsifi vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriya xulosasiga muvofiqligi.
61. Vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriya xulosasining mazmuni tekshirilayotganda quyidagilar aniqlanadi:
talabnomada nazarda tutilgan tovar geografik obyektda ishlab chiqarilayotganligi;
tovarning geografik jihatdan kelib chiqishiga, mazkur geografik obyekt uchun xos boʻlgan tabiiy sharoitlarga va (yoki) inson omillariga sezilarli darajada bogʻliq boʻlgan tovar xususiyatlarining tavsifi, shu jumladan tovarni ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan boshlangʻich materialning tavsifi, tovarning fizik, kimyoviy, mikrobiologik, organoleptik yoki badiiy xususiyatlarining mavjudligi;
roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma berilganda talabnomada koʻrsatilgan tovarning xususiyatlari tavsifi Reyestrdagi maʼlumotlarga muvofiqligi.
62. Talabnomada ifodalangan belgining geografik koʻrsatkichlar sifatida roʻyxatdan oʻtkazilmaydigan belgilar toifasiga kirmasligini aniqlashda quyidagilar tekshiriladi:
talabnomada ifodalangan belgi tovar qaysi geografik obyekt chegarasida dastlab ishlab chiqarilgan yoki fuqarolik muomalasiga kiritilgan va ishlab chiqarilish joyi bilan bogʻliq boʻlmagan muayyan turdagi tovarning belgisi sifatida Oʻzbekiston Respublikasida umumiy isteʼmolga kiritilgan belgi emasligi;
ayni bir turdagi tovarga nisbatan geografik koʻrsatkich yoki tovar kelib chiqqan joy nomi sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgan belgi emasligi;
nisbatan ilgariroq ustuvorlikka ega boʻlgan tovar belgisi yoki xizmat koʻrsatish belgisi bilan bir xil yoxud unga aynan oʻxshash boʻlgan belgi emasligi, agar bunday geografik koʻrsatkichdan foydalanish tovar yoki uni tayyorlovchi xususida isteʼmolchini chalgʻitsa;
talabnomada ifodalangan belgi oʻsimlik navining yoki hayvon zotining nomini ifodalovchi belgi emasligi, agar bunday geografik koʻrsatkichdan foydalanish tovar xususida isteʼmolchini chalgʻitsa;
tovar yoki uni tayyorlovchi xususida isteʼmolchini chalgʻitadigan belgi emasligi.
63. Ekspertiza davomida talabnoma beruvchiga belgining belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirish natijalari boʻyicha ekspertiza soʻrovnomasi yuborilishi mumkin.
64. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagi holatlar asos boʻlishi mumkin:
talabnoma topshirilgan belgini aniqlash zarurati;
mazkur Reglamentning 8 va 10-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etish zarurati;
tovar turini aniqlash zarurati;
tovar ishlab chiqarilayotgan joyni aniqlash zarurati;
tovarning xususiyatlari tavsifini aniqlash zarurati;
talabnomada bayon etilgan qoidalarga va tovarning aniq xususiyatlariga rioya etilganligini tasdiqlovchi vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriya xulosasiga aniqlik kiritish zarurati.
65. Talabnoma beruvchi tomonidan ekspertizaning soʻrovnomasi boʻyicha yoki oʻz tashabbusiga koʻra qoʻshimcha materiallar taqdim etilganda ular koʻrib chiqishga qabul qilinadi va talabnoma mohiyatini oʻzgartirmasligi tekshiriladi.
Qoʻshimcha materiallar talabnoma mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi, agar ularda:
vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriya xulosasida nazarda tutilgan xususiyatlardan farq qiladigan xususiyatlar koʻrsatilgan boʻlsa;
geografik koʻrsatkich uchun moʻljallanmagan tovar koʻrsatilgan boʻlsa;
talabnoma topshirilgan belgi oʻzgartirilgan yoki toʻldirilgan boʻlsa.
66. Qoʻshimcha materiallar talabnoma mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etilganda talabnoma beruvchiga ekspertizaning shunday xulosa chiqarishi uchun qoʻshimcha materiallarga kiritilgan qaysi malumotlar asos boʻlganligi xabar qilinadi.
67. Qonunning 9-moddasiga muvofiq talabnoma beruvchi tovar kelib chiqqan joy nomi uchun talabnomani ekspertiza qarori qabul qilingunga qadar geografik koʻrsatkichga doir talabnomaga oʻzgartirishi mumkin.
Tovar kelib chiqqan joy nomi uchun talabnoma geografik koʻrsatkichga doir talabnomaga oʻzgartirish uchun talabnoma beruvchi vakolatli organga iltimosnoma bilan murojaat qiladi. Bunda talabnomani tovar kelib chiqqan joy nomi uchun talabnoma sifatida koʻrib chiqish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.
Tovar kelib chiqqan joy nomi uchun talabnoma geografik koʻrsatkichga doir talabnomaga oʻzgartirilganda keyingi ish yuritish mazkur Reglamentda belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
68. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.
69. Ekspertiza tomonidan talabnoma materiallari Qonun va mazkur Reglament talablariga zid ekanligining aniqlanishi geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilishga asos boʻladi.
70. Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish yoxud uni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.
71. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini mazkur Reglamentning 5-ilovasiga muvofiq shakldagi Geografik koʻrsatkichlar davlat Reyestrida uch ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkazadi. Roʻyxatdan oʻtkazilgan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma va uning ilovasi yuboriladi, mazkur Reglamentning 72-bandida nazarda tutilgan holat bundan mustasno.
Geografik koʻrsatkich va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan oʻzining rasmiy veb-saytida ham joylashtiriladigan rasmiy axborotnomasida eʼlon qilinadi.
Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra guvohnoma va uning ilovasi pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.
72. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining talabnomasiga koʻra geografik koʻrsatkich roʻyxatdan oʻtkazilganda unga roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida xabarnoma va Reyestrdan koʻchirma yuboriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
73. Qonunning 13-moddasiga muvofiq ekspertiza soʻrovnomasiga talabnoma beruvchi tomonidan javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra javob berish olti oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.
Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Mazkur bandda nazarda tutilgan shartlarga rioya etilganda muddat uzaytiriladi va bu haqida xabarnoma yuboriladi.
74. Talabnoma beruvchiga davlat ekspertizasi soʻrovnomasi yuborilganda tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.
75. Davlat ekspertizasi soʻrovnomasiga belgilangan muddatda javob kelib tushmaganda yoki toʻliq javob berilmaganda yoxud javobni topshirish muddatini uzaytirish haqida iltimosnoma taqdim etilmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanib, talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.
76. Davlat ekspertizasining soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma uzrli sabablar keltirilgan holda talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab ikki oy ichida topshiriladi. Uzrli sabablarning mavjudligi tegishli hujjatlar bilan tasdiqlanadi.
Iltimosnoma bilan birgalikda ekspertiza soʻrovnomasiga toʻliq javob xati yoki mazkur materiallarni yuborish muddatlarini uzaytirish haqidagi iltimosnoma taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.
Mazkur bandning shartlariga rioya etilganda talabnoma ish jarayoniga tiklanadi va bu haqida uch ish kuni ichida xabarnoma yuboriladi.
77. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.
78. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma QR-kod (matrik shtrixli kodli) qoʻyish orqali tasdiqlanib yuboriladi.
79. Mazkur Reglamentning 8-bandi sakkizinchi xatboshisi , 11-bandi uchinchi xatboshisi , 20-bandi birinchi xatboshisi , 52-bandi oʻn birinchi xatboshisi , 60-bandi oltinchi xatboshisi , 61-bandi , 64-bandi yettinchi xatboshisi va 65-bandi uchinchi xatboshisining vakolatli inspeksiya organi va laboratoriyaga doir qoidalari qishloq xoʻjaligi va alkogol mahsulotlari, mineral suvlar hamda yuridik shaxslar tomonidan ishlab chiqariladigan oziq-ovqat mahsulotlariga nisbatan tatbiq etiladi.
80. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi oʻz vakolatlari doirasida roʻyxatdan oʻtkaziladigan geografik koʻrsatkich bilan belgilanishi moʻljallangan qishloq xoʻjaligi, oziq-ovqat va alkogol mahsulotlari hamda mineral suvlarning xususiyatlarini aniqlashda manfaatdor tadbirkorlik subyektlariga vakolatli inspeksiya organlari va laboratoriyalar faoliyatini yoʻlga qoʻyishda, shu jumladan faoliyat yuritib kelayotgan akkreditatsiya qilingan sertifikatlashtirish organlari va sinov laboratoriyalari (markazlari) negizida doimiy amaliy yordam koʻrsatadi.
81. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradi.
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Geografik koʻrsatkichlarni va (yoki) geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoxud pochta aloqasi boʻyicha talabnoma beradi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma berish uchun patent boji toʻlovini amalga oshiradi 3 oy ichida 3-bosqich Adliya vazirligi (vakolatli organ) 1. Talabnomani qabul qilib, uning raqami, sanasi va vakolatli organning axborot tizimida talabnoma boʻyicha keyingi xizmatlardan foydalanish uchun kuzatuv kodi koʻrsatilgan xabarnomani talabnoma beruvchiga yuboradi. 1. Patent boji toʻlanganidan soʻng avtomatik tarzda yoki pochta aloqasi orqali 2. Talabnoma haqidagi maʼlumotlarni oʻz axborot tizimiga barcha koʻrishi mumkin boʻlgan tarzda joylashtiradi. 2. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 1 ish kuni ichida 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi Talabnomaning rasmiy ekspertizasini amalga oshiradi. Rasmiy ekspertiza natijasi boʻyicha talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi rasmiy ekspertiza qarorini talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 15 kun ichida 5-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi Talabnomaning ekspertizasini amalga oshiradi. Ekspertiza natijasi boʻyicha geografik koʻrsatkichni roʻyxatdan oʻtkazish yoki undan foydalanish huquqini berish toʻgʻrisida qarorni qabul qiladi va talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 1 oy ichida 6-bosqich Talabnoma beruvchi Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish, muhofaza hujjatini berish, eʼlon qilish va muhofaza hujjatining amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlash. Roʻyxatdan oʻtkazish qarori joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy ichida 7-bosqich Vakolatli organ Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini Reyestrda roʻyxatdan oʻtkazadi va muhofaza hujjatini beradi. Roʻyxatdan oʻtkazish — patent boji toʻlangan sanadan boshlab 3 ish kuni ichida. Muhofaza hujjatini berish — roʻyxatdan oʻtkazilgan sanadan boshlab 3 ish kuni ichida
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish uchun
(220) Talabnomaning kelib tushgan sanasi: ______________________________ (210) Talabnomaning qayd raqami: ______________________________ ( Vakolatli organ tomonidan toʻldiriladi ) (750) Yozishmalar uchun manzil (xat oluvchining toʻliq pochta manzili, nomi yoki F.I.O.) : ________________________________________ ________________________________________ ________________________________________ Telefon: ______________________________ Geografik koʻrsatkichni va (yoki) geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ARIZA □ geografik koʻrsatkich va undan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish; □ geografik koʻrsatkichni roʻyxatdan oʻtkazish; □ avval roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (pochta manzili) Tel: _________________ E-mail: _______________ (731) Talabnoma beruvchi: _______________________________________________ _______________________________________________ _________________________________________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomlari, joylashgan yeri yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. hamda yashash manzillari koʻrsatiladi) □ talabnoma beruvchi bitta shaxs boʻlganda STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ________________________ ________________________ ________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): ________________________ ________________________ ________________________ Foydalanish huquqini oluvchilar: _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomlari, yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. koʻrsatiladi) _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ _____________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha joylashgan yeri yoki jismoniy shaxslar uchun yashash manzillari koʻrsatiladi) (740) Vakil (F.I.O. yoki toʻliq nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, yashash manzili yoki joylashgan yeri) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Telefon: ____________________ (540) Talabnoma topshirilayotgan belgi: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ (bosh harflar bilan yoziladi) (511) Tovar turi: ____________________________________________________________________________ (510) Tovar xususiyatlarining tavsifi: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Tovar ishlab chiqariladigan joy (geografik obyekt chegarasida koʻrsatiladi) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Ilova qilingan hujjatlar roʻyxati: Varaqlar soni □ vakolatli inspeksiya organi yoki laboratoriya xulosasi; □ Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida tovarlar ishlab chiqarayotgan shaxs boʻlsa, geografik obyekt joylashgan mamlakatda talabnomada bayon etilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjat; □ talabnomaga ilova qilinayotgan hujjatlarning tarjimalari; □ vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma; □ belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat (talabnoma pochta aloqasi orqali berilganda) ; □ boshqa hujjat (koʻrsatilsin). Imzo: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ (talabnoma beruvchi yoki vakilining imzosi)
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Talabnoma beruvchining nomi (F.I.O) va manziliga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Kelib tushgan sanasi ____________________________ Talabnomaning qayd raqami __________________________ (Vakolatli organ tomonidan toʻldiriladi) Talabnoma beruvchining nomi (ismi) va manziliga oʻzgartirishlar kiritish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (pochta manzili) Tel: _________________ E-mail: _______________ Mazkur arizani taqdim etib, talabnoma materiallarida talabnoma beruvchining nomi (F.I.O) va manziliga oʻzgartirishlar kiritishingizni soʻrayman Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Talabnoma beruvchi: ____________________________________________________________________________ Vakil (F.I.O. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, pochta manzili) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Yozishmalar uchun manzil (xat oluvchining pochta manzili, nomi yoki F.I.O.) : ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Telefon: ___________________ Oʻzgartirishlar: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Oʻzgartirish kerak boʻlgan maʼlumotlar: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Oʻzgartirilgan maʼlumotlar: ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ □ alohida varaqdagi ilovaga qarang Arizaga ilovalar: Betlar soni: □ davom ettirish uchun varaqlar; □ belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganligi haqida hujjat (ariza pochta aloqasi orqali berilganda) ; □ boshqa hujjatlar (koʻrsatilsin) . Imzo: ____________________________________________________________________________ (talabnoma beruvchi yoki vakilining imzosi)
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar kiritish haqida
Kelib tushgan sanasi ______________________ Qayd raqami ___________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan toʻldiriladi) Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar kiritish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (pochta manzili) Tel:_________________ E - ma il: _______________ Mazkur arizani taqdim etib, talabnoma materiallariga quyidagi tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar kiritishingizni soʻrayman. Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Talabnoma beruvchi: ______________________________________________________________________________ Vakil (F.I.Sh. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, yashash joyi yoki joylashgan yeri manzili) : ______________________________________________________________________________ Yozishmalar uchun manzil (xat oluvchining toʻliq pochta manzili, nomi yoki F.I.Sh.) : ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ Telefon: ________________________ Tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar: ______________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar kiritilishi kerak boʻlgan maʼlumotlar: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik, toʻldirishlar kiritilgan maʼlumotlar: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ □ alohida varaqdagi ilovaga qarang Arizaga ilovalar: Betlar soni □ davom ettirish uchun varaqlar; □ boshqa hujjatlar (koʻrsatilsin) Imzo: ______________________________________________________________________________ (talabnoma beruvchi yoki vakilining imzosi)
Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Geografik koʻrsatkich
(111) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami (151) Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi (181) Roʻyxatdan oʻtkazilgan belgining amal qilish muddatining tugashi (210) Talabnomaning qayd raqami (220) Talabnoma kelib tushgan sana (400) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (731) Talabnoma beruvchi (732) Geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi egasining toʻliq nomi (ismi), mamlakat kodi va manzili (740) Vakil (750) Yozishmalar uchun manzil (511) Tovar turi (510) Tovar xususiyatlarining tavsifi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-iyuldagi 385-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibida :
a) 6 3 -bandda :
birinchi xatboshidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligiga” soʻzlari “Adliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 13 1 -bandning beshinchi xatboshidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi yoki uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1997-y., 10-son, 33-modda) bilan tasdiqlangan Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi ikkinchi xatboshidagi “20 kungacha” soʻzlari “15 kungacha” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 20-fevraldagi 27-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat axborot resurslari hamda ularni shakllantirish, ulardan foydalanish va ularni qoʻllab-quvvatlash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari roʻyxatida :
a) “Davlat axborot resurslari nomi” ustuni quyidagi mazmundagi 3 7 — 3 19 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
3 7 . Ixtirolar davlat reyestri 3 8 . Foydali modellar davlat reyestri 3 9 . Sanoat namunalari davlat reyestri 3 10 . Oʻsimliklar navlari davlat reyestri 3 11 . Hayvonlarning zotlari davlat reyestri 3 12 . Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari davlat reyestri 3 13 . Tovarlarning kelib chiqish joylari nomlari davlat reyestri 3 14 . Dasturiy mahsulotlar davlat reyestri 3 15 . Maʼlumotlar bazasi davlat reyestri 3 16 . Integral mikrosxemalar topologiyalari davlat reyestri 3 17 . Patent vakillari davlat reyestri 3 18 . Roʻyxatdan oʻtkazilgan litsenziya shartnomalari va huquqlarni berish toʻgʻrisida shartnomalar maʼlumotlar banki 3 19 . Geografik koʻrsatkichlar davlat reyestri
b) 5 — 16-pozitsiyalari chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Madrid Bitimiga doir Bayonnomaga (Madrid, 1989-yil 27-iyun) muvofiq belgilarni xalqaro roʻyxatdan oʻtkazishda undiriladigan yakka tartibdagi bojlarning stavkalarini belgilash toʻgʻrisida” 2006-yil 21-dekabrdagi 263-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasiga tushadigan yakka tartibdagi boj mablagʻlari quyidagi tartibda taqsimlanadi:
78 foizi — Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga;
2 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining tegishli hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
20 foizi — Adliya vazirligining moddiy-texnika bazasini mustahkamlashda hamda sanoat obyektlarini va intellektual mulkning boshqa turlarini huquqiy muhofaza qilish sohasida xalqaro tashkilotlarda qatnashganlik uchun aʼzolik badallarini toʻlashda ulardan foydalanish uchun (kamida 50 foizi), shuningdek xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasida qoldiriladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-avgustdagi 630-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi “b” kichik bandidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 244-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 3-son, 69-modda):
a) 5-bandning birinchi xatboshisi va 8-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovaning 27-bandidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Tabiatdan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 255-son qarorida :
a) 7-bandning birinchi xatboshisi va 10-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 3-ilovada :
11-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorining 7 va 10-bandlaridan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida” 2018-yil 10-maydagi 348-son qarorida :
a) 2-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) ilovada :
6-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29 va 30-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-maydagi 379-son qarori bilan tasdiqlangan Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi maʼlumotlar bazasi orqali faqat qarzdorlik tekshirilgandan keyin sodir etiladigan yirik bitimlar va koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati 7 — 9, 16 va 17 — 20-pozitsiyalarining “Bitimlarni amalga oshiruvchi yoki xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar” ustunidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-avgustdagi 681-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtab, harbiy qism qoʻmondonligining tavsiyanomalariga ega boʻlgan fuqarolarni oliy taʼlim muassasalariga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qarori bilan tasdiqlangan Keksa avlod vakillarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, jamiyatdagi oʻrnini yanada oshirish hamda “Keksalar haftaligi”ni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturining 10-pozitsiya “Chora-tadbirlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari agentligi va uning hududiy markazlari” soʻzlari “davlat xizmatlari markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 4-oktabrdagi 846-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatining “Toshkent shahar” boʻlimi 74-pozitsiyasi “Obyekt toʻliq nomi” va “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunlaridagi “Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari “Maktabgacha taʼlim vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9 oktabrdagi 856-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band “xizmat koʻrsatish belgilari” soʻzlaridan keyin “geografik koʻrsatkichlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 5-bandda :
“a” kichik bandning beshinchi xatboshisi “xizmat koʻrsatish belgilari” soʻzlaridan keyin “geografik koʻrsatkichlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“b” kichik bandning oltinchi xatboshisi “xizmat koʻrsatish belgisi” soʻzlaridan keyin “geografik koʻrsatkichdan va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi “xizmat koʻrsatish belgilariga” soʻzlaridan keyin “geografik koʻrsatkichlardan va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“g” kichik banddagi “tovar kelib chiqqan joy nomi” soʻzlari “geografik koʻrsatkich va tovar kelib chiqqan joy nomi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Geografik koʻrsatkichni va tovar kelib chiqqan joy nomini roʻyxatdan oʻtkazishni bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Apellyatsiya kengashi ayni paytda ushbu roʻyxatdan oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan geografik koʻrsatkichdan va tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqiga berilgan guvohnomalarning amal qilishini muddatidan oldin toʻxtatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”.
21. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 25-martdagi 182-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “agentligi hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “markazlari” soʻzi bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining “Tovar va moliya bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solish sohasidagi davlat xizmatlarini koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 338-son qarorining 5-bandi birinchi xatboshisi va 6-bandidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yuridik texnikumlari faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 677-son qarorida :
a) 4-bandning “g” kichik bandidan “Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosarlari —” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovada :
8-banddagi “Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 706-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash yuzasidan xorijdan kelib tushgan arxiv hujjatlari boʻyicha soʻrovlar ijrosini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligiga” soʻzlari “Adliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan maʼlumotlar almashishni yoʻlga qoʻyadigan tashkilotlar roʻyxatining 3-pozitsiya “Maʼlumotni taqdim qiluvchi idoralar” ustunidagi “Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-yanvardagi 16-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 64-bandi “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobraqamiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-fevraldagi 60-son qarori bilan tasdiqlangan Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 49-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi vakolatiga kiruvchi masalalarda” soʻzlari “oʻz vakolatiga kiruvchi boshqa masalalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-apreldagi 209-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha yuqori ball (daraja) olgan yoshlarga imtihon topshirish xarajatlarini toʻliq qoplab berishning maʼmuriy reglamentining 23-bandidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, tuman (shahar)” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish meʼyorlarining izoh qismidagi “Agrosanoat majmuasi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining” soʻzlari “Agrosanoat majmuasi ustidan nazorat qilish inspeksiyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining “Tusi oʻzgartirilgan (qoraytirilgan) oynali avtotransport vositalaridan foydalanish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyuldagi 465-son qarorida 6-bandidan va 1-ilovaning 25-bandidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy ovqatlanish tashkilotlari mavsumiy kafelarining ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
34. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-sentabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun eng yaxshi taklifni tanlab olishning maʼmuriy reglamenti 14-bandi “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi toʻqqizinchi xatboshisidan “faoliyatini muvofiqlashtirish” soʻzlari chiqarib tashlansin.
36. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro yoʻllarda tashish daftarchasini qoʻllagan holda yuklarni xalqaro tashish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 2-dekabrdagi 727-son qarorining 6-bandi birinchi xatboshisidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
38. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar roʻyxatining 2-bandidan “va uning huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
39. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarorida :
a) 10-banddan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovada :
10-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmasi” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 43-bandidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi yoki uning hududiy boshqarmalariga” soʻzlari “qonunchilikka muvofiq tegishli chora koʻradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilovaning 10-bandi va 5-ilovaning 12-bandidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining “Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarorining 5-bandi birinchi xatboshisidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
41. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomda :
a) 14-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 29-bandning beshinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 81-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisida yagona nizomda :
a) 14-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi va 29-bandning beshinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 80-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
43. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisida yagona nizomda :
a) 14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Adliya vazirligi huzuridagi “Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga” soʻzlari “Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 67-banddagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
45. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarori bilan tasdiqlangan Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentining 17-bandidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari “Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
46. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xarita”sining 5-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 13-iyul,
385-son