UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 18-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 18 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, сув хўжалигига оид қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ва тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш талаб этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларга мувофиқлаштириш ва қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига , « Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон ҳамда « Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-42-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

давлат бошқаруви органлари, хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ости ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

сув хўжалиги соҳасига оид айрим тушунчаларга аниқлик киритиш;

сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларидаги ҳужжатларни ўрганиш муддатини узайтириш мумкин бўлган ҳолатлар доираси қатъий белгиланмаганлиги билан боғлиқ коррупциявий омилни бартараф этиш;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириладиган вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларини аниқ белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1004-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) илованинг «Масъул ижрочилар» устунида:

1 ва 2-позициялардаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев)» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)» сўзлари билан, «Иқтисодиёт вазирлиги (С. Бекенов)» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норкулов)» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), Иқтисодиёт вазирлиги (С. Бекенов), «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-позициядаги «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (М. Рузметов)» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Кадастр агентлиги (М. Мирмахсудов)» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (М. Рузметов), «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Кадастр агентлиги (М. Мирмахсудов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (М. Рузметов), «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Кадастр агентлиги (М. Мирмахсудов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

10, 12 ва 14-позициялардаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-позициядаги «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов)», «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-позициядаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (М. Рузметов), «Сувқурилишинвест» ДУК» сўзлари «Кадастр агентлиги (М. Мирмахсудов), «Сувқурилишинвест» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-позициядаги «Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) ва унинг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «техник эҳтиёжлари учун» сўзлари «техник эҳтиёжлари учун етказиб берилган ёки» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига улар» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тақдим этилган ҳужжатларни шартномада белгиланган муддатларда кўриб чиқади. Ҳужжатларни ўрганиш учун қўшимча мутахассисларни жалб этиш, қўшимча илмий асосланган маълумотлар, алоҳида махсус илмий-тадқиқот ёки тажриба-синов ишларини ўтказиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш талаб этилганда ва бошқа ҳолларда «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан имзоланадиган қўшимча келишув шартномасига мувофиқ ўрганиш муддати узайтирилиши мумкин»;

олтинчи хатбошисидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга илованинг «Чора-тадбирлар» устуни «7-босқич» ва «11-босқич» позицияларидаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Рус тилида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалиги қурилиши корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чоралари тўғрисида» 2000 йил 4 майдаги 177-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 7 майдаги 92-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича «Ўзмахсуссувқурилиш» ихтисослаштирилган компанияси» давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 10 сентябрдаги 259-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг ирригация-дренаж тизимларини тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган халқаро молия институтларининг кредитларини ўз вақтида қайтаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 14 февралдаги 42-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 126-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 478-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 53 ва 57-бандлари .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 18 июль,

388-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Soʻngi yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini takomillashtirish, suv xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvi samaradorligini oshirish, suv xoʻjaligini modernizatsiya qilish va rivojlantirish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, suv xoʻjaligiga oid qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish, oʻz ahamiyatini yoʻqotgan hujjatlarni bekor qilish va tarqoq hujjatlarni tizimlashtirish orqali tartibga solish yukini kamaytirish talab etilmoqda.

Qonunchilik hujjatlarini yuqori yuridik kuchga ega boʻlgan hujjatlarga muvofiqlashtirish va qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga , “ Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 6-apreldagi PQ-5055-son hamda “ Iqtisodiyot tarmoqlari uchun muhandis kadrlarni tayyorlash tizimini innovatsiya va raqamlashtirish asosida tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-42-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

davlat boshqaruvi organlari, xususan, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizim tashkilotlari faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan qonun osti hujjatlarini muvofiqlashtirish;

suv xoʻjaligi sohasiga oid ayrim tushunchalarga aniqlik kiritish;

suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlaridagi hujjatlarni oʻrganish muddatini uzaytirish mumkin boʻlgan holatlar doirasi qatʼiy belgilanmaganligi bilan bogʻliq korrupsiyaviy omilni bartaraf etish;

Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moddiy ragʻbatlantiriladigan vazirlik va uning tizim tashkilotlari xodimlarini aniq belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-iyuldagi 388-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Suv xoʻjaligi obyektlari boʻylarida ihota va daraxtzorlar barpo etish hamda hududlarni obodonlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-dekabrdagi 1004-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi Iqtisodiyot vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-banddagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Qurilish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 9-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z.T. Mirzayev” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) ilovaning “Masʼul ijrochilar” ustunida:

1 va 2-pozitsiyalardagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (A. Axmedxodjayev)” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov)” soʻzlari bilan, “Iqtisodiyot vazirligi (S. Bekenov)” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norkulov)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov), Iqtisodiyot vazirligi (S. Bekenov), “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (I. Norqulov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov), “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi (M. Ruzmetov)” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), Kadastr agentligi (M. Mirmaxsudov)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov), “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi (M. Ruzmetov), “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), Kadastr agentligi (M. Mirmaxsudov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov), “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov), “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi (M. Ruzmetov), “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), Kadastr agentligi (M. Mirmaxsudov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10, 12 va 14-pozitsiyalardagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Sh. Xoshimov)”, “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, Qurilish vazirligi (D. Adilov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi, “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi, “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-pozitsiyadagi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi (M. Ruzmetov), “Suvqurilishinvest” DUK” soʻzlari “Kadastr agentligi (M. Mirmaxsudov), “Suvqurilishinvest” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-pozitsiyadagi “Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev) va uning irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev) va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-dekabrdagi 1008-son qarori bilan tasdiqlangan Suv xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan sanoat va energetika tashkilotlariga texnik suv yetkazib berish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “texnik ehtiyojlari uchun” soʻzlari “texnik ehtiyojlari uchun yetkazib berilgan yoki” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida” 2020-yil 13-martdagi 155-son qarorida :

a) 2-banddagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

3-bandning birinchi xatboshisidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va “Suvqurilishinvest” davlat muassasalariga ular” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutining” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“taqdim etilgan hujjatlarni shartnomada belgilangan muddatlarda koʻrib chiqadi. Hujjatlarni oʻrganish uchun qoʻshimcha mutaxassislarni jalb etish, qoʻshimcha ilmiy asoslangan maʼlumotlar, alohida maxsus ilmiy-tadqiqot yoki tajriba-sinov ishlarini oʻtkazish, ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish talab etilganda va boshqa hollarda “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari bilan imzolanadigan qoʻshimcha kelishuv shartnomasiga muvofiq oʻrganish muddati uzaytirilishi mumkin”;

oltinchi xatboshisidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutiga” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-banddagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga ilovaning “Chora-tadbirlar” ustuni “7-bosqich” va “11-bosqich” pozitsiyalaridagi “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” soʻzlari “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-iyuldagi 388-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari roʻyxati

1. Rus tilida qabul qilingan Vazirlar Mahkamasining “Suv xoʻjaligi qurilishi korxonalarini davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirishni chuqurlashtirish choralari toʻgʻrisida” 2000-yil 4-maydagi 177-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Melioratsiya va boshqa suv xoʻjaligi ishlarini bajarishga ixtisoslashtirilgan davlat unitar korxonalarini tashkil etish hamda ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 7-maydagi 92-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Alohida muhim suv xoʻjaligi obyektlarida qurilish-montaj ishlarini bajarish boʻyicha “Oʻzmaxsussuvqurilish” ixtisoslashtirilgan kompaniyasi” davlat korxonasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2009-yil 10-sentabrdagi 259-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi korxonalarini qoʻllab-quvvatlash, boshoqli don ekinlari hosildorligini oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligining irrigatsiya-drenaj tizimlarini tiklash loyihalarini amalga oshirish uchun jalb etilgan xalqaro moliya institutlarining kreditlarini oʻz vaqtida qaytarishni taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 14-fevraldagi 42-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga 1-ilovaning 126-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 10-iyuldagi 478-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq va suv xoʻjaligi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida 2018-yil 17-apreldagi PF-5418-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3671-son qarori, “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3672-son qarori)” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 53 va 57-bandlari .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Katta va alohida muhim suv xoʻjaligi obyektlarining texnik holatini hamda bexatar ishlashini nazorat qilish davlat inspeksiyasi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-martdagi 215-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 18-iyul,

388-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.07.2022-y., 09/22/388/0646-son; 28.09.2023-y., 09/23/500/0732-son; 08.10.2024-y., 09/24/645/0795-son )

lex.uz