UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 19-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 19 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) деб қайта номланган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги;

Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, унинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги;

Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида Институтнинг минтақавий бўлинмалари (кейинги ўринларда — минтақавий бўлинмалар) ташкил этилиши ҳамда Институтнинг амалдаги мавжуд 8 та штат бирлиги тенг улушларда минтақавий бўлинмаларига ўтказилиши ҳамда мазкур штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

Институт минтақавий бўлинмаларининг бино ва иншоотларини сақлаш харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

тупроқшунослик ва агрокимё йўналишларида, жумладан ерларнинг деградацияси ҳамда чўлланиши жараёнларининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича долзарб фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишлардаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

суғориладиган ва лалми ерларнинг унумдорлик даражасини аниқлашнинг илмий асосланган усулларини ва илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш, тупроқни баҳолаш (бонитировка) ишларини амалга ошириш ва сертификат бериш;

тупроқнинг ҳолатини оператив кузатиш ва диагностика қилиш, унинг унумдорлиги бўйича «Тупроқ клиникаси» хизматларини кўрсатиш, тупроқнинг ҳолатини таҳлил қилиш бўйича лабораториялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

тупроқнинг ҳолатини таҳлил қилиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, давлат стандарти талабларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ҳамда тупроқшунослик ва агрокимё йўналишида синов ва таҳлиллар ўтказиш бўйича арбитраж (референс) фаолиятини амалга ошириш;

тупроқнинг шўрланганлик ва эрозияланганлик ҳамда агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш;

тупроқнинг органик углерод, озиқа элементлари захиралари ва уларнинг ҳаракатчан шакллари билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;

тупроқшунослик ва агрокимё йўналишларида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти минтақавий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Институтнинг янги ташкил этилаётган:

Андижон вилояти минтақавий бўлинмасига — Андижон вилояти Андижон шаҳрининг Эски Ўш кўчасидаги 132-уй манзилида жойлашган Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига тегишли бино ва иншоотлар;

Бухоро вилояти минтақавий бўлинмасига — «Уруғчиликни ривожлантириш» марказининг Бухоро вилояти Бухоро тумани «Работиқалмоқ» ҚФЙ Кўчкисафед қишлоғидаги 56-уй манзилида жойлашган Бухоро вилояти бошқармасига тегишли бино ва иншоотлар;

Қашқадарё вилояти минтақавий бўлинмасига — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг «Равоқ» МФЙ Ислом Каримов кўчасидаги 62-уй манзилида жойлашган Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежига тегишли ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси биноси;

Хоразм вилояти минтақавий бўлинмасига — Хоразм вилояти Хива шаҳрининг Буюк йўл кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Хива тумани ирригация бўлимига тегишли бино ва иншоотлар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.

5. Белгилансинки:

Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларининг бино ва иншоотларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарорига 2а-илованинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Институтнинг марказий лабораториясини ривожлантириш учун «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида 1,8 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади;

Институтнинг минтақавий бўлинмаларида тупроқ таҳлили лабораторияларини ташкил этиш учун 2023 йилга мўлжалланган давлат илмий дастурлари доирасида 3,5 млрд сўм ҳамда «Тупроқ клиникаси» мобил лабораторияларини харид қилиш учун 3,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорининг 2-банди тўққизинчи хатбошиси ва 8-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 июлдаги 389-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг

Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси * Директор * Илмий кенгаш Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари * Илмий котиб * Директорнинг ишлаб чиқариш ва умумий ишлар бўйича ўринбосари * Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис * 1 Тупроқ генезиси, географияси ва рақамли картографияси бўлими * 1 Илмий кадрларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис ** 1 Илмий-ишлаб чиқариш бўлими ** 3 Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими 2 * +1 ** Шўрланган тупроқлар генезиси, географияси ва мелиорацияси бўлими * 1 Ёрдамчи ходимлар ** Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис*** 1 Бош юрисконсульт * 1 Тупроқ мониторинги, экологияси, унумдорлигини баҳолаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини тиклаш бўлими * 1 Инновацион технопарк ** 5 Ахборот-ресурс бўлими 1 * +1 ** Махсус бўлим ** 1 «Тупроқ клиникаси» маркази ** 6 Тупроқлар физикаси ва деградацияга учраган тупроқлар технологияси бўлими * 1 Етакчи патентшунос ** 1 Девонхона ** 1 Дала экспедицияси бўлими ** 15 Тупроқлар биогеокимёси, кимёвий ва физик-кимёвий ҳолатини мақбуллаштириш бўлими * 1 Тупроқ музейи ** 1 Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари минтақавий бўлинмалари * 8 Камерал таҳлил бўлими ** 10 «Тупроқшунослик ва агрокимё» илмий журнали ** 2 Тупроқ агрокимёси ва ўсимликлар озиқланишини мақбуллаштириш бўлими * 1 Картографик таҳлил бўлими ** 10 Тупроқ географик ахборот тизимлари ва педометрика бўлими * 1 Органик деҳқончилик технологиялари бўлими*** 1 Тупроқ эрозияси ва эрозияланган тупроқларни муҳофазалаш, унумдорлигини тиклаш бўлими * 1 Таҳлилий синов лабораторияси * 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 июлдаги 389-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти минтақавий бўлинмаларининг

Директор * Илмий-техник кенгаш Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари * Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис ** 1 Тупроқшунослик бўлими ** 2 Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ** 1 Агрокимё бўлими ** 2 Юрисконсульт ** 1 Илмий ишланмаларни жорий этиш ва маркетинг бўлими ** 2 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис ** 1 Дала экспедицияси бўлими ** 2 Ёрдамчи ходимлар ** Камерал таҳлил бўлими ** 2 Тупроқ клиникаси лабораторияси ** 4 Картографик таҳлил бўлими ** 2

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 19 июль,

389-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2022 й., 09/22/389/0648-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

NAMUNAVIY TUZILMASI

Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashishning samarali tizimini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi PQ-277-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashishning samarali tizimini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi PQ-277-son qaroriga muvofiq:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi Tuproqshunoslik va agrokimyo ilmiy-tadqiqot instituti Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) deb qayta nomlangan holda Qishloq xoʻjaligi vazirligi tasarrufiga oʻtkazilganligi;

Institutning bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, uning xodimlari (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtirishning amaldagi tartibi saqlab qolinganligi;

Andijon, Buxoro, Qashqadaryo va Xorazm viloyatlarida Institutning mintaqaviy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — mintaqaviy boʻlinmalar) tashkil etilishi hamda Institutning amaldagi mavjud 8 ta shtat birligi teng ulushlarda mintaqaviy boʻlinmalariga oʻtkazilishi hamda mazkur shtat birliklari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi;

Institut mintaqaviy boʻlinmalarining bino va inshootlarini saqlash xarajatlari har yili Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Qishloq xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

tuproqshunoslik va agrokimyo yoʻnalishlarida, jumladan yerlarning degradatsiyasi hamda choʻllanishi jarayonlarining oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha dolzarb fundamental, ilmiy-amaliy va innovatsion tadqiqot loyihalarini amalga oshirish hamda ushbu yoʻnalishlardagi ilmiy-tadqiqot ishlarini muvofiqlashtirish;

sugʻoriladigan va lalmi yerlarning unumdorlik darajasini aniqlashning ilmiy asoslangan usullarini va ilmiy-amaliy tavsiyalarni ishlab chiqish, tuproqni baholash (bonitirovka) ishlarini amalga oshirish va sertifikat berish;

tuproqning holatini operativ kuzatish va diagnostika qilish, uning unumdorligi boʻyicha “Tuproq klinikasi” xizmatlarini koʻrsatish, tuproqning holatini tahlil qilish boʻyicha laboratoriyalar faoliyatini muvofiqlashtirish;

tuproqning holatini tahlil qilish boʻyicha xalqaro standartlarni joriy etish, davlat standarti talablarini xalqaro talablar bilan uygʻunlashtirish hamda tuproqshunoslik va agrokimyo yoʻnalishida sinov va tahlillar oʻtkazish boʻyicha arbitraj (referens) faoliyatini amalga oshirish;

tuproqning shoʻrlanganlik va eroziyalanganlik hamda agrokimyoviy xaritalarini ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy qilish;

tuproqning organik uglerod, oziqa elementlari zaxiralari va ularning harakatchan shakllari bilan taʼminlanganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini yaratish;

tuproqshunoslik va agrokimyo yoʻnalishlarida yuqori malakali ilmiy kadrlarni tayyorlash va mutaxassislar malakasini oshirish.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti mintaqaviy boʻlinmalarining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Institutning yangi tashkil etilayotgan:

Andijon viloyati mintaqaviy boʻlinmasiga — Andijon viloyati Andijon shahrining Eski Oʻsh koʻchasidagi 132-uy manzilida joylashgan Andijon viloyati veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmasiga tegishli bino va inshootlar;

Buxoro viloyati mintaqaviy boʻlinmasiga — “Urugʻchilikni rivojlantirish” markazining Buxoro viloyati Buxoro tumani “Rabotiqalmoq” QFY Koʻchkisafed qishlogʻidagi 56-uy manzilida joylashgan Buxoro viloyati boshqarmasiga tegishli bino va inshootlar;

Qashqadaryo viloyati mintaqaviy boʻlinmasiga — Qashqadaryo viloyati Qarshi shahrining “Ravoq” MFY Islom Karimov koʻchasidagi 62-uy manzilida joylashgan Qarshi qurilish kasb-hunar kollejiga tegishli oʻquv-ishlab chiqarish ustaxonasi binosi;

Xorazm viloyati mintaqaviy boʻlinmasiga — Xorazm viloyati Xiva shahrining Buyuk yoʻl koʻchasidagi 2-uy manzilida joylashgan Xiva tumani irrigatsiya boʻlimiga tegishli bino va inshootlar operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilsin.

5. Belgilansinki:

Institutning Andijon, Buxoro, Qashqadaryo va Xorazm viloyatlaridagi mintaqaviy boʻlinmalarining bino va inshootlarini taʼmirlash hamda jihozlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki hamda Xalqaro taraqqiyot uyushmasi ishtirokida “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-avgustdagi PQ-4803-son qaroriga 2a-ilovaning 1-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi;

Institutning markaziy laboratoriyasini rivojlantirish uchun “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida 1,8 mln AQSh dollari miqdorida mablagʻ ajratiladi;

Institutning mintaqaviy boʻlinmalarida tuproq tahlili laboratoriyalarini tashkil etish uchun 2023-yilga moʻljallangan davlat ilmiy dasturlari doirasida 3,5 mlrd soʻm hamda “Tuproq klinikasi” mobil laboratoriyalarini xarid qilish uchun 3,6 mlrd soʻm mablagʻ yoʻnaltiriladi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi ilmiy tashkilotlarning tuzilmalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-sentabrdagi 601-son qarorining 2-bandi toʻqqizinchi xatboshisi va 8-ilovasi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-iyuldagi 389-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutining

Direktorning ilm-fan va ilmiy faoliyat boʻyicha maslahatchisi * Direktor * Ilmiy kengash Direktorning ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari * Ilmiy kotib * Direktorning ishlab chiqarish va umumiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari * Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis * 1 Tuproq genezisi, geografiyasi va raqamli kartografiyasi boʻlimi * 1 Ilmiy kadrlarni tayyorlash boʻyicha bosh mutaxassis ** 1 Ilmiy-ishlab chiqarish boʻlimi ** 3 Moliya, buxgalteriya hisobi va hisoboti boʻlimi 2 * +1 ** Shoʻrlangan tuproqlar genezisi, geografiyasi va melioratsiyasi boʻlimi * 1 Yordamchi xodimlar ** Xalqaro aloqalar boʻyicha bosh mutaxassis*** 1 Bosh yuriskonsult * 1 Tuproq monitoringi, ekologiyasi, unumdorligini baholash va degradatsiyaga uchragan tuproqlar unumdorligini tiklash boʻlimi * 1 Innovatsion texnopark ** 5 Axborot-resurs boʻlimi 1 * +1 ** Maxsus boʻlim ** 1 “Tuproq klinikasi” markazi ** 6 Tuproqlar fizikasi va degradatsiyaga uchragan tuproqlar texnologiyasi boʻlimi * 1 Yetakchi patentshunos ** 1 Devonxona ** 1 Dala ekspeditsiyasi boʻlimi ** 15 Tuproqlar biogeokimyosi, kimyoviy va fizik-kimyoviy holatini maqbullashtirish boʻlimi * 1 Tuproq muzeyi ** 1 Andijon, Buxoro, Qashqadaryo va Xorazm viloyatlari mintaqaviy boʻlinmalari * 8 Kameral tahlil boʻlimi ** 10 “Tuproqshunoslik va agrokimyo” ilmiy jurnali ** 2 Tuproq agrokimyosi va oʻsimliklar oziqlanishini maqbullashtirish boʻlimi * 1 Kartografik tahlil boʻlimi ** 10 Tuproq geografik axborot tizimlari va pedometrika boʻlimi * 1 Organik dehqonchilik texnologiyalari boʻlimi*** 1 Tuproq eroziyasi va eroziyalangan tuproqlarni muhofazalash, unumdorligini tiklash boʻlimi * 1 Tahliliy sinov laboratoriyasi * 1

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-iyuldagi 389-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti mintaqaviy boʻlinmalarining

Direktor * Ilmiy-texnik kengash Direktorning ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari * Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis ** 1 Tuproqshunoslik boʻlimi ** 2 Moliya, buxgalteriya hisobi va hisoboti boʻlimi ** 1 Agrokimyo boʻlimi ** 2 Yuriskonsult ** 1 Ilmiy ishlanmalarni joriy etish va marketing boʻlimi ** 2 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bosh mutaxassis ** 1 Dala ekspeditsiyasi boʻlimi ** 2 Yordamchi xodimlar ** Kameral tahlil boʻlimi ** 2 Tuproq klinikasi laboratoriyasi ** 4 Kartografik tahlil boʻlimi ** 2

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 19-iyul,

389-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.07.2022-y., 09/22/389/0648-son)

lex.uz