UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 20-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 20 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу турдаги фаолиятни амалга оширувчи ўқув ташкилотлари, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ва таълим сифатини қатъий назорат қилишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилади, унга мувофиқ:

а) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ўқув ташкилотлари) фаолиятини ташкил этиш йўналишида:

автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр транспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар сифатида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;

йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади;

б) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўқув жараёнларини ташкил этиш йўналишида:

машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади;

автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади;

ҳайдовчиларнинг малакаси оширилганлиги бўйича бериладиган сертификатлар фақат электрон шаклда расмийлаштирилади ва ўқув ташкилотлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан юритиладиган сертификатларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритиб боради;

бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ушбу транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозланади;

амалий имтиҳонларни ўтказишда «B» тоифа учун ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, бошқа тоифалар учун ишлаб чиқарилганлигига 10 йилдан ортиқ бўлмаган автомототранспорт воситаларидан фойдаланилади.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда ҳамда амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади;

ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги лицензия талабларидан бири сифатида белгиланади;

ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир марта Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов — шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тақдим этилган ўқитувчи ва инструкторларнинг малакаси оширилганлиги тўғрисидаги махсус сертификатлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига электрон шаклда киритиб борилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) 2023 йил 1 январга қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимини ишга туширсин;

ўқув ташкилотларида фаолият олиб борувчи ўқитувчи ва инструкторларнинг шартнома асосида 2023 йил 1 июлга қадар Ички ишлар вазирлиги Академиясида қайта тайёрлашдан ўтказилишини таъминласин;

ўқув ташкилотларининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига уланишини таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

б) уч ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини;

ўқув ташкилотлари ўқитувчи ва инструкторларининг малакасини ошириш тартиби ва дастурларини;

автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ягона намунадаги назарий имтиҳон саволлари ҳамда амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантирсин ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилсин.

5. Белгилансинки, ягона намунадаги назарий имтиҳон саволларини анимацияли кўринишда ишлаб чиқиш «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :

а) қарорнинг номи ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

илованинг номланиши ва 1-бандидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади».

3-банддаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбошидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан «автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари,» сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжудлиги ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги»;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши»;

5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

6-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «тартиб асосида» сўзлари «мезонларга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Лицензия олишга даъвогар юридик шахс ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим»;

6 1 -бандда :

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинганлиги ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги»;

7-бандда :

бешинчи хатбошидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

10-бандда :

биринчи хатбошидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлимлари) Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда лицензия талабгорининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади»;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Лицензия бериш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин»;

21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ДЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради»;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади»;

29-банддаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг илова белгисидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-иловада :

илова белгисидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги «(мавжуд бўлса)» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Амалий имтиҳонлар трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган транспорт воситаларида ўтказилади»;

18-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги»;

в) 2-иловада :

4-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХХга юқори турувчи ташкилот орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади»;

иккинчи хатбошидаги «ЙҲХББ» қисқартмаси «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Комиссия давлат таълим муассасасида ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш, малакасини ошириш) фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларнинг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади»;

иккинчи — ўн саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат таълим муассасасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширув комиссияси (5-бандда кўрсатилган) томонидан ўрганиб чиқилиб, якунлари бўйича уч нусхада далолатнома тузилади.

Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХХга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади»;

8-банднинг биринчи хатбошисидаги «ЙҲХББ» қисқартмаси «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади.

Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасалари ўқув гуруҳлари ЙҲХХ кўрсатмасига асосан ЙҲХБ томонидан рўйхатга олинади.

Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Рўйхатга олинган ўқув гуруҳлари ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига киритилади. Ягона ахборот тизимида ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон ҳисоби (рўйхати) юритилади»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини уларда ўқиш бошланишидан олдин ЙҲХБда рўйхатдан ўтказиши лозим.

Тақдим этилаётган ўқув гуруҳи маълумотларида ўқишнинг бошланиши ва тугаши муддатлари ҳамда ўқитиладиган ўқувчилар рўйхати қайд этилади»;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЙҲХХ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанлар тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган ҳамда транспорт воситаларини амалий бошқариш дарсларини ўзлаштирган шахсларга (мазкур таълим муассасаларининг талаба, ўқувчи ёки курсантлар сирасидан бўлган тақдирда) «B» ёки «B» ва «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни топширишга рухсат этилади»;

61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61. «B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича), шунингдек, сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон олиш комиссияси баённомасига киритилади.

«B», «C», «D», «BE», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқарган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан фақат сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади»;

69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«69. Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади»;

77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади»;

81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб ҳудудий ЙҲХБда комиссион тартибда йўқ қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ЙҲХХга юборилади»;

84-банд «эски ҳайдовчилик гувоҳномаси,» сўзларидан кейин «тадбиркорлик субъекти томонидан расмийлаштириб берилган махсус сертификат» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 2 1 -иловада :

қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:

«20 1 . Назарий имтиҳон саволлари Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади»;

38-банддаги «тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ЙҲХББ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банддаги «механик транспорт» сўзлари «трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган автотранспорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг 8-босқич позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Махсус сертификатни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар тақдим этиши белгиланган ҳужжатларни қабул қилади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълумотлар базасидан текширади.

3. Ариза берувчини фотосуратга туширади.

4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади»;

Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

Низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Имтиҳон натижалари баённомаси № ___________ ___ _ (сана, вақт) Имтиҳон ўтказилган АИТ ______ _______________________________________________________________ ________ ДЙҲХХ масъул ходими _______________________________________________________________________________ АИТ видеокузатувчиси _______________________________________________________________________________ АИТ оператори ______________________________________________________________________________________ Автоматлаштирилган автодром диспетчери_____________________________________________________________ Т/р Ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми Қайси тоифага имтиҳон топширган Ҳайдовчиликка номзод ўқиган ўқув ташкилоти Назарий имтиҳон Амалий имтиҳон Махсус сертификат реквизитлари Нечанчи марта баҳоси Нечанчи марта баҳоси 1. 2. 3. ... 25. QR код ».

Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида махсус сертификат НАМУНАСИ

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик ҳақида махсус сертификатнинг тавсифи

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қоғозда чоп этилади.

Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.

Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.

Сертификатнинг олд томонида «Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus «SERTIFIKAT» сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/куни/ойи), имтиҳон қайси тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд. ».

д) 3-иловада :

қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасаларида фақат ушбу таълим муассасасида таълим олувчиларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат этилади»;

3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ЙҲХББ деб аталади)» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбошидаги «ЙҲХББ» қисқартмаси «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

7-банднинг биринчи хатбошисидаги «тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари «тайёрлаш ва қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим» сўзлари «Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари уларда ўқиш бошланишидан олдин ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши лозим» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:

«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 9 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 180 соатдан, «А» тоифали мототранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 216 соатдан, «B» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 22 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«B» «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 24 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «B» «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 200 соатдан, «D» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «BE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «BE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «CE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«D», «B» ва «D», «C» ва «D» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 120 соатдан, «DE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 26 соатдан кам бўлмаслиги лозим»;

15-банднинг бешинчи хатбошисидаги «малакаларини ошириш» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов — шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади»;

17-банддаги «билими ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган» сўзлари «автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги «олий ёки автотранспорт мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга» сўзлари «автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади»;

қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Ўқув ташкилотлари ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имконияти яратилган бўлиши шарт».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 150-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«150. Бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари «Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси» таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улагич (сцепление) ва тормознинг қўшимча тепкилари, орқани кўрсатувчи кўзгу ҳамда ушбу транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозланиши керак».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 20 июль,

393-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish hamda ularni imtihondan oʻtkazish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini tubdan takomillashtirish hamda ushbu turdagi faoliyatni amalga oshiruvchi oʻquv tashkilotlari, haydovchilik guvohnomasini olish uchun imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Haydovchilarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish hamda ularni imtihondan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish va taʼlim sifatini qatʼiy nazorat qilishning quyidagilarni nazarda tutuvchi yangi tizimi joriy etiladi, unga muvofiq:

a) avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv tashkilotlarining (keyingi oʻrinlarda — oʻquv tashkilotlari) faoliyatini tashkil etish yoʻnalishida:

avtomototransport vositalarining va shahar elektr transport vositalarining tuzilishi va ularga texnik xizmat koʻrsatish fanidan dars beruvchilar, shuningdek, yoʻl harakati qoidalari, avtomototransport vositalarini xavfsiz boshqarish va harakat xavfsizligi asoslari fanlaridan dars beruvchi oʻqituvchilar sifatida faqat avtotransport sohasi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi;

yoʻl-transport hodisasida birinchi yordam fanidan dars beruvchilar sifatida tibbiyot ixtisosligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga yoki “Shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish” boʻyicha instruktor (paramedik) malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi;

b) avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda oʻquv jarayonlarini tashkil etish yoʻnalishida:

mashgʻulotlarning tashkil etilishi shakllaridan qatʼi nazar, avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kurslarida umumiy oʻquv yuklamasining hajmi haftasiga 20 soatgacha, oʻquv yuklamasining bajarilishidan kelib chiqqan holda auditoriyada oʻtkaziladigan nazariy va amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi 4 soatgacha rejalashtiriladi;

avtomototransport vositalarini boshqarishni oʻrgatish uchun ajratilgan amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi har bir instruktor uchun 8 soatdan ortiq boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi;

haydovchilarning malakasi oshirilganligi boʻyicha beriladigan sertifikatlar faqat elektron shaklda rasmiylashtiriladi va oʻquv tashkilotlari Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan yuritiladigan sertifikatlarning yagona elektron maʼlumotlar bazasiga kiritib boradi;

boshqarishni oʻrgatish uchun moʻljallangan avtotransport vositalari ushbu transport vositalarining harakat yoʻnalishini nazorat qilish imkonini beradigan GPS qurilmalari bilan jihozlanadi;

amaliy imtihonlarni oʻtkazishda “B” toifa uchun ishlab chiqarilganligiga 5 yildan ortiq boʻlmagan, boshqa toifalar uchun ishlab chiqarilganligiga 10 yildan ortiq boʻlmagan avtomototransport vositalaridan foydalaniladi.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash Ichki ishlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi;

yagona namunadagi animatsiyali nazariy imtihon savollari 1 000 tadan kam boʻlmagan miqdorda hamda amaliy imtihonda bajariladigan sinov mashqlari roʻyxati Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi;

oʻquv avtodromining hajmi, haydovchilikka nomzodlarning soni hamda ushbu oʻquv avtodromidan foydalanuvchi boshqa shaxslar sonidan kelib chiqib unumdorligi (sigʻimi) amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetarli boʻlgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda jihozlangan oʻziga mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan (ijara, foydalanish yoki boshqa huquq asosida) tegishli boʻlgan oʻquv avtodromining mavjudligi litsenziya talablaridan biri sifatida belgilanadi;

oʻqituvchi va instruktorlarning malakasini oshirish har uch yilda bir marta Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi tomonidan toʻlov — shartnoma asosida amalga oshiriladi va malaka oshirilganligi toʻgʻrisida maxsus sertifikat beriladi. Bunda Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi tomonidan taqdim etilgan oʻqituvchi va instruktorlarning malakasi oshirilganligi toʻgʻrisidagi maxsus sertifikatlar Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining (keyingi oʻrinlarda — Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati) avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga elektron shaklda kiritib boriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

a) 2023-yil 1-yanvarga qadar Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimini ishga tushirsin;

oʻquv tashkilotlarida faoliyat olib boruvchi oʻqituvchi va instruktorlarning shartnoma asosida 2023-yil 1-iyulga qadar Ichki ishlar vazirligi Akademiyasida qayta tayyorlashdan oʻtkazilishini taʼminlasin;

oʻquv tashkilotlarining avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga ulanishini taʼminlash choralarini koʻrsin;

Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun tadbirkorlik subyektlari avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin;

b) uch oy muddatda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Transport vazirligi bilan kelishgan holda:

avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv dasturlarini;

oʻquv tashkilotlari oʻqituvchi va instruktorlarining malakasini oshirish tartibi va dasturlarini;

avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun yagona namunadagi nazariy imtihon savollari hamda amaliy imtihonda bajariladigan sinov mashqlari roʻyxatini tasdiqlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 2022-yil 1-noyabrdan boshlab haydovchi va haydovchilikka nomzodlarning avtomototransport vositasini boshqarishga yaroqliligi toʻgʻrisidagi beriladigan tibbiy maʼlumotlarning yagona elektron bazasini shakllantirsin va Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga integratsiya qilsin.

5. Belgilansinki, yagona namunadagi nazariy imtihon savollarini animatsiyali koʻrinishda ishlab chiqish “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektlarini jalb qilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-iyuldagi 393-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :

a) qarorning nomi va 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

ilovaning nomlanishi va 1-bandidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini tashkil etish uchun yuridik shaxslarga litsenziya berish, litsenziya amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, uni bekor qilish va qayta rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi”.

3-banddagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidan “avtomototransport vositalarini boshqarayotgan shaxslar (haydovchilar)ning malakasini oshirishga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻquv guruhlarini roʻyxatga olishni, hisobini yuritishni, oʻquv guruhlaridagi haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish orqali ularning taʼlim jarayonidagi ishtirokini (davomatini) uzluksiz nazorat qilishni, yakuniy imtihonlarning shaffof oʻtkazilishi va natijalarining xolisonaligini nazorat qilishni, haydovchilikka nomzodlar, ularga haydovchilarni tayyorlash (qayta tayyorlash) oʻquv dasturi boʻyicha oʻqishni tugatganligi haqidagi beriladigan yagona namunadagi guvohnomalar toʻgʻrisida elektron maʼlumotlar bazasini yuritishni taʼminlovchi moddiy-texnik bazaning mavjudligi hamda Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — DYHXX) avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga ushbu maʼlumotlarni real vaqt rejimida kiritib borish imkoniyatining yaratilganligi”;

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“taʼlim oluvchi (tinglovchi)larning bilimlarini yakuniy test sinovlaridan oʻtkazish uchun ularni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy imtihonni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish tizimlariga ega boʻlgan dasturiy taʼminot oʻrnatilgan kompyuterlar bilan jihozlangan alohida auditoriyaning mavjud boʻlishi”;

5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

6-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “tartib asosida” soʻzlari “mezonlarga muvofiq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻquv avtodromining hajmi, haydovchilikka nomzodlarning soni hamda ushbu oʻquv avtodromidan foydalanuvchi boshqa shaxslar sonidan kelib chiqib unumdorligi (sigʻimi) amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetarli boʻlgan hamda Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda jihozlangan oʻziga mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan (ijara, foydalanish yoki boshqa huquq asosida) tegishli boʻlgan oʻquv avtodromining mavjudligi”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Litsenziya olishga daʼvogar yuridik shaxs ushbu Nizomning 4 va 6-bandlarida belgilangan litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi lozim”;

6 1 -bandda :

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur bandda nazarda tutilgan tizimlarning DYHXX avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga integratsiya qilinganligi va nazorat qilinishi uchun imkoniyat yaratilganligi”;

7-bandda :

beshinchi xatboshidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash uchun alohida hamda ularning malakasini oshirish uchun alohida” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

10-bandda :

birinchi xatboshidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (uning hududiy boʻlimlari) Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Transport vazirligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining hududiy boʻlinmalaridan malakali mutaxassislarni jalb etgan holda litsenziya talabgorining davlat taʼlim talablarida nazarda tutilgan moddiy-texnik va oʻquv-metodik bazaga ega ekanligi toʻgʻrisidagi ekspertiza xulosalarini tayyorlash jarayonini tashkil etadi”;

12-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Litsenziya berish “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan sabablar boʻyicha rad etilishi mumkin”;

21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“DYHXX avtomototransport vositalari va shahar elektr transport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash tizimida davriy ravishda oʻquv hamda nazariy va amaliy imtihonlar jarayonining monitoringini olib boradi”;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha xizmat koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash uchun qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlariga litsenziat tomonidan rioya etilishini rejali tekshirish taʼlimni boshqarish tizimi organlari va boshqa vakolatli organlarning tajribali vakillari ishtirokida amalga oshiriladi”;

29-banddagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning ilova belgisidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovada :

ilova belgisidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-banddagi “(mavjud boʻlsa)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

11-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Amaliy imtihonlar transmissiyasi (uzatmalar qutisi) mexanik uzatmali boʻlgan transport vositalarida oʻtkaziladi”;

18-bandning oʻn uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur bandda nazarda tutilgan tizimlarning DYHXX avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga integratsiya va nazorat qilinishi uchun imkoniyat yaratilganligi”;

v) 2-ilovada :

4-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Davlat taʼlim muassasalari avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash xizmatlari koʻrsatish boʻyicha oʻz faoliyatini boshlangunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining (keyingi oʻrinlarda — YHXX) xulosasini oladi. Davlat taʼlim muassasalari YHXXga yuqori turuvchi tashkilot orqali belgilangan tartibda murojaat qiladi”;

ikkinchi xatboshidagi “YHXBB” qisqartmasi “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Komissiya davlat taʼlim muassasasida haydovchilarni tayyorlash (qayta tayyorlash, malakasini oshirish) faoliyatini amalga oshirish uchun yaratilgan shart-sharoitlarning Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi”;

ikkinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oʻn toʻqqizinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat taʼlim muassasasining belgilangan talablarga muvofiqligi tekshiruv komissiyasi (5-bandda koʻrsatilgan) tomonidan oʻrganib chiqilib, yakunlari boʻyicha uch nusxada dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnoma hududiy YHXB boshligʻi tomonidan tasdiqlanib, xulosa tayyorlash uchun YHXXga yuboriladi, bir nusxasi hududiy YHXBda va bir nusxasi davlat taʼlim muassasasining oʻzida saqlanadi”;

8-bandning birinchi xatboshisidagi “YHXBB” qisqartmasi “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxsning oʻquv guruhlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan tegishli toifadagi avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyati uchun berilgan litsenziya asosida YHXBlar tomonidan roʻyxatga olinadi.

Belgilangan tartibda avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash xizmatlari koʻrsatish vakolati berilgan davlat taʼlim muassasalari oʻquv guruhlari YHXX koʻrsatmasiga asosan YHXB tomonidan roʻyxatga olinadi.

Oʻquv guruhlarini roʻyxatga olish uchun barcha tegishli hujjatlar faqat Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali taqdim etiladi.

Oʻquv guruhlarini roʻyxatga olish Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 271-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxslarning oʻquv guruhlarini roʻyxatga olish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi.

Roʻyxatga olingan oʻquv guruhlari DYHXX avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga kiritiladi. Yagona axborot tizimida haydovchilikka nomzodlarning elektron hisobi (roʻyxati) yuritiladi”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Oʻquv tashkilotlarining rahbarlari haydovchilarni tayyorlash va qayta tayyorlash oʻquv guruhlarini ularda oʻqish boshlanishidan oldin YHXBda roʻyxatdan oʻtkazishi lozim.

Taqdim etilayotgan oʻquv guruhi maʼlumotlarida oʻqishning boshlanishi va tugashi muddatlari hamda oʻqitiladigan oʻquvchilar roʻyxati qayd etiladi”;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Nodavlat taʼlim xizmatlari faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxsning avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash bilan bogʻliq yoʻnalishlar boʻyicha faoliyatida litsenziya shartlari va talablariga litsenziat tomonidan rioya etmaslik holati yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlimlari tegishli hududiy YHXBlar tomonidan xabardor qilinadi.

Aniqlangan holatlar yuzasidan YHXX tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda qaror qabul qilinadi”;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Oliy taʼlim muassasalari va kasb-hunar kollejlarini avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash boʻyicha tasdiqlangan yagona oʻquv dasturiga kiritilgan fanlar toʻliq oʻzlashtirilishini taqozo etgan ixtisosliklar boʻyicha tugatgan hamda transport vositalarini amaliy boshqarish darslarini oʻzlashtirgan shaxslarga (mazkur taʼlim muassasalarining talaba, oʻquvchi yoki kursantlar sirasidan boʻlgan taqdirda) “B” yoki “B” va “C” toifadagi avtotransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun imtihonlarni topshirishga ruxsat etiladi”;

61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61. “B”, “C”, “D”, “BE”, “CE” va (yoki) “DE” toifadagi avtotransport vositalaridan birini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomalariga ega boʻlgan va oxirgi oʻn ikki oy mobaynida avtotransport vositasini boshqarmagan, qoʻshimcha “A” yoki “B” toifadagi avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun murojaat qilgan shaxslarning haydovchilik guvohnomasini almashtirishda, ulardan nazariy imtihon hamda milliy haydovchilik guvohnomasiga muvofiq boshqarish huquqi berilgan toifalardan bittasi boʻyicha (“D” toifadagi avtotransport vositasini boshqarish huquqi boʻlgan shaxslardan esa aynan “D” toifasidagi avtotransport vositasini boshqarish boʻyicha), shuningdek, soʻralayotgan “A” yoki “B” toifadagi avtomototransport vositasini boshqarish boʻyicha amaliy imtihon olinadi. Olingan barcha imtihonlar natijasi imtihon olish komissiyasi bayonnomasiga kiritiladi.

“B”, “C”, “D”, “BE”, “CE” va (yoki) “DE” toifadagi avtotransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomalariga ega boʻlgan va oxirgi oʻn ikki oy mobaynida avtotransport vositasini boshqargan, qoʻshimcha “A” yoki “B” toifadagi avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun murojaat qilgan shaxslarning haydovchilik guvohnomasini almashtirishda, ulardan faqat soʻralayotgan “A” yoki “B” toifadagi avtomototransport vositasini boshqarish boʻyicha amaliy imtihon olinadi”;

69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“69. Yoʻqolgan milliy haydovchilik guvohnomasi (eski namunadagi haydovchilik guvohnomasi yoki uning taloni)ning dublikati transport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etilgan haydovchilik guvohnomalari maʼlumotlar bazasidan tekshirilganidan soʻng imtihonlarsiz beriladi”;

77-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“77. Milliy haydovchilik guvohnomalari blankalari plastik shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan namunaga muvofiq YHXX buyurtmasiga asosan tayyorlanadi. Buyurtma 6 oylik doimiy zaxira boʻlishini inobatga olib beriladi”;

81-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Toʻldirish (yoki chop etish) jarayonida buzilgan milliy haydovchilik guvohnomalarining plastik kartalari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilib hududiy YHXBda komission tartibda yoʻq qilinadi. Dalolatnomaning bir nusxasi YHXXga yuboriladi”;

84-band “eski haydovchilik guvohnomasi,” soʻzlaridan keyin “tadbirkorlik subyekti tomonidan rasmiylashtirib berilgan maxsus sertifikat” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 2 1 -ilovada :

quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Nazariy imtihon savollari Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi”;

38-banddagi “tadbirkorlik subyekti tomonidan ishlab chiqilib, YHXBB bilan kelishiladi va tadbirkorlik subyekti rahbari” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

40-banddagi “mexanik transport” soʻzlari “transmissiyasi (uzatmalar qutisi) mexanik uzatmali boʻlgan avtotransport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning 8-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Maxsus sertifikatni va milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun haydovchilikka nomzodlar taqdim etishi belgilangan hujjatlarni qabul qiladi.

2. Taqdim etilgan hujjatlarning haqiqiyligini maʼlumotlar bazasidan tekshiradi.

3. Ariza beruvchini fotosuratga tushiradi.

4. Milliy haydovchilik guvohnomasini rasmiylashtirib, ariza beruvchiga taqdim etadi”;

Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“

”.

Nizomga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Imtihon natijalari bayonnomasi № ___________ ___ _ (sana, vaqt) Imtihon oʻtkazilgan AIT ______ _______________________________________________________________ ________ DYHXX masʼul xodimi _______________________________________________________________________________ AIT videokuzatuvchisi _______________________________________________________________________________ AIT operatori ______________________________________________________________________________________ Avtomatlashtirilgan avtodrom dispetcheri_____________________________________________________________ T/r Haydovchilikka nomzodning familiyasi, ismi, otasining ismi Qaysi toifaga imtihon topshirgan Haydovchilikka nomzod oʻqigan oʻquv tashkiloti Nazariy imtihon Amaliy imtihon Maxsus sertifikat rekvizitlari Nechanchi marta bahosi Nechanchi marta bahosi 1. 2. 3. ... 25. QR kod ”.

Nizomga 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik toʻgʻrisida maxsus sertifikat NAMUNASI

Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus sertifikatning tavsifi

Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganligi haqida maxsus sertifikat (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) 148x210 mm (A6) oʻlchamda elektron shaklda tayyorlanib, oddiy qogʻozda chop etiladi.

Lotin yozuvidagi davlat tilidan hamda rus va ingliz tillaridan foydalaniladi. Seriya va raqami oʻn toʻrt sondan iborat.

Sertifikat maxsus vositalar (dasturlar) yordamida oʻqish mumkin boʻlgan QR kod bilan himoyalanadi.

Sertifikatning old tomonida “Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus “SERTIFIKAT” soʻzlari, shuningdek, sertifikat berilgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili/kuni/oyi), imtihon qaysi toifadagi transport vositasini boshqarish uchun topshirilganligi, uni rasmiylashtirgan tadbirkorlik subyekti-yuridik shaxsning nomi, berilgan joyi, vaqti va amal qilish muddati majburiy tartibda koʻrsatiladi, imtihon topshirgan shaxsning imzosi uchun joy mavjud. ”.

d) 3-ilovada :

quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Belgilangan tartibda avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash xizmatlari koʻrsatish vakolati berilgan davlat taʼlim muassasalarida faqat ushbu taʼlim muassasasida taʼlim oluvchilarni haydovchilikka tayyorlash va qayta tayyorlashga ruxsat etiladi”;

3-bandning birinchi xatboshisidagi “Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — YHXBB deb ataladi)” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi departamenti yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — YHXX)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshidagi “YHXBB” qisqartmasi “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

7-bandning birinchi xatboshisidagi “tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish” soʻzlari “tayyorlash va qayta tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻquv tashkilotlarining rahbarlari guruhlarda mashgʻulotlar boshlangungacha oʻquvchilar roʻyxatini tuzishlari va hududiy YHXBga taqdim etishlari lozim” soʻzlari “Haydovchilarni tayyorlash va qayta tayyorlash oʻquv guruhlari ularda oʻqish boshlanishidan oldin DYHXXda roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Mashgʻulotlarning tashkil etilishi shakllaridan qatʼi nazar, avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash kurslarida umumiy oʻquv yuklamasining hajmi haftasiga 20 soatgacha, oʻquv yuklamasining bajarilishidan kelib chiqqan holda auditoriyada oʻtkaziladigan nazariy va amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi 4 soatgacha rejalashtiriladi.

Auditoriya mashgʻulotlarining barcha turlari uchun 80 daqiqa davom etadigan dars juftligi belgilanadi.

Avtomototransport vositalarini boshqarishni oʻrgatish uchun ajratilgan amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi har bir instruktor uchun 8 soatdan ortiq boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi.

Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlashda nazariy va amaliy mashgʻulotlar hamda avtomototransport vositalarini boshqarishni oʻrgatish boʻyicha amaliy mashgʻulotlar uchun oʻquv yuklamasining hajmi har bir toifa boʻyicha alohida tuzilib, belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejasi va fanlarning oʻquv dasturlaridan kelib chiqqan holda quyidagi hajmlarda belgilanadi:

“A” toifali mototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 9 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 180 soatdan, “A” toifali mototransport vositalarini amaliy boshqarish — 20 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“B” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 18 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 216 soatdan, “B” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 69 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“C” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 22 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 264 soatdan, “C” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 69 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“B” “C” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 24 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 288 soatdan, “B” “C” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 72 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

avtotransport vositalari haydovchilarini “C” toifaga qayta tayyorlash kursining oʻqish muddati 7 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 140 soatdan, “C” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 20 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

avtotransport vositalari haydovchilarini “D” toifaga qayta tayyorlash kursining oʻqish muddati 10 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 200 soatdan, “D” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 60 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“B” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini “BE” toifaga qayta tayyorlash kursining oʻqish muddati 7 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 140 soatdan, “BE” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 20 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“C” yoki “B” va “C” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini “CE” toifaga qayta tayyorlash kursining oʻqish muddati 7 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 140 soatdan, “CE” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 20 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“D”, “B” va “D”, “C” va “D” yoki “B”, “C” va “D” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini “DE” toifaga qayta tayyorlash kursining oʻqish muddati 6 haftadan kam boʻlmasligi va bunda auditoriyadagi dars yuklamasi — 120 soatdan, “DE” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 26 soatdan kam boʻlmasligi lozim”;

15-bandning beshinchi xatboshisidagi “malakalarini oshirish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Oʻqituvchi va instruktorlarning malakasini oshirish har uch yilda bir marotaba Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi tomonidan toʻlov — shartnoma asosida amalga oshiriladi va malaka oshirilganligi toʻgʻrisida maxsus sertifikat beriladi”;

17-banddagi “bilimi oʻrta maxsus maʼlumotdan kam boʻlmagan” soʻzlari “avtotransport sohasi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-banddagi “oliy yoki avtotransport mutaxassisligi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga” soʻzlari “avtotransport sohasi boʻyicha oliy maʼlumotga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Yoʻl-transport hodisasida birinchi yordam fanidan dars beruvchilar sifatida tibbiyot ixtisosligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga yoki “Shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish” boʻyicha instruktor (paramedik) malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi”;

quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Oʻquv tashkilotlari oʻquv guruhlarini roʻyxatga olishni, hisobini yuritishni, oʻquv guruhlaridagi haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish orqali ularning taʼlim jarayonidagi ishtirokini (davomatini) uzluksiz nazorat qilishni, yakuniy imtihonlarning shaffof oʻtkazilishi va natijalarining xolisonaligini nazorat qilishni, haydovchilikka nomzodlar, ularga haydovchilarni tayyorlash (qayta tayyorlash) oʻquv dasturi boʻyicha oʻqishni tamomlaganligi haqidagi beriladigan yagona namunadagi guvohnomalar toʻgʻrisida elektron maʼlumotlar bazasini yuritishni taʼminlovchi moddiy-texnik bazaning mavjud boʻlishi hamda Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — DYHXX) avtomatlashtirilgan Yagona axborot tizimiga ushbu maʼlumotlarni real vaqt rejimida kiritib borish imkoniyati yaratilgan boʻlishi shart”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-apreldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalarining 150-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“150. Boshqarishni oʻrgatish uchun moʻljallangan mexanik transport vositalari “Boshqarishni oʻrgatish transport vositasi” taniqlik belgisi va oʻrgatuvchi uchun ulagich (ssepleniye) va tormozning qoʻshimcha tepkilari, orqani koʻrsatuvchi koʻzgu hamda ushbu transport vositalarining harakat yoʻnalishini nazorat qilish imkonini beradigan GPS qurilmalari bilan jihozlanishi kerak”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 20-iyul,

393-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.07.2022-y., 09/22/393/0654-son)

lex.uz