📅 2022-yil 21-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 21-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 21 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ ҳамда таълим соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 — 2022 йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурининг 16-бандига мувофиқ олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар дубликатини бериш давлат хизматини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
йўқолган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган, шунингдек, шахснинг исми (фамилияси, отасининг исми) ўзгарганда таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини олиш мақсадида давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;
ариза берувчи томонидан сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;
давлат хизматидан фойдаланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундириш;
давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш асосларини белгилаш;
таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини расмийлаштириш тартиби;
тегишли ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган таълим тўғрисидаги ҳужжатда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши тартиби.
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини талабгорнинг манзилига етказиб бериш мақсадида «Ўзбекистон почтаси» АЖ ахборот тизимини ўз платформаси билан интеграция қилсин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича аризани кўриб чиқиш учун йиғим, давлат божи ва барча турдаги тўловларнинг Ягона биллинг тизимига уланишини таъминласин.
Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сон қарорига ИЛОВА
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи)га давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат намунасидаги таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти)ни тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, дубликат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар ҳамда унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.
Ушбу Регламент ҳарбий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ҳамда Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти, Маданият вазирлиги ҳамда Бадиий академия (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасаси ва академик лицей дипломи дубликати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан, давлат ва нодавлат касб-ҳунар коллежлари ва профессионал таълим муассасалари дипломи дубликати Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти томонидан, давлат ва нодавлат ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар дипломи дубликати ўз тизимига кирувчи таълим ташкилотлари бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан берилади.
5. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
7. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
8. Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ва йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.
9 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
9 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
65 фоизи — тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;
14,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
65 фоизи — тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;
13,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади.
11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
12. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.
14. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида тегишли таълим муассасалари ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ўз имзоси ва муҳри билан расмийлаштиради ҳамда бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин.
Бунда ваколатли орган давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон тизим орқали хабардор қилгандан сўнг «Ўзбекистон почтаси» АЖ таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли орган манзилидан ариза берувчининг манзилига беш иш куни мобайнида етказиб беради.
16. Почта алоқаси орқали етказилган давлат хизматларининг натижаси учун амалга ошириладиган тўловлар ариза берувчи томонидан қопланади.
17. Ариза берувчи таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиришда хатоликлар мавжудлигини аниқлаганда, илгари юборилган ариза рақамини кўрсатган ҳолда такрорий ариза юбориш имкониятига эга бўлади.
Бунда ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризани кўриб чиқиши шарт.
18. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни (диплом берган таълим муассаса номи, йўналиш номи, квалификация ёки мутахассислик (агар берилган бўлса), дипломнинг серияси ва рақами, диплом тури, дипломни рўйхатга олиш рақами, диплом берилган сана, таълим даври, ўзлаштирилган фанлар рўйхати ва баҳолари, битирув малакавий ишининг мавзуси ва рейтинг бали) архивдан олиш зарурати юзага келган ҳолларда, давлат архивлари беш иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ваколатли органга бепул тақдим этади. Бунда таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш муддатига қўшимча равишда яна беш иш куни қўшилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
20. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади. 2. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун тўловни амалга оширади. 3. Ариза берувчи давлат хизмати натижаси почта алоқаси орқали етказилишини хоҳласа, почта хизматлари учун белгиланган тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Ариза берувчи томонидан берилган сўровномани ваколатли органларга юборади. Ваколатли органлар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази; 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти; Маданият вазирлиги; Бадиий академия. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли органлар 1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиради, давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 2. Тўлдирилган сўровномада давлат хизмати натижаси ариза берувчининг манзилига етказилиши кўрсатилганда, давлат хизмати натижаси тайёр бўлганлиги ҳақида «Ўзбекистон почтаси» АЖни ахборот-коммуникация тизим орқали хабардор қилади. 10 иш куни мобайнида 4-босқич 1. Ариза берувчи 1. Тайёр бўлган давлат хизмати натижасини ваколатли органлардан олиб кетади. 1. Хоҳишига кўра 2. «Ўзбекистон почтаси» АЖ 2. Давлат хизмати натижаси ариза берувчининг манзилига етказилиши кўрсатилган бўлганда тайёр бўлган ҳужжат дубликатини ваколатли органлардан олиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (ариза берувчига) етказиб беради. 2. 5 иш куни мобайнида
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини олиш учун
__________________ (сана) __________________ (рақами) 1. Фамилияси: 1.1. Агар фамилияси ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот: 2. Исми: 2.1. Агар исми ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот: 3. Отасининг исми: 3.1. Агар отасининг исми ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумот: 4. Паспорт (ID — карта) маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган): 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда): 6. Туғилган санаси: 7. Туғилган жойи: 8. Яшаш манзили: 9. Таълим муассасасининг номи, кирган ва тамомлаган йили, таълим тури, касби, таълим йўналиши ва мутахассислик номи: 10. Электрон манзили ва телефон рақами: 11. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини етказиб бериш жойи (манзил аниқ кўрсатилиши лозим) * :
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июль,
395-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoniga muvofiq hamda taʼlim sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi doirasida 2020 — 2022-yillarda taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash sohalarini raqamli transformatsiya qilish dasturining 16-bandiga muvofiq oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplomlar dublikatini berish davlat xizmatini joriy etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yoʻqolgan yoki foydalanish uchun yaroqsiz holga kelgan, shuningdek, shaxsning ismi (familiyasi, otasining ismi) oʻzgarganda taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini olish maqsadida davlat xizmatidan foydalanish tartibi;
ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomani elektron ravishda toʻldirish va tasdiqlash;
davlat xizmatidan foydalanish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undirish;
davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish asoslarini belgilash;
taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini rasmiylashtirish tartibi;
tegishli vakolatli organ tomonidan rasmiylashtirilgan taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda, ariza beruvchi oʻn besh ish kuni ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilishi tartibi.
3. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar faqat davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
4. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Badiiy akademiya, “Oʻzbekiston pochtasi” AJ hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarining YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini talabgorning manziliga yetkazib berish maqsadida “Oʻzbekiston pochtasi” AJ axborot tizimini oʻz platformasi bilan integratsiya qilsin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
oliy, oʻrta maxsus, kasb-hunar hamda professional taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim, davlat boji va barcha turdagi toʻlovlarning Yagona billing tizimiga ulanishini taʼminlasin.
Bunda davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov qiymati summasining 90 foizi miqdoridagi mablagʻ undiriladi.
5. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyuldagi 395-son qaroriga ILOVA
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi)ga davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali davlat namunasidagi taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni beruvchi Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yurituvchi davlat va nodavlat oliy, oʻrta maxsus, kasb-hunar va professional taʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkiloti)ni tamomlagan, maʼlumotini tasdiqlovchi hujjati (diplom, sertifikat) yoʻqolgan yoki foydalanish uchun oʻzining asl holatini yoʻqotgan, familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgargan taqdirda, dublikat berish boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Oliy, oʻrta maxsus, kasb-hunar va professional taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjatlar hamda uning dublikati bir xil yuridik kuchga ega boʻladi.
Ushbu Reglament harbiy oliy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari markazi hamda Kasbiy taʼlim agentligi huzuridagi Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti, Madaniyat vazirligi hamda Badiiy akademiya (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) tomonidan koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
4. Davlat va nodavlat oliy taʼlim muassasasi va akademik litsey diplomi dublikati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari markazi tomonidan, davlat va nodavlat kasb-hunar kollejlari va professional taʼlim muassasalari diplomi dublikati Kasbiy taʼlim agentligi huzuridagi Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti tomonidan, davlat va nodavlat ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar diplomi dublikati oʻz tizimiga kiruvchi taʼlim tashkilotlari boʻyicha Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan beriladi.
5. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
7. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
8. Ariza beruvchi soʻrovnomani YIDXP orqali toʻldirilganda, undan elektron raqamli imzo talab etilmaydi.
9. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi va yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Bunda davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov summasining 90 foizi miqdoridagi mablagʻ undiriladi.
9 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 9-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.
9 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Reglamentning 9-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.
10. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga shaxsan murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
65 foizi — tegishliligi boʻyicha vakolatli organning Budjet muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasining budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
14,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli taʼlim texnologiyalarini rivojlantirish markazi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
65 foizi — tegishliligi boʻyicha vakolatli organning Budjet muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasining budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
13,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli taʼlim texnologiyalarini rivojlantirish markazi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
11. Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga besh ish kunidan iborat muddat beriladi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim. Davlat xizmati koʻrsatilishi muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
12. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
13. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng soʻrovnoma 10 daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa — soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishliligi boʻyicha vakolatli organga yuboriladi.
14. Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni mobaynida tegishli taʼlim muassasalari hamda Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari tomonidan tasdiqlangan hujjatlar asosida oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini oʻz imzosi va muhri bilan rasmiylashtiradi hamda bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
15. Ariza beruvchi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini vakolatli organdan olib ketadi.
Ariza beruvchining xohishiga koʻra, taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikati vakolatli organ tomonidan pochta xizmati orqali yuborilishi mumkin.
Bunda vakolatli organ davlat xizmati natijasi tayyor boʻlganligi haqida “Oʻzbekiston pochtasi” AJni elektron tizim orqali xabardor qilgandan soʻng “Oʻzbekiston pochtasi” AJ taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini vakolatli organ manzilidan ariza beruvchining manziliga besh ish kuni mobaynida yetkazib beradi.
16. Pochta aloqasi orqali yetkazilgan davlat xizmatlarining natijasi uchun amalga oshiriladigan toʻlovlar ariza beruvchi tomonidan qoplanadi.
17. Ariza beruvchi taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini rasmiylashtirishda xatoliklar mavjudligini aniqlaganda, ilgari yuborilgan ariza raqamini koʻrsatgan holda takroriy ariza yuborish imkoniyatiga ega boʻladi.
Bunda ariza beruvchi oʻn besh ish kuni ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega. Vakolatli organ ariza beruvchi tomonidan murojaat etilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida arizani koʻrib chiqishi shart.
18. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar boʻyicha maʼlumotlarni (diplom bergan taʼlim muassasa nomi, yoʻnalish nomi, kvalifikatsiya yoki mutaxassislik (agar berilgan boʻlsa), diplomning seriyasi va raqami, diplom turi, diplomni roʻyxatga olish raqami, diplom berilgan sana, taʼlim davri, oʻzlashtirilgan fanlar roʻyxati va baholari, bitiruv malakaviy ishining mavzusi va reyting bali) arxivdan olish zarurati yuzaga kelgan hollarda, davlat arxivlari besh ish kuni mobaynida belgilangan tartibda arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali vakolatli organga bepul taqdim etadi. Bunda taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatni berish muddatiga qoʻshimcha ravishda yana besh ish kuni qoʻshiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ xodimlari tomonidan ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi shaxsiy maʼlumotlar maxfiyligi taʼminlanadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan rasmiy murojaat boʻlgan taqdirda, ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.
20. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.
21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini olish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtadi. 2. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini olish uchun toʻlovni amalga oshiradi. 3. Ariza beruvchi davlat xizmati natijasi pochta aloqasi orqali yetkazilishini xohlasa, pochta xizmatlari uchun belgilangan toʻlovni amalga oshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Ariza beruvchi tomonidan berilgan soʻrovnomani vakolatli organlarga yuboradi. Vakolatli organlar: Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazi; 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Pedagogik innovatsiyalar, kasb-hunar taʼlimi boshqaruv hamda pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti; Madaniyat vazirligi; Badiiy akademiya. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organlar 1. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini rasmiylashtiradi, davlat xizmati natijasi tayyor boʻlganligi haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnomada davlat xizmati natijasi ariza beruvchining manziliga yetkazilishi koʻrsatilganda, davlat xizmati natijasi tayyor boʻlganligi haqida “Oʻzbekiston pochtasi” AJni axborot-kommunikatsiya tizim orqali xabardor qiladi. 10 ish kuni mobaynida 4-bosqich 1. Ariza beruvchi 1. Tayyor boʻlgan davlat xizmati natijasini vakolatli organlardan olib ketadi. 1. Xohishiga koʻra 2. “Oʻzbekiston pochtasi” AJ 2. Davlat xizmati natijasi ariza beruvchining manziliga yetkazilishi koʻrsatilgan boʻlganda tayyor boʻlgan hujjat dublikatini vakolatli organlardan olib, soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilga (ariza beruvchiga) yetkazib beradi. 2. 5 ish kuni mobaynida
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini olish uchun
__________________ (sana) __________________ (raqami) 1. Familiyasi: 1.1. Agar familiyasi oʻzgargan boʻlsa, u haqida maʼlumot: 2. Ismi: 2.1. Agar ismi oʻzgargan boʻlsa, u haqida maʼlumot: 3. Otasining ismi: 3.1. Agar otasining ismi oʻzgargan boʻlsa, u haqida maʼlumot: 4. Pasport (ID — karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami, sanasi, kim tomonidan berilgan): 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) (mavjud boʻlganda): 6. Tugʻilgan sanasi: 7. Tugʻilgan joyi: 8. Yashash manzili: 9. Taʼlim muassasasining nomi, kirgan va tamomlagan yili, taʼlim turi, kasbi, taʼlim yoʻnalishi va mutaxassislik nomi: 10. Elektron manzili va telefon raqami: 11. Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat dublikatini yetkazib berish joyi (manzil aniq koʻrsatilishi lozim) * :
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 21-iyul,
395-son