UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 22-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 22 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 304-бандига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасини битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортган, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи (ходим) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш тартиби;

ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари, ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириб олиш тартиби, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундирилмайдиган ҳолатлар;

ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳамда тўланмаган бюджет маблағларини ундириш тартиби;

ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш ҳисобини юритиш ҳамда ундирилмаган бюджет маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 398-сон қарорига ИЛОВА

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом олий ҳарбий таълим муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контракт бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳарбий округлари (бирлашмалари, бошқармалари), қўшилмалари, ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа ҳарбий бўлинмаларида (кейинги ўринларда — ҳарбий қисмлар (муассасалар)) офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни утаётган, шунингдек, ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат органларига ва бошқа ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга ҳамда офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори

3. Ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари, у резервга бўшатилган вақтдаги:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида:

тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида:

беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

беш йиллик ўқиш (учувчилар таркибини тайёрлаш) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари.

е) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида беш йиллик уқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

ж) Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида турт йиллик УКИШ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

з) Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида:

тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари миқдорида ундирилади.

4. Ҳарбий хизматчиларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида (олий, олий ҳарбий ва бошқа таълим муассасаларида) ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тузиладиган махсус контрактларда белгиланади ва мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда ундирилади.

3-боб. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби

5. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

6. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин ўқишга киришга номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.

7. Олий ҳарбий таълим муассасасида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва уни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузган ҳарбий хизматчилар ёки офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ходимлар беш календарь йил ўтмасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортганлиги, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли резервга бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.

8. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини (ходимни) резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш белгиланади, тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш ҳақидаги буйруғида эса ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган маблағларнинг аниқ миқдори кўрсатилади.

Ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ шу куннинг ўзида ушбу ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилади ва унга ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма топширилади.

9. Ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳарбий хизматчи олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддатга ёки беш йиллик муддатга мутаносиб миқдорларда бўлинади ҳамда хизмат муддатининг ўталмаган қисмидан календарь ойларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади.

10. Агар ҳарбий хизматчи (ходим) ушбу буйруқлардан норози бўлса, белгиланган тартибда юқори турувчи командирга (бошлиққа) ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Бунда, юқори турувчи командирлар (бошлиқлар) ундирилиши лозим бўлган пул маблағларининг тўғри белгиланганлигини текширади.

Ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш лозимлиги тўғрисидаги ва тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришга оид қисми белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, ҳарбий хизматчилардан (ходимлардан) ундирилган маблағлар тўловни тўлаган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қайтарилади.

11. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ҳарбий хизматчи (ходим) ёки ота-оналар томонидан ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилган ва ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма берилган ёхуд почта, алоқанинг бошқа воситалари орқали ёзма ёки электрон шаклда юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида бюджетга банк ёки ғазначилик бўлинмаларига бошқа тўлов тизимлари орқали пул тўланган ҳолда қайтарилади.

12. Ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари жисмоний ва/ёки юридик шахслар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилиши мумкин.

13. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, тегишли командирлар (бошлиқлар) ушбу бюджет маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан белгиланган тартибда судга мурожаат этади.

14. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида, мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.

Бунда, мудофаа ишлари органлари томонидан тўлов ҳужжатлари, ушбу ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойига белгиланган тартибда етказилади.

15. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:

ҳарбий хизматчи (ходим) контрактда кўрсатилган (ходимлар учун беш йиллик) муддат тугаганлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ундан хизматда фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилинганлиги сабабли ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга (истеъфога) бўшатилса (чиқарилса);

ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-онасидан бири ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлиб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат вазифаларини) бажараётган вақтда ҳалок бўлган бўлса;

ҳарбий хизматчи (ходим) олий ҳарбий таълим муассасаларида бакалавриат дастури бўйича махсус сиртқи таълим шаклида ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олган бўлса;

ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган бўлса.

16. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган биринчи янги контрактда кўрсатилган муддат (5 календарь йил) давомида ҳарбий қисмда (муассасада) ҳамда ҳарбий хизматда (хизматда) қолдирилган ҳолда хизмат сафарига юборилган давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ҳарбий хизматни ўтаган ва ишлаган ҳарбий хизматчи (ходим) уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлашдан озод этилади.

17. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаган, шунингдек, ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги давлат намунасидаги дипломи ва унга илова беш йил давомида тегишлича ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида ҳамда резервга бўшатилган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмасида сақланади.

Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат ёки беш календарь йил давомида ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унга илова унинг ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида берилади.

Бунда, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ҳақиқатда тўланганлиги банк муассасаси ёки бошқа тўлов тизимлари орқали ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) молия бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда текширилиб, тасдиқланиши керак.

18. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўламаган ёки қисман тўлаган ҳарбий хизматга мажбурга, унинг ёзма мурожаатига асосан кейинчалик ишга жойлашиши учун олий маълумот тўғрисидаги маълумотнома (дипломнинг вақтинчалик берилмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ва ўқиш давомида ўзлаштирган ўқув фанлари рўйхати, ҳажми ҳамда баҳолари қайд қилинган диплом иловасидан кўчирма охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси томонидан ўн беш кун ичида берилади.

19. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналардан тўлиқ ундириб олингунга қадар ҳарбий хизматга мажбурнинг охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмда (муассасада) ҳисобда туради.

Ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналар вафот этган, қонуний кучга кирган суд қарорига кўра бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий қисм (муассаса) томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

20. Ушбу Низом талабларининг бажарилиши (ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ундирилиши) устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳамда ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш (ички назорат) бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мудофаа ишлари бўлимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий органлари, ҳарбий қисмлар (муассаса)лар Номзод, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириш. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин 2-босқич 1. Ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс 1. Ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) резервга бўшатиш ва пул маблағларини ундириш тўғрисида буйруқ қабул қилиш. 1. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 2. Командир (бошлиқ) 2. Шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш (ундириладиган пул маблағларининг аниқ миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида буйруқ қабул қилиш. Буйруқни ҳарбий хизматчига (ходимга) етказиш ва кўчирма бериш ёки тегишли алоқа каналлари орқали юбориш. 2. Буйруқ қабул қилинган кун 3-босқич 1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар 1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий тўлаш. 1. Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида 2. Командир (бошлиқ) 2. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ихтиёрий тўланмаганда уни суд тартибида ундириш чораларини кўриш. 2. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 4-босқич 1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар 1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этиш. 1. Тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида 2. Ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси 2. Контрактда кўрсатилган муддат (беш календарь йили ) давомида ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унинг иловасини бериш. 2. Ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида 5-босқич Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) Ундирилмаган ўқитишга сарфланган пул маблағлари бўйича ҳисобот юритиш. Етказилган зарар қоплангунга ёки ихтиёрий тўлаб берилгунга қадар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 22 июль,

398-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/398/0660-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qaroriga muvofiq, shuningdek, oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirishni tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 304-bandiga muvofiq oliy harbiy taʼlim muassasasini bitirgandan keyin oʻqishni tugatgandan soʻng tuzilgan kontrakt boʻyicha koʻzda tutilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortgan, shuningdek, kontrakt shartlarini bajarmaganligi, sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli boʻshatilayotgan yoki bunday kontraktni tuzishdan bosh tortgan harbiy xizmatchi (xodim) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq uni oʻqitish uchun sarflangan budjet mablagʻlarini davlatga qoplab berishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirishdan oldin Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchi yoki ofitserlar tarkibi harbiy unvoniga ega boʻlmagan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi, ularning ota-onalari yoki ota-onalarining oʻrnini bosuvchi shaxslarni moddiy javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantirish tartibi;

oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish miqdorlari, harbiy xizmatchini oliy harbiy taʼlim muassasasida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirib olish tartibi, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari undirilmaydigan holatlar;

harbiy xizmatchilarni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini ixtiyoriy ravishda toʻlab berish hamda toʻlanmagan budjet mablagʻlarini undirish tartibi;

harbiy xizmatchini oliy harbiy taʼlim muassasasida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish hisobini yuritish hamda undirilmagan budjet mablagʻlarini hisobdan chiqarish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar rahbarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-iyuldagi 398-son qaroriga ILOVA

Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom oliy harbiy taʼlim muassasalarida budjet mablagʻlari hisobidan oʻqigan va oʻqishni tamomlagandan soʻng tuzilgan kontrakt boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida, harbiy xizmatni oʻtash nazarda tutilgan vazirliklar va idoralarning markaziy apparatlari, harbiy okruglari (birlashmalari, boshqarmalari), qoʻshilmalari, harbiy qismlari, harbiy taʼlim muassasalari va boshqa harbiy boʻlinmalarida (keyingi oʻrinlarda — harbiy qismlar (muassasalar)) ofitserlar tarkibi lavozimlarida harbiy xizmatni utayotgan, shuningdek, harbiy xizmatda qoldirilgan holda davlat organlariga va boshqa tashkilotlarga xizmat safariga yuborilgan harbiy xizmatchilarga hamda ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtayotgan xodimlarga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Undiriladigan budjet mablagʻlarining miqdori

3. Harbiy xizmatchini oliy harbiy taʼlim muassasasida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari, u rezervga boʻshatilgan vaqtdagi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetida toʻrt yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy tibbiyot institutida ikki yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 650 baravari;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va harbiy aloqa institutida ikki yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 650 baravari;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Quruqlikdagi qoʻshinlar institutida:

toʻrt yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

besh yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari;

d) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutida:

besh yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari;

besh yillik oʻqish (uchuvchilar tarkibini tayyorlash) uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 3 000 baravari.

e) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi akademiyasida besh yillik uqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari;

j) Amir Temur nomidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati akademiyasida turt yillik UKISH uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

z) Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetida:

toʻrt yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

besh yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari miqdorida undiriladi.

4. Harbiy xizmatchilarni xorijiy davlatlarning taʼlim muassasalarida (oliy, oliy harbiy va boshqa taʼlim muassasalarida) oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish miqdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda tuziladigan maxsus kontraktlarda belgilanadi va mazkur Nizomga muvofiq umumiy asoslarda undiriladi.

3-bob. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi

5. Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

6. Oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirishdan oldin oʻqishga kirishga nomzodlar, ularning ota-onalari yoki ota-onalarining oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi Universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda moddiy javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantiriladi.

7. Oliy harbiy taʼlim muassasasida budjet mablagʻlari hisobidan oʻqigan va uni tamomlagandan soʻng harbiy xizmatni oʻtash toʻgʻrisida kontrakt tuzgan harbiy xizmatchilar yoki ofitserlar tarkibi lavozimlariga tayinlangan xodimlar besh kalendar yil oʻtmasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortganligi, kontrakt shartlarini bajarmaganligi yoki sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli rezervga boʻshatilsa, ulardan oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari undirib olinadi.

8. Ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha harbiy xizmatdan (xizmatdan) boʻshatish huquqiga ega mansabdor shaxsning harbiy xizmatchini (xodimni) rezervga boʻshatish toʻgʻrisidagi buyrugʻida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish belgilanadi, tegishli komandirning (boshliqning) harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish haqidagi buyrugʻida esa harbiy xizmatchidan (xodimdan) undiriladigan mablagʻlarning aniq miqdori koʻrsatiladi.

Harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyruq shu kunning oʻzida ushbu harbiy xizmatchiga (xodimga) yetkaziladi va unga ushbu buyruqning mablagʻlarni undirishga oid qismidan koʻchirma topshiriladi.

9. Harbiy xizmatchidan (xodimdan) undiriladigan budjet mablagʻlarining miqdori ushbu Nizomning 3-bandiga muvofiq harbiy xizmatchi oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng u bilan tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddatga yoki besh yillik muddatga mutanosib miqdorlarda boʻlinadi hamda xizmat muddatining oʻtalmagan qismidan kalendar oylarning sonidan kelib chiqib belgilanadi.

10. Agar harbiy xizmatchi (xodim) ushbu buyruqlardan norozi boʻlsa, belgilangan tartibda yuqori turuvchi komandirga (boshliqqa) yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

Bunda, yuqori turuvchi komandirlar (boshliqlar) undirilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlarining toʻgʻri belgilanganligini tekshiradi.

Harbiy xizmatdan (xizmatdan) boʻshatish huquqiga ega mansabdor shaxsning harbiy xizmatchini rezervga boʻshatish toʻgʻrisidagi buyrugʻining oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish lozimligi toʻgʻrisidagi va tegishli komandirning (boshliqning) harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻining oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirishga oid qismi belgilangan tartibda bekor qilingan taqdirda, harbiy xizmatchilardan (xodimlardan) undirilgan mablagʻlar toʻlovni toʻlagan shaxslarga budjet mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda qaytariladi.

11. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari harbiy xizmatchi (xodim) yoki ota-onalar tomonidan harbiy xizmatchini (xodimni) harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyruq harbiy xizmatchiga (xodimga) yetkazilgan va ushbu buyruqning mablagʻlarni undirishga oid qismidan koʻchirma berilgan yoxud pochta, aloqaning boshqa vositalari orqali yozma yoki elektron shaklda yuborilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida budjetga bank yoki gʻaznachilik boʻlinmalariga boshqa toʻlov tizimlari orqali pul toʻlangan holda qaytariladi.

12. Harbiy xizmatchilarni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari jismoniy va/yoki yuridik shaxslar (davlat organlari va tashkilotlari bundan mustasno) tomonidan ixtiyoriy ravishda toʻlab berilishi mumkin.

13. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan muddatda toʻlanmagan taqdirda, tegishli komandirlar (boshliqlar) ushbu budjet mablagʻlarini undirish toʻgʻrisidagi daʼvo arizasi bilan belgilangan tartibda sudga murojaat etadi.

14. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari budjetga toʻlanganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjatlari toʻlov amalga oshirilgan kundan boshlab uch ish kunida, mazkur Nizomning 11 va 12-bandlarida koʻrsatilgan shaxslar tomonidan harbiy xizmatchining (xodimning) oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismga (muassasaga) yoki yashash joyidagi mudofaa ishlari organlariga shaxsan yoki pochta yoxud aloqaning boshqa vositalari orqali taqdim etilishi lozim.

Bunda, mudofaa ishlari organlari tomonidan toʻlov hujjatlari, ushbu hujjatlar qabul qilib olingan kunning oʻzida harbiy xizmatchining (xodimning) oxirgi xizmat joyiga belgilangan tartibda yetkaziladi.

15. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari quyidagi hollarda undirilmaydi:

harbiy xizmatchi (xodim) kontraktda koʻrsatilgan (xodimlar uchun besh yillik) muddat tugaganligi, sogʻligʻining holatiga koʻra tashkiliy-shtat tadbirlari munosabati bilan undan xizmatda foydalanishning imkoni yoʻqligi yoki davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomaning bekor qilinganligi sababli harbiy xizmatdan (xizmatdan) rezervga (isteʼfoga) boʻshatilsa (chiqarilsa);

harbiy xizmatchining (xodimning) ota-onasidan biri harbiy xizmatchi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi boʻlib, harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat vazifalarini) bajarayotgan vaqtda halok boʻlgan boʻlsa;

harbiy xizmatchi (xodim) oliy harbiy taʼlim muassasalarida bakalavriat dasturi boʻyicha maxsus sirtqi taʼlim shaklida va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha tahsil olgan boʻlsa;

harbiy xizmatchi (xodim) halok boʻlganligi (vafot etganligi) munosabati bilan harbiy qism (muassasa) shaxsiy tarkibi roʻyxatidan chiqarilgan boʻlsa.

16. Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng tuzilgan birinchi yangi kontraktda koʻrsatilgan muddat (5 kalendar yil) davomida harbiy qismda (muassasada) hamda harbiy xizmatda (xizmatda) qoldirilgan holda xizmat safariga yuborilgan davlat organlarida va boshqa tashkilotlarda harbiy xizmatni oʻtagan va ishlagan harbiy xizmatchi (xodim) uni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻlashdan ozod etiladi.

17. Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagan, shuningdek, ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha harbiy xizmatdan (xizmatdan) rezervga boʻshatilgan harbiy xizmatchilarning (xodimlarning) oliy harbiy taʼlim muassasasini tugatganligi haqidagi davlat namunasidagi diplomi va unga ilova besh yil davomida tegishlicha harbiy xizmatchining (xodimning) shaxsiy hujjatlari yigʻmajildida hamda rezervga boʻshatilgan harbiy xizmatchining (xodimning) oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismning (muassasaning) kadrlar boʻlinmasida saqlanadi.

Oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlagandan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat yoki besh kalendar yil davomida harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtagan, shuningdek, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻliq toʻlagan harbiy xizmatchiga (harbiy xizmatga majburga) oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi diplom va unga ilova uning yozma murojaatiga asosan oʻn besh kun ichida beriladi.

Bunda, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarining haqiqatda toʻlanganligi bank muassasasi yoki boshqa toʻlov tizimlari orqali harbiy qismning (muassasaning) moliya boʻlinmasi tomonidan belgilangan tartibda tekshirilib, tasdiqlanishi kerak.

18. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻlamagan yoki qisman toʻlagan harbiy xizmatga majburga, uning yozma murojaatiga asosan keyinchalik ishga joylashishi uchun oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (diplomning vaqtinchalik berilmaslik sabablari koʻrsatilgan holda) va oʻqish davomida oʻzlashtirgan oʻquv fanlari roʻyxati, hajmi hamda baholari qayd qilingan diplom ilovasidan koʻchirma oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismning (muassasaning) kadrlar boʻlinmasi tomonidan oʻn besh kun ichida beriladi.

19. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari yoki uning undirilmagan qismi harbiy xizmatga majbur va ota-onalardan toʻliq undirib olingunga qadar harbiy xizmatga majburning oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismda (muassasada) hisobda turadi.

Harbiy xizmatga majbur va ota-onalar vafot etgan, qonuniy kuchga kirgan sud qaroriga koʻra bedarak yoʻqolgan deb topilgan yoki vafot etgan deb eʼlon qilingan boʻlsa, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari yoki uning undirilmagan qismi harbiy qism (muassasa) tomonidan belgilangan tartibda hisobdan chiqariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Ushbu Nizom talablarining bajarilishi (oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarining undirilishi) ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi hamda harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtash nazarda tutilgan vazirliklar va idoralarning nazorat-taftish (ichki nazorat) boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

21. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Mudofaa ishlari boʻlimlari, vazirlik va idoralarning hududiy organlari, harbiy qismlar (muassasa)lar Nomzod, ularning ota-onalari yoki ota-onalarining oʻrnini bosuvchi shaxslarni belgilangan tartibda moddiy javobgarlik toʻgʻrisida yozma ravishda ogohlantirish. Oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirishdan oldin 2-bosqich 1. Harbiy xizmatdan (xizmatdan) boʻshatish huquqiga ega mansabdor shaxs 1. Harbiy xizmatchilarni (xodimlarni) rezervga boʻshatish va pul mablagʻlarini undirish toʻgʻrisida buyruq qabul qilish. 1. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 2. Komandir (boshliq) 2. Shaxsiy tarkib roʻyxatidan chiqarish (undiriladigan pul mablagʻlarining aniq miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida buyruq qabul qilish. Buyruqni harbiy xizmatchiga (xodimga) yetkazish va koʻchirma berish yoki tegishli aloqa kanallari orqali yuborish. 2. Buyruq qabul qilingan kun 3-bosqich 1. Harbiy xizmatchi (harbiy xizmatga majbur), uning ota-onasi yoki ota-onalarining oʻrnini bosuvchi shaxslar, yuridik va jismoniy shaxslar 1. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini ixtiyoriy toʻlash. 1. Buyruq qabul qilingan kundan boshlab 30 kun mobaynida 2. Komandir (boshliq) 2. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari ixtiyoriy toʻlanmaganda uni sud tartibida undirish choralarini koʻrish. 2. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 4-bosqich 1. Harbiy xizmatchi (harbiy xizmatga majbur), uning ota-onasi yoki ota-onalarining oʻrnini bosuvchi shaxslar, yuridik va jismoniy shaxslar 1. Oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlari budjetga toʻlanganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjatlarini oxirgi xizmat joyi boʻlgan harbiy qismga (muassasaga) yoki yashash joyidagi mudofaa ishlari organlariga shaxsan yoki pochta yoxud aloqaning boshqa vositalari orqali taqdim etish. 1. Toʻlov amalga oshirilgan kundan boshlab uch ish kunida 2. Harbiy qismning (muassasaning) kadrlar boʻlinmasi 2. Kontraktda koʻrsatilgan muddat (besh kalendar yili ) davomida harbiy xizmatni oʻtagan, shuningdek, oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini toʻliq toʻlagan harbiy xizmatchiga (harbiy xizmatga majburga) oliy harbiy taʼlim muassasasini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi diplom va uning ilovasini berish. 2. Harbiy xizmatchining (harbiy xizmatga majburning) yozma murojaatiga asosan oʻn besh kun ichida 5-bosqich Harbiy qism (muassasa) komandiri (boshligʻi) Undirilmagan oʻqitishga sarflangan pul mablagʻlari boʻyicha hisobot yuritish. Yetkazilgan zarar qoplangunga yoki ixtiyoriy toʻlab berilgunga qadar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 22-iyul,

398-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2022-y., 09/22/398/0660-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son)

lex.uz