📅 2022-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 25 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда гидрометеорология хизмати фаолиятини ривожлантириш, иқлим ўзгариши мониторингини самарали юритиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини сифатли гидрометеорологик ахборотлар билан таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, гидрометеорология соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асос яратилди;
гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш 2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналиши сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш. шунингдек, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий тадқиқотларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини татбиқ этиш;
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмасини такомиллаштириш;
гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорида :
а) қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:
«8 1 . Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
Бунда, Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгариши сабабли уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади»;
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти
Директор Илмий кенгаш Директор ўринбосари Қишлоқ хўжалиги метеорологияси бўлими 2 Амалий метеорология бўлими 2 Иқлимшунослик ва иқлим ўзгариши бўлими 2 Гляциология бўлими 2 Гидрология бўлими 2 Табиий муҳит ифлосланиши тадқиқоти бўлими 2 Кадрлар бўйича инспектор 1 Илмий котибгуруҳи 2 Илмий-техник кутубхона мутахассиси 1 Молия-иқтисод бўлими 3 Агроиқлимий ресурслар ва агроэкологик мониторинг лабораторияси 2 Синоптик ва сонли об-ҳаво прогнозлари лабораторияси 3 Иқлимни моделлаштириш лабораторияси 3 Қор ва музликлар тадқиқоти лабораторияси 3 Гидрологик жараёнларни математик моделлаштириш ва сув ресурслари лабораторияси 4 Экологик мониторинг лабораторияси 4 Нашриёт бўлими 2 Бош юрисконсульт 1 Булутлар физикаси ва атмосфера жараёнларига фаол таъсир этиш лабораторияси 3 Амалий иқлимшунослик лабораторияси 3 Ер усти сувлари сифати тадқиқоти лабораторияси 4 Хавфли гидрологик ҳодисалар тадқиқоти лабораторияси 3 «Кумбел», «Чимён», «Аранчи» ва «Шаҳрисабз» ноёб илмий объектларнинг кузатув гуруҳлари 14
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 6 августдаги 501-сон қарорида :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «умумий мақсаддаги тезкор ва прогностик маълумотларни» сўзлари «умумий ва тезкор гидрометеорологик ахборотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «маълумотлардан» ва «маълумотлар» сўзлари тегишли равишда «ахборотлардан» ва «ахборотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «шошилинч гидрометеорологик маълумотларни» сўзлари «тезкор гидрометеорологик ахборотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот — фойдаланувчининг талабларига мувофиқ тайёрланган ҳамда ишлов бериш, таҳлил қилиш, сақлаш ва тақдим этиш учун қўшимча ишлар ҳамда харажатлар талаб қилинадиган гидрометеорологик ахборот;
тезкор гидрометеорологик ахборот — аҳолининг ҳаётига ва соғлигига таҳлил солиши, шунингдек атроф табиий муҳитга, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага зарар етказиши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги зудлик билан тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот;
умумий гидрометеорологик ахборот — жамоатчилик фойдаланиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Умумий гидрометеорологик ахборот ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Умумий гидрометеорологик ахборот:
давлат органлари ва ташкилотларига — ўзаро маълумотлар алмашиш тўғрисидаги қўшма дастурлар (келишувлар) асосида бепул тақдим этилади;
жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига ва Ўзгидрометнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш йўли билан бепул тақдим этилади»;
5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланадиган барча истеъмолчиларга ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ва хизматлар шартнома асосида тақдим этилади, келишув доирасида ўзаро маълумотлар (ёки хизматлар) алмашинуви асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот тақдим этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно.
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот нархи белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланган ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизматлар нархлари асосида белгиланади»;
6-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Шошилинч (оператив) маълумотлар» сўзлари «Тезкор гидрометеорологик ахборот» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Шошилинч» сўзи «Тезкор» сўзи билан алмаштирилсин;
7-банддаги «ихтисослашган маълумотлар» сўзлари «ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «ихтисослашган гидрометеорологик маълумотлар» сўзлари «ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий гидрометеорологик ахборотлар рўйхати»;
2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ва хизматлар рўйхати»;
3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тезкор гидрометеорологик ахборотлар рўйхати».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 июль,
403-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
Gidrometeorologiya faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda respublikamizda gidrometeorologiya xizmati faoliyatini rivojlantirish, iqlim oʻzgarishi monitoringini samarali yuritish, iqtisodiyot tarmoqlari va aholini sifatli gidrometeorologik axborotlar bilan taʼminlash boʻyicha tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Jumladan:
Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrometeorologiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinib, gidrometeorologiya sohasini tartibga solishga qaratilgan huquqiy asos yaratildi;
gidrometeorologiya va iqlim oʻzgarishi sohasida ilmiy tadqiqotlarni qoʻllab-quvvatlash 2020 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi gidrometeorologiya xizmatini rivojlantirish konsepsiyasining asosiy yoʻnalishi sifatida belgilandi.
Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrometeorologiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash. shuningdek, gidrometeorologiya va iqlim oʻzgarishi sohasida ilmiy tadqiqotlarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti xodimlariga Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlarini tatbiq etish;
Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti tuzilmasini takomillashtirish;
gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida ixtisoslashtirilgan xizmatlar koʻrsatish reglamentini Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrometeorologiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiqlashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori Sh.H. Habibullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va ilmiy faoliyatni rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-iyuldagi 403-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometereologiya xizmati markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 10-apreldagi 200-son qarorida :
a) quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Belgilab qoʻyilsinki, 2022-yil 1-iyundan boshlab Institut xodimlariga Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi.
Bunda, Institut xodimlarining mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari oʻzgarishi sababli ularning mehnatiga haq toʻlash boʻyicha yuzaga keladigan qoʻshimcha xarajatlarni budjet hisobidan moliyalashtirish 2022-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzgidrometga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2023-yildan boshlab — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi”;
b) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti
Direktor Ilmiy kengash Direktor oʻrinbosari Qishloq xoʻjaligi meteorologiyasi boʻlimi 2 Amaliy meteorologiya boʻlimi 2 Iqlimshunoslik va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 2 Glyatsiologiya boʻlimi 2 Gidrologiya boʻlimi 2 Tabiiy muhit ifloslanishi tadqiqoti boʻlimi 2 Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Ilmiy kotibguruhi 2 Ilmiy-texnik kutubxona mutaxassisi 1 Moliya-iqtisod boʻlimi 3 Agroiqlimiy resurslar va agroekologik monitoring laboratoriyasi 2 Sinoptik va sonli ob-havo prognozlari laboratoriyasi 3 Iqlimni modellashtirish laboratoriyasi 3 Qor va muzliklar tadqiqoti laboratoriyasi 3 Gidrologik jarayonlarni matematik modellashtirish va suv resurslari laboratoriyasi 4 Ekologik monitoring laboratoriyasi 4 Nashriyot boʻlimi 2 Bosh yuriskonsult 1 Bulutlar fizikasi va atmosfera jarayonlariga faol taʼsir etish laboratoriyasi 3 Amaliy iqlimshunoslik laboratoriyasi 3 Yer usti suvlari sifati tadqiqoti laboratoriyasi 4 Xavfli gidrologik hodisalar tadqiqoti laboratoriyasi 3 “Kumbel”, “Chimyon”, “Aranchi” va “Shahrisabz” noyob ilmiy obyektlarning kuzatuv guruhlari 14
2. Vazirlar Mahkamasining “Gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida ixtisoslashtirilgan xizmatlar koʻrsatish reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 6-avgustdagi 501-son qarorida :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “umumiy maqsaddagi tezkor va prognostik maʼlumotlarni” soʻzlari “umumiy va tezkor gidrometeorologik axborotlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “maʼlumotlardan” va “maʼlumotlar” soʻzlari tegishli ravishda “axborotlardan” va “axborotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “shoshilinch gidrometeorologik maʼlumotlarni” soʻzlari “tezkor gidrometeorologik axborotlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
3-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot — foydalanuvchining talablariga muvofiq tayyorlangan hamda ishlov berish, tahlil qilish, saqlash va taqdim etish uchun qoʻshimcha ishlar hamda xarajatlar talab qilinadigan gidrometeorologik axborot;
tezkor gidrometeorologik axborot — aholining hayotiga va sogʻligiga tahlil solishi, shuningdek atrof tabiiy muhitga, iqtisodiyot tarmoqlariga va ijtimoiy sohaga zarar yetkazishi mumkin boʻlgan xavfli gidrometeorologik hodisalar toʻgʻrisidagi zudlik bilan taqdim etiladigan gidrometeorologik axborot;
umumiy gidrometeorologik axborot — jamoatchilik foydalanishi uchun davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga, mahalliy davlat hokimiyati organlariga, yuridik va jismoniy shaxslarga taqdim etiladigan gidrometeorologik axborot”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Umumiy gidrometeorologik axborot ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq Oʻzgidrometning rasmiy veb-sayti va Oʻzbekiston Respublikasining Ochiq maʼlumotlar portaliga joylashtiriladi.
Umumiy gidrometeorologik axborot:
davlat organlari va tashkilotlariga — oʻzaro maʼlumotlar almashish toʻgʻrisidagi qoʻshma dasturlar (kelishuvlar) asosida bepul taqdim etiladi;
jismoniy va yuridik shaxslarga — Oʻzbekiston Respublikasi Ochiq maʼlumotlar portaliga va Oʻzgidrometning rasmiy veb-saytiga joylashtirish yoʻli bilan bepul taqdim etiladi”;
5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Gidrometeorologik axborotdan foydalanadigan barcha isteʼmolchilarga ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot va xizmatlar shartnoma asosida taqdim etiladi, kelishuv doirasida oʻzaro maʼlumotlar (yoki xizmatlar) almashinuvi asosida ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot taqdim etiladigan davlat organlari va tashkilotlari bundan mustasno.
Ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot narxi belgilangan tartibda Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Oʻzgidromet bosh direktori tomonidan tasdiqlangan ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik xizmatlar narxlari asosida belgilanadi”;
6-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Shoshilinch (operativ) maʼlumotlar” soʻzlari “Tezkor gidrometeorologik axborot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Shoshilinch” soʻzi “Tezkor” soʻzi bilan almashtirilsin;
7-banddagi “ixtisoslashgan maʼlumotlar” soʻzlari “ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-banddagi “ixtisoslashgan gidrometeorologik maʼlumotlar” soʻzlari “ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy gidrometeorologik axborotlar roʻyxati”;
2-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik axborot va xizmatlar roʻyxati”;
3-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tezkor gidrometeorologik axborotlar roʻyxati”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 25-iyul,
403-son