UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 25 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек, табиий сув ҳавзаларида балиқларни кўпайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, таҳлиллар Айдар-Арнасой кўллар тизимининг бошқарувига оид қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ислоҳотлар йўналишига номувофиқлигини, айрим нормалар эса бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотганлигини кўрсатмоқда.

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарорини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш тартибини белгилаш;

Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси таркибини белгилаш ҳамда фаолиятини ташкил этиш;

балиқ овлаш хўжаликларининг танлови ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ Сув хўжалиги вазирлиги муассислигида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан тегишли таҳририй ва аниқлаштирувчи ўзгартишлар киритиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 404-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Дирекцияга» сўзи «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Белгилансинки, Жиззах вилоятининг Арнасой тумани «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг жойлашиш манзили ҳисобланади.

5. Қуйидагилар:

Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар комплекси) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

г) 6 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 10-банддаги «Дирекция» сўзи «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 2-иловада :

Низомнинг номланишидаги ҳамда 1 ва 2-бандларидаги «хўжаликлари тасарруфига» сўзлари «хўжаликларига ижарага» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ томонидан таъминланади»;

7-банднинг учинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади)» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

биринчи ва еттинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Дирекция» сўзлари тегишли келишикдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкаларини аниқлагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда улар ҳақида қуйидагилардан иборат бўлган маълумотларни шакллантиради:»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танлов Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилади.

Комиссияга Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади;

Жиззах ва Навоий вилоятларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари комиссия раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Комиссия таркибига, шунингдек, Жиззах ва Навоий вилоятлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бошқармалари бошлиқлари, молия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, ички ишлар бошқармалари бошлиғининг ўринбосарлари, Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси бўлинмалари раҳбарлари ҳамда комиссия котиби ҳисобланадиган «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ директори киритилади»;

10 , 11-бандлар , 12-банднинг «а» кичик банди , 13-банднинг биринчи ва саккизинчи хатбошиси , 14-банд , 15-банднинг иккинчи хатбошиси , 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси , 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси , 34-банд , 36-банднинг иккинчи хатбошиси , 3-бобнинг номланиши , 40-банд , 42-банднинг ўнинчи хатбошиси ҳамда 50 , 51 ва 52-бандлардаги тегишли келишикдаги «Дирекция» сўзлари тегишли келишикдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ танлов ўтказилишининг тахминий санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, Давлат хизматлари ягона интерактив порталида ва Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:»;

33-банддаги «ДСҚнинг» сўзи «Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банддаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» дирекцияси» ДУК» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

54-банддаги «давлат солиқ хизмати органлари, Дирекция» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1 ва 2-иловаларнинг илова белгиларидаги «хўжаликлари тасарруфига» сўзлари «хўжаликларига ижарага» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди еттинчи хатбошисидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори» сўзлари «2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги 347-сон қарорининг 3-бандида :

учинчи хатбошидаги «Дирекция» сўзи «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомда :

а) 32-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 38-банддаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Низомга илованинг «Субъектлар» устунидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 368-сон қарорига 2-илованинг 10, 12 ва 21-бандларидаги «Бажариш учун масъуллар» устунидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» сўзлари «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 25 июль,

404-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 26.05.2026 й., 09/26/275/0534-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan oqilona foydalanishni taʼminlash, biologik xilma-xillikni saqlash, baliqchilikni rivojlantirish, shuningdek, tabiiy suv havzalarida baliqlarni koʻpaytirish maqsadida qator chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, tahlillar Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining boshqaruviga oid qator normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan normalar islohotlar yoʻnalishiga nomuvofiqligini, ayrim normalar esa bugungi kunda oʻz ahamiyatini yoʻqotganligini koʻrsatmoqda.

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan samarali foydalanish, ekologik holatni yaxshilash, aholining baliq va baliq mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini qondirish, hududda hayvonot va oʻsimlik dunyosi muhofazasini kuchaytirish, turizm salohiyatidan tizimli foydalanishni tashkil etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi boshqaruvini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-fevraldagi PQ-141-son qarorini ijro etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi uchastkalarini baliq ovlash xoʻjaliklariga ijaraga berish tartibini belgilash;

Baliq ovlash xoʻjaliklarining tanlov takliflarini koʻrib chiqish boʻyicha tanlov komissiyasi tarkibini belgilash hamda faoliyatini tashkil etish;

baliq ovlash xoʻjaliklarining tanlovi oʻtkazilishi haqida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilish;

“Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ Suv xoʻjaligi vazirligi muassisligida qayta tashkil etilganligi munosabati bilan tegishli tahririy va aniqlashtiruvchi oʻzgartishlar kiritish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-iyuldagi 404-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining biologik resurslaridan oqilona foydalanishni taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 7-martdagi 124-son qarorida :

a) 2-banddagi “Direksiyaga” soʻzi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Belgilansinki, Jizzax viloyatining Arnasoy tumani “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJning joylashish manzili hisoblanadi.

5. Quyidagilar:

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi uchastkalarini baliq ovlash xoʻjaliklariga ijaraga berish hamda sanoat baliq ovlashini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining biologik resurslaridan oqilona foydalanish va ularni rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar kompleksi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar kompleksi) 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

g) 6 va 8-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

d) 10-banddagi “Direksiya” soʻzi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 2-ilovada :

Nizomning nomlanishidagi hamda 1 va 2-bandlaridagi “xoʻjaliklari tasarrufiga” soʻzlari “xoʻjaliklariga ijaraga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ tomonidan taʼminlanadi”;

7-bandning uchinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda DSQ deb ataladi)” soʻzlari “Suv xoʻjaligi vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

birinchi va yettinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Direksiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ baliq ovlash xoʻjaliklariga beriladigan suv havzasi uchastkalarini aniqlagandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda ular haqida quyidagilardan iborat boʻlgan maʼlumotlarni shakllantiradi:”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Baliq ovlash xoʻjaliklarining tanlov takliflarini koʻrib chiqish Baliq ovlash xoʻjaliklarining tanlov takliflarini koʻrib chiqish boʻyicha tanlov komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

Tanlov Sirdaryo-Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasida oʻtkaziladi.

Komissiyaga Suv xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari yoki u vakolat bergan masʼul shaxs rahbarlik qiladi;

Jizzax va Navoiy viloyatlarining irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari rahbarlarining oʻrinbosarlari komissiya raisining oʻrinbosarlari hisoblanadi.

Komissiya tarkibiga, shuningdek, Jizzax va Navoiy viloyatlari Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalari boshliqlari, Qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining boshqarmalari boshliqlari, moliya boshqarmalari boshliqlarining oʻrinbosarlari, ichki ishlar boshqarmalari boshligʻining oʻrinbosarlari, Ovchilar va baliq ovlash sporti birlashmasi boʻlinmalari rahbarlari hamda komissiya kotibi hisoblanadigan “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ direktori kiritiladi”;

10 , 11-bandlar , 12-bandning “a” kichik bandi , 13-bandning birinchi va sakkizinchi xatboshisi , 14-band , 15-bandning ikkinchi xatboshisi , 16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshisi , 17-bandning birinchi va ikkinchi xatboshisi , 34-band , 36-bandning ikkinchi xatboshisi , 3-bobning nomlanishi , 40-band , 42-bandning oʻninchi xatboshisi hamda 50 , 51 va 52-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Direksiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ tanlov oʻtkazilishining taxminiy sanasidan kamida 30 kun oldin ommaviy axborot vositalarida, Davlat xizmatlari yagona interaktiv portalida va Suv xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytida tanlov oʻtkazilishi haqidagi xabarni eʼlon qiladi, unda quyidagilar koʻrsatiladi:”;

33-banddagi “DSQning” soʻzi “Suv xoʻjaligi vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

43-banddagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” direksiyasi” DUK” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

54-banddagi “davlat soliq xizmati organlari, Direksiya” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1 va 2-ilovalarning ilova belgilaridagi “xoʻjaliklari tasarrufiga” soʻzlari “xoʻjaliklariga ijaraga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-noyabrdagi 914-son qarori bilan tasdiqlangan Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat hisobini, ulardan foydalanish hajmlari hisobini va davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi yettinchi xatboshisidagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-dekabrdagi 1008-son qarori bilan tasdiqlangan Suv xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan sanoat va energetika tashkilotlariga texnik suv yetkazib berish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandidagi “2018-yil 3-iyuldagi 500-son qarori” soʻzlari “2021-yil 17-sentabrdagi 573-son qarori” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining biologik resurslaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-apreldagi 347-son qarorining 3-bandida :

uchinchi xatboshidagi “Direksiya” soʻzi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 737-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhitning davlat monitoringi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 32-bandning ikkinchi xatboshidagi va 38-banddagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Nizomga ilovaning “Subyektlar” ustunidagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida suvda dam olish va plyaj turizmini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 14-iyundagi 368-son qaroriga 2-ilovaning 10, 12 va 21-bandlaridagi “Bajarish uchun masʼullar” ustunidagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” soʻzlari “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 25-iyul,

404-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.07.2022-y., 09/22/404/0674-son; 26.05.2026-y., 09/26/275/0534-son)

lex.uz