UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 22-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sportni rivojlantirish vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 22 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спортни ривожлантириш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июля 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр развития спорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 July 2022 · Ministry and agency documents · Sportni rivojlantirish vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг

буйруғи

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон « Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги, 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон « Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур ўзгартиришлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.».

2. 3-банддаги «касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «профессионал таълим муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда тегишли таълим муассасалари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.»;

тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 14-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи-бешинчи ҳатбошилар тегишли равишда иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5. 15-банднинг иккинчи хатбошисидан «паспорт ва таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6. 18-банддаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 21-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА

«Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Академик лицей ва профессионал таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони ___________________________________________________________________________________ ‎(Академик лицей ва профессионал таълим муассасасининг ‎ номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. ) _________________________________________________________________________________ ‎20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси Т/р Мезонлар Балл 1. Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги. 5 2. Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 3. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: жорий ўқув йилида бўлса; 5 тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган. 2 4. Соҳа бўйича берилган тоифалар: бош ўқитувчи; 5 етакчи ўқитувчи; 3 катта ўқитувчи; 2 мутахассис ўқитувчи. 1 5. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади): 2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса; 5 1 та спорт туридан бўлса. 2 6. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): республика миқёсида; 5 вилоят миқёсида; 4 туман (шаҳар) миқёсида; 3 лицей, профессионал таълим муассасалариаро; 2 лицей, профессионал таълим муассасалари миқёсида. 1 7. Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш. 2 8. Лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун). 3 9. Лицей, профессионал таълим муассасаси ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш. 3 10. Мусобақаларда ҳакамлик қилиш: халқаро мусобақаларда; 5 республика миқёсидаги мусобақаларда; 4 лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларда; 3 лицей, профессионал таълим муассасаларининг ўзидаги мусобақаларда. 2 11. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 12. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш. 2 13. Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): халқаро миқёсида; 5 республика миқёсида. 3 14. Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш; 5 очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш. 3 15. Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг лицей, профессионал таълим муассасаси спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 5 16. Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 17. Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун): халқаро анжуманда; 5 республика миқёсидаги анжуманда. 3 18. Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш: якка муаллифликда; 5 ҳаммуаллифликда. 3 19. Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида). 5 20. Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 3 Жами: 100 __________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; __________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. Комиссия раиси‎ ___________________________(Ф.И.О.)‎ ___________________________(имзо)‎ Комиссия аъзолари ‎ __________________________(Ф.И.О.)‎ ___________________________(имзо)‎ ‎ Котиб‎ ‎ __________________________(Ф.И.О.)‎ ___________________________(имзо)‎ ‎». ‎ ‎ ‎

Вазир А. ИКРАМОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 22 июль,

2022 йил 21 июль

10-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirining

buyrugʻi

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son “ Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi, 2022-yil 18-fevraldagi PF-75-son “ Turizm, madaniy meros va sport sohalarida davlat boshqaruvini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 28-dekabrdagi 29-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3135, 2019-yil 4-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.02.2019-y., 10/19/3135/2571-son) bilan tasdiqlangan Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur oʻzgartirishlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vazirining 2022-yil 22-iyuldagi 10-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya instruktorlari, umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va professional taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari hamda oliy taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari, kafedra mudirlarining (bundan buyon matnda pedagog kadrlar deb yuritiladi) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini belgilaydi.”.

2. 3-banddagi “kasb-hunar kollejlarini” degan soʻzlar “professional taʼlim muassasalarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini aniqlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy boshqarmalar deb yuritiladi) boshliqlarining buyrugʻi bilan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari, umumiy oʻrta, akademik litsey va professional taʼlim muassasalari, oliy taʼlim muassasalari (bundan buyon matnda tegishli taʼlim muassasalari deb yuritiladi) bilan kelishilgan holda kamida 9 kishidan iborat baholash komissiyalari (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.”;

toʻrtinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 14-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi-beshinchi hatboshilar tegishli ravishda ikkinchi-uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

5. 15-bandning ikkinchi xatboshisidan “pasport va taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

6. 18-banddagi “kasb-hunar kolleji” degan soʻzlar “professional taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 21-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 3-ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA

“Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Akademik litsey va professional taʼlim muassasasi pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni ___________________________________________________________________________________ ‎(Akademik litsey va professional taʼlim muassasasining ‎ nomi va pedagog kadrning F.I.O. ) _________________________________________________________________________________ ‎20__/20__ — oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi T/r Mezonlar Ball 1. Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi. 5 2. Dars mashgʻulotlarini oʻquvchilarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 3. Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: joriy oʻquv yilida boʻlsa; 5 tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan. 2 4. Soha boʻyicha berilgan toifalar: bosh oʻqituvchi; 5 yetakchi oʻqituvchi; 3 katta oʻqituvchi; 2 mutaxassis oʻqituvchi. 1 5. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (tasdiqlangan reja asosida belgilanadi): 2 va undan ortiq sport turidan boʻlsa; 5 1 ta sport turidan boʻlsa. 2 6. Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): respublika miqyosida; 5 viloyat miqyosida; 4 tuman (shahar) miqyosida; 3 litsey, professional taʼlim muassasalariaro; 2 litsey, professional taʼlim muassasalari miqyosida. 1 7. Sport musobaqalar gʻoliblari ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktablariga yoʻnaltirish. 2 8. Litsey, professional taʼlim muassasalariaro musobaqalarga oʻquvchilar jamoalarini tayyorlash (trenerlar soniga mos ravishda taqsimlanadi) (sport oʻyinlarida jamoaning har bir sportchisi uchun). 3 9. �itsey, professional taʼlim muassasasi ichidagi oʻqituvchi-xodimlar oʻrtasidagi sport musobaqalarida yakka yoki jamoaviy sport turlari boʻyicha gʻolib va sovrindor boʻlish. 3 10. Musobaqalarda hakamlik qilish: xalqaro musobaqalarda; 5 respublika miqyosidagi musobaqalarda; 4 litsey, professional taʼlim muassasalariaro musobaqalarda; 3 litsey, professional taʼlim muassasalarining oʻzidagi musobaqalarda. 2 11. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar va madaniy-dam olish tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 3 12. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar tadbirlarida ishtirok etish. 2 13. Xalqaro va respublika miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): xalqaro miqyosida; 5 respublika miqyosida. 3 14. Kasbga yoʻnaltirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish (har bir tadbir uchun) bitiruvchilar monitoringida ishtirok etish; 5 ochiq eshiklar kuni tadbirida ishtirok etish. 3 15. Oʻquv sinf (guruh)ining rahbari majburiyatlarini bajarish (oʻquvchilarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning litsey, professional taʼlim muassasasi sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 5 16. Darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. 3 17. Xalqaro yoki respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarida oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etish (har biri uchun): xalqaro anjumanda; 5 respublika miqyosidagi anjumanda. 3 18. Sohaga oid oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlash va nashr ettirish: yakka mualliflikda; 5 hammualliflikda. 3 19. Darslarni va toʻgarak mashgʻulotlarini ingliz tilida olib borish (oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari maʼlumotlari asosida). 5 20. Taʼlim muassasasi rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 3 Jami: 100 __________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; __________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. Komissiya raisi‎ ___________________________(F.I.O.)‎ ___________________________(imzo)‎ Komissiya aʼzolari ‎ __________________________(F.I.O.)‎ ___________________________(imzo)‎ ‎ Kotib‎ ‎ __________________________(F.I.O.)‎ ___________________________(imzo)‎ ‎”. ‎ ‎ ‎

Vazir A. IKRAMOV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOShKULOV

Toshkent sh.,

2022-yil 22-iyul,

2022-yil 21-iyul

10-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2022-y., 10/22/3135-2/0684-son)

lex.uz