📅 2022-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ меҳнат бозорида кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда коллеж ва техникумларда сиртқи ва кечки шаклларда таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълимнинг сиртқи ва кечки шаклларига ўқишга қабул қилиш, ўқитишни ташкил этиш, масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш, якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларини бошқариш тартибини назарда тутувчи:
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сиртқи ва кечки таълим шаклидаги ўқув жараёнлари талаб даражасида ташкил этилишини қатъий назоратга олсин.
3. Тизимида ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу муассасаларда сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқув адабиётлари ва бошқа материаллар билан таъминланишини ташкил этсин ҳамда уларга сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 июлдаги 411-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) сиртқи таълимни (кейинги ўринларда — сиртқи таълим) ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Сиртқи таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади:
сиртқи шакл;
иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шакли.
3. Мазкур Низом талаблари Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш
5. Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:
сиртқи шаклда — бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;
иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шаклида — бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
6. Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
7. Сиртқи таълимда ўқиш муддатлари кундузги таълим шаклидаги ўқув режалари бўйича ўқиш муддатини 1,25 коэффициентга кўпайтириш орқали белгиланади.
8. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.
9. Сиртқи таълим ўқувчиларини ўқув адабиётлари ва материаллар билан таъминлаш ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
Ўқувчилар таълим муассасасининг тегишли ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан фойдаланади.
10. Сиртқи таълим ўқувчиларини ўқувчилар сафидан четлаштириш, ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
11. Сиртқи таълимда ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш кундузги таълим учун амалда бўлган меъёрлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Сиртқи таълимда ўқув жараёнини ва якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш
12. Сиртқи таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун тасдиқланган касб ва мутахассисликларнинг таълим дастурлари асосида ташкил этилади.
13. Сиртқи таълимда касб ёки мутахассисликлар ўқув жараёни режа-жадвали, ишчи ўқув режаси ва дастурлари таълим муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
14. Сиртқи таълим ўқувчиси учун ўқишга қабул қилинган ўқув йили бошида бевосита таълим муассасасида 10 кунлик ўқув жараёни билан дастлабки таништирув ҳамда семестр давомида ўқитиладиган ишчи ўқув режасидаги фанлар бўйича қисқача маъруза, назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ўтказилади. Ўқувчиларга мавзулар бўйича топшириқлар ва уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.
15. Ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.
Ўқувчи методик кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда семестр учун белгиланган фанларнинг дастурлари бўйича мавзуларни мустақил ўзлаштиради.
16. Ўқувчи фан бўйича топшириқларни бажаргандан сўнг уни фан ўқитувчисига белгиланган муддатларда (қоида тариқасида, масофадан туриб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) юборади ҳамда қайддан ўтказади. Фан ўқитувчиси ўқувчи юборган материалларни текшириб, оралиқ иши сифатида баҳолайди. Ўқитувчи мавзулар бўйича навбатдаги топшириқлар ва кўрсатмаларни юборади, шунингдек, онлайн режимда ўқув машғулотларини ўтказади.
17. Ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал бўйича, қоида тариқасида, камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Ўқувчига ёки унинг иш жойига ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.
18. Ўқув сессияси давомида:
ўқувчи семестр учун берилган топшириқларнинг бажарилишини ҳимоя қилади. Фан бўйича барча топшириқлар ижобий баҳоланган тақдирда, ўқувчига якуний баҳолашга кириш ҳуқуқи берилади;
фанлар бўйича якуний баҳолаш ўтказилади;
навбатдаги семестр давомида ўқитиладиган фанлар маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари орқали таништирилади. Ушбу машғулотларда ўқувчига навбатдаги семестр давомида фанларни ўзлаштириши ва топшириқларни бажариши учун асосий ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш усуллари ва технологиялари ўргатилади. Мавзулар бўйича топшириқлар ҳамда уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.
19. Ўқув семестри давомида ўтказиладиган маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида замонавий ўқитиш методикалари ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланилади.
20. Ўқувчи тасдиқланган ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт бўлиб, билими қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланади.
21. Сиртқи таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.
Оралиқ баҳолашнинг мазмуни, уни бажариш методи ва тартиби ҳамда сони (бир ўқув семестри давомида икки мартагача) ҳар бир фан бўйича сиртқи таълим учун тайёрланган фан дастурларида белгилаб берилади ва қуйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади:
курс (лойиҳа) иши, назорат саволлари ва тест топшириқлари;
кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;
тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар, эскизлар, моделлар ва тавсиялар;
ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.
Оралиқ баҳолаш масофавий алоқа орқали онлайн режимда ўтказилиши ҳам мумкин.
22. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Диплом олди амалиётидан бошқа амалиёт касб ёки мутахассисликка мос бўлган ҳолда ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.
Ўқувчининг иш жойи таълим олаётган касби ёки мутахассислигига мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, иш жойига эга бўлмаган ўқувчилар учун ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари таълим муассасаси томонидан белгиланган ташкилотда ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилади.
Малакавий амалиётларнинг ҳисоботлари ўқув семестри давомида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.
23. Муайян босқичдаги фанларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи таълим муассасаси директорининг буйруғи билан кейинги босқичга ўтказилади.
24. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян босқичдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштирмаган ўқувчиларга қўшимча муддат белгиланган фанларни ўзлаштириши учун шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.
Белгиланган муддатда шахсий жадвалдаги тегишли фанларни ўзлаштирмаган ўқувчи қайта ўқиш учун мазкур босқичда қолдирилади. Ўқувчи биринчи босқичнинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, ўқувчилар сафидан четлаштирилади, ўқувчининг хоҳишига кўра академик таътил берилган ҳоллар бундан мустасно.
25. Сиртқи таълимда ҳар бир ўқувчи учун шахсий варақа очилади ҳамда унда унинг таълим муассасасидаги фаолиятининг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
оралиқ ишларнинг бажарилиши, оралиқ ва якуний баҳолаш натижалари;
босқичдан босқичга ўтганлиги, битирув малакавий иши бўйича қўйилган баҳо ҳамда якуний давлат аттестацияси баҳолари.
26. Сиртқи таълимда якуний давлат аттестацияси кундузги таълим шакли учун тасдиқланган тартиб асосида ташкил этилади.
27. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
28. Сиртқи таълимда тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом берилади.
4-боб. Сиртқи таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш
29. Сиртқи таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув режасидаги барча фанлардан белгиланган билимларни мустақил масофадан туриб ўзлаштириш асосида амалга оширилади.
30. Масофадан туриб ўқитиш онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида вебинарлар, видеомаърузалар, консультациялар, назорат турларини ўтказиш) ва оффлайн (масофадан туриб ўқитиш тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларида ташкил этилади.
31. Масофадан туриб ўқитиш жадвали тегишли директор ўринбосари томонидан ишлаб чиқилади ва директор томонидан тасдиқланади.
32. Масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланилганда ўқув курсларининг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Масофадан туриб ўқитишнинг техник таъминоти техникумларда методик ёрдам кўрсатиш учун белгиланган олий таълим муассасаси томонидан ва коллежларда эса — улар тегишли бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
33. Тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар масофадан туриб ўқитиш элементларини жорий этиш дастурий платформаси, регламенти ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди.
34. Таълим фаолиятини амалга оширувчи педагоглар масофадан туриб ўқитишда ўқув материаллари, топшириқлар ва маслаҳат ишларини таълим муассасаси расмий веб-сайтидаги «Сиртқи таълим» саҳифасига жойлаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
Таълим берувчи педагог кадрлар учун ўқув юкламаси уларнинг шахсий иш режаларида қайд этилади.
35. Таълим муассасаси директори масофадан туриб ўқитишнинг қатъий назорат қилиниши учун шахсан масъул ҳисобланади.
Масофадан туриб ўқитишда ўқув-методик жараённи такомиллаштириш ва илмий-методик масалалар таълим муассасаси педагогик кенгаши йиғилишида муҳокама қилиб борилади.
5-боб. Сиртқи таълимда ўқув жараёнини бошқариш
36. Сиртқи таълим мавжуд бўлган таълим муассасаларида бўлим бошлиғи ва методист лавозимларидан иборат бўлган сиртқи бўлим ташкил этилади. Бунда бўлим штат жадвали таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ шакллантирилади.
37. Сиртқи бўлимни бўлим бошлиғи бошқаради.
Бўлим бошлиғи:
сиртқи таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади, ўқувчиларнинг малакавий амалиётларини ташкил қилиш бўйича иш берувчилар билан шартномалар тузади ҳамда ўқитишнинг янги технологиялари татбиқ қилинишини ва ўқувчилар ўзлаштириши назорат қилинишини таъминлайди;
ўқувчиларнинг битирув малакавий ишлари мавзуларини тегишли педагоглар билан биргаликда мувофиқлаштиради ва тасдиқлайди, ўқувчилар билан ўқув ва тарбиявий ишлар олиб бориш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни, бўлим ходимларининг ички тартиб ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишини ташкил этади;
таълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисларида сиртқи таълим манфаатларини ўз ваколати доирасида ҳимоя қилади ва амалга оширади;
ўқувчиларнинг курс иши ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш учун сиртқи таълимда ўқув жараёнини таъминлайдиган педагогларни тегишли директор ўринбосари билан биргаликда тақсимлайди;
сиртқи бўлимнинг таълим муассасасининг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди.
38. Сиртқи бўлим маъмурий бошқарув жиҳатдан таълим муассасаси директорига ҳамда ўқув ва методик ишлар юзасидан таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига бўйсунади.
39. Сиртқи бўлимни сақлаш билан боғлиқ харажатлар таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.
40. Сиртқи бўлим фаолияти ҳар бир ўқув семестри охирида тегишли бўлимлар ўқув-методик кенгашида ва ўқув йили якунида таълим муассасаси педагогик кенгашида муҳокама этилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
41. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш
Босқичлар Тадбирлар номи Масъул бажарувчилар Муддатлар 1-босқич Касблар ва мутахассисликлар бўйича сиртқи таълим қабул параметрларини тасдиқлаш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Касб ва мутахассисликларнинг ўқув жараёни режа-жадвали, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ўқув жараёни бошланишидан 1 ой олдин 3-босқич Сиртқи таълимга қабул қилинган ўқувчиларга дастлабки таништирув машғулотларини ўтказиш. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал бўйича 4-босқич Ўқув жараёнини ташкил этиш. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ҳар бир семестрда тасдиқланган режа-жадвал бўйича 5-босқич Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини назорат қилиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўқув жараёни давомида 6-босқич Тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом бериш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ўқитиш даври якунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил июлдаги 411-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) кечки таълимни (кейинги ўринларда — кечки таълим) ташкил этиш тартибини белгилайди. лабораторияси, кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан
2. Ушбу Низом талаблари Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш
4. Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:
кечки шаклда — бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;
иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг кечки шаклида — бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
6. Кечки таълимда ўқиш муддатлари кундузги таълим шаклидаги ўқув режалари бўйича ўқиш муддатини 1,1 коэффициентга кўпайтириш орқали белгиланади.
7. Кечки таълим ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.
8. Кечки таълим ўқувчиларини ўқув адабиётлари ва материаллар билан таъминлаш ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
Кечки таълим ўқувчилари таълим муассасасининг тегишли ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан фойдаланади.
9. Кечки таълим ўқувчиларини ўқувчилар сафидан четлаштириш, ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
10. Кечки таълимда ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш кундузги таълим учун амалда бўлган меъёрлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Кечки таълимда ўқув жараёнини ва якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш
11. Кечки таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун тасдиқланган касблар ва мутахассисликларнинг таълим дастурлари асосида ташкил этилади.
12. Кечки таълимнинг тегишли касб ва мутахассисликлари ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва фан дастурлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади.
13. Ўқув жараёни графиги таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ўқув жараёни бир ўқув йилида икки семестрли бўлиб, ўқув машғулотларини ўтказиш кундузги таълим билан бир хил тартибда ташкил этилади.
14. Ўқувчи тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт.
15. Кечки таълимда ўқиш одатда кундузги смена меҳнат фаолиятидан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.
16. Ўқув машғулотларининг айрим қисми таълим муассасаси ҳамда ўқитувчиларнинг вақт ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг меҳнат фаолияти сменасига мувофиқлаштирилиб, куннинг биринчи ярмида ҳам ташкил қилиниши мумкин. Бунда гуруҳ ўқувчиларининг ўқув машғулотларида иштирок этиши имконияти ҳисобга олинади.
17. Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди.
18. Ўтказиладиган маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида замонавий ўқитиш методикалари ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланилади.
Ўқувчилар билими қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланади.
19. Кечки таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.
Оралиқ баҳолашнинг мазмуни, уни бажариш методи ва тартиби ҳар бир фан бўйича тайёрланган фан дастурларида белгилаб берилади ва қуйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади:
курс (лойиҳаси) иши, назорат саволлари ва тест топшириқлари;
кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;
тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ечишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар;
ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.
20. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда ўқув жараёни графигига мувофиқ амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш амалиёти ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилиши мумкин.
Ўқувчининг иш жойи таълим олаётган касби ёки мутахассислигига мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, иш жойига эга бўлмаган ўқувчилар учун ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда амалга оширилади.
21. Муайян босқичдаги фанларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи таълим муассасаси директорининг буйруғи билан кейинги босқичга ўтказилади.
22. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян босқичдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштирмаган ўқувчиларга қўшимча муддат белгиланган фанларни ўзлаштириши учун шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.
Белгиланган муддатда шахсий жадвалдаги тегишли фанларни ўзлаштирмаган ўқувчи қайта ўқиш учун мазкур босқичда қолдирилади. Ўқувчи биринчи босқичнинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, ўқувчилар сафидан четлаштирилади, ўқувчининг хоҳишига кўра академик таътил берилган ҳоллар бундан мустасно.
23. Кечки таълимда ҳар бир ўқувчи учун шахсий варақа очилади ҳамда унда таълим муассасасидаги фаолиятининг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
оралиқ ишларнинг бажарилиши, оралиқ ва якуний баҳолашлар натижалари;
босқичдан босқичга ўтганлиги, битирув малакавий иши бўйича қўйилган баҳо ҳамда якуний давлат аттестацияси баҳолари.
24. Якуний давлат аттестацияси кундузги таълим шакли учун тасдиқланган тартиб асосида ташкил этилади.
25. Кечки таълимда тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом берилади.
4-боб. Кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш
26. Кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув режасидаги барча фанлардан белгиланган билимларни мустақил масофадан туриб ўзлаштириш асосида амалга оширилади.
27. Масофадан туриб ўқитиш онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида вебинарлар, видеомаърузалар, консультациялар, назорат турларини ўтказиш) ва оффлайн (масофадан туриб ўқитиш тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларида ташкил этилади.
28. Масофадан туриб ўқитиш жадвали тегишли директор ўринбосари томонидан ишлаб чиқилади ва директор томонидан тасдиқланади.
29. Масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланилганда ўқув курсларининг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Масофадан туриб ўқитишнинг техник таъминоти техникумларда методик ёрдам кўрсатиш учун белгиланган олий таълим муассасаси томонидан ва коллежларда эса — улар тегишли бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
30. Тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар масофадан туриб ўқитиш элементларини жорий этиш дастурий платформаси, регламенти ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди.
31. Таълим фаолиятини амалга оширувчи педагоглар масофадан туриб ўқитишда ўқув материаллари, топшириқлар ва маслаҳат ишларини таълим муассасаси расмий веб-сайтидаги «Кечки таълим» саҳифасига жойлаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
Таълим берувчи педагог кадрлар учун ўқув юкламаси уларнинг шахсий иш режаларида қайд этилади.
32. Таълим муассасаси директори масофадан туриб ўқитишнинг қатъий назорат қилиниши учун шахсан масъул ҳисобланади.
Масофадан туриб ўқитишда ўқув-методик жараённи такомиллаштириш ва илмий-методик масалалар таълим муассасаси педагогик кенгаши йиғилишида муҳокама қилиб борилади.
33. Таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига масофавий таълимни ташкил этиш бўлими ташкил этилиши мумкин ва мазкур бўлим кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш амалга оширилишини таъминлайди.
5-боб. Кечки таълимда ўқув жараёнини бошқариш
34. Кечки таълим ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тегишли бўлим бошлиқлари билан биргаликда бошқарилади.
35. Таълим муассасаларида кечки таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича қўшимча методист лавозимлари белгиланган нормативларга мувофиқ жорий этилади.
36. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари:
кечки таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади, ўқувчиларнинг малакавий амалиётларини ташкил қилиш бўйича иш берувчилар билан шартномалар тузади ҳамда ўқитишнинг янги технологиялари татбиқ қилинишини ва ўқувчилар ўзлаштириши назорат қилинишини таъминлайди;
ўқувчиларнинг битирув малакавий ишлари мавзуларини тегишли педагоглар билан биргаликда мувофиқлаштиради ва тасдиқлайди, ўқувчилар билан ўқув ва тарбиявий ишлар олиб бориш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни, бўлим ходимларининг ички тартиб ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишини ташкил этади;
таълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисларида кечки таълим манфаатларини ўз ваколати доирасида ҳимоя қилади ва амалга оширади;
ўқувчиларнинг курс иши ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш учун кечки таълимда ўқув жараёнини таъминлайдиган педагогларни тақсимлайди;
кечки таълим масалалари бўйича таълим муассасасининг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқани таъминлайди.
37. Кечки таълим билан боғлиқ харажатлар таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
38. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш
Босқичлар Тадбирлар номи Масъул бажарувчилар Муддатлар 1-босқич Касблар ва мутахассисликлар бўйича кечки таълим қабул параметрларини тасдиқлаш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ўқув жараёни бошланишидан 1 ой олдин 3-босқич Ўқув жараёнини ташкил этиш. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ўқув йили давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида 4-босқич Кечки таълим ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини назорат қилиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўқув жараёни давомида 5-босқич Тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом бериш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари Ўқитиш даври якунида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 июль,
411-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida sirtqi va kechki taʼlimni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son Farmoniga muvofiq mehnat bozorida kadrlarga boʻlgan real ehtiyoj, ish beruvchilarning takliflari hamda fuqarolarning xohish-istaklarini hisobga olgan holda kollej va texnikumlarda sirtqi va kechki shakllarda taʼlim jarayonini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida taʼlimning sirtqi va kechki shakllariga oʻqishga qabul qilish, oʻqitishni tashkil etish, masofadan turib oʻqitish elementlaridan foydalanish, yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish hamda oʻquv jarayonlarini boshqarish tartibini nazarda tutuvchi:
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida sirtqi taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida kechki taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi sirtqi va kechki taʼlim shaklidagi oʻquv jarayonlari talab darajasida tashkil etilishini qatʼiy nazoratga olsin.
3. Tizimida oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar ushbu muassasalarda sirtqi va kechki taʼlim shaklida tahsil olayotgan oʻquvchilarning oʻquv adabiyotlari va boshqa materiallar bilan taʼminlanishini tashkil etsin hamda ularga sifatli taʼlim olishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.H. Toshkulov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-iyuldagi 411-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida sirtqi taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) sirtqi taʼlimni (keyingi oʻrinlarda — sirtqi taʼlim) tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Sirtqi taʼlim quyidagi shakllarda olib boriladi:
sirtqi shakl;
ikkinchi va undan keyingi kvalifikatsiya(lar) berishning sirtqi shakli.
3. Mazkur Nizom talablari Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
4. Taʼlim muassasalarida sirtqi taʼlimni tashkil etish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Sirtqi taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish
5. Sirtqi taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish:
sirtqi shaklda — boshlangʻich professional, kasb-hunar kolleji, umumiy oʻrta (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi tegishli hujjatga;
ikkinchi va undan keyingi kvalifikatsiya(lar) berishning sirtqi shaklida — bir kasb yoki mutaxassislik doirasida ikkinchi va undan keyingi kvalifikatsiya(lar)ni egallash uchun tegishli kasb yoki mutaxassislik boʻyicha professional taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga ega shaxslar hisobidan amalga oshiriladi.
6. Sirtqi taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 715-son qarori bilan tasdiqlangan Professional taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.
7. Sirtqi taʼlimda oʻqish muddatlari kunduzgi taʼlim shaklidagi oʻquv rejalari boʻyicha oʻqish muddatini 1,25 koeffitsiyentga koʻpaytirish orqali belgilanadi.
8. Sirtqi taʼlim oʻquvchilariga oʻquvchilik guvohnomasi bepul beriladi.
9. Sirtqi taʼlim oʻquvchilarini oʻquv adabiyotlari va materiallar bilan taʼminlash va bilim olish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish taʼlim muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻquvchilar taʼlim muassasasining tegishli oʻquv jihozlari, auditoriyasi, laboratoriyasi, kutubxonasi hamda oʻquv-yordamchi tuzilmalari xizmatidan foydalanadi.
10. Sirtqi taʼlim oʻquvchilarini oʻquvchilar safidan chetlashtirish, oʻqishini koʻchirish va qayta tiklash Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Sirtqi taʼlimda oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash kunduzgi taʼlim uchun amalda boʻlgan meʼyorlar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Sirtqi taʼlimda oʻquv jarayonini va yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish
12. Sirtqi taʼlimda oʻquv jarayoni kunduzgi taʼlim uchun tasdiqlangan kasb va mutaxassisliklarning taʼlim dasturlari asosida tashkil etiladi.
13. Sirtqi taʼlimda kasb yoki mutaxassisliklar oʻquv jarayoni reja-jadvali, ishchi oʻquv rejasi va dasturlari taʼlim muassasasi direktori tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadi.
14. Sirtqi taʼlim oʻquvchisi uchun oʻqishga qabul qilingan oʻquv yili boshida bevosita taʼlim muassasasida 10 kunlik oʻquv jarayoni bilan dastlabki tanishtiruv hamda semestr davomida oʻqitiladigan ishchi oʻquv rejasidagi fanlar boʻyicha qisqacha maʼruza, nazariy, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari oʻtkaziladi. Oʻquvchilarga mavzular boʻyicha topshiriqlar va ularni bajarish yuzasidan metodik koʻrsatmalar beriladi.
15. Oʻquv semestri yakunigacha boʻlgan muddatda sirtqi taʼlimda oʻqish mustaqil, shu jumladan, masofadan turib taʼlim olish shaklida amalga oshiriladi.
Oʻquvchi metodik koʻrsatmalardan foydalangan holda semestr uchun belgilangan fanlarning dasturlari boʻyicha mavzularni mustaqil oʻzlashtiradi.
16. Oʻquvchi fan boʻyicha topshiriqlarni bajargandan soʻng uni fan oʻqituvchisiga belgilangan muddatlarda (qoida tariqasida, masofadan turib Internet jahon axborot tarmogʻi orqali) yuboradi hamda qayddan oʻtkazadi. Fan oʻqituvchisi oʻquvchi yuborgan materiallarni tekshirib, oraliq ishi sifatida baholaydi. Oʻqituvchi mavzular boʻyicha navbatdagi topshiriqlar va koʻrsatmalarni yuboradi, shuningdek, onlayn rejimda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazadi.
17. Oʻquvchi har bir semestr davomida tasdiqlangan reja-jadval boʻyicha, qoida tariqasida, kamida bir marta taʼlim muassasasiga oʻquv sessiyasiga chaqiriladi. Oʻquvchiga yoki uning ish joyiga oʻquv sessiyasi boshlanishiga qadar (kamida 10 kun oldin) belgilangan shaklda xabarnoma yuboriladi.
18. Oʻquv sessiyasi davomida:
oʻquvchi semestr uchun berilgan topshiriqlarning bajarilishini himoya qiladi. Fan boʻyicha barcha topshiriqlar ijobiy baholangan taqdirda, oʻquvchiga yakuniy baholashga kirish huquqi beriladi;
fanlar boʻyicha yakuniy baholash oʻtkaziladi;
navbatdagi semestr davomida oʻqitiladigan fanlar maʼruza, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlari orqali tanishtiriladi. Ushbu mashgʻulotlarda oʻquvchiga navbatdagi semestr davomida fanlarni oʻzlashtirishi va topshiriqlarni bajarishi uchun asosiy va qoʻshimcha adabiyotlar bilan ishlash usullari va texnologiyalari oʻrgatiladi. Mavzular boʻyicha topshiriqlar hamda ularni bajarish yuzasidan metodik koʻrsatmalar beriladi.
19. Oʻquv semestri davomida oʻtkaziladigan maʼruza, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlarida zamonaviy oʻqitish metodikalari hamda innovatsion texnologiyalardan foydalaniladi.
20. Oʻquvchi tasdiqlangan oʻquv rejasidagi barcha oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi shart boʻlib, bilimi qonunchilikda belgilangan tartibda baholanadi.
21. Sirtqi taʼlimda oraliq va yakuniy baholash turlari joriy qilinadi.
Oraliq baholashning mazmuni, uni bajarish metodi va tartibi hamda soni (bir oʻquv semestri davomida ikki martagacha) har bir fan boʻyicha sirtqi taʼlim uchun tayyorlangan fan dasturlarida belgilab beriladi va quyidagi mustaqil ish turlaridan iborat boʻladi:
kurs (loyiha) ishi, nazorat savollari va test topshiriqlari;
keyslar, mashqlar, misol va masalalar;
tajriba natijalari, ishlab chiqarish muammolarini hal etishga yoʻnaltirilgan maxsus metodik ishlanmalar, eskizlar, modellar va tavsiyalar;
hisob-jadval ishlari va boshqalar.
Oraliq baholash masofaviy aloqa orqali onlayn rejimda oʻtkazilishi ham mumkin.
22. Oʻquvchilarning ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyotlari oʻquv rejasida belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.
Diplom oldi amaliyotidan boshqa amaliyot kasb yoki mutaxassislikka mos boʻlgan holda oʻquvchining ishlab turgan ish joyida mustaqil ravishda oʻtkaziladi.
Oʻquvchining ish joyi taʼlim olayotgan kasbi yoki mutaxassisligiga mos boʻlmagan holda, shuningdek, ish joyiga ega boʻlmagan oʻquvchilar uchun ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyotlari taʼlim muassasasi tomonidan belgilangan tashkilotda hamkorlik shartnomasi asosida amalga oshiriladi.
Malakaviy amaliyotlarning hisobotlari oʻquv semestri davomida belgilangan tartibda himoya qilinadi.
23. Muayyan bosqichdagi fanlarni toʻliq oʻzlashtirgan oʻquvchi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan keyingi bosqichga oʻtkaziladi.
24. Uzrli sabablar (kasallik, tabiiy ofat, xizmat safari, ogʻir oilaviy ahvol va boshqalar) tufayli muayyan bosqichdagi fanlarni belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmagan oʻquvchilarga qoʻshimcha muddat belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi uchun shaxsiy jadval beriladi. Shaxsiy jadval tegishli direktor oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi va undagi muddat navbatdagi oʻquv yiliga oʻtmasligi lozim.
Belgilangan muddatda shaxsiy jadvaldagi tegishli fanlarni oʻzlashtirmagan oʻquvchi qayta oʻqish uchun mazkur bosqichda qoldiriladi. Oʻquvchi birinchi bosqichning birinchi semestridagi akademik qarzdorlikni belgilangan muddatda bartaraf etmagan taqdirda, oʻquvchilar safidan chetlashtiriladi, oʻquvchining xohishiga koʻra akademik taʼtil berilgan hollar bundan mustasno.
25. Sirtqi taʼlimda har bir oʻquvchi uchun shaxsiy varaqa ochiladi hamda unda uning taʼlim muassasasidagi faoliyatining toʻliq monitoringi yuritilib, quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
oraliq ishlarning bajarilishi, oraliq va yakuniy baholash natijalari;
bosqichdan bosqichga oʻtganligi, bitiruv malakaviy ishi boʻyicha qoʻyilgan baho hamda yakuniy davlat attestatsiyasi baholari.
26. Sirtqi taʼlimda yakuniy davlat attestatsiyasi kunduzgi taʼlim shakli uchun tasdiqlangan tartib asosida tashkil etiladi.
27. Sirtqi taʼlim oʻquvchilariga oʻquv sessiyasida ishtirok etishi, bitiruvchi bosqich oʻquvchilariga yakuniy davlat attestatsiyalaridan oʻtishi, bitiruv malakaviy ishini himoya qilishi uchun ishlab turgan joyidan kamida 30 kalendar kunlik oʻrtacha oylik maoshi saqlangan qoʻshimcha taʼtil beriladi.
28. Sirtqi taʼlimda tegishli kasb va mutaxassislik boʻyicha oʻquv rejasidagi yuklamani toʻliq bajargan holda yakuniy davlat attestatsiyasidan yoki bitiruv malakaviy ishining himoyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan bitiruvchiga Davlat attestatsiya komissiyasining qarori asosida davlat namunasidagi diplom beriladi.
4-bob. Sirtqi taʼlimda masofadan turib oʻqitish elementlaridan foydalanish
29. Sirtqi taʼlimda masofadan turib oʻqitish oʻquvchilarning asosiy ish joyidan ajralmagan holda oʻquv rejasidagi barcha fanlardan belgilangan bilimlarni mustaqil masofadan turib oʻzlashtirish asosida amalga oshiriladi.
30. Masofadan turib oʻqitish onlayn (masofadan turib real vaqt rejimida vebinarlar, videomaʼruzalar, konsultatsiyalar, nazorat turlarini oʻtkazish) va offlayn (masofadan turib oʻqitish tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) rejimlarida tashkil etiladi.
31. Masofadan turib oʻqitish jadvali tegishli direktor oʻrinbosari tomonidan ishlab chiqiladi va direktor tomonidan tasdiqlanadi.
32. Masofadan turib oʻqitish elementlaridan foydalanilganda oʻquv kurslarining sifati va samaradorligining doimiy nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
Masofadan turib oʻqitishning texnik taʼminoti texnikumlarda metodik yordam koʻrsatish uchun belgilangan oliy taʼlim muassasasi tomonidan va kollejlarda esa — ular tegishli boʻlgan vazirliklar va idoralar tomonidan amalga oshiriladi.
33. Tizimida kollejlar va texnikumlar boʻlgan vazirliklar va idoralar masofadan turib oʻqitish elementlarini joriy etish dasturiy platformasi, reglamenti va tartibini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda belgilaydi.
34. Taʼlim faoliyatini amalga oshiruvchi pedagoglar masofadan turib oʻqitishda oʻquv materiallari, topshiriqlar va maslahat ishlarini taʼlim muassasasi rasmiy veb-saytidagi “Sirtqi taʼlim” sahifasiga joylashtiradi va ularning bajarilishini nazorat qilib boradi.
Taʼlim beruvchi pedagog kadrlar uchun oʻquv yuklamasi ularning shaxsiy ish rejalarida qayd etiladi.
35. Taʼlim muassasasi direktori masofadan turib oʻqitishning qatʼiy nazorat qilinishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.
Masofadan turib oʻqitishda oʻquv-metodik jarayonni takomillashtirish va ilmiy-metodik masalalar taʼlim muassasasi pedagogik kengashi yigʻilishida muhokama qilib boriladi.
5-bob. Sirtqi taʼlimda oʻquv jarayonini boshqarish
36. Sirtqi taʼlim mavjud boʻlgan taʼlim muassasalarida boʻlim boshligʻi va metodist lavozimlaridan iborat boʻlgan sirtqi boʻlim tashkil etiladi. Bunda boʻlim shtat jadvali taʼlim muassasasi uchun belgilangan normativlarga muvofiq shakllantiriladi.
37. Sirtqi boʻlimni boʻlim boshligʻi boshqaradi.
Boʻlim boshligʻi:
sirtqi taʼlimni rivojlantirish dasturini ishlab chiqadi, oʻquvchilarning malakaviy amaliyotlarini tashkil qilish boʻyicha ish beruvchilar bilan shartnomalar tuzadi hamda oʻqitishning yangi texnologiyalari tatbiq qilinishini va oʻquvchilar oʻzlashtirishi nazorat qilinishini taʼminlaydi;
oʻquvchilarning bitiruv malakaviy ishlari mavzularini tegishli pedagoglar bilan birgalikda muvofiqlashtiradi va tasdiqlaydi, oʻquvchilar bilan oʻquv va tarbiyaviy ishlar olib borish samaradorligini oshirish choralarini koʻradi;
mehnat muhofazasi, texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha tadbirlarni, boʻlim xodimlarining ichki tartib va mehnat intizomi qoidalariga rioya qilishini tashkil etadi;
taʼlim muassasasining pedagogik kengashi majlislarida sirtqi taʼlim manfaatlarini oʻz vakolati doirasida himoya qiladi va amalga oshiradi;
oʻquvchilarning kurs ishi va bitiruv malakaviy ishlariga rahbarlik qilish uchun sirtqi taʼlimda oʻquv jarayonini taʼminlaydigan pedagoglarni tegishli direktor oʻrinbosari bilan birgalikda taqsimlaydi;
sirtqi boʻlimning taʼlim muassasasining boshqa tuzilmalari bilan oʻzaro aloqasini taʼminlaydi.
38. Sirtqi boʻlim maʼmuriy boshqaruv jihatdan taʼlim muassasasi direktoriga hamda oʻquv va metodik ishlar yuzasidan taʼlim muassasasining oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosariga boʻysunadi.
39. Sirtqi boʻlimni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt mablagʻlari) hisobidan amalga oshiriladi.
40. Sirtqi boʻlim faoliyati har bir oʻquv semestri oxirida tegishli boʻlimlar oʻquv-metodik kengashida va oʻquv yili yakunida taʼlim muassasasi pedagogik kengashida muhokama etiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
41. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
42. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida sirtqi taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida sirtqi taʼlimni tashkil etish
Bosqichlar Tadbirlar nomi Masʼul bajaruvchilar Muddatlar 1-bosqich Kasblar va mutaxassisliklar boʻyicha sirtqi taʼlim qabul parametrlarini tasdiqlash. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Kasb va mutaxassisliklarning oʻquv jarayoni reja-jadvali, oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqish. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Oʻquv jarayoni boshlanishidan 1 oy oldin 3-bosqich Sirtqi taʼlimga qabul qilingan oʻquvchilarga dastlabki tanishtiruv mashgʻulotlarini oʻtkazish. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Har yili tasdiqlangan reja-jadval boʻyicha 4-bosqich Oʻquv jarayonini tashkil etish. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Har bir semestrda tasdiqlangan reja-jadval boʻyicha 5-bosqich Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarining oʻquv jarayoni sifati va samaradorligini nazorat qilish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻquv jarayoni davomida 6-bosqich Tegishli kasb va mutaxassislik boʻyicha oʻquv rejasidagi yuklamani toʻliq bajargan holda yakuniy davlat attestatsiyasidan yoki bitiruv malakaviy ishining himoyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan bitiruvchiga Davlat attestatsiya komissiyasining qarori asosida davlat namunasidagi diplom berish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Oʻqitish davri yakunida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil iyuldagi 411-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida kechki taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) kechki taʼlimni (keyingi oʻrinlarda — kechki taʼlim) tashkil etish tartibini belgilaydi. laboratoriyasi, kutubxonasi, axborot-resurs markazlari hamda oʻquv-yordamchi tuzilmalari xizmatidan
2. Ushbu Nizom talablari Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Taʼlim muassasalarida kechki taʼlimni tashkil etish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Kechki taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish
4. Kechki taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish:
kechki shaklda — boshlangʻich professional, kasb-hunar kolleji, umumiy oʻrta (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi tegishli hujjatga;
ikkinchi va undan keyingi kvalifikatsiya(lar) berishning kechki shaklida — bir kasb yoki mutaxassislik doirasida ikkinchi va undan keyingi kvalifikatsiya(lar)ni egallash uchun tegishli kasb yoki mutaxassislik boʻyicha professional taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga ega boʻlgan shaxslar hisobidan amalga oshiriladi.
5. Kechki taʼlimga oʻquvchilarni qabul qilish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 715-son qarori bilan tasdiqlangan Professional taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.
6. Kechki taʼlimda oʻqish muddatlari kunduzgi taʼlim shaklidagi oʻquv rejalari boʻyicha oʻqish muddatini 1,1 koeffitsiyentga koʻpaytirish orqali belgilanadi.
7. Kechki taʼlim oʻquvchilariga oʻquvchilik guvohnomasi bepul beriladi.
8. Kechki taʼlim oʻquvchilarini oʻquv adabiyotlari va materiallar bilan taʼminlash va bilim olish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish taʼlim muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
Kechki taʼlim oʻquvchilari taʼlim muassasasining tegishli oʻquv jihozlari, auditoriyasi, laboratoriyasi, kutubxonasi, axborot-resurs markazlari hamda oʻquv-yordamchi tuzilmalari xizmatidan foydalanadi.
9. Kechki taʼlim oʻquvchilarini oʻquvchilar safidan chetlashtirish, oʻqishini koʻchirish va qayta tiklash Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Kechki taʼlimda oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash kunduzgi taʼlim uchun amalda boʻlgan meʼyorlar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Kechki taʼlimda oʻquv jarayonini va yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish
11. Kechki taʼlimda oʻquv jarayoni kunduzgi taʼlim uchun tasdiqlangan kasblar va mutaxassisliklarning taʼlim dasturlari asosida tashkil etiladi.
12. Kechki taʼlimning tegishli kasb va mutaxassisliklari ishchi oʻquv rejasi va fan dasturlari tasdiqlangan namunaviy oʻquv rejasi va fan dasturlari asosida ishlab chiqiladi hamda taʼlim muassasasi direktori tomonidan tasdiqlanadi.
13. Oʻquv jarayoni grafigi taʼlim muassasasi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
Oʻquv jarayoni bir oʻquv yilida ikki semestrli boʻlib, oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish kunduzgi taʼlim bilan bir xil tartibda tashkil etiladi.
14. Oʻquvchi tasdiqlangan ishchi oʻquv rejasidagi barcha oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi shart.
15. Kechki taʼlimda oʻqish odatda kunduzgi smena mehnat faoliyatidan keyingi vaqtda auditoriya mashgʻulotlari (maʼruza, amaliy, laboratoriya) shaklida hamda oʻquvchilarni asosiy ish joyidan ajralmagan holda mustaqil, shu jumladan, masofadan turib oʻqitish shaklida amalga oshiriladi.
16. Oʻquv mashgʻulotlarining ayrim qismi taʼlim muassasasi hamda oʻqituvchilarning vaqt va imkoniyatlarini inobatga olgan holda oʻquvchilarning mehnat faoliyati smenasiga muvofiqlashtirilib, kunning birinchi yarmida ham tashkil qilinishi mumkin. Bunda guruh oʻquvchilarining oʻquv mashgʻulotlarida ishtirok etishi imkoniyati hisobga olinadi.
17. Kechki taʼlimda oʻqish (kunduzgi taʼlimdan farqli ravishda) bir haftada, odatda, 4-5 kun amalga oshiriladi va haftalik oʻquv soati hajmi 20 soatdan oshmaydi.
18. Oʻtkaziladigan maʼruza, amaliy, laboratoriya va seminar mashgʻulotlarida zamonaviy oʻqitish metodikalari hamda innovatsion texnologiyalardan foydalaniladi.
Oʻquvchilar bilimi qonunchilikda belgilangan tartibda baholanadi.
19. Kechki taʼlimda oraliq va yakuniy baholash turlari joriy qilinadi.
Oraliq baholashning mazmuni, uni bajarish metodi va tartibi har bir fan boʻyicha tayyorlangan fan dasturlarida belgilab beriladi va quyidagi mustaqil ish turlaridan iborat boʻladi:
kurs (loyihasi) ishi, nazorat savollari va test topshiriqlari;
keyslar, mashqlar, misol va masalalar;
tajriba natijalari, ishlab chiqarish muammolarini yechishga yoʻnaltirilgan maxsus metodik ishlanmalar va tavsiyalar;
hisob-jadval ishlari va boshqalar.
20. Oʻquvchilarning ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyotlari oʻquv rejasida belgilangan muddatlarda oʻquv jarayoni grafigiga muvofiq amalga oshiriladi.
Ishlab chiqarish amaliyoti oʻquvchining ishlab turgan ish joyida mustaqil ravishda oʻtkazilishi mumkin.
Oʻquvchining ish joyi taʼlim olayotgan kasbi yoki mutaxassisligiga mos boʻlmagan holda, shuningdek, ish joyiga ega boʻlmagan oʻquvchilar uchun ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyotlari taʼlim muassasasi tomonidan belgilangan obyektda amalga oshiriladi.
21. Muayyan bosqichdagi fanlarni toʻliq oʻzlashtirgan oʻquvchi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan keyingi bosqichga oʻtkaziladi.
22. Uzrli sabablar (kasallik, tabiiy ofat, xizmat safari, ogʻir oilaviy ahvol va boshqalar) tufayli muayyan bosqichdagi fanlarni belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmagan oʻquvchilarga qoʻshimcha muddat belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi uchun shaxsiy jadval beriladi. Shaxsiy jadval tegishli direktor oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi va undagi muddat navbatdagi oʻquv yiliga oʻtmasligi lozim.
Belgilangan muddatda shaxsiy jadvaldagi tegishli fanlarni oʻzlashtirmagan oʻquvchi qayta oʻqish uchun mazkur bosqichda qoldiriladi. Oʻquvchi birinchi bosqichning birinchi semestridagi akademik qarzdorlikni belgilangan muddatda bartaraf etmagan taqdirda, oʻquvchilar safidan chetlashtiriladi, oʻquvchining xohishiga koʻra akademik taʼtil berilgan hollar bundan mustasno.
23. Kechki taʼlimda har bir oʻquvchi uchun shaxsiy varaqa ochiladi hamda unda taʼlim muassasasidagi faoliyatining toʻliq monitoringi yuritilib, quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
oraliq ishlarning bajarilishi, oraliq va yakuniy baholashlar natijalari;
bosqichdan bosqichga oʻtganligi, bitiruv malakaviy ishi boʻyicha qoʻyilgan baho hamda yakuniy davlat attestatsiyasi baholari.
24. Yakuniy davlat attestatsiyasi kunduzgi taʼlim shakli uchun tasdiqlangan tartib asosida tashkil etiladi.
25. Kechki taʼlimda tegishli kasb va mutaxassislik boʻyicha oʻquv rejasidagi yuklamani toʻliq bajargan holda yakuniy davlat attestatsiyasidan yoki bitiruv malakaviy ishining himoyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan bitiruvchiga Davlat attestatsiya komissiyasining qarori asosida davlat namunasidagi diplom beriladi.
4-bob. Kechki taʼlimda masofadan turib oʻqitish elementlaridan foydalanish
26. Kechki taʼlimda masofadan turib oʻqitish oʻquvchilarning asosiy ish joyidan ajralmagan holda oʻquv rejasidagi barcha fanlardan belgilangan bilimlarni mustaqil masofadan turib oʻzlashtirish asosida amalga oshiriladi.
27. Masofadan turib oʻqitish onlayn (masofadan turib real vaqt rejimida vebinarlar, videomaʼruzalar, konsultatsiyalar, nazorat turlarini oʻtkazish) va offlayn (masofadan turib oʻqitish tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) rejimlarida tashkil etiladi.
28. Masofadan turib oʻqitish jadvali tegishli direktor oʻrinbosari tomonidan ishlab chiqiladi va direktor tomonidan tasdiqlanadi.
29. Masofadan turib oʻqitish elementlaridan foydalanilganda oʻquv kurslarining sifati va samaradorligining doimiy nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
Masofadan turib oʻqitishning texnik taʼminoti texnikumlarda metodik yordam koʻrsatish uchun belgilangan oliy taʼlim muassasasi tomonidan va kollejlarda esa — ular tegishli boʻlgan vazirliklar va idoralar tomonidan amalga oshiriladi.
30. Tizimida kollejlar va texnikumlar boʻlgan vazirliklar va idoralar masofadan turib oʻqitish elementlarini joriy etish dasturiy platformasi, reglamenti va tartibini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda belgilaydi.
31. Taʼlim faoliyatini amalga oshiruvchi pedagoglar masofadan turib oʻqitishda oʻquv materiallari, topshiriqlar va maslahat ishlarini taʼlim muassasasi rasmiy veb-saytidagi “Kechki taʼlim” sahifasiga joylashtiradi va ularning bajarilishini nazorat qilib boradi.
Taʼlim beruvchi pedagog kadrlar uchun oʻquv yuklamasi ularning shaxsiy ish rejalarida qayd etiladi.
32. Taʼlim muassasasi direktori masofadan turib oʻqitishning qatʼiy nazorat qilinishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.
Masofadan turib oʻqitishda oʻquv-metodik jarayonni takomillashtirish va ilmiy-metodik masalalar taʼlim muassasasi pedagogik kengashi yigʻilishida muhokama qilib boriladi.
33. Taʼlim muassasalarida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobiga masofaviy taʼlimni tashkil etish boʻlimi tashkil etilishi mumkin va mazkur boʻlim kechki taʼlimda masofadan turib oʻqitish amalga oshirilishini taʼminlaydi.
5-bob. Kechki taʼlimda oʻquv jarayonini boshqarish
34. Kechki taʼlim oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari tomonidan tegishli boʻlim boshliqlari bilan birgalikda boshqariladi.
35. Taʼlim muassasalarida kechki taʼlim uchun oʻquv-metodik ishlar boʻyicha qoʻshimcha metodist lavozimlari belgilangan normativlarga muvofiq joriy etiladi.
36. Oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari:
kechki taʼlimni rivojlantirish dasturini ishlab chiqadi, oʻquvchilarning malakaviy amaliyotlarini tashkil qilish boʻyicha ish beruvchilar bilan shartnomalar tuzadi hamda oʻqitishning yangi texnologiyalari tatbiq qilinishini va oʻquvchilar oʻzlashtirishi nazorat qilinishini taʼminlaydi;
oʻquvchilarning bitiruv malakaviy ishlari mavzularini tegishli pedagoglar bilan birgalikda muvofiqlashtiradi va tasdiqlaydi, oʻquvchilar bilan oʻquv va tarbiyaviy ishlar olib borish samaradorligini oshirish choralarini koʻradi;
mehnat muhofazasi, texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha tadbirlarni, boʻlim xodimlarining ichki tartib va mehnat intizomi qoidalariga rioya qilishini tashkil etadi;
taʼlim muassasasining pedagogik kengashi majlislarida kechki taʼlim manfaatlarini oʻz vakolati doirasida himoya qiladi va amalga oshiradi;
oʻquvchilarning kurs ishi va bitiruv malakaviy ishlariga rahbarlik qilish uchun kechki taʼlimda oʻquv jarayonini taʼminlaydigan pedagoglarni taqsimlaydi;
kechki taʼlim masalalari boʻyicha taʼlim muassasasining boshqa tuzilmalari bilan oʻzaro aloqani taʼminlaydi.
37. Kechki taʼlim bilan bogʻliq xarajatlar taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt mablagʻlari) hisobidan amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
38. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
39. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida kechki taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarida kechki taʼlimni tashkil etish
Bosqichlar Tadbirlar nomi Masʼul bajaruvchilar Muddatlar 1-bosqich Kasblar va mutaxassisliklar boʻyicha kechki taʼlim qabul parametrlarini tasdiqlash. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqish. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Oʻquv jarayoni boshlanishidan 1 oy oldin 3-bosqich Oʻquv jarayonini tashkil etish. Oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Oʻquv yili davomida tasdiqlangan reja-jadval asosida 4-bosqich Kechki taʼlim oʻquv jarayoni sifati va samaradorligini nazorat qilish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻquv jarayoni davomida 5-bosqich Tegishli kasb va mutaxassislik boʻyicha oʻquv rejasidagi yuklamani toʻliq bajargan holda yakuniy davlat attestatsiyasidan yoki bitiruv malakaviy ishining himoyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan bitiruvchiga Davlat attestatsiya komissiyasining qarori asosida davlat namunasidagi diplom berish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalari Oʻqitish davri yakunida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-iyul,
411-son