📅 2022-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМИ
НИЗОМ
схемаси
НИЗОМ
МИҚДОРЛАРИ
МЕТОДОЛОГИЯСИ
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш, йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда «Хавфсиз йўл» индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини замонавий талабларга тўлиқ мувофиқлаштириш ҳамда илмий, методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази тегишлича ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилганлиги;
ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий низоми 1-иловага мувофиқ:
эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тартиби;
эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг жавобгарлиги;
б) Йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматини жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш, аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби;
аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
жамғарма фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби;
жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби;
жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоботни юритиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартиби;
г) Туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритишнинг методологияси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритиш тартиби;
«Хавфсиз йўл» индексини самарали юритишнинг тартиби ва унинг босқичлари;
«Хавфсиз йўл» индексининг индикаторларини ҳисоблаш қоидалари.
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари (кейинги ўринларда — эксплуатация-монтаж бўлинмалари) ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлмаган кузатув камералари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини шартнома асосида эксплуатация қилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 ноябрдаги ПҚ-27-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказилишини ва мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштиришда иштирок этиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларига имкон бераётган асл омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл-транспорт ҳодисасидан ҳимоя қилиш даражасини оширишнинг ҳуқуқий, муҳандислик-техник, ахборот, ташкилий-методик муаммоларини тадқиқ этиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини методик жиҳатдан таъминлаш, жумладан, замонавий методикаларни ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни ва шароитларни аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўлим ва тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда камайтиришнинг устувор йўналишларини илмий асослаш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) фаолиятидаги долзарб муаммоларни бартараф этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш, транспорт оқимини ўрганиш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган йўл бўлакларини (авария ўчоқлари)ни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
ДЙҲХХ эксплуатация-монтаж бўлинмалари томонидан йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни илмий жиҳатдан ўрганиб бориш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар кириш;
ДЙҲХХ фаолиятини илмий-методик таъминлаш, жумладан, замонавий методикаларни ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракатини ташкил этишга доир муаммоли масалалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, бу борада республика ва халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиб бориш, илмий анжуманларда қатнашиш ва ташкил этиш.
5. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий, илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини оширишда, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтаришда, ДЙҲХХ бўлинмаларига илмий-методик жиҳатдан кўмаклашишда, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республикадаги илмий ташкилотлар ва олий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган илмий ва ўқув фаолияти бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидагиларни амалга оширишга розилик берилсин:
Марказда катта ҳажмли илмий, методик ишларни амалга ошириш учун малакали мутахассисларни ҳақ эвазига тегишли шартнома асосида жалб этиш;
Марказ ходимлари ва хизматчиларига, белгиланган бошқа қўшимча тўловлардан қатъи назар, лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) Марказ фаолиятини ташкил этиш юзасидан:
бир ой муддатда Марказнинг низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
2022 йил 1 декабргача Марказни тегишли мутахассисликка, илмий салоҳиятга, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилиятига эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
б) эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан:
бир ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг иш фаолиятини такомиллаштириш, янгича иш усулларини жорий этиш бўйича «ҳудуд тажрибаси» тизимини яратсин ва амалий семинар машғулотларини ўтказсин;
икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг хизмат кўрсатиш (масъуллик) ҳудудлари белгиланиши ва тафтишдан ўтказилишини таъминласин ҳамда илмий ёндошув асосида 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган манзилли чора-тадбирлар дастурларини тасдиқласин.
Бунда манзилли чора-тадбирлар дастурларида биринчи босқичда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятларнинг марказий кўчаларида, кейинги босқичларда туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш назарда тутилсин;
тўрт ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимларининг йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида Марказ, Тошкент давлат транспорт университети мутахассислари ҳамда соҳага тегишли малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин;
в) «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари фақат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йўналишлар бўйича мақсадли сарфланишини назоратга олсин;
г) ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритишнинг методологияси асосида ҳар чорак якунига кўра республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритсин.
8. Қуйидагилар:
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Ҳудудий эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий ташкилий тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан тасдиқланган 29 та индикатор асосида ҳар чорак якунига кўра туман (шаҳар)лар бўйича «Хавфсиз йўл» индекси доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолатини баҳолаб борсин ва натижалари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати юзасидан туман (шаҳар)ларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратсин;
«сариқ» ва «қизил» тоифага киритилган туман (шаҳар)ларни Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг муҳокамасига киритиб борсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги илмий ташкилотларнинг 2023 — 2028 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ижросини таъминласин:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий мавзуларни ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологияларни ривожлантириш йўналиши бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш ва илмий тизимни шакллантириш;
хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш;
қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларни ташкил этиш.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига бевосита бўйсинадиган ва уларнинг ташкилий тузилмаси ҳисобланадиган эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини тартибга солади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари (кейинги ўринларда — эксплуатация-монтаж бўлинмалари) Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, кўча ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.
3. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, ўзининг мустақил балансига, банк ҳисобварағига, шунингдек, эмблемасига, штампларига ва бланкаларига, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — Муассис) ҳисобланади.
5. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
6. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Муассиснинг розилиги билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган тижорат ва нотижорат ташкилотларда қатнашчи (иштирокчи, аъзо) бўлиши мумкин.
7. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий мақсади ва вазифалари
8. Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий мақсади ҳисобланади.
9. Қуйидагилар эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу ҳудудлардан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий-техник воситаларни жорий этиш;
асфальт, асфальт-бетон, бетон қопламали кўча ва йўлларда йўл чизиқларини чизиш;
йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга шартнома асосида аутсорсинг хизматини жалб қилиш;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини автомобиль йўлини сақловчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида амалга ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилиш;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлмаган кузатув камералари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни шартнома асосида эксплуатация қилиш.
3-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Хизмат кўрсатиш ҳудудидаги кўча ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳамда эстетик кўринишини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари, тегишли идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда замонавий ахборот — коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва фойдаланишни амалга оширади.
11. Хизмат кўрсатиш ҳудудидаги кўча ва йўлларда ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур, мавсумий кўриклар давомида аниқланган камчиликлар ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатма ва топшириқлар асосида йўл белгиларини ўрнатиш, алмаштириш, қайта тиклаш, светафор қурилмаларини қуриш, иш тартибини ўзгартириш, реконструкция қилиш ҳамда йўл чизиқларини чизиш, уларни доимо соз ҳолатда сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.
12. Жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда шартнома асосида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади ҳамда аутсорсинг хизматини жалб қилади.
13. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини бошқариш билан боғлиқ бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланади.
4-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш
14. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз фаолияти давомида қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ушбу Низом талабларига амал қилади.
15. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари орқали Муассисга ҳисобот беради.
16. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятининг мақсади, предмети ва турларини белгилаш ҳамда Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ва тасдиқлаш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эксплуатация-монтаж бўлинмаларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида таклифларни тайёрлаш;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд бошқа мақсадда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уни тасарруф этиш;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини олиш.
17. Муассис:
эксплуатация-монтаж бўлинмалари раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва бўшатиш бўйича киритилган тақдимномаларни кўриб чиқади ва хулоса беради;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармасини уларга давлат мулкини бериш йўли орқали шакллантиради;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини назорат қилади, шунингдек, уларнинг бегоналаштирилишининг олдини олади.
5-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари устав жамғармаси
18. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармаси уларнинг тасарруфида бўлган бино ва иншоотлар, ёндош ҳудудлар, моддий-техник база, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун Муассис томонидан берилган мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан ташкил этилади.
19. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, таъсисчининг қарори бўйича амалга оширилади.
6-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мол-мулкини тасарруф этиш
20. Муассис томонидан бириктирилган мулк, асосий жамғармалар ва айланма маблағлар эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мол-мулкини ташкил этади.
21. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий жамғармалари ва айланма маблағлари бўлинмас бўлиб, улушлар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
22. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган давлат мулкининг ўз вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек, ўзгага берилиши устидан назорат ўрнатилади.
7-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш, иш вақти режимини тартибга солиш
23. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан ишга олинади ва ишдан бўшатилади.
24. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан белгиланган меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси , меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
25. Ходимларнинг иш вақти режими Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ белгиланади. Бунда ходимларни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этишга, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ва айрим тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
26. Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш Меҳнат кодексининг 122-моддасига мувофиқ, 220-модданинг бешинчи қисмида ва 228 , 245-моддаларда белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ходимларни ишга жалб қилиш қонунчиликда белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
8-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари раҳбарларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
27. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг муассисидан хулоса олинган тақдимномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
28. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари:
яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган раҳбари ҳисобланади;
эксплуатация-монтаж бўлинмалари номидан ишончномасиз иш кўради, мамлакатимиз ва хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини Муассис билан келишган ҳолда ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномалари тузиш, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
барча ходимлар учун ваколатлари доирасида тегишли кўрсатмалар беради;
эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ички тартиб-қоидаси ва хўжалик фаолиятини белгилайдиган ҳамда тартибга соладиган ҳужжатларни тасдиқлайди;
муассис қарорлари ижросини ташкил этади;
қонунчиликда белгиланган тартибда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа мажбуриятларни амалга оширади.
29. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларни бажаришда эксплуатация-монтаж бўлинмалари манфаатларини устувор қўйиб иш кўради.
30. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларнинг ҳамда иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан корхонага етказилган зарар, шу жумладан, корхонага берилган давлат мулки йўқотилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
9-боб. Ҳисоботларни тузиш тартиби
31. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ҳамда уларнинг давлат томонидан сақлаш учун белгиланган тартибда тақдим этилиши учун жавоб беради.
32. Хўжалик юритувчи субъект сифатида эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш ва текшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги молия-назорат хизматлари, Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
10-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг жавобгарлиги
33. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, Муассис унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.
34. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Муассисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
11-боб. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларини тугатиш ва қайта ташкил этиш
35. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
36. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади, қайта ташкил этишда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига 2-ИЛОВА
Йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматини жалб этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматини жалб этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аутсорсинг — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг (кейинги ўринларда — эксплуатация-монтаж бўлинмалари) йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
буюртмачи — ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари.
3. Буюртмачи хизматларини аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:
аутсорсерни қонунчилик ҳужжатлари асосида танлаб олиш;
аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини ошириш;
буюртмачининг аутсорсерга берадиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) оптималлаштириш.
Ишлар (хизматлар) аутсорсерга ўтказилишида уларнинг иқтисодий самарадорлиги ошиши ва хўжалик фаолияти харажатлари қисқариши ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифати ошиши лозим.
2-боб. Аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби
4. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдорлари буюртмачи томонидан тегишли хизматлар таннархига (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) аутсорсернинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
3-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
5. Аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлаб олинади.
Танлов жараёнида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш ҳамда аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомга иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
7. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
тадбиркорлик субъекти бўлиши;
аутсорсинг хизмати бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;
молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги.
8. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун икки нусхада тузилади.
Бунда аутсорсер томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин.
9. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса — кейинги ойнинг 5 — кунига қадар амалга оширилади.
4-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
10. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ижара шартномаси доирасида бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
амалга оширилган ишлар (хизматлар) учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;
амалга оширилган ишлар (хизматлар) учун 20 фоизгача устама ҳақни олиш;
ишлар (хизматлар) таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
амалга оширилган ишлар (хизматлар) натижасида фойда олиш;
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.
Аутсорсер қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Аутсорсер:
ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши;
аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси қоида ва нормаларига қатъий риоя этиши;
ишлар (хизматлар) сифатли амалга оширилиши ва буюртмачига топширилишининг таъминлаши;
шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли ишларини (хизматларини) узлуксиз ташкил этишни таъминлаши лозим.
Аутсорсер зиммасига қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
12. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ишларнинг (хизматларнинг) сифатли амалга оширилишини ва шартнома шартларининг бажарилишини аутсорсердан талаб қилиш;
аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;
аутсорсер томонидан ишлар (хизматлар)ни сифатсиз амалга ошириш ҳолатларига йўл қўйилганида шартномани бекор қилиш ҳақида аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Буюртмачи шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.
Буюртмачи зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш
14. Аутсорсер томонидан техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий риоя этилишини назорат қилиш аутсорсернинг масъул ходимлари зиммасига юкланади.
15. Аутсорсинг хизматларини мониторинг қилиш буюртмачи томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.
16. Аутсорсер томонидан амалга оширилаётган ишларнинг (хизматларнинг) амалдаги стандартлар талабларига тўлиқ мувофиқлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан назорат қилинади.
6-боб. Якунловчи қоида
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматларини жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Аутсорсерни танлаш I-босқич Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари Аутсорсерларни танлаш учун махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш (амалга ошириладиган ишлар (хизматлар) рўйхати, уларнинг ҳажми ва бошқалар). Заруратга кўра II-босқич Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан тузилган харид комиссияси 1. Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш. 2. Танлов ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш. 3. Баённомадан кўчирмани (танлов натижалари) махсус ахборот порталига жойлаштириш. Эълон муддати тугаган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда Баённома тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни давомида III-босқич Буюртмачи (эксплуатация-монтаж бўлинмалари) Танлов ғолиби (аутсорсер) билан йил охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш. Танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида II. Ҳисоб-китоб I-босқич Буюртмачи (эксплуатация-монтаж бўлинмалари) Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15 фоизи миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисобрақамига ўтказиб бериш. Ҳар ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида II-босқич Аутсорсер 1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш. 2. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш. Ҳар ойнинг 5 — кунига қадар III-босқич Буюртмачи (эксплуатация-монтаж бўлинмалари) 1. Асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш. 1. 3 иш куни давомида 2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85 фоиз суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш. 2. Ҳар ойнинг 20 — кунига қадар (ўтган ой учун)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ белгиланган миқдорларда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар;
эксплуатация-монтаж бўлинмалари учун ҳар йили бюджет параметрларида дастурлар асосида алоҳида тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозит ҳисобварақаларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорида белгиланган мақсадлар учун сарфланади.
6. Жамғарма маблағлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.
3-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳамда сарфлаш
8. «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасининг даромадлар ва харажатлар сметаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг (кейинги ўринларда — эксплуатация-монтаж бўлинмалари) даромадлар ва харажатлар сметаси ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.
Жамғарманинг харажатлари марказлашган ҳолда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларининг параметрлари доирасида амалга оширилади.
9. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Рўйхатга олинган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида Жамғарма маблағларини уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиш орқали молиялаштирилади.
4-боб. Жамғарма маблағларининг ҳисобини юритиш, ҳисобот ва назорат
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоботлар белгиланган тартибда ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлим (бўлинма) бошлиқлари назоратида эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг бухгалтерлари томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига тақдим этилади.
Ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиғи ва бухгалтери қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар:
Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;
Жамғарма маблағларининг тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;
Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;
Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;
юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.
11. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги Назорат-тафтиш инспекцияси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.
12. Жамғарманинг пул маблағлари тушуми зарур эҳтиёжларни қоплай олмаса, Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар миқдорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга таклиф киритиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоида
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловларнинг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига ўтказиладиган
Т/р Жарима, йиғим ва тўловнинг номи Жамғармага ўтказиладиган миқдор (фоизда) 1. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси (давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилган маблағлар бундан мустасно) 5 2. Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича) 25 3. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимлар 20 4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар суммаси 100 5. Автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибдаги реализациясидан олинган тушумлар 50
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига 4-ИЛОВА
Туман(шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича «Хавфсиз йўл» индексини юритиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур методология туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича «Хавфсиз йўл» индексини (кейинги ўринларда — индекс) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича индекс юритилади.
3. Туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолати индекснинг индикаторлари бўйича ҳар чорак якунида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар (кейинги ўринларда — махсус комиссиялар) томонидан баҳолаб борилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
2-боб. Индексни юритиш тартиби
5. Индексни юритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ҳар чорак якунида кейинги ойнинг 10-кунигача ишчи органлар туман (шаҳар)лар бўйича индекснинг индикаторларига оид материалларни жамлайди ва махсус комиссияларга тақдим этади;
ҳар чорак якунида кейинги ойнинг 15-кунигача туман (шаҳар)ларда индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати махсус комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорида белгиланган 29 та индикатор бўйича баҳоланади ва натижалари йиғилиш баёни шаклида расмийлаштирилади;
туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади;
ишчи органлар:
махсус комиссияларнинг туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги йиғилиш баёнларини рўйхатга олади;
йиғилиш баёнларини (зарур ҳолларда ўрганиш натижаларида аниқланган маълумотларни илова қилган ҳолда) кўриб чиқиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясига (кейинги ўринларда — республика махсус комиссияси) юборади;
республика махсус комиссияси:
махсус комиссияларнинг йиғилиш баёнларини таҳлил қилади, зарур ҳолларда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
«сариқ» ва «қизил» тоифаларга киритилган туман (шаҳар)ларда йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади;
«қизил» тоифага киритилган туман (шаҳар)лар салмоғи юқори бўлган вилоятлар ҳокимларининг (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ҳокими) масъулиятини ошириш чораларини белгилайди, жумладан, зарур ҳолларда уларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини қўллайди;
«қизил» тоифага киритилган туман (шаҳар)лар салмоғи юқори бўлган вилоятлар ҳокимларининг (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ҳокими) масъулиятини ошириш чораларини белгилайди, жумладан, зарур ҳолларда уларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини қўллайди;
Республика махсус комиссияси ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича индекснинг индикаторлари бўйича материалларни жамлайди ва республика махсус комиссияларга баҳолаш учун тақдим этади. Баҳолаш натижалари йиғилиш баёни билан тасдиқланади.
Республика махсус комиссияси ишчи органи баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботларни юритади.
3-боб. Индекснинг индикаторларини ҳисоблаш қоидалари
6. Индекс 2 та йўналиш бўйича қуйидаги индикаторлардан иборат:
I. Йўналиш — йўл инфратузилмаси бўйича:
1. Йўл қопламасининг ҳолати.
2. Йўл белгилари билан жиҳозланганлик даражаси.
3. Йўл кўрсаткичлари билан жиҳозланганлик даражаси.
4. Пиёдалар ўтиш жойларининг тартибга солинганлиги.
5. Ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойлари мавжудлиги.
6. Пиёдалар йўлаклари мавжудлиги.
7. Велосипед йўлаклари мавжудлиги.
8. Автотураргоҳлар билан таъминланганлиги.
9. Ётиқ чизиқларнинг аҳволи.
10. Йўлни ажратувчи тўсиқ билан жиҳозланганлиги.
11. Йўлнинг ёритилганлиги.
12. Таълим муассасалари атрофининг жиҳозланганлик даражаси.
13. Таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича синфхоналарнинг мавжудлиги.
14. Таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича майдончаларнинг мавжудлиги.
15. Светофорларнинг мавжудлиги.
16. Йўл бўйининг кўкаламзорлаштирилганлиги.
17. Йўналтирувчи устунчалар ўрнатилганлиги.
18. Қоидабузарликларни аниқловчи мосламалар билан таъминланганлиги.
19. Видеокузатув камералари билан жиҳозланганлиги.
20. Сунъий нотекисликлар мавжудлиги.
21. Ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиш ҳолати.
22. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб ва ташвиқ қилувчи кўргазмали воситалар билан жиҳозланганлик даражаси.
23. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш бўйича профилактик тадбирларнинг ўтказилиши даражаси.
24. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қонунчилик билан тақиқланмаган ҳомийлик маблағларининг жалб этилиши ҳолати.
II. Йўналиш — йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши бўйича:
25. Юз минг аҳолига нисбатан йўл-транспорт ҳодисаларининг сони.
26. Юз минг аҳолига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этганлар сони.
27. Авария ўчоқлари сони.
28. Юз минг аҳолига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони.
7. Индекснинг 1 — 24-индикаторлари бўйича баҳолар қуйидагича ҳисобланади:
55 фоиз ва ундан кам бўлса — «0» балл;
56 — 70 фоиз бўлса — «1» балл;
71 — 85 фоиз бўлса — «2» балл;
86 — 100 фоиз бўлса — «3» балл қўйилади.
8. Индекснинг 25 — 27, 29-индикаторлари бўйича баҳолар қуйидагича ҳисобланади:
0 та бўлса — «3» балл;
1 та бўлса — «2» балл;
2 та бўлса — «1» балл;
3 та ва ундан ортиқ бўлса — «0» балл қўйилади.
9. Индекснинг 28-индикатори бўйича баҳолар қуйидагича ҳисобланади:
200 тагача бўлса — «3» балл;
400 тагача бўлса — «2» балл;
600 тагача бўлса — «1» балл;
600 та ва ундан ортиқ бўлса — «0» балл қўйилади.
10. Индекснинг индикаторлари бўйича тўпланган жами баллдан келиб чиқиб туманлар (шаҳарлар) қуйидагича тоифаларга ажратилади:
0 — 29 балл бўлса — «қизил» тоифа;
30 — 58 балл бўлса — «сариқ» тоифа;
59 — 87 балл бўлса — «яшил» тоифа.
4-боб. Якунловчи қоидалар
11. Республика махсус комиссиясининг ишчи органи туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини индекснинг индикаторлари бўйича баҳолаш тадбирларига қонунчиликда белгиланган тартибда илмий ташкилотларнинг мутахассисларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этиши мумкин.
12. Ушбу методологияда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик хизмат (меҳнат) интизомини бузиш деб баҳоланади ҳамда масъул раҳбарлар ва ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415 -сон қарорига 5-ИЛОВА
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бошқармаси * Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 25 (2-0-0-23) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бошқармаси 165 (2-0-0-163) Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бошқармаси 50 (2-0-0-48) Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 45 (2-0-0-43) Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 59 (2-0-0-57) Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 61 (2-0-0-59) Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 46 (2-0-0-44) Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 31 (2-0-0-29) Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 20 (2-0-0-18) Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 26 (2-0-0-24) Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 54 (2-0-0-52) Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 25 (2-0-0-23) Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 35,5 (2-0-0-33,5) Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бўлими 51 (2-0-0-49)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июлдаги 415-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ҳудудий эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий ташкилий
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи Эксплуатация-монтаж бўлими (бошқармаси) бошлиғи Бошлиқ ўринбосари — эксплуатация ва монтаж бўлинмаси (бўлими) бошлиғи Бош муҳандис Кадрлар бўйича инспектор, иш юритувчи, юридик таъминлаш гуруҳи Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис Бош энергетик Бухгалтерия, режалаштириш ва таҳлил гуруҳи Диспетчер Назорат ва синов гуруҳи Таъминот гуруҳи Ишлаб чиқариш техника гуруҳи, Металл конструкциялари билан таъминлаш гуруҳи Светофор қурилмалари билан ишлаш гуруҳи Хизмати кўрсатиш ходимлари Автомобиль гаражи Йўл белгилари билан ишлаш гуруҳи Йўл чизиқларини чизиш гуруҳи 1-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси ** 2-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси ** 3-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси ** 4-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси ** Иш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш гуруҳи *
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 июль,
415-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOMI
NIZOM
sxemasi
NIZOM
MIQDORLARI
METODOLOGIYASI
TASHKILIY TUZILMASI
TUZILMASI
Yoʻl harakati xavfsizligi sohasini ilmiy-metodik taʼminlash, yoʻllarda ekspluatatsiya-montaj faoliyatini tartibga solish hamda “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritish amaliyotini joriy etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, yoʻl harakati xavfsizligi sohasini zamonaviy talablarga toʻliq muvofiqlashtirish hamda ilmiy, metodik va axborot-tahliliy jihatdan tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qarori bilan:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining maxsus ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari hamda Toshkent shahar hokimligining Yoʻl harakatini tashkil etish markazi tegishlicha hududiy ichki ishlar organlarining yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari huzuriga oʻtkazilganligi;
hududlarda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash va bu borada mahalliy hokimiyat organlarining masʼuliyatini kuchaytirish maqsadida respublikaning barcha tuman (shahar)lari boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritish amaliyoti yoʻlga qoʻyilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahri va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining namunaviy nizomi 1-ilovaga muvofiq:
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining faoliyatini tashkil etish va boshqarish tartibi;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari xodimlarining huquq va majburiyatlari;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining javobgarligi;
b) Yoʻl chiziqlarini chizishga, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatishga, almashtirishga va ularga texnik xizmat koʻrsatishga autsorsing xizmatini jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:
autsorsing xizmatlariga narx belgilash, autsorserni tanlash, shartnoma tuzish va hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi;
autsorsing xizmati koʻrsatilishi yuzasidan nazorat va monitoringni amalga oshirish tartibi;
autsorser va buyurtmachining huquqlari va majburiyatlari;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq:
jamgʻarma faoliyatini tashkil etish, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ushbu mablagʻlardan foydalanish tartibi;
jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlash va roʻyxatga olish tartibi;
jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobotni yuritish va uning nazoratini amalga oshirish tartibi;
g) Tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritishning metodologiyasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritish tartibi;
“Xavfsiz yoʻl” indeksini samarali yuritishning tartibi va uning bosqichlari;
“Xavfsiz yoʻl” indeksining indikatorlarini hisoblash qoidalari.
3. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahri va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) oʻzlariga yuklatilgan vazifalarga muvofiq:
Toshkent va Nukus shaharlari, viloyatlar, tuman (shahar)lar markazlaridagi koʻchalarda, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ushbu tuman (shahar)lar markazlari chegarasi ichidan oʻtgan qismlarida yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl belgilari va koʻrsatkichlarini, svetoforlarni oʻrnatish, almashtirish, saqlash, demontaj qilish va ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini amalga oshiradi;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida, shaharlar va boshqa aholi punktlari koʻchalari hamda xoʻjalik avtomobil yoʻllarida Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga tegishli boʻlmagan kuzatuv kameralari, yoʻl harakati qoidalari buzilganligini qayd etuvchi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video dasturiy-texnik vositalarini shartnoma asosida ekspluatatsiya qiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 30-noyabrdagi PQ-27-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tuzilmasida Yoʻl harakati xavfsizligi muammolarini oʻrganish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
yoʻl-transport hodisalari sabablarini oʻrganishga doir tadqiqotlar oʻtkazilishini va muvofiqlashtirilishini tashkil etish;
yoʻl harakati xavfsizligi sohasida maqsadli fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish;
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasidagi normativ-huquqiy, axborot-tahliliy va texnik jihatdan tartibga solishni takomillashtirishda ishtirok etish;
yoʻl harakati xavfsizligi sohasidagi huquqbuzarliklar va yoʻl-transport hodisalariga imkon berayotgan asl omillarni aniqlash va ularni bartaraf etish chora-tadbirlarini ishlab chiqish;
yoʻl harakati ishtirokchilarini yoʻl-transport hodisasidan himoya qilish darajasini oshirishning huquqiy, muhandislik-texnik, axborot, tashkiliy-metodik muammolarini tadqiq etish;
yoʻl harakati xavfsizligi xizmati faoliyatini metodik jihatdan taʼminlash, jumladan, zamonaviy metodikalarni ishlab chiqish;
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash yoʻnalishidagi ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish va uni amaliyotga tatbiq etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
yoʻl-transport hodisalari sodir etilishiga sabab boʻluvchi omillarni va sharoitlarni aniqlash boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish, oʻlim va tan jarohati bilan bogʻliq holatlarning oldini olish hamda kamaytirishning ustuvor yoʻnalishlarini ilmiy asoslash, Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — DYHXX) faoliyatidagi dolzarb muammolarni bartaraf etishning ilmiy asoslarini ishlab chiqish;
yoʻl harakatini tashkil etishni takomillashtirish, transport oqimini oʻrganish, yoʻl-transport hodisalari sodir boʻlishi ehtimoli yuqori boʻlgan yoʻl boʻlaklarini (avariya oʻchoqlari)ni aniqlash va ularni bartaraf etish boʻyicha ilmiy-amaliy asoslangan takliflarni ishlab chiqish;
DYHXX ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari tomonidan yoʻl harakatini tashkil etish sohasida amalga oshirilayotgan ishlarni ilmiy jihatdan oʻrganib borish va takomillashtirish boʻyicha takliflar kirish;
DYHXX faoliyatini ilmiy-metodik taʼminlash, jumladan, zamonaviy metodikalarni ishlab chiqish;
yoʻl harakatini tashkil etishga doir muammoli masalalar boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish, bu borada respublika va xalqaro ilmiy jurnallarda ilmiy maqolalar chop etib borish, ilmiy anjumanlarda qatnashish va tashkil etish.
5. Belgilab qoʻyilsinki, Markaz:
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga zamonaviy, ilmiy yondashuvlarni qoʻllash orqali uning samaradorligini oshirishda, ushbu sohadagi ilmiy-tadqiqot ishlarini yangi bosqichga koʻtarishda, DYHXX boʻlinmalariga ilmiy-metodik jihatdan koʻmaklashishda, ularning faoliyatini rivojlantirish hamda takomillashtirishda ishtirok etadi;
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasida respublikadagi ilmiy tashkilotlar va oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan amalga oshirilayotgan ilmiy va oʻquv faoliyati boʻyicha hamkorlik aloqalarini oʻrnatadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasi hisobidan quyidagilarni amalga oshirishga rozilik berilsin:
Markazda katta hajmli ilmiy, metodik ishlarni amalga oshirish uchun malakali mutaxassislarni haq evaziga tegishli shartnoma asosida jalb etish;
Markaz xodimlari va xizmatchilariga, belgilangan boshqa qoʻshimcha toʻlovlardan qatʼi nazar, lavozim maoshining 100 foizi miqdorida har oylik ustama haq belgilash.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
a) Markaz faoliyatini tashkil etish yuzasidan:
bir oy muddatda Markazning nizomini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;
2022-yil 1-dekabrgacha Markazni tegishli mutaxassislikka, ilmiy salohiyatga, shuningdek, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish qobiliyatiga ega boʻlgan malakali xodimlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin;
b) ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari faoliyatini samarali tashkil etish yuzasidan:
bir oy muddatda ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ish faoliyatini takomillashtirish, yangicha ish usullarini joriy etish boʻyicha “hudud tajribasi” tizimini yaratsin va amaliy seminar mashgʻulotlarini oʻtkazsin;
ikki oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining xizmat koʻrsatish (masʼullik) hududlari belgilanishi va taftishdan oʻtkazilishini taʼminlasin hamda ilmiy yondoshuv asosida 2022-yilda amalga oshirilishi lozim boʻlgan manzilli chora-tadbirlar dasturlarini tasdiqlasin.
Bunda manzilli chora-tadbirlar dasturlarida birinchi bosqichda Toshkent va Nukus shaharlari hamda viloyatlarning markaziy koʻchalarida, keyingi bosqichlarda tuman (shahar)lar markazlaridagi koʻchalarda, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ushbu tuman (shahar)lar markazlari chegarasi ichidan oʻtgan qismlarida yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl belgilari va koʻrsatkichlarini, svetoforlarni oʻrnatish nazarda tutilsin;
toʻrt oy muddatda ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari xodimlarining yoʻl infratuzilmasini harakat xavfsizligini taʼminlashning zamonaviy talablariga toʻliq muvofiqlashtirish sohasida bilim va koʻnikmalarini oshirib borish maqsadida Markaz, Toshkent davlat transport universiteti mutaxassislari hamda sohaga tegishli malakali mutaxassislarni jalb qilgan holda oʻquv seminarlari oʻtkazilishini taʼminlasin;
v) “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi mablagʻlari faqat qonunchilik hujjatlarida belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha maqsadli sarflanishini nazoratga olsin;
g) hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritishning metodologiyasi asosida har chorak yakuniga koʻra respublikaning barcha tuman (shahar)lari boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritsin.
8. Quyidagilar:
Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining tashkiliy tuzilmasi 5-ilovaga muvofiq;
Hududiy ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining namunaviy tashkiliy tuzilmasi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
9. Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy maxsus komissiyalar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qarori bilan tasdiqlangan 29 ta indikator asosida har chorak yakuniga koʻra tuman (shahar)lar boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksi doirasida yoʻl infratuzilmasi va yoʻl harakati qoidalariga rioya qilinishining holatini baholab borsin va natijalari asosida yoʻllarda harakat xavfsizligi taʼminlanganligi holati yuzasidan tuman (shahar)larni “yashil”, “sariq” va “qizil” toifalarga ajratsin;
“sariq” va “qizil” toifaga kiritilgan tuman (shahar)larni Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika maxsus komissiyasi yigʻilishining muhokamasiga kiritib borsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-oktabrga qadar quyidagilarni nazarda tutuvchi Ichki ishlar vazirligi tuzilmasidagi ilmiy tashkilotlarning 2023 — 2028-yillarga moʻljallangan yoʻl harakati xavfsizligini tashkil etish bilan bogʻliq ilmiy-tadqiqot ishlari dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin hamda ijrosini taʼminlasin:
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq muammolarning ilmiy yechimiga qaratilgan ilmiy mavzularni ishlab chiqish;
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlashning zamonaviy xalqaro standartlari va usullarini joriy etish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqish;
yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlashda raqamli texnologiyalarni rivojlantirish yoʻnalishi boʻyicha fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni olib borish va ilmiy tizimni shakllantirish;
xorijiy va xalqaro ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikni kengaytirish;
qisqa muddatli xorijiy ilmiy stajirovkalarni tashkil etish.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415-son qaroriga 1-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahri va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining namunaviy
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalariga bevosita boʻysinadigan va ularning tashkiliy tuzilmasi hisoblanadigan ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining faoliyatini tartibga soladi.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) Toshkent va Nukus shaharlari, viloyatlar, tuman (shahar)lar markazlaridagi koʻchalarda, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ushbu tuman (shahar)lar markazlari chegarasi ichidan oʻtgan qismlarida yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl belgilari va koʻrsatkichlarini, svetoforlarni oʻrnatish, almashtirish, saqlash, demontaj qilish va ularga texnik xizmat koʻrsatish yordamida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash, koʻcha va yoʻllarning oʻtkazuvchanligini oshirish maqsadida tashkil etilgan.
3. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari yuridik shaxs hisoblanadi, alohida mol-mulkka, oʻzining mustaqil balansiga, bank hisobvaragʻiga, shuningdek, emblemasiga, shtamplariga va blankalariga, tovar belgilariga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan, oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va boshqa rekvizitlarga ega boʻladi.
4. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining muassisi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — Muassis) hisoblanadi.
5. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻz nomidan mulkiy va shaxsiy nomulkiy huquqlarni sotib olishi va amalga oshirishi, majburiyatlar olishi, sudda daʼvogar va javobgar boʻlishi, nizolarni hal etishda boshqa organlarda vakillik qilishi mumkin.
6. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari Muassisning roziligi bilan qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxslarning qatnashishiga yoʻl qoʻyiladigan tijorat va notijorat tashkilotlarda qatnashchi (ishtirokchi, aʼzo) boʻlishi mumkin.
7. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshqa davlat korxonasining muassisi boʻlishi mumkin emas.
2-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining asosiy maqsadi va vazifalari
8. Toshkent va Nukus shaharlari, viloyatlar, tuman (shahar)lar markazlaridagi koʻchalarda, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ushbu tuman (shahar)lar markazlari chegarasi ichidan oʻtgan qismlarida yoʻl harakatini toʻgʻri tashkil etish ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining asosiy maqsadi hisoblanadi.
9. Quyidagilar ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Nukus va Toshkent shaharlari, viloyatlar, tuman (shahar)lar markazlaridagi koʻchalarda, shuningdek, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarining ushbu hududlardan oʻtgan qismlarida yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl belgilari va koʻrsatkichlarini, svetoforlarni oʻrnatish, almashtirish, saqlash, demontaj qilish va ularga texnik xizmat koʻrsatish hamda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini, dasturiy-texnik vositalarni joriy etish;
asfalt, asfalt-beton, beton qoplamali koʻcha va yoʻllarda yoʻl chiziqlarini chizish;
yoʻl chiziqlarini chizishga, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatishga, almashtirishga va ularga texnik xizmat koʻrsatishga shartnoma asosida autsorsing xizmatini jalb qilish;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllariga yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini avtomobil yoʻlini saqlovchi tashkilot bilan tuzilgan shartnoma asosida amalga oshirish;
mahalliy davlat hokimiyati organlari va yoʻl harakatini tashkil etish boʻyicha vakolatli davlat organlari hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan hamkorlik qilish;
umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida hamda shaharlar va boshqa aholi punktlari koʻchalari hamda xoʻjalik avtomobil yoʻllarida Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga tegishli boʻlmagan kuzatuv kameralari, yoʻl harakati qoidalari buzilganligini qayd etuvchi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video dasturiy-texnik vositalarni shartnoma asosida ekspluatatsiya qilish.
3-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining huquq va majburiyatlari
10. Xizmat koʻrsatish hududidagi koʻcha va yoʻllarning oʻtkazuvchanligini oshirish, yoʻl harakati xavfsizligini hamda estetik koʻrinishini taʼminlash maqsadida maxsus vakolatli davlat organlari, tegishli idora va tashkilotlar bilan kelishgan holda zamonaviy axborot — kommunikatsiya texnologiyalari tizimlarini joriy etishni rejalashtirish, loyihalashtirish va foydalanishni amalga oshiradi.
11. Xizmat koʻrsatish hududidagi koʻcha va yoʻllarda vakolatli davlat organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan birgalikda ishlab chiqilgan dastur, mavsumiy koʻriklar davomida aniqlangan kamchiliklar hamda Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining masʼul xodimlari tomonidan berilgan yozma koʻrsatma va topshiriqlar asosida yoʻl belgilarini oʻrnatish, almashtirish, qayta tiklash, svetafor qurilmalarini qurish, ish tartibini oʻzgartirish, rekonstruksiya qilish hamda yoʻl chiziqlarini chizish, ularni doimo soz holatda saqlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini amalga oshiradi.
12. Jismoniy va yuridik shaxslarga belgilangan tartibda shartnoma asosida yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, almashtirish va ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini amalga oshiradi hamda autsorsing xizmatini jalb qiladi.
13. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari oʻz oldiga qoʻyilgan maqsadlarga erishish uchun qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini boshqarish bilan bogʻliq boshqa faoliyat turlari bilan ham shugʻullanadi.
4-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish
14. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari oʻz faoliyati davomida qonunlar, normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, ushbu Nizom talablariga amal qiladi.
15. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari orqali Muassisga hisobot beradi.
16. Muassis quyidagi huquqlarga ega:
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari faoliyatining maqsadi, predmeti va turlarini belgilash hamda Nizomlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish va tasdiqlash;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarini qayta tashkil etish yoki tugatish toʻgʻrisida takliflarni tayyorlash;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ortiqcha, foydalanilmayotgan yoxud boshqa maqsadda foydalanilayotgan mol-mulkini olib qoʻyish va uni tasarruf etish;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalariga berilgan mol-mulkdan foydalanishdan olingan sof foydaning bir qismini olish.
17. Muassis:
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari rahbarlarini va ularning oʻrinbosarlarini lavozimga tayinlash va boʻshatish boʻyicha kiritilgan taqdimnomalarni koʻrib chiqadi va xulosa beradi;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ustav jamgʻarmasini ularga davlat mulkini berish yoʻli orqali shakllantiradi;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalariga berilgan davlat mulkidan maqsadli foydalanilishini va saqlanishini nazorat qiladi, shuningdek, ularning begonalashtirilishining oldini oladi.
5-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari ustav jamgʻarmasi
18. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ustav jamgʻarmasi ularning tasarrufida boʻlgan bino va inshootlar, yondosh hududlar, moddiy-texnik baza, shuningdek, moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish uchun Muassis tomonidan berilgan mol-mulk va boshqa aktivlar yigʻindisidan tashkil etiladi.
19. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ustav jamgʻarmasini koʻpaytirish yoki kamaytirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda, taʼsischining qarori boʻyicha amalga oshiriladi.
6-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining mol-mulkini tasarruf etish
20. Muassis tomonidan biriktirilgan mulk, asosiy jamgʻarmalar va aylanma mablagʻlar ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining mol-mulkini tashkil etadi.
21. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining asosiy jamgʻarmalari va aylanma mablagʻlari boʻlinmas boʻlib, ulushlar (ulushlar, paylar) boʻyicha taqsimlanishi mumkin emas.
22. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalariga berilgan davlat mulkining oʻz vazifasiga koʻra foydalanilishi va saqlanishi, shuningdek, oʻzgaga berilishi ustidan nazorat oʻrnatiladi.
7-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish, ish vaqti rejimini tartibga solish
23. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari xodimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari boshliqlarining buyruqlari bilan ishga olinadi va ishdan boʻshatiladi.
24. Xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishda Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 1-apreldagi 91-son qarori bilan belgilangan mehnatiga haq toʻlash boʻyicha tarmoq tarif setkasi , mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
25. Xodimlarning ish vaqti rejimi Mehnat kodeksi talablariga muvofiq belgilanadi. Bunda xodimlarni surunkasiga ikki smena davomida ishga jalb etishga, ishning tugashi bilan keyingi kuni (smenada) ish boshlanishi oʻrtasidagi kundalik dam olish vaqtining muddati oʻn ikki soatdan kam boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Noqulay mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan va ayrim toifadagi xodimlar uchun ish vaqtining qisqartirilgan muddati belgilanadi.
26. Xodimlarni tungi vaqtdagi ishga jalb etish Mehnat kodeksining 122-moddasiga muvofiq, 220-moddaning beshinchi qismida va 228 , 245-moddalarda belgilangan cheklashlarga rioya etgan holda amalga oshiriladi.
Ish vaqtidan tashqari ishlarga, dam olish kunlarida va bayram (ishlanmaydigan) kunlarida xodimlarni ishga jalb qilish qonunchilikda belgilangan shartlar asosida amalga oshiriladi.
8-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari rahbarlarining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi
27. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari boshliqlarining muassisidan xulosa olingan taqdimnomalari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar Ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari buyruqlari bilan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
28. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshliqlari:
yakkaboshchilik qiladigan ijro etuvchi organ rahbari hisoblanadi;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari nomidan ishonchnomasiz ish koʻradi, mamlakatimiz va xorijiy tashkilotlarda uning manfaatlarini Muassis bilan kelishgan holda ifodalaydi;
xodimlarni ishga qabul qilish, ular bilan mehnat shartnomalari tuzish, ularni oʻzgartirish yoki bekor qilish boʻyicha takliflar kiritadi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishonchnomalar beradi;
kadrlarni tayyorlash va oʻqitish, ularning malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻradi;
barcha xodimlar uchun vakolatlari doirasida tegishli koʻrsatmalar beradi;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining ichki tartib-qoidasi va xoʻjalik faoliyatini belgilaydigan hamda tartibga soladigan hujjatlarni tasdiqlaydi;
muassis qarorlari ijrosini tashkil etadi;
qonunchilikda belgilangan tartibda ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan boshqa majburiyatlarni amalga oshiradi.
29. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshliqlari oʻz huquqlarini amalga oshirish va majburiyatlarni bajarishda ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari manfaatlarini ustuvor qoʻyib ish koʻradi.
30. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshliqlari budjetga va budjetdan tashqari jamgʻarmalarga toʻlovlarning hamda ish haqi oʻz vaqtida toʻlanishi, mehnatga doir huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan talablar va ularga tenglashtirilgan toʻlovlarning qondirilishi, bevosita ishlab chiqarish faoliyati bilan bogʻliq ehtiyojlar uchun pul mablagʻlarining oʻtkazilishi, oʻzining xatti-harakatlari (harakatsizligi) bilan korxonaga yetkazilgan zarar, shu jumladan, korxonaga berilgan davlat mulki yoʻqotilganligi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
9-bob. Hisobotlarni tuzish tartibi
31. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari hisobot davri tamom boʻlgandan keyin qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli organlarga moliyaviy hisobotni va boshqa hujjatlarni taqdim etadi hamda hujjatlarning saqlanishi hamda ularning davlat tomonidan saqlash uchun belgilangan tartibda taqdim etilishi uchun javob beradi.
32. Xoʻjalik yurituvchi subyekt sifatida ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari faoliyatini nazorat qilish va tekshirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Ichki ishlar vazirligi moliya-nazorat xizmatlari, Muassis va boshqa vakolatli organlar tomonidan amalga oshiriladi.
10-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining javobgarligi
33. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari oʻz majburiyatlari boʻyicha oʻziga tegishli mol-mulk bilan javob beradi. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining mol-mulki yetarli boʻlmagan taqdirda, Muassis uning majburiyatlari boʻyicha subsidiar javob beradi.
34. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari Muassisining majburiyatlari boʻyicha javob bermaydi.
11-bob. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarini tugatish va qayta tashkil etish
35. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilishi yoki qayta tashkil etilishi mumkin.
36. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining tugatilishi huquq va majburiyatlari huquqiy vorislik tartibida boshqa shaxslarga oʻtmasdan ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari faoliyatining toʻxtatilishiga olib keladi, qayta tashkil etishda huquq va majburiyatlar huquqiy vorisga oʻtadi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415-son qaroriga 2-ILOVA
Yoʻl chiziqlarini chizishga, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatishga, almashtirishga va ularga texnik xizmat koʻrsatishga autsorsing xizmatini jalb etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, almashtirish va ularga texnik xizmat koʻrsatishga autsorsing xizmatini jalb etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
autsorsing — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining (keyingi oʻrinlarda — ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) yoʻl chiziqlarini chizish, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatish, almashtirish va ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatini shartnoma asosida autsorserga oʻtkazish;
autsorser — shartnoma asosida buyurtmachiga autsorsing xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyekti;
buyurtmachi — hududiy Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari.
3. Buyurtmachi xizmatlarini autsorsingga oʻtkazishda quyidagi shartlarga rioya qilishi shart:
autsorserni qonunchilik hujjatlari asosida tanlab olish;
autsorserga oʻtkaziladigan ishlar (xizmatlar) sifatini oshirish;
buyurtmachining autsorserga beradigan ishlar (xizmatlar)ni bajarish bilan band boʻlgan xodimlar sonini (shtatini) optimallashtirish.
Ishlar (xizmatlar) autsorserga oʻtkazilishida ularning iqtisodiy samaradorligi oshishi va xoʻjalik faoliyati xarajatlari qisqarishi hamda autsorserga berilgan ishlar (xizmatlar)ning sifati oshishi lozim.
2-bob. Autsorsing xizmatlariga narx belgilash tartibi
4. Autsorsing xizmatlariga haq toʻlash miqdorlari buyurtmachi tomonidan tegishli xizmatlar tannarxiga (ish haqi, ish haqiga ajratma, moddiy xarajatlar, bilvosita xarajatlar) autsorserning xarajatlarini qoplash maqsadida 20 foizgacha ustama haqni hisobga olgan holda belgilanadi.
3-bob. Autsorserni tanlash, shartnoma tuzish va hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi
5. Autsorser Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq tanlanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-sentabrdagi PQ-3953-son qaroriga muvofiq davlat buyurtmachilari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha xarid qilinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) roʻyxatidan tashqari barcha hollarda autsorserni tanlash belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Bunda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha autsorser eng yaxshi takliflarni taqdim etgan talabgorlar orasidan tanlab olinadi.
Tanlov jarayonida katta ish tajribasiga, tegishli moliyaviy, moddiy-texnika va logistika bazasiga ega boʻlgan talabgorlarga ustunlik beriladi.
Autsorserni tanlash maqsadida tanlov oʻtkazish hamda autsorser va buyurtmachi oʻrtasida hisob-kitoblar mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
7. Autsorser talabgorlariga nisbatan quyidagi talablar qoʻyiladi:
tadbirkorlik subyekti boʻlishi;
autsorsing xizmati boʻyicha kamida uch oylik shartnoma summasiga teng aylanma mablagʻlarga ega boʻlishi;
moliyaviy ahvoli barqarorligi, soliq va boshqa majburiy toʻlovlardan qarzdorligi mavjud emasligi.
8. Autsorsing xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma buyurtmachi va autsorser oʻrtasida kalendar yil uchun ikki nusxada tuziladi.
Bunda autsorser tomonidan shartnoma shartlari toʻliq bajarilgan va buyurtmachining xarajatlar smetasida ajratilgan mablagʻ autsorserni qoniqtirgan taqdirda, tomonlarning kelishuviga koʻra shartnoma muddati navbatdagi kalendar yil uchun uzaytirilishi mumkin.
9. Koʻrsatilgan xizmatlar hisob-kitobi shartnoma oylik summasining 15 foizi miqdorida oldindan, 85 foizi haqiqatda koʻrsatilgan xizmatlar summasidan kelib chiqib har 10 kunda, yakuniy hisob-kitob esa — keyingi oyning 5 — kuniga qadar amalga oshiriladi.
4-bob. Autsorser va buyurtmachining huquqlari va majburiyatlari
10. Autsorser quyidagi huquqlarga ega:
ijara shartnomasi doirasida bino va inshootlarning ichki va tashqi qismida texnik jihatdan jihozlash va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;
amalga oshirilgan ishlar (xizmatlar) uchun toʻlovni shartnomada belgilangan miqdor va muddatda talab qilish;
amalga oshirilgan ishlar (xizmatlar) uchun 20 foizgacha ustama haqni olish;
ishlar (xizmatlar) tannarxining oʻzgarishi munosabati bilan shartnomaga oʻzgartirish kiritish taklifi bilan chiqish;
amalga oshirilgan ishlar (xizmatlar) natijasida foyda olish;
buyurtmachidan shartnoma shartlarining bajarilishini talab qilish.
Autsorser qonunchilik hujjatlariga hamda shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
11. Autsorser:
ijaraga olingan bino va inshootlar, jihozlardan maqsadli hamda oqilona foydalanishi, saqlashi, nosoz holga kelganda ularni oʻz hisobidan taʼmirlashi;
autsorsing xizmatini koʻrsatishda texnika, yongʻin, mehnat muhofazasi qoida va normalariga qatʼiy rioya etishi;
ishlar (xizmatlar) sifatli amalga oshirilishi va buyurtmachiga topshirilishining taʼminlashi;
shartnomani bekor qilish haqida buyurtmachini ikki oy oldin yozma ravishda ogohlantirishi, ushbu muddat tugaguniga qadar esa buyurtmachining tegishli ishlarini (xizmatlarini) uzluksiz tashkil etishni taʼminlashi lozim.
Autsorser zimmasiga qonunchilik hujjatlariga va shartnomaga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
12. Buyurtmachi quyidagi huquqlarga ega:
ishlarning (xizmatlarning) sifatli amalga oshirilishini va shartnoma shartlarining bajarilishini autsorserdan talab qilish;
autsorserning faoliyatiga aralashmagan holda shartnoma shartlarining bajarilishini nazorat qilish;
autsorser tomonidan ishlar (xizmatlar)ni sifatsiz amalga oshirish holatlariga yoʻl qoʻyilganida shartnomani bekor qilish haqida autsorserni yozma ravishda ogohlantirish.
Buyurtmachi qonunchilik hujjatlariga hamda shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
13. Buyurtmachi shartnomaga muvofiq belgilangan muddat va shartlar asosida autsorserga koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirishi lozim.
Buyurtmachi zimmasiga qonunchilik hujjatlari va shartnomaga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
5-bob. Autsorsing xizmati koʻrsatilishi yuzasidan nazorat va monitoringni amalga oshirish
14. Autsorser tomonidan texnika, yongʻin, mehnat muhofazasi qoidalariga qatʼiy rioya etilishini nazorat qilish autsorserning masʼul xodimlari zimmasiga yuklanadi.
15. Autsorsing xizmatlarini monitoring qilish buyurtmachi tomonidan shartnomada belgilangan shartlarda va muddatlarda amalga oshiriladi.
16. Autsorser tomonidan amalga oshirilayotgan ishlarning (xizmatlarning) amaldagi standartlar talablariga toʻliq muvofiqligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan nazorat qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yoʻl chiziqlarini chizishga, yoʻl harakatini tashkil etishning texnik vositalarini oʻrnatishga, almashtirishga va ularga texnik xizmat koʻrsatishga autsorsing xizmatlarini jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan autsorserni tanlash hamda oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Autsorserni tanlash I-bosqich Hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari Autsorserlarni tanlash uchun maxsus axborot portaliga tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida eʼlon berish (amalga oshiriladigan ishlar (xizmatlar) roʻyxati, ularning hajmi va boshqalar). Zaruratga koʻra II-bosqich Hududiy yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari tomonidan tuzilgan xarid komissiyasi 1. Tanlov ishtirokchilarining takliflarini koʻrib chiqish va eng yaxshilarini tanlab olish. 2. Tanlov gʻolibini aniqlash va bayonnomani rasmiylashtirish. 3. Bayonnomadan koʻchirmani (tanlov natijalari) maxsus axborot portaliga joylashtirish. Eʼlon muddati tugagan paytdan eʼtiboran 10 kun muddatda Bayonnoma tasdiqlangan kundan eʼtiboran 3 ish kuni davomida III-bosqich Buyurtmachi (ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) Tanlov gʻolibi (autsorser) bilan yil oxiriga qadar amal qilish muddati bilan shartnoma tuzish. Tanlov natijasi eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 5 ish kuni davomida II. Hisob-kitob I-bosqich Buyurtmachi (ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) Tegishli oy uchun shartnoma qiymatining 15 foizi miqdoridagi mablagʻni autsorserning hisobraqamiga oʻtkazib berish. Har oyning dastlabki 10 bank kuni davomida II-bosqich Autsorser 1. Koʻrsatilgan xizmatlarning asoslangan hujjatlarini rasmiylashtirish. 2. Buyurtmachi bilan oʻzaro hisob-kitob qilish uchun amalda koʻrsatilgan xizmatlar hisob-fakturasini (bajarilgan ishlar dalolatnomalarini) taqdim etish. Har oyning 5 — kuniga qadar III-bosqich Buyurtmachi (ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) 1. Asoslovchi hujjatlarni (hisob-fakturalar, bajarilgan ishlar dalolatnomalari) taqqoslash. 1. 3 ish kuni davomida 2. Tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq qolgan 85 foiz summani xizmatlar koʻrsatish oyi tugagandan soʻng toʻlash. 2. Har oyning 20 — kuniga qadar (oʻtgan oy uchun)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) faoliyatini tashkil etish, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ushbu mablagʻlardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi.
3. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlariga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyat yuritadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va foydalanish tartibi
4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qaroriga muvofiq belgilangan miqdorlarda yoʻl harakatini tashkil etish sohasida undiriladigan jarima, olinadigan yigʻim va toʻlovlar;
ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari uchun har yili budjet parametrlarida dasturlar asosida alohida tadbirlar uchun koʻzda tutiladigan mablagʻlar;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga depozit hisobvaraqalariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
davlat, xorijiy va xalqaro tashkilotlar tomonidan ajratiladigan grantlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik va xayriya tarzidagi mablagʻlari;
xalqaro moliyaviy institutlar va banklar tomonidan ajratiladigan kreditlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Jamgʻarma mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qarorida belgilangan maqsadlar uchun sarflanadi.
6. Jamgʻarma mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi.
7. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlari keyingi moliya yiliga oʻtkaziladi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlash hamda sarflash
8. “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasining daromadlar va xarajatlar smetasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligida belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining (keyingi oʻrinlarda — ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari) daromadlar va xarajatlar smetasi hududiy Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi va Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatida belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi.
Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratish va ularni sarflash daromadlar va xarajatlar smetasi roʻyxatga olingandan soʻng amalga oshiriladi.
Jamgʻarmaning xarajatlari markazlashgan holda tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetalarining parametrlari doirasida amalga oshiriladi.
9. Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari Roʻyxatga olingan daromadlar va xarajatlar smetasi doirasida Jamgʻarma mablagʻlarini ularning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazish orqali moliyalashtiriladi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlarining hisobini yuritish, hisobot va nazorat
10. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobotlar belgilangan tartibda hududiy Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalarining moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlim (boʻlinma) boshliqlari nazoratida ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining buxgalterlari tomonidan Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga taqdim etiladi.
Hududiy Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi, ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalari boshligʻi va buxgalteri quyidagilar uchun javobgar hisoblanadilar:
Jamgʻarma mablagʻlarining qonuniy va maqsadli yoʻnaltirilishi;
Jamgʻarma mablagʻlarining tasdiqlangan xarajatlar smetasiga qatʼiy muvofiq ravishda sarflanishi;
Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha xarajatlarning toʻgʻri hisobga olinishi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona foydalanilishi;
yuridik va jismoniy shaxslar (yetkazib beruvchilar) bilan tuziladigan shartnomalarning asosli va qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilishi va tuzilishi;
tovarlar (ishlar, xizmatlar)ning yetkazib berilishini tasdiqlaydigan birlamchi va boshqa hujjatlarning ishonchliligi.
11. Jamgʻarma mablagʻlarining toʻgʻri shakllantirilishi va foydalanilishi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda Ichki ishlar vazirligi Nazorat-taftish inspeksiyasi, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat moliyaviy nazorati organlari tomonidan amalga oshiriladi.
12. Jamgʻarmaning pul mablagʻlari tushumi zarur ehtiyojlarni qoplay olmasa, Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda yoʻl harakatini tashkil etish sohasida undiriladigan jarima, olinadigan yigʻim va toʻlovlar miqdorlarini qayta koʻrib chiqish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyaga taklif kiritishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoida
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Yoʻl harakatini tashkil etish sohasida undiriladigan jarima, olinadigan yigʻim va toʻlovlarning “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan
T/r Jarima, yigʻim va toʻlovning nomi Jamgʻarmaga oʻtkaziladigan miqdor (foizda) 1. Yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun jarimalar summasi (davlat ijrochilari tomonidan ijro ishi boʻyicha undirilgan mablagʻlar bundan mustasno) 5 2. Avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasida investitsiyaviy loyihani amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-oktabrdagi PQ-3989-son qarori bilan joriy etilgan loyiha boʻyicha) 25 3. Avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma olish va oʻzgartirish uchun yigʻimlar 20 4. Jismoniy va yuridik shaxslarning avtotransport vositalariga oʻrnatilgan videoregistratorlar, videokuzatuv va tasvirga olish texnika vositalari hamda mobil qurilmalar orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklari uchun jarimalar summasi 100 5. Avtotransport vositalari uchun davlat raqami belgilari oshirilgan toʻlov stavkalari boʻyicha auksiondan olinib, auksionga qoʻyilgan boshlangʻich narxi boʻyicha umumiy tartibdagi realizatsiyasidan olingan tushumlar 50
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415-son qaroriga 4-ILOVA
Tuman(shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini yuritish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur metodologiya tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash boʻyicha “Xavfsiz yoʻl” indeksini (keyingi oʻrinlarda — indeks) yuritish tartibini belgilaydi.
2. Hududlarda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash va bu borada mahalliy hokimiyat organlarining masʼuliyatini kuchaytirish maqsadida respublikaning barcha tuman (shahar)lari boʻyicha indeks yuritiladi.
3. Tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holati indeksning indikatorlari boʻyicha har chorak yakunida Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy maxsus komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — maxsus komissiyalar) tomonidan baholab boriladi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy maxsus komissiyalarning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) hisoblanadi.
2-bob. Indeksni yuritish tartibi
5. Indeksni yuritish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
har chorak yakunida keyingi oyning 10-kunigacha ishchi organlar tuman (shahar)lar boʻyicha indeksning indikatorlariga oid materiallarni jamlaydi va maxsus komissiyalarga taqdim etadi;
har chorak yakunida keyingi oyning 15-kunigacha tuman (shahar)larda indeks doirasida yoʻl infratuzilmasi va yoʻl harakati qoidalariga rioya qilinishining holati maxsus komissiyalar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi PQ-190-son qarorida belgilangan 29 ta indikator boʻyicha baholanadi va natijalari yigʻilish bayoni shaklida rasmiylashtiriladi;
tuman (shahar)lar indeks koʻrsatkichlari asosida yoʻllarda harakat xavfsizligini tashkil etishning holati boʻyicha “yashil”, “sariq” va “qizil” toifalarga ajratiladi;
ishchi organlar:
maxsus komissiyalarning tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini baholash natijalari haqidagi yigʻilish bayonlarini roʻyxatga oladi;
yigʻilish bayonlarini (zarur hollarda oʻrganish natijalarida aniqlangan maʼlumotlarni ilova qilgan holda) koʻrib chiqish uchun Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha respublika maxsus komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — respublika maxsus komissiyasi) yuboradi;
respublika maxsus komissiyasi:
maxsus komissiyalarning yigʻilish bayonlarini tahlil qiladi, zarur hollarda taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi;
“sariq” va “qizil” toifalarga kiritilgan tuman (shahar)larda yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish va yoʻl harakati qoidalariga rioya qilinishining holatini yaxshilash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi ishlab chiqilishini va amalga oshirilishini tashkil etadi;
“qizil” toifaga kiritilgan tuman (shahar)lar salmogʻi yuqori boʻlgan viloyatlar hokimlarining (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, Toshkent shahar hokimi) masʼuliyatini oshirish choralarini belgilaydi, jumladan, zarur hollarda ularga nisbatan belgilangan tartibda intizomiy jazo choralarini qoʻllaydi;
“qizil” toifaga kiritilgan tuman (shahar)lar salmogʻi yuqori boʻlgan viloyatlar hokimlarining (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, Toshkent shahar hokimi) masʼuliyatini oshirish choralarini belgilaydi, jumladan, zarur hollarda ularga nisbatan belgilangan tartibda intizomiy jazo choralarini qoʻllaydi;
Respublika maxsus komissiyasi ishchi organi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlar boʻyicha indeksning indikatorlari boʻyicha materiallarni jamlaydi va respublika maxsus komissiyalarga baholash uchun taqdim etadi. Baholash natijalari yigʻilish bayoni bilan tasdiqlanadi.
Respublika maxsus komissiyasi ishchi organi baholash natijalari boʻyicha hisobotlarni yuritadi.
3-bob. Indeksning indikatorlarini hisoblash qoidalari
6. Indeks 2 ta yoʻnalish boʻyicha quyidagi indikatorlardan iborat:
I. Yoʻnalish — yoʻl infratuzilmasi boʻyicha:
1. Yoʻl qoplamasining holati.
2. Yoʻl belgilari bilan jihozlanganlik darajasi.
3. Yoʻl koʻrsatkichlari bilan jihozlanganlik darajasi.
4. Piyodalar oʻtish joylarining tartibga solinganligi.
5. Yer osti va yer usti piyodalar oʻtish joylari mavjudligi.
6. Piyodalar yoʻlaklari mavjudligi.
7. Velosiped yoʻlaklari mavjudligi.
8. Avtoturargohlar bilan taʼminlanganligi.
9. Yotiq chiziqlarning ahvoli.
10. Yoʻlni ajratuvchi toʻsiq bilan jihozlanganligi.
11. Yoʻlning yoritilganligi.
12. Taʼlim muassasalari atrofining jihozlanganlik darajasi.
13. Taʼlim muassasalarida yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha sinfxonalarning mavjudligi.
14. Taʼlim muassasalarida yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha maydonchalarning mavjudligi.
15. Svetoforlarning mavjudligi.
16. Yoʻl boʻyining koʻkalamzorlashtirilganligi.
17. Yoʻnaltiruvchi ustunchalar oʻrnatilganligi.
18. Qoidabuzarliklarni aniqlovchi moslamalar bilan taʼminlanganligi.
19. Videokuzatuv kameralari bilan jihozlanganligi.
20. Sunʼiy notekisliklar mavjudligi.
21. Hududda joylashgan korxona va tashkilotlarda yoʻl harakati qoidalariga rioya etilish holati.
22. Yoʻl harakati qoidalarini targʻib va tashviq qiluvchi koʻrgazmali vositalar bilan jihozlanganlik darajasi.
23. Yoʻl harakati qoidalarini targʻib qilish boʻyicha profilaktik tadbirlarning oʻtkazilishi darajasi.
24. Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlashga qonunchilik bilan taqiqlanmagan homiylik mablagʻlarining jalb etilishi holati.
II. Yoʻnalish — yoʻl harakati qoidalariga rioya qilinishi boʻyicha:
25. Yuz ming aholiga nisbatan yoʻl-transport hodisalarining soni.
26. Yuz ming aholiga nisbatan yoʻl-transport hodisalari oqibatida vafot etganlar soni.
27. Avariya oʻchoqlari soni.
28. Yuz ming aholiga nisbatan yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq maʼmuriy huquqbuzarliklar soni.
7. Indeksning 1 — 24-indikatorlari boʻyicha baholar quyidagicha hisoblanadi:
55 foiz va undan kam boʻlsa — “0” ball;
56 — 70 foiz boʻlsa — “1” ball;
71 — 85 foiz boʻlsa — “2” ball;
86 — 100 foiz boʻlsa — “3” ball qoʻyiladi.
8. Indeksning 25 — 27, 29-indikatorlari boʻyicha baholar quyidagicha hisoblanadi:
0 ta boʻlsa — “3” ball;
1 ta boʻlsa — “2” ball;
2 ta boʻlsa — “1” ball;
3 ta va undan ortiq boʻlsa — “0” ball qoʻyiladi.
9. Indeksning 28-indikatori boʻyicha baholar quyidagicha hisoblanadi:
200 tagacha boʻlsa — “3” ball;
400 tagacha boʻlsa — “2” ball;
600 tagacha boʻlsa — “1” ball;
600 ta va undan ortiq boʻlsa — “0” ball qoʻyiladi.
10. Indeksning indikatorlari boʻyicha toʻplangan jami balldan kelib chiqib tumanlar (shaharlar) quyidagicha toifalarga ajratiladi:
0 — 29 ball boʻlsa — “qizil” toifa;
30 — 58 ball boʻlsa — “sariq” toifa;
59 — 87 ball boʻlsa — “yashil” toifa.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Respublika maxsus komissiyasining ishchi organi tuman (shahar)larda yoʻl harakatini samarali tashkil etish holatini indeksning indikatorlari boʻyicha baholash tadbirlariga qonunchilikda belgilangan tartibda ilmiy tashkilotlarning mutaxassislarini haq evaziga xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida jalb etishi mumkin.
12. Ushbu metodologiyada belgilangan qoidalarga rioya qilmaslik xizmat (mehnat) intizomini buzish deb baholanadi hamda masʼul rahbarlar va xodimlarga nisbatan belgilangan tartibda intizomiy jazo choralari qoʻllaniladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415 -son qaroriga 5-ILOVA
Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining
Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yoʻl infratuzilmasini nazorat qilish boshqarmasi * Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 25 (2-0-0-23) Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boshqarmasi 165 (2-0-0-163) Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boshqarmasi 50 (2-0-0-48) Qashqadaryo viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 45 (2-0-0-43) Andijon viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 59 (2-0-0-57) Fargʻona viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 61 (2-0-0-59) Namangan viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 46 (2-0-0-44) Xorazm viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 31 (2-0-0-29) Sirdaryo viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 20 (2-0-0-18) Jizzax viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 26 (2-0-0-24) Samarqand viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 54 (2-0-0-52) Surxondaryo viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 25 (2-0-0-23) Navoiy viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 35,5 (2-0-0-33,5) Buxoro viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi ekspluatatsiya-montaj boʻlimi 51 (2-0-0-49)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-iyuldagi 415-son qaroriga 6-ILOVA
Hududiy ekspluatatsiya-montaj boʻlinmalarining namunaviy tashkiliy
Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari — Yoʻl infratuzilmasini nazorat qilish boʻlimi (boshqarmasi) boshligʻi Ekspluatatsiya-montaj boʻlimi (boshqarmasi) boshligʻi Boshliq oʻrinbosari — ekspluatatsiya va montaj boʻlinmasi (boʻlimi) boshligʻi Bosh muhandis Kadrlar boʻyicha inspektor, ish yurituvchi, yuridik taʼminlash guruhi Texnika xavfsizligi boʻyicha muhandis Bosh energetik Buxgalteriya, rejalashtirish va tahlil guruhi Dispetcher Nazorat va sinov guruhi Taʼminot guruhi Ishlab chiqarish texnika guruhi, Metall konstruksiyalari bilan taʼminlash guruhi Svetofor qurilmalari bilan ishlash guruhi Xizmati koʻrsatish xodimlari Avtomobil garaji Yoʻl belgilari bilan ishlash guruhi Yoʻl chiziqlarini chizish guruhi 1-tumanlararo ekspluatatsiya va montaj uchastkasi ** 2-tumanlararo ekspluatatsiya va montaj uchastkasi ** 3-tumanlararo ekspluatatsiya va montaj uchastkasi ** 4-tumanlararo ekspluatatsiya va montaj uchastkasi ** Ish jarayonida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash guruhi *
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 30-iyul,
415-son