UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

МЕЪЁРЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низом (кейинги ўринларда — Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит хизматларини ташкил этиш асослари ва тартиби;

ички аудит хизматининг вазифалари ва функциялари;

ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган малака талаблари ва ички аудит тадбирларида иштирок этишга чекловлар;

ички аудит хизматлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботлар шакллантирилишини ўрганиш;

ички аудит хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини хабардор қилиб бориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарорига ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотлари ички аудит хизматининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;

ички аудит хизмати — давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий бўлинма;

ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;

ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;

ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;

ички назорат тизими — давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими;

хавфларни бошқариш — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни аниқлаш, баҳолаш, камайтириш (олдини олиш, бартараф этиш) чораларини кўриш, хавфлар мониторинги ва хавфлар юзасидан ҳисобдорликни ўз ичига олувчи жараён.

3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ўзлари фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

4. Ички аудит хизмати ўзи ташкил этилган давлат органи ва ташкилотида ички аудит фаолиятини амалга оширишга масъул ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ички аудит хизматлари томонидан ички аудит хизматлари ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг бўйсунувидаги бюджет ташкилотларида ички аудит тадбирлари ўтказилмайди.

5. Ички аудит хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг асосий фаолияти натижаларига жавобгар ҳисобланмайди ҳамда уларга асосий фаолият йўналишидан ташқари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа функцияларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.

6. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш учун ички аудит объектларида, шу жумладан, фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган объектларда ички аудит тадбирларини ўтказади, натижаларини расмийлаштиради ҳамда таклиф ва тавсиялар тайёрлайди.

Ички аудит тадбирлари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички аудит йиллик режаси ва Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф таҳлилларига асосан мажбурий тартибда ўтказилади. Бунда ички аудит йиллик режасига киритиладиган ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади.

Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган «юқори» хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.

7. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ички аудит хизмати тўғрисидаги низом ушбу низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит тадбирлари ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси асосида ўтказилади.

2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматларини ташкил этиш

8. Ички аудит хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилади.

Бунда ички аудит хизматини ташкил этмасдан ички аудит фаолиятини бошқа таркибий тузилмаларга юклашга йўл қўйилмайди.

8 1 . Вазирлик шаклидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари таркибига кирувчи ҳамда таркибида тизим ва бўйсунувдаги ташкилотлар мавжуд бўлмаган қўмита, агентлик ва инспекцияларда ички аудит фаолияти вазирликнинг ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

9. Ички аудит хизмати бевосита давлат органлари ва ташкилотининг биринчи раҳбарига бўйсунади.

Ички аудит хизмати фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа мансабдор шахслари, шунингдек, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

9 1 . Ички аудит хизматларининг раҳбарини (ички аудит хизмати бир нафар штатдан иборат бўлганда, ушбу штатда фаолият юритувчи ходимни) лавозимидан озод қилиш масаласи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади. Бунда давлат органи ва ташкилоти томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимнома берилади.

Ушбу тақдимномада ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш сабаблари ҳамда уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ички аудит хизмати раҳбарининг аризаси, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлигини кўрсатувчи, ижро интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаганликни тасдиқловчи маълумотлар) илова қилинади.

9 2 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан ички аудит хизмати раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.

Бунда ички аудит хизмати раҳбари билан ўтказиладиган суҳбат тақдимномани кўриб чиқиш жараёнида амалга оширилади.

9 3 . Қуйидагилар ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

ички аудит хизмати раҳбарининг зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар доирасидан ташқари вазифаларни бажармаганлиги ёки ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.

9 4 . Тақдим этилган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилиб, тегишли давлат органи ва ташкилотига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишиш ёки келишишнинг рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган хат тақдим этилади.

10. Ички аудит хизматининг ходими лавозимига ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Малака сертификатига эга бўлмаган шахсларнинг ички аудит хизматининг ходими лавозимига ишга қабул қилишга ҳамда уларнинг ушбу тизимларда фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

10 1 . Ички аудит хизматлари штат бирликларининг энг кам сони ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрларига мувофиқ аниқланади.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички аудит хизматлари ходимларини сонини ҳисоблашда вазирликларнинг қуйи муассасаларида ташкил этилган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони алоҳида ҳисобга олинади.

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг меъёрлари ва мезонлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

Ички аудит хизматларининг штат бирликларини белгилаш давлат органи ва ташкилотидаги белгиланган бошқарув штат бирликлари сони доирасида амалга оширилади.

10 2 . Давлат органи ва ташкилотининг марказий аппаратида ташкил этилган ички аудит хизмати томонидан ички аудит хизмати мавжуд тизим ташкилотида фақат биринчи раҳбар топшириғи асосида ички аудит тадбирлари ўтказилиши ҳамда тизим ташкилоти фаолияти бўйича маълумотлар олиниши мумкин.

11. Ички аудит хизмати ходимига қуйидаги ҳолларда ички аудит тадбирларида иштирок этишга ёки ушбу тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди:

ички аудит тадбирини ўтказиш назарда тутилган ички аудит объектида шахсий ёки мулкий манфаатлари бўлса;

ички аудит объектида ишлаган даври шу объектда ўтказилиши режалаштирилган ички аудит тадбирлари билан қамраб олинган бўлса;

манфаатлар тўқнашуви ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка сабаб бўладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

Ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари бу ҳақда давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилади.

11 1 . Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ички аудит хизматига фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, хусусан, масофавий аудитни амалга ошириш учун замонавий русумдаги компьютер техникалари билан таъминлаш, давлат органи ва ташкилотида мавжуд барча ахборот тизимларига онлайн режимда кириш ва ундаги ички аудит тадбирини ўтказишга оид маълумотларни таҳлил қилиш ҳуқуқини бериш ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг зарур бўлган ахборот дастурларидан фойдаланиш чораларини кўради.

3-боб. Ички аудит хизматининг вазифалари ва функциялари

12. Ички аудит хизматининг асосий мақсади давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини профилактика қилиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширишдан иборат.

13. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш, бюджет ҳисобининг юритилиши ҳамда молиявий ҳисоботлар шакллантирилишини ўрганиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш;

масофавий аудитни қўллаган ҳолда, бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, минималлаштириш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш орқали бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари профилактикасини амалга ошириш;

ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларини молиялаштириш жараёнига ахборот технологиялари татбиқ этилишини баҳолаш орқали улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш.

14. Ички аудит хизмати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш, бюджет ҳисобининг юритилиши ҳамда молиявий ҳисоботлар шакллантирилишини ўрганиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш бўйича:

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш жараёнини, яъни харажатлар сметаси ва жамланма харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штатлар жадвали ҳамда уларга қўшимча ҳужжатларни тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш тартиби ва жараёнларини ўрганади ва баҳолайди;

бюджет тизими бюджетлари маблағларининг уларни олиш (улардан фойдаланиш) шартларига мувофиқ бўлган мақсадларга йўналтирилишини ўрганади;

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этган ҳолда, тўловлар амалга оширилишини таҳлил қилади;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар нормативларга мувофиқ харажатлар сметасига киритилишини ўрганади;

ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига, тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этилишини ўрганади;

кўрсатилаётган давлат хизматлари турлари ва сифатини ўрганиш орқали маблағлар иқтисод қилиниши ва мақбуллаштирилиши бўйича таклиф тайёрлайди;

молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги, асосланганлиги, тўлиқлиги ҳамда тўғри шакллантирилганлигини ўрганиш орқали улар юзасидан раҳбариятга ишончли маълумотлар тақдим этади;

асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик юзасидан мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳолати ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда манбаларини ўрганиш орқали барча турдаги дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш ва уларнинг юзага келишига йўл қўймаслик чораларини кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

активлардан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини баҳолаш орқали уларни доимий бутлиги ва ишга яроқлилигини ўрганади ҳамда уларнинг натижалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари статистикасини юритади ва улар юзасидан давлат органлари ва ташкилоти раҳбарини хабардор қилиб боради;

давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини ҳамда харид комиссиялари фаолиятини ўрганади;

харид қилинган товарлар мақсадга мувофиқлиги, тўғри кирим қилиниши, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ўрганади;

хўжалик шартномаларини бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарликлари бажарилишини ўрганади;

фаолият ва уни молиявий таъминлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлиги эҳтимолини ўрганади;

бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича ўз ваколатлари доирасида тушунтириш ва тавсиялар беради;

ички аудит тадбири натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан киритилган таклиф ва тавсиялар бажарилишини назорат қилади;

давлат молиявий назорат органлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари билан ҳамкорлик қилади;

молия-бухгалтерия ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлайди;

б) масофавий аудитни қўллаган ҳолда, бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, минималлаштириш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш орқали бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари профилактикасини амалга ошириш бўйича:

масофавий аудитни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида ички аудит объектлари ва йўналишларини аниқлаш йўли билан ички аудит тадбирлари самарадорлигини оширади;

хавф таҳлилини амалга ошириш орқали маблағлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

молиявий таъминлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзаро номувофиқликлар, камчиликлар ва бўшлиқларни аниқлаш орқали уларни бартараф этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

давлат молиявий назорат органлари томонидан ўтказилган молиявий назорат ва ташқи аудит натижалари бўйича аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бошқарилиши ва бюджет ҳисоби юритилишини махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида мониторинг қилади;

махсус ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилишини мониторинг қилади;

бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари профилактикаси ва уларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишлар бўйича таклифлар беради;

молиявий-иқтисодий масалаларга тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида давлат органлари ва ташкилотлари вазифаларининг тўлиқ ҳажмда, ўз муддатида ва сифатли бажарилишини, иқтисодий тежамкорлик, молиявий мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан кўриб чиқади;

молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш мақсадида масофавий аудитнинг махсус модулларини ишлаб чиқиш ва дастурий мажмуаларга жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

соҳага оид семинарлар, тренинглар ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этади ва/ёки уларни ташкил қилади;

в) ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича:

давлат органлари ва ташкилотларининг ривожлантириш дастурларининг самарадорлик (мақсадли) индикаторлари ижроси натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда соҳага тааллуқли самарадорликнинг янги индикаторларини жорий этиш юзасидан таклифлар киритади;

давлат қарзи ва грантлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини ўрганади;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини мониторинг қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг вазифаларини бажариш учун шакллантирилган таркибий тузилма ва унинг таркибидаги лавозимлар, бўйсунув ва ҳисобдорликни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотларининг такрорланувчи ва самарасиз вазифа ҳамда функцияларини аниқлаш ва баҳолаш орқали уларни оптималлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритишни йўлга қўйиш ёки тўлиқ хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар беради;

мавжуд моддий, молиявий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори натижадорликка эришиш, хусусан, қўшимча фаолиятни ташкил этиш орқали бюджетдан ташқари жамғармаларга даромадларни шакллантириш ва ошириш имкониятлари бўйича таклиф киритади;

бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш юзасидан таҳлиллар ўтказиш орқали даромадларни ошириш ва маблағлардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

бюджет тизими бюджетларидан субсидиялар ажратилиши мақсадга мувофиқлигини, ажратилаётган субсидияларнинг мақсадлилиги ва манзиллилигини ҳамда самарадорлигини баҳолайди;

г) давлат органлари ва ташкилотларини молиялаштириш жараёнига ахборот технологиялари татбиқ этилишини баҳолаш орқали улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича:

дастурий таъминотлар ва ахборот технологияларининг татбиқ этилиш ҳолатини баҳолайди ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мослигини ўрганади;

дастурий таъминотлардан олинадиган молиявий маълумотлар тўғри ва тўлиқ шаклланганлигини баҳолайди;

дастурий мажмуалардан фойдаланиш тартиблари, босқичлари ва жараёнлари самарадорлигини баҳолаш орқали уларни мақбуллаштириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни татбиқ этиш орқали фаолиятнинг янада самарадор ва натижадор бўлишини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларни мониторинг қилиб боради;

д) ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича:

ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолайди ва баҳолаш натижалари ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар юзасидан раҳбариятга маълумот тақдим этиб боради;

таркибий бўлинмалар томонидан аниқланган хавфларнинг белгиланган тартибда баҳоланишини ўрганади;

хавфлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади;

хавфларни бошқариш жараёни билан боғлиқ аудит тадбирларини ўтказади ҳамда хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади.

4-боб. Ички аудит хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

15. Ички аудит хизматлари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ички аудит фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни электрон, оғзаки ва ёзма шаклда сўраш ва олиш;

истисно тариқасида, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларини марказлашган тартибда сўраб олиш;

ўз ваколатларини мустақил равишда, фақат қонунчилик ҳужжатларига бўйсунган ҳолда амалга ошириш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун реал вақт режимида давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиш;

ички аудит объекти мансабдор шахси ҳамда ички аудит тадбири ўтказилаётган соҳага масъул бўлган шахслардан юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш олиш;

ички аудит объектларининг тегишли ходимларидан ички аудит тадбирлари натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни сўраш;

давлат молиявий назорат органлари билан ички аудит объекти фаолиятига доир маълумотларни алмашиш;

ички аудит фаолиятини амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассисларни жалб этиш;

ички аудит тадбирларини ўтказиш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳолларда, ички аудит объектининг барча биноларига, шунингдек, электрон ва қоғоз архивлари ҳамда дастурий мажмуаларига кириш ва улардан фойдаланиш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чақириладиган молиявий-иқтисодий масалаларга тегишли йиғилишларда иштирок этиш;

жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда, ички аудит объектидан тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;

ички аудит фаолияти натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан, аудио-фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш;

ички аудит хизматининг ходими билан ички аудит тадбирларини ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар юзага келган тақдирда, ички аудит тадбирини ўтказишни рад этиш, тўхтатиш;

давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги молиявий-иқтисодий масалалар бўйича тузилмалар билан ҳамкорликда ходимларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган учрашувлар, семинарлар, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

ички аудит фаолиятига тааллуқли бўлган ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига киритиш.

Ички аудит хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Ички аудит хизматлари:

ички аудит фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш, ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;

ички аудит тадбирларини холис, субъектив фикрларнинг таъсир қилишига йўл қўймаган ҳолда амалга ошириш;

ички аудит хизмати ходимлари томонидан ички аудит хизмати обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширмасдан ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда ички аудит тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;

аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари, молиявий хато ва камчиликлар, мақсадсиз ва ноқонуний харажатлар, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомади юзасидан тўғридан-тўғри давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарига, шунингдек, «Давлат аудити» дастури орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига хабар бериш;

жиноят аломатлари, коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари (шу жумладан, ички аудит тадбирини амалга оширган шахслар томонидан) аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўриш (ҳужжатлаштириш, олдини олиш чораларини кўриш) ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарини, шунингдек, «Давлат аудити» дастури орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясини хабардор қилиш;

ички аудит фаолияти натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, асослилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;

ички аудит фаолиятини амалга оширишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

ички аудит тадбирлари натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш;

олинган ҳужжатларнинг бут сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

мунтазам равишда ички аудит тадбири натижалари юзасидан давлат органлари ва ташкилоти раҳбарига маълумотлар киритиш;

«Давлат аудити» дастурига ички аудит тадбирлари режалари киритилишини, барча ички аудит тадбирлари рўйхатдан ўтказилишини ва уларнинг натижалари, бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижросини баҳолаш натижалари киритилишини таъминлаш;

бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ички аудит объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

бир иш куни ичида ўзи аниқлаган ва ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан «Давлат аудити» дастури орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясини хабардор қилиш;

хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва тегишли даражада бажармаганлик учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллаш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясини хабардор қилиш;

ички аудит тадбирида аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш;

ички аудит тадбирларини ўтказиш вақтида сўралган ҳужжат ва материалларни давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузиш;

ички аудит объекти мансабдор шахсларининг тушунтиришлар бериш ва ички аудит тадбири натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисида далолатнома тузиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя қилиш;

давлат, тижорат ва хизмат сирларини ошкор этмаслик;

белгиланган вазифа ва функцияларини бажаришда коррупция ҳолатларининг, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чораларини кўриш;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, ички аудит тадбирлари бўйича тўпланган ҳужжатларнинг нусхасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда сақлаш ҳамда ҳисобини юритиш;

Хавфларни бошқариш қўмитасига хавфларни бошқариш жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари, хавфларни бошқариш бўйича амалга ошириладиган ишлар, юзага келаётган камчиликлар бўйича маълумотлар киритиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўз фаолияти юзасидан сўралган бошқа маълумотларни тақдим этиш бўйича мажбуриятларга эга.

Ички аудит хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

5-боб. Ички аудит хизматининг ҳисобдорлиги

17. Ички аудит хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг бевосита биринчи раҳбарларига ҳисобдордир.

18. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача чораклик ҳисобот ҳамда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январига қадар йиллик ҳисобот тақдим этилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

20. Мазкур Низомнинг 7-банди 2022 йил 1 сентябрдан ва 10-банди 2024 йил 1 апрелдан бошлаб амал қилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрлари

Давлат органи ва ташкилоти бўйсунувидаги юридик мақомга эга бўлган ташкилотлари сони Давлат органи ва ташкилотининг йиллик бюджети (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда) Жами бошқарув штат бирликлари сони Ҳисобланадиган коэффициент Минимал штат бирликлари сони 500 тадан ортиқ 5 трлн сўмдан ортиқ 1000 тадан ортиқ 6,0 18 201 — 500 1 — 5 трлн сўм 751 — 1000 5,0 15 101 — 200 501 млрд — 1 трлн сўм 501 — 750 3,0 9 51 — 100 201 — 500 млрд сўм 201 — 500 2,0 6 26 — 50 101 — 200 млрд сўм 101 — 200 1,0 3 25 тагача 100 млрд сўмгача 100 тагача 0,3 1

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга 2-ИЛОВА

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори Жами штат бирликлари минимал сони Марказлаш-тирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори Жами штат бирликлари минимал сони 150 тадан ортиқ 50 тадан ортиқ 0,375 0,75 30 тадан ортиқ 35 тадан ортиқ 0,375 0,75 101 — 150 26 — 50 0,25 0,5 26 — 30 26 — 35 0,25 0,5 51 — 100 16 — 25 0,125 0,25 21 — 25 16 — 25 0,125 0,25 50 тагача 15 тагача 0,075 0,15 20 тагача 15 тагача 0,075 0,15

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 август,

416-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 09/22/416/0692-сон; 01.05.2023 й., 09/23/174/0237-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY NIZOM

MEʼYORLARI VA MEZONLARI

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlarining samaradorligini yanada oshirish va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 14-fevraldagi PQ-128-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatini yanada rivojlantirish hamda ularning faoliyatini tartibga solishni takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat organlari va tashkilotlarida ichki audit xizmatlarini tashkil etish asoslari va tartibi;

ichki audit xizmatining vazifalari va funksiyalari;

ichki audit xizmati xodimlariga qoʻyiladigan malaka talablari va ichki audit tadbirlarida ishtirok etishga cheklovlar;

ichki audit xizmatlari tomonidan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini tahlil qilish va baholash hamda moliyaviy hisobotlar shakllantirilishini oʻrganish;

ichki audit xizmatining huquqlari va majburiyatlari, shuningdek, ichki audit xizmati faoliyati boʻyicha hisobotlarni tayyorlash;

aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilish holatlari hisobini yuritish hamda ular yuzasidan davlat organlari va tashkilotlari rahbarlarini xabardor qilib borish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchkorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 416-son qaroriga ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat organlari va tashkilotlari ichki audit xizmatining maqsadi, vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari hamda ularning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari;

ichki audit xizmati — davlat organlari va tashkilotlarida ichki audit faoliyatini amalga oshiruvchi hamda boshqa tarkibiy tuzilmalardan mustaqil tarkibiy boʻlinma;

ichki audit faoliyati — davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash, budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, budjet tizimi budjetlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan foydalanish natijadorligini baholash, ichki nazorat va xavflarni boshqarish tizimlari samaradorligini oʻrganishga qaratilgan mustaqil faoliyat;

ichki audit obyekti — ichki audit tadbiri amalga oshirilishi nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari hamda tasarrufidagi budjet tashkilotlari;

ichki audit tadbiri — ichki audit obyektlarida ichki audit xizmati maqsadlariga erishishga qaratilgan ichki audit xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladigan jarayon;

ichki nazorat tizimi — davlat organlari va tashkilotlariga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda xavflarni kamaytirish, faoliyatning qonunchilikka muvofiqligi, tejamkorligi, samaradorligi, hisobdorligi, ochiqligi va shaffofligini taʼminlashga qaratilgan rahbariyat va xodimlar tomonidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan tartiblar, jarayonlar hamda mexanizmlarning kompleks tizimi;

xavflarni boshqarish — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida xavflarni aniqlash, baholash, kamaytirish (oldini olish, bartaraf etish) choralarini koʻrish, xavflar monitoringi va xavflar yuzasidan hisobdorlikni oʻz ichiga oluvchi jarayon.

3. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga, oʻzlari faoliyat yuritayotgan davlat organlari va tashkilotining qarorlari, buyruqlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiradi.

4. Ichki audit xizmati oʻzi tashkil etilgan davlat organi va tashkilotida ichki audit faoliyatini amalga oshirishga masʼul hisoblanadi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari ichki audit xizmatlari tomonidan ichki audit xizmatlari tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va davlat maqsadli jamgʻarmalarining boʻysunuvidagi budjet tashkilotlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilmaydi.

5. Ichki audit xizmati davlat organlari va tashkilotlarining asosiy faoliyati natijalariga javobgar hisoblanmaydi hamda ularga asosiy faoliyat yoʻnalishidan tashqari qonun hujjatlarida nazarda tutilmagan boshqa funksiyalarning yuklatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Ichki audit xizmati tomonidan ichki audit maqsadlari va vazifalarini amalga oshirish uchun ichki audit obyektlarida, shu jumladan, fuqarolar ishtirokidagi audit tizimi orqali aniqlangan obyektlarda ichki audit tadbirlarini oʻtkazadi, natijalarini rasmiylashtiradi hamda taklif va tavsiyalar tayyorlaydi.

Ichki audit tadbirlari davlat organi va tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlangan ichki audit yillik rejasi va Hisob palatasi taqdim etgan xavf tahlillariga asosan majburiy tartibda oʻtkaziladi. Bunda ichki audit yillik rejasiga kiritiladigan ichki audit tadbirlari majburiy tartibda Hisob palatasi bilan kelishiladi.

Hisob palatasi bilan kelishishda ichki audit yillik rejasiga kiritilgan “yuqori” xavf darajasiga ega ichki audit obyektlarining chiqarib tashlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

7. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizom ushbu nizomga muvofiq ishlab chiqiladi hamda ichki audit tadbirlari ichki auditning milliy standartlari va ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasi asosida oʻtkaziladi.

2-bob. Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlarini tashkil etish

8. Ichki audit xizmati davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparatida mustaqil tarkibiy tuzilma sifatida tashkil etiladi.

Bunda ichki audit xizmatini tashkil etmasdan ichki audit faoliyatini boshqa tarkibiy tuzilmalarga yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.

8 1 . Vazirlik shaklidagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tarkibiga kiruvchi hamda tarkibida tizim va boʻysunuvdagi tashkilotlar mavjud boʻlmagan qoʻmita, agentlik va inspeksiyalarda ichki audit faoliyati vazirlikning ichki audit xizmati tomonidan amalga oshiriladi.

9. Ichki audit xizmati bevosita davlat organlari va tashkilotining birinchi rahbariga boʻysunadi.

Ichki audit xizmati faoliyatiga davlat organlari va tashkilotlarining boshqa mansabdor shaxslari, shuningdek, boshqa davlat organlari, tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari aralashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.

9 1 . Ichki audit xizmatlarining rahbarini (ichki audit xizmati bir nafar shtatdan iborat boʻlganda, ushbu shtatda faoliyat yurituvchi xodimni) lavozimidan ozod qilish masalasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishiladi. Bunda davlat organi va tashkiloti tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish haqidagi taqdimnoma beriladi.

Ushbu taqdimnomada ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish sabablari hamda ularni tasdiqlovchi hujjatlar (ichki audit xizmati rahbarining arizasi, ichki mehnat tartibi qoidalarini buzganligini koʻrsatuvchi, ijro intizomi va odob-axloq qoidalariga amal qilmaganlikni tasdiqlovchi maʼlumotlar) ilova qilinadi.

9 2 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish yuzasidan ichki audit xizmati rahbari bilan suhbat oʻtkazilishi mumkin.

Bunda ichki audit xizmati rahbari bilan oʻtkaziladigan suhbat taqdimnomani koʻrib chiqish jarayonida amalga oshiriladi.

9 3 . Quyidagilar ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etishni kelishishni rad etish uchun asos boʻladi:

ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish yuzasidan tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganda;

ichki audit xizmati rahbarining zimmasiga yuklatilgan vazifa va majburiyatlar doirasidan tashqari vazifalarni bajarmaganligi yoki oʻziga yuklatilgan vazifa va majburiyatlarni bajarganligi uchun taʼqib qilinganligi holati aniqlanganda.

9 4 . Taqdim etilgan hujjatlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqilib, tegishli davlat organi va tashkilotiga ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etishni kelishish yoki kelishishning rad etilganligi sabablari koʻrsatilgan xat taqdim etiladi.

10. Ichki audit xizmatining xodimi lavozimiga ichki audit boʻyicha milliy malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi. Malaka sertifikatiga ega boʻlmagan shaxslarning ichki audit xizmatining xodimi lavozimiga ishga qabul qilishga hamda ularning ushbu tizimlarda faoliyat yuritishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

10 1 . Ichki audit xizmatlari shtat birliklarining eng kam soni ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari shtat birliklari sonini belgilashning mezonlari va eng kam meʼyorlariga muvofiq aniqlanadi.

Bunda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi ichki audit xizmatlari xodimlarini sonini hisoblashda vazirliklarning quyi muassasalarida tashkil etilgan markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni alohida hisobga olinadi.

Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni asosida ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini hisoblashning meʼyorlari va mezonlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

Ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini belgilash davlat organi va tashkilotidagi belgilangan boshqaruv shtat birliklari soni doirasida amalga oshiriladi.

10 2 . Davlat organi va tashkilotining markaziy apparatida tashkil etilgan ichki audit xizmati tomonidan ichki audit xizmati mavjud tizim tashkilotida faqat birinchi rahbar topshirigʻi asosida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi hamda tizim tashkiloti faoliyati boʻyicha maʼlumotlar olinishi mumkin.

11. Ichki audit xizmati xodimiga quyidagi hollarda ichki audit tadbirlarida ishtirok etishga yoki ushbu tadbirlarni oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi:

ichki audit tadbirini oʻtkazish nazarda tutilgan ichki audit obyektida shaxsiy yoki mulkiy manfaatlari boʻlsa;

ichki audit obyektida ishlagan davri shu obyektda oʻtkazilishi rejalashtirilgan ichki audit tadbirlari bilan qamrab olingan boʻlsa;

manfaatlar toʻqnashuvi yoki korrupsiyaga oid huquqbuzarlikka sabab boʻladigan boshqa holatlar mavjud boʻlsa.

Ushbu bandning ikkinchi-toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar yuzaga kelgan taqdirda, ichki audit xizmati rahbari bu haqda davlat organi va tashkilotining birinchi rahbarini yozma shaklda xabardor qiladi.

11 1 . Davlat organi va tashkiloti rahbari ichki audit xizmatiga faoliyatni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratadi, xususan, masofaviy auditni amalga oshirish uchun zamonaviy rusumdagi kompyuter texnikalari bilan taʼminlash, davlat organi va tashkilotida mavjud barcha axborot tizimlariga onlayn rejimda kirish va undagi ichki audit tadbirini oʻtkazishga oid maʼlumotlarni tahlil qilish huquqini berish hamda boshqa davlat organlari va tashkilotlarining zarur boʻlgan axborot dasturlaridan foydalanish choralarini koʻradi.

3-bob. Ichki audit xizmatining vazifalari va funksiyalari

12. Ichki audit xizmatining asosiy maqsadi davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash va budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlarini profilaktika qilish, budjet xarajatlarining samaradorligi va natijadorligini baholash hamda ichki audit faoliyati sohasidagi hujjatlar ijrosini taʼminlash hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishdan iborat.

13. Quyidagilar ichki audit xizmatining asosiy vazifalari hisoblanadi:

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini tahlil qilish va baholash, budjet hisobining yuritilishi hamda moliyaviy hisobotlar shakllantirilishini oʻrganish orqali budjet intizomini mustahkamlash;

masofaviy auditni qoʻllagan holda, budjet mablagʻlaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish xavflarini aniqlash, minimallashtirish, ularni sodir etishga imkoniyat yaratuvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish orqali budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari profilaktikasini amalga oshirish;

rivojlantirish dasturlarining samaradorligi natijalarini tahlil qilish va baholash, mavjud resurslardan oqilona foydalanish orqali budjet xarajatlarining samaradorligi va natijadorligini oshirish;

davlat organlari va tashkilotlarini moliyalashtirish jarayoniga axborot texnologiyalari tatbiq etilishini baholash orqali ulardan foydalanish samaradorligini oʻrganish va rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish;

ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoni samaradorligini oʻrganish, tahlil qilish va baholash.

14. Ichki audit xizmati oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini tahlil qilish va baholash, budjet hisobining yuritilishi hamda moliyaviy hisobotlar shakllantirilishini oʻrganish orqali budjet intizomini mustahkamlash boʻyicha:

budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish jarayonini, yaʼni xarajatlar smetasi va jamlanma xarajatlar smetasi, daromadlar va xarajatlar smetasi, shtatlar jadvali hamda ularga qoʻshimcha hujjatlarni tuzish, tasdiqlash va ijro etish tartibi va jarayonlarini oʻrganadi va baholaydi;

budjet tizimi budjetlari mablagʻlarining ularni olish (ulardan foydalanish) shartlariga muvofiq boʻlgan maqsadlarga yoʻnaltirilishini oʻrganadi;

mehnatga haq toʻlash boʻyicha belgilangan razryadlarga, lavozim maoshlari, ustamalar, ish haqiga qoʻshimchalar va boshqa toʻlovlar miqdorlariga rioya etgan holda, toʻlovlar amalga oshirilishini tahlil qiladi;

budjetdan ajratiladigan mablagʻlar normativlarga muvofiq xarajatlar smetasiga kiritilishini oʻrganadi;

xodimlarning belgilab qoʻyilgan cheklangan umumiy soniga, xodimlarning toifalari oʻrtasidagi oʻzaro nisbat normativlariga, namunaviy shtat normativlariga, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibiga, tarifikatsiya roʻyxatlarini tuzishning belgilangan tartibi va normativlariga rioya etilishini oʻrganadi;

koʻrsatilayotgan davlat xizmatlari turlari va sifatini oʻrganish orqali mablagʻlar iqtisod qilinishi va maqbullashtirilishi boʻyicha taklif tayyorlaydi;

moliyaviy hisobotlarning ishonchliligi, asoslanganligi, toʻliqligi hamda toʻgʻri shakllantirilganligini oʻrganish orqali ular yuzasidan rahbariyatga ishonchli maʼlumotlar taqdim etadi;

asossiz debitor va kreditor qarzdorliklarga yoʻl qoʻymaslik yuzasidan mavjud debitor va kreditor qarzdorliklar holati va ularning kelib chiqish sabablari hamda manbalarini oʻrganish orqali barcha turdagi debitor va kreditor qarzdorliklarni qisqartirish va ularning yuzaga kelishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

aktivlardan foydalanish va ularning saqlanishini baholash orqali ularni doimiy butligi va ishga yaroqliligini oʻrganadi hamda ularning natijalari yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;

aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari statistikasini yuritadi va ular yuzasidan davlat organlari va tashkiloti rahbarini xabardor qilib boradi;

davlat xaridlarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya etilishini hamda xarid komissiyalari faoliyatini oʻrganadi;

xarid qilingan tovarlar maqsadga muvofiqligi, toʻgʻri kirim qilinishi, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini oʻrganadi;

xoʻjalik shartnomalarini bajarmaganlik yoki tegishli darajada bajarmaganlik uchun taraflarning javobgarliklari bajarilishini oʻrganadi;

faoliyat va uni moliyaviy taʼminlashni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etmaslik holatlari mavjudligi ehtimolini oʻrganadi;

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida tushuntirish va tavsiyalar beradi;

ichki audit tadbiri natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan kiritilgan taklif va tavsiyalar bajarilishini nazorat qiladi;

davlat moliyaviy nazorat organlari hamda boshqa davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari bilan hamkorlik qiladi;

moliya-buxgalteriya xodimlari tarkibini mustahkamlash masalalari boʻyicha tavsiyalar tayyorlaydi;

b) masofaviy auditni qoʻllagan holda, budjet mablagʻlaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish xavflarini aniqlash, minimallashtirish, ularni sodir etishga imkoniyat yaratuvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish orqali budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari profilaktikasini amalga oshirish boʻyicha:

masofaviy auditni keng koʻlamda qoʻllash, zamonaviy axborot texnologiyalari va maʼlumotlar bazasi vositasida ichki audit obyektlari va yoʻnalishlarini aniqlash yoʻli bilan ichki audit tadbirlari samaradorligini oshiradi;

xavf tahlilini amalga oshirish orqali mablagʻlardan samarasiz foydalanish holatlarining oldini olish va ularni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;

moliyaviy taʼminlashni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlardagi oʻzaro nomuvofiqliklar, kamchiliklar va boʻshliqlarni aniqlash orqali ularni bartaraf etish va takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritadi;

davlat moliyaviy nazorat organlari tomonidan oʻtkazilgan moliyaviy nazorat va tashqi audit natijalari boʻyicha aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlariga kelgusida yoʻl qoʻymaslik va oldini olish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

budjet tashkilotlarida budjet mablagʻlari boshqarilishi va budjet hisobi yuritilishini maxsus avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulotlar vositasida monitoring qiladi;

maxsus axborot tizimlaridan foydalangan holda, tender (tanlov) savdolarining oʻtkazilishi va shartnomalar tuzilishini monitoring qiladi;

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari profilaktikasi va ularning oldini olishni nazarda tutadigan istiqbolli yoʻnalishlar boʻyicha takliflar beradi;

moliyaviy-iqtisodiy masalalarga taalluqli boʻlgan normativ-huquqiy va ichki idoraviy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish jarayonida davlat organlari va tashkilotlari vazifalarining toʻliq hajmda, oʻz muddatida va sifatli bajarilishini, iqtisodiy tejamkorlik, moliyaviy maqsadga muvofiqlik nuqtai nazaridan koʻrib chiqadi;

moliyaviy xato va kamchiliklarning oldini olish maqsadida masofaviy auditning maxsus modullarini ishlab chiqish va dasturiy majmualarga joylashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

sohaga oid seminarlar, treninglar va boshqa shu kabi tadbirlarda ishtirok etadi va/yoki ularni tashkil qiladi;

v) rivojlantirish dasturlarining samaradorligi natijalarini tahlil qilish va baholash, mavjud resurslardan oqilona foydalanish orqali budjet xarajatlarining samaradorligi va natijadorligini oshirish boʻyicha:

davlat organlari va tashkilotlarining rivojlantirish dasturlarining samaradorlik (maqsadli) indikatorlari ijrosi natijalarini tahlil qiladi va baholaydi hamda sohaga taalluqli samaradorlikning yangi indikatorlarini joriy etish yuzasidan takliflar kiritadi;

davlat qarzi va grantlar hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalarning natijadorligini oʻrganadi;

ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan obyektlarda amalga oshirilayotgan qurilish ishlarini monitoring qiladi;

davlat organlari va tashkilotlarining vazifalarini bajarish uchun shakllantirilgan tarkibiy tuzilma va uning tarkibidagi lavozimlar, boʻysunuv va hisobdorlikni yaxshilash boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

davlat organlari va tashkilotlarining takrorlanuvchi va samarasiz vazifa hamda funksiyalarini aniqlash va baholash orqali ularni optimallashtirish, davlat-xususiy sheriklik asosida faoliyat yuritishni yoʻlga qoʻyish yoki toʻliq xususiy sektorga oʻtkazish boʻyicha taklif va tavsiyalar beradi;

mavjud moddiy, moliyaviy va inson resurslaridan samarali foydalangan holda yuqori natijadorlikka erishish, xususan, qoʻshimcha faoliyatni tashkil etish orqali budjetdan tashqari jamgʻarmalarga daromadlarni shakllantirish va oshirish imkoniyatlari boʻyicha taklif kiritadi;

budjetdan tashqari jamgʻarmalarni shakllantirish va ulardan foydalanish yuzasidan tahlillar oʻtkazish orqali daromadlarni oshirish va mablagʻlardan oqilona foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

budjet tizimi budjetlaridan subsidiyalar ajratilishi maqsadga muvofiqligini, ajratilayotgan subsidiyalarning maqsadliligi va manzilliligini hamda samaradorligini baholaydi;

g) davlat organlari va tashkilotlarini moliyalashtirish jarayoniga axborot texnologiyalari tatbiq etilishini baholash orqali ulardan foydalanish samaradorligini oʻrganish va rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish boʻyicha:

dasturiy taʼminotlar va axborot texnologiyalarining tatbiq etilish holatini baholaydi hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarga mosligini oʻrganadi;

dasturiy taʼminotlardan olinadigan moliyaviy maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq shakllanganligini baholaydi;

dasturiy majmualardan foydalanish tartiblari, bosqichlari va jarayonlari samaradorligini baholash orqali ularni maqbullashtirish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

zamonaviy axborot-kommunikatsiya va raqamli texnologiyalarni tatbiq etish orqali faoliyatning yanada samarador va natijador boʻlishini taʼminlashga qaratilgan takliflar tayyorlaydi;

davlat organlari va tashkilotlari tizimidagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarda moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha oʻtkazilgan nazorat ishlariga oid hujjatlarni monitoring qilib boradi;

d) ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoni samaradorligini oʻrganish, tahlil qilish va baholash boʻyicha:

ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishini baholaydi va baholash natijalari hamda takomillashtirish boʻyicha takliflar yuzasidan rahbariyatga maʼlumot taqdim etib boradi;

tarkibiy boʻlinmalar tomonidan aniqlangan xavflarning belgilangan tartibda baholanishini oʻrganadi;

xavflar yuzasidan chora-tadbirlar rejasining ishlab chiqilishi va bajarilishi yuzasidan oʻrganishlar oʻtkazadi;

xavflarni boshqarish jarayoni bilan bogʻliq audit tadbirlarini oʻtkazadi hamda xavflarning kelib chiqish sabablarini tahlil qilish ishlarini amalga oshiradi.

4-bob. Ichki audit xizmatlarining huquq va majburiyatlari

15. Ichki audit xizmatlari oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

ichki audit faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar va maʼlumotlarni elektron, ogʻzaki va yozma shaklda soʻrash va olish;

istisno tariqasida, Markaziy bank va tijorat banklaridan budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning budjet va davlat qarzi mablagʻlarining harakatiga doir maʼlumotlarini markazlashgan tartibda soʻrab olish;

oʻz vakolatlarini mustaqil ravishda, faqat qonunchilik hujjatlariga boʻysungan holda amalga oshirish;

oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun real vaqt rejimida davlat organlari va tashkilotlarning maʼlumotlar bazasidan foydalanish;

ichki audit obyekti mansabdor shaxsi hamda ichki audit tadbiri oʻtkazilayotgan sohaga masʼul boʻlgan shaxslardan yuzaga kelayotgan masalalar boʻyicha tushuntirish olish;

ichki audit obyektlarining tegishli xodimlaridan ichki audit tadbirlari natijalari boʻyicha hujjatlarni imzolashni soʻrash;

davlat moliyaviy nazorat organlari bilan ichki audit obyekti faoliyatiga doir maʼlumotlarni almashish;

ichki audit faoliyatini amalga oshirishda maxsus kasbiy bilimlarni talab etadigan masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat organlari va tashkilotlarining tuzilmasidagi mutaxassislarni jalb etish;

ichki audit tadbirlarini oʻtkazish maqsadida qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan hollarda, ichki audit obyektining barcha binolariga, shuningdek, elektron va qogʻoz arxivlari hamda dasturiy majmualariga kirish va ulardan foydalanish;

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan chaqiriladigan moliyaviy-iqtisodiy masalalarga tegishli yigʻilishlarda ishtirok etish;

jinoyat alomatlari aniqlangan hollarda, kassa va kassa binolari, omborlar, arxivlar va boshqa binolarni muhrlash, qalbakilashtirish, soxtalashtirish va boshqa suisteʼmolliklar alomatlari aniqlangan taqdirda, ichki audit obyektidan tegishli hujjatlarni olib qoʻyish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining mansabdor shaxslaridan asosiy vositalar, tovar-moddiy boyliklar, pul mablagʻlari va hisob-kitoblar xatlovdan oʻtkazilishini talab qilish;

ichki audit faoliyati natijalarini qayd etish uchun texnik vositalardan, shu jumladan, audio-foto va video qayd etish vositalaridan foydalanish;

ichki audit xizmatining xodimi bilan ichki audit tadbirlarini oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydigan holatlar yuzaga kelgan taqdirda, ichki audit tadbirini oʻtkazishni rad etish, toʻxtatish;

davlat organlari va tashkilotlari tizimidagi moliyaviy-iqtisodiy masalalar boʻyicha tuzilmalar bilan hamkorlikda xodimlarning moliyaviy savodxonligini oshirishga qaratilgan uchrashuvlar, seminarlar, tanlovlar va boshqa tadbirlarni tashkil etish;

ichki audit faoliyatiga taalluqli boʻlgan ichki idoraviy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun davlat organlari va tashkilotlari rahbarlariga kiritish.

Ichki audit xizmati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Ichki audit xizmatlari:

ichki audit faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish, oʻz vakolat doirasidan chetga chiqmaslik;

ichki audit tadbirlarini xolis, subyektiv fikrlarning taʼsir qilishiga yoʻl qoʻymagan holda amalga oshirish;

ichki audit xizmati xodimlari tomonidan ichki audit xizmati obroʻsiga putur yetkazishi mumkin boʻlgan harakatlarni amalga oshirmasdan hamda odob-axloq qoidalariga rioya etgan holda ichki audit tadbirlari oʻtkazilishini taʼminlash;

aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari, moliyaviy xato va kamchiliklar, maqsadsiz va noqonuniy xarajatlar, pul mablagʻlari va tovar-moddiy boyliklar kamomadi yuzasidan toʻgʻridan-toʻgʻri davlat organlari va tashkilotlarining birinchi rahbariga, shuningdek, “Davlat auditi” dasturi orqali Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga xabar berish;

jinoyat alomatlari, korrupsiyaga doir huquqbuzarliklar alomatlari (shu jumladan, ichki audit tadbirini amalga oshirgan shaxslar tomonidan) aniqlangan taqdirda, tegishli choralar koʻrish (hujjatlashtirish, oldini olish choralarini koʻrish) va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga materiallarni yuborish yuzasidan davlat organlari va tashkilotlarining birinchi rahbarini, shuningdek, “Davlat auditi” dasturi orqali Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasini xabardor qilish;

ichki audit faoliyati natijalariga doir hujjatlarda bayon etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi, asosliligi, xolisligi va toʻliqligini taʼminlash;

ichki audit faoliyatini amalga oshirishda axborot xavfsizligi talablariga rioya qilish;

ichki audit tadbirlari natijalarini belgilangan tartibda rasmiylashtirish;

olingan hujjatlarning but saqlanishi va qaytarilishini taʼminlash;

muntazam ravishda ichki audit tadbiri natijalari yuzasidan davlat organlari va tashkiloti rahbariga maʼlumotlar kiritish;

“Davlat auditi” dasturiga ichki audit tadbirlari rejalari kiritilishini, barcha ichki audit tadbirlari roʻyxatdan oʻtkazilishini va ularning natijalari, budjet xarajatlari va rivojlantirish dasturlarining maqsadli indikatorlari ijrosini baholash natijalari kiritilishini taʼminlash;

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlarini, ularni sodir etishga imkoniyat yaratuvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish toʻgʻrisida ichki audit obyektlariga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar kiritish;

bir ish kuni ichida oʻzi aniqlagan va vakolati doirasida hal etish imkoni boʻlmagan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlari yuzasidan “Davlat auditi” dasturi orqali Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasini xabardor qilish;

xoʻjalik shartnomalarini bajarmaganlik va tegishli darajada bajarmaganlik uchun “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan javobgarlik choralarini qoʻllash uchun Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasini xabardor qilish;

ichki audit tadbirida aniqlangan budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilish holatlarini bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarning bajarilishini monitoring qilib borish;

ichki audit tadbirlarini oʻtkazish vaqtida soʻralgan hujjat va materiallarni davlat organlari va tashkilotlari mansabdor shaxslari tomonidan taqdim etmaslik holatlari boʻyicha dalolatnomalar tuzish;

ichki audit obyekti mansabdor shaxslarining tushuntirishlar berish va ichki audit tadbiri natijalari boʻyicha rasmiylashtiriladigan hujjatlarni imzolashdan bosh tortganliklari toʻgʻrisida dalolatnoma tuzish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga qatʼi rioya qilish;

davlat, tijorat va xizmat sirlarini oshkor etmaslik;

belgilangan vazifa va funksiyalarini bajarishda korrupsiya holatlarining, shu jumladan, manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish choralarini koʻrish;

ish yuritishni belgilangan tartibda olib borish, ichki audit tadbirlari boʻyicha toʻplangan hujjatlarning nusxasini qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda saqlash hamda hisobini yuritish;

Xavflarni boshqarish qoʻmitasiga xavflarni boshqarish jarayonini oʻrganish va tahlil qilish natijalari, xavflarni boshqarish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar, yuzaga kelayotgan kamchiliklar boʻyicha maʼlumotlar kiritib borish.

Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga oʻz faoliyati yuzasidan soʻralgan boshqa maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha majburiyatlarga ega.

Ichki audit xizmati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

5-bob. Ichki audit xizmatining hisobdorligi

17. Ichki audit xizmati davlat organlari va tashkilotlarining bevosita birinchi rahbarlariga hisobdordir.

18. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ichki audit xizmati faoliyati natijalari yuzasidan hisobot choragidan keyingi oyning 20-sanasigacha choraklik hisobot hamda hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvariga qadar yillik hisobot taqdim etiladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

20. Mazkur Nizomning 7-bandi 2022-yil 1-sentabrdan va 10-bandi 2024-yil 1-apreldan boshlab amal qiladi.

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisida namunaviy nizomga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari shtat birliklari sonini belgilashning mezonlari va eng kam meʼyorlari

Davlat organi va tashkiloti boʻysunuvidagi yuridik maqomga ega boʻlgan tashkilotlari soni Davlat organi va tashkilotining yillik budjeti (budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarni hisobga olgan holda) Jami boshqaruv shtat birliklari soni Hisoblanadigan koeffitsiyent Minimal shtat birliklari soni 500 tadan ortiq 5 trln soʻmdan ortiq 1000 tadan ortiq 6,0 18 201 — 500 1 — 5 trln soʻm 751 — 1000 5,0 15 101 — 200 501 mlrd — 1 trln soʻm 501 — 750 3,0 9 51 — 100 201 — 500 mlrd soʻm 201 — 500 2,0 6 26 — 50 101 — 200 mlrd soʻm 101 — 200 1,0 3 25 tagacha 100 mlrd soʻmgacha 100 tagacha 0,3 1

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisida namunaviy nizomga 2-ILOVA

Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni asosida ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini hisoblashning

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar soni Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari shtatlari soni Har bir ustun boʻyicha hisoblanadigan koeffitsiyent miqdori Jami shtat birliklari minimal soni Markazlash-tirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar soni Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari shtatlari soni Har bir ustun boʻyicha hisoblanadigan koeffitsiyent miqdori Jami shtat birliklari minimal soni 150 tadan ortiq 50 tadan ortiq 0,375 0,75 30 tadan ortiq 35 tadan ortiq 0,375 0,75 101 — 150 26 — 50 0,25 0,5 26 — 30 26 — 35 0,25 0,5 51 — 100 16 — 25 0,125 0,25 21 — 25 16 — 25 0,125 0,25 50 tagacha 15 tagacha 0,075 0,15 20 tagacha 15 tagacha 0,075 0,15

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-avgust,

416-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.08.2022-y., 09/22/416/0692-son; 01.05.2023-y., 09/23/174/0237-son; 29.12.2023-y., 07/23/422/0994-son; 12.07.2024-y., 06/24/100/0502-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son; 17.07.2025-y., 09/25/446/0626-son; 29.12.2025-y., 07/25/388/1235-son)

lex.uz