UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активлари ва қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартиби;

тижорат банклари томонидан берилган кредитни харидорга фақат ушбу сотилган давлат активи ҳисобланган корхона (объект) ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш тартиби;

берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини тегишли тижорат банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мониторинг қилиш тартиби.

3. Тижорат банкларига ушбу қарор талабидан келиб чиқиб кредит сиёсатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 420-сон қарорига ИЛОВА

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини ушбу Низом талабларига мувофиқ кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

Бунда 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун дастлабки тўлов миқдори 15 фоиз миқдорида бўлганда амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сотувчи — Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари;

давлат активи — мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)да давлат улуши (акция пакети) бўлган давлат мулки;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;

харидор — хусусийлаштирилаётган давлат активи ва ер участкаси бўйича олди-сотди шартномасини (биржа битимини) тузган томон (юридик ёки жисмоний шахс) ва (ёки) унинг вакили;

дастлабки тўловни бир йўла амалга ошириш — савдо ғолиби томонидан пул маблағларининг қолган қисмини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан:

«E-auksion» электрон савдо платформаси ва биржа савдоларида сотиб олинган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган кундан бошлаб;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг қарорларига асосан сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой муддатда сотиб олиш тўловининг (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) камида 35 фоизини тўлаш.

4. Давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кредит таъминоти сифатида бериладиган давлат активи ва ер участкасини сотиш бўйича шартнома тузишнинг ўзига хос хусусиятлари

5. Давлат активини ва (ёки) ер участкалари бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга оширадиган харидорларга олди-сотди шартномасида қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши лозим:

сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш;

агар харидор сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, олди-сотди шартномаси имзоланганидан сўнг харидорларнинг тўловга қобилиятлилигини тасдиқлаш учун унинг томонидан келгуси тўловларни амалга ошириш таъминоти сифатида тўловларнинг қолган қисмига тегишли суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини тақдим этиш;

сотилган давлат активини гаровга қўйган ҳолда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитни харидор фақат акциялари (улушлари) сотилган корхона, объект ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш ҳамда олинган кредитни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиш;

ушбу Низом доирасида харидор томонидан давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида тижорат банкларида гаровга қўйилган тақдирда, сотувчи ундирувни гаровга қўйилган давлат активига ва (ёки) ер участкасига қаратишга ҳақли эмас.

6. Сотувчи сотиб олиш тўловларининг тўланиши, агар мавжуд бўлса, олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича доимий мониторингни амалга оширади.

7. Давлат активини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати савдолар ўтказилган санадаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори баравари миқдоридан келиб чиққан ҳолда олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш муддатига амал қилинади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

3-боб. Давлат активи ва ер участкасига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

8. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилиб, олди-сотди шартномаси (биржа битими) имзолангандан сўнг харидор уни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун сотувчига мурожаат қилади.

Бунда харидор ўз мурожаатига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган суғурта полисини ва (ёки) сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилиши керак бўлган тижорат банки томонидан маъқулланган учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини илова қилади.

9. Сотувчи харидорнинг мурожаатига асосан беш иш кунидан кечикмай «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордерини тақдим этади.

Бунда давлат активлари ва (ёки) ер участкаларига мулк ҳуқуқи берилмайди ҳамда уларни бошқача тарзда тасарруф этиш (сотиш, юридик шахснинг устав фондига бериш, алмаштириш, ҳадя қилиш ёки бошқача тарзда бегоналаштириш) тақиқланади.

10. Харидор олди-сотди шартномаси (биржа битими) бўйича қолган сотиб олиш тўловларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини, хусусан, таъминотни кафолатлашни, шунингдек, агар мавжуд бўлганда олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мажбуриятини олади.

11. Сотувчи давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини беришни давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун дастлабки 35 фоиз тўлов бир йўла амалга оширилмаганда ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган суғурта полисини ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолати тақдим этилмаганда рад этади.

12. Тижорат банкларида давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш « Гаров тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаровга қўйишда сотувчи гаровга қўювчи сифатида иштирок этади.

13. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини тижорат банкларида гаровга қўйишда, унинг гаров баҳоси сотувчи томонидан баҳоланган қийматидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган санадан бошлаб икки йил муддат ўтган тақдирда, сотувчи томонидан ушбу давлат активи мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатилади ҳамда ушбу баҳолаш қиймати гаровга қўйишда гаров баҳоси сифатида ҳисобга олинади.

14. Тижорат банклари томонидан берилган кредит унинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўлган корхона,бино-иншоотларда ва ер участкасида хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) модернизациялаш учун бутловчи қисмларни яратиш ҳамда реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун мақсадли ишлатилади.

15. Тижорат банклари томонидан ушбу Низом доирасида харидорларга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши тегишли тижорат банки ва сотувчи томонидан мониторинг қилинади.

16. Давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордери берилган харидорлар қўшилган қиймат солиғини мазкур объектларга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтгандан сўнг тўлайдилар.

17. Гаровга қўйилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда реализация қилинганда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит қопланишидан ортган қисми сотувчига ўтказиб берилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тўғрисидаги Низомга ИЛОВА

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш

Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Ижро муддати 1-босқич Давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган (қарор асосида олди-сотди шартнома тузилган) кундан бошлаб дастлабки тўловни бир йўла (закалат тўловини инобатга олган ҳолда камида 35 фоиз, 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун 15 фоиз тўловларни) амалга ошириш. Харидор Бир ой муддатда 2-босқич Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга ошириб, уни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун сотувчига харидор томонидан тўловларнинг қолган қисмига тегишли суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича банк кафолати ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллигини тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш. Харидор Харидор хоҳишига кўра 3-босқич Мул ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан» давлат ордерини тақдим этиш. Давлат активларини бошқариш агентлиги Беш иш кунида 4-босқич Давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш. Тижорат банки Белгиланган муддатда 5-босқич Харидорга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш. Тижорат банки, Давлат активларини бошқариш агентлиги Белгиланган муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 август,

420-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 09/22/420/0695-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik muhitini yaxshilash va xususiy sektorni rivojlantirish orqali barqaror iqtisodiy oʻsish uchun shart-sharoitlar yaratish borasidagi navbatdagi islohotlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-apreldagi PF-101-son Farmoniga muvofiq xususiylashtirish jarayonlarini jadallashtirish, investitsiyaviy muhit jozibadorligini oshirish hamda davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini sotib olgan investorlarga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik muhitini yaxshilash va xususiy sektorni rivojlantirish orqali barqaror iqtisodiy oʻsish uchun shart-sharoitlar yaratish borasidagi navbatdagi islohotlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-apreldagi PF-101-son Farmoniga asosan boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilgan davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari boʻyicha kamida 35 foiz miqdoridagi dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur davlat aktivlari va yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat aktivlari va qishloq hoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

sotilgan davlat aktivlari va yer uchastkalari boʻyicha kamida 35 foiz miqdoridagi dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur davlat aktivi yoki yer uchastkasini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqini berish tartibi;

tijorat banklari tomonidan berilgan kreditni xaridorga faqat ushbu sotilgan davlat aktivi hisoblangan korxona (obyekt) va (yoki) yer uchastkasi negizida amalga oshiriladigan loyihalar va ularni rivojlantirish uchun sarflash tartibi;

berilgan kreditning maqsadli ishlatilishini tegishli tijorat banki va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan monitoring qilish tartibi.

3. Tijorat banklariga ushbu qaror talabidan kelib chiqib kredit siyosatiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tavsiya etilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortikov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 420-son qaroriga ILOVA

Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilgan davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari boʻyicha kamida 35 foiz miqdoridagi dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur davlat aktivlari va yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqini berish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom qoidalari ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilgan davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari boʻyicha kamida 35 foiz miqdoridagi dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur davlat aktivlari va yer uchastkalarini ushbu Nizom talablariga muvofiq kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi beriladi.

Bunda 4 va 5-toifalarga kiritilgan tumanlarda joylashgan mulk huquqi asosida sotib olingan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish uchun dastlabki toʻlov miqdori 15 foiz miqdorida boʻlganda amalga oshiriladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

sotuvchi — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning hududiy boshqarmalari;

davlat aktivi — mulk huquqi asosida davlatga tegishli boʻlgan mulkiy majmualar, bino va inshootlar, qurilishi tugallanmagan obyektlar, shuningdek, xoʻjalik jamiyatlari ustav fondi (ustav kapitali)da davlat ulushi (aksiya paketi) boʻlgan davlat mulki;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi) — qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilmagan yoki ushbu maqsadlar uchun moʻljallanmagan yer uchastkasi;

xaridor — xususiylashtirilayotgan davlat aktivi va yer uchastkasi boʻyicha oldi-sotdi shartnomasini (birja bitimini) tuzgan tomon (yuridik yoki jismoniy shaxs) va (yoki) uning vakili;

dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirish — savdo gʻolibi tomonidan pul mablagʻlarining qolgan qismini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan:

“E-auksion” elektron savdo platformasi va birja savdolarida sotib olingan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi uchun savdo yakunlangan kundan boshlab;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi yoxud Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha Davlat komissiyasining qarorlariga asosan sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi uchun oldi-sotdi shartnomasi tuzilgan kundan boshlab bir oy muddatda sotib olish toʻlovining (zakalat toʻlovini inobatga olgan holda) kamida 35 foizini toʻlash.

4. Davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Kredit taʼminoti sifatida beriladigan davlat aktivi va yer uchastkasini sotish boʻyicha shartnoma tuzishning oʻziga xos xususiyatlari

5. Davlat aktivini va (yoki) yer uchastkalari boʻyicha dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshiradigan xaridorlarga oldi-sotdi shartnomasida qoʻshimcha ravishda quyidagi maʼlumotlar va shartlar aks ettirilishi lozim:

sotilgan davlat aktivlari va yer uchastkalari boʻyicha kamida 35 foiz miqdoridagi dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur davlat aktivi yoki yer uchastkasini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqini berish;

agar xaridor sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqidan foydalanmoqchi boʻlgan taqdirda, oldi-sotdi shartnomasi imzolanganidan soʻng xaridorlarning toʻlovga qobiliyatliligini tasdiqlash uchun uning tomonidan kelgusi toʻlovlarni amalga oshirish taʼminoti sifatida toʻlovlarning qolgan qismiga tegishli sugʻurta kompaniyasining toʻlovni amalga oshirmaslik sugʻurta polisi va (yoki) toʻlov majburiyatlari boʻyicha sotuvchi oldida javob berish majburiyatini olish boʻyicha uchinchi (yuridik) shaxs kafilligi va (yoki) bank kafolatini taqdim etish;

sotilgan davlat aktivini garovga qoʻygan holda tijorat banklari tomonidan beriladigan kreditni xaridor faqat aksiyalari (ulushlari) sotilgan korxona, obyekt va (yoki) yer uchastkasi negizida amalga oshiriladigan loyihalar va ularni rivojlantirish uchun sarflash hamda olingan kreditni oʻz vaqtida toʻlash majburiyatini oʻz zimmasiga olish;

ushbu Nizom doirasida xaridor tomonidan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi kredit taʼminoti sifatida tijorat banklarida garovga qoʻyilgan taqdirda, sotuvchi undiruvni garovga qoʻyilgan davlat aktiviga va (yoki) yer uchastkasiga qaratishga haqli emas.

6. Sotuvchi sotib olish toʻlovlarining toʻlanishi, agar mavjud boʻlsa, oldi-sotdi shartnomasida koʻrsatilgan majburiyatlarning soʻzsiz bajarilishi boʻyicha doimiy monitoringni amalga oshiradi.

7. Davlat aktivini sotib olish toʻlovlarini toʻlash muddati savdolar oʻtkazilgan sanadagi belgilangan bazaviy hisoblash miqdori baravari miqdoridan kelib chiqqan holda oldi-sotdi shartnomasi kuchga kirgan kundan boshlab uch yildan oshmasligi lozim, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari yoki Vazirlar Mahkamasi yoxud Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha davlat komissiyasining qarorlarida belgilangan hollar bundan mustasno.

Yer uchastkalarini mulk huquqi asosida auksion orqali sotishda davlat aktivlarini sotishda qoʻllaniladigan uch yilgacha boʻlib-boʻlib toʻlash muddatiga amal qilinadi, bundan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno.

3-bob. Davlat aktivi va yer uchastkasiga huquqni belgilovchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi

8. Sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi boʻyicha dastlabki toʻlov bir yoʻla amalga oshirilib, oldi-sotdi shartnomasi (birja bitimi) imzolangandan soʻng xaridor uni kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqidan foydalanish uchun sotuvchiga murojaat qiladi.

Bunda xaridor oʻz murojaatiga mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan sugʻurta polisini va (yoki) sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyilishi kerak boʻlgan tijorat banki tomonidan maʼqullangan uchinchi (yuridik) shaxs kafilligi va (yoki) bank kafolatini ilova qiladi.

9. Sotuvchi xaridorning murojaatiga asosan besh ish kunidan kechikmay “tasarruf etish huquqisiz faqat kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi bilan” davlat orderini taqdim etadi.

Bunda davlat aktivlari va (yoki) yer uchastkalariga mulk huquqi berilmaydi hamda ularni boshqacha tarzda tasarruf etish (sotish, yuridik shaxsning ustav fondiga berish, almashtirish, hadya qilish yoki boshqacha tarzda begonalashtirish) taqiqlanadi.

10. Xaridor oldi-sotdi shartnomasi (birja bitimi) boʻyicha qolgan sotib olish toʻlovlarini toʻliq toʻlash majburiyatini, xususan, taʼminotni kafolatlashni, shuningdek, agar mavjud boʻlganda oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha majburiyatlarning soʻzsiz bajarilishini taʼminlash majburiyatini oladi.

11. Sotuvchi davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini garov taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqini berishni davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi uchun dastlabki 35 foiz toʻlov bir yoʻla amalga oshirilmaganda hamda mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan sugʻurta polisini va (yoki) uchinchi (yuridik) shaxs kafilligi va (yoki) bank kafolati taqdim etilmaganda rad etadi.

12. Tijorat banklarida davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini garov taʼminoti sifatida rasmiylashtirish “ Garov toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlarga muvofiq belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini garovga qoʻyishda sotuvchi garovga qoʻyuvchi sifatida ishtirok etadi.

13. Sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini tijorat banklarida garovga qoʻyishda, uning garov bahosi sotuvchi tomonidan baholangan qiymatidan kam boʻlmagan miqdorda belgilanadi.

Agar baholash toʻgʻrisidagi hisobot tuzilgan sanadan boshlab ikki yil muddat oʻtgan taqdirda, sotuvchi tomonidan ushbu davlat aktivi mustaqil baholovchi tashkilotga baholatiladi hamda ushbu baholash qiymati garovga qoʻyishda garov bahosi sifatida hisobga olinadi.

14. Tijorat banklari tomonidan berilgan kredit uning taʼminoti sifatida garovga qoʻyilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari) boʻlgan korxona,bino-inshootlarda va yer uchastkasida xomashyo va materiallar, ehtiyot qismlar, texnik qayta jihozlash va ishlab chiqarishni (xizmat koʻrsatishni) modernizatsiyalash uchun butlovchi qismlarni yaratish hamda rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun maqsadli ishlatiladi.

15. Tijorat banklari tomonidan ushbu Nizom doirasida xaridorlarga berilgan kreditning maqsadli ishlatilishi tegishli tijorat banki va sotuvchi tomonidan monitoring qilinadi.

16. Davlat koʻchmas mulk obyektini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotib olgan va sotib olish toʻlovini toʻliq amalga oshirgunga qadar “tasarruf etish huquqisiz faqat kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi bilan” davlat orderi berilgan xaridorlar qoʻshilgan qiymat soligʻini mazkur obyektlarga nisbatan tasarruf etish huquqi toʻliq oʻtgandan soʻng toʻlaydilar.

17. Garovga qoʻyilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda majburiy ravishda realizatsiya qilinganda tijorat banklari tomonidan ajratilgan kredit qoplanishidan ortgan qismi sotuvchiga oʻtkazib beriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor deb topilgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA

Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish

Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Ijro muddati 1-bosqich Davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi uchun savdo yakunlangan (qaror asosida oldi-sotdi shartnoma tuzilgan) kundan boshlab dastlabki toʻlovni bir yoʻla (zakalat toʻlovini inobatga olgan holda kamida 35 foiz, 4 va 5-toifalarga kiritilgan tumanlarda joylashgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari uchun 15 foiz toʻlovlarni) amalga oshirish. Xaridor Bir oy muddatda 2-bosqich Sotilgan davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi boʻyicha dastlabki toʻlovni bir yoʻla amalga oshirib, uni kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqidan foydalanish uchun sotuvchiga xaridor tomonidan toʻlovlarning qolgan qismiga tegishli sugʻurta kompaniyasining toʻlovni amalga oshirmaslik sugʻurta polisi va (yoki) toʻlov majburiyatlari boʻyicha sotuvchi oldida javob berish majburiyatini olish boʻyicha bank kafolati va (yoki) uchinchi (yuridik) shaxs kafilligini taqdim etgan holda murojaat qilish. Xaridor Xaridor xohishiga koʻra 3-bosqich Mul huquqini tasdiqlovchi “tasarruf etish huquqisiz faqat kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi bilan” davlat orderini taqdim etish. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Besh ish kunida 4-bosqich Davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasini garov taʼminoti sifatida rasmiylashtirish. Tijorat banki Belgilangan muddatda 5-bosqich Xaridorga berilgan kreditning maqsadli ishlatilishini monitoring qilish. Tijorat banki, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Belgilangan muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-avgust,

420-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.08.2022-y., 09/22/420/0695-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 04.01.2025-y., 09/25/891/0011-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son)

lex.uz