📅 2022-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 5 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
МАЪЛУМОТ
Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона техник сиёсатни самарали амалга ошириш, истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва сотишда ахборот-коммуникация технологияларига асосланган замонавий бошқарув тизимини яратиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйган ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳаси доирасида 485,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 3,1 миллион аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳамда 62 мингта улгуржи истеъмолчилар объектларини модем алоқаси билан таъминлаш натижасида табиий газ назорати ва ҳисобини юритиш тизими тўлиқ автоматлаштирилганлиги;
тажриба-синов лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳрининг Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида «Petro Fiorentini» (Италия) компаниясининг 4 та замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилиб, уларни масофадан бошқарувчи телеметрия тизимини ҳамда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 154 та аҳоли хонадонларига табиий газ босимини мословчи қурилмалар (стабилизатор) ўрнатилганлиги;
ер участкаларида жойлашган 617 мингдан зиёд аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказилиши натижасида табиий газнинг технологик йўқотишлари ҳажмини 4,1 миллион куб метргача қисқартирилганлиги;
2019 — 2021 йилларда суюлтирилган газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштириш орқали мавжуд 3,7 миллион аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб бериш даврийлиги 46 — 50 кундан 30 — 40 кунгача қисқартирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Табиий газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва янада ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қуйидагилар:
а) «Ҳудудгазтаъминот» АЖ:
2022 йил октябрь ойида республика ҳудудларида ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими тўлиқ ишга туширилиши;
жалб қилинаётган инвестиция маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилиши;
истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни «газ тақсимлаш станцияси — туман (шаҳар) чегараси — йирик участкаларнинг кириш қисми — истеъмолчи» технологик занжири асосида туман (шаҳар)лар чегарасидаги қувурларга 1,8 мингта электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва «онлайн» мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилишини таъминлансин.
Мазкур вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Б. Эшмуратовнинг шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин;
б) «2022 — 2024 йилларда газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга оширилиши ва унинг доирасида:
706,5 мингта хонадонда икки босқичли газ таъминоти тизимининг жорий этилиши ва истеъмолчиларга етказиб бериладиган табиий газ ҳажмлари балансини автоматик равишда шакллантирувчи дастурий таъминот ишга туширилиши;
68,1 мингта газ тақсимлаш пункти, 84,3 мингта беркитувчи арматуралар, 7,7 мингта қудуқлар, 2,1 мингта электр ҳимоя қилиш қурилмалари, 397 та бино ва иншоотларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотлари шакллантирилиши;
381,3 км янги газ қувурларини қуриш, 452,4 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 5,4 мингта газ тақсимлаш пунктларини модернизация қилиш, шундан 2,8 мингта юқори босимли объектларда телеметрия тизимини жорий этиш ҳамда газ тақсимлаш станциясининг чиқиш қисми — газ тақсимлаш тармоқларининг бошланиш нуқтасига (бўлиниш чегарасига) юқори аниқликдаги газ ҳисоблагичлари ўрнатилиши;
газ тақсимлаш станцияларида ўрнатилган ва бўлиниш чегараларида ўрнатилиши режалаштирилган ҳисоблагичларни биргаликда назорат қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг автоматлаштирилган «онлайн» мониторинг тизимларига ўзаро интеграция қилиниши;
ҳудудий газ таъминоти филиалларининг эҳтиёжлари учун 5 та мобиль лаборатория, 500 та электроскутер, 2 та учувчисиз учиш аппарати (дрон), георадар ва масофавий газ детекторлари ва ер ости газ қувурларининг техник ҳолатини ва газ сизиб чиқишни аниқловчи 74 та ускуна ҳамда 1 000 та кўчма (портатив) газ анализатор харид қилинишини таъминлансин.
3. Энергетика вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар лойиҳа қийматини оптималлаштирган ҳолда, молиялаштириш эҳтиёжи ва манбаларини ҳамда самарали техник-технологик ечимларни асослаш бўйича белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Қуйидагилар:
2022 — 2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонларининг газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022 йилда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимидаги газ тармоқларининг геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмаларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
2022 — 2024 йилларда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирларининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Газ таъминоти тизимидаги ходимларнинг хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, халқаро IT сертификатига эга бўлган ходимларни тайёрлаш ҳамда корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Газ таъминоти объектларини масофадан мониторинг қилиш, ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш имконияти чекланган газ тармоқларининг доимий асосда назоратини таъминлаш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга республика ҳудудига фуқаро авиациясида ишлатиладиган иккита учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) олиб кириш ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин. Бунда:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасига доир қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг мурожаати асосида радиоэлектрон воситалар билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш учун рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштирсин;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «Ҳудудгазтаъминот» АЖга учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса берилишини таъминласин;
Мудофаа вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш мониторингини ва суратга олинган материалларнинг белгиланган тартибда назорат текширувидан ўтказилишини ташкил этсин.
6. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
2022 йилда — қўшимча вагон-цистерналарни жалб этиш орқали ташиш қувватлари 3,6 минг тоннагача оширилишини, газ тўлдириш иншоотларига қўшимча 22 та сиғим ўрнатилишини ҳамда суюлтирилган газнинг сифат таҳлилини ўтказадиган мустақил кимё лабораторияси жалб қилиниши;
2022 — 2024 йилларда — суюлтирилган газнинг ойлик фонди босқичма-босқич ўртача 56,0 минг тоннага етказилишини, газ таъминоти филиалларига қўшимча 69 минг та маиший газ баллонларини етказиб бериш ҳамда ташиш учун 31 та «Isuzu» автотранспорт воситаларини жалб этиш орқали маиший газ баллонларини ташиш қувватлари ойига ўртача 1,9 минг тоннага оширилишини таъминласин.
7. Энергетика вазирлиги:
бир ой муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда аҳолининг ҳаёти, мол-мулки, газ таъминоти ташкилотлари объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5-иловада келтирилган газ қувурлари ва қурилмаларининг белгиланган муҳофаза ҳудудларида жойлашган 2 875 та объектни (бино ва иншоотлар, томорқа ер участкалари, интенсив боғлар, иссиқхоналар ва бошқалар) ҳамда ноқонуний қурилмаларни белгиланган тартибда хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича ҳар бир вилоят кесимида биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ҳар чорак якунида — чора-тадбирлар режасини амалга ошириш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
8. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Давлат солиқ қўмитаси, билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича республиканинг табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими тўлиқ жорий этилган ҳудудларни тизимли ўрганишни йўлга қўйсин ҳамда газ ҳажмлари бўйича тафовут юқори бўлган ҳудудлар рўйхатини шакллантирсин.
Шакллантирилган рўйхат асосида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзэнергоинспекция» ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан ҳамкорликда табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва улардан фойдаланиш, талон-тарожликка йўл қўйиш, газ ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказиш ёки ташқи таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш бўйича жойларда ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилсин ва айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини таъминласин.
9. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2 — 4-бандларида белгиланган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ўз маблағлари ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши асосида маҳаллий ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
10. Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудларидаги коммунал ва маиший (юридик) истеъмолчиларни уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан масофадан онлайн режимда автоматик тарзда ўчириб-ёқиш ҳамда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига уланиш имкониятига эга бўлган электрон газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Бунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан барча истеъмолчиларнинг электрон газ ҳисоблагичларини табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига улаш учун мобиль алоқага уланиш карталари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Эшмуратов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 — 2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонларининг газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказишнинг мақсадли кўрсаткичлари
Т/р Ҳудудлар номи Табиий газ билан газлашган ҳовли уйлар жами шундан: 2022 — 2024 йилларда 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиладиган хонадонлар сони шундан: 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилган хонадонлар сони 2022 йил 2023 йил 2024 йил 1. Қорақалпоғистон Республикаси 206 885 50 653 52 839 26 420 22 897 3 523 2. Андижон вилояти 177 404 7 983 80 805 40 403 35 016 5 387 3. Бухоро вилояти 220 589 39 478 80 745 40 373 34 990 5 383 4. Жиззах вилояти 114 721 25 813 35 334 17 667 15 311 2 356 5. Қашқадарё вилояти 114 646 23 927 40 842 20 421 17 698 2 723 6. Навоий вилояти 83 187 63 981 - - - - 7. Наманган вилояти 130 417 75 339 - - - - 8. Самарқанд вилояти 220 299 33 844 76 344 38 172 33 082 5 090 9. Сурхондарё вилояти 85 804 29 685 13 508 6 754 5 853 901 10. Сирдарё вилояти 80 711 31 623 8 961 4 481 3 883 597 11. Тошкент вилояти 448 621 173 108 61 432 30 716 26 621 4 095 12. Фарғона вилояти 197 348 27 583 72 907 36 454 31 593 4 860 13. Хоразм вилояти 196 257 30 001 69 235 34 618 30 002 4 616 14. Тошкент шаҳри 178 287 4 021 113 591 56 796 49 223 7 573 Жами: 2 455 176 617 039 706 543 353 272 306 169 47 103
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 йилда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимидаги газ тармоқларининг геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмаларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
(дона) Т/р Ҳудудлар номи Газ таъминоти тизимидаги газ қурилмалари Топохаритаси шакллантирилган газ қурилмалари 2022 йил прогноз кўрсаткичлари Газ тақсимлаш пунктлари сони Арматуралар сони Қудуқлар сони Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони Бино ва иншоатлар сони Газ тақсимлаш пунктлари сони Арматуралар сони Қудуқлар сони Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони Бино ва иншоатлар сони Газ тақсимлаш пунктлари сони Арматуралар сони Қудуқлар сони Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони Бино ва иншоатлар сони 1. Қорақалпоғистон Республикаси 4 677 7 166 140 153 33 4 677 4 785 100 53 33 450 2 381 40 100 0 2. Андижон вилояти 2 842 3 733 107 112 21 2 842 3 733 107 112 21 0 0 0 0 0 3. Бухоро вилояти 6 731 4 128 95 178 16 4 132 2 682 95 127 16 3 049 1 446 0 51 0 4. Жиззах вилояти 5 008 1 354 114 44 27 5 008 1 354 114 44 27 0 0 0 0 0 5. Қашқадарё вилояти 4 783 2 192 206 82 70 4 783 2 192 206 82 70 0 0 0 0 0 6. Навоий вилояти 2 687 7 779 590 6 21 2 687 7 779 590 6 21 0 0 0 0 0 7. Наманган вилояти 1 554 560 257 52 18 1 554 560 257 52 18 0 0 0 0 0 8. Самарқанд вилояти 8 148 1 320 477 227 27 3 625 1 320 477 127 27 4 740 0 0 100 0 9. Сурхондарё вилояти 1 855 4 951 16 54 38 1 855 4 951 16 54 38 0 0 0 0 0 10. Сирдарё вилояти 1 504 2 234 26 0 24 1 504 2 234 26 0 24 0 0 0 0 0 11. Тошкент вилояти 9 034 18 727 2 047 415 32 6 279 4 208 1 180 125 32 3 791 14 519 867 290 0 12. Фарғона вилояти 8 505 10 298 992 332 27 2 721 2 044 570 112 27 5 696 8 254 422 220 0 13. Хоразм вилояти 7 797 8 793 164 265 28 6 636 4 593 164 265 28 1 497 4 200 0 0 0 14. Тошкент шаҳри 3 010 11 042 2 500 196 15 1 093 894 786 0 0 1 754 10 148 1 714 196 15 Жами: 68 135 84 277 7 731 2 116 397 49 396 43 329 4 688 1 159 382 18 739 40 948 3 043 957 15
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022 — 2024 йилларда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирларининг мақсадли кўрсаткичлари
Т/р Ҳудудлар номи Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш (км) 2022 йилда янги газ қувурларини қуриш (км) Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмаларини таъмирлаш ва ўрнатиш (дона) Фойдаланишда бўлган газ тақсимлаш пунктларини техник кўрикдан (тафтиш) ўтказиш (дона) шундан: газ тақсимлаш пунктларини модернизация қилиш (дона) шу жумладан: юқори босимли газ тақсимлаш пунктларида замонавий телеметрия тизимини жорий этиш (дона) Жами 2022 йил 2023 йил 2024 йил Жами Жами 2022 йил 2023 йил 2024 йил 2022 йил 2023 йил 2024 йил Жами 2022 йил 2023 йил 2024 йил Жами 2022 йил 2023 йил 2024 йил 1. Қорақалпоғистон Республикаси 12,2 4,0 4,0 4,1 58,3 22 5 8 9 4 677 4 510 4 040 312 27 130 155 269 27 100 142 2. Андижон вилояти 27,7 9,1 9,2 9,4 24,3 17 4 7 6 2 842 2 585 2 270 439 16 200 223 158 16 70 72 3. Бухоро вилояти 54,4 17,9 18,1 18,4 85,1 21 8 6 7 6 731 5 109 3 160 212 5 100 107 49 5 15 29 4. Жиззах вилояти 46,5 15,3 15,5 15,8 27,7 21 8 8 5 5 008 4 309 3 457 91 8 41 42 86 8 36 42 5. Қашқадарё вилояти 26,1 8,6 8,7 8,9 14,6 15 4 5 6 4 783 4 895 4 797 251 15 100 136 170 15 70 85 6. Навоий вилояти 31,0 10,2 10,3 10,5 16,5 21 7 8 6 2 687 2 847 2 569 241 15 100 126 192 15 80 97 7. Наманган вилояти 15,2 5,0 5,1 5,2 8,0 19 8 5 6 1 554 1 992 1 876 473 3 200 270 26 3 6 17 8. Самарқанд вилояти 37,7 12,4 12,5 12,8 16,0 17 1 8 8 8 148 7 665 6 955 806 50 350 406 661 50 250 361 9. Сурхондарё вилояти 16,7 5,5 5,6 5,7 41,9 22 11 5 6 1 855 1 712 1 512 114 8 53 53 100 8 40 52 10. Сирдарё вилояти 31,6 10,4 10,5 10,7 28,2 16 3 6 7 1 504 1 640 1 589 207 10 80 117 161 10 55 96 11. Тошкент вилояти 57,5 18,9 19,1 19,5 15,8 63 20 21 22 9 034 8 751 7 451 901 20 420 461 208 20 85 103 12. Фарғона вилояти 12,5 4,1 4,1 4,2 32,1 20 7 6 7 8 505 7 550 6 761 717 15 320 382 175 15 80 80 13. Хоразм вилояти 33,1 10,9 11,0 11,2 7,8 18 7 5 6 7 797 9 523 8 812 546 30 250 266 397 30 120 247 14. Тошкент шаҳри 50,2 16,5 16,7 17,0 5,0 48 15 16 17 3 010 2 801 2 750 124 8 52 64 124 8 44 72 Жами 452,4 148,8 150,3 153,3 381,3 340 108 114 118 68 135 65 889 57 999 5 434 230 2 396 2 808 2 776 230 1 051 1 495
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига 4-ИЛОВА
Газ таъминоти тизимидаги ходимларнинг хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, халқаро IT сертификатига эга бўлган ходимларни тайёрлаш ҳамда корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича
№ Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддат Масъул ижрочи Кутилаётган натижа 1. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида тизимда халқаро IT-сертификатга эга ходимлар улушини ошириш, жумладан Cisco, Coursera, Нuawei, Microsoft va IBM каби нуфузли ташкилотларда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш. 1. « IT- Park» ўқув маркази билан халқаро IT-сертификатлари бўйича ўқув шартномаларини имзолаш; 2022 йил сентябрь «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов), «IT-Park» дирекцияси (Ибрагимов) Халқаро IT-сертификатга эга ходимлар улуши 10 фоизга (15 та ходим) оширилади. 2. Ахборот коммуникация технологиялари йўналишида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва малакаларини оширилишини таъминлаш. Доимий 2. Соҳа ходимларининг малака ва кўникмасини ошириб, халқаро стандартлар бўйича ўқувини ташкил этиш учун «Нududgaz Konsalting» МЧЖ қошида замонавий ва илғор технологияларга асосланган «НGT Training center» ўқув марказини ташкил этиш. 1. Ўқув марказ устави, штат жадвали ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 2022 йил октябрь «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Тизим ходимлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ҳамда салоҳиятли кадрларни тарбиялаш учун замин яратилади. 2. Ўқув марказини педагогик маҳоратга эга малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш; 2022 йил декабрь 3. Касбий малака стандартлари доирасида ходимларни малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича даврий ўқув режаларини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш. Доимий 3. Иқтидорли ёш ва малакали мутахассисларни соҳа бўйича маҳаллий ва хорижий компанияларда малакасини ошириш, шунингдек семинар ва халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш. 1. Ходимлар малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида, мутахассисларни, биринчи навбатда ёш истиқболли кадрларни аниқлаш. 2022 йил сентябрь «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Соҳада ўсиб келаётган ёш авлодни малакали профессионал рухда шакллантирилиб, тизимда рақобатбардош кадрлар тайёрланади. 2. Мутахассислар малакасини ошириш чора-тадбирларини ва режа-жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. Ҳар йили 15 январга қадар 3. Италия республикасининг илғор компанияларида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутахассислари у?ун хорижий стажировка ҳамда онлайн семинар-тренинглар ташкил этиш. Доимий 4. Соҳада рақамлаштириш жараёнларини янги босқичларга олиб чиқиш, истеъмолчиларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мулоқот маданиятини ошириш. 1. Истеъмолчиларга техник хизмат кўрсатувчи йўналиш ходимлари ҳамда «Call centre» операторлари фаолиятини янада ривожлантириш, амалга оширилган хизмат даражасини баҳолашда «Call back» услубини жорий этиш. 2022 йил декабрь «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Тизим шаффофлигини ошириш, инсон омилини пасайтирган ҳолда коррупция хавфини олдини олиш орқали истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратилади. 2. Хизматлар сифати ва ундан фойдаланишда тезкорликни ошириш мақсадида мобиль илова функцияларини янада соддалаштириш. 2022 йил декабрь 3. Истеъмолчиларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мулоқот маданиятини ошириш курсларини ташкиллаштириш. 2022 йил давомида, кейинчалик доимий 5. Ходимларни рағбатлантириш даражасини янада ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли тизимини жорий этиш. Соҳанинг малакали ходимларини рағбатлантириш, шу жумладан илмий унвон, IELTS халқаро баҳолаш тизимида камида 6 балл натижага эришган ҳамда мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган ходимларига нисбатан жорий этиш чораларини кўриш. 2022 йил сентябрдан бошлаб «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Тизим ходимларининг соҳа ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги оширилади ва кадрлар қўнимсизлигини олдини олишга эришилади. 6. Соҳа мутахассисларини корпоратив бошқариш кўникмалари бўйича ўқитиш. Тизимда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар учун замонавий корпоратив бошқарув услублари бўйича ишлаб чиқариш, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар ташкил этиш. 2022 йил сентябрь — декабрь «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Тизимда корпоратив ҳамда техник маданиятни ошириш, жумладан меҳнат ҳамда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш таъминланади. кейинчалик доимий 7. Жамиятда фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотга эга ходимларни тавсиянома асосида олий таълим муассасаларида ўқишларини ташкил этишни таъминлаш. Соҳада беш йил иш стажига эга иқтидорли ва билимга чанқоқ истиқболли мутахассислар рўйхатини шакллантириш ҳамда келгусида уларни бакалавр даражасини эгаллашлари учун тизим ташкилотларида педагогик маҳоратга эга бакалавр, магистр мутахассислар етакчилигида олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига тайёрлов ўқув жараёнларини ташкил этиш. Ҳар йили июль-август ойларида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) Тизимда олий маълумотли ходимлар қамровини ошириш ва жамоавий интеллектни шакллантиришга эришилади. 8. Тизимда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш. 1. Тизимда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, уни олдини олиш ва ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатга жазо муқаррарлиги юзасидан ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари билан учрашувлар ва тушунтириш ишларини ташкиллаштириш. 2. ISO 37001:2016 коррупцияга қарши бошқарув тизими доирасида ўқув семинарлари ташкил этиш. 3. Жамиятнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали ҳар қандай кўринишдаги коррупцион ҳолатларига муросасиз курашиш доирасида мақола ва видео-роликлар эълон қилиб бориш. 2022 йил давомида, кейинчалик доимий асосда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов) «Ҳуддудгазтаъминот» АЖни коррупциядан ҳоли ташкилотга айлантиришга эришилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига 5-ИЛОВА
Республика бўйича газ қувурлари ва қурилмаларининг белгиланган муҳофаза ҳудудларида жойлашган турар ва нотурар объектлари тўғрисида
Т/р Ҳудудлар номи Газ қувурлари ва қурилмаларининг муҳофаза ҳудудида жойлашган жами объектлар сони шундан: турар жой нотурар жой сони объект учун ҳокимлик қарори ва кадастр ҳужжати мавжудлиги сони объект учун ҳокимлик қарори ва кадастр ҳужжати мавжудлиги мавжуд (сони) мавжуд эмас (сони) мавжуд (сони) мавжуд эмас (сони) 1. Қорақалпоғистон Республикаси - - - - - - - 2. Андижон вилояти 226 200 - 200 26 3 23 3. Бухоро вилояти 288 219 - 219 69 - 69 4. Жиззах вилояти 162 88 33 55 74 5 69 5. Қашқадарё вилояти 180 94 62 32 86 76 10 6. Навоий вилояти 149 87 - 87 62 - 62 7. Наманган вилояти 264 210 29 181 54 5 49 8. Самарқанд вилояти 394 324 324 - 70 70 - 9. Сурхондарё вилояти 31 10 - 10 21 21 - 10. Сирдарё вилояти 51 31 15 16 20 9 11 11. Тошкент вилояти 484 400 367 33 84 80 4 12. Фарғона вилояти 179 150 - 150 29 - 29 13. Хоразм вилояти 64 46 - 46 18 - 18 14. Тошкент шаҳри 403 134 134 - 269 269 - Жами 2 875 1 993 964 1 029 882 538 344
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 август,
430-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
MAʼLUMOT
Respublika isteʼmolchilarini tabiiy va suyultirilgan gaz bilan taʼminlash tizimining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublika gaz taqsimlash tarmoqlarini rivojlantirish va ulardan foydalanish sohasida yagona texnik siyosatni samarali amalga oshirish, isteʼmolchilarga tabiiy va suyultirilgan gazni yetkazib berish va sotishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga asoslangan zamonaviy boshqaruv tizimini yaratish, energiya resurslaridan oqilona foydalanishni yoʻlga qoʻygan holda aholi va tadbirkorlik subyektlarining ortib borayotgan ehtiyojlarini qondirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
“Tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish” investitsiya loyihasi doirasida 485,5 million AQSh dollari miqdoridagi investitsiyalarni oʻzlashtirish hisobidan 3,1 million aholi xonadonlariga zamonaviy elektron gaz hisoblagichlarni oʻrnatish hamda 62 mingta ulgurji isteʼmolchilar obyektlarini modem aloqasi bilan taʼminlash natijasida tabiiy gaz nazorati va hisobini yuritish tizimi toʻliq avtomatlashtirilganligi;
tajriba-sinov loyihasi sifatida Toshkent shahrining Toshkent shahrining Shayxontoxur tumanida “Petro Fiorentini” (Italiya) kompaniyasining 4 ta zamonaviy gaz taqsimlash punkti oʻrnatilib, ularni masofadan boshqaruvchi telemetriya tizimini hamda Toshkent viloyatining Yuqorichirchiq tumanida 154 ta aholi xonadonlariga tabiiy gaz bosimini moslovchi qurilmalar (stabilizator) oʻrnatilganligi;
yer uchastkalarida joylashgan 617 mingdan ziyod aholi xonadonlarining tabiiy gaz taʼminoti uch bosqichli tizimdan ikki bosqichli tizimga oʻtkazilishi natijasida tabiiy gazning texnologik yoʻqotishlari hajmini 4,1 million kub metrgacha qisqartirilganligi;
2019 — 2021-yillarda suyultirilgan gaz taʼminoti tizimini modernizatsiya qilish va raqamlashtirish orqali mavjud 3,7 million aholi xonadonlariga suyultirilgan gaz yetkazib berish davriyligi 46 — 50 kundan 30 — 40 kungacha qisqartirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Tabiiy gaz taʼminoti tizimini modernizatsiya qilish va yanada rivojlantirish hamda mavjud quvvatlardan samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida quyidagilar:
a) “Hududgaztaʼminot” AJ:
2022-yil oktabr oyida respublika hududlarida yer uchastkalarida joylashgan hamda markaziy issiqlik taʼminotiga ulanmagan koʻp qavatli uylarda “Tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish” loyihasi toʻliq joriy etilishi va billing tizimi toʻliq ishga tushirilishi;
jalb qilinayotgan investitsiya mablagʻlaridan samarali foydalanish maqsadida Navoiy va Buxoro viloyatlarida hamda Toshkent shahrida markazlashgan issiqlik taʼminotiga ulangan hamda tabiiy gaz isteʼmoli yuqori boʻlmagan 11,5 mingta koʻp qavatli uylarda elektron gaz hisoblagichlar ushbu uylarning kirish qismidagi umumiy gaz quvurlariga oʻrnatilishi;
isteʼmolchilarga tabiiy gaz yetkazib berishni “gaz taqsimlash stansiyasi — tuman (shahar) chegarasi — yirik uchastkalarning kirish qismi — isteʼmolchi” texnologik zanjiri asosida tuman (shahar)lar chegarasidagi quvurlarga 1,8 mingta elektron hisoblagichlarni oʻrnatish va “onlayn” monitoring qilish imkonini beruvchi avtomatlashtirilgan tizim ishga tushirilishini taʼminlansin.
Mazkur vazifalarning oʻz vaqtida bajarilishiga “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruvi raisi B. Eshmuratovning shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin;
b) “2022 — 2024-yillarda gaz taʼminoti tizimini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish” investitsiya loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) amalga oshirilishi va uning doirasida:
706,5 mingta xonadonda ikki bosqichli gaz taʼminoti tizimining joriy etilishi va isteʼmolchilarga yetkazib beriladigan tabiiy gaz hajmlari balansini avtomatik ravishda shakllantiruvchi dasturiy taʼminot ishga tushirilishi;
68,1 mingta gaz taqsimlash punkti, 84,3 mingta berkituvchi armaturalar, 7,7 mingta quduqlar, 2,1 mingta elektr himoya qilish qurilmalari, 397 ta bino va inshootlarning elektron topografik xaritasi va atributiv maʼlumotlari shakllantirilishi;
381,3 km yangi gaz quvurlarini qurish, 452,4 km gaz quvurlarini mukammal taʼmirlash va rekonstruksiya qilish, 5,4 mingta gaz taqsimlash punktlarini modernizatsiya qilish, shundan 2,8 mingta yuqori bosimli obyektlarda telemetriya tizimini joriy etish hamda gaz taqsimlash stansiyasining chiqish qismi — gaz taqsimlash tarmoqlarining boshlanish nuqtasiga (boʻlinish chegarasiga) yuqori aniqlikdagi gaz hisoblagichlari oʻrnatilishi;
gaz taqsimlash stansiyalarida oʻrnatilgan va boʻlinish chegaralarida oʻrnatilishi rejalashtirilgan hisoblagichlarni birgalikda nazorat qilish uchun “Oʻztransgaz” AJ hamda “Hududgaztaʼminot” AJning avtomatlashtirilgan “onlayn” monitoring tizimlariga oʻzaro integratsiya qilinishi;
hududiy gaz taʼminoti filiallarining ehtiyojlari uchun 5 ta mobil laboratoriya, 500 ta elektroskuter, 2 ta uchuvchisiz uchish apparati (dron), georadar va masofaviy gaz detektorlari va yer osti gaz quvurlarining texnik holatini va gaz sizib chiqishni aniqlovchi 74 ta uskuna hamda 1 000 ta koʻchma (portativ) gaz analizator xarid qilinishini taʼminlansin.
3. Energetika vazirligi “Hududgaztaʼminot” AJ, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-noyabrga qadar loyiha qiymatini optimallashtirgan holda, moliyalashtirish ehtiyoji va manbalarini hamda samarali texnik-texnologik yechimlarni asoslash boʻyicha belgilangan tartibda loyihaning texnik-iqtisodiy asoslanishini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
4. Quyidagilar:
2022 — 2024-yillarda respublika hududlaridagi yer uchastkalarida joylashgan aholi xonadonlarining gaz taʼminoti tizimini ikki bosqichli tizimga oʻtkazishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
2022-yilda “Hududgaztaʼminot” AJ tizimidagi gaz tarmoqlarining geoaxborot tizimini joriy etish boʻyicha qurilmalarning elektron topografik xaritasi va atributiv maʼlumotlarini shakllantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq;
2022 — 2024-yillarda “Hududgaztaʼminot” AJning gaz taʼminoti tizimini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish chora-tadbirlarining maqsadli koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;
Gaz taʼminoti tizimidagi xodimlarning xorijiy davlatlar ixtisoslashgan kompaniyalari va markazlarida malakasini oshirish, xalqaro IT sertifikatiga ega boʻlgan xodimlarni tayyorlash hamda korporativ boshqaruv koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Gaz taʼminoti obyektlarini masofadan monitoring qilish, noqonuniy ulanish holatlarini aniqlash hamda texnik koʻrikdan oʻtkazish imkoniyati cheklangan gaz tarmoqlarining doimiy asosda nazoratini taʼminlash maqsadida “Hududgaztaʼminot” AJga respublika hududiga fuqaro aviatsiyasida ishlatiladigan ikkita uchuvchisiz uchish apparatlarini (dron) olib kirish va ulardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalanishga ruxsat berilsin. Bunda:
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi radiochastota spektridan foydalanish sohasiga doir qonunchilik hujjatlariga muvofiq “Hududgaztaʼminot” AJning murojaati asosida radioelektron vositalar bilan jihozlangan uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalanish uchun ruxsatnomani belgilangan tartibda rasmiylashtirsin;
Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi tegishli hujjatlar taqdim etilgandan keyin “Hududgaztaʼminot” AJga uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalanishga ruxsat berish toʻgʻrisida xulosa berilishini taʼminlasin;
Mudofaa vazirligi “Hududgaztaʼminot” AJ tomonidan uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalanish monitoringini va suratga olingan materiallarning belgilangan tartibda nazorat tekshiruvidan oʻtkazilishini tashkil etsin.
6. “Hududgaztaʼminot” AJ mutasaddi vazirlik va idoralar bilan birgalikda isteʼmolchilarni suyultirilgan gaz bilan taʼminlash tizimining samaradorligini oshirish maqsadida:
2022-yilda — qoʻshimcha vagon-sisternalarni jalb etish orqali tashish quvvatlari 3,6 ming tonnagacha oshirilishini, gaz toʻldirish inshootlariga qoʻshimcha 22 ta sigʻim oʻrnatilishini hamda suyultirilgan gazning sifat tahlilini oʻtkazadigan mustaqil kimyo laboratoriyasi jalb qilinishi;
2022 — 2024-yillarda — suyultirilgan gazning oylik fondi bosqichma-bosqich oʻrtacha 56,0 ming tonnaga yetkazilishini, gaz taʼminoti filiallariga qoʻshimcha 69 ming ta maishiy gaz ballonlarini yetkazib berish hamda tashish uchun 31 ta “Isuzu” avtotransport vositalarini jalb etish orqali maishiy gaz ballonlarini tashish quvvatlari oyiga oʻrtacha 1,9 ming tonnaga oshirilishini taʼminlasin.
7. Energetika vazirligi:
bir oy muddatda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va “Hududgaztaʼminot” AJ bilan birgalikda aholining hayoti, mol-mulki, gaz taʼminoti tashkilotlari obyektlarining xavfsizligini taʼminlash maqsadida 5-ilovada keltirilgan gaz quvurlari va qurilmalarining belgilangan muhofaza hududlarida joylashgan 2 875 ta obyektni (bino va inshootlar, tomorqa yer uchastkalari, intensiv bogʻlar, issiqxonalar va boshqalar) hamda noqonuniy qurilmalarni belgilangan tartibda xavfsiz hududlarga koʻchirish boʻyicha har bir viloyat kesimida birinchi navbatdagi chora-tadbirlar rejasini (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar rejasi) ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
har chorak yakunida — chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish natijalari boʻyicha umumlashtirilgan maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.
8. “Hududgaztaʼminot” AJ Davlat soliq qoʻmitasi, bilan birgalikda har oy yakuni boʻyicha respublikaning tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimi toʻliq joriy etilgan hududlarni tizimli oʻrganishni yoʻlga qoʻysin hamda gaz hajmlari boʻyicha tafovut yuqori boʻlgan hududlar roʻyxatini shakllantirsin.
Shakllantirilgan roʻyxat asosida Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, “Oʻzenergoinspeksiya” va “Hududgaztaʼminot” AJ bilan hamkorlikda tabiiy gaz tarmoqlariga noqonuniy ulanish va ulardan foydalanish, talon-tarojlikka yoʻl qoʻyish, gaz hisoblagichlarga qasddan shikast yetkazish yoki tashqi taʼsir koʻrsatish holatlarini aniqlash boʻyicha joylarda ishchi guruhlar faoliyati yoʻlga qoʻyilsin va aybdorlarga nisbatan qonunchilikda belgilangan choralar koʻrilishini taʼminlasin.
9. Belgilansinki, mazkur qarorning 2 — 4-bandlarida belgilangan ustuvor vazifalar va chora-tadbirlar “Hududgaztaʼminot” AJning oʻz mablagʻlari hamda loyihaning texnik-iqtisodiy asoslanishi asosida mahalliy va xalqaro moliya institutlarining kreditlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
10. Energetika vazirligi va “Hududgaztaʼminot” AJ Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2023-yil 1-yanvarga qadar respublika hududlaridagi kommunal va maishiy (yuridik) isteʼmolchilarni ularning oʻz mablagʻlari hisobidan masofadan onlayn rejimda avtomatik tarzda oʻchirib-yoqish hamda tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimiga ulanish imkoniyatiga ega boʻlgan elektron gaz hisoblagichlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
Bunda “Hududgaztaʼminot” AJ oʻz mablagʻlari hisobidan barcha isteʼmolchilarning elektron gaz hisoblagichlarini tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimiga ulash uchun mobil aloqaga ulanish kartalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi energetika vazirining birinchi oʻrinbosari A.I. Axmedxadjayev va “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruvi raisi B.B. Eshmuratov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-avgustdagi 430-son qaroriga 1-ILOVA
2022 — 2024-yillarda respublika hududlaridagi yer uchastkalarida joylashgan aholi xonadonlarining gaz taʼminoti tizimini ikki bosqichli tizimga oʻtkazishning maqsadli koʻrsatkichlari
T/r Hududlar nomi Tabiiy gaz bilan gazlashgan hovli uylar jami shundan: 2022 — 2024-yillarda 2 bosqichli gaz taʼminoti tizimiga oʻtkaziladigan xonadonlar soni shundan: 2 bosqichli gaz taʼminoti tizimiga oʻtkazilgan xonadonlar soni 2022-yil 2023-yil 2024-yil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 206 885 50 653 52 839 26 420 22 897 3 523 2. Andijon viloyati 177 404 7 983 80 805 40 403 35 016 5 387 3. Buxoro viloyati 220 589 39 478 80 745 40 373 34 990 5 383 4. Jizzax viloyati 114 721 25 813 35 334 17 667 15 311 2 356 5. Qashqadaryo viloyati 114 646 23 927 40 842 20 421 17 698 2 723 6. Navoiy viloyati 83 187 63 981 - - - - 7. Namangan viloyati 130 417 75 339 - - - - 8. Samarqand viloyati 220 299 33 844 76 344 38 172 33 082 5 090 9. Surxondaryo viloyati 85 804 29 685 13 508 6 754 5 853 901 10. Sirdaryo viloyati 80 711 31 623 8 961 4 481 3 883 597 11. Toshkent viloyati 448 621 173 108 61 432 30 716 26 621 4 095 12. Fargʻona viloyati 197 348 27 583 72 907 36 454 31 593 4 860 13. Xorazm viloyati 196 257 30 001 69 235 34 618 30 002 4 616 14. Toshkent shahri 178 287 4 021 113 591 56 796 49 223 7 573 Jami: 2 455 176 617 039 706 543 353 272 306 169 47 103
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-avgustdagi 430-son qaroriga 2-ILOVA
2022-yilda “Hududgaztaʼminot” AJ tizimidagi gaz tarmoqlarining geoaxborot tizimini joriy etish boʻyicha qurilmalarning elektron topografik xaritasi va atributiv maʼlumotlarini shakllantirishning maqsadli koʻrsatkichlari
(dona) T/r Hududlar nomi Gaz taʼminoti tizimidagi gaz qurilmalari Topoxaritasi shakllantirilgan gaz qurilmalari 2022-yil prognoz koʻrsatkichlari Gaz taqsimlash punktlari soni Armaturalar soni Quduqlar soni Elektr-kimyo himoya qilish qurilmalari soni Bino va inshoatlar soni Gaz taqsimlash punktlari soni Armaturalar soni Quduqlar soni Elektr-kimyo himoya qilish qurilmalari soni Bino va inshoatlar soni Gaz taqsimlash punktlari soni Armaturalar soni Quduqlar soni Elektr-kimyo himoya qilish qurilmalari soni Bino va inshoatlar soni 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 4 677 7 166 140 153 33 4 677 4 785 100 53 33 450 2 381 40 100 0 2. Andijon viloyati 2 842 3 733 107 112 21 2 842 3 733 107 112 21 0 0 0 0 0 3. Buxoro viloyati 6 731 4 128 95 178 16 4 132 2 682 95 127 16 3 049 1 446 0 51 0 4. Jizzax viloyati 5 008 1 354 114 44 27 5 008 1 354 114 44 27 0 0 0 0 0 5. Qashqadaryo viloyati 4 783 2 192 206 82 70 4 783 2 192 206 82 70 0 0 0 0 0 6. Navoiy viloyati 2 687 7 779 590 6 21 2 687 7 779 590 6 21 0 0 0 0 0 7. Namangan viloyati 1 554 560 257 52 18 1 554 560 257 52 18 0 0 0 0 0 8. Samarqand viloyati 8 148 1 320 477 227 27 3 625 1 320 477 127 27 4 740 0 0 100 0 9. Surxondaryo viloyati 1 855 4 951 16 54 38 1 855 4 951 16 54 38 0 0 0 0 0 10. Sirdaryo viloyati 1 504 2 234 26 0 24 1 504 2 234 26 0 24 0 0 0 0 0 11. Toshkent viloyati 9 034 18 727 2 047 415 32 6 279 4 208 1 180 125 32 3 791 14 519 867 290 0 12. Fargʻona viloyati 8 505 10 298 992 332 27 2 721 2 044 570 112 27 5 696 8 254 422 220 0 13. Xorazm viloyati 7 797 8 793 164 265 28 6 636 4 593 164 265 28 1 497 4 200 0 0 0 14. Toshkent shahri 3 010 11 042 2 500 196 15 1 093 894 786 0 0 1 754 10 148 1 714 196 15 Jami: 68 135 84 277 7 731 2 116 397 49 396 43 329 4 688 1 159 382 18 739 40 948 3 043 957 15
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-avgustdagi 430-son qaroriga 3-ILOVA
2022 — 2024-yillarda “Hududgaztaʼminot” AJning gaz taʼminoti tizimini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish chora-tadbirlarining maqsadli koʻrsatkichlari
T/r Hududlar nomi Gaz quvurlarini mukammal taʼmirlash va rekonstruksiya qilish (km) 2022-yilda yangi gaz quvurlarini qurish (km) Elektr-kimyo himoya qilish qurilmalarini taʼmirlash va oʻrnatish (dona) Foydalanishda boʻlgan gaz taqsimlash punktlarini texnik koʻrikdan (taftish) oʻtkazish (dona) shundan: gaz taqsimlash punktlarini modernizatsiya qilish (dona) shu jumladan: yuqori bosimli gaz taqsimlash punktlarida zamonaviy telemetriya tizimini joriy etish (dona) Jami 2022-yil 2023-yil 2024-yil Jami Jami 2022-yil 2023-yil 2024-yil 2022-yil 2023-yil 2024-yil Jami 2022-yil 2023-yil 2024-yil Jami 2022-yil 2023-yil 2024-yil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 12,2 4,0 4,0 4,1 58,3 22 5 8 9 4 677 4 510 4 040 312 27 130 155 269 27 100 142 2. Andijon viloyati 27,7 9,1 9,2 9,4 24,3 17 4 7 6 2 842 2 585 2 270 439 16 200 223 158 16 70 72 3. Buxoro viloyati 54,4 17,9 18,1 18,4 85,1 21 8 6 7 6 731 5 109 3 160 212 5 100 107 49 5 15 29 4. Jizzax viloyati 46,5 15,3 15,5 15,8 27,7 21 8 8 5 5 008 4 309 3 457 91 8 41 42 86 8 36 42 5. Qashqadaryo viloyati 26,1 8,6 8,7 8,9 14,6 15 4 5 6 4 783 4 895 4 797 251 15 100 136 170 15 70 85 6. Navoiy viloyati 31,0 10,2 10,3 10,5 16,5 21 7 8 6 2 687 2 847 2 569 241 15 100 126 192 15 80 97 7. Namangan viloyati 15,2 5,0 5,1 5,2 8,0 19 8 5 6 1 554 1 992 1 876 473 3 200 270 26 3 6 17 8. Samarqand viloyati 37,7 12,4 12,5 12,8 16,0 17 1 8 8 8 148 7 665 6 955 806 50 350 406 661 50 250 361 9. Surxondaryo viloyati 16,7 5,5 5,6 5,7 41,9 22 11 5 6 1 855 1 712 1 512 114 8 53 53 100 8 40 52 10. Sirdaryo viloyati 31,6 10,4 10,5 10,7 28,2 16 3 6 7 1 504 1 640 1 589 207 10 80 117 161 10 55 96 11. Toshkent viloyati 57,5 18,9 19,1 19,5 15,8 63 20 21 22 9 034 8 751 7 451 901 20 420 461 208 20 85 103 12. Fargʻona viloyati 12,5 4,1 4,1 4,2 32,1 20 7 6 7 8 505 7 550 6 761 717 15 320 382 175 15 80 80 13. Xorazm viloyati 33,1 10,9 11,0 11,2 7,8 18 7 5 6 7 797 9 523 8 812 546 30 250 266 397 30 120 247 14. Toshkent shahri 50,2 16,5 16,7 17,0 5,0 48 15 16 17 3 010 2 801 2 750 124 8 52 64 124 8 44 72 Jami 452,4 148,8 150,3 153,3 381,3 340 108 114 118 68 135 65 889 57 999 5 434 230 2 396 2 808 2 776 230 1 051 1 495
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-avgustdagi 430-son qaroriga 4-ILOVA
Gaz taʼminoti tizimidagi xodimlarning xorijiy davlatlar ixtisoslashgan kompaniyalari va markazlarida malakasini oshirish, xalqaro IT sertifikatiga ega boʻlgan xodimlarni tayyorlash hamda korporativ boshqaruv koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha
№ Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddat Masʼul ijrochi Kutilayotgan natija 1. “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi doirasida tizimda xalqaro IT-sertifikatga ega xodimlar ulushini oshirish, jumladan Cisco, Coursera, Nuawei, Microsoft va IBM kabi nufuzli tashkilotlarda malaka oshirish kurslarini tashkillashtirish. 1. “ IT- Park” oʻquv markazi bilan xalqaro IT-sertifikatlari boʻyicha oʻquv shartnomalarini imzolash; 2022-yil sentabr “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov), “IT-Park” direksiyasi (Ibragimov) Xalqaro IT-sertifikatga ega xodimlar ulushi 10 foizga (15 ta xodim) oshiriladi. 2. Axborot kommunikatsiya texnologiyalari yoʻnalishida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarning bilim va malakalarini oshirilishini taʼminlash. Doimiy 2. Soha xodimlarining malaka va koʻnikmasini oshirib, xalqaro standartlar boʻyicha oʻquvini tashkil etish uchun “Nududgaz Konsalting” MChJ qoshida zamonaviy va ilgʻor texnologiyalarga asoslangan “NGT Training center” oʻquv markazini tashkil etish. 1. Oʻquv markaz ustavi, shtat jadvali hamda oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash; 2022-yil oktabr “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Tizim xodimlari malakasini doimiy ravishda oshirib borish hamda salohiyatli kadrlarni tarbiyalash uchun zamin yaratiladi. 2. Oʻquv markazini pedagogik mahoratga ega malakali mutaxassis kadrlar bilan taʼminlash; 2022-yil dekabr 3. Kasbiy malaka standartlari doirasida xodimlarni malaka oshirish, tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha davriy oʻquv rejalarini ishlab chiqish hamda ijrosini taʼminlash. Doimiy 3. Iqtidorli yosh va malakali mutaxassislarni soha boʻyicha mahalliy va xorijiy kompaniyalarda malakasini oshirish, shuningdek seminar va xalqaro tadbirlarda ishtirokini taʼminlash. 1. Xodimlar malakasini oshirish boʻyicha ishlarni tashkillashtirish maqsadida, mutaxassislarni, birinchi navbatda yosh istiqbolli kadrlarni aniqlash. 2022-yil sentabr “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Sohada oʻsib kelayotgan yosh avlodni malakali professional ruxda shakllantirilib, tizimda raqobatbardosh kadrlar tayyorlanadi. 2. Mutaxassislar malakasini oshirish chora-tadbirlarini va reja-jadvalini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. Har yili 15-yanvarga qadar 3. Italiya respublikasining ilgʻor kompaniyalarida “Hududgaztaʼminot” AJ mutaxassislari u?un xorijiy stajirovka hamda onlayn seminar-treninglar tashkil etish. Doimiy 4. Sohada raqamlashtirish jarayonlarini yangi bosqichlarga olib chiqish, isteʼmolchilarga toʻgʻridan-toʻgʻri xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning muloqot madaniyatini oshirish. 1. Isteʼmolchilarga texnik xizmat koʻrsatuvchi yoʻnalish xodimlari hamda “Call centre” operatorlari faoliyatini yanada rivojlantirish, amalga oshirilgan xizmat darajasini baholashda “Call back” uslubini joriy etish. 2022-yil dekabr “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Tizim shaffofligini oshirish, inson omilini pasaytirgan holda korrupsiya xavfini oldini olish orqali isteʼmolchilarga qoʻshimcha qulayliklar yaratiladi. 2. Xizmatlar sifati va undan foydalanishda tezkorlikni oshirish maqsadida mobil ilova funksiyalarini yanada soddalashtirish. 2022-yil dekabr 3. Isteʼmolchilarga toʻgʻridan-toʻgʻri xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning muloqot madaniyatini oshirish kurslarini tashkillashtirish. 2022-yil davomida, keyinchalik doimiy 5. Xodimlarni ragʻbatlantirish darajasini yanada oshirish va mehnatga haq toʻlashning tegishli tizimini joriy etish. Sohaning malakali xodimlarini ragʻbatlantirish, shu jumladan ilmiy unvon, IELTS xalqaro baholash tizimida kamida 6 ball natijaga erishgan hamda mutaxassisligi boʻyicha xalqaro sertifikatlarga ega boʻlgan xodimlariga nisbatan joriy etish choralarini koʻrish. 2022-yil sentabrdan boshlab “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Tizim xodimlarining soha va ijtimoiy hayotdagi faolligi oshiriladi va kadrlar qoʻnimsizligini oldini olishga erishiladi. 6. Soha mutaxassislarini korporativ boshqarish koʻnikmalari boʻyicha oʻqitish. Tizimda faoliyat yuritayotgan rahbar xodimlar uchun zamonaviy korporativ boshqaruv uslublari boʻyicha ishlab chiqarish, moddiy-texnik, moliyaviy va mehnat resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirishga yoʻnaltirilgan seminar-treninglar tashkil etish. 2022 yil sentabr — dekabr “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Tizimda korporativ hamda texnik madaniyatni oshirish, jumladan mehnat hamda moddiy resurslardan oqilona foydalanish taʼminlanadi. keyinchalik doimiy 7. Jamiyatda faoliyat yuritayotgan oʻrta-maxsus maʼlumotga ega xodimlarni tavsiyanoma asosida oliy taʼlim muassasalarida oʻqishlarini tashkil etishni taʼminlash. Sohada besh yil ish stajiga ega iqtidorli va bilimga chanqoq istiqbolli mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish hamda kelgusida ularni bakalavr darajasini egallashlari uchun tizim tashkilotlarida pedagogik mahoratga ega bakalavr, magistr mutaxassislar yetakchiligida oliy taʼlim muassasalariga kirish imtixonlariga tayyorlov oʻquv jarayonlarini tashkil etish. Har yili iyul-avgust oylarida “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) Tizimda oliy maʼlumotli xodimlar qamrovini oshirish va jamoaviy intellektni shakllantirishga erishiladi. 8. Tizimda yashirin iqtisodiyot va korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish. 1. Tizimda korrupsiyaga qarshi murosasiz kurashish, uni oldini olish va har bir noqonuniy xatti-harakatga jazo muqarrarligi yuzasidan tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi xodimlari bilan uchrashuvlar va tushuntirish ishlarini tashkillashtirish. 2. ISO 37001:2016 korrupsiyaga qarshi boshqaruv tizimi doirasida oʻquv seminarlari tashkil etish. 3. Jamiyatning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari orqali har qanday koʻrinishdagi korrupsion holatlariga murosasiz kurashish doirasida maqola va video-roliklar eʼlon qilib borish. 2022-yil davomida, keyinchalik doimiy asosda “Hududgaztaʼminot” AJ (Eshmuratov) “Huddudgaztaʼminot” AJni korrupsiyadan holi tashkilotga aylantirishga erishiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-avgustdagi 430-son qaroriga 5-ILOVA
Respublika boʻyicha gaz quvurlari va qurilmalarining belgilangan muhofaza hududlarida joylashgan turar va noturar obyektlari toʻgʻrisida
T/r Hududlar nomi Gaz quvurlari va qurilmalarining muhofaza hududida joylashgan jami obyektlar soni shundan: turar joy noturar joy soni obyekt uchun hokimlik qarori va kadastr hujjati mavjudligi soni obyekt uchun hokimlik qarori va kadastr hujjati mavjudligi mavjud (soni) mavjud emas (soni) mavjud (soni) mavjud emas (soni) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi - - - - - - - 2. Andijon viloyati 226 200 - 200 26 3 23 3. Buxoro viloyati 288 219 - 219 69 - 69 4. Jizzax viloyati 162 88 33 55 74 5 69 5. Qashqadaryo viloyati 180 94 62 32 86 76 10 6. Navoiy viloyati 149 87 - 87 62 - 62 7. Namangan viloyati 264 210 29 181 54 5 49 8. Samarqand viloyati 394 324 324 - 70 70 - 9. Surxondaryo viloyati 31 10 - 10 21 21 - 10. Sirdaryo viloyati 51 31 15 16 20 9 11 11. Toshkent viloyati 484 400 367 33 84 80 4 12. Fargʻona viloyati 179 150 - 150 29 - 29 13. Xorazm viloyati 64 46 - 46 18 - 18 14. Toshkent shahri 403 134 134 - 269 269 - Jami 2 875 1 993 964 1 029 882 538 344
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 5-avgust,
430-son