📅 2022-yil 2-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 2-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 2 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, тарбияланувчилари ҳамда ўқувчилари юқори натижаларга эришган малакали педагог кадрларнинг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг юридик шахс бўлмаган Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йилда Жамғармага Давлат бюджетидан 300 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Белгилансинки, Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш;
мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш;
А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимларига ҳар ойлик 100 (юз) фоизгача устама тўловларини тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ халқаро ва асосий олимпиаданинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш;
малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни саралаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш. Бунда ушбу мақсадларга Жамғарма даромадларининг 1 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат этилади;
педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йулга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар фаолятини ташкил этиш билан боғлик бўлган харажатларини қоплаш шу жумладан, ушбу гуруҳлар таркибига жалб этилган мутахассисларни рағбантларнтириш;
таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва педагогик маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби;
устама тўланадиган малакали педагог кадрларни танлаб олишнинг босқичлари, мезонлари ва тартиби;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш мезонлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагог ходимларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида тўланади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
малакали педагог кадрлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда мазкур низом талабларига жавоб берадиган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
илғор ходимлар — мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган:
таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган ҳамда самарали фаолият юритаётган раҳбар кадрлар ва ходимлар, психологлар ва кутубхоначилар;
ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ёки ўз маҳорат мактабини ташкил қилган методистлар;
республика бўйича ташаббус кўрсатган, ишлари республика ва халқаро миқёсда оммалашган ёки мактабгача ва мактаб таълими тизимида самарали фаолият юритаётган педагог кадрлар;
мобил методик гуруҳлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар;
таълим сифатини ошириш бўйича Вазирлик томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда эксперт сифатида иштирок этган педагог кадрлар.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
6. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади:
Вазирлик тизимидаги таълим ташкилотларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш;
Вазирлик тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ халқаро ва асосий олимпиаданинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш;
А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимларига ҳар ойлик 100 (юз) фоизгача устама тўловларини тўлаш;
малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни саралаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб, педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан, ушбу гуруҳлар таркибига жалб этилган мутахассисларни рағбатлантириш;
таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари ҳамда тарбиячилик касби бўйича билим даражаси ва педагогик маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Жамғарма маблағларининг ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари республика бюджетига қайтарилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.
4-боб. Малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш тартиби
8. Малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун ҳар йили 10 январга қадар Вазирликда доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркиби Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ таркибига фаол жамоатчилик вакиллари жалб қилинади.
9. Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини (кейинги ўринларда — квота) ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари (кейинги ўринларда — фан йўналишлари) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда — ҳудудлар) кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда — малака синовлари) натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади. Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;
2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
д) Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган малакали педагог кадрлар рўйхати саралаш якунлангандан сўнг 15 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
10. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Ушбу педагог ходимлар ҳамда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячилари ўз хоҳишига кўра, тегишли йилда ташкил этиладиган аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этиш орқали Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралашининг 1-босқичида иштирок этиши мумкин.
11. Бир марталик пул мукофотини олиши белгиланган илғор ходимлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан буйруқ билан тасдиқланади.
12. Бир марталик пул мукофоти меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида тўланади.
13. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга бўлган малакали педагог кадрлар ва бир марталик пул мукофотини олиши белгиланган илғор ходимлар Вазирлик томонидан таълим сифатини ошириш, янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва бошқа йўналишда ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар ва экспертлар таркибига жамоатчилик асосида жалб этилиши мумкин.
14. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга бўлган малакали педагог кадрлар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби
15. Жамғармага Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Жамғарманинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағига йўналтирилади.
Ўз навбатида, Жамғарма ушбу маблағларни Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган бюджетдан ташқари ҳисобварағи орқали сарфлайди.
16. Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
ҳар ойлик устама белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида;
бир марталик пул мукофотлари уларни тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб бир ой ичида тўлаб берилади.
17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олаётган малакали педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини белгилашга йўл қўйилмайди.
18. Малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимларга ҳар ойлик устама ва бир марталик пул мукофотларини тўлаш Жамғармада мавжуд бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади.
20. Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бошлиқлари мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги фаолиятини тугатган малакали педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни 5 иш куни ичида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёзма равишда тақдим этади.
Бунда Вазирлик тизимидаги фаолиятини тугатган педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаган ва бу ҳақида ўз вақтида юқори турувчи ташкилотга ёзма хабар бермаганлиги учун тегишли ташкилот раҳбари жавобгар ҳисобланади ҳамда ушбу тўловлар унинг ҳисобидан қопланади.
21. Вазирлик тизимида ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади. Бунда ушбу ўзгаришлар бўйича мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган тартибда хабар берилади.
22. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида Жамғарма маблағи Вазирлик томонидан тегишли ҳудудий бошқармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан маблағ тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига 3 иш куни ичида ўтказиб берилади.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан маблағ 3 иш куни ичида педагог ходимларга улар фаолият юритаётган ташкилотнинг ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали тўлаб берилади.
23. Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси ҳисобидан малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади. Ҳар йили 10 январга қадар 2-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1. Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сонини белгилайди. Ҳар йили 20 январга қадар Ишчи гуруҳ 2. Квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди. Ҳар йили 1 февралга қадар 3-босқич Ишчи гуруҳ 1. 1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодларни танлаб олади. Ҳар йили 1 мартга қадар 2. 2-босқичда танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказади. 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида 4-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган малакали педагог кадрлар рўйхатини тасдиқлайди. Саралаш якунидан сўнг 15 иш куни ичида 2. Жамғарма маблағини Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида 5-босқич Ҳудудий бошқармалар Маблағни тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига ўтказиб беради. 3 иш куни ичида 6-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Маблағни педагог ходимларга улар фаолият юритаётган ташкилотнинг ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали тўлаб беради. 3 иш куни ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида :
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Халқ таълими вазирлиги:
а) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:
биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;
мактаблардаги барча 1 — 11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари;
б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами билан бепул таъминлаш жорий қилинсин»;
б) қуйидаги мазмундаги 5 1 ва 5 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«5 1 . 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5 2 . 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Халқ таълими вазирлигига берилсин»;
в) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига ИЛОВА
2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами
Т/р Ўқув қуроллар номи Ўлчов бирлиги 1 (бир) ўқувчига бериладиган ўқув қуроллари сони 1. Брайл ёзув дафтари дона 20 2. Брайл ёзув грифели дона 1 3. Брайл ёзув прибори дона 1 4. Йиғма алифбо, колодка (махсус кўзи ожизлар учун) дона 1 5. Бўртма нуқтали чизиқли чизғич дона 1 6. Бўртма нуқтали кубик (ҳарф ҳосил қилиш учун) тўплам 1 7. Пластилин қути 1 8. Рангли қалам (12 рангли) қути 1 9. Оддий қалам дона 2 10. Қаламдон дона 1 11. Расм дафтари (12 варақ) дона 4 12. Елим дона 1 13. Ўқувчи сумкаси дона 1 14. Ўчирғич дона 1 » .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида :
а) 4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда — 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 17,6 фоиз»;
б) 3-илова (Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом)да:
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади»;
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда — 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 17,6 фоиз»;
14-банд «раҳбар ходими томонидан» сўзларидан кейин «унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар,» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилсин:
«21. Педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.
22. Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорида :
а) қарор номидан «Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1 , 2 ва 3-бандларнинг «а» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «жамғармаси ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига уларнинг» сўзлари «жамғармасига унинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-бандда :
«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«в» кичик банддан «Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
1 , 1а ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 августдаги 679-сон қарорида :
а) 1-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда:
а) 25 ва 25 1 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 26-банд «услубий бирлашмалари раҳбарлари» сўзларидан кейин «ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин»;
г) 30 1 ва 30 2- бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади»;
е) қуйидаги мазмундаги 33 1 -банд билан тўлдирилсин:
«33 1 . Педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади»;
ж) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
з) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш СХЕМАСИ
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мактаб Мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича мактаб ҳузурида Ишчи гуруҳ тасдиқланади. Доимо, ҳар янги ўқув йили бошлангунга қадар 2-босқич Ишчи гуруҳ 1. Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимларини фаолиятини тасдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолайди ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар йили 1 июлга қадар 2. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади. 3. Умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди. Мукофотлаш лозим бўлган даврда мурожаатга асосан 3-босқич Мактаб 1. Ишчи гуруҳнинг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан мактаб директорининг буйруғи чиқарилади. 2. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойдаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. Доимо 4-босқич Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими Ишчи гуруҳнинг қарорлари асосида қабул қилинган мактаб директорининг буйруғига мувофиқ умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамаларни, мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлаб беради. Доимо » .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова (Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида низом)да:
2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда, энг юқори баллнинг 60 фоиздан 85 фоизигача тўплаган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) ҳамда 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентга энг юқори балл берилади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади»;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:
«9 1 . Жамғарма маблағлари ташкилотларнинг «4001» маблағлар манбаси бўйича тегишли ғазначилик шахсий ҳисобварағида шакллантирилиб, барча харажатлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирликлар ва идоралар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар даражалари ўртасидаги мувофиқлик жадвали асосида тизимларидаги ходимларга устамалар белгилаш учун ҳар йили ўзларига тааллуқли бўлган сертификатлар рўйхатларини тасдиқлайди».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини сифатида берилган пул мукофотлари танловнинг белгиланган босқичи якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:
танлов шартларига кўра асосий кўрсаткичлар бўйича мактабнинг юқори баҳоланишига ҳисса қўшган ҳамда ўқувчиларни танловга тайёрлаган хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун — мукофот суммасининг 25 фоизигача;
танловда қатнашиб юқори натижалар кўрсатган терма жамоа аъзолари бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалар ёки нақд пул шаклида рағбатлантириш учун — мукофот суммасининг 25 фоизигача;
мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхонасини хорижий тилдаги илмий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг хорижий тилда тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолашга кўмаклашувчи техник воситалар билан фан кабинетларини жиҳозлаш учун — мукофот суммасининг қолган қисми.
Терма жамоа аъзоларига бир хил қийматдаги совғалар ажратилади ёки мукофот суммаси жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади»;
б) 2-илованинг 3, 6 ва 9-позицияларидаги «50 фоиздан кам бўлганда» сўзлари «50 фоиз ва ундан кам бўлганда» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида :
а) 1-илова (Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом)да :
4-банддан «таълим жараёнига мослашиш даражасига қараб» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ақлий ривожланиши ўта заиф болалар»;
27-банддан «нуқсонларни тузатиш (коррекция) ва улар билан боғлиқ бола ривожланишининг ўзига хосликларини бартараф этиш ишлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тьюторларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади»;
40-банднинг биринчи хатбошисидан «психик ривожланишидаги камчиликларни бартараф этиш ва коррекциялашга кўмаклашиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кенгаш йиғилишларига ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар жалб қилиниши мумкин»;
б) 2-илова (Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низом)да :
12-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «кўзи ожиз (кўр) болалар учун» сўзларидан кейин ««Нурли маскан» ихтисослаштирилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошидаги «кейинчалик кўр бўлган болалар учун» сўзларидан кейин ««Нурли маскан» ихтисослаштирилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
45-бандда :
«кўришда нуқсони бўлган болалар учун» сўзларидан кейин «Нурли маскан» сўзлари билан тўлдирилсин;
«фақат кўриши соғлом» сўзлари чиқариб ташлансин;
46-бандда :
биринчи хатбошидаги «Кўришда нуқсони бўлган ва заиф кўрувчи болалар учун» сўзларидан кейин «Нурли маскан» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Кўзи ожиз ўқитувчиларга тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосасига асосан кўзи ожиз мутахассис котиб ажратилиши мумкин. Ушбу ходимга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади».
в) 4-илова (Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида низом)нинг 33-бандидан «соатбай» сўзи чиқариб ташлансин;
г) 7-илова (Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби)да:
1-позициядаги «Ш. Шерматов» сўзи «Б. Саидов» сўзига алмаштирилсин;
8-позициядаги «Г. Маърупова» сўзи «С. Турдиев» сўзига алмаштирилсин;
10-позициядаги «С. Ашуров» сўзи «Ж. Ходжаев» сўзига алмаштирилсин;
11-позициядаги «О. Қўйсинов» сўзи «У. Ташкенбаев» сўзига алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин:
«14. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«электрон платформа — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати акс эттирилган интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган, Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган электрон тизим»;
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади»;
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;
доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;
олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси»;
д) 15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади»;
ж) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.
Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритади»;
з) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш СХЕМАСИ
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари Тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар юзасидан Халқ таълими вазирлигига таклиф киритади. Ҳар йили 1 февралга қадар 2-босқич Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 мартга қадар 2. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида 3-босқич Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими Электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида, шу жумладан, улардаги ажратиладиган вакант дарс соатлари ҳақидаги маълумотларни киритади. Ҳар йили 15 майга қадар 4-босқич Ўқитувчи-педагоглар Ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган манзилнинг ахборот маълумотлари асосида мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат этади. Ҳар йили 15 майдан 25 июлга қадар 5-босқич Умумтаълим мактаби 1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади. 2. Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар билан касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида суҳбат ўтказилади. Ҳар йили 1 августга қадар 3. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади. Ҳар йили 5 августга қадар 6-босқич Халқ таълими вазирлиги Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади. Ҳар йили 10 августга қадар 7-босқич Умумтаълим мактаби директори Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар билан янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилиш бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузади ва қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқни расмийлаштиради. Ҳар йили янги ўқув йилининг биринчи кунига қадар » .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сон қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1 апрелга қадар» сўзлари «1 сентябрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 11-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:
«11 1 . 2022 йил 1 августга қадар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасаси ва «Транспорт ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси негизида Халқ таълими тизимида Давлат харидларини ташкил этиш, товарларни етказиб бериш, йиғиш ва ўрнатиш бўйича ягона буюртмачи сифатида «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин.
Белгилансинки, «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси «Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасаси ҳамда «Транспорт ва логистика хизмати» давлат унитар корхонасининг барча мол-мулклари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда у томонидан кўрсатиладиган хизматлар нарх (тариф)лари белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади»;
д) 1-илова (Умумтаълим мактабларининг компьютер синф хоналарини замонавий компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлашга қўйилган минимал меъёрлар ва техник талаблар)да:
2-позициянинг «Сони» устунидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
7-позиция чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги 792-сон қарорида :
а) қарор номидаги «9-11-синфлари» сўзлари «10-11-синфлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «9-11-синфлари» сўзлари «10-11-синфлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «9-11-синфлари» ва «9-10-синфларда» сўзлари тегишлича «10-11-синфлари» ва «10-синфларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «9-11-синфлари» сўзлари «10-11-синфлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) илова (Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом)да:
низом номидаги «9-11-синфлари» сўзлари «10-11-синфлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «9-11-синфлари» сўзлари «10-11-синфлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган Йўл харитасининг 54-позициясидаги «3. Ўқитувчининг нуфузини оширишга бўлган рағбат қаторида, ўқитувчи, мураббийлар учун алоҳида «Ўқитувчи» кўкрак нишони таъсис этиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 август,
425-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarda maktab taʼlimini rivojlantirish boʻyicha milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 11-maydagi PF-134-son Farmoni ijrosi yuzasidan, shuningdek, maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan, tarbiyalanuvchilari hamda oʻquvchilari yuqori natijalarga erishgan malakali pedagog kadrlarning mehnatini ragʻbatlantirish hamda oʻz ustida doimiy ishlaydigan, oʻzining oʻqitish uslubiga va xalq orasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan oʻqituvchilarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarda maktab taʼlimini rivojlantirish boʻyicha milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 11-maydagi PF-134-son Farmonining 12-bandiga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining yuridik shaxs boʻlmagan Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 2022-yilda Jamgʻarmaga Davlat budjetidan 300 mlrd soʻm mablagʻ ajratilishini taʼminlash belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3. Belgilansinki, Jamgʻarmaning mablagʻlari quyidagi maqsadlarga sarflanadi:
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) faoliyat yuritayotgan malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlash;
maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida faoliyat yuritayotgan ilgʻor xodimlarga bir martalik pul mukofotini toʻlash;
A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar pedagogik mahorat markazlariga chet ellik mutaxassislarni jalb qilish va ularning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
Bahodir Jalolov nomidagi boksga ixtisoslashtirilgan sport maktabi va Oksana Chusovitina nomidagi gimnastikaga ixtisoslashtirilgan sport maktabi xodimlariga har oylik 100 (yuz) foizgacha ustama toʻlovlarini toʻlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-maydagi PQ-4306-son qaroriga muvofiq xalqaro va asosiy olimpiadaning respublika bosqichida gʻolib boʻlgan oʻquvchilarni tayyorlagan pedagog kadrlarga bir martalik pul mukofotlarini toʻlash;
malakali pedagog kadrlar va ilgʻor xodimlarni saralash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash. Bunda ushbu maqsadlarga Jamgʻarma daromadlarining 1 foizidan koʻp boʻlmagan qismini yoʻnaltirishga ruxsat etiladi;
pedagoglarga ilgʻor oʻqitish metodikalari va innovatsiyalarga oʻrgatish tizimini yulga qoʻyish maqsadida tashkil etilgan metodik guruhlar faolyatini tashkil etish bilan bogʻlik boʻlgan xarajatlarini qoplash shu jumladan, ushbu guruhlar tarkibiga jalb etilgan mutaxassislarni ragʻbantlarntirish;
taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi vakolatli xalqaro tashkilotlarni jalb qilgan holda pedagog kadrlarning umumtaʼlim fanlari boʻyicha bilim darajasi va pedagogik mahoratini baholash tizimini ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash.
4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi;
ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarni tanlab olishning bosqichlari, mezonlari va tartibi;
mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5,5 baravari miqdorida eng yuqori ball toʻplagan malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama, shuningdek, maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida faoliyat yuritayotgan ilgʻor xodimlarga bir martalik pul mukofotini toʻlash mezonlari.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri B.O. Saidov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-son qaroriga 1-ILOVA
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining jamgʻarmasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi pedagog xodimlarni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi) shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi.
3. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama mazkur Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida toʻlanadi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
nomzodlar — taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan, belgilangan kvota doirasida pedagog kadrlar attestatsiyasining birinchi bosqichi — pedagogning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash natijalariga koʻra umumiy ballning kamida 80 foizini qoʻlga kiritgan fan oʻqituvchilari hamda maktabgacha taʼlim tashkilotlarining tarbiyachilari;
malakali pedagog kadrlar — taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan, mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi, pedagogik mahorati yuqori boʻlgan hamda mazkur nizom talablariga javob beradigan fan oʻqituvchilari hamda maktabgacha taʼlim tashkilotlarining tarbiyachilari;
ilgʻor xodimlar — maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida faoliyat yuritayotgan:
taʼlim sifatini oshirishga oʻz hissasini qoʻshgan hamda samarali faoliyat yuritayotgan rahbar kadrlar va xodimlar, psixologlar va kutubxonachilar;
oʻz faoliyatida yuqori natijalarga erishgan yoki oʻz mahorat maktabini tashkil qilgan metodistlar;
respublika boʻyicha tashabbus koʻrsatgan, ishlari respublika va xalqaro miqyosda ommalashgan yoki maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida samarali faoliyat yuritayotgan pedagog kadrlar;
mobil metodik guruhlar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimi tizimini isloh qilish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 3-fevraldagi F-22-son farmoyishiga muvofiq hududlardagi taʼlim sifati past, muhiti ogʻir boʻlgan maktablarga borib pedagoglarga ilgʻor oʻqitish metodikalari va innovatsiyalarga oʻrgatish tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida tashkil etilgan metodik guruhlar;
taʼlim sifatini oshirish boʻyicha Vazirlik tomonidan amalga oshirilayotgan loyihalarni amaliyotga tatbiq etishda ekspert sifatida ishtirok etgan pedagog kadrlar.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
5. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlari, xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
6. Jamgʻarmaning mablagʻlari quyidagi maqsadlarda sarflanadi:
Vazirlik tizimidagi taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlash;
Vazirlik tizimida faoliyat yuritayotgan ilgʻor xodimlarga bir martalik pul mukofotini toʻlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-maydagi PQ-4306-son qaroriga muvofiq xalqaro va asosiy olimpiadaning respublika bosqichida gʻolib boʻlgan oʻquvchilarni tayyorlagan pedagog kadrlarga bir martalik pul mukofotlarini toʻlash;
A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar pedagogik mahorat markazlariga chet ellik mutaxassislarni jalb qilish va ularning mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
Bahodir Jalolov nomidagi boksga ixtisoslashtirilgan sport maktabi va Oksana Chusovitina nomidagi gimnastikaga ixtisoslashtirilgan sport maktabi xodimlariga har oylik 100 (yuz) foizgacha ustama toʻlovlarini toʻlash;
malakali pedagog kadrlar va ilgʻor xodimlarni saralash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
hududlardagi taʼlim sifati past, muhiti ogʻir boʻlgan maktablarga borib, pedagoglarga ilgʻor oʻqitish metodikalari va innovatsiyalarga oʻrgatish tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida tashkil etilgan metodik guruhlar faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash, shu jumladan, ushbu guruhlar tarkibiga jalb etilgan mutaxassislarni ragʻbatlantirish;
taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi vakolatli xalqaro tashkilotlarni jalb qilgan holda pedagog kadrlarning umumtaʼlim fanlari hamda tarbiyachilik kasbi boʻyicha bilim darajasi va pedagogik mahoratini baholash tizimini ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash.
Jamgʻarma mablagʻlarining ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarga yoʻnaltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmagan mablagʻlari respublika budjetiga qaytarilmaydi va ulardan keyingi yillarda foydalaniladi.
4-bob. Malakali pedagog kadrlar va ilgʻor xodimlarni ragʻbatlantirish tartibi
8. Malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlash ishlarini muvofiqlashtirish uchun har yili 10-yanvarga qadar Vazirlikda doimiy ravishda ishlaydigan Ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.
Ishchi guruh tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Ishchi guruh tarkibiga faol jamoatchilik vakillari jalb qilinadi.
9. Har oylik ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarni saralash ikki bosqichda quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
a) Vazirlik har oylik ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarning respublika boʻyicha cheklangan yillik sonini (keyingi oʻrinlarda — kvota) har yili 20-yanvarga qadar belgilaydi;
b) Ishchi guruh har yili 1-fevralga qadar kvotani taʼlim tashkilotlari soni, fan yoʻnalishlari boʻyicha faoliyat yuritib kelayotgan pedagoglar hamda tarbiyachilar sonidan kelib chiqib, “Maktabgacha taʼlim”, “Boshlangʻich taʼlim”, “Filologiya fanlari”, “Ijtimoiy fanlar”, “Aniq fanlar”, “Tabiiy va iqtisodiy fanlar”, “Amaliy fanlar” yoʻnalishlari (keyingi oʻrinlarda — fan yoʻnalishlari) boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri (keyingi oʻrinlarda — hududlar) kesimida taqsimlaydi;
v) Ishchi guruh tomonidan kvotaga mos ravishda tegishli yil uchun Jamgʻarma hisobidan har oylik ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarni saralab olish quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
1-bosqichda — kvota belgilangan yildan avvalgi yilning yanvar — iyun va sentabr — dekabr oylarida boʻlib oʻtgan taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishning birinchi bosqichi — pedagogning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash (keyingi oʻrinlarda — malaka sinovlari) natijalari har yili 1-martga qadar tahlil qilinadi va nomzodlar roʻyxati shakllantiriladi hamda 2-bosqichga oʻtkaziladigan nomzodlar quyidagi tartibda tanlab olinadi:
hududlar kesimida fan yoʻnalishlari boʻyicha taqsimlangan har bitta kvota uchun nomzodlar orasidan malaka sinovlaridan eng yuqori natijani koʻrsatgan uchta nomzod tanlab olinadi. Bunda:
nomzodlar malaka sinovlarida bir necha marotaba ishtirok etsa yoki bir necha fandan ishtirok etgan taqdirda eng yuqori natijani qayd etgan fani boʻyicha yoki attestatsiya navbati tanlanadi;
agarda nomzod ikkita fan boʻyicha ham nomzod sifatida tanlab olingan taqdirda qaysi fanni tanlash oʻqituvchi tomonidan amalga oshiriladi;
nomzodlarning ballari teng boʻlgan taqdirda, ularni tanlab olish quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
nomzodning amaldagi malaka toifasi darajasi yuqoriligi;
Vazirlik tizimidagi tashkilotlardagi koʻp yillik ish stajiga egaligi;
yuqoridagi barcha holatlarda ham ballar teng kelib qolgan taqdirda, istisno tariqasida, pedagoglarning barchasi ikkinchi bosqichga oʻtkaziladi;
2-bosqichda — 1-bosqich yakunlangandan soʻng 60 ish kuni ichida tanlab olingan nomzodlarning kasbiy mahoratini baholash uchun suhbat oʻtkaziladi. Bunda:
suhbat oʻtkazish tartibi va mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi;
nomzodlarning kasbiy mahoratini baholash jarayonlari videoyozuvga olinadi;
2-bosqich jarayonlari yakunida birinchi va ikkinchi bosqich ballari qoʻshilgan holda umumiy ballar chiqariladi hamda eng yaxshi natija egalariga belgilangan kvota doirasida ustama belgilanadi;
g) saralash natijalariga koʻra Jamgʻarma hisobidan har oylik ustama olishga tavsiya etilgan umumtaʼlim tashkilotlarining malakali pedagog kadrlariga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5,5 baravari, maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyachilariga 2 baravari miqdorida har oylik ustama toʻlanadi;
d) Jamgʻarma hisobidan har oylik ustama olishga tavsiya etilgan malakali pedagog kadrlar roʻyxati saralash yakunlangandan soʻng 15 ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
10. Pedagog xodimlarga navbatdagi majburiy attestatsiyada mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan imtiyoz sifatida berilgan maksimal ball inobatga olinmaydi.
Ushbu pedagog xodimlar hamda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan fan oʻqituvchilari va maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan tarbiyachilari oʻz xohishiga koʻra, tegishli yilda tashkil etiladigan attestatsiyada navbatdan tashqari ishtirok etish orqali Jamgʻarma hisobidan har oylik ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarni saralashining 1-bosqichida ishtirok etishi mumkin.
11. Bir martalik pul mukofotini olishi belgilangan ilgʻor xodimlar Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri tomonidan buyruq bilan tasdiqlanadi.
12. Bir martalik pul mukofoti mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5,5 baravari miqdorida toʻlanadi.
13. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har oylik ustama olish huquqiga ega boʻlgan malakali pedagog kadrlar va bir martalik pul mukofotini olishi belgilangan ilgʻor xodimlar Vazirlik tomonidan taʼlim sifatini oshirish, yangi innovatsion loyihalarni amalga oshirish, maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni oʻtkazish va boshqa yoʻnalishda tashkil etiladigan ishchi guruhlar va ekspertlar tarkibiga jamoatchilik asosida jalb etilishi mumkin.
14. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har oylik ustama olish huquqiga ega boʻlgan malakali pedagog kadrlar roʻyxati Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
5-bob. Jamgʻarma faoliyatini tashkil etish tartibi
15. Jamgʻarmaga Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Jamgʻarmaning Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
Oʻz navbatida, Jamgʻarma ushbu mablagʻlarni Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan budjetdan tashqari hisobvaragʻi orqali sarflaydi.
16. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan:
har oylik ustama belgilangan kundan boshlab 9 oy davomida;
bir martalik pul mukofotlari ularni toʻlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi chiqqan vaqtdan boshlab bir oy ichida toʻlab beriladi.
17. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har oylik ustama olayotgan malakali pedagog kadrlarga bir martalik pul mukofotlarini belgilashga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Malakali pedagog kadrlar hamda ilgʻor xodimlarga har oylik ustama va bir martalik pul mukofotlarini toʻlash Jamgʻarmada mavjud boʻlgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
20. Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari direktorlari, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) boshliqlari maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi faoliyatini tugatgan malakali pedagog kadrlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni 5 ish kuni ichida belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yozma ravishda taqdim etadi.
Bunda Vazirlik tizimidagi faoliyatini tugatgan pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlagan va bu haqida oʻz vaqtida yuqori turuvchi tashkilotga yozma xabar bermaganligi uchun tegishli tashkilot rahbari javobgar hisoblanadi hamda ushbu toʻlovlar uning hisobidan qoplanadi.
21. Vazirlik tizimida xodimning ish joyi, lavozimi oʻzgargan holda ham uning har oylik ustamasi saqlab qolinadi va belgilangan muddatga qadar toʻlanadi. Bunda ushbu oʻzgarishlar boʻyicha mazkur Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan tartibda xabar beriladi.
22. Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi tasdiqlangandan soʻng 5 ish kuni ichida Jamgʻarma mablagʻi Vazirlik tomonidan tegishli hududiy boshqarmalarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Hududiy boshqarmalar tomonidan mablagʻ tegishli tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga 3 ish kuni ichida oʻtkazib beriladi.
Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tomonidan mablagʻ 3 ish kuni ichida pedagog xodimlarga ular faoliyat yuritayotgan tashkilotning gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazish orqali toʻlab beriladi.
23. Jamgʻarma hisobidan moliyalashtiriladigan barcha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan nazorat qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.
26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining jamgʻarmasi hisobidan malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Malakali pedagog kadrlarga har oylik ustama toʻlash ishlarini muvofiqlashtirish uchun doimiy ravishda ishlaydigan Ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi. Har yili 10-yanvarga qadar 2-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 1. Har oylik ustama toʻlanadigan malakali pedagog kadrlarning respublika boʻyicha cheklangan sonini belgilaydi. Har yili 20-yanvarga qadar Ishchi guruh 2. Kvotani taʼlim tashkilotlari soni, fan yoʻnalishlari boʻyicha faoliyat yuritib kelayotgan pedagoglar hamda tarbiyachilar sonidan kelib chiqib, “Maktabgacha taʼlim”, “Boshlangʻich taʼlim”, “Filologiya fanlari”, “Ijtimoiy fanlar”, “Aniq fanlar”, “Tabiiy va iqtisodiy fanlar”, “Amaliy fanlar” yoʻnalishlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri kesimida taqsimlaydi. Har yili 1-fevralga qadar 3-bosqich Ishchi guruh 1. 1-bosqichda — kvota belgilangan yildan avvalgi yilning yanvar-iyun va sentabr-dekabr oylarida boʻlib oʻtgan taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishning birinchi bosqichi — pedagogning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash natijalari tahlil qilinadi va nomzodlar roʻyxati shakllantiriladi hamda 2-bosqichga oʻtkaziladigan nomzodlarni tanlab oladi. Har yili 1-martga qadar 2. 2-bosqichda tanlab olingan nomzodlarning kasbiy mahoratini baholash uchun suhbat oʻtkazadi. 1-bosqich yakunlangandan soʻng 60 ish kuni ichida 4-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 1. Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan har oylik ustama olishga tavsiya etilgan malakali pedagog kadrlar roʻyxatini tasdiqlaydi. Saralash yakunidan soʻng 15 ish kuni ichida 2. Jamgʻarma mablagʻini Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi qabul qilingandan soʻng 5 ish kuni ichida 5-bosqich Hududiy boshqarmalar Mablagʻni tegishli tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga oʻtkazib beradi. 3 ish kuni ichida 6-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Mablagʻni pedagog xodimlarga ular faoliyat yuritayotgan tashkilotning gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazish orqali toʻlab beradi. 3 ish kuni ichida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻqituvchilar va oʻquvchilar turmushi moddiy sharoitlarini yaxshilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1997-yil 20-avgustdagi 409-son qarorida :
a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Xalq taʼlimi vazirligi:
a) 2021-yil 1-sentabrdan boshlab quyidagilarni har yili:
birinchi sinf oʻquvchilari hamda kasalligi tufayli yakka tartibda uyida taʼlim oladigan nogiron bolalar uchun beriladigan oʻquv qurollari toʻplami;
maktablardagi barcha 1 — 11-sinflar oʻquvchilarining 15 foizidan koʻp boʻlmagan kam taʼminlangan oilalarga mansub oʻquvchilarni zamonaviy yagona maktab formasi toʻplamlari;
b) 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab 1-sinfga qabul qilinadigan koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun maxsus oʻquv qurollari toʻplami bilan bepul taʼminlash joriy qilinsin”;
b) quyidagi mazmundagi 5 1 va 5 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“5 1 . 2022/2023 oʻquv yilida 1-sinfga qabul qilinadigan koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun maxsus oʻquv qurollari toʻplami roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5 2 . 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab oʻquv qurollari roʻyxati va sonini tasdiqlash vakolati Xalq taʼlimi vazirligiga berilsin”;
v) quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 20-avgustdagi 409-son qaroriga ILOVA
2022/2023 oʻquv yilida 1-sinfga qabul qilinadigan koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun maxsus oʻquv qurollari toʻplami
T/r Oʻquv qurollar nomi Oʻlchov birligi 1 (bir) oʻquvchiga beriladigan oʻquv qurollari soni 1. Brayl yozuv daftari dona 20 2. Brayl yozuv grifeli dona 1 3. Brayl yozuv pribori dona 1 4. Yigʻma alifbo, kolodka (maxsus koʻzi ojizlar uchun) dona 1 5. Boʻrtma nuqtali chiziqli chizgʻich dona 1 6. Boʻrtma nuqtali kubik (harf hosil qilish uchun) toʻplam 1 7. Plastilin quti 1 8. Rangli qalam (12 rangli) quti 1 9. Oddiy qalam dona 2 10. Qalamdon dona 1 11. Rasm daftari (12 varaq) dona 4 12. Yelim dona 1 13. Oʻquvchi sumkasi dona 1 14. Oʻchirgʻich dona 1 ” .
2. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarorida :
a) 4-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik uchun (oʻquvchilar ikki guruhga boʻlib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha ham) sinfdagi (sinf — komplektdagi) oʻquvchilar soni 15 nafargacha boʻlganda — 8,8 foiz, 15 nafar va undan ortiq boʻlganda — 17,6 foiz”;
b) 3-ilova (Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash toʻgʻrisida nizom)da:
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oliy taʼlim muassasasining kunduzgi, kechki, sirtqi taʼlim shakllarining pedagogika yoʻnalishlarida oʻqiyotgan shaxslar 3-kursdan boshlab oʻqishiga xalaqit bermagan holda pedagoglik ishini amalga oshirish uchun umumtaʼlim muassasalarida asosiy ish joyi sifatida ishga qabul qilinishi mumkin va ularga oʻrta maxsus, kasbiy maʼlumotga ega boʻlgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi singari bazaviy tarif stavkasi belgilanadi”;
9-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
10-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik uchun (oʻquvchilar ikki guruhga boʻlib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha ham) sinfdagi (sinf — komplektdagi) oʻquvchilar soni 15 nafargacha boʻlganda — 8,8 foiz, 15 nafar va undan ortiq boʻlganda — 17,6 foiz”;
14-band “rahbar xodimi tomonidan” soʻzlaridan keyin “uning egallab turgan shtat birligidan qatʼi nazar,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi 21 va 22-bandlar bilan toʻldirilsin:
“21. Pedagog xodimlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan ustamalar, shu jumladan mavjud sertifikatlari uchun toʻlanadigan ustamalar, tarifikatsiya roʻyxatida ajratilgan dars soatlariga (oʻqituvchining tarif stavkasiga) mutanosib ravishda toʻlab beriladi.
22. Boʻlib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha guruhlardan birining oʻqituvchisi turli sabablarga koʻra darsda boʻlmagan holatlarda guruhlar qoʻshib oʻqitiladi hamda qoʻshib oʻqitganligi uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari amalga oshirilmaydi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasi va budjetdan tashqari Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 22-fevraldagi 155-son qarorida :
a) qaror nomidan “Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1 , 2 va 3-bandlarning “a” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “jamgʻarmasi va Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasiga ularning” soʻzlari “jamgʻarmasiga uning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 6-bandda :
“a” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“v” kichik banddan “Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasining hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1 , 1a va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahri umumtaʼlim maktablari faoliyatini zamonaviy talablar asosida takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-avgustdagi 679-son qarorida :
a) 1-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomda:
a) 25 va 25 1 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 26-band “uslubiy birlashmalari rahbarlari” soʻzlaridan keyin “oʻqituvchi sifatida ushbu Nizomning 20-bandiga asosan olishi mumkin boʻlgan ustamaga qoʻshimcha ravishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Umumtaʼlim muassasalari xodimlari, shu jumladan rahbar xodimlari faqat “1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni” munosabati bilan Jamgʻarmaning mavjud mablagʻlari hisobidan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 50 foizigacha miqdorida mukofotlanishi mumkin”;
g) 30 1 va 30 2- bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga moddiy yordam kalendar yil davomida ikki lavozim maoshi (oʻqituvchining tarif stavkasi) miqdorigacha xodimning oʻzi va yaqin qarindoshi (otasi, onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandi) vafot etganda, ogʻir kasallikka chalinganda, xodim tabiiy ofatdan zarar koʻrganda koʻrsatiladi”;
e) quyidagi mazmundagi 33 1 -band bilan toʻldirilsin:
“33 1 . Pedagog xodimlarga belgilangan ustamalar ularning tarifikatsiya roʻyxatida ajratilgan dars soatlariga (oʻqituvchining tarif stavkasiga) mutanosib ravishda toʻlanadi”;
j) 34-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
z) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish tartibini amaliyotga joriy etish SXEMASI
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Maktab Maktab pedagogik kengash qarori, direktorning buyrugʻi bilan umumtaʼlim muassasalari xodimlariga har oylik ustamalar belgilash, mukofotlash va ularga moddiy yordam berish boʻyicha maktab huzurida Ishchi guruh tasdiqlanadi. Doimo, har yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 2-bosqich Ishchi guruh 1. Maktabda faoliyat koʻrsatayotgan oʻqituvchilar hamda kutubxona xodimlarini faoliyatini tasdiqlangan mezonlar asosida oʻrganib chiqib baholaydi va 10 foizdan 40 foizgacha bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har yili 1-iyulga qadar 2. Umumtaʼlim muassasalari xodimlari, shu jumladan, rahbar xodimlarini mukofotlash toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi. 3. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga ularning murojaatlari yoki kasaba uyushmasi qoʻmitasining tashabbusiga koʻra moddiy yordam belgilaydi. Mukofotlash lozim boʻlgan davrda murojaatga asosan 3-bosqich Maktab 1. Ishchi guruhning qarorlari ijrosini taʼminlash yuzasidan maktab direktorining buyrugʻi chiqariladi. 2. Umumtaʼlim muassasasining hammaga koʻrinadigan joydagi axborotlar stendi hamda maktabning internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida Ishchi guruhning qarori toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar muntazam ravishda eʼlon qilib boriladi. Doimo 4-bosqich Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi Ishchi guruhning qarorlari asosida qabul qilingan maktab direktorining buyrugʻiga muvofiq umumtaʼlim muassasalari xodimlariga har oylik ustamalarni, mukofot va moddiy yordam pullarini toʻlab beradi. Doimo ” .
7. Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarorida :
a) 3-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilova (Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisida nizom)da:
2-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda, eng yuqori ballning 60 foizdan 85 foizigacha toʻplagan abituriyentga sertifikatdagi oʻzlashtirish foiziga mos ravishda oliy taʼlim muassasasi bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha test sinovlarida ushbu fandan belgilangan maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) hamda 86 foiz va undan yuqori ball toʻplagan abituriyentga eng yuqori ball beriladi.
Milliy sertifikatga ega boʻlgan abituriyentga tegishli majburiy fanlar boʻyicha belgilangan eng yuqori ball beriladi”;
4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Xalq taʼlimi tizimidagi muassasa va tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:
“9 1 . Jamgʻarma mablagʻlari tashkilotlarning “4001” mablagʻlar manbasi boʻyicha tegishli gʻaznachilik shaxsiy hisobvaragʻida shakllantirilib, barcha xarajatlar ushbu hisobvaraq orqali amalga oshiriladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi 312-son qarorining 2-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Vazirliklar va idoralar xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi xalqaro tan olingan sertifikatlarning roʻyxati hamda xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar darajalari oʻrtasidagi muvofiqlik jadvali asosida tizimlaridagi xodimlarga ustamalar belgilash uchun har yili oʻzlariga taalluqli boʻlgan sertifikatlar roʻyxatlarini tasdiqlaydi”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha eng yaxshi maktab” tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini sifatida berilgan pul mukofotlari tanlovning belgilangan bosqichi yakunlangandan soʻng 5 ish kuni ichida gʻolib maktabning budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
Gʻolib maktabning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkazilgan mablagʻlar quyidagicha yoʻnaltiriladi:
tanlov shartlariga koʻra asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha maktabning yuqori baholanishiga hissa qoʻshgan hamda oʻquvchilarni tanlovga tayyorlagan xorijiy tillar oʻqituvchilarini ragʻbatlantirish uchun — mukofot summasining 25 foizigacha;
tanlovda qatnashib yuqori natijalar koʻrsatgan terma jamoa aʼzolari boʻlgan oʻquvchilarni esdalik sovgʻalar yoki naqd pul shaklida ragʻbatlantirish uchun — mukofot summasining 25 foizigacha;
maktabning boshqa ehtiyojlari, jumladan, tanlovning keyingi bosqichiga tayyorgarlik uchun zarur xarajatlar, xorijiy tillarni oʻqitishni yanada yaxshilash uchun shart-sharoitlar yaratish, maktab kutubxonasini xorijiy tildagi ilmiy, badiiy adabiyotlar bilan boyitish, oʻquvchilarning xorijiy tilda tinglab tushunish koʻnikmalarini baholashga koʻmaklashuvchi texnik vositalar bilan fan kabinetlarini jihozlash uchun — mukofot summasining qolgan qismi.
Terma jamoa aʼzolariga bir xil qiymatdagi sovgʻalar ajratiladi yoki mukofot summasi jamoa aʼzolari oʻrtasida teng taqsimlanadi”;
b) 2-ilovaning 3, 6 va 9-pozitsiyalaridagi “50 foizdan kam boʻlganda” soʻzlari “50 foiz va undan kam boʻlganda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oliy malaka toifa (bosh oʻqituvchi lavozimi)ga ega boʻlganidan soʻng oliy malaka toifani 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega boʻlgan pedagog kadrlar”.
12. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarorida :
a) 1-ilova (Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizom)da :
4-banddan “taʼlim jarayoniga moslashish darajasiga qarab” soʻzlari chiqarib tashlansin;
19-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“aqliy rivojlanishi oʻta zaif bolalar”;
27-banddan “nuqsonlarni tuzatish (korreksiya) va ular bilan bogʻliq bola rivojlanishining oʻziga xosliklarini bartaraf etish ishlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
39-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tyutorlarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqi toʻlanadi”;
40-bandning birinchi xatboshisidan “psixik rivojlanishidagi kamchiliklarni bartaraf etish va korreksiyalashga koʻmaklashish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
44-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Kengash yigʻilishlariga oʻquvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar jalb qilinishi mumkin”;
b) 2-ilova (Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisida nizom)da :
12-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “koʻzi ojiz (koʻr) bolalar uchun” soʻzlaridan keyin ““Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
beshinchi xatboshidagi “keyinchalik koʻr boʻlgan bolalar uchun” soʻzlaridan keyin ““Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
45-bandda :
“koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalar uchun” soʻzlaridan keyin “Nurli maskan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“faqat koʻrishi sogʻlom” soʻzlari chiqarib tashlansin;
46-bandda :
birinchi xatboshidagi “Koʻrishda nuqsoni boʻlgan va zaif koʻruvchi bolalar uchun” soʻzlaridan keyin “Nurli maskan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;
“Koʻzi ojiz oʻqituvchilarga tibbiy-mehnat ekspert komissiyasi xulosasiga asosan koʻzi ojiz mutaxassis kotib ajratilishi mumkin. Ushbu xodimga qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqi toʻlanadi”.
v) 4-ilova (Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisida nizom)ning 33-bandidan “soatbay” soʻzi chiqarib tashlansin;
g) 7-ilova (Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi va kasb egallashiga koʻmaklashishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruh tarkibi)da:
1-pozitsiyadagi “Sh. Shermatov” soʻzi “B. Saidov” soʻziga almashtirilsin;
8-pozitsiyadagi “G. Maʼrupova” soʻzi “S. Turdiyev” soʻziga almashtirilsin;
10-pozitsiyadagi “S. Ashurov” soʻzi “J. Xodjayev” soʻziga almashtirilsin;
11-pozitsiyadagi “O. Qoʻysinov” soʻzi “U. Tashkenbayev” soʻziga almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 14-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“14. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Nogironlar assotsiatsiyasi raisi”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berish uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“elektron platforma — taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar toʻgʻrisida maʼlumotlar hamda ularga boshqa hududlardan jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglar roʻyxati aks ettirilgan internet jahon axborot tarmogʻi orqali foydalanish imkoniyati yaratilgan, Vazirlik tomonidan ishlab chiqiladigan elektron tizim”;
b) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Boshqa hududlardagi taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish istagini bildirgan oʻqituvchi-pedagoglar elektron platformaga kiritilgan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarning birini tanlab, koʻrsatilgan vakant soatlar boʻyicha 15-maydan 25-iyulga qadar umumtaʼlim maktabi direktoriga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qiladi”;
g) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Oʻqituvchi-pedagoglar taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktab direktoriga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
mutaxassisligi, dars beradigan fanini koʻrsatgan holda direktor nomiga ariza;
doimiy yashash manzili (hudud, tuman/shahar nomi), telefon raqami koʻrsatilgan maʼlumotnoma — obyektivka;
oliy yoki birinchi malaka toifasiga ega ekanligini tasdiqlovchi sertifikat nusxasi”;
d) 15-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
e) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish istagini bildirgan oʻqituvchi-pedagoglarni saralash boʻyicha Ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.
Ishchi guruh tarkibiga maktab direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, kadrlar boʻyicha menejer (inspektor), psixolog, maktab kasaba uyushmasi vakili kiritiladi”;
j) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Ishchi guruh murojaat etgan oʻqituvchi-pedagoglar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi.
Belgilangan talablarga mos kelgan hamda vakant soatlar boʻyicha bir oʻringa ikki va undan ortiq nomzodlar boʻlgan taqdirda, ular kasbiy bilim va koʻnikmalar, pedagogik mahorat hamda psixologik qobiliyat yoʻnalishida Ishchi guruh tomonidan suhbatdan oʻtkaziladi.
Saralash onlayn tarzda ham amalga oshirilishi mumkin.
Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktab har yili 5-avgustga qadar Ishchi guruh tomonidan oʻtkazilgan oʻrganish va suhbat natijalariga koʻra saralangan oʻqituvchi-pedagoglar haqidagi maʼlumotlarni elektron platformaga kiritadi”;
z) ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berishi uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish SXEMASI
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Hududiy xalq taʼlimi boshqarmalari, Inspeksiyaning hududiy boʻlinmalari Tasdiqlangan mezonlar asosida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatiga kiritiladigan maktablar yuzasidan Xalq taʼlimi vazirligiga taklif kiritadi. Har yili 1-fevralga qadar 2-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 1. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-martga qadar 2. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini Vazirlikning rasmiy veb-sayti hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon qiladi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 10 kun ichida 3-bosqich Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi Elektron platformaga taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar toʻgʻrisida, shu jumladan, ulardagi ajratiladigan vakant dars soatlari haqidagi maʼlumotlarni kiritadi. Har yili 15-mayga qadar 4-bosqich Oʻqituvchi-pedagoglar Oʻqituvchi-pedagoglar elektron platformaga kiritilgan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarning birini tanlab, koʻrsatilgan manzilning axborot maʼlumotlari asosida maktab direktoriga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat etadi. Har yili 15-maydan 25-iyulga qadar 5-bosqich Umumtaʼlim maktabi 1. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda oʻqituvchi-pedagoglarni saralash boʻyicha ishchi guruh tuziladi. 2. Belgilangan talablarga mos kelgan hamda vakant soatlar boʻyicha bir oʻringa ikki va undan ortiq nomzodlar bilan kasbiy bilim va koʻnikmalar, pedagogik mahorat hamda psixologik qobiliyat yoʻnalishida suhbat oʻtkaziladi. Har yili 1-avgustga qadar 3. Saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar toʻgʻrisida maʼlumotlarni elektron platformaga kiritadi. Har yili 5-avgustga qadar 6-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi Saralashdan oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar roʻyxatini Xalq taʼlimi vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. Har yili 10-avgustga qadar 7-bosqich Umumtaʼlim maktabi direktori Saralashdan oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar bilan yangi oʻquv yilining birinchi kunidan boshlab ishga qabul qilish boʻyicha muddatli mehnat shartnomasi tuzadi va qonunchilikda belgilangan tartibda buyruqni rasmiylashtiradi. Har yili yangi oʻquv yilining birinchi kuniga qadar ” .
14. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻqitish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi 716-son qarorida:
a) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “1-aprelga qadar” soʻzlari “1-sentabrga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 10-bandning ikkinchi xatboshisidan “hamda kelgusi yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 11-banddan uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
g) quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:
“11 1 . 2022-yil 1-avgustga qadar Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi “Oʻquv taʼlim-taʼminot” davlat muassasasi va “Transport va logistika xizmati” davlat unitar korxonasi negizida Xalq taʼlimi tizimida Davlat xaridlarini tashkil etish, tovarlarni yetkazib berish, yigʻish va oʻrnatish boʻyicha yagona buyurtmachi sifatida “Taʼminot va logistika xizmati” davlat unitar korxonasi tashkil qilinsin.
Belgilansinki, “Taʼminot va logistika xizmati” davlat unitar korxonasi “Oʻquv taʼlim-taʼminot” davlat muassasasi hamda “Transport va logistika xizmati” davlat unitar korxonasining barcha mol-mulklari va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi hamda u tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar narx (tarif)lari belgilangan tartibda Moliya vazirligi tomonidan deklaratsiya qilinadi”;
d) 1-ilova (Umumtaʼlim maktablarining kompyuter sinf xonalarini zamonaviy kompyuter texnikasi va boshqa texnik vositalar bilan taʼminlashga qoʻyilgan minimal meʼyorlar va texnik talablar)da:
2-pozitsiyaning “Soni” ustunidagi “15” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
7-pozitsiya chiqarib tashlansin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 9-11-sinflari oʻquvchilarini kasb-hunarga tayyorlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi 792-son qarorida :
a) qaror nomidagi “9-11-sinflari” soʻzlari “10-11-sinflari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) muqaddimadagi “9-11-sinflari” soʻzlari “10-11-sinflari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “9-11-sinflari” va “9-10-sinflarda” soʻzlari tegishlicha “10-11-sinflari” va “10-sinflarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-banddagi “9-11-sinflari” soʻzlari “10-11-sinflari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) ilova (Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 9-11-sinflari oʻquvchilarini kasb-hunarga tayyorlashni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizom)da:
nizom nomidagi “9-11-sinflari” soʻzlari “10-11-sinflari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “9-11-sinflari” soʻzlari “10-11-sinflari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 201-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarda aholi bilan oʻtkazilgan uchrashuvlar davomida bildirilgan takliflar va aholini uzoq yillardan buyon qiynab kelayotgan mavjud muammolarni tezkor bartaraf etishga qaratilgan hamda amaliy tadbirlarni oʻz ichiga olgan Yoʻl xaritasining 54-pozitsiyasidagi “3. Oʻqituvchining nufuzini oshirishga boʻlgan ragʻbat qatorida, oʻqituvchi, murabbiylar uchun alohida “Oʻqituvchi” koʻkrak nishoni taʼsis etish” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 2-avgust,
425-son