UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 8-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 8 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

«Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳамда кенг жамоатчиликнинг Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида доимий асосда фаолият юритувчи юридик шахс бўлмаган жамоатчилик тузилмаси — «Оқила аёллар» ҳаракатини (кейинги ўринларда — Ҳаракат) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ҳаракатнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;

аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда «Оила — муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш;

хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тушунтириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ҳаракат, қоида тариқасида, Қўмитада — 50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида — 35 — 40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида — 30 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилади.

Бунда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан иборат Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари ташкил этилади;

б) Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларда «Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан масъул ҳисобланади;

в) Ҳаракат ўз фаолиятини мазкур қарор билан маъқулланаётган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ҳамда тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади;

г) Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар Ҳаракат томонидан «Маърифат» тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш йўналишида амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича тегишлича Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тавсиясига асосан давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, шу жумладан, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин;

д) Кинематография агентлиги томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган фильмлар орқали оилавий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш, эзгу ғояларни сингдириш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, фарзанд тарбиясида оила ва аёлларнинг ролини ошириш мақсадида Ҳаракатдан малакали мутахассисларни эксперт сифатида жалб этиш чоралари кўрилади.

4. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Оқила аёллар» ҳаракати тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин:

«Оқила аёллар» ҳаракатини фаол ва ташаббускор аёллардан иборат (Қўмитада 50 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида 35 — 40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида 30 нафардан, шунингдек, ҳар бир маҳаллада 15 нафардан иборат бошланғич гуруҳлар) таркибда шакллантириш;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар ичидан очиқ овоз бериш йўли билан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисини сайлаш;

Қўмита, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибини қайта кўриб чиқиб, заруратга кўра, янгилаб бориш, Ҳаракатнинг ярим йилликка мўлжалланган иш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби.

5. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари 2022 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида тегишлича «Оқила аёллар» ҳаракати тўғрисидаги низом ҳамда Ҳаракатнинг 2022 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқласин.

Бунда иш режасини шакллантиришда Ҳаракат ва «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг ўзаро ҳамкорлигида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилади.

6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ҳамда Ҳаракат фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги 437-сон қарорига ИЛОВА

«Оқила аёллар» ҳаракати тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом (кейинги ўринларда — Низом) «Оқила аёллар» ҳаракати (кейинги ўринларда — Ҳаракат)нинг мақсади ва асосий вазифаларини, Ҳаракатнинг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузурида доимий асосда фаолият юритувчи юридик шахс бўлмаган жамоатчилик тузилмаси ҳисобланади.

3. Ҳаракат жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни сингдириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллар орасидан шакллантирилади.

4. Ҳаракат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

5. Ҳаракат ўз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, коллегиаллик, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик асосида амалга оширади.

2-боб. Ҳаракатнинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари

6. Ҳаракатнинг мақсади — жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни сингдириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш ишларининг самарадорлигини оширишдан иборат.

7. Ҳаракатнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;

аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда «Оила — муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш;

хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш.

8. Ҳаракат ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:

а) Қўмита даражасида:

Ҳаракатнинг асосий вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича республика ва халқаро тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари даражасида:

Ҳаракатнинг асосий вазифалари бўйича туман (шаҳар)лар ва маҳаллаларда чора-тадбирларни амалга оширади;

туман (шаҳар)лар ва маҳаллалар даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда туман (шаҳар)лар ва маҳаллаларга етказади;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;

в) туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари даражасида:

Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича туман (шаҳар)даги ташкилотларда, шунингдек маҳаллаларда чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳалла даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ва маҳаллаларга етказади;

Ҳаракат таркибига киритилган, шунингдек, маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;

г) маҳалла даражасида:

Ҳаракатнинг асосий йўналишлари бўйича маҳаллада «хонадонбай» манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маҳаллада оила вакиллари ва хотин-қизлар ўртасида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;

Ҳаракатнинг асосий вазифалари бўйича маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш чораларини кўради.

3-боб. Ҳаракатнинг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби

9. Ҳаракат, қоида тариқасида, Қўмита ҳузурида республика даражасида — 50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳузурида вилоят даражасида — 35 — 40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузурида туман (шаҳар) даражасида — 30 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилади.

10. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимларидаги ҳаракатлар ҳамда уларнинг маҳаллалардаги бошланғич гуруҳлари таркиби тегишлича Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар уч йилда камида бир маротаба кўриб чиқилади.

Ҳаракат таркибига киритиш учун номзодлар вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тавсия этилиши мумкин.

11. Ҳаракат етакчиси ҳар уч йилда Ҳаракат таркибига киритилган аёллар орасидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.

Ҳаракат етакчиси уч ой давомида Ҳаракатга юклатилган вазифалар ижросини ташкил этмаган тақдирда, Ҳаракат фаолиятининг натижаларини муҳокама қилиш бўйича ўтказиладиган Ҳаракатнинг навбатдаги мажлиси якунида унинг ўрнига Ҳаракат таркибидан бошқа номзодни сайлаш масаласи кўриб чиқилади, узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий шароит ва бошқалар) бундан мустасно.

12. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимлари тегишлича Ҳаракатнинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда Ҳаракатга юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашга доимий равишда кўмаклашиб боради.

Маҳаллалардаги Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, иш юритиш ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштиришга маҳалладаги хотин-қизлар фаоли масъул ҳисобланади.

13. Ҳаракатнинг иш режаси, қоида тариқасида, ҳар олти ой (ярим йиллик) учун тузилади.

Иш режасида Ҳаракат ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар алоҳида белгиланади.

Ҳаракатнинг иш режаси республика даражасида — Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар ва маҳаллалар даражасида — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан тасдиқланади.

Республика даражасида, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар, маҳаллалардаги Ҳаракат фаолиятининг натижалари унинг мажлисларида, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида ҳар уч ойда камида бир маротаба муҳокама қилиб борилади.

4-боб. Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳи ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Ҳаракат ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш;

ўз фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тавсиялар бериш;

оила ва хотин-қизларни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш.

15. Ҳаракат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни манзилли ва самарали амалга ошириши;

қонунчилик ҳужжатларида ўзига юкланган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.

16. Ҳаракат етакчиси ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Ҳаракатнинг манфаатларини ифодалаш;

Ҳаракат фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан Ҳаракат йиғилишига таклифлар киритиш;

Ҳаракат фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш масаласини Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш;

оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан таклифларни Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш.

17. Ҳаракат етакчиси:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий вазифалари бўйича чора-тадбирларнинг манзилли ва самарали амалга оширилишини таъминлаши;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлиши, уларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўймаслиги, шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслиги;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги ҳуқуқий билимларини ошириб бориши;

Ҳаракатнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаши шарт.

18. Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳи таркибига киритилган шахслар ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш;

ўз фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига тавсиялар бериш;

оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш.

19. Ҳаракат таркибига киритилган шахслар:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

Ҳаракат фаолиятида фаол иштирок этиш, тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий вазифалари бўйича чора-тадбирларни манзилли ва самарали амалга ошириши;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлиши, уларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўймаслиги, шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслиги;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги ҳуқуқий билимларини ошириб бориши шарт.

5-боб. Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳи таркибига киритилган шахсларни рағбатлантириш

20. Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахслар Ҳаракат ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш йўналишида амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра рағбатлантирилиши (шу жумладан, фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар кабилар билан тақдирланиши) мумкин.

Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахслар амалга оширган ишларининг натижадорлигини аниқлашда ҳудудда истиқомат қилаётган оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг камайиши (олди олиниши) билан боғлиқ кўрсаткичлар инобатга олинади.

Шунингдек, Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича Қўмита раиси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раиси ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг тавсиясига асосан давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши ҳамда санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

21. Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

6-боб. Ҳаракатнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги

22. Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни самарали амалга ошириш борасида маҳалладаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, «Ота-оналар университети», «Аёллар маслаҳат кенгаши» ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан тизимли ҳамкорликни амалга оширади.

Ҳаракатнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги натижалари қўшма йиғилишларда ҳар уч ойда камида бир маротаба муҳокама этиб борилади.

23. Ҳаракат Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

7-боб. Якунловчи қоида

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 8 август,

437-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 09/22/437/0724-сон; 26.08.2024 й., 09/24/527/0645-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY NIZOM

“Oqila ayollar” harakati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jamiyatda yangi maʼnaviy makon yaratishda xotin-qizlarning faolligini qoʻllab-quvvatlash, farzand tarbiyasi, oila, xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirishda jamoatchilikka, eng avvalo, yoshlarga tarbiyaviy taʼsir koʻrsata oladigan obroʻ-eʼtiborli va katta hayotiy tajribaga ega boʻlgan, faol va tashabbuskor ayollarning saʼy-harakatlarini birlashtirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) hamda keng jamoatchilikning Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari hamda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarida doimiy asosda faoliyat yurituvchi yuridik shaxs boʻlmagan jamoatchilik tuzilmasi — “Oqila ayollar” harakatini (keyingi oʻrinlarda — Harakat) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Harakatning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

jamiyatda yangi maʼnaviy makon yaratish, ezgu gʻoyalar, milliy qadriyatlar, urf-odatlar, muqaddas anʼanalarni singdirishga qaratilgan tizimli targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish;

mahallalarda oilalarni mustahkamlash, farzand tarbiyasida ota-onaning masʼuliyati, ibratli ota-ona boʻlishning ahamiyati, maʼrifatli jamiyatni qurishda maʼrifatli onalarning rolini keng targʻib qilish;

ayollar, ayniqsa, yosh qizlarda oilaga va Vatanga sadoqat, fidoyilik, tashabbuskorlik tuygʻularini singdirish, “odobli qiz” va “maʼrifatli ona” qiyofasini shakllantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

farzand, ayniqsa, qizlar tarbiyasi, oila, onalar maʼnaviyatini yuksaltirish, oilalarda kitobxonlik, mutolaa madaniyatini targʻib etish, oʻzaro mehr-oqibat va hamjihatlikni shakllantirish, oilaning tarbiyaviy-taʼlim salohiyatini mustahkamlashga koʻmaklashish;

yoshlar oʻrtasida oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi va budjeti, reproduktiv salomatlik asoslari, maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarga nisbatan hurmat ruhida boʻlish masalalarini hamda “Oila — muqaddas” tushunchasini keng targʻib qilish;

xotin-qizlarning mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik hissini oshirish, ularga qabul qilinayotgan qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyati va ahamiyatini xalqchil tilda tushuntirish.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

a) Harakat, qoida tariqasida, Qoʻmitada — 50 nafar, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalarida — 35 — 40 nafardan, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarida — 30 nafardan faol va tashabbuskor ayollardan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Bunda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari tomonidan har bir mahallada 15 nafar faol va tashabbuskor ayollardan iborat Harakatning boshlangʻich guruhlari tashkil etiladi;

b) Qoʻmita raisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar)larda “Oqila ayollar” harakati faoliyatini samarali tashkil etishga shaxsan masʼul hisoblanadi;

v) Harakat oʻz faoliyatini mazkur qaror bilan maʼqullanayotgan Namunaviy nizomga muvofiq ishlab chiqiladigan hamda tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari tomonidan tasdiqlanadigan Nizom asosida amalga oshiradi;

g) Harakat va uning boshlangʻich guruhlari tarkibiga kiritilgan faol va tashabbuskor ayollar Harakat tomonidan “Maʼrifat” targʻibotchilar jamiyati bilan hamkorlikda mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, farzand tarbiyasi, oila va xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirish yoʻnalishida amalga oshirgan ishlarining natijadorligiga koʻra jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ragʻbatlantirib boriladi.

Bunda faol va tashabbuskor ayollar faoliyati natijalari boʻyicha tegishlicha Qoʻmita raisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari tavsiyasiga asosan davlat mukofotlari, “Moʻtabar ayol”, “Mahalla iftixori”, “Mehnat faxriysi” koʻkrak nishoni va boshqa esdalik, koʻkrak nishonlari, idoraviy mukofotlarga tavsiya etilishi, shu jumladan, sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berilishi mumkin;

d) Kinematografiya agentligi tomonidan mamlakatimizda ishlab chiqilayotgan filmlar orqali oilaviy va maʼnaviy qadriyatlarni asrab-avaylash, ezgu gʻoyalarni singdirish, xotin-qizlarning maʼnaviyatini yuksaltirish, farzand tarbiyasida oila va ayollarning rolini oshirish maqsadida Harakatdan malakali mutaxassislarni ekspert sifatida jalb etish choralari koʻriladi.

4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Oqila ayollar” harakati toʻgʻrisidagi namunaviy nizom ilovaga muvofiq maʼqullansin:

“Oqila ayollar” harakatini faol va tashabbuskor ayollardan iborat (Qoʻmitada 50 nafar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalarida 35 — 40 nafardan, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarida 30 nafardan, shuningdek, har bir mahallada 15 nafardan iborat boshlangʻich guruhlar) tarkibda shakllantirish;

Harakat tarkibiga kiritilgan faol va tashabbuskor ayollar ichidan ochiq ovoz berish yoʻli bilan Harakat (boshlangʻich guruh) yetakchisini saylash;

Qoʻmita, hududiy boshqarmalar, tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan Harakat va uning boshlangʻich guruhlari tarkibini qayta koʻrib chiqib, zaruratga koʻra, yangilab borish, Harakatning yarim yillikka moʻljallangan ish rejalarini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi.

5. Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari 2022-yil 1-sentabrga qadar mazkur qaror bilan tasdiqlangan Namunaviy nizom asosida tegishlicha “Oqila ayollar” harakati toʻgʻrisidagi nizom hamda Harakatning 2022-yil II yarim yillikka moʻljallangan ish rejasini tasdiqlasin.

Bunda ish rejasini shakllantirishda Harakat va “Maʼrifat” targʻibotchilar jamiyatining oʻzaro hamkorligida mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, oila va xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirishga qaratilgan chora-tadbirlarni belgilashga alohida eʼtibor qaratiladi.

6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa ommaviy axborot vositalariga ushbu qarorda belgilangan vazifalarning amalga oshirilishini hamda Harakat faoliyatini muntazam yoritib borish tavsiya etilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-avgustdagi 437-son qaroriga ILOVA

“Oqila ayollar” harakati toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Namunaviy nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) “Oqila ayollar” harakati (keyingi oʻrinlarda — Harakat)ning maqsadi va asosiy vazifalarini, Harakatning tarkibini shakllantirish va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Harakat Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalarida hamda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari huzurida doimiy asosda faoliyat yurituvchi yuridik shaxs boʻlmagan jamoatchilik tuzilmasi hisoblanadi.

3. Harakat jamiyatda yangi maʼnaviy makon yaratishda xotin-qizlarning faolligini qoʻllab-quvvatlash, ezgu gʻoyalarni singdirish, farzand tarbiyasi, oila, xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirishda jamoatchilikka, eng avvalo, yoshlarga tarbiyaviy taʼsir koʻrsata oladigan obroʻ-eʼtiborli va katta hayotiy tajribaga ega boʻlgan, faol va tashabbuskor ayollar orasidan shakllantiriladi.

4. Harakat oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiradi.

5. Harakat oʻz faoliyatini qonuniylik, oshkoralik, kollegiallik, teng huquqlilik, ixtiyoriylik asosida amalga oshiradi.

2-bob. Harakatning maqsadi, asosiy vazifalari va funksiyalari

6. Harakatning maqsadi — jamoatchilikka, eng avvalo, yoshlarga tarbiyaviy taʼsir koʻrsata oladigan obroʻ-eʼtiborli va katta hayotiy tajribaga ega boʻlgan, faol va tashabbuskor ayollarning saʼy-harakatlarini birlashtirish orqali jamiyatda yangi maʼnaviy makon yaratishda xotin-qizlarning faolligini qoʻllab-quvvatlash, ezgu gʻoyalarni singdirish, farzand tarbiyasi, oila, xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirish ishlarining samaradorligini oshirishdan iborat.

7. Harakatning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

jamiyatda yangi maʼnaviy makon yaratish, ezgu gʻoyalar, milliy qadriyatlar, urf-odatlar, muqaddas anʼanalarni singdirishga qaratilgan tizimli targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish;

mahallalarda oilalarni mustahkamlash, farzand tarbiyasida ota-onaning masʼuliyatini, ibratli ota-ona boʻlishning ahamiyati, maʼrifatli jamiyatni qurishda maʼrifatli onalarning rolini keng targʻib qilish;

ayollar, ayniqsa, yosh qizlarda oilaga va Vatanga sadoqat, fidoyilik, tashabbuskorlik tuygʻularini singdirish, “odobli qiz” va “maʼrifatli ona” qiyofasini shakllantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

farzand, ayniqsa, qizlar tarbiyasi, oila, onalar maʼnaviyatini yuksaltirish, oilalarda kitobxonlik, mutolaa madaniyatini targʻib etish, oʻzaro mehr-oqibat va hamjihatlikni shakllantirish, oilaning tarbiyaviy-taʼlim salohiyatini mustahkamlashga koʻmaklashish;

yoshlar oʻrtasida oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi va budjeti, reproduktiv salomatlik asoslari, maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarga nisbatan hurmat ruhida boʻlish masalalarini hamda “Oila — muqaddas” tushunchasini keng targʻib qilish;

xotin-qizlarning mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik hissini oshirish, ularga qabul qilinayotgan qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini xalqchil tilda tushuntirish.

8. Harakat oʻziga yuklatilgan asosiy vazifalardan kelib chiqib quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) Qoʻmita darajasida:

Harakatning asosiy vazifalarini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasida Harakat faoliyatini muvofiqlashtiradi, mavjud muammolarni bartaraf etish va ish samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

Harakatni samarali tashkil etish bilan bogʻliq metodik tavsiyalarni ishlab chiqadi va hududlarga yetkazilishini taʼminlaydi;

Harakat tarkibiga kiritilgan faol va tashabbuskor ayollar uchun oʻquv kurslari, davra suhbatlari va ijobiy tajribalarni ommalashtirish boʻyicha respublika va xalqaro tadbirlarni tashkil etadi va oʻtkazadi;

Harakat faoliyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish choralarini koʻradi;

b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari darajasida:

Harakatning asosiy vazifalari boʻyicha tuman (shahar)lar va mahallalarda chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

tuman (shahar)lar va mahallalar darajasida Harakat faoliyatini muvofiqlashtiradi, mavjud muammolarni bartaraf etish va ish samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

Harakatni samarali tashkil etish bilan bogʻliq metodik tavsiyalarni ishlab chiqadi hamda tuman (shahar)lar va mahallalarga yetkazadi;

Harakat tarkibiga kiritilgan faol va tashabbuskor ayollar uchun oʻquv kurslari, davra suhbatlari va ijobiy tajribalarni ommalashtirish boʻyicha boshqa tadbirlarni tashkil etadi va oʻtkazadi;

Harakat faoliyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish choralarini koʻradi;

v) tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari darajasida:

Harakat faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha tuman (shahar)dagi tashkilotlarda, shuningdek mahallalarda chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

mahalla darajasida Harakat faoliyatini muvofiqlashtiradi, mavjud muammolarni bartaraf etish va ish samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

Harakatni samarali tashkil etish bilan bogʻliq metodik tavsiyalarni ishlab chiqadi va mahallalarga yetkazadi;

Harakat tarkibiga kiritilgan, shuningdek, mahallalardagi faol va tashabbuskor ayollar uchun oʻquv kurslari, davra suhbatlari va ijobiy tajribalarni ommalashtirish boʻyicha boshqa tadbirlarni tashkil etadi va oʻtkazadi;

Harakat faoliyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish choralarini koʻradi;

g) mahalla darajasida:

Harakatning asosiy yoʻnalishlari boʻyicha mahallada “xonadonbay” manzilli chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

mahallada oila vakillari va xotin-qizlar oʻrtasida ochiq muloqotlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni oʻtkazadi;

Harakatning asosiy vazifalari boʻyicha mahallalarda mavjud muammolarni bartaraf etish va ish samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

Harakat faoliyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali yoritish choralarini koʻradi.

3-bob. Harakatning tarkibini shakllantirish va faoliyatini tashkil etish tartibi

9. Harakat, qoida tariqasida, Qoʻmita huzurida respublika darajasida — 50 nafar, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari huzurida viloyat darajasida — 35 — 40 nafardan, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari huzurida tuman (shahar) darajasida — 30 nafardan faol va tashabbuskor ayollardan iborat tarkibda shakllantiriladi.

10. Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar)lar oila va xotin-qizlar boʻlimlaridagi harakatlar hamda ularning mahallalardagi boshlangʻich guruhlari tarkibi tegishlicha Qoʻmita raisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi hamda har uch yilda kamida bir marotaba koʻrib chiqiladi.

Harakat tarkibiga kiritish uchun nomzodlar vazirliklar va idoralar, nodavlat notijorat tashkilotlar, boshqa fuqarolik jamiyati institutlari, ommaviy axborot vositalari, mahalla fuqarolar yigʻinlari va boshqa tashkilotlar tomonidan tavsiya etilishi mumkin.

11. Harakat yetakchisi har uch yilda Harakat tarkibiga kiritilgan ayollar orasidan ochiq ovoz berish orqali saylanadi.

Harakat yetakchisi uch oy davomida Harakatga yuklatilgan vazifalar ijrosini tashkil etmagan taqdirda, Harakat faoliyatining natijalarini muhokama qilish boʻyicha oʻtkaziladigan Harakatning navbatdagi majlisi yakunida uning oʻrniga Harakat tarkibidan boshqa nomzodni saylash masalasi koʻrib chiqiladi, uzrli sabablar (kasallik, tabiiy ofat, xizmat safari, ogʻir oilaviy sharoit va boshqalar) bundan mustasno.

12. Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar)lar oila va xotin-qizlar boʻlimlari tegishlicha Harakatning ishchi organi hisoblanadi hamda Harakatga yuklatilgan vazifalarning samarali ijrosini taʼminlashga doimiy ravishda koʻmaklashib boradi.

Mahallalardagi Harakatning boshlangʻich guruhlari faoliyatini samarali tashkil etish, shu jumladan, ish yuritish hujjatlarini tayyorlash va rasmiylashtirishga mahalladagi xotin-qizlar faoli masʼul hisoblanadi.

13. Harakatning ish rejasi, qoida tariqasida, har olti oy (yarim yillik) uchun tuziladi.

Ish rejasida Harakat va “Maʼrifat” targʻibotchilar jamiyati hamkorligida mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, oila va xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirishga qaratilgan chora-tadbirlar alohida belgilanadi.

Harakatning ish rejasi respublika darajasida — Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar)lar va mahallalar darajasida — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari tomonidan tasdiqlanadi.

Respublika darajasida, hududiy va tuman (shahar)lar, mahallalardagi Harakat faoliyatining natijalari uning majlislarida, Qoʻmita va uning hududiy boʻlinmalari yigʻilishlarida har uch oyda kamida bir marotaba muhokama qilib boriladi.

4-bob. Harakat va uning boshlangʻich guruhi huquq va majburiyatlari

14. Harakat oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz faoliyatiga taalluqli masalalarni hal etish uchun zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat va jamoat tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan belgilangan tartibda olish yuzasidan tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga takliflar kiritish;

oʻz faoliyati davomida aniqlangan muammolarni hal etishga qaratilgan tashabbuslar bilan chiqish, davlat organlari va tashkilotlari, xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga takliflar kiritish yuzasidan tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar, Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga tavsiyalar berish;

oila va xotin-qizlarni tizimli ravishda qoʻllab-quvvatlash, Harakat faoliyatini samarali tashkil etish masalalarida qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish hamda tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga takliflar kiritish;

oʻz faoliyatiga taalluqli masalalar yuzasidan uchrashuv, yigʻilishlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarga ommaviy axborot vositalarini jalb etish yuzasidan tegishlicha Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga takliflar kiritish.

15. Harakat:

oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilishi;

tegishlicha yuqori turuvchi Harakat qarorlarini amaliyotga tatbiq etishi;

Harakat faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha chora-tadbirlarni manzilli va samarali amalga oshirishi;

qonunchilik hujjatlarida oʻziga yuklangan boshqa majburiyatlarni bajarishi shart.

16. Harakat yetakchisi oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

davlat organlari va tashkilotlarida, shu jumladan, yuridik va jismoniy shaxslar bilan munosabatlarda Harakatning manfaatlarini ifodalash;

Harakat faoliyatiga taalluqli masalalarni hal etish uchun zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat va jamoat tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan belgilangan tartibda olish yuzasidan Harakat yigʻilishiga takliflar kiritish;

Harakat faoliyati davomida aniqlangan muammolarni hal etishga qaratilgan tashabbuslar bilan chiqish, davlat organlari va tashkilotlarida, xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga takliflar kiritish masalasini Harakat yigʻilishiga muhokama qilish uchun kiritish;

oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlash, Harakat faoliyatini samarali tashkil etish masalalarida qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish hamda tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan takliflarni Harakat yigʻilishiga muhokama qilish uchun kiritish;

oʻz faoliyatiga taalluqli masalalar yuzasidan uchrashuv, yigʻilishlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarga ommaviy axborot vositalarini jalb etish yuzasidan takliflarni Harakat yigʻilishiga muhokama qilish uchun kiritish.

17. Harakat yetakchisi:

oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilishi;

Harakat faoliyatini samarali tashkil etish hamda tegishlicha yuqori turuvchi Harakat qarorlarini amaliyotga tatbiq etish choralarini koʻrishi;

Harakat faoliyatining asosiy vazifalari boʻyicha chora-tadbirlarning manzilli va samarali amalga oshirilishini taʼminlashi;

oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishi, ularning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklari poymol etilishiga yoʻl qoʻymasligi, shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmasligi;

oʻz bilimlarini, ayniqsa, inson huquq va erkinliklari hamda oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash sohalaridagi huquqiy bilimlarini oshirib borishi;

Harakatning qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlarining bajarilishini taʼminlashi shart.

18. Harakat va uning boshlangʻich guruhi tarkibiga kiritilgan shaxslar oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz faoliyatiga taalluqli masalalarni hal etish uchun zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat va jamoat tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan belgilangan tartibda olish yuzasidan Harakat (boshlangʻich guruh) yetakchisiga takliflar kiritish;

oʻz faoliyati davomida aniqlangan muammolarni hal etishga qaratilgan tashabbuslar bilan chiqish, davlat organlari va tashkilotlari, xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga takliflar kiritish yuzasidan Harakat (boshlangʻich guruh) yetakchisiga tavsiyalar berish;

oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlash, Harakat faoliyatini samarali tashkil etish masalalarida qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish hamda tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan Harakat (boshlangʻich guruh) yetakchisiga takliflar kiritish;

oʻz faoliyatiga taalluqli masalalar yuzasidan uchrashuv, yigʻilishlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarga ommaviy axborot vositalarini jalb etish yuzasidan Harakat (boshlangʻich guruh) yetakchisiga takliflar kiritish.

19. Harakat tarkibiga kiritilgan shaxslar:

oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilishi;

Harakat faoliyatida faol ishtirok etish, tegishlicha yuqori turuvchi Harakat qarorlarini amaliyotga tatbiq etishi;

Harakat faoliyatining asosiy vazifalari boʻyicha chora-tadbirlarni manzilli va samarali amalga oshirishi;

oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishi, ularning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklari poymol etilishiga yoʻl qoʻymasligi, shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmasligi;

oʻz bilimlarini, ayniqsa, inson huquq va erkinliklari hamda oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash sohalaridagi huquqiy bilimlarini oshirib borishi shart.

5-bob. Harakat va uning boshlangʻich guruhi tarkibiga kiritilgan shaxslarni ragʻbatlantirish

20. Harakat (boshlangʻich guruh) tarkibiga kiritilgan shaxslar Harakat va “Maʼrifat” targʻibotchilar jamiyati tomonidan hamkorlikda mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, farzand tarbiyasi, oila va xotin-qizlar maʼnaviyatini yuksaltirish yoʻnalishida amalga oshirgan ishlarining natijadorligiga koʻra ragʻbatlantirilishi (shu jumladan, faxriy yorliqlar, pul mukofotlari, qimmatbaho sovgʻalar kabilar bilan taqdirlanishi) mumkin.

Harakat (boshlangʻich guruh) tarkibiga kiritilgan shaxslar amalga oshirgan ishlarining natijadorligini aniqlashda hududda istiqomat qilayotgan oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlarning kamayishi (oldi olinishi) bilan bogʻliq koʻrsatkichlar inobatga olinadi.

Shuningdek, Harakat (boshlangʻich guruh) tarkibiga kiritilgan faol va tashabbuskor ayollar faoliyati natijalari boʻyicha Qoʻmita raisi, “Maʼrifat” targʻibotchilar jamiyati raisi va hududiy boʻlinmalar rahbarlarining tavsiyasiga asosan davlat mukofotlari, “Moʻtabar ayol”, “Mahalla iftixori”, “Mehnat faxriysi” koʻkrak nishoni va boshqa esdalik, koʻkrak nishonlari, idoraviy mukofotlarga tavsiya etilishi hamda sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berilishi mumkin.

21. Harakat (boshlangʻich guruh) tarkibiga kiritilgan shaxslarni ragʻbatlantirish bilan bogʻliq xarajatlar jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

6-bob. Harakatning xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar, mahallalardagi “Ayollar maslahat kengashlari” va boshqa jamoatchilik tuzilmalari bilan oʻzaro hamkorligi

22. Harakat faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha chora-tadbirlarni samarali amalga oshirish borasida mahalladagi Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi, Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya, “Ota-onalar universiteti”, “Ayollar maslahat kengashi” va boshqa jamoatchilik tuzilmalari bilan tizimli hamkorlikni amalga oshiradi.

Harakatning xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar, mahallalardagi “Ayollar maslahat kengashlari” va boshqa jamoatchilik tuzilmalari bilan oʻzaro hamkorligi natijalari qoʻshma yigʻilishlarda har uch oyda kamida bir marotaba muhokama etib boriladi.

23. Harakat Xotin-qizlarning jamiyatdagi rolini oshirish, gender tenglik va oila masalalari boʻyicha respublika komissiyasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekistonlik vatandosh xotin-qizlar kengashi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda ish olib boradi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 8-avgust,

437-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.08.2022-y., 09/22/437/0724-son; 26.08.2024-y., 09/24/527/0645-son)

lex.uz