UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 9-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 9 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМА

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш долзарб вазифалар ҳисобланади.

Оила ва хотин-қизлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон, « Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари, « Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида » 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон ва « Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида » 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон , 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари, 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон ва ПҚ-147-сон қарорларига мувофиқ:

а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишлича Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилганлиги;

б) Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилганлиги;

в) Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилганлиги ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилмасига ўтказилганлиги;

г) «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилмасига ўтказилганлиги;

д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасидаги — Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими тугатилганлиги;

е) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозимлари тугатилганлиги;

ж) туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари лавозимлари тугатилганлиги;

з) ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ушбу қоидаларга мувофиқлаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 12 ва 23-бандларидаги «яшаш жойидаги» сўзлари «доимий ёки вақтинчалик яшаб турган жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда) 5-банди иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтига» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида :

а) 1-илованинг 14-банди ва 25-бандининг иккинчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида» ва «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг» сўзлари тегишлича «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида» ва «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг «2-босқич» позициясидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида :

а) 1-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорат бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида :

а) 28 6 -банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 36 2 -банд қўшилсин:

«36 2 . Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси»;

в) 70-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 9-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари»;

б) 13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташкилий гуруҳлар таркибига, қоидага кўра, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари (ташкилий гуруҳ раиси), бош имом-хатиб, ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари киритилади»;

в) 14 1 -банднинг иккинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 24-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 августдаги 655-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 774-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомда :

а) 1-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари»;

б) 2-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги 775-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорида :

а) 1-иловада :

Низомга 1-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари»;

Низомга 2-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи»;

б) 2-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Р.Э. Турдибоева — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарорига иловада :

а) 1 — 7, 9 ва 10-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-позиция чиқариб ташлансин;

в) 13-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» ва «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 14-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 964-сон қарорида :

а) 2 ва 5-бандлардаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

Низом номи ва 1-банддаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ишга жойлаштириш бўйича агент — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмаларининг аҳолини ишга жойлаштиришда кўмаклашувчи ходимлари»;

6-банддаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг илова белгиси ва номидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг илова белгиси ва матнидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда, уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида :

а) «Вазирликлар» бўлимининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги»;

б) «Давлат қўмиталари» бўлимига қуйидаги мазмундаги 16-банд қўшилсин:

«16. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси»;

в) «Нодавлат нотижорат ташкилотлари» бўлимининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарорига 2-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Турдибоева Раъно Эшовна — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари».

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Турдиев С. — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Парпибоева О.А. — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари»;

в) 2-илованинг 12-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарорида :

а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг «Жамоатчилик тузилмаси ва унга бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари» устунидаги «Яраштириш комиссияси» ва «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари тегишлича «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси» ва «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорида :

а) 1-илованинг 4-бандида :

биринчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи — туман ҳокимининг ўринбосари» сўзлари «туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими» сўзлари «туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. С. Турдиев — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари»;

16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 3-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Фарғона — С. Турдиев — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари».

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 248-сон қарорининг 8-бандидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банддаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-иловада :

2 — 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан шакллантирилади ва тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 10 январга қадар туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этилади.

3. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганиб, уларнинг фаолиятига оид барча ҳужжатларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 25 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим этадилар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йилнинг 10 февраль санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этадилар.

5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш тартиби Қўмита раиси томонидан белгиланади.

Қўмита раисининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 20 февралга қадар якуний хулосалар қабул қилинади.

Комиссия хулосасига асосан кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Қўмита раисининг буйруғи қабул қилинади.

6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

7. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг матбуот нашрларида ва бошқа тегишли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади»;

8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади».

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

10-банднинг «и» кичик бандидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

19 — 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига уч иш куни ичида тақдим этилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига тақдим этади.

21. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.

22. Васийлик кенгаши ўзининг йиғилишида талабгорлар рўйхатни кўриб чиқади ва йиғилиш қарори билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига уларнинг бошланғич бадалларини тўлаш учун тақдим этади»;

23-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, шунингдек, талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда, у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади»;

Низомга 1-илованинг «Субъектлар» устунида:

«3-босқич» позициясидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Хотин-қизлар қўмиталари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«4-босқич» позициясидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 6-илованинг «Тасдиқ» устунида:

3-позициядаги «Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

4 ва 6-позициялардаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хулосалари» сўзлари «Фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг хулосалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг-ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорида :

а) 1-илованинг 4, 10 ва 12-позициялари «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловада :

10 ва 11-бандлардаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг «3-босқич» позицияси «Тадбирлар номи» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«4-босқич» позициясида:

«Тадбирлар номи» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Субъектлар» устунидаги «Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг иккинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига 2-илованинг 2 — 5 ва 7-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарори 2-илованинг 1, 4, 7, 9, 10, 14, 20, 25, 26, 49 ва 51-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорига 3-илованинг 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Р. Турдибоева — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

7. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори».

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятидаги пиллачилик тармоғи ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 388-сон қарорининг 3-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарорига 1-илованинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«З.Б. Маҳкамова — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, миллий кенгаш раисининг ўринбосари».

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 2-илованинг 3-позицияси «Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар» устунидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги 718-сон қарорига 1-илованинг 21-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини «Кексалар ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;

б) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг 8, 14, 15 ва 18-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илованинг 3-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2019 йил 21 ноябрдаги 923-сон қарорига 1-илованинг 64, 136, 237-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатининг I бўлими 6 1 -бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарорига 2-илованинг «Ижро учун масъуллар» устунида:

а) 3-позициядаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-позициядаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-позициядаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 10 ва 12-позициялардаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 50 ва 51-позициялардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 52-позициядаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 55 ва 57-позициялардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 61-позициядаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарорида :

а) 1-иловада :

11-банднинг тўртинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари «фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари»;

21-банднинг «е» кичик банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари»;

низомга 2-иловада :

«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари «фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

«6-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

5-банддаги «хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари «маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда — фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари)» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаолига» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг биринчи хатбошидаги «Фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари» сўзлари «Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига талаб этиладиган уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириб, уй-жойлар қурилиши бўйича келгуси йилга мўлжалланган давлат дастурларига белгиланган тартибда киритиш учун Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиб борсин».

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарорида :

а) 10-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-илованинг 3 1 -бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 10 1 ва 10 3 -бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Низомга 2-илованинг «1-босқич» позицияси «Субъектлар» устуни ва «3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «Масъул ижрочилар» устунидаги «Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 7-банднинг учинчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 15-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг III бўлими 4 — 6-позициялари «Масъул орган» устунидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-иловада :

3-банддаги «Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 3 1 -кичик банд қўшилсин:

«3 1 . Лавозимига кўра — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи»;

д) 4-илованинг «2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига, «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг номи , 1 — 3-бандлари , 4-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 326-сон қарорида :

а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Нуронийлар кенгашларининг таркиби тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари (кейинги ўринларда — вазирлик ҳудудий бўлинмалари) бошлиқларининг қарорлари билан тасдиқланади»;

8-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарорида :

а) 2-банднинг «б» кичик банди , 3-банднинг биринчи хатбоши , 4-банд ва 5-банднинг «а» кичик бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев зиммасига юклансин».

50. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 346-сон қарорига 8-илованинг 12-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июндаги 369-сон қарорига 2-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. М.Я. Мухитдинов — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари».

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.М. Маҳкамова ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошқулов зиммасига юклансин»;

б) иловада :

2-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан берилади»;

8-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига тегишлича туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари киради»;

15-бандда :

биринчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари «Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-бандда :

биринчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига» сўзлари «Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари «Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг матнидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари тегишинча «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг «Субъектлар» ва «Чора-тадбирлар» устунларидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими», «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари тегишинча «Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими», «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорининг 1-банди ва 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини рейтинг баҳолашнинг умумий асослари;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикаси;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини рейтинг баҳолашнинг шаффоф тартиби;

рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш тартиби»;

б) 3-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинлари ходимлари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банднинг тўртинчи хатбоши ва 6-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев ҳамда ички ишлар вазири П. Бобожонов зиммасига юклансин»;

д) иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низом»;

1 ва 2-бандлардаги «фуқаролар йиғинлари», «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари тегишинча «фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари», «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

4 — 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлиги фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), маҳалла хотин-қизлар фаоли ва фуқаролар йиғинидаги комиссияларнинг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган самарали фаолияти йиғиндиси билан баҳоланади.

5. Рейтинг баҳолаш натижасида баҳолаш «намунали», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» фуқаролар йиғинлари аниқланади ҳамда «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар моддий рағбатлантирилади.

Фаолияти «яхши» деб баҳоланган фуқаролар йиғинларини ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ишини намунали қилиш ҳамда фаолияти «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб баҳоланган фуқаролар йиғинлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланади.

6. Фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади»;

3-бобнинг номидаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари, шу жумладан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандда :

биринчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг» сўзлари «фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг, маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банддаги «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарининг» сўзлари «маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан, «хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси» сўзлари «хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси, «Аёллар маслаҳат кенгаши» сўзлари билан, «маҳалла раиси (оқсоқоли) орқали юқори турувчи ташкилотга» сўзлари «юқори турувчи ташкилотга» сўзлари алмаштирилсин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари фуқаролар йиғини, оила ва хотин-қизлар бўлимлари маҳалла хотин-қизлар фаолиятини рейтинг баҳолаш даврида (ярим йиллик ва иккинчи ярим йиллик учун) мазкур Низомда қайд этилган ташкилот ва идоралар, шунингдек, жамоат тузилмаларига тегишли маълумотларни олиш ва фойдаланиш юзасидан мурожаат қилади, тегишли маълумот ва ҳисоботларни йиғади, таҳлил қилади, шунингдек, ҳар бир кўрсаткичнинг асослантирилишини назорат қилади»;

13 — 16-бандлардаги ва 4-боб номидаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

17 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлар бўйича баҳоланаётган жорий ярим йиллик ва ўтган охирги ярим йиллик (мисол учун, жорий иккинчи ярим йиллик баҳоланаётганда, жорий йилнинг ўтган биринчи ярми билан солиштирилади) давомидаги маълумот фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ярим йиллик бўйича 20 июлга қадар ҳамда иккинчи ярим йиллик учун келгуси йилнинг 20 январига қадар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятига доир маълумотлар эса оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этилади.

18. Тақдим этилган ҳисоботлар ва маълумотлар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятига доир ҳисоботлар ва маълумотлар эса оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 10 кун муддатда таҳлил қилиниб, фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлиги даражаси рейтинг тизимида баҳоланади.

19. Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини баҳолаш биринчи ярим йиллик бўйича 1 августга қадар ҳамда иккинчи ярим йиллик бўйича келгуси йилнинг 1 февралига қадар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини баҳолаш эса оила ва хотин-қизлар бўлимларининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади ҳамда натижалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.

20. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ярим йилликда 15 августга қадар ҳамда иккинчи ярим йиллик учун келгуси йилнинг 15 февралига қадар рейтинг баҳолаш натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган фаолларни (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кекса ва фахрийлар бўйича маслаҳатчилари), оила ва хотин-қизлар бўлимлари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини моддий рағбатлантириш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлигига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклиф киритади.

Рейтинг натижалари бўйича туман (шаҳар)даги «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларнинг йил якуни бўйича натижаларини ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти бўйича натижаларни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.

21. Рейтинг баҳолаш якунлари ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади»;

5-боб номидаги «фуқаролар йиғинлари ходимлари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни моддий рағбатлантириш биринчи ярим йилликда 30 августга қадар ҳамда иккинчи ярим йиллик бўйича келгуси йилнинг 30 мартга қадар туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

«Намунали» деб топилиб, рағбатлантиришга тавсия этилган фуқаролар йиғинлари, шунингдек, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари сони умумий фуқаролар йиғинлари, шу жумладан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари сонининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

23. «Намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларнинг (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси) ҳар бирига:

а) туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба:

баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

б) йил якуни натижалари бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бошқармалари ҳисобидан республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади;

в) «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаолларини рағбатлантириш мақсадида қўшимча равишда бошқа қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Рейтинг баҳолашнинг йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари, шу жумладан маҳалла хотин-қизлар фаоллари орасидан энг юқори балл тўплаган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга оид ҳужжатлар ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига рағбатлантириш учун тақдим этилади.

Бунда бир хил натижага эришган маҳаллалар орасидан биринчиликни қўлга киритган фуқаролар йиғини, шу жумладан маҳалла хотин-қизлар фаолини аниқлашда устувор равишда фуқаролар йиғинларининг ярим йилликда эришган натижалари, иш билан банд бўлмаган, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни ушбу тоифадан чиқариш, содир этилган жиноятлар ҳамда вояга етмаганлар ва аёллар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сон кўрсаткичлари инобатга олинади.

Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинларининг ижобий иш тажрибаси бошқа фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўртасида оммалаштирилади»;

25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги «22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни» байрами, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси «8 март — Халқаро хотин-қизлар» байрами арафасида тавсия этилган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайди.

Ушбу фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган фаоллари эришган натижалари учун давлат мукофотлари ҳамда тегишинча «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» ва «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда тавсия этилади.

26. Фаолияти «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳар уч ой муддатга мўлжалланган ҳаракатлар дастурлари ишлаб чиқилади ва туман (шаҳар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбари ҳамда тегишинча туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади.»;

27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Фаолияти «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган ҳаракатлар дастурларининг ижроси ҳар чоракда:

келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, туман (шаҳар) ҳокими ва тааллуқли сектор раҳбари иштирокида тегишинча туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида, оила ва хотин-қизлар бўлимида»;

28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Фаолияти «қониқарсиз» деб топилган ва юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаётган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимида муҳокама қилинади ва тегишли чоралар кўриш бўйича қарор қабул қилинади»;

30 — 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимига риоя қилишга тегишинча туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, фуқаролар йиғинлари оила ва хотин-қизлар бўлими ва тегишли ташкилотлар масъул ҳисобланади.

31. Рейтинг баҳолашнинг мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасининг тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.

32. Рейтинг баҳолашга оид маълумотлар тегишинча туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида, оила ва хотин-қизлар бўлимида уч йил давомида сақланади»;

Низомга 1-иловада :

илова белгиси ва номидаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1 — 9 ва 11-позицияларнинг «Баҳолаш мезонлари» ва «Маълумотлар тақдим қиладиган идора ва ташкилотлар» устунларидаги «Фуқаролар йиғини» ва «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари тегишинча «Фуқаролар йиғини, маҳалла хотин-қизлар фаоли» ва «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда оила хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолаш тартиби бўйича

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, давлат органлари ва ташкилотлар Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлар бўйича баҳоланаётган жорий ярим йиллик ва ўтган охирги ярим йиллик (мисол учун, жорий иккинчи ярим йиллик баҳоланаётганда, жорий йилнинг ўтган биринчи ярми билан солиштирилади) давомидаги маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади. Ҳар йили, I ярим йиллик натижаси бўйича 20 июлга қадар ва II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 20 январига қадар 2-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими Тақдим этилган ҳисоботлар ва маълумотлар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан таҳлил қилиниб, фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг самарадорлик даражаси рейтинг тизимида баҳоланади. Ҳар йили I ярим йиллик натижаси бўйича 1 августга қадар ва II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 1 февралига қадар 3-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти баҳолаш натижалари туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимларининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади ҳамда натижаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларига, бошқармалар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига тақдим этади. Ҳар йили, I ярим йиллик натижаси бўйича 1 августга қадар ва II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 1 февралига қадар 4-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кекса ва фахрийлар бўйича маслаҳатчилар)ни моддий рағбатлантириш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлигига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклиф киритади. Ҳар йили, I ярим йиллик натижаси бўйича 15 августга қадар ва II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 15 февралига қадар 5-босқич Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан моддий рағбатлантирилади. Ҳар йили, I ярим йиллик натижаси бўйича 30 августга қадар ҳамда II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 30 мартга қадар 6-босқич Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари Рейтинг баҳолашнинг йил якуни бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари орасидан энг юқори балл тўплаган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга оид ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига рағбатлантириш учун тақдим этади. Ҳар йили 1 мартга қадар 7-босқич Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Тавсия этилган 14 та фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайди. Ушбу фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар эришган натижалари учун давлат мукофотлари ҳамда тегишинча «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» ва «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда тавсия этилади. Ҳар йили тегишинча «22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни», «8 март — Халқаро хотин-қизлар» байрамлари арафасида 8-босқич Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаолларининг ижобий иш тажрибалари бошқа фуқаролар йиғинлари ўртасида оммалаштирилади. Ҳар йили, баҳолаш жараёнидан сўнг 9-босқич Сектор раҳбари ва туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими Фаолияти «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича уч ой муддатга мўлжалланган манзилли дастур ишлаб чиқади. Йилнинг ҳар чораги охирги ойининг 30 санасига қадар 10-босқич Ҳудудий ҳокимликлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари Фаолияти «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган манзилли дастурларнинг ижроси: келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари туман (шаҳар) ҳокими ва тааллуқли сектор раҳбари иштирокида туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар бўлимларида; туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашида муҳокама қилинади. Йилнинг ҳар чорагида 11-босқич Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғинлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, фаолияти «қониқарсиз» деб топилган ва юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаётган фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритувчи шахслар (комиссия раислари ва фаоллар)нинг фаолияти тегишинча фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида), туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимида муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўриш бўйича қарор қабул қилади. Ҳар йили, I ярим йиллик натижаси бўйича 15 августга қадар ва II ярим йиллик натижаси бўйича келгуси йилнинг 15 февралига қадар » ;

Низомга 3-иловада :

илова белгисидаги ва номидаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

I — IX ва XI бўлимларнинг «Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашуви» устунидаги «фуқаролар йиғинлари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

Низомга 4-иловада :

илова номидаги «Фуқаролар йиғинлари» сўзлари «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «фуқаролар йиғини томонидан», «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомнинг», «фуқаролар йиғинлари фаолияти», «фуқаролар йиғинининг» сўзлари тегишинча «тегишинча фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан», «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг», «тегишинча фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти», «тегишинча фуқаролар йиғинининг ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 — 9-бандлардаги «маҳалла кўмагида», «фуқаролар йиғини кўмагида», «фуқаролар йиғини томонидан», «фуқаролар йиғинининг», «фуқаролар йиғини фаолиятига» сўзлари тегишинча «тегишинча фуқаролар йиғини раиси ва жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фаоллар, маҳалла хотин-қизлар фаоли кўмагида», «тегишинча фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан», «тегишинча фуқаролар йиғинининг ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг», «тегишинча фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг фаолиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддаги «фуқаролар йиғинларининг ташаббуси билан», «фуқаролар йиғини томонидан», «фуқаролар йиғинининг», «фуқаролар йиғини фаолиятига» сўзлари тегишинча «фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан», «тегишинча фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан», «тегишинча фуқаролар йиғинининг ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг», «тегишинча фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг фаолиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомнинг» ва «фуқаролар йиғинлари» сўзлари тегишинча «Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг» ва «фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 5-илованинг матнида :

номидаги «фуқаролар йиғини» сўзлари «Фуқаролар йиғини ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

Низомга 5а-илованинг матнида :

номидаги «фуқаролар йиғинлари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари ва маҳалла хотин-қизлар фаолларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

Низомга 5б-иловада :

номидаги «фуқаролар йиғинлари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари ва маҳалла хотин-қизлар фаолларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Вилоят ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи» сўзлари «Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 486-сон қарорида :

а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;

ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келаётган хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин;

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишли хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади»;

в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин»;

д) иловада :

3 ва 4-бандлар , 5-банднинг тўртинчи хатбоши , 6-банднинг учинчи хатбоши , 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари) бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади»;

11-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларига раислик қилади.

14. Вилоятларда оила ва хотин-қизлар бошқармасининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, туман (шаҳар)ларда оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларининг котиблари ҳисобланади»;

16 — 18 , 21 , 26 , 31 , 32 ва 34-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари», «фуқаролар йиғинларига» сўзлари тегишинча «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари», «маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппаратининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими томонидан хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолияти мунтазам мониторинг қилинади ҳамда уларга услубий ва амалий кўмаклашилади»;

44 — 46-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари» сўзлари тегишинча «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» ва «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Намунавий низомга 1а-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси»;

21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари.

22. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби»;

Намунавий низомга 1б-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси»;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Маҳаллалардаги фаол, тажрибали ва ташаббускор хотин-қизлар фаоллари»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби»;

Намунавий низомга 2-илованинг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунларидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари (кейинги ўринларда — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари)», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига», «фуқаролар йиғинларига» сўзлари тегишинча «Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари)», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига», «маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги 521-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

59. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорида :

а) 1-илованинг «Ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» блокидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «оила ва хотин-қизлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 21-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 21 1 -банд қўшилсин:

«21 1 . Оила ва хотин-қизлар бўлими — 3».

60. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 594-сон қарорида :

а) 16-илованинг иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг бошлиқлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 17-илованинг иккинчи хатбошидаги «туман/шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг бошлиқлари» сўзлари «туман/шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 19-илованинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«А.К. Турсунов — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари».

62. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорига 2-илованинг 21-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорида :

а) 2-илованинг 14-бандидаги «туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «туманлар (шаҳарлар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари»;

қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд қўшилсин:

«7 1 . Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари»;

в) 4-илованинг 11-бандидаги «туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

64. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 8 ва 25-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг 9-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

65. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2022 йилларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 ноябрдаги 742-сон қарорининг 8-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 7-банди ва 10-бандининг иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

67. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 5-илованинг 20-позицияси «Маълумотни тақдим қилувчи идоралар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

69. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 3-сон қарорида :

1 ва 2-бандлардаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» ва «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» ва «тегишинча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимлари учун» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор асосида жорий этилаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими учун сиртқи таълим шакли доирасида:»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари белгиланган тартибда талабаликка тавсия этилади»;

5-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига ва маҳалла хотин-қизлар фаолларига тавсияномалар бериш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фаолият юритаётган фуқаролар йиғини ва хотин-қизлар фаолининг рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тегишинча вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири в.б. Т. Худайберганов, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошқулов зиммасига юклансин».

70. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарорига 2-илованинг 36-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

71. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 1 февралдаги 46-сон қарорининг 3-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

72. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

73. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 99-сон қарорида :

а) 1 , 3 ва 4-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» ва «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А. Турсунов зиммасига юклансин»;

в) иловада :

5 , 10 — 14-бандлар , 15-банднинг иккинчи хатбоши , 16 ва 18-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг 2, 4 ва 5-босқичлари «Бажариш механизми» устунлари ҳамда 3 ва 5-босқичларнинг «Субъект» устунларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари тегишинча «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

75. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 4-илованинг 2 ва 12-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

77. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 апрелдаги 177-сон қарорига 6-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. С. Турдиев — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари».

78. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Энг яхши касбга тайёрлаш дастури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандида :

«а» кичик бандда :

бешинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакили (1 нафар)»;

«б» кичик бандда :

бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар)».

80. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 майдаги 293-сон қарорида :

а) 1-илованинг «Ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» блокидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «оила ва хотин-қизлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 16-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд қўшилсин:

«17 1 . Оила ва хотин-қизлар бўлими — 3».

81. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятининг Улуғнор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 314-сон қарорига 2-илованинг 1 — 6 ва 18-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

82. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди биринчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар» сўзлари билан алмаштирилсин.

83. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорида :

а) 1-иловада :

1-банддаги «фуқаролар йиғини ходимларининг» сўзлари «фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда :

«а» кичик банднинг саккизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги «фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг» сўзлари «фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ва маслаҳатчиларининг, маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан, «фуқаролар йиғинининг малакали ва ташаббускор ходимларини» сўзлари «фуқаролар йиғинининг малакали ва ташаббускор ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаолини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандга қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар қўшилсин:

«хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олиш ишларида уларга кўмаклашади, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади»;

учинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«д» кичик банднинг ўн тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг биринчи хатбошидаги «раиснинг ўринбосарларидан бири» сўзлари «раиснинг маслаҳатчиларидан бири» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги «унинг ўринбосарларидан бири» сўзлари «унинг маслаҳатчиларидан бири» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар йиғини кенгаши коллегиал орган бўлиб, унинг таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), маҳалланинг хотин-қизлар фаоли, кўчабоши, уйбоши, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради»;

21-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — йигирманчи хатбошилар тегишинча учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

24-банддаги «унинг ўринбосарларидан бири» сўзлари «унинг маслаҳатчиларидан бири» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Фуқаролар йиғини раиси — оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла хотин-қизлар фаоли — хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради»;

35-банднинг иккинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари «маҳалла хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Кенгаш фаолияга маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади.

Хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради»;

7-бобнинг номидаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг» сўзлари «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Қуйидагилар:

а) Фуқаролар йиғини раиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

фуқаролар йиғини ва унинг органлари фаолияти доирасида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда самарали олиб борилишини, шунингдек, қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтиради ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатади;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот киритиб боради;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) — фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини сайлаш учун номзодларни тақдим этади;

тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги қабристонларни барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади;

кексаларнинг, айниқса, ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўради, уларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;

тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;

жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилади, мурожаатларини кўриб чиқади;

фуқаролар йиғини ходимларининг фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига тақдимнома киритади;

тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади, уларни сақлаш юзасидан маҳалла аҳолиси орасида тушунтириш ишларини амалга оширади;

ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — сектор) раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига (кейинги ўринларда Халқ қабулхоналари) тақдим этиб боради ҳамда мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли давлат ташкилотидан ҳисобот талаб қилади, бажарилмаган тақдирда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун маълумот киритади;

мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиши, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритади;

фуқаролар йиғинига бириктирилган давлат идоралари вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини қабул қилади;

кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилишини ва ҳисоботи тақдим этилишини таъминлайди, шунингдек, ҳар чоракда фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот беради;

давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олади, қонунга асосан тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;

давлат органларида, шу жумладан, судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритади ва уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритади;

уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритади;

кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;

жамият ва мамлакат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган фаолларни «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритади;

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарининг (профилактика инспекторининг) фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига улар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритади;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўлимни қайд этиши, хат-хабарларни, шу жумладан, пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан маблағларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкин;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;

б) Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

тегишли ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

ҳудуддаги криминоген вазиятни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни ўрганади ва натижалари бўйича фуқаролар йиғини раиси, туман (шаҳар) ички ишлар органи, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тегишли маълумот ва таклифларни тақдим этади;

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахслар билан профилактика ишларини амалга оширади;

профилактик ҳисобга олишни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этган шахслар ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳисобини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатишга қаратилган чораларни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларга қонунга ҳурмат ҳиссини сингдириш бўйича тадбирлар ўтказади;

давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади;

доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлайди ва ҳисобини юритади, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб боради, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга оширади;

криминоген вазият оғир бўлган маҳаллаларда жиноятларни жиловлаш бўйича жалб қилинган ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг иш натижаларидан келиб чиқиб, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича таклифлар киритади;

ҳудуддаги ҳар бир оилани ўрганади, нотинч оилаларни аниқлайди ва улар билан профилактик ишлар олиб боради, шу жумладан, мутасадди ташкилотлар билан уларнинг маиший ва бошқа муаммоли масалаларини ҳал этишга кўмаклашади;

ички ишлар органларининг пробация хизмати ҳисобида турган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазога ҳукм қилинган шахслар, шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, улар билан профилактик ишлар олиб боради;

биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ҳамда енгилроқ жазо қўлланилиб, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинган шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилади, уларни ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этишининг олдини олишга кўмаклашади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва маъмурий назоратга қўйилган шахсларга тарбиявий-профилактик таъсир чораларини амалга оширади, уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя этилишини назорат қилади;

ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги давоматини назорат қилади, ижтимоий хавфли ҳолатда бўлган ва таълим муассасаларига қатнамайдиган вояга етмаганлар ва ёшлар, ушбу тоифадаги шахсларнинг ота-оналари билан профилактика ишларини олиб боради;

доимий яшаш жойи бўйича ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд бошқача тарзда паспорт-виза режими талабларини бузган ҳолда яшаётган шахсларни аниқлайди, фуқароларнинг турар жойлари ижараси ёки улардан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларнинг мавжудлигини текширади;

турар жой эгалари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан уй-жой фонди ва уйлар атрофи ҳудудларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шу жумладан, кўп қаватли уйларнинг чердак ва ертўлалари ҳамда бошқа қўшимча бино ва хоналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради;

эгасиз турар жойларни аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;

таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари ва бошқа ташкилотларда (тўгараклар, клублар ва ҳ.к.) вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар аҳволини ўрганади;

васийлик ва ҳомийлик органларига етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни жойлаштиришда кўмаклашади;

санитария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича чораларни амалга оширишда иштирок этади;

суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишида жамоат тартибини таъминлашда иштирок этади;

хотин-қизларга нисбатан зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланганнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахснинг зўравонликка мойил хулқ-атворини ўзгартиришда унга руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириши бўйича тузатиш дастуридан ўтказилишини ташкил этади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради, тегишли таклифлар киритади;

ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишда жамоат тартибини таъминлайди;

фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этади;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери беради ва унинг ижросини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилади;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ўз ваколатига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ўз ваколатларини амалга оширишда фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши, уларнинг ёнларида тақиқланган буюм ва воситалар мавжуд деб, гумон қилишга асослар бўлган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиши ва уларнинг ашёларини кўздан кечириши, ҳуқуқбузарликнинг қуроли ёки бевосита предмети бўлган буюм ва ҳужжатлар аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни олиб қўйиши мумкин;

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;

в) Маҳалла хотин-қизлар фаоли ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади;

«Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашади, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;

оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси ҳамда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, «Аёллар маслаҳат кенгаши» фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;

хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мурожаатлари бўйича ишлар бажарилмаган тақдирда, маҳалла раиси (оқсоқоли) орқали юқори турувчи ташкилотга ёхуд ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдимнома киритади;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларга мотивация беради, турмуш қийинчиликларини енгишни ўргатади, зарур ҳолларда психологларни жалб этади;

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритади.

оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни «Ибратли оила» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритади;

маҳалла хотин-қизлар фаоли фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъи риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;

маҳалла хотин-қизлар фаоли ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бўйсунади ҳамда улар олдида ҳисобдор бўлади;

г) Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлайди;

маҳалладаги ёшлар ҳисобини ҳамда уларнинг оилавий-ижтимоий аҳволи, ўқиш ва иш фаолияти, иқтидори ва қизиқишлари мониторингини юритади;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, улар билан мулоқот ва учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллада ёшлар инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар учун фан, маданият, санъат тўгаракларини ташкил этиш ва уларга ёшларни кенг жалб этиш чораларини кўради;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тадбирларни амалга оширади;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашади;

таълим муассасалари билан ҳамкорликда машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаб, ўқишга қайтаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

ноқобил, нотинч оилалар, уларда тарбияланаётган ёшлар, чет элларга ишлаш ёки бошқа сабаблар билан чиқиб кетган ота-оналар, жазо муддатини ўтаётганлар, зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар фарзандлари билан индивидуал тартибда иш олиб боради ҳамда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган барча тоифадаги шахслар фарзандларининг яшаш тарзи ва хулқ-атворини мунтазам равишда ўрганиб боради;

ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан, хусусан, экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, назоратсизлик, қаровсизлик ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;

ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг онгига она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади;

ёшларнинг уюшган ҳолда қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифат масканларига, табиат бағрига саёҳатлар, музей ва кўргазмаларга экскурсияларини ташкил этади;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт тўгаракларига жалб қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган профилактика, санитария-гигиена тадбирларини амалга оширади;

ёшларнинг атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилишга йўналтирилган экологик маданиятини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарига кўмаклашади;

д) Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш масалаларида, шунингдек, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда таклиф ва тавсиялар беради;

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданиятини, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок этади;

фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисига кўмаклашади;

камбағал ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;

маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кексалар ва фахрийлар, намунали оилалар ва обрў-эътиборга эга бўлган шахслар салоҳиятидан ёшлар тарбиясига оид тадбирлар ўтказиш чораларини кўради;

кексалар ва фахрийлар иштирокида аҳоли ўртасида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича суҳбатлар ўтказади ҳамда эл ардоғидаги инсонлар билан учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил этади;

байрам саналари муносабати билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда кексалар ва фахрийлар иштирокида маърифий тадбирлар ташкил этади;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этаётган кексалар ва фахрийларни давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифлар беради;

аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатади;

ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишида фаол иштирок этади;

лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил этади;

кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этади;

ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларни амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишига кўмаклашади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашади;

эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш чораларини кўради;

тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;

илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказади;

Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар беради;

ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштиришга кўмаклашади»;

44-банддаги «ўринбосарлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) Тафтиш комиссияси Фуқаролар йиғинининг Кенгаши Фуқаролар йиғинининг раиси Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли* Ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосар-профилактика инспектори Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия «Кексалар маслаҳати» гуруҳи «Аёллар маслаҳат Кенгаши»

б) 2-иловада :

9-банднинг иккинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис» сўзлари «маҳалла хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда — хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия) асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш;

маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан биргаликда меҳнат жамоаларида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган имкониятлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларга хотин-қизларни манзилли жалб этиш;

хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг (жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби)нинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;

миллий, диний урф-одатлар ва маросимларнинг тартибли, ихчам ва замонавий, кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишида фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

шакллантирилган рўйхат асосида қизларнинг оилавий муҳити, эҳтиёжлари ва қизиқишлари, тўгаракларга қамровини ўрганиш, уларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этишда ёшлар етакчисига кўмаклашиш;

шахсий кўникмаларини ривожлантириш истагини билдирган ўсмирлик ёшидаги қизларни «Бибихоним мактаблари» машғулотларига жалб этиш;

тарбияси оғир қизлар билан комиссия аъзолари, «Ибратли оила», «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари совриндорлари, «Қизлар одоби тарғиботчиси» кўрик-танлови ғолибларини жалб этган ҳолда якка тартибда суҳбатлар ташкил этиш, уларнинг оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни «Ота-оналар университети» машғулотларига жалб этиш;

«Қизлар одоби» тарғиботчиси танловининг туман (шаҳар) босқичларида фаол аёллар иштирокини таъминлаш;

хотин-қизларнинг театрларга, маданият ва маърифат масканларига ташрифларини уюштириш;

хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш;

таҳдид ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларнинг ҳимоясини таъминлашга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга оид ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, пробация хизмати ҳисобида турган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш;

хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан келаётган хотин-қизлар ҳисобини олиб бориш, уларнинг оилалари аҳволидан хабардор бўлиб туриш, хорижда ишлаб келган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш;

фарзанд тарбияси борасида ибратли бўлган оналарни, ижтимоий фаол хотин-қизларни, иқтидорли қизларни рағбатлантириш, шунингдек, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш»;

17-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини, шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш»;

олтинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини кенгашига» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-бандда :

иккинчи хатбошидаги «оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада :

6-банднинг биринчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини» сўзлари «маҳалла» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинидаги» сўзлари «маҳалладаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш»;

еттинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини» ва «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти» сўзлари тегишинча «маҳалла» ва «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини» сўзлари «фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини, шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни» сўзлари билан алмаштириш;

саккизинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини кенгашига» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Университет таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилгандан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.

Унга фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади. Университет раҳбарининг ўринбосари лавозимига номзодга ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Университет фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради»;

13-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «фуқаролар йиғини кенгашига» ва «фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)» сўзлари тегишинча «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига» ва «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда :

бешинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини» сўзлари «маҳалла» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги «фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)» сўзлари билан алмаштирилсин;

17 ва 27-бандлардаги «фуқаролар йиғини» сўзлари «маҳалла» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, зарур ҳолларда «Аёллар дафтари»га киритиш учун анкета-сўровнома тўлдириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш;

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш, уларга психологик маслаҳатлар бериб бориш;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган имкониятлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;

хотин-қизларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий маслаҳатлар бериш орқали уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаолликларини ошириш;

аҳоли ўртасида «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш;

хотин-қизларнинг, айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш»;

33-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига» сўзлари «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банддаги «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Кенгаш фаолияга маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради»;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Кенгаш ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Кенгаш раисини, унинг ўринбосарини ва Кенгаш котибини сайлайди.

Кенгаш раиси ўринбосарининг вазифалари Кенгаш раиси томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли билан келишган ҳолда белгиланади. Кенгаш раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда, раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради»;

45 — 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Кенгаш ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

46. Кенгаш фаолиятини туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими мувофиқлаштиради, методик-амалий жиҳатдан кўмаклашади, Кенгашнинг иш режасини тасдиқлайди, чораклик, ярим йиллик ва йиллик фаолияти мониторингини юритади.

47. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан мунтазам равишда «Аёллар маслаҳат кенгашлари» раҳбарлари ва аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш чоралари кўрилади»;

Намунавий низомга 2-илованинг 1 ва 7-позициялари «Лавозими» устунидаги «фуқаролар йиғини оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси» сўзлари «маҳалла фаоли» сўзлари билан, «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-илованинг 7-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5-иловада :

11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси ва «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг ҳужжатлари маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан юритилади, имзоланади ва тасдиқланади»;

32-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг шахсий имзосидан ташқари, исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва имзолаш санасини ўз ичига олган тегишли визалар билан расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда виза қўяётган шахснинг лавозими ҳам кўрсатилади»;

33-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) узоқ вақт бўлмаганда, ҳужжатларни фуқаролар йиғини раиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилган шахс имзолайди. Бунда ҳужжатни имзоловчи шахснинг амалдаги лавозими ва унинг фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатнинг лавозим номи олдига эгик чизиқ қўйиб ёки «ўрнига» сўзини ишлатиб имзолашга йўл қўйилмайди»;

58-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«58. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг шахсий варақалари йил давомида мустақил йиғмажилдларга гуруҳланади».

84. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-банднинг олтинчи хатбоши , 11-банднинг иккинчи хатбоши , 17-банднинг иккинчи хатбоши ва 23-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг «11-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

85. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш ҳамда Тошкент вилоятининг Пискент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 июндаги 397-сон қарорига 6-илованинг VI бўлими «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

87. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорида :

а) 3-банднинг «а» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари , «б» кичик банди ўнинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинлари раислари» сўзлари «фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан, «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг «а» кичик банди ҳамда «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан, «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг бешинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

13-банддаги «маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари» сўзлари «маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг иккинчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари доимий равишда:».

88. Вазирлар Маҳкамасининг «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг «в» ва «г» кичик бандларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

1 — 3 , 6 ва 13-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари тегишинча «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» ва «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг «Масъуллар» устуни 1 — 4-босқичларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 2-илованинг «Ташкилот номи» устуни 2, 5 ва 6-позицияларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

89. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 12 августдаги 515-сон қарорининг 13-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

90. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 12 августдаги 516-сон қарорининг 8-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

91. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 12 августдаги 517-сон қарорининг 8-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

92. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 12 августдаги 518-сон қарорининг 10-бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

93. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банднинг иккинчи хатбоши , 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Низомга 1-илованинг «1-босқич» ва «2-босқич» позициялари «Тадбирлар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Низомга 2-илованинг матнидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

94. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 5 — 10-позициялари «Масъул органлар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

95. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Ҳоким ўринбосари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомда :

а) номидаги , 1 ва 6-бандлардаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «оила ва хотин-қизлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қуйидагилар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;

оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш;

концепциялар, давлат дастурлари ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;

в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш соҳасида:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини ишини самарали ташкил этиш чораларини кўради;

хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилади;

оилалар ва хотин-қизлар, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам беришни ташкил этади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизлар назарда тутилган имтиёзлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросининг назоратини, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш соҳасида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўради;

хотин-қизларнинг мурожаатлари ва уйма-уй юриш жараёнида аниқланган муаммоларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мунтазам мониторинг юритади ва кўмаклашади;

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритади;

хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришга, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик тамойилларининг амалга оширилишига кўмаклашади;

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, жумладан, ташкилот, муассаса ва корхоналарда хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларига ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш учун таклифлар тайёрлаш ишларини ҳамда ушбу мукофот бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил қилади;

хотин-қизлар ўртасида ҳар йили уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган турли кўрик-танловларни ташкил этади;

ўз ваколати доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб этиш, улар ўртасида инновацияларни ривожлантиришга оид чора-тадбирларни амалга оширади;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўяди;

б) оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида:

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ишини мувофиқлаштириб боради;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда, уларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш чораларини амалга оширишда услубий ва амалий кўмаклашади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил этади;

уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан бошланғич бадални тўлаб бериш орқали уларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий бўлимларига методик ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;

нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган ёт хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри ишлашни ташкил этади;

«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига ёрдамлашади;

ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб боради;

ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг муаммоларини жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашади;

хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларнинг эрта турмушга чиқиш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда натижалари бўйича маҳаллалар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактика чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;

в) хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш соҳасида:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилашга оид масалаларни ҳал этиш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш учун бизнес тузилмалари, тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқитишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кредит маблағлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилишига кўмаклашади;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ҳудуддаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари билан ҳамкорлигини ташкил этади;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар самарадорлигини мониторинг қилади;

маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳиссини уйғотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

Республика ва ҳудудий «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради;

г) хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

маҳаллаларда хотин-қизлар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, турли ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари, махсус спорт мусобақалари, шунингдек, ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва бошқа ижод аҳли вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этади;

хотин-қизларни соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, санаторий-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши масалаларида давлат органлари, маҳаллалар, иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

оила институтини мустаҳкамлаш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўради;

замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, яхши қўшничилик муносабатлари, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;

фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирлашга доир таклифлар тайёрлаш ишларини ташкил этади;

д) хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш соҳасида:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш чораларини кўради;

маҳаллаларда соҳа мутахассисларини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этган ҳолда, хотин-қизлар учун «Маънавият соатлари» ва «Ҳуқуқий билимлар» тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича жамоатчилик назоратини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиш ишларини ташкил этади.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида ўта муҳим ва устувор йўналишлар бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мажлисларида, ҳокимлар ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқиш учун хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича материаллар тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тайёрланишини ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли хизматларига тақдим этилишини таъминлайди;

хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилади;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади»;

г) «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхати» бўлимининг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси.

2. Ички ишлар бош бошқармалари — оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан»;

д) «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхати» бўлимининг 1 — 5-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар минтақавий филиали.

2. Қизил Ярим ой жамияти вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари.

3. «Тадбиркор аёл» уюшмаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари.

4. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий бўлимлари.

5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказлари»;

96. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорига 2-илованинг «Ташкилот номи / йўналиши» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

97. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

98. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 574-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

99. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорида :

а) 2 , 7 ва 8-бандлардаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-илованинг иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

100. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

101. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорида :

а) 3-бандга :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Марказ директори — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғига, бошқа ходимлари мос равишда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг бошқа ходимларига тенглаштириш;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг «е» кичик бандидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 10-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин»;

е) иловада :

«Чора-тадбирлар номи» устунининг 5-позициясидаги «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари» сўзлари «маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Ижро учун масъуллар» устунининг 4 — 12, 16, 18, 20 ва 22-позицияларидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти» сўзлари тегишинча «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти», «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси», «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин.

102. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 7-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. О. Парпибоева — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари».

103. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорининг 6-бандида :

а) биринчи хатбошидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «а» кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «маҳалла фуқаролар йиғини раислари» сўзлари «маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин.

104. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорида :

а) 1-иловада :

3-банднинг иккинчи хатбоши , 7-банднинг бешинчи хатбошиси , 28-банддаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими», «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида», «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари» сўзлари тегишинча «оила ва хотин-қизлар бўлими», «оила ва хотин-қизлар бўлимида», «оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-иловада :

2-банддаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «оила ва хотин-қизлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, комиссия котиби»;

Низомга 3-илованинг матнидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» ва «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари тегишинча «оила ва хотин-қизлар бўлими» ва «оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 4-илованинг «5-босқич» ва «6-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

9 , 10 , 11 , 21-бандлардаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;

Вақтинчалик низомга илованинг «1-босқич», «3-босқич», «4-босқич» ва «9-босқич» позицияларининг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунидаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» ва «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига» сўзлари тегишинча «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими» ва «маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин.

105. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 декабрдаги 779-сон қарорида :

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими» ва «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари тегишинча «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» ва «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

3 , 13 — 16 ва 20-бандлардаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг», «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига», «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари тегишинча «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг», «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига», «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга илованинг «2-босқич», «3-босқич» ва «4-босқич» позициялари «Масъуллар» ва «1-босқич» ва «4-босқич» позицияларининг «Чора-тадбирлар» устунларидаги «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига», «туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари тегишинча «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига», «туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги», «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

106. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 декабрдаги 769-сон қарорига 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. С. Турдиев — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари».

108. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорида :

а) 1-иловада :

1.2, 1.3, 8.5, 10.2-вазифалар бўйича «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

5.1, 5.2, 5.3, 5.5, 5.а, 5.b, 5.с, 16.2-вазифалар бўйича «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«О.А. Парпибоева — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари»;

4-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. О.А. Парпибоева — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари»;

в) 5-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. О. Парпибоева — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари»;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Лавозими бўйича — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори»;

г) 6-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Лавозими бўйича — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори»;

д) 7 , 9 — 11-иловалардаги «Г. Маруфова — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «О. Парпибоева — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.

109. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига 2-илова :

8-позициянинг «Амалга ошириш механизми» устунидаги «маҳалла фуқаролар йиғинлари» сўзлари «маҳалла фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан, «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева)» сўзлари билан алмаштирилсин;

9, 10 ва 12-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева)» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 14 мартдаги 200-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 9 август,

438-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон, 07.12.2022 й., 09/22/695/1071-сон; 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 16.11.2023 й., 09/23/596/0856-сон; 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон; 08.05.2025 й., 09/25/294/0419-сон; 07.07.2025 й., 09/25/413/0570-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 09.10.2025 й., 09/25/629/0912-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 20.05.2026 й., 09/26/257/0515-сон; 02.10.2026 й., 09/26/526/0994-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMA

NAMUNAVIY TUZILMASI

ROʻYXATI

Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Mamlakatimizda xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda gender tenglikni taʼminlash tizimini takomillashtirish borasida kompleks chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, xotin-qizlarning iqtisodiy, ijtimoiy va siyosiy faolligini oshirish, ularni kasbga oʻqitish va bandligini taʼminlash, ogʻir turmush sharoitidagi xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash hamda gender tenglikni taʼminlash dolzarb vazifalar hisoblanadi.

Oila va xotin-qizlar, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash sohasidagi davlat boshqaruvi organlari qayta tashkil etilganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 1-martdagi PF-81-son, “ Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son farmonlari, “ Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida ” 2022-yil 1-martdagi PQ-146-son va “ Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida ” 2022-yil 1-martdagi PQ-147-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 1-martdagi PF-81-son , 2022-yil 7-martdagi PF-87-son farmonlari, 2022-yil 1-martdagi PQ-146-son va PQ-147-son qarorlariga muvofiq:

a) Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda uning hududiy boʻlinmalari negizida tegishlicha Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda uning hududiy boʻlinmalari tashkil etilganligi;

b) Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boʻlinmalari tashkil etilganligi;

v) Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi sifatida qayta tashkil etilganligi va Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tuzilmasiga oʻtkazilganligi;

g) “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti sifatida qayta tashkil etilganligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tuzilmasiga oʻtkazilganligi;

d) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tuzilmasidagi — Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri lavozimi tugatilganligi;

e) viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tuzilmalaridagi — hokim oʻrinbosarlari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari boshliqlari lavozimlari tugatilganligi;

j) tuman (shahar) hokimliklari tuzilmalaridagi — hokim oʻrinbosarlari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari boshliqlari lavozimlari tugatilganligi;

z) har bir shaharcha, qishloq, ovulda, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullardagi har bir mahallada mahalla raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari hamda oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha mutaxassis lavozimi oʻrniga xotin-qizlar faoli lavozimi joriy etilganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini ushbu qoidalarga muvofiqlashtirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Mahkamova hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari S. Turdiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 25-avgustdagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Nikohlanuvchi shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomning 12 va 23-bandlaridagi “yashash joyidagi” soʻzlari “doimiy yoki vaqtinchalik yashab turgan joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 14-yanvardagi 10-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 1-son, 3-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolarni muddatli harbiy xizmatga yigʻish va joʻnatish, ularni harbiy qismlarda qabul qilish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari rezerviga boʻshatilgan harbiy xizmatchilarni yashash joylariga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Sogʻlom avlod uchun” hukumatga qarashli boʻlmagan xalqaro xayriya fondini qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2014-yil 30-yanvardagi 20-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-y., 5-son, 60-modda) 5-bandi ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markaziga, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot institutiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 13-oktabrdagi PF-4658-son Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarorida :

a) 1-ilovaning 14-bandi va 25-bandining ikkinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida” va “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimining” soʻzlari tegishlicha “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida” va “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning “2-bosqich” pozitsiyasidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Jamoatchilik ekologik nazoratini amalga oshirishga doir namunaviy nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2015-yil 8-oktabrdagi 287-son qarorida :

a) 1-ilovaning 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining jamoatchilik ekologik nazorat boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi tomonidan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatida :

a) 28 6 -banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 36 2 -band qoʻshilsin:

“36 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi”;

v) 70-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-apreldagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish uchun pudrat tashkilotlarini hamda qurilish materiallari va asbob-uskunalarni yetkazib beruvchilarni aniqlash yuzasidan tanlov savdolari oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “hududiy xotin-qizlar jamoatchilik kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 96-modda) bilan tasdiqlangan “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-bandning toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari”;

b) 13-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tashkiliy guruhlar tarkibiga, qoidaga koʻra, tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari (tashkiliy guruh raisi), bosh imom-xatib, ichki ishlar organining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari rahbarlari kiritiladi”;

v) 14 1 -bandning ikkinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 24-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Kichik tadbirkorlik subyektlariga mikromoliyaviy yordam koʻrsatish, yangi ish oʻrinlari tashkil etish va kam taʼminlangan oilalarga mikromoliyaviy xizmatlar koʻrsatishni nazarda tutadigan loyihalarni moliyalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 22-avgustdagi 655-son qarorining 1-bandi uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-sentabrdagi 774-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar masalalari boʻyicha hududiy idoralararo kengashlar toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :

a) 1-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari”;

b) 2-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tuman (shahar) hokimining oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari”.

12. Vazirlar Mahkamasining “Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetida Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 29-sentabrdagi 775-son qarorining 2-bandi yettinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga kirishda imtiyozlar berish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qarorida :

a) 1-ilovada :

Nizomga 1-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari”;

Nizomga 2-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi”;

b) 2-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. R.E. Turdiboyeva — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining oʻrinbosari”.

15. Vazirlar Mahkamasining “Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirish toʻgʻrisida” 2017-yil 23-noyabrdagi 940-son qaroriga ilovada :

a) 1 — 7, 9 va 10-pozitsiyalarning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 11-pozitsiya chiqarib tashlansin;

v) 13-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” va “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 14-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining aholi, birinchi navbatda, yoshlar va xotin-qizlar bandligini taʼminlashga doir faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 964-son qarorida :

a) 2 va 5-bandlardagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

Nizom nomi va 1-banddagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ishga joylashtirish boʻyicha agent — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) boʻlinmalarining aholini ishga joylashtirishda koʻmaklashuvchi xodimlari”;

6-banddagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning ilova belgisi va nomidagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning ilova belgisi va matnidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda, ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatida :

a) “Vazirliklar” boʻlimining 22-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi”;

b) “Davlat qoʻmitalari” boʻlimiga quyidagi mazmundagi 16-band qoʻshilsin:

“16. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi”;

v) “Nodavlat notijorat tashkilotlari” boʻlimining 2 va 3-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi huzuridagi Jamoatchilik kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 25-dekabrdagi 1018-son qaroriga 2-ilovaning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Turdiboyeva Raʼno Eshovna — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining oʻrinbosari”.

19. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchi avtotransportida favqulodda vaziyatlar profilaktikasi va ularning oldini olish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasidan tashqariga chiqadigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga doir shoshilinch chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarorida :

a) 3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Turdiyev S. — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari”;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Parpiboyeva O.A. — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”;

v) 2-ilovaning 12-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Mahalla institutining yanada samarali faoliyat yuritishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 117-son qarorida :

a) 4-bandning birinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning “Jamoatchilik tuzilmasi va unga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari” ustunidagi “Yarashtirish komissiyasi” va “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari tegishlicha “Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi” va “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-martdagi 205-son qarorida :

a) 1-ilovaning 4-bandida :

birinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash tuman boʻlimi boshligʻi — tuman hokimining oʻrinbosari” soʻzlari “tuman mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash tuman boʻlimi” soʻzlari “tuman mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. S. Turdiyev — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari, Respublika ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari”;

16-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 3-ilovaning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Fargʻona — S. Turdiyev — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari”.

22. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlikni hamda xususiy sektorni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 248-son qarorining 8-bandidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-apreldagi 257-son qarorida :

a) 2-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-banddagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 7-banddagi “Vazirlar Mahkamasining Yoshlar, jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash masalalari kotibiyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 1-ilovada :

2 — 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid dastlabki takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari, mahalladagi xotin-qizlar faoli hamda oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi tomonidan shakllantiriladi va tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 10-yanvarga qadar tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etiladi.

3. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari koʻkrak nishoniga tavsiya qilinayotgan nomzodlarni har tomonlama oʻrganib, ularning faoliyatiga oid barcha hujjatlarni tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 25-yanvarga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga taqdim etadilar.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yilning 10-fevral sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadilar.

5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish tartibi Qoʻmita raisi tomonidan belgilanadi.

Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha doimiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tashkil etiladi.

Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar koʻrib chiqilib, har yili 20-fevralga qadar yakuniy xulosalar qabul qilinadi.

Komissiya xulosasiga asosan koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha Qoʻmita raisining buyrugʻi qabul qilinadi.

6. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlanganlarga 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bayrami arafasida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.

7. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining matbuot nashrlarida va boshqa tegishli ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi”;

8-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadi”.

24. Vazirlar Mahkamasining “Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, kam taʼminlangan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 12-apreldagi 285-son qarorida :

a) 3-banddagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshidagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

10-bandning “i” kichik bandidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19 — 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Komissiyaning bayonnomasi va tasdiqlangan roʻyxat tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga uch ish kuni ichida taqdim etiladi.

20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari tegishli hududiy komissiyalar tomonidan tasdiqlangan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning roʻyxatlarini tuman (shahar)lar boʻyicha umumlashtiradi va ularni uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga taqdim etadi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududlardan qabul qilingan roʻyxatlar asosida kam taʼminlangan xotin-qizlarning respublika boʻyicha roʻyxatlarini umumlashtiradi va Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasining Vasiylik kengashiga (keyingi oʻrinlarda Vasiylik kengashi deb ataladi) koʻrib chiqish uchun kiritadi.

22. Vasiylik kengashi oʻzining yigʻilishida talabgorlar roʻyxatni koʻrib chiqadi va yigʻilish qarori bilan Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga ularning boshlangʻich badallarini toʻlash uchun taqdim etadi”;

23-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi arzon uy-joylarni qurish uchun talab etiladigan dastlabki badalni Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan, shuningdek, talabgor kam taʼminlangan, doimiy daromadga ega boʻlmagan va kreditni qoplashga layoqati yetarli boʻlmagan taqdirda, u ishlayotgan tashkilot, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan talabgorning jamgʻarma omonat hisob raqamiga oʻtkazilishini nazorat qiladi”;

Nizomga 1-ilovaning “Subyektlar” ustunida:

“3-bosqich” pozitsiyasidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar Xotin-qizlar qoʻmitalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 6-ilovaning “Tasdiq” ustunida:

3-pozitsiyadagi “Tuman (shahar) xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4 va 6-pozitsiyalardagi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi xulosalari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻini raisi va mahalla xotin-qizlar faolining xulosalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlarida sportning futbol turini yanada rivojlantirish hamda fuqarolar yigʻinlari raislarining-yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qarorida :

a) 1-ilovaning 4, 10 va 12-pozitsiyalari “Masʼul bajaruvchilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovada :

10 va 11-bandlardagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar nomi” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasida:

“Tadbirlar nomi” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Subyektlar” ustunidagi “Fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy kengashlar” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning ikkinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Taʼlim tizimida maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-sentabrdagi 736-son qaroriga 2-ilovaning 2 — 5 va 7-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining “2019-2023-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy tarbiya va ommaviy sportni rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 13-fevraldagi 118-son qarori 2-ilovaning 1, 4, 7, 9, 10, 14, 20, 25, 26, 49 va 51-pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Xalq taʼlimini rivojlantirish jamgʻarmasi va budjetdan tashqari Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 22-fevraldagi 155-son qaroriga 3-ilovaning 6 va 7-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. R. Turdiboyeva — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining oʻrinbosari

7. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi huzuridagi “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti direktori”.

31. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatidagi pillachilik tarmogʻi tashkilotlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-maydagi 388-son qarorining 3-bandi “v” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 15-maydagi 409-son qaroriga 1-ilovaning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Z.B. Mahkamova — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi, milliy kengash raisining oʻrinbosari”.

33. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qaroriga 2-ilovaning 3-pozitsiyasi “Imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar” ustunidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatida yoshlarni madaniyat va sanʼat muassasalariga keng jalb etish orqali ularning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish tizimini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2019-yil 26-avgustdagi 718-son qaroriga 1-ilovaning 21-pozitsiyasi “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Keksa avlod vakillarining jamiyatdagi oʻrni va ijtimoiy faolligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), Oʻzbekiston faxriylarning ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining Oʻzbekiston Respublikasida 2019-yildan boshlab har yili oktabr oyining birinchi haftasini “Keksalar haftaligi” etib belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin”;

b) 5-bandning birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning 8, 14, 15 va 18-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovaning 3-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

38. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida yoshlarni madaniyat va sanʼat muassasalariga keng jalb etish orqali ularning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish tizimini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-noyabrdagi 923-son qaroriga 1-ilovaning 64, 136, 237-pozitsiyalari “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 930-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasi boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar roʻyxatining I boʻlimi 6 1 -bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining “Uzluksiz maʼnaviy tarbiya konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1059-son qaroriga 2-ilovaning “Ijro uchun masʼullar” ustunida:

a) 3-pozitsiyadagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-pozitsiyadagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-pozitsiyadagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 9-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 10 va 12-pozitsiyalardagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 50 va 51-pozitsiyalardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 52-pozitsiyadagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 55 va 57-pozitsiyalardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 61-pozitsiyadagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-yanvardagi 3-son qarorida :

a) 1-ilovada :

11-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini raisi, kotibi, xotin-qizlar bilan ishlash va oilalarda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha mutaxassis” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisi va mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandning “d” kichik bandi birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari”;

21-bandning “e” kichik bandi birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari”;

nizomga 2-ilovada :

“3-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “fuqarolar yigʻini raisi, kotibi, xotin-qizlar bilan ishlash va oilalarda maʼnaviy axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha mutaxassis” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisi va mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“6-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

5-banddagi “xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari” soʻzlari “mahallalardagi xotin-qizlar faollari, xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “fuqarolar yigʻini raislarining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosariga (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar yigʻini raisining oʻrinbosari)” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning birinchi xatboshidagi “Fuqarolar yigʻini raisining oʻrinbosari” soʻzlari “Mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qarorining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan birgalikda har yili 1-iyunga qadar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga talab etiladigan uy-joylarning roʻyxatini shakllantirib, uy-joylar qurilishi boʻyicha kelgusi yilga moʻljallangan davlat dasturlariga belgilangan tartibda kiritish uchun Iqtisodiyot taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etib borsin”.

43. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqalari yer uchastkalaridan yanada samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-yanvardagi 53-son qarorida :

a) 10-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-ilovaning 3 1 -bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

44. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10 1 va 10 3 -bandlarning birinchi xatboshilaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Nizomga 2-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustuni va “3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

45. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 143-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

46. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandning uchinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari, oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 15-bandning toʻqqizinchi xatboshidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning III boʻlimi 4 — 6-pozitsiyalari “Masʼul organ” ustunidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovada :

3-banddagi “Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 3 1 -kichik band qoʻshilsin:

“3 1 . Lavozimiga koʻra — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi”;

d) 4-ilovaning “2-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga, “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-apreldagi 228-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi huzuridagi “Obod va xavfsiz mahalla” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning nomi , 1 — 3-bandlari , 4-bandning uchinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligida”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligida”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

48. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman va shaharlarda nuroniylar jamoatchilik kengashlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 23-maydagi 326-son qarorida :

a) 2-bandning uchinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari S. Turdiyev” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Nuroniylar kengashlarining tarkibi tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — vazirlik hududiy boʻlinmalari) boshliqlarining qarorlari bilan tasdiqlanadi”;

8-bandning uchinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

49. Vazirlar Mahkamasining “Keksalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 340-son qarorida :

a) 2-bandning “b” kichik bandi , 3-bandning birinchi xatboshi , 4-band va 5-bandning “a” kichik bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Xotin-qizlarni va oilani qoʻllab-quvvatlash maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari S. Turdiyev zimmasiga yuklansin”.

50. Vazirlar Mahkamasining “2020 — 2022-yillarda Xorazm viloyatining Tuproqqalʼa tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 2-iyundagi 346-son qaroriga 8-ilovaning 12-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

51. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyundagi 369-son qaroriga 2-ilovaning 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. M.Ya. Muxitdinov — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining oʻrinbosari”.

52. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-iyundagi 402-son qarorida :

a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.M. Mahkamova hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.H. Toshqulov zimmasiga yuklansin”;

b) ilovada :

2-bandning toʻqqizinchi xatboshidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tavsiyanoma ishchi guruh yigʻilishining yakuniy bayonnomalariga koʻra rasmiylashtirilgan tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlarining buyrugʻi asosida elektron hujjat shaklida Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tomonidan beriladi”;

8-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlarida tegishli tashkilotlardan iborat ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruhlar) tuziladi.

Ishchi guruhlar tarkibiga tegishlicha tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi boshligʻi, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi boshligʻi, Yoshlar ishlari agentligi tuman (shahar) boʻlimi rahbari kiradi”;

15-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari “Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandda :

birinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga” soʻzlari “Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddagi “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari “Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning matnidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirining”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari tegishincha “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning “Subyektlar” va “Chora-tadbirlar” ustunlaridagi “Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari tegishincha “Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi”, “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

53. Vazirlar Mahkamasining “Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlariga suv chiqarish ishlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi 459-son qarorining 1-bandi va 3-bandining ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

55. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 485-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatini reyting baholashning umumiy asoslari;

fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini reyting baholashning asosiy koʻrsatkichlari va metodikasi;

fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatini reyting baholashning shaffof tartibi;

reyting baholash natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi”;

b) 3-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinlari xodimlari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-bandning toʻrtinchi xatboshi va 6-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari S. Turdiyev hamda ichki ishlar vaziri P. Bobojonov zimmasiga yuklansin”;

d) ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisida nizom”;

1 va 2-bandlardagi “fuqarolar yigʻinlari”, “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari tegishincha “fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari”, “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4 — 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyatining samaradorligi fuqarolar yigʻinining raisi (oqsoqoli) va uning maslahatchilari (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchilari), mahalla xotin-qizlar faoli va fuqarolar yigʻinidagi komissiyalarning “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyiliga asoslangan samarali faoliyati yigʻindisi bilan baholanadi.

5. Reyting baholash natijasida baholash “namunali”, “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” fuqarolar yigʻinlari aniqlanadi hamda “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslar moddiy ragʻbatlantiriladi.

Faoliyati “yaxshi” deb baholangan fuqarolar yigʻinlarini hamda mahallalardagi xotin-qizlar faollarining ishini namunali qilish hamda faoliyati “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb baholangan fuqarolar yigʻinlari hamda mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar belgilanadi.

6. Fuqarolar yigʻinlari faoliyatini reyting baholash Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatini reyting baholash Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi”;

3-bobning nomidagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari, shu jumladan mahallalardagi xotin-qizlar faollarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandda :

birinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinining har bir xodimining” soʻzlari “fuqarolar yigʻinining har bir xodimining, mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik banddagi “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosarining” soʻzlari “mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan, “xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi” soʻzlari “xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi, “Ayollar maslahat kengashi” soʻzlari bilan, “mahalla raisi (oqsoqoli) orqali yuqori turuvchi tashkilotga” soʻzlari “yuqori turuvchi tashkilotga” soʻzlari almashtirilsin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari fuqarolar yigʻini, oila va xotin-qizlar boʻlimlari mahalla xotin-qizlar faoliyatini reyting baholash davrida (yarim yillik va ikkinchi yarim yillik uchun) mazkur Nizomda qayd etilgan tashkilot va idoralar, shuningdek, jamoat tuzilmalariga tegishli maʼlumotlarni olish va foydalanish yuzasidan murojaat qiladi, tegishli maʼlumot va hisobotlarni yigʻadi, tahlil qiladi, shuningdek, har bir koʻrsatkichning asoslantirilishini nazorat qiladi”;

13 — 16-bandlardagi va 4-bob nomidagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17 — 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan koʻrsatkichlar boʻyicha baholanayotgan joriy yarim yillik va oʻtgan oxirgi yarim yillik (misol uchun, joriy ikkinchi yarim yillik baholanayotganda, joriy yilning oʻtgan birinchi yarmi bilan solishtiriladi) davomidagi maʼlumot fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda tegishli davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan yarim yillik boʻyicha 20-iyulga qadar hamda ikkinchi yarim yillik uchun kelgusi yilning 20-yanvariga qadar tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatiga doir maʼlumotlar esa oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etiladi.

18. Taqdim etilgan hisobotlar va maʼlumotlar tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatiga doir hisobotlar va maʼlumotlar esa oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan 10 kun muddatda tahlil qilinib, fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyatining samaradorligi darajasi reyting tizimida baholanadi.

19. Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatini baholash birinchi yarim yillik boʻyicha 1-avgustga qadar hamda ikkinchi yarim yillik boʻyicha kelgusi yilning 1-fevraliga qadar tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatini baholash esa oila va xotin-qizlar boʻlimlarining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlanadi hamda natijalari tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga va Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boshqarmalariga taqdim etiladi.

20. Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari yarim yillikda 15-avgustga qadar hamda ikkinchi yarim yillik uchun kelgusi yilning 15-fevraliga qadar reyting baholash natijalari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan faollarni (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksa va faxriylar boʻyicha maslahatchilari), oila va xotin-qizlar boʻlimlari mahallalardagi xotin-qizlar faollarini moddiy ragʻbatlantirish yuzasidan tuman (shahar) hokimligiga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taklif kiritadi.

Reyting natijalari boʻyicha tuman (shahar)dagi “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlarining xodimlari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarning yil yakuni boʻyicha natijalarini hisoblaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boshqarmalariga, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati boʻyicha natijalarni Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boshqarmalariga taqdim etadi.

21. Reyting baholash yakunlari haqidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalari, tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boshqarmalari rasmiy veb-saytlari hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi”;

5-bob nomidagi “fuqarolar yigʻinlari xodimlari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari raislari, mahalla xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22 va 23-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Reyting baholash natijalari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahalla xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarni moddiy ragʻbatlantirish birinchi yarim yillikda 30-avgustga qadar hamda ikkinchi yarim yillik boʻyicha kelgusi yilning 30-martga qadar tuman (shahar) hokimlari tomonidan amalga oshiriladi.

“Namunali” deb topilib, ragʻbatlantirishga tavsiya etilgan fuqarolar yigʻinlari, shuningdek, mahallalardagi xotin-qizlar faollari soni umumiy fuqarolar yigʻinlari, shu jumladan mahallalardagi xotin-qizlar faollari sonining 25 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda amalga oshiriladi.

23. “Namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari hamda jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarning (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchisi, fuqarolar yigʻini raisining keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchisi) har biriga:

a) tuman (shahar) hokimligi tomonidan mahalliy budjetlar daromadlari prognozini oshirib bajarish hisobiga bir marotaba:

baholanayotgan yarim yillik natijalari boʻyicha mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 1,75 barobarigacha pul mablagʻlari ajratiladi;

b) yil yakuni natijalari boʻyicha tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi yoki ularning hududiy boshqarmalari hisobidan respublika hududidagi sanatoriylaridan birida sogʻligini tiklash uchun bir marotabalik bepul yoʻllanma beriladi;

v) “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollarini ragʻbatlantirish maqsadida qoʻshimcha ravishda boshqa qimmatbaho sovgʻalar berilishi mumkin”;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Reyting baholashning yil yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boshqarmalari tomonidan “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, shu jumladan mahalla xotin-qizlar faollari orasidan eng yuqori ball toʻplagan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahalla xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarga oid hujjatlar har yili 1-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga ragʻbatlantirish uchun taqdim etiladi.

Bunda bir xil natijaga erishgan mahallalar orasidan birinchilikni qoʻlga kiritgan fuqarolar yigʻini, shu jumladan mahalla xotin-qizlar faolini aniqlashda ustuvor ravishda fuqarolar yigʻinlarining yarim yillikda erishgan natijalari, ish bilan band boʻlmagan, ehtiyojmand va kambagʻal oilalarni ushbu toifadan chiqarish, sodir etilgan jinoyatlar hamda voyaga yetmaganlar va ayollar tomonidan sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklarning son koʻrsatkichlari inobatga olinadi.

Reyting baholash yakunlari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlarining ijobiy ish tajribasi boshqa fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollari oʻrtasida ommalashtiriladi”;

25 va 26-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi “22-mart — Mahalla tizimi xodimlari kuni” bayrami, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi “8-mart — Xalqaro xotin-qizlar” bayrami arafasida tavsiya etilgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarni faxriy yorliq va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlaydi.

Ushbu fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan faollari erishgan natijalari uchun davlat mukofotlari hamda tegishincha “Mahalla iftixori”, “Mehnat faxriysi” va “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda tavsiya etiladi.

26. Faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatidagi muammolarni bartaraf etish boʻyicha har uch oy muddatga moʻljallangan harakatlar dasturlari ishlab chiqiladi va tuman (shahar) va hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektor rahbari hamda tegishincha tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi, oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.”;

27-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatidagi muammolarni bartaraf etish boʻyicha qabul qilingan harakatlar dasturlarining ijrosi har chorakda:

kelishuv asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tuman (shahar) Xalq qabulxonasi rahbari, tuman (shahar) hokimi va taalluqli sektor rahbari ishtirokida tegishincha tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimida, oila va xotin-qizlar boʻlimida”;

28-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Faoliyati “qoniqarsiz” deb topilgan va yuklatilgan vazifalarni lozim darajada bajarmayotgan mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimida muhokama qilinadi va tegishli choralar koʻrish boʻyicha qaror qabul qilinadi”;

30 — 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimiga rioya qilishga tegishincha tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, fuqarolar yigʻinlari oila va xotin-qizlar boʻlimi va tegishli tashkilotlar masʼul hisoblanadi.

31. Reyting baholashning mazkur Nizom talablariga muvofiq holda amalga oshirilishi Oʻzbekiston Respublikasining tegishincha Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boshqarmalari tomonidan nazorat qilinadi.

32. Reyting baholashga oid maʼlumotlar tegishincha tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimida, oila va xotin-qizlar boʻlimida uch yil davomida saqlanadi”;

Nizomga 1-ilovada :

ilova belgisi va nomidagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1 — 9 va 11-pozitsiyalarning “Baholash mezonlari” va “Maʼlumotlar taqdim qiladigan idora va tashkilotlar” ustunlaridagi “Fuqarolar yigʻini” va “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari tegishincha “Fuqarolar yigʻini, mahalla xotin-qizlar faoli” va “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi hamda oila xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi izoh qoʻshilsin:

Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyatining samaradorlik darajasini reyting tizimida baholash tartibi boʻyicha

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Fuqarolar yigʻinlari raislari, mahalla xotin-qizlar faollari, davlat organlari va tashkilotlar Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan koʻrsatkichlar boʻyicha baholanayotgan joriy yarim yillik va oʻtgan oxirgi yarim yillik (misol uchun, joriy ikkinchi yarim yillik baholanayotganda, joriy yilning oʻtgan birinchi yarmi bilan solishtiriladi) davomidagi maʼlumotlar fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, mahalla xotin-qizlar faollari hamda tegishli davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi hamda oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etadi. Har yili, I yarim yillik natijasi boʻyicha 20-iyulga qadar va II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 20-yanvariga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi Taqdim etilgan hisobotlar va maʼlumotlar tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi hamda oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan tahlil qilinib, fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyatining samaradorlik darajasi reyting tizimida baholanadi. Har yili I yarim yillik natijasi boʻyicha 1-avgustga qadar va II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 1-fevraliga qadar 3-bosqich Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalari Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyati baholash natijalari tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari hamda oila va xotin-qizlar boʻlimlarining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlanadi hamda natijasi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga va Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalariga, boshqarmalar Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga taqdim etadi. Har yili, I yarim yillik natijasi boʻyicha 1-avgustga qadar va II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 1-fevraliga qadar 4-bosqich Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi Reyting baholash natijalari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari hamda jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslar (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksa va faxriylar boʻyicha maslahatchilar)ni moddiy ragʻbatlantirish yuzasidan tuman (shahar) hokimligiga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taklif kiritadi. Har yili, I yarim yillik natijasi boʻyicha 15-avgustga qadar va II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 15-fevraliga qadar 5-bosqich Tumanlar (shaharlar) hokimliklari Reyting baholash natijalari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari hamda jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslar tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan moddiy ragʻbatlantiriladi. Har yili, I yarim yillik natijasi boʻyicha 30-avgustga qadar hamda II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 30-martga qadar 6-bosqich Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalari Reyting baholashning yil yakuni boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari va mahalla xotin-qizlar faollari orasidan eng yuqori ball toʻplagan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari hamda jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarga oid hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga ragʻbatlantirish uchun taqdim etadi. Har yili 1-martga qadar 7-bosqich Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi Tavsiya etilgan 14 ta fuqarolar yigʻinlari xodimlari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarni faxriy yorliq va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlaydi. Ushbu fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari hamda jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslar erishgan natijalari uchun davlat mukofotlari hamda tegishincha “Mahalla iftixori”, “Mehnat faxriysi” va “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda tavsiya etiladi. Har yili tegishincha “22-mart — Mahalla tizimi xodimlari kuni”, “8-mart — Xalqaro xotin-qizlar” bayramlari arafasida 8-bosqich Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalari Reyting baholash yakunlari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollarining ijobiy ish tajribalari boshqa fuqarolar yigʻinlari oʻrtasida ommalashtiriladi. Har yili, baholash jarayonidan soʻng 9-bosqich Sektor rahbari va tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi Faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollarining faoliyatidagi muammolarni bartaraf etish boʻyicha uch oy muddatga moʻljallangan manzilli dastur ishlab chiqadi. Yilning har choragi oxirgi oyining 30 sanasiga qadar 10-bosqich Hududiy hokimliklar, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari Faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollari faoliyatidagi muammolarni bartaraf etish boʻyicha qabul qilingan manzilli dasturlarning ijrosi: kelishuv asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tuman (shahar) Xalq qabulxonasi rahbari tuman (shahar) hokimi va taalluqli sektor rahbari ishtirokida tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni koʻllab-quvvatlash, oila va xotin-qizlar boʻlimlarida; tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashida muhokama qilinadi. Yilning har choragida 11-bosqich Sektorlar rahbarlari, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻinlari, mahalla xotin-qizlar faollari Reyting baholash natijalariga koʻra, faoliyati “qoniqarsiz” deb topilgan va yuklatilgan vazifalarni lozim darajada bajarmayotgan fuqarolar yigʻinlari raislari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari va jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi shaxslar (komissiya raislari va faollar)ning faoliyati tegishincha fuqarolar yigʻinida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida), tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimida muhokama qilinib, tegishli choralar koʻrish boʻyicha qaror qabul qiladi. Har yili, I yarim yillik natijasi boʻyicha 15-avgustga qadar va II yarim yillik natijasi boʻyicha kelgusi yilning 15-fevraliga qadar ” ;

Nizomga 3-ilovada :

ilova belgisidagi va nomidagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

I — IX va XI boʻlimlarning “Fuqarolar yigʻinlarining geografik joylashuvi” ustunidagi “fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi izoh qoʻshilsin:

Nizomga 4-ilovada :

ilova nomidagi “Fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “fuqarolar yigʻini tomonidan”, “Fuqarolar yigʻinlari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi Nizomning”, “fuqarolar yigʻinlari faoliyati”, “fuqarolar yigʻinining” soʻzlari tegishincha “tegishincha fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan”, “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomning”, “tegishincha fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati”, “tegishincha fuqarolar yigʻinining va mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 — 9-bandlardagi “mahalla koʻmagida”, “fuqarolar yigʻini koʻmagida”, “fuqarolar yigʻini tomonidan”, “fuqarolar yigʻinining”, “fuqarolar yigʻini faoliyatiga” soʻzlari tegishincha “tegishincha fuqarolar yigʻini raisi va jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatayotgan faollar, mahalla xotin-qizlar faoli koʻmagida”, “tegishincha fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan”, “tegishincha fuqarolar yigʻinining va mahalla xotin-qizlar faolining”, “tegishincha fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faolining faoliyatiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-banddagi “fuqarolar yigʻinlarining tashabbusi bilan”, “fuqarolar yigʻini tomonidan”, “fuqarolar yigʻinining”, “fuqarolar yigʻini faoliyatiga” soʻzlari tegishincha “fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari tomonidan”, “tegishincha fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan”, “tegishincha fuqarolar yigʻinining va mahalla xotin-qizlar faolining”, “tegishincha fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faolining faoliyatiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-banddagi “Fuqarolar yigʻinlari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi Nizomning” va “fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari tegishincha “Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomning” va “fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 5-ilovaning matnida :

nomidagi “fuqarolar yigʻini” soʻzlari “Fuqarolar yigʻini va mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi izoh qoʻshilsin:

Nizomga 5a-ilovaning matnida :

nomidagi “fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari va mahalla xotin-qizlar faollarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:

Nizomga 5b-ilovada :

nomidagi “fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari va mahalla xotin-qizlar faollarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Viloyat hokimi oʻrinbosari — Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari “Viloyat mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi izoh qoʻshilsin:

56. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)larda xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 486-son qarorida :

a) 3-bandning uchinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xotin-qizlar kengashlari oʻz faoliyatini mazkur qaror bilan tasdiqlangan Namunaviy nizomga muvofiq ishlab chiqilgan va tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hududiy boʻlinmalari tomonidan tasdiqlanadigan nizom asosida amalga oshiradi;

oʻziga yuklatilgan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarib kelayotgan xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarining faol va tashabbuskor aʼzolari Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy, tuman va shaharlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi huzuridagi Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirilishi mumkin;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari tegishli xotin-qizlar kengashlari faoliyatini samarali tashkil etishga shaxsan javobgar hisoblanadi”;

v) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin”;

d) ilovada :

3 va 4-bandlar , 5-bandning toʻrtinchi xatboshi , 6-bandning uchinchi xatboshi , 7-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibi tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari) boshliqlari buyrugʻi bilan tasdiqlanadi”;

11-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari bir vaqtning oʻzida xotin-qizlar kengashlariga raislik qiladi.

14. Viloyatlarda oila va xotin-qizlar boshqarmasining Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻyicha bosh mutaxassisi, tuman (shahar)larda oila va xotin-qizlar boʻlimining xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, mahallalardagi xotin-qizlar faollari ishini muvofiqlashtirish va boshlangʻich tashkilotlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi bir vaqtning oʻzida xotin-qizlar kengashlarining kotiblari hisoblanadi”;

16 — 18 , 21 , 26 , 31 , 32 va 34-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari boshliqlari hamda ularning birinchi oʻrinbosarlari”, “fuqarolar yigʻinlariga” soʻzlari tegishincha “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari”, “mahallalardagi xotin-qizlar faollariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi markaziy apparatining Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻlimi tomonidan xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari faoliyati muntazam monitoring qilinadi hamda ularga uslubiy va amaliy koʻmaklashiladi”;

44 — 46-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari boshliqlarining birinchi oʻrinbosarlari” soʻzlari tegishincha “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” va “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Namunaviy nizomga 1a-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisi”;

21 va 22-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari — tuman (shahar) xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari raislari.

22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻyicha bosh mutaxassisi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashining kotibi”;

Namunaviy nizomga 1b-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisi”;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Mahallalardagi faol, tajribali va tashabbuskor xotin-qizlar faollari”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimining xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, mahallalardagi xotin-qizlar faollari ishini muvofiqlashtirish va boshlangʻich tashkilotlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashining kotibi”;

Namunaviy nizomga 2-ilovaning “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunlaridagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari, tuman (shahar)lar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari)”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalariga”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga”, “fuqarolar yigʻinlariga” soʻzlari tegishincha “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar)lar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari)”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga”, “mahallalardagi xotin-qizlar faollariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

58. Vazirlar Mahkamasining “Mamlakat ijtimoiy hayotida faol ishtirok etayotgan yosh oilalarni uy-joy bilan taʼminlashni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-avgustdagi 521-son qarorining 6-bandi toʻrtinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

59. Vazirlar Mahkamasining “Navoiy viloyati tarkibida Gʻozgʻon shahar hokimligini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-sentabrdagi 584-son qarorida :

a) 1-ilovaning “Hokim oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” blokidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “oila va xotin-qizlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 21-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 21 1 -band qoʻshilsin:

“21 1 . Oila va xotin-qizlar boʻlimi — 3”.

60. Vazirlar Mahkamasining “Elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 594-son qarorida :

a) 16-ilovaning ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalarining boshliqlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalarining boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 17-ilovaning ikkinchi xatboshidagi “tuman/shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining boshliqlari” soʻzlari “tuman/shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 19-ilovaning oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“A.K. Tursunov — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining oʻrinbosari”.

62. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumanini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-noyabrdagi 718-son qaroriga 2-ilovaning 21-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

63. Vazirlar Mahkamasining “Millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qarorida :

a) 2-ilovaning 14-bandidagi “tumanlar (shaharlar) hokimlarining oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “tumanlar (shaharlar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari”;

quyidagi mazmundagi 7 1 -band qoʻshilsin:

“7 1 . Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari boshliqlari”;

v) 4-ilovaning 11-bandidagi “tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

64. Vazirlar Mahkamasining “Aholining sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash va jismoniy faolligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-noyabrdagi 735-son qarorida :

a) 3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning 8 va 25-pozitsiyalari “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning 9-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

65. Vazirlar Mahkamasining “2020 — 2022-yillarda Namangan viloyatining Chortoq tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 23-noyabrdagi 742-son qarorining 8-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

66. Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qarorida :

a) 3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning 7-bandi va 10-bandining ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

67. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi agrosanoat majmui va qishloq xoʻjaligida raqamlashtirish tizimini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 5-ilovaning 20-pozitsiyasi “Maʼlumotni taqdim qiluvchi idoralar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

69. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari uchun kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 3-son qarorida :

1 va 2-bandlardagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari uchun” soʻzlari “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahalla xotin-qizlar faoli lavozimi uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” va “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” va “tegishincha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida va mahalla xotin-qizlar faoli lavozimlari uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Belgilab qoʻyilsinki, mazkur qaror asosida joriy etilayotgan fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahalla xotin-qizlar faoli lavozimi uchun sirtqi taʼlim shakli doirasida:”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tomonidan berilgan tavsiyanomaga ega boʻlgan hamda kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xodimlari va mahalla xotin-qizlar faollari belgilangan tartibda talabalikka tavsiya etiladi”;

5-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xodimlariga va mahalla xotin-qizlar faollariga tavsiyanomalar berish tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi tomonidan quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“faoliyat yuritayotgan fuqarolar yigʻini va xotin-qizlar faolining reyting koʻrsatkichi boʻyicha “namunali” deb topilganligi”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tegishincha viloyat, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar boshqarmalari, boʻlimlari tomonidan ijobiy tavsiflanganligi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri v.b. T. Xudayberganov, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.H. Toshqulov zimmasiga yuklansin”.

70. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini 2025-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 18-yanvardagi 23-son qaroriga 2-ilovaning 36-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

71. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari majmualarini tashkil etish boʻyicha 2021-2022-yillarga moʻljallangan manzilli dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 1-fevraldagi 46-son qarorining 3-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

72. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-fevraldagi 77-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

73. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tartibini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 23-fevraldagi 99-son qarorida :

a) 1 , 3 va 4-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” va “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri oʻrinbosari A. Tursunov zimmasiga yuklansin”;

v) ilovada :

5 , 10 — 14-bandlar , 15-bandning ikkinchi xatboshi , 16 va 18-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning 2, 4 va 5-bosqichlari “Bajarish mexanizmi” ustunlari hamda 3 va 5-bosqichlarning “Subyekt” ustunlaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari tegishincha “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

75. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy madaniy meros obyektlari va YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar muhofazasini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 4-ilovaning 2 va 12-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

77. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Toshkent shahrining Yangihayot tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-apreldagi 177-son qaroriga 6-ilovaning 13-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. S. Turdiyev — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari”.

78. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 183-son qarori bilan tasdiqlangan Eng yaxshi kasbga tayyorlash dasturi boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlari oʻrtasida ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandida :

“a” kichik bandda :

beshinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi vakili (1 nafar)”;

“b” kichik bandda :

beshinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlarining vakili (1 nafar)”.

80. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Yangi Namangan tumanini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-maydagi 293-son qarorida :

a) 1-ilovaning “Hokim oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” blokidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “oila va xotin-qizlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 16-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 17 1 -band qoʻshilsin:

“17 1 . Oila va xotin-qizlar boʻlimi — 3”.

81. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatining Ulugʻnor tumanida qishloq xoʻjaligi sohasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 314-son qaroriga 2-ilovaning 1 — 6 va 18-pozitsiyalari “Ijro uchun masʼullar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

82. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 339-son qarori bilan tasdiqlangan Voyaga yetmagan shaxslarga jamoat tarbiyachilarini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi birinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash, oila va xotin-qizlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

83. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-iyundagi 380-son qarorida :

a) 1-ilovada :

1-banddagi “fuqarolar yigʻini xodimlarining” soʻzlari “fuqarolar yigʻini xodimlari hamda mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandda :

“a” kichik bandning sakkizinchi va oʻn ikkinchi xatboshilaridagi “fuqarolar yigʻini raisining (oqsoqolining), uning oʻrinbosarlari va maslahatchilarining” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisining (oqsoqolining) va maslahatchilarining, mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan, “fuqarolar yigʻinining malakali va tashabbuskor xodimlarini” soʻzlari “fuqarolar yigʻinining malakali va tashabbuskor xodimlari, mahalla xotin-qizlar faolini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandga quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“xotin-qizlarni oila, mahalla va mehnat jamoalarida ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, zamonaviy namunali oilani shakllantirish, uning maʼnaviy-axloqiy muhitini va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olish ishlarida ularga koʻmaklashadi, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yoʻnaltirilgan ishlarni olib boradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi”;

uchinchi — yettinchi xatboshilar tegishincha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

“d” kichik bandning oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmalariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning uchinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning birinchi xatboshidagi “raisning oʻrinbosarlaridan biri” soʻzlari “raisning maslahatchilaridan biri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-banddagi “uning oʻrinbosarlaridan biri” soʻzlari “uning maslahatchilaridan biri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar yigʻini kengashi kollegial organ boʻlib, uning tarkibiga fuqarolar yigʻinining raisi (oqsoqoli), uning maslahatchilari (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchilari), mahallaning xotin-qizlar faoli, koʻchaboshi, uyboshi, shuningdek, hududdagi maktabgacha taʼlim va taʼlim muassasalari, oilaviy shifokor punktlari va oilaviy poliklinikalarning rahbarlari kiradi”;

21-bandning uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishincha uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

24-banddagi “uning oʻrinbosarlaridan biri” soʻzlari “uning maslahatchilaridan biri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Fuqarolar yigʻini raisi — oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi, mahalla xotin-qizlar faoli — xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha hamda ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyalarning faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi”;

35-bandning ikkinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “mahalla xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Kengash faoliyaga mahalla hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi.

Xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Kengash faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi”;

7-bobning nomidagi “Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli), uning oʻrinbosarlari va maslahatchilarining” soʻzlari “Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli), uning maslahatchilari va mahalla xotin-qizlar faolining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Quyidagilar:

a) Fuqarolar yigʻini raisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

fuqarolar yigʻini va uning organlari faoliyati doirasida ish yuritishning toʻgʻri tashkil qilinishi hamda samarali olib borilishini, shuningdek, qabul qilingan qarorlarning oʻz vaqtida ijro etilishini taʼminlaydi;

mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlari faoliyatini hududdagi birinchi navbatda hal etilishi lozim boʻlgan muammolarni bartaraf etishga yoʻnaltiradi hamda bu borada jamoatchilik nazoratini oʻrnatadi;

mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlari faoliyatini baholash hamda natijalari boʻyicha tegishli xalq deputatlari Kengashlariga axborot kiritib boradi;

mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlarini ragʻbatlantirish yoki ularga nisbatan egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan jazo choralarini qoʻllash boʻyicha mazkur xodimlarning yuqori turuvchi tashkilotlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritadi;

fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) — fuqarolar yigʻini raisining jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatuvchi maslahatchilarini va fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar aʼzolarini, taftish komissiyasining raisi hamda aʼzolarini saylash uchun nomzodlarni taqdim etadi;

tegishli hududda maslahat markazlari ishini tashkil etadi;

spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni suiisteʼmol qilishi natijasida fuqaroni muomala layoqati cheklangan deb topish toʻgʻrisida yoki fuqaroni ruhiy holati buzilganligi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) tufayli muomalaga layoqatsiz deb topish haqida sudga ariza beradi;

kam taʼminlangan oilalarning, yetim bolalarning, ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning, shuningdek, tabiiy ofatlardan va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan jabr koʻrgan fuqarolarning moddiy va uy-joy, maishiy sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga takliflar kiritadi;

mahalliy davlat hokimiyati organlariga yangi qabristonlarni barpo etish va mavjud boʻlganlarini rekonstruksiya qilish haqida takliflar kiritadi;

voyaga yetmaganlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha jamoatchilik ishlarini tashkil etadi;

keksalarning, ayniqsa, yolgʻiz keksalarning muammolarini manzilli oʻrganish va bartaraf etish choralarini koʻradi, ularga moddiy koʻmaklashish, ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni taʼminlashda huquqiy, metodik va amaliy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi;

tegishli hududda bayram kunlari va muhim sanalar bilan bogʻliq ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini tashkil qiladi;

roʻyxatdan oʻtmagan diniy tashkilotlar faoliyat koʻrsatishining, diniy qarashlarni majburan singdirish hollarining oldini olishga doir ishlarni tashkil etadi, vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi bilan bogʻliq boshqa masalalarni hal etadi;

jismoniy va yuridik shaxslar va ularning vakillarini qabul qiladi, murojaatlarini koʻrib chiqadi;

fuqarolar yigʻini xodimlarining faoliyatiga baho berish hamda ularni ragʻbatlantirish yoki ularga nisbatan intizomiy jazo qoʻllash boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga taqdimnoma kiritadi;

tegishli davlat organlaridan muhofaza etiladigan tabiiy hududlar, moddiy madaniy meros obyektlari haqida maʼlumotlar soʻraydi va oladi, ularni saqlash yuzasidan mahalla aholisi orasida tushuntirish ishlarini amalga oshiradi;

har chorakda oʻz mahallasi hududidagi dolzarb muammolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektor) rahbarlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalariga (keyingi oʻrinlarda Xalq qabulxonalari) taqdim etib boradi hamda murojaatlar boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tegishli davlat tashkilotidan hisobot talab qiladi, bajarilmagan taqdirda, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga koʻrib chiqish uchun maʼlumot kiritadi;

muntazam ravishda davlat organlari va boshqa tashkilotlarning hududga biriktirilgan masʼul xodimlari, sektor shtabi aʼzolari, yoʻl qurilishi, elektr, gaz, suv, kanalizatsiya, kommunal va ijtimoiy soha vakillarining hududda amalga oshirgan ishlari natijasi yuzasidan yozma ravishda sektorlar rahbarlari va Xalq qabulxonalariga maʼlumot kiritadi;

fuqarolar yigʻiniga biriktirilgan davlat idoralari vakillarining hududda amalga oshirgan ishlari boʻyicha hisobotlarini qabul qiladi;

keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi, fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi hamda “Keksalar maslahati” guruhining faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan maqsadli foydalanishni, buxgalteriya hisobi toʻgʻri yuritilishini va hisoboti taqdim etilishini taʼminlaydi, shuningdek, har chorakda fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobot beradi;

davlat organlari va tashkilotlaridan oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish bilan bogʻliq zarur hujjatlar, statistik va boshqa maʼlumotlar, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa axborotlarni soʻrab oladi, qonunga asosan tarqatilishi taqiqlangan yoki cheklangan axborotlar bundan mustasno;

davlat organlarida, shu jumladan, sudda, yuridik va jismoniy shaxslar bilan munosabatlarda fuqarolar yigʻinining manfaatlarini ifodalaydi, fuqarolar yigʻini nomidan shartnomalar, shu jumladan, mehnat shartnomalari tuzadi;

davlat organlari va boshqa tashkilotlarga fuqarolar yigʻini faoliyatiga doir masalalar yuzasidan takliflar kiritadi va ularning koʻrib chiqilishida ishtirok etadi;

xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga fuqarolar yigʻini faoliyatiga doir masalalar yuzasidan koʻrilishi majburiy boʻlgan masalalarni kiritadi;

uy-joy mulkdorlarining umumiy yigʻilishiga boshqaruvchi tashkilot, boshqaruvchi yoki shirkat boshqaruvi raisi bilan tuzilgan shartnomani bekor qilish toʻgʻrisida taklif kiritadi;

koʻp kvartirali uylarni boshqarish bilan bogʻliq masalalarda uy-joy mulkdorlarining roziligi asosida ularning nomidan boshqaruvchi tashkilot, boshqaruvchi yoki shirkat boshqaruvi raisi bilan oʻzaro munosabatlarga kirishadi;

fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining va ular mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi uchun mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga va boshqa korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlarga taqdimnomalar kiritadi;

jamiyat va mamlakat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan mahalladagi muammolarni hal etishga munosib hissa qoʻshgan faollarni “Mahalla iftixori” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritadi;

fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosarining (profilaktika inspektorining) faoliyatiga baho berish hamda uni ragʻbatlantirish yoki unga nisbatan egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan jazo choralarini qoʻllash boʻyicha tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalariga ular tomonidan koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga taklif kiritadi;

fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) oʻlimni qayd etishi, xat-xabarlarni, shu jumladan, pul va posilkalarni olishga, ish haqini hamda mehnat munosabatlari bilan bogʻliq boʻlgan boshqa toʻlovlarni olishga, mualliflar va ixtirochilarga toʻlanadigan haqlarni, pensiyalar, nafaqalar va stipendiyalarni, shuningdek, banklardan mablagʻlarni olishga ishonchnomalarni tasdiqlashi mumkin;

fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;

b) Fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

tegishli hududda jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlash ishlarini tashkil etadi, ushbu yoʻnalishda boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar va jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikni amalga oshiradi;

hududdagi kriminogen vaziyatni, huquqbuzarliklarning sodir etilishi sabablari, ularga imkon beruvchi shart-sharoitlarni oʻrganadi va natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻini raisi, tuman (shahar) ichki ishlar organi, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga tegishli maʼlumot va takliflarni taqdim etadi;

huquqbuzarliklarni aniqlash va ularga chek qoʻyish, ularning sodir etilishi sabablari va bunga imkon beruvchi shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha profilaktik chora-tadbirlarni, huquqbuzarliklarni sodir etishga moyil shaxslar bilan profilaktika ishlarini amalga oshiradi;

profilaktik hisobga olishni, shu jumladan, huquqbuzarliklar, ularni sodir etgan shaxslar va huquqbuzarliklardan jabrlanganlar hisobini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuritadi, ularga huquqiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy, pedagogik va boshqa turdagi yordamlarni koʻrsatishga qaratilgan choralarni amalga oshiradi;

davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini jalb etgan holda huquqbuzarliklar profilaktikasi, fuqarolarning huquqiy ongi va madaniyatini oshirish, ularga qonunga hurmat hissini singdirish boʻyicha tadbirlar oʻtkazadi;

davlat organlari, jamoat va boshqa tashkilotlar rahbarlariga huquqbuzarliklarning sodir etilishi sabablari hamda ularga imkon beruvchi shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnomalar kiritadi;

doimiy yashash joyini uzoq muddatga tark etgan shaxslarni aniqlaydi va hisobini yuritadi, ularning chet elda boʻlish joylari va muddatlarini aniqlash yuzasidan qarindoshlari bilan muntazam ish olib boradi, uzoq muddat mobaynida chet elda boʻlib qaytgan shaxslar bilan profilaktik ishlarni amalga oshiradi;

kriminogen vaziyat ogʻir boʻlgan mahallalarda jinoyatlarni jilovlash boʻyicha jalb qilingan hamkor huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlarining ish natijalaridan kelib chiqib, ularni ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlik masalasini hal qilish boʻyicha takliflar kiritadi;

hududdagi har bir oilani oʻrganadi, notinch oilalarni aniqlaydi va ular bilan profilaktik ishlar olib boradi, shu jumladan, mutasaddi tashkilotlar bilan ularning maishiy va boshqa muammoli masalalarini hal etishga koʻmaklashadi;

ichki ishlar organlarining probatsiya xizmati hisobida turgan ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jinoiy jazoga hukm qilingan shaxslar, shuningdek, qamoqda saqlash bilan bogʻliq boʻlmagan ehtiyot chorasi qoʻllanilgan shaxslar ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazoratni amalga oshiradi, ular bilan profilaktik ishlar olib boradi;

birinchi marta ozodlikdan mahrum qilish jazosiga hukm qilingan hamda yengilroq jazo qoʻllanilib, toʻgʻridan-toʻgʻri probatsiya nazoratiga olingan shaxslarning xulq-atvorini nazorat qiladi, ularni ijtimoiy moslashtirish va qayta jinoyat sodir etishining oldini olishga koʻmaklashadi;

jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan va maʼmuriy nazoratga qoʻyilgan shaxslarga tarbiyaviy-profilaktik taʼsir choralarini amalga oshiradi, ularga nisbatan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan cheklovlarga rioya etilishini nazorat qiladi;

oʻquvchilarning taʼlim muassasalaridagi davomatini nazorat qiladi, ijtimoiy xavfli holatda boʻlgan va taʼlim muassasalariga qatnamaydigan voyaga yetmaganlar va yoshlar, ushbu toifadagi shaxslarning ota-onalari bilan profilaktika ishlarini olib boradi;

doimiy yashash joyi boʻyicha yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan yoxud boshqacha tarzda pasport-viza rejimi talablarini buzgan holda yashayotgan shaxslarni aniqlaydi, fuqarolarning turar joylari ijarasi yoki ulardan tekin foydalanish toʻgʻrisidagi shartnomalarning mavjudligini tekshiradi;

turar joy egalari va uy-joy mulkdorlari shirkatlari tomonidan uy-joy fondi va uylar atrofi hududlaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga, shu jumladan, koʻp qavatli uylarning cherdak va yertoʻlalari hamda boshqa qoʻshimcha bino va xonalardan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga rioya etilishi boʻyicha tegishli choralarni koʻradi;

egasiz turar joylarni aniqlash va ularning saqlanishini nazorat qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻradi;

taʼlim, madaniy-koʻngilochar, sport-sogʻlomlashtirish muassasalari va boshqa tashkilotlarda (toʻgaraklar, klublar va h.k.) voyaga yetmaganlar bilan olib borilayotgan tarbiyaviy ishlar ahvolini oʻrganadi;

vasiylik va homiylik organlariga yetim bolalar va ota-onalar qarovisiz qolgan bolalarni joylashtirishda koʻmaklashadi;

sanitariya, atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va yongʻin xavfsizligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi boʻyicha choralarni amalga oshirishda ishtirok etadi;

sud qarorlari va boshqa organlar hujjatlarining ijro etilishida jamoat tartibini taʼminlashda ishtirok etadi;

xotin-qizlarga nisbatan zoʻravonlik takroran sodir etilishining oldini olish hamda zoʻravonlikdan jabrlanganning xavfsizligini taʼminlash maqsadida shaxsning zoʻravonlikka moyil xulq-atvorini oʻzgartirishda unga ruhiy va ijtimoiy yordam koʻrsatishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi, zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirishi boʻyicha tuzatish dasturidan oʻtkazilishini tashkil etadi;

huquqbuzarliklar profilaktikasi va huquqbuzarliklarning oldini olish holati toʻgʻrisida har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, har chorakda kamida bir marta fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot beradi, tegishli takliflar kiritadi;

yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchi, “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi;

tabiiy ofatlar va boshqa favqulodda holatlarning oqibatlarini bartaraf etishda jamoat tartibini taʼminlaydi;

fuqarolar oʻrtasida toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlarni ixcham va kamxarj oʻtkazishga, jamiyatda qabul qilingan xulq-atvor normalari va qoidalarini aholi ongiga singdirishga, toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar shuhratparastlik va dabdaba bilan oʻtkazilishining oldini olishga qaratilgan aniq va maqsadli profilaktik tadbirlarni tashkil etadi;

tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderi beradi va uning ijrosini taʼminlaydi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi hamda ularning vakillarini qabul qiladi;

maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar tuzadi va Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq oʻz vakolatiga taalluqli boʻlgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi;

fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari oʻz vakolatlarini amalga oshirishda fuqarolarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni tekshirishi, ularning yonlarida taqiqlangan buyum va vositalar mavjud deb, gumon qilishga asoslar boʻlgan taqdirda, shaxsiy koʻrikdan oʻtkazishi va ularning ashyolarini koʻzdan kechirishi, huquqbuzarlikning quroli yoki bevosita predmeti boʻlgan buyum va hujjatlar aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ularni olib qoʻyishi mumkin;

fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;

v) Mahalla xotin-qizlar faoli oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

xotin-qizlarni oila, mahalla va mehnat jamoalarida ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, zamonaviy namunali oilani shakllantirish, uning maʼnaviy-axloqiy muhitini va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlarning tadbirkorlik gʻoyalarini amalga oshirish, ular faoliyatiga kredit, subsidiya va boshqa yordam choralarini jalb qilish boʻyicha mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokim yordamchisi bilan hamkorlik qiladi;

“Ayollar maslahat kengashlari” bilan yaqin hamkorlikda ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olishda ularga koʻmaklashadi, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yoʻnaltirilgan ishlarni olib boradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi;

oilalarni mustahkamlash, xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar toʻgʻrisida har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, har chorakda kamida bir marta fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot beradi;

fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi hamda “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi, “Ayollar maslahat kengashi” faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi hamda ularning vakillarini qabul qiladi;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻz faoliyatiga doir masalalar yuzasidan faol hamkorlik aloqalarini oʻrnatadi;

xotin-qizlarning muammolarini hal etish maqsadida fuqarolar yigʻini kengashi va vakolatli davlat organiga murojaat qiladi hamda murojaatlari boʻyicha ishlar bajarilmagan taqdirda, mahalla raisi (oqsoqoli) orqali yuqori turuvchi tashkilotga yoxud huquq-tartibot idoralariga taqdimnoma kiritadi;

tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan ayollarga motivatsiya beradi, turmush qiyinchiliklarini yengishni oʻrgatadi, zarur hollarda psixologlarni jalb etadi;

jamiyat va davlat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan oilalarni mustahkamlashga, xotin-qizlarning muammolarini hal etishga munosib hissa qoʻshgan ayollarni “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga takliflar kiritadi.

oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan oilalarni “Ibratli oila” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga takliflar kiritadi;

mahalla xotin-qizlar faoli fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼi rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;

mahalla xotin-qizlar faoli oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalariga boʻysunadi hamda ular oldida hisobdor boʻladi;

g) Fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

yoshlarga oid davlat siyosatining amalga oshirilishida davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan samarali hamkorlikni taʼminlaydi;

mahalladagi yoshlar hisobini hamda ularning oilaviy-ijtimoiy ahvoli, oʻqish va ish faoliyati, iqtidori va qiziqishlari monitoringini yuritadi;

yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, muammolarini joyiga chiqib oʻrganish, ular bilan muloqot va uchrashuvlar tashkil etish, aniqlangan muammolarni hal etish boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

mahallada yoshlar infratuzilmasini rivojlantirish, yoshlar uchun fan, madaniyat, sanʼat toʻgaraklarini tashkil etish va ularga yoshlarni keng jalb etish choralarini koʻradi;

yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzi va oila muqaddasligi gʻoyalarini keng targʻib qilish, erta turmush qurish va yosh oilalar ajralishining oldini olishga qaratilgan taʼsirchan tadbirlarni amalga oshiradi;

yoshlarning ijtimoiy faolligini oshirish, tashabbuslarini ragʻbatlantirish, intellektual va ijodiy salohiyatlarini roʻyobga chiqarishlariga koʻmaklashadi;

taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda mashgʻulotlarga uzrli sabablarsiz kelmayotgan yoki muntazam ravishda qatnashmayotgan oʻquvchilarni aniqlab, oʻqishga qaytarishga doir chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

imkoniyati cheklangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni maʼnaviy va moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash ishlarini tashkil etadi, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tegishli davlat muassasalariga joylashtirishga koʻmaklashadi;

noqobil, notinch oilalar, ularda tarbiyalanayotgan yoshlar, chet ellarga ishlash yoki boshqa sabablar bilan chiqib ketgan ota-onalar, jazo muddatini oʻtayotganlar, zararli oqimlar taʼsiriga tushib qolgan oilalar farzandlari bilan individual tartibda ish olib boradi hamda ichki ishlar organlarining profilaktik hisobida turgan barcha toifadagi shaxslar farzandlarining yashash tarzi va xulq-atvorini muntazam ravishda oʻrganib boradi;

yoshlarni turli mafkuraviy tahdidlardan, xususan, ekstremizm, terrorizm, “ommaviy madaniyat” va boshqa yot gʻoyalardan himoya qilish, nazoratsizlik, qarovsizlik va boshqa gʻayri ijtimoiy xatti-harakatlarning oldini olish hamda bunga imkon tugʻdiruvchi sabablar va sharoitlarni aniqlash hamda bartaraf etish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;

jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan, ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan yoshlarning ijtimoiy-pedagogik reabilitatsiya qilinishi va moslashuviga koʻmaklashadi;

yoshlarni harbiy xizmatga tayyorlash, ularning ongiga ona Vatanni himoya qilish muqaddas burch ekanligini singdirish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshiradi;

yoshlarning uyushgan holda qadimiy tarixiy yodgorliklar va mustaqillik davrida bunyod etilgan maʼrifat maskanlariga, tabiat bagʻriga sayohatlar, muzey va koʻrgazmalarga ekskursiyalarini tashkil etadi;

yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilish, ularni sport toʻgaraklariga jalb qilish, shuningdek, oʻquvchi-yoshlarning tibbiy madaniyatini oshirishga qaratilgan profilaktika, sanitariya-gigiyena tadbirlarini amalga oshiradi;

yoshlarning atrof-muhitni, tabiatni asrab-avaylash, muhofaza qilishga yoʻnaltirilgan ekologik madaniyatini shakllantirish boʻyicha targʻibot ishlarini olib boradi;

“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishda fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosariga koʻmaklashadi;

d) Fuqarolar yigʻini raisining keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

keksa avlod vakillarining davlat va jamiyat hayotidagi ijtimoiy faolligini oshirish orqali mahalladagi muammolarni hal etish masalalarida, shuningdek, milliy urf-odat, anʼana va marosimlarni tashkil etish hamda oʻtkazishda taklif va tavsiyalar beradi;

ota-onalarning farzand tarbiyasidagi masʼuliyati va ogohligini oshirish, jaholatga qarshi taʼsirchan hamda kuchli maʼrifat targʻibotini, umumtaʼlim maktablarida kiyinish madaniyatini, oʻquvchilarning davomatini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarda ishtirok etadi;

fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi hamda “Keksalar maslahati” guruhining faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishda fuqarolar yigʻini raisiga koʻmaklashadi;

kambagʻal va koʻp bolali oilalar, yolgʻiz, nogironligi boʻlgan fuqarolar holidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashadi;

mahalla fuqarolar yigʻini hududida istiqomat qilayotgan keksalar va faxriylar, namunali oilalar va obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan shaxslar salohiyatidan yoshlar tarbiyasiga oid tadbirlar oʻtkazish choralarini koʻradi;

keksalar va faxriylar ishtirokida aholi oʻrtasida diniy maʼrifat va maʼnaviy-axloqiy tarbiya masalalari boʻyicha suhbatlar oʻtkazadi hamda el ardogʻidagi insonlar bilan uchrashuvlar va madaniy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etadi;

bayram sanalari munosabati bilan davlat organlari va nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlikda keksalar va faxriylar ishtirokida maʼrifiy tadbirlar tashkil etadi;

fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etayotgan keksalar va faxriylarni davlat mukofotlariga taqdim etish boʻyicha takliflar beradi;

aholi oʻrtasida jismoniy tarbiya mashgʻulotlari guruhlarini shakllantirish, keksalarni ommaviy sport musobaqalariga keng jalb etishda faollik koʻrsatadi;

ijtimoiy, maʼnaviy-maʼrifiy sohalardagi ishlarni yangi tizim asosida yoʻlga qoʻyish boʻyicha 5 ta muhim tashabbusning amalga oshirilishida faol ishtirok etadi;

loqaydlik, oilaviy kelishmovchiliklar va yoshlar oʻrtasida “ommaviy madaniyat” koʻrinishidagi salbiy illatlar tarqalishining oldini olish boʻyicha tadbirlar tashkil etadi;

keksalar orasida sport-sogʻlomlashtirish, salomatlik uchun shaxsiy masʼuliyatni yuksaltirish boʻyicha targʻibot tadbirlari tashkil etadi;

ijtimoiy himoyaga olingan yolgʻiz keksalarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, qarovchisiz qolgan fuqarolarni ambulator-statsionar hamda uy sharoitida davolash, yolgʻiz keksalar, pensioner va nogironlarga tibbiy-ijtimoiy xizmatlarning tashkil etilishiga koʻmaklashadi;

jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan pensiya yoshidagi kishilarning jamiyatga ijtimoiy moslashuviga koʻmaklashadi;

ehtiyojmand, boquvchisiz qolgan yolgʻiz keksalarga har jihatdan koʻmaklashish choralarini koʻradi;

toʻy va boshqa oilaviy tadbirlarni ixcham, ijtimoiy tabaqalanishga yoʻl qoʻymagan holda oʻtkazish boʻyicha tushuntirish ishlari olib boradi;

ilm-fan, sanʼat, hunarmandchilik, kasanachilik, tomorqa madaniyati, tadbirkorlik kabi turli sohalar boʻyicha katta hayotiy va kasbiy tajribaga ega keksalar ishtirokida aholi orasida tadbirlar oʻtkazadi;

Haj va Umra ziyoratlariga tavsiya etiladigan fuqarolar boʻyicha takliflar beradi;

yolgʻiz keksalar hamda pensionerlar uchun tarixiy qadamjolar, ziyoratgohlarga sayohatlar uyushtirishga koʻmaklashadi”;

44-banddagi “oʻrinbosarlari va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining

Fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) Taftish komissiyasi Fuqarolar yigʻinining Kengashi Fuqarolar yigʻinining raisi Mahalladagi xotin-qizlar faoli* Huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosar-profilaktika inspektori Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya Keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya Yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchi Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya “Keksalar maslahati” guruhi “Ayollar maslahat Kengashi”

b) 2-ilovada :

9-bandning ikkinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini raisining (oqsoqolining) oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari, oila va xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis” soʻzlari “mahalla xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Quyidagilar fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya) asosiy vazifalari hisoblanadi:

xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ularning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish;

mahalla hududida joylashgan korxona, tashkilot va muassasalardagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar bilan birgalikda mehnat jamoalarida xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ularning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar, ular uchun yaratilayotgan imkoniyatlar va berilayotgan imtiyozlarning mazmun-mohiyatini keng targʻib etish;

xotin-qizlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;

xotin-qizlar oʻrtasida maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etish, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan hamkor tashkilotlar bilan birgalikda oʻtkaziladigan tadbirlarga xotin-qizlarni manzilli jalb etish;

xotin-qizlarning sogʻligʻini saqlash, sogʻlom oilani shakllantirish, oilaviy va ayollar sportini rivojlantirish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish masalalari boʻyicha takliflar tayyorlash;

xotin-qizlar oʻrtasida salbiy holatlarning (jinoyatchilik, oʻz joniga qasd qilish, fohishabozlik, giyohvandlik, voyaga yetmagan qizlarni erta turmushga berish kabi)ning oldini olishga qaratilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish;

milliy, diniy urf-odatlar va marosimlarning tartibli, ixcham va zamonaviy, keng aholi manfaatlarini hisobga olgan holda tashkil etilishida fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;

shakllantirilgan roʻyxat asosida qizlarning oilaviy muhiti, ehtiyojlari va qiziqishlari, toʻgaraklarga qamrovini oʻrganish, ularning boʻsh vaqtlarini maqsadli tashkil etishda yoshlar yetakchisiga koʻmaklashish;

shaxsiy koʻnikmalarini rivojlantirish istagini bildirgan oʻsmirlik yoshidagi qizlarni “Bibixonim maktablari” mashgʻulotlariga jalb etish;

tarbiyasi ogʻir qizlar bilan komissiya aʼzolari, “Ibratli oila”, “Moʻtabar ayol”, “Mahalla iftixori” koʻkrak nishonlari sovrindorlari, “Qizlar odobi targʻibotchisi” koʻrik-tanlovi gʻoliblarini jalb etgan holda yakka tartibda suhbatlar tashkil etish, ularning onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni “Ota-onalar universiteti” mashgʻulotlariga jalb etish;

“Qizlar odobi” targʻibotchisi tanlovining tuman (shahar) bosqichlarida faol ayollar ishtirokini taʼminlash;

xotin-qizlarning teatrlarga, madaniyat va maʼrifat maskanlariga tashriflarini uyushtirish;

xotin-qizlarga nisbatan jismoniy yoki ruhiy zoʻrlik ishlatish ehtimoli mavjud oilalarda profilaktik tushuntirish ishlarini olib borish;

tahdid va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan xotin-qizlar va bolalarning himoyasini taʼminlashga va aybdorlarni javobgarlikka tortishga oid harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish;

jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan, probatsiya xizmati hisobida turgan hamda ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan xotin-qizlarni ishga joylashtirishga, ularning hayotda oʻz oʻrinlarini topishida koʻmaklashish;

xorijga chiqib ketayotgan va xorijdan kelayotgan xotin-qizlar hisobini olib borish, ularning oilalari ahvolidan xabardor boʻlib turish, xorijda ishlab kelgan xotin-qizlarning tibbiy koʻrikdan oʻtishi va ishga joylashishiga koʻmaklashish”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya quyidagi huquqlarga ega:

faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda olish, zarur hollarda maʼlumotlarni joyiga borib oʻrganish haqida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;

faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini koʻrib chiqish uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga taqdim etish;

farzand tarbiyasi borasida ibratli boʻlgan onalarni, ijtimoiy faol xotin-qizlarni, iqtidorli qizlarni ragʻbatlantirish, shuningdek, yosh oilalarni moddiy va maʼnaviy jihatdan keng qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;

xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish masalalari boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;

ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni bajarishda tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;

oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida oʻz majlislariga davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini, mutaxassislarni va boshqa shaxslarni jalb qilish boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish”;

17-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etish, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini, shuningdek, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qabul qilingan hujjatlarni amaliyotga tatbiq etish”;

oltinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini kengashiga” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “oila va xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli)ning oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada :

6-bandning birinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini” soʻzlari “mahalla” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinidagi” soʻzlari “mahalladagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini koʻrib chiqish uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga taqdim etish”;

yettinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini” va “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari tegishincha “mahalla” va “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini” soʻzlari “fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini, shuningdek, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qabul qilingan hujjatlarni” soʻzlari bilan almashtirish;

sakkizinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini kengashiga” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Universitet tarkibi fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) saylovi oʻtkazilgandan keyin bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda besh yil muddatga saylanadi.

Unga fuqarolar yigʻini hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi. Universitet rahbarining oʻrinbosari lavozimiga nomzodga va aʼzolikka nomzodga fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan boʻlsa, u saylangan hisoblanadi.

Mahalladagi xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Universitet faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi”;

13-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “fuqarolar yigʻini kengashiga” va “fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)” soʻzlari tegishincha “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga” va “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi hamda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda :

beshinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini” soʻzlari “mahalla” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn birinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi hamda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17 va 27-bandlardagi “fuqarolar yigʻini” soʻzlari “mahalla” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-banddagi “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti, tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Kengashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish va ularni hal etishga koʻmaklashish, zarur hollarda “Ayollar daftari”ga kiritish uchun anketa-soʻrovnoma toʻldirish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olishda ularga koʻmaklashish;

“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshirish, ularga psixologik maslahatlar berib borish;

xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar, ular uchun yaratilayotgan imkoniyatlar va berilayotgan imtiyozlarning mazmun-mohiyatini keng targʻib etish;

xotin-qizlarga huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy maslahatlar berish orqali ularning oilalarni mustahkamlash va farzand tarbiyasidagi rolini hamda ijtimoiy faolliklarini oshirish;

aholi oʻrtasida “odobli qiz”, “iffatli kelin” va “maʼrifatli ayol” gʻoyalarini keng targʻib etish;

xotin-qizlarning, ayniqsa, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning muammolari oʻz vaqtida bartaraf etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish”;

33-bandning toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi “tuman (shahar) xotin-qizlar jamoatchilik kengashiga” soʻzlari “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-banddagi “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari, oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha mutaxassis” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Kengash faoliyaga mahalla hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi.

Mahalladagi xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Kengash faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi”;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Kengash oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan Kengash raisini, uning oʻrinbosarini va Kengash kotibini saylaydi.

Kengash raisi oʻrinbosarining vazifalari Kengash raisi tomonidan mahalladagi xotin-qizlar faoli bilan kelishgan holda belgilanadi. Kengash raisi uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda, rais oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi”;

45 — 47-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Kengash oʻz faoliyati yuzasidan har oyda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.

46. Kengash faoliyatini tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi muvofiqlashtiradi, metodik-amaliy jihatdan koʻmaklashadi, Kengashning ish rejasini tasdiqlaydi, choraklik, yarim yillik va yillik faoliyati monitoringini yuritadi.

47. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan muntazam ravishda “Ayollar maslahat kengashlari” rahbarlari va aʼzolarining bilim va malakalarini oshirish choralari koʻriladi”;

Namunaviy nizomga 2-ilovaning 1 va 7-pozitsiyalari “Lavozimi” ustunidagi “fuqarolar yigʻini oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha mutaxassisi” soʻzlari “mahalla faoli” soʻzlari bilan, “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovaning 7-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 5-ilovada :

11-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Xotin-qizlar bilan ishlash komissiyasi, “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi va “Ayollar maslahat kengashi”ning hujjatlari mahalladagi xotin-qizlar faoli tomonidan yuritiladi, imzolanadi va tasdiqlanadi”;

32-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Hujjat loyihasining ichki kelishuvi fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda mahalladagi xotin-qizlar faolining shaxsiy imzosidan tashqari, ismi, otasi ismining bosh harflari, familiyasi va imzolash sanasini oʻz ichiga olgan tegishli vizalar bilan rasmiylashtiriladi. Zarur hollarda viza qoʻyayotgan shaxsning lavozimi ham koʻrsatiladi”;

33-bandning oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) uzoq vaqt boʻlmaganda, hujjatlarni fuqarolar yigʻini raisi vazifasini vaqtincha bajarish yuklatilgan shaxs imzolaydi. Bunda hujjatni imzolovchi shaxsning amaldagi lavozimi va uning familiyasi koʻrsatiladi. Hujjatning lavozim nomi oldiga egik chiziq qoʻyib yoki “oʻrniga” soʻzini ishlatib imzolashga yoʻl qoʻyilmaydi”;

58-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“58. Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli), mahalladagi xotin-qizlar faolining shaxsiy varaqalari yil davomida mustaqil yigʻmajildlarga guruhlanadi”.

84. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini samarali amalga oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati uchun mikrokreditlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi 388-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandning oltinchi xatboshi , 11-bandning ikkinchi xatboshi , 17-bandning ikkinchi xatboshi va 23-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning “11-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 2-bandi toʻrtinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

85. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Toshkent viloyatining sanoat salohiyatini yanada oshirish hamda Toshkent viloyatining Piskent tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-iyundagi 397-son qaroriga 6-ilovaning VI boʻlimi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

87. Vazirlar Mahkamasining “Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qarorida :

a) 3-bandning “a” kichik bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilari , “b” kichik bandi oʻninchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinlari raislari” soʻzlari “fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan, “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash organlari” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning “a” kichik bandi hamda “b” kichik bandining toʻrtinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan, “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash organlari” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning beshinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

13-banddagi “mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari” soʻzlari “mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandning ikkinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash organlari” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38-bandning “g” kichik bandi birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda ularning hududiy boʻlinmalari doimiy ravishda:”.

88. Vazirlar Mahkamasining “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-avgustdagi 507-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning “v” va “g” kichik bandlaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

1 — 3 , 6 va 13-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari tegishincha “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” va “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovaning “Masʼullar” ustuni 1 — 4-bosqichlaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 2-ilovaning “Tashkilot nomi” ustuni 2, 5 va 6-pozitsiyalaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

89. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 12-avgustdagi 515-son qarorining 13-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

90. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Surxondaryo viloyatining Muzrabot tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 12-avgustdagi 516-son qarorining 8-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

91. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Surxondaryo viloyatining Sherobod tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 12-avgustdagi 517-son qarorining 8-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

92. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2023-yillarda Surxondaryo viloyatining Qiziriq tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 12-avgustdagi 518-son qarorining 10-bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

93. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-avgustdagi 523-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-bandning ikkinchi xatboshi , 7-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Nizomga 1-ilovaning “1-bosqich” va “2-bosqich” pozitsiyalari “Tadbirlar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Nizomga 2-ilovaning matnidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

94. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-avgustdagi 536-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaning 5 — 10-pozitsiyalari “Masʼul organlar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

95. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-avgustdagi 548-son qarori bilan tasdiqlangan Hokim oʻrinbosari — viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmasi boshliqlarining funksional vazifalari hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :

a) nomidagi , 1 va 6-bandlardagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “oila va xotin-qizlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Quyidagilar viloyatlar va Toshkent shahar hokimi oʻrinbosarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning mamlakat ijtimoiy-siyosiy hayotidagi oʻrni va faolligini oshirish, gender tenglik kafolatlarini taʼminlash, ilmiy faoliyatga keng jalb qilish;

oila va xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oila va xotin-qizlarga ijtimoiy-huquqiy, psixologik yordam koʻrsatish;

xotin-qizlarga mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblar boʻyicha bilim va koʻnikmalarni egallashlari uchun zarur sharoitlar yaratish, qishloq joylardagi xotin-qizlarni oilaviy va xususiy tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish;

xotin-qizlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, oiladagi maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

xotin-qizlar yoʻnalishidagi nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatiga yordam koʻrsatish;

konsepsiyalar, davlat dasturlari va “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish va amalga oshirish”;

v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Viloyatlar va Toshkent shahar hokimi oʻrinbosari oʻz zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning mamlakat ijtimoiy-siyosiy hayotidagi oʻrni va faolligini oshirish, gender tenglik kafolatlarini taʼminlash, ilmiy faoliyatga keng jalb qilish sohasida:

xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlashga doir davlat siyosatining samarali ijrosini taʼminlash, ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi roli va faolligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlarni oila, mahalla va mehnat jamoalarida ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, zamonaviy namunali oilani shakllantirish, uning maʼnaviy-axloqiy muhitini va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshirishda tuman (shahar)lar oila va xotin-qizlar boʻlimlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarini ishini samarali tashkil etish choralarini koʻradi;

xotin-qizlarni ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, ularni qoʻllab-quvvatlashga doir islohotlarning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida keng targʻib qiladi;

oilalar va xotin-qizlar, ayniqsa, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalar va xotin-qizlarni ijtimoiy va moddiy qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, ularning birinchi navbatdagi ehtiyojlari qondirilishida har tomonlama yordam berishni tashkil etadi;

ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oila va xotin-qizlar nazarda tutilgan imtiyozlar boʻyicha qonunchilik hujjatlari ijrosining nazoratini, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va tibbiy yordam bilan taʼminlash sohasida tegishli davlat va jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikni amalga oshirish choralarini koʻradi;

xotin-qizlarning murojaatlari va uyma-uy yurish jarayonida aniqlangan muammolarning hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar, mutasaddi davlat va jamoat tashkilotlari tomonidan oʻz vaqtida hal etilishi yuzasidan muntazam monitoring yuritadi va koʻmaklashadi;

xotin-qizlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini koʻzlab, sudlarga ariza (shikoyat) va daʼvolarni kiritadi;

xotin-qizlar huquqlarini himoya qilish sohasida ijtimoiy sheriklik tizimini rivojlantirishga, Hukumat va mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan hamkorlik tamoyillarining amalga oshirilishiga koʻmaklashadi;

xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari ishini samarali tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarga, jumladan, tashkilot, muassasa va korxonalarda xotin-qizlar masalalari boʻyicha maslahat kengashlariga har tomonlama koʻmaklashadi hamda ularning faoliyati samaradorligini oshirish choralarini koʻradi;

iqtidorli qizlarni aʼlo xulqi, noyob isteʼdodi, zukkoligi, tashabbuskorligi, oʻqishdagi muvaffaqiyatlari hamda adabiyot, madaniyat, sanʼat, taʼlim va sport sohalaridagi alohida yutuqlari uchun Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti bilan taqdirlash uchun takliflar tayyorlash ishlarini hamda ushbu mukofot boʻyicha mahalliy komissiyalar faoliyatini tashkil qiladi;

xotin-qizlar oʻrtasida har yili ularning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi oʻrni va faolligini oshirishga qaratilgan turli koʻrik-tanlovlarni tashkil etadi;

oʻz vakolati doirasida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlikda xotin-qizlarni ilm-fanga keng jalb etish, ular oʻrtasida innovatsiyalarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

tashabbuskor, amaliy ish tajribasiga ega boʻlgan qizlardan kadrlar zaxirasini shakllantirish va ularning nomzodlarini tegishli rahbarlik lavozimlariga tavsiya etish tizimini yoʻlga qoʻyadi;

b) oila va xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oila va xotin-qizlarga ijtimoiy-huquqiy, psixologik yordam koʻrsatish sohasida:

xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yoʻnaltirilgan ishlarni olib borish, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi, ushbu yoʻnalishda mahallalardagi xotin-qizlar faollarining ishini muvofiqlashtirib boradi;

mahallalardagi xotin-qizlar faollariga xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash va bartaraf etishda, ularni ogʻir ijtimoiy ahvoldan chiqarish choralarini amalga oshirishda uslubiy va amaliy koʻmaklashadi;

ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlarga, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollarga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish tizimini shakllantirish, ularning iqtisodiy barqarorligini taʼminlash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, yordamga muhtoj boʻlgan va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlarning, shu jumladan, kam taʼminlangan hamda nogironligi boʻlgan ayollarning manzilli roʻyxatlarini tuzish, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish, reabilitatsiya vositalari bilan taʼminlash ishlarini tashkil etadi;

uy-joyga muhtoj, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan, kam taʼminlangan hamda nogironligi boʻlgan xotin-qizlarning roʻyxatini tuzish, zarur hujjatlarni rasmiylashtirish, Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan boshlangʻich badalni toʻlab berish orqali ularni arzon uy-joylar bilan taʼminlash ishlarini tashkil etadi;

Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy boʻlimlariga metodik yordam koʻrsatadi va ularning faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;

oilalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni oʻrganish hamda sogʻlomlashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishda mahallalardagi xotin-qizlar faollarining davlat hamda jamoat tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlikdagi faoliyatini taʼminlaydi;

notinch va muammoli oilalarni aniqlash, ularning manzilli roʻyxatlarini tuzish, maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish, nizoli holatlarning oldini olish, oilaviy munosabatlarni mustahkamlash va milliy mentalitetga zid boʻlgan yot xavf-xatarlarga qarshi kurashish maqsadida ular bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlashni tashkil etadi;

“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarning taʼlim-tarbiyasi, ularni balogʻatga, turmushga tayyorlash ishlariga yordamlashadi;

har yili kamida ikki marotaba oʻquv-tarbiya muassasalarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarning ijtimoiy holatini oʻrganib boradi;

oʻquv-tarbiya muassasalarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarning muammolarini joyida hal qilishga hamda oʻquv-tarbiya muassasalaridan keyingi hayotida oʻz oʻrnini topishiga har tomonlama koʻmaklashadi;

xotin-qizlar oʻrtasida turli salbiy ijtimoiy harakatlar, ayniqsa, oʻz joniga qasd qilish, fohishabozlik, voyaga yetmagan qizlarning erta turmushga chiqish kabi holatlarning sabablarini chuqur oʻrganish hamda natijalari boʻyicha mahallalar, mahalliy hokimliklar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda profilaktika chora-tadbirlari amalga oshirilishini tashkil etadi;

v) xotin-qizlarga mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblar boʻyicha bilim va koʻnikmalarni egallashlari uchun zarur sharoitlar yaratish, qishloq joylardagi xotin-qizlarni oilaviy va xususiy tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish sohasida:

aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari bilan xotin-qizlarning bandligini taʼminlash choralarini koʻrish, mehnat sharoitlarini yaxshilashga oid masalalarni hal etish, qishloq joylaridagi xotin-qizlarni, ayniqsa, yosh qizlarni tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish uchun biznes tuzilmalari, tadbirkor ayol birlashmalarining imkoniyatlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

ishsiz va ijtimoiy faol boʻlmagan xotin-qizlar bilan individual ish olib borish, ularni kasb-hunarga tayyorlash boʻyicha oʻqitishga qaratilgan tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan va yoʻlga qoʻyish istagida boʻlgan xotin-qizlarga tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda kredit mablagʻlari, Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan kreditlar ajratilishiga koʻmaklashadi;

xotin-qizlarning tadbirkorlik gʻoyalarini amalga oshirish, ular faoliyatiga kredit, subsidiya va boshqa yordam choralarini jalb qilish boʻyicha mahallalardagi xotin-qizlar faollarining hududdagi tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimlari yordamchilari bilan hamkorligini tashkil etadi;

mahallalardagi xotin-qizlar faollarining “Ayollar maslahat kengashlari” bilan yaqin hamkorlikda ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olishda ularga koʻmaklashish, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshirish ishlarini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi;

joylarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash, ular oʻrtasida tadbirkorlikni, hunarmandchilikni rivojlantirish boʻyicha koʻrilayotgan amaliy choralar samaradorligini monitoring qiladi;

mahallalarda xotin-qizlarni kasbga oʻqitish, ularning moliyaviy savodxonligini oshirish, tadbirkorlik bilan shugʻullanish hissini uygʻotish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

Respublika va hududiy “Xotin-qizlar tadbirkorlik markazlari” faoliyatini samarali tashkil etish choralarini koʻradi;

g) xotin-qizlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, oiladagi maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshirish sohasida:

mahallalarda xotin-qizlar uchun ularning yoshini hisobga olgan holda, turli ijtimoiy-madaniy va sogʻlomlashtirish tadbirlari, maxsus sport musobaqalari, shuningdek, yozuvchilar, sanʼatkorlar, rassomlar va boshqa ijod ahli vakillarini taklif etgan holda ijodiy kechalar tashkil etadi;

xotin-qizlarni sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil etish, madaniyat, turizm, ommaviy jismoniy tarbiya va sport muassasalari, sanatoriy-kurortlarda davolash, bolalarni sogʻlomlashtirish va ularning dam olishi masalalarida davlat organlari, mahallalar, ish beruvchilar, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlikni amalga oshiradi;

oila institutini mustahkamlash, “Sogʻlom oila — sogʻlom jamiyat” gʻoyasini ijtimoiy hayotga tatbiq etish choralarini koʻradi;

zamonaviy oilani rivojlantirish, oilaning ichki munosabatlari, shaxslararo munosabatlar, yaxshi qoʻshnichilik munosabatlari, boy madaniy, tarixiy meros va anʼanaviy oilaviy qadriyatlar asosida oila institutini mustahkamlash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, ularga oiladagi nizoli holatlarni hal qilishning huquqiy va psixologik asoslarini oʻrgatish, oilalarni mustahkamlash, erta nikoh va oilaviy ajralishlarning oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

oila-nikoh munosabatlari sohasida amaliyotni oʻrganish hamda tajriba almashish borasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlikni amalga oshiradi;

xotin-qizlarning oilalarni mustahkamlash, milliy va umuminsoniy qadriyatlarni asrab-avaylash hamda ularning farzand tarbiyasidagi rolini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

hududlarda, ayniqsa, qishloqlarda xotin-qizlarga koʻrsatiladigan tibbiy-ijtimoiy xizmatlar sifatini, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini taʼminlash borasidagi ishlar samaradorligini oshirish choralarini koʻradi;

jamiyat va davlat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan oilaning totuvligi va farovonligi mustahkamlanishiga, onalik va bolalik muhofazasiga munosib hissa qoʻshgan, shuningdek, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, ularni Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, joylarda maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish va milliy qadriyatlarni keng targʻib etish borasida ibratli faoliyat olib borayotgan xotin-qizlarni “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ishlarini tashkil etadi;

farovon va barqaror oilalarning hayotiy tajribalarini ommalashtirish maqsadida oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan oilalarni “Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga doir takliflar tayyorlash ishlarini tashkil etadi;

d) xotin-qizlar yoʻnalishidagi nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatiga yordam koʻrsatish sohasida:

xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning mamlakat ijtimoiy-siyosiy hayotidagi oʻrni va faolligini oshirish, gender tenglik kafolatlarini taʼminlash sohalarida nodavlat notijorat tashkilotlariga koʻmaklashadi;

xotin-qizlar yoʻnalishidagi nodavlat notijorat tashkilotlarning ilgʻor tajribalarini ommalashtirish, ular tomonidan ishlab chiqilgan istiqbolli loyihalarni amalga oshirishda koʻmaklashish choralarini koʻradi;

mahallalarda soha mutaxassislarini hamda nodavlat notijorat tashkilotlarni jalb etgan holda, xotin-qizlar uchun “Maʼnaviyat soatlari” va “Huquqiy bilimlar” tadbirlari oʻtkazilishini tashkil etadi;

xotin-qizlarning huquq va manfaatlarini taʼminlash, kam taʼminlangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni ehtiyojmandlik darajasidan chiqarish boʻyicha jamoatchilik nazoratini taʼminlashda nodavlat notijorat tashkilotlarni jalb etish ishlarini tashkil etadi.

Shuningdek, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari quyidagi qoʻshimcha funksiyalarni amalga oshiradi:

Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Hukumatning hujjatlari va topshiriqlari bajarilishi yuzasidan taʼsirchan nazoratni taʼminlaydi;

xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning ijtimoiy muammolarini hal etish, oilalar mustahkamligini taʼminlash borasida oʻta muhim va ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha yaqin, oʻrta va uzoq muddatli istiqbolga moʻljallangan konsepsiyalar, davlat dasturlari hamda “yoʻl xaritalari” loyihalarining tayyorlanishini tashkil etadi va ijrosini taʼminlaydi;

viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari majlislarida, hokimlar huzurida oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqish uchun xotin-qizlar va oila masalalari boʻyicha materiallar tayyorlanishini va kiritilishini taʼminlaydi;

tumanlar va shaharlar hokimlarining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshliqlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyati va javobgarligini oshirish choralarini koʻradi hamda yil yakuni boʻyicha ularning faoliyatini baholab boradi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga Murojaatnomasidan kelib chiqadigan tegishli yilga moʻljallangan davlat dasturining amalga oshirilishi toʻgʻrisida har oylik hisobotlar tayyorlanishini va ularning Vazirlar Mahkamasiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli xizmatlariga taqdim etilishini taʼminlaydi;

xotin-qizlar muammolarini hal etish va ularning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, ularni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb etish borasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq qabulxonalari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalari, siyosiy partiyalar bilan hamkorlik qiladi;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi, shuningdek, ularning murojaatlarini koʻrib chiqadi”;

g) “Viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari tomonidan faoliyati muvofiqlashtiriladigan tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari roʻyxati” boʻlimining 1 va 2-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oila va xotin-qizlar boshqarmasi.

2. Ichki ishlar bosh boshqarmalari — oilalarni mustahkamlash, xotin-qizlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish, xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonliklardan himoya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish yuzasidan”;

d) “Viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari tomonidan oʻzaro hamkorligi taʼminlanadigan tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari roʻyxati” boʻlimining 1 — 5-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. “Sogʻlom avlod uchun” hukumatga qarashli boʻlmagan xalqaro xayriya fondining viloyatlar va Toshkent shahar mintaqaviy filiali.

2. Qizil Yarim oy jamiyati viloyatlar va Toshkent shahar kengashlari.

3. “Tadbirkor ayol” uyushmasi viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimlari.

4. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy boʻlimlari.

5. Viloyatlar va Toshkent shahar “Xotin-qizlar tadbirkorligi markazlari”;

96. Vazirlar Mahkamasining “Axborot texnologiyalari va kompyuter dasturlash sohasida yosh mutaxassislarni ragʻbatlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-avgustdagi 556-son qaroriga 2-ilovaning “Tashkilot nomi / yoʻnalishi” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

97. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-sentabrdagi 565-son qarori bilan tasdiqlangan Jinoyatlarning sabablari va ularning sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlarni muhokama qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi ikkinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

98. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari yoʻqotishlarini qisqartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 574-son qarorining 8-bandi birinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

99. Vazirlar Mahkamasining “Mahallalarda jamoat tartibini saqlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-sentabrdagi 588-son qarorida :

a) 2 , 7 va 8-bandlardagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovaning ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash hududiy boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hududiy boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

100. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

101. Vazirlar Mahkamasining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish borasidagi ishlarni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-oktabrdagi 625-son qarorida :

a) 3-bandga :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Markaz direktori — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining boshqarma boshligʻiga, boshqa xodimlari mos ravishda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining boshqa xodimlariga tenglashtirish;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshidagi “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning “e” kichik bandidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 10-banddagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin”;

e) ilovada :

“Chora-tadbirlar nomi” ustunining 5-pozitsiyasidagi “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Ijro uchun masʼullar” ustunining 4 — 12, 16, 18, 20 va 22-pozitsiyalaridagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari tegishincha “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti”, “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi”, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

102. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 7-ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. O. Parpiboyeva — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”.

103. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qarorining 6-bandida :

a) birinchi xatboshidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “a” kichik bandning ikkinchi xatboshidagi “mahalla fuqarolar yigʻini raislari” soʻzlari “mahalla fuqarolar yigʻini raislari va mahalladagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

104. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash hamda Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qarorida :

a) 1-ilovada :

3-bandning ikkinchi xatboshi , 7-bandning beshinchi xatboshisi , 28-banddagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimida”, “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari” soʻzlari tegishincha “oila va xotin-qizlar boʻlimi”, “oila va xotin-qizlar boʻlimida”, “oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilovada :

2-banddagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “oila va xotin-qizlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimining ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi, komissiya kotibi”;

Nizomga 3-ilovaning matnidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” va “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimining xotin-qizlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari tegishincha “oila va xotin-qizlar boʻlimi” va “oila va xotin-qizlar boʻlimining ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 4-ilovaning “5-bosqich” va “6-bosqich” pozitsiyalari “Subyektlar” ustunidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

9 , 10 , 11 , 21-bandlardagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Vaqtinchalik nizomga ilovaning “1-bosqich”, “3-bosqich”, “4-bosqich” va “9-bosqich” pozitsiyalarining “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunidagi “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” va “mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga” soʻzlari tegishincha “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi” va “mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

105. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xodimlarini ragʻbatlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 28-dekabrdagi 779-son qarorida :

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” va “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari tegishincha “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” va “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

3 , 13 — 16 va 20-bandlardagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining”, “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga”, “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari tegishincha “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining”, “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga”, “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga ilovaning “2-bosqich”, “3-bosqich” va “4-bosqich” pozitsiyalari “Masʼullar” va “1-bosqich” va “4-bosqich” pozitsiyalarining “Chora-tadbirlar” ustunlaridagi “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga”, “tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari tegishincha “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga”, “tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi”, “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

106. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslar ishlari boʻyicha idoralararo kengash faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-dekabrdagi 769-son qaroriga 1-ilovaning 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. S. Turdiyev — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari”.

108. Vazirlar Mahkamasining “2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 83-son qarorida :

a) 1-ilovada :

1.2, 1.3, 8.5, 10.2-vazifalar boʻyicha “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5.1, 5.2, 5.3, 5.5, 5.a, 5.b, 5.s, 16.2-vazifalar boʻyicha “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning yigirma ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“O.A. Parpiboyeva — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”;

4-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. O.A. Parpiboyeva — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”;

v) 5-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. O. Parpiboyeva — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Lavozimi boʻyicha — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi huzuridagi “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti direktori”;

g) 6-ilovaning 13-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Lavozimi boʻyicha — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi huzuridagi “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti direktori”;

d) 7 , 9 — 11-ilovalardagi “G. Marufova — Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari “O. Parpiboyeva — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

109. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 84-son qaroriga 2-ilova :

8-pozitsiyaning “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “mahalla fuqarolar yigʻinlari” soʻzlari “mahalla fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan, “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab quvvatlash vazirligi (G. Marufova)” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9, 10 va 12-pozitsiyalarning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mahalla va oilani qoʻllab quvvatlash vazirligi (G. Marufova)” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar bilan ishlash va oilalarda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha mutaxassis toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 14-martdagi 200-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 9-avgust,

438-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son, 07.12.2022-y., 09/22/695/1071-son; 10.04.2023-y., 09/23/147/0203-son; 01.05.2023-y., 09/23/171/0234-son; 16.11.2023-y., 09/23/596/0856-son; 26.02.2024-y., 09/24/101/0153-son; 19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son; 13.03.2025-y., 09/25/158/0235-son; 08.05.2025-y., 09/25/294/0419-son; 07.07.2025-y., 09/25/413/0570-son; 15.09.2025-y., 09/25/578/0826-son; 09.10.2025-y., 09/25/629/0912-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 20.05.2026-y., 09/26/257/0515-son; 02.10.2026-y., 09/26/526/0994-son)

lex.uz