📅 2022-yil 10-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 10-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 10 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАР
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиёти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
3. Қуйидагилар:
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмасига асосан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
5. «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда бериб борилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар йили 1 майга қадар тақдим этади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзоднинг маълумотномаси (объективка);
номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
номзоднинг сўнгги уч йил давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги фаолияти, шунингдек, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида кўрсатган ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома.
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган 5 кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
7. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Комиссия таркибига Қўмитанинг Жамоатчилик маслаҳат кенгаши, экология соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари киритилиши мумкин.
8. Комиссия йиғилишида номзодлар тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
9. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.
10. Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
13. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этади. Ҳар йили 1 майга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. Ҳар йили 15 майга қадар 3-босқич Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғини чиқаради. Ҳар йили 1 июнга қадар 4-босқич Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзодларни баҳолаш бўйича
Т/р Баҳолаш йўналиши Баҳолаш мезонлари Балл тизими 1. Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, асраш ва атроф муҳитга таъсир этувчи омилларни камайтириш йўналишида Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси. 1 баллдан 5 баллгача Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги самарали фаолияти. 1 баллдан 5 баллгача Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш борасидаги фаолияти натижалари. 1 баллдан 5 баллгача Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш ҳамда уларни қайта тиклаш жараёнидаги фаол иштироки. 1 баллдан 5 баллгача Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш, муаммоларни ҳал этиш борасидаги таклифлари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича ташаббуси. 1 баллдан 5 баллгача 2. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки Дарахт ва буталарни экиш, парваришлаш, сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали она табиатни асраш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси. 5 балл (ҳар 50 та дарахт учун) Дарахт ва буталарни маҳаллийлаштириш, уларнинг янги навларини яратиш ва етиштириш борасидаги самарали фаолияти. 1 баллдан 5 баллгача Оғир иқлим шароитларида, чўл ва даштларда ҳамда бошқа ҳудудларда яшил майдонларни (дарахт ва бутазорлар) барпо этиш борасида эришган ижобий натижалари. 5 балл (1 гектар учун) Дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ташкил этганлиги. 5 балл (1 гектар учун) 3. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги Соҳага оид инновацион ғоялар, илғор тажриба ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш. 1 баллдан 5 баллгача Экологик назорат ва мониторинг ишларини ташкил этишдаги фаол иштироки. 5 балл Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда узоқ муддат самарали фаолият олиб борганлиги. 5 балл Аҳолининг экологик тарбияси ва экологик маданиятини шакллантиришга қўшган ҳиссаси 5 балл Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишлари 1 баллдан 5 баллгача экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаол иштироки. 1 баллдан 5 баллгача 4. Экологик таълим, тарғибот ва илм-фан йўналиши Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта ўқитиш ва малакасини оширишдаги фаолияти. 1 баллдан 5 баллгача Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижасини амалиётга жорий этиш 1 баллдан 5 баллгача Экологик инновацион янги ғоялар ва ташаббусларни жорий этиш. 1 баллдан 5 баллгача Экологик маданиятни юксалтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларидаги фаол иштироки. 1 баллдан 5 баллгача 5. Тизим раҳбарияти томонидан эътирофи Фахрий ёрлиқ, диплом ёки сертификатлар ва бошқа мукофотлар билан тақдирланганлиги. 1 баллдан 5 баллгача
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонининг
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида қуёш нури фонида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг эмблемаси жойлаштирилган.
Кўкрак нишони айланаси зарҳал ҳошияли оқ эмаль фонидаги доира билан ўралган. Айлананинг юқори қисмида ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр бўлган «TABIAT НIMOYACНISI» сўзлари ёзилган. Унинг пастки икки чети бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари жойлаштирилган. Япроқлар яшил рангда.
Кўкрак нишонининг пастки қисми марказида дафна япроқлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган ҳамда унда «OʻZBEKISTON» сўзи ёзилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида икки қаторда ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр бўлган «YASНIL MAKON YARATUVCНISI» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 0,5 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 443-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, тўғри тўртбурчак шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «TABIAT НIMOYACНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 7 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA №» сўзи (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 9 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 8 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza», учинчи сатрда «qilish davlat qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ yil т «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «TABIAT НIMOYACНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan», учинчи сатрда «mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, «Qoʻmita raisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 август,
443-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLAR
TAVSIFI
TAVSIFI
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PF-46-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PF-46-son Farmoni bilan koʻkalamzorlashtirish ishlarida alohida tashabbus koʻrsatgan shaxslarni Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi tomonidan “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash amaliyoti joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Mamlakatimizda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, tabiatni asrash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish borasida salmoqli natijalarni qoʻlga kiritgan, shuningdek, sohaga oid ilm-fan yutuqlarini amaliyotga joriy etib, zamonaviy texnologiyalardan samarali foydalangan hamda yashil maydonlarni kengaytirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarida alohida tashabbus koʻrsatgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
3. Quyidagilar:
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi buyurtmasiga asosan “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.
5. “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi:
koʻkrak nishonini har yili 5-iyun — Butunjahon atrof muhit kuni arafasida tantanali ravishda berib borilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi N.N. Oblomuradov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-avgustdagi 443-son qaroriga 1-ILOVA
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan mamlakatimizda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, tabiatni asrash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish borasida salmoqli natijalarni qoʻlga kiritgan, shuningdek, sohaga oid ilm-fan yutuqlarini amaliyotga joriy etib, zamonaviy texnologiyalardan samarali foydalangan hamda yashil maydonlarni kengaytirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarida alohida tashabbus koʻrsatgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
4. Vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlar boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) har yili 1-mayga qadar taqdim etadi.
5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarga nomzod haqida quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
nomzodning maʼlumotnomasi (obyektivka);
nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (fuqarolik pasporti yoki ID-karta);
nomzodning soʻnggi uch yil davomida ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, tabiatni asrash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish borasidagi faoliyati, shuningdek, yashil maydonlarni kengaytirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarida alohida koʻrsatgan tashabbuslari aks ettirilgan tavsifnoma.
6. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Qoʻmita raisi tomonidan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida koʻp yillik tajribaga ega boʻlgan 5 kishidan iborat tarkibda komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tashkil etiladi.
7. Komissiya tarkibi va Komissiya toʻgʻrisidagi nizom Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Komissiya tarkibiga Qoʻmitaning Jamoatchilik maslahat kengashi, ekologiya sohasidagi nodavlat notijorat tashkilotlar va boshqa fuqarolik jamiyati institutlari vakillari kiritilishi mumkin.
8. Komissiya yigʻilishida nomzodlar tegishli hujjatlari oʻrganilib, ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan mezonlarga muvofiq baholanadi va har yili 15-mayga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
9. Komissiya xulosasi asosida Qoʻmita raisining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 1-iyunga qadar chiqariladi.
10. Koʻkrak nishoni har yili 5-iyun — Butunjahon atrof muhit kuni arafasida Qoʻmita raisi (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.
11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Qoʻmitaning internet tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
14. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
15. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Qoʻmita ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirliklar va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasiga taqdim etadi. Har yili 1-mayga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosa qabul qiladi. Har yili 15-mayga qadar 3-bosqich Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisining buyrugʻini chiqaradi. Har yili 1-iyunga qadar 4-bosqich Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 5-iyun — Butunjahon atrof muhit kuni arafasida
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoniga tavsiya etilayotgan nomzodlarni baholash boʻyicha
T/r Baholash yoʻnalishi Baholash mezonlari Ball tizimi 1. Tabiiy resurslarni muhofaza qilish, asrash va atrof muhitga taʼsir etuvchi omillarni kamaytirish yoʻnalishida Tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash borasidagi tashabbusi. 1 balldan 5 ballgacha Yer, yer osti boyliklari, suv, atmosfera havosini muhofaza qilish borasidagi samarali faoliyati. 1 balldan 5 ballgacha Hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish, yovvoyi oʻsimlik va hayvonlarni koʻpaytirish va saqlash borasidagi faoliyati natijalari. 1 balldan 5 ballgacha Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar maydonini kengaytirish, tabiiy obyektlar va majmualarni, oʻsimlik va hayvonot dunyosining noyob turlarini saqlash hamda ularni qayta tiklash jarayonidagi faol ishtiroki. 1 balldan 5 ballgacha Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni samarali tashkil etish, muammolarni hal etish borasidagi takliflari hamda ularni amaliyotga joriy etish boʻyicha tashabbusi. 1 balldan 5 ballgacha 2. Hududlarni koʻkalamzorlashtirish va obodonlashtirish ishlaridagi faol ishtiroki Daraxt va butalarni ekish, parvarishlash, saqlash va muhofaza qilish orqali ona tabiatni asrash va rivojlantirishga qoʻshgan hissasi. 5 ball (har 50 ta daraxt uchun) Daraxt va butalarni mahalliylashtirish, ularning yangi navlarini yaratish va yetishtirish borasidagi samarali faoliyati. 1 balldan 5 ballgacha Ogʻir iqlim sharoitlarida, choʻl va dashtlarda hamda boshqa hududlarda yashil maydonlarni (daraxt va butazorlar) barpo etish borasida erishgan ijobiy natijalari. 5 ball (1 gektar uchun) Daraxt va butalarni parvarishlashda suvni tejaydigan texnologiyalarni qoʻllagan holda sugʻorish ishlarini tashkil etganligi. 5 ball (1 gektar uchun) 3. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi faoliyati rivojiga munosib hissa qoʻshganligi Sohaga oid innovatsion gʻoyalar, ilgʻor tajriba va ilm-fan yutuqlarini amaliyotga joriy etish. 1 balldan 5 ballgacha Ekologik nazorat va monitoring ishlarini tashkil etishdagi faol ishtiroki. 5 ball Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida yoki turdosh sohalarda uzoq muddat samarali faoliyat olib borganligi. 5 ball Aholining ekologik tarbiyasi va ekologik madaniyatini shakllantirishga qoʻshgan hissasi 5 ball Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishga oid jarayonlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish ishlari 1 balldan 5 ballgacha ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishdagi faol ishtiroki. 1 balldan 5 ballgacha 4. Ekologik taʼlim, targʻibot va ilm-fan yoʻnalishi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida kadrlarni tayyorlash, mutaxassislarni qayta oʻqitish va malakasini oshirishdagi faoliyati. 1 balldan 5 ballgacha Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishida ilmiy-tadqiqot ishlari va ularning natijasini amaliyotga joriy etish 1 balldan 5 ballgacha Ekologik innovatsion yangi gʻoyalar va tashabbuslarni joriy etish. 1 balldan 5 ballgacha Ekologik madaniyatni yuksaltirish, targʻibot va tashviqot tadbirlaridagi faol ishtiroki. 1 balldan 5 ballgacha 5. Tizim rahbariyati tomonidan eʼtirofi Faxriy yorliq, diplom yoki sertifikatlar va boshqa mukofotlar bilan taqdirlanganligi. 1 balldan 5 ballgacha
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-avgustdagi 443-son qaroriga 2-ILOVA
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishonining
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida quyosh nuri fonida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining emblemasi joylashtirilgan.
Koʻkrak nishoni aylanasi zarhal hoshiyali oq emal fonidagi doira bilan oʻralgan. Aylananing yuqori qismida harflarning balandligi 3 millimetr boʻlgan “TABIAT NIMOYACNISI” soʻzlari yozilgan. Uning pastki ikki cheti boʻylab faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi dafna yaproqlari joylashtirilgan. Yaproqlar yashil rangda.
Koʻkrak nishonining pastki qismi markazida dafna yaproqlari oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat bayrogʻi tasvirlangan hamda unda “OʻZBEKISTON” soʻzi yozilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida ikki qatorda harflarning balandligi 4 millimetr boʻlgan “YASNIL MAKON YARATUVCNISI” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir. Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat.
Qadagʻich eni 22 millimetrli toʻq yashil rangdagi shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning oʻrtasidan eni 0,5 millimetrli ikkita och yashil rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-avgustdagi 443-son qaroriga 3-ILOVA
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, toʻgʻri toʻrtburchak shaklida boʻlgan toʻq yashil rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “TABIAT NIMOYACNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 7 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar toʻq yashil rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA №” soʻzi (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) va 16 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 9 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 8 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza”, uchinchi satrda “qilish davlat qoʻmitasi raisining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 7 millimetr pastda oraligʻi 5 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ yil t “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “TABIAT NIMOYACNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan”, uchinchi satrda “mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda, “Qoʻmita raisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 10-avgust,
443-son