📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июля 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего и среднего специального образования Министерства занятости и трудовых отношений Министерства народного образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 July 2022 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
Қарори
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон « Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги, 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон « Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида »ги ҳамда 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон « Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 17-2022Қ/Қ-сон ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 4-mh-сон қарорига ИЛОВА
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «ўрта махсус ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда :
а) номидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «ўрта махсус ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.»;
в) 1-бандда :
биринчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида» деган сўзлар «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 2 , 3 ва 20-бандлардаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим муассасасини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим муассасаси директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;
доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.
Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари, битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи — ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим муассасаси томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.»;
е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Таълим муассасаси директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим муассасаси томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.»;
ж) 7-бандда :
учинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи — комиссия аъзоси;»;
олтинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «таълим» деган сўз билан алмаштирилсин;
з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Аризаларни кўриб чиқишда комиссия таълим муассасаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги масалаларни ўрганади:
битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатлар (ота-онаси вафот этган, бедарак йўқолган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда кетган, озодликдан маҳрум этилган ва ҳ. к.);
битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи, турар жой билан таъминланганлик даражаси;
битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги).»;
и) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақидан» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдоридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
й) 18 ва 22-бандлардаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «Таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июль,
15-2022-сон
17-2022Қ/Қ-сон
4-mh-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining
Qarori
“Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son “ Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi, 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son “ Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida ”gi hamda 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son “ Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son “Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim tizimini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Xalq taʼlimi vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat vazirligi va Xalq taʼlimi vazirligining 2016-yil 15-apreldagi 38/qq, 6/qq, 4-mh-son “Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2779, 2016-yil 18-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 16-son, 170-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2022-yil 7-iyuldagi 15-2022-son, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining 2022-yil 7-iyuldagi 17-2022Q/Q-son hamda Xalq taʼlimi vazirligining 2022-yil 6-iyuldagi 4-mh-son qaroriga ILOVA
“Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorning nomi va 1-bandidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “oʻrta maxsus va professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Nizomda :
a) nomidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “oʻrta maxsus va professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari (bundan buyon matnda taʼlim muassasasi deb yuritiladi) bitiruvchilarini (bundan buyon matnda bitiruvchi deb yuritiladi) “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibini belgilaydi.”;
v) 1-bandda :
birinchi xatboshidagi “eng kam oylik ish haqining” degan soʻzlar “bazaviy hisoblash miqdorining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasida” degan soʻzlar “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
g) 2 , 3 va 20-bandlardagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
d) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Bitiruvchi nafaqa olish uchun taʼlim muassasasini bitirib, ishga joylashgandan keyin oʻzi tamomlagan taʼlim muassasasi direktoriga nafaqa berilishini soʻrab ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
vasiy yoki homiy tayinlash haqida tuman (shahar) hokimi qarorining yoki bolani oilaga tarbiyaga olish (patronat) toʻgʻrisidagi kelishuvning nusxasi;
doimiy yashash joyidagi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan berilgan bitiruvchining oilaviy va mulkiy ahvoli haqida maʼlumotnoma.
Bunda, bitiruvchining tugʻilganlik haqida guvohnomasi nusxasi, biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari, mehnat daftarchasi nusxasi (mavjud boʻlsa), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), bitiruvchi yoki uning ota-onasida mulk huquqi asosida koʻchmas mulk mavjudligi (mavjud emasligi) haqidagi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, tuman (shahar) filiallarining maʼlumotnomalari, bitiruvchining tibbiy-ijtimoiy ahvoli — nogironligi, uzoq muddat davolanishga muhtojligi yoki mehnatga vaqtincha layoqatsizligini tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlgan taqdirda) taʼlim muassasasi tomonidan masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.”;
e) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Taʼlim muassasasi direktori ariza va unga ilova qilingan hujjatlar, shuningdek taʼlim muassasasi tomonidan soʻrab olingan mazkur Nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarni bir ish kuni ichida kuzatuv xati bilan “Mahalla” xayriya jamoat fondining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimiga (bundan buyon matnda “Mahalla” xayriya jamoat fondining hududiy boʻlimi deb yuritiladi) taqdim etadi.”;
j) 7-bandda :
uchinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi — komissiya aʼzosi;”;
oltinchi xatboshidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “taʼlim” degan soʻz bilan almashtirilsin;
z) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Arizalarni koʻrib chiqishda komissiya taʼlim muassasasi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida quyidagi masalalarni oʻrganadi:
bitiruvchining ota-ona qarovisiz qolishiga asos boʻlgan holatlar (ota-onasi vafot etgan, bedarak yoʻqolgan, ota-onalik huquqidan mahrum etilgan, uzoq muddat ishlash, oʻqish yoki boshqa maqsadlarda ketgan, ozodlikdan mahrum etilgan va h. k.);
bitiruvchining oilaviy va mulkiy ahvoli, turar joy bilan taʼminlanganlik darajasi;
bitiruvchining tibbiy-ijtimoiy ahvoli (nogironligi, uzoq muddat davolanishga muhtojligi yoki vaqtincha mehnatga layoqatsizligi).”;
i) 16-bandning birinchi xatboshisidagi “eng kam oylik ish haqidan” degan soʻzlar “bazaviy hisoblash miqdoridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
y) 18 va 22-bandlardagi “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “Taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOShKULOV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV
Xalq taʼlimi vaziri B. SAIDOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyul,
Toshkent sh.,
2022-yil 7-iyul,
Toshkent sh.,
2022-yil 6-iyul,
15-2022-son
17-2022Q/Q-son
4-mh-son