UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 15-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 15 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

НИЗОМ

чора-тадбирлар дастури («йўл харитаси»)

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармони ҳамда «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ:

жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан биргаликда тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини, истисно тариқасида, бериш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш;

маҳкумларни «электрон назорат» қилишни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ:

жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари жазони ижро этиш муассасаларининг юридик шахс ҳисобланмаган ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари сифатида қайта ташкил этилиши;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан тушадиган маблағлар мазкур соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва фойдаси ҳисобидан жазони ижро этиш колониялари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари томонидан банкдан олинган кредит бўйича қарздорликлари қопланиши, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Белгилансинки:

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш бўлинмалари) юридик шахс ҳисобланмайди ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширади;

жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда давлат унитар корхоналарининг мол-мулки тегишли жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилади;

жазони ижро этиш муассасалари бозор конъюнктураси ва ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, товарлар (ишлар, хизматлар) учун шартнома (эркин) нархларини (тарифларини) ва рентабеллигини мустақил белгилайди;

жазони ижро этиш муассасалари товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархларини (тарифларини) шакллантиришда ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини техник қайта жиҳозлаш харажатларини, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш-техник базасини модернизация қилишни мажбурий ҳисобга олади;

товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархлари (тарифлари) ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари томонидан ушбу муассаса фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасалари эҳтиёжлари учун эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади;

жазони ижро этиш муассасалари ўз ҳудудидаги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ҳудудий ягона буюртмачи хизматларини жалб қилган ҳолда товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан муассаса ихтиёрида қоладиган даромад ҳисобидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳуқуқига эга;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда табиий ресурслардан фойдаланиш (норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш) ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ (йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш) фаолият турларини амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш бўйича тегишли лицензия ва рухсатнома олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

а) Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

жазони ижро этиш муассасаларида шахсий таркибнинг хизматни ўташ давомида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;

жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ўртасидаги мулоқотни видеорегистраторлар (бодикамералар) орқали қайд этиш тартиби;

маҳкумлар томонидан содир этилган тартиббузарликлар жараёнида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;

видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш даврида хавфсизликни таъминлаш юзасидан қўйиладиган талаблар;

в) 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури («йўл харитаси») 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган мол-мулклар ўз вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддатлар Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Жазони ижро этиш тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш 1. Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолатини назорат қилиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш: ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартибини татбиқ этиш; маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар («Smart») тизимини муассасаларга ўрнатиш; тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида рентген сканерларни ўрнатиш. 1. Қуйидагилар бўйича давлат харидини амалга ошириш: шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар); интеллектуал камералар тизими («Smart»); рентген сканерлар. 2022 — 2024 йиллар Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари Ички ишлар вазирлиги (Тураходжаев) , Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов ) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось) 2. Амалиётга жорий этиш. Режа-график асосида 2. Маҳкумларни қайта тарбиялаш тактикасини тўғри белгилаш ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базасини юритиш ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш. 1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш. 2022 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари Ички ишлар вазирлиги (Тураходжаев) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось) 2. Ускуналар учун давлат харидини ташкил этиш. 2022 йил декабрь 3. Амалиётга жорий этиш. Жадвалга асосан 3. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларнинг эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиниши имкониятини яратиш. 1. Ускуналар учун техник топшириқни ишлаб чиқиш (электрон дўкон) . 2022 йил декабрь Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари Ички ишлар вазирлиги (Тураходжаев) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось) 2. Ускуналар учун давлат харидини ташкил этиш. 2023 йил апрель 3. Амалиётга жорий этиш. Жадвалга асосан II. Жазони ижро этиш тизимини босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш Т/р Ускуналар номи Ўлчов бирлиги Умумий миқдори Харид қилиш ва жиҳозлаш режалаштирилмоқда: Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар 2022 йил 2023 йил 2024 йил миқдор муассаса ускуна муассаса ускуна муассаса ускуна 1. Ходимларни ДОК станцияли шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминлаш дона 771 4 40 7 381 5 350 Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари Ички ишлар вазирлиги (Тураходжаев, Абиджанов) 2. Муассасаларни интеллектуал камералар билан жиҳозлаш тўплам 9 117 7 2 200 9 3 471 11 3 446 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось) 3. Муассаса назорат ўтиш жойларида рентген сканерлар ўрнатиш тўплам 29 2 2 14 14 13 13

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 2-ИЛОВА

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Жазони ижро этиш муассасаларида (кейинги ўринларда — ЖИЭМ) шахсий таркибнинг (кейинги ўринларда — ходимлар) хизматни ўташ давомида видеорегистратор (бодикамера)лардан (кейинги ўринларда — бодикамералар) фойдаланиш ҳамда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар (кейинги ўринларда — маҳкумлар) билан ўзаро муносабатлари вақтида ушбу мулоқотни қайд этиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

махсус мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки мобил комплекслар;

маҳкум — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд ҳукмига асосан ЖИЭМга жазо муддатини ўташ учун келтирилган шахс;

назорат — ЖИЭМда маҳкумлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва тартиббузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизим;

тартиббузарлик — маҳкумлар томонидан жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя қилмасдан, ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида содир этилган ҳолат.

2-боб. Жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ўз хизматини ўташ вақтида маҳкумлар томонидан содир этилган тартиббузарликлар жараёнида бодикамералардан фойдаланиши

3. Ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.

4. Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда (уйқудан уйғотиш, нонушта, тушлик ва кечки овқат, саноқ текширувлари, олиб борилаётган тарбиявий профилактик тадбирлар);

умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;

маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;

жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;

маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;

маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;

маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;

маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;

маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;

фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;

маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;

маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;

маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;

маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.

5. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг доимий равишда соз ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши юзасидан қатъий назорат олиб бориш вазифаси ЖИЭМ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи (кейинги ўринларда — МБЁТН) зиммасига юкланади.

6. Бодикамералар ишламаган ёки ходим томонидан рухсатсиз ўчириб қўйилган ҳолларда МБЁТН зудлик билан бевосита ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг тегишли ўринбосарига ахборот беради.

Ҳар бир ҳолат юзасидан хизмат текширувлари ўтказилиб, айбдор ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклифлар киритилади.

7. Бодикамера ходимга нарядни қабул қилиш жараёнида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади ҳамда бириктирилади.

8. Бодикамераларни қабул қилиш жараёнида уларнинг аккумулятор батареялари тўлиқ қувватланган бўлиши лозим.

9. Бодикамера қувватини тўлдиришни автотранспортда ёки белгиланмаган жойларда амалга ошириш қатъиян тақиқланади.

10. Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим. (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно)

11. Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.

12. Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.

13. Хизмат якунида бодикамералардаги видео ёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланади (кўчирилади) ҳамда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади. Бодикамералардаги видеоёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланиб (кўчирилиб), электрон маълумот сақлаш қурилмалари ёки компьютер хотирасида 1 йил мобайнида тартибот бўлими (бўлинма) бошлиғининг хизмат хонасида сақланади.

14. Ходим меҳнат таътилига, хизмат сафарига кетганда ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, шунингдек, бодикамера носоз ҳолатга келган тақдирда, ходим томонидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот берилиб, тегишли ЖИЭМнинг ташқи навбатчилик қисмига тоширилади ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади.

15. Ходим ўзига бириктирилган бодикамерани йўқотиб қўйган тақдирда, зудлик билан МБЁТНга хабар бериши, у эса мазкур ҳолат юзасидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот бериши лозим.

16. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг мавжудлиги ва соз ҳолда эканлигини текшириб бориш МБЁТН зиммасига юкланади.

3-боб. Бодикамераларни ишлатиш чоғида ходимларнинг маҳкумлар ва бошқа шахслар билан ўзаро муносабатлари

17. Ходим маҳкум билан суҳбат жараёнида ўзини таништириб, «Ҳурматли маҳкум, Сиз билан суҳбатлашиш жараёни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлигини маълум қиламан» деб огоҳлантириши шарт.

18. Маҳкум ходимга ўзини таништиришда қуйидагиларни баён этиши лозим:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган йили ва санаси;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қайси моддалари билан судланганлиги;

жазо муддатини ўтаётган туркуми.

19. Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.

Агар ушбу ҳолат содир этилган тақдирда, ходим томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддасига мувофиқ интизомий жазога тортилади.

20. Ходим томонидан маҳкум билан суҳбат ўтказиш жараёнида ҳам бодикамерадан фойдаланилиши мумкин.

21. Ходимлар бодикамерадан фойдаланган ҳолда ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари шарт.

22. Маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Бодикамера орқали ёзиб олинган ёзувлар хизматда фойдаланиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адвокатура органлари томонидан юборилган сўровномага асосан тақдим этилади.

23. Ходимлар ва маҳкумлар суҳбат ўтказиш жараёнида муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

24. Тартиббузарлик содир қилган маҳкумлар билан мулоқотга киришганда, уларни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш шарт.

25. Маҳкумлар билан мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга қарши тайёр туриши лозим.

4-боб. Хавфсизлик чораларига қўйиладиган талаблар

26. Бодикамералардан фойдаланиш даврида унда сақланаётган видеоёзувларнинг кўчирилиши, ўчирилиши, ўзгартирилиши ва ундан нусха олиниши, блокланиши, компьютер қурилмаларига уланиши, корпуси очилиши тақиқланади.

27. Бодикамера орқали қайд этилган, юборилган ёки кўчирилган видео ёзувларни олиш, сўраш ёхуд уларни ўзгартириш, хизмат зарурати билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда диспетчерлик марказларидаги мавжуд маълумотлар базаларидан текшириш тақиқланади.

28. Бодикамера бузилган ёки йўқолган ҳолатда, зудлик билан ҳудудий ЖИЭМ бошлиғига (ЖИЭМ бошлиғи бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини бажараётган раҳбарга) ахборот бериб, қурилмани вақтинча ёки доимий блоклаш чоралари кўрилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

29. Ҳар бир ходим ўзига бириктирилган бодикамераларнинг бут сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Ходим бодикамераларнинг йўқолишига, унга қасддан зарар етказилишига, хусусан, унга ўрнатилган дастур ва иловаларнинг яроқсиз ҳолга келишига йўл қўйган тақдирда, жавобгарликка тортилади ва зарарни ўз ҳисобидан қоплайди.

30. Бодикамера фойдаланувчининг эҳтиётсизлиги оқибатида бузилганда, таъмирлаш ва тиклаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар ушбу қурилмадан фойдаланаётган ходим ҳисобидан ундирилади.

31. Бодикамералар бириктирилиши лозим бўлган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланади.

32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ устки қисми Бодикамерани ходимга бириктириш ва қабул қилиш ‎ДАФТАРИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошланди: 20___ йил «______» ____________ Тамомланди: 20___ йил «______» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ички қисми Т/р‎ Бодикамера рақами Берилган бодикамера сони Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими Қабул қилиб олинган сана ва соат Топширилган сана ва соат Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими Ишчи ҳолати 1.‎ 2.‎ 3.‎ ....‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ устки қисми ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бодикамерадаги видеоёзувларни рўйхатдан ўтказиш ‎ДАФТАРИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошланди: 20___ йил «______» ____________ Тамомланди: 20___ йил «______» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ички қисми Т/р‎ Бодикамера рақами Олинган видео ёзувлар таҳлили Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими Қабул қилинган қарор натижаси 1.‎ 2.‎ 3.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ устки қисми ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Маълум бир сабабларга кўра ходим томонидан зарар етказилган ҳамда носоз ҳолга келиб қолган бодикамераларни қабул қилиш ‎‎ДАФТАРИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошланди: 20___ йил «______» ____________ Тугатилди: 20___ йил «______» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ички қисми Т/р‎ Бодикамера рақами Топширилганлик сабаби Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими Қабул қилинган қарор натижаси 1.‎ 2.‎ 3.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 3-ИЛОВА

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Муддатлар Ижро учун масъуллар I. Жазони ижро этиш колонияларида тезкор ва тартибот фаолиятини кучайтириш 1. Манзил-колонияларда жазо ўтаётган маҳкумларни электрон тизим орқали саноқ текширувидан ўтказишни йўлга қўйиш. 1. Манзил-колонияларда маҳкумлар назоратини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида 2022 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни саноқ текширувидан ўтказиш бўйича электрон тизим учун лойиҳа-техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органдан экспертизадан ўтказиш. 2022 йил ноябрь 3. Электрон тизимни яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш. 2023 йил январь 4. Электрон тизимни синов тариқасида фаолиятга татбиқ этиш. 2023 йил февраль II. Маҳкумларни тарбиялаш, тўғри ижтимоий ҳаётга қайтариш ва уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш 2. Жазони ижро этиш муассасалари психологлари томонидан хизмат фаолиятида фойдаланиш учун пенетенциар психология йўналиши бўйича методик қўлланмалар тайёрлаш. 1. Ўзбекистон психологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Бугунги кун маҳкуми»нинг психологик портретини, унга таъсир ўтказиш усул ва услублари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан 2022 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги 2. Маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш жараёнига ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш. 2022 йил декабрь 3. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ID-карта билан таъминлаш чораларини кўриш. 1. Вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг фуқаролик паспорти билан боғлиқ муаммоларини қисқа муддатларда ҳал этиш амалиётини жорий этиш. 2. Биометрик паспортга ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган маҳкумларнинг рўйхатини шакллантириб, озодликка чиққунига қадар ID-карталар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг б юджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан (маҳкумларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан) 2022 йил октябрдан бошлаб ҳар чоракда Ички ишлар вазирлиги Маҳаллий ҳокимликлар 4. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш. 1. Ёш маҳкумлар билан тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказишни, уларни ўқитиш ва уларга касб-ҳунар ўргатишни кучайтирилган тартибда ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг б юджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан 2022 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги 2. Ёш маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш стратегиясини ишлаб чиқиб, алоҳида эътиборни давлат идоралари ва ташкилотлар ҳамкорлигига қаратиш. 2022 йил ноябрь 5. Жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахслар билан тарбиявий-профилактик ишлар ҳамда индивидуал тадбирлар самарадорлигини ошириш. 1. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлимлари таркибий тузулмасини танқидий қайта кўриб чиқиб, мазмун-моҳият касб этмайдиган «туркум бошлиғи» тушунчаларидан воз кечган ҳолда маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш, келгусида турмушга мослаштириш учун масъул бўлган «Ижтимоий ходим» лавозимини киритиш. - 2022 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги 2. Унинг хизмат вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини аниқ белгилаб бериш. 2022 йил ноябрь 6. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 58-моддаси талабларига асосан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган чет эл фуқароларининг алоҳида — алоҳида сақланиши учун 14-сон жазони ижро этиш колониясида участка ташкил этиш. 1. Жазо муддатини ўтаётган чет эл фуқароларини сақлаш учун Тошкент вилоятидаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида участка ташкил этиш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида 2022 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги 2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 58-моддаси талаблари асосида чет эл фуқароларини Тошкент вилоятидаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида ташкил этилган участкада сақланишини ташкил этиш. 2022 йил декабрь III. Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг соғлигини асраш ва уларга малакали тибий ёрдам кўрсатиш борасида 7. Жазони ижро этиш муассасаларида юрак қон-томир касалликлари билан диспансер назоратида турган маҳкумлар сони ортиб бораётганлиги, уларга нисбатан реабилитация, физиотерапия ва кардиологик тиббий ёрдам учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида ихтисослашган касалхона негизида иккита янги бўлинма (реабилитация ва физиотерапия, кардиология) очиш. 1. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона койкаларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига ихтисослашган касалхона негизида иккита янги бўлинма очиш (реабилитация ва физиотерапия, кардиология) ва зарур бўлган тиббий анжомлар билан жиҳозлаш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида 2023 йил февраль Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасарруфидаги муассасаларнинг тор доирадаги мутахассисларини расмий равишда бириктириш. 2023 йил март IV. Жазони ижро этиш муассасалари моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш 8. Манзил-колонияларда назорат остида эркин ҳаракатланадиган ҳамда атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни электрон воситалар (браслет)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиш. Пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш. 1. Манзил-колониядаги маҳкумларга ҳамда пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан электрон кузатув воситалари (браслет)ни синов тариқасида қўллаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида 2022 йил декабрь Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги 2. Манзил-колониядаги маҳкумларга ҳамда пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан электрон кузатув воситалари (браслет) қўлланилиши юзасидан қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга киритиш. 2023 йил январь 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023 йил март 4. Қабул қилинган қонунга асосан манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган салбий ҳолат содир этишга мойил бўлган маҳкумларни ва пробация назорати остидаги шахсларни электрон кузатув воситалари (браслет) билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш. 2023 йил июнь V. Ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш 9. Тизим ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун мўлжалланган махсус касбий йўналтирилган ўқитиш ишларини ташкил этиш. 1. Жазони ижро этиш тизими ходимларини ИИВнинг академик лицейларида ҳамда Малака ошириш факультетида қисқа муддатли (5 — 7 кунлик) ўқув курсларини сифатли ташкил этиш тизимини жорий қилиш учун Кадрлар бошқармаси тасарруфида Ўқув бўлими фаолиятини йўлга қўйиш. 2. Ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишда ИИВ, судлар, прокуратура органлари, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Омбудсман, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг юқори малакали, тажрибали ходимларини жалб этиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан Доимий равишда Ички ишлар вазирлиги 10. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан психологик ишларни тўғри ташкил этиш ҳамда тарбиявий ишлар бўлими психологларининг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. 1. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлимлари таркибий тузилмасини танқидий қайта кўриб чиқиб, мавжуд штат лавозимлари ва иш ҳақи жамғармаси доирасида қайта тақсимлаган ҳолда ҳар 250 нафар маҳкум учун 1 нафар психолог лавозимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар доирасида 2022 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Психолог лавозимида хизмат қилаётган ходимларни Тошкент давлат педагогика университетида босқичма-босқич тўлов-шартнома асосида қайта тайёрловдан ўтказиш. Жадвал асосида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низомнинг 6-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) 6-бандидаги «жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида» сўзлари «жазони ижро этиш муассасалари, уларнинг бюджетдан ташқари фаолият билан шуғулланувчи бўлинмаси балансида» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда):

а) қарорнинг номидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:

«озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;

бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар»;

в) 2-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 5-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) иловада :

номи ва 1-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

4-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭД томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар»;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

«озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;

бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

ЖИЭД бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек қурилиш материаллари харид қилиш, ЖИЭД ва унинг муассасалари бинолари ва иншоотларини жиҳозлаш;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш;

жазони ижро этиш муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш;

автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, жиҳозлар ва хўжалик буюмлари харид қилиш, шунингдек, уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ва назорат қилишнинг замонавий техник воситаларини, шунингдек, ЖИЭД, унинг муассасалари учун бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари харид қилиш;

жазони ижро этиш муассасалари жойлашган жойларда ЖИЭД ва унинг муассасалари ходимларининг (ишчиларининг) эгаллаган лавозимда бўлиш муддати давомида яшаши учун мўлжалланган хизмат турар жойлари (квартиралар) қуриш (харид қилиш), шу жумладан, иккиламчи бозорда харид қилиш;

консалтинг ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

ЖИЭД ходимларини (ишчиларини) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш;

даврий босма нашрлар, махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, канцелярия буюмлари, ташқи тарғибот-тушунтириш воситалари (баннерлар ва бошқалар) харид қилиш;

ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига, ишчи ва хизматчиларига моддий ёрдам кўрсатиш, устамалар белгилаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш;

семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик, маданий ва тантанали тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва маиший эҳтиёжлар;

Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумлар хорижий давлат судлари томонидан жаримага тортилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига биноан кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолинишини назарда тутган ҳолда тўланадиган жарима маблағлари».

6 — 8 , 11 , 13 — 15 , 20 , 22 , 24 , 26 ва 27-бандлардаги «ЖИЭББ» сўзи тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» сўзи билан алмаштирилсин;

26-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):

1-банднинг учинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг 4-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари рўйхати матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби.

2. Тошкент вилояти Зангиота тумани халқ таълими бўлими 35-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.

3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 12-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.

4. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.

5. Навоий вилояти Навоий шаҳар халқ таълими бўлими 4-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.

6. Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими 5-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 5-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорида :

а) 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади»;

б) иловада :

4-банддаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-бандда :

«ЖИЭББ» қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин:

ўн бешинчи хатбошидаги «ва давлат унитар корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

27-бандидаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Жазони ижро этиш муассасаларига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари раҳбарлик қиладилар.

Тошкент шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва минтақавий мувофиқлаштириш марказлари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;

30-банддаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5 , 9 , 10 , 11 , 13 , 16 , 19 , 21 — 26 , 28 , 29 , 31 , 33-бандлардаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

в) 1-илова матнидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари, шунингдек, «ЖИЭББ» қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

г) 2-илова матнидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан, шунингдек, «ЖИЭББ» қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларида :

а) «3-сон меъёр» бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) «5-сон меъёр» бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги 924-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарори 1-бандининг «в» кичик банди ва унга 3-илова .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 15 август,

445-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

NIZOM

chora-tadbirlar dasturi (“yoʻl xaritasi”)

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti faoliyatini yanada samarali tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida ichki ishlar organlari faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-martdagi PF-6196-son Farmoni hamda “Ichki ishlar organlarining jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-apreldagi PQ-5050-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida ichki ishlar organlari faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-martdagi PF-6196-son Farmoniga muvofiq:

jazoni ijro etish muassasalariga litsenziya talab etiladigan ayrim faoliyat turlari bilan birgalikda tegishli litsenziyani olmasdan faoliyatni amalga oshirish huquqini, istisno tariqasida, berish;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining Markazlashtirilgan jamgʻarmasini qayta tashkil etish va ozodlikdan mahrum etilgan shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha Davlat budjetiga jazoni ijro etish muassasalari tomonidan undirilgan mablagʻlarning 50 foizi miqdoridagi ajratmalarni hamda boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hisobidan olingan daromadlarni Jamgʻarmaning qoʻshimcha manbalari sifatida belgilash;

mahkumlarni “elektron nazorat” qilishni taʼminlovchi axborot texnologiyalarini joriy etgan holda jazoni ijro etish muassasalari faoliyatini bosqichma-bosqich raqamlashtirish;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlarining jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-apreldagi PQ-5050-son qaroriga muvofiq:

jazoni ijro etish muassasalari huzuridagi davlat unitar korxonalari jazoni ijro etish muassasalarining yuridik shaxs hisoblanmagan va budjetdan tashqari faoliyatni amalga oshiradigan ishlab chiqarish boʻlinmalari sifatida qayta tashkil etilishi;

jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish faoliyatidan tushadigan mablagʻlar mazkur sohaga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish va talab yuqori boʻlgan yangi turdagi mahsulotlar ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyishga yoʻnaltirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining jazoni ijro etish muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari va foydasi hisobidan jazoni ijro etish koloniyalari huzuridagi davlat unitar korxonalari tomonidan bankdan olingan kredit boʻyicha qarzdorliklari qoplanishi, shuningdek, ishlab chiqarish sohasiga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish va ishlab chiqarishni tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

3. Belgilansinki:

jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiqarish boʻlinmalari) yuridik shaxs hisoblanmaydi va budjetdan tashqari faoliyatni amalga oshiradi;

jazoni ijro etish muassasalari davlat unitar korxonalarining huquq va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi hamda davlat unitar korxonalarining mol-mulki tegishli jazoni ijro etish muassasalariga oʻtkaziladi;

jazoni ijro etish muassasalari bozor konyunkturasi va oʻz faoliyatining xususiyatlarini hisobga olib, tovarlar (ishlar, xizmatlar) uchun shartnoma (erkin) narxlarini (tariflarini) va rentabelligini mustaqil belgilaydi;

jazoni ijro etish muassasalari tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va sotish narxlarini (tariflarini) shakllantirishda oʻz ishlab chiqarish quvvatlarini rivojlantirish va ishlab chiqarish boʻlinmalarini texnik qayta jihozlash xarajatlarini, shuningdek, jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish-texnik bazasini modernizatsiya qilishni majburiy hisobga oladi;

tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va sotish narxlari (tariflari) ishlab chiqarish boʻlinmalari rahbarlari tomonidan ushbu muassasa faoliyatining oʻziga xos xususiyatlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti, uning boʻlinmalari va muassasalari ehtiyojlari uchun esa — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti bilan kelishgan holda tasdiqlanadi;

jazoni ijro etish muassasalari oʻz hududidagi ishlab chiqarish bino va inshootlarini Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti bilan kelishib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining qarorlari asosida hududiy yagona buyurtmachi xizmatlarini jalb qilgan holda tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) sotishdan muassasa ixtiyorida qoladigan daromad hisobidan qurish hamda rekonstruksiya qilish huquqiga ega;

jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirishda tabiiy resurslardan foydalanish (noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish, suvdan maxsus foydalanish yoki suvni maxsus isteʼmol qilish) hamda xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq (yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobuslarda tashish) faoliyat turlarini amalga oshirishda tadbirkorlik faoliyati sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillaridan va tadbirkorlik faoliyatining ayrim turlarini litsenziyalash boʻyicha tegishli litsenziya va ruxsatnoma olmasdan faoliyatini amalga oshirish huquqi beriladi.

4. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-oktabrdagi 645-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida:

a) Jazoni ijro etish muassasalarini 2022 — 2024-yillar davomida bosqichma-bosqich texnik vositalar bilan jihozlash va jazoni ijro etish tizimi faoliyatini raqamlashtirish dasturi 1-ilovaga muvofiq;

b) quyidagilarni nazarda tutuvchi Jazoni ijro etish tizimi xodimlarining shaxsiy videoregistratorlar (bodikameralar) bilan taʼminlangan holda xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:

jazoni ijro etish muassasalarida shaxsiy tarkibning xizmatni oʻtash davomida videoregistratorlardan (bodikameralardan) foydalanish tartibi;

jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar va jazoni ijro etish muassasasi xodimlari oʻrtasidagi muloqotni videoregistratorlar (bodikameralar) orqali qayd etish tartibi;

mahkumlar tomonidan sodir etilgan tartibbuzarliklar jarayonida videoregistratorlardan (bodikameralardan) foydalanish tartibi;

videoregistratorlardan (bodikameralardan) foydalanish davrida xavfsizlikni taʼminlash yuzasidan qoʻyiladigan talablar;

v) 2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining jazoni ijro etish tizimi faoliyatini yanada takomillashtirish borasida amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturi (“yoʻl xaritasi”) 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi Ichki ishlar vazirligining buyurtmalariga asosan ushbu qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilmaydigan mol-mulklar oʻz vaqtida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sotib olinishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qaroriga 1-ILOVA

Jazoni ijro etish muassasalarini 2022 — 2024-yillar davomida bosqichma-bosqich texnik vositalar bilan jihozlash va jazoni ijro etish tizimi faoliyatini raqamlashtirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Jazoni ijro etish tizimini bosqichma-bosqich raqamlashtirish 1. Jazoni ijro etish muassasalari va tergov hibsxonalarida qatʼiy intizom va qonuniylik�i taʼminlash, korrupsiyaviy holatlarning oldini olish, shuningdek, mahkumlarni saqlash holatini nazorat qilish jarayonlarini toʻliq avtomatlashtirish: xodimlarning personal videoregistrator (bodikamera) bilan xizmatni oʻtash tartibini tatbiq etish; mahkumlarning jazoni oʻtash tartibini buzish holatlarini aniqlash maqsadida kuzatish va mustaqil nazorat qilish imkoniyatiga ega intellektual kameralar (“Smart”) tizimini muassasalarga oʻrnatish; taqiqlangan buyumlarni olib kirish holatlarini aniqlash va oldini olish maqsadida muassasalarning nazorat oʻtish joylarida rentgen skanerlarni oʻrnatish. 1. Quyidagilar boʻyicha davlat xaridini amalga oshirish: shaxsiy videoregistratorlar (bodikameralar); intellektual kameralar tizimi (“Smart”); rentgen skanerlar. 2022 — 2024-yillar Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi (Turaxodjayev) , Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi (Yusupov ) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Pekos) 2. Amaliyotga joriy etish. Reja-grafik asosida 2. Mahkumlarni qayta tarbiyalash taktikasini toʻgʻri belgilash va ular tomonidan huquqbuzarliklar sodir etilishining barvaqt oldini olish maqsadida har bir mahkumning xulq-atvori va shaxsi haqidagi maʼlumotlar elektron bazasini yuritish va uning asosida mahkumlarni taqsimlash jarayonini toʻliq raqamlashtirish. 1. Texnik topshiriqni ishlab chiqish. 2022-yil oktyabr Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi (Turaxodjayev) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Pekos) 2. Uskunalar uchun davlat xaridini tashkil etish. 2022-yil dekabr 3. Amaliyotga joriy etish. Jadvalga asosan 3. Jazoni ijro etish muassasalarida mahkumlar, shu jumladan, ularning qarindoshlari tomonidan qonun bilan taqiqlanmagan buyumlarning erkin bozor mexanizmlariga asoslangan elektron doʻkonlar orqali sotib olinishi imkoniyatini yaratish. 1. Uskunalar uchun texnik topshiriqni ishlab chiqish (elektron doʻkon) . 2022-yil dekabr Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi (Turaxodjayev) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Pekos) 2. Uskunalar uchun davlat xaridini tashkil etish. 2023-yil aprel 3. Amaliyotga joriy etish. Jadvalga asosan II. Jazoni ijro etish tizimini bosqichma-bosqich texnik vositalar bilan jihozlash T/r Uskunalar nomi Oʻlchov birligi Umumiy miqdori Xarid qilish va jihozlash rejalashtirilmoqda: Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar 2022-yil 2023-yil 2024-yil miqdor muassasa uskuna muassasa uskuna muassasa uskuna 1. Xodimlarni DOK stansiyali shaxsiy videoregistrator (bodikameralar) bilan taʼminlash dona 771 4 40 7 381 5 350 Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi (Turaxodjayev, Abidjanov) 2. Muassasalarni intellektual kameralar bilan jihozlash toʻplam 9 117 7 2 200 9 3 471 11 3 446 Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi (Yusupov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Pekos) 3. Muassasa nazorat oʻtish joylarida rentgen skanerlar oʻrnatish toʻplam 29 2 2 14 14 13 13

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qaroriga 2-ILOVA

Jazoni ijro etish tizimi xodimlarining shaxsiy videoregistratorlar (bodikameralar) bilan taʼminlangan holda xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Jazoni ijro etish muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — JIEM) shaxsiy tarkibning (keyingi oʻrinlarda — xodimlar) xizmatni oʻtash davomida videoregistrator (bodikamera)lardan (keyingi oʻrinlarda — bodikameralar) foydalanish hamda jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar (keyingi oʻrinlarda — mahkumlar) bilan oʻzaro munosabatlari vaqtida ushbu muloqotni qayd etish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

maxsus moslamalar — maxsus avtomatlashtirilgan audio, foto va video qayd etish texnika vositalari yoki mobil komplekslar;

mahkum — Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksida belgilangan moddalarda koʻrsatilgan jinoyatlarni sodir etib, sud hukmiga asosan JIEMga jazo muddatini oʻtash uchun keltirilgan shaxs;

nazorat — JIEMda mahkumlar tomonidan sodir etilishi mumkin boʻlgan jinoyat va tartibbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan tizim;

tartibbuzarlik — mahkumlar tomonidan jazoni oʻtash tartibi va shartlariga rioya qilmasdan, oʻz majburiyatlarini bajarmasligi oqibatida sodir etilgan holat.

2-bob. Jazoni ijro etish muassasasi xodimlari oʻz xizmatini oʻtash vaqtida mahkumlar tomonidan sodir etilgan tartibbuzarliklar jarayonida bodikameralardan foydalanishi

3. Har kunlik ish faoliyatini olib borayotgan yoki kunlik xizmatga jalb etilgan xodim mahkumlarni uzluksiz nazorat qilish hamda ular tomonidan jinoyat va tartibbuzarliklar sodir etilishini aniqlash uchun bodikameralar bilan taʼminlanadi.

4. Bodikamera quyidagi hollarda ishlatiladi:

kun tartibidagi tadbirlarni amalga oshirishda (uyqudan uygʻotish, nonushta, tushlik va kechki ovqat, sanoq tekshiruvlari, olib borilayotgan tarbiyaviy profilaktik tadbirlar);

umumiy va kunlik tintuvlar oʻtkazish hamda koʻzdan kechirish jarayonida;

mahkumlarni JIEMga qabul qilishda;

jinoyat va tartibbuzarliklar sodir etilganda;

mahkumlarning xulq-atvorini nazorat qilishda;

mahkumlardan taqiqlangan oziq-ovqat mahsulotlari, narsa va buyumlar olinganda;

mahkumlarga nisbatan jismoniy kuch, maxsus vositalar hamda tinchlantirish koʻylagini qoʻllash chogʻida;

mahkumlarni ishga olib chiqish va undan qaytishda;

mahkumlar va fuqarolarni qabul qilish jarayonida;

fuqarolardan olingan yoʻqlovlarni qabul qilishda hamda posilka yoki yoʻqlov va banderollarni tarqatish vaqtida;

mahkumlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqishda;

mahkumlarning uchrashuvlarini oʻtkazish jarayonida;

mahkumlarga nisbatan intizomiy jazo va ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilayotgan vaqtda hamda mahkumlar intizomiy boʻlinmaga kiritilayotganda va chiqarilayotganda;

mahkumlarning insonparvarlik dalolatnomalarini koʻrib chiqish davrida.

5. Xodimlarga biriktirilgan bodikameralarning doimiy ravishda soz va dasturiy-texnik taʼminoti ishchi holatda boʻlishi yuzasidan qatʼiy nazorat olib borish vazifasi JIEM boshligʻi, uning oʻrinbosarlari va muassasa boshligʻining yordamchisi — tezkor navbatchi (keyingi oʻrinlarda — MBYOTN) zimmasiga yuklanadi.

6. Bodikameralar ishlamagan yoki xodim tomonidan ruxsatsiz oʻchirib qoʻyilgan hollarda MBYOTN zudlik bilan bevosita JIEM boshligʻi yoki uning tegishli oʻrinbosariga axborot beradi.

Har bir holat yuzasidan xizmat tekshiruvlari oʻtkazilib, aybdor xodimlarga nisbatan intizomiy jazo chorasi qoʻllash toʻgʻrisida takliflar kiritiladi.

7. Bodikamera xodimga naryadni qabul qilish jarayonida mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi daftarda qayd etiladi hamda biriktiriladi.

8. Bodikameralarni qabul qilish jarayonida ularning akkumulyator batareyalari toʻliq quvvatlangan boʻlishi lozim.

9. Bodikamera quvvatini toʻldirishni avtotransportda yoki belgilanmagan joylarda amalga oshirish qatʼiyan taqiqlanadi.

10. Bodikamera xodim xizmat vazifasini bajarishga kirishganidan boshlab ishga tushirilishi va naryadni topshirguniga qadar ishlatilishi lozim. (xizmat vazifasi bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarni bajarish vaqti bundan mustasno)

11. Xizmat vazifasini bajarish davomida bodikameraning obyektivi har qanday holatda toʻsilishi mumkin emas.

12. Bodikameradan shaxsiy maqsadlarda foydalanish, uni boshqa xodimlar, mahkumlar va boshqa shaxslarga berish hamda oʻz xohishi bilan oʻchirib qoʻyish taqiqlanadi. Bodikamera xizmat vaqtida doimo ishchi holatda boʻlishi shart.

13. Xizmat yakunida bodikameralardagi video yozuvlar elektron maʼlumot saqlash qurilmalariga yuklanadi (koʻchiriladi) hamda mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi daftarda qayd etiladi. Bodikameralardagi videoyozuvlar elektron maʼlumot saqlash qurilmalariga yuklanib (koʻchirilib), elektron maʼlumot saqlash qurilmalari yoki kompyuter xotirasida 1 yil mobaynida tartibot boʻlimi (boʻlinma) boshligʻining xizmat xonasida saqlanadi.

14. Xodim mehnat taʼtiliga, xizmat safariga ketganda yoki vaqtincha mehnatga layoqatsiz boʻlganda, shuningdek, bodikamera nosoz holatga kelgan taqdirda, xodim tomonidan JIEM boshligʻi yoki uning oʻrinbosarlariga axborot berilib, tegishli JIEMning tashqi navbatchilik qismiga toshiriladi va mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi daftarda qayd etiladi.

15. Xodim oʻziga biriktirilgan bodikamerani yoʻqotib qoʻygan taqdirda, zudlik bilan MBYOTNga xabar berishi, u esa mazkur holat yuzasidan JIEM boshligʻi yoki uning oʻrinbosarlariga axborot berishi lozim.

16. Xodimlarga biriktirilgan bodikameralarning mavjudligi va soz holda ekanligini tekshirib borish MBYOTN zimmasiga yuklanadi.

3-bob. Bodikameralarni ishlatish chogʻida xodimlarning mahkumlar va boshqa shaxslar bilan oʻzaro munosabatlari

17. Xodim mahkum bilan suhbat jarayonida oʻzini tanishtirib, “Hurmatli mahkum, Siz bilan suhbatlashish jarayoni bodikamera orqali yozib olinayotganligini maʼlum qilaman” deb ogohlantirishi shart.

18. Mahkum xodimga oʻzini tanishtirishda quyidagilarni bayon etishi lozim:

familiyasi, ismi, otasining ismi;

tugʻilgan yili va sanasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining qaysi moddalari bilan sudlanganligi;

jazo muddatini oʻtayotgan turkumi.

19. Mahkum tomonidan xodimga xizmat davomida berilgan bodikameraga ziyon yetkazish, uni olib qoʻyishga urinish taqiqlanadi.

Agar ushbu holat sodir etilgan taqdirda, xodim tomonidan tegishli hujjatlar rasmiylashtirilib, mahkum Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksining 105-moddasiga muvofiq intizomiy jazoga tortiladi.

20. Xodim tomonidan mahkum bilan suhbat oʻtkazish jarayonida ham bodikameradan foydalanilishi mumkin.

21. Xodimlar bodikameradan foydalangan holda oʻz xizmat vazifalarini bajarishda manfaatlar toʻqnashuviga sabab boʻladigan shaxsiy manfaatdorlik holatlariga yoʻl qoʻymasliklari shart.

22. Mahkumlar bilan bodikamera orqali yozib olingan suhbatlarni Internet jahon axborot tarmogʻiga joylashtirish, mahkumning oila aʼzolariga va boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.

Bodikamera orqali yozib olingan yozuvlar xizmatda foydalanish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlar, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi va advokatura organlari tomonidan yuborilgan soʻrovnomaga asosan taqdim etiladi.

23. Xodimlar va mahkumlar suhbat oʻtkazish jarayonida muomala madaniyatiga alohida eʼtibor qaratishlari lozim.

24. Tartibbuzarlik sodir qilgan mahkumlar bilan muloqotga kirishganda, ularni bodikamera orqali yozib olinayotganligi toʻgʻrisida ogohlantirish shart.

25. Mahkumlar bilan muloqotga kirishayotganda xodim hushyorlikni yoʻqotmasdan, oʻzini ogʻir, vazmin tutib, har qanday kutilmagan harakatga qarshi tayyor turishi lozim.

4-bob. Xavfsizlik choralariga qoʻyiladigan talablar

26. Bodikameralardan foydalanish davrida unda saqlanayotgan videoyozuvlarning koʻchirilishi, oʻchirilishi, oʻzgartirilishi va undan nusxa olinishi, bloklanishi, kompyuter qurilmalariga ulanishi, korpusi ochilishi taqiqlanadi.

27. Bodikamera orqali qayd etilgan, yuborilgan yoki koʻchirilgan video yozuvlarni olish, soʻrash yoxud ularni oʻzgartirish, xizmat zarurati bilan bogʻliq boʻlmagan hollarda dispetcherlik markazlaridagi mavjud maʼlumotlar bazalaridan tekshirish taqiqlanadi.

28. Bodikamera buzilgan yoki yoʻqolgan holatda, zudlik bilan hududiy JIEM boshligʻiga (JIEM boshligʻi boʻlmagan hollarda, uning vazifasini bajarayotgan rahbarga) axborot berib, qurilmani vaqtincha yoki doimiy bloklash choralari koʻriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Har bir xodim oʻziga biriktirilgan bodikameralarning but saqlanishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi. Xodim bodikameralarning yoʻqolishiga, unga qasddan zarar yetkazilishiga, xususan, unga oʻrnatilgan dastur va ilovalarning yaroqsiz holga kelishiga yoʻl qoʻygan taqdirda, javobgarlikka tortiladi va zararni oʻz hisobidan qoplaydi.

30. Bodikamera foydalanuvchining ehtiyotsizligi oqibatida buzilganda, taʼmirlash va tiklash bilan bogʻliq barcha sarf-xarajatlar ushbu qurilmadan foydalanayotgan xodim hisobidan undiriladi.

31. Bodikameralar biriktirilishi lozim boʻlgan xodimlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti tomonidan belgilanadi.

32. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Jazoni ijro etish tizimi xodimlarining shaxsiy videoregistrator (bodikameralar) bilan taʼminlangan holda xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ustki qismi Bodikamerani xodimga biriktirish va qabul qilish ‎DAFTARI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshlandi: 20___ yil “______” ____________ Tamomlandi: 20___ yil “______” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ichki qismi T/r‎ Bodikamera raqami Berilgan bodikamera soni Qabul qilib olgan xodimning F.I.O., maxsus unvoni va lavozimi Qabul qilib olingan sana va soat Topshirilgan sana va soat Qabul qilib olgan xodimning F.I.O., maxsus unvoni va lavozimi Ishchi holati 1.‎ 2.‎ 3.‎ ....‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Jazoni ijro etish tizimi xodimlarining shaxsiy videoregistrator (bodikameralar) bilan taʼminlangan holda xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ustki qismi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bodikameradagi videoyozuvlarni roʻyxatdan oʻtkazish ‎DAFTARI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshlandi: 20___ yil “______” ____________ Tamomlandi: 20___ yil “______” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ichki qismi T/r‎ Bodikamera raqami Olingan video yozuvlar tahlili Qabul qilgan xodimning F.I.O., maxsus unvoni va lavozimi Qabul qilingan qaror natijasi 1.‎ 2.‎ 3.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Jazoni ijro etish tizimi xodimlarining shaxsiy videoregistrator (bodikameralar) bilan taʼminlangan holda xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ustki qismi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Maʼlum bir sabablarga koʻra xodim tomonidan zarar yetkazilgan hamda nosoz holga kelib qolgan bodikameralarni qabul qilish ‎‎DAFTARI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshlandi: 20___ yil “______” ____________ Tugatildi: 20___ yil “______” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ichki qismi T/r‎ Bodikamera raqami Topshirilganlik sababi Qabul qilgan xodimning F.I.O., maxsus unvoni va lavozimi Qabul qilingan qaror natijasi 1.‎ 2.‎ 3.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qaroriga 3-ILOVA

2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining jazoni ijro etish tizimi faoliyatini yanada takomillashtirish borasida amalga oshiriladigan

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Muddatlar Ijro uchun masʼullar I. Jazoni ijro etish koloniyalarida tezkor va tartibot faoliyatini kuchaytirish 1. Manzil-koloniyalarda jazo oʻtayotgan mahkumlarni elektron tizim orqali sanoq tekshiruvidan oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish. 1. Manzil-koloniyalarda mahkumlar nazoratini tashkil etish boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida 2022-yil oktyabr Ichki ishlar vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Oʻrganish natijalaridan kelib chiqqan holda, jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlarni sanoq tekshiruvidan oʻtkazish boʻyicha elektron tizim uchun loyiha-texnik hujjatni ishlab chiqish hamda vakolatli organdan ekspertizadan oʻtkazish. 2022-yil noyabr 3. Elektron tizimni yaratish va keyinchalik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha moliyalashtirish manbalarini aniqlash. 2023-yil yanvar 4. Elektron tizimni sinov tariqasida faoliyatga tatbiq etish. 2023-yil fevral II. Mahkumlarni tarbiyalash, toʻgʻri ijtimoiy hayotga qaytarish va ularning ijtimoiy moslashuvini taʼminlash 2. Jazoni ijro etish muassasalari psixologlari tomonidan xizmat faoliyatida foydalanish uchun penetensiar psixologiya yoʻnalishi boʻyicha metodik qoʻllanmalar tayyorlash. 1. Oʻzbekiston psixologlar assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda “Bugungi kun mahkumi”ning psixologik portretini, unga taʼsir oʻtkazish usul va uslublari boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqish. Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan 2022-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi 2. Mahkumlarni axloqan qayta tarbiyalash jarayoniga axborot texnologiyalarini joriy etgan holda jamoatchilik vakillari ishtirokida maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish. 2022-yil dekabr 3. Jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlarni ID-karta bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Vazirlik Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasi hamda uning joylardagi boʻlinmalari bilan hamkorlikda jazoni ijro etish muassasalarida saqlanayotgan shaxslarning fuqarolik pasporti bilan bogʻliq muammolarini qisqa muddatlarda hal etish amaliyotini joriy etish. 2. Biometrik pasportga va shaxsini tasdiqlovchi hujjatga ega boʻlmagan mahkumlarning roʻyxatini shakllan�irib, ozodlikka chiqquniga qadar ID-kartalar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining b yudjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan (mahkumlarning shaxsiy mablagʻlari hisobidan) 2022-yil oktyabrdan boshlab har chorakda Ichki ishlar vazirligi Mahalliy hokimliklar 4. Jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan yosh mahkumlar bilan ishlash samaradorligini oshirish. 1. Yosh mahkumlar bilan tarbiyaviy-profilaktik tadbirlarni oʻtkazishni, ularni oʻqitish va ularga kasb-hunar oʻrgatishni kuchaytirilgan tartibda tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining b yudjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchil�kda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan 2022-yil oktyabr Ichki ishlar vazirligi 2. Yosh mahkumlarni axloqan qayta tarbiyalash strategiyasini ishlab chiqib, alohida eʼtiborni davlat idoralari va tashkilotlar hamkorligiga qaratish. 2022-yil noyabr 5. Jazoni ijro etish koloniyalarida jazo muddatini oʻtayotgan shaxslar bilan tarbiyaviy-profilaktik ishlar hamda individual tadbirlar samaradorligini oshirish. 1. Tarbiyaviy ishlarni tashkil etish boʻlimlari tarkibiy tuzulmasini tanqidiy qayta koʻrib chiqib, mazmun-mohiyat kasb etmaydigan “turkum boshligʻi” tushunchalaridan voz kechgan holda mahkumlarni axloqan qayta tarbiyalash, kelgusida turmushga moslashtirish uchun masʼul boʻlgan “Ijtimoiy xodim” lavozimini kiritish. - 2022-yil oktyabr Ichki ishlar vazirligi 2. Uning xizmat vazifalari, huquq va majburiyatlari doirasini aniq belgilab berish. 2022-yil noyabr 6. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksining 58-moddasi talablariga asosan jazoni ijro etish koloniyalarida jazo muddatini oʻtayotgan chet el fuqarolarining alohida — alohida saqlanishi uchun 14-son jazoni ijro etish koloniyasida uchastka tashkil etish. 1. Jazo muddatini oʻtayotgan chet el fuqarolarini saqlash uchun Toshkent viloyatidagi 14-son jazoni ijro etish koloniyasida uchastka tashkil etish boʻyicha buyruq loyihasini ishlab chiqish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida 2022-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-ijroiya kodeksining 58-moddasi talablari asosida chet el fuqarolarini Toshkent viloyatidagi 14-son jazoni ijro etish koloniyasida tashkil etilgan uchastkada saqlanishini tashkil etish. 2022-yil dekabr III. Jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlarning sogʻligini asrash va ularga malakali tibiy yordam koʻrsatish borasida 7. Jazoni ijro etish muassasalarida yurak qon-tomir kasalliklari bilan dispanser nazoratida turgan mahkumlar soni ortib borayotganligi, ularga nisbatan reabilitatsiya, fizioterapiya va kardiologik tibbiy yordam uchun shart-sharoitlarni yaxshilash maqsadida ixtisoslashgan kasalxona negizida ikkita yangi boʻlinma (reabilitatsiya va fizioterapiya, kardiologiya) ochish. 1. Mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxona koykalarining qayta tashkil etilishi hisobiga ixtisoslashgan kasalxona negizida ikkita yangi boʻlinma ochish (reabilitatsiya va fizioterapiya, kardiologiya) va zarur boʻlgan tibbiy anjomlar bilan jihozlash. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida 2023-yil fevral Ichki ishlar vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonaga Sogʻliqni saqlash vazirligining tasarrufidagi muassasalarning tor doiradagi mutaxassislarini rasmiy ravishda biriktirish. 2023-yil mart IV. Jazoni ijro etish muassasalari moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash hamda tizimiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarni joriy etish 8. Manzil-koloniyalarda nazorat ostida erkin harakatlanadigan hamda atrofi ochiq joylarda foydali mehnatga jalb etilgan mahkumlarni elektron vositalar (braslet)dan foydalangan holda nazorat qilish. Probatsiya nazoratidagi shaxslarning xatti-harakatlarini ularga elektron braslet vositasini taqqan holda, real vaqt rejimida elektron kuzatish va monitoring qilish. 1. Manzil-koloniyadagi mahkumlarga hamda probatsiya nazorati ostidagi shaxslarga nisbatan elektron kuzatuv vositalari (braslet)ni sinov tariqasida qoʻllash. Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida 2022-yil dekabr Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi 2. Manzil-koloniyadagi mahkumlarga hamda probatsiya nazorati ostidagi shaxslarga nisbatan elektron kuzatuv vositalari (braslet) qoʻllanilishi yuzasidan qonunchilikka oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va kelishish uchun manfaatdor vazirliklar va idoralarga kiritish. 2023-yil yanvar 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-yil mart 4. Qabul qilingan qonunga asosan manzil-koloniyalarda jazo muddatini oʻtayotgan salbiy holat sodir etishga moyil boʻlgan mahkumlarni va probatsiya nazorati ostidagi shaxslarni elektron kuzatuv vositalari (braslet) bilan bosqichma-bosqich taʼminlash boʻyicha dastur qabul qilish. 2023-yil iyun V. Xodimlarning bilim saviyasi va kasb mahoratini oshirish, ijtimoiy himoyasini kuchaytirish hamda xizmat intizomi va qonunchilikni mustahkamlash 9. Tizim xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash uchun moʻljallangan maxsus kasbiy yoʻnaltirilgan oʻqitish ishlarini tashkil etish. 1. Jazoni ijro etish tizimi xodimlarini IIVning akademik litseylarida hamda Malaka oshirish fakultetida qisqa muddatli (5 — 7 kunlik) oʻquv kurslarini sifatli tashkil etish tizimini joriy qilish uchun Kadrlar boshqarmasi tasarrufida Oʻquv boʻlimi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2. Xodimlarni oʻqitish va ularning malakasini oshirishda IIV, sudlar, prokuratura organlari, DXX, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Ombudsman, nodavlat-notijorat tashkilotlarning yuqori malakali, tajribali xodimlarini jalb etish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan Doimiy ravishda Ichki ishlar vazirligi 10. Jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar bilan psixologik ishlarni toʻgʻri tashkil etish hamda tarbiyaviy ishlar boʻlimi psixologlarining malakasini oshirish ishlarini tashkil etish. 1. Tarbiyaviy ishlarni tashkil etish boʻlimlari tarkibiy tuzilmasini tanqidiy qayta koʻrib chiqib, mavjud shtat lavozimlari va ish haqi jamgʻarmasi doirasida qayta taqsimlagan holda har 250 nafar mahkum uchun 1 nafar psixolog lavozimini joriy etish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar doirasida 2022-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Psixolog lavozimida xizmat qilayotgan xodimlarni Toshkent davlat pedagogika universitetida bosqichma-bosqich toʻlov-shartnoma asosida qayta tayyorlovdan oʻtkazish. Jadval asosida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 3-fevraldagi 13-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 2-son, 5-modda) bilan tasdiqlangan Yongʻinlarni va ularning oqibatlarini hisobga olish, shuningdek yongʻinlarga doir axborotni toʻplash hamda oʻzaro almashish tartibi haqidagi nizomning 6-bandi “v” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 10-son, 70-modda) bilan tasdiqlangan Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandidagi “Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xavfsizligini taʼminlash manfaatlari nuqtai nazaridan garov va ipoteka qoʻllanilishi mumkin boʻlmagan obyektlar toifalari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2015-yil 8-maydagi 114-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 5-son, 36-modda) 6-bandidagi “jazoni ijro etish muassasalari huzuridagi davlat unitar korxonalari tasarrufida” soʻzlari “jazoni ijro etish muassasalari, ularning budjetdan tashqari faoliyat bilan shugʻullanuvchi boʻlinmasi balansida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining markazlashtirilgan jamgʻarmasi toʻgʻrisida” 2017-yil 23-oktabrdagi 861-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y, 10-son, 245-modda):

a) qarorning nomidagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandda :

birinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish va qishloq xoʻjaligi faoliyatidan, shuningdek, xizmatlar koʻrsatishdan oladigan daromadlaridan Jazoni ijro etish departamenti tomonidan belgilanadigan miqdorlardagi ajratmalar”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“ozodlikdan mahrum etilgan shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha Davlat budjetiga jazoni ijro etish muassasalari tomonidan undirilgan mablagʻlarning 50 foizi miqdoridagi ajratmalar natijasida jamgʻariladigan mablagʻlari;

boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hisobidan olingan daromadlar”;

v) 2-banddagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-banddagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda JIEBB deb ataladi)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

e) 5-banddagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) ilovada :

nomi va 1-banddagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-banddagi Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasida (keyingi oʻrinlarda — JIEBB) soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentida (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-banddagi “JIEBB” qisqartmasi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

4-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish va qishloq xoʻjaligi faoliyatidan, shuningdek, xizmatlar koʻrsatishdan oladigan daromadlaridan JIED tomonidan belgilanadigan miqdorlardagi ajratmalar”;

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“ozodlikdan mahrum etilgan shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha Davlat budjetiga jazoni ijro etish muassasalari tomonidan undirilgan mablagʻlarning 50 foizi miqdoridagi ajratmalar natijasida jamgʻariladigan mablagʻlari;

boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hisobidan olingan daromadlar”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oltinchi xatboshidagi “JIEBB” qisqartmasi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Markazlashtirilgan jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagilar uchun foydalaniladi:

JIED binolari va inshootlarini qurish va rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, shuningdek qurilish materiallari xarid qilish, JIED va uning muassasalari binolari va inshootlarini jihozlash;

jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish quvvatlarini rivojlantirish va modernizatsiya qilish hamda texnik qayta jihozlash;

jazoni ijro etish muassasalariga moliyaviy yordam koʻrsatish;

avtotransport, aloqa vositalari, kompyuter va tashkiliy texnika, jihozlar va xoʻjalik buyumlari xarid qilish, shuningdek, ularni taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish;

mahkumlar va qamoqqa olinganlarni qoʻriqlash va nazorat qilishning zamonaviy texnik vositalarini, shuningdek, JIED, uning muassasalari uchun boshqa zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari xarid qilish;

jazoni ijro etish muassasalari joylashgan joylarda JIED va uning muassasalari xodimlarining (ishchilarining) egallagan lavozimda boʻlish muddati davomida yashashi uchun moʻljallangan xizmat turar joylari (kvartiralar) qurish (xarid qilish), shu jumladan, ikkilamchi bozorda xarid qilish;

konsalting va boshqa xizmatlar bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;

JIED xodimlarini (ishchilarini) tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish xarajatlarini qoplash;

davriy bosma nashrlar, maxsus adabiyotlar, kitob mahsulotlari, kanselyariya buyumlari, tashqi targʻibot-tushuntirish vositalari (bannerlar va boshqalar) xarid qilish;

JIED va jazoni ijro etish muassasalari xodimlariga, ishchi va xizmatchilariga moddiy yordam koʻrsatish, ustamalar belgilash va ularni ijtimoiy muhofaza qilish;

seminarlar, davra suhbatlari, konferensiyalar, amaliy mashgʻulotlar, treninglar, profilaktik, madaniy va tantanali tadbirlar tashkil etish va oʻtkazish, shuningdek, boshqa ishlab chiqarish va maishiy ehtiyojlar;

Oʻzbekiston Respublikasida qidiruvda boʻlgan mahkumlar xorijiy davlat sudlari tomonidan jarimaga tortilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga binoan keyinchalik mahkumlarning oylik ish haqlaridan ushlab qolinishini nazarda tutgan holda toʻlanadigan jarima mablagʻlari”.

6 — 8 , 11 , 13 — 15 , 20 , 22 , 24 , 26 va 27-bandlardagi “JIEBB” soʻzi tegishli son va kelishikdagi “JIED” soʻzi bilan almashtirilsin;

26-bandning ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzpaxtasanoat” AJ korxonalarida ishlab chiqarilgan paxta tolasini sotish va hisob-kitoblar mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-fevraldagi 106-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 31-modda):

1-bandning uchinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning 4-bandidagi “Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-apreldagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasining jazoni ijro etish muassasalarida faoliyat koʻrsatayotgan umumtaʼlim muassasalari roʻyxati matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentining jazoni ijro etish muassasalarida faoliyat koʻrsatayotgan umumtaʼlim muassasalari

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Birinchi mintaqaviy hudud 24-son tarbiya koloniyasining 5-umumtaʼlim maktabi.

2. Toshkent viloyati Zangiota tumani xalq taʼlimi boʻlimi 35-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Birinchi mintaqaviy hudud 21-son jazoni ijro etish koloniyasi qoshidagi filiali.

3. Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani xalq taʼlimi boʻlimi 12-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Birinchi mintaqaviy hudud 7-son jazoni ijro etish koloniyasi qoshidagi filiali.

4. Toshkent viloyati Chirchiq shahar xalq taʼlimi boʻlimi 22-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Birinchi mintaqaviy hudud 13-son jazoni ijro etish koloniyasi qoshidagi filiali.

5. Navoiy viloyati Navoiy shahar xalq taʼlimi boʻlimi 4-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Beshinchi mintaqaviy hudud 4-son jazoni ijro etish koloniyasi qoshidagi filiali.

6. Navoiy viloyati Qiziltepa tumani xalq taʼlimi boʻlimi 5-umumtaʼlim maktabining Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Beshinchi mintaqaviy hudud 5-son jazoni ijro etish koloniyasi qoshidagi filiali”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq jazolarni ijro etish muassasalarining faoliyati samaradorligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 5-martdagi 128-son qarorida :

a) 5-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jazoni ijro etish muassasalarini videokuzatuv vositalari va videoregistratorlar bilan taʼminlash boʻyicha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan ajratiladigan budjet mablagʻlari, Jazoni ijro etish departamentining Markazlashtirilgan jamgʻarmasi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbaalar hisobiga amalga oshiriladi”;

b) ilovada :

4-banddagi “Ichki ishlar vazirligining Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda JIEBB deb ataladi)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-bandda :

“JIEBB” qisqartmasi tegishli son va kelishikdagi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin:

oʻn beshinchi xatboshidagi “va davlat unitar korxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

27-bandidagi “JIEBB” qisqartmasi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Jazoni ijro etish muassasalariga jazoni ijro etish muassasalari boshliqlari rahbarlik qiladilar.

Toshkent shahrida joylashgan jazoni ijro etish muassasalari boshliqlari JIED boshligʻining taqdimnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi jazoni ijro etish muassasalari boshliqlari JIED boshligʻi bilan kelishgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri va mintaqaviy muvofiqlashtirish markazlari boshliqlari taqdimnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi”;

30-banddagi “JIEBB” qisqartmasi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-fevraldagi 85-son qarori bilan tasdiqlangan Diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-banddagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — JIEBB)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5 , 9 , 10 , 11 , 13 , 16 , 19 , 21 — 26 , 28 , 29 , 31 , 33-bandlardagi “JIEBB” qisqartmasi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

v) 1-ilova matnidagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — JIEBB)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari, shuningdek, “JIEBB” qisqartmasi tegishli son va kelishikdagi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

g) 2-ilova matnidagi “Ichki ishlar vazirligi Jazoni ijro etish bosh boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — JIEBB)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — JIED)” soʻzlari bilan, shuningdek, “JIEBB” qisqartmasi tegishli son va kelishikdagi “JIED” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-martdagi 143-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar, tergov hibsxonalari va vaqtincha saqlash hibsxonalarida saqlanayotgan shaxslar, shuningdek, maxsus qabulxonalarda maʼmuriy qamoq jazosini oʻtayotgan shaxslarni oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlarida :

a) “3-son meʼyor” boʻlimining izoh qismi quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

beshinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) “5-son meʼyor” boʻlimining izoh qismi quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

birinchi va ikkinchi xatboshilar tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “2018 — 2024-yillarda jazoni ijro etish muassasalari faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-noyabrdagi 904-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Jazoni oʻtash muassasalari huzurida davlat unitar korxonalarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 20-noyabrdagi 924-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq jazolarni ijro etish muassasalarining faoliyati samaradorligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 5-martdagi 128-son qarori 1-bandining “v” kichik bandi va unga 3-ilova .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 15-avgust,

445-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2022-y., 09/22/445/0739-son; 29.05.2023-y., 09/23/215/0299-son)

lex.uz