📅 2022-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 17 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан, пахта хом ашёси, бошоқли дон ва мева-сабзавот экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, маҳсулот етиштирувчилар билан қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва етиштирилган ҳосилни кафолатли харид қилинишини таъминлаш мақсадида қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини ўз вақтида молиялаштирилишини амалга ошириш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сон ҳамда « Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сон ҳамда « Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорларига мувофиқлаштирилмоқда.
Унга кўра:
пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация тўлаб бериш;
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратиш;
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ой муддатга «револьвер» кредитлар ажратиш белгиланмоқда.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 455-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;
тўртинчи хатбошидаги «Асосий майдонларда сабзавот» сўзлари «Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «сабзавот маҳсулотлари» сўзлари «мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида низом»;
1-бандда «кредитлаш» сўзидан кейин «ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Жамғарма ҳисобидан пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш ушбу Низомнинг 5 1 -боб талабларига мувофиқ, 2022 йил пахта ҳосилидан бошлаб миллий валютада расмийлаштирилган тижорат кредит шартномаларига татбиқ этилади»;
7-бандда :
«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги пахта ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги пахта ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
11-банддаги «тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив» сўзлари «ўтган ҳосил йилидаги пахта» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:
«5 1 -боб. Пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби
23 1 . Пахта-тўқимачилик кластерларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) тўланади.
Бунда тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.
Пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
23 2 . Тижорат банки пахта йиғим-терими мавсуми бошлангандан сўнг қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ой ёки унинг талабига кўра 12 ойдан кам бўлган муддатга миллий валютада тижорат кредити ажратилганлиги тўғрисидаги кредит шартномаси нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади.
23 3 . Жамғарма пахта-тўқимачилик кластерига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг мурожаатига асосан 10 иш кунида тижорат банки билан пахта-тўқимачилик кластерига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимни тузади.
23 4 . Тижорат банки кредит шартномасининг тўлов жадвалига мувофиқ, қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга тегишли фоиз тўловини тўлиқ тўланганлиги тўғрисида тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумотномани ҳамда компенсация олиш учун буюртмани Жамғармага тақдим этади.
Бунда тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмага ўзгартириш киритилмайди.
23 5 . Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тижорат банки раҳбарлари зиммасига юкланади.
23 6 . Жамғармада Тижорат банклари томонидан пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун компенсация тўлаш бўйича тақдим этилган буюртмаларни ўрганувчи комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Комиссия таркиби Жамғармани бошқариш департаменти буйруғи билан тасдиқланади.
Комиссия тижорат банклари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига асосан компенсация тўлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Комиссия қарорига асосан Жамғарма 1 иш кунида тижорат банкини компенсация тўлаш маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги (асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда) тўғрисида хабардор қилади.
Комиссия томонидан компенсация тўлаш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:
тижорат банки томонидан қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредит:
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлганда;
қайтариш муддати 12 ойдан кўп бўлганда;
хорижий валютада ажратилганда;
аввалги йилларда етиштирилган пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун ажратилганда.
23 7 . Қабул қилинган қарорга асосан Жамғарма 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртмани тақдим этади.
23 8 . Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги буюртмада қайд этилган маблағларни 2 иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади.
23 9 . Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан маблағ ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарма битимга мувофиқ 2 иш кунида тижорат банкига компенсация тўлайди.
23 10 . Компенсация ушбу Низомнинг 23 1 -бандига мувофиқ тижорат кредитининг расмийлаштирилган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда қолдиқ қарз суммасига ҳисобланади.
Бунда тўлов жадвали бўйича муддати ўтган қарздорликка қайта компенсация ҳисобланишига йўл қўйилмайди. Қарз олувчи миллий валютадаги кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда ажратиладиган компенсация тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
23 11 . Компенсация тижорат банки учун ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунигача тақдим этилган буюртмалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
23 12 . Жамғарма томонидан тижорат банки ҳисобварағига қарз олувчи учун ҳисобланган фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ўтказиб берилган компенсация ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.
23 13 . Тўланган компенсация қарз олувчига ҳисобланган компенсация миқдоридан кўп бўлган тақдирда ортиқча маблағлар 2 иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
23 14 . Кредит шартномасининг шартлари ўзгарган ҳолларда илгари тасдиқланган ва ҳисобланган компенсация миқдори оширилмайди ҳамда компенсация муддати узайтирилмайди.
23 15 . Жамғарма томонидан ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади. Мақсадсиз фойдаланилган компенсация маблағлари битим шартларига асосан Жамғармага қайтарилади.
23 16 . Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:
тижорат кредитининг фоиз ставкаси тўғрисидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланганда;
тижорат банкининг компенсация олишдан бош тортганлиги тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда»;
25-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:
«Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш
Босқичлар Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар 1-босқич Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади. Тижорат банки пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача Ҳар ойнинг 5-санасига қадар 1. Жамғарма 2. Тижорат банки 2-босқич Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит ресурсларини жойлаштириб боради. Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача Жамғарма 3-босқич Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида Қарз олувчи 4-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади. Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йилида Тижорат банки 5-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади. Агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ ҳар йили 1 сентябргача Тижорат банки 6-босқич Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар Тижорат банки 7-босқич Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради. Тегишлича 14 ой ва 24 ой 1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки 8-босқич Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. Тегишлича 14 ой ва 24 ой Тижорат банки »;
Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Пахта хом ашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш
Босқичлар Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар 1-босқич Қарз олувчи пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун 12 ойгача муддатга миллий валютада кредит ажратиш юзасидан тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. Тегишли ҳосил йилининг 1 сентябригача Қарз олувчи 2-босқич Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун кредит линияси ва ҳисобварағини очади. Пахта хом ашёси йиғим-терим мавсумида Тижорат банки 3-босқич Тижорат банки қарз олувчига пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада тижорат кредити ажратилганлиги тўғрисидаги кредит шартномаси нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади. Йиғим-терим мавсумида Тижорат банки 4-босқич Жамғарма тижорат банки билан қарз олувчига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимни тузади. Мурожаатга асосан 10 иш кунида 1. Жамғарма 2. Тижорат банки 5-босқич Тижорат банки компенсация олиш учун Жамғармага буюртмани тақдим этади. Жамғарма тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмани кўриб чиқади. Кредит ажратилгандан сўнг 5 иш кунида 1. Тижорат банки 2. Жамғарма 6-босқич Жамғарма тижорат банки томонидан компенсация ажратиш бўйича тақдим этилган буюртмани Молия вазирлигига юборади. Молия вазирлиги буюртмада қайд этилган маблағларни Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади. 2 иш кунида 1. Жамғарма 2. Молия вазирлиги 7-босқич Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ тижорат банкига компенсация тўлайди. Ҳар ойда Жамғарма 8-босқич Тижорат банки Жамғармадан ажратилган компенсация маблағларини қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказади. Маблағ ажратилган куннинг ўзида Тижорат банки 9-босқич Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва тижорат банки Жамғарма томонидан ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланилишини, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади. Ҳар чоракда 1. Давлат молиявий назорати инспекцияси 2. Тижорат банки 10-босқич Тижорат банки мақсадсиз фойдаланилган компенсация маблағларини битим шартларига мувофиқ Жамғармага қайтаради. Бир иш кунида Тижорат банки »;
г) 2-иловада :
7-бандда :
«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
«б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
11-банддаги «тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив» сўзлари «ўтган ҳосил йилидаги бошоқли дон экини» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг иккинчи хатбошидаги «пахта хом ашё» сўзлари «буғдой» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 3-иловада :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисида низом»;
1 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларнинг мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни (кейинги ўринларда — мева-сабзавот маҳсулотлари) етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар календарь режасига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларга ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга (кейинги ўринларда — қарз олувчи) кредит ажратиш учун Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида:
а) асосий экин майдонларига баҳорги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг I чорагида);
б) такрорий экин майдонларига ёзги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг июнь — август ойларида);
в) «тўқсонбости» усулида экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг октябрь — декабрь ойларида);
г) етиштирилган мева-сабзавотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида ҳосил йиғим-терими мавсуми бошлангунга қадар битим тузилади.
3. Тижорат банки Жамғарма билан тузилган битимга мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртмаларини тақдим этади.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар ўтказиладиган даврнинг, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб амалга оширилади.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг:
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 12 фоиз ставкада 12 ой муддатга жойлаштиради»;
7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган ўтган ҳосил йилидаги мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларнинг ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома»;
қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигида мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчилар рўйхатига киритилган бўлиши лозим.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи маълумотнома олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги тегишли маълумотномани қарз олувчига мурожаат қилган кунда тақдим этади.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигининг маълумотномасини тақдим этади»;
11-банддаги «тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив» сўзлари «ўтган ҳосил йилидаги мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Тижорат банки қарз олувчи билан тузган кредит шартномасига асосан қарз олувчига:
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 12 ой муддатга, кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади»;
16-банддаги «асосий майдонларда сабзавот» сўзлари «мева-сабзавот маҳсулотларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банддаги «сабзавот экинининг» сўзлари «мева-сабзавот экинларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «асосий майдонларда сабзавот экини» сўзлари «мева-сабзавот экинлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «23210 ҳисобварағи» очилади.
Қарз олувчи «23210 ҳисобварағи»га мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
21. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «23210 ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади»;
25-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада:
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;
низомга 1-илованинг номидаги «Асосий майдонларда сабзавот» сўзлари «мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш
Босқичлар Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар 1-босқич Жамғарма ва тижорат банки ўртасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида битим тузилади. Тижорат банки етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. Ҳосил йилида етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар 1. Жамғарма 2. Тижорат банки 2-босқич Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштириб боради. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Жамғарма 3-босқич Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Қарз олувчи 4-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Тижорат банки 5-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз «револьвер» кредитлар ажратади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар Тижорат банки 6-босқич Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар Тижорат банки 7-босқич Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради. 12 ой 1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки 8-босқич Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. 12 ой Тижорат банки ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 август,
455-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarni moliyaviy qoʻllab-quvvatlash va ularning manfaatdorligini oshirish uchun qulay sharoitlar yaratilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, jumladan, paxta xom ashyosi, boshoqli don va meva-sabzavot ekinlarini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish borasida salmoqli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, mahsulot yetishtiruvchilar bilan qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchi korxonalar oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va yetishtirilgan hosilni kafolatli xarid qilinishini taʼminlash maqsadida qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchi korxonalarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tartibi belgilandi.
Qishloq xoʻjaligi subyektlarining mahsulot ishlab chiqarish xarajatlarini oʻz vaqtida moliyalashtirilishini amalga oshirish orqali ularning moliyaviy barqarorligini taʼminlash maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Paxta xom ashyosini yetishtirish va uning yigʻim-terim xarajatlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-noyabrdagi PQ-2-son hamda “ Meva-sabzavotchilik sohasini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, tarmoqda klaster va kooperatsiya tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 15-dekabrdagi PQ-52-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Paxta xom ashyosini yetishtirish va uning yigʻim-terim xarajatlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 10-noyabrdagi PQ-2-son hamda “ Meva-sabzavotchilik sohasini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, tarmoqda klaster va kooperatsiya tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 15-dekabrdagi PQ-52-son qarorlariga muvofiqlashtirilmoqda.
Unga koʻra:
paxta-toʻqimachilik klasterlariga paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun 12 oygacha muddatga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining Markaziy bank asosiy stavkasidan oshadigan, lekin 10 foiz punktidan koʻp boʻlmagan qismini qoplash uchun Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan kompensatsiya toʻlab berish;
meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 14 foiz (shundan 2 foizi bank marjasi) stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga kredit ajratish;
meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga yillik 14 foiz (shundan 2 foizi bank marjasi) stavkada 12 oy muddatga “revolver” kreditlar ajratish belgilanmoqda.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-avgustdagi 455-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq”;
toʻrtinchi xatboshidagi “Asosiy maydonlarda sabzavot” soʻzlari “Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-banddagi “sabzavot mahsulotlari” soʻzlari “meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizom”;
1-bandda “kreditlash” soʻzidan keyin “hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Jamgʻarma hisobidan paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash ushbu Nizomning 5 1 -bob talablariga muvofiq, 2022-yil paxta hosilidan boshlab milliy valyutada rasmiylashtirilgan tijorat kredit shartnomalariga tatbiq etiladi”;
7-bandda :
“a” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan oʻtgan hosil yilidagi paxta hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan oʻtgan hosil yilidagi paxta hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
11-banddagi “tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ” soʻzlari “oʻtgan hosil yilidagi paxta” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“5 1 -bob. Paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi
23 1 . Paxta-toʻqimachilik klasterlariga (keyingi oʻrinlarda — qarz oluvchi) paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun 12 oygacha muddatga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining Markaziy bank asosiy stavkasidan oshadigan, lekin 10 foiz punktidan koʻp boʻlmagan qismini qoplash uchun Jamgʻarma hisobidan kompensatsiya (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya) toʻlanadi.
Bunda tijorat kreditlari boʻyicha kompensatsiya xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan moliyalashtiriladi.
Paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
23 2 . Tijorat banki paxta yigʻim-terimi mavsumi boshlangandan soʻng qarz oluvchiga paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun 12 oy yoki uning talabiga koʻra 12 oydan kam boʻlgan muddatga milliy valyutada tijorat krediti ajratilganligi toʻgʻrisidagi kredit shartnomasi nusxasini ilova qilgan holda Jamgʻarmaga yozma ravishda murojaat qiladi.
23 3 . Jamgʻarma paxta-toʻqimachilik klasteriga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining murojaatiga asosan 10 ish kunida tijorat banki bilan paxta-toʻqimachilik klasteriga kompensatsiya toʻlash toʻgʻrisidagi bitimni tuzadi.
23 4 . Tijorat banki kredit shartnomasining toʻlov jadvaliga muvofiq, qarz oluvchi tomonidan asosiy qarz va unga tegishli foiz toʻlovini toʻliq toʻlanganligi toʻgʻrisida tijorat banki tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnomani hamda kompensatsiya olish uchun buyurtmani Jamgʻarmaga taqdim etadi.
Bunda tijorat banki tomonidan taqdim etilgan buyurtmaga oʻzgartirish kiritilmaydi.
23 5 . Taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligi va haqqoniyligi yuzasidan masʼuliyat tijorat banki rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
23 6 . Jamgʻarmada Tijorat banklari tomonidan paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun kompensatsiya toʻlash boʻyicha taqdim etilgan buyurtmalarni oʻrganuvchi komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.
Komissiya tarkibi Jamgʻarmani boshqarish departamenti buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Komissiya tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni 5 ish kunida oʻrganib chiqadi va oʻrganish natijalariga asosan kompensatsiya toʻlash yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qiladi.
Komissiya qaroriga asosan Jamgʻarma 1 ish kunida tijorat bankini kompensatsiya toʻlash maʼqullanganligi yoki rad etilganligi (asoslangan sabablarni koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida xabardor qiladi.
Komissiya tomonidan kompensatsiya toʻlash quyidagi sabablarga koʻra rad etiladi:
tijorat banki tomonidan qarz oluvchiga paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilgan kredit:
foiz stavkasi Markaziy bankning asosiy stavkasidan past boʻlganda;
qaytarish muddati 12 oydan koʻp boʻlganda;
xorijiy valyutada ajratilganda;
avvalgi yillarda yetishtirilgan paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilganda.
23 7 . Qabul qilingan qarorga asosan Jamgʻarma 2 ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga buyurtmani taqdim etadi.
23 8 . Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi buyurtmada qayd etilgan mablagʻlarni 2 ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarmaning hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
23 9 . Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligidan mablagʻ oʻtkazib berilgandan soʻng Jamgʻarma bitimga muvofiq 2 ish kunida tijorat bankiga kompensatsiya toʻlaydi.
23 10 . Kompensatsiya ushbu Nizomning 23 1 -bandiga muvofiq tijorat kreditining rasmiylashtirilgan muddatidan kelib chiqqan holda haqiqatda qoldiq qarz summasiga hisoblanadi.
Bunda toʻlov jadvali boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikka qayta kompensatsiya hisoblanishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Qarz oluvchi milliy valyutadagi kreditni uni muddati oʻtgandan soʻng qaytarganda ajratiladigan kompensatsiya tasdiqlangan toʻlov jadvalida qayd etilgan summadan oshmasligi lozim.
23 11 . Kompensatsiya tijorat banki uchun har oyda keyingi oyning 20-kunigacha taqdim etilgan buyurtmalar boʻyicha hisoblangan joriy foizlar miqdorida hisob-kitob qilinadi.
23 12 . Jamgʻarma tomonidan tijorat banki hisobvaragʻiga qarz oluvchi uchun hisoblangan foiz toʻlovining bir qismini qoplash uchun oʻtkazib berilgan kompensatsiya ushbu qarz oluvchining hisoblangan foiz toʻlovlari uchun hisob-kitob qilinadi.
23 13 . Toʻlangan kompensatsiya qarz oluvchiga hisoblangan kompensatsiya miqdoridan koʻp boʻlgan taqdirda ortiqcha mablagʻlar 2 ish kunidan kechiktirilmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
23 14 . Kredit shartnomasining shartlari oʻzgargan hollarda ilgari tasdiqlangan va hisoblangan kompensatsiya miqdori oshirilmaydi hamda kompensatsiya muddati uzaytirilmaydi.
23 15 . Jamgʻarma tomonidan ajratilgan kompensatsiyadan maqsadli foydalanishni, toʻlovlarning va hisob-kitoblarning oʻz vaqtida amalga oshirilishini nazorat qilish belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi. Maqsadsiz foydalanilgan kompensatsiya mablagʻlari bitim shartlariga asosan Jamgʻarmaga qaytariladi.
23 16 . Quyidagi hollarda kompensatsiya toʻlash toʻxtatiladi:
tijorat kreditining foiz stavkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlanganda;
tijorat bankining kompensatsiya olishdan bosh tortganligi toʻgʻrisidagi murojaati mavjud boʻlganda”;
25-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 1-ilova bilan toʻldirilsin:
“Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar 1-bosqich Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida bitim tuziladi. Tijorat banki paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi. Tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-oktabrigacha Har oyning 5-sanasiga qadar 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki 2-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq qarz oluvchining paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun kredit resurslarini joylashtirib boradi. Tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-oktabridan moliya yilining 1-sentabrigacha Jamgʻarma 3-bosqich Qarz oluvchi kredit olish uchun xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi. Agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladigan hosil yilida Qarz oluvchi 4-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun kredit liniyasini va hisobvaragʻini ochadi. Agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladigan hosil yilida Tijorat banki 5-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga paxta xom ashyosi yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi. Agrotexnik tadbirlar muddatlariga muvofiq har yili 1-sentabrgacha Tijorat banki 6-bosqich Tijorat banki ajratilgan kreditlarni qarz oluvchi tomonidan maqsadli foydalanishi boʻyicha monitoring yuritadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddati yakuniga qadar Tijorat banki 7-bosqich Qarz oluvchi va tijorat banki imtiyozli kreditlarni va unga hisoblangan foizni soʻndirib boradi. Tegishlicha 14 oy va 24 oy 1. Qarz oluvchi 2. Tijorat banki 8-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmaga kreditlarni va unga hisoblangan foizni qaytaradi. Tegishlicha 14 oy va 24 oy Tijorat banki ”;
Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Paxta xom ashyosi yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobiga milliy valyutada ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz stavkasining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Paxta xom ashyosi xaridi boʻyicha yakuniy hisob-kitob uchun milliy valyutada ajratiladigan tijorat kreditlari foiz stavkasining bir qismini qoplash
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar 1-bosqich Qarz oluvchi paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun 12 oygacha muddatga milliy valyutada kredit ajratish yuzasidan tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi. Tegishli hosil yilining 1-sentabrigacha Qarz oluvchi 2-bosqich Tijorat banki qarz oluvchiga paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun kredit liniyasi va hisobvaragʻini ochadi. Paxta xom ashyosi yigʻim-terim mavsumida Tijorat banki 3-bosqich Tijorat banki qarz oluvchiga paxta xom ashyosi xaridi yakuniy hisob-kitobi uchun milliy valyutada tijorat krediti ajratilganligi toʻgʻrisidagi kredit shartnomasi nusxasini ilova qilgan holda Jamgʻarmaga yozma ravishda murojaat qiladi. Yigʻim-terim mavsumida Tijorat banki 4-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan qarz oluvchiga kompensatsiya toʻlash toʻgʻrisidagi bitimni tuzadi. Murojaatga asosan 10 ish kunida 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki 5-bosqich Tijorat banki kompensatsiya olish uchun Jamgʻarmaga buyurtmani taqdim etadi. Jamgʻarma tijorat banki tomonidan taqdim etilgan buyurtmani koʻrib chiqadi. Kredit ajratilgandan soʻng 5 ish kunida 1. Tijorat banki 2. Jamgʻarma 6-bosqich Jamgʻarma tijorat banki tomonidan kompensatsiya ajratish boʻyicha taqdim etilgan buyurtmani Moliya vazirligiga yuboradi. Moliya vazirligi buyurtmada qayd etilgan mablagʻlarni Jamgʻarmaning hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 2 ish kunida 1. Jamgʻarma 2. Moliya vazirligi 7-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq tijorat bankiga kompensatsiya toʻlaydi. Har oyda Jamgʻarma 8-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmadan ajratilgan kompensatsiya mablagʻlarini qarz oluvchining hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Mablagʻ ajratilgan kunning oʻzida Tijorat banki 9-bosqich Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va tijorat banki Jamgʻarma tomonidan ajratilgan kompensatsiyadan maqsadli foydalanilishini, toʻlovlarning va hisob-kitoblarning oʻz vaqtida amalga oshirilishini nazorat qiladi. Har chorakda 1. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi 2. Tijorat banki 10-bosqich Tijorat banki maqsadsiz foydalanilgan kompensatsiya mablagʻlarini bitim shartlariga muvofiq Jamgʻarmaga qaytaradi. Bir ish kunida Tijorat banki ”;
g) 2-ilovada :
7-bandda :
“a” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan oʻtgan hosil yilidagi boshoqli don ekini hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
“b” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan oʻtgan hosil yilidagi boshoqli don ekini hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
11-banddagi “tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ” soʻzlari “oʻtgan hosil yilidagi boshoqli don ekini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-bandning ikkinchi xatboshidagi “paxta xom ashyo” soʻzlari “bugʻdoy” soʻzi bilan almashtirilsin;
25-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 3-ilovada :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisida nizom”;
1 — 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) kredit resurslari hisobidan tijorat banklari tomonidan fermer, dehqon xoʻjaliklari va boshqa mahsulot yetishtiruvchilarning meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni (keyingi oʻrinlarda — meva-sabzavot mahsulotlari) yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining agrotexnik tadbirlar kalendar rejasiga muvofiq meva-sabzavot mahsulotlari yetishtiruvchilarga va meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga (keyingi oʻrinlarda — qarz oluvchi) kredit ajratish uchun Jamgʻarma va tijorat banklari oʻrtasida:
a) asosiy ekin maydonlariga bahorgi mavsumda ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining I choragida);
b) takroriy ekin maydonlariga yozgi mavsumda ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining iyun — avgust oylarida);
v) “toʻqsonbosti” usulida ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining oktabr — dekabr oylarida);
g) yetishtirilgan meva-sabzavotlarni xarid qilish uchun aylanma mablagʻlarni toʻldirishga “revolver” kredit ajratish toʻgʻrisida hosil yigʻim-terimi mavsumi boshlangunga qadar bitim tuziladi.
3. Tijorat banki Jamgʻarma bilan tuzilgan bitimga muvofiq meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har oyning 5-sanasiga qadar, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmalarini taqdim etadi.
4. Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun muddatlilik, qaytarishlilik, toʻlovlilik, taʼminlanganlik va maqsadli foydalanish sharti asosida kredit liniyasini ochadi.
Meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash agrotexnik tadbirlar oʻtkaziladigan davrning, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab amalga oshiriladi.
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
5. Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq kreditlarni qarz oluvchining:
meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga;
yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun yillik 12 foiz stavkada 12 oy muddatga joylashtiradi”;
7-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan oʻtgan hosil yilidagi meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarning hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun oʻzi faoliyat koʻrsatayotgan hududdagi tuman (Quvasoy shahar) hokimligida meva-sabzavot mahsulotlarini saqlovchi, qayta ishlovchi va eksportga yoʻnaltiruvchilar roʻyxatiga kiritilgan boʻlishi lozim.
Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini saqlovchi, qayta ishlovchi va eksportga yoʻnaltiruvchi ekanligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma olish uchun oʻzi faoliyat koʻrsatayotgan hududdagi tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga murojaat qiladi, tuman (Quvasoy shahar) hokimligi tegishli maʼlumotnomani qarz oluvchiga murojaat qilgan kunda taqdim etadi.
Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun uning asosiy talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza bilan birga meva-sabzavot mahsulotlarini saralash, kalibrlash, qadoqlash va eksportga yoʻnaltiruvchi ekanligini tasdiqlovchi tuman (Quvasoy shahar) hokimligining maʼlumotnomasini taqdim etadi”;
11-banddagi “tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ” soʻzlari “oʻtgan hosil yilidagi meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Tijorat banki qarz oluvchi bilan tuzgan kredit shartnomasiga asosan qarz oluvchiga:
meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 14 foiz (shundan bank marjasi 2 foiz) stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga;
yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun yillik 14 foiz (shundan bank marjasi 2 foiz) stavkada 12 oy muddatga, kreditni qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi”;
16-banddagi “asosiy maydonlarda sabzavot” soʻzlari “meva-sabzavot mahsulotlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-banddagi “sabzavot ekinining” soʻzlari “meva-sabzavot ekinlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-banddagi “asosiy maydonlarda sabzavot ekini” soʻzlari “meva-sabzavot ekinlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini sotishdan tushgan mablagʻlarni jamlash, kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndirish uchun “23210 hisobvaragʻi” ochiladi.
Qarz oluvchi “23210 hisobvaragʻi”ga meva-sabzavot mahsulotlarini sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda, meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndiradi.
21. Meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun berilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq soʻndirilgandan soʻng tijorat banki “23210 hisobvaragʻi”da qolgan mablagʻlarni qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga memorial order bilan oʻtkazadi, ushbu mablagʻlardan qarz oluvchi erkin foydalanadi”;
25-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada:
ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilova”;
nizomga 1-ilovaning nomidagi “Asosiy maydonlarda sabzavot” soʻzlari “meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar 1-bosqich Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish toʻgʻrisida bitim tuziladi. Tijorat banki yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi. Hosil yilida yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumi boshlanishiga qadar 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki 2-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq qarz oluvchining yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun tijorat bankiga kredit resurslarini joylashtirib boradi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Jamgʻarma 3-bosqich Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Qarz oluvchi 4-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun kredit liniyasini va hisobvaragʻini ochadi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Tijorat banki 5-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz “revolver” kreditlar ajratadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddati yakuniga qadar Tijorat banki 6-bosqich Tijorat banki ajratilgan kreditlarni qarz oluvchi tomonidan maqsadli foydalanishi boʻyicha monitoring yuritadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddati yakuniga qadar Tijorat banki 7-bosqich Qarz oluvchi va tijorat banki imtiyozli kreditlarni va unga hisoblangan foizni soʻndirib boradi. 12 oy 1. Qarz oluvchi 2. Tijorat banki 8-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmaga kreditlarni va unga hisoblangan foizni qaytaradi. 12 oy Tijorat banki ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 17-avgust,
455-son