UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 18 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ва илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, атмосфера, ер ва сув ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган янги технологияларни ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан тасдиқланган Концепцияда:

илмий ташкилотларнинг илм-фанни тараққий эттириш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожланиш вазифалари ҳамда йўналишларини белгилаш;

илмий ташкилотларда илмий изланишларнинг илғор даражасини таъминлашга қодир малакали кадрлар билан таъминланган янги илмий-тадқиқот инфратузилмасини шакллантириш;

илмий ташкилотларнинг илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлаш;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан илмий ташкилотларнинг бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш каби устувор йўналишлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси)нинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналишлари этиб белгилансин:

атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка, жумладан, ноёб, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларига таъсирини ўрганиш;

ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олувчи технологиялар бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

ер ости ва ер усти сувлари ифлосланишининг олдини олиш, оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича самарали усул ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

атмосфера ҳавосининг жорий ҳолати, ундаги ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳит ва табиатга таъсири масалалари бўйича чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи янги, самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш;

маиший ва турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш бўйича амалий тадқиқотлар олиб бориш;

«яшил» технологияларга ўтишни жадаллаштириш ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш орқали «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;

глобал иқлим ўзгаришининг экология ва атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экотизим хизматларини амалга ошириш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси учун малакали илмий кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва грантлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг интеграцияси бўйича самарали тизимни шакллантириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таянч илмий ташкилот ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи ҳисобланади;

Институтда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилади;

Институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;

Фанлар академияси, тармоқ илмий ташкилотлари, хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик ва интеграция тизими яратилади;

Институтга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг хорижий етакчи экспертлари халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилинади;

Институт директори ва унинг ўринбосарлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

4. Институтга ўз вазифаларини ҳамда хўжалик шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида тегишлича олий таълим ва илмий ташкилотларнинг профессор-ўқитувчиларини, ёш олимлар ва истеъдодли талабаларни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда вақтинчалик илмий гуруҳларни ташкил этиш ваколати берилсин.

5. Қуйидагилар:

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат экология қўмитаси раисига зарур ҳолларда Институтнинг тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

6. Давлат экология қўмитаси:

а) бир ой муддатда:

Институтнинг уставини тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Институтни зарур телефон алоқаси ва интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлашда техник ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин;

б) уч ой муддатда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ажратилган 3 гектар ер майдонида илмий-тажриба станцияси ҳамда Институтнинг лабораториялари жойлаштирилган биноларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича концепцияни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш (илмий ходимлардан ташқари), бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

Янгийўл туманида илмий-тажриба станцияси ҳамда Институтнинг лабораториялари биноларини барпо этиш Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2023 — 2025 йиллар давомида амалга оширилади.

Институт Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а-уй манзилида жойлашган Давлат экология қўмитасининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

8. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

базавий молиялаштириш доирасида Институтга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш, Институтнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳада лойиҳаларни тайёрлаш учун тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Давлат экология қўмитаси:

а) икки ой муддатда Институтнинг ходимларини аттестациядан ўтказсин ва унинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига якуний ахборот киритсин;

б) ҳар йили декабрь ойигача келгуси йилга Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан мазкур қарорнинг 7-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган мақсадлар учун Институтга ажратилаётган маблағлар миқдорини белгилаб борсин;

в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда:

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишларида таълим берувчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатсин, таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтирсин ҳамда унинг Давлат экология қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ўтказилишини таъминласин;

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тегишли мақсадларга ажратилаётган маблағлар ҳисобидан Институтнинг шаффоф танлов асосида танлаб олинган 5 нафаргача илмий ходимларини ҳар йили нуфузли хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш чораларини кўрсин;

Институтининг илмий салоҳиятини кўтариш ҳамда унинг йўналишлари бўйича замонавий ютуқлардан хабардор бўлиш мақсадида Scopus ва Web of Science маълумотлар базасидан, Springer Link (Springer Nature) ва Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) каби дунёдаги йирик илмий нашриётларнинг электрон платформасидан эркин фойдаланишни таъминласин.

10. Белгилансинки:

Институт 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказилади. Бунда Институтни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Давлат экология қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Институтда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди.

11. Давлат экология қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2023-2024 йилларда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Институт учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория ускуналарини ҳамда реагент ва бутловчи материалларни 4 ва 5-иловаларда келтирилган рўйхатлар бўйича харид қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

12. Институтга 1 та шахсий бириктирилган автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 ноябрдаги 958-сон қарорининг 3 , 4 ва 7-бандлари ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг

Ёш олимлар кенгаши Директор Илмий кенгаш Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Директор ўринбосари Илмий котиб Ер ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси 2 Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси 3 Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва патентлаш бўлими 2 Илмий кадрлар тайёрлаш ва докторантура бўлими 1 Сув ресурсларини муҳофаза қилиш технологиялари лабораторияси 2 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси 2 АКТ ва ахборот ресурслари бўлими 2 Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими 2 Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораторияси 2 Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими 3 Ижро интизоми бўлими ва архив 2 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 2 Экологик таълим ва тарғибот бўлими 2 Илмий-тажриба станцияси 2 Бош юрисконсульт 1 «Экология хабарномаси журнали таҳририяти» ДУК *

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил қилиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Ташкилий масалалар 1. Республикада экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт)ни 2024 йилгача стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. 1. 2024 йилгача мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузиш. 2022 йил сентябрь - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Институтни 2024 йилгача стратегик ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь 3. Институтни 2024 йилгача стратегик ривожлантириш дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил декабрь 2. Республикадаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш. 1. Институтда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, янги илмий-тадқиқот йўналишларини шакллантириш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш. 2022 йил октябрь - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил ноябрь 3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш. 2023 йил январь 3. Институтда илғор хорижий тажриба асосида интеграцион тизим яратиш. 1. Институтнинг илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь - Давлат экология қўмитаси (Н. Обломурадов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( А. Тошкулов ), Фанлар академияси ( Б. Юлдашев ) 2. Етакчи миллий ва хорижий илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари билан самарали алоқаларни ўрнатиш ва хорижий профессорларни қўшма тадқиқот жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Доимий равишда 3. Тадқиқот жараёнларига грантларни жалб этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. Доимий равишда 4. «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш фанлари» йўналиши бўйича янги фан йўналиши ва илмий-техник кенгаш ташкил этиш. 1. Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловлари ижросини таъминлаш учун «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш фанлари» янги фан йўналишини ташкил этиш. 2. Фан йўналишига тегишли фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳаларни муҳокама этувчи илмий-техник кенгаш ташкил этиш. 2022 йил октябрь - Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 5. Институтда янги йўналишдаги лаборатория ва бўлимлар ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Институтда Биохилма-хилликни сақлаш ва Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораториялари, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда Экологик таълим ва тарғибот бўлимларини ташкил этиш. 2022 йил сентябрь - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Лаборатория ва бўлимларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш. Доимий равишда 3. Лаборатория ва бўлимларда илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш. Доимий равишда 6. Институтнинг халқаро миқёсда танилиши бўйича тарғибот тадбирлари ни ўтказиш 1. Институт фаолиятини тарғибот қилиш бўйича медиа-дастур ишлаб чиқиш. Ҳар йили - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Миллий ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиш графигини ишлаб чиқиш. Ҳар йили 3. Тарғибот материаллари, шу жумладан, видеороликлар, тарқатма материаллар ва тақдимотларни тайёрлаш. Ҳар йили 4. Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот ишларини тизимли равишда амалга ошириш. Ҳар йили 7. Ёшлар ўртасида Оролбўйи ҳудудида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Ёзги мактабларни ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ҳар йили - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Ёзги мактабларнинг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш ва иштирокини ташкил этиш. Ҳар йили 3. Ёзги мактаблар фаолиятини республика миқёсида оммалаштириш. Ҳар йили 8. Институтни Илмий тадқиқотлар миллий рейтингида ҳолатини яхшилаш киритиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш. 1. Институтнинг миллий рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш. 2022 йил декабрь Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Таҳлил натижаларига қараб миллий рейтингларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2023 йил март 3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар самарадорлиги мониторингини юритиш. Доимий равишда 9. Институт базасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид тадқиқотларнинг электрон платформасини ташкил қилиш. 1. Электрон платформани техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ( А. Хаджаев ) 2. Электрон платформани яратиш ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтказиш. 2023 йил март 3. Электрон платформани ишга тушириш. 2023 йил декабрь II. Илмий лойиҳалар ва илмий кадрларни тайёрлаш 10. Институтда кадрлар тайёрлаш мақсадида фалсафа доктори (PhD) ва фан докторларини (DSс) тайёрлаш ишларини жадал ривожлантириш. 1. Институтда 03. 00. 10 — Экология ва 11. 00. 05 — Атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисосликларининг таянч докторантурасига 2023 йил учун 6 нафар фалсафа доктори (PhD) ва 1 нафар фан доктори (DSс) квоталарини ажратиш. 2022 йил декабрь Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Институтнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тақдим этилган асосланган таклифларга кўра белгиланган тартибда квоталар ажратилишини таъминлаш. 2023 йилдан бошлаб 11. Халқаро эътироф этилган агентликлар рейтингининг биринчи 1000 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари профессор — тадқиқотчиларини Институт фаолиятига жалб қилиш. 1. Институтга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг хорижий етакчи экспертларини халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилиш. 2022 йил декабрь Халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2. Институтга жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш тартибини тасдиқлаш. 2022 йил декабрь 3. Институтга юқори илмий салоҳиятга, катта амалий тажрибага эга кадрлар ва «Хирш» индекси (h-index) 3 ва ундан юқори бўлган илмий ходимларни, жумладан, хорижлик мутахассисларни жалб қилиш. Доимий равишда 12. Институт ходимларини ривожланган хорижий давлатлар илмий ташкилотларида малака оширишга юборишни йўлга қўйиш. Институт ходимлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан хорижий давлатларнинг илмий ташкилотларида давлат грантлари асосида малака оширишга юборилишини, шу билан бирга жамғарма ҳисобидан алоҳида квота ажратилишини таъминлаш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Давлат экология қўмитаси (Н. Обломурадов) 13. Институтда хорижий илмий ташкилотлари билан ҳамкорликда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилишини йўлга қўйиш. 1. Миллий, хорижий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан қўшма лойиҳалар дастурларини амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил декабрь Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Scopus ва Web of Science маълумотлар базасидан, Springer Link (Springer Nature) ва Wiley (John Wiley & Sons, Inc. ) каби дунёдаги йирик илмий нашриётларнинг электрон платформасидан эркин фойдаланишни таъминлаш. Доимий равишда 3. Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда мақолалар нашр этиш. Доимий равишда III. Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш 14. Институтнинг олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш . 1. Институтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси тизимидаги институтлар билан ҳамкорликда мега лойиҳалар доирасида янги инновацион ишланмалар, стартапларни амалиётга жорий қилиш ишларини ташкил этиш. 2022 йил октябрдан бошлаб доимий равишда - Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( А. Тошкулов ), Фанлар академияси ( Б. Юлдашев ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан иқтидорли битирувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш. Доимий равишда 3. Институтга ўз вазифаларини ҳамда хўжалик шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида тегишлича олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини, ёш олимлари ва истеъдодли талабаларни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда вақтинчалик илмий гуруҳларни ташкил этиш. Доимий равишда 15. Дунёдаги етакчи халқаро ташкилотлар, университетлар, илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда республикада экологик ҳолатни барқарорлаштириш ишларини ташкил этиш. 1. Дунёдаги етакчи халқаро ташкилотлар, университетлар, илмий ташкилотлар билан меморандум ва шартномалар имзолаш. 2022 йил октябрдан бошлаб доимий равишда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси, халқаро ташкилотлар маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Ташқи ишлар вазирлиги ( В. Норов ), Фанлар академияси ( Б. Юлдашев ) 2. Дунёдаги етакчи халқаро ташкилотлар, университетлар, илмий ташкилотлар лойиҳалари доирасида республикада экологик ҳолатни яхшилаш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш. Доимий равишда 3. Иқтидорли илмий ходимларни хорижий давлатлар грантлари ҳисобига хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш. Ҳар йили 16. Иқлим ўзгариши, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида лойиҳаларнинг инновацион портфелларини шакллантириш учун молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Иқлим ўзгариши, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида лойиҳаларнинг инновацион портфелларини шакллантириш. 2022 йил октябрдан бошлаб доимий равишда Халқаро ташкилотлар маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Абидов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Инновацион лойиҳалар учун молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш мақсадида БМТ ташкилотлари ва халқаро молия институтлари билан меморандум ва шартномалар имзолаш. Доимий равишда 17. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, миллий ва халқаро илмий-амалий конференциялар ни ташкил этиш Семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирларнинг мавзулари, ўтказиш жойлари ва муддатларини ўз ичига олган дастурларни ишлаб чиқиш. 2023 йилдан бошлаб доимий равишда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси ( Б. Юлдашев ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 18. Аҳолининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлардан хабардорлигини, кўникма ва маданиятини янада ошириш, бунинг учун таълим дастурлари ва материалларини ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кучайтириш. Аҳолини соҳада амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик тўғрисида хабардор қилиш, уларнинг экологик маданиятини янада ошириш мақсадида: видеороликлар, ижтимоий рекламалар, тарқатма материаллар, қўлланмалар тайёрлаш, онлайн ва интерактив ўқув дастурларини тайёрлаш мақсадида халқаро донор ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш; аҳолини соҳада амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик тўғрисида хабардор қилиш, экологик маданиятини ошириш мақсадида тайёрланган видеороликлар, ижтимоий рекламаларни давлат ва нодавлат телевидениеларда доимий равишда ёритиб боришни ташкил этиш. 2022 — 2024 йиллар Давлат бюджети маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги ( А. Шин ), Халқ таълим вазирлиги ( Б. Саидов ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( А. Тошкулов ), Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), МТРК ( А. Ходжаев ), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ( А. Кучимов ) IV. Институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 19. Институт фаолияти учун алоҳида бино ажратиш . 1. Институт учун алоҳида бино ?жратиш бўйича зарур чоралар кўриш. 2022 йил октябрь Давлат бюджети маблағлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ( А. Ортиқов ), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ( А. Бобоев ), Молия вазирлиги ( Т. Ишметов ) Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 2. Ажратилган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш мақсадида уни 2023 — 2025 йилларда амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. 2022 йил декабрь 3. Бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш. 2023 — 2025 йиллар 20. Институт илмий лабораторияларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш. 1. Институт учун илмий лаборатория ускуналари, реагентлар ва бутловчи материалларни сотиб олиш ва жиҳозлаш. 2. Илмий лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш. 2022 — 2024 йиллар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ( Д. Сатторов ) 21. Институтни кўчма мобил лаборатория билан таъминлаш. 1. Институт лабораторияси учун кўчма лабораторияга мос автомобиль сотиб олиш. 2. Мобил лабораторияга бутловчи материалларни сотиб олиш ва жиҳозлаш. 2023-2024 йиллар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 22. Институтнинг Илмий-тажриба станциясини ташкил қилиш. 1. Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ажратилган 3 гектар ер майдонида Илмий-тажриба станциясини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Барпо этилаётган Илмий-тажриба станцияси ҳамда Институтнинг лаборатория биноларини сақлашни молиялаштиришни 2023 — 2025 йилларда амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш; 3. Илмий-тажриба станциясини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 4. Қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш юзасидан тендер савдоларини ташкил қилиш. 5. Тендер натижаларига кўра пудрат шартномасига мувофиқ: ерни махсус техника воситаси билан текислаш; майдон атрофини девор билан ўраш. 6. Илмий-тажриба станциясида қуйидагиларни ташкил қилиш: Биохилма-хилликни сақлаш фаолиятига доир тажрибалар ўтказиш учун «биостанция» ва питомник; ер ресурсларини муҳофаза қилиш йўналишида синов-тажриба участкаси; сув ресурсларини муҳофаза қилиш борасида махсус синов участкаси; чиқиндиларни қайта ишлаш синов участкаси. 2023-2024 йиллар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳисобидан тендер натижаларига мувофиқ Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 23. Институтда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш учун босмахона ва мультимедиа студиясини ташкил қилиш. 1. Институтнинг махсус босмахонаси ва мультимедиа студиясини ташкил этиш. 2. Босмахона ҳамда мультимедиа студияси учун керакли бутловчи техник базани ташкил қилиш. 3. Лицензия ёки рухсатнома олиш. 4. Ўқув қўлланмалар, дастурларни тайёрлаш ва мультимедиалар яратиш. 2023-2024 йиллар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ) 24. Оролнинг қуриган тубида институтнинг илмий-амалий тажриба станциясини ташкил қилиш. 1. Оролнинг қуриган тубидан 10 гектар ер майдони ажратиб, Илмий-амалий тажриба станциясини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Илмий-амалий тажриба станциясини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 3. Ажратиладиган ҳудуд карталарини яратиш, тажриба ўтказувчи ходимлар учун вагонлар ўрнатиш. 4. Илмий-амалий тажриба станциясида қуйидагиларни амалга ошириш: биохилма-хилликни сақлаш фаолиятига доир тажрибалар ўтказиш, ҳайвонот ва ўсимликлар мониторингини юритиш, маҳаллий ва янги турдаги ўсимликларни кўпайтириш, яшил майдонларни кенгайтириш; ер ресурсларини муҳофаза қилиш йўналишида синов-тажриба амалиётларини ўтказиш; сув ресурсларини муҳофаза қилиш борасида синов-тажриба амалиётларини ўтказиш; чиқиндиларни қайта ишлаш синов-тажриба амалиётларини ўтказиш. 2023-2024 йиллар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) 25. Геоахборот тизимлари марказини ташкил этиш. 1. Атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, экологик муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш учун маълумотлар базасини яратиш. 2. Республикада экологик хавфи юқори бўлган ҳудудларнинг электрон харитасини тузиш. 3. Ерни масофадан туриб зондлаш орқали табиий офатларнинг хавфлилик даражасини аниқлаш. 4. Атроф муҳит муҳофазаси доирасида ер ва ер ости бойликлари ҳамда сув ресурсларига етказилган зарарни камайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Давлат экология қўмитаси ( Н. Обломурадов ), Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ( Ш. Кадиров ), «ТИҚХММИ» МТУ ( Б. Мирзаев )

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 458-сон қарорига 3-ИЛОВА

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот ишлари

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул лаборатория (бўлим) 1. Табиий ресурслардан фойдаланишда атроф муҳитга етказилган зарар миқдорини камайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш. 1. Табиий ресурсларидан фойдаланишда атроф муҳитга етказилган зарар миқдорини камайтиришнинг илмий асосларини ўрганиш. 2. Атроф муҳит муҳофазаси доирасида ер ва ер ости бойликлари ҳамда сув ресурсларига етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш услубини ишлаб чиқиш. 3. Табиий норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда умум тарқалган фойдали қазилмаларга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, тупроқ қатламига ҳамда ер усти ва ер ости сувларига етказилган зарар миқдорини ҳисоблашнинг илмий йўриқномасини ишлаб чиқиш. 2022-2023 йиллар Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими 2. Аҳоли ва юридик шахсларнинг қаттиқ маиший чиқинди (ҚМЧ)ларни саралашда экологик маданиятини ошириш га қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. 1. ҚМЧларни саралаб тўплаш бўйича ахборот маълумотларини тайёрлаш ва тарқатиш. 2. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалалари, шу жумладан, уларни саралаб тўплашга бағишланган баннерларни тайёрлаш ва ўрнатиш. 3. ОАВда ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни саралаб тўплаш масалалари юзасидан ахборот ва мақолалар тайёрлаш. 4. ҚМЧларни саралаб тўплаш ва улар ҳосил бўлишининг олдини олиш бўйича учрашувлар, семинарлар ва тренингларни ташкил этиш. 2023-2024 йилларда ҳар йили Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораторияси 3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экологик суғурталаш методологиясини ишлаб чиқиш. 1. Экологик суғурталаш соҳасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. 2. Экологик суғурталашнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш. 3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экологик суғурталаш методологиясини ишлаб чиқиш. 2022-2023 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими 4. Турли хил корхоналардан чиқадиган оқова сувларни тозалашнинг биоинженерлик қурилмасини яратиш. 1. Ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий технологик жараёнлари ҳамда ташкилотларда йўлга қўйилган оқова сувларни тозалаш жараёнлари ҳақида маълумотлар тўплаш. 2. Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқадиган чиқинди оқова сувларни тозалаш учун таклиф этилаётган биоинженерлик қурилмаси орқали тозаланган чиқинди оқова сувларни турли хил кимёвий моддалардан тозалаш. 3. Тозалаш қурилмасининг гидравлик ҳисобини ҳисоблаш, оптимал гидравлик параметрларини аниқлаш, сувни тиндириш иншооти ўлчамларини ҳисоблаш. 4. Турли хил корхоналардан чиқадиган оқова сувларни тозалашнинг механик конструкцияси қурилмасидан фойдаланиш бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Сув ресурсларини муҳофаза қилиш технологиялари лабораторияси 5. Жанубий Устюрт миллий табиат боғи нинг биологик тизим турғунлигини таъминлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва масофавий зондлаш асосида автоматлаштирилган дастурий маҳсулот яратиш. 1. Жанубий Устюрт миллий табиат боғи ҳамда унинг атрофидаги экотизимни масофадан зондлаш асосида ўсимлик қоплами, уларни таҳлилий баҳолаш, микробиологик ва биотехнологик усуллар ёрдамида касалликка чидамли дарахт, бута ва ўт ўсимликларини ўрганиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари ва уни бартараф этиш технологиясини ишлаб чиқиш. 2. Жанубий Устюрт миллий табиат боғининг юқори ва пастги қисмидаги яйлов ўсимликлари қопламини метеорологик, иқлим ва гидрологик шароитларга асосан прогнозлаштириш. 3. Жанубий Устюрт миллий табиат боғи ҳамда унинг атрофидаги экотизим ҳолатини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 6. Оролбўйи ҳудудида масофавий зондлаш технологияларидан фойдаланган ҳолда яшил қоплам динамикасининг электрон маълумотлар базаси ва харитасини яратиш. 1. Масофавий зондлашдан фойдаланган ҳолда Орол денгизининг ҳудудида вегетацион қоплам, эвапотранспирация жараёни, иқлим параметрлари, тупроқ ва ландшафтлар мониторингини қилиш (2000 — 2020 йй.). Ушбу амалиёт натижасида ўтмишдаги (2000 — 2010 йй.) ва ҳозирги ҳолатнинг (2011 — 2020 йй.) ҳамда янги экилган дарахтларнинг маълумотлар базасини яратиш. 2. Дронлардан фойдаланган ҳолда вегетацион қоплам, янги экилган ўрмонларнинг яшаш даражалари, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг яшаш ареалини аниқлаш ҳамда популяциясини ўрганиш. 3. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган флора ва фауна турларини тадқиқ этиш, шунингдек уларга хавф солувчи ёки чекловчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 7. Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқинди (ҚМЧ) ларнинг атмосфера ҳавосига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, ер ва сув ресурсларига таъсирини баҳолаш. 1. Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг атмосфера ҳавосига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, ер ва сув ресурсларига таъсирини баҳолаш. 2. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик хусусиятидан келиб чиқиб саралаш ва утилизация қилиш технологияларини ишлаб чиқиш. 3. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг атмосфера, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ва сув ресурсларига таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш. 2023 — 2025 йиллар Экология атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораторияси,Ер ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси, Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 8. ГИС ёрдамида Тошкент вилояти сув омбори атрофида экотизим ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган дастурий маҳсулот яратиш 1. Тошкент вилояти сув омборлари ҳамда унинг атрофларидаги экотизимни масофадан зондлаш ва Google Earth Engine дастурида кодлаш асосида ўсимлик қопламини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш. 2. Тошкент вилояти сув омборлари атрофларидаги ўсимлик қоплами мониторингини олиб бориш жараёнида маълум бир вақт оралиқлари учун ўсимлик қоплами динамикасини кузатиш. 3. Тошкент вилояти сув омборлари ҳамда унинг атрофидаги экотизимнинг масофавий зондлашнинг радар ва LiDaR маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўсимлик қоплами ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган дастурий маҳсулот яратиш. 4. Тошкент вилояти сув омборлари ҳудудидан атмосферага чанг кўтарилишининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш технологиясини ишлаб чиқиш. 2022 — 2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Сув ресурсларини муҳофаза қилиш технологиялари лабораторияси, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими 9. Иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизи ҳавзасида ёғингарчиликнинг жадаллиги ва қурғоқчилик жараёнлари моделини ишлаб чиқиш. 1. Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгариши шароитида сув ресурслари миқдори ўзгаришида ёғингарчиликнинг ўзгариши ҳолатини узоқ келажак учун моделлаштириш. 2. Орол денгизи ҳавзасида ёғингарчилик ва қурғоқчилик шароитларини МК тести, Петтит ва SPI, SPEI ва PDSI каби қурғоқчилик индексларининг статистик усуллари ёрдамида миқдорий ва фазовий симуляция моделини ишлаб чиқиш. 3. 2020-2100 йиллар оралиғида бўлажак ёғингарчилик ва қурғоқчилик шароитларини прогноз қилиш учун CMIP5 архивидан олинган маълумотлар асосида GCM сценарийларидан фойдаланган ҳолда узоқ келажак учун қирғоқчилик жадаллигини прогноз қилиш моделини ишлаб чиқиш. 4. Иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Орол ҳавзасида муҳитини яхшилаш усулини ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси 10. Шаҳар ҳудудида ер ости сизот сувлари сатҳини инновацион технологиялардан фойдаланиб аниқлаш ва салбий таъсирини камайтириш технологиясини яратиш. 1. Инновацион технологияларга асосан Фарғона шаҳри ер ости сувларининг гидрогеологик ҳолатини баҳолаш. 2. Ер ости сувларининг шаҳар ҳудудидаги бино ва иншоотларга ҳамда экологик муҳитга салбий таъсири оқибатларини аниқлаш. 3. Горизонтал дренажларнинг гидравлик ҳисобини бажариш ва бажарилган ҳисоб-китобларга асосан тавсиялар ишлаб чиқиш. 4. Ер ости сувларининг горизонтал дренаждаги ҳаракатининг математик моделини ишлаб чиқиш ва математик модел асосида ер ости сувларининг горизонтал дренаждаги ҳаракати учун Ansys дастурида симуляция амалга ошириш орқали жараённи баҳолаш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Сув ресурсларини муҳофаза қилиш технологиялари лабораторияси 11. Гидротехник иншоотлардаги шағал-қумларни қазиб олишда атроф муҳитга таъсирни камайтирувчи технологияни яратиш. 1. Гидротехник иншоотлардаги сув билан биргаликда оқиб келувчи қум-шағалларни фракцияларга ажратиш қурилмасини яратиш. 2. Иншоотлардаги сув билан ҳаракатланаётган қум-шағаллар тақсимоти динамикасини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш. 3. Дарёдан сув олувчи иншоотларда қум-шағалларни тутиб қолувчи тиндиргич конструкциясини такомиллаштириш. 4. Сув билан оқиб келувчи қум-шағалларни фракцияларга ажратиб бошқариш технологиясини ишлаб чиқиш. 5. Сув билан бирга оқиб келувчи қум-шағал таркибидаги майда фракцияларнинг фракцион ва кимёвий таркибини аниқлаш орқали минералларга бой бўлган фракцияларни экин майдонларига юбориш технологиясини ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Сув ресурсларини муҳофаза қилиш технологиялари лабораторияси, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 12. Экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш. 1. Экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида хорижий адабиётларни ўрганиш. 2. Экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаш. 3. Экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 13. Оролбўйи минтақаси учун чанг бўронларининг шаклланиш шароитлари ва тарқалиш минтақаларини прогнозлаштириш моделини ишлаб чиқиш. 1. Стационар бўлмаган моделлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш механизмлари тадқиқ қилиш. 2. Тадқиқот натижалари асосида янги мезонларни белгилаш учун хулосалар тақдим қилиш. 3. Ҳудуддаги экологик ҳолатнинг хавфлилик даражасига қараб ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш. 4. Чанг бўронларининг шаклланиш шароитлари ва тарқалиш минтақаларини прогнозлаштиришнинг дастурий таъминотини яратиш. 2023-2024 йиллар Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши бўлими, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси 14. Ўзбекистон Республикаси очиқ сув ҳавзаларида қишлаб қолувчи сув қушларининг қишки саноғини ўтказиш. Ўзбекистон Республикаси очиқ сув ҳавзаларида қишлаб қолувчи сув қушларининг ҳар йили декабрь ойидан бошлаб баҳорги учиб ўтиш вақтига қадар (апрель ойигача) йиллик саноғини ўтказиш ва доимий мониторингини олиб бориш. 2023-2024 йиллар Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси 15. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун махсус чанг-газ тозалаш қурилмаларини такомиллаштириш. 1. Атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш учун махсус чанг-газ тозалаш ускуналарини илмий таҳлил қилиш. 2. Атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш учун махсус чанг-газ тозалаш ускуналари технологияларини ишлаб чиқиш. 3. Махсус чанг-газ тозалаш ускуналари янги технологияларининг намунавий нусхаларини яратиш. 2023-2024 йиллар Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 458-сон қарорига 4-ИЛОВА

2023-2024 йилларда Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтига харид қилинадиган илмий лаборатория асбоб-ускуналари

РЎЙХАТИ

Т/р Номи Ўлчов бирлиги Сони ТН ВЭД коди 1. Спектрофотометр дона 1 9027300000 2. Автоматлашган хроматограф тизими дона 1 9027200000 3. Профессионал муфель печи дона 1 8514108000 4. Анализатор БПК 5 дона 1 8421192009 5. Портатив мультипараметрли ўлчагич, рН/ОВП/кислород дона 1 9027801700 6. Электрон аналитик тарози дона 1 9016001000 7. Флокулятор дона 1 8479820000 8. Намлик анализатори дона 1 9025804000 9. Перистальтик насослар дона 1 8413602000 10. Фотокимёвий реактор дона 1 8401400000 11. Рақамли камерали лаборатория микроскопи дона 1 9011109000 12. Дистиллятор дона 1 8419400009 13. Юқори босимли центрифуга дона 1 8421192009 14. Лаборатория элаклар тўплами дона 3 9604000000 15. Электрон дендрометр дона 1 9024101900 16. Фотоқопқон дона 6 9006520009 17. Фотосинтез жараёнларини тизимли таҳлил қилувчи портатив жиҳоз дона 1 9027101000 18. Дарахт ёшини аниқловчи бур дона 1 9024101900 19. Электрон ўлчов вилкаси дона 1 9024101900 20. Резистограф дона 1 9024101300 21. Портатив газоанализатор дона 1 9027109000 22. Бензинли двигателлар учун газоанализатор дона 1 9027101000 23. Дизелли двигателлар учун газоанализатор дона 1 9027101000 24. Кўчма тутун ўлчагич дона 1 9027101000 25. Анализатор блоги дона 1 9027101000 26. Дастурлаштирилган рақамли термореактор дона 1 8536508000 27. Вакуумли қуритиш шкафи дона 1 8419390009

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 458-сон қарорига 5-ИЛОВА

2023-2024 йилларда Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтига харид қилинадиган реагентлар ва бутловчи материаллар

Т/р Номи Ўлчов бирлиги Сони ТН ВЭД коди 1. Спектрофотометр учун жиҳозлар йиғмаси дона 1 9027 90 500 0 2. Индикатор қоғози дона 5 3822 00 000 0 3. ph метр учун электродлар дона 3 9027 90 500 0 4. 0,1 мл ли автоматик микропипеткалар учун пойнакли қисқич дона 5 3926 90 970 9 5. ph метр учун буфер эритмалар: pН 4,01 дона 3 3822 00 000 0 6. ph метр учун буфер эритмалар: pН 7,01 дона 3 3822 00 000 0 7. ph метр учун буфер эритмалар: pН 10,01 дона 3 3822 00 000 0 8. ICP учун стандартли эритма, Mg дона 2 3822 00 000 0 9. ICP учун стандартли эритма, Al дона 2 3822 00 000 0 10. ICP учун стандартли эритма, Na дона 2 3822 00 000 0 11. ICP учун стандартли эритма, Ca дона 2 3822 00 000 0 12. ICP учун стандартли эритма, K дона 2 3822 00 000 0 13. ICP учун стандартли эритма, Fe дона 2 3822 00 000 0 14. ICP учун стандартли эритма, Cd дона 2 3822 00 000 0 15. ICP учун стандартли эритма, Pb дона 2 3822 00 000 0 16. ICP учун стандартли эритма, Multi-element 1.11355.0100 дона 2 3822 00 000 0 17. ICP учун стандартли эритма, Multi-element 1.09480.0100.2 дона 2 3822 00 000 0 18. Нефть маҳсулотларини ўрганувчи газли хроматограф учун стандартли эритма дона 2 3822 00 000 0 19. Диаметри 150, 200, 250 мм бўлган пластик эксикаторлар дона 15 3923 90 000 0

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 18 август,

458-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/458/0754-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

ChORA-TADBIRLAR REJASI

DASTURI

ROʻYXATI

Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Atrof muhitni muhofaza qilish hamda ekologik nazorat sohasidagi davlat organlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-76-son qarori ijrosini taʼminlash hamda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida innovatsion va ilmiy-tadqiqot ishlarini yanada jadallashtirish, atmosfera, yer va suv resurslarining ifloslanishini kamaytirish, biologik xilma-xillikni saqlash, chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish, shuningdek, tabiatni muhofaza qilishga qaratilgan yangi texnologiyalarni ishlab chiqish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilm-fanni 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 29-oktabrdagi PF-6097-son Farmoni bilan tasdiqlangan Konsepsiyada:

ilmiy tashkilotlarning ilm-fanni taraqqiy ettirish boʻyicha davlat siyosatini muvofiqlashtirish va strategik rivojlanish vazifalari hamda yoʻnalishlarini belgilash;

ilmiy tashkilotlarda ilmiy izlanishlarning ilgʻor darajasini taʼminlashga qodir malakali kadrlar bilan taʼminlangan yangi ilmiy-tadqiqot infratuzilmasini shakllantirish;

ilmiy tashkilotlarning ilmiy laboratoriyalarini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash hamda butlovchi qismlar bilan taʼminlash;

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ilmiy tashkilotlarning bino va inshootlarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish, ularning ayrim toifadagi xodimlari mehnatiga haq toʻlash kabi ustuvor yoʻnalishlar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi)ning Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) faoliyatini yanada takomillashtirish va kompleks rivojlantirish boʻyicha asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

atrof muhitning joriy holatini oʻrganish, ifloslantiruvchi moddalarning bioxilma-xillikka, jumladan, noyob, yoʻq boʻlib ketish arafasida turgan oʻsimlik hamda hayvon turlariga taʼsirini oʻrganish;

yer resurslarini muhofaza qilish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish, yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish va uning oldini oluvchi texnologiyalar boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqish;

yer osti va yer usti suvlari ifloslanishining oldini olish, oqova suvlarni tozalash va qayta ishlash boʻyicha samarali usul hamda texnologiyalarni ishlab chiqish boʻyicha fundamental va amaliy tadqiqotlar oʻtkazish;

atmosfera havosining joriy holati, undagi ifloslantiruvchi moddalarning atrof muhit va tabiatga taʼsiri masalalari boʻyicha chuqur fundamental va amaliy tadqiqotlar olib borish, atmosfera havosining ifloslanishini kamaytirishni taʼminlovchi yangi, samarali uslub va texnologiyalarni ishlab chiqish;

maishiy va turli chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilishni taʼminlovchi samarali uslub hamda texnologiyalarni ishlab chiqish boʻyicha amaliy tadqiqotlar olib borish;

“yashil” texnologiyalarga oʻtishni jadallashtirish va resurs tejamkor texnologiyalarni keng joriy etish orqali “yashil” iqtisodiyotni rivojlantirishga qaratilgan fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlar oʻtkazish;

global iqlim oʻzgarishining ekologiya va atrof muhitga salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqish;

ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ekotizim xizmatlarini amalga oshirish orqali atrof muhitni muhofaza qilish va tegishli normativ hujjatlarni ishlab chiqish;

ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasi uchun malakali ilmiy kadrlarni tayyorlash, taʼlim, ilm-fan va ishlab chiqarish oʻrtasida hamkorlikni rivojlantirish, xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari hamda xalqaro tashkilotlar bilan aloqalar oʻrnatish va grantlar asosida ilmiy tadqiqotlar olib borish;

zamonaviy ilmiy-laboratoriya bazasini shakllantirish, uni ilgʻor texnologik asbob-uskunalar bilan jihozlash hamda sohani rivojlantirishga qaratilgan ilmiy-innovatsion tadqiqotlarni kengaytirish va ularning integratsiyasi boʻyicha samarali tizimni shakllantirish.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

Institut ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida tayanch ilmiy tashkilot va davlat buyurtmalari boʻyicha asosiy ijrochi hisoblanadi;

Institutda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni muvofiqlashtiruvchi Kengash tuziladi;

Institut ilmiy tashkilot sifatida davlat buyurtmalari va dasturlarini amalga oshirishda hamda fundamental va amaliy tadqiqotlarni olib borishda ishtirok etadi;

Fanlar akademiyasi, tarmoq ilmiy tashkilotlari, xorijiy ilmiy markazlar bilan hamkorlik va integratsiya tizimi yaratiladi;

Institutga ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasining xorijiy yetakchi ekspertlari xalqaro moliya institutlari hamda xorijiy tashkilotlarning grantlari, shuningdek, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jalb qilinadi;

Institut direktori va uning oʻrinbosarlari Davlat ekologiya qoʻmitasi raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

Institut direktorining ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

4. Institutga oʻz vazifalarini hamda xoʻjalik shartnomalari boʻyicha majburiyatlarini bajarish maqsadida tegishlicha oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning professor-oʻqituvchilarini, yosh olimlar va isteʼdodli talabalarni, shuningdek, xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda vaqtinchalik ilmiy guruhlarni tashkil etish vakolati berilsin.

5. Quyidagilar:

Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq;

Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutining 2022 — 2024-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari dasturi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Davlat ekologiya qoʻmitasi raisiga zarur hollarda Institutning tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

6. Davlat ekologiya qoʻmitasi:

a) bir oy muddatda:

Institutning ustavini tasdiqlash hamda uni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Institutni zarur telefon aloqasi va internet jahon axborot tarmogʻi bilan taʼminlashda texnik yordam koʻrsatish choralarini koʻrsin;

b) uch oy muddatda Toshkent viloyatining Yangiyoʻl tumanidan ajratilgan 3 gektar yer maydonida ilmiy-tajriba stansiyasi hamda Institutning laboratoriyalari joylashtirilgan binolarni tashkil etish va rivojlantirish boʻyicha konsepsiyani ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

Institut xodimlari mehnatiga haq toʻlash (ilmiy xodimlardan tashqari), bino va inshootlarni saqlash xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, joriy xarajatlarni qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

Institut xodimlariga Fanlar akademiyasi tizimidagi ilmiy tashkilotlarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi;

Yangiyoʻl tumanida ilmiy-tajriba stansiyasi hamda Institutning laboratoriyalari binolarini barpo etish Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida 2023 — 2025-yillar davomida amalga oshiriladi.

Institut Toshkent shahri, Chilonzor tumani, Bunyodkor shoh koʻchasi, 7a-uy manzilida joylashgan Davlat ekologiya qoʻmitasining binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi.

8. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

bazaviy moliyalashtirish doirasida Institutga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ustuvor loyihalarni amalga oshirish, Institutning moddiy-texnika bazasini takomillashtirish, ilmiy-tadqiqot ishlari va dasturlarini ishlab chiqish, shuningdek, ushbu sohada loyihalarni tayyorlash uchun tadqiqotlar oʻtkazish maqsadida Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;

ilmiy faoliyatga oid dasturlarni amalga oshirish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;

xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy tashkilotlarning grantlari;

xoʻjalik faoliyatidan hamda shartnoma asosida oʻtkaziladigan tadqiqotlardan tushadigan tushumlar;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

9. Davlat ekologiya qoʻmitasi:

a) ikki oy muddatda Institutning xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazsin va uning natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga yakuniy axborot kiritsin;

b) har yili dekabr oyigacha kelgusi yilga Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasidan mazkur qarorning 7-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan maqsadlar uchun Institutga ajratilayotgan mablagʻlar miqdorini belgilab borsin;

v) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda:

ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishlarida taʼlim beruvchi oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikni oʻrnatsin, tahsil olayotgan talabalarning ishlab chiqarish amaliyoti uzviyligini kuchaytirsin hamda uning Davlat ekologiya qoʻmitasi tizimidagi tashkilotlarda oʻtkazilishini taʼminlasin;

Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligiga tegishli maqsadlarga ajratilayotgan mablagʻlar hisobidan Institutning shaffof tanlov asosida tanlab olingan 5 nafargacha ilmiy xodimlarini har yili nufuzli xorijiy ilmiy markazlar va oliy taʼlim muassasalarida malaka oshirishga yuborish choralarini koʻrsin;

Institutining ilmiy salohiyatini koʻtarish hamda uning yoʻnalishlari boʻyicha zamonaviy yutuqlardan xabardor boʻlish maqsadida Scopus va Web of Science maʼlumotlar bazasidan, Springer Link (Springer Nature) va Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) kabi dunyodagi yirik ilmiy nashriyotlarning elektron platformasidan erkin foydalanishni taʼminlasin.

10. Belgilansinki:

Institut 2022-yil 1-sentabrdan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladi. Bunda Institutni budjet mablagʻlari hisobidan saqlash xarajatlari 2022-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Davlat ekologiya qoʻmitasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2023-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

Institutda ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalar boʻyicha ustama xarajatlar hisoblanmaydi.

11. Davlat ekologiya qoʻmitasi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligining 2023-2024-yillarda Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Institut uchun respublikada ishlab chiqarilmaydigan ilmiy-laboratoriya uskunalarini hamda reagent va butlovchi materiallarni 4 va 5-ilovalarda keltirilgan roʻyxatlar boʻyicha xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

12. Institutga 1 ta shaxsiy biriktirilgan avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ilmiy-tadqiqot bazasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 26-noyabrdagi 958-son qarorining 3 , 4 va 7-bandlari hamda qarorga 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi N.N. Oblomuradov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-avgustdagi 458-son qaroriga 1-ILOVA

Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutining

Yosh olimlar kengashi Direktor Ilmiy kengash Direktorning ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari Direktor oʻrinbosari Ilmiy kotib Yer resurslarini muhofaza qilish laboratoriyasi 2 Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi 3 Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish va patentlash boʻlimi 2 Ilmiy kadrlar tayyorlash va doktorantura boʻlimi 1 Suv resurslarini muhofaza qilish texnologiyalari laboratoriyasi 2 Atmosfera havosini muhofaza qilish laboratoriyasi 2 AKT va axborot resurslari boʻlimi 2 Moliya va buxgalteriya hisobi boʻlimi 2 Chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish laboratoriyasi 2 Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 3 Ijro intizomi boʻlimi va arxiv 2 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 2 Ekologik taʼlim va targʻibot boʻlimi 2 Ilmiy-tajriba stansiyasi 2 Bosh yuriskonsult 1 “Ekologiya xabarnomasi jurnali tahririyati” DUK *

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-avgustdagi 458-son qaroriga 2-ILOVA

Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil qilish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Tashkiliy masalalar 1. Respublikada ekologik vaziyatni yanada yaxshilash maqsadida Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut)ni 2024-yilgacha strategik rivojlantirish dasturini ishlab chiqish. 1. 2024-yilgacha moʻljallangan dasturni ishlab chiqish uchun ishchi guruh tuzish. 2022-yil sentyabr - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Institutni 2024-yilgacha strategik rivojlantirish dasturi loyihasini ishlab chiqish. 2022-yil noyabr 3. Institutni 2024-yilgacha strategik rivojlantirish dasturi loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil dekabr 2. Respublikadagi ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi ilmiy-tadqiqot ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha faoliyatni yoʻlga qoʻyish. 1. Institutda Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi ilmiy-tadqiqot ishlarini doimiy ravishda muvofiqlashtirib borish, yangi ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlarini shakllantirish maqsadida Muvofiqlashtiruvchi kengash tashkil etish. 2022-yil oktyabr - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Muvofiqlashtiruvchi kengash Nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil noyabr 3. Muvofiqlashtiruvchi kengash faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil yanvar 3. Institutda ilgʻor xorijiy tajriba asosida integratsion tizim yaratish. 1. Institutning ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasini taʼminlash maqsadida uzoq va oʻrta muddatli rivojlantirish dasturini ishlab chiqish. 2022-yil dekabr - Davlat ekologiya qoʻmitasi (N. Oblomuradov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( A. Toshkulov ), Fanlar akademiyasi ( B. Yuldashev ) 2. Yetakchi milliy va xorijiy ilmiy tashkilotlar, oliy taʼlim muassasalari bilan samarali aloqalarni oʻrnatish va xorijiy professorlarni qoʻshma tadqiqot jarayoniga jalb qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Doimiy ravishda 3. Tadqiqot jarayonlariga grantlarni jalb etish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish, tasdiqlash va ijrosini taʼminlash. Doimiy ravishda 4. “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish fanlari” yoʻnalishi boʻyicha yangi fan yoʻnalishi va ilmiy-texnik kengash tashkil etish. 1. Innovatsion rivojlanish vazirligida ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida fundamental, amaliy hamda innovatsion loyihalar tanlovlari ijrosini taʼminlash uchun “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish fanlari” yangi fan yoʻnalishini tashkil etish. 2. Fan yoʻnalishiga tegishli fundamental, amaliy hamda innovatsion loyihalarni muhokama etuvchi ilmiy-texnik kengash tashkil etish. 2022-yil oktyabr - Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 5. Institutda yangi yoʻnalishdagi laboratoriya va boʻlimlar tashkil etish hamda faoliyatini yoʻlga qoʻ�ish. 1. Institutda Bioxilma-xillikni saqlash va Chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish laboratoriyalari, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish hamda Ekologik taʼlim va targʻibot boʻlimlarini tashkil etish. 2022-yil sentyabr - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Laboratoriya va boʻlimlarni yuqori malakali mutaxassislar bilan toʻldirish. Doimiy ravishda 3. Laboratoriya va boʻlimlarda ilmiy-tadqiqot ishlarini yoʻlga qoʻyish. Doimiy ravishda 6. Institutning xalqaro miqyosda tanilishi boʻyicha targʻibot tadbirlari ni oʻtkazish 1. Institut faoliyatini targʻibot qilish boʻyicha media-dastur ishlab chiqish. Har yili - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Milliy va xalqaro koʻrgazmalarda ishtirok etish grafigini ishlab chiqish. Har yili 3. Targʻibot materiallari, shu jumladan, videoroliklar, tarqatma materiallar va taqdimotlarni tayyorlash. Har yili 4. Milliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari, internet tarmogʻi va boshqa vositalar orqali targʻibot ishlarini tizimli ravishda amalga oshirish. Har yili 7. Yoshlar oʻrtasida Orolboʻyi hududida ilmiy-madaniy hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Yozgi maktablarni tashkil qilish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. Har yili - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Yozgi maktablarning tashkil etilishiga qaratilgan xalqaro loyihalar bazasini shakllantirish va ishtirokini tashkil etish. Har yili 3. Yozgi maktablar faoliyatini respublika miqyosida ommalashtirish. Har yili 8. Institutni Ilmiy tadqiqotlar milliy reytingida holatini yaxshilash kiritish boʻyicha tizimli va samarali ishlarni olib borish. 1. Institutning milliy reytingini oshirish maqsadida uning faoliyatini tahlil qilish. 2022-yil dekabr Mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Tahlil natijalariga qarab milliy reytinglarda ishtirok etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2023-yil mart 3. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar samaradorligi monitoringini yuritish. Doimiy ravishda 9. Institut bazasida ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasiga oid tadqiqotlarning elektron platformasini tashkil qilish. 1. Elektron platformani texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi ( A. Xadjayev ) 2. Elektron platformani yaratish va Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida roʻyxatdan oʻtkazish. 2023-yil mart 3. Elektron platformani ishga tushirish. 2023-yil dekabr II. Ilmiy loyihalar va ilmiy kadrlarni tayyorlash 10. Institutda kadrlar tayyorlash maqsadida falsafa doktori (PhD) va fan doktorlarini (DSs) tayyorlash ishlarini jadal rivojlantirish. 1. Institutda 03. 00. 10 — Ekologiya va 11. 00. 05 — Atrof muhit muhofazasi va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish ixtisosliklarining tayanch doktoranturasiga 2023-yil uchun 6 nafar falsafa doktori (PhD) va 1 nafar fan doktori (DSs) kvotalarini ajratish. 2022-yil dekabr Mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Institutning ehtiyojlaridan kelib �iqib, taqdim etilgan asoslangan takliflarga koʻra belgilangan tartibda kvotalar ajratilishini taʼminlash. 2023-yildan boshlab 11. Xalqaro eʼtirof etilgan agentliklar reytingining birinchi 1000 talik roʻyxatiga kirgan oliy taʼlim muassasalari professor — tadqiqotchilarini Institut faoliyatiga jalb qilish. 1. Institutga ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasining xorijiy yetakchi ekspertlarini xalqaro moliya institutlari hamda xorijiy tashkilotlarning grantlari, shuningdek, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jalb qilish. 2022-yil dekabr Xalqaro moliya institutlari hamda xorijiy tashkilotlarning grantlari, mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov) 2. Institutga jalb qilingan xorijiy mutaxassislarning mehnatiga haq toʻlash miqdorlarini belgilash tartibini tasdiqlash. 2022-yil dekabr 3. Institutga yuqori ilmiy salohiyatga, katta amaliy tajribaga ega kadrlar va “Xirsh” indeksi (h-index) 3 va undan yuqori boʻlgan ilmiy xodimlarni, jumladan, xorijlik mutaxassislarni jalb qilish. Doimiy ravishda 12. Institut xodimlarini rivojlangan xorijiy davlatlar ilmiy tashkilotlarida malaka oshirishga yuborishni yoʻlga qoʻyish. Institut xodimlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi tomonidan xorijiy davlatlarning ilmiy tashkilotlarida davlat grantlari asosida malaka oshirishga yuborilishini, shu bilan birga jamgʻarma hisobidan alohida kvota ajratilishini taʼminlash. 2023-yildan boshlab har yili Mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (A. Bekmurodov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (N. Oblomuradov) 13. Institutda xorijiy ilmiy tashkilotlari bilan hamkorlikda fundamental va amaliy tadqiqotlar olib borilishini yoʻlga qoʻyish. 1. Milliy, xorijiy ilmiy tashkilotlar va oliy taʼlim muassasalari bilan qoʻshma loyihalar dasturlarini amalga oshirish maqsadida chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil dekabr Mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (B. Abidov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Scopus va Web of Science maʼlumotlar bazasidan, Springer Link (Springer Nature) va Wiley (John Wiley & Sons, Inc. ) kabi dunyodagi yirik ilmiy nashriyotlarning elektron platformasidan erkin foydalanishni taʼminlash. Doimiy ravishda 3. Scopus va Web of Science xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasidagi jurnallarda maqolalar nashr etish. Doimiy ravishda III. Ilm-fan va ishlab chiqarish integratsiyasini amalga oshirish 14. Institutning oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligini yanada rivojlantirish . 1. Institutda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Fanlar akademiyasi tizimidagi institutlar bilan hamkorlikda mega loyihalar doirasida yangi innovatsion ishlanmalar, startaplarni amaliyotga joriy qilish ishlarini tashkil etish. 2022-yil oktyabrdan boshlab doimiy ravishda - Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( A. Toshkulov ), Fanlar akademiyasi ( B. Yuldashev ), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalaridan iqtidorli bitiruvchilarni tanlov asosida ishga qabul qilish. Doimiy ravishda 3. Institutga oʻz vazifalarini hamda xoʻjalik shartnomalari boʻyicha majburiyatlarini bajarish maqsadida tegishlicha oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilarini, yosh olimlari va isteʼdodli talabalarni, shuningdek, xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda vaqtinchalik ilmiy guruhlarni tashkil etish. Doimiy ravishda 15. Dunyodagi yetakchi xalqaro tashkilotlar, universitetlar, ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikda respublikada ekologik holatni barqarorlashtiri� ishlarini tashkil etish. 1. Dunyodagi yetakchi xalqaro tashkilotlar, universitetlar, ilmiy tashkilotlar bilan memorandum va shartnomalar imzolash. 2022-yil oktyabrdan boshlab doimiy ravishda Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi, xalqaro tashkilotlar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Tashqi ishlar vazirligi ( V. Norov ), Fanlar akademiyasi ( B. Yuldashev ) 2. Dunyodagi yetakchi xalqaro tashkilotlar, universitetlar, ilmiy tashkilotlar loyihalari doirasida respublikada ekologik holatni yaxshilash boʻyicha tajriba almashish va hamkorlikda ilmiy tadqiqotlar olib borishni yoʻlga qoʻyish. Doimiy ravishda 3. Iqtidorli ilmiy xodimlarni xorijiy davlatlar grantlari hisobiga xorijiy davlatlarga malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. Har yili 16. Iqlim oʻzgarishi, “yashil” iqtisodiyotni rivojlantirish, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida loyihalarning innovatsion portfellarini shakllantirish uchun moliyaviy va texnik yordamni jalb qilish maqsadida xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Iqlim oʻzgarishi, “yashil” iqtisodiyotni rivojlantirish, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida loyihalarning innovatsion portfellarini shakllantirish. 2022-yil oktyabrdan boshlab doimiy ravishda Xalqaro tashkilotlar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Abidov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Innovatsion loyihalar uchun moliyaviy va texnik yordamni jalb qilish maqsadida BMT tashkilotlari va xalqaro moliya institutlari bilan memorandum va shartnomalar imzolash. Doimiy ravishda 17. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish muammolari boʻyicha seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar, milliy va xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyalar ni tashkil etish Seminarlar, davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar, ilmiy-amaliy konferensiyalar va boshqa tadbirlarning mavzulari, oʻtkazish joylari va muddatlarini oʻz ichiga olgan dasturlarni ishlab chiqish. 2023-yildan boshlab doimiy ravishda Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov), Fanlar akademiyasi ( B. Yuldashev ), manfaatdor vazirliklar va idoralar 18. Aholining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlardan xabardorligini, koʻnikma va madaniyatini yanada oshirish, buning uchun taʼlim dasturlari va materiallarini ishlab chiqish, ommaviy axborot vositalarida targʻibot ishlarini kuchaytirish. Aholini sohada amalga oshirilayotgan ishlar, qonunchilik toʻgʻrisida xabardor qilish, ularning ekologik madaniyatini yanada oshirish maqsadida: videoroliklar, ijtimoiy reklamalar, tarqatma materiallar, qoʻllanmalar tayyorlash, onlayn va interaktiv oʻquv dasturlarini tayyorlash maqsadida xalqaro donor tashkilotlarning grantlarini jalb qilish; aholini sohada amalga oshirilayotgan ishlar, qonunchilik toʻgʻrisida xabardor qilish, ekologik madaniyatini oshirish maqsadida tayyorlangan videoroliklar, ijtimoiy reklamalarni davlat va nodavlat televideniyelarda doimiy ravishda yoritib borishni tashkil etish. 2022 — 2024-yillar Davlat budjeti mablagʻlari, Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi ( A. Shin ), Xalq taʼlim vazirligi ( B. Saidov ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( A. Toshkulov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), MTRK ( A. Xodjayev ), Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi ( A. Kuchimov ) IV. Institut moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 19. Institut faoliyati uchun alohida bino ajratish . 1. Institut uchun alohida bino ?jratish boʻyicha zarur choralar koʻrish. 2022-yil oktyabr Davlat budjeti mablagʻlari Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ( A. Ortiqov ), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi ( A. Boboyev ), Moliya vazirligi ( T. Ishmetov ) Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 2. Ajratilgan binoni taʼmirlash va jihozlash ishlarini tashkil etish maqsadida uni 2023 — 2025-yillarda amalga oshiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish. 2022-yil dekabr 3. Binoni taʼmirlash va jihozlash ishlarini tashkil etish. 2023 — 2025-yillar 20. Institut ilmiy laboratoriyalarining moddiy-texnika bazasini takomillashtirish. 1. Institut uchun ilmiy laboratoriya uskunalari, reagentlar va butlovchi materiallarni sotib olish va jihozlash. 2. Ilmiy laboratoriyalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtkazish. 2022 — 2024-yillar Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi ( D. Sattorov ) 21. Institutni koʻchma mobil laboratoriya bilan taʼminlash. 1. Institut laboratoriyasi uchun koʻchma laboratoriyaga mos avtomobil sotib olish. 2. Mobil laboratoriyaga butlovchi materiallarni sotib olish va jihozlash. 2023-2024-yillar Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 22. Institutning Ilmiy-tajriba stansiyasini tashkil qilish. 1. Toshkent viloyati Yangiyoʻl tumani hududidan ajratilgan 3 gektar yer maydonida Ilmiy-tajriba stansiyasini tashkil etish va rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Barpo etilayotgan Ilmiy-tajriba stansiyasi hamda Institutning laboratoriya binolarini saqlashni moliyalashtirishni 2023 — 2025-yillarda amalga oshiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish; 3. Ilmiy-tajriba stansiyasini tashkil etish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 4. Qurilish-pudrat ishlarini amalga oshirish yuzasidan tender savdolarini tashkil qilish. 5. Tender natijalariga koʻra pudrat shartnomasiga muvofiq: erni maxsus texnika vositasi bilan tekislash; maydon atrofini devor bilan oʻrash. 6. Ilmiy-tajriba stansiyasida quyidagilarni tashkil qilish: Bioxilma-xillikni saqlash faoliyatiga doir tajribalar oʻtkazish uchun “biostansiya” va pitomnik; yer resurslarini muhofaza qilish yoʻnalishida sinov-tajriba uchastkasi; suv resurslarini muhofaza qilish borasida maxsus sinov uchastkasi; chiqindilarni qayta ishlash sinov uchastkasi. 2023-2024-yillar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi hisobidan tender natijalariga muvofiq Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 23. Institutda ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish uchun bosmaxona va multimedia studiyasini tashkil qilish. 1. Institutning maxsus bosmaxonasi va multimedia studiyasini tashkil etish. 2. Bosmaxona hamda multimedia studiyasi uchun kerakli butlovchi texnik bazani tashkil qilish. 3. Litsenziya yoki ruxsatnoma olish. 4. Oʻquv qoʻllanmalar, dasturlarni tayyorlash va multimedialar yaratish. 2023-2024-yillar Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ) 24. Orolning qurigan tubida institutning ilmiy-amaliy tajriba stansiyasini tashkil qilish. 1. Orolning qurigan tubidan 10 gektar yer maydoni ajratib, Ilmiy-amaliy tajriba stansiyasini tashkil etish va rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Ilmiy-amaliy tajriba stansiyasini tashkil etish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 3. Ajratiladigan hudud kartalarini yaratish, tajriba oʻtkazuvchi xodimlar uchun vagonlar oʻrnatish. 4. Ilmiy-amaliy tajriba stansiyasida quyidagilarni amalga oshirish: bioxilma-xillikni saqlash faoliyatiga doir tajribalar oʻtkazish, hayvonot va oʻsimliklar monitoringini yuritish, mahalliy va yangi turdagi oʻsimliklarni koʻpaytirish, yashil maydonlarni kengaytirish; yer resurslarini muhofaza qilish yoʻnalishida sinov-tajriba amaliyotlarini oʻtkazish; suv resurslarini muhofaza qilish borasida sinov-tajriba amaliyotlarini oʻtkazish; chiqindilarni qayta ishlash sinov-tajriba amaliyotlarini oʻtkazish. 2023-2024-yillar Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abduraxmonov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) 25. Geoaxborot tizimlari markazini tashkil etish. 1. Atrof muhitga taʼsir koʻrsatuvchi omillar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, ekologik muammolarni oʻrganish, tahlil qilish uchun maʼlumotlar bazasini yaratish. 2. Respublikada ekologik xavfi yuqori boʻlgan hududlarning elektron xaritasini tuzish. 3. Yerni masofadan turib zondlash orqali tabiiy ofatlarning xavflilik darajasini aniqlash. 4. Atrof muhit muhofazasi doirasida yer va yer osti boyliklari hamda suv resurslariga yetkazilgan zararni kamaytirishning ilmiy asoslarini ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Mazkur maqsadlar uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlanish vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( N. Oblomuradov ), Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi ( Sh. Kadirov ), “TIQXMMI” MTU ( B. Mirzayev )

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-avgustdagi 458-son qaroriga 3-ILOVA

Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy-tadqiqot ishlari

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul laboratoriya (boʻlim) 1. Tabiiy resurslardan foydalanishda atrof muhitga yetkazilgan zarar miqdorini kamaytirishning ilmiy asoslarini ishlab chiqish. 1. Tabiiy resurslaridan foydalanishda atrof muhitga yetkazilgan zarar miqdorini kamaytirishning ilmiy asoslarini oʻrganish. 2. Atrof muhit muhofazasi doirasida yer va yer osti boyliklari hamda suv resurslariga yetkazilgan zarar miqdorini hisoblash uslubini ishlab chiqish. 3. Tabiiy noruda materiallarni noqonuniy qazib olishda umum tarqalgan foydali qaz�lmalarga, oʻsimlik va hayvonot dunyosiga, tuproq qatlamiga hamda yer usti va yer osti suvlariga yetkazilgan zarar miqdorini hisoblashning ilmiy yoʻriqnomasini ishlab chiqish. 2022-2023-yillar Ekologiya, atrof muhit muhofazasi va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 2. Aholi va yuridik shaxslarning qattiq maishiy chiqindi (QMCh)larni saralashda ekologik madaniyatini oshirish ga qaratilgan ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 1. QMChlarni saralab toʻplash boʻyicha axborot maʼlumotlarini tayyorlash va tarqatish. 2. QMChlar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishning dolzarb masalalari, shu jumladan, ularni saralab toʻplashga bagʻishlangan bannerlarni tayyorlash va oʻrnatish. 3. OAVda QMChlar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni saralab toʻplash masalalari yuzasidan axborot va maqolalar tayyorlash. 4. QMChlarni saralab toʻplash va ular hosil boʻlishining oldini olish boʻyicha uchrashuvlar, seminarlar va treninglarni tashkil etish. 2023-2024-yillarda har yili Ekologiya, atrof muhit muhofazasi va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish laboratoriyasi 3. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatini ekologik sugʻurtalash metodologiyasini ishlab chiqish. 1. Ekologik sugʻurtalash sohasida xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish. 2. Ekologik sugʻurtalashning asosiy koʻrsatkichlarini aniqlash. 3. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatini ekologik sugʻurtalash metodologiyasini ishlab chiqish. 2022-2023-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 4. Turli xil korxonalardan chiqadigan oqova suvlarni tozalashning bioinjenerlik qurilmasini yaratish. 1. Ishlab chiqarish korxonalarining asosiy texnologik jarayonlari hamda tashkilotlarda yoʻlga qoʻyilgan oqova suvlarni tozalash jarayonlari haqida maʼlumotlar toʻplash. 2. Sanoat va ishlab chiqarish korxonalaridan chiqadigan chiqindi oqova suvlarni tozalash uchun taklif etilayotgan bioinjenerlik qurilmasi orqali tozalangan chiqindi oqova suvlarni turli xil kimyoviy moddalardan tozalash. 3. Tozalash qurilmasining gidravlik hisobini hisoblash, optimal gidravlik parametrlarini aniqlash, suvni tindirish inshooti oʻlchamlarini hisoblash. 4. Turli xil korxonalardan chiqadigan oqova suvlarni tozalashning mexanik konstruksiyasi qurilmasidan foydalanish boʻyicha maxsus qoʻllanmalar ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Suv resurslarini muhofaza qilish texnologiyalari laboratoriyasi 5. Janubiy Ustyurt milliy tabiat bogʻi ning biologik tizim turgʻunligini taʼminlash texnologiyasini ishlab chiqish va masofaviy zondlash asosida avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot yaratish. 1. Janubiy Ustyurt milliy tabiat bogʻi hamda uning atrofidagi ekotizimni masofadan zondlash asosida oʻsimlik qoplami, ularni tahliliy baholash, mikrobiologik va biotexnologik usullar yordamida kasallikka chidamli daraxt, buta va oʻt oʻsimliklarini oʻrganish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash choralari va uni bartaraf etish texnologiyasini ishlab chiqish. 2. Janubiy Ustyurt milliy tabiat bogʻining yuqori va pastgi qismidagi yaylov oʻsimliklari qoplamini meteorologik, iqlim va gidrologik sharoitlarga asosan prognozlashtirish. 3. Janubiy Ustyurt milliy tabiat bogʻi hamda uning atrofidagi ekotizim holatini monitoring qilish boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 6. Orolboʻyi hududida masofaviy zondlash texnologiyalaridan foydalangan holda yashil qoplam dinamikasining elektron maʼlumotlar bazasi va xaritasini yaratish. 1. Masofaviy zondlashdan foydalangan holda Orol dengizining hududida vegetatsion qoplam, evapotranspiratsiya jarayoni, iqlim parametrlari, tuproq va landshaftlar monitoringini qilish (2000 — 2020-yy.). Ushbu amaliyot natijasida oʻtmishdagi (2000 — 2010-yy.) va hozirgi holatning (2011 — 2020-yy.) hamda yangi ekilgan daraxtlarning maʼlumotlar bazasini yaratish. 2. Dronlardan foydalangan holda vegetatsion qoplam, yangi ekilgan oʻrmonlarning yashash darajalari, oʻsimliklar va hayvonlarning yashash arealini aniqlash hamda populatsiyasini oʻrganish. 3. Noyob va yoʻqolib ketish xavfi ostida turgan flora va fauna turlarini tadqiq etish, shuningdek ularga xavf soluvchi yoki cheklovchi omillarni aniqlash va bartaraf etish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 7. Oʻzbekisto�da qattiq maishiy chiqindi (QMCh) larning atmosfera havosiga, oʻsimlik va hayvonot dunyosiga, yer va suv resurslariga taʼsirini baholash. 1. Oʻzbekistonda qattiq maishiy chiqindilarning atmosfera havosiga, oʻsimlik va hayvonot dunyosiga, yer va suv resurslariga taʼsirini baholash. 2. Qattiq maishiy chiqindilarning morfologik xususiyatidan kelib chiqib saralash va utilizatsiya qilish texnologiyalarini ishlab chiqish. 3. Qattiq maishiy chiqindilarning atmosfera, oʻsimlik va hayvonot dunyosi, yer va suv resurslariga taʼsirini baholash metodikasini ishlab chiqish. 2023 — 2025-yillar Ekologiya atrof muhit muhofazasi va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Chiqindilarni qayta ishlash va utilizatsiya qilish laboratoriyasi,Yer resurslarini muhofaza qilish laboratoriyasi, Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 8. GIS yordamida Toshkent viloyati suv ombori atrofida ekotizim oʻzgarishini monitoring qilish boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot yaratish 1. Toshkent viloyati suv omborlari hamda uning atroflaridagi ekotizimni masofadan zondlash va Google Earth Engine dasturida kodlash asosida oʻsimlik qoplamini baholash usulini ishlab chiqish. 2. Toshkent viloyati suv omborlari atroflaridagi oʻsimlik qoplami monitoringini olib borish jarayonida maʼlum bir vaqt oraliqlari uchun oʻsimlik qoplami dinamikasini kuzatish. 3. Toshkent viloyati suv omborlari hamda uning atrofidagi ekotizimning masofaviy zondlashning radar va LiDaR maʼlumotlaridan foydalangan holda oʻsimlik qoplami oʻzgarishini monitoring qilish boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot yaratish. 4. Toshkent viloyati suv omborlari hududidan atmosferaga chang koʻtarilishining atrof muhitga taʼsirini kamaytirish texnologiyasini ishlab chiqish. 2022 — 2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Suv resurslarini muhofaza qilish texnologiyalari laboratoriyasi, Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 9. Iqlim oʻzgarishi sharoitida Orol dengizi havzasida yogʻingarchilikning jadalligi va qurgʻoqchilik jarayonlari modelini ishlab chiqish. 1. Orol �engizi havzasida iqlim oʻzgarishi sharoitida suv resurslari miqdori oʻzgarishida yogʻingarchilikning oʻzgarishi holatini uzoq kelajak uchun modellashtirish. 2. Orol dengizi havzasida yogʻingarchilik va qurgʻoqchilik sharoitlarini MK testi, Pyettit va SPI, SPEI va PDSI kabi qurgʻoqchilik indekslarining statistik usullari yordamida miqdoriy va fazoviy simulatsiya modelini ishlab chiqish. 3. 2020-2100 yillar oraligʻida boʻlajak yogʻingarchilik va qurgʻoqchilik sharoitlarini prognoz qilish uchun CMIP5 arxividan olingan maʼlumotlar asosida GCM ssenariylaridan foydalangan holda uzoq kelajak uchun qirgʻoqchilik jadalligini prognoz qilish modelini ishlab chiqish. 4. Iqlim oʻzgarishi sharoitida oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash uchun Orol havzasida muhitini yaxshilash usulini ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi, Atmosfera havosini muhofaza qilish laboratoriyasi 10. Shahar hududida yer osti sizot suvlari sathini innovatsion texnologiyalardan foydalanib aniqlash va salbiy taʼsirini kamaytirish texnologiyasini yaratish. 1. Innovatsion texnologiyalarga asosan Fargʻona shahri yer ost� suvlarining gidrogeologik holatini baholash. 2. Yer osti suvlarining shahar hududidagi bino va inshootlarga hamda ekologik muhitga salbiy taʼsiri oqibatlarini aniqlash. 3. Gorizontal drenajlarning gidravlik hisobini bajarish va bajarilgan hisob-kitoblarga asosan tavsiyalar ishlab chiqish. 4. Yer osti suvlarining gorizontal drenajdagi harakatining matematik modelini ishlab chiqish va matematik model asosida yer osti suvlarining gorizontal drenajdagi harakati uchun Ansys dasturida simulatsiya amalga oshirish orqali jarayonni baholash. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Suv resurslarini muhofaza qilish texnologiyalari laboratoriyasi 11. Gidrotexnik inshootlardagi shagʻal-qumlarni qazib olishda atrof muhitga taʼsirni kamaytiruvchi texnologiyani yaratish. 1. Gidrotexnik inshootlardagi suv bilan birgalikda oqib keluvchi qum-shagʻallarni fraksiyalarga ajratish qurilmasini yaratish. 2. Inshootlardagi suv bilan harakatlanayotgan qum-shagʻallar taqsimoti dinamikasini hisoblash usulini takomillashtirish. 3. Daryodan suv oluvchi inshootlarda qum-shagʻallarni tutib qoluvchi tindirgich konstruksiyasini takomillashtirish. 4. Suv bilan oqib keluvchi qum-shagʻallarni fraksiyalarga ajratib boshqarish texnologiyasini ishlab chiqish. 5. Suv bilan birga oqib keluvchi qum-shagʻal tarkibidagi mayda fraksiyalarning fraksion va kimyoviy tarkibini aniqlash orqali minerallarga boy boʻlgan fraksiyalarni ekin maydonlariga yuborish texnologiyasini ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Suv resurslarini muhofaza qilish texnologiyalari laboratoriyasi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 12. Ekotizimlarning qayta tiklash imkoniyatlari va ehtimoliy sigʻimini baholash metodologiyasini ishlab chiqish. 1. Ekotizimlarning qayta tiklash imkoniyatlari va ehtimoliy sigʻimini baholash koʻrsatkichlarini aniqlash maqsadida xorijiy adabiyotlarni oʻrganish. 2. Ekotizimlarning qayta tiklash imkoniyatlari va ehtimoliy sigʻimini baholash koʻrsatkichlarini aniqlash. 3. Ekotizimlarning qayta tiklash imkoniyatlari va ehtimoliy sigʻimini baholash metodologiyasini ishlab chiqish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi, Ekotizim xizmatlari va normativ hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 13. Orolboʻyi mintaqasi uchun chang boʻronlarining shakllanish sharoitlari va tarqalish mintaqalarini prognozlashtirish modelini ishlab chiqish. 1. Statsionar boʻlmagan modellashtirish tizimini ishlab chiqish va prognozlashtirish mexanizmlari tadqiq qilish. 2. Tadqiqot natijalari asosida yangi mezonlarni belgilash uchun xulosalar taqdim qilish. 3. Hududdagi ekologik holatning xavflilik darajasiga qarab ijtimoiy va ishlab chiqarish obyektlarini joylashtirish mexanizmlarini ishlab chiqish. 4. Chang boʻronlarining shakllanish sharoitlari va tarqalish mintaqalarini prognozlashtirishning dasturiy taʼminotini yaratish. 2023-2024-yillar Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari mablagʻlari Yashil oʻsish va iqlim oʻzgarishi boʻlimi, Atmosfera havosini muhofaza qilish laboratoriyasi 14. Oʻzbekiston Respublikasi ochiq suv havzalarida qishlab qoluvchi suv qushlarining qishki sanogʻini oʻtkazish. Oʻzbekiston Respublikasi ochiq suv havzalarida qishlab qoluvchi suv qushlarining har yili dekabr oyidan boshlab bahorgi uchib oʻtish vaqtiga qadar (aprel oyigacha) yillik sanogʻini oʻtkazish va doimiy monitoringini olib borish. 2023-2024-yillar Ekologiya, atrof muhit muhofazasi va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Bioxilma-xillikni saqlash laboratoriyasi 15. Atmosfera havosining ifloslanishini kamaytirish uchun maxsus chang-gaz tozalash qurilmalarini takomill�shtirish. 1. Atmosfera havosi ifloslanishini kamaytirish uchun maxsus chang-gaz tozalash uskunalarini ilmiy tahlil qilish. 2. Atmosfera havosi ifloslanishini kamaytirish uchun maxsus chang-gaz tozalash uskunalari texnologiyalarini ishlab chiqish. 3. Maxsus chang-gaz tozalash uskunalari yangi texnologiyalarining namunaviy nusxalarini yaratish. 2023-2024-yillar Ekologiya, atrof muhit muhofazasi va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari Atmosfera havosini muhofaza qilish laboratoriyasi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-avgustdagi 458-son qaroriga 4-ILOVA

2023-2024-yillarda Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutiga xarid qilinadigan ilmiy laboratoriya asbob-uskunalari

ROʻYXATI

T/r Nomi Oʻlchov birligi Soni TN VED kodi 1. Spektrofotometr dona 1 9027300000 2. Avtomatlashgan xromatograf tizimi dona 1 9027200000 3. Professional mufel pechi dona 1 8514108000 4. Analizator BPK 5 dona 1 8421192009 5. Portativ multiparametrli oʻlchagi�, rN/OVP/kislorod dona 1 9027801700 6. Elektron analitik tarozi dona 1 9016001000 7. Flokulyator dona 1 8479820000 8. Namlik analizatori dona 1 9025804000 9. Peristaltik nasoslar dona 1 8413602000 10. Fotokimyoviy reaktor dona 1 8401400000 11. Raqamli kamerali laboratoriya mikroskopi dona 1 9011109000 12. Distillyator dona 1 8419400009 13. Yuqori bosimli tsentrifuga dona 1 8421192009 14. Laboratoriya elaklar toʻplami dona 3 9604000000 15. Elektron dendrometr dona 1 9024101900 16. Fotoqopqon dona 6 9006520009 17. Fotosintez jarayonlarini tizimli tahlil qiluvchi portativ jihoz dona 1 9027101000 18. Daraxt yoshini aniqlovchi bur dona 1 9024101900 19. Elektron oʻlchov vilkasi dona 1 9024101900 20. Rezistograf dona 1 9024101300 21. Portativ gazoanalizator dona 1 9027109000 22. Benzinli dvigatellar uchun gazoanalizator dona 1 9027101000 23. Dizelli dvigatellar uchun gazoanalizator dona 1 9027101000 24. Koʻchma tutun oʻlchagich dona 1 9027101000 25. Analizator blogi dona 1 9027101000 26. Dasturlashtirilgan raqamli termoreaktor dona 1 8536508000 27. Vakuumli quritish shkafi dona 1 8419390009

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-avgustdagi 458-son qaroriga 5-ILOVA

2023-2024-yillarda Atrof muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot institutiga xarid qilinadigan reagentlar va butlovchi materiallar

T/r Nomi Oʻlchov birligi Soni TN VED kodi 1. Spektrofotometr uchun jihozlar yigʻmasi dona 1 9027 90 500 0 2. Indikator qogʻozi dona 5 3822 00 000 0 3. ph metr uchun elektrodlar dona 3 9027 90 500 0 4. 0,1 ml li avtomatik mikropipetkalar uchun poynakli qisqich dona 5 3926 90 970 9 5. ph metr uchun bufer eritmalar: pN 4,01 dona 3 3822 00 000 0 6. ph metr uchun bufer eritmalar: pN 7,01 dona 3 3822 00 000 0 7. ph metr uchun bufer eritmalar: pN 10,01 dona 3 3822 00 000 0 8. ICP uchun standartli eritma, Mg dona 2 3822 00 000 0 9. ICP uchun standartli eritma, Al dona 2 3822 00 000 0 10. ICP uch�n standartli eritma, Na dona 2 3822 00 000 0 11. ICP uchun standartli eritma, Ca dona 2 3822 00 000 0 12. ICP uchun standartli eritma, K dona 2 3822 00 000 0 13. ICP uchun standartli eritma, Fe dona 2 3822 00 000 0 14. ICP uchun standartli eritma, Cd dona 2 3822 00 000 0 15. ICP uchun standartli eritma, Pb dona 2 3822 00 000 0 16. ICP uchun standartli eritma, Multi-element 1.11355.0100 dona 2 3822 00 000 0 17. ICP uchun standartli eritma, Multi-element 1.09480.0100.2 dona 2 3822 00 000 0 18. Neft mahsulotlarini oʻrganuvchi gazli xromatograf uchun standartli eritma dona 2 3822 00 000 0 19. Diametri 150, 200, 250 mm boʻlgan plastik eksikatorlar dona 15 3923 90 000 0

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 18-avgust,

458-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2022-y., 09/22/458/0754-son)

lex.uz