📅 2022-yil 22-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 22-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 22 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
РАЗРЯДЛАРИ
РАЗРЯДЛАРИ
РАЗРЯДЛАРИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда — Спорт вазирлиги) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Спорт вазирлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Спорт вазирлиги раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Спорт вазирлиги фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби.
2 1 . Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
2. Вазирлик спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Вазирликнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi,
Sport vazirligi;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство развития спорта Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Министерство спорта;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Ministry of Sports Development of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — Ministry of Sports.
8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй.
2-боб. Вазирликнинг тизими
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирликнинг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари;
«Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси;
«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари;
«Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари;
Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари;
спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари;
спорт-таълим ташкилотлари;
Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи.
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини юритишга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижаларга эга спортчилар захирасини яратиш;
спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектларини кўпайтириш, спорт маркетингини ривожлантириш, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш, нодавлат спорт объектлари ва муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
мамлакатимизда профессионал спортни, шу жумладан, жамоавий, қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спортга қарши тизимли чоралар кўришни таъминлаш;
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция), тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоаларининг сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорлик қилиш;
паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш, инфратузилма яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) ва профессионал спортга йўналтириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш.
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини юритишга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижаларга эга спортчилар захирасини яратиш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ташкил этилиши ҳамда ўтказилишига кўмаклашади;
туманларда ва шаҳарларда спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида ўтказилишини мунтазам ташкил этади;
Ўзбекистонда миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади, миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича оммавий тадбирлар мамлакатда ва чет элда ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини молиялаш, шунингдек, миллий спорт турлари халқаро спорт майдонида кенг тарғиб қилиниши ва ривожлантирилишини белгиланган тартибда таъминлайди;
жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида болаларнинг ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг оммавийлигини, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлайди;
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантириш ҳамда ёш авлодга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббат сингдирилишини таъминлайди;
аҳолининг кенг қатламларини спорт машғулотларига жалб қилишга ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга йўналтирилган фаолиятни амалга оширади;
ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллалар, туман (шаҳар)ларнинг нуфузли спорт-оммавий тадбирлардаги спорт ютуқларини оммалаштиради ва кенг миқёсда эътироф этади;
Ўзбекистон Республикаси спортчиларини ва спорт терма жамоалари аъзоларини спорт инвентарлари, ускуналари ҳамда кийим-бош, анжомлар билан таъминлайди;
оммавий, болалар ва профессионал спорт йўналишлари бўйича объектлар ва иншоотлар фаолиятини такомиллаштириш ва янгиларини қуриш бўйича таклифлар киритади, улардан энг кўп даражада ва самарали фойдаланишни таъминлайди;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;
вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларга уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва ахборот таъминотини ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича маслаҳатлар беради ва бошқа масалаларда кўмаклашади;
болалар спортининг моддий-техник ва ресурс базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
иқтидорли ёшлар ва спорт намояндаларининг халқаро ва республика даражасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларга, бошқа анжуманларга бориши ва иштирок этишини таъминлайди;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақаларининг уч босқичли тизими ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилишини ташкил этишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;
қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
республикада жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилади, уларни мамлакатда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
давлат бошқарувининг бошқа органлари билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, шу жумладан, спортчилар, тренерлар, спорт фахрийларини ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
мамлакатда спорт турларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилайди;
спорт федерациялари (ассоциациялари) реестрини юритади ва юритиш тартибини белгилайди;
спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифини, шунингдек, Ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни, спорт турлари ва спорт фанларини эътироф этиш, улар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг молиялаштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди;
спортчиларнинг спорт паспорти белгиланган тартибда берилишини ташкил этади ҳамда уларни ҳисобга олишнинг ягона тизими ишлашини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, дастурий-методик ҳужжатларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг ижросини таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялаш соҳасида илмий тадқиқотларнинг ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
спорт таълими тизимини такомиллаштириш орқали болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантиради;
мутахассислик бўйича ва спорт таълимини бошқариш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларнинг билимларини, шунингдек, давлат спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифатли таркибини, хусусан, олий маълумотга (бакалавр, магистр) эга бўлган ходимлар сонини босқичма-босқич ошириб боради;
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни молиявий таъминлаш самарадорлигини оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатиш жозибадорлигини ошириш мақсадида спорт таълими муассасаларининг мутахассис ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб боради;
хорижий етакчи спорт марказларида таълим олиш учун ҳудудлардан иқтидорли болаларни танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълими муассасалари ўртасида мунтазам равишда ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказади;
спорт таълими муассасаларини бошқариш ва самарадорлигини таҳлил қилишда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш, барча турдаги спорт таълими муассасаларида ногиронлиги бўлган болалар учун жисмоний тарбия таълим дастурларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини рақамлаштиради ҳамда замонавий ахборот технологияларини жорий этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўради;
ҳудудий спорт мусобақаларида қатнашиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, дарсдан ташқари тўгараклар ва секция машғулотларини ташкил этади;
кейинчалик ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида академик лицейлар, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт турлари бўйича тренерларни жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари олимпия, паралимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт тўгараклари ва секция машғулотларини ташкил этади;
республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва миллий терма жамоалар спорт захирасини ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида олий таълим ташкилотларида олимпия, паралимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этади;
мамлакатда юксак маданиятли, ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этади;
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритади;
б) спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектларини кўпайтириш, спорт маркетингини ривожлантириш, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш, нодавлат спорт объектлари ва муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:
манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатда спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган, инновацион қурилиш технологияларини фаол жорий этиш ва улардан фойдаланиш асосида спорт муассасалари инфратузилмаси бинолари ва объектларини босқичма-босқич қуради, реконструкция қилади ва капитал таъмирлаш чораларини кўради;
республикада спортнинг жамоавий ўйин турларини янада ривожлантиради ва замонавий инфратузилмани яратади;
спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиради, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида эришган спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътироф этишга йўналтирилган фаолиятни амалга оширади;
қишки Олимпия спорт турлари инфратузилмасини яратиш, ушбу спорт турларини оммавийлаштириш орқали профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўяди;
мамлакатнинг спорт маркетингини ривожлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;
ижобий синовдан ўтган тажрибани ўрганган ҳолда, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида самарали бошқариш тизимини жорий этади, шу жумладан, янги, истиқболли лойиҳаларни шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантиришга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
спорт соҳасидаги субъектларнинг фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
мамлакат терма жамоаларининг сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
нодавлат спорт объектлари ва ташкилотлари тармоғини кенгайтиради, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;
жисмоний тарбия ва спорт клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия ўқитувчилари, тренер ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида чет эл мутахассисларини жалб қилишга, шу жумладан, молиявий тарафдан кўмаклашади;
в) мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича профессионал спортни, шу жумладан, жамоавий, қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спортга қарши тизимли чоралар кўришни таъминлаш соҳасида;
мамлакатда профессионал спортни ташкил этиш ва янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва киритади;
юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказларини ривожлантириш ва ихтисослаштирилишни мувофиқлаштиради;
хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, илғор тажрибани ўрганади, ушбу ютуқлар республикада жорий этилишини таъминлайди;
спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва мунтазам равишда юритиб бориш тизимини жорий қилади;
спортнинг алоҳида турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўрнак кўрсатган ходимларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни мукофотлайди;
спорт унвонлари, спорт разрядларини бериш тартибини тасдиқлайди;
спорт соҳасидаги улкан ютуқлари учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ҳамда мутахассисларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим қилади ва тавсиялар беради;
г) Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш), тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш, улар орасидан мамлакат терма жамоаларининг сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг захираларини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини шакллантиради, халқаро спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларга тайёрлайди;
Уларнинг Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида спорт марказлари ва допингга қарши марказлар, таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлар ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорликда кейинчалик спорт захирасини шакллантириш учун истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;
халқаро ҳамда республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилишини, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотини, Ўзбекистон Республикаси спортчиларини, спорт терма жамоаларини Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларига, кубокларига ва биринчилигига ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашни ва иштирок этишини, халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўланишини белгиланган тартибда таъминлайди;
жисмоний имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш ҳамда Сурдолимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
д) паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш, инфратузилма яратиш, истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш) ва профессионал спортга йўналтириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида:
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада оширади;
барча турдаги спорт таълим ташкилотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт бўлимларини босқичма-босқич ташкил этади ҳамда иқтидорли жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни танлаб олиш, уларни спорт турларига йўналтириш, тайёрлаш ҳамда олий спорт маҳоратига эришишини таъминловчи узлуксиз ягона комплекс тизимни жорий этади;
ривожлантирилаётган (мавжуд), янги ташкил этилаётган ва келажакда янги ташкил этилиши режалаштирилган паралимпия спорт турларини ҳар томонлама ривожлантириш ва оммалаштириш чораларини кўради;
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида махсус таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказади;
барча турдаги спорт таълим ташкилотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий моддий-техник базани шакллантириш чораларини кўради;
паралимпия спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Паралимпия қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
паралимпия спорт турлари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини яратиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, тажриба орттириш ва аттестациядан, шу жумладан, чет элда ўтказишни таъминлайди;
спорт жамоалари, мутахассислари, шунингдек, спортчилар, тренерлар, шифокорлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа вакилларни, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестиваллар, спорт мусобақаларида ва чет элдаги бошқа тадбирларда иштирок этиш учун тайёрлаш, жўнатиш ва қабул қилишни таъминлайди.
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилишининг мунтазам назоратини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малака оширишини ташкил қилиш;
Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;
Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
тегишли давлат хизматларини кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Вазирликнинг «Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси»ни шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
спорт ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида берилган спорт унвонлари, разрядлари ҳамда малака тоифаларини тасдиқлаш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрланиши ва уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашишини таъминлаш;
Вазирлик Ҳайъати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири (кейинги ўринларда — Вазир) буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг саралаш, ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилаш, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли қатнашишини таъминлаш, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;
мамлакатда профессионал спортнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, илғор технологияларни спорт тайёргарлигига жорий қилиш, миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда вилоят мусобақаларини ташкил этиш, спортдаги носоғлом ҳолатлар, тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши курашиш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларнинг халқаро спорт мусобақаларига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрланиши ҳамда қатнашишини таъминлаш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор жаҳон тажрибаси ҳамда илмий-техник ютуқларни ўрганишни ташкил этиш, бундай тажрибани республикада спортни янада ривожлантириш учун жорий қилиш;
миллий спорт турларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш;
спортчилар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини идоравий мансублигидан қатъи назар, хориждаги халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш, уларнинг жўнатилиши ҳамда кутиб олинишини таъминлаш;
конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишни таъминлаш.
13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;
Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) билан ҳамкорликда Ўзбекистон спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрланиши ҳамда уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини ташкил қилади;
илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда, республикада профессионал спортни ривожлантиришга, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа миқёсидаги мусобақаларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг қабул қилинишини, носоғлом спорт рақобати ҳамда тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши курашиш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
спорт федерациялари ва ассоциацияларининг мурожаатлари асосида Ягона спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва спорт федерациялари (ассоциациялари) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
республика спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган жаҳон рекордларини тасдиқлаш учун халқаро спорт ташкилотларига юбориладиган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) фаолияти мониторингини амалга оширади ва уни ривожлантиришга ёрдам беради;
республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мониторингини амалга оширади, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
истеъдодли ва истиқболли спортчиларнинг танлаш, ўқитиш ҳамда малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилаш, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли қатнашишни таъминлайди, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантиради;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;
халқаро спорт ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадаллари белгиланган тартибда тўланишини таъминлайди;
юқори малакали спортчилар ва спорт захираси тайёрланишини, ошириш, спорт-таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш ҳамда республика спорт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикасининг спорт турлари бўйича терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрланишини ҳамда иштирок этишини таъминлайди;
спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари тренерларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва федерациялар (ассоциациялар)нинг маблағлари ҳисобига халқаро мусобақалар ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг иштирокини таъминлаш бўйича спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг илтимосларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;
умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ҳамда турнирларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва кенг ёритилиши бўйича ишларни амалга оширади.
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилишининг мунтазам назоратини таъминлаш;
Вазирлик ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ҳудудда аҳолининг кенг қатламларини спорт машғулотларига жалб қилишга ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакат ва минтақанинг халқаро спорт майдонларида эришган спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътироф этишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш;
ҳудудда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим ташкилотлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам ўтказиш орқали спорт ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;
ҳудудда болалар, айниқса, қизларни спортга кенг жалб қилиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, бутун ҳудудда, шу жумладан, қишлоқ туманларида ҳамда чекка туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли мусобақалар тизими — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўйинларининг ўтказилишини ташкил этиш орқали болалар спортини янада ривожлантириш, шу асосда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) вакиллари билан ҳамкорликда сифатли спорт захирасини ва Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш мақсадида иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ҳудудда профессионал спортни ривожлантиришни, халқаро илғор тажрибани инобатга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, спорт турлари бўйича минтақавий, туман (шаҳар) чемпионатлари, халқаро ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш даражаси ва сифатини ошириш, спортда носоғлом рақобатга ва тақиқланган препаратлар қўлланишига қарши тизимли чора кўриш;
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни саралаш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш;
ҳудуд календарь режасини шакллантириш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция) ишларини амалга ошириш мақсадида спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларини ўтказиш;
спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш, спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини республика босқичларида иштирок этишга йўналтириш;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, оммавий, болалар ҳамда профессионал спорт йўналишлари бўйича ҳудуд объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
ҳудудда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг ҳудудда ривожланиши бўйича йиллик прогнозларни шакллантириш;
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини ҳудудда ривожлантиришни таъминлаш ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббатни сингдириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳудуднинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт таълим-муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этиш.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун тегишли спорт инфратузилмасини яратиш ишларини амалга оширади;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини оширади;
оммавий спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилаларга маҳаллалар ва истироҳат боғларида шароит яратиш ва оилавий спортни рағбатлантириш механизмларини жорий этади;
оммавий спорт тадбирлари давомида ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим ташкилотларининг тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг фаолият олиб бориши учун шароитлар яратади;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тааллуқли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
ҳудудда спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди;
ҳудуд миқёсидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун киритади, манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда улар молиялаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;
ногиронлиги бўлган ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг махсус олимпиадалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказиладиган бошқа спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифи, шунингдек, Ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг бажарилишини таъминлайди;
спорт мактабларида спорт разрядларини бериш тартибини назорат қилади;
ҳудудда спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг захираси таркибини тасдиқлайди, ҳудуднинг спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг ҳудуд, республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришини ва иштирокини таъминлайди;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
аҳоли кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради;
туманлар ва шаҳарларда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ҳамда қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштиришни, шу жумладан, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини мунтазам равишда ташкил қилади;
миллий спорт турлари ва Ўзбекистон халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беради, белгиланган тартибда ҳудудда миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари молиялаштирилишини таъминлайди, шунингдек, халқаро спорт майдонларида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга ёрдам беради;
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида ҳудудда болалар оммавий спорти ривожланишини ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббат сингдирилишини таъминлайди;
ҳудудда болалар спортининг моддий-техник ва ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
ҳудуднинг иқтидорли ёшлари ва спорт фахрийларининг халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар, фестиваллар, бошқа форумлар, спорт тадбирларига боришлари ва иштирок этишларини ташкил этишни таъминлайди;
уларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шу жумладан, уларнинг қишлоқ туманлари ва чекка туманлардаги органлари билан ҳамкорликда уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақалар тизими ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш ҳамда иштирок этишни ташкил қилади;
спорт турлари бўйича ҳудуд терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибларини тасдиқлайди, ҳудуд спорт делегациясини бутлайди, уларнинг республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришларини ҳамда уларда иштирок этишларини таъминлайди;
ҳудудда конференциялар, кўргазмалар ва спорт тадбирларини ўтказади;
ҳудудда спорт федерациялари (ассоциациялари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ривожланишига ёрдам беради;
ҳудуддаги истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаб олиш тайёрлаш ҳамда уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини жорий этиш чора-тадбирлари комплексини ташкил этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциацияларнинг ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудда профессионал спортни ташкил этиш ҳамда тўла шакллантириш бўйича таклифлар киритади;
хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, илғор тажриба умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўрнак кўрсатган ходимларни ҳамда ҳудудида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак белгилари билан мукофотлаш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
ҳудуд вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришган улкан ютуқлари учун спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш ҳамда мукофотлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
ҳудудда янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг қурилишини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш бўйича Вазирликка асосланган таклифлар киритади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудуддаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлайди;
ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлаш, тажриба орттиришга юборишни таъминлайди.
4-§. Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимларининг вазифалари ва функциялари
16. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимларининг таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилишининг мунтазам назоратини таъминлаш;
Вазирлик ҳамда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларининг туман (шаҳар) тузилмаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш, жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, туман (шаҳар)нинг нуфузли спорт-оммавий тадбирлардаги спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг миқёсда эътироф этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим ташкилотлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирларини, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ўтказган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишларни ташкил этиш;
туманда (шаҳарда) болаларни, айниқса, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш, болалар спорти таълими сифатини ошириш, туманда (шаҳарда) болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт мусобақалари тизимининг бошланғич босқичларини ўтказишни ташкил этиш орқали болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш, шу асосида болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларнинг уйғун жисмоний ривожланишини таъминлаш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)нинг ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликда туман (шаҳар)нинг истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаб олиш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, турли мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун улардан сифатли спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
туман (шаҳар) чемпионатлари, халқаро ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш даражаси ва сифатини ошириш, спортда носоғлом рақобатга ва тақиқланган препаратлар қўлланишига қарши тизимли чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни саралаб олиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш;
туман (шаҳар) даражасида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун киритиш, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиялаштириш ва ўтказишни таъминлаш, шунингдек, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) мақсадида спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларини ўтказиш;
спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш, спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ғолиб ва совриндорларини спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида иштирок этишга йўналтириш;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, оммавий, болалар ҳамда профессионал спорт йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лардаги спорт объектлари ва иншоотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини амалга ошириш, уларни туманда (шаҳарда) ривожлантириш бўйича йиллик прогнозларни шакллантириш;
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини туман (шаҳар)да ривожлантиришни таъминлаш ҳамда болаларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга бўлган муҳаббатни сингдириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳудуднинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт таълим-муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этиш.
17. Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва туман (шаҳар)ларда имконияти чекланган ёшлар учун тегишли спорт инфратузилмасини яратиш ишларини амалга оширади;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини туман (шаҳар)ларда ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини оширади;
оммавий спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилаларга маҳаллалар ва истироҳат боғларида шароит яратиш ва оилавий спортни рағбатлантириш механизмларини жорий этади;
оммавий спорт тадбирлари давомида ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим ташкилотларининг тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг фаолият олиб бориши учун шароитлар яратади;
туман (шаҳар)ларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳолати мониторингини амалга оширади, уларни туман (шаҳар)да янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спортга тегишли дастурий-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
туман (шаҳар)да спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни таҳлил қилади, ҳамда спортчиларнинг спорт тадбирларида иштирок этишини таъминлайди;
туман (шаҳар) миқёсидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун киритади, манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда улар молиялаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;
ногиронлиги бўлган ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг махсус олимпиадалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказиладиган бошқа спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифи, шунингдек, Ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг бажарилишини таъминлайди;
спорт мактабларида спорт разрядларини бериш тартибини назорат қилади;
туман (шаҳар) спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг захираси таркибини тасдиқлайди, туман (шаҳар) спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг вилоят, республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришини ва иштирокини таъминлайди;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади.
Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Вазирлик раҳбариятининг қонунчилик доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар билан ҳамкорликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан текин олиш;
Вазирлик ва унга идоравий мансуб бўлган тузилмаларнинг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бир бўлинмадан иккинчисига бериш;
Вазирлик ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар ходимларини тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
жисмоний тарбия ва спортни, жумладан, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
жисмоний тарбия ва спортни мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим ташкилотларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт намояндаларини шартнома асосида таклиф қилиш;
оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Вазирлик тизимига кирувчи спорт ташкилотлари ва таълим ташкилотлари, шунингдек, спорт федерациялари (ассоциациялари) учун зарур техник ускуна, спорт ускуналари, инвентарь, спорт кийим-боши ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
халқаро ва республика чемпионатлари, кубоклар, турнирларни, шунингдек, оммавий-спорт тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларга, шунингдек, спорт муассасаларининг спорт жамоаларига спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш, уларни кубоклар, медаллар, значоклар, кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказиш, турли танловлар, спорт мусобақалари ва бошқа йўналишлар бўйича жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини тайёрлаш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни реклама тусидаги аудио, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш учун буюртмаларни мустақил равишда ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали жойлаштириш;
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Вазирликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлинмаларида ишлаш учун жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;
ўз тизимида ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасаларининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан етказиб бериладиган товарлар, ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга ошириш;
алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш.
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Вазирлик:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг сифати;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган қуйидаги вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;
Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тез билан ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Вазирликнинг ҳар йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш;
Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;
Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфланиши, шунингдек, маблағлар ва моддий бойликларнинг сақланишини мунтазам назорат қилиш;
асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларни улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;
ўрганилаётган тузилмаларга юкланган вазифалар амалга оширилишини сифатли ўрганишни ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш мақсадида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш;
илмий ва экспертлик ишларини амалга ошириш, маслаҳат бериш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим ташкилотларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;
оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
идоравий мансуб спорт ташкилотлари учун зарур спорт ускуналари, инвентарь, спорт формаси ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
спортчилар, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар, спорт беллашувлари ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриши ва иштирокини молиялаштириш ҳуқуқига эга.
Вазирликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Вазирликнинг марказий аппарати:
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари. шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати учун;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.
3-§. Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички аудит хизматининг мақоми, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
22. Вазирликнинг Комплаенс назорати ва ички аудит хизматининг (кейинги ўринларда — Хизмат) мақоми:
1) Хизмат Вазирликнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, ички назорат тизимини доимий мониторинг қилувчи қисм ҳисобланади ҳамда тўғридан-тўғри вазирга бўйсунади ва унинг олдида ҳисобот беради;
2) Хизмат комплаенс назорат, ички аудит ва қисқа муддатли мониторингларни ўтказиш, шунингдек, ўтказилган ички аудит ва қисқа муддатли мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда мустақилдир;
3) Хизмат Вазирликнинг барча ички ҳужжатлари талабларига риоя этади (ваколати доирасига кирмайдиган ҳужжат талаблари бундан мустасно).
23. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тизимдаги корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларидан ички аудит объекти рўйхатини шакллантириш билан боғлиқ саволлар бўйича ҳужжатларни (олдинги ўтказилган текшириш ёки ўрганиш материаллари), маълумотлар, махфий ахборот тоифасига оид маълумотлар бундан мустасно, шу жумладан электрон шаклда, оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
ўз ваколати доирасида назорат объектининг мансабдор ва жавобгар шахсларидан назоратни ўтказишда юзага келадиган саволлар бўйича тушунтиришлар ҳамда назорат натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни талаб қилиш;
тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молиявий харажатларини режалаштириш, маблағлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлик раҳбариятига тақдим қилиш.
24. Хизмат:
комплаенс назорат, ички аудит ва назорат тадбирларини қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мос равишда ўтказиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан текширишлар ва ўрганишлар ўтказиш;
ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган, тизимли равишда йўл қўйилаётган қоидабузарлик ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган давлат бюджетига етказилган моддий зарарни қайтариш чораларини кўриш;
Хизмат ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлик раҳбариятига тасдиқлаш учун киритиш ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш;
давлат молиявий назоратини амалга оширишда ваколатли идоралар томонидан киритилган тақдимномаларнинг бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
назорат тадбирларини ўтказиш вақтида сўралган ҳужжатлар ва материалларни назорат объекти мансабдор шахслари томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича далолатнома тузиш;
назорат объекти мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтириш бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисида далолатномани тузиш;
назорат тадбирлари натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда ўтказилган мониторинг, таҳлил ва ўрганиш натижаларини расмийлаштириш;
тақдим этилган ёки Хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан уларга маълум бўлган сирларни ташкил этадиган ахборотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, маблағлар ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, жавобгарликка тортиш бўйича назорат объекти раҳбариятига тегишли таклиф ва тақдимномалар киритиш;
назорат материалларини Вазирликнинг маълумотлар базасида умумлаштириш;
назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят белгилари аниқланган тақдирда, Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш ва белгиланган тартибда чора кўриш бўйича таклифлар киритиш;
назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, материалларни Вазирлик раҳбарияти орқали маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлган органларга бериш;
коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мажбуриятларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;
манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича Вазирлик раҳбариятига хабар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя қилиш;
Хизмат томонидан вазифа ва функциялар бажарилишида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли чораларни, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш чораларини кўриш;
Вазирликнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларида Хизмат томонидан ўтказиладиган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар даврида хато ва камчиликларни ҳаққоний, тўғри ва холисона тарзда аниқлаш, аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатларда Вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, текшириш (тафтиш) ва ўрганиш бўйича тўпланган ҳужжатларнинг нусхасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда сақлаш ҳамда ҳисобини юритиш.
Хизмат ўтказилган ўрганиш ва текширувлардан сўнг назорат органлари томонидан аниқланган хато-камчиликлар учун шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
4-§. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
25. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари уларга юкланган қуйидаги вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман (шаҳар) бўлимларидан ҳужжатлар, статистика ахбороти, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, Вазирликлар, маъмурий, таълим ва бошқа ташкилотлар юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик билан келишган ҳолда, идоравий мансуб таълим ташкилотларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;
оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
туманлар (шаҳарлар) миқёсидаги чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, шунингдек, оммавий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
ҳудуддаги спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга спорт унвонлари ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
спорт, спорт-соғломлаштириш ва оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт вакилларининг, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли танловлар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;
фестиваллар, танловлар, оммавий-спорт ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа мутахассисларни эсдалик медаллари, дипломлар, кубоклар ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;
ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга қаратилган реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;
ҳудуднинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари:
Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;
Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;
туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
ҳудуддаги давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши;
ҳудудда спорт тадбирлари, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.
5-§. Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
27. Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари уларга юкланган қуйидаги вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман (шаҳар)нинг спорт мактаблари ва мактаб-интернатларидан ҳужжатлар, статистика ахбороти, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни вазирликлар ва идораларнинг туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
туманда (шаҳарда) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, таълим ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида маҳорат дарслари ўтказиш учун спорт мутахассисларини таклиф этиш;
туманда (шаҳарда) оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиш;
туман (шаҳар) чемпионатлари, кубоклари, турнирларини, шунингдек, туманда (шаҳарда) спорт-оммавий тадбирларни ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан туманда (шаҳарда) ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни киритиш.
Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати;
маҳаллаларда, овул ва гузарларда спортни ривожлантириш бўйича аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларига таклифлар тайёрланиши;
туманларда (шаҳарларда) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
туман (шаҳар)даги давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши;
туманда (шаҳарда) спорт тадбирлари, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
Туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
29. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
« Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа Вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш;
Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлашни назорат қилиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишиш;
Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) билан ҳамкорликда Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, республикада профессионал спортни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича мунтазам чоралар кўрилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа мусобақаларини ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усулларга қарши курашиш бўйича тадбирларни ўтказиш;
спорт базалари ва спорт-соғломлаштириш ташкилотларини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлар ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва селекциянинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли мусобақаларда, шунингдек, турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш чораларини кўриш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ижро этувчи органлари, федерациялар (ассоциациялар) ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш чораларини кўриш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малака оширишни ташкил этиш, таълим ва спорт муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Ўзбекистон спорт делегацияларининг халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирокини таъминлаш;
берилган спорт унвонларини, разрядлар ва малака тоифаларини тасдиқлаш;
Вазирлар Маҳкамасига вазир маслаҳатчисини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш учун тақдимнома киритиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда вакилларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан иштирокини таъминлаш.
Вазир қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
30. Қуйидагилар вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
давлат бошқаруви органи фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro .gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 март 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) фаолияти мониторингини олиб бориш ва ривожлантириш;
Вазирликнинг Халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириш;
спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг куч-қуввати сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул маблағлари билан таъминлаш Республика комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожлантирилишини мониторингини олиб бориш, республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;
Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш бўйича қабул қилинган дастурлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва федерациялар (ассоциациялар) билан ҳамкорликда спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида самарали иштирок этиши чора-тадбирларини амалга ошириш;
истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишда, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатларида ва бошқа халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш, спорт захиралари ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;
мамлакатда профессионал спортни ривожлантиришни рағбатлантириш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий технологияларни спорт тайёргарлиги жараёнига жорий этиш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спортда носоғлом ҳодисаларга ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши курашиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон спорт терма жамоалари ва уларнинг спорт захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишини таъминлаш;
спорт соҳасидаги халқаро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш, халқаро спорт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, олий спорт маҳорати мактабларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
спорт ҳакамларига малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссияга раҳбарлик қилиш;
спортчиларга республика спорт унвонлари ва тоифалар бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;
тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга малака тоифалари бериш бўйича Малака комиссиясига раҳбарлик қилиш;
жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ва миллий спорт ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни таъминлаш.
31. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro .gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни кейинчалик кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
32. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбарининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида « 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларининг республика календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;
бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
33. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;
ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиш;
Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
34. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;
фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлик даражасини белгилаш;
спорт ташкилотлари ва муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида » 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг « Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда « Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида » 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, туман (шаҳар) спорт бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;
Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
35. Вазир:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
36. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг тегишли равишда 27 ва 28-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
37. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
38. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари раҳбарлари:
ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
39. Туманлар (шаҳарлар)даги спорт бўлимлари раҳбарлари:
туман (шаҳар) спорт бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари жавобгарлиги соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Вазирлик раҳбарияти
40. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир раҳбарлик қилади.
Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
41. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
42. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
43. Вазир бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
44. Қуйидагилар:
Вазирнинг маслаҳатчиси (хорижий маслаҳатчилар ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчидан ташқари) вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Вазир билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари бошлиқлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Вазир томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаблари директорлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорлари Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
туманлар (шаҳарлар) спорт бўлимлари бошлиқлари Вазирлик билан келишилган ҳолда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
45. Спорт вазирининг маслаҳатчиси (хорижий маслаҳатчилардан ташқари) мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра спорт вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.
46. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
47. Вазир Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
48. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
49. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилган ҳолда:
топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
50. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Вазирликнинг марказий аппаратига таклифлар киритади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
51. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, бу борадаги қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.
3-§. Вазирликнинг давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
52. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
53. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
54. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ва (ёки) унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.
4-§. Вазирлик ҳайъати
55. Вазирликда Вазир (Ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари (шунингдек, хорижий маслаҳатчилар лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда Ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
56. Ҳайъат:
Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
қонунчилик ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўрган ҳолда, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этади;
Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқади;
жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда, Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этади, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини оширади.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
57. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
58. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
59. Вазир ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
60. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
8-боб. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
61. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
62. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
63. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчилик ҳужжатларига кўра белгиланади.
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва унинг моддий-техник таъминлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
64. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
65. Вазирлик марказий аппаратига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган тартибда бириктирилган автотранспорт воситаси лимити ажратилиши назарда тутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларига 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспорт воситаси лимити ажратилиши назарда тутилади.
66. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.
67. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.
68. Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
1) Вазирлик марказий аппарати ходимларига Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5.
Бунда кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда, Вазирлик марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг мулкчилик шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаган давридан ташқари), барча ташкилотлардаги расмий меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.
2) Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:
а) Спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини қўшимча рағбатлантиришга, Вазирликни сақлаш харажатлари, хизмат сафарлари харажатлари, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, соҳани рақамлаштириш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга;
б) ташаббускорлик ва меҳнат натижалари бўйича ҳар ойда шахсий устама тўловлари лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз эллик фоизигача бўлган миқдорда;
в) хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги, ижро интизомига риоя этилганлиги, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини самарали бажариш тизимини жорий этганлиги ҳамда моддий жавобгарлиги юқори бўлган ходимларга ҳар чоракда лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз фоизигача бўлган миқдорда.
г) Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари алоҳида муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун чорак якунлари бўйича лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) икки юз фоизигача миқдорда мукофотланади.
д) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотларга йўналтирилади.
Мазкур бандда назарда тутилган устамалар ходим ишга кирган ойнинг кейинги ойидан бошлаб қўлланилади.
Устама ва рағбатлантириш чоралари жорий қилинадиган ходимлар тоифаси, тартиби ва уларга бериладиган устама ва рағбатлантириш миқдори Вазир томонидан белгиланади.
Бундан ташқари, Вазир томонидан махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин ва уларнинг миқдори Вазир томонидан белгиланади.
Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар Жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.
69. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолияти (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ходимлари учун белгиланган тартибда таъминланади ва молиялаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий бош бошқармалар раҳбарлари (ходимлари) ҳамда Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарлари (ходимлари) учун даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан ва бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантириш турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга.
70. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу Низомга 1 , 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ белгиланди.
10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
71. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.
72. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти бўйича мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.
73. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
74. Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Лавозимлар номи Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар Вазир 19 Вазирнинг биринчи ўринбосари 18 Вазир ўринбосари, маслаҳатчиси 17 Бошқарма бошлиғи 16 Бошқарма бошлиғи ўринбосари 16 Бўлим бошлиғи, хизмат бошлиғи, вазир ёрдамчиси 14 Бўлим бошлиғи ўринбосари, девонхона мудири 13 Бош мутахассис 12 Етакчи мутахассис 11
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Лавозимлар номи Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ҳудудларнинг тоифаси асосида шакллантирилади: Тоифадан ташқари I тоифа II тоифа III тоифа Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар спорт бош бошқармалари бошлиғи 19 18 17 16 Бошқарма бошлиғининг ўринбосари 16 15 14 13 Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи 14 13 12 11 Бўлим бошлиғининг ўринбосари 14 13 12 11 Бош мутахассис, юрисконсульт 12 11 10 9 Етакчи мутахассис 11 10 9 8
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Туман (шаҳар) спорт бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Лавозимлар номи Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ҳудудларнинг тоифаси асосида шакллантирилади: I тоифа II тоифа Бўлим бошлиғи 12 11 Бош мутахассис 9 8 Етакчи мутахассис 8 7
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Апелляция бўйича комиссия) томонидан кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Апелляция бўйича комиссия Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай қарорлар, шунингдек, бу билан чекланмаган ҳолда, спортда антидопинг қоидабузарликлари ҳамда Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ ва Терапевтик истиснолар бўйича комиссиялар қарорлари юзасидан киритилган апелляция ва аризаларни кўриб чиқади.
Апелляция бўйича комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Апелляция бўйича комиссия Бутунжаҳон антидопинг кодексида назарда тутилган тартибда операцион ва институционал жиҳатдан мустақил бўлиши шарт ҳамда қарорлар қабул қилишда ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шу соҳага доир халқаро шартномаларига амал қилади.
4. Апелляция бўйича комиссия фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик, холислик, бетарафлик, қонунийлик, коллегиаллик принципларига асосланади.
2-боб. Апелляция бўйича комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
5. Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
апелляция ёки ариза берган шахслардан, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан апелляция ёки аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
зарурат бўлганда, апелляция ёки аризаларни кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар ва экспертларни таклиф қилиш.
Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Апелляция бўйича комиссия апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида Бутунжаҳон антидопинг кодекси, Натижаларни бошқариш бўйича халқаро стандарт, қонунчилик ҳужжатлари, Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидалари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
спортчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўймаслиги;
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳаққонийлигини ва асосланганлигини таъминлаш;
давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, сир сақланишига риоя қилиши.
Апелляция бўйича комиссияга апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
3-боб. Апелляция бўйича комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш тартиби
7. Апелляция бўйича комиссия 5 кишидан кам бўлмаган тоқ сондаги (комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, котиби ва аъзолари) таркибда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан тузилади.
Апелляция бўйича комиссия таркибига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали ходимлари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида катта амалий тажрибага ёки илмий салоҳиятга эга мустақил олим ва экспертлар киритилади.
8. Апелляция бўйича комиссия фаолияти апелляция ёки ариза келиб тушганда мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.
Бунда мажлислар заруриятга кўра, Апелляция бўйича комиссия раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.
9. Апелляция бўйича комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида комиссия аъзоларининг умумий сонининг ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
10. Апелляция бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади, уни Апелляция бўйича комиссия раиси имзолайди. Мажлисда Комиссия раиси иштирок этмаган тақдирда, баённома мажлисга раислик қилувчи томонидан имзоланади.
11. Қуйидаги ҳолатларда Апелляция бўйича комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
улар томонидан Апелляция бўйича комиссия таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
асосий иш жойи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганда;
Апелляция бўйича комиссиянинг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда;
мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
улар томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва миллий антидопинг қоидалари бузилганида;
улар томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодексида назарда тутилган операцион ва институционал мустақил бўлиш талабларига риоя этилмаганда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда;
вафот этганда.
12. Қуйидаги ҳолларда Апелляция бўйича комиссия аъзоси комиссия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
Апелляция бўйича комиссия аъзоси ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, шунингдек унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
Апелляция бўйича комиссия аъзоси тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса ёки ишда иштирок этувчи бирон бир тараф ёки ишда иштирок этувчи тарафга алоқадор бўлган бирон бир ташкилот билан шахсий, тўғридан-тўғри ёки билвосита муносабатларга эга бўлса.
13. Апелляция бўйича комиссия раиси:
Апелляция бўйича комиссиянинг мажлисларини чақиради ва унда раислик қилади;
Апелляция бўйича комиссия ваколатига тааллуқли масалаларни унинг кўриб чиқиши учун киритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Апелляция бўйича комиссия номидан иш кўради;
Апелляция бўйича комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Апелляция бўйича комиссия номидан хулосаларни, мажлислар баённомаларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Апелляция бўйича комиссия мажлислари кун тартибини белгилайди;
Апелляция бўйича комиссия томонидан қабул қилинган хулосаларнинг ижросини мониторинг қилади;
юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича Апелляция бўйича комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштиради;
Апелляция бўйича комиссия ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.
14. Апелляция бўйича комиссия ишлари комиссия котиби томонидан юритилади. Апелляция бўйича комиссия котиби:
апелляция ва аризаларни қабул қилади ҳамда рўйхатдан ўтказади;
кун тартибига мувофиқ Апелляция бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Апелляция бўйича комиссия мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Апелляция бўйича комиссиянинг раиси билан келишади;
Апелляция бўйича комиссиянинг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Апелляция бўйича комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Апелляция бўйича комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур материалларни тайёрлайди;
кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материалларни Апелляция бўйича комиссия аъзоларига тарқатади;
манфаатдор шахсларга ишни кўриш натижалари бўйича Апелляция бўйича комиссия қарорларини юбориш чораларини кўради;
Апелляция бўйича комиссия ҳужжатлари бут сақланишини таъминлайди.
Апелляция бўйича комиссия котиби комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
15. Апелляция бўйича комиссия котиби комиссия томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
16. Апелляция бўйича комиссия апелляцияни Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Натижаларни бошқариш бўйича халқаро стандарт асосида кўриб чиқади.
17. Миллий антидопинг агентлигининг миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга жисмоний ва юридик шахслар низоли масалани Апелляция бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун Апелляция бўйича комиссия котибига ёзма (электрон) тарзда мурожаат қилади. Барча апелляция ва аризалар ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилиши лозим.
18. Апелляция ёки ариза Апелляция бўйича комиссияга келиб тушган кундан эътиборан бир ой ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса уч ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ушбу бандда белгиланган муддатларга риоя қилмаслик апелляция ёки аризани ёхуд Апелляция бўйича комиссиянинг ушбу апелляция ёки ариза бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинишига олиб келмайди.
19. Низоли ҳолатни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари апелляция бўйича комиссиянинг раиси томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига дарҳол ёзма ёки электрон хабар юборилади.
20. Апелляция бўйича комиссия мажлисларида апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор шахслар қатнашишга ҳақлидир. Апелляция ёки ариза берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида уч кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида апелляция бўйича комиссия котиби томонидан хабардор қилиниши керак.
21. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция бўйича комиссия мажлиси бир ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляция ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати ўтиши Апелляция бўйича комиссия мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
22. Апелляция бўйича комиссия раиси ташаббусига кўра, шунингдек апелляция ёки ариза берган шахснинг ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига асосан Апелляция бўйича комиссия мажлисида аудио ёки видеоёзув олиб борилиши мумкин.
23. Апелляция бўйича комиссия мажлисида аудио ёки видеоёзув воситаларидан фойдаланилганда ишда иштирок этувчи шахслар ва бошқа иштирокчилар бу ҳақда огоҳлантирилади.
24. Апелляция бўйича комиссия мажлисида иштирок этаётганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга. Апелляция бўйича комиссия мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга оширишга тарафларнинг розилиги ва Апелляция бўйича комиссия мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
25. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция бўйича комиссия белгилаган муддатларда манфаатдор шахслар томонидан тақдим этилиши керак.
26. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда Апелляция бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда Апелляция бўйича комиссия томонидан бошқа кунга кўчирилиши мумкин:
вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш бошқа кунга кўчирилиши тўғрисида апелляция ёки ариза берган шахснинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;
қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;
Апелляция бўйича комиссия фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки зарурлиги муносабати билан;
ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.
27. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Апелляция бўйича комиссия томонидан хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда;
материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.
Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
28. Ишни кўриб чиқиш Апелляция бўйича комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:
апелляция ёки ариза берган шахс ишни кўриб чиқишни тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши тўғрисида ариза берганда;
томонлардан бири вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, агар ҳуқуқий ворислари билан алмаштириш имкони бўлмаса ёки мумкин бўлмаса;
Апелляция иши бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.
29. Апелляция ёки аризаларни Апелляция бўйича комиссияга тақдим қилиш ҳамда уларни Апелляция бўйича комиссия томонидан кўриб чиқиш бўйича қўшимча тартиб таомиллар мазкур Низомга мувофиқ Апелляция бўйича комиссия томонидан тасдиқланади.
30. Апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция бўйича комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляция ёки ариза қаноатлантирилади ва биринчи қарор ўзгартирилади;
апелляция ёки ариза қисман қаноатлантирилади ва биринчи қарор ўзгартирилади;
апелляция ёки аризани қаноатлантириш рад этилади.
31. Апелляция бўйича комиссия қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг комиссия аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Апелляция бўйича комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Апелляция бўйича комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Апелляция бўйича комиссия раиси энг охирида овоз беради.
32. Апелляция бўйича комиссия қарори Апелляция бўйича комиссия раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
33. Апелляция бўйича комиссияда апелляция ёки аризаларни кўриб чиқиш ушбу низомга иловада кўзда тутилган схема асосида амалга оширилади.
34. Апелляция бўйича комиссия қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади. Ушбу бандда белгиланган муддатларга риоя қилмаслик апелляция ёки аризани ёки Апелляция бўйича комиссиянинг ушбу апелляция ёки ариза бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинишига олиб келмайди.
4-боб. Якунловчи қоида
35. Апелляция бўйича комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 27 майдаги 271-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 20-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 13-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 18 майдаги 369-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида «2019 йил 28 февралдаги 181-сон қарорига илованинг 2-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 93-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 ноябрдаги 916-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 12-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 36-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 9-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 август,
465-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
RAZRYADLARI
RAZRYADLARI
RAZRYADLARI
NIZOM
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm, madaniy meros va sport sohalarida davlat boshqaruvini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-fevraldagi PF-75-son Farmoni hamda “Sportni rivojlantirish vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 18-fevraldagi PQ-136-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm, madaniy meros va sport sohalarida davlat boshqaruvini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-fevraldagi PF-75-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi negizida Turizm va madaniy meros vazirligi hamda Sportni rivojlantirish vazirligi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Sport vazirligi) maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari;
Sport vazirligining huquqlari va javobgarligi, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibi;
Sport vazirligi rahbariyatining asosiy funksional vazifalari va javobgarligi;
Sport vazirligi faoliyatini moliyalashtirish, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi.
2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Sportni rivojlantirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligi, faoliyatini tashkil etish va hisobot berishi tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalarini belgilaydi.
2. Vazirlik sport sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshiruvchi davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.
3. Vazirlik oʻz faoliyatida Vazirlar Mahkamasiga boʻysunadi.
4. Vazirlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Vazirlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlari davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
6. Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar) va uning tuzilmasiga kiruvchi tashkilotlar yuridik shaxslar hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi bank hisobvaraqlariga ega boʻladi.
7. Vazirlikning rasmiy nomlanishi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi,
Sport vazirligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Ministerstvo razvitiya sporta Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgani — Ministerstvo sporta;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — Ministry of Sports Development of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgani — Ministry of Sports.
8. Vazirlikning joylashgan joyi (pochta manzili): Oʻzbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, A. Qodiriy koʻchasi, 2-uy.
2-bob. Vazirlikning tizimi
9. Vazirlik tizimiga quyidagilar kiradi:
Vazirlikning markaziy apparati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari;
“Ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish direksiyasi” davlat unitar korxonasi;
“Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” davlat unitar korxonasi;
Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti hamda uning Nukus va Fargʻona filiallari;
“Rossiya davlat jismoniy tarbiya, sport, yoshlar va turizm universiteti” federal davlat budjeti oliy taʼlim muassasasining Samarqand filiali;
Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti hamda uning Nukus, Samarqand va Fargʻona filiallari;
Olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari;
sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari;
sport-taʼlim tashkilotlari;
Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi.
3-bob. Vazirlikning vazifalari va funksiyalari
1-§. Vazirlikning vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar Vazirlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
har bir shaharcha, qishloq, ovulda, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi har bir mahallada aholi, ayniqsa, bolalar va yoshlar oʻrtasida sport bilan shugʻullanishni ommalashtirish, ommaviy sport turlari va sogʻlom turmush tarzini yuritishga keng jalb etish borasida keng koʻlamli ishlarni tashkil etish, ularni sport bilan muntazam ravishda shugʻullanishga jalb etish, sport taʼlimi tizimini takomillashtirish va raqamlashtirish, sport turlari boʻyicha yuqori natijalarga ega sportchilar zaxirasini yaratish;
sport infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan, qishloq va chekka hududlarda sport obyektlarini koʻpaytirish, sport marketingini rivojlantirish, sport obyektlarini davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqarish hamda sohani bosqichma-bosqich toʻliq raqamlashtirish, nodavlat sport obyektlari va muassasalari tarmogʻini kengaytirish, ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash;
mamlakatimizda professional sportni, shu jumladan, jamoaviy, qishki va ekstremal sport turlarini rivojlantirish, ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda, sport tayyorgarligi jarayoniga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, barcha sport turlari boʻyicha milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro va mintaqaviy musobaqalar tashkil etish, nosogʻlom sportga qarshi tizimli choralar koʻrishni taʼminlash;
Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va boshqa xalqaro musobaqa va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirokini taʼminlash uchun istiqbolli sportchilarni saralash (seleksiya), tayyorlash va ularning mahoratini oshirishning, ular orasidan mamlakat terma jamoalarining sifatli sport zaxirasi va tarkibini shakllantirishning samarali tizimini yaratishda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) bilan hamkorlik qilish;
paralimpiya harakatini rivojlantirish, shu jumladan, jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarga sport bilan shugʻullanish uchun shart-sharoitlarni kengaytirish, infratuzilma yaratish, iqtidorli sportchilarni saralab olish (seleksiya ishlarini amalga oshirish) va professional sportga yoʻnaltirish, malakali mutaxassislarni tayyorlash.
11. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) har bir shaharcha, qishloq, ovulda, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi har bir mahallada aholi, ayniqsa, bolalar va yoshlar oʻrtasida sport bilan shugʻullanishni ommalashtirish, ommaviy sport turlari va sogʻlom turmush tarzini yuritishga keng jalb etish borasida keng koʻlamli ishlarni tashkil etish, ularni sport bilan muntazam ravishda shugʻullanishga jalb etish, sport taʼlimi tizimini takomillashtirish va raqamlashtirish, sport turlari boʻyicha yuqori natijalarga ega sportchilar zaxirasini yaratish sohasida:
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikda har bir shaharcha, qishloq, ovulda, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi har bir mahallada aholi, ayniqsa, bolalar va yoshlar oʻrtasida jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishni ommalashtirish ishlarini tashkil etadi;
aholining keng qatlamlari, shu jumladan, jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlar tashkil etilishi hamda oʻtkazilishiga koʻmaklashadi;
tumanlarda va shaharlarda sport-ommaviy va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tadbirlari, shu jumladan, sportning milliy turlari boʻyicha xalq oʻyinlari va musobaqalar aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar va qishloq aholisi oʻrtasida oʻtkazilishini muntazam tashkil etadi;
Oʻzbekistonda milliy sport turlarini va xalq oʻyinlarini rivojlantirishga har tomonlama koʻmaklashadi, milliy sport turlari boʻyicha sport musobaqalari, xalq oʻyinlari boʻyicha ommaviy tadbirlar mamlakatda va chet elda tashkil etilishi hamda oʻtkazilishini moliyalash, shuningdek, milliy sport turlari xalqaro sport maydonida keng targʻib qilinishi va rivojlantirilishini belgilangan tartibda taʼminlaydi;
jismoniy va maʼnaviy sogʻlom oʻsib kelayotgan avlodni kamol toptirishning muhim sharti sifatida bolalarning oʻrtasida jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishning ommaviyligini, ularda sogʻlom turmush tarziga intilishni va sportga muhabbatni singdirishni taʼminlaydi;
oʻsib kelayotgan yosh avlodning jismoniy va maʼnaviy salomatligini shakllantirishning muhim sharti sifatida bolalar ommaviy sportini rivojlantirish hamda yosh avlodga sogʻlom turmush tarziga intilish va sportga boʻlgan muhabbat singdirilishini taʼminlaydi;
aholining keng qatlamlarini sport mashgʻulotlariga jalb qilishga va sogʻlom turmush tarziga rioya etishga, jismonan sogʻlom oʻsib kelayotgan yosh avlodni tarbiyalashga yoʻnaltirilgan faoliyatni amalga oshiradi;
har bir shaharcha, qishloq, ovulda, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi har bir mahallalar, tuman (shahar)larning nufuzli sport-ommaviy tadbirlardagi sport yutuqlarini ommalashtiradi va keng miqyosda eʼtirof etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi sportchilarini va sport terma jamoalari aʼzolarini sport inventarlari, uskunalari hamda kiyim-bosh, anjomlar bilan taʼminlaydi;
ommaviy, bolalar va professional sport yoʻnalishlari boʻyicha obyektlar va inshootlar faoliyatini takomillashtirish va yangilarini qurish boʻyicha takliflar kiritadi, ulardan eng koʻp darajada va samarali foydalanishni taʼminlaydi;
jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport tovarlarini ishlab chiqarishni tashkil etishga koʻmaklashadi;
vazirlik tizimiga kiruvchi idoraviy mansub tashkilotlarga ularning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va axborot taʼminotini tashkil etish, kadrlarni tayyorlash va ularni qayta tayyorlash boʻyicha maslahatlar beradi va boshqa masalalarda koʻmaklashadi;
bolalar sportining moddiy-texnik va resurs bazasini mustahkamlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
iqtidorli yoshlar va sport namoyandalarining xalqaro va respublika darajasida jismoniy tarbiya va sport sohasida oʻtkaziladigan koʻriklar, tanlovlar, festivallarga, boshqa anjumanlarga borishi va ishtirok etishini taʼminlaydi;
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” va “Universiada” musobaqalarining uch bosqichli tizimi oʻyinlari tashkil etilishi va oʻtkazilishini tashkil etishda ishtirok etadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning ishini muvofiqlashtiradi;
qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi va ularni koʻrib chiqish uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi;
oʻz vakolatlari doirasida jismoniy tarbiya va sport sohasida normativ-huquqiy hujjatlarni, shuningdek, sport normativlarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
respublikada jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari ijro etilishi monitoringini olib boradi, shuningdek, jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishning holatini tahlil qiladi, ularni mamlakatda yanada rivojlantirish boʻyicha har yillik prognozlarni shakllantiradi;
davlat boshqaruvining boshqa organlari bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport namoyandalarini, shu jumladan, sportchilar, trenerlar, sport faxriylarini va boshqa mutaxassislarni ijtimoiy muhofaza qilish masalalarini hal etadi;
mamlakatda sport turlarini rivojlantirishning ustuvor vazifalarini belgilaydi;
sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) reyestrini yuritadi va yuritish tartibini belgilaydi;
sport turlari boʻyicha Yagona sport tasnifini, shuningdek, Yagona sport tasnifi toʻgʻrisidagi nizomni, sport turlari va sport fanlarini eʼtirof etish, ular reyestrini yuritish tartibini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
xalqaro va respublika darajalaridagi sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarning kalendar rejasini shakllantiradi va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi, manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda ularning moliyalashtirilishini va oʻtkazilishini taʼminlaydi;
sportchilarning sport pasporti belgilangan tartibda berilishini tashkil etadi hamda ularni hisobga olishning yagona tizimi ishlashini taʼminlaydi;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlarni, dasturiy-metodik hujjatlarni hamda jismoniy tarbiya va sport boʻyicha boshqa texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi, ularning ijrosini taʼminlaydi;
manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport, shuningdek, aholini jismoniy tarbiyalash sohasida ilmiy tadqiqotlarning rivojlanishiga koʻmaklashadi, ilmiy tadqiqotlar natijalarini amaliyotga joriy etadi va ushbu ishlar amalga oshirilishini muvofiqlashtiradi;
sport taʼlimi tizimini takomillashtirish orqali bolalar sport taʼlimi sifatini oshirish, barcha hududlarda, ayniqsa, qishloq va chekka hududlarda sport obyektlari tarmogʻini yanada kengaytirish orqali bolalar sportini yanada rivojlantiradi;
mutaxassislik boʻyicha va sport taʼlimini boshqarish sohasida rahbarlar va mutaxassislarning bilimlarini, shuningdek, davlat sport taʼlimi muassasalarida trener va mutaxassislarning sifatli tarkibini, xususan, oliy maʼlumotga (bakalavr, magistr) ega boʻlgan xodimlar sonini bosqichma-bosqich oshirib boradi;
bolalar-oʻsmirlar sport maktablari va sport taʼlimi muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va ularni moliyaviy taʼminlash samaradorligini oshiradi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida faoliyat koʻrsatish jozibadorligini oshirish maqsadida sport taʼlimi muassasalarining mutaxassis va xodimlari mehnatiga haq toʻlash, ularni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish darajasini bosqichma-bosqich oshirib boradi;
xorijiy yetakchi sport markazlarida taʼlim olish uchun hududlardan iqtidorli bolalarni tanlash maqsadida sportning ommaviy turlari boʻyicha sport taʼlimi muassasalari oʻrtasida muntazam ravishda hududiy sport musobaqalarini oʻtkazadi;
sport taʼlimi muassasalarini boshqarish va samaradorligini tahlil qilishda jamoatchilikning ishtirokini taʼminlash, barcha turdagi sport taʼlimi muassasalarida nogironligi boʻlgan bolalar uchun jismoniy tarbiya taʼlim dasturlarini ishlab chiqadi va joriy etadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasini raqamlashtiradi hamda zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida zarur maʼlumotlarni yagona tizim orqali yigʻish maqsadida manfaatdor idoralarning tizim va maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilish, shuningdek, ushbu tizim toʻliq ishlashini taʼminlash uchun maʼlumotlarni raqamlashtirish choralarini koʻradi;
hududiy sport musobaqalarida qatnashish uchun iqtidorli yoshlarni tanlash (seleksiya) va bolalar-oʻsmirlar sport maktablari zaxirasini shakllantirish maqsadida umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari uchun jismoniy tarbiya oʻqituvchilarini jalb qilgan holda, darsdan tashqari toʻgaraklar va seksiya mashgʻulotlarini tashkil etadi;
keyinchalik hududiy va respublika sport musobaqalarida ishtirok etish uchun iqtidorli yoshlarni tanlash (seleksiya) va ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablari zaxirasini shakllantirish maqsadida akademik litseylar, professional taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun jismoniy tarbiya oʻqituvchilari va sport turlari boʻyicha trenerlarni jalb qilgan holda darsdan tashqari olimpiya, paralimpiya va milliy sport turlari boʻyicha sport toʻgaraklari va seksiya mashgʻulotlarini tashkil etadi;
respublika va xalqaro sport musobaqalarida ishtirok etish uchun iqtidorli yoshlarni tanlash (seleksiya) va milliy terma jamoalar sport zaxirasini hamda sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablari zaxirasini shakllantirish maqsadida oliy taʼlim tashkilotlarida olimpiya, paralimpiya va milliy sport turlari boʻyicha talabalar sport klublari hamda jamoalarini tashkil etadi;
mamlakatda yuksak madaniyatli, har tomonlama yetuk hamda jismonan sogʻlom insonni shakllantirish maqsadida, aholining jismoniy tarbiya va sport sohasida malaka va bilimlarini orttirishga qaratilgan ustuvor yoʻnalishlarni belgilash, iqtidorli sportchilarni saralab olish (seleksiya ishlarini amalga oshirish) jarayoniga innovatsion shakllar va usullarni joriy etadi;
Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga yoki Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;
b) sport infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan qishloq va chekka hududlarda sport obyektlarini koʻpaytirish, sport marketingini rivojlantirish, sport obyektlarini davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqarish hamda sohani bosqichma-bosqich toʻliq raqamlashtirish, nodavlat sport obyektlari va muassasalari tarmogʻini kengaytirish, ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasida:
manfaatdor vazirlik, idora va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda mamlakatda sport industriyasi va infratuzilmasini rivojlantirishga doir takliflarni ishlab chiqadi;
zamonaviy energiya va resurslarni tejaydigan, innovatsion qurilish texnologiyalarini faol joriy etish va ulardan foydalanish asosida sport muassasalari infratuzilmasi binolari va obyektlarini bosqichma-bosqich quradi, rekonstruksiya qiladi va kapital taʼmirlash choralarini koʻradi;
respublikada sportning jamoaviy oʻyin turlarini yanada rivojlantiradi va zamonaviy infratuzilmani yaratadi;
sport industriyasi va infratuzilmasini rivojlantiradi, mamlakatning xalqaro sport maydonlarida erishgan sport yutuqlarini ommalashtirish va keng eʼtirof etishga yoʻnaltirilgan faoliyatni amalga oshiradi;
qishki Olimpiya sport turlari infratuzilmasini yaratish, ushbu sport turlarini ommaviylashtirish orqali professional sportchilarni tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻyadi;
mamlakatning sport marketingini rivojlantirish samaradorligini oshirish maqsadida marketing tadqiqotlarini tashkil etadi;
ijobiy sinovdan oʻtgan tajribani oʻrgangan holda, sport obyektlarini davlat-xususiy sheriklik tamoyili asosida samarali boshqarish tizimini joriy etadi, shu jumladan, yangi, istiqbolli loyihalarni shakllantirishga doir takliflar ishlab chiqadi;
ilgʻor innovatsion va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari joriy etilishini ragʻbatlantirishga qaratilgan kompleks tashkiliy-huquqiy chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;
sport sohasidagi subyektlarning faoliyatini rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan gʻovlarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
mamlakat terma jamoalarining sifatli sport zaxirasi va tarkibini shakllantirishning samarali tizimini yaratishda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport sohasidagi nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi;
nodavlat sport obyektlari va tashkilotlari tarmogʻini kengaytiradi, ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlaydi;
jismoniy tarbiya va sport klublari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlaydi;
vazirliklar va idoralarning jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari hamda klublarining, sport sohasidagi nodavlat notijorat tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtiradi, shuningdek, maktabgacha taʼlim tashkilotlari, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim, professional taʼlim hamda oliy taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya oʻqituvchilari, trener va instruktorlari faoliyatiga tashkiliy-metodik rahbarlik qiladi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida chet el mutaxassislarini jalb qilishga, shu jumladan, moliyaviy tarafdan koʻmaklashadi;
v) mamlakatimizda Olimpiya va Paralimpiya sport turlari boʻyicha professional sportni, shu jumladan, jamoaviy, qishki va ekstremal sport turlarini rivojlantirish, ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda, sport tayyorgarligi jarayoniga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, barcha sport turlari boʻyicha milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro va mintaqaviy musobaqalar tashkil etish, nosogʻlom sportga qarshi tizimli choralar koʻrishni taʼminlash sohasida;
mamlakatda professional sportni tashkil etish va yanada rivojlantirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi va kiritadi;
yuqori malakali sportchilarni va sport zaxirasini tayyorlash ishlarini olib boradi, idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar, sport maktablari, klublar va sport tayyorgarligi markazlarini rivojlantirish va ixtisoslashtirilishni muvofiqlashtiradi;
xorijiy mamlakatlarda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha jahon ilmiy-texnik taraqqiyoti yutuqlari, ilgʻor tajribani oʻrganadi, ushbu yutuqlar respublikada joriy etilishini taʼminlaydi;
sport musobaqalarida doimiy ravishda ishtirok etuvchi sportchilarning yagona maʼlumotlar bazasini shakllantiradi va muntazam ravishda yuritib borish tizimini joriy qiladi;
sportning alohida turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoalari sportchilarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va sport sohasidagi nodavlat notijorat tashkilotlar, shu jumladan, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining oʻz mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan xalqaro sport musobaqalarida va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda ishtirok etishini taʼminlaydi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga koʻmaklashgan boshqa shaxslarni mukofotlaydi;
sport unvonlari, sport razryadlarini berish tartibini tasdiqlaydi;
sport sohasidagi ulkan yutuqlari uchun mukofotlar taʼsis etish va Oʻzbekiston Respublikasining faxriy unvonlarini berish toʻgʻrisidagi takliflarni ishlab chiqadi va belgilangan tartibda kiritadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasi xodimlari hamda mutaxassislarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida yutuqlari xizmatlari uchun belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlariga taqdim qiladi va tavsiyalar beradi;
g) Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va boshqa xalqaro musobaqa va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirokini taʼminlash uchun istiqbolli sportchilarni saralash (seleksiya qilish), tayyorlash va ularning mahoratini oshirish, ular orasidan mamlakat terma jamoalarining sifatli sport zaxirasi va tarkibini shakllantirishning samarali tizimini yaratishda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) bilan hamkorlik qilish sohasida:
Oʻzbekiston Respublikasi sport terma jamoalari tarkiblarini va ularning zaxiralarini tasdiqlaydi, Oʻzbekiston sport delegatsiyalarini shakllantiradi, xalqaro sport musobaqalariga va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarga tayyorlaydi;
Ularning Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va boshqa xalqaro musobaqa va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirok etishini taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport sohasida sport markazlari va dopingga qarshi markazlar, taʼlim tashkilotlari va ilmiy tashkilotlar tashkil etish boʻyicha takliflar kiritadi va ularning faoliyatini tashkil etishni taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) hamda jismoniy tarbiya va sport sohasida boshqa nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashadi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) bilan hamkorlikda keyinchalik sport zaxirasini shakllantirish uchun isteʼdodli va istiqbolli sportchilarni tanlash, tayyorlash va ularning mahoratini oshirishning uzluksiz tizimi boʻyicha kompleks tadbirlarni amalga oshiradi;
xalqaro hamda respublika sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari oʻtkazilishini, sportchilar, trenerlar va boshqa mutaxassislar taʼminotini, Oʻzbekiston Respublikasi sportchilarini, sport terma jamoalarini Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlariga, kuboklariga va birinchiligiga va boshqa xalqaro sport musobaqalariga tayyorlashni va ishtirok etishini, xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallari toʻlanishini belgilangan tartibda taʼminlaydi;
jismoniy imkoniyati cheklangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishga jalb etish hamda Surdolimpiya va Paralimpiya harakatini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
d) paralimpiya harakatini rivojlantirish, shu jumladan, jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarga sport bilan shugʻullanish uchun shart-sharoitlarni kengaytirish, infratuzilma yaratish, istiqbolli sportchilarni saralash (seleksiya qilish) va professional sportga yoʻnaltirish, malakali mutaxassislarni tayyorlash sohasida:
jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarga sport bilan shugʻullanish uchun shart-sharoitlarni kengaytirish hamda ular oʻrtasida sport bilan shugʻullanuvchilar qamrovini yanada oshiradi;
barcha turdagi sport taʼlim tashkilotlarida jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun sport boʻlimlarini bosqichma-bosqich tashkil etadi hamda iqtidorli jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarni tanlab olish, ularni sport turlariga yoʻnaltirish, tayyorlash hamda oliy sport mahoratiga erishishini taʼminlovchi uzluksiz yagona kompleks tizimni joriy etadi;
rivojlantirilayotgan (mavjud), yangi tashkil etilayotgan va kelajakda yangi tashkil etilishi rejalashtirilgan paralimpiya sport turlarini har tomonlama rivojlantirish va ommalashtirish choralarini koʻradi;
jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida maxsus taʼlim tashkilotlari va mahallalarda sport musobaqalarini muntazam ravishda oʻtkazadi;
barcha turdagi sport taʼlim tashkilotlarida jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarning sport bilan shugʻullanishlari uchun zamonaviy moddiy-texnik bazani shakllantirish choralarini koʻradi;
paralimpiya sport turlarini ommalashtirish, iqtidorli sportchilarni aniqlash, tanlash va saralab olish (seleksiya ishlarini amalga oshirish) hamda ularni professional sportchilar sifatida tayyorlashning yangi tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida Paralimpiya qoʻmitasi bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;
paralimpiya sport turlari boʻyicha malakali mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yaratish hamda ilmiy tadqiqotlar olib borish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlar malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash, tajriba orttirish va attestatsiyadan, shu jumladan, chet elda oʻtkazishni taʼminlaydi;
sport jamoalari, mutaxassislari, shuningdek, sportchilar, trenerlar, shifokorlar hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa vakillarni, ularning idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, xalqaro tanlovlar, festivallar, sport musobaqalarida va chet eldagi boshqa tadbirlarda ishtirok etish uchun tayyorlash, joʻnatish va qabul qilishni taʼminlaydi.
2-§. Vazirlik markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari
12. Quyidagilar Vazirlik markaziy apparatining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Vazirlikning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirlikning buyruqlari bajarilishining muntazam nazoratini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasida yagona davlat siyosati amalga oshirilishini taʼminlash;
Vazirlik va uning tarkibiy hamda hududiy boʻlinmalari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishilishini taʼminlash;
Vazirlik xodimlarini tizimli qayta tayyorlash va ularning malaka oshirishini tashkil qilish;
Vazirlik markaziy apparati va hududiy boʻlinmalari faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini tanqidiy tahlil qilish, tahlil yakunlariga koʻra zarur choralar koʻrish;
Vazirlik hamda uning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari ishini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish;
tegishli davlat xizmatlarini koʻrsatishning samaradorligi, sifati va qulayligini taʼminlash;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish;
Vazirlikning “Xalqaro va respublika darajalaridagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi”ni shakllantirish, manfaatdor tashkilotlar va idoralar bilan hamkorlikda uning amalga oshirilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Vazirlik xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini taʼminlash, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
sport va sport-sogʻlomlashtirish tashkilotlarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish hamda mustahkamlash, mahalliy korxonalar tomonidan sport asbob-uskunalari va inventarini ishlab chiqarish kengaytirilishini tashkil qilish boʻyicha takliflar tayyorlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasida berilgan sport unvonlari, razryadlari hamda malaka toifalarini tasdiqlash;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlar, jismoniy tarbiya va sport sohasiga oid dasturiy-metodik hamda boshqa normativ hujjatlarni belgilangan tartibda tasdiqlash;
Oʻzbekiston sportchilarining Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlariga tayyorlanishi va ularda ishtirok etishi boʻyicha qabul qilingan dasturlarning bajarilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi vakillarining xalqaro maydonlarda xalqaro va davlatlararo aloqalarni kengaytirish hamda mustahkamlash, jismoniy tarbiya va sport sohasida xorijiy investitsiyalar va grantlarni jalb etish borasidagi ishlarni tashkil qilish boʻyicha tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi nomidan qatnashishini taʼminlash;
Vazirlik Hayʼati qarorlarining, Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri (keyingi oʻrinlarda — Vazir) buyruq va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
isteʼdodli va istiqbolli sportchilarning saralash, oʻqitish hamda ularning malakasini oshirishda muvaffaqiyatli ishtirok etishini, shuningdek, uzluksiz saralash tizimini yaxshilash, Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlarida, boshqa xalqaro musobaqa va turnirlarda muvaffaqiyatli qatnashishini taʼminlash, sport zaxirasi va terma jamoalar tarkibini shakllantirish;
mamlakatda professional sportning rivojlantirilishini ragʻbatlantirish, ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda, ilgʻor texnologiyalarni sport tayyorgarligiga joriy qilish, milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro hamda viloyat musobaqalarini tashkil etish, sportdagi nosogʻlom holatlar, taqiqlangan substansiyalar va (yoki) taqiqlangan usullardan foydalanishga qarshi kurashish boʻyicha tizimli choralarning amalga oshirilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston sport terma jamoalari va ularning eng yaqin zaxirasi tarkibini shakllantirish, Oʻzbekiston sport delegatsiyalarini butlash, ularning xalqaro sport musobaqalariga, jismoniy tarbiya va sport sohasidagi ommaviy tadbirlarga tayyorlanishi hamda qatnashishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari va assotsiatsiyalari, jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatini rivojlantirishga yordam berish;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi ilgʻor jahon tajribasi hamda ilmiy-texnik yutuqlarni oʻrganishni tashkil etish, bunday tajribani respublikada sportni yanada rivojlantirish uchun joriy qilish;
milliy sport turlarini xalqaro maydonda keng targʻib qilish va rivojlantirish;
sportchilar, jismoniy tarbiya va sport sohasining boshqa vakillarini idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, xorijdagi xalqaro sport musobaqalari, festivallar va boshqa tadbirlarda ishtirok etishga tayyorlash, ularning joʻnatilishi hamda kutib olinishini taʼminlash;
konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarning oʻtkazilishini tashkil qilish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan uyushtirilgan shunday tadbirlarda qatnashishni taʼminlash.
13. Vazirlikning markaziy apparati unga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
Vazirlik va uning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahliliy jihatdan taʼminlaydi;
Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqilishini va ularning iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatiga rahbarlik qiladi, ular faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;
Vazirlikning faoliyati, shu jumladan, norma ijodkorligi sohasidagi faoliyati huquqiy taʼminlanishini tashkil etadi;
Vazirlik vakolatiga tegishli operativ, tashkiliy, kadrlar, moliya, ishlab chiqarish-xoʻjalik masalalari va boshqa masalalar bilan shugʻullanadi;
Vazirlik va uning tarkibiy hamda hududiy boʻlinmalari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishning soʻzsiz taʼminlanishi boʻyicha amaliy choralarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan Vazirlik faoliyati sohasiga kiruvchi masalalar yuzasidan oʻzaro aloqalarning yoʻlga qoʻyilishini taʼminlaydi;
Vazirlikning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi va sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) bilan hamkorlikda Oʻzbekiston sportchilarning Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlariga tayyorlanishi hamda ularda ishtirok etishi boʻyicha qabul qilingan dasturlarning bajarilishini tashkil qiladi;
ilgʻor xorijiy tajribani eʼtiborga olgan holda, respublikada professional sportni rivojlantirishga, sport tayyorgarligi jarayoniga zamonaviy texnologiyalarni joriy qilishga koʻmaklashish, sport turlari boʻyicha milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro va qitʼa miqyosidagi musobaqalarni tashkil etish boʻyicha tizimli choralarning qabul qilinishini, nosogʻlom sport raqobati hamda taqiqlangan substansiyalar va (yoki) taqiqlangan usullardan foydalanishga qarshi kurashish boʻyicha tadbirlar oʻtkazilishini taʼminlaydi;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishgan holda, sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tashkilotlarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish hamda mustahkamlash, mahalliy korxonalar tomonidan sport asbob-uskunalari va inventarini ishlab chiqarish kengaytirilishini tashkil etish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi;
sport federatsiyalari va assotsiatsiyalarining murojaatlari asosida Yagona sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarning kalendar rejasida nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan sport turlari boʻyicha xalqaro sport musobaqalari va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda ishtirok etishni aniqlash boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
respublika sportchilari tomonidan sport turlari boʻyicha oʻrnatilgan jahon rekordlarini tasdiqlash uchun xalqaro sport tashkilotlariga yuboriladigan tegishli hujjatlarni tayyorlaydi;
Vazirlikning samarali faoliyatini tashkil etish va takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) faoliyati monitoringini amalga oshiradi va uni rivojlantirishga yordam beradi;
respublikada jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish monitoringini amalga oshiradi, respublikada jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirish boʻyicha har yilgi prognozlarni shakllantiradi;
isteʼdodli va istiqbolli sportchilarning tanlash, oʻqitish hamda malaka oshirishda muvaffaqiyatli ishtirok etishini, shuningdek, uzluksiz saralash tizimini yaxshilash, Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlarida, boshqa xalqaro musobaqalar va turnirlarda muvaffaqiyatli qatnashishni taʼminlaydi, sport zaxirasi va terma jamoalar tarkibini shakllantiradi;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport federatsiyalari va assotsiatsiyalari, jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatini rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
xalqaro sport aloqalarini amalga oshiradi va rivojlantiradi;
xalqaro sport tashkilotlariga va boshqa tashkilotlarga aʼzolik badallari belgilangan tartibda toʻlanishini taʼminlaydi;
yuqori malakali sportchilar va sport zaxirasi tayyorlanishini, oshirish, sport-taʼlim tashkilotlari faoliyatini boshqarish hamda respublika sport tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish chora-tadbirlarini tashkil qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasining sport turlari boʻyicha terma jamoalari va ularning zaxirasi tarkibini tasdiqlaydi, Oʻzbekiston sport delegatsiyalarini butlaydi, ularning xalqaro sport musobaqalari va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarga tayyorlanishini hamda ishtirok etishini taʼminlaydi;
sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari)ning taqdimnomasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoalari trenerlarini tasdiqlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va federatsiyalar (assotsiatsiyalar)ning mablagʻlari hisobiga xalqaro musobaqalar va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoalarining ishtirokini taʼminlash boʻyicha sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari)ning iltimoslarini koʻrib chiqadi;
Oʻzbekiston hududida va uning tashqarisida jismoniy tarbiya va sport sohasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha ishlarni amalga oshiradi;
umumtaʼlim maktablari va akademik litseylar, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladigan sport musobaqalari hamda turnirlarning ommaviy axborot vositalarida muntazam ravishda va keng yoritilishi boʻyicha ishlarni amalga oshiradi.
3-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari
14. Quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalarining tarkibiy va hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirlikning buyruqlari bajarilishining muntazam nazoratini taʼminlash;
Vazirlik hududiy boʻlinmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish;
tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshchilik qiladigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorlari (keyingi oʻrinlarda — kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektori) bilan oʻzaro hamkorlik qilish;
hududda aholining keng qatlamlarini sport mashgʻulotlariga jalb qilishga va sogʻlom turmush tarziga rioya etishga, jismonan sogʻlom oʻsib kelayotgan yosh avlodni tarbiyalashga, sport industriyasi va infratuzilmasini rivojlantirishga, mamlakat va mintaqaning xalqaro sport maydonlarida erishgan sport yutuqlarini ommalashtirish va keng eʼtirof etishga yoʻnaltirilgan faoliyatni amalga oshirish;
hududda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari, taʼlim tashkilotlari, jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar, qishloq aholisi oʻrtasida shaharlar va tumanlarda ommaviy sport tadbirlari, xalq oʻyinlari va milliy sport turlari boʻyicha musobaqalarni muntazam oʻtkazish orqali sport hamda jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishni ommalashtirish boʻyicha keng qamrovli ishlarni tashkil etish;
hududda bolalar, ayniqsa, qizlarni sportga keng jalb qilish, bolalar sport taʼlimi sifatini oshirish, butun hududda, shu jumladan, qishloq tumanlarida hamda chekka tumanlarda bolalar sport obyektlari tarmogʻini yanada kengaytirish, uch bosqichli musobaqalar tizimi — “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” va “Universiada” oʻyinlarining oʻtkazilishini tashkil etish orqali bolalar sportini yanada rivojlantirish, shu asosda bolalar sogʻligʻini mustahkamlash va ularning uygʻun jismoniy rivojlanishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) vakillari bilan hamkorlikda sifatli sport zaxirasini va Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlarida hamda boshqa nufuzli xalqaro musobaqalar va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirok etishni taʼminlash uchun mamlakat terma jamoalari tarkibini shakllantirish maqsadida iqtidorli va istiqbolli sportchilarni saralash, tayyorlash hamda mahoratini oshirishning uzluksiz tizimini takomillashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish;
hududda professional sportni rivojlantirishni, xalqaro ilgʻor tajribani inobatga olgan holda sport tayyorgarligi jarayoniga zamonaviy texnologiyalar joriy qilinishini ragʻbatlantirish, sport turlari boʻyicha mintaqaviy, tuman (shahar) chempionatlari, xalqaro va hududiy musobaqalarni tashkil etish darajasi va sifatini oshirish, sportda nosogʻlom raqobatga va taqiqlangan preparatlar qoʻllanishiga qarshi tizimli chora koʻrish;
Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoalarini shakllantirish uchun sportchilarni saralash boʻyicha vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalari, jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari, jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda ishlashni tashkil etish;
hudud kalendar rejasini shakllantirish va iqtidorli sportchilarni saralab olish (seleksiya) ishlarini amalga oshirish maqsadida sport musobaqalarining hududiy bosqichlarini oʻtkazish;
sport turlari boʻyicha hududiy terma jamoalarni shakllantirish, sport musobaqalari gʻoliblari va sovrindorlarini respublika bosqichlarida ishtirok etishga yoʻnaltirish;
jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport tashkilotlari, ommaviy, bolalar hamda professional sport yoʻnalishlari boʻyicha hudud obyektlari va inshootlarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish hamda mustahkamlash, ulardan maksimal va samarali foydalanishni taʼminlash;
hududda jismoniy tarbiya va sportning rivojlanishi holati monitoringini olib borish, ularning hududda rivojlanishi boʻyicha yillik prognozlarni shakllantirish;
oʻsib kelayotgan yosh avlodning jismoniy va maʼnaviy salomatligini shakllantirishning muhim sharti sifatida ommaviy bolalar sportini hududda rivojlantirishni taʼminlash hamda bolalarga sogʻlom turmush tarziga intilish va sportga boʻlgan muhabbatni singdirish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish, hududning jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport taʼlim-muassasalarini yuqori malakali trenerlar va boshqa mutaxassislar bilan taʼminlashda ishtirok etish.
15. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
mahallalarda yoshlarning ommaviy sport bilan shugʻullanishlari uchun moddiy-texnik bazani mustahkamlash va sport inshootlarini zamonaviy sport jihozlari bilan taʼminlash, shuningdek, imkoniyati cheklangan yoshlar uchun tegishli sport infratuzilmasini yaratish ishlarini amalga oshiradi;
aholining keng qatlamlari, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, ular oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish orqali yoshlarning ommaviy sportdagi ulushini oshiradi;
ommaviy sport bilan muntazam shugʻullanuvchi oilalarga mahallalar va istirohat bogʻlarida sharoit yaratish va oilaviy sportni ragʻbatlantirish mexanizmlarini joriy etadi;
ommaviy sport tadbirlari davomida oʻquvchilari gʻolib va sovrindor boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari va sport-taʼlim tashkilotlarining trenerlari mehnatini munosib ragʻbatlantirish va ularning faoliyat olib borishi uchun sharoitlar yaratadi;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishi holati monitoringini olib boradi, ularni hududda yanada rivojlantirish boʻyicha har yillik prognozlarni shakllantiradi;
hududda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlar, jismoniy tarbiya va sport sohasiga taalluqli boʻlgan dasturiy-metodik hamda belgilangan tartibda tasdiqlangan boshqa normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosini taʼminlaydi;
hududda sport turlarini rivojlantirish istiqbollarini belgilaydi;
hudud miqyosidagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantiradi va tasdiqlash uchun kiritadi, manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda ular moliyalashtirilishi va oʻtkazilishini taʼminlaydi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport mashgʻulotlarini ommalashtirish ishlarini tashkil qiladi;
nogironligi boʻlgan va jismoniy imkoniyatlari cheklangan boshqa shaxslarning maxsus olimpiadalar va nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida oʻtkaziladigan boshqa sport tadbirlarida ishtirok etishiga koʻmaklashadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi;
sport turlari boʻyicha Yagona sport tasnifi, shuningdek, Yagona sport tasnifi toʻgʻrisidagi nizomning bajarilishini taʼminlaydi;
sport maktablarida sport razryadlarini berish tartibini nazorat qiladi;
hududda sport terma jamoalari tarkiblarini va ularning zaxirasi tarkibini tasdiqlaydi, hududning sport delegatsiyalarini butlaydi, ularning hudud, respublika sport musobaqalari va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarga tayyorgarlik koʻrishini va ishtirokini taʼminlaydi;
sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishga, jismoniy tarbiya va sport sohasida mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga koʻmaklashadi;
aholi keng qatlamlari orasida sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishga yordam beradi;
tumanlar va shaharlarda aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar hamda qishloq aholisi oʻrtasida ommaviy sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirishni, shu jumladan, xalq oʻyinlari va milliy sport turlari boʻyicha musobaqalar oʻtkazilishini muntazam ravishda tashkil qiladi;
milliy sport turlari va Oʻzbekiston xalq oʻyinlarini rivojlantirishga har tomonlama yordam beradi, belgilangan tartibda hududda milliy sport turlari boʻyicha sport musobaqalari, xalq oʻyinlari boʻyicha jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish ishlari moliyalashtirilishini taʼminlaydi, shuningdek, xalqaro sport maydonlarida milliy sport turlarini keng targʻib qilish va rivojlantirishga yordam beradi;
oʻsib kelayotgan yosh avlodning jismoniy va maʼnaviy salomatligini shakllantirishning muhim sharti sifatida hududda bolalar ommaviy sporti rivojlanishini hamda bolalarga sogʻlom turmush tarziga intilish va sportga boʻlgan muhabbat singdirilishini taʼminlaydi;
hududda bolalar sportining moddiy-texnik va resurs bazasini rivojlantirish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
hududning iqtidorli yoshlari va sport faxriylarining xalqaro va respublika miqyosida oʻtkaziladigan koʻrik-tanlovlar, festivallar, boshqa forumlar, sport tadbirlariga borishlari va ishtirok etishlarini tashkil etishni taʼminlaydi;
ularning mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shu jumladan, ularning qishloq tumanlari va chekka tumanlardagi organlari bilan hamkorlikda uch bosqichli “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” va “Universiada” musobaqalar tizimi oʻyinlarida ishtirok etishga tayyorlash hamda ishtirok etishni tashkil qiladi;
sport turlari boʻyicha hudud terma jamoalari va ularning zaxirasi tarkiblarini tasdiqlaydi, hudud sport delegatsiyasini butlaydi, ularning respublika sport musobaqalari va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarga tayyorgarlik koʻrishlarini hamda ularda ishtirok etishlarini taʼminlaydi;
hududda konferensiyalar, koʻrgazmalar va sport tadbirlarini oʻtkazadi;
hududda sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyati rivojlanishiga yordam beradi;
hududdagi isteʼdodli va istiqbolli sportchilarni saralab olish tayyorlash hamda ularning mahoratini oshirishning uzluksiz tizimini joriy etish chora-tadbirlari kompleksini tashkil etadi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, sport turlari boʻyicha federatsiyalar va assotsiatsiyalarning hududiy vakillari bilan hamkorlikda hududda professional sportni tashkil etish hamda toʻla shakllantirish boʻyicha takliflar kiritadi;
xorijiy mamlakatlarda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha jahon ilmiy-texnik taraqqiyoti yutuqlari, ilgʻor tajriba umumlashtirilishini hamda bu yutuqlarning hududda joriy qilinishini taʼminlaydi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarni hamda hududida jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga koʻmaklashgan boshqa shaxslarni idoraviy koʻkrak belgilari bilan mukofotlash haqida takliflar tayyorlaydi va belgilangan tartibda taqdim etadi;
hudud vakillarining jismoniy tarbiya va sport sohasida erishgan ulkan yutuqlari uchun sport unvonlari, sport razryadlari va malaka toifalari berish hamda mukofotlash va Oʻzbekiston Respublikasining faxriy unvonlarini berish toʻgʻrisidagi takliflarni ishlab chiqadi va belgilangan tartibda kiritadi;
hududda yangi jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlarining qurilishini tashkil etish va faoliyat yuritayotganlarini rekonstruksiya qilish boʻyicha Vazirlikka asoslangan takliflar kiritadi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda hududdagi jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlaridan maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilinishini taʼminlaydi;
hududda jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlar malakasini oshirishni, ularni qayta tayyorlash, tajriba orttirishga yuborishni taʼminlaydi.
4-§. Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlarining vazifalari va funksiyalari
16. Quyidagilar tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlarining tarkibiy boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirlikning buyruqlari bajarilishining muntazam nazoratini taʼminlash;
Vazirlik hamda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalarining tuman (shahar) tuzilmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish;
aholining keng qatlamlarini sport bilan shugʻullanishga jalb etish va sogʻlom turmush tarziga rioya etish, jismonan sogʻlom yosh avlodni tarbiyalash, sport industriyasi va infratuzilmasini rivojlantirish, tuman (shahar)ning nufuzli sport-ommaviy tadbirlardagi sport yutuqlarini ommalashtirish va keng miqyosda eʼtirof etish boʻyicha vazifalarni amalga oshirish;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari, taʼlim tashkilotlari, jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda shaharlar va tumanlarda ommaviy sport tadbirlarini, xalq oʻyinlari va milliy sport turlari boʻyicha musobaqalarni muntazam ravishda oʻtkazgan holda aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar, qishloq aholisi oʻrtasida sport va jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishni ommalashtirish boʻyicha keng qamrovli ishlarni tashkil etish;
tumanda (shaharda) bolalarni, ayniqsa, qizlarni sport bilan muntazam shugʻullanishga keng jalb qilish, bolalar sporti taʼlimi sifatini oshirish, tumanda (shaharda) bolalar sporti obyektlari tarmogʻini yanada kengaytirish, uch bosqichli “Umid nihollari”, “Barkamol avlod”, “Universiada” sport musobaqalari tizimining boshlangʻich bosqichlarini oʻtkazishni tashkil etish orqali bolalar sportini har tomonlama rivojlantirish, shu asosida bolalar sogʻligʻini mustahkamlash va ularning uygʻun jismoniy rivojlanishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar)ning hududiy vakillari bilan hamkorlikda tuman (shahar)ning isteʼdodli va istiqbolli sportchilarni saralab olish, tayyorlash va ularning mahoratini oshirishning uzluksiz tizimini takomillashtirish, turli musobaqalar va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirokini taʼminlash uchun ulardan sifatli sport zaxirasi va terma jamoalar tarkibini shakllantirish chora-tadbirlarini amalga oshirish;
tuman (shahar) chempionatlari, xalqaro va hududiy musobaqalarni tashkil etish darajasi va sifatini oshirish, sportda nosogʻlom raqobatga va taqiqlangan preparatlar qoʻllanishiga qarshi tizimli choralar koʻrish;
Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoalarini shakllantirish uchun sportchilarni saralab olish boʻyicha vazirliklar va idoralarning hududiy boʻlinmalari, jismoniy tarbiya va sport jamiyatlari, jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda ishlashni tashkil etish;
tuman (shahar) darajasida sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish va tasdiqlash uchun kiritish, manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda ularni moliyalashtirish va oʻtkazishni taʼminlash, shuningdek, iqtidorli sportchilarni saralab olish (seleksiya ishlarini amalga oshirish) maqsadida sport musobaqalarining hududiy bosqichlarini oʻtkazish;
sport turlari boʻyicha hududiy terma jamoalarni shakllantirish, sport musobaqalarining tuman (shahar) bosqichi gʻolib va sovrindorlarini sport musobaqalarining hududiy bosqichlarida ishtirok etishga yoʻnaltirish;
jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport tashkilotlari, ommaviy, bolalar hamda professional sport yoʻnalishlari boʻyicha tuman (shahar)lardagi sport obyektlari va inshootlarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish hamda mustahkamlash, ulardan maksimal va samarali foydalanishni taʼminlash;
tumanda (shaharda) jismoniy tarbiya va sportning rivojlanishi holati monitoringini amalga oshirish, ularni tumanda (shaharda) rivojlantirish boʻyicha yillik prognozlarni shakllantirish;
oʻsib kelayotgan yosh avlodning jismoniy va maʼnaviy salomatligini shakllantirishning muhim sharti sifatida ommaviy bolalar sportini tuman (shahar)da rivojlantirishni taʼminlash hamda bolalarga sogʻlom turmush tarziga intilish va sportga boʻlgan muhabbatni singdirish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish, hududning jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport taʼlim-muassasalarini yuqori malakali trenerlar va boshqa mutaxassislar bilan taʼminlashda ishtirok etish.
17. Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
mahallalarda yoshlarning ommaviy sport bilan shugʻullanishlari uchun moddiy-texnik bazani mustahkamlash va tuman (shahar)larda imkoniyati cheklangan yoshlar uchun tegishli sport infratuzilmasini yaratish ishlarini amalga oshiradi;
aholining keng qatlamlari, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, ular oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini tuman (shahar)larda tashkil etish orqali yoshlarning ommaviy sportdagi ulushini oshiradi;
ommaviy sport bilan muntazam shugʻullanuvchi oilalarga mahallalar va istirohat bogʻlarida sharoit yaratish va oilaviy sportni ragʻbatlantirish mexanizmlarini joriy etadi;
ommaviy sport tadbirlari davomida oʻquvchilari gʻolib va sovrindor boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari va sport-taʼlim tashkilotlarining trenerlari mehnatini munosib ragʻbatlantirish va ularning faoliyat olib borishi uchun sharoitlar yaratadi;
tuman (shahar)larda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish holati monitoringini amalga oshiradi, ularni tuman (shahar)da yanada rivojlantirish boʻyicha har yillik prognozlarni shakllantiradi;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlarni, tuman (shahar)da jismoniy tarbiya va sportga tegishli dasturiy-metodik va boshqa hujjatlarni ishlab chiqadi hamda belgilangan tartibda tasdiqlaydi va ularning bajarilishini taʼminlaydi;
tuman (shahar)da sport turlarini rivojlantirish istiqbollarini belgilaydi, jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishni tahlil qiladi, hamda sportchilarning sport tadbirlarida ishtirok etishini taʼminlaydi;
tuman (shahar) miqyosidagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantiradi va tasdiqlash uchun kiritadi, manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda ular moliyalashtirilishi va oʻtkazilishini taʼminlaydi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikda jismoniy tarbiya va sport mashgʻulotlarini ommalashtirish ishlarini tashkil qiladi;
nogironligi boʻlgan va jismoniy imkoniyatlari cheklangan boshqa shaxslarning maxsus olimpiadalar va nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida oʻtkaziladigan boshqa sport tadbirlarida ishtirok etishiga koʻmaklashadi;
jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi;
sport turlari boʻyicha Yagona sport tasnifi, shuningdek, Yagona sport tasnifi toʻgʻrisidagi nizomning bajarilishini taʼminlaydi;
sport maktablarida sport razryadlarini berish tartibini nazorat qiladi;
tuman (shahar) sport terma jamoalari tarkiblarini va ularning zaxirasi tarkibini tasdiqlaydi, tuman (shahar) sport delegatsiyalarini butlaydi, ularning viloyat, respublika sport musobaqalari va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarga tayyorgarlik koʻrishini va ishtirokini taʼminlaydi;
sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishga, jismoniy tarbiya va sport sohasida mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga koʻmaklashadi.
Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga hamda Vazirlik rahbariyatining qonunchilik doirasidagi topshiriqlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.
4-bob. Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalarining huquqlari hamda javobgarligi
1-§. Vazirlikning huquqlari va javobgarligi
18. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va unga idoraviy mansub boʻlgan tashkilotlar bilan hamkorlikda Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlash;
Vazirlik faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha vazirlik va idoralar bilan oʻzaro hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosatlari majlislarida tegishliligi boʻyicha masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalarda davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtirish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalarni hal qilish uchun zarur axborotni davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;
Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur statistika axborotini davlat statistika organlaridan tekin olish;
Vazirlik va unga idoraviy mansub boʻlgan tuzilmalarning davlat mol-mulkini tashkiliy tuzilma doirasida tekin foydalanish huquqi bilan belgilangan tartibda bir boʻlinmadan ikkinchisiga berish;
Vazirlik va unga idoraviy mansub boʻlgan tashkilotlar xodimlarini tegishli sohada ular faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari parametrlari bajarilishini hisobga olgan holda moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdorlari va shartlarini belgilash;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kiritish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;
jismoniy tarbiya va sportni, jumladan, sport infratuzilmasini rivojlantirish va ommalashtirish uchun shart-sharoitlar yaratish doirasida yoʻl qoʻyilayotgan kamchiliklarni bartaraf qilish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuborish;
jismoniy tarbiya va sportni mamlakatda, shu jumladan, hududlarda rivojlantirish boʻyicha ishlar va loyihalarni moliyalashtirishga oid davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining xarajatlar smetalarini koʻrib chiqish va kelishishda ishtirok etish;
maslahatlar berish, ilmiy va ekspertlik ishlarini oʻtkazish, jismoniy tarbiya va sportning dolzarb masalalarini ishlab chiqish uchun shartnoma asosida olimlarni, vazirliklar, idoralar, taʼlim tashkilotlari va boshqa tashkilotlarning yuqori malakali mutaxassislarini, shuningdek, Vazirlik tizimiga kiruvchi taʼlim tashkilotlarida dars berish va mahorat darslari oʻtkazish uchun xorijiy sport namoyandalarini shartnoma asosida taklif qilish;
ommaviy sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tadbirlari oʻtkazilishini belgilangan tartibda tashkil etish;
Vazirlik tizimiga kiruvchi sport tashkilotlari va taʼlim tashkilotlari, shuningdek, sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) uchun zarur texnik uskuna, sport uskunalari, inventar, sport kiyim-boshi va boshqa zarur jihozlarni markazlashtirilgan tartibda xarid qilish;
xalqaro va respublika chempionatlari, kuboklar, turnirlarni, shuningdek, ommaviy-sport tadbirlarini oʻtkazishda gʻolib va sovrindorlarni, nominantlarni mukofotlash uchun zarur miqdorda medallar, diplomlar, kuboklar va sovrinlarni markazlashtirilgan tartibda xarid qilish;
sportchilar, trenerlar va jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa mutaxassislarga, shuningdek, sport muassasalarining sport jamoalariga sport unvonlari va malaka toifalarini berish, ularni kuboklar, medallar, znachoklar, koʻkrak nishonlari, diplomlar, yorliqlar va sovrinlar bilan mukofotlash;
jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish, sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarni oʻtkazish, turli tanlovlar, sport musobaqalari va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha jismoniy tarbiya va sport namoyandalarini tayyorlash;
oʻz vakolati doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shu kabi tadbirlarda ishtirok etish;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga qaratilgan tadbirlarni hamkorlikda ishlab chiqish maqsadida xalqaro, xorijiy va respublika tashkilotlari bilan belgilangan tartibda aloqalarni yoʻlga qoʻyish;
jismoniy tarbiya va sport sohasini targʻib qiluvchi reklama va boshqa tusdagi mahsulotlarni reklama tusidagi audio, video materiallar, risola, xaritalar va boshqa reklama-axborot materiallarini chop etish, nusxasini koʻpaytirish, yaratish uchun buyurtmalarni mustaqil ravishda yoki idoraviy mansub tashkilotlar orqali joylashtirish;
Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda, Vazirlikning markaziy apparati va idoraviy mansub boʻlinmalarida ishlash uchun jismoniy tarbiya va sport sohasidagi yetakchi xorijiy mutaxassislarni shartnomalar asosda jalb qilish;
oʻz tizimida tashkil etilgan davlat unitar korxonalari va muassasalarining ustav jamgʻarmalarini shakllantirish hamda toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalar asosida ularning ustavlariga muvofiq ular tomonidan yetkazib beriladigan tovarlar, ishlar (xizmatlar) uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
alohida fidokorlik, mehnatsevarlikni namoyon qilgan, oʻzining professional faoliyatida yuksak natijalarga erishgan jismoniy tarbiya va sport namoyandalari va xodimlarining nomzodlarini belgilangan tartibda davlat mukofotlariga taqdim etish.
Vazirlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
19. Vazirlik:
Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat siyosati samarali amalga oshirilishi;
Vazirlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga soʻzsiz erishilishini taʼminlash;
Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlarning ishlab chiqiladigan loyihalari, shuningdek, Vazirlik tomonidan qabul qilinadigan buyruqlarning sifati;
jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport sohasida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va muammoli masalalarni hal qilish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi uchun javob beradi.
2-§. Vazirlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi
20. Vazirlikning markaziy apparati oʻziga yuklangan quyidagi vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:
Vazirlikning hududiy boʻlinmalaridan va unga idoraviy mansub tashkilotlardan tahlil qilish va qayta ishlash uchun zarur boʻlgan masalalar boʻyicha materiallar va maʼlumotlarni, shuningdek, Vazirlikning markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini soʻrash va olish;
Vazirlikda koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun zarur boʻlganda Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va unga idoraviy mansub boʻlgan tashkilotlar rahbarlari hamda vakillarini belgilangan tartibda jalb qilish, shu maqsadda ekspert va ishchi guruhlar tashkil etish;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan ular tomonidan kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini puxta ishlashni talab qilish, zarurat boʻlganda ularni qayta ishlash uchun qaytarish;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlari hamda vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlariga tez bilan hal qilinishi talab etiladigan va Vazirlikka yuklangan vazifalar hamda funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan topshiriqlar berish;
qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Vazirlikning buyruqlari Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan bajarilishi yuzasidan ularning faoliyatini belgilangan tartibda oʻrganish va tekshirish;
Vazirlikning har yilgi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasini shakllantirish;
Vazirlik markaziy apparatining boshqarmalari va xodimlarining faoliyatini tasdiqlangan lavozim yoʻriqnomalariga muvofiq tashkil etish;
Vazirlikning tarkibiy tashkilotlari va muassasalaridagi boshqarmalarning faoliyatiga doir masalalar oʻrganilishini tashkil qilish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish, shuningdek, ularga amaliy yordam koʻrsatish;
amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarning talablariga muvofiq Vazirlik tizimida buxgalteriya hisobi yuritilishi tashkil etilishini taʼminlash, shuningdek, zamonaviy texnika vositalari va axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, tizimga kiruvchi tashkilotlarda buxgalteriya hisobi yuritilishini nazorat qilish;
budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar xarajatlar smetasiga kiritilgan aniq vazifalarga maqsadli sarflanishi, shuningdek, mablagʻlar va moddiy boyliklarning saqlanishini muntazam nazorat qilish;
asosiy vositalar va boshqa moddiy boyliklarni ular saqlanadigan joylarda mavjudligini va ulardan foydalanishni muntazam nazorat qilish;
oʻrganilayotgan tuzilmalarga yuklangan vazifalar amalga oshirilishini sifatli oʻrganishni va monitoring olib borishni tashkil etish maqsadida komissiyalar, ishchi va ekspert guruhlar tuzish;
ilmiy va ekspertlik ishlarini amalga oshirish, maslahat berish, jismoniy tarbiya va sport sohasidagi dolzarb masalalarni ishlab chiqish uchun olimlarni, Vazirliklar, maʼmuriy, taʼlim tashkilotlari va boshqa muassasalarning yuqori malakali mutaxassislarini taklif etish, shuningdek, Vazirlik tizimiga kiruvchi taʼlim tashkilotlarida dars berish va mahorat darslari oʻtkazish uchun xorijiy sport mutaxassislarini taklif etish;
ommaviy-sport va sport-sogʻlomlashtirish tadbirlari oʻtkazilishini belgilangan tartibda tashkil etish;
idoraviy mansub sport tashkilotlari uchun zarur sport uskunalari, inventar, sport formasi va boshqa zarur jihozlarni xarid qilish;
chempionatlar, kuboklar, turnirlar, shuningdek, ommaviy musobaqalarning gʻolib va sovrindorlarini mukofotlash uchun zarur miqdorda medallar, diplomlar, kuboklar va sovrinlarni xarid qilish;
sportchilar, trenerlar hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa mutaxassislarni mukofotlash, ularga sport unvonlari va malaka toifalarini berish boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda kiritish;
sport, sport-sogʻlomlashtirish va ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport vakillarining, jumladan, idoraviy mansub tashkilotlarda oʻtkaziladigan turli tanlovlar, sport bellashuvlari va boshqa tadbirlarga tayyorgarlik koʻrishi va ishtirokini moliyalashtirish huquqiga ega.
Vazirlikning markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
21. Vazirlikning markaziy apparati:
Vazirlikning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari. shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
Vazirlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha Vazirlik markaziy apparati boʻlinmalarining ishini tashkil etish;
Vazirlik tomonidan koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Vazirlik tomonidan qabul qilinadigan buyruqlarning tayyorlanishi sifati uchun;
jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar tarkibiy va hududiy boʻlinmalar tomonidan amalga oshirilishini tashkil etish uchun javob beradi.
3-§. Vazirlikning Komplayens nazorat va ichki audit xizmatining maqomi, huquqlari va javobgarligi
22. Vazirlikning Komplayens nazorati va ichki audit xizmatining (keyingi oʻrinlarda — Xizmat) maqomi:
1) Xizmat Vazirlikning tarkibiy boʻlinmasi boʻlib, ichki nazorat tizimini doimiy monitoring qiluvchi qism hisoblanadi hamda toʻgʻridan-toʻgʻri vazirga boʻysunadi va uning oldida hisobot beradi;
2) Xizmat komplayens nazorat, ichki audit va qisqa muddatli monitoringlarni oʻtkazish, shuningdek, oʻtkazilgan ichki audit va qisqa muddatli monitoring natijalari toʻgʻrisida hisobotlar tayyorlashda mustaqildir;
3) Xizmat Vazirlikning barcha ichki hujjatlari talablariga rioya etadi (vakolati doirasiga kirmaydigan hujjat talablari bundan mustasno).
23. Xizmat oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
tizimdagi korxona, tashkilot va muassasa mansabdor shaxslaridan ichki audit obyekti roʻyxatini shakllantirish bilan bogʻliq savollar boʻyicha hujjatlarni (oldingi oʻtkazilgan tekshirish yoki oʻrganish materiallari), maʼlumotlar, maxfiy axborot toifasiga oid maʼlumotlar bundan mustasno, shu jumladan elektron shaklda, ogʻzaki va yozma tushuntirishlarni talab qilib olish;
oʻz vakolati doirasida nazorat obyektining mansabdor va javobgar shaxslaridan nazoratni oʻtkazishda yuzaga keladigan savollar boʻyicha tushuntirishlar hamda nazorat natijalari boʻyicha hujjatlarni imzolashni talab qilish;
tizimdagi korxona, tashkilot va muassasalarning moliyaviy xarajatlarini rejalashtirish, mablagʻlardan samarali foydalanish, shuningdek, sohaga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan takliflarni ishlab chiqish hamda Vazirlik rahbariyatiga taqdim qilish.
24. Xizmat:
komplayens nazorat, ichki audit va nazorat tadbirlarini qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga mos ravishda oʻtkazish;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi qonunchilik hujjatlarini qoʻllashda qonuniylikni taʼminlash va ularga rioya qilinishi boʻyicha tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan tekshirishlar va oʻrganishlar oʻtkazish;
oʻtkazilgan tekshirish va oʻrganishlar natijalari boʻyicha aniqlangan, tizimli ravishda yoʻl qoʻyilayotgan qoidabuzarlik va kamchiliklarning kelib chiqish sabablarini aniqlash hamda bunday holatlarga yoʻl qoʻygan mansabdor shaxslarning masʼuliyatini oshirish yuzasidan takliflar kiritish;
oʻtkazilgan tekshirish (taftish) va oʻrganishlar natijalari boʻyicha aniqlangan davlat budjetiga yetkazilgan moddiy zararni qaytarish choralarini koʻrish;
Xizmat xodimlarini oʻqitish va qayta tayyorlash rejasini ishlab chiqish va Vazirlik rahbariyatiga tasdiqlash uchun kiritish hamda ularning ijro etilishini taʼminlash;
davlat moliyaviy nazoratini amalga oshirishda vakolatli idoralar tomonidan kiritilgan taqdimnomalarning bajarilishi monitoringini amalga oshirish;
nazorat tadbirlarini oʻtkazish vaqtida soʻralgan hujjatlar va materiallarni nazorat obyekti mansabdor shaxslari tomonidan taqdim etmaslik yoki oʻz vaqtida taqdim etmaslik holatlari boʻyicha dalolatnoma tuzish;
nazorat obyekti mansabdor va masʼul shaxslarining tushuntirish berish va nazorat natijalari boʻyicha rasmiylashtiriladigan hujjatlarni imzolashdan bosh tortganliklari toʻgʻrisida dalolatnomani tuzish;
nazorat tadbirlari natijalariga doir hujjatlarda bayon etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi, xolisligi va toʻliqligini taʼminlash;
tegishli hujjatlarga asoslangan holda oʻtkazilgan monitoring, tahlil va oʻrganish natijalarini rasmiylashtirish;
taqdim etilgan yoki Xizmat vazifalarini bajarish munosabati bilan ularga maʼlum boʻlgan sirlarni tashkil etadigan axborotlarning maxfiyligiga rioya qilish;
olingan hujjatlarning saqlanishi va qaytarilishini taʼminlash;
aniqlangan qonun buzilishlarini bartaraf etish yuzasidan maqsadsiz va noqonuniy xarajatlarni, mablagʻlar va tovar-moddiy boyliklar kamomadini undirish, javobgarlikka tortish boʻyicha nazorat obyekti rahbariyatiga tegishli taklif va taqdimnomalar kiritish;
nazorat materiallarini Vazirlikning maʼlumotlar bazasida umumlashtirish;
nazorat tadbirlari natijasida nazorat obyekti mansabdor shaxslarining harakatlarida jinoyat belgilari aniqlangan taqdirda, Vazirlik rahbariyatiga axborot berish va belgilangan tartibda chora koʻrish boʻyicha takliflar kiritish;
nazorat tadbirlari natijasida nazorat obyekti mansabdor shaxslarining harakatlarida maʼmuriy huquqbuzarlik aniqlangan taqdirda, materiallarni Vazirlik rahbariyati orqali maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka tortish vakolatiga ega boʻlgan organlarga berish;
korrupsiyaning oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha majburiyatlarni Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vaqtida va toʻliq bajarish;
manfaatlar toʻqnashuviga sabab boʻladigan holatlar boʻyicha Vazirlik rahbariyatiga xabar berish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishda, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga qatʼi rioya qilish;
Xizmat tomonidan vazifa va funksiyalar bajarilishida korrupsiya holatlarining oldini olish boʻyicha tegishli choralarni, shu jumladan, manfaatlar toʻqnashuvini hal etish choralarini koʻrish;
Vazirlikning tarkibiy tuzilmalari va hududiy boshqarmalarida Xizmat tomonidan oʻtkaziladigan tekshirish (taftish) va oʻrganishlar davrida xato va kamchiliklarni haqqoniy, toʻgʻri va xolisona tarzda aniqlash, aniqlangan holatlar yuzasidan maʼlumotlarni belgilangan muddatlarda Vazirlik rahbariyatiga taqdim etish;
ish yuritishni belgilangan tartibda olib borish, tekshirish (taftish) va oʻrganish boʻyicha toʻplangan hujjatlarning nusxasini qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda saqlash hamda hisobini yuritish.
Xizmat oʻtkazilgan oʻrganish va tekshiruvlardan soʻng nazorat organlari tomonidan aniqlangan xato-kamchiliklar uchun shaxsan masʼul va javobgar hisoblanadi.
4-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi
25. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari ularga yuklangan quyidagi vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:
boshqaruv organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hududiy boʻlinmalaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni davlat boshqaruv organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga koʻrib chiqish uchun kiritish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha tuman (shahar) boʻlimlaridan hujjatlar, statistika axboroti, hisobotlar, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa axborotlarni soʻrash va olish;
jismoniy tarbiya va sportni hamda sport infratuzilmasini rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratish doirasida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf qilish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuborish;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish masalalarida, shu jumladan, hududlarni rivojlantirish boʻyicha ishlar va loyihalarni moliyalashtirish masalalarida davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining xarajatlar smetalarini koʻrib chiqish va kelishishda ishtirok etish;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi dolzarb masalalarni ishlab chiqish uchun olimlarni, Vazirliklar, maʼmuriy, taʼlim va boshqa tashkilotlar yuqori malakali mutaxassislarini taklif etish, shuningdek, Vazirlik bilan kelishgan holda, idoraviy mansub taʼlim tashkilotlarida dars berish va mahorat darslari oʻtkazish uchun xorijiy sport mutaxassislarini taklif etish;
ommaviy-sport va sport-sogʻlomlashtirish tadbirlari oʻtkazilishini belgilangan tartibda tashkil etish;
tumanlar (shaharlar) miqyosidagi chempionatlar, kuboklar, turnirlar, shuningdek, ommaviy musobaqalarning gʻolib va sovrindorlarini mukofotlash uchun medallar, diplomlar, kuboklar va sovrinlarni xarid qilish;
oʻz vakolatlari doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunday tadbirlarda ishtirok etish;
hududdagi sportchilar, trenerlar va jismoniy tarbiya va sport sohasidagi boshqa mutaxassislarni mukofotlash, shuningdek, ularga sport unvonlari va malaka toifalarini berish boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda kiritish;
sport, sport-sogʻlomlashtirish va ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini, shuningdek, hududning jismoniy tarbiya va sport vakillarining, shu jumladan, idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan turli tanlovlar, sport musobaqalari va boshqa tadbirlarga tayyorlashni va ishtirok etishni moliyalashtirish;
festivallar, tanlovlar, ommaviy-sport va sport-sogʻlomlashtirish tadbirlari, sport musobaqalarining gʻolib va sovrindorlari, shuningdek, boshqa mutaxassislarni esdalik medallari, diplomlar, kuboklar va qimmatli sovrinlar bilan mukofotlash boʻyicha Vazirlikka takliflar kiritish;
hududda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga qaratilgan tadbirlarni hamkorlikda ishlab chiqish maqsadida xalqaro, xorijiy va respublika tashkilotlari bilan belgilangan tartibda hamkorlik qilish;
jismoniy tarbiya va sport sohasini targʻib qiluvchi reklama va targʻibot mahsulotlarini (hududda jismoniy tarbiya va sportni yanada ommalashtirishga qaratilgan reklama tusidagi audio va video materiallar, risolalar, xaritalar va boshqa reklama materiallarini) tayyorlashga buyurtma berish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida ishlash uchun yetakchi xorijiy mutaxassislarni shartnoma asosda jalb qilish;
hududning jismoniy tarbiya va sport boʻyicha alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlari va vakillarini davlat mukofotlariga taqdim etish toʻgʻrisida Vazirlikka takliflar kiritish huquqiga ega.
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari:
Vazirlikning tumanlar (shaharlar)dagi hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishi taʼminlanishi;
Vazirlikka kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarning sifati;
tumanlarda (shaharlarda) aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga doir takliflar tayyorlanishi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida samarali amalga oshirilishi, muammoli masalalar hal etilishi;
hududdagi davlat mulki boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari saqlanishi va ulardan maqsadli foydalanilishi;
hududda sport tadbirlari, ommaviy sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tadbirlari tashkil etilishi uchun javob beradi.
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa javobgarlikka ham ega boʻlishi mumkin.
5-§. Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlarining huquqlari va javobgarligi
27. Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari ularga yuklangan quyidagi vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tuman (shahar) boʻlinmalaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish;
boʻlim vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha tuman (shahar)ning sport maktablari va maktab-internatlaridan hujjatlar, statistika axboroti, hisobotlar, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa axborotlarni soʻrash va olish;
jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish hamda ommalashtirish uchun shart-sharoitlar yaratish doirasida yoʻl qoʻyilayotgan kamchiliklarni bartaraf qilish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarni vazirliklar va idoralarning tuman (shahar) hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuborish;
tumanda (shaharda) jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish boʻyicha ishlar va loyihalarni moliyalashtirishga oid davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining xarajatlar smetalarini koʻrib chiqish va kelishishda ishtirok etish;
jismoniy tarbiya va sport sohasidagi dolzarb masalalarni ishlab chiqish uchun olimlarni, taʼlim tashkilotlarining yuqori malakali mutaxassislarini taklif etish, bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida mahorat darslari oʻtkazish uchun sport mutaxassislarini taklif etish;
tumanda (shaharda) ommaviy sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tartibda oʻtkazilishini tashkil etish;
tuman (shahar) chempionatlari, kuboklari, turnirlarini, shuningdek, tumanda (shaharda) sport-ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda gʻolib va sovrindorlarni, nominantlarni mukofotlash uchun zarur miqdorda medallar, diplomlar, kuboklar va sovrinlarni xarid qilish;
oʻz vakolatlari doirasida konferensiyalar, seminarlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan tumanda (shaharda) oʻtkaziladigan shu kabi tadbirlarda ishtirok etish;
alohida fidokorlik, mehnatsevarlikni namoyon qilgan, oʻzining professional faoliyatida yuksak natijalarga erishgan tuman (shahar) jismoniy tarbiya va sport namoyandalari va xodimlarining nomzodlarini belgilangan tartibda davlat mukofotlariga taqdim etish boʻyicha takliflarni kiritish.
Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
28. Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari:
oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalariga kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarning, shuningdek, oʻzlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati;
mahallalarda, ovul va guzarlarda sportni rivojlantirish boʻyicha aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalariga takliflar tayyorlanishi;
tumanlarda (shaharlarda) jismoniy tarbiya va sport sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar samarali amalga oshirilishi, muammoli masalalar hal etilishi;
tuman (shahar)dagi davlat mulki boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari saqlanishi va ulardan maqsadli foydalanilishi;
tumanda (shaharda) sport tadbirlari, ommaviy sport va jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish tadbirlari tashkil etilishi uchun javob beradi.
Tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa javobgarlikka ham ega boʻlishi mumkin.
5-bob. Vazirlik rahbarlarining asosiy funksional vazifalari
29. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;
yakka boshchilik tamoyiliga asoslangan holda Vazirlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan jismoniy tarbiya va sport sohasini yanada takomillashtirish boʻyicha tasdiqlangan konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
Vazirlik va uning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy choralarni ishlab chiqish va qabul qilish;
Vazirlik faoliyati sohasiga kiruvchi masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek, tegishli Vazirliklar va idoralar bilan oʻzaro hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati yigʻilishlarida masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikaning Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Vazirlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, Vazirlik faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligi darajasini belgilash;
Vazirlik faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, Vazirlik va oʻz oʻrinbosarlarining har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi nazorat qilinishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Vazirlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli bajarilishi uchun tarkibiy va hududiy boʻlinmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Vazirlik xodimlarini tizimli qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;
Vazirlik tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Vazirlikning kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, Vazirlikka ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;
faoliyat sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini, ular “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida kiritilishini tashkil etish, ularning Vazirlar Mahkamasi apparatida puxta ishlanishida, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilinishida va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
“ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq Vazirlikning qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarni, zarurat boʻlganda, boshqa Vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlarni qabul qilish;
Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishish;
Vazirlik rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
oʻz oʻrinbosarlari hamda tarkibiy va hududiy boʻlinmalar rahbarlari faoliyati samaradorligini va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Vazirlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
Vazirlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishining maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Vazirlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Vazirlik xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini taʼminlashni nazorat qilish;
“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Vazirlik hamda uning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;
aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlik qilishda, shu jumladan, “yagona darcha” prinsipini joriy etish orqali davlat xizmatlari sifati va samaradorligini hamda ulardan erkin foydalanishni oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Vazirlik xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;
Vazirlik markaziy apparati shtat jadvalini xodimlarning tasdiqlangan shtat birliklarining belgilangan soni asosida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan markaziy apparat va idoraviy mansub tashkilotlarning xarajatlar smetasini tasdiqlash;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari nizomlarini, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;
markaziy apparat xodimlarini, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini, shuningdek, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vazirini lavozimiga tayinlash va lavozimdan ozod etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi bilan kelishish;
Vazirlik hayʼatiga va markaziy apparat yigʻilishlariga rahbarlik qilish;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi va sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) bilan hamkorlikda Oʻzbekiston sportchilarining Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlariga tayyorgarlik koʻrishi va ishtirok etishi boʻyicha qabul qilingan dasturlar ijrosini taʼminlash;
ilgʻor xorijiy tajribani hisobga olgan holda, respublikada professional sportni rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha muntazam choralar koʻrilishini taʼminlash, sport tayyorgarligi jarayoniga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, sport turlari boʻyicha milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro va qitʼa musobaqalarini tashkil etish, nosogʻlom sport raqobatiga va taqiqlangan substansiyalar va (yoki) taqiqlangan usullarga qarshi kurashish boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish;
sport bazalari va sport-sogʻlomlashtirish tashkilotlarini rivojlantirish va ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, mahalliy korxonalar tomonidan sport asbob-uskunalari va inventarlar ishlab chiqarilishi kengaytirilishini tashkil etish boʻyicha manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishilgan takliflar tayyorlanishini tashkil etish;
isteʼdodli va istiqbolli sportchilarni tanlash, tayyorlash chora-tadbirlari qabul qilinishini taʼminlash, ularning mahoratini oshirish va seleksiyaning uzluksiz tizimini takomillashtirish, ularning Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlarida va boshqa nufuzli musobaqalarda, shuningdek, turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirokini taʼminlash choralarini koʻrish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida yagona davlat siyosati amalga oshirilishini taʼminlash, tegishli vazirliklar, idoralar, mahalliy hokimliklarning ijro etuvchi organlari, federatsiyalar (assotsiatsiyalar) va boshqa tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlarni tayyorlash choralarini koʻrish, qayta tayyorlash va ularning malaka oshirishni tashkil etish, taʼlim va sport muassasalarini yuqori malakali trenerlar va boshqa mutaxassislar bilan taʼminlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasi xodimlari va mutaxassislarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida oʻrnak koʻrsatganligi, xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mukofotlariga taqdimnomalar belgilangan tartibda kiritilishini taʼminlash va tavsiyalar berish;
Oʻzbekiston sport delegatsiyalarining xalqaro sport musobaqalarida va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda ishtirokini taʼminlash;
berilgan sport unvonlarini, razryadlar va malaka toifalarini tasdiqlash;
Vazirlar Mahkamasiga vazir maslahatchisini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish uchun taqdimnoma kiritish;
jismoniy tarbiya va sport sohasida xalqaro va davlatlararo aloqalarni kengaytirish va mustahkamlash, xorijiy investitsiyalar va grantlarni jalb qilish boʻyicha xalqaro tadbirlarda vakillarning Oʻzbekiston Respublikasi nomidan ishtirokini taʼminlash.
Vazir qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksional vazifalarga ham ega boʻlishi mumkin.
30. Quyidagilar vazir birinchi oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;
Vazir vaqtincha boʻlmaganda, tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;
Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
davlat boshqaruvi organi faoliyatining mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan davlat boshqaruvi organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlariga erishishni soʻzsiz taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarning ish rejalarini tasdiqlash, ular bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomi boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “Ijro .gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirning buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Vazirga takliflar taqdim etish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish va ular keyinchalik Vazirlik rahbari tomonidan koʻrib chiqilishi, imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun viza qoʻyish, ularning Vazirlar Mahkamasining Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda Vazirlik rahbari topshirigʻiga binoan ishtirok etish;
xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Vazirlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar faoliyati sohasiga tegishli masalalar boʻyicha Vazirlik faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy choralar koʻrish, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Vazirga kiritish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni Vazirga kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-mart 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalariga asosan tasdiqlangan Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etish, koʻrsatib oʻtilgan qoidalarga mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari tomonidan rioya etilishini taʼminlash;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirishga doir takliflarni Vazirga kiritish;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;
vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning jismoniy tarbiya va sport sohasidagi ishlarini muvofiqlashtirishda ishtirok etish;
olimpiya, noolimpiya va milliy sport turlari boʻyicha federatsiyalar (assotsiatsiyalar) faoliyati monitoringini olib borish va rivojlantirish;
Vazirlikning Xalqaro va respublika darajalaridagi sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarning kalendar rejasini shakllantirishda ishtirok etish, uni manfaatdor tashkilotlar va idoralar bilan hamkorlikda amalga oshirish;
sportchilar, trenerlar va boshqa mutaxassislarning kuch-quvvati sarflarini qoplash va jismoniy resurslarini tiklash uchun maqsadli pul mablagʻlari bilan taʼminlash Respublika komissiyasi faoliyatiga rahbarlik qilish;
respublikada jismoniy tarbiya va sport sohasi rivojlantirilishini monitoringini olib borish, respublikada jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirish boʻyicha har yillik prognozlarni shakllantirish;
Oʻzbekiston sportchilarini Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlarida ishtirok etishga tayyorlash boʻyicha qabul qilingan dasturlari bajarilishini taʼminlash, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi va federatsiyalar (assotsiatsiyalar) bilan hamkorlikda sportchilarning Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlarida samarali ishtirok etishi chora-tadbirlarini amalga oshirish;
isteʼdodli va istiqbolli sportchilarni tanlash, tayyorlash va ularning mahoratini oshirishda, Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon, Osiyo va Paraosiyo chempionatlarida va boshqa xalqaro musobaqalar va turnirlarda muvaffaqiyatli ishtirok etishini taʼminlash, sport zaxiralari va terma jamoalar tarkibini shakllantirish;
mamlakatda professional sportni rivojlantirishni ragʻbatlantirish, ilgʻor xorijiy tajribani hisobga olgan holda zamonaviy texnologiyalarni sport tayyorgarligi jarayoniga joriy etish, sport turlari boʻyicha milliy chempionatlar darajasi va sifatini oshirish, xalqaro va mintaqaviy musobaqalarni tashkil etish, nosogʻlom sportda nosogʻlom hodisalarga va taqiqlangan substansiyalar va (yoki) taqiqlangan usullardan foydalanishga qarshi kurashish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston sport terma jamoalari va ularning sport zaxirasi tarkibini shakllantirish, Oʻzbekiston sport delegatsiyalarini butlash, ularni xalqaro sport musobaqalariga va jismoniy tarbiya sohasidagi ommaviy tadbirlarga tayyorlashni va ishtirok etishini taʼminlash;
sport sohasidagi xalqaro aloqalarni amalga oshirish va rivojlantirish, xalqaro sport tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini ifodalash;
yuqori malakali sportchilar va sport zaxirasini tayyorlash, oliy sport mahorati maktablarini rivojlantirish ishlarini muvofiqlashtirish;
sport hakamlariga malaka toifalari berish boʻyicha Malaka komissiyaga rahbarlik qilish;
sportchilarga respublika sport unvonlari va toifalar berish boʻyicha Malaka komissiyasiga rahbarlik qilish;
trener-oʻqituvchilar va instruktor-metodistlarga malaka toifalari berish boʻyicha Malaka komissiyasiga rahbarlik qilish;
jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirishga qaratilgan tadbirlarni ishlab chiqish boʻyicha xalqaro, respublika va milliy sport tashkilotlari bilan hamkorlikda ishlashni taʼminlash.
31. Quyidagilar Vazir oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;
Vazir vaqtincha boʻlmaganda, tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;
Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Vazirlik faoliyatining mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Vazirlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarning choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida ijro intizomi boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “Ijro .gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirning buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Vazirga takliflar taqdim etish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish va ularni keyinchalik koʻrib chiqish, imzolash (viza qoʻyish) uchun viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda Vazirning topshirigʻiga binoan ishtirok etish;
Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish;
xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Vazirlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;
jismoniy tarbiya va sport sohasiga tegishli masalalar boʻyicha Vazirlik faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy choralar koʻrish, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Vazirga kiritish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni Vazirga kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining koʻrsatib oʻtilgan qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirishga doir takliflarni Vazirga kiritish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.
32. Quyidagilar Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etish;
tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;
prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda tarkibiy va hududiy boʻlinmalar ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha takliflarni Vazirlik rahbarining mutasaddilik qiladigan oʻrinbosarlariga kiritish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, Vazirlik tarkibiy boʻlinmalari xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
hayʼat qarorlari hamda buyruqlar, Vazir va uning oʻrinbosarlari topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarning ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatiga amaliy va metodik yordam koʻrsatish;
tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga oid masalalar yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Vazirlik rahbariyatiga kiritish;
tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda Vazirlik rahbariyatiga takliflar taqdim etish, professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik Vazirlik rahbariyati tomonidan koʻrib chiqish, imzolash (viza qoʻyish) uchun koʻrib chiqish va viza qoʻyish, ularning Vazirlar Mahkamasining Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, Vazirlik rahbariyatining topshirigʻi boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini Vazirlar Mahkamasi apparatida ishlab chiqishda ishtirok etish;
Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish;
xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida “ 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“ 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
Vazirlik xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, tarkibiy boʻlinmalar xodimlari ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy boʻlinmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, takliflarni Vazirlik rahbariyatiga kiritish;
ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda belgilangan muddatlarda va tartibda aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;
xalqaro hamda respublika miqyosidagi sport musobaqalarini oʻtkazish boʻyicha Sport vazirligining har yili tasdiqlanadigan sport va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarining respublika kalendar rejasini shakllantirishda ishtirok etish;
tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyatini tasdiqlangan lavozim majburiyatlariga muvofiq tashkil qilish;
boshqarmalar vakolatiga kiruvchi masalalar yuzasidan Vazirlik rahbariyatiga tahliliy materiallar tayyorlash;
Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini oʻrganishni tashkil etish va ularga amaliy koʻmaklashish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.
33. Quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish va nazorat qilish, ularga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlari va Vazirlikning buyruqlari bilan yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
hududiy boʻlinmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun hududiy boʻlinmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;
Vazirlik hayʼati qarorlari, buyruqlari, Vazir va uning oʻrinbosarlarining topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;
oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, hududiy boʻlinmalarning boshqa mansabdor shaxslarining vakolatlarini belgilash, Vazirlik hududiy boʻlinmalari faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligi darajasini belgilash;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va oʻz oʻrinbosarlarining choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishini nazorat qilishni taʼminlash;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalarida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy boʻlinmalarning kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Vazirlik markaziy apparati nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, hududiy boʻlinmalarga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;
hududiy boʻlinmalar xodimlarini, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi doir masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
hududiy boʻlinmalar xodimlari tomonidan Vazirlik xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini taʼminlash;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali hududiy boʻlinmalar tizimida “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda hududiy boʻlinmalar tomonidan ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha takliflarni Vazirlikka kiritish;
hududiy boʻlinmalar xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;
hududiy boʻlinmalar faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda ularni koʻrib chiqish uchun Vazirlikka kiritish;
Vazirlikning tumanlar (shaharlar) boʻlinmalari va hududiy boʻlinmalar tarkibiga kiradigan tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni bilan belgilangan muddatlarda va tartibda aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan barcha murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;
hududiy boʻlinmalar xodimlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni taqdirlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlikka kiritish;
davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash.
34. Quyidagilar tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;
tuman (shahar) boʻlinmasiga rahbarlik qilish;
faoliyatning ayrim yoʻnalishlari boʻyicha xodimlar oʻrtasida funksional vazifalarni taqsimlash va ularning javobgarlik darajasini belgilash;
sport tashkilotlari va muassasalari faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son, “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 22-iyuldagi PQ-5189-son qarorlari, Vazirlar Mahkamasining “ Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son hamda “ Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarorlariga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tuman va shahar boʻlinmalari xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazir va uning oʻrinbosarlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari rahbarlarining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
jismoniy tarbiya va sport sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;
tumanlar (shaharlar) sport boʻlimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari rahbarlariga, ularning oʻrinbosarlariga takliflar kiritish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tuman (shahar) sport boʻlimida kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Vazirlik xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlarida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari xodimlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni taqdirlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisida takliflar kiritish;
davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash.
6-bob. Vazirlik rahbarlarining javobgarligi
35. Vazir:
Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan Vazirlikning javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
36. Vazirning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari:
Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan mutasaddilik qilinadigan masalalarga doir javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning tegishli ravishda 27 va 28-bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
37. Markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari;
tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan Vazirlik markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 29-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
38. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari rahbarlari:
hududiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishi;
ushbu Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan hududiy boʻlinmalarning javobgarlik sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 30-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
39. Tumanlar (shaharlar)dagi sport boʻlimlari rahbarlari:
tuman (shahar) sport boʻlinmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishi;
ushbu Nizomning 25-bandida nazarda tutilgan Vazirlikning tuman (shahar) boʻlinmalari javobgarligi sohalari boʻyicha;
ushbu Nizomning 31-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalari sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
7-bob. Vazirlik faoliyatini tashkil etish
1-§. Vazirlik rahbariyati
40. Vazirlikka Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi maʼqullagandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan Vazir rahbarlik qiladi.
Vazir oʻz maqomiga koʻra Vazirlar Mahkamasining aʼzosi hisoblanadi.
41. Vazirning uch nafar oʻrinbosari, shu jumladan, bir nafar birinchi oʻrinbosari boʻladi.
42. Vazirning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
43. Vazir boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari vazifalar taqsimotiga binoan uning oʻrinbosarlari tomonidan bajariladi.
44. Quyidagilar:
Vazirning maslahatchisi (xorijiy maslahatchilar hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini taʼminlash masalalari boʻyicha maslahatchidan tashqari) vazirning taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri Vazir bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi tomonidan;
viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari boshliqlari — viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishilgan holda Vazir tomonidan;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari boshliqlarining oʻrinbosarlari Vazir tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
sport turlari boʻyicha Respublika oliy sport mahorat maktablari direktorlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablari hamda bolalar-oʻsmirlar sport maktablari direktorlari Vazir tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
tumanlar (shaharlar) sport boʻlimlari boshliqlari Vazirlik bilan kelishilgan holda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
45. Sport vazirining maslahatchisi (xorijiy maslahatchilardan tashqari) maqomi, mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shart-sharoitlariga koʻra sport vazirining oʻrinbosariga tenglashtiriladi.
46. Vazir Vazirlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlarning rahbarlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi.
47. Vazir Vazirlik markaziy apparatining boshqarmalari va boʻlimlari, hududiy boʻlinmalar toʻgʻrisidagi nizomni, idoraviy mansub tashkilotlarning ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi.
2-§. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorligi tartibi
48. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Vazirlik hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.
49. Vazirlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlik qilgan holda:
topshiriqlarni hududiy boʻlinmalarga va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalariga va idoraviy mansub tashkilotlariga tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati amaliyotini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika maʼlumotlari va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir choralar koʻradi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda Vazirlikning hududiy organlari va idoraviy mansub tashkilotlari ishtirokini tashkil etadi, jismoniy tarbiya va sport sohasida qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.
50. Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari Vazirlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladi, shu jumladan:
Vazirlik rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida axborot beradi;
faoliyatning belgilangan sohasida qonunchilik hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida markaziy apparatga axborot taqdim etadi;
ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan ishdagi kamchiliklarni va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi;
oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan tartibda va muddatlarda Vazirlikning markaziy apparatiga taqdim etadi;
hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, shu jumladan, aholining mavjud dolzarb muammolarini bartaraf etish yuzasidan Vazirlikning markaziy apparatiga takliflar kiritadi;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro hamkorlik natijalari toʻgʻrisida axborot beradi;
vakolatli organlar tomonidan oʻtkazilgan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi.
51. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va uning hududiy boʻlinmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Vazirning topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar koʻrsatib oʻtilgan koʻrib chiqishdan keyin kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, bu boradagi qaror bevosita Vazir tomonidan qabul qilinadi.
3-§. Vazirlikning davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi
52. Vazirlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
53. Vazirlikning hududiy boʻlinmalari oʻz vakolatlari doirasida boshqa davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining hududiy boʻlinmalari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.
54. Vazirlik Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga biriktirilgan tashkilotlar roʻyxatiga kiradi va (yoki) uning faoliyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari tomonidan mutasaddilik qilinadi.
4-§. Vazirlik hayʼati
55. Vazirlikda Vazir (Hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari, maslahatchilari (shuningdek, xorijiy maslahatchilar lavozimi boʻyicha), shuningdek, Vazirlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari hamda Vazirlik tizimiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlaridan iborat tarkibda Hayʼat tuziladi.
Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Vazirning taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
56. Hayʼat:
Vazirlik faoliyatining ushbu Nizomda belgilangan asosiy yoʻnalishlarini ishlab chiqadi va amalga oshiradi;
qonunchilik hujjatlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun Vazirlik tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha choralar koʻrgan holda, hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlari muntazam ravishda eshitilishini tashkil etadi;
Vazirlik faoliyati sohasidagi hududiy va tarmoq dasturlari amalga oshirilishining natijadorligini har chorakda va muntazam koʻrib chiqadi;
joylarda Vazirlik faoliyatiga oid dolzarb masalalar muhokama qilinishini taʼminlagan holda, Hayʼatning kengaytirilgan sayyor majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;
Vazirlik markaziy apparatiga va uning tizimiga kiradigan lavozimlar nomenklaturasini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
Vazirlik markaziy apparati nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish masalalarini koʻrib chiqadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Vazirlik rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshiradi.
Hayʼat Vazirlik vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqli.
57. Hayʼat majlisiga Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlar rahbarlari taklif etilishi mumkin.
58. Hayʼat, agar uning majlisida hayʼat tarkibining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.
59. Vazir va Hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Vazir yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Shuningdek, Hayʼat aʼzolari ham Vazirlar Mahkamasiga oʻz fikrini maʼlum qilishi mumkin.
60. Hayʼat faoliyati tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan uning reglamenti bilan belgilanadi.
8-bob. Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari
61. Vazirlik faoliyatining samaradorligi muntazam baholanishi lozim.
62. Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligiga berilgan baholar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va (yoki) Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
63. Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Vazirlik rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;
Vazirlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.
Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va metodikasi qonunchilik hujjatlariga koʻra belgilanadi.
9-bob. Vazirlikni moliyalashtirish va uning moddiy-texnik taʼminlash, xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
64. Vazirlik faoliyatini moliyalashtirish va uning xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
65. Vazirlik markaziy apparatiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlarida belgilangan tartibda biriktirilgan avtotransport vositasi limiti ajratilishi nazarda tutiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalariga 1 ta shaxsiy biriktirilgan va 1 ta navbatchi xizmat avtotransport vositasi limiti ajratilishi nazarda tutiladi.
66. Vazirlik xodimlarining ish haqi qonunchilikda nazarda tutilgan lavozim maoshi, mukofot pullari, qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar va ragʻbatlantirish toʻlovlaridan tashkil topadi.
67. Mehnatga haq toʻlash fondi, Vazirlik huzuridagi budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Vazirlik xodimlarining ish haqlarini toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish manbai hisoblanadi.
68. Vazirlik markaziy apparati va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarini qoʻshimcha moddiy ragʻbatlantirish quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
1) Vazirlik markaziy apparati xodimlariga Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda uning hududiy boʻlinmalari xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan quyidagi miqdorda koʻp yillik mehnati uchun har oylik ustama toʻlanadi (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda):
1 yildan 3 yilgacha — 0,3;
3 yildan 5 yilgacha — 0,6;
5 yildan 10 yilgacha — 0,8;
10 yildan 15 yilgacha — 1,0;
15 yildan 20 yilgacha — 1,2;
20 yildan yuqori — 1,5.
Bunda koʻp yillik mehnati uchun har oylik ustama toʻlovlari koeffitsiyentini hisoblashda, Vazirlik markaziy apparati hamda uning hududiy boʻlinmalari xodimlarining mulkchilik shaklidan qatʼi nazar (yakka tadbirkor va oʻzini oʻzi band qilib ishlagan davridan tashqari), barcha tashkilotlardagi rasmiy mehnat faoliyati davri hisobga olinadi.
2) Vazirlik huzuridagi budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan:
a) Sport vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirishga, Vazirlikni saqlash xarajatlari, xizmat safarlari xarajatlari, moddiy-texnik bazani mustahkamlash, sohani raqamlashtirish, sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini oʻtkazish va sportni rivojlantirish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa tadbirlarga;
b) tashabbuskorlik va mehnat natijalari boʻyicha har oyda shaxsiy ustama toʻlovlari lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) — ikki yuz ellik foizigacha boʻlgan miqdorda;
v) xizmat vazifalarini sidqidildan bajarganligi, ijro intizomiga rioya etilganligi, oʻz xizmat faoliyati samaradorligini oshirish motivatsiyasi va xizmat vazifalarini samarali bajarish tizimini joriy etganligi hamda moddiy javobgarligi yuqori boʻlgan xodimlarga har chorakda lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) — ikki yuz foizigacha boʻlgan miqdorda.
g) Vazirlik va tizim tashkilotlari xodimlari alohida muvaffaqiyatlarga erishganligi va muhim topshiriqlarni bajarganligi uchun chorak yakunlari boʻyicha lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) ikki yuz foizigacha miqdorda mukofotlanadi.
d) jamoa shartnomasiga muvofiq mehnat natijalari bilan bogʻliq boʻlmagan kompensatsiya toʻlovlari va bir yoʻla beriladigan mukofotlarga yoʻnaltiriladi.
Mazkur bandda nazarda tutilgan ustamalar xodim ishga kirgan oyning keyingi oyidan boshlab qoʻllaniladi.
Ustama va ragʻbatlantirish choralari joriy qilinadigan xodimlar toifasi, tartibi va ularga beriladigan ustama va ragʻbatlantirish miqdori Vazir tomonidan belgilanadi.
Bundan tashqari, Vazir tomonidan maxsus va shaxsiy ustamalar belgilanishi mumkin va ularning miqdori Vazir tomonidan belgilanadi.
Vazirlik huzuridagi budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan xodimlarga qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa toʻlovlar ham toʻlanishi mumkin.
Bunda ushbu bandda nazarda tutilgan toʻlovlar Jamgʻarma moliyaviy holatidan kelib chiqib toʻlanadi.
69. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari faoliyati (shu jumladan, xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjeti, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tumanlar (shaharlar) hokimliklari xodimlari uchun belgilangan tartibda taʼminlanadi va moliyalashtiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hududiy bosh boshqarmalar rahbarlari (xodimlari) hamda Vazirlikning tuman (shahar)lar boʻlimlari rahbarlari (xodimlari) uchun daromadlar prognozining oshirib bajarilgan mablagʻlardan va budjetning orttirib bajarilgan qismi hisobidan qoʻshimcha moddiy ragʻbatlantirish turlarini (ustama haq, qoʻshimcha haq, mukofotlar va ish haqiga boshqa toʻlovlar) belgilash huquqiga ega.
70. Vazirlikning markaziy apparati, hududiy boʻlinmalar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari ushbu Nizomga 1 , 1a va 1b-ilovalarga muvofiq belgilandi.
10-bob. Vazirlikning Vazirlar Mahkamasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga hisobot berishi
71. Vazir Vazirlikning faoliyati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga muntazam ravishda hisobot beradi.
72. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Vazirlik rahbarlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi uchun ularning faoliyati boʻyicha muntazam monitoring olib boradi, Vazirlik faoliyatining samaradorligiga xolisona baho beradi.
73. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Vazirlikning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.
11-bob. Yakunlovchi qoida
74. Vazirlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi markaziy apparati xodimlari mehnatiga haq toʻlash
Lavozimlar nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar Vazir 19 Vazirning birinchi oʻrinbosari 18 Vazir oʻrinbosari, maslahatchisi 17 Boshqarma boshligʻi 16 Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 16 Boʻlim boshligʻi, xizmat boshligʻi, vazir yordamchisi 14 Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari, devonxona mudiri 13 Bosh mutaxassis 12 Yetakchi mutaxassis 11
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash
Lavozimlar nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar hududlarning toifasi asosida shakllantiriladi: Toifadan tashqari I toifa II toifa III toifa Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar hamda Toshkent shahar sport bosh boshqarmalari boshligʻi 19 18 17 16 Boshqarma boshligʻining oʻrinbosari 16 15 14 13 Boʻlim boshligʻi, bosh hisobchi 14 13 12 11 Boʻlim boshligʻining oʻrinbosari 14 13 12 11 Bosh mutaxassis, yuriskonsult 12 11 10 9 Yetakchi mutaxassis 11 10 9 8
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA
Tuman (shahar) sport boʻlimlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash
Lavozimlar nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar hududlarning toifasi asosida shakllantiriladi: I toifa II toifa Boʻlim boshligʻi 12 11 Bosh mutaxassis 9 8 Yetakchi mutaxassis 8 7
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi huzuridagi Apellyatsiya boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya boʻyicha komissiya) tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar turlari, Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning maqomi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Apellyatsiya boʻyicha komissiya Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega shaxslar tomonidan milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilinishi mumkin boʻlgan har qanday qarorlar, shuningdek, bu bilan cheklanmagan holda, sportda antidoping qoidabuzarliklari hamda Milliy antidoping agentligi huzuridagi Axloq va Terapevtik istisnolar boʻyicha komissiyalar qarorlari yuzasidan kiritilgan apellyatsiya va arizalarni koʻrib chiqadi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
3. Apellyatsiya boʻyicha komissiya Butunjahon antidoping kodeksida nazarda tutilgan tartibda operatsion va institutsional jihatdan mustaqil boʻlishi shart hamda qarorlar qabul qilishda va oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda Oʻzbekiston Respublikasining shu sohaga doir xalqaro shartnomalariga amal qiladi.
4. Apellyatsiya boʻyicha komissiya faoliyati qarorlar qabul qilishda teng huquqlilik, xolislik, betaraflik, qonuniylik, kollegiallik prinsiplariga asoslanadi.
2-bob. Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning huquqlari va majburiyatlari
5. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda quyidagi huquqlarga ega:
apellyatsiya yoki ariza bergan shaxslardan, shuningdek, boshqa manfaatdor shaxslardan apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha materiallar va maʼlumotlarni soʻrab olish;
qoʻshimcha ekspertiza tayinlash, uni oʻtkazish uchun mustaqil ekspert va maslahatchilarni jalb etish;
zarurat boʻlganda, apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqishda qatnashish uchun davlat organlari, ilmiy va taʼlim muassasalari va boshqa tashkilotlardan mutaxassislar va ekspertlarni taklif qilish.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
6. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish jarayonida quyidagilarga majbur:
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish jarayonida Butunjahon antidoping kodeksi, Natijalarni boshqarish boʻyicha xalqaro standart, qonunchilik hujjatlari, Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalari va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
sportchilarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitishga, ularning shaxsiy hayotiga aralashuvga yoʻl qoʻymasligi;
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish yuzasidan qabul qilingan qarorlar haqqoniyligini va asoslanganligini taʼminlash;
davlat organi va uning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmasligi;
davlat organi va uning mansabdor shaxslari faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmasligi;
apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, sir saqlanishiga rioya qilishi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
3-bob. Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning faoliyatini tashkil etish tartibi
7. Apellyatsiya boʻyicha komissiya 5 kishidan kam boʻlmagan toq sondagi (komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari) tarkibda Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining buyrugʻi bilan tuziladi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tarkibiga davlat organlari va boshqa tashkilotlarning malakali xodimlari, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport sohasida katta amaliy tajribaga yoki ilmiy salohiyatga ega mustaqil olim va ekspertlar kiritiladi.
8. Apellyatsiya boʻyicha komissiya faoliyati apellyatsiya yoki ariza kelib tushganda majlislar oʻtkazish yoʻli bilan tashkil etiladi.
Bunda majlislar zaruriyatga koʻra, Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi tomonidan, u boʻlmagan taqdirda esa uning oʻrinbosari tomonidan chaqiriladi.
9. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari, agar ularning ishida komissiya aʼzolarining umumiy sonining yarmi ishtirok etsa, vakolatli hisoblanadi.
10. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida bayonnoma yuritiladi, uni Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi imzolaydi. Majlisda Komissiya raisi ishtirok etmagan taqdirda, bayonnoma majlisga raislik qiluvchi tomonidan imzolanadi.
11. Quyidagi holatlarda Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi, rais oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:
ular tomonidan Apellyatsiya boʻyicha komissiya tarkibidan chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;
asosiy ish joyi bilan tuzilgan mehnat shartnomalari bekor qilinganda;
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda;
mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;
ularga nisbatan chiqarilgan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
ular tomonidan Butunjahon antidoping kodeksi va milliy antidoping qoidalari buzilganida;
ular tomonidan Butunjahon antidoping kodeksida nazarda tutilgan operatsion va institutsional mustaqil boʻlish talablariga rioya etilmaganda;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda;
vafot etganda.
12. Quyidagi hollarda Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi komissiya kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan majlisda ishtirok etishi mumkin emas va rad qilinishi lozim, agar u:
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi ishning natijasidan shaxsan, bevosita yoki bilvosita manfaatdor boʻlsa, shuningdek uning xolisligi va begʻarazligiga shubha tugʻdiradigan boshqa holatlar mavjud boʻlsa;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzosi taraf yoki ishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning qarindoshi boʻlsa yoki ishda ishtirok etuvchi biron bir taraf yoki ishda ishtirok etuvchi tarafga aloqador boʻlgan biron bir tashkilot bilan shaxsiy, toʻgʻridan-toʻgʻri yoki bilvosita munosabatlarga ega boʻlsa.
13. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi:
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning majlislarini chaqiradi va unda raislik qiladi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya vakolatiga taalluqli masalalarni uning koʻrib chiqishi uchun kiritadi;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar hamda xalqaro tashkilotlar bilan munosabatlarda Apellyatsiya boʻyicha komissiya nomidan ish koʻradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya nomidan xulosalarni, majlislar bayonnomalarini va boshqa hujjatlarni imzolaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari kun tartibini belgilaydi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan qabul qilingan xulosalarning ijrosini monitoring qiladi;
yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolari ishini muvofiqlashtiradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya ishining samaradorligini oshirishga qaratilgan boshqa harakatlarni bajaradi.
14. Apellyatsiya boʻyicha komissiya ishlari komissiya kotibi tomonidan yuritiladi. Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi:
apellyatsiya va arizalarni qabul qiladi hamda roʻyxatdan oʻtkazadi;
kun tartibiga muvofiq Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi bilan kelishadi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha zarur materiallarni tayyorlaydi;
kun tartibidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan materiallarni Apellyatsiya boʻyicha komissiya aʼzolariga tarqatadi;
manfaatdor shaxslarga ishni koʻrish natijalari boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarorlarini yuborish choralarini koʻradi;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya hujjatlari but saqlanishini taʼminlaydi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi komissiyaning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirishi mumkin.
15. Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi komissiya tomonidan qarorlar qabul qilishda ovoz berish huquqiga ega emas.
16. Apellyatsiya boʻyicha komissiya apellyatsiyani Butunjahon antidoping kodeksi va Natijalarni boshqarish boʻyicha xalqaro standart asosida koʻrib chiqadi.
17. Milliy antidoping agentligining milliy antidoping qoidalariga muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega jismoniy va yuridik shaxslar nizoli masalani Apellyatsiya boʻyicha komissiyada koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibiga yozma (elektron) tarzda murojaat qiladi. Barcha apellyatsiya va arizalar ushbu Nizom talablariga muvofiq taqdim etilishi lozim.
18. Apellyatsiya yoki ariza Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga kelib tushgan kundan eʼtiboran bir oy ichida, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa uch oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi. Ushbu bandda belgilangan muddatlarga rioya qilmaslik apellyatsiya yoki arizani yoxud Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning ushbu apellyatsiya yoki ariza boʻyicha qaror qabul qilish vakolati bekor qilinishiga olib kelmaydi.
19. Nizoli holatni koʻrib chiqish uchun tekshirish oʻtkazish, qoʻshimcha materiallarni soʻrab olish yoxud boshqa chora-tadbirlar koʻrish zarur boʻlgan hollarda, ularni koʻrib chiqish muddatlari apellyatsiya boʻyicha komissiyaning raisi tomonidan, istisno tariqasida, koʻpi bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqda murojaat etuvchiga darhol yozma yoki elektron xabar yuboriladi.
20. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlislarida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs yoki uning vakili, boshqa manfaatdor shaxslar qatnashishga haqlidir. Apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs va koʻrib chiqilayotgan ish boʻyicha tomonlar hisoblangan boshqa shaxslar majlis boʻlishidan kamida uch kun oldin majlis oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt toʻgʻrisida apellyatsiya boʻyicha komissiya kotibi tomonidan xabardor qilinishi kerak.
21. Apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs, boshqa manfaatdor shaxslar iltimosnomasiga binoan Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisi bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga koʻchirilishi mumkin. Bunda apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqishning belgilangan muddati oʻtishi Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisining yangi sanasigacha toʻxtatib turiladi.
22. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi tashabbusiga koʻra, shuningdek apellyatsiya yoki ariza bergan shaxsning yoki boshqa manfaatdor shaxslar iltimosnomasiga asosan Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida audio yoki videoyozuv olib borilishi mumkin.
23. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida audio yoki videoyozuv vositalaridan foydalanilganda ishda ishtirok etuvchi shaxslar va boshqa ishtirokchilar bu haqda ogohlantiriladi.
24. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida ishtirok etayotganlar yozma qaydlar qilish huquqiga ega. Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisini fototasvirga tushirish, audio- va videoyozuvini amalga oshirishga taraflarning roziligi va Apellyatsiya boʻyicha komissiya majlisida raislik qiluvchining ruxsati bilan yoʻl qoʻyiladi.
25. Qoʻshimcha materiallar va maʼlumotlar zarur boʻlgan taqdirda ular Apellyatsiya boʻyicha komissiya belgilagan muddatlarda manfaatdor shaxslar tomonidan taqdim etilishi kerak.
26. Ishni koʻrib chiqish quyidagi hollarda Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning navbatdagi majlisi sanasi va vaqti koʻrsatilgan holda Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan boshqa kunga koʻchirilishi mumkin:
vakilning majlisda qatnasha olmasligi sababli ishni koʻrib chiqish boshqa kunga koʻchirilishi toʻgʻrisida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxsning asoslangan iltimosnomasi munosabati bilan;
qoʻshimcha dalillar olish zaruriyati munosabati bilan;
ishni koʻrib chiqish qatnashchilaridan birortasining hozir boʻlmaganligi yoki tomonning vakilida ishonchnoma yoʻqligi munosabati bilan;
Apellyatsiya boʻyicha komissiya fikriga koʻra ishni koʻrib chiqishga ekspertlarni jalb etish yoki boshqa shaxslarning ishtiroki zarurligi munosabati bilan;
ishni ushbu majlisda hal etish mumkin boʻlmaganda.
27. Ishni koʻrib chiqish quyidagi hollarda toʻxtatilishi mumkin:
Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan xulosalari ishni koʻrib chiqish natijalari uchun ahamiyatli boʻlgan boshqa ish koʻrilayotganda;
ekspertizadan oʻtkazish yoki tegishli ekspertning yoki mutaxassisning xulosasi zarur boʻlganda;
materiallarni qoʻshimcha oʻrganish va soʻrash talab qilinadigan holatlar vujudga kelganda.
Ishni koʻrib chiqish uni toʻxtatishga sabab boʻlgan holatlar bartaraf etilgandan keyin davom ettiriladi.
28. Ishni koʻrib chiqish Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan quyidagi hollarda toʻliq yoki qismlari boʻyicha tugatilishi mumkin:
apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs ishni koʻrib chiqishni toʻliq yoki qismlari boʻyicha tugatilishi toʻgʻrisida ariza berganda;
tomonlardan biri vafot etganda, yuridik shaxs tugatilganda, agar huquqiy vorislari bilan almashtirish imkoni boʻlmasa yoki mumkin boʻlmasa;
Apellyatsiya ishi boʻyicha sud tomonidan qaror qabul qilinganda.
29. Apellyatsiya yoki arizalarni Apellyatsiya boʻyicha komissiyaga taqdim qilish hamda ularni Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan koʻrib chiqish boʻyicha qoʻshimcha tartib taomillar mazkur Nizomga muvofiq Apellyatsiya boʻyicha komissiya tomonidan tasdiqlanadi.
30. Apellyatsiyalarni yoki arizalarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya boʻyicha komissiya quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
apellyatsiya yoki ariza qanoatlantiriladi va birinchi qaror oʻzgartiriladi;
apellyatsiya yoki ariza qisman qanoatlantiriladi va birinchi qaror oʻzgartiriladi;
apellyatsiya yoki arizani qanoatlantirish rad etiladi.
31. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarori apellyatsiya yoki ariza mohiyatini koʻrib chiqish tugagandan soʻng komissiya aʼzolarining yopiq yigʻilishi natijasi boʻyicha koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi va aʼzolari ovoz berishda betaraf qolish huquqiga ega emas. Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi eng oxirida ovoz beradi.
32. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarori Apellyatsiya boʻyicha komissiya raisi va ishni koʻrib chiqishda qatnashgan Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi va manfaatdor shaxslar qaror haqida tegishli tarzda xabardor qilingan paytdan eʼtiboran kuchga kiradi.
33. Apellyatsiya boʻyicha komissiyada apellyatsiya yoki arizalarni koʻrib chiqish ushbu nizomga ilovada koʻzda tutilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
34. Apellyatsiya boʻyicha komissiya qarorlari qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxslarga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi. Ushbu bandda belgilangan muddatlarga rioya qilmaslik apellyatsiya yoki arizani yoki Apellyatsiya boʻyicha komissiyaning ushbu apellyatsiya yoki ariza boʻyicha qaror qabul qilish vakolati bekor qilinishiga olib kelmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
35. Apellyatsiya boʻyicha komissiyani qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 27-maydagi 271-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2003-yil 28-fevraldagi 112-son qaroriga ilovaning 20-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 6-iyuldagi 156-son qaroriga ilovaning 13-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 18-maydagi 369-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida “2019-yil 28-fevraldagi 181-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 93-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi sport obyektlari infratuzilmasini rivojlantirish injiniring kompaniyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 19-noyabrdagi 916-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 16-apreldagi 234-son qaroriga ilovaning 12-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga mamlakatimizda jismoniy tarbiya va sportni qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 36-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya zaxiralari kollejlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 480-son qaroriga 8-ilovaning 9-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 22-avgust,
465-son